Вы находитесь на странице: 1из 2

3 илова

Маълумот учун

Терминлар ва таърифлар.

1. Зилзилабардошлилик (сейсмостойкость) – бино ва иншоотларнинг


ҳисобий ҳизмат муддати давомида маълум ҳудудда энг катта куч билан зилзила
содир бўлганида одамлар ва қимматбаҳо жиҳозларнинг ҳавфсизлигини
таъминлаш ҳамда кучсиз зилзилалар таъсирида нормал эксплуатация қилиш
имконини бериш қобилияти. Зилзилабардошликни ҳисобий йўл Билан
текширишда тегишли куч ёки деформация параметрлари солиштирилади.
2. Сейсмик таъсир интенсивлиги – ГОСТ 6249-52 бўйича зилзила кучи.
3. Сейсмик таъсирларнинг такрорийлиги – муайян кучдаги зилзилалар
орасидаги давр (йилларда).
4. Ҳудуд сейсмиклиги (сейсмичность района) – содир бўлажак
зилзиланинг янги катта кучи бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг зилзилавий
ҳудудларида жойлашган аҳоли яшайдиган пунктлар Рўйхатидан (1 илова) ёки
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини сейсмик ҳудудлаштириш умумий харитаси
(2 илова)дан аниқланади.
5. Қурилиш майдончасининг сейсмиклиги – мазкур майдончада содир
бўлажак зилзиланинг энг катта кучи бўлиб, майдоннинг муҳандислик-геологик
тузилишига қараб белгиланади.
6. Зилзиланинг ҳисобий кучи – кутилажак зилзиланинг қурилиш
майдончасидаги энг катта кучи бўлиб, биноларнинг юк кўтариш қобилияти
бўйича биринчи чегаравий ҳолатга (ЧХ-1) эришмаганлиги шу куч таъсирига
текширилади.
7. Ҳисобий сейсмик таъсир – зилзиланинг ҳисобий кучга мос бўлган
таъсири.
8. Ҳисобий эксплуатация муддати – объектдан фойдаланиш даври
бўлиб, биноларнинг аҳамияти ва кўпга чидамлилигига қараб белгиланади. Тура
ржой ва жамоат биноларининг ҳисобий эксплуатация муддати “Положение о
проведении плавно-предупредительного ремонта жилых и общественных
зданий. М. Стройизда, 1974.” ёки “Методические указания по паспортизации
жилых домов, общественных и промышленных зданий. Госстрой РУз, Ташкент,
1993” номли ҳужжатлар асосида белгиланади. Саноат биноларининг ҳисобий
эксплуатацияқ муддати буюртмачи томонидан белгиланади.
9. Таъмирбоплик (ремонтопригодность) – элемент (тугун) ёки
конструкцияларни вақти-вақти билан кўздан кечириш, профилактик тиклаш-
таъмирлаш ишларини олиб бориш имконини беришлик.
МУНДАРИЖА

бет.
1. Асосий қоидалар.
2. Сейсмик таъсирларга ҳисоблаш.
3. Уй-жой, жамоат, саноат бинолари ва иншоотлари.
3.1. Умумий қоидалар.
3.2. Каркасли (синчли) бинолар.
3.3. Йирик панели бинолар.
3.4. Каркассиз монолит бинолар.
3.5. Тош-ғишт деворли бинолар.
3.6. Ҳажмий блокли бинолар.
3.7. Мустаҳкамлиги паст бўлган материаллардан тикланган кам қувватли бинолар.
3.8. Темирбетон конструкциялар.
3.9. Юк кўтарувчи конструкциялар ва биноларнинг меъморий элементлари.
3.10. Пўлат каркасли бинолар.
4. Ер ости иншоотлари ва муҳандислик тармоқлар.
4.1. Умумий кўрсатмалар.
4.2. Сув билан таъминлаш.
4.3. Канализация.
4.4. Биноларнинг ички водопровод ива канализацияси.
4.5. Иссиқлик тармоқлари.
4.6. Газ билан таъминлаш.
4.7. Магистрал қувурлар.
4.8. Қурилиш конструкциялари.
4.9. Камера ва қудуқлар.
4.10. Сейсмиклиги 9 баллдан ортиқ бўлган ҳудудларда иншоот ва тармоқларга
қўйиладиган қўшимча талаблар.
5. Биноларни қайта тиклаш ва кучайтириш.
6. Ишлаб чиқариш хусусиятлари ва қурилиш ишлари сифатини текшириш.
1 илова
2 илова
3 илова

Таклиф ва мулоҳазаларингизни Давархитектқурилишқўмига қуйидаги манзил


бўйича юборишингизни сўраймиз.
(700011, Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6)