Вы находитесь на странице: 1из 131

1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА АХБОРОТ ВА МЕТОДИКА МАРКАЗИ

Ойдин АБДУЛЛАЕВА

БАСТАКОРЛИК САНЪАТИ

Дарслик

Ўзбекистон давлат консерваторияси бакалавриати


1-курс талабалари учун

“Musiqa” нашриёти
Тошкент
2016
2

ХХХХХ
ХХХ

Абдуллаева О.У.
Бастакорлик санъати. Ўзбекистон давлат консерваторияси бакалавриати 1-курс
талабалари учун дарслик. - Т.: 2016. – 172 б.
ХХХХХХХХХ

Ушбу дарслик Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Республика ахборот ва методика маркази ҳамда Ўзбекистон давлат консерваториясининг
Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган.

Масъул муҳаррир:
А.М.Мансуров – Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор, композитор

Тақризчилар:
Х.Ғ.Раҳимов – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат
консерваторияси профессори, композитор
Г.Турсунова – санъатшунослик фанлари номзоди, Ўзбекистон давлат консерваторияси
доценти

Ушбу дарслик Ўзбекистон давлат консерваториясида 5150100 - “Бастакорлик


санъати” бакалавриат таълим йўналиши бўйича 1-курсда таҳсил олувчи талабалар учун
мўлжалланган бўлиб, бастакорлик санъати ихтисослиги йўналишининг ўқув дастури
асосида тузилган. Ўқув дастурига биноан, 1-курс талабалари содда шаклларда мусиқа
асарлари ёзишни эгаллайдилар. Қўлингиздаги дарслик содда шаклларда асар ёзиш бўйича
мукаммал билим беришга қаратилган ва талабаларда соддда шаклларда асар ёзиш билан
боғлиқ кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради.
Ушбу дарслик, содда шаклларда мусиқий ифода воситаларининг акс этиши билан
боғлиқ мусиқий-назарий ҳамда ижодий масалалар билан қизиқувчиларнинг кенг доираси
учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

© “Musiqa” нашриёти, 2016


ISBN хххххххххххххххх © Абдуллаева О.У. , 2016
3

1 – СЕМЕСТР

1-ДАРС: КИРИШ

Ёш композитор тарбиясида мусиқий-назарий фанларнинг ўрни


Мусиқий-назарий фанлар туркуми сольфеджио, гармония, полифония,
таҳлил фанларини ташкил этади. Ушбу туркум фанлари мусиқа илмининг
асосини такшил этиб, мусиқа намояндасининг шаклланишига катта таъсир
кўрсатади.
19-аср мусиқий ўқитиш тизимида ёш композитор аввалига уч йил
мобайнида мусиқий-назарий фанлар тайёргарлигини ўтаб, сўнгги икки йил
мобайнида эркин ижодга киришиши мумкин бўлган. Б.Асафьев, М.Гнесин
сингари кўзга кўринган санъат арбобларининг гувоҳлик беришича, ижод
соҳаси билан боғлиқ бўлмаган бир неча йиллик ўқиш жараёни ёшларни
ижодкорлик интилишига яқинлаштирмасдан, балки, маълум даражада
ижоддан узоқлаштирган.1
20-асрда композитор тарбияси олий таълим муассасасининг 1-курсидан
бошлаб амалга оширила бошлади. А.Хачатурян, Д.Кабалевский, Г.Свиридов,
А.Кара-Караев сингари жаҳон мусиқа маданиятида из қолдирган ижодкорлар
айнан шу тизимда тарбия топган. Ушбу тизимнинг асосий вазифаси эса, ўқув
режасида белгиланган сольфеджио, гармония, полифония, таҳлил асосларини
эгаллаш билан бир қаторда, ўқишнинг биринчи йилиданоқ талабада
ижодкорлик хусусиятини тарбиялашдан иборатдир. Мусиқий-назарий
фанлар бўйича олинган технологик билимларни умумлаштирган ҳолда,
ушбу кўникмаларни ижодий фикрни ривожлантирувчи муайян ижодий образ
ва ғояга тадбиқ этиш асосий мақсадни ташкил этади.
Қуйида мусиқий-назарий фанлар туркумининг ҳар қайси бирини кўриб
чиқамиз.
Мусиқа санъатининг ҳар бир инсон ижтимоий ҳаётидаги ўрни беқиёс
эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Зеро, ҳар бир халқнинг мусиқий фольклори,
шунингдек, радио ва телевидение орқали кундалик ҳаётда қулоққа таралиб
турадиган куй йўллари мусиқий эшитиш қобилиятининг, аниқроғи, ички
эшитиш қобилиятининг ривожланишига олиб келади. Бунинг натижасида,
касби кори мусиқа санъати билан боғлиқ бўлмаган одамларнинг ҳам
кундалик ҳаётда аллақандай мелодик куйларни хиргойи қилиб юрганларини
учратиш қийин эмас. Худди шундай ҳол санъат аҳлида ҳам тез-тез учрайди.
Афсуски, сўнгги йилларда композиторлик соҳаси бўйича таҳсил
олаётган талабаларнинг “қулоғимда янграйдику, аммо уни нотага тушура
олмайман” деганлар учраб қолади. Бундай ваъжнинг энг асосий сабаби,
талабанинг сольфеджио фанини яхши эгалламаганидадир.

1
О.Евлахов. Проблемы воспитания композитора. Ленинград, 1963.
4

Сольфеджио фанининг вазифаси ўқувчида эшитиш ва куйлаш


қобилияти, ҳамда нота саводхонлигини оширишдан иборатдир. Ҳар бир ўқув
юртида мавжуд бўлган ўқув дастури ва ўқув режасига асосан, ўқувчилар
мусиқа назарияси фанидан орттирган билимларини сольфеджио
машғулотларида тинглаб-куйлаши, мелодик, гармоник ва ритмик
диктантларни ёза олиши керак. Сольфеджио фани мактабларда узлуксиз
равишда ўтилади. Зеро, сольфеджио фанининг мусиқа назарияси, гармония
ва полифония фанларига ҳамоҳанг олиб борилиши мазкур фаннинг
мактабларда босқичдан-босқичга такомиллашган ҳолда ўқитилишини
билдиради. Бинобарин, мактабнинг бошланғич синфларида сольфеджио бир,
шунингдек, икки овозли равишда ўргатилган бўлса, кейинги босқичларда у
кўп овозли ҳолда ўргатилади. Шунинг билан, ўқувчидаги ижод соҳасига
тегишли бўлган малака ва кўникмалар ривожланиб боради.
Композиторлик ижодиёти кўповозли мусиқий матога асосланади. Унда
гармония фанининг роли катта. Гармония фани мусиқа мактабларнинг
юқори синфларида ўргатилади. Зеро, ўқувчи мусиқани нафақат билим, балки,
ҳунар сифатида эгаллаш чоғида, яъни унда мусиқанинг тафаккур даражасида
шакллана бошлаганлик даврида ўтилади. Негаки, бу даврга келиб, ёшлар
муайян чолғу ижрочилиги ҳамда нота ёзувини эгаллаган бўладилар.
Гармония фани бўлажак композиторга гармоник эшитиш қобилиятини
ҳамда гармоник тафаккурни берадиган фандир. Ушбу фан бўлажак
композитор учун ижоднинг бир неча жабҳаларида зарурдир. Булар:
- халқ мусиқа меросини қайта ишлаш. Бу соҳада сўз юритган вақтда,
гармониянинг нафақат вертикал, балки, горизонтал матога асосланишини
назарда тутиш муҳимдир. Зеро, гармонияда лад масаласи бирламчи
ҳисобланади. Шундай экан, мактабларда ўргатиладиган классик гармония
бўлажак композитор учун кифоя бўла олмайди. Бинобарин, халқ мусиқа
меросига тегишли бирон-бир намунанинг фригий, дорий ёки бошқа бирон
халқ ладига асосланганлигини аниқлаш, ва гармониянинг ҳам, ўз ўрнида,
ушбу ладга бўйсундирилиши кераклигини тушуниш мақсадга мувофиқдир.
- ўз қаламига тегишли оригинал куйни тўғри гармониялаш. Мактаб
чоғларида ижод соҳасида ишлай бошлаган ўқувчиларда ўз куйини тўғри
гармониялай олмаган ёшлар кўп учрайди. Бу эса, гармония хусусидаги
билимларнинг, шунингдек, тинглаш тажрибасининг камлигидан далолат
беради. Ижоддаги бундай нуқсон ҳам фанни батафсил ўрганиш орқали
бартараф этилади.
- асарнинг гармоник ривожи. Ижод соҳасида изланаётган ўқувчи
мелодияни яратиш босқичини ўтаганидан сўнг, асарнинг кейинги ривожи
хусусида муайян қийинчиликларга дуч келади ва устозининг маслаҳатисиз
ишни давом эттира олмайди. Мусиқий матонинг гармоник ривожланиши
ҳақидаги билимлар эса асарнинг яратилишида муҳим аҳамият касб этади.
Полифония фани гармония фани сингари композиторнинг
шаклланишига улкан таъсир кўрсатадиган фандир. Полифоник техника,
овозости ва инвенцион полифония, жумладан, имитация, канон, фуга, чакона
5

ва пассакалия сингари полифоник шакллар ҳақида билим ва кўникмаларга


эга бўлиш композитор учун ўта муҳим ҳисобланади. Ҳар бир композитор
ўзининг ижодий етуклик даражасига эришганида, табиийки, ўзининг ижодий
индивидуаллиги талабларига хос бўлган полифоник усулларни ишлатади.
Масалан, Д.Шостаковичнинг полифоник тафаккури С.Прокофьевникидан,
Т.Қурбоновнинг полифоник услуби М.Тожиевникидан фарқ қилади. Бундай
ижодий ўзига хослик эса кўп йиллик меҳнат самараси ҳисобланади.
Мусиқий асарнинг яратилиш чоғида ёш композиторлар ҳамиша мусиқа
тарихи ва тинглаш тажрибасига таянадилар. Шундай вақтда, ижодий жараён
узлуксиз давом этади. Аммо тажриба самара бермай, устознинг маслаҳатисиз
иш юришмай қолган вақтда, “ижодкорни полифония қутқаради”, - деган эди
марҳум ўзбек композитори Тўлин Қурбонов.2
Ҳақиқатан ҳам, полифония ўзининг туб мақсадида мусиқий
материалнинг ривожланиши ва тараққий этишини тақозо этади. Ҳаттоки,
кичик бир мусиқий образни ифодаловчи оддий мусиқий иборани полифоник
усуллар билан ривожлантриш чоғида, унинг улкан ва серқирра образли
дунёга айланишига эришиш мумкин. Бунга эса, И.С.Бах, Л.Бетховен,
Д.Шостакович, И.Стравинский, П.Хиндемит, Б.Барток сингари
ижодкорларнинг қаламига мансуб жаҳон мусиқа маданиятининг дурдоналари
мисол бўла олади.
Ёш ижодкор тарбиясидаги энг муҳим масалалардан яна бири – мусиқий
ғояни ифодалаш учун восита бўлиб хизмат қиладиган мусиқий нутқнинг
тузилишидаги мантиқийликка эришишдир. Бундай кўникма эса мусиқий
асарлар таҳлили фанида орттирилади. Ушбу фан мусиқа шакли ҳақидаги
таълимотга асосланади. Шакл, мусиқий асарнинг умумий ташкилланиши
сифатида, тематик матонинг ишлатилиши ва ривожланишига тегишли бўлган
қонуниятни акс эттиради. Бунда материалнинг муайян вақт ичида
такроланиши ва қулоққа танилиши тингловчига мавжуд қонуниятни ҳис
этиш имконини беради.
Мусиқий нутқни сўз устаси нутқининг тузилиши билан таққослаганда,
мавзувийликнинг шакл ҳосил қилувчи роли янада равшанлашади. Негаки,
нутқ чоғида фикрнинг асосий баёнини ифодаловчи қисмлар фикрнинг
кейинги чуқурлашуви ва ривожланувини ифодалайдиган қисмлардан фарқ
қилади. Шунга кўра, мусиқий нутқ хоҳ у экспозицион баён, хоҳ
ривожланувчи ёки якунловчи баён турида бўлсин, албатта, шу характерда
янграмоғи лозим.
Ҳар қандай мусиқий мавзу ва бадиий-ғоявий образ ўзининг тузилмавий
хусусиятлари ва ўзининг шаклига эга бўлади. Шунга кўра, ёш композитор
даврия, оддий ва мураккаб шакллар, вариация, соната, рондо, туркум
шакллар, соната-симфоник туркум ва бошқалар ҳақида тўлиқ билим ва
кўникмага эга бўлиши лозим.
Бундан ташқари, ёш композитор консерваториянинг юқори курсларида
мураккаб ижодий масалалар билан дуч келади, булар: шакл, оҳанг жараёни

2
Композитор Т.Қурбонов билан бўлган ижодий машғулотдан ёзиб олинган (Тошкент, 1997 йил).
6

ҳамда қабул қилиш объекти сифатида, асарнинг композицион ғояси


(динамика, фактура, пропорция ва кульминация), дастурли мусиқанинг
хусусиятлари ва б.
Умуман олганда эса, бекаму кўст бўлган шакл тингловчининг
эътиборини ўзига тортмасдан, балки, асарнинг мазмуни билан тўлиқ
яхлитликни ташкил этиши керак.
Дастурли асар устида ишлаш чоғида, талаба асарнинг мазмунини
ёритиш масаласини мусиқий шаклнинг талаблари билан ҳамоҳанг этиши
зарур. Бунда образнинг тасвири умумий ғоянинг аниқлигига путур
етказмаслиги лозим.
Ёш композиторлар навбатдаги мусиқий асарни ижод этишга киришиш
олдидан ҳар қандай етук ижодкорга хос бўлган чўчиш, таҳлика, дипрессия
ҳолатига тушиш ҳоллари кузатилади. Бундай вақтларда, асарнинг шаклини
олдиндан кўра билиш, унинг умумий композицион режасини тасаввур этиб,
уни бажаришга киришиш вазиятни енгиллаштиради. Бунда эса, таҳлил
фанидан олинган билим ва кўникмалар қўл келади.
Мусиқий-назарий фанлар ёш композиторга келажакдаги ижодий
фаолияти учун зарур бўлган касбий асосни беради. Композитор ўзининг
бутун умри давомида ўқиб, билимларини тинмай юксалтириши, ҳаёти
давомида юзага келадиган улкан ижодий масалаларни ечиш учун тинимсиз
равишда ўзининг маҳоратини мукаммаллаштириши ва чархлаши керак. Ўқув
муассасасида берилган таълим ҳаёт мактабининг бошланғич даври сифатида
катта аҳамиятга эга. Шу боис, педагог талабаларга мустақил ишлаш
кўникмасини бериши ва қўлга киритилган билим ва малакани ҳаётга тадбиқ
эта олишига кўмаклашиши керак.

“Ёш композитор тарбиясида мусиқий-тарихий фанларнинг ўрни”

Ёш композиторнинг касбий тарбиясида муҳим ҳисобланган муайян


фанлар туркуми ва ушбу фанларнинг тизимли равишда ўтилиши ҳамда ёш
композитор томонидан ўзлаштирилиши катта аҳамият касб этади.
Бинобарин, мусиқий-тарихий фанлар туркуми композиторга жаҳон
мусиқасининг тажрибаси, унда эришилган натижалар ҳақидаги билим ва
тасаввурни бера оладиган соҳа ҳисобланади. Жаҳон мусиқа тарихини пухта
билиш эса, композитор учун бой билим ва кўникмани берибгина қолмай,
балки унинг индивидуал ижодий қалами ва ижодий қиёфасининг қай тарзда
намоён бўлишида ҳал қилувчи вазифани бажаради. Шу боис, ёш ижодкор
жаҳон мусиқасини турли давр ва услубларга кўра қандай ривожлангани ва
қандай қиёфада бўлганини билиши ўта муҳимдир.
Жаҳон мусиқа санъатининг тарихи қуйидаги даврларни ташкил этади:
Уйғониш даври, Барокко, Классицизм, Романтизм, Импрессинизм,
Экспрессионизм, Авангард ва б. Ҳар бир даврга оид мусиқа тарихида
композиторлар ижодида услубий-технологик изланишларнинг кўпгина
ютуқлари мавжудлигини аниқ кўриш мумкин. Ушбу мақолада олдимизга
7

қўйган вазифалардан бири бўлган эстетик йўналишларни композиторларнинг


шаклий-технологик услублари билан чамбарчас боғланганлигининг
гувоҳимиз ва исботини келтиришга уриниб кўрамиз.
Барокко даври (1600 – 1750 йиллар) мусиқасида янги услуб ва
технологияларнинг рўёбга келиши кузатилади. Европада католик
черковининг сиёсий назорати нисбатан пасайгани сабабли касбий
мусиқанинг ривожланишига шароит пайдо бўлди. Ренессанс даврида катта
аҳамият касб этган вокал мусиқанинг ўрнини чолғу мусиқа эгаллай
бошлади. Чолғу асбобларнинг муайян тарзда бирлашувининг мумкинлиги
илк оркестр жамоаларининг рўёбга келишига сабаб бўлди. Барокко даврида
вужудга келган чолғу мусиқанинг муҳим турларидан бири Концертдир. Бу
даврда концерт жанрида сермаҳсул ижод этган композиторлар – Корелли ва
Вивальди. Ушбу ижодкорлар Барокко даврида яккахон ўз маҳоратини
намойиш этиши мумкин бўлган концерт жанрида кўплаб асарлар ёзиб, ушбу
жанрнинг қарор топишини таъминладилар.
Барокко даврининг илк йилларида Италияда композиторлар Кавальери
ва Монтеверди томонидан опералар яратилиб, тез орада эътирофга сазовор
бўлди ва бу жанрда ижод этиш анъана тусига кирди. Қадимги юнон ва рим
афсона- ривоятлари ушбу операларга сюжет қилиб олинар эди. Опера
драматик бадиий шакл сифатида намоён бўлиб, мусиқада ҳиссий оламни
очиб бериш мумкин эканлиги ва шу орқали томошабинга таъсир ўтказиш
имкониятининг мавжудлиги шу даврда яратилган операларнинг асосий
мақсадига айланди. Рамо, Гендель ва Пёрсел сингари композиторларнинг
опералари Франция ва Англия давлатлари бўйлаб кенг тарқалди. Шунингдек,
Англияда саҳнавий ҳаракатнинг йўқлиги билан операдан фарқ қилувчи
оратория жанри ҳам ривожланди. Генделнинг “Мессия” номли ораторияси
шу жумласидандир.
Германияда эса, опера у қадар машҳурликка юз тутмади. Шу боис,
немис композиторлари черков учун мусиқа ёзишда давом этишди.
И.С.Бах барокко даврида яшаб ижод этган композитордир. Унинг
мусиқага бўлган ёндашуви мусиқий асар яратишнинг мисли кўрилмаган
имкониятларини очиб берди.
Бу даврдаги асосий мусиқий чолғу – клавесин эди. Клавесин
фортепианодан аввал тажрибада қўлланилган мусиқий чолғу.
Концерт, соната, опера жанрлари Барокко даврида вужудга келган
классик мусиқанинг муҳим шаклларидир.
Барокко даврида инвенция, прелюдия сингари полифоник шакллар
ривожланди. Фуга шакли эса ўзининг тараққиёт нуқтасига эришди. Вокал
мусиқа жанрига оид бўлган месса, оратория сингари шакллар ҳам
ривожланди. Концерт жанрининг Concerto grosso соҳаси вужудга келди.
Барокко даври мусиқасида инсоннинг ички дунёси биринчи ўринга
чиқади. Бу даврда мусиқада тематизмга бўлган ёндашув инсонни тубдан
ёритиш ва унинг шахсини очиб беришни мақсад қилади. Инсоннинг чуқур
фалсафий изтироблари, унинг ички тафаккури ҳамда маънавий ҳолати ўша
8

давр композиторлари учун алоҳида қизиқиш доирасини ташкил этади ва


мусиқий матонинг асосини ифодалайди.

Классицизм даври (1750 – 1820 йиллар)да илк оммавий концертлар


рўёбга келди. Бунинг натижасида Европанинг марказий шаҳарларида мусиқий
жамиятлар ва оркестр жамоалари ташкил этилди.
Оркестрларда туб ўзгаришлар юз берди. Жумладан, клавесин ва орган
чолғуларига бўлган эҳтиёж камайди. Кларнет, флейта, труба сингари дамли
чолғулар, аксинча, оркестрданмустаҳкам жой эгаллаб, ўзига хос янгроқиликни
яратиб берди.
Оркестрнинг янгича таркибда шаклланиши мусиқанинг муҳим соҳаси
бўлган симфониянинг келиб чиқишига олиб келди. Стандарт бўйича
симфония уч хил темп – тез суръатда акс этадиган бош қисм, сокин
ривожланадиган ўрта қисм ва тез ривожланадиган якун орқали ўз ифодасини
топади. Симфоник кўринишни биринчилардан ишлатган композитор Карл
Филипп Эммануил Бах бўлди.
Оркестрнинг янгича таркиби билан бир қаторда, иккита скрипка, альт ва
виолончелдан ташкил топган торли квартет таркиби ҳам вужудга келди.
Шунга кўра, торли квартет алоҳида соҳага айланди. Унинг учун ёзилган
мусиқалар стандарт бўйича тўрт хил суръатда бўлиб, симфонияни эслатади.
Шу даврнинг ўзида фортепиано чолғуси яратилди. Клавесин ёки
клавикорднинг ўрнини фортепиано эгаллади. Бу эса, ижро услуби, ижро
характерига ҳам катта таъсир кўрсатиб, мусиқий эстетик соҳанинг
ривожланишига олиб келди.
Бу даврда фортепиано учун яратилган Сонаталар муҳим аҳамият касб эта
бошлади. Симфония сингари, соната жанри ҳам чолғу мусиқанинг турли
хилларини бир туркумга бирлаштириш усули сифатида хизмат қилди.
Классицизм даврининг энг ёрқин намоёндалари – австриялик
композиторлар Йозеф Гайдн ва Вольфганг Амадей Моцарт эди. Гайдн хор,
опера, оркестр ва чолғу мусиқаси бобида сермаҳсул ижод этди. Аммо унинг
беқиёс хизмати унинг симфонияларида намоён бўлади. Негаки, Гайдн юздан
ортиқ симфония яратган. Моцарт эса, барча даврлар ичра даҳо композитор
ҳисобланади. У ўзининг қисқагина ҳаёти ичида битмас туганмас мусиқий
мерос қолдирди. Жумладан, 41 та симфония. Моцартнинг энг катта ютуғи
унинг операларидадир. Бу ерда у ўзини опера жанрининг ислоҳотчиси
сифатида намоён этди. У мусиқий драматургиянинг мутлақ янги турини
яратар экан, бунла мусиқа саҳнавий ҳаракат билан тўлақонли яхлитликда
бўлади.Моцартнинг операларида бир ёқлама салбий ёки ижобий қаҳрамонлар
йўқ, аксинча, улар кўпқиррали бўлиб, ҳамиша ҳаракатда ва изланишдадир.
“Дон Жуан”, “Фигаронинг уйланиши”, “Сеҳрли флейта” опералари шу
жумласидандир.
XVIII асрнинг охирида классицизм даврининг яна бир юлдузи майдонга
келади. Бу – Людвиг ван Бетховен. У Гайдн ва Моцартдан мерос қилиб олган
тажрибасига кўра,ўзининг композиторлик фаолиятини классицизм услубида
9

бошлаб, кейинчалик ушбу услубни ёриб ўтдида, романтизм даврининг


тонггини акс эттирувчи янги услубни белгилаб берди.
Классицизм даврида композиторлар мусиқага нафосат ва орасталик олиб
кирдилар. Бундай ёрқин ва соф мусиқа тинчлик ва осойишталикни акс
эттириб, ўзида чуқур драматик ўзак, таъсирчан ҳиссиёт ва беқиёс энергия
манбаини намоён этади.
Романтизм даври (1810 - 1910 йиллар) мусиқаси куч, ҳаракат ва эҳтирос
билан фарқланади. Бу даврда классик шакллар алоҳида ифодавийлик касб
этди. Мусиқа бевосита санъатга, адабиёт ва театрга яқинлашди.
Людвиг ван Бетховен ўз ижодининг сўнгги палласида классик даврнинг
қатъий формулаларидан воз кечиб, мутлақ янги йўналишга йўл очиб берди.
Жумладан, унинг “Пасторальная” Симфонияси қишлоқ манзарасини ифода
этади.
Симфониянавис композиторлар Бетховеннинг мусиқага олиб кирган
янгилигига кўра, унга икки йўналиш билан жавоб бердилар. Биринчи
йўналишда, классик симфония тузилмаси сақлаб қолинди (Шуберт, Брамс,
Дворжак, Чайковский), иккинчи йўналишда эса, муайян сюжетга
йўналтирилган дастурий симфониялар яратилди (Берлиознинг “Фантастик
симфонияси”, Листнинг “Фауст симфонияси” ва б.).
Симфония сингари, симфоник поэма ва увертюра ҳам оркестр
мусиқасининг мустақил соҳасига айланиб, тасвирий санъат ва шеърият
асарларини ифодалашга қаратилган сюжет линияси билан бойитилади ва
ватанпарварлик туйғусини уйғотишга хизмат қилади (Листнинг “Les
preludes”, Сибелиуснинг “Финляндия”, Чайковскийнинг “Ромео ва
Джульетта” увертюра-фантазияси, Мусоргскийнинг “Ночь на Лысой горе” ва
б.).
Романтизм даврида яккахон-виртуозлар майдонга келди. Пианиночилар
Ф.Лист ва Ф.Шопен ҳамда скрипкачи Н.Паганини ушбу даврда яшаб ижод
этган маҳоратли созанда-ижодкорларнинг энг таниқлиларидир. Касбий
жиҳатдан вояга етган созанданинг ижодкорга айланишини мана шу
санъаткорлар мисолида кўриш мумкин.
Романтизм даврида Германияда романс жанри ривожланиб, ижро
дастурининг муҳим қисмига айланди. Романс, мусиқа ва шеъриятнинг яхлит
кўриниши сифатида Шуберт ва Брамс ижодида кенг ўрин эгаллади.
Романтизм даврида йирик операнавис композитор Джузеппе Верди
майдонга келди. У итальян операсини мутлақ янги кўринишда, ижтимой,
сиёсий ва ватанпарварлик мавзулари билан бойитган ҳолда дунёга намойиш
этди. Шу билан бирга, Верди мусиқага бўлган оддийгина ёндашувини сақлаб
қолди. Бу эса тингловчига бўлган таъсирни яна кучайтирди.
Бу даврда Германияда Рихард Вагнер опера ислоҳотчиси сифатида
немис операсининг қиёфасини бутунлай ўзгартирди. Вагнергача бўлган
даврда операдаги мусиқа ва ҳаракат алоҳида қисмлар ёки қисқа мусиқий
номерларга бўлинар эди. Бундай шароитда ҳар бир мусиқий номердан сўнг
тингловчилар қарсак чалиши, санъаткорлар эса таъзим бажо этиши мумкин
10

эди. Вагнернинг опералари эса узоқ ва бетўхтов янграйдиган мусиқа


кабидир. Асар қаҳрамонларининг характерини лейтмотив номли кичик
куйлар ифода этади. Бунда сўзнинг ўзаро қофияланиши эмас, балки сўзнинг
мусиқа билан мос келиши катта аҳамият касб этади.
Вагнернинг ғоялари кўплаб ижодкорларнинг мусиқий асарлари,
жумладан, Брукнер ва Малернинг йирик шаклдаги асарлари, Р.Штрауснинг
операларига таъсир кўрсатди. Италияда ижод этган Верди ва Пуччини ҳам
Вагнернинг таъсир остида муайян ўзгаришларни бошдан кечирдилар.
Импрессионизм даври ижодкорлари нозик табиат, шу билан бирга,
ифода воситаларига кўра аниқ, ҳиссий вазмин, тафовутсиз, қатъий услубга
асосланган санъат асарларини яратганлар. Бунда мусиқий жанрларнинг
талқини кучли ўзгаришга юз тутди. Симфоник ҳамда фортепиано мусиқа
соҳасида, биринчи навбатда, дастурий миниатюралар, туркумли сюиталар
яратилиб, унда жанрлар ранг-баранглиги ва манзаравий хусусият ўз
ифодасини топади.
Мусиқий мавзулар гармоник ва тембр жиҳатидан бойиди.
Импрессионизм даври мусиқаси товушнинг бўёғи ва янграши билан
характерланади. Бу даврда мусиқага француз мусиқий фольклори, рус
мусиқаси, григориан хорали, Шарқ мамлакатлари мусиқасига хос илк
Туғилиш даврининг черков полифонияси каби кўплаб ташқи омиллар таъсир
кўрсатди. Бундай таъсир эса, табиий ва сунъий ладлар, модал гармония
элементлари, “ноодатий” параллел аккордларнинг ишлатилишида кузатилди.
Импрессионизм давридаги чолғулаштириш масаласига келсак, унда
классик оркестрнинг ҳажми кичиклашганини, чолғулар таркибининг
шаффофлиги ва тембр жиҳатдан тафовуткор эканлигини, чолғуларнинг
муайян гуруҳларга бўлинишини, мусиқий матонинг батафсил ишланиши,
соф тембрларнинг ҳам яккахон чолғу сифатида, ҳам яхлит турдош гуруҳ
сифатида фаол ишлатилишини кузатиш мумкин. Камер мусиқа соҳасида
Э.Сати ва К.Дебюсси томонидан кўп ишлатилган чолғулар бирлиги арфа ва
флейтадан иборат. Бундай чолғу бирлиги, ўз ўрнида, импрессионизмнинг
ўзига хос рамзи бўлиб қолди.
Францияда яшаб ижод этган энг таниқли мусиқий импрессионистлар –
Клод Дебюсси, Эрик Сати, Морис Равель. Бу йўналиш тез орада дунё бўйлаб
кенг тарқалди ва бутун жаҳонда ўзининг издошларига эга бўлди. Россияда
И.Стравинский (ижодининг илк даврида), А.Скрябин, Н.Черепнин ва
бошқалар импрессионизмнинг ёрқин намояндалари ҳисобланади.
Экспрессионизм даври мусиқаси дунёнинг фожиавий кўринишини
ўзида ифода этади. Бунда юксак маънавий интилишлар жаҳон урушларининг
қақшатқич зарбаси билан рўбарў келади. Бундай таъсир йирик замонавий
композиторлар, хусусан, К.Пендерецкий ижодида яққол сезилади.
Мусиқада экспрессионизм ХХ асрнинг биринчи ўн йиллигида
шаклланди. Унинг бир қатор элементлари Г.Малернинг сўнгги
симфонияларида (“Песнь о земле” (1908), Симфония №9 (1909) ва Симфония
№10) ва Р.Штрауснинг операларида (“Саломея” (1905), “Электра” (1908))
11

намоён бўлди. Бироқ, бу йўналиш Арнольд Шёнберг раҳбарлик қилган янги


вена мактабига тегишли, деб ҳисобланади. Булар, А.Шёнберг (раҳбар),
А.Берг ва А.Веберн. Ўз ижодини кечки романтизм даврига яқин бўлган
асарларни яратишдан бошлаган А.Шёнберг романтик идеални рад этиш
орқали хавф-хатар ҳисси, атроф-муҳитга нисбатан қўрқинч, умидсизлик ва
ишончсизлик руҳи билан йўғрилган бадиий-ғоявий образни ифода этишга
киришди. Муқимликдан воз кечиб, ҳаёлот дунёсига берилган, инсон
руҳиятининг тубида жойлашган ғоявий образни акс эттирар экан,
экспрессионизм даври мусиқаси аниқ ва ёрқин ифодаланувчи образлар ва
тугалланган шакллардан йироқ ҳисобланади. Ушбу оқимга тегишли
композиторлар мусиқий ифода воситаларининг алоҳида доирасини ишлаб
чиқдилар; кенг қамровда куйланадиган мелодика ва аниқ тонал турғунликдан
воз кечдилар; атоналлик принципи эса руҳий ҳолатнинг нотурғунлиги ва
ноаниқ тушунарсиз хавотирни ифода этади. Бу даврда яратилган аксарият
асарлар оддий ва лўнда бўлиб, муайян бир образ ёки руҳий азоб-уқубатга
эътиборни қаратади. Масалан, А.Веберннинг “Оркестр учун 5 та пьеса”
(1910) туркумидаги айрим қисмлар ҳажм жиҳатидан кичик бўлиб, бир дақиқа
атрофида давом этади. Янги вена мактаби композиторларининг умумий
тафаккур принциплари ва образ дунёсининг янги турига тегишли талабга
жавоб берувчи яхлит тузилмавий шакллантирувчи хусусиятнинг зарурати
ХХ асрнинг 20-йилларида Шёнберг томондан додекафония деб номланган
композицион оригинал тизимнинг ишлаб чиқилишига олиб келди.
Додекафония техникасида ёзилган асарлар турли хил такрорланиш, яъни
серияга асосланган бўлиб, ушбу мактаб намояндаларининг фикрича, барокко
ва илк классицизм мусиқасининг шакллантирувчи принципига хос ривожни
акс эттиради. Экспрессионизм даврига хос илк намуналардан бири
А.Шёнбергнинг 1909 йилда ёзилган “Ожидание” (“Кутиш”) номли
монодрамасидир. Унда кучли хавотир ҳисси паймонанинг тўлиши ва
портлаш орқали ўз ечимини топади. А.Шёнбергнинг 1912 йилда яратилган
“Лунный Пьеро” номли мелодрамасида сирли ва даҳшатли “тунги кайфият”
дунёси ифодаланган.
А.Шёнберг сингари Экспрессионизм даври намояндарининг ижодида
ҳам ижтимоий-танқидий лавҳалар ўзига хос равишда акс этади. Айниқса,
А.Берг ижодида бу ҳолат яққол кўзга ташланади. Унинг 1921 йилда яратган
“Воццек” номли операси ижтимоий қарамга муҳтож бўлганларга нисбатан
чуқур ҳамдардлик ва “бойлар”нинг зўравонлигига нисбатан нафрат ҳисси
билан суғорилган.
Нацист террорининг даҳшатини ифода этувчи “Ода Наполеону” (1942),
“Уцелевший из Варшавы” (1947) асарлари А.Шёнбергнинг ижодий
қарашларини намойиш этувчи асарлардир. Бироқ бу асарларда бирон бир
ғоянинг қарор топиши кузатилмайди, балки, нафрат ва ғазаб туйғуси
умидсизлик ва маҳкумлик ҳолати билан бирикади. А.Шёнбергнинг Иккинчи
жаҳон урушидан кейин ёзган асарлари экспрессионизм оқимининг сўнгги
ёрқин асарларига айланди. А.Веберн ижодида экспрессионизм ўзгача
12

услубий шаклга айланиб, абстракт-ақлий тузилмавий хусусият касб этди.


Шунга кўра, Веберн иккинчи жаҳон урушидан кейинги мусиқий
авангардизмнинг асосчиси сифатида тан олинган.
Авангардизм ХХ асрнинг турли композиторлик услубларини ўз ичига
олган бўлиб, унинг намояндалари мусиқа санъатининг анъанавий услуб ва
шаклларини инкор этган. Янги ифода воситалари ёрдамида авангард оқими
намояндалари услуб ва бадиий образ жиҳатидан ноодатий асарлар яратдилар.
“Авангард” атамаси (французча “avant-garde” – олдинда юрувчи гуруҳ) ХХ
асрнинг 20-йилларида пайдо бўлиб, санъатшуносликда мустаҳкам ўрнашди.
Мусиқий авангардизмга сериявий мусиқа, алеаторика, пуантилизм, сонорика
ва электрон мусиқа киради. Ҳорижий авангардизмнинг асосий намояндалари
– ғоявий-эстетик йўналиш бўйича ижоди хилма-хил бўлган К.Штокхаузен,
Я.Ксенакис, П.Булез, Дж.Кейдж, Д.Лигети, Х.В.Хенце, Л.Берио, М.Кагель
сингари композиторлардир.
Маълумки, замонавий мусиқа санъатининг технологик муаммолари
доирасини биринчилардан бўлиб, Ц.Когоутек ўзининг “Техника композиции
в музыке XX века” номли китобида қамраб олган. Ушбу муаллифнинг ғояси
кейинчалик Э.Денисовнинг «Современная музыка и проблемы эволюции
композиторской техники», В.Холопованинг «Формы музыкальных
произведений» сингари тадқиқотларида давом эттирилди ва
ривожлантирилди.
Замонавий санъатшунослик нуқтаи назаридан ХХ аср композиторлик
техникасини инновацион деб аташ русм бўлган. Сериявий мусиқа ва
пуантилизм авангарднинг биринчи босқичи (1920-1930 йй.)да юзага келган
бўлиб, Янги техника деб юритилади. Бунда кенгайтирилган тонал ва модал
системалар натижасида додекафония юзага келди. Авангарднинг иккинчи
босқичи (1960-1970 йй.)да вужудга келган сонорика, алеаторика,
полистилистика, минимализм эса Ўта Янги техника деб аталади.
Иккала оқимга тегишли бўлган техникалар ҳам ХХ аср композиторлик
ижодиётининг хусусиятларини ўз ичига олади. Додекафониянинг кашф
этилиши А.Шёнберг, пуантилизм А.Вебернга бориб тақалса, сериявий техника
П.Булез и К.Штокхаузенларнинг ижодида вужудга келди. ХХ асрнинг 70-
йилларида А.Шнитке полистилистика назариясини илгари сурди.
К.Пендерецкий, В.Лютославский, Т.Бэрд сингари поляк композиторларининг
бир гуруҳи сонорика, С.Райх, Т.Райли, Ф.Гласс каби америка композиторлари
эса минимализм техникасининг вужудга келишига сабаб бўлдилар.
Шуни айтиш керакки, авангардизм ҳеч қачон яхлит оқим сифатида
мавжуд бўлмаган. Агар унинг айрим кўринишлари том маънодаги ижодий
эркинлик орқали акс этган бўлса, етакчи авангард композиторларнинг
аксарият асарлари ХХ аср мусиқий солномасининг ажралмас қисми бўлиб
қолди.
***
13

Юқорида кўриниб турганидек, ёш композитор учун жаҳон мусиқасини


кенг қамровда билиш катта аҳамият касб этади. Мусиқий-тарихий фанларни
билишнинг зарурати қуйидаги принципларда намоён бўлади:
- Ҳар бир жанр ёки мусиқий шаклнинг қайси даврда вужудга келгани ва
ривожланганини билиш муҳимдир. Зеро, муайян мусиқий асар устида иш
олиб бораётган даврда унинг қандай ривожланиш жараёнларидан ўтиб
келганини билиш, ушбу асарнинг тараққиёт нуқтасини белгилаш
имкониятини беради.
- мусиқий чолғуларнинг эволюцияси, унинг ишлатилиши, оркестрга кириб
келиши, мусиқий жамоадаги аҳамияти; бинобарин, муайян бир даврда
аҳамияти пасайган чолғулар (клавесин, орган)нинг муомалага қайтиб келиши
ижодий жараёнда янги имкониятлар доирасини очиб беради.
- бирон бир жанрда асар ёза олиш учун ушбу жанр ва унинг характери ҳақида
аниқ тасаввурга эга бўлиш зарур. Зеро, вальс, полька, тарантелла, скерцо
сингари характерли жанрларда ижод этиш учун аниқ тажриба керак бўлади.
- композитор учун муҳим бўлган нарса – композиторлик техникасини
тушуниш, техника турларининг фарқига бориш ва бирон бир техникани яхши
ўзлаштириш. Бунга эса тажриба орқали эришиш мумкин.

Композиторлик санъатига тегишли бўлган ҳар бир ижодкор ўзидан


аввал келган шахснинг ижодий қарашларини давом эттиради. 19-асрнинг
охиридаги Германия мусиқий ҳаётини олсак, И.С.Бах ўзидан аввал ижод
этган И.Пахельбель, Д.Букстехуде сингари тўнғич авлод
полифонистларининг эришган ютуқларини умумлаштирди ҳамда ўз ижоди
билан барокко даврининг эркин полифоник услубига якун ясади. И.С.Бахдан
сўнг унинг ўғиллари янги гомофон-гармоник услуб соҳасида изландилар.
Уларнинг эришган ютуқларини эса, барокко даври муваффақиятлари билан
қўшиб олган ҳолда вена классиклари янги чўққига олиб чиқдилар.
Франция мусиқа маданиятида ҳам ҳолат ўзгача бўлди. Илғор ижодкор
бўлган Г.Берлиоздан кейин анъана доирасидан чиқиб кета олмаган С.Франк
ва К.Сен-Санс майдонга келди. Улардан сўнг эса мусиқий ҳаётга К.Дебюсси
ва М.Равель сингари новаторлар кириб келди.
Россия ҳам бундан холи бўлмади. “Могучая кучка” (“Қудратли тўда”) ва
П.Чайковский ижод этган даврда Петербург ва Москва ижодий
мактабларининг ютуқларини бирлаштира олган бир қатор композиторлар
вужудга келди. Булар А.Глазунов, С.Танеев, А.Лядов, А.Аренский,
С.Рахманиновлардир. Кейинчалик эса янги изланишларни бошлаган ва янги
тарихий истиқбол йўлини очган И.Стравинский, Д.Шостакович ва
С.Прокофьевлар майдонга келди.
Ўзбек композиторлик мактаби ҳам бундан мустасно эмас. Хусусан,
Д.Шостакович ўзининг симфоник тафаккури воситасида ўзбек симфоник
мусиқаси ва унинг ривожига катта таъсир кўрсатди. Зеро, ўзбек
композиторлари М.Тожиев ва Т.Қурбоновлар унинг ижодий изланишларини
14

миллий нуқтаи назар билан суғорган ҳолда давом эттиришга ҳаракат


қилдилар.
Тарих шуни кўрсатадики, даҳо новатор бўлиш ҳам, даҳо издош бўлиш
ҳам нуфузли ҳисобланади. Яъни Р.Вагнер ёки И.Брамс, А.Шёнберг ёки
С.Рахманиновлар ўз ижоди билан жаҳон мусиқасидан мустаҳкам жой
эгалладилар. Аксинча, издошнинг изидан кетиб, янги тараққиёт нуқталарига
таъсир кўрсатмай ўтиш эса салбий ҳолатдир. И.С.Бах, В.Моцарт, А.Скрябин,
А.Глазуновларнинг ижодини давом эттираман, деган композиторлар
номаълумликка юз тутганлар.
Ҳар бир эстетик йўналиш табиий равишда рўёбга келади. Унинг пайдо
бўлиши бир ёки бир неча шахсларнинг фикрига боғлиқ бўлмайди. Унинг
пайдо бўлиши аниқ вақт, географик, тарихий ва ижтимоий шарт-шароитга
боғлиқ. Ҳар бир эстетик йўналиш ўзидан аввал мавжуд бўлган техникани рад
этмаган ҳолда ўзининг техникасини келтириб чиқаради (бунда тарихий
боғлиқлик намоён бўлади). Ижоди тан олинган ҳар бир композитор
(В.Моцарт, Л.Бетховен, Ф.Шуберт, Д.Шостакович, И.Стравинский ва б.)
камида бир неча эстетик йўналишнинг техникасини яхши билиб, уни ишлата
олган. П.Пикассо (тасвирий санъатда) ва И.Стравинский (мусиқада) эса
ўзининг ижодий ҳаёти давомида эстетик қарашларини бир неча марта
ўзгартирганлар.
Техникаларнинг барчаси фойдали. Уларни қанча кўп ўзлаштиргани
сайин, ижодкор ўсиб бораверади. Эстетик соҳада ҳам чекловлар бўлиши
мумкин эмас.

Ижодий дастурни шакллантириш

Ўзбекистон давлат консерваториясида 5150100 – Бастакорлик санъати


бакалавриат таълим йўналишида таълим дастурларини амалга ошириш
тизимга солинган, албатта. Ушбу фан бўйича амалий (якка) машғулотлар
олиб борилиши назарда тутилади. Хусусан, амалий (якка) машғулотлар ҳар
бир мавзу юзасидан ижодий машқларни бажариш, оддий шаклларни амалий
жиҳатдан ўзлаштириш, оддий шаклларда мусиқий асарлар ёзиш, яратилган
асарнинг ижросини тайёрлаш каби ўқув ишларини ўз ичига олади. Амалий
(якка) машғулотлар айрим асарларнинг ижро талқинлари (мусиқий
ёзувлари)ни тинглаб кўриш, ижод соҳасида жаҳон тажрибаси билан яқиндан
танишиш, ижодий жараёнга киришиш, ижод сирларини англаш каби зарур
кўникмаларни шакллантиришга қаратилади. Яратилган мусиқий асарнинг
оригинал ижро талқинини яратиш масаласи ҳам муҳим вазифа сифатида ҳам
қўйилади.
1-курс бакалавриат табаласининг ижодий улғайишини концерт-
ижрочилик амалиётларининг самарали ташкил этилганлигидан кузатиш
мумкин. Талабалар бутун ўқиш жараёнида ихтисослик синфида олган
ижодий билим ва кўникмалари асосида яратган ижодий асарларини синов-
имтиҳонларда, танловлардар, концертларида ҳамда Республика ва Халқаро
танлов-фестивалларда намойиш этиб, ижодий малакани ошириш
15

имкониятига эга бўладилар. 1-курс, яъни 1- ва 2-семестрлар мобайнида


ўрганишимиз лозим бўлган – ижодий мақшлар, оддий шаклларда пьесалар
яратиш, чолғу куйлари, якка чолғу учун соло, вокал-чолғу асар, халқ
чолғулари учун асар кабиларни устозингиз билан имкониятларингизни
ҳисобга олиб, маслаҳат билан режалаштириб оласиз.
Дарсликда ёритилган мусиқий жанрлар фаннинг тасдиқланган ва
жорийга киритилган ўқув дастури бўйича танланган. Қолаверса, Ўзбекистон
давлат консерваториясининг “Бастакорлик ва чолғулаштириш” кафедраси
томонидан йиллар давомида шакллантирилган, курсма-курс белгиланган
хусусий талаблар мажмуаси ҳам мавжуд. 1-курс талабалари бошқа устозлар
синфида оддий шаклларда мусиқий асар ижод қилишни ўрганишлари
мумкин. Улар мураккаблик даражаси бўйича албатта олий таълим
талабларига ва ҳар бир талабанинг имкониятларига тўғри келиши керак.
Дарсликда нотаси берилган асарлар фақат намунавий дастур сифатида
тақдим этилган. “Бастакорлик санъати” ихтисослигининг 1-курси таълим
жараёнлари мобайнида ижодий маҳоратни янги босқичда ўзлаштириш учун
даставвал ижодий дастурни шакллантириш зарур, бу ўқув йили бошида
амалга оширилади. Мисол тариқасида, ушбу дарсликка асос қилиб, бир
талабанинг иқтидорини инобатга олган ҳолда “Талабанинг шахсий
режаси”ни тузамиз. Ижодий билим ва кўникмалари ўртача бўлган талаба
учун намуна сифатида 1-ўқув йилига қуйидаги ижро дастурини тавсия
этаман.
1-СЕМЕСТРГА ИЖОДИЙ ДАСТУР НАМУНАСИ:
1) мелодик, гармоник ва ритмик машқлар;
2) полифоник машқлар (Б.Барток “Микрокосмос” 1 ва 2-дафтар);
3) фортепиано учун “2та Прелюдия” яратиш;
4) виолончель (якка чолғу) учун соло яратиш.

2-СЕМЕСТРГА ИЖРО ДАСТУРИ НАМУНАСИ:


1) флейта ва фортепиано учун пьеса яратиш;
2) овоз ва фортепиано учун романс яратиш (шеърий матн асосида);
3) қашқар рубоби ва фортепиано учун пьеса яратиш.

Саволлар:
1) Жаҳон мусиқа андозалари деганда нимани тушунасиз?
2) Композиторлик ижодиётига оид жанрларни келтиринг.
3) Симфоник оркестрга кирувчи чолғулар неча гуруҳга бўлинади?
4) Симфониянавис ижодкорларнинг номларини айтинг.
5) Ўзбекистонда болалар мусиқаси ривожига катта ҳисса қўшган
ижодкорларнинг номларини айтинг.
6) Ўзбек саҳнавий мусиқасининг ривожига катта ҳисса қўшган
ижодкорларнинг номларини айтинг.
7) Бастакор ва композитор тушунчалари ўртасидаги фақрни айтиб беринг.
16

Топшириқ:
1) А.Ҳ.Жабборовнинг “Ўзбекистон бастакорлари ва мусиқашунослари”
маълумотномасини ўқинг.
2) Пойтахтда жойлашган А.Навоий номидаги ДАКТ репертуаридаги
Ўзбекистон композиторларининг қаламига мансуб опера ва балетларни
томоша қилинг.

ФОЙДАЛАНИШ УЧУН АДАБИЁТЛАР:


1. Б.Барток. “Микрокосмос”. 1 ва 2-дафтарлар.
2. П.Чайковский. “Детский альбом”.
3. Жаҳон ва Ўзбекистон композиторларининг асарлари. Турли йиллар
нашрлари.

2-8-ДАРСЛАР: Мелодик ва гармоник машқлар


Композиторлик фаолиятига киришиш жараёнининг илк босқичида
ижодий машқларнинг чекланган усулига мурожаат этиб, кейинчалик
босқичма-босқич равишда эркин ижодий шакллар (талаба мустақил равишда
ўз ижодий ғоясини илгари суриши)га ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Дарҳақиқат, ижодий фаолиятда муайян тажрибага эга бўлмай туриб, ички
қатъиятсизлик ва ўз имкониятларига нисбатан ишончсизлик ҳиссини енгиш
мушкул. Алоҳида мусиқий асарларни яратишга киришишдан аввал
композиторлик техникасининг элементларини ўзлаштиришга оид махсус
ижодий машқларни бажариш мақсадга мувофиқдир.
Мелодик тафаккурни шакллантириш учун қуйидаги махсус
вазифаларни бажариш мумкин:
1) Муайян ладда берилган ва якунланмаган куйни охиригача басталаш.
Мисол учун фригий ладида тузилган тугалланмаган куйни келтирамиз:
Куй даврия шаклида тузилган бўлиб, икки жумладан иборат бўлиши
керак.

Юқорида берилган тугалланмаган бу куй давомини ёзишнинг бир неча


варинтларини келтирамиз.

Вариант №1
Биринчи жумла берилган овоз диапазонининг ичида ривожланади ва куй
тўлқинсимон равишда ҳаракатланади:
17

Вариант №2
Иккинчи жумла форшлагли товуш билан бойиган ва куйнинг
ривожланишида ўзига хос бўёқ беради:

Вариант №3
Иккинчи жумлада ҳаракат фаоллашганини кўриш мумкин:

Вариант №4
Иккинчи жумлада овоз ҳажми юқорига томон ўсган ва куй энг юқори
пардага етгандан кейин поғонама-поғона пастга томон ҳаракатланиш орқали
ўз ниҳоясига етади:

2) Савол-жавоб кўринишидаги куйни импровизация қилиш.


Савол-жавоб турига оид куйлар даврия шаклидаги тузилмага эга бўлиб,
биринчи жумласи нотурғун характерга эга бўлади. Яъни, биринчи жумла
тоникадан ташқарида ифодаланадиган гармоник асосда тузилиши мумкин,
иккинчи жумла эса куй ҳаракатини гармоник турғунликка олиб келади:
18

Савол-жавоб турига оид куйлар мелодик диапазоннинг ўсишини


таъминлайди, яъни биринчи жумлада куйнинг ҳаракати юқорига
йўналтирилган бўлади, иккинчи жумлада эса, куй ҳаракати пастга томон
қаратилган бўлади ва тоникага олиб келади.

3) Остинатоли ритмик асосда секвенцион ибора ва мелодияларни


импровизация қилиш.

Вариант №1

Вариант №2
19

Вариант №3

Вариант №4

4) Муайян гармоник кетма-кетлик ва ритмик тасвир асосида


мелодияларни импровизация қилиш.
Вариант №1

Вариант №2
20

Вариант №3

Вариант №4

5)Нола-қочиримлар билан куй яратиш.

Вариант №1

Вариант №2

Вариант №3
21

Вариант №4

Махсус топшириқлар сифатида ритмик тасаввурни ривожлантиришга


оид қуйидаги вазифалар таклиф этилади:
1) Синкопа, пунктир ритм, триоль, полиритмия, ўзгарувчан метрни ишлатган
ҳолда аралаш ритм ва ритмик фигурацияларда мелодияларни импровизация
қилиш.
22

2) Турли ритмик импровизацияларни амалга ошириш (бир ёки бир


турдаги бошқа шовқинли чолғуда).

Вариант №1

Вариант №2

Вариант №3

Вариант №4

3) Шеърий матн асосида ритмик кўринишларни яратиш.


Вариант №1

Вариант №2

Вариант №3
23

Вариант №4

Гармоник тафаккурни ривожлантиришга оид ижодий вазифалар:


1) фортепиано прелюдиясининг импровизацияси учун гармоник асос
яратиш (И.С.Бахнинг “ХТК” I-томдан до мажор Прелюдиясига ўхшаш
тарзда);
2) прелюдия учун нотерциявий аккордларга асосланган гармоник асос
яратиш:

3) гаммани эркин гармониялаш;


4) гармоник кетма-кетлик асосида этюдлар яратиш:

5) бир жумласи басталанган давриянинг иккинчи жумласини яратиш:

6) Вокализлар (унли бўғинлар асосида)га гармоник жўрлик яратиш:


24

Полифоник ёзув кўникмасини ривожлантиришга оид вазифалар:


1) овозости имитацион полифония асосида ўзбек халқ куйларини қайта
ишлаш;
2) чексиз канон яратиш (ўқитувчи томонидан берилган мисол асосида);
3) берилган куйга қўшимча (нопараллел) овозлар яратиш:
25

4) полифоник ривожланган овозлар мавжуд бўлган икки овозли кичик


пьесалар яратиш.
Фактуравий тасаввурни ривожлантиришга оид ижодий вазифалар:
1) турли фактуравий кўринишларни ишлатган ҳолда чолғу ва вокал
машқлар ёзиш;
2) қўшиққа мўлжаллаб турли хил чолғу жўрлиги ёзиш;
3) этюднинг турли хил фактуравий ифодасини ёзиш;
4) фигурация (гармоник, мелодик, аралаш ва б.)нинг турли хилларини
ишлатган ҳолда чолғу вариациялари ёзиш.
Изоҳ: Юқорида келтирилган барча топшириқлар бир-бири билан
чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларни ўзаро эркин равишда қўшиш ва
мураккаблаштириш мумкин. Ушбу жараённи алоҳида ибора, жумла ва
давриядан тортиб, то йирик вокал-хор, чолғу асарлар масштабида олиб
бориш имконияти мавжуд.

1. Саволлар:
1) Мусиқанинг асосий элементлари нималардан иборат?
2) Савол-жавоб кўринишидаги куйга мисоллар келтиринг.
3) Куйнинг ритмик асоси деганда нимани тушунасиз?
4) Куйнинг гармоник асоси деганда нимани тушунасиз?
5) Импровизация нима?

2. Бир овозли куй яратиш бўйича бўйича ижодий топшириқлар.


1) Даврия шаклида бир неча куй ёзинг.
2) Савол-жавоб турида 3 та куй ёзинг;
3) Секвенциялар қатнвшувида 3 та куй ёзинг;
4) Тузилмадаги такрорийликка асосланган 3 тк куй ёзинг;
5) Этюдсимон турга тегишли характерда 3 та куй ёзинг;
6) Синкопалар қатнашган 3 та куй ёзинг.

3. Куйнинг турли вариантларини басталашга асосланган ижодий


машқ.
Қуйида келтирилган куйнинг вариантлари асосида қуйидагича
топшириқларни бажариш тавсия этилади:
1) Куйнинг вариантларини қиёсий таҳлил қилинг;
2) Ўзингиз басталаган куйни бир неча вариантларда бажаринг. Куй
намуналарини узайтириш тавсия этилмайди.
26

9-15-ДАРСЛАР: Фортепиано учун “2 та Прелюдия” яратиш


Мусиқий асар яратиш – кўп қиррали мураккаб ижодий жараён
ҳисобланади. Ушбу жараёнда нафақат, мусиқий-назарий, мусиқий-тарихий
фанлардан олинган билим ва тажриба, балки бадиий-эстетик образ ҳақидаги
тушунчаларни ҳам англаш жуда муҳимдир. Мусиқий асарлар ўзининг
образли семантик дунёсига кўра қуйидагича турларга бўлиниши мумукин:
- Абстракт образли мусиқа;
- Дастурий мусиқа:
1) Бадиий асар ёки тарихий воқеа асосида;
2) Ижодкорнинг оригинал семантик дастури асосида.
- Манзарали-тасвирий мусиқа ва б.
Ижодкор томонидан ўқилган бадиий китоб, бошдан кечирилган воқеа,
тингланган асар (суърат, спектакль) ва бошқа кўплаб инсон ҳаёлотини ишга
солувчи унсурлар янги асарнинг яратилишига туртки беради. Шунга кўра,
ижодкор яратилажак асарнинг мазмуни ва моҳияти устида фикрлайди, унинг
драматургик шаклини тузади. Образлар билан боғлиқ мусиқий оҳанг
палитрасини излайди. Бинобарин, ҳар бир мусиқий асар бирор бир бадиий-
эстетик мақсаднинг ечими учун хизмат қилиши шарт. Яъни, мусиқий асар
ўзининг мазмуни ва мантиғига эга бўлиши зарур.

* * *
Фортепиано мусиқаси ўзининг эстетик дунёсига эга бўлган мусиқа
ижрочилигининг илғор соҳаларидан биридир. Клавесин ва клавикорд каби
мусиқий чолғулардан кейин кашф этилган фортепиано3 барча давр ва
йўналишларга тегишли бўлган ижодкорларнинг эътиборини тортган.
Фортепиано учун ижод этган композиторлар - Д.Скарлатти, Л.Бетховен,

3
Фортепиано чолғуси итальян устаси Бартоломео Кристофори (1655-1732) томонидан кашф этилган.
27

Ф.Лист, С.Рахманинов, Ф.Шуберт, Ф.Мендельсон, Э.Григ, Ф.Шопен,


П.Чайковский, А.Скрябин, С.Прокофьев, Д.Шостакович ва б. Фортепиано
учун махсус мусиқа яратиш билан бир қаторда, оркестр учун яратилган
дурдона асарларини ҳам фортепиано учун мослаштирганлар.
Фортепиано учун “Прелюдия” ёзишга киришишдан олдин номлари
юқорида кўрсатилган композиторларнинг мана шу жанрда ёзган асарларини
кўриб, ўрганиш мақсадга мувофиқ. Бунда қуйидаги ижод намуналари сизлар
учун фойдали бўлади:
С.Рахманинов. Прелюдия до-диез минор op.3 №2
С.Рахманинов. Прелюдия фа-диез минор op.23 №1
С.Рахманинов. Прелюдия Си-бемоль мажор op.23 №2
С.Рахманинов. Прелюдия ре минор op.23 №3
С.Рахманинов. Прелюдия Ре мажор op.23 №4
С.Рахманинов. Прелюдия соль минор op.23 №5
С.Рахманинов. Прелюдия Ми-бемоль мажор op.23 №6
С.Рахманинов. Прелюдия до минор op.23 №7
С.Рахманинов. Прелюдия Ля-бемоль мажор op.23 №8
С.Рахманинов. Прелюдия ми-бемоль минор op.23 №9
С.Рахманинов. Прелюдия Соль-бемоль мажор op.23 №10
С.Рахманинов. Прелюдия До мажор op.32 №1
С.Рахманинов. Прелюдия си-бемоль минор op.32 №2
С.Рахманинов. Прелюдия Ми мажор op.32 №3
С.Рахманинов. Прелюдия ми минор op.32 №4
С.Рахманинов. Прелюдия Соль мажор op.32 №5
С.Рахманинов. Прелюдия фа минор op.32 №6
С.Рахманинов. Прелюдия Фа мажор op.32 №7
С.Рахманинов. Прелюдия ля минор op.32 №8
С.Рахманинов. Прелюдия Ля мажор op.32 №9
С.Рахманинов. Прелюдия си минор op.32 №10
С.Рахманинов. Прелюдия Си мажор op.32 №11
С.Рахманинов. Прелюдия соль-диез минор op.32 №12
С.Рахманинов. Прелюдия Ре-бемоль мажор op.32 №13
Ф.Шопен. 24 прелюдия
А.Скрябин. 24 прелюдия. ор.11
“Фортепиано учун 2 та прелюдия” туркум асар сифатида ёзилади.
Одатда, туркумдаги қисмларнинг ҳар бири мустақил асар бўлиб, ғоявий
жиҳатдан бирлашади. Қисмлар, ўз навбатида, ҳар хил характерни акс
эттириши керак. Шунга кўра, 2 та прелюдиядан биринчиси секин суръатда
бўлиб, туркумга кириш вазифасини бажарса, иккинчи қисм тез суръатда
ифодаланиб, туркумга якун ясайди.
28

§ 1. Мелодия (куй) ёзиш


Композиторлик тафаккурининг шаклланиши ҳар қандай тематик
матонинг асоси ҳисобланган куй оҳанггига бориб тақалади. Мусиқанинг
мелодик қирраси ўзининг ифодавийлиги билан инсониятнинг маънавий
дунёсини акс эттириб, ўзига хос миллий хусусиятларни ҳам намоён этади.
Сизлар ўз асарларингизда куйнинг тугалланганлиги, куй тузилмасининг
аниқ ва мантиқийлиги ҳамда оҳанг яхлитлигига амал қилишингиз мақсадга
мувофиқдир. Куйнинг ривожланишида оҳанг ҳаракати кетма-кетлиги катта
аҳамиятга эга. Ҳаракатнинг йўналишини белгилаш (юқорига ва пастга
юришлар куй чизиғида тўлқинсимон ҳаракатни юзага келтиради), ҳаракатни
сакраш ёки равон ҳаракат орқали амалга ошириш, авжга кўтарилиш ва
қайтиш кабилар куйнинг ифодавийлигини таъминлайди.
Куй тугалланган ифодавий ғоя ҳамда тугалланган оҳанг образига эга
бўлиши учун у образли ғоявий хотима ясайдиган ибора билан якунланиши
керак. Одатда, куй таянч ва нотаянч оҳангларни умумлаштирадиган давомли
тоника билан якунланади. Оҳанг ҳажми нуқтаи назаридан куй муайян тор
интервал доирасида қолиши ёки бир-икки октава оралиғида ўсиши мумкин.
Бундай ҳажмкорлик мусиқий ифода воситаси бўлмиш - чолғу ёки овознинг
имкониятига боғлиқ бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, буюк композиторлар
куй яратишга катта эътибор қаратганлар. Улар биринчи навбатда халқ
ижодиётини қадрлаган. Айниқса, вокал асарларида юксак ҳиссий
ифодавийлик, куйдаги тузилмавий ранг-барангликка эришганлар.
Самимийлик ва ҳаққонийлик – тугал мелодик фикрга хос хусусиятлар
бўлиб, инсониятнинг ички кечинмаларини ифода этади. Вокал асарларнинг
куйи эса адабий матннинг мазмунини акс эттириши шарт.
Куй нутқ сингари тинимсиз давом этмайди, балки қисмларга бўлинади.
Куйнинг қисмлари тузилма деб аталади. Жумланинг тугаш жойи цезура
билан белгиланади. Тузилмалар мусиқий фикрнинг тугалланиш даражаси
билан бир-биридан фарқ қилади. Тугалланган мусиқий фикрни
ифодалайдиган тузилма даврия деб аталади.
Давриянинг энг оддий тури саккиз тактдан иборат. Даврия икки қисмга
эга бўлиб, ушбу қисмлар жумла деб аталади. Жумланинг тугалланиш жойи
каденция деб юритилади. Даврия ўзининг тугалланиш вақтида илк
тоналликни сақлаб қолса, якка тонал даврия, тугалланиш даврида бошқа
тоналлик билан якунланса, модуляцияловчи даврия деб аталади.
Куй бирлиги ўзининг ички тузилишига кўра, турли хилга мансуб
бўлиши мумкин. Куй ўзининг диапазони, ички тузилиши, куй ҳаракатига
кўра шаклланади.
* * *
“2 та прелюдия” туркумининг биринчи қисми учун куй яратишда унинг
характерига эътибор қаратиш керак. Юқорида белгилаб ўтилганидек,
Прелюдия №1 сокин, лирик-фалсафий характерда бўлади. Бунинг учун
29

фригий ладини танлаб олиб, ушбу ладда куйнинг бир неча вариантларини
ёзамиз:

Вариант №1

Вариант №2

Вариант №3

Вариант №4

Фригий ладида келтирилган куйнинг вариантларидан ҳар бири ўзига


хос. Вариант №1 ми фригий ладида ёзилган бўлиб, бошланғич парданинг
аста-секин поғонама-поғона равишда диапазоннинг юқорига томон
кенгайишига асосланади. Куйнинг иккинчи ярмида куй ҳаракати худди шу
таҳлит бошланғич поғонага келиб тўхтайди.
Вариант №2 ҳам ми фригий ладида ёзилган бўлиб, куй бирдагина квинта
интервалига сакраш билан куй диапазонининг кейинчилик янада ўсишига
асосланади. Бундай кварта, квинта интервалига сакрашлар куйда кўп
учрайди.
Вариант №3 ре фригий ладида ёзилган. Куйнинг диапазони унинг
биринчи ярмида юқорига томон ўсади. Куйнинг иккинчи ярми эса пастки
диапазонда ривожланиб тугайди.
Вариант №4 тўртинчи ҳиссада акс этувчи такт олдидан бошланади. Бу
эса куйнинг характерига ўзига хос эркинлик беради. Ре фригий ладида
30

ёзилган ушбу куй таркибида ладнинг ўзгариш жараёнини кўриш мумкин.


Ушбу ўзгариш ре-бемоль товушининг пайдо бўлишида намоён бўлади. Бу
эса, гармоник ривожланишга замин яратади. Куй номукаммал каденция, яъни
тониканинг квинтага тушиши билан якунланаётгани ҳам унинг кейинчалик
ривожланиши мумкинлигига пойдевор бўлади.

Топшириқ:
Юқорида келтирилган тўртта вариантни ҳар томонлама таҳлил қилинг.
Вариант №4 тематик ва гармоник нуқтаи назардан ривожланишга мойил
эканини ҳисобга олиб, унинг асосида туркумнинг биринчи прелюдиясини
басталаш мақсадга мувофиқ.

§ 2. Фактура. Гармония. Ритм.

“Фактура” тушунчаси мусиқий баён, мусиқий тузилиш, мусиқий мато


таркибидаги овозларнинг ўзаро муносабат турларини англатади.
Фактуранинг бир неча турлари бор.
Полифоник фактура – мусиқий матодаги овозлар горизонтал равишда
мустақил ривожланади:

Гомофон-гармоник фактура – бир куй мустақил бўлиб, қолган овозлар


гармоник жўрлик вазифасини бажаради:

Гетерофоник фактура – куйнинг бир неча хонанда томонидан


импровизация қилиш вақтида овоз (оҳанг)ларнинг турлича ўзгариб кетиши:
31

Мусиқада фактура турлари ниҳоятда ранг-барангдир. Юқорида


келтирилган фактура турлари ўзаро муносабатга киришиб, аралашиб кетиш
ҳоллари ҳам учрайди.
Фактурани танлаш асарнинг мазмуни ва жанригагина боғлиқ бўлмасдан,
балки муайян чолғу ёки вокал овознинг техник имкониятларига ҳам боғлиқ
бўлади. Тўғри танланган фактура мусиқий матонинг тафаккурига том
маънода ифодавийлик бахш этади.

* * *

Гармония - мусиқий ифода воситаси сифатида катта аҳамиятга эга. Сиз


гармониянинг барча ресурс ва имкониятлари доирасини яхши эгаллашингиз
керак. Гармониянинг имкониятлари қуйидагиларда намоён бўлади:
- гармония – шакл ҳосил қилувчи таркибий қисм;
- гармония – муайян ранг-тасвир таъсирига эга бўлган колорит омили.
Мусиқа тарихига оид давр ва услубларни оладиган бўлсак, ҳар даврда
ўзига хос гармоник қарашлар мавжуд бўлганига гувоҳ бўламиз. Классик
даврнинг гармонияси, романтизм даври гармонияси, ХХ аср замонавий
гармонияси каби тушунчалар бизга яхши таниш. Шу билан бир қаторда, ўрта
асрларда ҳали темперацияланган мусиқий соз вужудга келмаган даврда
тоналлик тушунчаси мавжуд бўлмаган. Шунга кўра, халқ мусиқа ладлари
амалиётдан жой эгаллаган. Халқ мусиқа ладлари асосида эса модал
гармония4 ётади. Модал гармония ҳозирги кунда ифода воситаси сифатида
ўзининг долзарблигини сақлаб қолди. Айниқса, бирон-бир халқнинг миллий
индивидуаллигини кўрсатиш учун модал гармониядан фойдаланилади.
Модал гармония ўзбек мусиқаси учун ҳам муҳим ифода воситаси
ҳисобланади.
Прелюдия №1 учун танлаб олинган куй учун аккордли, яъни гомофон-
гармоник фактура танлаб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шунга кўра,
унга модал гармоник оҳангдошлардан тузилган жўрлик ёзишга ҳаракат
қиламиз:

4
Модал гармония ҳақида ўқинг: И.Мальмберг, А.Хасанов. Модальность в курсе преподавания гармонии и
её претворение на основе узбекской монодии. Т., 2007.
32

Гармоник жўрлик ритмик остинато кўринишида акс этиб, ре фригий


ладининг характерини ёритиб беради. Гармоник мато аккордлар кўринишида
эмас, балки модал гармонияга хос оҳангдошлар сифатида акс этади. Ушбу
оҳангдошлар куйнинг ҳаракатига мос равишда унинг мазмун-моҳиятини
очишга томон ривожланиб боради. Куйнинг еттинчи тактида учрайдиган ре-
бемоль товуши жўр оҳангдошларда ҳам ўз ифодасини топади.

* * *
Ритм – мусиқанинг муайян вақтда шаклланишидир. Товушлар ва
паузалар кетма-кетлиги мусиқий асарнинг ритмик тузилишини ифода этади.
Бирон-бир мусиқий асарнинг ритми жуда ранг-баранг бўлиб, ҳеч қачон бир
хил катталикдаги чўзимлардан тузилмайди. Одатда, турли катталикдаги
чўзимлар ўртасида вақт жиҳатидан ўзаро муносабатлар пайдо бўлади.
Чўзимлар ва паузалар ўзаро бирлашиб, мусиқий асарнинг ритмик
тасвирини ҳосил қилади. Чўзимларнинг схематик гуруҳлари ўзига хос
ритмоформулаларни шакллантириб, мусиқа тарихида муҳим ҳисобланган
турли жанр ва услубларнинг юзага келишига сабаб бўлган. Итальян
сицилианаси, испан болероси, поляк полонези каби жанрларнинг
ритмоформулалари ижодкорлар ва тингловчиларнинг кенг жамоалари
томонидан тан олинган ва умумжаҳон маданий қадриятига айланган.

Мусиқий матони баён этишда ритмик иборалар ранг-баранглигига


эришишни мақсад қилиб олиш катта аҳамиятга эга. Бунда оддийдан тортиб,
тузилиш жиҳатидан янада мураккаб бўлган ритмик тузилмаларни ишлатиш
мақсадга мувофиқ. Қуйида мусиқий-тематик матонинг ритмик
шаклланишига доир мисолларни кўриш мумкин:
33

Ижодда ритмик тасаввурни ошириш учун айнан ритмик тасвирнинг


ранг-баранглигига хизмат қилувчи кичик ҳажмда бир қатор асарларни ёзиш
самара беради.

§ 3. Оддий икки қисмли шаклнинг экспозицион қисмини ёзиш

“Прелюдия №1” ни оддий икки қисмли репризали шаклда ёзишни


режалаштирамиз. Иккита давриядан ташкил топган шакл оддий икки
қисмли шакл дейилади. Давриянинг жумлаларидан бири иккинчи қисмда
такрорланадиган бўлса, тузилма оддий икки қисмли репризали шаклга
айланади. Шакл қуйидагича схемага эга бўлади:

Оддий икки қисмли репризали шакл


I-қисм II-қисм
даврия даврия
1-жумла 2-жумла ўрталиқ 2-жумла
реприза

Шаклда экспозицион ёки ривожлов қисмининг вазифаси кўп ҳолларда


куй, гармония ва фактурага хос хусусиятлар билан боғлиқ бўлади. Бундай
хусусиятлар мусиқий матонинг баён турини ташкил этади.
Мусиқий матонинг экспозицион баён турига хос хусусиятлар –
характернинг турғунлиги, воситаларни тежаб ишлатиш, тематик яхлитлик,
тонал яхлитликдан иборат бўлади.
Юқорида гармония хусусида фикрлашиб, куй учун гармоник жўрлик
ёзган эдик:
34

Оддий икки қисмли шаклнинг биринчи қисми экспозицион равишда


баён этиладиган икки жумлали даврия бўлади. Давриянинг иккала жумласи
бир-бирига ўхшаш бўлиши асосий хусусият ҳисобланади. Жумлаларнинг куй
қатламида бир оз ўзгариш бўлган тақдирда, ритмнинг яхлитлиги уларни
бирлаштириб туради. Шунга кўра, иккала жумланинг мелодик қатлами
барқарор бўлади. Бинобарин, даврияда мусиқий фикрнинг ҳаддан зиёд
теранлашуви давриянинг чегарасидан чиқиб кетишни тақозо этади.
Гармоник жиҳатдан оддий шаклнинг биринчи даврияси якка тонал
бўлиш билан бирга, модуляцияловчи бўлиши ҳам мумкин. Классик
гармонияга асосланган давриялар узоқ тоналликларга модуляция қилмайди.
Аммо модал гармонияга асосланган мусиқий матода турли гармоник
муносабатлар юз бериши мумкин.
Жумлаларнинг ҳажми асарнинг умумий тузилишига боғлиқ. Бунда
иккала давриянинг ҳам бир хил ҳажмга эга бўлиши катта аҳамиятга эга. Зеро,
мусиқий фикрнинг мукаммаллигида қисмлар орасидаги пропорция муҳим
роль ўйнайди.
Давриянинг иккинчи жумласини ёзишга ҳаракат қиламиз:

Мелодик-гармоник матода қуйидагилар намоён бўлади:


- куй авжга томон ҳаракатланади, натижада диапазон нона
интервалигача ўсади;
- гармоник оҳангдошлар бешинчи тактда си-бемоль мажор, олтинчи
тактда ля-бемоль мажор ладига ўтганини кўриш мумкин. Бундай ўзгаришлар
асарнинг лад нуқтаи назаридан ривожланишига ранг-баранглик олиб киради;
- каденция турғун эмас, балки доминантага келиб тўхтаган. Бундай ҳолат
асарнинг ривожланишига узлуксиз ҳаракат бериши мумкин.

Куйнинг биринчи ва иккинчи жумласини қўшиб таҳлил қилганда,


даврия юзага келганини кўриш қийин эмас. Оддий шаклларнинг биринчи
қисми эса, одатда, даврия шаклида ифодаланади. Демак, оддий икки қисмли
35

репризали шаклда ёзилаётган “Прелюдия”нинг биринчи қисмини яратиб


бўлдик.

§ 4. Оддий икки қисмли шаклнинг ўрта қисмини ёзиш

Оддий шаклнинг ўрта қисми тематик жиҳатдан мусиқий матога ўзига


хос тафовут (контраст) олиб киради. Бундай тафовут матога нисбатан янги
мелодик-ритмик матони олиб кириш орқали содир бўлади.
Гармоник жиҳатдан ўрта қисм нотурғун характерга эга. Нотурғунлик,
одатда, тоналликнинг ўзгаришида намоён бўлади. Бундай ҳолларда ўрталиқ
бутунлай ёндош тоналликда ёки бир-бири билан алмашинувчи бир неча
ёндош тоналликларда ўтади.
Ўрта қисмнинг асосий тоналликда намоён бўладиган ўрталиқ каденция
билан якунланиши эса одатий ҳол. Бинобарин, ушбу доминанта репризага
кириш вазифасини бажаради.
Тузилиш жиҳатидан ўрта қисм давриянинг ярмига тенг бўлади. Унда
биринчи қисмга тегишли бўлган элементларнинг ривожланиши кузатилади.

Энди иккинчи қисмни ёзишга ўтамиз:

Прелюдиянинг иккинчи қисмида куй йўли қуйи регистрга ўтган.


Мусиқий тембрлар нуқтаи назаридан фикрлаганда, уни ҳуддики виолончель
ижросида янграётган куй, деб тасаввур қилиш мумкин. Умуман олганда, ҳар
бир куй йўлини унинг қайси регистрда янграшидан қатъий назар бирон-бир
мусиқий чолғунинг партияси сифатида қабул қилишни ўрганиш келажакда
чолғулаштириш соҳасида катта самара беради.
Қуйи регистрда ифодаланаётган куй ҳаракати гармония билан бирга ми-
бемоль минор, ре-бемоль минор, до минор каби ладлар бўйлаб юриб
ривожланади ва ре минор ладининг доминантасига келади. Бундай узоқ
тоналликлар билан бўлган гармоник муносабатда бадиий образга хос
теранлик ва фалсафийлик сифатларининг акс этишини кўриш мумкин. Ижод
соҳасида инсонга хос чуқур фикрлаш, мушоҳада қилиш характерини
гармоник муносабатларда ҳам акс эттириш имконияти мавжуд. Шу билан
бирга, ушбу матода уч овозлик ҳолати пайдо бўлган. Қуйи регистрда
36

ривожланаётган куй, ўрта регистрда ифодаланаётган гармоник оҳангдошлар


билан биргаликда, юқори овозда бутун чўзимларда акс этган қатламни ҳам
кўриш мумкин. Бу қатламни гармоник қатламга мансуб, деса ҳам бўлади.
Аммо ижро вақтида унинг тембрини бирон-бир дамли чолғу сифатида
тасаввур қилсак, асарнинг янграшига янада ранг-баранглик олиб кирган
бўламиз.

§ 5. Оддий икки қисмли шаклнинг реприза қисмини ёзиш

Иккинчи давриянинг иккинчи қисми умумий шаклга якун ясаб, биринчи


давриядаги жумлалардан бирининг аниқ ёки ўзгарган такрорини акс эттиради
ва у реприза деб аталади. Ўрта қисм орқали шаклга кирган тафовутдан сўнг
реприза шаклни мавзувий жиҳатдан умумлаштиради ва якунлайди.
Мавзу нуқтаи назаридан репризада биринчи давриядаги қисмларнинг
бири билан мелодик-ритмик ўхшашлик кузатилади. Одатда, биринчи
давриядаги жумлалардан бири айнан ёки бир оз вариацияланган ҳолда
такрорланади. Кўп ҳолларда иккинчи жумла такрорланади.
Гоҳида биринчи давриянинг мусиқий матоси шу қадар қайта
ишланадики, унинг такрорланиши нисбий характерга эга бўлади.
Гармоник нуқтаи назардан биринчи давриядаги жумлалардан бири
репризада асосий тоналликка бўйсуниши керак бўлади.
Тузилиш нуқтаи назаридан реприза биринчи давриядаги жумлалардан
бирига мос келади. Аксарият ҳолларда эса, кўплаб шаклларнинг якуний
қисмлари сингари бир оз кенгайиши кузатилади. Ўзининг мантиқий вазнига
асосан ички кўлами ўсади ва якунланиш жараёни чўзилади.
Эндиги навбат оддий икки қисмли шаклнинг репризасига:

Реприза “Прелюдия”нинг биринчи қисмидан жой эгаллаган давриянинг


иккинчи жумласини такрорлайди. Унда куй йўлида унчалик катта аҳамиятга
эга бўлмаган кичик ўзгаришларни кўриш мумкин. Ва энг муҳими, ушбу
реприза “Прелюдия”ни якунлашга қаратилган вазифани адо этади. Шунга
кўра, куй ладнинг асосий товушига келиб тўхтайди ва турғун каденцияни
ҳосил қилади. Гармоник қатлам ҳам шунга бўйсунади.
37

Репризанинг мусиқий матоси, асосан, икки қатламликни ташкил этади.


Бироқ асарнинг охирида мато уч овозга бўлинади. Яъни, унда бас овози
пайдо бўлади. Бу эса, асарнинг мусиқий-эстетик жиҳатдан тўғри якунланиши
учун хизмат қилади.

Асар шаклан ўз ниҳосига етганидан сўнг уни кўп марта чалиб кўриш
керак. Негаки, ижро вақтида эътибордан четда қолган муҳим жиҳатлар кўзга
ташланади. Бундай камчиликлар мусиқанинг барча элементлари (куй,
гармония, ритм)га тегишли бўлиши мумкин. Шу вақтнинг ўзида
камчиликларни бартараф этиш лозим. Бир кўришда рисоладагидек кўринган
тугал асарни бир-икки кундан кейин яна синчиклаб чалиб, текшириб кўриш
тавсия этилади.
Эндиги навбатда асарни мусиқий таҳрир қилишга ўтамиз. Асарнинг
бадиий баркамоллигига эришиш учун унга штрихлар, динамика, шартли
белгилар ва атамаларни эътибор билан қўйиш мақсадга мувофиқдир. Шунга
кўра, Прелюдия №15 қуйидаги ҳолатга келади:

5
Ушбу Прелюдия Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси Камола Акбарова томонидан устози -
композитор О.Абдуллаева раҳбарлигида басталанган.
38

Мелодия
(Прелюдия №2)

Туркумдаги “Прелюдия №2” ни ёзишга киришамиз. Асар тез ва


шиддатли янграйдиган характерда бўлиши керак. Бунинг учун сиз бир неча
мавзу ёзиб кўришингиз шарт:

Вариант №1

Вариант №2

Вариант №3
39

Вариант №4

1-3 вариантларда келтирилган куйлар шўх ва ҳаракатчан бўлиб,


ўзбекона миллий колоритда ёзилган. Бу куйлар диатоник ладларда ўз
ифодасини топган. “Вариант №4” да берилган куй эса ўзига хос ладда
ёзилган. Иккита турли тетрахорддан ташкил топган лад қуйидагича акс
этади:

Туркумга кирадиган биринчи прелюдиянинг мавзуида ҳам альтерация


ўзгаришларига учрайдиган товушларни кўриш мумкин эди. Шунга кўра,
биринчи прелюдиянинг ўрта қисми узоқ тоналликлар бўйлаб ривожланган
эди. Иккинчи прелюдиянинг мусиқий тилини биринчи прелюдияга хос
равишда танлаш мақсадга мувофиқдир. Шу боис, туркумнинг иккинчи қисми
учун “вариант №4” ни танлаймиз.

Фактура. Гармония. Ритм.


“Прелюдия №1” асарини яратишда юқорида мусиқанинг асосий
элементлари бўлган - фактура, гармония ва ритм хусусида батафсил
маълумот берилган эди. Шунга кўра, “Прелюдия №2” учун танлаб олинган
куйнинг “вариант №4” га хос фактура, гармония ва ритм танлаш керак
бўлади. Бундай изланиш борасидаги мулоҳазаларни педагог раҳбарлигида
амамлга ошириш мақсадга мувофиқ.

Оддий шаклнинг экспозицион қисмини ёзиш

Прелюдия №2 нинг куйига жўрлик тузишга киришамиз:


40

Прелюдиянинг тез суръатда ифодаланишини ҳисобга олган ҳолда


гармоник оҳангдошлар кучли ҳиссаларда намоён бўлаяпти.
Оҳангдошларнинг секунда, кварта интервалларидан тузилиши - куй ладининг
модал хусусиятини акс эттиради.
Куй учун ёзилган жўрлик ижро учун қулай бўлиши керак. Бинобарин,
фортепиано учун асар ёзишда пианизм қонуниятларини назарда тутиш шарт.
Куйнинг иккинчи жумласини ёзамиз. Уни жўрлик билан биргаликда
ёзиш мумкин. Бунда ранг-баранг оҳангдошларни ишлатиш орқали куйни
янада ривожлантириш имконияти пайдо бўлади:

Куйнинг иккинчи жумласида фактуравий ривожланишларнинг пайдо


бўлганини кўриш мумкин. Шу билан бирга, ладнинг бир неча бор ўзгариши
ҳам кузатилади.
Давриянинг учинчи жумласини ёзишга ҳаракат қиламиз:
41

Учинчи жумла ҳам фактура жиҳатидан қизиқарли ҳисобланади. Ўнг


қўлда ифодаланаётган 1-2 тактлардаги куйнинг 3-4 тактларда чап қўлга
ўтиши, 5-6 тактларда ўнг қўлга, 7-8 тактларда эса яна чап қўлга ўтиши
мавзунинг турли регистрларда ривожланиши ва шу таҳлит стереофоник
ҳолатда мусиқий мато бўйлаб кезиб юриши фактурани янада ранг-
баранглаштирган.
Иккинчи прелюдия оддий икки қисмли репризали шаклда бўлиши
назарда тутилмоқда. Оддий шаклнинг биринчи қисми уч жумлали даврия
сифатида ёзилди.

Оддий шаклнинг ўрта қисмини ёзиш

Эндиги навбат асарнинг ўрталиқ қисмига:

Бу ерда мусиқий матонинг фа минор, си-бемоль минор, ля минор, соль


минор ладларига ўтганини кўриш мумкин. Фактурада ҳам куй йўлининг ўнг
қўлдан чап қўлга ўтиши ва яна қайтиш ҳоллари кузатилади.
Драматургик жиҳатдан мусиқий мато кўтаринки руҳ касб этган. Яъни,
диапазон юқорига томон ўсган. Пианизм нуқтаи назаридан мато
фортепианони кенг қамраб олган бўлиб, ижрочи ўзининг маҳоратини тўлиқ
намойиш этишига имконият пайдо бўлади.
Гармоник жиҳатдан оҳангдошлар кварта-квинта шаклида ифода
этилади. Вертикал ва горизонтал ҳолат модаллик принципига асосланган.

Оддий шаклнинг реприза қисмини ёзиш

Прелюдиянинг репризасини ёзамиз:


42

Репризанинг асардаги вазифаси ўзига хос. Одатда, ижодий йўлнинг


бошида турган талаба репризага оддийроқ қараб, уни фақат қайтариш
сифатида асарнинг охирги қисмига жойлаштиради. Ижодий тажрибаси
юқори даражада бўлган талабалар эса, репризани асарнинг драматургиясига
кўра ўзгача баҳолайдилар. Хусусан, “Прелюдия №2” да реприза асарга
хотима (кода) сифатида янграйди. Шунинг учун ушбу реприза юқори
регистрда ўз аксини топган. Шу билан бирга, уни асарнинг авжи сифатида
қабул қилиш ҳам мумкин.

“Прелюдия №2”ни ёзиш шаклан ўз ниҳоясига етганидан сўнг, уни


мусиқий таҳрир қилиш ишлари бошланади. Унга шартли белгилар, динамика
ва штрихлар қўйиш зарур бўлади. Мусиқий таҳрир натижасида “Прелюдия
№2” қуйидаги кўринишга келади:
43
44

Изоҳ: Туркумли асарлар яратаётганда қисмларнинг янграш вақти (дақиқа ва


сониялар) асарларнинг суръати ва тактлар сони турлича бўлишидан келиб
чиқиб, имкон қадар тенг бўлиши яратувчиликнинг мантиқий омилларидан
бири эканлигини ҳеч қачон унутмаслик керак.

Саволлар:
1) Даврия нима?
2) Оддий икки қисмли шаклни тушунтиринг.
3) Оддий уч қисмли шаклни тушунтиринг.
4) Асарни мусиқий таҳрир қилиш деганда нимани тушунасиз?

Ижодий топшириқ:
Турли характерда фортепиано учун “2 та Прелюдия” яратинг.
45

Таҳлил учун топшириқ:


Д.Шостакович. “24 прелюдия” туркумидан № 2, 5.

16-ДАРС: Асарнинг ижросини тайёрлаш

Мусиқий асарни яратиш жараёнида бастакор, аксарият ҳолларда,


асарнинг тузилиши, шакл, мусиқий ифода воситаларининг қўлланилиши
билан бадиий ғоянинг тугал ифода топишига эътибор қаратади. Бироқ,
талаба у ёки бу мусиқий чолғуни етарли эгалламагани ёхуд чала олмагани
туфайли мусиқий матонинг ижро учун ноқулай бўлиши мумкинлиги ҳақида
ўйламайди. Натижада, асар тайёр бўлгандан сўнг, у ҳақиқий чолғу ижрочиси
томонидан танқидий равишда қарши олинади.
Ҳар бир чолғу ижрочиси ўзининг кўп йиллик ижрочилик тажрибасига
суянган ҳолда асар мусиқий матосидаги аппликатура, штрихлар, позициялар
хусусида бастакорга ўз маслаҳатларини беради, албатта. Шу боис, ёшидан
қатъий назар, ҳар бир бастакор агар у танланган чолғу бўйича етарчи ижро
тажрибасига эга бўлмаса, ҳақиқий мутахассис ижрочи билан тор ижодий
ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим. Мусиқий асарнинг тайёр бўлган
қисмларини ижрочига олдиндан кўрсатиб, чалдириб кўриб, унинг
маслаҳатларига қулоқ тутиб асар ёзиш катта самара беради. Шундай
ҳамкорлик натижасида, ушбу асарнинг ижрочилик умри узоқ бўлади ва
ижрочилар доираси йиллар сайин кенгайиб бораверади.

* * *
Янги асарнинг илк ижроси устида ишлаш жараёнида бастакор
ижрочиларга нисбатан ўта маданиятли ва хушмуомала бўлиши талаб
этилади. У ёки бу ҳолатда асар янграшини истаган бастакор ўз фикрини аниқ
ва равон тилда, фортепианода чалиб кўрсатиш ёки хиргойи қилиб куйлаш
орқали тушунтириши мумкин. Тушунтириш чоғида жаҳон ҳамда ўзбек
композиторларининг асарлари ижросидан намуналар, ўхшатмалар келтириш
мақсадга мувофиқ бўлиб, бундай усул бастакор ва ижрочи ўртасида тўғри
муносабатни йўлга қўйиш, кейинчалик эса, ишонч ҳиссининг қарор
топишига ёрдам беради.
Асарни синфда бир неча бор ижро этиб ўргангандан сўнг, уни зал ёки
асар намойиши ўтадиган аудиторияда ҳам бир-икки бор чалиб кўриш
фойдалидир. Концерт ёки тинглов вақтида ижрочи ўзини яхши ҳис этади ва
асарнинг сифатли ижроси таъминланади. Шу билан бирга, танланган залдаги
фортепиано чолғуси билан яқиндан танишиб, уни тўғри ҳис этиш ҳам
ижрочи учун муҳимдир.

Топшириқ:
Д.Шостаковичнинг ор.34 “24 прелюдия” туркумидан № 3 ва 6 ни таҳлил
қилинг.
46

17-18 ДАРСЛАР: 1-семестр оралиқ назорати учун ижодий дастурни


саҳнада тайёрлаш ва топшириш

Ўқув йилининг 9-ҳафтаси мобайнида Оралиқ назорат (ОН) дастурига


киритилган фортепиано учун “2 та Прелюдия” туркумини тугал вариантда
жонли ижрода синов комиссиясига тақдим этишингиз шарт. Асарингизнинг
ижро даражаси унга берилган баҳога катта таъсир кўрсатади. Шу боис,
ижрочи билан бўлган тайёргарлик жараёнига нисбатан катта масъулият
билдиришингиз муҳим ҳисобланади. Мазкур асарни ўзингиз ижро этишингиз
мумкин. Бу ҳолда, сиз ижодий маҳорат билан бир қаторда, ижрочилик
тажрибангизни ҳам намойиш этиб, комиссиянинг юқори даражадаги
эътиборига сазовор бўласиз. Бинобарин, бастакор ўз асарини моҳирона ижро
эта билиши катта аҳмиятга эга.
Яратган асарингиз ижобий баҳолангандагина сиз семестрнинг Якуний
назорати (ЯН) дастурларини хотиржамлик билан ўрганишга киришасиз.
Устозлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Мақтовлар ёки камчиликларингиз
юзасидан билдирилган фикрлардан тегишли хулосалар чиқаринг.

19-22-ДАРСЛАР: Виолончель (якка чолғу) учун соло яратиш.


Мелодия. Оддий шаклнинг экспозицион қисмини ёзиш

“Соло” сўзи итальян тилида “якка” маъносини билдириб, бутун мусиқий


асарни якка чолғу (ёки якка овоз)да ижро этишни билдиради. Якка чолғу
учун яратилган мусиқий асар ҳам “соло” деб аталиши мумкин. Барокко6 ва
классицизм7 даврида якка скрипка, якка флейта каби чолғуларга кичик
асарлардан тортиб, то йирик шаклда асарлар ёзиш анъанаси мавжуд бўлган.
Шунга кўра, ўша даврда якка чолғулар учун яратилган кўплаб сонаталарни
кўриш мумкин.
Одатда, якка чолғу учун асар ёзишда чолғунинг барча ифодавий
имкониятларидан фойдаланилади. Жўрлик сифатида ҳамроҳ бўлувчи
чолғунинг йўқлиги сабабли якка чолғу партиясининг ўзида ҳам мелодик, ҳам
гармоник матонинг бекаму кўст акс этиши муҳим талаблардан ҳисобланади.
Виолончель – торли-камонли чолғу бўлиб, XVI асрдан буён мусиқа
санъатида муҳим ўрин эгаллаб келади. Виолончелнинг ифодавий
имкониятлари кенг бўлиб, ўзига хос ижро техникасига эга. Виолончель
ўзининг характерига кўра, инсон овозига яқин туради. Шу боис, ушбу
чолғуга атаб яратилган асарлар инсон қалбини ифодаловчи ҳис-туйғу,
ўйчанлик, теранлик, фалсафий мушоҳада каби қирраларни акс эттиради.
Виолончелнинг овоз ҳажми катта октавадаги “до” товушидан учинчи
октавадаги “ми” товушигача бўлган оралиқда харакатланиб, аксарият
ҳолларда инсон овозига яқин турадиган регистрларни ўз ичига олади.

6
Барокко даври ҳақида ўқинг.
7
Классицизм даври ҳақида ўқинг.
47

Виолончель чолғусида турли хил интервал, учтовушлик ва тўрт


товушлик аккордларни ижро этиш мумкин. Аккордларнинг ижрочи учун
қулай бўлиши эса катта аҳамиятга эга. Бинобарин, торли чолғу ижрочилари
учун чап қўл бармоқларини тўғри ишлатиш муҳим ҳисобланади. Шунга кўра,
торли чолғу учун асар яратаётган бастакор ҳам аппликатура борасида муайян
билимларга эга бўлиши шарт. Уларни сиз “Чолғушунослик” фанини
ўтганингизда ўргангансиз, албатта.
Виолончель чолғусида бир неча хил тембрларни ифодалаш ва товуш
таратиш имконияти борлигини яна бир бор эслайлик:
- pizzicato - икки тури мавжуд:
А) pizz. - ўнг қўл бармоғи билан амалга оширилади;
Б) “+” (плюс) белгиси нотанинг устида қўйилади ва чап қўл бармоғи
билан амалга оширилади.
- сol legno – камоннинг тахта қисми билан чалинади.
- флажолет – икки тури мавжуд: табиий ва сунъий.
- ordinare – одатий йўсинда чалиш.
- arco – камон билан чалиш.
- сon sordino - сурдина тақиб чалиш;
- senza sordino – сурдина ишлатмай чалиш.
* * *
Якка чолғу учун асар ёзишнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Бу соҳада
мусиқий ифода воситалари томонидан бажариладиган барча вазифалар ушбу
чолғунинг зиммасида бўлади. Шунинг учун, шакл ҳосил қилувчи таркибий
қисмлар, куй, гармония, ритм каби ифода воситалари, турли образларни акс
эттирувчи партиялар ҳамда уларнинг ривожланиш принциплари мусиқий
матодан ўрин эгаллайди.
Якка чолғунинг имкониятлари кенг. Шу боис ҳам, асарга иккита турли
характерга эга бўлган образни киритамиз. Биринчи образ – драматик
шиддатли, олға интилувчи образ:

Кўриб турганингиздек, бу образ турли хил ифодавий элементларни ўз


ичига олган: аккордлар, ўлчовнинг ўзгариши, хилма-хил чўзимларнинг
мавжуд бўлиши ушбу образнинг куч-қудратини белгилайди.
Иккинчи образ – лирик характерда бўлиб, йиғи ҳолатини эслатади:
48

Иккинчи образ ўзининг характерига кўра бир овозли кўринишда акс


этиб, мавзу бор йўғи учта товушда қурилган. Ундаги форшлаглар ўзбек халқ
мусиқасига хос бўлган мелизмларни ифода этади ва ижрочидан ҳам алоҳида
эътибор талаб қилади.
Асарнинг экспозицион қисми ўзига хос равишда икки мавзули бўлиб
шаклланаяпти. Эндиги навбатда мусиқий матони ривожлантирамиз:

Кўриб турганингиздек, биринчи образ ўзининг аввалги салмоғини


сақлаб қолди. Иккинчи образ эса, диапазон жиҳатидан бир оз юқорига томон
ўсди. Образларнинг кейинги ривожи ҳам қуйидагича:

Биринчи образ ўзининг куч-қудратини намойиш этишда давом этиб,


муросасиз характерни ифодалаяпти. Иккинчи образ, ушбу жараёнга муросали
ечим олиб киряпти.
Драматургия нуқтаи назаридан икки турли образнинг бир-бирига
қарама-қарши қўйилиши хали олдинда муайян курашларнинг бор
эканлигидан дарак беради. Шу боис, экспозициядан кейин келадиган
эпизоднинг мусиқий матога кириб келиши олдидан уч тактли боғловчи қисм
бор. Ушбу боғловчи қисм экспозиция ва ундан кейин келадиган эпизодни
бир-биридан ажратиб туради:

Эпизод – асарнинг лирик марказини ташкил этади. У экспозициядаги


иккинчи образнинг мустақил ривожланишига хизмат қилади. Ушбу эпизод
ўзбек миллий мусиқий мероси ҳисобланган “Шашмақом” туркумининг
сарахборлари характерида бўлиб, вазмин ва куйчан ифодаланади. Мусиқий
матонинг ривожланиш жараёнида ладнинг бир неча марта ўзгариши
49

кузатилади. Куй йўлига жўр бўлувчи pizzicato якка чолғуга ҳамроҳ бўладиган
яна бир чолғу тасвирини беради. Пиццикатони чалиш ижрочига қийинчилик
туғдирмайди. Негаки, пиццикато виолончелнинг очиқ торларида амалга
оширилади.
Эпизод ўзининг ривожланиши жараёнида лирик-драматик характерга
кириб, иккинчи образни эҳтиросли, жўшқин оҳангларда намоён этади. Яъни,
унда биринчи образга хос қуюқ аккордлар пайдо бўлади. Ривожланиш
жараёнига кириб келган аккордлар мусиқий матонинг гармоник ривожи учун
хизмат қилади.
Эпизоднинг якунланиши чоғида аккордлар аста-секинлик билан
йўқолиб, мусиқий мато ўзининг аввалги лирик характерига қайтади шундан
сўнг экспозицион қисмдан кейин пайдо бўлган боғловчи қисм яна бир бор
намоён бўлади:

Саволлар:
1) “Соло” сўзи нимани англатади?
2) Виолончель қандай чолғулар гуруғига мансуб?
3) Барокко тунушчаси нимани англатади?
4) Классицизм тушунчаси нимани англатади?
5) Виолончель чолғусининг ижро имкониятлари нималардан иборат?
6) Виолончель чолғуси учун жаҳон композиторлари томонидан яратилган
машҳур асарлар қайси? Уларнинг машҳурлигига сабаб нима?

Ижодий топшириқлар:
1) Якка виолончель ижроси учун мусиқий асарга 3 та мавзу ёзинг.
2) Асарнинг экспозицион қисмини ёзинг.

23-30-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг ўрта қисмини ёзиш


50

Асарнинг ўрта қисмини ёзишга киришамиз.


Ўрта қисм Allegro суръатида кетади. Биринчи образ экспозицион қисмда
Rubato суръатида эркин равишда намоён бўлган бўлса, эндиликда унинг
шиддати янада ошиб кетади.
У учта бўлимдан иборат бўлади. Ўрта қисмнинг илк бўлими биринчи
образнинг ривожланишига хизмат қилади. Ушбу драматик образ ўзининг
бутун бўй-бастини намоён этиб, шиддаткор характер доирасида
ривожланади:

Кейинги бўлим – икки қатламли мусиқий матони гавдалантиради.


Биринчи қатлам – катта октавадаги ўн олтиталик чўзимлар билан
ифодаланадиган фигурация бўлса, иккинчи қатлам – кичик октавада акс
этадиган мелодик матодир. Ушбу жараён асарнинг экспозицион қисмини
ёдга солади.
Ушбу бўлим гармоник ҳамда мелодик жиҳатдан интенсив равишда
ривожланади. Ривожланиш жараёнида овоз ҳажмининг юқорига томон
ўсишини кузатамиз. Мусиқий матода нафақат асосий драматик образга хос
бўлган қирралар, балки иккинчи лирик образга хос элементлар ҳам ўрин
эгаллайди. Буни форшлаг воситасида акс этадиган мусиқий ибораларнинг
намоён бўлишида кўриш мумкин:
51

Учинчи бўлим эса, бевосита авжга томон етаклайдиган ва авжни ҳосил


қиладиган бўлим ҳисобланади. Унда мусиқий мато мелодик-гармоник
жиҳатдан ривожланади. Мусиқий матода яширин полифоник йўлни кўриш
мумкин. Бу йўл интерваллардаги қуйи товушнинг гармоник ўзгариши билан
белгиланади. 6/8 ўлчов шароитида дуолларнинг пайдо бўлиши ҳам драматик
жараённинг характерини кучайтиради. Мусиқий матонинг авжга томон
харакатланишида секвенцион юришларнинг пайдо бўлиши авж нуқтасини
яқинлаштиради. Шу билан бирга, юқори поғоналарга эришишда глиссандо
ижро имкониятининг ишлатилиши ҳам мусиқий матога ўзига хос бўёқ
беради:

Саволлар:
1) Торли чолғулар учун ёзилган аккордларнинг қулай бўлишида
52

нималар муҳим ҳисобланади?


2) Аппликатура нима?
3) Фигурация нима?
4) Форшлаг нима? Унинг турлари қандай?
5) Мусиқий ибора деганда нимани тушунасиз?
6) Дуоль нима?
7) Секвенцион юриш деганда нимани тушунасиз?
8) Глиссандо нима?

Ижодий топшириқлар:
Асарнинг ўрта қисмини ёзинг.

31-32-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг репризасини ёзиш

Асарнинг реприза қисмини ёзишга киришамиз.


Репризанинг мусиқий дараматургиядаги вазифаси – кучли драматик
можародан сўнг асарга хотима ясашдан иборатдир. Хотима, одатда, қисқа
бўлади.
Rubato суръатида ифодаланадан репризада драматик образ аввалгидек
қудратли эмас, балки ушбу қудратнинг акс-садоси сифатида пиццикато
орқали янграйди. Ҳар доимгидек унга ҳамроҳ бўлган лирик образ ўзига хос
йиғи характерида намоён бўлади. Реприза давомида драматик образ яна бир
бор ўзини кўрсатади-ю, асарни якунлашни лирик образга топширади.
Асарнинг сўнгги оҳангги флажолет воситасида ўз ифодасини топади:

Якка виолончель учун соло ўзининг шакли ва характерига кўра


фантазия жанрига мос бўлид. Шу боис, асарни “Фантазия” деб номлаймиз.
“Фантазия”ни ёзиш шаклан ўз ниҳоясига етганидан сўнг, уни мусиқий
таҳрир қилиш ишлари бошланади. Унга шартли белгилар, динамика ва
штрихлар қўйиш зарур бўлади.
Торли-камонли чолғулар учун яратилган асарларни таҳрир қилиш
ишлари бир мунча чуқур кечади. Бу чолғуларнинг ижроси айнан камон
воситасида амалга оширилиши боис, мусиқий матога камоннинг
53

ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлган штрих (легато, стаккато, маркато,


деташе ва б.)ларни қўйиш зарур. Бунда, камоннинг пастга ёки тепага томон
йўналишида катта фарқ бор эканлигини билиш муҳим ҳисобланади. Шунга
кўра, мусиқий матога штрихларни қўйишда тактларнинг кучли ва кучсиз
ҳиссаларини аниқ ҳис этиш катта аҳамият касб этади. Камоннинг мажбурий
ҳолатда пастга йўналтирилишида нотанинг устига “п” белгиси, тепага
йўналишда эса “v” белгиси қўйилиши шарт.
Мусиқий таҳрир натижасида “Фантазия” қуйидаги кўринишга келади:
54
55
56

Саволлар:
1) Виолончелнинг ижро имкониятларини айтиб беринг.
2) Аппликатура нима?
3) Торли-камонли чолғулар учун асар ёзишда нимага эътибор қаратиш
керак?
Ижодий топшириқ:
Якка скрипка учун пьеса ёзинг.
Фойдаланиш учун адабиётлар:
1. Римский-Корсаков Н. Общий курс инструментовки. I, II ч.
2. Чулаки. Инструменты симфонического оркестра.
3. Способин И. Музыкальная форма. М., 1980.

33-34- ДАРСЛАР: Асарнинг ижросини тайёрлаш

Мусиқий асарни яратиш жараёнида бастакор, аксарият ҳолларда,


асарнинг тузилиши, шакл, мусиқий ифода воситаларининг қўлланилиши
билан бадиий ғоянинг тугал ифода топишига эътибор қаратади. Бироқ,
талаба у ёки бу мусиқий чолғуни етарли эгалламагани ёхуд чала олмагани
туфайли мусиқий матонинг ижро учун ноқулай бўлиши мумкинлиги ҳақида
ўйламайди. Натижада, асар тайёр бўлгандан сўнг, у ҳақиқий чолғу ижрочиси
томонидан танқидий равишда қарши олинади.
Ҳар бир чолғу ижрочиси ўзининг кўп йиллик ижрочилик тажрибасига
суянган ҳолда асар мусиқий матосидаги аппликатура, штрихлар, позициялар
хусусида бастакорга ўз маслаҳатларини беради, албатта. Шу боис, ёшидан
қатъий назар, ҳар бир бастакор агар у танланган чолғу бўйича етарчи ижро
тажрибасига эга бўлмаса, ҳақиқий мутахассис ижрочи билан тор ижодий
ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим. Мусиқий асарнинг тайёр бўлган
қисмларини ижрочига олдиндан кўрсатиб, чалдириб кўриб, унинг
57

маслаҳатларига қулоқ тутиб асар ёзиш катта самара беради. Шундай


ҳамкорлик натижасида, ушбу асарнинг ижрочилик умри узоқ бўлади ва
ижрочилар доираси йиллар сайин кенгайиб бораверади.

* * *
Янги асарнинг илк ижроси устида ишлаш жараёнида бастакор
ижрочиларга нисбатан ўта маданиятли ва хушмуомала бўлиши талаб
этилади. У ёки бу ҳолатда асар янграшини истаган бастакор ўз фикрини аниқ
ва равон тилда, фортепианода чалиб кўрсатиш ёки хиргойи қилиб куйлаш
орқали тушунтириши мумкин. Тушунтириш чоғида жаҳон ҳамда ўзбек
композиторларининг асарлари ижросидан намуналар, ўхшатмалар келтириш
мақсадга мувофиқ бўлиб, бундай усул бастакор ва ижрочи ўртасида тўғри
муносабатни йўлга қўйиш, кейинчалик эса, ишонч ҳиссининг қарор
топишига ёрдам беради.
Торли-камонли чолғу ижрочилари билан ишлашда уларнинг фикри ва
тажрибасига таяниш катта аҳамиятга. Айниқса, аппликатура, аккордларнинг
қулай жойлашуви, камоннинг ҳаракати борасида ижрочи билан суҳбат
ўтказиш лозим. Асарнинг таҳрири фақатгина ижрочи билан бўлган
жараёндангина ўз ниҳоясига етиши мумкин.

Таҳлил учун топшириқ:


Н.Паганини. “Каприс” ля минор якка скрипка учун.

35-36 ДАРСЛАР: 1-семестр Якуний назорати учун ижро дастурини


саҳнада тайёрлаш ва топшириш

Ўқув йилининг 18-ҳафтаси мобайнида Якуний назорат (ЯН) дастурига


киритилган якка виолончель учун “Фантазия” асарини белгиланган
муддатларда синов комиссиясига тақдим этишингиз шарт. Асар ҳар
доимгидек тугал вариантда жонли ижрода янграши шарт. Асарнинг ижро
сифати унга берилган баҳога катта таъсир кўрсатишини унутманг. Устозлар
маслаҳатига қулоқ тутинг. Мақтовлар ёки камчиликларингиз юзасидан
билдирилган фикрлардан тегишли хулосалар чиқаринг.
Ўқув режадаги семестр фанларини ҳам топшириб, кейинги семестрда
ўқишингизни давом эттиришингиз мумкинлиги ҳеч қачон эсингиздан
чиқмасин!

1-семестрда ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш учун


ТЕСТЛАР
58

№ Test topshirig`i “A” “B” “C” “D”

1 “Bastakorlik *Turli janrlarda Cholg`ular Musiqa Musiqa tarixi


san’ati” fani zamonaviy yasashni nazariyasiga asoslarini
nimani o’rganadi? musiqa yaratishni o’rgatadi taalluqli fandir o’rgatadi
o’rgatadi
2 “Opera” atamasi *XVII asrda XV asrda XII asrda VII asrda
qaysi asrda paydo
bo`lgan?
3 Xor ijrosida * Yuqori notalarni Pastki notalarni ff dinamikasida O’rta parda
fal`tsetdan qachon kuylashni kuylashni kuylaganda notalarni
foydalaniladi? o`rganayotganda, o`rganayotganda kuylashni
pp (pianissimo) o`rganayotganda
dinamikasida,ton , ton berishda
berishda
4 Nafas olishning *Zanjirband Uzilishli nafas Og`izdan Burundan
qaysi turi faqat (nafas olish nafas olish nafas olish
xorda ishlatiladi? uzilmasligini
ta`minlovchi
“zanjir” nafasi)
5 Opera asarlarida * Ommaviy Yakka Faqat xor Xor sahna
xor jamoasini sahnalar, parda rechitativlar bo`lib kuylash ortida
cfhnada ishlatish orti, xor kuylaydi
tamoyillari rechitativlari, xor
replikalari
6 “Legato” termini *Bog`langan, Uzilgan Bog`lanmagan Ulamay
ital`yan tilidan uzviy
qanday tarjima
qilinadi?
7 Aleatorika *“Tasodif” degan Aniqlik Hal etilganlik Ishonchlilik
tushunchasi nimani ma`noni
anglatadi?
8 Qachon *O`zbekistonda XX asrning 20- XX asrning Meloddan
O`zbekistonda birinchi fortepiano yillarida 60-yillarida avvalgi 90-
birinchi fortepiano ansambli XX yillarda
ansambli tashkil asrning 4-yillarida
etilgan? tashkil etilgan.
9 Ornamentikaning *Forshlag, Legato Forte Piano
qanday turlarini grupetto, mordent,
bilasiz? trel`
10 Bastakor ijodining *Turli janrlarda She’rlar Оbraz Rasmlar
mahsuli? yaratilgan
musiqiy asarlar
59

11 Zamonaviy *simfonik musiqiy asar she’riy fortepiano


partitura nima? orkestr asarning uchun
cholg`ularining yozuvi yozilgan asar
partiyalarini
notalar va
boshqa shartli
belgilar
yordamida aks
ettiruvchi kitob
12 Fortepiano *2 ta skripka, 2 ta violonchel, 2 ta valtorna, 2 ta skripka,
kvintetida qaysi alt, violonchel, fleyta, tuba, truba, alt,
cholg`ular fortepiano litavra trombon, tuba violonchel,
qatnashadi? kontrabas
13 Torli kvartetda *ikkita skripka, fleyta, goboy, skripka, valtorna,
qaysi cholg`ular alt, violonchel alt, violonchel fleyta, goboy, truba,
qatnashadi? alt trombon, tuba

14 Fortepiano triosida *skripka, fleyta, truba, Alt, truba fagot,


qaysi cholg`ular violonchel, kontrabas litavra trombon,
qatnashadi? fortepiano baraban

15 “Flajolet” nima? *torli yog`och damli mis damli urma zarbli


cholg`ularga xos cholg`ularga cholg`ularga cholg`ularga
ijro usuli xos ijro usuli xos ijro usuli xos ijro usuli

16 Surdina nima *Ovozni Ovozni Tembrni Hamma


uchun kerak? pasaytirish balandlatish yaxshilash javoblar
uchun uchun uchun to’g`ri?

17 Torli *kontrabas Al’t skripka Violonchel’


cholg`ulardan
qaysi biri
transpozitsiya
qilinadi?
18 Vibratsiyaning *Tovushning Cholg`uning Tembrni Hamma
maqsadi nima? yangrashiga tembrini yaxshilash javoblar
sifat berish o’zgartirish to’g`ri?

19 Skripkaning *Mi, lya, re,sol Lya, re, sol, do Sol, re, lya, mi Do, sol, re, lya
qanday torlari
bor?

20 Al’tning qanday *Lya, re, sol, do Mi, lya, re,sol Sol, re, lya, mi Do, sol, re, lya
torlari bor?

21 Violonchelning *Lya, re, sol, do Mi, lya, re,sol Sol, re, lya, mi Do, sol, re, lya
qanday torlari
bor?

22 Kontrabasning *Sol, re, lya, mi Do, sol, re, lya Lya, re, sol, Mi, lya, re,sol
qanday torlari do
bor?
60

23 Ayollar ovozini *alt diskant bariton tenor


belgilang.

24 Erkaklar ovozini *bas alt Metsso diskant


belgilang. soprano

25 Ayollar ovozini *Mezzo-soprano tenor bariton bas


belgilang.

26 Ayollar ovozini *kontralto Bas-profundo bariton bas


belgilang.

27 Erkaklar ovozini *tenor soprano Mezzo- diskant


belgilang. soprano

28 Ayollar ovozini *soprano tenor bariton bas


belgilang.

29 Bolalar ovozini *diskant soprano tenor Metsso


belgilang. soprano

30 Erkaklar ovozini *bariton soprano kontralto diskant


belgilang.

31 Bolalar xorining *Soprano va al’t Soprano va tenor Soprano va Soprano va bas


ovozlari? baroton

32 “A capella” nima? *Jo’rsiz xor Fortepiano Orkestr uchun Opera


uchun asar uchun sonata suita

33 Partitura bo’yicha *Soprano, al’t, *Soprano, Al’t,, soprano, Baslar,


aralash xor tenor va bas tenor, al’t va tenor va bas soprano, al’t
ovozlari… bas va, tenor

34 Xoral - bu… *Jo’rsiz xor uchun Torli cholg’ular Damli Zarbli


so’zsiz uchun asar cholg’ular cholg’ular
kuylanadigan uchun asar uchun asar
kichik janrdagi
asar
35 Xor va orkestr *Oratoriya, Balet, ballada, Opera, romans, Sonata, duet,
uchun yirik cantata, poema qo’shiq qo’shiq trio
shakldagi janrlarni
aniqlang.
61

36 Xor simfoniyasi – *Jo’rsiz xor yoki Qo’shiq Romans Ariya


bu… ayrim xarakterli
cholg’ular
ishtirikidagi yirik
asar
37 “Divisi” atamasi *bo’linib qisqartirib transport qilib takrorlash
nimani anglatadi? chalish chalish chalish

38 Akkolada nima? *nota yo’llarini dinamik belgi melizm turi ijro usuli
bog`laydigan
qavs

39 Vibratsiya nima? *tovushni tovushni tovushlarni cholg`u asbobi


titratish sakratib chalish ulab chalish

40 Transpozitsiya *klarnet, truba, fortepiano, alt, tuba, violonchel,


qilinadigan valtorna, skripka, goboy klarnet, arfa skripka, tuba
cholg`ular kontrabas
qaysilar?
41 Partiturada *yog`och damli mis damli yog`och damli urma zarbli
cholg`u cholg`ular, mis cholg`ular, cholg`ular, cholg`ular,
guruhlarining damli yog`och damli mis damli yog`och damli
joylashuv tartibi cholg`ular, urma cholg`ular, cholg`ular, cholg`ular,
qaysi javobda zarbli urma zarbli torli mis damli
to’g`ri cholg`ular, torli cholg`ular, torli cholg`ular, cholg`ular,
ko’rsatilgan? cholg`ular cholg`ular urma zarbli torli
cholg`ular cholg`ular
42 “Arco” atamasi *kamon bilan puflab chalish urib chalish tirnab chalish
nimani anglatadi? chalish

43 “Pizzicato” *tirnab chalish urib chalish puflab chalish kamon bilan


atamasi nimani chalish
anglatadi?

44 Zamonaviy *Atonal musiqa Gibrit musiqa Jaz musiqa Klassik


musiqada tonalligi musiqa
bo’lmagan asarlar
qanday musiqa
hisoblanadi?

45 Dodekofoniya, ya’ni *Arnol’d Dmitriy Feliks Yanov- Ulug’bek


12 tonli musiqa Shyonberg Shostakovich Yanovskiy Musayev
yoki seriya, deb
nomlanadigan
kompozitsiya
uslubining klassik
namunasini
yaratgan
kompozitor kim?
62

46 Dastlab zamonaviy *Avangardchilar Impressionistlar Romantiklar Neoklassiklar


musiqa yaratishni
boshlagan
kompozitorlar
o’zlarini qanday
nomlashgan?
47 Pol’sha avangard *Kshistof Al’fred Shnitke Edisson Sof’ya
musiqasining Penderetskiy Denisov Gubaydulina
yorqin vakili kim?

48 “O’zgalar so’zi”, *Al’fred Mustafo Bafoyev Iogann Bax Edvard Grig


ya’ni tsitata, kollaj Shnitke
yoki namud kabi
kompozitsiya yozuv
uslubini o’z
asarlarida
mohirona ishlata
olgan kompozitorni
aniqlang.
49 Zamonaviy musiqa *Dodekofoniya Polifiniya Simfoniya Trilogiya
yo’nalishi paydo
bo’lishiga turtki
bo’lgan
kompozitsiya
texnikasini
aniqlang.
50 Оpеra nima? Janrlar sintеzi aks Kamеr-chоlg’u Vоkal-chоlg’u Sahna
etgan yirik musiqa janri asar harakatiga
musiqiy-sahnaviy asоslangan
asar musiqiy asar
51 Оpеraning kirish Uvеrtyura Simfоniya Kantata Оratоriya
qismi nima dеb
ataladi?

52 Оpеraning qismlari Akt Antrakt Цеzura Lеytmоtiv


nima dеb ataladi?

53 Lеytmоtiv nima? Muayyan оbrazni Muayyan оbrazni Musiqiy chоlg’u Dirijyorning


aks ettiruvchi aks ettiruvchi vazifasi
musiqiy mavzu tеmbr

54 Lеyttеmbr nima? Muayyan оbrazni Muayyan оbrazni Musiqiy chоlg’u Dirijyorning


aks ettiruvchi aks ettiruvchi vazifasi
tеmbr musiqiy mavzu

55 Оpеrada Simfоnik оrkеstr, Mis damli Хalq chоlg’ulari YOg’оch damli


qatnashadigan хоnandalar, хоr, chоlg’ular, arfa va хоnandalar chоlg’ular va
musiqiy ifоda balеt. хоr
vоsitalari
nimalardan ibоrat?
56 Balеtda Simfоnik оrkеstr, Хalq chоlg’ulari Yog’оch damli Mis damli
qatnashadigan balеt. va хоnandalar chоlg’ular va chоlg’ular, arfa
musiqiy ifоda хоr
vоsitalari
nimalardan ibоrat?
63

57 Librеttо nima? Musiqiy sahnaviy Muayyan оbrazni Muayyan Musiqiy chоlg’u


asarning shе’riy aks ettiruvchi оbrazni aks
matni tеmbr ettiruvchi
musiqiy mavzu
58 Birinchi o’zbеk *«Bo’rоn» оpеrasi «Хamza» оpеrasi «Dilоrоm» «Gulsara»
оpеrasini aniqlang: оpеrasi оpеrasi

59 «Dilоrоm» *M.Ashrafiy S.YUdakоv T.Sоdiqоv G.Mushеl


оpеrasini qaysi
kоmpоzitоr
yozgan?
60 «Dilоrоm» *Kоmil YAshin Sоbir Abdulla va Hamid Оlimjоn Uyg’un va Sоbir
оpеrasining librеttо va Muzaffar Hamid Оlimjоn va Zulfiya Abdulla
muallifini aniqlang: Muхammеdоv

61 “Хumо” balеtining *A.Ergashеv R.Abdullaеv H.Rahimоv U.Musaеv


musiqa muallifi
kim?

62 «Bo’rоn» *11 iyun 1939 11 may 1939 11 iyun 1940 11 may 1941
оpеrasining yilda yilda yilda yilda
prеmеrasi
nеchinchi yilda
bo’lib o’tgan?
63 «Bo’rоn» *Karim Zоkirоv Muhitdin Qоri Sidiqоv Sattоr YArashеv
оpеrasining bоsh Qоriyoqubоv
qahramоni birinchi
ijrоchisi –
64 «Bo’rоn» *Muхtоr Ashrafiy Fazliddin Alеksеy Tоlibjоn
оpеrasining SHamsiddinоv Kоzlоvskiy Sоdiqоv
birinchi dirijyori –
65 «Dilоrоm» оpеrasi *A.Navоiy Bеdil Mirzо Bоbur Furqat
qaysi shоir asari
asоsida yozilgan?
66 «Dilоrоm» оpеrasi *M.Musaеv T.Qo’ziеv R.Ahmеdоv B.Jalоlоv
spеktaklining
rassоmi?
67 «Dilоrоm» *G.Izmaylоva I.YUsupоv G.Vasilеv M.Turg’unbоеv
оpеrasini a
sahnalashtiruvchi
balеtmеystеr?
68 Birinchi o’zbеk *S.YUdakоv M.Ashrafiy M.Burhоnоv S.Varеlas
kоmik оpеrasini
kim yozgan?
69 Birinchi o’zbеk * «Maysaraning «Bo’rоn» «Dilоrоm» «Navоiy»
kоmik оpеraning ishi»
nоmi nima?
70 “O’tgan kunlar” *Оtabеk va Anvar va Ra’nо Alpоmish va Tоhir va Zuхra
musiqali Kumush Оybarchin
dramasining bоsh
qahramоnlari
kimlar?
64

71 “Mahallada duv- *M.Lеviyеv S.YUdakоv I.Akbarоv M.Ashrafiy


duv gap”
kinоfilmining
musiqasi qaysi
kоmpоzitоrga
tеgishli?
72 “Suхayl va Mехri” *M.Lеviyеv D.Zоkirоv A.Kоzlоvskiy U.Musaеv
balеti musiqa
muallifi kim?
73 Musiqali drama va *a) va b) javоblar simfоnik оrkеstr хalq chоlg’ulari damli chоlg’ular
kоmеdiyalarda to’g’ri оrkеstri
qanday оrkеstr
tarkibi qo’llaniladi?
74 Musiqiy sahna *uvеrtyura final ko’rinishlar aktlar
asarlarida qaysi
qism sоf chоlg’u
partiyasini tashkil
tarkibiy qismlarni
aniqlang.
75 Qaysi kоmpоzitоr *R.Vagnеr J.Bizе J.Vеrdi B.Smеtana
оpеralarida jоnli va
jоnsiz prеdmеtlarga
lеytmоtiv
ishlatilgan?
76 «Maysaraning ishi» *2 aktdan 3 aktdan 4 aktdan 5 aktdan
оpеrasi nеchchi
aktdan ibоrat?
77 «Maysaraning ishi» *Kоmil Yfshin Asqad Muхtоr Izzat Sultоn Pirimqul
оpеrasining librеttо Qоdirоv
muallifi kim?
78 «Maysaraning ishi» *Saоdat Qоbulоva Nazira Halima Gulgina
оpеrasida Оyхоn Ahmеdоva Nоsirоva Zоkirоva
partiyasini birinchi
marоtaba kim ijrо
etgan?
79 «Maysaraning ishi» *Halima Nоsirоva Nazira Saоdat Gulgina
оpеrasida Maysara Ahmеdоva Qоbulоva Zоkirоva
partiyasini birinchi
bo’lib kim ijrо
etgan?
80 «Maysaraning ishi» *M.Muhammеdоv F.Safarоv YU.Хilkеvich H.Qоsimоv
оpеrasi rеjissyori: va Kandalaki
81 «Maysaraning ishi» *9 yanvar 1959 9 yanvar 1958 9 yanvar 1960 9 yanvar 1961
оpеrasining yilda yilda yilda yilda
prеmеrasi qachоn
bo’lib o’tgan?
82 «Maysaraning ishi» *Fazliddin Muхtоr Ashrafiy Dilbar Tоlibjоn
оpеrasining Shamsiddinоv Abdurahmоnоva Sоdiqоv
birinchi dirijyori?
83 «Gulsara» *R.Glier – T.Jalilоv – I.Hamrоеv D.Zоkirоv
оpеrasini kim T.Sоdiqоv B.Brоvцin
yozgan?
65

84 «Gulsara» *29 dеkabr 1949 25 оktyabr 1949 20 nоyabr 1949 15 yanvar 1950
оpеrasining yil yil yil yil
prеmеrasi qachоn
bo’lib o’tgan?
85 «Zaynab va Оmоn» *19 оktyabr 1958 10 sеntyabr 1958 20 nоyabr 1958 25 dеkabr 1958
оpеrasining yil yil yil yil
prеmеrasi qachоn
bo’lib o’tgan?
86 «Zaynab va Оmоn» *Zulfiya Po’lat Mo’min Hamid Оlimjоn G’оfur G’ulоm
оpеrasining
librеttоsi muallifi
kim?
87 «Zaynab va Оmоn» *T.Sоdiqоv, R.Glier, T.Jalilоv S.Bоbоеv, S.Yudakоv,
оpеrasi mualliflari B.Zеydman, va Yu.Rajabiy M.Ashrafiy va S.Varеlas va
kimlar? Yu.Rajabiy va S.Yudakоv A.Kоzlоvskiy
D.Zоkirоv
88 «Zaynab va Оmоn» *Fazliddin Muхtоr Ashrafiy Dоni Zоkirоv Tоlibjоn
оpеrasi birinchi Shamsiddinоv Sоdiqоv
dirijyorini
aniqlang.
89 «Zaynab va Оmоn» *Nоsirоva Salima Хo’jaеva Ksеniya Rafaat
оpеrasida Zaynab Davidоva Kuchlikоva
оbrazini kim
birinchi ijrо etgan?
90 «Zaynab va Оmоn» *Asad Azimоv Sоsоn Karim Zоkirоv Miхail Davidоv
оpеrasida Оmоn Bеnyaminоv
оbrazining birinchi
ijrоchisi kim?
91 «Zaynab va Оmоn» *Muzaffar Razzоq Hamrоеv Firudin Safarоv Haydarali
оpеrasining Muhamеdоv Qоsimоv
rеjissyori kim?
92 «Zaynab va Оmоn» *3 aktdan 2 aktdan 4 aktdan 5 aktdan
оpеrasi nеchi
aktdan ibоrat?
93 A.Navоiy nоmidagi *1947 yilda 1945 yilda 1946 yilda 1948 yilda
оpеra va balеt
tеatri nеchinchi
yilda qurilgan?
94 A.Navоiy nоmidagi *A.Shusеv T.Qo’ziеv R.Хudоybеrgеn U.Musaеv
оpеra va balеt оv
tеatri binоsining
arхitеrtоri kim?
95 «Umar Хayyom» *M.Bafоеv R.Abdullaеv U.Musaеv H.Rahimоv
оpеrasining musiqa
muallifi kim?
96 «Umar Хayyom» *3 aktdan 1 aktdan 2 aktdan 4 aktdan
оpеrasi nеchi
aktdan ibоrat?
97 «Umar Хayyom» *Оlеg Uzоqоv Jumaniyoz Kоmil YAshin Sirоjiddin
оpеrasining librеttо Jabbоrоv Sayyid
muallifi kim?
66

98 «Alishеr Navоiy» *Mutal Burхоnоv Muхtоr Ashrafiy Mustafо Bafоеv Farхоd Alimоv
оpеrasining musiqa
muallifi kim?

99 «YOriltоsh» *S.Bоbоеv A.Mansurоv N.Nоrхo’jaеv S.Varеlas


оpеrasining musiqa
muallifi kim?

100 Aranjirоvka Franцuzchadan Elеktrоn Kuyni Garmоniyalashti


so’zining ma’nоsi o’girganda instrumеntariy garmоniyalashti rish va
nima? “Tartibga yordamida rish. chоlg’ulashtirish
kеltirish”.* musiqiy .
kоmpоziцiyalarni
yaratish.
101 Aranjirоvka mustaqil XX asrning 30- XIX asrning 90- XX asrning 50- XX asrning 70-
musiqa fani bo’lib yillari.* yillari. yillari. yillari.
ajralib chiqishi
qachоn yuzaga
kеlgan?
102 Aranjirоvkaning Musiqiy matnga Musiqiy matnni Musiqiy matnni Musiqiy matnda
оrkеstrga erkin ishlоv o’z хоlicha tubdan faqat chоlg’ular
mоslashtirishdan bеrmоq.* saqlab qоlmоq. o’zgartirmоq. guruhini
farqi nimada? o’zgartirmоq.
103 Windows Nuendo.* Logic. ProTools. Ableton Live
sistеmasida Suite.
qo’llaniladigan
musiqiy prоgramma.
104 Nuendo nima? Musiqiy Elеktrоn chоlg’u Nоtalashtirish Vidеоlоyiхalar
prоgramma.* asbоbi. rеdaktоri. bilan
ishlash
prоgrammasi.
105 Sеkvеnsоr Bu- Unga kiritilgan Bu-tоvushlarni Bu-
tushunchasiga raqamlashtiril- tоvushlar kеtma- qayta ishlash, vidеоlоyiхalarga
bеrilgan aniq ta’rifni gan ishchi kеtligini yodida taхrir qilish va ishlоv bеruvchi
tоping. audiоstanцiya.* saqlaydigan yangrash prоgramma.
prоgramma. jarayonida turli
o’zgartirishlar
kiritishga
mo’ljallangan
prоgramma.
106 Quyidagi javоblar Logic.* Sibelius. Sound Forge. WaveLab.
ichida virtual
studiyani tоping.
107 Quyidagi javоblar WaveLab.* Ssleaner. Nero. Sibelius.
ichida audiоrеdaktоr
prоgrammasini
tоping.
108 Kеrakli ma’lumоtni Nero.* Sibelius. Ssleaner. Nuendo.
SD diskka yozib
оlish uchun qaysi
prоgrammadan
fоydalaniladi?
67

2 – СЕМЕСТР

37-38-ДАРСЛАР: Флейта ва фортепиано учун пьеса яратиш.


Мелодия. Фактура. Гармония. Ритм.

Флейта учун асар ёзишдан аввал ушбу чолғунинг ижро имкониятлари


борасидаги билимларни мустаҳкамлаш керак.
Флейта чолғуси ёғоч дамли чолғулар гуруҳига киради. У энг қадимги
чолғулардан бири саналади. Флейтанинг овоз ҳажми биринчи октавадаги
“до” товушидан, то бешинчи октавадаги “до” товушигача бўлган оралиқни ўз
ичига олади. Флейта ўзининг ижро табиатига кўра, бир овозли чолғу
ҳисобланади. Унда легато, стаккато, фруллато, трель каби ижро
имкониятлари мавжуд. Ушбу чолғу лирик куйлардан тортиб, техник
мураккаб бўлган мусиқий матоларни ижро эта олади.

* * *
Флейта чолғусига мусиқий мавзу ёзамиз. Унинг тембри ва ижро
имкониятлари ўзбек халқ чолғуси бўлган найга ўхшаш бўлгани сабабли,
найга хос форшлаг ва мусиқий безакларни қўллаш мумкин.

Ушбу куй ре-минор тоналлигида, лирик характерда яратилди. Куй


йўлининг ҳаракатини кузатадиган бўлсак, аввалига бошланғич товуш, сўнгра
унинг атрофидаги товушларнинг навбатма-навбат янграши, сўнгра эса кварта
интервалига бўлган сакрашнинг қарама-қарши ҳаракат билан
тўлдирилишини кўрамиз. Иккинчи жумлада эса, куй диапазон жиҳатидан
янада ўсиб, бошланғич товушга қайтиб келади. Бундай мусиқий ҳаракат
ўзбек халқ мусиқасига жуда хосдир. Куй давомида 5 марта форшлаглардан
фойдаланилди.
Саволлар:
1) Симфоник оркестр таркибига кирувчи ёғоч дамли чолғулар қайси?
2) Ёғоч дамли чолғуларнинг ижро имкониятлари нималардан иборат?
3) Симфоник оркестр партитурасида ёғоч дамли чолғулар гуруҳи
нечанчи қаторни эгаллайди?
4) Симфоник оркестр таркибидаги мис дамли чолғулар қайси?
5) Симфоник оркестр партитурасида мис дамли чолғулар нечанчи
қаторни эгаллайди?
68

Ижодий топшириқ:
Флейта учун 3 та мавзу ёзинг.

39-42-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг экспозицион қисмини ёзиш.

Эндиги дарсларда флейта учун яратилган куйга фортепиано жўрлигини


ёзамиз ва ижодий изланишларни давом эттирамиз:

Кўриб турганингиздек, жўрлик учун гомофон-гармоник фактура


танланди. Гармоник матонинг бир товуш билан бошланиб, бошқа
оҳангдошлар билан қўшилиши ҳисобига кўп овозлилик томон ўсиш
кузатилмоқда. Саккизинчи тактда эса, фригий ладининг намоён бўлишини
кузатишингиз мумкин. Фортепиано партиясининг ўнг қўлида
ифодаланаётган мелодик йўл эса, флейтанинг партиясига нисбатан
полифоник муносабатда бўляпти. Куйнинг умумий оҳанг йўли лирик ва
куйчан бўлгани боис, асарнинг ритмик манзарасини ритмик пулсация
кўринишида бир маромда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Эндиги навбатда, мусиқий мавзуни ривожлантирамиз:
69

Флейтанинг партияси кварта юқорига кўтарилиб, диапазон жиҳатидан


ўсишда давом этади. Шунга кўра, фортепиано партиясининг диапазони ҳам
қуйи регистр томон кенгаяди.
Ушбу ривожланишда ладнинг буткул ре-фригий ладига ўзгаришини
кузатамиз. Шу билан бирга, гармоник матода “ля-бемоль” товушининг ҳам
пайдо бўлиши кузатилади.
Флейта – дамли чолғу бўлгани учун унга атаб яратилган асарда муайян
вақт давом этадиган паузалар мавжуд бўлиши катта аҳамият касб этади.
Бинобарин, асар давомида ижрочи нафасини ростлаб, дам олишга улгуриши -
асарнинг юқори даражада янграшини таъминлаб беради. Шунга кўра,
асарнинг эндиги лавҳасида етакчиликни фортепиано чолғусига бериб,
флейтага пауза бериш мақсадга мувофиқдир:

Фортепиано партияси учун якканавозлик яратишда ушбу чолғуга хос


хусусиятлар тўлақонли қўлланилиши керак. Куй йўлини тўлиқ ифодалаш, шу
билан бирга, гармоник ва ритмик воситаларнинг акс этиши шарт
ҳисобланади. Зеро, флейтанинг мусиқий матодаги танаффусини
сездирмаслик ва шу йўл билан фортепианонинг асардаги етакчи вазифасини
кўрсатиш муҳим ҳисобланади.
Саволлар:
1) Флейтанинг ижро имкониятлари нималардан иборат?
2) Флейта қайси чолғу гуруҳига киради?
3) Фригий лади нима?
70

4) Ўзбек халқ мусиқасига хос бўлган оҳанг ҳаракатлари нималардан


иборат?
5) Най қандай чолғу?
6) Мусиқий безак нима?
7) Гомофон-гармоник фактура деганда нимани тушунасиз?
Фактуранинг яна қандай турларини биласиз?
Ижодий топшириқ:
Флейта ва фортепиано учун асарнинг экспозицион қисмини ёзинг.

Таҳлил учун топшириқ:


Д.Шостакович. 24 прелюдия. ор.34. № 15, 17.

43-44-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг ўрта қисмини ёзиш

Навбатда асарнинг ўрта қисмини ёзишга...


71

Юқоридаги нота матнини чалиб, таҳлил қилган бўлсангиз, ишонч ҳосил


қиласизки, ривожланиш жараёнида мусиқий мато лад жиҳатидан бир неча
бор ўзгараяпти. Гармониянинг аввалига “соль”, кейинчалик эса, “до”, “ре”
таянч нуқталарида айланаётганини кўриш мумкин. Си-минорда юз бераётган
ривожланиш ҳам диққатга сазовор ҳисобланади. Негаки, ушбу лад асарнинг
гармоник манзарасига муайян янги нафас олиб киргандек бўлади.
Фактурада куй йўлининг ривожланиши ҳам қизиқарли кечади. Юқори
регистрда, яъни флейта партиясида рўй бераётган мелодик жараёнга
нисбатан фортепиано партиясининг қуйи регистрида билдирилаётган
мелодик муносабати диққатга сазовордир.
Эндиги эпизодда флейта ва фортепиано ўртасида ўзига хос “диалог” юз
беради:
72

Ўрта қисмнинг охирида флейта чолғусига яна пауза берилади. Негаки,


навбатда турган репризага тайёргарлик кўриш мақсадида флейта нафасини
ростлаб олиши керак.
Шу пайтнинг ўзида, фортепиано бир нечта вазифани бажаради. У
аввалам бор, икки чолғу ўртасида юз берган диалогни мантиқан тугаллайди.
Сўнг, репризанинг асосий тоналлик бўлмиш ре-минорда янграшини
таъминлаш мақсадида, мусиқий матони асосий тоналликка модуляция
қилади.

Саволлар:
1) Диалог нима?
2) Дамли чолғулар партиясида паузаларнинг қўлланилишига сабаб нима?
3) Асосий тоналлик деганда нимани тушунасиз?
4) Модуляция нима? Модуляциянинг турларини айтиб беринг.
5) Оддий шаклларнинг ўрта қисмига хос хусусиятлар нималардан иборат?
Ижодий топшириқ:
Флейта ва фортепиано учун куйнинг ўрта қисмини ёзинг.
Таҳлил учун топшириқ:
П.Чайковский. “Детский альбомдан” №3, 5, 6.

45-46-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг репризасини ёзиш

Чолғу дуэтлари учун яратиладиган асарларнинг реприза қисми жуда


қизиқарли равишда намоён бўлади. Аввалги дарслардан яхши маълумки,
репризанинг аниқ, ўзгарган, қисқарган, вариацияланган каби турлари бор.
Одатда, асарда репризанинг қай тарзда қайтарилиши асарнинг умумий
73

драматургиясига ҳам боғлиқ бўлади. Айниқса, икки чолғу ўртасидаги


мусиқий-драматургик муносабат репризага катта таъсир кўрсатади. Мазкур
асарнинг репризасида флейта ва фортепиано партияларидаги мелодик йўллар
ўзаро алмашади:

Кўриб турганингиздек, асосий мелодик йўл фортепиано партиясига


кўчди. Флейта эса, фортепиано партиясига нисбатан полифоник йўлни олиб
бораяпти. Асарнинг якунида фортепиано партиясидаги куй йўли чап қўлга
ўтиб, қуйи регистр томон ҳаракатланади ва асосий “ре” товушига келиб
тўхтайди. Бу ҳолат асарнинг мусиқий матосига якунловчи характер беради.
Шу пайтнинг ўзида, флейтанинг фаоллиги сусайиб, сўнгги товушда
ҳаракатсиз давом этади ва якунланади.
74

Флейта ва фортепиано учун “Лирик пьеса”ни ёзиш шаклан ўз ниҳоясига


етганидан сўнг, уни мусиқий таҳрир қилиш ишлари бошланади. Унга шартли
белгилар, динамика ва штрихлар қўйиш зарур бўлади.
Мусиқий таҳрир натижасида “Лирик пьеса”8 қуйидаги кўринишга
келади:

8
“Лирик пьеса” талаба-бастакор Мухлиса Раҳимжонова томонидан устози, бастакор О.Абдуллаева
раҳбарлигида яратилган.
75
76
77

Саволлар:
1) Флейтанинг ижро имкониятларини айтиб беринг.
2) Фруллато нима?
3) Дамли чолғулар неча гуруҳга бўлинади?
4) Дамли чолғулар учун асар ёзишда нимага эътибор қаратиш керак?
Ижодий топшириқ:
Флейта ва фортепиано учун куйнинг репризаси қисмини ёзинг.

47-48-ДАРСЛАР: Асарнинг ижросини тайёрлаш

Дамли чолғулар учун асар яратишнинг ўзига хос томонлари бор. Бу


чолғулар инсон организмининг ҳолати ва айни дамдаги психологик кайфияти
билан боғлиқлиги кучли ҳисобланади. Шу боис, дамли чолғу (ёки чолғулар)
учун асар яратишда ижрочи билан бевосита алоқани йўлга қўйиш керак.
Яъни, мусиқий асарнинг охиригача яратилиб бўлишини кутмай, аксинча,
ёзиб бўлинган кичик-кичик лавҳаларни ижрочига кўрсатиш, лавҳани чалиб
кўриш ва ижрочининг бу борадаги маслаҳатларни мунтазам олиш муҳим
ҳисобланади. Шу йўл билан, асарнинг дамли чолғу ижрочиси учун қулай
яратилишини таъминлаган бўласиз. Ижро учун қулай бўлган асарнинг ижро
умри ҳам узун бўлади.

Таҳлил учун топшириқ:


И.С.Бахнинг си минор Сюитасидан "Менуэт" ва "Ҳазил".

49-50-ДАРСЛАР: Овоз ва фортепиано учун романс яратиш.


Мусиқа ва шеърий матн мутаносиблигида мелодия ёзиш.

Вокал мусиқа - инсон овози билан куйланадиган мусиқий асарларни ўз


ичига олади. Вокал мусиқа чолғу жўрлигида ёки жўрликсиз ижро этилади.
Чолғу жўрлиги қатнашмаган вокал мусиқа a’capella9 деб аталади. Чолғу
жўрлиги қатнашган вокал мусиқа вокал-чолғу мусиқа деб ҳам юритилади.
Вокал мусиқа синтетик санъат тури сифатида муайян хусусиятга эга.
Мусиқа шаклининг ички қонуниятлари вокал асарларда ўз аҳамиятини
сақлаган ҳолда, шеърий матн қонуниятлари билан ўзаро алоқага киришиб,
ўзига хос хусусиятларни келтириб чиқаради. Сўз, вокал куй ва чолғу

9
a’capella - аксарият ҳолларда хор мусиқасига тегишли атама ҳисобланади.
78

жўрлиги – уч томонлама синтезни ташкил этиб, вокал мусиқанинг кўп


қиррали масалаларини юзага келтиради. Улар, ўз ўрнида, бир-бири билан
ўзаро боғлиқликни ташкил этади. Шунга кўра, ушбу воситаларнинг ўзаро
муносабатини қуйидагича кўриш мумкин:
1) Сўз ва вокал куй. Сўзлар маъносидан келиб чиқиб, вокал куй нутқ
оҳангги билан муносабатга киришганда, ритм ва оҳанг баландлиги
жиҳатидан улар бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатади. Нутқ оҳангги ўзининг
талаффузига кўра турли кўринишларда бўлиши мумкин. Шу нуқтаи назардан
вокал куй уч турга бўлинади – речитатив, ариясимон ва қўшиқсимон
(кантилена).
Речитатив куй инсоннинг табиий нутқига яқин бўлади. Куйнинг
бундай шакли симметрик ритмга бўйсунмайди. Табиий нутқнинг ритмик ва
муайян товуш баландлигини акс эттиради. Шу билан бирга, декламацион
услуб вокал асарларда учраб турадиган шакллардан биридир. Декламацион
услуб шеърий матнни ифодали ўқишга асосланади.
Ариясимон куй мусиқий иборанинг шеърий ибора билан эркин
равишда куйчан боғланишига асосланади.
Қўшиқсимон куй шеърий матн ритмининг мусиқий ибора билан ўзаро
уйғунлашувига асосланади.
Мусиқа тарихида вокал куй турларининг синтезлашган ҳоллари ҳам
учрайди. Яъни, биргина вокал асарда речитатив, ариясимон ва қўшиқсимон
куй турларининг учраши табиий ҳол ҳисобланади.
2) Сўз ва чолғу жўрлиги. Шеърнинг мазмунини яратишда жўрликнинг
ўрни жуда катта. Инсоннинг психологик кайфияти, шеърий матн маъносидан
шаклланадиган оҳанг драматургиясидаги ривожланиш жараёнлари, тасвирий
жиҳатлар айнан чолғу жўрлигининг зиммасига тушади.
3) Вокал куй ва чолғу жўрлиги аксарият ҳолларда бутун бир
яхлитликни ташкил этиб, бир-бирини ўзаро тўлдиради. Чолғу партиясига хос
бўлган шакл бирлигини эса вокал партия ўзига хос бўлган хилма-хиллик
билан бойитади.
* * *
Шеърий матн танлаш

Вокал асарнинг асосини ташкил этувчи ифода воситаларидан биринчиси


– шеърий матндир. Ҳар қандай вокал асар учун, аввалам бор, мазмунли ва
профессионал равишда ёзилган шеър керак. Шеър танлашда жаҳон адабиёти,
ўзбек адабиёти дурдоналарини варақлаб кўриш мақсадга мувофиқ.
Романс учун, одатда, шоирларнинг ижодига хос лирик характердаги
намуна танланади. Бундай намуналарнинг мазмун ва характери бирор-бир
хотира, табиат манзараси, инсоний туйғулар ва кечинмалар билан боғлиқ
бўлиши мумкин.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, вокал асар учун танланаётган шеърнинг
сўзларига ўзгача эътибор қаратиш жуда муҳим. Сўзларда унли ҳарфларнинг
бир маромда келиши матнни мусиқий оҳанг билан боғлаш ва куйлаш қулай
79

бўлиши учун катта имконият беради. Ундош ҳарфлар сонининг унли


товушлар сонига нисбатан кўп бўлиши кейинчалик хонанданинг ижроси
учун ноқулайликлар туғдиради.
Шеърий мисранинг “а”, “о”, “е” каби очиқ унли ҳарфлар билан тугаши
вокал мусиқанинг эстетик томондан ижобий шаклланишига хизмат қилади.

Романс ёзиш учун шоир Ҳамид Олимжон10 (1909-1944) қаламига мансуб


“Ниҳол” номли шеърни танладик:

Сен ўтқазиб кетган ниҳол


Ўсиб бўйингдай бўлди,
Новдалари барг чиқарди,
Боши гулга кўмилди.

Қачон сени кўргим келса,


Тикиламан ўшанга.
Кўп нарсалар айтган каби
Қараб туради манга.

Ёлғизгина ниҳол эмас,


Бутун боғ изингга зор.
Интизордир сенга тамом
Олмазору олучазор.

Мен гуллардан, боғлардан ҳам


Соғинганман ортиқроқ.
Эртароқ кел, юрак-бағрим,
Ёлғизгинам, кел тезроқ.

Танланган шеърни таҳлил қиламиз: матндаги образ аёл соғинчини ифода


этяпти. Иккинчи Жаҳон Уруши йилларида минглаб ўзбек йигитлари
ватанимиз ҳимояси йўлида жангга отланиб, ҳарбий қўшиннинг олд
сафларида мардонавор кураш олиб борганлар. Ватанимиз учун бўлган бу
кураш бир неча йил давом этган. Шу боис, йигитлар узоқ вақт уйларига қайта
олмаганлар.
“Сен ўтқазиб кетган ниҳол ўсиб бўйингдай бўлди, новдалари барг
чиқарди, боши гулга кўмилди” мисралари урушга кетган йигитнинг кўп
йиллар уйдан, Ватандан йироқда эканлигини билдиради. “Қачон сени кўргим
келса, тикиламан ўшанга, кўп нарсалар айтган каби қараб туради манга”
мисралари аёл қаҳрамоннинг йигит қаҳрамон билан бўлган ғойибона

10
Ҳамид Олимжон - истеъдодли шоир, драматург, олим, давлат ва жамоат арбоби. Ўзбек шеъриятининг
ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор. Унинг “Энг гуллаган ёшлик чоғимда”, “Хаёлимда бўлдинг узун
тун”, “Водийларни яёв кезганда...” номли шеърлари машҳур қўшиқларга айланиб, бир неча авлод
хонандалари томонидан куйланади. Ҳамид Олимжоннинг аксарият асарлари қардош халқлар ва хорижий
халқлар тилларига таржима қилинган.
80

муносабатини ва мулоқотини ифодалайди. “Ёлғизгина ниҳол эмас, бутун боғ


изингга зор, интизордир сенга тамом олмазору олучазор” мисраларида
соғинч ҳисси нафақат ватандошлар, маҳалладошлар, дўст-қадрдонларнинг
бағрини, балки урушга кетган меҳнаткаш йигитнинг қўли теккан ҳар бир
гиёҳ, дарахт ва гулларнинг ҳам қалбини чулғаб олгани акс этган. “Мен
гуллардан, боғлардан ҳам, соғинганман ортиқроқ, эртароқ кел, юрак-бағрим,
ёлғизгинам, кел тезроқ” мисралари аёл қаҳрамоннинг муҳру муҳаббатини
ифода этади.

Саволлар:
1) Вокал мусиқа деганда нимани тушунасиз?
2) А’capella нима?
3) Вокал куйнинг турлари қандай?
4) Речитатив куйга мисол келтиринг.
5) Ариясимон куйга мисол келтиринг.
6) Қўшиқсимон куйга мисол келтиринг.
7) Декламация нима? Декламацияга мисол келтиринг.
8) Шеърий матннинг мусиқа билан уйғунлашувида нималарга эътибор
қаратиш зарур?
Ижодий топшириқ:
Романсга мос шеърлар танланг.

Таҳлил учун топшириқ:


М.Бурҳонов. “Алишер Навоий” операсидан Навоий арияси.

51-52-ДАРСЛАР: Фактура. Гармония. Ритм.

Шеърнинг бадиий образига кўра, романс аёл овози билан куйланиши


мақсадга мувофиқ. Шу боис, уни сопрано ва фортепиано ижросида яратиш
талаб этилади.
Сопрано11 – энг баланд аёл овози бўлиб, унинг овоз ҳажми биринчи
октавадаги “до” товушидан то учинчи октавадаги “до” товушигача етиб
боради. Сопрано овози ўзининг янграш характерига кўра, “лирик-
колоратурали сопрано”, “лирик сопрано”, “драматик сопрано” турларига
бўлинади. Биз яратаётган романс лирик ҳамда драматик сопрано овозлари
томонидан куйланиши мумкин.
Романс сопрано овози ҳамда фортепиано чолғусининг жўрлигида
яратилиши керак, деб оламиз. Фортепианонинг сопрано овоз олдидаги
вазифаси – образ дунёсини тасвирлаш, вокал овоз билан образли
муносабатда бўлиш ва овознинг “танаффус” жойларини тўлдиришдан
иборатдир.
Вокал партия ўзининг табиатига кўра, бир овозлик ижрога
мўлжалланган ифода воситаси бўлгани сабабли, фортепиано асар давомида

11
Қаранг: Шарафиева Н. Хоршунослик. Т., 1991.
81

гармоник вазифани тўлақонли бажариши шартдир. Бунинг учун фактуранинг


барча кўринишларидан фойдаланиш, бадиҳагўйлик тамойиллари, яъни,
вариационлик принципларига амал қилиш керак бўлади.

Саволлар:
1) Инсон овози қандай турларга бўлинади?
2) Аёллар овози неча турга бўлинади?
3) Сопрано овозининг диапазони қандай?
4) Сопрано овозининг турлари қандай?
5) Лирик ва драматик сопрано орасидаги фарқни қандай характерлайсиз?

Таҳлил учун топшириқ:


С.Юдаков. “Майсаранинг иши” операсидан Майсара арияси.

53-54 ДАРСЛАР: 2-семестр оралиқ назорати учун ижро дастурини


саҳнада тайёрлаш ва топшириш
Ўқув йилининг 27-ҳафтаси мобайнида Оралиқ назорат (ОН) дастурига
киритилган флейта ва фортепиано учун “Лирик пьеса” асарини тугал
вариантда жонли ижрода синов комиссиясига тақдим этишингиз шарт.
Асарингизнинг ижро даражаси унга берилган баҳога катта таъсир кўрсатади.
Шу боис, ижрочи билан бўлган тайёргарлик жараёнига нисбатан катта
масъулият билдиришингиз муҳим ҳисобланади. Мазкур асарнинг
фортепиано жўрлигини ўзингиз ижро этишингиз мумкин. Бу ҳолда, сиз
ижодий маҳорат билан бир қаторда, ижрочилик тажрибангизни ҳам намойиш
этиб, комиссиянинг юқори даражадаги эътиборига сазовор бўласиз.
Бинобарин, бастакор ўз асарини моҳирона ижро эта билиши катта аҳмиятга
эга.
Яратган асарингиз ижобий баҳолангандагина сиз семестрнинг Якуний
назорати (ЯН) дастурларини хотиржамлик билан ўрганишга киришасиз.
Устозлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Мақтовлар ёки камчиликларингиз
юзасидан билдирилган фикрлардан тегишли хулосалар чиқаринг.

55-56-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг экспозицион қисмини ёзиш

Шеърий матнни куй билан боғлашда, аввалам бор шеърни, унинг урғули
ва урғусиз бўғинларига эътибор берган ҳолда бир неча бор овоз чиқариб
ўқиш керак. “Сен ўтқазиб кетган ниҳол” мисрасини ўқиганда, ҳар бир
сўздаги урғуни инобатга олиш билан бирга, мисранинг “Сен”, “ўтқазиб”,
“ниҳол” сўзларига ҳам урғу тушаётганини аниқлаш мумкин. Шунга кўра,
шеърнинг ритми билан оҳанг ритмини қуйидагича вариантларда
уйғунлаштириш мумкин:
Вариант №1
82

Вариант №2

Вариант №3

Юқоридаги биринчи ва иккинчи вариантларда мисранинг сўзлари


орасида сунъий равишда узилиш ҳолати юз берди. Яъни, “сен ўтқазиб” ва
“кетган ниҳол”. Ушбу мисра ифодали ўқиш вақтида узилишсиз янграши
кераклигини ҳисобга олган ҳолда, учинчи вариантни танлаб оламиз.
Романсни ми минор тоналлигида яратиш мақсадга мувофиқ. Ушбу
тоналлик вокал овознинг ижро имкониятларини тўлақонли кўрсатиш учун
қулай ҳисобланади.
Эндиги навбатда, учинчи вариантда ритмик тақсимланган шеърий
мисрани оҳангга соламиз:

Вокал асар яратишда ишлашнинг икки йўли бор. Биринчи йўл – аввал
вокал партия яратилади, сўнгра унга чолғу жўрлиги мосланади. Иккинчи йўл
– вокал партия ва чолғу жўрлиги бир вақтнинг ўзида яратилади.
Профессионал таълим олаётган бастакор ижоднинг иккинчи йўлини
танлагани маъқул. Негаки, асарнинг куй йўлини яратишда унинг гармоник
асосини назарда тутиш шарт. Шу билан бирга, чолғу жўрлиги партиясининг
фактураси ҳам йўл-йўлакай шаклланиб бораверади.
Хонанда ҳолатини тайёрлаш учун 4 тактли кириш шеърнинг биринчи
ҳамда иккинчи мисраларига ёзилган куй учун чолғу жўрлигини ёзамиз:
83

Эътибор берсангиз, романснинг кириш қисми аёл образига хос соғинч


ҳисси, унинг жовдираб турган нигоҳи, нотинч ураётган юрагини тасвирлаш
билан бошланмоқда. Нотинчлик образи эса, мусиқада нотурғунлик
воситасида акс этиши мумкин. Шунинг учун кириш қисми тоникадан эмас,
балки субдоминантадан бошланяпти.
Бешинчи тактдан бошланаётган чолғу партиясидаги ритмик остинато
бедорлик образини тасвирлайди. Ўзининг фарзандларини, ёру
биродарларини урушга жўнатган минглаб аёллар фронт ортида тинмай
меҳнат қилиб, аскарларнинг эсон-омон уйга қайтишини кутганлар, тунларни
бедорликда ўтказганлар. Чолғу партиясидаги ушбу ритмик остинатони
асарнинг то охиригача сақлаб қолиш мумкин.
Кўриб турганингиздек, чолғу партияси асосан гармоник ва ритмик
вазифани бажариб, куй йўлига ҳалақит бермаяпти. Бундай фактурада хонанда
ўзининг вокал имкониятларини бемалол амалга ошира олади.
Асарни худди шу таҳлит давом эттирамиз:

Шеърнинг иккинчи бандида мусиқий матони бир оз ривожлантирамиз:


84

Кўриб турганингиздек, вокал партия овоз диапазони жиҳатидан ўсди.


Гармоник мато ми минор тоналлигидан соль мажор тоналлигига ўтганини
кўриш мумкин. Шеърий матндаги образ иккинчи бандда бир оз
ёруғлашгандек бўлади. Шу боис, мусиқий матонинг гармонияси ҳам мажор
тоналлиги бўёқлари ёрдамида акс этди. Фактурада аввалдан мавжуд бўлган
ритмик остинато сақланиб қолди.

Саволлар:
1) Сўз ва мусиқа қандай қонуниятлар асосида бир-бири билан боғланади?
2) Шеърий матн танлашда нималарга эътибор қаратиш керак?
3) Ўзбекистон композиторлик ижодиёти қайси шоирларнинг номлари
машҳур?
4) Вокализ нима?
5) Сопрано овози учун қулай бўлгн тоналликлар қайси?
Ижодий топшириқ:
Сопрано ва фортепиано учун романснинг экспозицион қисмини ёзинг.

Таҳлил учун топшириқ:


С.Рахманинов. “Не пой, красавица, при мне...”

57-58-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг ўрта қисмини ёзиш

Шеърнинг учинчи банди асарнинг драматургик ривожида ҳал қилувчи


вазифалардан бирини бажаради. Шунга кўра, учинчи бандни мусиқага
боғлашда мусиқий драматургик ривожни амалга ошириш талаб этилади.
Бундай ривожни қуйидагича бажарамиз:
85

Шеърнинг учинчи бандига басталанган мусиқий мато аввалги матодан


фарқ қилади. Унда ритмик остинатонинг йўқолиши, шу билан бирга, ёлғиз
қалбнинг армон ва ўкинч ҳисси билан тўлиши билан боғлиқ образ юзага
келади. Шунинг учун вокал партиянинг шеърий куйланишида овознинг ёлғиз
қолиш ҳоллари, фортепиано ва овоз ўртасидаги диалог шаклидаги
муносабатлар иккала мусиқий ифода воситаси бир-бирини тўлдиргани каби
ҳаракат қилади. Шеърий образга хос бетоқатлик характери “интизордир
сенга тамом” мисрасининг икки марта ишлатилиши билан ифодаланади.
Вокал мусиқанинг энг ёрқин кўринишларидан бири – вокализ12. Ушбу
вокал шакл жаҳон мусиқа тарихига оид вокал дурдоналарининг барчасида
учрайди. Биз яратаётган романсда ҳам ушбу вокал шаклни қўллаш мақсадга
мувофиқ бўлади. Шу сабабдан, айни дамда вокализ шаклидан фойдаланиш
бадиий-эстетик нуқтаи назардан катта самара беради. Негаки, шу давргача,
шеърий матннинг барча бандлари навбатма-навбат, муайян танаффуссиз
куйланди. Тўртинчи бандда юзага келадиган авж пардасига етишиш олдидан
вокализни қўллаш ва авжга қадар хонандага бир оз танаффус бериш фойдали
ҳисобланади.

12
Вокализ – хонандалар сўзсиз айтадиган машқ ёки этюдлар. Вокализ бирор унли ҳарфда куйланиб, вокал
овозни юксалтириш, техник қийинчиликларни ўзлаштиришни кўзда тутади.
86

Вокал партиядаги танаффуснинг ўрнини чолғу партияси эгаллаши шарт.


Яъни, до мажорда ифодаланадиган авжнинг тайёрланиши айнан чолғу
партияси ёрдамида юз беради:

Кейинги навбатда, асарнинг тўртинчи бандини мусиқага боғлаш


вазифаси турибди. Тўртинчи шеърий банд романснинг авж нуқтасидир.
Бунда соғинч ҳисси ўзининг энг юқори нуқтасига эришади. Шунга кўра,
мусиқий мато ўзининг драматик ифодасига, вокал партия эса, ўзининг юқори
пардасига етиши керак бўлади:
87

Саволлар:
1) Асарнинг авж нуқтаси деганда нимани тушунасиз?
2) Сопранонинг авж пардалари қайси товушларга тўғри келади?
3) Сопрано юқори регистрда қандай янграйди?
4) Асарнинг авж нуқтасида фортепиано партияси қандай вазифа
бажариши керак?
Ижодий топшириқ:
Овоз ва фортепиано учун романснинг ўрта қисмини ёзинг.

Таҳлил учун топшириқ:


Ф.Шуберт. “Прекрасная мельничиха” вокал туркумидан № 3, 4.

59-60-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг репризасиини ёзиш

Кейинги навбатда романснинг репризаси турибди. Реприза бошланғич


ми минор тоналлигида янграши керак. Юз берган драматик авждан кейин
реприза сокин характерда янграши учун мусиқий матода ушбу сокинликни
тайёрлаб бериш талаб этилади. Бундай тайёргарлик чолғу партияси
зиммасига тушади. Негаки, юқори пардаларда ўз ифодасини топган авждан
кейин хонандага бир оз дам бериб, керакли сокинлик образига кириб олиши
учун шароит яратиб бериш зарур. Шу нақтаи назардан, ми минорга
модуляция қилиш мақсадида фортепиано партиясида тўрт тактлик соло
ёзамиз. Ушбу соло романснинг репризасини тайёрлайди:
88

Асарнинг репризаси қисми аниқ реприза эмас. Унда чолғу партияси


муайян ўзгаришни бошдан кечиради. Асарнинг бошида ўрин эгаллаган
ритмик остинато гармоник фигурация билан алмашган. Репризанинг бу
таҳлит ўзгариши драматургик ривож таъсирида юз бериб, асарнинг
мантиқий тугал бўлишига хизмат қилади.
Асарнинг сўнгги нуқтаси вокализ воситасида шаклланади. Яъни, вокал
партияда “о” ҳарфига куйланадиган сўнгги товуш чолғу партиясидаги
гармоник фигурация жўрлигида давом этади ва якунланади.

* * *
Романс шакл жиҳатидан ўз ниҳоясига етди. Эндиги навбатда уни
мусиқий таҳрир қилиш керак. Аввалам бор, вокал партиядаги шеърий матнни
эътибор билан текшириб чиқиш лозим. Ундаги унли ва ундош товушларнинг
тўғри алмашинуви, шоир матнининг аниқ акс этиши ва мусиқий ифоданинг
талаффузга халақит бермаслиги талаб этилади.
Кейинги навбатда асарнинг ритмик ва гармоник воситаларини
текшириш керак. Гармония мусиқий матодаги мантиқий вазифани бажаргани
боис, ифоданинг равонлигига эътибор қаратиш лозим.
Энг охирги навбатда, асарнинг динамик белгилари қўйилади.
89

Романснинг сўнгги кўриниши қуйидагича бўлади13:

13
Ушбу романс Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси Мирзажон Мансуров томонидан устози,
бастакор О.Абдуллаева раҳбарлигида яратилган.
90
91
92

Саволлар:
1) Ритмик остинато нима?
2) Гармоник фигурация нима?
3) Хонанда овозни қанча вақт чўзиб тура олади?
4) Талаффуз нима? Унинг аҳамияти нимадан иборат?
5) Шеърий ва мусиқий матн мутаносиблиги деганда нимани тушунасиз?
6) Цезура нима?

Ижодий топшириқ:
Овоз ва фортепиано учун романснинг репризасини ёзинг.

Таҳлил учун топшириқ:


Ф.Шуберт. “Прекрасная мельничиха” вокал туркумидан №5, 6.

61-ДАРС: Асарнинг ижросини тайёрлаш

Романсни ижро эттириш учун сопрано овоз соҳиби ва фортепиано


ижрочисини танлаш керак. Иккала ижрочи учун аввалдан тайёрлаб қўйилган
нота нусхалари тақдим этилади. Ижрочиларда асар хусусида керакли
таассурот уйғотиш мақсадида, бастакор томонидан асарни юқори даражада
ижро этиб кўрсатиш тавсия этилади. Негаки, ижрочиларда туғиладиган
биринчи таассурот асарнинг кейинги муваффақиятини белгилайди (10-дарсга
қаранг).
Саволлар:
1) Куйлаш услубларининг турлари қандай?
2) Речитатив куйлаш услубига жаҳон мусиқасидан мисоллар келтиринг.
3) Ариясимон куйлаш услубига жаҳон мусиқасидан мисоллар келтиринг.
4) Декламацияга мисоллар келтиринг.

Таҳлил учун топшириқ:


С.Юдаковнинг “Куйлама, соҳибжамол...” романсини таҳлил қилинг.
93

62-ДАРС: Қашқар рубоби ва фортепиано учун пьеса яратиш.

Халқ чолғулари учун асар ёзиш ҳар қандай ижодкор учун шарафли иш
ҳисобланади. Ўз халқининг миллий чолғуси учун асар яратар экан, ижодкор
ушбу чолғу билан яқиндан танишади, уни ҳар томонлама кенгроқ англайди.
Шу йўл билан, ижодкор ўз халқининг миллий мусиқий мероси равнақи учун
хизмат қилибгина қолмай, балки ушбу чолғунинг ижрочилик салоҳияти
доирасининг кенгайишини таъминлаган бўлади.
Ўзбек мусиқа меросига тегишли бўлган чолғулар талайгина. Уларнинг
ҳар бири ўзининг характери, миллий маънавий-мусиқий қиёфасига эга. Ҳар
бир чолғу ўзининг бой ижрочилик имкониятлари билан қимматлидир.
Қашқар рубоби халқ чолғулари орасида кенг тарқалган чолғудир.
Миллий куйлар билан бир қаторда, унда жаҳон халқлари мусиқаси ҳам
бирдек муваффақиятли янграйди.
Кичик октавадаги “си” товушидан учинчи октавадаги “ля” товушига
қадар давом этадиган овоз ҳажми ижодкор ва ижрочи учун катта
имкониятларни тақдим этади. Қуйи торнинг ичакдан, юқори торларнинг эса
металлдан ясалгани ушбу чолғуда икки хил тембр бўёғининг мавжуд
бўлишига имкон яратади.
Жарангдор, янгроқи бўлган қашқар рубоби концерт ижрочилиги
амалиётида энг машҳур чолғулардан бири саналади. Медиатор, яъни мизроб
ёрдамида чалинадиган ушбу чолғуда хилма-хил мелизмларни қўллаш
мумкин. Мелизмларни ифодалашда чап қўл бармоқларининг чаққонлиги-ю,
ўнг қўлнинг сезгирлиги ҳамда иккала қўлнинг мутаносибликда бўлиши
муҳим роль ўйнайди.

Саволлар:
1) Халқ чолғулари деганда нимани тушунасиз?
2) Ўзбек халқ чолғулари оркестри таркибидаги чолғулар неча гуруҳга
бўлинади?
3) Қашқар рубобининг келиб чиқишини айтиб беринг.
4) Қашқар рубобининг ижро имкониятлари қандай?
5) Қашқар рубобининг репертуар доирасига қандай асарлар киради?

Фойдаланиш учун адабиётлар:


1. Петросянц А. Инструментоведение. Т., 1983
2. Абдуллаева О. Ансамбль чолғуларини ўрганиш. Т., 2006.

63-64-ДАРСЛАР: Мелодия. Фактура. Гармония. Ритм.


Оддий шаклнинг экспозицион қисмини ёзиш.

Қашқар рубобининг очиқ торлари: нотада ёзилиши бўйича биринчи


октавадаги “ля” (қўшалоқ тор), биринчи октавадаги “ми” (қўшалоқ тор),
94

кичик октавадаги “си”га созланади. Қашқар рубоби учун ноталар


эшитилишига нисбатан бир октава баланд ёзилади.
Ҳар бир чолғу учун асар яратаётганда, маълум бир чолғу учун муайян
тоналликлар қулай бўлишини назарда тутиш муҳим ҳисобланади. Масалан,
қашқар рубоби учун ля-минор, ля-мажор, си-минор, ми-минор, ре-минор
кабилар жуда қулай ҳисобланади. Юқорида келтирилган тоналликлардан
бирини танлаб, қашқар рубоби учун куй ёзамиз:

Ушбу куй фортепиано чолғусининг гармоник жўрлигида янграшини


тақозо этади. Шунга кўра, унга фортепиано жўрлигини ёзамиз. Жўрлик
партияси гомофон-гармоник фактурада акс этади:

Кўриб турганингиздек, фортепиано партияси мустақил бўлиб, қашқар


рубобининг куй йўлига халақит бермайди. Унга гармоник равишда ҳамроҳ
бўлиб, бошқа ладлар билан муносабат қилишини қўллайди.
95

Кейинги навбатда, куйни ривожлантириш фортепиано чолғусига ҳавола


этилади. Одатда, фортепиано жўрлигидаги дуэтларда ушбу чолғунинг
асардаги етакчилик вазифасини янада кўрсатиш учун унга якканавозлик
қилиш имконияти ҳам берилади.

Фортепиано партиясининг бу ердаги яна бир вазифаси содда уч қисмли


шаклнинг биринчи қисмини тугаллаб, иккинчи қисми бошланишидан олдин
керакли бўлган тоналликни тайёрлаб беришдан иборат бўлди.

Саволлар:
1) Қашқар рубоби қандай чолғу?
2) Ўзбек халқ чолғулари қандай гуруҳланади?
3) Қашқар рубобининг ижро имкониятлари нималардан иборат?
4) Медиатор нима?
5) Мелизм нима?
6) Қашқар рубоби учун қулай бўлган тоналликлар қайси?

Ижодий топшириқлар:
1) Қашқар рубоби учун 3 та мавзу ёзинг.
2) Қашқар рубоби ва фортепиано ижроси учун мўлжалланган куйнинг
экспозицион қисмини ёзинг.

65-66-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг ўрта қисмини ёзиш

Пьесанинг ўрта қисмини ёзишга киришамиз...


Оддий шаклнинг биринчи қисми си-минор тоналлигидан соль-мажор
тоналлигига модуляция жараёнини бошдан кечирди ва янги тоналликда
тугади. Демак, ўрта қисмдаги янги мавзу соль-мажор тоналлигида янграши
керак. Иккинчи мавзу аввалгисига нисбатан лирик характерда намоён
бўлади:
96

Иккинчи мавзу ўзбек халқ куйлари характерида бўлиб, лирик-жозибадор


қиёфада шаклланди. Шунга кўра, фортепиано партияси ҳам доира усулини
эслатувчи ритмик шаклга ўзгарди. Ушбу ритмик шакл ўнг қўлдаги аккордлар
билан гармоник мустаҳкамланган.
Иккинчи мавзу ўзининг кейинги ривожланишида турли тонал
муносабатларни бошдан кечиради. Фортепиано партиясининг ўнг қўлида эса
мелодик-гармоник йўл пайдо бўлиб, қашқар рубобининг мавзуси билан ўзаро
муносабатда бўлади.
Ушбу бўлимда асарнинг ўзига хос авжини ҳам кузатамиз:
97

Саволлар:
1) Модуляция нима?
2) Доира усули деганда нимани тушунасиз?
3) Авж деганда нимани тушунасиз?
4) Cantabile атамаси нимани англатади?

Ижодий топшириқ:
Қашқар рубоби ва фортепиано учун асарнинг ўрта қисмини ёзинг.

Таҳлил учун топшириқ:


М.Бафоев. “Поэма”, қашқар рубоби ва фортепиано учун.

69-70-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг репризасиини ёзиш

Асарнинг реприза қисмини ёзишга киришамиз...


Реприза аниқ бўлади. Унга ўзгартириш киритмаймиз. Қашқар рубоби
партиясидаги куй йўли, фортепиано жўрлиги ўзгаришсиз қолади:
98

Қашқар рубоби ва фортепиано учун бу пьесани “Болалик кемаси” деб


номлаймиз. Асар шаклан ўз ниҳоясига етганидан сўнг, уни мусиқий таҳрир
қилиш ишлари бошланади. Унга шартли белгилар, динамика ва штрихлар
қўйиш зарур бўлади.
Мусиқий таҳрир натижасида пьеса қуйидаги кўринишга келади:
99
100

Саволлар:
1) Қашқар рубобининг овоз ҳажми қандай?
2) Қашқар рубобининг очиқ торларини айтиб беринг.
3) Қашқар рубобининг ижро имкониятлари нималардан иборат?

Ижодий топшириқ:
Қашқар рубоби ва фортепиано учун пьесанинг реприза қисмини ёзинг.

Таҳлил учун топшириқ:


О.Абдуллаева. Концерт, қашқар рубоби ва фортепиано учун

71-72 ДАРСЛАР: 2-семестр Якуний назорати учун ижро дастурини


саҳнада тайёрлаш ва топшириш

Ўқув йилининг 36-ҳафтаси мобайнида Якуний назорат (ЯН) дастурига


киритилган – овоз ва фортепиано учун Романс ҳамда қашқар рубоби ва
фортепиано учун “Болалик кемаси” номли пьесани белгиланган муддатларда
синов комиссиясига тақдим этишингиз шарт. Асар ҳар доимгидек тугал
вариантда жонли ижрода янграши шарт. Асарнинг ижро сифати унга
101

берилган баҳога катта таъсир кўрсатишини унутманг. Устозлар маслаҳатига


қулоқ тутинг. Мақтовлар ёки камчиликларингиз юзасидан билдирилган
фикрлардан тегишли хулосалар чиқаринг.
Ўқув режадаги семестр фанларини ҳам топшириб, кейинги семестрда
ўқишингизни давом эттиришингиз мумкинлиги ҳеч қачон эсингиздан
чиқмасин!

2-семестрда ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш учун


ТЕСТЛАР

1 Aranjirоvka qilishda Kuy. Garmоniya. Bas. Ritm. Garmоniya. Ritm. Bas.


ish jarayonining Ritm. Bas.* Garmоniya. Kuy. Ritm. Bas. Kuy. Garmоniya.
kеtma-kеtligi to’g’ri Kuy.
ko’rsatilgan javоbni
aniqlang.
2 Aranjirоvkaning Zarbli chоlg’ular Kuy va Kuy va zarbli Kuy va
ritmik asоsiga va bas.* akkоmpanеmеnt. chоlg’ular. garmоniya.
nimalar kiradi?

3 Quyidagi javоblar Battery.* Halion One. Hypersonic. Absynth.


ichida virtual Drum
mashinani tоping.

4 Bas gitarada Sordino.* Slap. Fretless. Finger.


qo’llaniladigan shtriх
va ijrо usullariga
alоqasi bo’lmagan
javоbni tоping.
5 Cubase va Nuendo Cubase da midi Cubase da audiо Farqi yo’q. Cubase da
musiqiy prоgram- fayllar bilan fayllar bilan vidеоlavхalar
malarining farqi ishlash qulayligi; ishlash qulayligi; bilan ishlash
nimada? Nuendo da audiо Nuendo da midi qulayligi;
fayllar bilan fayllar bilan Nuendo da
ishlash qulayligi.* ishlash qulayligi. vidеоlavхalar
bilan ishlash
nоqulayligi
6 Tоvushga dinamik Rеvеr.* Maksimayzеr. Lеmitеr. Kоmprеssоr.
ishlоv bеrishda qaysi
plagindan
fоydalanilmaydi?
7 Studiya *Yaqin, o’rta va Markaziy va yon. O’rta, uzоq va Markaziy.
mоnitоrlarining uzоq. markaziy.
turlari

8 Aktiv va passiv *Aktiv mоnitоrlar Aktiv mоnitоrlar Aktiv Bu ikki


mоnitоrlarning ga kuchaytirgich ga kuchaytirgich mоnitоrlarga mоnitоrning
o’zarо farqi nimada? o’rnatilgan, passiv o’rnatilmagan,pas ekvalayzеr farqi yo’q.
mоnitоrlarga esa siv mоnitоrlarga o’rnatilgan,
yo’q. esa o’rnatilgan. passiv
mоnitоrlarga esa
yo’q.
102

9 Audiо kartalarning *Disstanцiоn. Ichiga jоylashtiri Tashqi. Ichki.


qanday turlari ladigan.
mavjud?

10 Qaysi prоgrammada *Cubase. Nero. Ssleaner. Windows


sеmpllar yordamida player.
muzika yaratish
mumkin?
11 Sеmpl bu: *Tоvushning Midi tоvush. Dоiraning zarbi. Plagin.
nisbatan kata
bo’lmagan
lavхasi.
12 Sеmplеr nima? *Sеmplеr bu Sеmplеr bu Sеmplеr bu Sеmplеr bu
elеktrоn musiqiy elеktrоn musiqiy dоira zarbini turli plaginlar
asbоb bo’lib, asbоb bo’lib,midi eshittira yig’indisi.
yozib оlish, taхrir tоvushlarni оladigan
qilish va eshittirish elеktrоn musiqiy
eshittirish хususiyatlariga asbоb.
хususiyatlariga ega.
ega.
13 VST plagin nima? *Bu -tоvushga Bu- tоvushni Bu- virtual Bu- etnо-
ishlоv bеruvchi shakllantiruvchi studiya. sеmpllar
prоgramma elеktrоn musiqiy to’plami.
lashtirilgan audiо asbоb,
effеktlar. prоgrammali
sintеzatоr yoki
sеmplеr.
14 Mas оsх sistеmasida *Cubase. Nuendo. Sound Forde. Frutte Loops.
qo’llaniladigan
musiqiy
prоgrammani tоping.
15 Quyida kеltirilgan *Halione One. Delay. Chorus. Flanger.
misоllar ichida VSTi
plaginni tоping.

16 VSTi plagin bu: *Bu- tоvushni Bu- virtual Bu -tоvushga Bu- etnо-
shakllantiruvchi studiya. ishlоv bеruvchi sеmpllar
elеktrоn musiqiy prоgramma- to’plami.
asbоb, prоgramma lashtirilgan
li sintеzatоr yoki audiо effеktlar.
sеmplеr.
17 Quyida kеltirilgan *Modulation. Albino. RMX. Kontakt.
misоllar ichida VST
plaginni tоping.

18 Estrada-simfоnik *5 4 10 3
оrkеstr chоlg’ulari
nеcha guruhga
bo’linadi?
103

19 Estrada-simfоnik *yog’оch damli Хalq chоlg’ulari, Tоrli chоlg’ular, yog’оch damli


оrkеstrga qaysi chоlg’ular va urma zarbli хalq chоlg’ulari; chоlg’ular, mis
guruhlar kiradi? saksafоnlar, mis chоlg’ular; damli
damli chоlg’ular, chоlg’ular.
sintеzatоrlar, tоrli-
kamоnli
chоlg’ular, elеktr
va usul bеruvchi
zarbli chоlg’ular;

20 Partitura nima? *estrada-simfоnik nasriy yoki rang-tasvir asari; fоrtеpianо


оrkеstri shе’riy asarning uchun yozilgan
chоlg’ularining yozuvi; asar.
partiyalarini aks
ettiruvchi nоta
kitоbi;
21 Partiturada chоlg’u *yog’оch damli mis damli yog’оch damli urma zarbli
guruhlarining chоlg’ular va chоlg’ular, chоlg’ular, mis chоlg’ular,
jоylashuv tartibi saksafоnlar, mis yog’оch damli damli yog’оch damli
qaysi javоbda damli chоlg’ular, chоlg’ular, urma chоlg’ular, tоrli chоlg’ular, mis
to’g’ri sintеzatоrlar, tоrli- zarbli chоlg’ular, chоlg’ular, urma damli
ko’rsatilgan? kamоnli tоrli chоlg’ular; zarbli chоlg’ular, tоrli
chоlg’ular, elеktr chоlg’ular; chоlg’ular;
va usul bеruvchi
zarbli chоlg’ular.
22 Transpоziцiya *klarnеt, gitara, fоrtеpianо, alt, tuba, klarnеt, viоlоnchеl,
qilinadigan saksafоnlar, truba, skripka, gоbоy; arfa; skripka, tuba.
chоlg’ular qaysilar? valtоrna,
kоntrabas, bas-
gitara;
23 Simfоnik оrkеstrda *tоrli chоlg’ular, mis damli yog’оch damli urma zarbli
chоlg’u yog’оch damli chоlg’ular, chоlg’ular, mis chоlg’ular,
guruhlarining chоlg’ular, mis yog’оch damli damli yog’оch damli
jоylashuv tartibi damli chоlg’ular, chоlg’ular, urma chоlg’ular, tоrli chоlg’ular, mis
qaysi javоbda urma zarbli zarbli chоlg’ular, chоlg’ular, urma damli
to’g’ri chоlg’ular. tоrli chоlg’ular; zarbli chоlg’ular, tоrli
ko’rsatilgan? chоlg’ular; chоlg’ular;
24 Tоrli chоlg’ulardan *kоntrabas. skripka; alt; viоlоnchеl;
qaysi biri
transpоziцiya
qilinadi?
25 Transpоziцiya *bоshqa tоvush qisqartirish; qaytarib chalish; sur’atni
nima? balandligiga o’zgartirish.
ko’chirish;

26 Duet nima? *ikki kishilik bеsh kishilik uch kishilik to’qqiz kishilik
ansambl. ansambl; ansambl; ansambl;

27 Triо nima? *uch kishilik еtti kishilik sakkiz kishilik ikki kishilik
ansambl; ansambl; ansambl; ansambl.
104

28 Kvartеt nima? *to’rt kishilik bir kishilik uch kishilik to’qqiz kishilik
ansambl; ansambl ansambl; ansambl.

29 Fоrtеpianо triоsida *skripka, flеyta, truba, Alt, truba fagоt, trоmbоn,


qaysi chоlg’ular viоlоnchеl, kоntrabas; litavra; baraban.
qatnashadi? fоrtеpianо;

30 Tоrli kvartеtda *ikkita skripka, flеyta, gоbоy, alt, skripka, flеyta, valtоrna, truba,
qaysi chоlg’ular alt, viоlоnchеl; viоlоnchеl; gоbоy, alt; trоmbоn, tuba.
qatnashadi?

31 Fоrtеpianо *2 ta skripka, alt, 2 ta viоlоnchеl, 2 ta valtоrna, 2 ta skripka, alt,


kvintеtida qaysi viоlоnchеl, flеyta, tuba, truba, trоmbоn, viоlоnchеl,
chоlg’ular fоrtеpianо; litavra; tuba; kоntrabas.
qatnashadi?

32 Trеl nima? *ijrо usuli; uch kishidan urma zarbli uch nоtadan
tuzilgan ansambl; chоlg’u; tuzilgan ritmik
shakl.

33 Unisоn nima? *ansamblda bir to’rt оvоzli kamеr ansambl; uch оvоzli
оvоzli chalish; tuzilma ansambl.

34 Trеmоlо nima? *ijrо usuli; uch kishidan urma zarbli uch nоtadan
tuzilgan ansambl; chоlg’u; tuzilgan ritmik
shakl.

35 “Arco” atamasi *kamоn bilan puflab chalish; urib chalish; tirnab chalish.
nimani anglatadi? chalish;

36 “Pizzicato” atamasi *tirnab chalish; urib chalish; puflab chalish; kamоn bilan
nimani anglatadi? chalish.

37 Kamеrtоn nima? *garmоnik musiqiy tоnni sur’atni chоlg’u asbоb.


оhangdоsh bеlgilaydigan bеlgilaydigan
tоvushlar; mоslama; mоslama;

38 Manual nima? *klaviatura applikatura; chоlg’u asbоbi; ijrо uslubi.

39 “Divisi” atamasi *bo’linib chalish; qisqartirib chalish transpоrt qilib takrоrlash.


nimani anglatadi? chalish

40 Diapazоn nima? *eng past va eng garmоnik sоzlaydigan chоlg’u asbоb


baland tоvush оhangdоsh mоslama
оralig’i tоvushlar
105

41 Dеtashе nima? *tоrli urma zarbli yog’оch damli mis damli


chоlg’ularning ijrо chоlg’ularning chоlg’ularning chоlg’ularning
usuli ijrо usuli ijrо usuli ijrо usuli

42 “Cholg`ushunoslik” *Ma’lum bir Musiqa tarixi Musiqa Cholg`ular


fani nimani orkestr tarkibiga asoslarini nazariyasiga yasashni
o’rganadi? kiruvchi o’rgatadi taalluqli fandir o’rgatadi
cholg`ular
haqidagi
bilimlarni
o’rgatadi
43 “Cholg`ushunoslik” *Cholg`ulashtirish Polifoniya Solfedjio Garmoniya
fanini quyidagi
fanning nazariy
qismi, deb belgilash
mumkin?
44 O’zbek xalq *XX asrning 1- XXI asrning XX asrning 2- Miloddan avval
cholg`ularidan yarmida boshida yarmida
tashkil topgan
orkestrlar qachon
shakllana
boshlagan?
45 O’zXChO necha *Ko’p ovozli 1 ovozli 2 ovozli 3 ovozli
ovozli musiqalarni
ijro eta oladi?

46 O’zXChO nechta *5 ta 2 ta 3 ta 10 ta
cholg`ular
guruhidan iborat?

47 Partitura bo’yicha *1-guruhga 2-guruhga 4-guruhga 5-guruhga


nay, kichik nay
nechanchi
cholg`ular guruhi
tarkibiga kiradi?
48 Partitura bo’yicha *2-guruhga 1-guruhga 3-guruhga 4-guruhga
changlar nechanchi
cholg`ular guruhi
tarkibiga kiradi?
49 Partitura bo’yicha *3-guruhga 2-guruhga 1-guruhga 5-guruhga
qashqar ruboblari
nechanchi
cholg`ular guruhi
tarkibiga kiradi?
50 Partitura bo’yicha *4-guruhga 1-guruhga 2-guruhga 3-guruhga
nog`oralar
nechanchi
cholg`ular guruhi
tarkibiga kiradi?
106

51 O’zXChOning *Litavralar, G’ijjak-alt, Nay, qo’shnay Qashqar rubobi,


to’rtinchi nog`ora, doyra, g`ijjak-qobuz bas dutor-kontrabas
cholg`ular guruhi qayroq, safoyil,
tarkibiga kiradigan kichik va katta
cholg`ularni barabanlar, buben,
belgilang: zil (tarelkalar) va
b.

52 O’zXChOning *Rubob prima, Nay, surnay G’ijjak-qobuz Changlar


uchinchi cholg`ular qashqar rubobi, bas, g`ijjak-
guruhi tarkibiga Afg`on rubobi, qobuz kontrabas
kiradigan dutor, dutor-bas,
cholg`ularni dutor kontrabas
belgilang:
53 O’zXChOning *Changlar G’ijjak, g`ijjak- Surnay, karnay Dutor, dutor-bas
ikkinchi cholg`ular qobuz bas Nog`oralar va
guruhi tarkibiga boshqa zarbli
kiradigan cholg`ular
cholg`ularni
belgilang:
54 O’zXChOning *Kichik nay, nay, G’ijjak, g`ijjak- Dutor-bas, dutor Shiqqildoq,
birinchi cholg`ular qo’shnay, surnay alt, g`ijjak-qobuz kontrabas qo’ng`iroqchalar
guruhi tarkibiga (karnay ham bas, g`ijjak-qobuz
kiradigan ishlatilishi kontrabas
cholg`ularni mumkin)
belgilang:
55 Partiturada *Puflama Torli-urma Torli-chertma Zarbli
O’zXChOning 1- cholg`ular guruhi cholg`ular guruhi (mizrobli) cholg`ular
cholg`ular guruhi cholg`ular guruhi
qanday nomlanadi: guruhi Torli-kamonli
cholg`ular
guruhi

56 Partiturada *Torli-urma Puflama Torli-chertma Zarbli


O’zXChOning 2- cholg`ular guruhi cholg`ular guruhi (mizrobli) cholg`ular
cholg`ular guruhi cholg`ular guruhi
qanday nomlanadi: guruhi
57 Partiturada *Torli-chertma Puflama Torli-urma Torli-kamonli
O’zXChOning 3- (mizrobli) cholg`ular guruhi cholg`ular cholg`ular
cholg`ular guruhi cholg`ular guruhi guruhi guruhi
qanday nomlanadi:
58 Partiturada *Zarbli cholg`ular Torli-urma Torli-chertma Torli-kamonli
O’zXChOning 4- guruhi cholg`ular guruhi (mizrobli) cholg`ular
cholg`ular guruhi cholg`ular guruhi
qanday nomlanadi: guruhi
59 Partiturada *Torli-kamonli Puflama Torli-chertma Zarbli
O’zXChOning 5- cholg`ular guruhi cholg`ular guruhi (mizrobli) cholg`ular
cholg`ular guruhi cholg`ular guruhi
qanday nomlanadi: guruhi
107

60 Partiturada *Kichik nay, Baraban, chang, Litavralar, doyra Barcha torli-


uchraydigan qashqar rubobi, nay va boshqa zarbli chertma
eshitilishi bir, afg`on rubobi, cholg`ular (mizrobli)
yozilishi boshqacha, dutor, dutor cholg`ular
ya’ni tranpozitsiya kontrabas,
qilinadigan qo’ng`iroqchalar,
cholg`ularni g`ijjak
belgilang: kontrabaslar
61 Kichik nayning *Nay-pikkolo Surnay Karnay Qo’shnay
yana boshqacha
nomlanishi
mumkinligini
belgilang:
62 Kichik nay, ya’ni *“Re” birinchi “Lya” birinchi “Si” kichik “Re” birinchi
nay-pikkoloning oktavadan – “Sol” oktavadan – “Re” oktavadan – oktavadan –
yozilishi bo’yicha uchinchi to’rtinchi “Sol” uchinchi “Sol” ikkinchi
diapazonini oktavagacha oktavagacha oktavagacha oktavagacha
belgilang:
63 Kichik nay, ya’ni *“Re” ikkinchi Yozilganidek “Si” kichik “Lya” birinchi
nay-pikkoloning oktavadan – “Sol” eshitiladi oktavadan – oktavadan –
eshitilishi bo’yicha to’rtinchi “Sol” uchinchi “Re” to’rtinchi
diapazonini oktavagacha oktavagacha oktavagacha
belgilang:
64 Nayning *“Lya” birinchi “Re” birinchi “Si” kichik “Re” birinchi
diapazonini oktavadan – “Re” oktavadan – oktavadan – oktavadan –
belgilang: to’rtinchi “Sol” uchinchi “Sol” uchinchi “Sol” ikkinchi
oktavagacha oktavagacha oktavagacha oktavagacha
65 Surnayning *“Si” kichik “Re” birinchi “Lya” birinchi “Re” birinchi
diapazonini oktavadan – “Sol” oktavadan – oktavadan – oktavadan –
belgilang: uchinchi “Sol” uchinchi “Re” to’rtinchi “Sol” ikkinchi
oktavagacha oktavagacha oktavagacha oktavagacha
66 Qo’shnayning *“Re” birinchi “Re” birinchi “Lya” birinchi “Si” kichik
diapazonini oktavadan – “Sol” oktavadan – oktavadan – oktavadan –
belgilang: ikkinchi “Sol” uchinchi “Re” to’rtinchi “Sol” uchinchi
oktavagacha oktavagacha oktavagacha oktavagacha
67 Changning *“Sol” kichik “Sol” kichik “Do” birinchi “Re” kichik
diapazonini oktavadan – “Fa oktavadan – “Mi oktavadan – oktavadan –
belgilang: diyez” uchinchi bemol” to’rtinchi “Do” to’rtinchi “Re” uchinchi
oktavagacha oktavagacha oktavagacha oktavagacha
68 Rubob-prima *«Mi» ikkinchi «Mi» uchinchi «Re» ikkinchi «Do» ikkinchi
cholg`usining oktava, «Lya» oktava, «Lya» oktava, «Sol» oktava, «Fa»
sozlanishi birinchi oktava, ikkinchi oktava, birinchi oktava, birinchi oktava,
«Re» birinchi «Re» ikkinchi «Do» birinchi «Si bemol»
oktava, «Sol» oktava, «Sol» oktava, «Fa» kichik, «Mi
kichik oktava birinchi oktava kichik oktava bemol» kichik
oktava
69 Rubob-prima *«Sol» kichik «Si» yoki «Lya» «Mi» yoki «Re» «Do» katta
cholg`usining oktavadan – «Mi» kichik oktavadan kichik oktavadan –
diapazoni 4-oktavagacha – «Lya» 3- oktavadan – «Lya» 1-
oktavagacha «Si» 2- oktavagacha
oktavagacha
70 Qashqar *«Si» yoki «Lya» «Do» katta «Mi» katta «Mi» yoki «Re»
rubobining yozilishi kichik oktavadan oktavadan – oktavadan – kichik
bo’yicha diapazoni – «Lya» 3- «Lya» 1- «Sol» 1- oktavadan –
oktavagacha oktavagacha oktavagacha «Si» 2-
oktavagacha
108

71 Qashqar *«Si» yoki «Lya» «Fa» yoki «Mi «Yozilganidek «Si» yoki «Lya»
rubobining katta oktavadan – bemol» katta eshitiladi katta oktavadan
eshitilishi bo’yicha «Lya» 2- oktavadan – «Si» – «Lya» 2-
diapazoni oktavagacha 1-oktavagacha oktavagacha
72 Afg`on rubobining *«Si» yoki «Lya» «Do» katta «Mi» katta «Mi» yoki «Re»
yozilishi bo’yicha kichik oktavadan oktavadan – oktavadan – kichik
diapazoni – «Lya» 3- «Lya» 1- «Sol» 1- oktavadan –
oktavagacha oktavagacha oktavagacha «Si» 2-
oktavagacha
73 Afg`on rubobining *«Si» yoki «Lya» «Fa» yoki «Mi «Mi» yoki «Re» Yozilganidek
eshitilishi bo’yicha katta oktavadan – bemol» katta katta oktavadan eshitiladi
diapazoni «Lya» 2- oktavadan – «Si» – «Si» 1-
oktavagacha 1-oktavagacha oktavagacha

74 Dutor cholg`usining *«Mi» yoki «Re» «Do» katta «Mi» katta «Sol» kichik
yozilishi bo’yicha kichik oktavadan oktavadan – oktavadan – oktavadan –
diapazoni – «Si» 2- «Lya» 1- «Sol» 1- «Mi» 4-
oktavagacha oktavagacha oktavagacha oktavagacha
75 Dutor cholg`usining *«Mi» yoki «Re» «Sol» kichik «Mi» kontr Yozilganidek
eshitilishi bo’yicha katta oktavadan – oktavadan – oktavadan – eshitiladi
diapazoni «Si» 1- «Mi» 4- «Sol» kichik
oktavagacha oktavagacha oktavagacha
76 Dutor bas *«Do» katta «Mi» yoki «Re» «Si» yoki «Lya» Hamma javoblar
cholg`usining oktavadan – kichik oktavadan kichik to’g`ri
diapazoni «Lya» 1- – «Si» 2- oktavadan –
oktavagacha oktavagacha «Lya» 3-
oktavagacha
77 Dirijyorning *Orkestrni Ijrochilarni Ijrochilarni Ijro etishni
vazifasini boshqarish, ijroni tartibga solish. tarbiyalash. o’rgatish.
nimalardan iborat? ta’minlash

78 G’ijjakning nechta *4 ta 3 ta 2 ta 1 ta
simi bor?

79 G’ijjakning qanday *Mi, lya, re,sol Lya, re, sol, do Sol, re, lya, mi Do, sol, re, lya
torlari bor?

80 G’ijjak altning *Lya, re, sol, do Mi, lya, re,sol Sol, re, lya, mi Do, sol, re, lya
qanday torlari bor?

81 G’ijjak basning *Lya, re, sol, do Mi, lya, re,sol Sol, re, lya, mi Do, sol, re, lya
qanday torlari bor?

82 G’ijjak *Sol, re, lya, mi Do, sol, re, lya Lya, re, sol, do Mi, lya, re,sol
kontrabasning
qanday torlari bor?

83 G’ijjaklar qaysi *Torli-kamonli Damli guruh Mezrobli guruh Urama-zarbli


guruhga mansub? guruh guruh
109

84 Partitura nima? *simfonik orkestr musiqiy asar she’riy asarning fortepiano


cholg`ularining yozuvi uchun yozilgan
partiyalarini aks asar
ettiruvchi nota
kitobi
85 Simfonik orkestr *4 5 10 3
cholg`ulari necha
guruhga bo’linadi?

86 Simfonik orkestrga *yog`och damli xalq cholg`ulari, torli cholg`ular, yog`och damli
qaysi guruhlar cholg`ular, mis urma zarbli xalq cholg`ulari; cholg`ular, mis
kiradi? damli cholg`ular, cholg`ular damli cholg`ular
urma zarbli
cholg`ular, torli
cholg`ular
87 Partiturada cholg`u *yog`och damli mis damli yog`och damli urma zarbli
guruhlarining cholg`ular, mis cholg`ular, cholg`ular, mis cholg`ular,
joylashuv tartibi damli cholg`ular, yog`och damli damli yog`och damli
qaysi javobda urma zarbli cholg`ular, urma cholg`ular, torli cholg`ular, mis
to’g`ri cholg`ular, torli zarbli cholg`ular, cholg`ular, urma damli
ko’rsatilgan? cholg`ular torli cholg`ular zarbli cholg`ular cholg`ular, torli
cholg`ular
88 Simfonik orkestrda *torli cholg`ular, mis damli yog`och damli urma zarbli
cholg`u yog`och damli cholg`ular, cholg`ular, mis cholg`ular,
guruhlarining cholg`ular, mis yog`och damli damli yog`och damli
joylashuv tartibi damli cholg`ular, cholg`ular, urma cholg`ular, torli cholg`ular, mis
qaysi javobda urma zarbli zarbli cholg`ular, cholg`ular, urma damli
to’g`ri cholg`ular torli cholg`ular zarbli cholg`ular cholg`ular, torli
ko’rsatilgan? cholg`ular
89 Transpozitsiya *klarnet, truba, fortepiano, alt, tuba, klarnet, violonchel,
qilinadigan valtorna, skripka, goboy arfa skripka, tuba
cholg`ular qaysilar? kontrabas

90 Torli cholg`ulardan *kontrabas skripka alt violonchel


qaysi biri
transpozitsiya
qilinadi?
91 Transpozitsiya *boshqa tovush qisqartirish qaytarib chalish sur’atni
nima? balandligiga o’zgartirish
ko’chirish

92 Duet nima? *ikki kishilik besh kishilik uch kishilik to’qqiz kishilik
ansambl ansambl ansambl; ansambl
93 Эркаклар овози 3 5 6 4
неча турга
бўлигади?
94 Эркаклар овози Тенор, баритон, Тенор, сопрано, Баритон, меццо Бас,
қайси жавобда бас альт сопрано колоратурали
тўғри берилган? сопрано
95 Шеърий ва Шеърий ҳамда Шеърий Аввал мусиқа Мусиқани
мусиқий матн мусиқий матннинг ёзиб, сўнгра мустақил ёзиш
мутаносиблиги матндаги куйланиши шеър танлаш
деганда нимани урғуларнинг даражаси
тушунасиз? тўғри келиши
110

96 С.Юдаковнинг сопрано тенор Баритон Меццо сопрано


“Майсаранинг
иши” операсида
Ойхон қайси
овозда куйлайди?
97 С.Юдаковнинг Меццо сопрано сопрано тенор Баритон
“Майсаранинг
иши” операсида
Майсара қайси
овозда куйлайди?
98 Cantabile атамаси куйчан драматик лирик фожиали
нимани англатади?

99 Фруллато Дамли чолғулар Инсон овози Торли чолғулар Зарбли


тушунчаси қайси чолғулар
гуруҳ чолғуларига
тегишли?

100 Пиццикато Торли чолғулар Зарбли чолғулар Дамли Инсон овози


тушунчаси қайси чолғулар
гуруҳ чолғуларига
тегишли?

101 Сопранонинг авж 2-октавада “ля, 1-октавада “ля, 2-октавада “ре, 2-октавада “до,
пардалари қайси си” си” ми фа”
товушларга тўғри
келади?
102 Сопрано юқори Кучли ва янгроқ сокин бахмалсимон хуштаксимон
регистрда қандай
янграйди?
103 Сопрано юқори сокин Кучли ва янгроқ бахмалсимон хуштаксимон
регистрда қандай
янграйди?
104 Доира усули Ритмик тасвир Мелодик тасвир Гармоник Мелодик-
деганда нимани тасвир гармоник
тушунасиз? тасвир

105 Речитатив куй Табиий нутқнинг мусиқий Машқсимон шеърий матн


нима? ритмик ва иборанинг куй ритмининг
муайян товуш шеърий ибора мусиқий ибора
баландлигини билан эркин билан ўзаро
акс эттиради равишда куйчан уйғунлашуви
боғланиши
106 Ариясимон куй мусиқий Табиий Машқсимон шеърий матн
нима? иборанинг нутқнинг куй ритмининг
шеърий ибора ритмик ва мусиқий ибора
билан эркин муайян товуш билан ўзаро
равишда куйчан баландлигини уйғунлашуви
боғланиши акс эттиради
107 Қўшиқсимон куй шеърий матн мусиқий Табиий Машқсимон
нима? ритмининг иборанинг нутқнинг куй
мусиқий ибора шеърий ибора ритмик ва
билан ўзаро билан эркин муайян товуш
уйғунлашуви равишда куйчан баландлигини
боғланиши акс эттиради
111

108 Хонанда овозни 1 дақиқа 30 секунд 20 секунд 1 соат


қанча вақт чўзиб атрофида
тура олади?

ХУЛОСА

Ижодкорни тарбиялаш масаласи барча даврларда жиддий ва муҳим


масала бўлиб келган. Ижодкорга алоҳида шахс сифатида ёндошиш, унинг
лаёқатига қараб иш тутиш, характерига хос хусусиятларни инобатга олиш ва
таълимнинг узоқ жараёнида мунтазам тарбиявий таъсир ўтказиш масаласи
ҳали ҳам охиригача ўрганилмаган соҳалардан биридир.
Бастакорнинг ижодий шахсини ташкил этадиган унсурлар учта
таркибий қисмдан иборат: иқтидор, маҳорат ва дунёқараш. Охирида номи
зикр этилган таркибий қисм, мусиқий қобилият билан бир қаторда, ички
тинглаш ва тасаввур этиш қобилиятининг юксак даражаси, мусиқий шакл ва
драматургияни ҳис этиш, бой тасаввур, ўхшатма тафаккур, кучли ақлий
тафаккур, ва айниқса, унга хос тузилмавий хусусиятларни ўз ичига олган
бўлиши керак. Руҳий хусусиятлар билан бир қаторда, ижодкор шахсига
ирода, ижодга бўлган эҳтиёж, яъни яширин физиологик устунлик зарурдир.
Ижодий лаёқатнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига ижтимоий ва
шахсий ҳаётнинг барча жабҳалари таъсир кўрсатади. Ижодий ривожланиш
композитор фаолиятининг характери ва тузилишига ҳам боғлиқдир.
Биологик ирсият ҳам бунда катта ўрин тутади (И.С.Бах, В.А.Моцарт,
Ф.Листга хос ижодий қирралар ушбу масала билан боғлиқ). Бу фикрни
буткул рад этувчи мисоллар ҳам талайгина (П.И.Чайковский, М.И.Глинка,
С.В.Рахманинов, А.Н.Скрябин).
Ижодий лаёқатнинг ёшлик чоғларда ёрқин намоён бўлиши ва ҳаётнинг
етуклик палласида натижа бўйича мутаносиб бўлмаган ижодий ҳолатларни
Мендельсон, Чайковский, Вагнер ва бошқа ижодкорларнинг мисолида
кўришимиз мумкин. Сабаб нимада? Яхши шарт-шароит билан боғлиқ
жўшқин илк ривожланиш ўзининг “тугал кўриниши”да намоён бўлиб,
кейинги эволюцияга ўрин қолдирмадимикан? Бунга композитор
Мендельсоннинг ижодий тақдири мисол бўла олади. Ўз ўрнида,
Ф.Мендельсон, ёшлик даврида ўзининг улкан ютуқлари билан ҳаммани забт
этдию, аммо унинг иқтидори кейинчалик тараққий этмади. Шуман ва
Чайковскийнинг ижодий тақдири эса аксинча кечган. Болалик ва ёшлик
чоғларида ижобий шарт-шароитга эга бўлмаган ушбу ижодкорлар етуклик
даврида улкан ривожланишни бошдан кечирган. Кейинчалик юзага келган
фаол ирода, қатъиятлилик, кучли истеъдод барча тўсиқларни енгиб ўтиб,
иқтидорни ривожлантиришга ёрдам берган. Ҳар ҳолда, генезис бўйича
ижодий лаёқат ва якуний натижанинг бир-бирига мос келмаслик ҳодисаси
тарихий шахслар мисолида яққол кўзга ташланади. Биринчидан,
иқтидорнинг кўлами, унинг секин ёки тез суръатда ўсиши улкан қобилият
мажмуасида намоён бўлади. Иккинчидан, ижобий ёки салбий характердаги
шарт-шароит ижодкорнинг самарадорлик даражасига сабабчи бўлади.
112

Учинчидан, характернинг ўзига хос қирралари катта аҳамиятга эга бўлади.


Тўртинчидан, жисмоний ҳолат ва кайфиятни ҳам рад этиб бўлмайди. Ҳар
бир муайян ижодий тақдир мисолида ижодий лаёқат ва якуний натижа
ҳодисасини алоҳида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Ёш бастакорни тарбиялаш жараёнида тарбиячи-ўқитувчининг ўрни
жуда кичик, деган нуқтаи назар ҳам бор. Ҳамма нарса шахснинг ўзига
боғлиқ. Ўзининг ҳаётида жиддий тизимли таълим кўрмаган ёки ақлли,
меҳрибон устозни учратмаган кўплаб ижодкорлар яшаганлиги тарихдан
маълум.
Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, тўғри йўналтирилган таълим ва
тарбия иқтидорнинг намоён бўлиши ва ўсишига катта таъсир кўрсатиши
мумкин. Аксинча, таълим-тарбиянинг йўқлиги эса, иқтидор ривожланишини
секинлаштириши ёки умуман ривожланмасликка олиб келиши мумкин.
Педагогика билан яқиндан шуғулланган композиторларнинг бу борадаги
фикр-мулоҳазалари алоҳида аҳамият касб этади. Бинобарин, композиторлар
педагогика соҳасига ижобий томонлама қараб, машғулотларга фақат
иқтисодий фойда манбаи эмас, балки, ижодий туртки, янги ғоялар учун
майдон сифатида ёндашганлар. И.С.Бах, Л.Бетховен, Н.Римский-Корсаков,
Д.Шостакович ва бошқаларнинг педагогика билан шуғуллангани тарихдан
яхши маълум. Н.Римский-Корсаков, П.Хиндемит, А.Шёнберг сингари
композитор-педагоглар композиция ва бошқа мусиқий фанлар бўйича
дарсликлар ҳам ёзишган. Буюк композиторларнинг ҳаёти эътибор билан
ўрганилса, бу инсонлар ўзларини ўқитган устозларга нисбатан қай тариқа
муносабатда экани ва ўзлари учун фойдали бўлган устозларга эга бўлиш
ниятида яшаганликларини ҳам кўриш мумкин бўлади. Л.Бетховен гармония
фанини И.Гайдндан ўрганиб, машғулотлардан қониқмагани, П.Чайковский
эса А.Рубинштейн синфида ўқишни истагани каби бошқа кўплаб ижодий
тақдирларни кўриш мумкин.
Дарҳақиқат, педагог-тарбиячилар иқтидорнинг кўламига таъсир кўрсата
олмайди, аммо иқтидорнинг ривожланиши ва унинг қимматли қирраларини
очишга ёрдам бериши мумкин. Педагогика ирсиятга таъсир этолмайди,
бироқ туғма нуқсонларни тўғирлашга ёрдам бериши, кўзга кўринган ижобий
сифатни юзага чиқариши мумкин. Техник маҳоратни чархлаш, дунёқараш,
характер, умумий маданият даражасини тарбиялаш буткул педагогиканинг
қўлидадир.
Шунга кўра, бастакорни тарбиялашнинг педагогик жараёнида икки йўл
бир-бирига таъсир кўрсатади:
1. Мусиқий лаёқат, касбий маҳоратнинг ривожи;
2. Характер, шахсни тарбиялаш.
Ижодий ғояни хаёлан муайян шаклда ифодаламоқ ва мусиқий тасаввур
қобилиятини фаоллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Мусиқага нисбатан
меҳр-муҳаббат, санъатга садоқат туйғуларини тарбиялаш зарур ҳисобланади.
Ҳиссий тажриба ҳам жуда муҳимдир.
Таълим соҳаси ёш ижодкор учун алоҳида ўрин тутади. Бундаги асосий
113

мезонлар қуйидагиларда намоён бўлади:


- таълим олиш;
- мустақил таълимга бўлган доимий эҳтиёжни шакллантириш.
Зеро, В.Моцарт замондошларининг ёзишича, ҳамиша ўқиш ва
изланишда бўлган, унинг чўнтагида доимо бирон-бир китобча бор бўлар
экан.
Бастакорлик санъатини ўрганишда мусиқий-тарихий, мусиқий-назарий
туркум фанларни эгаллаш, фортепиано чолғусини ижро эта билиш
кўникмалари бастакор тарбияси учун ўта муҳим ҳисобланади.
Ёш композитор мусиқа тарихига оид фанларда ўзлаштирилган мусиқий
асарларни билиш билан бир қаторда, ўзи яшаб турган замонда яратилаётган
янгидан-янги асарлар билан яқиндан танишиши, уларнинг янгилик
даражасини тўғри англаши катта аҳамият касб этади. Янги асарларда шакл,
гармония масалалари, чолғуларнинг таркиби, мусиқий ифода
воситаларининг қўлланилиши, ижро хусусиятлари доимий равишда ёш
композиторнинг изланишлари доирасида бўлиши шарт.
Ёш композиторни меҳнат ва дам олиш тартибига ҳам ўргатиш керак.
Зотан, композитор ўзининг меҳнати чоғида, бошқа ижодий касб
вакилларидан фарқли ўлароқ, улкан жисмоний ва руҳий куч сарфлайди.
Умумий эрудиция ва юксак ахлоқий тарбия ҳам композиторнинг
ижодий қиёфаси ва ижодий тақдирини белгилашда муҳим аҳамиятга эга.
Зеро, ижодкор айтадиган сўз ва бажарган амал ҳамманинг эътибор марказида
бўлади. Ижодкордан атрофдагилар ўрнак олади...

ГЛОССАРИЙ
Akkord (it. Accordo, fr. Accord - birdamlik) – turli balandlikdagi uch va
undan ortiq tovushlarning qo‘shilib, yaxlit holda yangrashi. Akkord odatda tertsiya
intervali bo‘yicha taqsimlanadigan tovushlardan hosil bo‘ladi. To‘rt tovushli
akkord – septakkord, besh tovushli akkord – nonakkord, olti tovushli akkord –
undetsimakkord deyiladi.
Ansambl (fr. Ensemble - birgalikda)- 1. Vokal yoki cholg‘u musiqa asarining
bir necha ijrochi tomonidan ijro etilishi. 2. Bir to‘da san’atkorlarning bir butun
badiiy jamoa holda chiqishi. 3. U qadar katta bo‘lmagan xonanda yoki sozandalar
jamoasi uchun yaratilgan musiqa asari. Ijrochilar soniga qarab bu ansambllar
turlicha ataladi. Ikki ijrochi – duet, uch ijrochi – trio yoki tertset, to‘rt ijrochi –
kvartet, besh ijrochi – kvintet, olti ijrochi – sekstet, etti ijrochi – septet, sakkiz
ijrochi – oktet va h.k. Ba’zan ansambl so‘zini orkestr yoki xor jamoasining
kichraytirilgan turiga ham aytiladi.
Applikatura (nem. Applicatur - qo‘ymoq, bosmoq) – musiqa cholg‘u
asboblarini ijro qilganda barmoqlarni to‘g‘ri qo‘yish va almashtirish tartibi. Bu
tartibning notalarda ko‘rsatilishi ham applikatura deyiladi. Applikatura arab
raqamlari bilan notalarning osti yoki ustiga qo‘yiladi.
114

Diapazon (yun. Diapason – barcha (torlar) orqali)– xonandaning ovozi,


cholg‘u asbobining tovush hajmi. Musiqiy matodagi eng pastki va eng yuqorigi
tovush oralig‘i.
Diatonika (yun. Diatonikos – bir tondan ikkinchi tonga o‘tish) – ladning
asosiy bosqichlari izchilligidan vujudga keladigan musiqiy tovushlar tizimi. Tabiiy
mador, minor va o‘rta asr ladlari uchun asos bo‘lgan asosiy etti pog‘onadagi ton va
yarim tonlar diatonikaga kiradi.
Diatonik gamma – laddagi asosiy tovushlarning birin-ketin izchilligi. To‘liq
diatonik gammada ettita tovush bo‘ladi.
Dinamika (yun. Dinamikos - kuchli) – musiqiy tovushlarning qattiq-sekin ijro
qilinishi. Dinamika tovushni turlicha ifodalash, ya’ni bir yo‘la qattiq yoki sekin,
asta-sekin kuchaytirish yoki sekinlashtirish, ayrim tovushlarni alohida ta’kidlab
eshittirish v.b. bildiradi. Dinamikaning asosiy turlari: forte - qattiq, kuchli; piano –
sekin; crescendo – tovushni asta-sekin kuchaytirish; diminuendo – tovushni asta-
sekin pasaytirish.
Interval (lot. Intervallum – oraliq, masofa) – ikki musiqiy tovush o‘rtasidagi
oraliq. Bunda tovushlar bir vaqtda yangrasa garmonik interval, birin-ketin
yangrasa – melodik interval deb ataladi. Asosiy intervallar – prima, sekunda,
tertsiya, kvarta, kvinta, seksta, septima, oktava.
Lad – turg‘un va noturg‘un musiqiy tovush pog‘onalarining o‘zaro
bog‘liqligiga asoslangan tovushlar tizimi. Zamonaviy musiqada etti pog‘onali
major va minor ladlari asosiy ladlar hisoblanadi.
Orkestr (yun. Orchestra - qadimgi yunon teatri sahnasi oldidagi maydoncha)
- turli cholg‘u asboblarda chalib, ijrochilarning ushbu guruhi uchun yozilgan
musiqa asarini birgalikda ijro etuvchi sozandalarning katta jamoasi. Cholg‘u
asboblarining tarkibiga ko‘ra orkestrlarning turlari: simfonik – to‘liq tarkibdan
iborat, torli – kamonli cholg‘ular, damli - yog‘och va mis damli cholg‘ular,
shovqinli - urma-zarbli cholg‘ular.
Partitura (it. partitura – bo‘lingan, taqsimlangan) – ansambl , xor, orkestr
uchun yozilgan ko‘p ovozli musiqiy asarning nota yozuvi. Unda barcha
ovozlarning partiyalari jamlangan. Partiturada partiyalarning taqsimlanib kelishi
yuqoridan quyi tomon turdosh cholg‘u asboblar bo‘yicha keladi. O‘z navbatida, bir
turdagi cholg‘ularning eng yuqori registrga mansubi yuqorida, qolganlari registri
bo‘yicha pastki satrlarda yoziladi.
Partiya (musiqada)– 1. Ansambl qatnashchilaridan birining nota yozuvi. 2.
Sonata shaklining ekspozitsiyasida asosiy mavzular bosh partiya, yordamchi
partiya, yakunlovchi partiya sifatida keladi.
Registr (lot. Registrum – ro‘yxat, yozib, qo‘yish) – musiqiy matoning
ohanggini yuqori, o‘rta va pastki qismlarga mansubligi bo‘yicha ajratish.
Rekonstruktsiya (lot. Re – «yangilanish» ma’nosini bildiruvchi so‘z
yasovchi qo‘shimcha, va constructio - tuzilma) - qadimiy musiqiy cholg‘ularni
qayta tiklash. Ushbu atama zamonaviy musiqiy cholg‘ushunoslikda xalq cholg‘u
asboblarini tiklash va orkestrga mansub turlari (pikkolo, alt, bas va b.)ni yaratish
ma’nosida qo‘llaniladi.
115

Soz – 1. Tovushlarning balandlik holati va munosabati. CHolg‘u


asboblaridagi soz ularning tovushqatori tuzilishi va baland-pastligini aniqlaydi.
Orkestr va ansambllar sozi shu jamoadagi cholg‘u asboblarning bir-biriga bo‘lgan
balandlik munosabatlariga ko‘ra sozlanadi. 2. Torli cholg‘u asbob.
Tembr (fr. tembre - qo‘ng‘iroq, ajratish belgisi) – tovush tusi, har bir musiqiy
cholg‘u yoki xonanda ovozining o‘ziga xos tovush xarakteri. Cholg‘u asbobining
tuzilishi va shakliga ko‘ra uning tembri turlicha bo‘ladi.
Temperatsiya (lot. Temperatio – to‘g‘ri munosabatda, bir o‘lchamda) –
musiqiy pog‘onalar oralig‘idagi intervallar munosabatining tengligi. Oktava
oralig‘ining teng 12 yarim tonga bo‘linishi bir tekis temperatsiya bo‘ladi.
Tovushqator – cholg‘u asbobida chalinishi yoki kishi ovozida aytilishi
mumkin bo‘lgan tovushqator. U yuqori ko‘tarilayotgan yoki quyi tushayotgan
qator tovushlar tizmasida tuziladi.
Transpozitsiya (lot. Transponere – joyini o‘zgartmoq) – tovushlarni boshqa
balandlikka ko‘chirish. Transpozitsiya turli sharoitda qilinadi: yozilgan musiqa
asari xonanda ovoziga noqulay bo‘lsa; bir cholg‘u asbobdan ikkinchisiga
ko‘chirish zarurati bo‘lsa; yozilgan notalar o‘qish uchun noqulay bo‘lsa. Mazkur
hollarda musiqa asarini bir tonallikdan ikkinchi tonallikka transpozitsiya qilinadi;
bunda uning xarakteri, ritmi va boshqa unsurlari o‘zgarmaydi.
Unison (it. unisono – bir xil sado) – bir xil balandlikdagi ikki (yoki bir necha)
tovushning bir vaqtda yangrashi.
Xromatizm (yun. Chroma -rang) – diatonik laddagi pog‘onalarning yarim
tondan o‘zgarishi. Ular al teratsiya belgilari – diez yoki bemol bilan ko‘rsatiladi.
Xromatik yarim ton bir pog‘onadagi ikki turli tovushdan tuziladi. Masalan, «do»
va «do-diez».
Xromatik gamma – kuyning yarim tonlar bo‘yicha baland-pastga izchil
harakati. To‘liq xromatik gamma 12 tovush (yarim ton)dan iborat. Gammadagi
xromatik va diatonik yarim tonlarni tartibli almashinib kelishi lad tuzilishi (major
va minor) va harakat yo‘nalishi (yuqorilanishi yoki pasayishi)ga bog‘liq. Xromatik
gamma diatonik gammadagi butun ton pog‘onalarini ko‘tarish yoki pasaytirish
yo‘li bilan to‘ldiriladi.
Прима (лот. “Prima” - биринчи) – Бир поғона оралиғидаги интервал
кенглиги, яъни бир номдаги икки товушнинг қайтарилиши. Масалан, до-до,
ре-ре.

Секунда (лот. “Secunda” - иккинчи) – икки қўшни поғона кенглигида


бўлган интервал. Масалан, до-ре, фа-диез – соль, си-бемоль – до-диез.
Секунда интервалининг катта, кичик, орттирилган турлари бўлади.
116

Терция (лот. “Tertia” - учинчи) – Уч поғона кенглигидаги интервал.


Масалан, до-ми, ми-соль. Терция интервалининг катта, кичик, орттирилган
турлари бўлади.

Кварта (лот. “quarta” - тўртинчи) – тўрт поғона оралиғидаги интервал.


Кварта интервалининг соф, камайтирилган, орттирилган турлари бўлади.

Квинта (лот. “quinta” - бешинчи) – беш поғона оралиғидаги интервал.


Квинта интервалининг соф, орттирилган ва камайтирилган турлари бор.

Секста (лот. “sexta” - олтинчи) – кенглиги олти поғона оралиғида бўлган


интервал. Секста интервалининг катта, кичик, орттирилган ва камайтирилган
турлари бўлади.

Септима (лот. “septima” - еттинчи) – кенглиги етти поғона оралиғида


бўлган интервал. Септима интервалининг катта, кичик, орттирилган ва
камайтирилган турлари бўлади.

Октава (лот. “octava” - саккизинчи) – кенглиги саккиз поғона оралиғида


бўлган интервал. Саккиз интервалининг соф, орттирилган ва камайтирилган
турлари бўлади.

Дуэт (нем. “Duett” - икки) – 1. Икки ижрочидан тузилган ансамбль. 2.


Икки ижрочига мўлжалланган мусиқа асари. Бунда ижрочиларнинг ҳар бири
алоҳида партияга эга бўлади. 3. Опера, оратория, мусиқали драмаларда
қўлланиладиган вокал ансамбли. Дуэт асарнинг мусиқа драматургиясида
муҳим ўрин тутади.
Трио (ит. “Trio” - уч) – 1. Уч ижрочидан тузилган ансамбль. 2. Уч
ижрочига мўлжаллаб яратилган мусиқа асари. Чолғу ансамбли мусиқасида
фортепиано триоси кенг тарқалган; унинг таркибига скрипка, виолончель ва
фортепиано киради.
117

Ансамбль (фр. “Ensemble” - биргаликда) – 1. Вокал ёки чолғу мусиқа


асарини бир неча ижрочи томонидан иэро этилиши. 2. Бир гуруҳ
санъаткорларнинг бир бутун бадиий жамоа сифатида чиқиши.
Хор (юнонча “Choros”) – Вокал, хор мусиқасини ижро этадиган жамоа.
Хорнинг турлари: эркаклар хори, аёллар хори, болалар хори, аралаш хор.
Одатда, аралаш хор тўртта хор партияси – сопрано, альт, тенор, баслардан
тузилади.
Оркестр (юнонча “Orchestra” – қадимги юнон театри саҳнаси олдидаги
майдонча) – турли чолғуларда чалувчи созандалардан тузилган жамоа.
Оркестр чолғу гуруҳлари ва тузилишларига кўра турлича бўлади. Чунончи,
симфоник оркестр, дамли оркестр, торли оркестр, халқ чолғулари оркестри
ва б. Симфоник оркестр таркибига торли, ёғоч-дамли, мис-дамли, урма-
зарбли чолғулар гуруҳи киради. Дамли оркестрга мис-дамли, ёғоч-дамли
ҳамда урма-зарбли чолғулар гуруҳи киради.
Сопрано (ит. “Sopra” - юқорида) – Аёлларнинг юқори овози; овоз ҳажми
биринчи октавадани до товушидан учинчи октавадаги до товушига қадар.
Сопрано овози тембрига кўра колоратурали, лирик ва драматик турларга
бўлинади.
Меццо-сопрано (ит. “Mezzo” - ўртадаги) сопрано ва контральто
оралиғидаги ўрта регистрни ифодаловчи аёллар овози. Овоз ҳажми кичик
октавадаги ля товушидан иккинчи октавадаги ля товушига қадар. Ноталар
скрипка калитида ёзилади.
Альт овози – кўповозли мусиқада (хор асарларида) баландлиги бўйича
сопранодан кейинги овоз.
Тенор (ит. “Tenor” – ушлаб тураман) – Эркакларнинг юқори овози. Овоз
ҳажми кичик октавадаги до товушидан иккинчи октавадаги до товушигача.
Тенор овози ўз тембрига кўра драматик ва лирик турларга бўлинади.
Бас (ит “Basso” - пастки) – Эркакларнингпаст товуши. Овоз ҳажми катта
октавадаги фа товушидан биринчи октавадаги фа товушигача.

Ad libitum – хохишга кўра, исталганча


A2, A3 – иккала, уччала (чолғу)
Archi – торли чолғулар гуруҳининг белгиланиши
Arco – камон
Arpa – арфа
Attacca – кейинги асарни танаффуссиз чалиш
Bachetta – таёқча (зарбли чолғуларда чалиш учун)
Bassklarinette (немисча) – бас-кларнет
Basso, bassi – бас, баслар; контрабас
Batterie (французча) – зарбли чолғулар гуруҳининг белгиланиши
Becken (немисча) – тарелкалар
Bratsche (немисча) – альт
Campana – қўнғироқ
118

Campanelli – қўнғироқчалар
Cassa – катта барабан
Castagnetti – кастаньетталар
Celesta – челеста
Cello – виолончель
Cembalo – клавесин
Chitarra – гитара
Corno inglese – инглиз сурнайи
Clarinetto – кларнет
Clavicembalo – клавесин
Cloche (французча) – қўнғироқ
Col – билан
Col legno – камоннинг тахта томони билан чалиш
Con – билан
Con sordini – сурдина билан
Contrafagotto – контрафагот
Coro – хор
Cornet – корнет
Corno – валторна
Cymbales (французча) – тарелкалар
Dämpfer – сурдина
Divisi – бўлинган
Englishhorn – инглиз сурнайи
Energico – кучли, шаҳдам
Fagotto – фагот
Flauto – флейта
Frullato – дамли чолғулардаги ижро усули
Glissado – сирғаниб
Glockenspiel (немисча) – қўнғироқчалар
Grand (французча) – катта
Gran cassa – катта барабан
Grosso – катта
Guitare (французча) – гитара
Legni – ёғоч дамли чолғуларнинг белгиланиши
M.M. – “Мельцель Метрономи” сўзларининг қисқартирилган шакли
Muta, mutare – алмаштириш, ўзгартириш
Non – йўқ
Non divisi – бўлинмаган
Oboe – гобой
Orchestra – оркестр
Ossia – ёки, яъни
Ostinato – ўзгармас, такрорланувчи
Ottavino – кичик флейта
Ottoni – мис дамли чолғулар гуруҳининг белгиланиши
119

Partitura – партитура
Pauken (немисча) – литавралар
Piatti – тарелкалар
Piccolo – кичик (кичик флейта)
Pizzicato – чертиб
Ponticello – харрак
Posaune (немисча) – тромбон
Raganella – трешотка (зарбли чолғу)
Rubato – ритмик эркин ижро усули
Rullio, rullo – зарбли чолғулардаги рез
Saxsofono, sassofono – саксофон
Segno – белги
Secondo – иккинчи
Sempre – доимо, ҳамиша
Senza – ишлатмасдан
Simile – шунга ўхшаш, аввалгидек
Solo – якка
Sordino – сурдина
Sotto voce – ярим овозда
Spiccato – камон билан сакратиб чалиш
Staccato – сакратиб
Sul ponticello – харрак олдида
Sul tasto – гриф олдида
Sul G, Sul D, Sul A – Соль торида, Ре торида, Ля торида
Tamburino – бубен
Tamburo – кичик барабан
Tam-tam – Там-там
Timbales (французча) – литавралар
Timpani – литавралар
Tremolo – рез
Triangolo – учбурчак
Trillo – трель
Tromba – труба
Trombone – тромбон
Tuba – туба
Tutti – ҳамма
Un, Uno – якка
Unisono – бир овозда, бирга
Vibrato – титратиб
Viola – альт
Violino – скрипка
Violoncello – виолончель
Volto subito – тезда варақлаш
Voce – овоз
120

Xylophono – ксилофон

1-семестрда ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш учун


берилган тест саволларининг
ЖАВОБЛАРИ

№ Test topshirig`i Тўғри жавоблар


1 “Bastakorlik san’ati” fani nimani *Turli janrlarda zamonaviy musiqa yaratishni
o’rganadi? o’rgatadi
2 “Opera” atamasi qaysi asrda paydo *XVII asrda
bo`lgan?
3 Xor ijrosida fal`tsetdan qachon * Yuqori notalarni kuylashni o`rganayotganda,
foydalaniladi? pp (pianissimo) dinamikasida,ton berishda
4 Nafas olishning qaysi turi faqat xorda *Zanjirband (nafas uzilmasligini ta`minlovchi
ishlatiladi? “zanjir” nafasi)
5 Opera asarlarida xor jamoasini cfhnada * Ommaviy sahnalar, parda orti, xor
ishlatish tamoyillari rechitativlari, xor replikalari
6 “Legato” termini ital`yan tilidan qanday *Bog`langan, uzviy
tarjima qilinadi?
7 Aleatorika tushunchasi nimani anglatadi?*“Tasodif” degan ma`noni
8 Qachon O`zbekistonda birinchi fortepiano *O`zbekistonda birinchi fortepiano ansambli XX
ansambli tashkil etilgan? asrning 4-yillarida tashkil etilgan.
9 Ornamentikaning qanday turlarini *Forshlag, grupetto, mordent, trel`
bilasiz?
10 Bastakor ijodining mahsuli? *Turli janrlarda yaratilgan musiqiy asarlar
11 Zamonaviy partitura nima? *simfonik orkestr cholg`ularining partiyalarini
notalar va boshqa shartli belgilar yordamida
aks ettiruvchi kitob
12 Fortepiano kvintetida qaysi cholg`ular *2 ta skripka, alt, violonchel, fortepiano
qatnashadi?
13 Torli kvartetda qaysi cholg`ular *ikkita skripka, alt, violonchel
qatnashadi?
14 Fortepiano triosida qaysi cholg`ular *skripka, violonchel, fortepiano
qatnashadi?
15 “Flajolet” nima? *torli cholg`ularga xos ijro usuli
16 Surdina nima uchun kerak? *Ovozni pasaytirish uchun
17 Torli cholg`ulardan qaysi biri *kontrabas
transpozitsiya qilinadi?
18 Vibratsiyaning maqsadi nima? *Tovushning yangrashiga sifat berish
19 Skripkaning qanday torlari bor? *Mi, lya, re,sol
20 Al’tning qanday torlari bor? *Lya, re, sol, do
21 Violonchelning qanday torlari bor? *Lya, re, sol, do
22 Kontrabasning qanday torlari bor? *Sol, re, lya, mi
23 Ayollar ovozini belgilang. *alt
24 Erkaklar ovozini belgilang. *bas
25 Ayollar ovozini belgilang. *Mezzo-soprano
26 Ayollar ovozini belgilang. *kontralto
27 Erkaklar ovozini belgilang. *tenor
28 Ayollar ovozini belgilang. *soprano
29 Bolalar ovozini belgilang. *diskant
121

30 Erkaklar ovozini belgilang. *bariton


31 Bolalar xorining ovozlari? *Soprano va al’t
32 “A capella” nima? *Jo’rsiz xor uchun asar
33 Partitura bo’yicha aralash xor ovozlari… *Soprano, al’t, tenor va bas
34 Xoral - bu… *Jo’rsiz xor uchun so’zsiz kuylanadigan kichik
janrdagi asar
35 Xor va orkestr uchun yirik shakldagi *Oratoriya, cantata, poema
janrlarni aniqlang.
36 Xor simfoniyasi – bu… *Jo’rsiz xor yoki ayrim xarakterli cholg’ular
ishtirikidagi yirik asar
37 “Divisi” atamasi nimani anglatadi? *bo’linib chalish
38 Akkolada nima? *nota yo’llarini bog`laydigan qavs
39 Vibratsiya nima? *tovushni titratish
40 Transpozitsiya qilinadigan cholg`ular *klarnet, truba, valtorna, kontrabas
qaysilar?
41 Partiturada cholg`u guruhlarining *yog`och damli cholg`ular, mis damli
joylashuv tartibi qaysi javobda to’g`ri cholg`ular, urma zarbli cholg`ular, torli
ko’rsatilgan? cholg`ular
42 “Arco” atamasi nimani anglatadi? *kamon bilan chalish
43 “Pizzicato” atamasi nimani anglatadi? *tirnab chalish
44 Zamonaviy musiqada tonalligi bo’lmagan *Atonal musiqa
asarlar qanday musiqa hisoblanadi?
45 Dodekofoniya, ya’ni 12 tonli musiqa yoki *Arnol’d Shyonberg
seriya, deb nomlanadigan kompozitsiya
uslubining klassik namunasini yaratgan
kompozitor kim?
46 Dastlab zamonaviy musiqa yaratishni *Avangardchilar
boshlagan kompozitorlar o’zlarini qanday
nomlashgan?
47 Pol’sha avangard musiqasining yorqin *Kshistof Penderetskiy
vakili kim?
48 “O’zgalar so’zi”, ya’ni tsitata, kollaj yoki *Al’fred Shnitke
namud kabi kompozitsiya yozuv uslubini
o’z asarlarida mohirona ishlata olgan
kompozitorni aniqlang.
49 Zamonaviy musiqa yo’nalishi paydo *Dodekofoniya
bo’lishiga turtki bo’lgan kompozitsiya
texnikasini aniqlang.
50 Оpеra nima? Janrlar sintеzi aks etgan yirik musiqiy-sahnaviy
asar
51 Оpеraning kirish qismi nima dеb ataladi? Uvеrtyura
52 Оpеraning qismlari nima dеb ataladi? Akt
53 Lеytmоtiv nima? Muayyan оbrazni aks ettiruvchi musiqiy mavzu
54 Lеyttеmbr nima? Muayyan оbrazni aks ettiruvchi tеmbr
55 Оpеrada qatnashadigan musiqiy ifоda Simfоnik оrkеstr, хоnandalar, хоr, balеt.
vоsitalari nimalardan ibоrat?
56 Balеtda qatnashadigan musiqiy ifоda Simfоnik оrkеstr, balеt.
vоsitalari nimalardan ibоrat?
57 Librеttо nima? Musiqiy sahnaviy asarning shе’riy matni
58 Birinchi o’zbеk оpеrasini aniqlang: *«Bo’rоn» оpеrasi
59 «Dilоrоm» оpеrasini qaysi kоmpоzitоr *M.Ashrafiy
yozgan?
60 «Dilоrоm» оpеrasining librеttо muallifini *Kоmil YAshin va Muzaffar Muхammеdоv
aniqlang:
122

61 “Хumо” balеtining musiqa muallifi kim? *A.Ergashеv


62 «Bo’rоn» оpеrasining prеmеrasi nеchinchi *11 iyun 1939 yilda
yilda bo’lib o’tgan?
63 «Bo’rоn» оpеrasining bоsh qahramоni *Karim Zоkirоv
birinchi ijrоchisi –
64 «Bo’rоn» оpеrasining birinchi dirijyori – *Muхtоr Ashrafiy
65 «Dilоrоm» оpеrasi qaysi shоir asari *A.Navоiy
asоsida yozilgan?
66 «Dilоrоm» оpеrasi spеktaklining rassоmi? *M.Musaеv
67 «Dilоrоm» оpеrasini sahnalashtiruvchi *G.Izmaylоva
balеtmеystеr?
68 Birinchi o’zbеk kоmik оpеrasini kim *S.YUdakоv
yozgan?
69 Birinchi o’zbеk kоmik оpеraning nоmi * «Maysaraning ishi»
nima?
70 “O’tgan kunlar” musiqali dramasining *Оtabеk va Kumush
bоsh qahramоnlari kimlar?
71 “Mahallada duv-duv gap” kinоfilmining *M.Lеviyеv
musiqasi qaysi kоmpоzitоrga tеgishli?
72 “Suхayl va Mехri” balеti musiqa muallifi *M.Lеviyеv
kim?
73 Musiqali drama va kоmеdiyalarda qanday *a) va b) javоblar to’g’ri
оrkеstr tarkibi qo’llaniladi?
74 Musiqiy sahna asarlarida qaysi qism sоf *uvеrtyura
chоlg’u partiyasini tashkil tarkibiy
qismlarni aniqlang.
75 Qaysi kоmpоzitоr оpеralarida jоnli va *R.Vagnеr
jоnsiz prеdmеtlarga lеytmоtiv ishlatilgan?
76 «Maysaraning ishi» оpеrasi nеchchi *2 aktdan
aktdan ibоrat?
77 «Maysaraning ishi» оpеrasining librеttо *Kоmil Yfshin
muallifi kim?
78 «Maysaraning ishi» оpеrasida Оyхоn *Saоdat Qоbulоva
partiyasini birinchi marоtaba kim ijrо
etgan?
79 «Maysaraning ishi» оpеrasida Maysara *Halima Nоsirоva
partiyasini birinchi bo’lib kim ijrо etgan?
80 «Maysaraning ishi» оpеrasi rеjissyori: *M.Muhammеdоv va Kandalaki
81 «Maysaraning ishi» оpеrasining prеmеrasi *9 yanvar 1959 yilda
qachоn bo’lib o’tgan?
82 «Maysaraning ishi» оpеrasining birinchi *Fazliddin Shamsiddinоv
dirijyori?
83 «Gulsara» оpеrasini kim yozgan? *R.Glier – T.Sоdiqоv
84 «Gulsara» оpеrasining prеmеrasi qachоn *29 dеkabr 1949 yil
bo’lib o’tgan?
85 «Zaynab va Оmоn» оpеrasining prеmеrasi *19 оktyabr 1958 yil
qachоn bo’lib o’tgan?
86 «Zaynab va Оmоn» оpеrasining librеttоsi *Zulfiya
muallifi kim?
87 «Zaynab va Оmоn» оpеrasi mualliflari *T.Sоdiqоv, B.Zеydman, Yu.Rajabiy va
kimlar? D.Zоkirоv
88 «Zaynab va Оmоn» оpеrasi birinchi *Fazliddin Shamsiddinоv
dirijyorini aniqlang.
123

89 «Zaynab va Оmоn» оpеrasida Zaynab *Nоsirоva


оbrazini kim birinchi ijrо etgan?
90 «Zaynab va Оmоn» оpеrasida Оmоn *Asad Azimоv
оbrazining birinchi ijrоchisi kim?
91 «Zaynab va Оmоn» оpеrasining rеjissyori *Muzaffar Muhamеdоv
kim?
92 «Zaynab va Оmоn» оpеrasi nеchi aktdan *3 aktdan
ibоrat?
93 A.Navоiy nоmidagi оpеra va balеt tеatri *1947 yilda
nеchinchi yilda qurilgan?
94 A.Navоiy nоmidagi оpеra va balеt tеatri *A.Shusеv
binоsining arхitеrtоri kim?
95 «Umar Хayyom» оpеrasining musiqa *M.Bafоеv
muallifi kim?
96 «Umar Хayyom» оpеrasi nеchi aktdan *3 aktdan
ibоrat?
97 «Umar Хayyom» оpеrasining librеttо *Оlеg Uzоqоv
muallifi kim?
98 «Alishеr Navоiy» оpеrasining musiqa *Mutal Burхоnоv
muallifi kim?
99 «YOriltоsh» оpеrasining musiqa muallifi *S.Bоbоеv
kim?
100 Aranjirоvka so’zining ma’nоsi nima? Franцuzchadan o’girganda “Tartibga kеltirish”.*
101 Aranjirоvka mustaqil musiqa fani bo’lib XX asrning 30- yillari.*
ajralib chiqishi qachоn yuzaga kеlgan?
102 Aranjirоvkaning оrkеstrga mоslashtirishdan Musiqiy matnga erkin ishlоv bеrmоq.*
farqi nimada?
103 Windows sistеmasida qo’llaniladigan Nuendo.*
musiqiy prоgramma.
104 Nuendo nima? Musiqiy prоgramma.*
105 Sеkvеnsоr tushunchasiga bеrilgan aniq Bu- raqamlashtiril-
ta’rifni tоping. gan ishchi audiоstanцiya.*
106 Quyidagi javоblar ichida virtual studiyani Logic.*
tоping.
107 Quyidagi javоblar ichida audiоrеdaktоr WaveLab.*
prоgrammasini tоping.
108 Kеrakli ma’lumоtni SD diskka yozib оlish Nero.*
uchun qaysi prоgrammadan fоydalaniladi?

2-семестрда ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш учун берилган


тестлар саволларининг
ЖАВОБЛАРИ

№ Саволлар Тўғри жавоб


1 Aranjirоvka qilishda ish jarayonining kеtma- Kuy. Garmоniya. Ritm. Bas.*
kеtligi to’g’ri ko’rsatilgan javоbni aniqlang.
124

2 Aranjirоvkaning ritmik asоsiga nimalar kiradi? Zarbli chоlg’ular va bas.*


3 Quyidagi javоblar ichida virtual Drum mashinani Battery.*
tоping.
4 Bas gitarada qo’llaniladigan shtriх va ijrо Sordino.*
usullariga alоqasi bo’lmagan javоbni tоping.
5 Cubase va Nuendo musiqiy prоgram- Cubase da midi fayllar bilan ishlash
malarining farqi nimada? qulayligi; Nuendo da audiо fayllar bilan
ishlash qulayligi.*
6 Tоvushga dinamik ishlоv bеrishda qaysi Rеvеr.*
plagindan fоydalanilmaydi?
7 Studiya mоnitоrlarining turlari *Yaqin, o’rta va uzоq.
8 Aktiv va passiv mоnitоrlarning o’zarо farqi *Aktiv mоnitоrlar ga kuchaytirgich
nimada? o’rnatilgan, passiv mоnitоrlarga esa yo’q.
9 Audiо kartalarning qanday turlari mavjud? *Disstanцiоn.
10 Qaysi prоgrammada sеmpllar yordamida muzika *Cubase.
yaratish mumkin?
11 Sеmpl bu: *Tоvushning nisbatan kata bo’lmagan
lavхasi.
12 Sеmplеr nima? *Sеmplеr bu elеktrоn musiqiy asbоb bo’lib,
yozib оlish, taхrir qilish va eshittirish
хususiyatlariga ega.
13 VST plagin nima? *Bu -tоvushga ishlоv bеruvchi prоgramma
lashtirilgan audiо effеktlar.
14 Mas оsх sistеmasida qo’llaniladigan musiqiy *Cubase.
prоgrammani tоping.
15 Quyida kеltirilgan misоllar ichida VSTi plaginni *Halione One.
tоping.
16 VSTi plagin bu: *Bu- tоvushni shakllantiruvchi elеktrоn
musiqiy asbоb, prоgramma
li sintеzatоr yoki sеmplеr.
17 Quyida kеltirilgan misоllar ichida VST plaginni *Modulation.
tоping.
18 Estrada-simfоnik оrkеstr chоlg’ulari nеcha *5
guruhga bo’linadi?
19 Estrada-simfоnik оrkеstrga qaysi guruhlar *yog’оch damli chоlg’ular va saksafоnlar,
kiradi? mis damli chоlg’ular, sintеzatоrlar, tоrli-
kamоnli chоlg’ular, elеktr va usul bеruvchi
zarbli chоlg’ular;
20 Partitura nima? *estrada-simfоnik оrkеstri chоlg’ularining
partiyalarini aks ettiruvchi nоta kitоbi;
21 Partiturada chоlg’u guruhlarining jоylashuv *yog’оch damli chоlg’ular va saksafоnlar,
tartibi qaysi javоbda to’g’ri ko’rsatilgan? mis damli chоlg’ular, sintеzatоrlar, tоrli-
kamоnli chоlg’ular, elеktr va usul bеruvchi
zarbli chоlg’ular.
22 Transpоziцiya qilinadigan chоlg’ular qaysilar? *klarnеt, saksafоnlar, truba, valtоrna,
kоntrabas, bas-gitara;
23 Simfоnik оrkеstrda chоlg’u guruhlarining *tоrli chоlg’ular, yog’оch damli chоlg’ular,
jоylashuv tartibi qaysi javоbda to’g’ri mis damli chоlg’ular, urma zarbli chоlg’ular.
ko’rsatilgan?
24 Tоrli chоlg’ulardan qaysi biri transpоziцiya *kоntrabas.
qilinadi?
25 Transpоzitsiya nima? *bоshqa tоvush balandligiga ko’chirish;
26 Duet nima? *ikki kishilik ansambl.
125

27 Triо nima? *uch kishilik ansambl;


28 Kvartеt nima? *to’rt kishilik ansambl;
29 Fоrtеpianо triоsida qaysi chоlg’ular *skripka, viоlоnchеl, fоrtеpianо;
qatnashadi?
30 Tоrli kvartеtda qaysi chоlg’ular qatnashadi? *ikkita skripka, alt, viоlоnchеl;
31 Fоrtеpianо kvintеtida qaysi chоlg’ular *2 ta skripka, alt, viоlоnchеl, fоrtеpianо;
qatnashadi?
32 Trеl nima? *ijrо usuli;
33 Unisоn nima? *ansamblda bir оvоzli chalish;
34 Trеmоlо nima? *ijrо usuli;
35 “Arco” atamasi nimani anglatadi? *kamоn bilan chalish;
36 “Pizzicato” atamasi nimani anglatadi? *tirnab chalish;
37 Kamеrtоn nima? *garmоnik оhangdоsh tоvushlar;
38 Manual nima? *klaviatura
39 “Divisi” atamasi nimani anglatadi? *bo’linib chalish;
40 Diapazоn nima? *eng past va eng baland tоvush оralig’i
41 Dеtashе nima? *tоrli chоlg’ularning ijrо usuli
42 “Cholg`ushunoslik” fani nimani o’rganadi? *Ma’lum bir orkestr tarkibiga kiruvchi
cholg`ular haqidagi bilimlarni o’rgatadi
43 “Cholg`ushunoslik” fanini quyidagi fanning *Cholg`ulashtirish
nazariy qismi, deb belgilash mumkin?
44 O’zbek xalq cholg`ularidan tashkil topgan *XX asrning 1-yarmida
orkestrlar qachon shakllana boshlagan?
45 O’zXChO necha ovozli musiqalarni ijro eta *Ko’p ovozli
oladi?
46 O’zXChO nechta cholg`ular guruhidan iborat? *5 ta
47 Partitura bo’yicha nay, kichik nay nechanchi *1-guruhga
cholg`ular guruhi tarkibiga kiradi?
48 Partitura bo’yicha changlar nechanchi *2-guruhga
cholg`ular guruhi tarkibiga kiradi?
49 Partitura bo’yicha qashqar ruboblari *3-guruhga
nechanchi cholg`ular guruhi tarkibiga kiradi?
50 Partitura bo’yicha nog`oralar nechanchi *4-guruhga
cholg`ular guruhi tarkibiga kiradi?
51 O’zXChOning to’rtinchi cholg`ular guruhi *Litavralar, nog`ora, doyra, qayroq, safoyil,
tarkibiga kiradigan cholg`ularni belgilang: kichik va katta barabanlar, buben, zil
(tarelkalar) va b.
52 O’zXChOning uchinchi cholg`ular guruhi *Rubob prima, qashqar rubobi, Afg`on
tarkibiga kiradigan cholg`ularni belgilang: rubobi, dutor, dutor-bas, dutor kontrabas
53 O’zXChOning ikkinchi cholg`ular guruhi *Changlar
tarkibiga kiradigan cholg`ularni belgilang:
54 O’zXChOning birinchi cholg`ular guruhi *Kichik nay, nay, qo’shnay, surnay (karnay
tarkibiga kiradigan cholg`ularni belgilang: ham ishlatilishi mumkin)
55 Partiturada O’zXChOning 1-cholg`ular guruhi *Puflama cholg`ular guruhi
qanday nomlanadi:
56 Partiturada O’zXChOning 2-cholg`ular guruhi *Torli-urma cholg`ular guruhi
qanday nomlanadi:
57 Partiturada O’zXChOning 3-cholg`ular guruhi *Torli-chertma (mizrobli) cholg`ular guruhi
qanday nomlanadi:
58 Partiturada O’zXChOning 4-cholg`ular guruhi *Zarbli cholg`ular guruhi
qanday nomlanadi:
126

59 Partiturada O’zXChOning 5-cholg`ular guruhi *Torli-kamonli cholg`ular guruhi


qanday nomlanadi:
60 Partiturada uchraydigan eshitilishi bir, *Kichik nay, qashqar rubobi, afg`on rubobi,
yozilishi boshqacha, ya’ni tranpozitsiya dutor, dutor kontrabas, qo’ng`iroqchalar,
qilinadigan cholg`ularni belgilang: g`ijjak kontrabaslar
61 Kichik nayning yana boshqacha nomlanishi *Nay-pikkolo
mumkinligini belgilang:
62 Kichik nay, ya’ni nay-pikkoloning yozilishi *“Re” birinchi oktavadan – “Sol” uchinchi
bo’yicha diapazonini belgilang: oktavagacha
63 Kichik nay, ya’ni nay-pikkoloning eshitilishi *“Re” ikkinchi oktavadan – “Sol” to’rtinchi
bo’yicha diapazonini belgilang: oktavagacha
64 Nayning diapazonini belgilang: *“Lya” birinchi oktavadan – “Re” to’rtinchi
oktavagacha
65 Surnayning diapazonini belgilang: *“Si” kichik oktavadan – “Sol” uchinchi
oktavagacha
66 Qo’shnayning diapazonini belgilang: *“Re” birinchi oktavadan – “Sol” ikkinchi
oktavagacha
67 Changning diapazonini belgilang: *“Sol” kichik oktavadan – “Fa diyez”
uchinchi oktavagacha
68 Rubob-prima cholg`usining sozlanishi *«Mi» ikkinchi oktava, «Lya» birinchi
oktava, «Re» birinchi oktava, «Sol» kichik
oktava
69 Rubob-prima cholg`usining diapazoni *«Sol» kichik oktavadan – «Mi» 4-
oktavagacha
70 Qashqar rubobining yozilishi bo’yicha *«Si» yoki «Lya» kichik oktavadan – «Lya»
diapazoni 3-oktavagacha
71 Qashqar rubobining eshitilishi bo’yicha *«Si» yoki «Lya» katta oktavadan – «Lya»
diapazoni 2-oktavagacha
72 Afg`on rubobining yozilishi bo’yicha diapazoni *«Si» yoki «Lya» kichik oktavadan – «Lya»
3-oktavagacha
73 Afg`on rubobining eshitilishi bo’yicha *«Si» yoki «Lya» katta oktavadan – «Lya»
diapazoni 2-oktavagacha
74 Dutor cholg`usining yozilishi bo’yicha *«Mi» yoki «Re» kichik oktavadan – «Si» 2-
diapazoni oktavagacha
75 Dutor cholg`usining eshitilishi bo’yicha *«Mi» yoki «Re» katta oktavadan – «Si» 1-
diapazoni oktavagacha
76 Dutor bas cholg`usining diapazoni *«Do» katta oktavadan – «Lya» 1-
oktavagacha
77 Dirijyorning vazifasini nimalardan iborat? *Orkestrni boshqarish, ijroni ta’minlash
78 G’ijjakning nechta simi bor? *4 ta
79 G’ijjakning qanday torlari bor? *Mi, lya, re,sol
80 G’ijjak altning qanday torlari bor? *Lya, re, sol, do
81 G’ijjak basning qanday torlari bor? *Lya, re, sol, do
82 G’ijjak kontrabasning qanday torlari bor? *Sol, re, lya, mi
83 G’ijjaklar qaysi guruhga mansub? *Torli-kamonli guruh
84 Partitura nima? *simfonik orkestr cholg`ularining
partiyalarini aks ettiruvchi nota kitobi
85 Simfonik orkestr cholg`ulari necha guruhga *4
bo’linadi?
86 Simfonik orkestrga qaysi guruhlar kiradi? *yog`och damli cholg`ular, mis damli
cholg`ular, urma zarbli cholg`ular, torli
cholg`ular
127

87 Partiturada cholg`u guruhlarining joylashuv *yog`och damli cholg`ular, mis damli


tartibi qaysi javobda to’g`ri ko’rsatilgan? cholg`ular, urma zarbli cholg`ular, torli
cholg`ular
88 Simfonik orkestrda cholg`u guruhlarining *torli cholg`ular, yog`och damli cholg`ular,
joylashuv tartibi qaysi javobda to’g`ri mis damli cholg`ular, urma zarbli cholg`ular
ko’rsatilgan?
89 Transpozitsiya qilinadigan cholg`ular *klarnet, truba, valtorna, kontrabas
qaysilar?
90 Torli cholg`ulardan qaysi biri transpozitsiya *kontrabas
qilinadi?
91 Transpozitsiya nima? *boshqa tovush balandligiga ko’chirish
92 Duet nima? *ikki kishilik ansambl
93 Эркаклар овози неча турга бўлигади? 3
94 Эркаклар овози қайси жавобда тўғри Тенор, баритон, бас
берилган?
95 Шеърий ва мусиқий матн мутаносиблиги Шеърий ҳамда мусиқий матндаги
деганда нимани тушунасиз? урғуларнинг тўғри келиши
96 С.Юдаковнинг “Майсаранинг иши” сопрано
операсида Ойхон қайси овозда куйлайди?
97 С.Юдаковнинг “Майсаранинг иши” Меццо сопрано
операсида Майсара қайси овозда куйлайди?
98 Cantabile атамаси нимани англатади? куйчан
99 Фруллато тушунчаси қайси гуруҳ чолғуларига Дамли чолғулар
тегишли?
100 Пиццикато тушунчаси қайси гуруҳ Торли чолғулар
чолғуларига тегишли?
101 Сопранонинг авж пардалари қайси товушларга 2-октавада “ля, си”
тўғри келади?
102 Сопрано юқори регистрда қандай янграйди? Кучли ва янгроқ
103 Сопрано юқори регистрда қандай янграйди? сокин
104 Доира усули деганда нимани тушунасиз? Ритмик тасвир
105 Речитатив куй нима? Табиий нутқнинг ритмик ва муайян товуш
баландлигини акс эттиради
106 Ариясимон куй нима? мусиқий иборанинг шеърий ибора билан
эркин равишда куйчан боғланиши
107 Қўшиқсимон куй нима? шеърий матн ритмининг мусиқий ибора
билан ўзаро уйғунлашуви
108 Хонанда овозни қанча вақт чўзиб тура олади? 1 дақиқа атрофида
128

АДАБИЁТЛАР
1. Евлахов О. Проблемы воспитания композитора. Л., 1984
2. Римский-Корсаков Н. Общий курс инструментовки. I, II ч.
3. Месснер Е. Основы композиции. М., 1981.
4. Когоутек Ц. Техника композиции в музыке ХХ века. М., 1978.
5. Петрусёва Н. Пьер Булез. Эстетика и техника композиции. М.-СПб. 2002
6. Лаврентьева И. Вокальные формы в курсе анализа музыкальных
произведений. М., 1978.
7. Способин И. Музыкальная форма. М., 1980.
8. Жабборов А. Ўзбекистон бастакорлари ва мусиқашунослари.
Маълумотнома, Т., 2004.
9. Абдуллаева Э. Феликс Янов-Яновский. Монография, Т., 2015.
10. Мальмберг И. Восточная поэтическая миниатюра в творчестве
композиторов ХХ века. Т., 2012.
11.Мальмберг И., Хасанов А. Модальность в курсе преподавания гармонии и
её претворение на основе узбекской монодии. Т., 2007.
12. Шарафиева Н. Хоршунослик. Т., 1991.
13. Мансуров А. Чолғулаштириш бўйича амалий намуналар ва машқлар. Т.,
2006.; Т., 2008. (www.conservatory.uz.)
14. Мансуров А. “Чолғулаштириш бўйича амалий намуналар (эстрада
чолғулари оркестри)”, ўқув-услубий қўлланма. Т., 2016.
15. Денисов Э. Ударные инструменты в современном оркестре. М., 1998.
16. Янов-Яновский Ф. Чолғулаштириш фанидан машқлар. Т., 2015
17. Чулаки. Инструменты симфонического окрестра. М., 1982.
18. Назайкинский Е.В. Логика музыкальной композиции. М., «Музыка»,
1982.
19. Янов-Яновская Н. Узбекская симфоническая музыка. Т., 1980.
20. Зряковский Н. Общий курс инструментоведения. М., 1978.
21. Петросянц А. Инструментоведение “Узбекские народны инструменты, 3-е
издание. Т., 1990.
22. Свечков Д. Духовой оркестр. М., МузГиз, 1977.
23. Киянов Б., Воскресенский С. Руководство по инструментовке для
эстрадных оркестров и ансамблей. М., 1981.
24. Браславский Д. Инструментовка для эстрадного оркестра. М., 1979.
129

МУНДАРИЖА

1-cеместр
1-ДАРС: Кириш.
2-8-ДАРСЛАР: Мелодик ва гармоник машқлар
9-15-ДАРСЛАР: фортепиано учун “2 та Прелюдия” яратиш
§ 1. Мелодия (куй) ёзиш.
§ 2. Фактура.Гармония.Ритм
§ 3. Оддий шаклнинг экспозицион қисмини ёзиш
§ 4. Оддий шаклнинг ўрта қисмини ёзиш
§ 5. Оддий шаклнинг репризасини ёзиш
16-ДАРС: Асарнинг ижросини тайёрлаш
17-18 ДАРСЛАР: 1-семестр оралиқ назорати учун ижодий дастурни
саҳнада тайёрлаш ва топшириш
19-22-ДАРСЛАР: Виолончель (якка чолғу) учун соло яратиш.
Мелодия. Оддий шаклнинг экспозицион қисмини
ёзиш
23-30-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг ўрта қисмини ёзиш
31-32-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг репризасини ёзиш
33-34-ДАРСЛАР: Асарнинг ижросини тайёрлаш
35-36-ДАРСЛАР: 1-семестр Якуний назорати учун ижро дастурини
саҳнада тайёрлаш ва топшириш
1-семестрда ўзлаштирилган билимларни
мустаҳкамлаш учун тестлар
2-cеместр
37-38-ДАРСЛАР: Флейта ва фортепиано учун Пьеса яратиш. Мелодия.
Фактура.Гармония.Ритм
39-42-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг экспозицион қисмини ёзиш
43-44-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг ўрта қисмини ёзиш
45-46-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг репризасини ёзиш
47-48-ДАРСЛАР: Асарнинг ижросини тайёрлаш
49-50-ДАРСЛАР: овоз ва фортепиано учун Романс яратиш. Мусиқа ва
шеърий матн мутаносиблигида мелодия ёзиш
51-52-ДАРСЛАР: Фактура.Гармония.Ритм
53-54-ДАРСЛАР: 2-семестр оралиқ назорати учун ижро дастурини
саҳнада тайёрлаш ва топшириш
55-56-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг экспозицион қисмини ёзиш
57-58-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг ўрта қисмини ёзиш
59-60-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг репризасини ёзиш
61-ДАРС: Асарнинг ижросини тайёрлаш
62-ДАРС: Қашқар рубоби ва фортепиано учун Пьеса яратиш
63-64-ДАРСЛАР: Мелодия. Фактура.Гармония.Ритм. Оддий шаклнинг
экспозицион қисмини ёзиш
65-68-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг ўрта қисмини ёзиш
130

69-70-ДАРСЛАР: Оддий шаклнинг репризасини ёзиш


71-72-ДАРСЛАР: 2-семестр Якуний назорати учун ижро дастурини
саҳнада тайёрлаш ва топшириш
2-семестрда ўзлаштирилган билимларни
мустаҳкамлаш учун тестлар
Хулоса
Глоссарий
1-семестрда ўзлаштирилган билимларни
мустаҳкамлаш учун берилган тест саволларининг
жавоблари
2-семестрда ўзлаштирилган билимларни
мустаҳкамлаш учун берилган тест саволларининг
жавоблари
Адабиётлар
131

АБДУЛЛАЕВА ОЙДИН ЎТАМУРОДОВНА

БАСТАКОРЛИК САНЪАТИ

Ўзбекистон давлат консерваторияси бакалавриати


1-курс талабалари учун
дарслик

(ўзбек тилида)

Муҳаррир Н.Аҳмедов
Бадиий муҳаррир Н.Умуров
Техник муҳаррир Д.Шамахмудова
Мусаҳҳиҳ Ш.Гафурова
Компютерда тайёрловчи Б.Ашуров

Нашриёт лицензияси АИ № 154. 14.08.09.


Босишга 8.02.2016 йилда рухсат этилди. Бичими 60х84 1/8. “Tayms” гарнитура.
Шартли б.т. .......... . Нашр б.т. 21,5. Адади 350 нусха.
Буюртма № ............... . Баҳоси шартнома асосида.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг


Ғафут Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилди.
100128, Тошкент, Лабзак кўчаси, 86.

Бизнинг интернет манзилимиз: WWW.gglit.uz


Е-mail: info@gglit.uz

Оценить