Вы находитесь на странице: 1из 36

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИКНИ

САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТИББИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ
БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

Жигар ва ўпка
эхинококкози

Услубий қўлланма

БУХОРО – 2011 й.
1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИКНИ
САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТИББИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ
БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ

“ТАСДИҚЛАЙМАН” “КЕЛИШИЛГАН”

Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси


Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Фан ва ўқув юртлари Бош Тиббий таълимни ривожлан-
Бошқармаси бошлиғи тириш Маркази директори
______ проф.Атаханов Ш.Э. ________ Абдуллаева Х.А.
«____» ___________ 2011 й. «_____»_ __________2011 й.

Жигар ва ўпка
эхинококкози

Услубий қўлланма тиббиёт институти Даволаш


ва Тиббий педагогика факультети 5-курс талабалари
учун тавсия қилинади

2
БУХОРО – 2011 й

Услубий қўлланма
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “Факультет ва госпитал
хирургия” кафедраси томонидан тузилган

Тузувчилар:
1. Ахмедов Р.М. - т.ф.д. профессор, Бухоро Давлат Тиббиёт
институти “Факультет ва госпитал хирургия” кафедраси мудири.
2. Сафоев.Б.Б.- т.ф.д. Бухоро Давлат Тиббиет институти
“Факультет ва госпитал хирургия” кафедраси доценти
3. Комилов С.О.- т.ф.н. Бухоро Давлат Тиббиёт институти
“Факультет ва госпитал хирургия” кафедраси доценти.
4. Муаззамов Б.Б. – Бухоро Давлат Тиббиёт институти “Факультет
5. Мирхўжаев И.А.- т.ф.н. Бухоро Давлат Тиббиёт институти
“Факультет ва госпитал хирургия” кафедраси доценти.

Тақризчилар:
1. Курбаниязов З.Б. – т.ф.д. проф. СамМИ Факултет ва госпитал
хирургия кафедраси мудири
2. Ўроқов Ш.Т. - т.ф.д. Бухоро Давлат Тиббиёт институти
6-7 курс хирургия кафедраси мудири.

Услубий қўлланма БухДавТИ Марказий услубий комиссияси


мажлисида муҳокама қилинди
“___” ____________ 2011 й. Йиғилиш баённомаси № _____
МУК раиси, профессор Б.А.Хидоятов

Услубий қўлланма БухДавТИ Илмий кенгаши мажлисида тасдиқланди


“___” ____________ 2011 й. Йиғилиш баённомаси № _____
Ректор, профессор Р.М.Ахмедов

3
ЖИГАР ЭХИНОКОККОЗИ
Амалий машғулотнинг хронологик картаси
(Амалий машғулот давомийлиги 4 соатга
мулжалланган)
РЕЖА:

№ Ўқув соатларининг
таксимланиши Амалий машғулот бўлимлари

1. Машғулотнинг Ташкилий-услубий ишлар. Талабаларга


1 соати 1015-1105 курация учун бириктирилган беморларни
Танаффус курация қилиш. Операция, боғлов, даволаш,
5 мин текшириш ишларига қатнашиши.
2. Машғулотнинг 35 минут. Мавзунинг мақсади, долзарблиги,
2 соати 1 1 1 0 - 1155 вазифалари. Сўраш йўли билан
Танаффус талабаларнинг жигар ва ўпка анатомияси
55 мин бўйича билим даражасини аниқлаш.10 ми-
нут. Жигар ва ўпка эхинококкози касал-
ликлари билан оғриган беморларни тахлил
қилиш. Талабаларга клиник амалларни
намойиш қилиш ва ахамиятини тушунти-
риш.
3. Машғулотнинг 35 минут. Сўраш йули билан жигар ва ўпка
3 соати 1245-1330 эхинококкози касалликларининг
Танаффус этиопатогенези, клиникаси ва даволаш
5 мин усуллари тўгрисидаги талабаларнинг билим
даражасини бахолаш.10 минут. Жигар
альвеококкози касаллиги этиопатогенези
туғрисида тушунча бериш.
4. Машғулотнинг 35 минут. Сўраш ва интерфаол усулда
4 соати 1335 - 1420 жигар эхинококкози касалликларининг
Танаффус клиник кечишининг ўзига хослиги ва
10 мин даволаш усуллари хақида талабалар
тушунча ва билим даражасини бахолаш.
10 минут. Талабаларга мавзу бўйича
интерфаол усулларни қуллаш. Ўтказилган
назорат шаклари бўйича талабалар
билимини бахолаш мезонлари асосида олган
балларини эълон қилиш ва янги мавзу
4
бўйича уйга вазифа бериш.

МАШҒУЛОТ МАВЗУСИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ

Эхинококкоз оғир паразитар касаллик бўлиб дунёнинг турли


мамлакатларида хусусан чорвачилик ривожланган мамлакатларда кенг
тарқалган. Ҳар 100 минг аҳолига 1-220 тагача эхинококк касаллиги тўғри
келади.
Сўнги йилларда касаллик Ўзбекистонда ҳар йили 4000 дан 4500 тагача,
Бухоро вилоятида 450 тагача бемор эхинококк касаллиги билан операция
қилинади. Бажарилган операциялар 25-45% касалликнинг асоратланган
босқичига тўғри келади. Оператив давода 2,5-7% ўлим кузатилади (Назиров
Ф.Г., 2004). Каримов.Ш.И берган маълумотларга қараганда эхинококк билан
зарарланиш йирик ва майда шохли ҳайвонларда 50%, итларда 10-30% гача
тарқалганлиги аниқланган. Бугунги кунда эхинококкоз касаллиги
тарқалишини олдини олиш ва даволаш нафақат тиббиётнинг муаммоси
бўлибгина қолмасдан, балки иштимоий аҳамиятга эга бўлган муаммо
ҳисобланади.

МАШГУЛОТ МАҚСАДЛАРИ
-паразитар касалликлар этиологияси. патогенези ва клиник кўринишларини
билган ҳолда, шу касалликга ташхис қуйишни ўрганиш.
-жигар эхинококкозида ташхис қўйишнинг замонавий усулларини
ўзлаштириш:
-жигар эхинококкозини консерватив даволаш имкониятларини ўзлаштириш:
-операциядан кейинги асоратлар профилактикаси (олдини олиш)
қоидаларини ўзлаштириш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни ўрганиш.
Машғулот мавзуси бўйича адабиётни мустақил ўрганиш учун
топшириқлар (ориентирловчи картага тавсия этилаётган адабиётга
қаратилсин 1-илова).
Мустақил ишлаш учун топшириқлар (ориентирловчи картага
қаратилсин, 2-илова):
а) жигар эхинококози билан оғриган беморлардан анамнез йиғиш тартиби,
беморга бериладиган савол намуналари:
б) жигар эхинококкозида бемор қорнини текшириш тартиби:
в) бемор қоринни кўрганда, пальпация, перкуссия ва аускультация қилганда
нималарга эътибор бериш зарур?
г) жигар эхинококкозида қўланиладиган дори препаратларининг рецептини
ёзинг.
Амалий кўникмаларни қайта ишлаш учун топшириқлар (3-иловага
қаралсин):
а) жигар эхинококкозида серологик реакция қўйиш услубини ўрганинг;
5
б) жигар эхинококкозида лапароскопия қилиш техникасини ўрганинг.

ТУТИ учун вазифа


Мисоллар:
а) жигар эхинококкозида ташхис қўйишнинг замонавий усуллари (адабиёт
маълумотлари буйича);
б) жигар эхинококкози билан оғриган беморлар жарроҳлик йўли билан
даволаш усуллари (адабиёт маълумотлари буйича).

ТИТИ учун топшириқлар


Мисоллар:
а) эхинококкэктомия қилиш учун жигapга ҳар хил жарроҳлик йўллари
билан очиб киришни ўрганиш (мурдада);
б) жигар эхинококкози билан оғриган беморларни пункция қилиш усули
билан даволаш имкониятлари.

Мавзунинг вазифаси
Талаба билиши лозим:
жигар эхинококкози тушунчаси ҳақида;
касалликни аниқлашда УАШнинг вазифалари ҳақида;
касалликларни диагностика ва дифференциал диагностика усуллари ва
уларни асоратлари ҳақида;
ташхисни асослаш ва рационал давони танлаш учун инструментал
диагностик текширувларни интерпретация қилиш;
оператив ва консерватив даволаш учун кўрсатмалар ва уларни ўзига
хослигини билиш.
Талаба бажара олиши лозим
Амалий кўникмаларни бажара олиши мустақил касаллик тарихини
тўлдириши ва беморларни курация қилишлари текшириш усулларини
тавсия қилиши лозим
Фанлараро боғлиқлиги
Шу мавзуни ўқитиш талабаларни нормал анатомия нормал ва патологик
физиология фанлари бўйича билимларига асосланади. Дарс давомида
олинган билимлар гастроэнтерология ички касалликлар ва бошқа клиник
фанларни ўрганганда керак бўлади.
Тарбиявий аҳамияти
Машғулот мутахасис шахсини шаклланишига ўзини тута билишига ташхис
қўйишда маъсулиятни ҳис қилишга ўргатади
Машғулот ўтказиш жойида кўргазмали қуроллар билан
жиҳозланиши
6
Факултет ва госпитал жарроҳлик кафедраси ўқув хоналари, палаталар ва
боғлов хоналари
Плакатлар,схемалар,касалликлар таснифи, УТТ, КТ маълумотлари,
рентгенограммалар, мултимедиялар, макропрепаратлар.
"Жигар эхинококкози" мавзуси бўйича ўқув адабиётини
мустақил ўзлаштириш учун йўналтирувчи кузатув картаси

Тр Топшириқ Топшириққа кўрсатмалар


1 Жигар тўғрисида Жигар голотопияси, скелетотопияси, синтопияси.
анатомо-топографик Жигар сегментлар тузилишини тасвирлаб беринг.
маълумотлар. Жигар бойламларини ва уларнинг амалий
аҳамияти-ни санаб беринг.
Жигар дарвозасининг топографик анатомиясини
тасвирлаб беринг
Ўпканинг топографик анатомиясини тасвирлаб
беринг.
2 Этиопатогенези Одамга эхинококкознинг юқиш механизмини ва
этиологик омилларини тасвирлаб беринг. Одамга
альвекоккозининг юқиш механизмини ва эти-
ологик омилларини тасвирлаб беринг.
3 Клиникаси Жигар эхинококкозининг асосий белгиларини
санаб беринг.
Жигар эхинококкозининг асоратларини санаб
беринг. Жигар эхинококкозининг асоратларидаги
клиник симптомларини тасвирланг.
Жигар эхинококкозидаги ўпкадаги асоратларнинг
ҳу-сусиятларини тасвирланг.
Жигар эхинококкозида анафилактик карахтлик
(шок) нинг клиник симптомларини тасвирланг.
4 Ташхис қўйиш Жигар паразитлар касалликларида қўлланувчи
(диагностика) асосий диагностик текшириш усулларини
келтириш. Жигар эхинококкози диагностикасида
қўлланиладиган серологик ва иммунологик
синовларини санаб беринг
5 Дифференциал ташхис Жигар эхинококкозини қайси касалликлар билан
кўйиш. дифференциаллаш мумкинлигини тасвирланг.
Жигар эхинококкозининг ва альвеококкозининг
дифференциал диагностикасининг иловасини
тузинг.
6 Даволаш Оператив даволашга кўрсатмалар, монеликларни
келтиринг.
Жигар эхинококкозидаги асосий операцияларини
санаб беринг.
Жигар эхинококкозининг Б.В.Петровский бўйича
таснифини келтиринг.

7
Жигар эхинококкозини консерватив даволаш
нимадан иборат.нг кўп учрайдиган операциядан
кейинги асоратлар, уларнинг юзага чиқиш
белгилари, диагностикаси, даволаш ва
профилактикасини тасвирлаб беринг.

Талабаларнинг дастлабки билим даражасини текшириш

№ Текширилувчи Ўзлаштириш тестлари


ўқув Саволлар Жавоблар
элементлар
1. Жигар ва унинг Жигарнинг бўлаклари Жигар 2та: ўнг ва чап бўлак-
томирларининг ва сег-ментларини лардан иборат. Чап бўлагида
анатомияси санаб беринг? қуйидаги сегментлар: 1-2-3 ва 4,
Жигар дарвозасидаги ўнг бўлагида ҳам 4 та сегмент: 5-
анатомик 6-7 ва 8 бор.
элементларини айтиб Жигар дарвозаси ҳамма
беринг томондан жигар, ўн икки
бармоқли ичак бойлами билан
ёпилган бўлиб, унинг орасида
дарвоза венаси бўлиб, жигар
артерияси ва ўт йўллари ўтади.
2. Этиопатогенези Одамда эхинококкоз Қўзгатувчи-тасмали гижжа бў-
паразитининг юқиш либ, у ҳайвонлар кўпинча
механизмини гапи- итларнинг ичагида паразитлик
риб беринг. қилади. Оралиқ хўжайин эса
қорамол ва одам. Одамга
алементар йўл билан юқади.
Паразитнинг ютиб юборилган
тухумлари ичакка тушгач,
онкосфералар ажратади.
Улар эса қон ва лимфага ўтиб,
жигар ва бошка аъзоларга тар-
қалади.
3 Клиникаси Жигарнинг паразитар Жигар эхинококкозида: ўнг қо-
касалликларига жуда вурга остида оғриқ бўлиши,
хос бўлган қаттиқ ҳосила пайдо бўлиши,
шикоятларни эпигастрий ва ўнг қовурға остида
келтиринг. оғирлиқни ҳис қилиш.
Жигар Касалликнинг асоратли
эхинококкозининг турларида тана ҳароратининг
асосий асоратларини кўтарилиши, бадан увишиб
санаб беринг қалтираши, сарғайиш, озиш,
ҳолсизлик. Жигар
альвеококкозида ўнг қовурга
остида симилловчи оғриқ сезиш,
8
умумий беҳоллик, сарғайиш.
Жигар эхинококкозининг асо-
ратлари қуйидагилар: а) эхино-
кокк кистасининг қорин
бўшлиғи, плевра бўшлиғига
ёрилиши: в) киста ёрилиши нати-
жасида анафилактик карахтлик
ривожланиши:
г) эхинококкознинг қорин
бўшлиғига ёрилиб тарқалиши: д)
ўт йўлларининг сиқиб қўйилиши
натижасида механик
сариқликнинг пайдо бўлиши.
4 Диагностикаси Текширишнинг Кўкрак қафаси ренгенографияси
ренгенологик ва ренгеноскопияси.
усулларини санаб Пневмоперитонеум билан қорин
беринг. бўшлиғининг ренттенографияси.
Жигар паразитар Целиакография. Компьютерли
касалликлари томография меъда ичак йўлини
диагностикасининг ренгеноконтранст йўл билан
махсус усулларини текшириш. Махсус диагностик
келтиринг. усулларга
Жигарнинг паразитар а) жигар ва ўт пуфаги УТТ;
касалликларини б)компьютерли томография;
қандай касалликлар в)радизотопли сканерлаш;
билан г)лапароскопия;
дифференциацияллаш д)эзофагогастродуоденоскопия;
кераклигини санаб е) жигарнинг пункцияли
беринг биопсияси;
Дифференциал ж) серологик реакция (латекс-
диагностика агглютинация, бевосита ва
билвосита гемагглютинация)
киради.
Қуйидаги касалликлар билан
дифдиагностика қилиш лозим:
а)жигарнинг хавфли ўсмалари;
б)жигарнинг паразитар бўлма-
ган кистаси, альвеококкозидан;
в)жигар циррози;
г)жигар гемангиомаси,
гепатомаси, жигар метастатик
раки, жигар абсцесидан.
5 Жаррохлик Жигар 1)очик эхинококкэктомия
йўли билан эхинококкозида 2)ярим ёпик эхинококкэктомия
даволаш бажариладиган 3)ёпиқ эхинококкэктомия
асосий 4)перицистэктомия
9
операцияларни санаб 5)жигар сегментар резекцияси
беринг. Жигар альвеококкозига чалин-
Жигар ган беморлар факат операция
альвеококкозига йўли билан даволанади, жигар-
чалинган беморни нинг зарарланган қисмини ре-
даволаш асосларини зекция қилиш керак, жигар
баён қилинг. резекциясининг типик ва атипик
турлари фарқланади.
Б Асоратлари Операция пайтида Операция пайтида қуйидаги
бўладиган асоратлар юз бериши мумкин
асоратларини санаб 1)жигар артериясининг тармо-
беринг. гининг шикастланиши
Операциядан кейинги 2)жигар артерияси тармоғини
даврдаги асоратларни боғлаб кўйиш
санаб беринг 3)эхинококк кистасидаги суюқ-
лик қорин бўшлиғига тўкилиб
тарқалиши.
Ташқи ўт оқма яраси, қолган
эхинококк кистасининг йиринг-
лаши.
Механик сарғайиш, ўткир жигар
етишмовчилиги, диафрагма ости
абсцеси, реактив плеврит,
пневмония,тарқалган перитонит.

Талабаларнинг сўнги билимини


текшириш
Назорат Масалалар Масала ечиш намуналари.
учурн
саволлар
Клиникаси, Г. исмли бемор, 28 Диафрагма гумбазининг юқори туриши,
диагностика ёшда клиникага ўнг уй ҳайвонлари билан контактда
,дифдиагнос қовурға остида оғирлик бўлганлиги, жигар ўлчамининг
тикаси ва сезиш ва оғриққа катталашганлигини ҳисобга олиб,
даволаш шикоятлар қилиб беморда жигар эхинококкозини тахмин
тактикаси. келди. Бемор қорамол қилиш мумкин. Дифференциал ташхис
ва бошқа уй ҳайвон ни жигар ўсмалари ва циррози билан
лари билан доимо ўтказиш мумкин. Ташхисни
контактда бўлган. ойдинлаштириш учун серологик
Объектив кўрувда ҳеч реакциялар жигарни радиоизотопли
қандай патология сканерлаш, ультрасонография,
аниқланмади. Кўкрак целиакография ва компьютерли
қафасининг обзор томография қилиш керак. Жигар эхино-
рентгенограммасида коккэктомиясини амалга ошириш
диафрагма ўнг лозим.

10
гумбазини юқори
туриши кузатилади.
Пальпацияда қорин
юмшоқ ва оғриқсиз.
Жигар қовурға ёйини
тагидан 2-3 см чиқиб
туради, зич эластик
консистенцияга эга.
Қон анализи: НВ-128г/л
эритроцит - 4х10^12,.
эозинофиллар - 5 %,
ЭЧТ (СОЭ) - 7 мм/соат
Тахминий диагноз?
Қайси касалликлар би-
лан дифференциал
диагностика ўтказиш
керак? Ташхисни
ойдинлаштириш учун
қандай текширишлар
ўтказиш керак?
Даволаш тактикаси
қандай.

-9-
2 Клиникаси, диагностикаси, даво- Р. исмли бемор 45 Ўнг қовурга остидаги
лаш тактикаси ёшда клиникага ўнг оғриқ эт увиши билан
қовурга остидаги бирга тана ҳаро-
оғриқ, қалтираш, тана ратининг кўтарилиши
ҳароратининг ҳамда кукрак қафаси
кўтарилишидан ренгенограммаси ва
шикоят қилиб келди. жигарни сканерлаш
Кўкрак қафасининг маълумотларини
рентгенограммасида эътиборга олиб
диаграмма ўнг қуйидаги ташхисни
гумбазининг 4- қўйиш мумкии: жигар
қовургага қадар ўнг бўлагининг
кўтарилгани, оҳакланган
диафрагма остида (йирингланган) эхи-
диаметри 8см бўлган нококки. Ташхисни
контурлари текис ва ойдинлаштириш учун
аниқ юмалок соя то- жигарни компьютерли
пилди. Диафрагма ўнг томография ва
гумбазининг ҳаракати эхография қилиш
чегараланган. лозим.
Сканерлашда изотоп Оператив даволаш-

11
ўнг бўлакда нотекис эхинококкэктомия ва
тарқалгани аниқ- фиброз капсуласини
ланди. Ташхис ва резекция килиш.
даволаш тактикаси.
3 Клиникаси, диагностикаси, даво- А. исмли бемор 36 Ташхис: жигар чап
лаш тактикаси. ёшда, клиникага бўлагининг қайталама
эпигастрал соҳада эхинококкози. Имкони
шишли тузилма ва бўлса идеал эхинокок-
оғирлик сезишдан кэктомия билан бирга
шикоят қилиб келди. жигарнинг чап
Олдин жигар бўлагини резекция
эхинококкози сабабли қ и л и ш ёки жигарда
операция қилинган ёпик эхинококкэктомия
эди. Объектив кўрувда қилиш операцияси тав-
тери копламлари сия этилади.
одатий тусда, кўздан
кечирилганда қорин
эпигастрал соҳадаги
думбайиш ҳисобига
ассиметрик кўринади.
Пальпация қилганда
бошқа ўсмали
тузилмалар
аниқланмади, қоннинг
умумий анализи
нормада. Серологик
текширишда
латекса г г л ю ци н а -
ц и я реакцияси 1:32
титрда ижобий чиқди.
Целиакографияда
жигарнинг 3-, 4-
сегментлари
проекциясида ўлчами
12x10см га тенг бўлган
аниқ контурли
аваскуляр соха
аниқланди. Ташхиси,
даволаш тактикаси
қандай?
4 Клиникаси диагностикаси, даво- Бемор. С. 53 ёшда, Тахминий ташхис:
лаш тактикаси. клиникага эпигастрал жигар чап бўлаги
(кўкрак остидаги) эхинококкози.
соҳада ўсмасимон Ташхисни
тузилма борлигидан ойдинлаштириш учун

12
шикоят қилиб келади. эхография, целиокогра-
Бу тузилма беморни фия қилиш лозим.
безовта қилмаган ва у жигар чап бўлагининг
тасодифан билиб эхинококкози.
қолган. Умумий Операция қилиш, ёпиқ
аҳволи қониқарли эхинококэктомия
ўпкаларда ва юракда тавсия этилади
патологик ўзгаришлар
аниқланмади.

ДАРСНИНГ МАЗМУНИ
ЖИГАРНИНГ ТОПОГРАФИК АНАТОМИЯСИ:
Жигар одам организимининг энг йирик ички аъзоларидан бири ҳисобланади. У
ўзининг кўп қисми билан ўнг қовруға остида жойлашиб эпигастрал соҳани ва
қисман чап қовурға ости соҳаларини эгаллайди.
Чегаралари. Скелотопик жиҳатдан жигарнинг юқори чегараси ўнгда X
қовурғалараро соҳада ўрта қўлтиқ ости чизиғи бўйича, ўнг томонда ўрта ўмров
суяги чизиғи бўйича 4 қовурғалараро соҳагача етади. Сўнг ханжарсимон
ўсимтадан юқорида тўш суягини: кесиб ўтади ва у қовурғалараро соҳада чап
тўш олди чизиғигача боради. Пастги чегара хам X қовурғалараро соҳадан
бошланади. нишаб ҳолатда юқорига ва чапга ўтади. Қовурға ёнини кесиб ўтади
ва 7 чап қовурға тоғайи ҳамда у қовурғалараро соҳада юқори чегара билан
туташади. Жигарнинг пастки чегараси анча ўзгарувчан.
Жигар 2 та юзага эга: думбайган диафрагма ва висцерал, у пастга орқага
қараган бўлиб. бошқа аъзолар ҳисобига ҳосил бўлган ботиқлиги билан уларга
ёпишиб туради. Бу юзалар пастки ўткир қирра орқали бир-бирига ўтади,
юқорига орқа қисмининг шу даражада силлиқланиши натижасида уни жигар
диафрагма юзасининг орқа қисми деб қаралади. Жигарда 2 та бўлак ўнг ва
(кичик) чап бўлаклари бўлиб, диафрагмал юзада жигарнинг ўроксимон бойлами
ёрдамида 2 га ажралган. Жигарнинг висцерал юзаси чап бойлами, бўйлама эгат

13
орқали бўлинган бўлиб, унинг олд қисмидан жигарнинг думалоқ бойлами
ўтади, орқа қисмида эса фиброз тортма яъни берк веноз йўл жойлашади.
Жигар ўнг бўлагининг пастки юзасида чап бўйлама эгатга параллел равишда
бўйлама эгат жойлашади, унинг олдинги бўлимида ўт пуфаги, оркасида-пастки
кавак вена жойлашади. Иккала бўйлама эгатлар орасида чуқур кундаланг эгат-
жигар дарвозаси жойлашади, ундан олдинда квадрат бўлак орқада эса
жигарнинг думли бўлаги фарқ қилинади.
Жигарнинг диафрагма юзаси диафрагмага тегиб туради, висцерал юзаси
турли органлар (ўнг буйрак ва буйрак усти бези, 12 бармок ва йуғон ичаклар,
меъда, кизилўнгач) га ёпишиб туради. Бунинг натижасида висцерал юзада шу
аъзолардан ўймалар ҳосил бўлади. Жигарга унинг дарвозаси оркали хусусий
жигар артерияси ва дарвоза венаси киради, умумий жигар йўли ва олиб кетувчи
лимфа томирлари чиқади.
Жигар қорин парда билан мезоперитонеал қопланган: диафрагмага қараган
орка юзаси қорин парда билан ўралмаган. Жигарнинг сероз қобиғи остида
фиброз қават жойлашган бўлиб уни Глиссон капсуласи деб хам аталади. Жигар
дарвозаси соҳасида фиброз парда томирлари билан бирга жигар паренхимасига
киради ва юпка бириктурувчи тўқимали қобикчалар ҳосила унинг
бўлакчиларини ўраб туради.
Хозирги вактда жигар жарохатининг муваффақиятли ривожланиши билан
жигарнинг сегментар тузилиши ҳақида тушунчалар кенг тарқалади.
Сегмент жигарнинг яккол, алохида уз кон айланиши, иннервация ут ва лимфа
йулларига эга булган сохасидир. Бу жигарнинг шундай сохаларини кушни
сегментларга зарар етказмасдан жаррохлик йули билан ташлашга имкон
беради. Сегмент факат фазовий тушунчагина эмас, у дарвоза системасининг
тармокланиш хусусиятларини хам узида акс эттиради: сегментга дарвоза
венасининг йирок шохи жигар артериясининг шохи билан бирга киради, ут
йули хамда лимфа томирлари эса сегментдан чикади. Дарвоза венасининг
тармокланиши доимий (бир хил) булмаганлиги сабабли, илмий изланувчилар
жигар системаларининг сонини турлича келтирадилар.
Хозирги вактда кон билан таъминланиш, ут ва лимфа окиши сохаларига мос
келувчи жигарнинг сегментар булинишининг бир канча схемалари таклиф
этилган. Лекин энг таркалгани Куйно схемаси булиб унга кура, жигарда 8
сегмент фарк килади. Бу схемага мувофик жигарнинг унг булагига Y
(парамедиокаудал) ва У (парамедиокринал) сегментларидан ташкил топган унг
латерал сектор фаркланади. Жигарнинг чап булагида (латерокаудал) ва
(парамедиокаудал) сегментлардан ташкил топган чап парамедиал сектор хамда
(латерокраниал) сегментлардан иборат булган чап латерал сектор тафовут
килинади. 1 (парамедиокраниал) сегмент чап дорсал сегментни хосил килади.
Жигарнинг боглам аппарати массаси уртача 1,5 кг га етувчи бу йирик аъзони
етарлича махкамловчи бакувват богламлардан иборат. Жигарнинг тож боглами
унинг орка-юкори юзасини диафрагманинг пастки юзасига фронтал текислик
буйича мустахкам фиксация килади. Жигарнинг унг ва чап томонларида боглам
унг ва чап учбурчак богламларга давом этади. Уроксимон боглам сагиттал
текислик буйича диафрагма ва жигарнинг каварик диафрагма юзаси орасида,
унинг унг ва чап булаклари чегарасида жойлашади.
14
Жигарнинг юмалок боглами киндик билан жигар дарвозаси уртасида, унинг
чап бойлам эгатида жойлашади. Боглам узида кисман облитерацияланган
киндик венаси тутади. Жигарнинг олдинги киргогида уроксимок ва юмалок
богламлар узаро кушилади.
Жигарнинг фиксация, айтиб утилган богламлардан ташкари, узини жигар
веналарини кабул килувчи пастки кават вена, шунингдек, кориннинг ички
босими, диафрагма ва кориннинг олдинги ёнбош девори мушакларининг
тонуси маълум роль уйнайди.
Кон билан таъминланиши - жигар кон - томир системасининг хусусияти
шундаки, унда 2 та томир: хусусий жигар артерияси ва дарвоза венаси оркали
келади.
Хусусий жигар артерияси корин стволининг шохи булган умумий жигар
артериясининг тармогидир. Хусусий жигар артерияси жигар ун икки бармокли
ичак боглами варакалари орасида умумий ут йулидан чапда жойлашиб, жигар
дарвозасига йуналади. Бу ерда у унг ва чап шохларга булинади. Унг шох
пуфагига ут пуфак артериясини беради ва жигарнинг ун булагини кон билан
таъминлайди, чап шох жигарнинг чап, квадрат ва думли будакларини кон билан
таъминлайди. Бирок бошка вариантлар хам булиши мумкин.
Жигарга кон олиб келувчи иккинчи томир дарвоза венаси булиб, у корин
бушлигининг хамма ток аъзолари веноз конни олиб кетади.
Дарвоза венасини йирик вена стволи меъда ости бези бошчасидан оркада,
купинча, 3 та асосий веналар, меъда ва меъда ости бези кон олиб кетувчи талок
венаси, чамбар ичакнинг унг ярмидан ва ингичка ичакнинг хаммасидан веноз
конни олиб кетувчи пастки ичак туткич венасидан таркиб топади. Дарвоза
венасининг бошланиш веналари кушилувчи кушимча бошка вариантлари хам
булиши мумкин.
Жигардан веноз кон жигар веналари системаси оркали олиб кетади, бу
веналар эса пастки кават венага, унинг жигар орка юзасига ёпишган жойда
куйилади. Купинча 3-4 та жигар веналари учрайди. Жигар инервациясида
корин чигалидан, вайер ва унг диафрагмал нервлардан борувчи нерв толалари
катнашади. Жигар дарвозаси олдида курсатиб утилган манбалардан олдинги ва
орка жигар чигаллари шаклланади, ундан бошланувчи нерв толалари
бириктирувчи тукима катламлари оркали бутун аъзога таркалади.
Лимфанинг окиб кетиши. Жигарда юзага чукур олиб кетувчи лимфа
томирлари ва жигар веналарини кузатиб борувчи чукур томирлари асосан
кукрак бушлигидаги лимфа тугунларига, жигарнинг бошка олиб кетувчи
томирлари эса корин бушлигидаги тугунларга куйилади. Жигарнинг кукрак
бушлигига кирувчи лимфа томирлари диафрагмани тешиб утади ёки
диафрагмадаги ёриклар (диафрагманинг туш ва ковурга кисмлари орасида ва
томирлар тешиклари, аорта тешиги, пастки кават вена тешиги) оркали утади.
Кукрак бушлигида жигарнинг олиб кетувчи лимфа томирлари ковурга аро,
диафрагма (перикард олди) ва орка кукс оралиги (кизилунгач олди)
тугунларига куйилади
Корин бушлигидаги тугунларга куйилувчи жигарнинг олиб кетувчи
лимфа томирлари учун бир боскичдаги регионал тугунчалар куйидагилардир:

15
1) Умумий ва хусусий жигар артериялари буйлаб жойлашган жигар
тугунлари;
2) чап меъда артерияси йули буйлаб жойлашган тугунлар;
3) аорта ва пастги кават вена атрофида жойлашган тугунлар;
Жигар, меъда ва меъда ости бези лимфа томирлари учун 2 боскичдаги асосий
регионар тугунлар корин артериясига якин етувчи корин тугунларидир. Жигар
ва корин лимфа тугунларининг корин бушлигидаги бошка тугунлар билан 2
томонлама лимфанинг окиб кетишига имкон беради.

ЖИГАР ЭХИНОКОККОЗИ
Эхинококкоз-одамдаги касалликларнинг энг куп учрайдиган огир кечадиган
хасталикларидан бири булиб, аксари холларда жигарда ривожланади, бу эса
жигардаги чукур узгаришларга олиб келади, хамда купгина жиддий асоратларга
сабаб булади (О.Б Милонов ва б.).

ЭТИОЛОГИЯСИ

Касаллик қўзғатувчиси тасмасимон чувалчанг эндопаразит гижжалари


қаторига киради. ”Echinococcus granulosis” деб аталади. Итнинг ичагида
эхинококк паразити секинлик билан ривожланади, гижжанинг ичакдаги
тасмасимон босқичи 5-6 ой давом этади. Етилган қисмларининг ахлати билан
ташқарига чиқади. Сув хавзалари ўтлоқлар одам ва ҳайвонлар турадиган
жойлар жинсий етук онкосфералар билан ифлосланади. Эхинококк тухумлари
чўзинчоқ шаклда бўлиб ўлчами 34 - 36мкм. Улар иккита: ички (ҳомила) ва
ташқи (хитин) қобиққа эга. Тухумнинг ичида ҳомила онкосфера жойлашади.
Эхинококк тухумлари 20-22°С да 6 ойгача чидайди. Оралиқ хўжайин
организмига тушгач онкосфералар пуфакли босқичини ўтади. Қорамоллар
қўй, эчки, чўчқа, отлар, туялар ва одамлар оралиқ хўжайин бўлади. Одам еки
ҳайвон организмига тушган паразит тухумлари меъда шираси таъсирида
улардан онкосфералар чиқади ва 6 та илмоқ ердамида ичакни пардасини тешиб
қон ва лимфа томирларига ўтади. Дарвоза венасидан жигаргача боради.
Жигарда бир камерали эхинококк кистасига айланади. Атрофида фиброз
капсула ривожланади. Одамга касалликни юқиши онкосфераларни ютиб
юбориш ва эхинококк кистаси бўлган жигарни яхши пиширмасдан ейишдан
келиб чиқади. Алиментар, Аэроген, Лимфоген йўллар билан юқиши
аниқланган.

ПАТОГЕНЕЗ

Патогенез хусусиятларига кура Р.П.Аскерханов одамда касалликнинг 5 хилини


фарк килади:
а) бирламчи эхинококк-онкосфералар организмига киргандан сунг 1 та ёки
бир нечта аъзоларда ривожланади;

16
б) иккиламчи куп сонли эхинококкоз корин ёки плевра бушлигида киста
перфорацияси натижасида ривожланади;
в) метастатик (таркалган) эхинококкоз - эхинококк кистасининг юрак
бушлигига ёки йирик кон томирига ёрилиши натижасида пайдо булади;
г) имплантацион эхинококкоз - сколекслар ёки онкосфераларнинг операция
яраси (операция вактида) ёки бошка яраларга тушиши натижасида пайдо бу-
лади;
д) гетеротопик эхинококкоз- асосан назарий жихатдан караганда булиши
мумкин. Масалан: упкада субплеврал жойлашган киста фиброз капсуланинг
ёрилиши ва хитин, хамда кутикула кобикларининг бутунлиги сакланиши
натижасида плевра бушлигига тушиб, янги шароитда ривожланишни давом
эттиради.
Кистанинг яшаш муддати урта хисобда 10-20 йил, Н.Г.Назаревский нинг
курсатишича, ун ёшдан катта булган кисталар одатда асоратлар келтириб
чикариши билан хавфлидир.
Эхинококкнинг уз-узидан нобуд булиши, унинг ривожланиши учун шароит
йуклигидан, йиринглаши ёки кистага кон куйилиши натижасида,
шикастланиши ёки ёрилиши натижасида ва нихоят кариш натижасида руй
беради. Паразит нобуд булаётганлигининг биринчи белгиси кистанинг
бужмайишидир, бунда унинг бушлигидаги суюклик реабсорбцияга учрайди.
Кобиклари бужмайиб, шаклсиз казеоз массага айланади. Вахт утиши билан
уларда кальций тузлари тупланиб, петрификацияланади.
Улик эхинококк инфекциянинг ривожланиши учун кулай замин яратади.
Н.И.Напалковнинг фикрича йиринглаш паразитнинг улимидан кейин
ривожланиши мумкин, чунки унинг хитин кобиги микроорганизмларни
утказмайди.
Микроорганизмларнинг эхинококк кистасига кириш йуллари тула урганилган
эмас. Тахминий фикрларга кура, улар организмда бор булган яллигланиш
учогидан кон - томир ва лимфа йулларидан кириши мумкин ёки кистага ут,
ёхуд хаво йуллари оркали тушиши мумкин.

ТАСНИФ
Жойлашиши бўйича:
1.Ўнг бўлак эхинококкози;
2.Чап бўлак эхинококкози;
3.Иккала бўлак эхинококкози;
4.Қўшилиб келган эхинококкози.

КЛИНИКАСИ
Жигар эхинококкозининг клиникаси турли туман булиб, у паразит
ривожланишнинг фазаси ва бошка бир катор омиллар: онкосфера
ривожланишига одам организминииг специфик булмаган реакцияси
характерига, эхинококк пуфагининг усиш тезлигига уларнинг улчами ва сонига

17
зарарланган аъзодаги буладиган узгаришларга паразитар киста ва бемор
организми томонидан юзага чикадиган асоратларга боглик.
Эхинококкоз пуфаги жуда секин усиши туфайли касаллик бир неча йиллар
ёки ун йиллар давомида ривожланади. Факат гоҳида касалликнинг шиддат
билан ривожланиши кузатилади. Беморлар узок вакт давомида эхинококкоз
ташувчи эканлигини билмайдилар. Эхинококкознинг юкиши купрок болалик
вактида булса хам, касаллик-нинг купрок урта ёшли одамларга ривожланиши
унинг шу жихати билан тушунтирса булади. Агар киста жигарнинг
чукуррогида жойлашган булса, бундай холларла киста ривожланишининг
яширин даври яна хам чузилади. Кистанинг улчамлари катталашиб жигарнинг
ен атрофидаги тукимасининг атрофи ут йуллари томирлари капсуласини баъзан
куплаб аъзолар функциясини бузиб, уларнинг сикиб куйгандагина
касалликнинг биринчи белгилари пайдо булади. Бир катор холларда касаллик
эхинококкози кистаси томонидан асоратлар пайдо булганда юзага чикади.
Касаллик турли-туман шаклларда намоён булганлиги туфайли жараённинг
бир неча клиник тавсифи бор. Ю.С.Гилевич таснифига риоя киламиз, унга
мувофик 3 та давр фаркланади:
1. Яширин, симптомсиз;
2. Симптомларнинг яккол юзага чикиш даври;
3. Асоратлар даври.
Биринчи давр онкосфераларнинг жигарга тушиш пайтида касалликнинг
биринчи белгилари пайдо булишигача давом этади. Унинг узунлиги турлича
булиб бир неча йилгача чузилиши мумкин. Бу даврда беморнинг ахволи
айтарли узгармайди, улар шикоят килмайдилар. Касаллик «яширин» давом
этиб, бехосдан беморни бошка сабабга кура текшириш ёки операция килиш
чогида ошкор булади.
Иккинчи давр касалликнинг турли симптомлари билан ифодаланади.
Уларнинг пайдо булиши киста улчамларининг анча катталашуви ёки уни тез
катталашуви натижасида Глиссон капсуласи кутарилишига боглик. Беморлар
унг ковурга остита, эпигастрал соха ёки кукрак кафасининг пастки булимида
пайдо булувчи шиддатли ёки симмиловчи огрик вазминлик, сикилиш ва босим
сезишдан шикоят киладилар. Баъзан бу холат холсизлик, лохаслик,
иштахасизлик, тез чарчаш каби белгилар билан кечади, бирок озиш ва нафас
сикилиши кузатилмайди. Даврий равишда эшакем тошма шаклидаги аллергик
реакциялар ичи кетиши, кунгил айниб кусиш кузатилади. Объектив текширувда
жигарнинг (купинча унинг унг булимлари ёки куп кисталар булганда хамма
улчамлари) катталаниши аникланади.
Паразит кистаси жигарнинг олд пастки юзасига жойлашса кориннинг олдинги
деворида буртик кузга ташланади. Латерал жойлашувида эса ковурга ёки
ковургаларнинг букри шаклида деформацияси кузатилади. Пальпацияда жигар
катталашган ва зичлашган. Унинг юзасидан силлик юза ва ярми сфера шаклига
эга булган, одатда зич эластик ёхуд зич (киста деворининг охакланишидан)
консистенцияли буртиклар пальпация килинади. Баъзи холларда флюктуация
симптоми аникланади.
Пальпация одатда огриксиз, бирок кистанинг йиринглаши ёки упка атрофи
яллигланиши натижасида огриб туриши мумкин. Баъзи холларда киста
18
жойлашган соха устидан перкуссия килинганда эхинококкоз учун хос булган
"гидатидалар титраши" симптоми намоён булади.
Учинчи давр эхинококкознинг турли асоратлари билан характерланади. Улар
паразит кистасидаги (йиринглаш, перфорация, охакланиш) зарарланган аъзо ёки
бутун организмда руй берувчи узгаришлар натижасида ривожланиши мумкин.
Катталашаётган киста томонидан пастки ковак венанинг сикилиши ёки жигар
ичидаги ёхуд ташкарисидаги ут йулларининг обтурацияси натижасида
сарикликнинг пайдо булишининг ана шундай асоратларга мисол килиб
келтириш мумкин.
Жигар эхинококкози асоратлари орасида унинг йирингланиши энг куп
учрайди. Бунда беморларда ҳосила сохасида оғриқни пайдо бўлиб у
катталашиб таранглашади.
Пайпаслаб курилганда каттик огрик сезади. Тана харорати 40-41 градусгача
кутарилиб, гектик тусга киради. Захарланиш аломатлари бирдан кучайиб,
калтирок туради. Терлаш кузатилади, кейин сепсис холати ривожланиши
мумкин. Йирингли модда плевра ёки корин бушлигига корин парда оркасига ёки
буйрак атрофидаги клетчаткада ёрилиши хам мумкин. Кам холларда
йирингланган киста ташкарига ёки бирор кушни ковак аъзо (меъда, ичак, бронх)
га бушалади.
Энг огир асорат 6-9% холларда учрайдиган жигарнинг ннфекцияланмаган
эхинококкози кистасининг ёрилишидир. Одатда бу юпка деворли катта пуфак
юза жойлашганда руй беради. Баъзан кистанинг ёрилишига енгил шикастланиш
сабабчи булади. Кистанинг ерилиши врач курик вактида палпация килаётганда
ёки гинеколог текшируви холида руй бериши мумкин. Бундай холларда кистаси
йуклигисиз пуфакчалар билан бирга корин бушлигига куйилади ва эхинококхозни
десенсибилизациясига сабаб булади. Киста перфорациясида эхннококк
суюклигининг корин ва бошка бушликка тушишига нисбатан ривожланадиган
организмнинг реакцияси унинг сенсибилизациясига даражасига боглик. Кам
холларда бу тери кичимаси ва эшакеми шаклидаги тошма холича намоён булади.
Бошка холларда эхинококк суюклигининг корин бушлигига куйилишига нисбатан
организмнинг реакцияси анафилактик карахтлик куринишида юзага чикади.
Анафилактик карахтлик энг огир асорат хисобланади. Адабиётда беморларнинг
анафилактик карахтлик ривожлангандан 3-4 кун утгач улиш холлари келтирилган.
Эхинококк кисталарининг томир ичида ёрилиш жуда кам учрайди ва одатда
улимга олиб келади. Эхинококк кистаси ут пуфаги жигар ичидаги ут йуллари,
меьда ва ичакка жигарнинг диафрагма юзасидан жойлашган холларида плевра
бушлиги упка бронхига ерилиб бушаши мумкин. Биринчи холда ут-тош
касаллиги холангит ва саргайишдаги каби огир огрик хуружи, иккинчисида
балгамли кучли йутални йирингли плеврит авжига чикади.
Меъда ичак йулига ерилганда эхинококк кистасининг элементлари ахлатда
булади.
Жигарнинг ахакланган эхинококкози беморларнинг 18-18,7 %ида учрайди.
Касаллик кушимча симптомсиз кечиб асосан рентгенологик текширувлар
чогида аникланади. Факат катта кисталар булсагина, унг ковурга остида огрик
ва огирлик пайдо булади. Баъзан охакланган кисталар ут йулларини сикиб
куйиб механик саргайишни келтириб чикади.
19
ДИАГНОСТИКА
Клнник-лабаратория текширишлари.
Жигарнинг гидатидоз эхинококкозида конни текширишнинг клиник-
лаборатория усуллари ташхисни ва операциядан олдинги даврда паразитнинг
ривожланиш боскичларини ойдинлаштириш учун кушимча, баъзан гоят
фойдали маьлумотни олишга имкон беради.
Биринчи навбатда бу эозинофилия жигар эхинококкозининг доимий ва
ишончли белгиси эмас, чунки эозинофиллар микдорининг ошиши бошка гижжа
касалликларида хам кузатилади.
Бундан ташкари эозинофилия факат тирик паразитлар учун хосдир.
Охакланган нобуд булган ва йирингланган кисталарда, яъни паразит улган
булса, бу симптом кузатилмайди. Эхинококк кистаси олиб ташлангандан кейин
эозинофилия, одатда, 4-5 ойдан сунг йуколади.
ЭЧТ ошиши эхинококкозда нисбатан доимийдир. Адабиётдаги
маълумотларга кура, ЭЧТ нинг ошиши беморларнинг 80 %идан ортикрогида
кузатилган. Лейкоцитлар сонинииг ошиши жигар эхинококкозининг асоратли
турлари учун хосдир, шунинг учун эхинококкоз ташхисининг
ойдинлаштиришда лейкоцитоз факат ердамчи ахамиятга эга.

Иммунологик текширишлар
Эхинококкоз диагностикасида текширишнинг иммунологик усуллари катта
ахамиятни касб этади. Хозирги вактда кадар биринчи марта 1912 йилда
кулланган Казони тери ичи аллергик реакцияси кулланади. Катор
муаллифларнинг маълумотларига кура, бу реакция беморларнинг 60-80
фоизида ижобий булган.
Бирок кейинги вактларда эхинококк аллергенининг организмга зарарли
таъсири ва уни анафилактик карахтлик ривожланиш хавфи булгани учун кайта
юбормаслик тугрисида маълумотлар пайдо булди. Шунинг учун касаллик
кайталанишини аниклаш учун Казони реакциясини ишлаш мумкин эмас. 1960
йилда латекс-агглютинация реакцияси ишлаб чикиб, бизнинг мамлакатимизда
В.И.Зарихина (1964) томонидан хар томонлама урганилиб, куллана бошланади.
Латекс-агглютинация реакцияси эхинококкоз ва альвеококкоз каби таркалган
паразитлар касалликларига ташхис куйишда самарали усул хисобланади.
Чунончи, эхинококкозда у 96 фоиз холда ижобий чикди.
Реакция эхинококкоз кайталанишини аниклашда янада мухим ахамият касб
этади, чунки уни Казони реакциясинидан фаркли уларок, операция килинган
беморларни динамик кузатишда анафилактик карахтликдан куркмай бир неча
марта куллаш мумкин.
Латекс-агглютинация реакциясини эндемик зоналарда ахолини ёппасига
курикдан утказишда эхинококкознинг симптомсиз боскичларини барвакт
аниклаш максадида муваффакиятли куллаш мумкин. Сколекс преципитация,
АСЛ реакциялари ҳам қўлланилади.
20
Рентгенологик текшириш
Жигар эхинококкозини аниклашда мухим роль рентгенологик текширишга
тегишлидир, унинг ёрдами касалликка хос катор белгиларни: паразит кистаси
деворларнинг охакланиши, жигар улчамларининг катталашиши, диафрагма
гумбазининг юкори кутарилиши ёки турли деформациялари, унинг
харакатининг чекланиши, ён-атрофда жойлашган аьзоларнинг силжиши ва
бошкаларни аниклаш мумкин. Рентгенологик текшириш маълумотларининг
киймати кистанинг жойлашуви ва холатига куп жихатдан богликдир, бу жигар
эхинококкозида бевосита ва бевосита рентгенологик симптомларнинг пайдо
булишини белгилайди. Суньий пневмоперитонеумни куллаш жигар диафрагма
юзасииинг эхинококк кистасини диафрагма реакциясидан ёки унг упка пастки
булаги усмасидан дифференциацияллашга имкон беради. Юборилган газ жигар
билан диафрагма орасида жойлашиб эркин тасма холида яхши куринади, унинг
фонида кисталар соясининг ёки катталашган жигар гумбазининг овал-юмалок
буртиги яккол ифодаланади. Жигарнинг йиринглаган эхинококк кистасини
жигар абсцессидан рентгенологик ажратиш кийин. Бирок суюклик сатхи булган
бушлик атрофида кальциноз булса ва айникса сузиб юрувчи киз кисталар ва
хитин кобиглари аникланса, эхинококк ташхиси енгиллашади.

Радиоизотоп гепатосканерлаш
Бу усул жигар томонидан радиоактив Бенгал бўёғи ёки радиоактив олтининг
коллоид эритмаси танлаб юборилишига асосланган булиб, жигар усмаларига
ташхис куйиш учун экспериментал жихатдан ишлаб чикилиб клиникада
биринчи марта кулланилган.
Жигар эхинококкозида энг куп учрайдиган сканографик белги радиоактив
препаратнинг бир ёки бир нечта йигилиш нуксонларидир. Баьзида йигилиш
нуксони жигарнинг унг ёки чап булагини бутунлай эгаллайди, аъзонинг уз
функциясига бажараётган ер чегаралари эса пастга, пастга ва чапга ёки факат
чапга силжийди.
Кукрак кафаси аъзоларини гепатосканирлаш ва рентгенологик текширишлар
натижаларини айникса эхинококк кисталари жигарнинг диафрагма базасида
жойлашганда таккослаш мухим ахамиятга эга. Кистанинг бундай
жойлашишида рентгенологик-диафрагма гумбазининг ва тепа туриши
сканограммада эса уша томонда радиоктив препаратнинг катагини йигилиш
нуксони аникланади. Бу эса сканирлашда аникланадиган радиоактив модданинг
йигилиш нуксонида катьий спецификлик йуклигини тастиклайди.
Одатдаги радиоизотопли сканирлашнинг асосий камчилиги жигарнинг
учокли касалликларида сканограммада аникланган узгаришнинг специфик
эмаслигидир, бу эса жигар эхинакоккози, хавфсиз ва хавфли усмалари орасида
дифференциал диагностикани кийинлаштиради.

Ультратовуш ердамида текшириш.

21
Кейинги вактда бутун дунеда ультратовуш ердамида диагностик
текширишлар муваффакиятли кулланмокда. Ультратовушли текшириш
осциллоскоп экранида текширилаетган объектдан кайтувчи юкори частотали
генератор-узатувчи (датчик) нинг пъезоэлектрик пластинаси нурлантириш
ультратовуш тулкинларига асосланган.
Икки улчамли эхограммада жигар тукимаси фонида аник текис контурли,
юмалок шаклдаги бир еки бир нечта бушлиги бор тузилмалар аникланди.
Эхография ёрдамида кисталарнинг жойлашиши, урни чукурлиги ва
улчамларини аниклаш мумкин. Жигарнинг эхинококкози зарарланишининг
йигилиш нуксони аникланган хамма холларда дифференциал диагностика
утказиш зарур. Усул катор афзалликларга эга бирорта монелик йук, бемор
ахволининг огирлиги сабабли касалликнинг уткир даврида, саргайишда
холангитда куллаб булмайдиган контраст моддаларни куллаш зарурати йуклиги
шулар жумласидандир.

Компьютерли томография
Клиник амалиетга аъзолардаги жуда нозик структура узгаришларини хам
инвазив текширишни утказмасдан, аниклашга имкон берадиган компьтерли
томографиянинг киритилиши замонавий диагностиканинг катта ютуги булида.
Усулнинг асосида тукималар зичлиги узгаришини кайд килиш принципи
етади, бунда анатомик (нормал ва патологик) структуралар маълум
чукурликдаги тукима кавати рентгенологик кундаланг кесими куринишида
номоен булади.
Усул асосида турли тукималар рентген нурларини турлича ютиш
хусусиятлари ерадамида хар хил тукималар ютиш коэффициентига эга. Нормал
ва узгарган тукималарнинг ана шу курсаткичлар нисбатига караб патологик
жараён борлиги тугрисида хулоса килиш мумкин.
Компьютерли томографик бирдан-бир инвазив булмаган усул булиб
тукималар зичлигинииг патологик узгариши тугрисида тушунча олишга имкон
беради, у жигарнинг нормал паренхимаси структурасидаги узгаришларни тугри
диагноз килишга имкон беради.
Купгина муаллифлар компьютерли томографиянинг жигардаги кистозга
хос морфологик узгаришларнинг аниклашда хусусан эхинококкознинг
дифференциал диагностикасида кенг имкониятларни таъкидлайдилар,
компьютерли томография майдарок ва ягона учокларни аниклайди, бошка
усулларидан шубхасиз устунликка эга.
Эхинококк кисталари компьютерли томограммада абсорбция
коэффициенти паст булган юмалок сохалар холида намоен булади, бунда
диаметри 0,3-1 см булган тузилмаларни аниклаш мумкин. Бундан ташкари,
компьютерли томография операциядан кейин утказилган операциянинг
радикаллигини назорат килишда операция сохасидаги асоратлар ва
рецидивларни аниклаш муваффакият билан кулланиши мумкин.
Селектив целиакография

22
Операциядан олдин жигар эхинококкозига ташхис куйишда селектив
целиакография мухим урин тутади, у патологик учокнинг жойлашган урни,
улчамлари ва характерини ойдинлаштиришга имкон беради. Хозирги вактда
селектив ангиография корин бушлиги аъзоларида куллаш кенг таркалмокда.
Муаллиф таклиф этган усулга кура, тана охирлари (кул, оёк) даги периферик
артерияни тери оркали пункция килиш йули билан аортага зонд киритилади.
Шу максадда мандренли махсус нина кулланади, мандрен чикариб олингандан
сунг эгилувчан металл утказгич куйилади ва у оркали аортага зонд
киритилади. Шундан кейин утказгич ва нина олиб ташланади. Томирларни
контрастлаш учун верографин ёки триомбрастнинг 68% ли эритмаси
ишлатилади. Жигар эхинококкозида селектив ангиогепатограммада
томирларнинг узига хос якинлашуви, уларнинг торайиши ва киста периферияси
буйлаб ейсимон сурилиши ва шу сохада тегишли шаклдаги аваскуляр майдонча
хосил булиши кузатилади. Паренхиматоз фазада ангиогепатограммада киста
сохасида контрастлаш нуксони ва периферияси буйлаб кутикуляр кават ва
фиброз капсула орасида контраст модданинг йигилиши Русико ижобий
симптоми аникланади. Жигар альвеококкозида ва рак касалликларида,
эхинококкозидан фаркли равишда, аваскуляр сохалардан ташкари,
томирларнинг ампутация адашган, узилган каби шохлари хамда шу соха учун
хос булмаган янгидан тузилган эгри бугри томирларнинг майда халкали
майдончаларни (гиперваскуляризация симптоми) кайд этилади.
Целиакография - жигар эхинококкози диагностикасида ишлатиладиган ашёни
ва замонавий усулларидан биридир. Шунга карамай, целиакографияни бажариш
техник жихатдан мураккаб булганлиги учун жигар эхинококкозида хамма
холларда хам етачи ва зарур усул булиб колмаслиги керак. Жигар
эхинококкозида селектив целиакография оддий ва унча кийин булмаган
текшириш усуллари билан патологик жараённинг жойлашувини, таркалиш
даражаси ва характерини аниклаш мумкин булмаган холларда катъий
курсатмаларга кура утказилиши лозим.
ЛАПАРОСКОПИЯ
Лапароскопия Д.Отт (1901) томонидан биринчи булиб ишлаб чикарилиб,
клиник амалиетда тадбик этилган. Лапароскопия 60 йилларда клиник
амалиётда энг кенг тадбик этила бошлади.
Жигар ва корин бушлигининг бошка аьзоларга гидатидали эхинококкозини
киста аъзо ичида, унинг гумбази сохасида ёки орка юзасида жойлашган
холлардан ташкари, лапароскопия ердамида нисбатан осон аникласа булади.
Эхинококк кистаси жигар юзасида жойлашганда лапароскоп оркали кизгиш -
хаво рангли силлик хира юзали сферик шаклдаги тузилма аникланади.
Эхинококк кистасини ураб турувчи жигар тукимаси купинча узгарган булиб,
фиброз капсуланинг чегараси яккол ифодаланади, бу эхинококкознинг узига
хос белгиларидан биридир.
Кайталанган эхинококкознинг лапароскопик диагностикасида кўп
кийинчиликлар тугилади, чунки олдинги операциядан кейин корин бушлигида
битишмалар хосил булади ва бу текширишни утказишга тускинлик килади.

23
Бундай холларда сканирлаш, целиакография хамда серологик реакцияларини
утказиш лозим.
Жигар усмалари ва кисталарида дифференциал диагностика максадида бир
мулжалли биопсия, асбобли пальпация ва аьзоларни силкитиш билан
комбинацияланган лапароскопия куллаймиз.
Эхинококкоз гумон килинса, комбинацияланган лапароскопияни операция
хонасида наркоз бериб утказиш максадга мувофикдир. Шундай килинса,
зарурат тугилиб колган холда лапароскопиядан кейин дархол корин бушлиги
аъзоларида шошилинч операциялар килиш мумкин булади.
ТЕРИ ВА ЖИГАР ОРКАЛИ УТКАЗИЛАДИГАН ХОЛАНГИОГРАФИЯ
Тери ва жигар оркали холангиография килиш жигар ичи йулларини пункция
килиш, уларга контраст моддалар юбориш ва кейин рентгенологик техшириш
утказишдан иборат. Одатда, тери оркали холангиография механик саргайишда
кулланади, бу усул ут йулларининг обтурацияси борлигини, унинг жойлашуви
ва сабабини аниклашда имкон беради
Баъзан жигар эхинококкозида механик саргайиш билан бирга жигар ичида ва
ташкарисидаги ут йулларининг киста билан сикилиши кузатилади. Бундай
холларда тери ва жигар оркали холангиография килиш зарурияти тугилади. Бу
усул сикилиш жойини аниклаш ва тегишли операция турини танлашга имкон
беради.
ЖИГАР ЭХИНОКОККОЗИ КАЙТАЛАНИШИДА
ТАШХИС КУЙИШ
Жигар эхинококкози кайталаниши диагностика купинча катта кийинчиликлар
тугдиради, улар чин ва сохта булиши мумкин. Биринчисига паразит киста
инвазияси натижасида ривожланадиган хиллари киради. Улар асосан илгариги
шароитда, хайвонлар билан якин контактда яшаш ва ишлашни, хатто
операциядан куп йиллар (10 ва ундан ортик).
ДИФФЕРЕНЦИАЛ ДИАГНОСТИКА
Куйидаги касалликлар билан дифференциялаш лозим:
а)жигарнинг хавфли усмалари;
б)жигарнинг паразитар булмаган кистаси (шиши);
в)жигар циррози;
д)жигар абцесси;
е)жигарнинг хавфсиз ўсмалар.
ДАВОЛАШ
Даволаш 2 йўналишда олиб борилади:
1.Консерватив
2.Оператив

24
3-5смли кўп сонли жигар эхинококкларини консерватив даволанади. Бунда
вермокс, албендазол, мебендазол, гелмидол, зентел препаратлари қўлланилади.
Бунда 41-70% киста ўлади.

Оператив даволаш
Оператив очиб кириш - жигар эхинококкозида утказиладиган операциялар
муваффакияти куп даражада оператив очиб киришнинг тугри танланишига
боглик булиб, у купинча касалликнинг боскичи хамда кисталарнинг каерда
жойлашганига ва сонига боглик. Бундан ташкари кесиб очилган жой жигарнинг
бошка кисталарини аникаш максадида аъзонинг тафтиш килиш, кистани олиб
ташлаш ва бунда юзага чикадиган асоратлар чогида хирург манипуляцияларини
чеклаб куймаслиги, иккинчи томондан эса ортикча шикастланишга олиб
келмаслиги керак.
Киста жигарнииг олд киргоги ёки чап булагида жойлашган холларда купрок
юкори урта кесишни, жигарнииг унг булагида пастги сегментларга кечса
ковурга ости кесимини, кистанинг диафрагма остида жойлашишида
торакофренолапаратом кесиб очиш йулини куллаш максадга мувофикдир.
Жигар эхинококкозида кулланувчи купдан-куп оператив очиб киришлар
абдоминал, торакал ва таракоабдоминал турларига булиш мумкин.
Юкори урта очиб киришлар операция ярасини кенгайтириш учун жигарнинг
юмалок ва уроксимон богламларини кесиб, кесимни киндикдан пастга давом
этиш максадга мувофикдир.
Агар киста жигарнинг оддинги киргоги рупарасидаги IV, V ва VI, VII
сегментлар сохасида жойлашган булса, Рио-Бранко ёки Петровский усулини
куллаб кесиб очиш учун
жуда кулай, аммо бунда 4-6 та ковурга оралигни нерви кесилади, бу эса
кейинчалик мушакларнинг атрофиясига, баьзи холларда эса операциядан
кейинги чурраларга олиб келади.
Киста жигарнинг унг ва чап ярмида жойлашганда кундаланг ва ковурга ости
буйлаб очиб кирган яхши, бирок иккаласи хам етарлича ишончлидир.
Амадистнинг курсатишича жигар унг булагининг эхинококкозида энг куп
очиб кириш унг томонлама торакофрениколапаротомия хисобланади. Шу очиб
киришни куллаш билан адекват оператив аралашув ва жигарнинг хамма
булимларини тулик интраоперацион тафтишини бажариш мумкин булади.
ЖИГАР ЭХИНОКОККОЗИДАГИ ОПЕРАТИВ АРАЛАШУВЛАРНИНГ
ТАСНИФИ
Бизнинг фикримизча, жигар эхинококкози сабабли амалга оширадиган
оператив аралашувларнинг герминолог ва таснифи мухим муаммодир.
Эхинококк кистаси хусусида.
1. Эхинококкэктомия: а) икки этапда 6) бир этапда.
2. Эхинококкэктомия: а) формалин билан ишлов берилгандан сунг, б)
эхинококк суюклиги булиб олингандан сунг, в) хитин кобигининг бутунлигини
бузмасдан.
25
3. Идеал эхинококкэктомия.
4. Эхинококкэктомия: а) аъзо резекцияси билан, б) аъзони олиб ташлаш
билан.
Колдик бушлиги хусусида.
1. Эхинококкэктомиядан сунг: а) дренажлаш, б) марсупиализация.
А. Очик усуллари: а) ташкарида дренажлаш, б) марсупиализация, в) ярим
епик усул, г) копловчи тукималарнииг бутунлигини тиклаган холда колдик
бушликни очик колдириш.
Б. Ёпиқ усуллар
1. Колдик бушликни саклаб колиш билан: а) усти ёпик марсупиализация 6)
факат кесилган жойни тиклаш'.
2. Колдик бўшликни тулдириш: а) антисептик эритмалар билан, б) вивикол
билан, в) чарви ёки мускул билан
3. Колдик бушликни йукотиш: а) капитонаж, б) бушликка эркин фиброз
капсулани инвагинация килиш, в) фиброз капсуланинг бир кисмини ажратиб,
уни инвагинация килиш, г) тукима елими билаи елимлаш д) фиброз
капсуланинг катта кисмини олиб ташлаш.
Ут-окма яраси сабабли реоперация килиш
1. Окма яра йулини кесиб олиб ташлаб, колган бушликни ёпиб куйиш.
2. Колдик бушликни тампонлаш.
3. Аъзони резекция килиш.
4. Аъзони олиб ташлаш.
Давоси. Жигар эхинококкозининг давоси одамнинг бошка аъзо ва
тукималаридаги каби факат жаррохликдир. Ушбу ташхис куйилгандан сунг
киста йиринглаши, унинг кушни аьзоларга ёриб кириши, капсуласи ёрилиб
корин бушлигига эхинококк таркалиши каби хает учун хавфли булган
асоратлар юз бериши мумкинлигини эътиборга олиб, дархол операция
белгиланади. Шунга ухшаш холларда огир йирингли жараен, обтурацион
саргайиш ривожланиши, йирингли холангит, перитонит, ичак тулиши ва х.к.
ривожланиши муносабати билан тез жаррохлик аралашувига эхтиеж пайдо
булиши мумкин. Факат огир юрак - томир етишмовчилиги ва жигарнинг анча
кисми куп эхинококк туфайли ишламаганда ривожланувчи жигарнинг чукур
функционал бузилишлари операцияга монелик булади.
Жаррохлик йули билан даволаш - жигар эхинококкозига учраган беморларни
даволашнинг бирдан-бир усули булиб, уларининг тула согайишига эришишни
таъминлайди.
Жигар эхинококкозидаги операция паразитар кистани бутунлай унинг
ичидаги суюклик, сколекслар, киз ва набира пуфакларни ва герминатив
(хомила) хамда кутикуляр (хитин) кобикларини олиб ташлашдан иборат
булиши лозим. Паразитнинг захарли таъсирига жавоб тарикасида киста
деворининг атрофида жигарда хосил булган фиброз капсула эхинокок
гумбазининг элементи эмас ва уз жойида колдирилиши мумкин.
Фиброз капсула атрофидаги жигар тукимаси билан интим ёпишгани сабабли,
уни олиб ташлаш доимо шикастланишга олиб келади ва одатда, бу сохада куп
26
микдорда янги хосил булган кон томирлари булгани учун, анчагина, баъзан куп
кон тукилишига сабаб булади. Агар жигарнинг ут йуллари хам шикастланган
булса, бир вактнинг узида ут окиши хам кузатилиши мумкин, бундай
операциялар аксарият холларда огир асорат-ларга олиб келади ва уларда улим
юкори даражада булади. Фиброз капсула охаклагандагина уни олиб ташлаш
зарурати тугилади.
Идеал эхинококкэктомия эхииоккокк кистасини, унинг кобикларини
шикастламасдан, бутунлай олиб ташлашдир. Бундай операцияни киста
жигарнинг киргоги, сохасида жойлашувида еки оекчада осилиб турган
кисталарда бажариш мумкин булади. Идеал эхиноккокэктомия операциянинг
энг оптимал усулидир чунки кистани унинг хитин кобигини зарарламасдан
олиб ташлаш корин бушлигига таркалишининг олдини олади. Шуни хам
таъкидлаш лозимки, идеал эхинококэктомия операциясидан кейин давр
узокка чузилмайди ва силлик кечади.
Жигарни очилмаган эхинококк кистаси билан бирга резекция килиш унинг
радикаллигига карамай, улимнинг нисбатан юкори даражалиги ва
мураккаблиги туфайли кенг таркалмаган.
Кистани кесиб олиш йули билан эхинококэктомия килиш, уни тугри
бажарганда, нисбатан оддий, кам шикастли ва радикал аралашув хисобланиб,
беморнинг бутунлай согайишга олиб келади. Адабиётдаги маълумотларга кура,
бу операция энг куп бажарилади. Бу операцияни мазмуни шудаким эхинококк
кистаси ичидаги суюклик суриб олингандан кейин, киста бушлигига кесиб очиб
хитин кобигини олиб ташлаймиз.
Хитин кобиги олиб ташлангандан кейин жигарда коладиган фиброз капсула
бушлиги куритилади ва сколексларни емирувчи формалин глицериндан 2% ли
эритмаси билан - 2марта кайта ишланади. Уни кайта курилгандан кейин бушликни
йўкотиш лозим, чунки коддирилган бушликлардан паразит булмаган кисталар
шаклланиши хамда купинча улар йиринглаши мумкин.
Эхинококк олиб ташлангандан сунг жигарда колган бушликни йукотиш зарур.
Жигардаги колдик бушликни кетгутли кисет чоклар фиброз капсула
томонидан навбатма-навбат куйиб йукотилади.
Фиброз капсуланинг четларини ва эркин участкаларни жигарнинг колдик бушлик
ташкаридан ичкарига айлантириб, бир неча катор чоклар билан тикиш бир мунча
хафсиз ва самаралидир. Колдик бушликни озиклантирувчи оекчали чарви билан
тампонада килиш услуби, бушликни тулдиргандан сунг чарви алохида чоклар билан
фиброз капсуланинг ташки чеккасига махкамланади. Чарвининг юкори репаратив
хусусиятлари тез облитерация булишини таъминлайди.
Колдик бушликни елимлаш усули билан йукотиш бу усулга кура капсула МК-2 ва
МК-6 елимлари билан елимланади.
Елимлаш усули бошка усуллар билан кўшиб ишлатилади.

Жигар альвеококкози

Бу касаллик узок Сибир, Қозоғистон, Татаристон, Узок Шарқ, Ўрта Осиё


республикаларида кўп учрайди. Асосан Ўзбекистон эндемик ўчоқ ҳисобланади.
Касаллик 25-45% ҳолларда асоратланади, ўлим 2,5-7% ҳолларда учрайди.
27
Болалар ичида 7-15 ёшгача, катталарда 20-40 ёш оралиғида учрайди. Эркаклар
аёлларга нисбатан кўпроқ касалланади. Альвеоляр эхинококк кўпинча жигар
дарвозаси сохасида жойлашади. Альвеококк инфильтратив ўсади ва
куртакланиш йўли билан кўпаяди, магистрал ўт йўллари ва вена томирларига
ўсиб киради. Шу сабабли паразит бошқа органларга тез тарқалади.

Этиологияси

Касаллик қўзғатувчиси echinococcus multilocularis. Ўлчами 0,2-0,4 мм.


Тасмасимон чувалчанглар оиласига киради. Асосий хўжайини шоғол, тулки,
чия бўри, сув қундузлари, сувсарлар, юрмонқозиқлар, камроқ итлар, ондатра.
Оралиқ хўжайини одам. Асосан тери ошловчиларда, чўпонларда, овчиларда
кўпроқ учрайди. Альвеококкоз эхинококкозга нисбатан камроқ учрайди.

Патогенези

Юқиш йўли 3 хил:


1.Алиментар.
2.Аэроген.
3.Контакт.

Патогенези 6 босқичда кечади:


1.Қўзғатувчини ташқи муҳитда бўлиши.
2.Организмга тушиши.
3.Ошқозон босқичи.
4.Ичак босқичи.
5.Қон, лимфага ўтиш босқичи.
6.Паренхиматоз органларга тарқалиш босқичи.

Қўзғатувчи ифлосланган қўл орқали оғиз бўшлиғига тушади. Ошқозонда


кислотали муҳитда қобиғи эриб 6 илмоқли сколекс чиқади ва ичак бўшлиғига
ўтиб ичак деворини емириб, қон ва лимфага ўтади. Қўзғатувчи аэроген ёки
контакт йўли билан организимга тушганда ривожланиш 5-босқичдан
бошланади.

Таснифи.

Жойлашиши бўйича 4 хил.


1.Жигарнинг ўнг бўлагида.
2.Жигарнинг чап бўлагида.
3.Иккала бўлагида.
4.Қўшилиб келган.
Клиник кечиши бўйича 3 хил.
1.Яширин, симтомсиз.
2.Симптомларни юзага чикиши.
3.Асоратлар босқичи.
28
Клиникаси

1-босқичда касаллик узоқ мудатгача клиник симптомларсиз кечади,


бемор ҳеч нимага шикоят қилмайди. Касаллик тасодифан бошқа сабабга кўра
текшириш ёки операция қилиш чоғида аниқланади. Биринчи давр
қўзғатувчининг жигарга тушиш пайтида касалликнинг биринчи белгилари
пайдо бўлишигача давом этади.
2-давр касалликнинг турли туман симптомлари билан бошланади. Ўнг
қовурға остида, эпигастирал сохада симмилаган оғриқлар, беҳоллик шунингдек
аллергик реякциялар, ич кетиш кўнгил айниши, қусиш, бир оз вазн ташлаш
пайдо бўлади. Паразит жигарнинг олдинги юзасида жойлашганда қорин
олдинги девори кўтарилишини кўришимиз мумкин. Палпацияда жигар
катталашган ва зичлашган. Жигар юзаси нотекис ва қайроқни эслатади.
Перкуцияда жигар Курлов бўйича чегараларида ўзгариш аниқланади.
3-давр. Асоратлари киста йиринглаши, унинг бўшлиғига қон қуйилиши, киста
ёрилиши ва унинг қорин парда бўлиғига ёрилиб кириши ёки қўшни органларга
ёрилиб кириши, ўт йўлини босиб қўйиши натижасида механик сариқликни
юзага келиши, ўт йўлларига ўсиши, метастаз бериши, эшакем тошиши,
пеританит, жигар етишмовчилиги оғир интоксикатция, шок.

Диагностикаси

Бемор шикоятлари, анамнези, обектив текшириш, инустириментал текшириш


усуллари, КТ, УЗИ, рентгенография, гепатоангиография ва имунологик
текшириш реякциялари (гемагглютинация ва ИФА) дан фойдаланилади.
Жигар альвеококкози жигар эхинококкози, жигарнинг ёмон сифатли ўсма
касалликлари.
Давоси: хирургик йўл бўлиб, альвеококкозда асоратлар бўлишига ёки
жойлашган жойи қўшни органларга (ўпка, ичак, меъда, қон томир, холидох)
ўсишига қараб радикал ва полиатив аперациялар қилинади.
Радикал операциялар: жигарнинг турли хилдаги альвеококк билан бирга
резекциялари (анатомик, атипик, понасимон) ёки гемигепатэктомия
бажарилади.
Паллиатив операциялар: агар паразит ўт йўллари ва плеврага қараб ўсган
бўлса бажарилади. Палиатив операция бутунлай олиб ташлаш иложи
бўлмаганда ва радикал усулни қўллашни иложи бўлмаганда қўлланилади.
1.Альвеококк билан зарарланган жигар тўқимасини олиб ташлаш ва дренаж
қўйиб чиқиш.
2.Дарвоза сохасида бўлганда ўт йўлларини дренажлаш.
3.Зарарланган жой иложи борича олиб ташланиб қолган қисмига дори
юборилади, фловокридин гидрохиларид ёки суюқ азот, вермокс, мебендазол,
албендазол, гелмидол.
4.Зарарланган жойга суюқ азот юбориб кейин музлатиб синдириб олинади.
29
Ўпка эхинококкози

Ўпка эхинококкози паразитар касаллик бўлиб, жигар эхинококкозидан


кейин иккинчи ўринда туради ва 22-24% ни ташкил қилади. Гидатидоз ва
альвеоляр эхинококкоз фарқланади.

Этиологияси

Касаллик қўзғатувчиси echinococcus granulosis бўлиб асосий хўжайин итлар


оралиқ хўжайин одамлар, уй ҳайвонлари хисобланади. Ўпка эхинококки 1
йилда 14-20 см гача катталашади.

Патогенези

Юқиш йўли 3 хил.


1.Алементар.
2.Аэроген.
3.Контакт.
Асосан алиментар ва аэроген йўл билан юқади. Паразит тухумлари
меъда-ичак тракти ёки нафас йўллари орқали қонга тушади ва қон орқали ўпка
тўқимасига бориб ўрнашади. Кейин ўпка тўқимасида пуфакча ҳосил қилади.
Эхинококкоз кистаси жигар эхинококкозига қараганда бир неча марта тез
катталаша бошлайди. Бир йилда ўртача 14-20 см гача ўсиши мумкин. Бу
ўпканинг ҳавочанлиги билан боғлиқ. Аэроген юқанида паразит ўпка
тўқимасини тўғридан тўғри зарарлайди. Контакт йўл билан юқиши
жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватлар орқали амалга ошади.

Таснифи

Бир томонлама ўпка эхинококкози


Икки томонлама ўпка эхинококкози
Қўшилиб келган ўпка эхинококкози

Жойлашишига қараб

Марказий ўпка эхинококкози


Периферик ўпка эхинококкози
Сонига қараб
Якка сонли упка эхинококкози
Куп сонли ўпка эхинококкози
Ҳажмига қараб
Кичик ва гигант упка эхинококкози

Клиникаси
30
Касаллик 3та босқичда кечади
1.Яширин,симтомсиз боскичи.
2.Симптомларни юзага чикиш босқичи.
3.Асоратлар босқичи.
Яширин симптомсиз боскичида беморни ҳеч нима безовта қилмайди.
Касаллик купинча профилактик кўрувларда аниқланиши мумкин. Баъзан
беморларни қуруқ йўтал безовта қилиши мумкин.
Симптомларни юзага чикиш боскичида киста бронх деворини босиб
қўйганда клиник белгилар юзага келади. Беморларни қуруқ қитиқловчи йўтал,
кўкрак қафасини киста бор томонида оғриқлар, жисмоний зўрққанда ҳансираш,
нафас етишмовчилиги безовта қилади. Беморлар узоқ вақт обструктив бронхит,
бронхопневмония диагнозлари билан натижасиз даволаниб юрадилар.
Беморларда аллергик реякциялар мева сабзавотларга, озиқ овқат
махсулотларга, дориларга, эшакем, бронхиал астма, экзема ва бошқалар
кузатилиши мумкин. Рентгеноскопияда Нейменов симптоми кистани нафас
олганда эллипссимон нафас чиқарганда шарсимон шакл олиши кузатилади. Қон
таҳлилида эозинофиллар сонини ошиши кузатилади.
Асоратлари босқичида қуйидаги асоратлар кузатилади:
1. Марказий ўпка эхинококкозининг йирингламасдан бронхга ерилишида
беморлар оғзини тўлдириб шўр тамли хитин парда парчалари кичик
кисталари аралашган суюқлик тупуради.
2. Марказий ўпка эхинококкозининг йиринглаб бронхга ёрилишида
беморлар йўтал билан хитин парда парчалари,ўлик ва тирик пуфакчалар
сколекслар сақлаган йиринг тупуради. Температура 39- 40°Сгача
кўтарилиб узоқ вақт шундай қолади ва ўпка абсцесси клиникасини
намоён қилади.
3. Периферик ўпка эхинококкозининг йирингламасдан плевра бўшлиғига
ёрилиши. Беморларда анафилактик шок ва квинке шиши кузатилади.
Бемор кўкрак қафасида киста ерилган томонда кучли куюштирувчи
оғриқ, иссиқ суюқлик қуйилгандек бўлиши, ҳушни йўқотиш, А/Б нинг
тушиши, совуқ тер босиши кузатилади. Шошилинч жарроҳлик амали
бажарилмаса шок ривожланади.
4. Периферик ўпка эхинококкининг плевра бўшлиғига йиринглаб ёрилиши
пиопневмоторакс беморларда клиник белгилари кузатилади.
5. Ўпка эхинококкининг ўлиши. Беморларда инфильтиратив ўпка сили ёки
парчаланувчи ўпка туберкулёмаси клиник ва рентгенологик белгиларига
ўхшаб келади.
6. Ўпка эхинококкининг оҳакланиши.
Диагностикаси
Бемор шикоятлари, анамнези, обектив текшириш, лаборатор (эозинофилия,
йиринглаганда СОЭ ошиши, лейкоцитоз) ва имунологик текшириш реакциялари
(гемагглютинация ва ИФА, АСЛ, СПР, Казони, ЛА) дан фойдаланилади.
Инструментал текшириш усуллари КТ, рентгенография (рентгенограммада
қўшни бронх етоқ яраси ҳосил бўлганда эхинококкнинг хитин ва фиброз
31
пардаси орасига перикистоз ериққа ҳаво тушганда чўзинчоқ ўроқ шаклидаги,
киста четида жойлашган еруғ йўл йўл газ пайдо бўлгани аниқланади).

Дифференциал диагностика:
1.Ўпканинг нопаразитар кистаси
2.Ўпка алъвеококкози
3. Ўпканинг хавфли ва хавфсиз ўсмалари
4. Аорта аневризмаси
5.Ўчоқли пневмония
6.Туберкулома.
7.Фиброз каверноз ўпка сили
8.Ўпка бактериал абсцесси.
Даволаш
Консерватив ва оператив усулда даволанади Консерватив даволашда:
вермокс, албендазол, мебендазол, гелмидол, зентел препаратлари қўлланилади.
Оператив даволашда А.В.Вишневский, Делбе, Аскерханов Бобров-
Спасокукоцкий ва Воҳидов усуллари қўлланилади.
Ўпканинг паразитар кистаси бўлган қисмини понасимон резекция, лобэктомия
қўланилади (идеал эхнококкэктомия). Икки томонлама зараланишда операция
босқичма босқич бажарилади.Ўпкасида эхинококкози бўлган беморларни қариб
50% да айни вақтда жигар ҳам зараланади. Бундай ҳолларда
торакофренолапаратомия қўланилади.

Жорий назоратни бахолаш мезони

N Ўзлаштириш Баҳо Талабанинг билиш даражаси.


% ва балда
1 96-100 Аъло(5) -Хулоса ва қарор қабула билади.
-Ижодий фикирлай олади.
-Мустақил мушохада юрита олади.
-Амалда қўлай олади.
-Интерактив ўйинлар ўтказишда
юқори фаоллик ва ижодий ёндоша
олади.
-Вазиятли масалаларни тўлиқ асослаб
жавоб билан тўғри еча билади.
-Саволни моҳиятини тушинади.
-Билади, ишонч билан айтиб беради.
-Аниқ тасаввурга эга.

32
2 91-95 Аъло(5) -Ижодий фикирлай олади.
-Мустақил мушохада юрита олади.
-Амалда қўллай олади.
-Интерактив ўйинлар ўтказишда
юқори фаоллик ва ижодий ёндоша
олади. -Вазиятли масалаларни
тўлиқ асослаб жавоб билан тўғри еча
билади.
-Саволни моҳиятини тушинади.
-Билади, ишонч билан айтиб беради.
-Аниқ тасавурга эга.
3 86-90 Аъло(5) -Мустақил мушохада юрита олади.
Амалда қўллай олади.
-Интерактив ўйинлар ўтказишда
юқори фаоллик ва ижодий ёндоша
олади.
-Вазиятли масалаларни тўлиқ асослаб
жавоб билан тўғри еча билади.
-Саволни моҳиятини тушинади.
-Билади, ишонч билан айтиб беради.
-Аниқ тасаввурга эга.
81-85 Яхши(4) -Амалда қўллай олади.
-Интерактив ўйинлар ўтказишда
юқори фаоллик ва ижодий ёндоша
олади.
-Вазиятли масалаларни еча билади,
лекин жавобини исботи тўлиқ эмас.
-Саволни моҳиятини тушина билади.
-Билади, ишонч билан айтиб беради.
-Аниқ тасаввурга эга.
5. 76-80 Яхши(4) -Интерактив ўйинлар ўтказишда
юқори фаоллик курсатади.
-Вазиятли масалаларни еча
билади,лекин жавобини исботи тўлиқ
эмас.
-Саволни моҳиятини тушуна билади.
-Билади, ишонч билан айтиб беради.
-Аниқ тасаввурга эга.
6. 71-75 Яхши(4) -Билади, ишонч билан айтиб беради
билади, лекин жавобини исботи тўлиқ
эмас.
-Саволни моҳиятини тушуна билади.
-Билади, ишонч билан айтиб беради.
-Аниқ тасоввурга эга.

33
7. 66-70 Қониқарли(3) -Саволни моҳиятини тушуна билади.
-Билади, ишонч билан айтиб беради
-Мазмуни алохида саволлари
юзасидан аниқ тасоввурга эга.
-Билади, ишонч билан айтиб беради.

8. 61-65 Қониқарли(3) -Вазиятли масалаларни ечимида


хатоликларга йўл қўяди.
-Билади,ишонч билан айтиб бера
олмайди.
-Мазмуни алохида саволлари
юзасидан аниқ тасаввурга эга.
9. 55-60 Қониқарли(3) -Билади,ишонч билан айтиб бера
олмайди.
-Қисман тасаввурга эга.

10. 54 ва ундан Қониқарсиз(2) -Ҳеч қандай тасаввурга эга эмас.


паст -Билмайди.
.

34
ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР

1.Жигар эхинококкозининг организимга юқиш йўлларини айтинг.


2.Ю.С.Гилевич классификацияси бўйича 3 та клиник давирни тушунтириб беринг.
3.Жигар эхнококкозининг диагностик усулларини изоҳланг.
4.Жигар эхнакоккозининг оператив даволлаш усулларини айтинг.
5.Марсупиализация оператсиясини тушунтириб беринг.
6.Операция пайтида ва ундан кейинги асоратларини айтинг.

1.Жигар альвеококкозининг юқиш йўли.


2.Жигар альвеококкозининг классификацияси.
3.Жигар альвеококкозининг, жигар эхинококкозидан дифдиагностикаси.
4.Жигар альвеококкозининг палиатив операциясияларини тушинтириб беринг.
5.Жигар альвеококкозининг асоратларини айтинг.
6.Жигар альвеококкозида радикал операцияларни тушинтириб беринг.

1.Ўпка эхинококкози билан зарарланган беморнинг шикоятларини айтинг.


2. Ўпка эхинококкози клиникасини айтинг.
3. Ўпка эхинококкозининг асоратларини тушунтириб беринг.
4. Ўпка эхинококкозининг даволлаш усулларини(консерватив усулни) айтинг.
5. Ўпка эхинококкозини оператив даволаш усулларини айтинг.
6. Рентгенологик диагностика симптом ва белгиларини айтинг.
7. Ўпка эхинококкозининг профилактикасини тушунтиринг.

35
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1 Каримов Ш.И. “Хирургик касалликлар”. – Т., 2005 й.


2 Кузин М.И. “Хирургические болезни”.- М., 2005 г
3 Журавлёв В.А. и др Медицинский журнал Узбекистана.№2. 2004г стр 2-4.
Гидатидозний эхинококкоз печени. Вопросы хирургического лечения. Хирургия,
4, 2004г стр 51 -54.
4 Кахоров М. А . и др обоснования удаления фиброзной капсулы при
эхинококкэктомии из печени . Хирургия №1. 2003 г . стр 31-34.
5 Назиров Ф .Г. и др хир. 1. 2002 г . стр 24-26
Профилактическая и лечебная химиотерапия в хирургическом лечении печени и
брюшной полости.
6 Кулакеев О.К. 2002 г. Диференцировани лечени эхинококкоза лёгких .
7 www.IsraelMedicine.ru
8 www.uroweb.ru

36