Вы находитесь на странице: 1из 65

Бухоро Давлат Тиббиёт

Институти
Бош, кукрак кафаси ва
кориннинг ёпик шикастлари.
Юмшок тукималарнинг ёпик
шикастланишлари. Узок
муддат эзилиш синдроми.

Маърузачи т.ф.н. О.М.Курбонов.


Маърузанинг максади:
1. Талабаларга бош, кукрак кафаси, кориннинг
шикастлари ва узок муддат эзилиш синдроми
хакида тушунча бериш
2. Талабаларни бош, кукрак кафаси, кориннинг
шикастлари ва узок муддат эзилиш
синдромида ривожанувчи симптомо-комплекс
патогенези билдан таништириш.
3. Талабаларга бош, кукрак кафаси, кориннинг
шикастлари ва узок муддат эзилиш
синдромини даволаш тамойилларини
тушунтириш.
Клиник куринишининг узига хос
булиши ва окибатининг жиддийлиги
туфайли бош, кукрак кафаси, кориннинг
шикастлари ва узок муддат эзилиш
синдроми алохида гурухга булиб
урганилади. Касаллик белгилари эса
шикастланишнинг тури ва огирлиги,
шикастланган аъзоларнинг физиологик
хусусиятларига боглик булади.
Бошнинг ёпик шикастлари

Бошнинг ёпик уткир шикастлари замонавий


таснифида куйидагича клиник шакллар тафовут
килинади [Коновалов А.Н. и др., 1992] :
1) Бош мия чайкалиши;
2) Енгил даражадаги бош мия лат ейиши;
3) Урта даражадаги бош мия лат ейиши;
4) Огир даражадаги бош мия лат ейиши;
5) Бош миянинг диффуз аксонал шикастланиши;
6) Бош миянинг кисилиши (сдавление мозга);
7) Бошнинг эзилиши (сдавление головы);
Клиникада огирлик даражасига кура бош
мия шикастлари куйидагича учта даражага
ажратилади:
1) Енгил даража.
2) Урта огирлик даражаси.
3) Огир даража.
Енгил даражадаги шикастланишга бош мия
чайкалиши ва енгил даражадаги бош мия лат
ейиши киритилади.
Урта огирликдаги бош мия шикастланишига
бош мия лат ейишининг урта огирликдаги
даражаси ва бош миянинг ним уткир ёки сурункали
кисилиши киритилади.
Огир даражадаги бош мия шикастланишига эса
огир даражадаги бош мия лат ейиши, бош миянинг
диффуз аксонал шикастланиши ва бош миянинг
уткир эзилиши киритилади.
Бош мия шикаст касаллигининг кечишида
учта асосий давр тафовут килинади:

1) Уткир даври.
2) Оралик даври (промежуточный).
3) Кеч даври (отдаленный).
Уткир даври — бош мияга шикастловчи
механик таъсирнинг бошланишидан, бош
мияда бошкарув ва учокли фаолиятнинг
бузилишидан шу узгаришларнинг маълум
бир маромда стабиллишувигача ёки
беморнинг улимигача булган вактни уз
ичига олади.
Оралик давр (промежуточный период) —
шакстланиш билан боглик булган умуммия, учокли ва
организмдаги барча узгаришларнинг
стабиллашувидан - уларнинг кисман ёки тулик
тикланиши ёки тургун компенсирланишигача булган
вактни уз ичига олади.
Кеч давр (отдаленный период) — клиник жихатдан
беморларнинг тузалиш, бузилган функцияларнинг
максимал реабилитациясига эришиш ёки янги
патологик узгаришлар пайдо булиш ва уларнинг
зурайиб бориш даври.
Бош мия чайкалишида уткир даврниннг
давомийлиги — 1-2 хафта, оралик даврнинг
давомийлиги енгил даражадаги
шикастланишда (бош мия чайкалиши ёки
енгил даражадаги бош мия лат ейишида) —
2 ойгача чузилиши мумкин. Кеч даврнинг
давомийлиги эса хар хил даражадаги
шикастланишларда тузалувчи кечишида —
2 йилгача, зурайиб борувчи кечишида эса
бу даврнинг давомийлиги чекланмаган,
яъни беморлар умрининг охиригача давом
килиши хам мумкин.
Бош мия чайкалиши

Бош мия чайкалиши бош мия


шикастларининг ичида энг енгили булиб, бош
миянинг функционал кайтар узгаришлар
шакли хисобланади, бунда бош миядаги
узгаришлар таркок (диффуз) булиб, клиник
жихатдан огирлик даражаларига булинмайди.
Бош мия чайкалиши бош мия
шикастларининг шундай даражасики – бунда
механик энергия таъсири остида бош мия тукимасида
нейронлараро, хужайра ва молекуляр даражада
микроструктур узгаришлар содир булади.
Шогам И.И., 1989 маълумотларига кура бош мия
чайкалиши махаллий жараён булмасдан, балки мия
асоси ретикуляр формацияси, гипоталамус, лимбик
тузилма ва гематоэнцефалик барьердаги
микроструктур механик шикастланиш хисобланади.
Патоморфологик жихатдан бош мия
чайкалишида макроструктур узгаришлар
кузатилмайди. Ёруглик микроскопида
хужайра ва хужайра ости даражасидаги
узгаришлар перинуклеар тигролиз,
нейронлар ядроларининг эксцентрик
жойлашуви, хроматолиз элементлари,
нейрофибриллаларнинг шиши куринишида
намоён булади.
Клиникаси ва лаборатор-
инструментал диагностикаси

Клиник жихатдан бош мия чайкалишининг уткир


даври синдроми умум мия симптомлари, енгил ва
тез кайтар учокли неврологик симптоматика ва
вегетатив симптомлар билан намоён булади.
Диагностикаси
1. Хушнинг бузилиши (нарушение сознания)
2. Амнезия
3. Беморнинг шикоятлари
4. Гуревичнинг окулостатик феномени
5. Юз кон томирлари тонусининг лабиллиги
6. Гипергидроз
7. Неврологик статус.
8. Вестибуляр синдром.
9. Куз тур пардаси ангиопатияси
10. Вегетатив синамалар
11. Иммунологик курсаткичлар
12. Компьютер томографияси
13. Орка мия суюклиги босими
1. Хушнинг бузилиши (нарушение сознания)
(карахтланишдан сопор холатигача) бир неча
секунддан бир неча минутгача давом килиши
мумкин.
Карахтланиш (оглушение) да — хушнинг
суниши (угнетение) кузатилади, лекин сузли
мулокот сакланиб колади, ташки таъсиротлар
кабул килиш бусагаси ортади, рухий фаоллик эса
сусаяди. Карахтланиш рухий фаолиятнинг
кийинлашуви, секинлашуви ва сийраклашуви
билан характерланади. Фаол диккат кобилияти
камаяди, нуткли мулокот сакланган, лекин
берилган саволарга жавоб маълум бир вакт -
паузадан кейин амалга ошади.
2. Амнезия — маълум бир вактнинг ичида хозирги ёки
булиб утган вокеаларни хотирадан йуколиши амнезия
дейилади. Бош мия чайкалишида амнезия киска вактни
уз ичига олади ва ретроград (бевосита шикастлашнига
олиб келган вокеликни хотирадан йуколиши), конград
(хушнинг йуколиши давридаги хотиранинг йуколиши)
ёки антероград (шикастланишдан кейинги вокеликни
хотирадан учиши). Купинча эса уларни биргаликда
келиши антероретроград амнезия учрайди.
Гескилл С., Мерлин А., 1996 маълумотларига кура
амнезия беморлар хушини йукотганлигидан далолат
беради.
3. Беморларнинг шикоятлари. Беморлар хуши
тикланганидан кейин таркок бош огришига (баъзан
зарб теккан сохада) огрикларга, бош айланишига,
умумий холсизликка, кулок шангиллишига, терлашга,
уйкусининг ёмонлигига, хотираси ва диккатининг
камайганлигига, апатияга ва кайфиятининг ёмонлигига
шикоят килишади Баъзан полиурия кузатилади.
Купинча беморларни кунгил айниши ва кусиш
безовта килиб, одатда кусиш бир икки маротаба ва
бевосита шикастланишдан кейин кузатилади.
Баъзан эса беморларнинг кунгли
айниши мумкину кусиш
кузатилмаслиги хам мумкин.
Беморларда бош огриши кучайиб бориб куз
харакатларида ва кузини очиб-юмганида
куз олмасида огриклар сезиши мумкин,
ёруглик нуридан пешона сохасида ва куз
олмасида огриклар кучайиши (Гуревич ва
Манна симптомлари ) кузатилади.
4. Гуревичнинг окулостатик феномени —
куз олмасини харакатлантирганда
мувозанатнинг бузилиши.
Куз олмасини юкорига харакатлантирганда
оркага йикилиб кетишга ва куз олмасини
пастга харакантирганда олдинга йикилиб
кетишга мойиллик аникланади. Купинча
бундай холатларда кулокларда шангиллаш,
бош айланиши ва кунгил айниши кузатилади.
 5. Юз кон томирлари тонусининг
лабиллиги (юзнинг кизариши ёки
окариши), вазомотор «уйин".
 6. Гипергидроз, асосан дистал — кул
кафтида ва оёк панжаси пастки
юзаларида кузатилади.
7. Неврологик холат. Бунда неврологик
микросимптомлар аникланиши мумкин — юз
нерви пастки шохининг кайтар парези (бурун-
лаб бурмасининг текисланиши хисобига огиз
бурчагининг бироз асимметрияси); пай ва тери
рефлексларининг лабил, енгилгина
асимметрияси, корин ёки крематер
рефлексларининг пасайиши; енгил бир неча
кунда (3-7 сутка) утиб кетувчи мия пардаси
белгилари (оболочечные знаки).
 Ижобий бармок-бурун синамаси, Ромберг
холатида чайкалиш, куз ковоклари ва
чузилган кулларнинг калтираши.
 Тез утиб кетувчи корачикларнинг
торайиши (миоз) ва кенгайиши (мидриаз),
лекин уларнинг фотореакцияси сакланган
булади.
 Коракчик инервациясининг бузилиши
фотореакцияларнинг 0.5-0.6 с гача
сусайганлигидан (нормада 0.2с) далолат
беради.
8. Вестибуляр синдром. Бошнинг енгил
шикастланишларининг уткир даврида
хатто беморлар хушини йукотмаган
холарда хам спонтан вестибуляр бош
айланишлари ва доимий булмаган 1
даражали горизонтал (клоник) нистагм
кузатилади. Нистагм яккол, бир текис
ритм ва клоник характерга эга булади.
9. Тур парда ангиопатияси -бош мия
чайкалишининг уткир даврида аникланади.
Бунда тур парда веналари кенгайиб
ковузлоксимон (извитость) куриниш олади ва
конга тулишади. Артериялари эса торайиб, тур
парда томирлар буйлаб шишади. Баъзан курув
нерви диски чегараларининг аниклиги
йуколади.
Тур парда томирларидаги узгаришлар
одатда икки томонлама булади, бирок бироз
ассимметрия кузатилиши хам мумкин.
Бош мия чайкалишини даволаш
Бош мия чайкалиши булган беморларни
даволашнинг асосий бугини бу 2-3 хафта
давомида ёток тартиби буюриш.
Калла ичи босими (внутричерепное давление)
ни ва мия шишини камайтириш учун хар куни
вена ичига гипертоник эритмалар (30-50 мл –
40% ли глюкоза эритмаси; 20-50 мл 10% ли
натрий хлорид эритмаси, 10 мл 40% ли
уротропин эритмаси, 5-10 мл 25% ли магний
сульфат эритмаси), диуретиклар (лазикс,
фуросемид 2-6 мл) юборилади.
Кукрак кафасининг лат ейиши
ва кисилиши
Кукрак кафасининг лат ейиши ва
кисилиши купинча ковургаларнинг
синиши, кон томирларнинг ёрилиши,
плевранинг шикастланиши, упканинг
йиртилиши билан кечиши мумкин ва
булар уз навбатида - пневмоторакс,
гемоторакс ва тери ости эмфиземаси
каби асоратларга олиб келиши мумкин.
Кукрак кафаси лат ейиши булган
беморнинг куриниши
Даволаш
Кукрак кафаси лат ейиши булган
беморлар купинча консерватив йул
билан даволанади:
1. Анальгетиклар.
2. Буйин вагосимпатик ва ковургалараро
блокадалар.
3. Нафас гимнастикаси.
4. Антибиотикотерапия.
5. Динамик кузатув.
Буйин вагосимпатик блокадаси
Пневмоторакс
Плевра бушлигида хаво тупланиши
пневмоторакс дейилади.
Пневмоторакснинг сабаблари:
1) 1. Ковургалар синиши.
2) 2. Упка ва плевранинг ёрилиши
(разрыв).
3) 3. Спонтан пневмоторакс.
Буйин вагосимпатик блокадаси
Ковургалар синиши ва кукс оралигининг унгга
силжиши билан асоратланган чап томонлама
пневмоторакс
Пневмоторакснинг турлари
1. Очик пневмоторакс.
2. Ёпик пневмоторакс.
3. Клапанли пневмоторакс.
Пневмоторакснинг клиник манзараси
Кукрак кафасида хаво микдори куп булмаса
беморларнинг шикоятлари кам булади.
Пневмоторакс куп булса беморларни хансираш,
цианоз, тахикардия безовта килади ва хатто
плевропульмонал шок ривожланиши хам мумкин.
Бундай холатларда ковургаларнинг оралиги
текисланади, кукрак кафаси бочкасимон куриниш
олади ва нафас харакатлари чегараланади.
Перкуссияда кескин кутисимон товуш,
аускультацияда - везикуляр нафаснинг
сусайганлиги эшитилади.
Даволаш
Ёпик пневмотораксда плевра бушлигига
дренаж найча урнатилади. Очик
пневмотораксда эса жарохатга герметик
чок куйилади ва плевра бушлигига дренаж
найча урнатилиб, хавоси суриб олинади.
Клапанли пневмоторакс эса олдин очик
пневмотораксга айлантирилади ва очик
пневмотраксга ухшаб даволанади.
Вагосимпатик, ковургалараро блокада
килинади, антибиотиклар ва нафас
гимнастикаси буюрилади.
Пневмотораксда плевра
бушлигини пункция килиш
Гемоторакс
Плевра бушлигида кон тупланиши
гемоторакс дейилади.
Плевра бушлигида тупланган
коннинг микдорига кура кичик, урта ва
катта гемоторакслар тафовут килинади.
Гемоторакснинг клиник
манзараси
Гемоторакснинг клиникаси унинг турига
боглик булади ва хансираш, цианоз, тахикардия,
куринишида намоён булиб, плевропульмонал
шокка олиб келиши мумкин. Гемоторакс учун
шикастланган томонда ковургалар оралигининг
текисланиши, кукрак кафасининг бочкасимон
куриниш олиши ва нафас харакатларининг
чегараланиши хос. Перкуссия перкутор товушнинг
тумтокланиши, аускультацияда эса – кескин
сусайган везикуляр нафас эшитилади.
Гемоторакснинг инструментал
диагностикаси

1. Кукрак кафсининг хар хил холатда


обзор рентгеноскопия килиш.
2. Курак кафасини икии проекцияда
рентгенография килиш.
3. Курак кафасини томография килиш.
4. Плевра бушлигини УТТ (УЗИ) килиш.
5. Плевра бушлигини диагностик
пункция килиш.
Чап томонлама кичик гемоторакснинг
рентген манзараси
Чап томонлама урта гемоторакснинг
рентген манзараси
Унг томонлама катта (тотал)
гемоторакснинг рентген манзараси
Чап томонлама катта (тотал)
гемоторакснинг томографик манзараси
Гемотораксда УТТ (УЗИ) жараёни
Гемотораксни даволаш
Гемотораксда пункция ёки плевра
бушлигига дренаж найча урнатиш йули
билан плевра бушлигидаги конни
эвакуация килиш зарур.
Давом этувчи гемотораксда оператив
даво – торакотомия ва кон кетиш
манбасини бартараф килиш керак.
Торакотомия вактида плевра бушлигидаги
конни эвакуация килиш жараёни
Корин бушлиги аъзоларининг ёпик
шикастлари

Корин бушлиги аъзоларининг ёпик


шикастланиши тумток шикастларнинг
натижаси булиб, корин деворига зарба,
йикилиш, йул транспорт ходисаси,
портлашларда сув ёки хаво тулкини ва
бошкалар таъсиридан келиб чикади.
Кориннинг ёпик шикастлари булган беморларнинг
шикастланишнинг жойлашувига кура таксимланиши
№ Шикастланувчи аъзолар Учраши
1 Корин олд девори 54,5%
2 Ичаклар 14,1%
3 Талок 7,8%
4 Коринпарда орти гематомаси 6,1%
5 Жигар 8,2%
6 Буйраклар 4,5%
7 Сийдик копи 2,2%
8 Ошкозон 0,8%
9 12 бармок ичак 0,9%
10 Ошкозон ости бези 0,6%
11 Ут копи 0,26%
Шикастланишнинг характерига
таъсир килувчи омиллар:

1. Шикастловчи агентнинг тури ва кучи.


2. Корин деворининг эластиклиги.
3. Корин деворининг мускулларининг тонуси.
4. Ёг клетчаткасининг куплиги.
5. Бушликли аъзоларнинг тулиш даражаси (степень
наполнение).
Клиник манзараси
Бушликли аъзоларнинг тери ости шикастланишида –
перитонит белгилари:
1. Коринда огриклар.
2. Корин олд девори мускулларининг химоя
таранглашуви – «тахтасимон корин».
3. Шеткина-Блюмберг симптомининг ижобий
булиши.
4. Жигар тумтоклигининг йуколиши.
5. Корин бушлиги куйи ён каналларида тумток товуш
эшитилиши.
5. Корин бушлигида эркин хаво аникланиши.
Кукрак кафаси ва кориннинг тумток
шикасти булган беморнинг
куриниши
Паренхиматоз аъзолар шикастланганда:

1. Ички кон кетиши ва уткир анемия


белгилари.
2. Корин бушлиги ён каналларида
тумток товуш эшитилиши.
3. Перитонеал белгилар пайдо булиши.
Кориннинг тумток шикастида жигарнинг
ёрилиши, ички кон кетиши
Даволаш
Корин бушлиги аъзолари
шикастланган беморларни шошилинч
равишда оператив даволаш зарур.
Бушликли аъзолар шикастланганида
уларга чоклар куйилади ёки резекция
килиниб, корин бушлиги санация
килинади ва дренаж найчалар урнатилади.
Жигар шикастланганида эса унга
чоклар куйилади ёки катта чарви билан
тампонада килинади. Талок шикастланиб
ички кон кетиши кузатилганида эса
спленэктомия килинади.
Буйраклар шикастланиб кон кетиш
билан асоратланганида буйрак
жарохатига чоклар куйилади. Бундан
самара булмаган холатларда эса
нефрэктомия килинади.
Сийдик пуфаги шикастланган булса
чоклар куйилиб, сийдик пуфагига
катетер урнатилади ёки эпицистостома
куйилади.
Тукималарнинг узок вакт эзилиш
синдроми, краш синдром – травматик
токсикоз
Тукималарнинг узок вакт эзилиш синдроми ёки краш
синдром – узига хос травматик холат булиб, асосан юмшок
тукималарнинг хар хил интенсивликда ва узок вакт (2-3
соатдан ортик) давомида эзилишидан кейин ривожланади.
Патологиянинг бу тури ер кимирлашларида, шахталарнинг
упирилишида ва бошка холатларда кузатилади.
Бу симтомо-комплекснинг клиник манзараси жараённинг
жойлашган жойига, шикастланишнинг кенглигига
(обширность) боглик. Канчалик мушак тукимаси куп булса,
касалликнинг кечиши шунчалик огир ва окибати (прогноз)
ёмон булади.
Бу касалликнинг махаллий белиглари тана шикастланган
кисми озод килинганидан кейин бошланади ва оёк-куллар
шиша бошлайди, пайпаслаганда тукималар дагаллашган булиб
бу узгаришлар 24 соатдан кейин максимал даражага етади.
Кейинчалик оёк-куллар совийди, тери рангги окариб, кукимтир
доглар пайдо булади. Тери сезувчанлиги ва томир уриши
йуколади. Терида хар хил улчамдаги, сероз ёки геморрагик
суюклик билан тулган пуфакчалар пайдо булади.
Шишларнинг ортиб бориши билан кон куюла боради,
эзилган тукималардан ва интерстициал бушликдан плазма
тукотиш травматик шок белгилари пайдо булишига сабаб
булади.
Оёк-кулларда тезда кайтмас
узгаришлар ривожланади, бу эса мушак
тукимасида кенг ишемик некроз
ривожланиши ёки уни М.И. Кузин
таъбири билан айтганда узок вакт
эзилиш синдроми, Н.Н.Еланский
таъбири билан айтганда травматик
токсикоз, Биватер таъбири билан
айтганда краш синдроми деб номланувчи
огир дистрофик узгаришларига олиб
келади.
Травматик токсикознинг учта боскичи мавжуд:
1. Эрта (бошлангич) боскич.
2. Оралик (промежуточная) боскич.
3. Кеч (поздная) боскич.
Травматик токсикознинг бошлангич боскичида
беморлар шикастланиш сохасида огриклар,
харакатнинг кийинлашганлигини сеза бошлайди,
умумий холсизлик булиб, кунгли айнийди. Томир
уриши тезлашиб, артериал босими бирмунча пасаяди
ва эйфория холати юз беради. Кейинчалик эса
беморлар апатия холатига тушиб, уйкучанлик
ривожланади ва касалликнинг умумий манзараси
травматик шокни эслатади.
Травматик шокдан фарк килиб травматик
токсикозда гематокрит, эритроцитлар сони ва
гемоглобин микдори ошган булади. Сийдик микдори
эса борган сайин камайиб бориб, тук рангга киради,
0,6—1,2 г/л гача протеинурия, цилиндрурия ва
гематурия ривожланади.
Травматик шок белгилар булган бошлангич
боскичи 1-2 сутка давом этади. Бир неча кун
давомида уткир жигар-буйрак
етишмовчилиги,ривожланиб, уремия ва сариклик
келиб чикади.
Оралик боскичи 1-2 хафта давом этади.
Буйраклар ва жигар фаолияти тикланганида
тукималар некрози билан характерланувчи кечки
боскичи ривожланади.
Травматик токсикозни даволаш
Оёк-кулларни эзилишдан озод килиниши
биланок эластик бинт билан ураш ва
иммобилизация килиш зарур. Тананинг
шикастланган сохаларини совитиш ва циркуляр
новокаинли блокада килиш керак. Оёк-куллар
шиши орта бориб, тукималар ишемияси ва
эзилиш белгилари камаймайдиган булса
буйлама йуналишда фасцияларни кесиш билан
узун-узун, кенг (лампас) кесмалари килиниши
зарур. Гипербарик оксигенация, некрэктомия
килинади, зарурият булганида эса оёк-
кулларнинг ампутацияси амалга оширилади.
Шикастланувчига наркотик анеальгетиклар ва
антигистамин воситалар килинади, гемодез,
полиглюкин, реополиглюкин, перистон вена ичига
томчилаб куйилади. Гемодинамик бузилишлар булган
холатларда эса норадреналин, мезатон, допамин
юборилади, кон, плазма куйилади. Интоксикация ва
буйракларнинг шикастланиш белгилари ортиб
борадиган булса инфузион терапиянинг микдори
суткасига 3-4 л гача оширилади. Шу жумладан
витаминлар, антибиотиклар, томирларни
кенгайтирувчи воситалар юборилади. Диурезнинг 40-
50 мл/с дан кам булмаслиги таъминланади. Анурия
кузатиладиган булса гемодиализ килинади ва уни
гемосорбция билан биргаликда утказиш мумкин.
 Эътиборингиз учун рахмат