Вы находитесь на странице: 1из 6

Перевод с русского языка на узбекский язык

(постановления об избрании меры пресечения в виде заключения под стражу)

3/1-89/2020-сонли материал
ҚАРОР
(эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни танлаш тўғрисида)

шаҳар Тверь 16 сентябрь 2020 йил


Тверь шаҳар Заволжск туман судининг
раислиқ қилувчи судьяси Федосеева С.А.,
Абдурзаева Г.А., суд мажлисининг котиблигида,
Тверь шаҳар Заволжск туман прокурорининг ёрдамчиси Беспалова А.Л.,
иштироқида
гумонланувчи Камчыбек У.Б.,
ҳимоячилар – адвокатлар Щербаков Т.В., Иванцова Г.В., Яковлев А.Н.,
РФ Тергов қўмитаси Тверь вилояти бўйича тергов бошқармаси Тверь ш.
Заволжский туманлараро тергов бўлимининг катта терговчиси Былинкина Е.В.,
таржимон Атажанов А., иштирокида,
Тверь шаҳар Заволжский туман судининг залида ўтказилган ёпиқ суд
мажлисида РФ Тергов қўмитаси Тверь вилояти бўйича тергов бошқармаси
Тверь шаҳар Заволжский туманлараро тергов бўлимининг катта терговчиси
Былинкина Е.В.,нинг суд олдида:
1990 йил 14 октябрда Қирғизистон Республикасида туғилган,
Қирғизистон Республикаси фуқароси бўлган, Тверь вилояти, Калинин тумани,
Аввакумовское қ/м, “СНТ «Рассвет»”, 56-уй манзили бўйича рўйхатдан
ўтказилган ва яшайдиган, ўрта махсус маълумотли, ЯТ «Маггерамов А.А.К.»да
сотувчи – экспедитор бўлиб ишлайдиган (шартнома бўйича), уйланган,
қарамоғида чақалоғи ва вояга етмаган фарзандлари бўлмаган, ҳарбий хизматга
мажбур бўлмаган, илгари судланмаган, Россия Федерацияси Жиноят кодекси
132-моддаси 4-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноят содир
этганликда гумон қилинаётган Камчыбек Уулу Бекболсунга нисбатан эҳтиёт
чораси сифатида қамоққа олишни танлаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш
ҳақидаги қарорини кўриб чиқиб,

аниқлади:

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Тверь вилояти бўйича тергов


бошқармаси Тверь ш. Заволжский туманлараро тергов бўлимининг катта
терговчиси Былинкина Е.В. судга гумон қилинувчи Камчыбек У.Б.га нисбатан
эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни 01 ой 30 сутка муддатга, яъни 2020
йил 10 ноябргача танлаш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат этган, буни

Перевод выполнен переводчиком Аскаровой З.М.


2

шу билан асослаганки, Камчыбек У.Б. содир этганликда гумон қилинаётган


жиноят Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 15-моддасига мувофиқ ўта
оғир жиноятлар тоифасига киради, жиноят қонунида мазкур жиноят учун 12
йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси муқобилсиз
тарзда назарда тутилган. Мазкур жиноятни Камчыбек У.Б. вояга етмаган шахсга
нисбатан, унинг жинсий дахлсизлигига қарши содир этган, шу сабабли, мазкур
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси айниқса кучлидир.
Камчыбек У.Б. содир этганликда гумон қилинаётган жиноятнинг
оғирлик даражасини, мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси кучли
эканлигини ҳамда Камчыбек У.Б. чет давлат фуқароси бўлиб, Россия
Федерацияси ҳудудида расман ишламаслигини, бинобарин, доимий даромад
манбасига эга эмаслигини, ёши ва соғлиғининг ҳолатига кўра унинг бир жойдан
бошқа жойга кўчиб юриш имкониятлари чекланмаганини ҳисобга олганда,
дастлабки тергов органида у озодликда қолган тақдирда, ўзига нисбатан жиноят
учун жазо қўлланиши таҳдиди остида дастлабки тергов органи ва суддан қочиб
яшириниши, шу тариқа жиноят ишини тергов қилишга тўсқинлик қилиши
мумкин, деб тахмин қилиш учун етарли асослар мавжуд.
Гумон қилинувчи Камчыбек У.Б.да жиноий фаолият билан шуғулланиш
нияти ва имкониятининг мавжудлиги унинг жиноий фаолияти у содир этилган
жиноят ҳақидаги ариза билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига арз
қилгани, ўз айбини англаб етгани муносабати билан эмас, балки фақат ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларининг аралашувидан кейин тўхтатилгани билан ҳам
ўз тасдиғини топади.
Шундай қилиб, Камчыбек У.Б. содир этган, дастлабки тергов жараёнида
аниқланган жиноятнинг ҳолатларини ҳисобга олганда, унга нисбатан қамоқда
сақлаш билан боғлиқ бўлмаган бошқа, енгилроқ эҳтиёт чораси танланган ҳолда,
у дастлабки тергов органи ва суддан қочиб яшириниши, жабрланувчига,
гувоҳларга ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига босим ўтказиши,
шунингдек жиноий фаолият билан шуғулланишни давом эттириши, жиноят
ишини юритиш ва одил судловни амалга оширишга бошқача йўллар билан
тўсқинлик қилиши мумкин, деб тахмин қилиш учун етарли асослар мавжуд.
Камчыбек У.Б.нинг озодликда бўлиши РФ ЖПКнинг 6 ва 73-
моддаларига мувофиқ жиноят процесси вазифаларини ҳал этишга ва исбот
қилиниши лозим бўлган ҳолатларни аниқлашга монелик қилади.
Юқорида баён этилганларни ва Камчыбек У.Б. содир этган ўта оғир
жиноятнинг ҳолатларини ҳисобга олганда, унга нисбатан қамоққа олишдан
бошқа, енгилроқ эҳтиёт чорасини танлаш учун асослар мавжуд эмас.
Гумон қилинувчи Камчыбек У.Б.ни қамоқда сақлашга монелик
қиладиган, шу жумладан Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2011 йил 14

Перевод выполнен переводчиком Аскаровой З.М.


3

январдаги 3-сонли “Жиноятлар содир этишда гумон қилинувчилар ёки


айбланувчиларни тиббий гувоҳлантириш тўғрисида”ги Қарори билан
тасдиқланган касалликлар рўйхатида санаб чиқилган касалликлар билан боғлиқ
қарши кўрсатмалар мавжуд эмас.
Суд мажлисида катта терговчи Былинкина Е.В. берилган илтимосномани
тўлиқ қўллаб-қувватлади ва уни қаноатлантиришни сўради.
Гумон қилинувчи Камчыбек У.Б. ва унинг ҳимоячилари – адвокатлар
Щербаков Т.В., Иванцова Г.В., Яковлев А.Н., терговчининг илтимосномаси
қаноатлантирилишига қарши эътироз билдирдилар, Камчыбек У.Б.га нисбатан
эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғини танлашни сўрадилар.
Прокурор ёрдамчиси Беспалова А.Л., берилган илтимосномани ва унда
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, судда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа
олишни танлаш учун барча асослар борлигини кўрсатиб ўтди.
Суд процесс иштирокчиларининг фикрини тинглаб, тақдим этилган
материалларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра катта терговчининг
илтимосномаси қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди. РФ ЖПК 97, 99-
моддаларга асосан, қамоқда ушлаш кўринишида эҳтиёт чораси, гумонланувчи
суриштириш, дастлабки тергов органлари ва суддан қочиши мумкин; жиноий
фаолияти билан шуғулланишни давом эттириши мумкин; гувоҳ, жиноий иш
судда кўриб чиқилишининг бошқа иштирокчиларига дўқ-пўписа қилиши
мумкин; исбот-далилларни йўқ қилиши мумкин ёки жиноий иш юритилишига
бошқа йўл билан тўсқинлик қилиши мумкин деган хулосага келиш учун
етарлича асослар мавжудлигида, ҳамда ҳукм ижро этилишини таъминлаш
мақсадида тайинланади.
Кўрсатилган ҳолатлар реал, асосланган бўлиши, яъни ҳаққоний
маълумотлар билан тасдиқланиши лозим.
Айни вақтда, эҳтиёт чорасини танлаш зарурлиги тўғрисидаги масалани
ҳал этишда ва унинг турини белгилашда, асослар мавжуд бўлган ҳолда,
жиноятнинг оғирлик даражаси, гумон қилинувчининг шахси ҳақидаги
маълумотлар, унинг ёши, соғлиғининг ҳолати, оилавий аҳволи, касб-кори ва
бошқа ҳолатлар ҳисобга олиниши лозим.
Жиноят ишининг судга тақдим этилган материалларидан кўринадики,
12002280002040108-сонли жиноят иши 2020 йил 10 сентябрда РФ Тергов
қўмитаси Тверь вилояти бўйича тергов бошқармаси Тверь ш. Заволжский
туманлараро тергов бўлимида Россия Федерацияси Жиноят кодекси 132-
моддаси 4-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноят таркиби белгилари
бўйича, 12.11.2006 й.да туғилган вояга етмаган шахс Ушатина А.И.,га нисбатан
сексуал тусдаги бошқа ҳаракатлар содир этилиши факти бўйича қўзғатилган.

Перевод выполнен переводчиком Аскаровой З.М.


4

Дастлабки терговда аниқланишича, Камчыбек У.Б. дастлабки тергов


органлари томонидан шунда гумон қилинадики, тахминан 2017 йилнинг
декабридан 2018 йилнинг февралига қадар бўлган даврда, аниқ сана ва вақт
аниқланмаган, 14.10.1990 й.да туғилган Камчыбек Уулу Бекболсун Тверь ш.
Зинаида Коноплянникова кўчасидаги 2 ва 4-уйлар оралиғидаги ҳудудда
жойлашган савдо павильонида бўла туриб, ўз жинсий эҳтиёжини қондириш ва
12.11.2006 й.да туғилган вояга етмаган шахс Ушатина Анастасия Игоревнада
жинсий майл ва носоғлом сексуал қизиқиш уйғотиш мақсадида, қасддан ҳаракат
қилиб, Ушатина А.И. илгари унга ўзи 11 ёшга тўлганини маълум қилгани
туфайли Ушатина А.И. ҳали ўн тўрт ёшга тўлмаганини аниқ билган ҳолда,
Ушатина А.И. ҳали вояга етмагани туфайли ожиз аҳволда эканлигидан, яъни
руҳий ривожланиш даражаси, ёш ва индивидуал-психологик хусусиятлари
ҳамда эмоционал ҳолатига кўра ўзига нисбатан содир этилаётган
ҳаракатларнинг хусусияти ва аҳамиятини тушунишга ва қаршилик кўрсатишга
қодир эмаслигидан фойдаланиб, Ушатина А.И. ўзининг бевосита яқинида
турганидан фойдаланган ҳолда, вояга етмаган шахс Ушатина А.И.ни савдо
павильони эшигига тақаган ва унинг лабларидан ўпишга уринган, шундан кейин
Ушатина А.И.нинг хоҳишига зид равишда ўз қўли билан унинг кўкраги ва
думбасини силаган, шу тариқа ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан,
жабрланувчининг ожиз аҳволидан фойдаланган ҳолда, сексуал тусдаги бошқа
ҳаракатлар содир этган.
Ўзининг қасддан бажарилган ҳаракатлари билан Камчыбек У.Б.
Ушатина А.И.нинг жинсий дахлсизлигига зарар етказган, шунингдек вояга
етмаган жабрланувчининг руҳиятига, унинг нормал маънавий ва руҳий-
жисмоний шаклланиши ва ривожланишига жиддий салбий таъсир кўрсатган.

2020 йил 11 сентябрь куни соат 17 дан 00 минут ўтганда Камчыбек У.Б.
Россия Федерацияси Жиноят кодекси 132-моддаси 4-қисмининг “б” бандида
назарда тутилган жиноят содир этганликда гумон қилиниб, Россия Федерацияси
Жиноят-процессуал кодексининг 91, 92-моддаларида назарда тутилган тартибда
ушланган. Камчыбек У.Б.ни ушлаш Россия Федерациясининг Жиноят-
процессуал кодекси талабларига мувофиқ амалга оширилган. Шу куннинг ўзида
Камчыбек У.Б. унга нисбатан пайдо бўлган гумонларнинг моҳияти бўйича
ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган, кўрсатилган жиноятни содир этишда ўз
айбига иқрор бўлмаган.
2020 йил 13 сентябрда катта терговчининг Камчыбек У.Б.га нисбатан
эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни танлаш тўғрисидаги илтимосномаси
Тверь шаҳар Заволжский туман судига келиб тушган.

Перевод выполнен переводчиком Аскаровой З.М.


5

Тақдим этилган материалларда гумон қилинувчининг шахси ҳақида тўлиқ


маълумотлар мавжуд бўлмагани туфайли, Тверь шаҳар Заволжский туман
судининг 2020 йил 13 сентябрдаги қарори билан гумон қилинувчи Камчыбек
У.Б.ни қамоқда сақлаш муддати 72 соатга, яъни 2020 йил 16 сентябрь куни соат
13 дан 00 минут ўтгунга қадар узайтирилган.
Катта терговчининг гумон қилинувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида
қамоққа олишни танлаш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш
кечиктирилиши учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар ҳозирги вақтда
бартараф этилган.

Жиноий қилмиш воқеаси мавжудлигидан далолат берадиган ва гумон


қилинувчи ўзи содир этганликда гумон қилинаётган жиноятни содир этишга
дахлдор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гумоннинг асосли эканлигини
кўрсатадиган фактик маълумотлар ҳозирги вақтда тақдим этилган материалда
келтирилган ва вояга етмаган жабрланувчи Ушатина А.И.,нинг кўрсатувларидан,
психофизиологик текшириш хулосасидан ва жиноят ишининг бошқа
материалларидан келиб чиқади.
Гумон қилинувчи Камчыбек У.Б.,га нисбатан эҳтиёт чораси сифатида
қамоққа олишни танлаш тўғрисидаги масалани ҳал этишда суд шуни ҳисобга
оладики, у илгари судланмаган, маъмурий жавобгарликка тортилмаган, ижобий
тавсифланади, унинг ҳотини ҳомиладор, унинг доимий яшаш жойи ва иши бор,
унда ва унинг яқин қариндошларида касалликлар мавжуд, у ҳали ёш, шу билан
бир вақтда, у шахснинг жинсий озодлиги ва жинсий дахлсизлигига қарши
қаратилган ўта оғир жиноятни вояга етмаган шахсга нисбатан содир этганликда
гумон қилинмоқда, мазкур жиноят учун йигирма йилгача муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси муқобилсиз тарзда назарда тутилган, у чет давлат
фуқароси ҳисобланади, оталик ришталари билан боғланмаган, унинг
қарамоғида ҳеч ким йўқ, ёши ва соғлиғининг ҳолатига кўра унинг бир жойдан
бошқа жойга кўчиб юриш имкониятлари чекланмаган.
Баён этилган ҳолатлар йиғиндисини ҳисобга олган ҳолда, суд, Камчыбек
У.Б., енгилроқ эҳтиёт чораси билан озодликда қолган тақдирда, гумоннинг
оғирлиги остида дастлабки тергов органлари ва суддан қочиб яшириниши, бу
билан жиноят ишини юритишга тўсқинлик қилиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Кўрсатилган ҳолатларда суд гумон қилинувчи Камчыбек У.Б., га нисбатан
қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёт чорасини, шу жумладан уй
қамоғини қўллаш мумкин эмас деб топади. Судга тақдим этилган материаллар
гумон қилинувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни танлаш
тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун етарлидир.

Перевод выполнен переводчиком Аскаровой З.М.


6

Гумон қилинувчини шу жумладан соғлиғининг ҳолатига кўра қамоқда


сақлаш мумкин эмаслигини тасдиқловчи маълумотлар суд мажлисида тақдим
этилмаган.
Шундай қилиб, суд гумон қилинувчига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида
қамоққа олишни танлаш учун зарур бўлган асослар йиғиндиси суд томонидан
мазкур эҳтиёт чорасини танлаш учун истисноли ҳолат деб баҳоланиши мумкин,
деган хулосага келади.
Юқорида айтилганларга кўра, суд катта терговчининг илтимосномаси
асосли ва қаноатлантирилиши лозим, деган тўхтамга келади.
Россия Федерациясининг ЖПК 108-модда билан раҳбарланиб, суд

қарор қилди:

1990 йил 14 октябрда туғилган гумон қилинувчи Камчыбек Уулу


Бекболсунга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш 01 (бир) ой 30
(ўттиз) сутка муддатга, яъни 2020 йил 10 (ўнинчи) ноябргача танлансин.
Қарорнинг нусхаси томонларга юборилсин. Қарор устидан у қабул
қилинган кундан бошлаб уч сутка ичида Тверь шаҳар Заволжье туман суди
орқали Тверь вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин, аммо дарҳол ижро этилиши
лозим.
Айбланувчи ишни апелляция инстанцияси суди томонидан ўзининг
иштирокида кўриб чиқиш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқига эга ва бу ҳақда
у ўзининг апелляция шикоятида кўрсатиши лозим.

Судья имзо С.А. Федосеева

Перевод выполнен переводчиком Аскаровой З.М.

Вам также может понравиться