Вы находитесь на странице: 1из 22

Мавзу: Қадимги дунёнинг етти

мўжизаси

Дарснинг мақсади:
Таълимий: Ўқувчиларга дунёдаги энг қадимги давлатлар
томонидан яратилган машхур обидалар ҳақида тушунча бериш.
Тарбиявий: Бу обидалар ҳақиқий мўжиза бўлиб инсоният
томонидан яратилганлиги хақида маълумот бериш.
Ривожлантирувчи: Ўқувчилар обидалар хақида умумий
маълумотга эга бўладилар.
Дарснинг жихозлари:
1. 5-синф учун тарихдан хикоялар дарслиги.
2. Дунёнинг сиёсий харитаси.
3. Етти мўжизанинг расмлари.
Дарснинг бориши:
1. Ташкилий қисм:
А) Синфнинг холатини текшириш. Б) Давоматни аниқлаш.

II. Ўтилган мавзу: Қадимги Юнонистон ва Рим давлати


хақида сўраш.
Саволлар:
1. Юнонистон сўзининг маъноси?
2. Юнонистон олимларидан кимларни биласиз?
3. Геродот ким?
4. Рим давлати қачон ташкил топган?
III. Янги мавзунинг баёни:
ДТС элементлари:

Сфинкс – гавдаси шерникига боши одамникига


ўхшаб ишланган жонзод хайкали. У Фиравн
қудрати хокимиятининг рамзи бўлган.
Мабуда – қадимги юнонлар тушунчасида худонинг
хотини ёки қизлари.
Макбара – қабр устига қурилган бино.
Режа:
1. Етти мужиза хақида умумий маълумот.
2. Етти мужизанинг хар бири хақида тушунча.
Кадимги мисрликлар урта ер денгизи атрофидаги
мамлакатларда бунёд этилган ва ўз салобати гўзаллиги билан
ўша замон одамларини хайратга солган иншоотлардан
еттитасини дунёнинг етти мўжизаси деб атаганлар.
Улар хақида ёзма маълумот хам қолдирганлар. Дунёнинг
бу етти мўжизаси қуйдагилар эди:
1. Миср эҳромлари.
2. Бобил осма боғлари.
3. Мабуда Артемида ибодатхонаси.
4. Олимп худоси Зевснинг хайкали.
5. Қуёш худоси Гелиос хайкали.
6. Александр маёғи.
7. Галикарнас мақбараси.
Миср эҳромлари. Қадимги
Мисрда вафот этган фиравн
жасади учун аввал махсус уй
тобут ясалган. Бундай уй
саркофаг деб аталган.
Фиравннинг мумиёланган
жасади унга солинган.Ана
шундай мақбаралар эҳромлар
деб аталган.Миср эҳромлари
фиравнлар ҳаётлигидаёқ
қурилган.
Бобил осма боғлари.
Милоддан қарийб 600 йил
аввал Бобил подшоси
Навуходоносор тарихга 2
Бобил осма боғлари номи
билан кирган боғни бунёд
этган.У бу боғни хотини
Семирамидага атаб
қурдирган.Боғ тўрт қаватли
бўлган.Хар бир қаватдаги
боққа зинапоялар орқали
чиқилган.
Олимпия худоси Зевс
хайкали. Қадимги
юнонлар дини кўп
худолик бўлган.
Афсоналарга кўра улар
Олимп тоғида яшаганлар.
Олимпда Зевсга атаб
ибодатхона ва хайкал
қурилган.
Маьбуда Артемида
ибодатхонаси.
Маьбуда Артемида
шарафига Эфес
шахрида улкан
ибодатхона қурилган.
У хосилдорлик
хомийси шунингдек
аёллар мададкори
хам бўлган.
Қуёш худоси Гелиос
хайкали. Мил.авв.304
йилда Родос ахолиси
шахарнинг бир йиллик
қамалдан озод бўлганлиги
шарафига шахар хомийси
Қуёш худоси Гелиоснинг
хайкалини яратишга қарор
қилганлар. Хайкалда Қуёш
худоси Гелиоснинг боши
Қуёшга тегиб тургандек
тасвирланган.
Александр маёғи.
Мил.авв.283 йилда Миср
сохилларидан узоқ бўлмаган
Форос оролида ўша
замоннинг ажойиб мўжизаси
Александр маёғи бунёд
этилган. Маёқ кемаларнинг
Александрия бандаргохида
кириш хавфсизлигини
таьминлашга хизмат қилган.
Галикарнас
мақбараси. Қадимги
Юнонистонда Карий
подшолиги бўлган.
Унинг пойтахти
Галикарнас шахри
эди. Мақбарани 353
йилда вафот этган
Марвол қурдирган.
Буюк инсонлар буюк яратувчилик ишлари
билан ном қолдирадилар.

Дарс усули : Муаммоли баён


хулоса

Умуман олганда , қадимий дунёнинг етти мўжизаси


мавзусига хулоса қиладиган бўлсак, энг қизиқарли
мавзулардан бири бўлиб, бу мавзу ўзининг ахамиятини
шу давргача йўқотмаган тарихий обидалар ҳақида сўз
боради . Бу эса хозирги кунда хамма хайрат билан
боқадиган бу обидаларни яхшироқ билиш имконини
беради .
1. Фиръавн номи нимадан келиб чиққан ?
2. Клеопатра ким бўлган ?
3. Бобил осма боғи ким учун қурилган ?
4. Зевс хайкалини ким яратган ?
5. Қуёш худоси Гелиос ҳайкали ниманинг
шарафига қурилган ?
6. Алексндр маёги нима вазифани бажарган ?
7. Қадимий Юнонистондаги Карий подшолигининг
пойтахти қаерда эди ?
8. Галикарнас мақбараси ким томонидан қурилган ?
Фаол қатнашган ўқувчиларни бахолаш.
Келгуси дарсга юқоридаги саволларга
жавоб ёзиб келиш.

Вам также может понравиться