Вы находитесь на странице: 1из 25

График моделлаштириш

Режа:
1. Компьютер графикаси турлари
2. Растрли графика
3. Векторли графика
4. Фрактал графика
5. Ранг ҳақида умумий тушунча
6. Рангнинг RGB модели
Компьютер графикаси турлари

Шахсий компьютерлардан фойдаланишда энг кўп тарқалган


йўналишлардан бири - бу компьютер графикасидан фойдала-нишдир. Бу
йўналишда фақатгина профессионал дизайнер ёки рассомлар эмас, балки
оддий фойдаланувчилар ҳам ишлаши мумкин. Бунинг учун махсус
компьютер графикаси программалари бўлиши зарурдир.

Замонавий мультимедиа программалари компьютер графикасисиз


ишлай олмайдилар. Оммавий ҳолда қўлланиладиган программалар ишлаб
чиқаришнинг 90% вақти шу программаларни безаш учун сарфланади.
Компьютер графикаси программалари 3 турга
бўлинади:

1. Растрли графика

2. Векторли графика

3. Фрактал графика

Бу программалар бир - бирларидан тасвир-ларни


акс эттириш усуллари билан фарқ қилади.
Растрли графика

Растр графикаси асосан электрон ва полиграф нашриётларда


қўлланилади. Растр графикасининг асосий элементи сифатида нуқта
қабул қилинган. Агар тасвир экранда кўрилса, бу нуқта «пиксел» деб
айтилади. Компьютерда қўлланиладиган
Векторли графика
операцион тизимларнинг
имконитияга кўра, 480х640, 800х600, 1024х768 ва ундан кўпроқ
пикселга эга бўлган тасвирлар жойлашуви мумкин. Тасвирнинг ўлчамига
кўра унинг имконияти ҳам ошиб боради. Экраннинг имконияти
параметрик бўлиб, бир дюймдаги нуқталар сони билан белгиланади.
Растрли графика

Растрли графикаси учун камдан - кам ҳолларда график


дастурлар ёрдамида қўлда бажарилган тасвирлар ишлатилади.
Профессионал расм ёки фотосуратни растр графикасида кўпроқ
қўллаш кузатилади. Охирги пайтда растр тасвирларни экранга
киритиш учун рақамли фото ва видеокамералар қўлланилмоқда. Шу
сабабли растрли графикасини асосий мақсади тасвирни яратиш эмас,
балки мавжуд тасвирни қайта ишлашдир. Аммо растрли графика
камчилардан ҳам ҳоли эмас.
Растрли графика

Масалан:

1. Ҳар бир тасвирни акс эттириш ва кодлаш учун катта


ҳажмдаги хотира майдонлари талаб этилади.

2. Майда деталларни кўриш учун тасвирни катталаштириб


бўлмайди
Векторли графика

Векторли графика - унинг тасвирни акс эттиришда асосий


элементи чизиқ бўлиб ҳисобланади. Компьютер хотирасида бу
чизиқ жуда катта жой эгаллайди, чунки хотирада чизиқнинг
параметрлари кўрсатилади ёки формула орқали берилади.
Унда содда объектлар мураккаб объектларга бирлаштирилади,
шу сабабли вектор графикасини объектга йўналтирилган
графика деб ҳам айтилади.
Векторли графика

Компьютер хотирасида вектор графикаси чизиқлар


сифатида сақланиб туришига қарамасдан, тасвир экранга
нуқталар сифатида чиқарилади. Тасвирни экранга чиқаришдан
олдин ҳар бир параметрни ҳисоблаб чиқади. Шу сабабли
вектор графикасини ҳисобланувчи графика ҳам деб айтилади.
Вектор графикаси ёрдамида содда турдаги безаш ишларини
олиб бориш мумкин.
Фрактал графика

Фрактал графика - бу математик тенгламалар ёрдамида


ташкил этиладиган тасвирдир. Энг содда фрактал объект
сифатида қор учқунларини, ёки папоротник баргини
келтириш мумкин. Шунинг учун ҳам фрактал объект чизиш
ёки безаш асосида эмас, балки программалаштириш
асосида ҳосил бўлади.
Фрактал графика

Компьютерда ташкил қилинган турли ўйинларда ҳам


фрактал графикасидан фойдаланилади. Фрактал графикаси
компьютер хотирасида сақланиб турмайди. Ҳар бир тасвир
тенглама ёки тенгламалар системаси асосида қурилади.
Фрактал графикадаги тенгламанинг бирор коэффициентини
ўзгартириш орқали бутунлай бошқа тасвирни ҳосил қилиш
мумкин.
Векторли графика муҳаррирларига мисол қилиб Adobe Illustrator, Corel Draw ва
Macromedia Flash дастурларни айтиш мумкин. Ушбу дастурларда расмлар ҳар хил
чизиқлар ва қийшиқ векторлардан иборат бўлади. Векторли графикада яратилган
расмлар логотип, иллюстрациялар ва заставкалар яратишда фойдаланилади.
Растрли графика муҳаррирларига мисол қилиб Adobe Photoshop ва Paint
дастурларни айтиш мумкин. Ушбу даструларда расмлар майда квадрат - пикселлардан
иборат бўлиб мозаика ҳолатида расмни ҳосил қилади.
Растрли графикадан рақамли фотосуратлар ва сканердан олинган расмлар билан
ишлаш учун фойдаланилади. Компьютер графикасида дюймдаги пикселлар сони (ppi)
асосий шарт бўлади. Қанча кўпрок пикселлар сони бўлса шунча тасвир сифатлирок
бўлади.
Масалан, агар ppi=72 бўлса у ҳолда 1 квадрат дюймга 5184 пискел

жойлашади ва унинг хажми 6 Кб бўлади, агар эса ppi 144 бўлса у ҳолда 1

квадрат дюймга 20736 пискел жойлашади ва энди унинг хажми 21 Кб га тенг

бўлади. Шу билан бирга мониторнинг кўрсатиш ва принтернинг чиқариш

сифати - дюймга пискеллар сони (dpi) (72 ёки 96 dpi) ва дюймга чизиқлар

сони (Ipi) (300-2400 dpi лазерли, сепувчи принтерлар учун ва 75-200 dpi

матрицали принтерлар учун), ҳамда компьютер ранглар сифати (2, 16, 256, 32

000, 16 000 000 ранглар сони) ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.
Ранг ҳолатлари - рангларни чиқариш ва кўрсатиш йўли. Ранг

ҳолатлари 2 хил бўлади: RGB (қизил, яшил, кўк) мониторларда

тасвир кўрсатишда фойдаланилади, CMYK (ҳаворанг, пурпур,

сариқ, қора) босмада фойдаланилади. RGB ҳолатидаги ранглар

сони CMYK ҳолатга қараганда кўпроқ.


Ранг ҳақида умумий тушунча

Ранг – бу бизнинг ёруғлик нурларни идрок этишимизнинг


омилларидан биридир. Нур ёки ранг билан тадқиқодчилар
азалдан қизиқиб келганлар. Бу соҳадаги оламшумул ютуқлардан
бири Исаак Ньютоннинг оқ ёруғлик нурининг ташкил этувчи
қисмларга ажратилиши бўйича 1666 йилда ўтказган
тажрибаларидир. Илгари оқ нур энг содда нурдир деган тасаввур
мавжуд эди. Ньютон буни инкор қилди. Ньютон тажрибаларининг
моҳияти қуйидагича.
Ранг ҳақида умумий тушунча

Оқ ёруғлик нури (қуёш нуридан фойдаланилди) учбурчакли


шиша призмага йўналтирилди. Призмадан ўтган нур синиб,
экранга йўналтирилганда ранглар соҳаси-спектрни ҳосил қилди.
Спектрда аста-секинлик билан биридан иккинчисига ўтувчи
камалакдаги барча ранглар мавжуд эди. Бу ранглар бошқа
қисмларга ажралмайди. Ньютон спектрни яққол намоён бўладиган
ҳар хил рангларга мос келувчи етти қисмга ажратди.
Ранг ҳақида умумий тушунча

У ушбу етти рангни яъни қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил,


ҳаворанг, кўк ва бинафша рангларни асосий ранглар деб
ҳисоблади. Ранглар нега етти хил? Баъзи кишилар буни
Ньютоннинг етти сонининг сирли ҳусусиятига ишонганлиги билан
тушунтирадилар. Ньютон тажрибаларининг иккинчи қисми шундай
бўлди. Призмадан ўтган нур иккинчи призмага йўналтирилди. Бу
иккинчи призма ёрдамида яна оқ нур олиш имкони бўлди.
Ранг ҳақида умумий тушунча
Шундай қилиб, оқ
нур кўплаб бошқа
нурларнинг қоришиғидан
иборат эканлиги
исботланди. Етти хил
асосий нурларни Ньютон
ҳалқа бўйлаб
жойлаштирди (1- расм).
Ранг ҳақида умумий тушунча

Ньютон баъзи нурлар асосий нурларнинг маълум


нисбатдаги аралашмаси сифати ҳосил бўлади, деб фараз қилди.
Агар ранглар ҳалқаси асосий ранглар чегарасидаги нуқталарга
аралашмадаги ўша ранг миқдорига тенг юк оссак, унда йиғинди
нур оғирлик марказига мос келади. Оқ нур ранг ҳалқасининг
марказига тўғри келади. Ранглар тадқиқотини кейинчалик Томас
Юнг, Джемс Максвелл ва бошқа олимлар давом этказдилар.
Ранг ҳақида умумий тушунча
Инсоннинг нурларни идрок этишини ўрганиш анчагина муҳим
масала бўлди, аммо асосий эътибор нурнинг объектив
ҳусусиятларини тадқиқ этишга қаратилади. Ҳозирги пайтда
физиклар ёруғлик нури икки хил ҳусусиятга эга, деб
ҳисоблайдилар. Бир томондан, ёруғликнинг Христиан Гюйгенс
томонидан 1678 йилда олға сурилган тўлқин назарияси ёрдамида
ёруғлик нурининг кўпгина ҳусусиятлари, шу жумладан қайтиш ва
синиш қонунлари, тушунтириб берилади.
Рангнинг RGB модели

Бу модель нурланиш принципи асосидаги қурилмалар ёрдамида олинадиган

рангларни ифодалаш учун фойдаланилади. Асосий ранглар сифатида қизил (Red), яшил

(Green) ва кўк (Blue) танлаб олинган. Бошқа ранг ва унинг нозик турлар юқорида айтилган

асосий рангларнинг маълум миқдорини қўшиш билан олинади.

RGB тизимининг қисқача тарихи шундай. Томас Юнг (1773 – 1829) уч дона фонар олди

ва уларга қизил, яшил ва кўк ёруғлик фильтрлари ўрнатди. Шу тарзда рангларга мос

келувчи ёруғлик нури манбалари олинди. Оқ экранга бу уч манбадан чиққан нурни

йўналтириб, олим мана шундай тасвирни олди (2-расм). Бу манбалардан тушган нур

экранда рангли ҳалқалар ҳосил қилди.


2 – расм. RGB тизимининг асосий ранглари ва уларнинг қўшилиши
Ҳалқалар кесишган жойда рангларнинг қўшилиши рўй берди. Сариқ
ранг қизил ва яшил рангларнинг қўшилишидан, ҳаворанг – яшил ва кўк
рангларнинг қўшилишидан, тўқ қизил (қирмизи) ранг кўк ва қизил
ранглардан, оқ ранг эса ҳар учала асосий рангларниг қўшилишидан
ҳосил бўлди. Бироз вақт ўтгач Жеймс Максвелл (1831 – 1879) биринчи
колориметрни ясадики, унинг ёрдамида одам кўриб туриб
монохроматик ранг ва RGB ташкил этувчиларининг берилган нисбатида
қўшилишидан ҳосил бўлган рангни таққослаш имконига эга бўлди.
Asosiy adabiyotlar
1. Kadirov M.M “Axborot texnologiyalari” o`quv qo`llanma 1-qism “Fan va
texnologiya” Toshkent 2018 316 b
2. Kadirov M.M “Axborot texnologiyalari” darslik 2-qism “Fan va texnologiya”
Toshkent 2018 316 b.
3. Kenneth C. Laudon, Jane. P. Laudon. Management Information Systems: Managing
the Digital Firm, 13th Edition, Pearson Education, USA 2014. P 621.
4. Faithe Wempen. Computing Fundamentals IC3 EDITION. John Wiley & Sons
5. Ltd, United Kingdom. 2014. P 722.
6. Beth Melton. Microsoft Office Professional 2013. Step by Step. USA 2013. P 1184.
7. Kunwoo Lee. Principles of CAD/CAM/CAE: The Computer Aided Engineering Design
Series. 5st Edition. Addison Wesley Longman, USA, 2015.
8. Alex Allain. Jumping into С++. USA, 2014. p 340.
9. Nazirov Sh.A., Qobulov R.V., Bobojonov M.R., Raxmanov Q.S. С va С++ tili. Voris-
nashriyot. Toshkent 2013.488 b.
Эътиборингиз учун рахмат

Вам также может понравиться