Вы находитесь на странице: 1из 42

3 Маъруза: Сув таъминоти

арматуралари ва қувурлари
Режа:
1. Совуқ сув тармоғида ишлатиладиган
қувурлар ва арматуралар.
2Сув ўлчагич тугунлари ва сув сарфини
ўлчаш ускуналари.
Сув тармоғи арматуралари
 Сув тармоғини нормал ишлатиш учун бошқарув-
тўсув (задвишка,вентиль), сув тақсимловчи
(кранлар, колонкалар, пош, гидрогидлари),
химояловчи (химоя клапани, вантуз) арматуралари
(жихозлар) қўлланилади.
 Беркитиш арматураси сифатида вентиль d=15÷50
мм гача, задвижка d≥50 ммдан ишлатилади.
Беркитиш арматурасининг вазифаси оқаётган
суюқлик оқимини беркитиш ва алоҳида тармоқдаги
қувурларни таъмирлаш даврида сувни ўчиришдан
иборат.
Задвижка:
а) паралел б) понасимон
в)Айланма дискли зулфин:
1 – корпус, 2 – айланма диск, 3 – ўтказувчи механизм, 4 –
электродвигатель.
г)Номунтазам беркиладиган айланма тескари клапан:
1 – корпус, 2- клапан тарелкаси, 3 – корпус қапқоғи 4 - ричаг
Беркитиш арматуралари. а,б) тўғри ва эгри вентил; 1 – корпус, 2-
беркитувчи гайка, 3 – маховик, 4 – шпиндель, 5 – сальник, 6 – бош
каллак, 7 – резинали қистиргич(прокладка), 8 – винт ва шайба, 9 –
йиғишдаги клапан.
Созловчи арматура - бино совуқ сув
тармоғидаги босимни, сув сарфини ва
ташқи муҳит шароитини ўзгаришини
инобатга олмаган ҳолда (масалан, шахар
совуқ сув тармоғидаги босимни тебраниши)
тармоқдаги сув сарфи ва босимни бир
меъёрда ушлаб туради.
Созловчи арматура сифатида доимий
маҳаллий қаршиликли (диафрагма,
насадкали втулкалар) ва гидравлик
ускуналар (созловчи муфталар, босим
созлагичлар) ишлатилади.
Расмда 214 10 НЖ туридаги босим
созлагич кўрсатилган
РРЛТ – 1 туридаги босим созлагич
Сақлаб қолиш арматурасига – сақлаш
қолиш клапанлари, тескари клапанлар ва
ҳаво тўплагичлар киради. Сақлаб қолиш
арматураси қувурлар ва ускуналарни газ
ва суюқликни ортиқча ва йўл қўйилган
босимдан ҳимоя қилади.
Қувурлар тизимидаги йўл қўйилган ишчи
босим кўпайиб кетганда сақлаб қолиш
клапани аварияни олдини олиш мақсадида
автоматик равишда ишчи мухитдаги
ортиқча босимни чиқариб ташлайди.
Клапанлар очиқ ва ёпиқ бўлади.
Ёпиқ турдаги клапанлар герметик бўлиб, босим
қарама – қарши ишлайди.
Эхтиёт клапанларга қўйилган талаблар қуйидагича:
 Тизимдаги белгиланган чегаравий босим тўлиқ
очилганда тўхтамасдан ишлашини таъминлаши.
 Босим созлагич очиқ ҳолда ҳисобий ишчи
мухитни шундай ўтказиши керакки, тизимдаги
босим чегарадан чиқиб кетмаслиги керак;
 Қувур тизимидаги босим камайганда ёпилиб,
тизимдаги герметикликни сақлаши керак.
Тескари клапанлар сувнинг тескари
харакатланишини олдини олади.
Сув олиш арматураси - ички сув
тармоғининг энг асосий
элементларидан ҳисобланади.
Конструкцияси бўйича сув олиш
арматураси турли хиллиги билан
фарқланади.
Беркитиш қисмларининг ишлаш принципи
бўйича сув олиш арматураси қуйидаги
турларга бўлинади. Вентиль туридаги (расм
а,б,в), золотникли (расм д,е,з,и), шайбали
(расм г,ж) ва клапанли. Сув олиш арматураси
хожатхонада ўрнатиладиган кранларга, (фақат
бир хил хароратли сувларни бошқариш учун),
сузиб юрувчи клапанлар, сув бакларини
тўлдириш учун; аралаштирувчи кранлар,
сувни иккита узатма орқали узатадиган (совуқ
ва иссиқ сувни) ва сув харорати ва сарфини
созловчи турларга бўлинади.
Сув олувчи аралаштирувчи арматура
иссиқ ва совуқ сувни олиш ва тарқатиш
учун белгиланган. Вазифасиа кўра улар
мойкалар, ванна ва душхоналар,
умивальниклар учун аралаштирувчи
кранлар турига киради: харорат ва сув
сарфини созлаш учун улар вентил (икки
вентилли), шайбали (битта бошқарувчи
қўлли) ва термостатик турларга бўлинади
Сув тармоғи колонкалари кўча сув
тақсимлаш қувурларида ишлатилади.
Пош-гидроитлар ҳар 150 м га қўйилиб, ўт
ўчириш учун сув олиш пайтида
ишлатилади.
Вантузлар водопровод тармоғидаги хавфни
чиқариб юбориш учун ишлатилади ва х.к.
Кўча сув олиш колонкалари
Тўлдирувчи арматура – ювиш
бакларига сув бериш, босимли запас
баклар ва чегарагача сув билан
тўлдирувчи сиғимлар.
Ҳисобий чегарагача сув узатилгандан
сўнг кран ишончли ёпилиши керак.
Ювиш баклари учун икки турдаги
сузиб юрувчи клапанлар: ишловчи ва
босимга қарши ёпувчи (махкамловчи)
ва йўлакай босимдаги клапанлар.
Сув тармоғида қўлланилладиган
қувурлар
 Ташқи водопровод тармоғида чўян, пўлат, темирбетон,
асбетоцемент ва пластмасса трубалар кенг қўлланилади.
 Полиэтилен трубалар 500 ли гача ва ёғоч трубалар 300 ли гача.
 Чўян трубалар раструбли, пўлат трубалар резбали ва сваркали,
асб.цем. трубалар муфталар ёрдамида бириктирилади.
 Пўлат трубалар ташқи томонидан коррозияга қарши битум ёки
рермо-битумли қопламалар орқали химояланади.
 Сув тармоғи қувурлари қайси тури қўлланиши махаллий
шароитга, иқтисодий ва техник шароитларга боғлиқ. Кўп
ҳолларда чўян трубалар қўлланилади.
 Ички сув тармоғини қуриш учун пўлат, чугун, асбестоцемент ва
пластмасса қувурлар қўлланилмоқда
 Қувурларни танлаш жараёнида қуйидаги, уларнинг
хусусиятига аҳамият бериш керак: кераклик миқдордаги
сувни ўтказиш, сув сифатига таъсир этмаслик, кўп
йиллар хизмат қилиши, кам оғирлик ва қийматга эга
бўлиши, монтаж қилиш оғир бўлмаслиги, коррозияга
чидамли.
 Пўлат қувурлар ўзининг юқори мустаҳкамлиги арзон
туриши, узун қилиб ясалиши (6 метргача), яхши монтаж
қилиш хусусияти букилиши ва сварка қилиш
мумкинлиги учун кенг сув таъминотида ишлатилмоқда.
 Ички водопровод тармоқлари учун асосан сув ва газ
учун ишлатиладиган электрогазсварной қувурлар
қўлланилмоқда. Уларнинг ўлчамлари 10 мм дан
бошланиб 150 мм бўлади.
Пўлат қувурларни резьба билан улаш
фасон қисмлари
 Пластмасса қувурларни ҳамма яхши хусусиятларидан
қатъий назар, улар пўлат қувурларга нисбатан кам
мустаҳкамлиги, юқори температура остида кенгайиш
мумкинлиги ва вақт ўтиши натижасида улардан кенг
фойдаланишни чеклайда.
 Полипропилен пластмасса қувурлари ва фитинглари кенг
қўлланиши ерига эга бўлиб, бошқа турдаги қувурлардан
анча афзалдир. Бу қувурлар  950С иссиқликда ишлаши
мумкин, ишлаш даври 50 йил, иссиқ сув ва иситиш
тизимида эса 25-30 йил хизмат қилади. Ишқорий
сувларга чидамли. Қувурнинг ички қисми текис
бўлганлиги учун унга чўкмалар ва тузлар ёпишиб
қолмайди, шунинг учун қувурларни тез-тез тозалаб
туришликка муҳтожлик йўқ.
Темир ва пластика асосида яратилган
қувурлар (металлопластик)
 Булар қуйидаги хусусиятга эга:
 1. Ушбу қувурлар ўзининг кўп йиллик хизмат қилиши, ишончлилиги ва хизмат кўрсатиш
осонлиги билан ажралиб туради, агар пўлат қувурлар 15-20 йил хизмат кўрсатса, бу
қувурларни 20 йилдан кўп ишлатса бўлади.
 2. Коррозияга чидамли, тузларни ичига ёпишиши кам.
 3. Агрессив суюқликларга чидамли.
 4. Ички даврларга лойқалар ёпишмайди.
 5. Сув ўтказиш даражаси пўлат қувурларга нисбатан 1,3 марта юқори.
 6. Юқори даражада эгилувчанлик ва кам оғирликка эга.
 7. Монтаж қилиш қулай, қувурлар ўралган ҳолда келтирилади ва ишлатилади, уланиш
оддий усулларда амалга оширилади.
 Бетон қоришмалар ичида хеч қандай чекловсиз қолдириш мумкин.
 8. Юқори даражада, ҳеч қандай пайвандлаш ускунасиз, таъмирлаш ишларини ўтказиш
мумкин.
 9. Юқори даражада шовқинни ўзида олиб қолиши билан ажралиб туради.
 10. Иссиқликни ўзидан чиқариб юбориши кўрсатгичи бўйича ва пластика асосида
тайёрланган қувурлар пўлат қувурларга нисбатан 175 марта, мис қувурларга нисбатан эса
1300 марта камдир.
 11. Чалғувчи токларни ўзидан ўтказмайди.
 12. Эстетик талабларга жавоб беради.
 - пайвандлаш ва бўяш керак эмас.
 13. Музлаганда ёрилиб кетмайди ва усти терламайди.
Сув ўлчагич тугунлари ва сув сарфини
ўлчаш ускуналари
 Комфорт шароитларда сув ишлатилиши чегарасиз
бўлиб, кўп миқдорда сув сарф қилинишига йўл
қўйилмаслиги керак. Табий ресурслардан
самарали фойдаланиш, сув таъминоти тизимида
сув сарфини тежаб ишлатиш принципиал
схемаларни тўғри танлаш, сув сарфида тежамкор
вариантларни қўллаш ҳозирги куннинг давр
талаби.
 Сув сарфидан самарали фойдаланишда энг аввал
сув истеъмол меъёрини қатъий ҳисобга олиш
керак. Шундай мақсадлар учун сув ўлчагичлар
ишлатилади.
Икки хил сув ўлчаш асбоблари мавжуд.
Сарф ўлчагичлар ва сув ўлчагичлар.
Биринчи турдагилар – сув сарфини
зудлик билан ўлчайди, сув ўлчагичлар
умумий сув сарфини икки ҳисобий
оралиқ вақт ичида ҳар хил тезликда
ўтадиган умумий сув сарфини ўлчайди.
Ишчи органларининг турига қараб
икки турга – турбинали ва парракли
сув ўлчагичларга бўлинади.
Тезкор сув ўлчагичларнинг ишлаши
парракли ёки трубиналарнинг айланиш
тезлигига боғлиқ. Парраклар ёки
трубиналарнинг айланиш тезлиги
ўтадиган сув сарфига
пропорционалдир.
Парракли сув ўлчагичлар вертикал
айланувчи ўқли бўлиб, d=15 ммдан 50
мм гача бўлади.
Парракли сув ўлчагич
Турбинали сув ўлчагичлар горизонтал
ўқли бўлиб, d=50 ммдан 250 мм гача
бўлади.
Парракли сув ўлчагичлар қувурларга
резъба ёрдамида уланади.
Сув ўлчагичлар совуқ сувда +40 0С
гача, иссиқ сувда +90 0С гача ўлчайди.
Турбина туридаги сув ўлчагичларда
ишчи орган сифатида турбина
ишлатилади.
Турбинали сув ўлчагич
Сув ўлчагичларни бинога сув кириш ерига яқин
ўрнатиш, хонадаги харорат эса 2 0С дан кам
бўлмаслиги, сув ўлчагичга яқинлашиш осон
бўлиши керак, агар бунинг имконияти бўлмаса, у
ҳолда счетчик тугуни махсус иссиқлик сақлаш
қопламаси билан ўралган бўлади. Бино ичида
счетчиклар махсус ажратилган ерда, девор бўйлаб
ёки чуқурларда жойлаштирилади. Қудуқларни
чуқурлиги сув тармоғини чуқурлигига тенг
бўлади, аммо уларнинг ўлчамлари 1,2 х 1,2 м,
айланасимон бўлса қудуқни диаметри 1,25
метрдан кам бўлмаслиги шарт.
Турбинный ва Парракли счетчикли
сув ўлчаш тугунлари схемаси
ОСВУ / ОСВХ маркадги сув миқдорини
ўлчаш счетчиклари схемаси
Сув ўлчагичларни танлаш
Сув ўлчагични танлашда берилган
объектни сув истеъмоли режимини сув
ўлчагични калибрига тўғри келишини
аниқлаш ва ҳисобий сув сарфида вужудга
келадиган босим йўқолиши аниқланади.
Сув ўлчагични шартли сув ўтказиш
диаметри ҚМҚ 2.04 – 01.98 га мувофиқ,
ўртача соатлик сув сарфига танланади ва
йўл қўйилган босим йўқолишига
текширилади.
Шартли ўтказувчи диаметрли сув
ўлчагичлар қуйидагиларга текширилади:
а) хўжалик – ичимлик, саноат ва бошқа
доимий эхтиёжлар учун максимал бир
секундли сувни ўтказиш учун: парракли
совуқ сув ўлчагичларда босим йўқолиши
2,5 метрдан, турбинали сув
ўлчагичларда 1 метрдан ошмаслиги
керак.
б) ички ёнғинни ўчириш, ёнғинга қарши
сув сарфини ўтказиш учун, босим
йўқолиши 10 метрдан ошмаслиги керак.
Сув ўлчагичларда босим йўқолиши
қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

Hвод=Sq2

Бу ерда: S – тезкор, парракли сув


ўлчагичнинг гидравлик қаршилиги;
қиймати 3.4 жадвалдан олинади.
q – бинога киришдаги сувнинг ҳисобий
сарфи, л/с.
Назорат саволлари
1. Беркитув ва бошқарув арматуралари
вазифаси?
2. Задвижка ва вентилларнинг
қўлланилиши?
3. Сув таъминоти қувурлари турлари?
4. Сув ўлчаш ускуналари турлари?

Вам также может понравиться