Вы находитесь на странице: 1из 30

Савол 3.

Шарқ мутафаккирларидан бири Аҳмад Дониш “Наводур ул воқеа” китобида шундай


сўзларни келтиради. Улар ўртасидаги низолар бундан олдинги оилаларда ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор
ва бундан кейин ҳам бўлади. Улар доимо уришаверадилар. Нима сабабдан? Нима учун
уришаётганларини ўзлари ҳам билмайдилар. Шунинг учун уришадилар.Савол: Аҳмад Дониш ушбу
фикрида кимларнинг уришишини кўзда тутган?
Жавоб: Қайнона келин.
Савол 4. Иқтисодий инқироз туфайли Таиландда бу ишчилар ҳам ишсиз қолишади. Улар сони 200 та
бўлиб, охири ўз тирикчиликларини ўзлари ўтказадиган бўлишди. Савол: Бу ишчиларни топинг.
Жавоб: Филлар.
Изоҳ: Филлар ишдан бўшатилиб қўриқхонага қўйиб юборилган.

Савол 9. Франциянинг жанубида ишловчи теримчилар эрта тонгда уни териб олишади. Айнан шу
пайтда унинг ҳиди ўткир бўлармиш. Савол: Теримчилар нима теришади?
Жавоб: Атиргул япроқлари.
Савол 10. Песимист туннелни кўради. Оптимист туннел охиридаги нурни кўради. Реалист туннелни,
нурни ва узоқдан келаётган поездни кўради. Савол: Машинист нимани кўради?
Жавоб: Машинист эса релсда ўтирган 3 та ахмоқни кўради.
Савол 11. Турли хил чиройли, маъноли иборалар ҳаётда учрайди. Шулардан бирини эшитинг. Бир
киши ўлса фожеа, 1000 киши ўлса... Марҳамат жумлани тўлдиринг.
Жавоб: Бир киши ўлса фожеа, 1000 киши ўлса статистикадир.
Савол 12. Немис олимлари инсон характерини у севиб ичадиган ичимликлар билан боғлаб
ўрганишган. Уларнинг аниқлашича пивони ёқтирадиганлар худбин, кофени севадиганлар шубҳага
берилувчан бўларкан. Табиий шарбатларни яхши кўрадиганлар қаттиққўл ва жиддий бўларканлар.
Айтингчи озодликка интилувчан кишилар қандай ичимликни хуш кўришади?
Жавоб: Минерал сув.

Савол 15. 1849 йилда сенатор Девид Атчисон Қўшма штатлари президенти бўлади.Фақат бир кунга.
Савол: Атчисон бир кунлик президентлик даврининг катта қисмини нимага сарфлади?
Жавоб: Уйқуга
Савол 16. Кўп дўконларда эркаклар кийими бўлими биринчи қаватнинг кириб чиқиш эшиги ёнидан
жой олган. Савол: Нега?
Жавоб: Чунки кўп эркакларда ўзи учун у бу харид қилишга ҳафсала бўлмайди. Улар учун
ишнинг тезроқ битгани маъқул.
Савол 17. Уларда ҳамма вақт бир хил ҳаракат такрорланади: Олдин калла тўғирланади, кейин елка,
сўнг оёқлар, охирида эса йиқилиш зарбини юмшатиш учун бел букчайтирилади. Савол: Бу ҳаракатлар
ижрочисини топинг.
Жавоб: Мушук йиқилаётганда.
Савол 18. Италия ҳукумати музейларга кириш чипталарининг нархини кўтармоқчи. Дастлаб бу иш
Уфицци галереясида амалга оширилди. Савол: Бу фикрни билдирган Италия маданият вазири Рокко
Бутило нимани назарга тутган?
Жавоб: Чипта нархи кўтарилса музейга кам одам киради. Уларни кузатиш осон. Хавфсизлик
нуқтаи назаридан.
Савол 19. Биринчи фикр: Унга ҳурмат ва эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак, шунда у сизга кўп
нарса беради.
Иккинчи фикр: Агар у хоҳламаса, унга куч билан эга чиқиб бўлмайди.
Учинчи фикр: Агар у атрофингизда бўлмаса бу фожеа.
Тўртинчи фикр: Уни усталик билан илмий йўллар билан бўлсада, инсонга хизмат қилишга мажбур
қилишимиз керак.
Савол: Бу 4 хил фикр нима ҳақида эди?
Жавоб: Табиат ҳақида.
Савол 20. Ўзбек халқида пиёзни бойнинг боласи, сабзини камбағалнинг боласи арчиши керак деган
мақол бор. Савол: Бу мақол нима мақсадда айтилган?
Жавоб: Чунки пиёзнинг дум қисмини кўпроқ олиш керак, бойнинг боласи исрофчироқ бўлади
аямасдан арчиб ташлайди деган мақсадда айтилган.
Савол 21. Айрим манбаларда бу қушнинг бир оёғи бироз калтароқ эканлиги ёзилади. Бошқа манбалар
буни инкор этиб оқсоқлигига сабаб бош бармоғининг бироз қийшиқлигидир дейди. Бу қайси қуш?
Жавоб: Гарринча
Савол 22 . Блиц савол.
1. Лотинчага жой ва ҳаракат сўзларинини таржима қилинг?
Жавоб: Локоматив
2. Қадимги Грецияда тўрт қиррали темир чивиқларнинг бир сиқими қандай аталган?
Жавоб: Драхма
3. Испан тилида қайиқ сўзи қандай аталади?
Жавоб: Каноэ
Савол 23. Канаданинг Квебек шаридаги магазинларнинг пештахталардаги сўзлар француз тилида
ёзилади.Агар дўкон хўжайини пештахтадаги сўзларни инглиз тилида бўлишини хохласа, бемалол,
лекин француз тилида ёзилгани ҳам қолади. Пештахтада 2 тилда ҳам ёзилган ёзув бўлса улар орасида
қандай фарқ мавжуд?
Жавоб: Французча ёзувнинг ҳарфлари инглизча ёзувнинг ҳарфларидан икки баравар катта
бўлиши шарт

Савол 25 Латифа: Бошига муз тушиб ўлган эркакни ўлик хонага олиб келишди. Мурдани ёриб
кўрадиган врач сал ҳазилкашроқ эди. Хуллас, врач у “ўлим сабабчиси” деган. У деб нимани назарда
тутган?
Жавоб: врач у деганда баҳор келганлигини назарда тутган.
Савол 26 У Қорақалпоғистонда 6 та, Самаранд, Бухоро, Фарғонада 3 та,Тошкент,Жиззахда 2 та. Савол
Попда нечта? Изоҳлаб беринг.
Жавоб: Попда 1та
Изоҳ: бу ерда гап бўғин ҳақида кетаётган эди.
Савол 27 Блиц савол
1. Суахили тилига "хавотирланишга ўрин йўқ" сўзларини таржима қилинг?
Жавоб: -Акуна матата
2. Диего, Манфрид ва Сид айнан шу даврда дўстлашишади?
Жавоб: -Муз даврида
3. Ушбу шартнома имзолангач критиклар томонидан “АҚШ хукумати шунча катта холодилникни
нима қилади?”, “Пр.Э.Жонсон оқ айиқлар учун парк қурмоқчими?”, деган танқидлар газеталарга
тинмай ёзилган?
Жавоб: -Аляскани сотиб олиш.
Савол 28: Колорада университети олимларининг фикрларича, ушбу ҳайвонларнинг юзидаги жунлар
уларнинг темпераментидан далолат берар экан. Агар жунлар тутами асосан пешонанинг юқори
қисмида жойлашган бўлса ёки мавжуд бўлмаса, демак бу жонивор асабий ва тажовузкор бўлади. Агар
жунлар тутами кўзларининг ўртасида ёки пастоқда бўлса, демак унга босиқлик хосдир. Ушбу
хусусиятнинг кашф этилиши уларни танлаб олишда қўл келса керак. Қаерга танлаб олишда?
Жавоб: Корридага.
Савол 29: “Кирол – шер” Дисней студиясининг 32-тўлик метражли мултьфильмдир. Шунинг билан
бирга, бир сабабдан келиб чиккан холда, у биринчи хамдир. “Кирол – шер”дан бошқа барча
мультфильмларда иштирок этган персонажни топинг.
Жавоб: Инсон.
Савол 30: Бир танловда иштирок этган ўкувчилар ушбу модданинг кимёвий нуктаи назардан тўғри
бўлган турли хил номларини айтишган. Масалан, гидрогенол, гиповодород кислотаси, гидрокислород
кислотаси каби. Гап қандай модда ҳақида бормокда?
Жавоб: Сув.
Савол 31: «Мерфи конунлари»га кўра кийин вазифани бажаришни ишёкмас ходимга топшириш зарур.
Нима сабабдан?
Жавоб: У осонрок йўлни топади.
Савол 32:
Савол 33: Качи миллатининг фикрича, эгизаклар – иккита юзга эга бўлган бир кишидир. Шу сабабли,
эгизаклар туғилганида уларнинг икковига ҳам бир хил исм беришади. 9 ёшга тўлганларида эгизаклар
қуръа тортишади. Қизил буғдой донасини топган бола ўз исмини сақлаб колади. Иккинчи болани эса,
ўша пайтдан бошлаб бошқача чақира бошлашади. Унга қандай ном беришади?
Жавоб: Иккинчи.
Савол 34:
36 савол: 1,11,12,1121,1321,122131…. Кейинги сонни сиз ёзинг ва изоҳланг.
Жавоб: 132231 олдинги сонда нечта рақам билдиради
37-савол; БМТ бош қароргоҳи биноси ёнида тинчлик рамзи сифатида тўппонча тасвирланган. Қандай
ҳолатда?
Жавоб: Тугилган ҳолатда
38-савол: Қайси машҳур тулпорнинг номи ўзбекчада “буқа бошли” деган маънони беради?
Жавоб: Буцефал
39-савол; У ердаги ўйинда тўп вазифасини типратиканлар, клюшка вазифасини фламинго қушлари
бажарган. Бу ўйин қайси мамлакатда бўлиб ўтган?
Жавоб: Мўъжизалар мамлакатида (алиса)
40-савол: Италия қонунчилиги кўра агар сиз ушбу иш билан шуғулланмочи бўлсангиз албатта
имтиҳон топшириб лизенция оласиз, сўнг душанба жумагача ўрмон кезишингиз мумкин. Сиз ўрмон
кезиб нима иш қиласиз?
Жавоб: Қўзиқорин тераман
41-савол; Александр Романовичга ишонадиган бўлсак, бир пайтлар Буенос-Айрес қирғоқларида
сузиб юрувчи бу махлуқ одамларни анча чўчитган. Бу қайси махлуқ бўлиши мумкин?
Жавоб: -Ихтиандр
42-савол; Инглизларда футбол ҳақида бир ибора бор. Марадона - яхши футболчи, Пеле ундан зўрроқ,
лекин энг зўри бу…….. Марҳамат жумлани тўлдиринг.
Жавоб: Жорж Бест……….Инглизчада бест энг зўр, беттер –зўрроқ, гуд-яхши дегани
Савол 43: Гибралтар – “Феликс” (бекор қилинган). Швейцария – “Танненбаум” (бекор қилинган).
Туркия – “Гертруда” (бекор қилинган). Греция – “Мариту” (бекор қилинмаган ва амалга оширилган).
Собиқ Совет Иттифоқига мос келадигани ҳам бекор қилинмаган эди. Совет Иттифоқига мос
келувчисини айтинг.
Жавоб: “Барбаросса”.
Савол 44: Фурқат Қурбонов саволи: Ҳар қанақа касални давоси – шўр сув. Шўр сув 3 та. Диққат
савол: Ушбу 3 та даво турларини аниқ ёзиб беринг?
Жавоб: Ф.К.Бликсен афоризмига кўра ҳар қанақа касалнинг давоси шўр сув. Булар 3 та:
Терлаш (меҳнат), Кўзёш (Кўнгилни бўшатиш), Денгиз (Ҳордиқ).
Савол 45: Кўпчилик инсонда хобби булади. Айнан хобби – инсонни ички кечинмаларини,
эхтиёжларини қондиради. Каминага ёзув усули маъул келадиган ўзбек адибни бир хикоясида – оддий
қишлоқ боласи, ўз хоббисини ақлли инсон эхтиёт билан ёндошадиган жойдан топади. Бу жойни 2 хил
тури мавжуд, бири хавфли, иккинчиси хавфсиз. Хозирда бизда кўпроқ хавфсизини учратамиз. Диққат
савол: Хикоя қахрамони ўз хуморини қаерда қондирарди?
Жавоб: Дориланган (пестидцид сепилган) пахта даласида. Сабаб бола шу дориланган даласида
катта булиб, охири пестицид хидига урганиб олади. Асар “Хумор” - Шукур Холмирзаев.

Савол 47: Австралиядаги ғалати қонунлардан бирига кўра такси юкхонасида албатта у нарса бўлиши
шарт. У на ҳайдовчига, на мижозга асқотади. У асқотадиган жонзотлар эса таксида юришмайди . Нима
бўлиши мумкин такси юкхонасида?
Жавоб: Хашак
Савол 48: Нима сабабдан табиий газга ўткир ҳидли меркаптан моддаси қўшилади?
Жавоб: Газ чиқа бошлаган ерни аниқлаш ва сезиш учун.
Савол 49: Блиц-савол.
Ҳурматли билимдонлар. Марҳамат, уч реклама шиорини тугалланг.
1. (Ксерокс рекламаси) "Биз ҳужжатлардан нусха оламиз. Рақобатчиларимиз эса ...... нусха олади".
Рақобатчилар нимадан нусха олади?
2. (Ароқнинг рекламаси). "Достаточно одного залпа. "..."ароғи. Бу ароғ қандай аталади?
3. ( Супермаркет рекламаси) "Бизнинг нархлар чақмайди. Чунки...". Нимага?
Жавоб:
1. "... бизнинг аппаратлардан".
2. "Аврора".
3. "Улар ҳали кичкина".
Савол 50. Машхур этнограф Клод Леви-Стросснинг ёзишича, Сан-Паулу шахри олдин сариқ олтин,
кейинчалик оқ олтин, ундан кейин эса қора олтин экспорт қилиш ҳисобига бойиган. Леви-Стросс
нималарни сариқ, оқ ва қора олтин деб таърифлаган?
Жавоб: Олтин, шакар ва кофе.
Савол 51: Везу – Мадагаскар ороли яқинларида яшовчи кўчманчи қабиладир. Везуларнинг
кўпчилигининг ҳақиқатдан ҳам қуруқликда уйлари йўқ. Улар акулалар гўштини сотиш орқасидан
яхшигина даромад кўришади. Сизнингча, мана шу даромаднинг тахминан учдан бир қисми нимага
сарфланади?
Жавоб: Ичимлик сувига.
Савол 52: Фурқат Қурбонов Саволи . Ўрта Осиё ҳудудида шох, хон саройларида “Ходимгар” деган
касб эгалари булган экан. Агар ушбу касб эгаларини хозирги кунда хам энг зўрлари Узоқ Шарқдан
эканлигини инобатга олсак, менга ушбу касб эгалари орасидан бизга таниш бўлган инсонни
кимлигини аниқ ёзиб беришингизни сўраб оламан?
Жавоб: Ходимгар – массажчи, камина сўраган инсон хўжа Ахрор Валий.
Савол 53: Инсон хаёти учун хавфли дозалар руйхати:
1. Алкогол – ўлим дозаси – 3 бутилка ароқ бирданига ичилса
2. Поливитаминлар – ўлим дозаси – 5000 таблеткалар 1 суткада
3. Қуёш – ўлим дозаси – 8 соат жазирама қуёшда
4. Никотин –ўлим дозаси – 94 та сигарет тухтамай чекилса
5. Х – ўлим дозаси – 250 грамм бирданига ейилганда
6. Кофеин – ўлим дозаси – 150 эспрессо тўхтамай ичилса
7. Электр токи – 0,1 ампер
Диққат савол: Х ни қани топиб ёзиб беринг?
Жавоб: Туз

Савол 55: Ер юзасидаги бир халққа қуйидагича таъриф берилади: Ака-ука ва опа- сингилсиз халқ.
Савол бу қайси халқ?
Жавоб Хитойликлар
Савол 56: Қадимда ривожланган давлат ҳисобланган Шумер давлатида ҳозирги вақтда ҳам
фойдаланиладиган вақт бирлиги ихтиро қилинган. Ёрдам тариқасида бу бирлик олимпиада ўйинлари
учун жуда муҳим. Савол Қадимги шумерликлар қайси вақт бирлигини топишган.
Жавоб: Дақиқани
Савол 57: Блиц-савол
1. Ўзбекистон мадҳиясида тинчлик сўзи неча маротаба ишлатилган?
Жавоб: -Бир маротаба
2. Бу қуш 1950 йил дунё юзини кўрди?
Жавоб: -Тинчлик кабутари
3. Лотинча шрифтда «Тинчлик » сўзини мобил телефоннинг смс функция орқали стандарт ҳолатда
ёзиш учун қайси рақамлардан фойдаланилади?
Жавоб: 84625
Савол 58: Қадимий Исландия. “Какку, тухум бостириш, чорвани яйловга хайдаш, урушлар,
бўронлар…”. Санаб ўтилган нарсаларнинг ўзбекча мукобилларидан хеч бўлмаса биртасини айтинг.
Жавоб: Ой номлари.
Савол 59: Бобур Мирзо Самарқандни охирги марта Эрон шохи Исмоилнинг катта ёрдами билан
эгаллайди. Бобур сунний, шох Исмоил эса шиа қавмидан бўлган. Сунний ҳукмдор халқ олдига
чиққанда 4 та ўрамли салла ўраган (Чорёрларни билдиради), шиа ҳукмдор эса 12 та ўрамли салла
ўраган (12 имомни бидиради). Сиёсий вазият Бобурдан 12 та ўрамли салла ўрашни тақозо қилган,
аммо бундай қилса Самарқанд халқининг орасида норозилик кўтарилиши аниқ эди. Шунда Бобур бу
вазиятда бир йўл қўллайди ва радикал фикрларни чалғитишга эришади. Диққат савол: Бобур Мирзо
бундай қийин вазиятда нима усул қўллаганлигини аниқ ёзиб беринг?.
Жавоб: Бобур Мирзо бундай нозик ва қалтис вазиятда саллани - Санаб бўлмайдиган қилиб
ўраганди, яъни ўзига хос чалғитиш бўлган. “Юлдузли Тунлар” асаридан.
Савол 60: “Хотин Дўстдир Одамга!!”, “Нима деяпти?! – Отамни уйлантираман деяпти!!”, “15
минутда Канада чегарасигача етиб оламиз!!”, “Хамма расқга!!”, “Бозорбойни кетмони учмади” – булар
пайқаганингиздек халқ мехрини қозонган фильмлардан машҳур фразалар эди. Диққат савол:
“Илтимос, хих, рўйхатни тўлиқ ўқиб берсангиз” – бу фразани ким айтганини аниқ ёзиб берасиз?
Жавоб : Бу машхур фраза Леонид Гайдай суратга олган “Ы Операцияси ёки Шурикнинг бошқа
саргузаштлари” фильмидан эди. Фразани эса Леонид Гайдай “Шериклар” қисмида (пиёниста
ролида) айтган эди.
Савол 61: Қаршингизда Москвадаги бир ресторан эмбллемаси ва бош ошпази Джакома Ломбардини
кўриб турибсиз. Савол ресторан номини топинг.
Жавоб: Карлсон
Савол 62: Агар у уларда битта бўлса боғча, мактаб, ҳатто олий ўқув юртларига ва ишга кириш учун
имтиёзлар берилади. Агар иккита бўлса, бу имкониятлардан маҳрум бўлишади. Савол қайси давлатда?
Жавоб: Хитой
Савол 63: Қуйидаги сонларни ёзиб олинг. 131-0, 6-1, 69-2, 68-2, 88-2, 88-4, 889- Охиргисини сиз
топинг.
Жавоб: 5 рақамлардаги ҳалқалар сони
Савол 64: Блиц-савол
1. Айнан шу юнон қаҳрамони 1995 йили чемпионлар лигасида тенгсиз деб топилди?
Жавоб:-Аякс
2. Қайси спорт тури ҳақида илк марта китоб босиб чиқарилган?
Жавоб:- Шахмат
3. Маълумотларга қараганда бу спорт тури ҳақида энг кўп бадиий фильмлар олинган экан.
Жавоб:- Бокс
Савол 65: Камида 9, давом этсанг яна 3, омадинг чопса яна 4, давом этсанг яна 2, ўзингга боғлиқ – яна
3, балки кўпрок, режалар катта – яна 3, балки кўпрок. Ушбу сонларга аниклик киритинг.
Жавоб: Таълим олиш йиллари (умумий ўрта, ўрта махсус, олий …).
Савол 66: Машҳур итальян опера артисти Магда Оливеро ўзининг узоқ давом этган сермазмун ва
самарали ижоди билан бемалол Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин олиши мумкин. 1933 йил
профессионал карьерасини бошлаган бу хонанда 1999 йилгача куйлашда давом этди. 2010 йил
Италияда бу феноменал овоз соҳибасининг 100 йиллик юбилейи кенг нишонланди.
Камдан-кам опера хонандалари 60 ёшгача куйлайди. Шу сабабдан Магда хонимга бу қадар узоқ вақт
юксак даражада чиройли овозни сақлаб, юқори пардаларни бемалол олиб куйлаб келишининг сири
нимада деб сўрашганида у шундай жавоб берган эди:
- Авваламбор санъатга, мусиқага ва операга ёшлигимдан бўлган муҳаббатдан ва ўз ишимни қаттиқ
яхши кўрганимдан бўлса керак. Қолаверса ўз карьерамдан, шахсий ютуқларимдан кўра мусиқани,
операни ва Х ларни устун қўйиб, уларни кўпроқ яхши кўрганман. Куйлаганимдан сўнг мухлислар
қарсак чалишар экан, мен дарҳол Х ҳақида ўйлардим ва ўзимга ўзим айтардим: “йўқ, бу олқишлар
сенга эмас, улар авваламбор Х ларга, балки охирида сенга”! Бу эса менга олам-олам қувонч
бағишларди ва ўзимни жуда бахтли хис этар эдим.
Жуда кўпчилик опера хонандалари эгоист бўлиб, операнинг муваффақиятида авваламбор ўзининг
ажойиб ижроси сабабчи деб фикрлашини ҳисобга олсак, Магда Оливеронинг холис фикри
қолганлардан жуда фарқ қилади.
Диққат савол: Х ни аниқ қилиб айтинг?
Жавоб: Х – композитор, операнинг муаллифи. Аслида композитор яратган бетакрор ва
жозибадор мусиқа ва ариялар томошабинни мафтун қилади, албатта чиройли овоз соҳиби
ижросида.
Савол 67:
“Менга ёқар, Х массиз мен боис,
Менга ёқар, Х масман сиз боис.
Менга ёқар, оғир заминнинг шари
Пойимизда оқиб ётмас сарсари..
Диққат савол: Х ни аниқ топиб ёзиб беринг?
Жавоб: Х – Бемор. Бу тўртлик рус шоираси Марина Светаева ижодидан эди. Ушбу машхур
тўртликни “қушдай енгил булинг…” фильмида эшитгансиз..
Савол 68: Ўктам Саидовнинг ушбу картинасида Х ни кўришимиз мумкин. Х бешликнинг биридир.
Савол Х билан қандай сўз бирикмаси алмаштирилган.
Жавоб Намоз ўқиш
Изох Яхшилаб қарасангиз тошлар тимсолида намоз ўқиб ўтирган одамларни кўришингиз
мумкин.
Савол 69: Бу сўз қадимги ҳиндларнинг Санскрит тилидан кириб келган ва “қум” маъносини
англатган. Ҳозир у деярли барча тилларда деярли бир хил шаклга ега. У ном билан бир саноат ишлаб
чиқариш масулоти деб номланади. У нима?
Жавоб: Шакар (сугар, сукор, саар).
Савол 70: Уни умримиз давомида икки ёғоч отлар орасидан излаймиз. Улар орасида Хитой ҳам бор.
Уни 811 бор ўқишимиз мумкин. Сизларни ҳам ундан бахраманд бўлишга чақирамиз. Биз нима
ахтаряпмиз?
Жавоб: илм
Савол 71: Блиц-савол
1. Аргентина ва Британия ўртасидаги можароли орол?
Жавоб:-Фолкленд
2 Диего Марадонна футболчи сифатида нечта жахон чемпионатида иштирок этган?
Жавоб:- 4 та
3. Аргентинадаги энг баланд чўққи?
Жавоб:-Аконкагуа
Савол 72:
Хўроз қичқирмаса ҳам тонглар отаверади,
Яхшими ёмон кунлар, умринг ўтаверади.
Бу оламнинг чеки ё, чегарасиз коинот,
Борлиқ абадий, ҳаёт давом этаверади.

Кимгадир қибла эрур дунёнинг тўрт томони,


Лек офтоб шақрдан чиқиб, ғарбга ботаверади.
Дерларки юрган дарё, ўтирган бўйра,
………… .… ……., ётган ётаверади.
Диққат савол: Нуқталар ўрнига шеър қаторига мантиқан тўғри келадиган ўзбек халқ нақлини топиб
ёзинг?
Жавоб: Қимирлаган қир ошар.
Савол 73: Бундай персонажларни Голивудда суратга олинган “Доктор Но”, “Аждарни чиқиши ”,
“очо” фильмларида, “Узбекфильмда” суратга олинган “Кичкина Табиб” филмида куришимиз мумкин.
Диққат савол: Кинофильмларда кам учрайдиган бу персонажларни умумийлигини фахмлаган
булсангиз, аниқ ёзиб беринг?
Жавоб: Бир қўл
Савол 74: Қадимги скандинавияликларда агар шоҳ ёки ҳарбий қўмондон ўлса, унинг ҳамма
бойликлари ва ……….си билан биргаликда даҳмаларга кўмишган. Нуқталар ўрнини тўлдиринг?
Жавоб: Кема.
Савол 75: Робиъ ул-аввал ойининг 12-куни ва 2-куни қайси шахсга алоқадор кунлар?
Жавоб:Муҳаммад пайғамбарга. Пайғамбаримиз туғилган ва вафот этган кунлари
Савол 76:Блиц-савол:1. Дисклар чавандози сўзларини инглизчага ўгиринг ва қисқартириб айтинг?
Жавоб: -ДЖ
2.Тўлиқ матнда зодагон француз, уни яна прогресс, қувонч, адолат, завқ, бунёдкор эканлигини ҳам
таъкидлаб ўтган эди. Машҳур таърифдан фақатгина унинг тинчлик эканлиги ҳақидагиси барчамизнинг
эсимизда қолган.
Жавоб: Спортга
3. Одамларнинг оммавий тарздаги касалланиши фанда шундай аталади?
Жавоб: -Эпидемия
Савол 77: Машҳур сайёҳ Тур Хейердал ушбу саволга қуйидагича жавоб берган: “Ацтеклар учун –
Қуёш худоси Кетцалькотль. Скандинавияликлар учун – христиан мустамлакачиси Лейф Эрикссон”.
Тур Хейердал қайси саволга мана шундай жавоб берган?
Жавоб: Американи ким очган?
Савол 78: ХХII қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида Ўзбекистон шарафини химоя қилувчи
делегация қайси мамлакатлар делегацияларидан кейин ва олдин стадион узра кириб келишганди?
Жавоб: ХХII қишки Олимпиада Канаданинг Ванкувер шахрида бўлиб ўтганди. Кириб келиш
тартиби инглиз алфавати бўйича ташкил этилганди. Ўзбекистонлик спортчилар АҚШ (USA)
делегацияларидан кейин ва Канада (мезбон охирида чиқади) делегация вакилларидан олдин
кириб келишганди. Қишки Олимпиадада кўплаб табиати иссиқ мамлакатлар иштирок эта
олишмайди, ва шу сабабли Олимпиадада қатнашувчи мамлакатлар орасида Ўзбекистон
алфавит бўйича энг охиргиси бўлган.
Савол 79: Сингапур ороли жуда юқори ривожланган ва тараққий этган давлат. Давлат майдони
манбаларда ҳар хил кўрсатилади, масалан Википедияда 712.4 км² , бошқа манбада сал камроқ. Диққат
савол: Агар ушбу манбаларда берилган ҳар икки кўрсатгич сонлари тўғри бўлса, Сиз ўзига хос бу
жумбоқни жавобини топишга ҳаракат қилиб кўринг?

Жавоб: 712.4 км² - бу оролдан денгизга қараб сув оқими бўлган пайтдаги кўрсатгич, камроғи эса
– бу денгиздан оролга қараб сув оқими булган пайтдаги кўрсатгич. Чунки Сингапур – юқорида
зикр этилганидек орол мамлакат.

Савол 80: О О Т Т Ф Ф С С …… Бу ҳарфлар рўйхатида ортиқча уни бирор бир


тилдан фойдаланиб бошқа ҳарф алмаштиринг?
Жавоб: З Бу инглиз сонларининг бош ҳарфлари
Савол 81: Лондонда яшовчи эркакларга фақатгина соат 21 00 гача рухсат этилган ғалати қонун бор.
Соат 21 00 гача бемалол бу ишни амалга оширишингиз мумкин, Аммо шу соатдан кейин на қонун на
хотинингиз на қўшнилар бу ишингизга рухсат беришмайди. То шу соатгача нима қилишингиз
мумкин?
Жавоб:Хотинингизни калтаклашингиз мумкин
Савол 82: Араб файласуфлари фикрига кўра, инсон донишмандликни излаётганида донишманд
бўлади. Қайси ҳолда ақмоққа айланади?
Жавоб: Донишмандликни топдим деганда.
Савол 83:Блиц-савол:
1. Бу Голливуд актрисаси 1967 йили Австралияда туғилган. 2003 йили “Соатлар” фильмидаги бош
роли учун “Оскар” мукофотини қўлга киритган.
Жавоб: - Никол Кидман
2. Уларнинг орасида бир қанча ҳайвонлар, қушлар, одамлар, 2 та юнон маъбуди ва битта арвоҳ ҳам
бор?
Жавоб: -Олимпиада талисманлари.
3. Италияда спорт мусобақаларида ғолиб чиққанлар кўкракларига тақиладиган нишон айнан шундай
аталади?
Жавоб: - Скудетто
Савол 84: Геронтологлар куйидаги гурухларни таклиф килишган: «ёши катталар» – булар 60 дан 74
ёшгача бўлганлар, «кариялар» – 75 дан 89 ёшгача бўлганлар. 90 ёшдан катталарни қандай номлаш
таклиф килинган?
Жавоб: Узок умр кўрувчилар.
Савол 85 Яқиндагина Россия фуқаролигини олган Жерар Депардйедан ёши ҳақида сўрашганида у ёши
64 да эканлигини айтиб, аслида ёш унчалик муҳим эмаслигини, инсон умри ўтган сари ақли
ривожланиб, юксалиб боришини таъкидлаб, бир ёзувчининг сўзларини ўзига хос ўзгартириш билан
келтириб ўтади: “20 ёш илмга ўта чанқоқ ва қизиқувчан, 30 ёш талабчан, 40 ёш уддабуронлик ва
ишбилармонлик, 64 ёш эса Х, яъни Заковат”. Диққат савол: Х нималигини аниқ ёзиб беринг?
Жавоб: Шахмат. 64 ёш – шахматга ишора эди!!
Савол 86
“Жасад топилди “Амбассадор ” мехмонхонасида,
Стулда ўтирар саранжом олифта мурда,
Юзи билан ёрма бўтқасида.
Паришон утирган Пуаро - бирдан деди туриб тик
“Бу …….... …….…… …………………….”
Диққат савол: Детектив-шеърни охирги қатори “Инглизча услубда” эканлигини унутмаган холда ва
шундай номли фильм борлигини билган холда мантиқан якунланг?
Жавоб: “Хақиқий Инглизча қотиллик”. Стулда ясанган мурда – демак унга ўқ тегмаган –
чунки стулда ўтирибди, пичоқ ва совуқ қурол билан хам ўлдирилмаган – жасадни хамма ери
саранжом. Демак захарланган!
Савол 87: Инглиз қироли Эдуард биринчи томонидан қабул қилинган Винчестер статути бўйича
шаҳарлараро йўлларнинг икки четида 200 фут масофагача бўлган барча дарахтлар кесиб ташланиши
лозим эди. Нима учун?
Жавоб: -қароқчиликни олдини олиш учун.
Савол 88: Ушбу карикатурада ўчириб ташланган 5 та символни топиб расмда учрайдиган фамилияни
ёзиб беринг.
Жавоб Дарвин
Изох Карикатурада Дарвин таълимоти бўйича инсоннинг ривожланиш босқичлари
ифодаланган.
Савол 89: 2010- йил Хитойда дунё тарихида энг катта Х кузатилади. Х иштирокчилари унга баҳо
беришганда 2 та сон: 5 кун ёки 100 км ни ишлатишган. Х ни топинг.
Жавоб: Автомобил тирбандлиги.
Савол 90: Қадимги Рим армияси сафига келиб қўшилган ҳар бир янги аскарнинг бир оёғига сомон,
иккинчисига эса похол боғлашган. Савол: Рим армиясининг юқори қўмондонлиги қандай мақсадга
асосланиб бундай иш қилишган? п.с. ўнг оёғга сомон, чап оёқга похол боғланган деб тасаввур қилинг,
жавоб бераётганингизда нега айнан икки оёқга бир хил эмас, ҳар хил нарсалар боғланганлигини
эътибордан четда қолдирмасдан жавоб беришга ҳаракат қилинг!
Жавоб: ўнг ва чап оёқни фарқига бориш учун
Савол 91: Нуқталар ўрнини тўлдиринг: Конфуций фикри:"агар инсон ўзига ёққан касбни танласа у
бир умр ... қилмайди"
Жавоб: ҳеч иш
Савол 92: Х машғуллик пайтингда ўзи сўз бошламайдиган, иш вақтингда чақирмайдиган
суҳбатдошдир. Х га чиройли кўриниш шарт эмас. Аҳмад ибн Исмоил фикрча Х нима?
Жавоб: китоб
Савол 93: Каратэчиларнинг ғиштни ортиқча муаммоларсиз синдирганини кўп бор кўргансиз. Аммо
олти яшар бола учун бу муаммо. Грей Дубаи реклама агентлиги томонидан болалар каратэ секцияси
учун тайёрланган реклама банерида эса синган Х тасвирланган. Х ни топинг
Жавоб: лего ғишти
Савол 94: "У"ни қуриш учун 7 миллион $ кетган. "У"ни олиш учун 200 миллион $ сарфланган. "У"ни
айтинг
Жавоб: Титаник
Савол 95: Ҳурматли, билимдонлар. Кўриб турганингиздек, олдимда нон, туз, вино ва саримсоқ пиёз
турибди. Тасаввур қилинг, мен Сицилия мафияларидан бирининг аъзосиман ва муҳим масалаларни
ҳал қилиш учун бошқа мафия аъзолари билан музокарага келганман. Одатга кўра музокара вақтида
стол бежизга бундай безатилмайди, ҳар бир нарсанинг ўз мажозий маъноси бор. Нон бирдамликни
ифодаласа, туз мардликни билдиради. Вино эса албатта қон, яъни қондошлик рамзи. Диққат савол, бу
ерда саримсоқ пиёз нимани ифодалайди?
Жавоб: Мафия аъзолари учун нафақат муҳим қарорларни қабул қилиш, балки уларни маҳфий
сақлаш ҳам жуда зарур. Биласизки, одамлар саримсоқ пиёз истеъмол қилгандан сўнг, бадбўй ҳид
келмаслик учун, оғзини очмасдан, гапирмасдан юришади. Шу сабабли, саримсоқ пиёз музокара
сирлари ҳақида ҳеч қаерда гапирмаслик, сукут сақлаш маъносини билдиради.
Савол 96: Жон Драйденнининг фикрича: Дунёдаги энг қудратли сув , Бу - Х дир! Буюк инглиз
намояндаси нимани назарда тутган?
Жавоб: кўз ёш
Савол 97: Х касб эгаларига кўриш қобилияти энг ўткир бўлиши шарти қўйилар экан. Қўшимча қилиб
шуни айтиш мумкинки, ҳаттоки ушбу касб вакилларининг бир қисмини АҚШда офтобда соатлаб
турғазиб синашаркан. Х касб эгалари?
Жавоб: Ҳакамлар
Савол 98: “Х” қадимий хароба бўлиб, шу ерликлар тасаввурида афсонавий шахс (қаҳрамон, подшо)
сифатида машҳур бўлиб келди. М.Қошғарий ва Й.Х.Ҳожиб берган маълумотларга кўра, “Х” туркий
халқ ҳақони бўлиб, бироз бошқачароқ ном билан машҳур эмиш. Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сида у
туронлик қаҳрамон ва саркарда сифатида таърифланади. Аммо, В.А.Лившицнинг айтишича “Х” суғд
тили асосида вужудга келган ва «қора дарё усти, қора дарё юқориси» демакдир. Яқинда эса бу ном бир
техникага ҳам берилди. Бу номни эса бугунги кунда барча танийди, аммо кўпчилик шу жумладан мен
ҳам бу техникадан ҳали ҳануз фойдаланганим йўқ!!!
Савол: “Х”ни топинг?
Жавоб: Афросиёб
Савол 99: Ўрта асрларда Ғарбий Европа давлатларида бир ибора пайдо бўлди. "Қўйларнинг зиғирпоя
устидан ғалабаси". Иборани изоҳланг!
Жавоб: жун толалар, зиғирпоя толаларини сиқиб чиқарган
Савол 100: Бир хонага кирган Конан Дойлдан хонадаги аёл дархол "Бир дақиқа олдин нима юз
берганини айта оласизми?" сўрайди. К.Дойл "Хонада сичқон югуриб ўтдими" деб жавоб беради.
Аёлнинг ҳайратланиб қандай топганини сўраганда, Дойл креслога қараб топганини айтади. Савол,
К.Дойл хонадан сичқон ўтганини қандай топганди?
Жавоб: креслода оёқ излари қолган эди
Савол 101: Статистикага кўра, Испанияда "Х"лар сони 2008 йилда 2007 га нисбатан 12 фоизга
пасайган. Социологлар буни 2008-2009 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози билан боғлашган.
Тадқиқотчилар фикрича, Х дан кўпроқ катталар эмас, балки уларнинг фарзандлари азият чекишади.
Диққат, кутилмаган савол: Нима сабабдан Фил Коллинз тўсатдан "Британиянинг энг бой 100 кишиси"
рўйхатидан чиқиб кетди?
Жавоб: Ажрашиш
Савол 102: Осиёдаги бу давлат номи икки бўғиндан иборат бўлиб, унда ғалати ҳолат кузатилади.
Биринчи бўғин инглизча бўлиб, унинг ўзбекчаси давлат номининг иккинчи бўғинида ўз аксини топган.
Лекин бунда керакли ҳарфни дабл ю билан алмаштиришни унутманг. Савол бу қайси давлат?
Жавоб: Веътнам Вет инглизча ўзбекчада нам маъносини беради
Савол 103: Блиц савол
1. АҚШ қонунларига кўра ҳаттоки қопқон орқали сичқон тутиш учун ҳам сизда ўша нарса бўлиши
зарур экан.
Жавоб: - Овчилик гувоҳномаси
2. АҚШ ВВС капитани Эдвард ўзининг биринчи қоидасини 1949 йили айтган. Ҳозирда унинг
фамилияси анчагина машҳур. Фамилиясини топинг?
Жавоб: -Мерфи
3. Ўзбекистон қонунчилигига кўра унинг оддий, нотўғри, қиёсий ва яширин турлари белгиланган.
Ниманинг?
Жавоб: Рекламанинг
Савол 104: Охирги 15 йил ичида пластик ва косметик операциялар кўплаб ривожланган
мамлакатларда урф булмоқда. 20 чи асрни 2 чи ярмида бир машҳур актёр танасида ўзига хос пластик
операциясини қилдирди. Яъни қўлтиқ тагидаги тери безларидан хирургик йўл билан халос бўлди.
Бунга сабаб, экранда бежирим кўриниши учун эди. Диққат савол: Бу қайси актёр эди?
Жавоб: Бу актёр - Шарқона яккакурашлар устаси, кўп фильмларда ярим яланғоч ҳолда жанг
қилган Брюс Ли эди.
Савол 105: Қаршингизда сиз Бертран План томонидан 2006 йили яратилган соатни кўриб турибсиз.
Унинг номи икки сўздан иборат бўлиб иккинчиси ......соати деган сўз ҳисобланади. Биринчи сўзни
топинг.
Жавоб: Ҳаёт соати
Савол 106: 2008 йил 19 декабрда премьераси бўлиб ўтган ушбу кинофильмда Розарио Доусон, Вуди
Харрельсон, Майкл Или, Барри Пеппер, Элпидия Каррильо, Робин Ли ва Уилл Смит иштирок этган.
Савол ушбу фильмнинг иккита сўзли номини топинг. Биринчи саволда топилган сўз бунда ҳам
қатнашади.
Жавоб: етти ҳаёт
Савол 107: Унинг 35% минераллардан, 12%- газлама ва қоғоз қипчаларидан, 19%- тери
бўлинмаларидан, 7%- гул чангидан, 3%- тутун заррачаларидан ва қолган бошқа элементлардан ташкил
топган. У асосан тупроқда, океан ва вулқонларда, ҳаттоки хоналарда учрайди. Бу нима?
Жавоб: Чанг.
Савол 108: Тарихда у бир неча марта амалга оширилган. 1-марта Мисрга бўлган дейишади.
Айтишларича ўша тадбир аҳолини қўрқувга солган. Бизнинг ҳудудимизда илк марта 1723-йил
Тошкентда амалга оширилган. Қандай тадбир сўраляпти?
Жавоб: Аҳолини рўйхатга олиш
Савол 109: Блиц-савол

1. Айнан у ерга саёҳат актёр Муҳаммадсоли Юсуповни янада элга танитди. Қаерга?

Жавоб: Тошкентга

2. Форд театрида уларнинг ўн олтинчиси ўлдирилди?


Жавоб: -АҚШ Президентларининг

3. Ковент Гарденда икки маротаба 1808 ва 1856 йиллари, Париждаги Одеон театрида 1799, 1806 ва
1819 йиллари, Москва Катта театрида турли йилларда 3 маротаба бўлган. Хўш нима бўлган?
Жавоб: ёнғин бўлган
Савол 110: Машҳур адибимиз Шукрулло хотираларидан:
Ғафур Ғулом домла билан кетаябмиз, озгина кайфимиз бор. Ғафур ака Х олдида тўхтадилар. Бу ер
ёпиқ, юринг деб судрасам ҳам, у киши “ҳой эмчининг ўғли, ҳозир иккаламиз ҳам гуноҳ қилганмиз, шу
ердан бўлса ҳам уларга озгина тикилиб турайлик, зора савоб бўлса, гуноҳимиз тўкилса!” – дейдилар.
Жавоб: Китоб дўкони
Савол 111: Ўзбекистонда кўпроқ исси таом ва чойни хуш кўришади. Бу ўзига хос аънана. Масалан
Парагвайда миллий чой “Мате” – совуқ холда узатилади. Шунигдек сизларга русларнинг “Окрошка”,
тожикларни “Чалоб”, корейсларни “Кукси” деган совуҳ холда таёрланадиган таомлари хам таниш.
Диққат қисқа савол: Инглизлардачи?!
Жавоб: касос
Савол 112: “Барча ҳолдан тойган, қашшоқ, қоронғуликда яшовчи ва озод нафас олишни
истовчиларингни менга бер!”. Бу сўзлар қайерда ёзилган?
Жавоб: Озодлик ҳайкали (Ню-Йорк, ).
Савол 113: Наполеон 3 нинг хотини Папа Пий 9 га ўз гуноҳларини ювиш учун 1000 та акция туҳфа
қилади. 2-жаҳон урушидан сўнг бошқа Папа бу акцияларни АҚШ нинг нефт компаниялари акцияси
билан алмаштиради.Бундан АҚШ фойдани кўзлаган эди. Ҳозирда 2 та ўша вақтда битта бўлган давлат
туфайли АҚШ ҳукумати куйиб қолди. Бу ниманинг акцияси эди?
Жавоб: Сувайш канали аксиялари
Савол 114: Планеталарнинг соядаги ва ёритилган қисмини ажратиб турувчи чегара айнан шундай
аталади. Қандай?

Жавоб: Терминатор

Савол 115: Ванденберг (АҚШ), Куру (Франция), Кагосима (Япония), Вумера (Австралия), Оверберг
(ЖАР), Сан-марко (Италия), Харикота (Ҳиндистон)... ушбу қаторни бизга энг яқини ва энг машҳури
билан давом эттиринг?

Жавоб: -Байконур, булар дунёдаги космодромлар.

Савол 116: Блиц-савол


1. . Суғурта агенти бўлган бу инсон фақат шундай автомобилларни ўғирлар эди?
Жавоб: -Волга
2 “Ламборжини” фирмасининг ҳмблемасида қайси ҳайвон тасвирланган?
Жавоб: - Буқа
3 1919 йилги Версал шартномасига мувофиқ Бавариядаги айнан шу мотор заводи фаолияти тўхтатиб
қўйилган?
Жавоб: БМW
Савол 117: Бу инсон Бутун Россия Жамоат Фикрини Ўрганувчи Марказнинг 2010 йилида утказилган
сўровида “ХХ Аср Кумирлари” номинациясида Юрий Гагариндан сўнг 2 чи ўринни эгаллаганди.
Жамоат Фикрини Ўрганувчи Фонднинг 2011 йилги сўровномасида хам бу инсонни кўпчилик яхши
танишлиги қайд этилганди. Бу инсон театрда Гамлет, Лопахин, Галилей ролларини ижро этганди.
Шунингдек бу инсон куплаб фильмларда рол ижро этиб, “Зумрад Мамлакатидаги Сехргар”
мультфильмида хам овоз берганди. “Сеними шошмай тур!” мультфильмида эса унга Бўрига овоз
берилиши тасдиқланганди, лекин кейинчалик бу иш амалга ошмай қолганди. Бу инсон шарафига
Москва, Одесса, Барнаул, Самара, Калининград, Подгорица шахарларида ёдгорлик ўрнатилган.
Диқққат савол: Гап ким хақида кетаётганлигини аниқ ёзиб беринг?
Жавоб: Гап машхур актёр, ижрочи-артист, бард, шоир Владимир Семёнович Висотский хақида
кетаётганди. Бугун бу инсонни таваллуд топган куни.
Савол 118: Замонавий ЭКО (электр токи ёки қуёш нурида ҳаракат қиладиган) автомобиллари –
экологияга кам зарар етказиб, атроф-мухитга шовқини билинмайди. Энг катта ютуғи эса ёқилғи
муаммосидан холос этади. Шунга қарамай, яқинда Германия йўл харакати Миллий Хавфсизлиги
хизматига бир гурух инсонлардан ЭКО автомобилларга қарши шикоят аризалари тушди ва бу аризалар
қонун юзасида ўрганилиб чиқилмоқда. Диққат савол: ЭКО автомобилларига қарши кимлар томонидан
шикоят тушганди?
Жавоб: Кўрлар ва Кўзи ожизларни химоя қилувчи ташкилотлардан. ЭКО автомобиллари
деярли шовқин чиқармаслиги туфайли, асосан эштиш орқали йўлларда ориентир оладиган кўзи
ожиз инсонлар фикрича бу улар учун хавф-хатар туғдирар экан.

Савол 119: Тасаввур қилинг сиз ЦРУ га ишга кириб олган шипионсиз. 1 та эшитиш мосламаси сизда
бор. Савол: Сиз уни қаерга ўрнатган бўлар эдингиз?
Жавоб: Лифтга.
Савол 120: Канаданинг НОВА-СКОТИЙА штатида ғалати қонун бор, айрим пайтларда сиз
майсазорни суғорсангиз сизга жазо қўлланилади, қайси пайтда?
Жавоб: Ёмғир ёғаётган пайтда
Савол 121: Бу компания дастлаб болаларни қўрқитиб, кейинроқ кулдириб энергия ишлаб чиқарган?
Қайси компания?

Жавоб: - Монстрлар ширкати

Савол 122: Айрим рус фамилиялари жонзотларни бизга эслатади. Папанов ва Румянова фамилиялари
қайси жонзотларни эслатади.

Жавоб: Бўри қуён

Савол 123: Блиц-савол


1. Булгаков комедиясида у касб эгасининг малакасизлиги туфайли қайнаб турган қозонга
ташланганлиги айтиб ўтилади?
Жавоб: -Таржимон
2 Ушбу темирчининг ҳайкали Флоренцияда жойлашган?
Жавоб: -Довуд
3. Юморист ҳазилидан: “Муҳаббатнинг кўзи кўр, лекин никоҳ энг зўр...”, жумлани тўлдиринг.
Жавоб: Окулист
Савол 124: Қуйидаги рўйхатни ёзиб олинг: Англия пойтахти, Хорватия пойтахти, Белоруссия
пойтахти, Тонга пойтахти, Х, Словения пойтахти, Гондурас пойтахти. Диққат савол: Х ўрнига
Зимбабвени эски пойтахтини номини (административ марказини) топиб – гап нима хақида
кетаётганлигини аниқ ёзиб беринг?
Жавоб: Гап ўз номини ёзувида ноталарни акс этиб турадиган пойтахтлар хақида кетмоқда эди. Х –
Солсбери, бу шахар Харарени эски номи – пойтахт мақомига эга бўлган. ЛонДОн, ЗагРЕб, МИнск,
НукулоаФА, СОЛсбери, ЛюнЛЙАна, ТегуСИпалпа!!
Савол 125: 1926-йил Тошкентда унинг 274 таси рўйхатга олинган, ҳозирда уларнинг сони ҳам тури
ҳам кўп.Улуғ Ватан уруш йилларида ўзбек шоирларидан бирига ажал келтирган, сиз менга гап нима
ҳақида кетаётганлигини ёки қайси шоир эканлигини ёзиб беринг?
Жавоб: Автомобиллар сони ёки Ҳамид Олимжон
Савол 126: Кичиги Адолф Адидасга, акаси Рудолф эса айнан шу фирмага асос солади. Қайси
фирмага?
Жавоб: -Пума
Савол 127: Питердаги дастлабки ажралувчи кўприклардан бири А.Д.Меншиков томонидан қурилган
бўлиб, ундан ўтиш пуллик эди. Пиёдалардан 1 танга, отлиқлардан 2 танга, аравалардан 5 танга
олинган. Энг баланд нарх бир рубл нималардан олинган ?

Жавоб: ( -Кемалардан)

Савол 128: Суриялик файласуф Ал-Маорий айтган экан ,,Мен инсоний ахлоқнинг асл моҳиятини
англаб етдим. Бу қиммат баҳо неъмат удир”. Савол у нима?
Жавоб: Сукут
Савол 129: Блиц-савол
1. Қайси то чўққисини италянлар Монте Бианко деб аташади?
Жавоб: - Монблан
2 Ушбу фантастик асар қаҳрамонлари профессор Аронаск, хизматкори Консел, гарпунчи Нед Ленд,
энди сиз ушбу асарнинг бош қаҳрамони исмини айтинг?
Жавоб: - Немо
3. Айнан шу оролга португалиялик денгизчилар Формоза деб ном беришган?
Жавоб: - Тайван
Савол 130: "Эсонбердиев, ўша ғўддайган «Эсонбердиев-ҳукумат», Бойсун тарихидаги баттол милиса,
истеъфога чиққач, қўрғончадаги нафаси ўткир мулладан бир ой эскича сабоқ олиб, дастор ўраб
айтибди, ҳозир хатми қуръону чилёсингача усиз ўтмас эмиш («Бир куни худойига кетаётиб бошида
салла, қўлида асо, Х олдидан ўтаётганда ..." Диққат савол : Х ни топинг ва Эсонбердиев Х олдидан
ўтаётганда қандай кулгули иш қилиб юборганини аниқ ёзиб беринг?

Жавоб: Х- Милисахона. («Бир куни худойига кетаётиб бошида салла, қўлида асо, милисахона
олдидан ўтганда чест бериб юборибди» :+) Эркин Аъзамнинг “Анойининг жайдари олмаси”
хикоясидан.
Савол 131: Гондурас байроғида иккита қатор кўк ва оқ ранг бор. Оқ ранг нима маънога эгалигини
сўрамайман. 2 та мовий ранг нимани белгиси?
Жавоб: Тинч океани ва Кариб денгизи.
Савол 132: Франция сенатида 1927 йили бир масалани мулохаза қилган пайти кўпчилик бу масалани
нотўғри деб ҳисоблаб, Сенат бу хаммом эмас деган фикр айтишади. Савол: қандай масала кўрилаётган
эди?
Жавоб: Аёллар ҳам сенат аъзоси бўлиши мумкинми.
Савол 133: АҚШ.ФОРД НОХ ҳарбий қалъаси. 2 қават темир бетон девор, ниқобланган электр кўз, ўқ
отишга шай қуроллилар. Жиддий хавф туғилса бир неча дақиқада қалъани сув босади. Кираверишдаги
эшик 52 тонна ўта юқори кучланишли токка уланган. Бу қалъада нима бор?
Жавоб: АҚШнинг олтинлари
Савол 134: Френсис Бекон айтади ,,Эмпериклар чумолигага ўхшаб фақат манба тўплаш билан овора
бўладилар. Ақидапарастлар эса ўргимчак ўхшаб ўзлари учун тўр ясайдилар. Ҳақиқий фалсафанинг
моҳияти эса шундай изоҳлаш мумкин. Бу жонзот ўзига керакли нарсаларни йиғиб, ўқув ва мақсадга
мослаб қайта ишлайди. Савол ; Бекон фалсафа моҳиятини қайси жонзотга ўхшатган?
Жавоб: Асалари
Савол 135: Қўрқинчли асарлари билан машҳур Эдгар Алан По “Онамга” деб номланган шеърини
айнан шу инсонга бағишлаган. Кимга?

Жавоб: Қайнонасига

Савол 136: Блиц-савол


1 Қаттиқ ва сувнинг аралашмаси?
Жавоб: -Айрон
2 Фактлар ва воқеаларни даврий кетма-кетликда баён этувчи жанр?
Жавоб: -Хроника
3 Чехия, Словакия, Швецияда евродан олдинги пул бирлиги айнан шундай аталарди. Қандай?
Жавоб: - Крона
Савол 137: Нима сабабдан табиий газга ўткир ҳидли меркаптан моддаси қўшилади?
Жавоб: Газ чиқа бошлаган ерни аниқлаш ва сезиш учун.
Савол 138: Араб файласуфлари фикрига кўра, инсон донишмандликни излаётганида донишманд
бўлади. Қайси ҳолда аҳмоқ айланади?
Жавоб: Донишмандликни топдим деганда.
Савол 139: Бу сўз қадимги ҳиндларнинг Санскрит тилидан кириб келган ва “қум” маъносини
англатган. Ҳозир у деярли барча тилларда деярли бир хил шаклга эга. У ном билан бир саноат ишлаб
чиқариш маҳсулоти деб номланади. У нима?
Жавоб: Шакар (сугар, сукор, саар).
Савол 140: АҚШда юз минглаб докторлар бор. Медицина журнали 18 та энг зўр докторлар номини
чоп эттирди. Савол: Сиз лоақал 3 тасини номини ёзиб беринг.
Жавоб: Доктор фамилияли з та киши.
Савол 141: Франция сенатида 1927 йили бир масалани мулохаза қилган пайти кўпчилик бу масалани
нотўгри деб ҳисоблаб, Сенат бу хаммом эмас деган фикр айтишади. Савол: қандай масала кўрилаётган
эди?
Жавоб: Аёллар ҳам сенат аъзоси бўлиши мумкинми.
Савол 142: Уни мотоцикл етмаганидек фил ва от билан ҳам ортидан қувишади. Савол: Нима ортидан
қувишади?
Жавоб: Тўпни.
Савол 143: Уни отаси Людвиг Россияда 1888 йили “металлургия ва нефтни айта ишлашдаги энг яхши
илмий иш” учун мукофот таъсис этди. Унинг акаси Эммануил 1904 йил ҳам ўз мукофотини таъсис
этди. Аммо унинг ўзи 1901 йил таъсис этган мукофоти энг кўп шуҳрат қозонди. У ким?
Жавоб: Альфред Нобел.
Савол 144: Биттаси сув тошқинида, иккитаси ёнғин натижасида, иккитаси бузилишларда, биттаси
зилзилада. Шулардан сўнг олган биттасини номини айтинг.
Жавоб: Миср эҳромлари.
Савол 145: Ўрта аср Европасида уларни “тўққиз оға-инининг марвитанча рақси” деб номлардилар.
Уларнинг яна бир оға-иниси қайерда пайдо бўлган?
Жавоб: Ҳиндистонда-нол.
Савол 146: Ўрта ер денгизи аҳолисини қадимда “либ” деб номлашган. Кейинроқ қадимги римликлар
ва греклар бу ном билан бир қитъани номлай бошладилар. Ҳозир бир давлат шундай номланади. Бу
андай ном?
Жавоб: Ливия.
Савол 147: Қадимги Римда суд пайтида нима учун айбланувчи судъяга ҳали унда сув кўплигини
айтиши мумкин эди?
Жавоб: Унинг нутқи вақт билан чегараланган, вақт эса сув соат- клепсидрада ўлчанар эди.
Савол 148: Эквадор республикаси 20 провинцияга бўлинган. Дунё харитасини яхши билган ҳолда,
уларнинг энг ғарбий ва шу билан бирга энг машҳури қайси?
Жавоб: Галапагос ороллари.
Савол 149: Ўзбекистон ҳудудида биринчи марта рус-тузем мактаблари очилганда у ерда ўқиш албатта
фойдали бўлган. Аммо, бир сабабга кўра, ёшлар у ерга бориб ўқишни оламаганлар. Нимага?
Жавоб: Ундай мактабни битирганлар ҳарбий хизматга чақирилганлар
Савол 150: Токионинг барча аҳолиси шаҳардаги бир неча жойни яхши биладилар. Сайёҳлар ҳам шу
жойларга боришга интиладилар. Бу жойнинг номи Фудзимичи. “Фудзимичи” сўзининг ўзбекчасини
айтинг.
Жавоб: Фудзи тоғи кўринадиган жой.
Савол 151: Қадимги Римда одам қанчалик бой бўлса, уни шунчалик боласи кўп бўлган. Буни қандай
изоҳлаш мумкин?
Жавоб: улар расман бола ҳисобланган.
Савол 152: Бу мамлакатда муқаддас тимсоҳлар, муқаддас ўйлар ва муқаддас мушуклар қабристонлари
мавжуд. Бу қайси мамлакат?
Жавоб: Миср.
Савол 153: Алишер акани саволлари ҳозир мавжуд бўлган бир денгиз ҳақида. Илгари бу денгизни
номлари жуда кўп бўлган. Масалан - Сарой, Хвалин, Ғарбий, Албан, Боб, Қузғун ва ҳоказо. Алишер
ака сизлардан бу денгизнинг бугунги номи нима - деб сўрамоқдалар. Вақт кетди.
Жавоб: Бу денгизнинг 27 та номи мавжуд бўлган. Ҳалиги саналган номларга қўшимча Хоразм,
Оқ, Хуросон, Ширвон, Журжон, Мозандарон, Баку номлари билан аталган денгиз номи Каспий.
Асос: Ўзбек энциклопедияси, 1974 йил 5-сон, 372 бет.
Савол 154: Диққат билан эшитинг: Сиз биласиз жуда кўп ихтиролар, янгиликлар шарқда яратилган.
У нарса ҳам илк бор Хитойда ташкил этилган. Хитой императорининг буйруғига биноан 1150 йилда
барпо қилинган. У нарсани қуриш учун катта майдон ажратилган. У ерда турли хил ҳовузлар, сунъий
ғорлар ташкил қилинган. Манбаларда ёзилишича у жой фақат император оиласига хизмат қилган.
Савол: Ушбу император оиласи эрмакхонасининг дунёга машҳур бўлган номи нима?
Жавоб: Бу ажойибхона 1793 йилда Парижда оммалашган. яъни ҳар бир одам чипта олиб томоша
қилиш имкониятига эга бўлишган. Ўзбекистонда ҳам бугун 2 та ажойибхона мавжуд. Тошкентда
ва Термизда. Бу жой бугунга келиб ЗооПарк, ҳайвонот боғи деб аталади.
Савол 155: Ўтган ўйинимизда жарролик ҳақида савол берган эдик. Ўша савол кўпчиликка маъқул
келиб, жарроҳликка оид бир нечта саволлар келди. Бизга Тошкентлик муҳандис Гуллола
Раҳматуллаевадан келган мактуб ва савол қизиқ туюлди. Мана шу синглимиз сизларни яна бир бор
жарроҳлик тарихидан синаб кўрмоқдалар. Диққат. Маълумки қадим-қадимдан жарроҳлик
операциялари қилиб келинган. Ҳар хил давлатларда турлича йўллар мавжуд бўлган. Биласиз
жарроҳлик операциясини амалга оширишда бемор хушсиз бўлиши керак. Қадимда анестезолог
бўлмаган, наркоз тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Қадимги Сурияда кишиларни қатл
қиладиган бир анжом орқали беморни операцияга тайёрлашган. Қандай қилиб? Ўша анжомнинг номи
нима?
Жавоб: Бу ерда қатл қилинадиган анжомга диққатни жалб қилиш керак эди. Улар арқон
орқали беморни бўғиб хушсиз қилишган. Шу алфозда операцияга тайёрлашган.
Савол 156: Инсонда 2 та кўз мавжуд. Дарвоқе ҳайвонлардаям кўз 2 тадан-ку. Ёки 2 тадан ортиқ
кўзли ҳайвон ёки ҳашоратларни биласизларми? Бегали ака 5 та кўзли жонли мавжудот бор, 2 та кўзи
бошининг ён томонида, 3 таси нақд бошининг тепасида жойлашган. Бу кўзимизга кўринадиган
жонзотнинг номи нима?
Жавоб: Шўрчилик Бегали ака 41 йил асалари боққанлар. Жавоб асалари.
Савол 157: 1951 йили англиялик Сер Хю Бивер Ирландияда ов қилиб юрган пайтда «Олтин
лойхўрак» деб аталувчи тезучар қушга ўқ теккиза олмайди. У ўз муваффақиятсизлигини оқлашга
уринса ҳам, барибир манбалардан бу қушнинг тезлиги ҳақида бирор бир маълумот ололмайди. Шунда
унинг миясига антиқа фикр келади. Ўша фикрини амалга оширишни Англиядаги бир пиво тайёрловчи
компанияга топширади. Ва 1955 йили дунёга машҳур манба яратилади. Савол: Ўша манбанинг
номини бир дақиқадан сўнг сиздан эшитамиз.
Жавоб: Сер Хю Бивер ўша ғояни амалга оширишни пиво тайёрловчи фирмага яъни Артур
Гиннес ва унинг ўғли компаниясига топширади. Натижада дунёга машҳур “Гиннес” рекордлар
китоби дунёга келади.
Савол 158: Диққат. Қадимда, Мусулмон ҳуқуқида солиққа тортиш масаласи жуда пухта ишлаб
чиқилган. Унга кўра кўпчилик экинлардан жумладан, буғдой, арпадан улар пишиб етилгандан сўнг
солиқ олиш белгиланган. Лекин узумдан унинг мевалари ҳали пишиб етилмасидан олдин солиқ олиш
белгиланган.
Савол: Нима учун узум меваси пишиб етилмасдан олдин солиқ олинган?
Жавоб: Узумни аниқ пишиб етилиши вақтигача унинг эгалари мевалардан бир қисмини сотиб
ёки еб юбормасликларини олдини олиш учун.
Савол 159: Бир гўзал маликага бирданига 5 та шахзодадан совчи келибди: Малика эса шарт қўйибди.
«Сизлар отингиз билан 1 чақирим узоққа борасизлар. Мен оқ рўмолимни силкитаман. Сизлар
тагингиздаги отларни шундай савалангки – олдимга қуюндек учиб келинглар. Шунда мен энг охирида
келган от эгасига турмушга чиқаман» дейди. Сўнгра малика рўмолини силкитибди. Шахзодалар эса
жойларида туришганмиш. Отини савалай деса биринчи бўлиб бориб олади. Шу пайт бир чол уларга
маслаҳат берибди. Бироздан сўнг улар қуюндек учиб кетишибди. Савол: Чол шахзодаларга нима
деган?
Жавоб: Чол отларингни алмаштириб чопинглар деган. Чунки малика охирги келган от эгасига
турмушга чиқаман деганди.
Савол 160: Бу тадбир деярли барча мамлакатларда ҳар йили бир ёки икки марта амалга оширилади.
Лекин давомийлиги ҳар хил. Масалан, Швецияда 8 ой, Данияда 9 ой, Норвегияда 12 ой, Туркияда 15
ой. Хўш, ҳурматли билимдонлар Ўзбекистонда у қанча давом этади.
Жавоб: Ўзбекистонда у 18 ой давом этади. Бу ҳарбий мажбурият эди.
Савол 161: У сўзнинг асл маъноси «дарвоза олди» деган маънони англатади. Қадимда карвонлар
катта шаҳарлар ёнидан ўтар экан, у нарса ушбу шаҳар аҳолиси томонидан амалга оширилган.
«Дарвоза олди» деган номнинг бугунги атамаси қандай номланади:
Жавоб: карвонлар ўтаётган шаҳар аҳолиси, шаҳар дарвозаси олдига ҳар хил мевалар кийим-
кечаклар олиб чиҳиб сотишган. Демак, бозор сўзининг маъноси «дарвоза олди» деганидир.
Савол 162: Ҳар тўрт йилда Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Бу жуда катта спорт байрамидир.
Байрам байрамдек ўтиши керак. Шу мақсадда Олимпиаданинг очилиши куни иштирок этувчи
жамоаларнинг катта паради бўлиб ўтади. Парадни қайси давлат бошлаб беради? Олдинги ўйинларнинг
мутлақ ғолибими? Ёки майдон эгаларими? Ёки бошқа бир давлатми?
Жавоб: Олимпиада парадини, Олимпиада ўйини асосчилари Греция жамоасини бошлаб беради.
Савол 163: Л.Н.Толстой Гомернинг «Иллиада» достонини жуда кўп айта-айта ўқиган. Бу ҳам камлик
қилганидек қариган чоғида «Иллиада»ни яна бир бор ўқишга чоғланади. Аммо бу галги мутолаа
аввалгилардан кескин фарқ қилади. Хўш мутолаа аввалгилардан нимаси билан фарқ қилади?
Жавоб: Л.Н.Толстой эринмасдан қариган чоғида юнон тилини ўрганадики, «Иллиада»ни асл
нусхасида ўқиш учун. Ва у «Иллиада»ни асл нусхасини ўқийди.
Савол 164: Ҳиндистон кўчаларида кўз ўнгингизда тирик мевалардан шарбат тайёрлаб берадиган
кўчма дўконларни учратишингиз мумкин. Масалан, апелсин шарбати 25-30 рупий, мандарин шарбати
20-25 рупий, банан шарбати 30-40 рупий атрофида туради. Лекин яна бир махаллий шарбат тури
борки, унинг нархи 15-20 рупий атрофида, Ҳинд диёрини об-ҳавоси учун жуда айнан мос келади.
Диққат савол: Бу шарбат нимадан таёрланади?
Ж: Шакарқамиш
Савол 165: Дастлабки музлаткичлар “Женерал электрик” фирмаси томонидан 20 аср бошида
чиқарила бошлаган. Уларнинг иккита ноқулай тарафи бўлган, биринчидан ўзидан ёмон ҳид чиқарган,
иккинчисини топинг?

Жавоб: - Шовқин

Савол 166. Оддий савол бу ўсимлик қишда яшил ёзда сариқ рангда бўлади бу нима?
Жавоб: буғдой

Савол 167 Лондондаги тиббиёт коллежи ўқитувчиси кутилмаганда қиролнинг шахсий табиби этиб
тайинланибди. Бундан ўта ғурурланган профессор ҳаммага кўринадиган эълонлар тахтасига ёзиб
қўйибти:
“Профессор Жэннинг талабаларга маълум қиладики, у қирол Георг ҳазрати олийларининг шахсий
табиби этиб тайинланди”. Эртасига тахтада профессорнинг ёзуви тагида қандай ёзув пайдо бўлган?
Жавоб: Эй Худо, қиролимизни ўз паноҳингда асра.
Савол 168 Улардан бирининг номига ишонадиган бўлсак - кўрмайди, иккинчиси - букилмайди, яна
бири юнон ҳарфига ўхшайди, бошқаси эса узунлигидан ўз номига эга бўлган. Диққат савол, уларнинг
барчасини биз қайерда учратамиз?
Жавоб: инсон қорнида ёки инсон танасида. Гап ичаклар ҳақида кетаётган эди. Кўричак, тўғри
ичак ва ҳ.к.
Савол 169: Тасаввур қилинг сиз чексиз чўлдасиз. Теварак атрофингиз қип-қизил дашт. Сиз чўлдан сув
ўтказилган катта бир қувурга етиб келдингиз. Сизда қолган сув заҳирангиз билан 1 кун юришингиз
мумкин. Қувурдаги сувнинг қуйилиш жойи ҳам бир кунлик йўл. Сиз қандай қилиб сув йўналишини
аниқлаган бўлардингиз, қувурга зарар етказмаслик шарти билан. Ҳар қандай имкониятингиз бор.
Шундай қилишингиз керакки, сув қаёққа оқаётганини аниқлаб, сувнинг қуйилиш жойига етиб
боришиз керак, сув келаётган томонга кетиб қолсангиз сизнинг сувингиз тугаб чўли биёбонда олиб
кетишингиз хавфи бор
Жавоб. Қувурни қизитиб, қувур иссиқлиги қайси тарафга кўпайиб борса ўша томонга юриш
керак. Чунки қувур ичидаги сув иссиқликни ўзи оқаётган томонга қараб суриши физикадан
маълум.
Савол 170 "Қора тош, қизил қуш, кўк аждаҳо, оқ йўлбарс." Булар Хитойда нимани англатади?
Жавоб: 4 та илохий томонни англатади қора тошбақа - шимолни, қизил қуш - жанубни, кўк
аждархо - шарқни, оқ йўлбарс - ғарбни
Савол 171: Менга қараганингизда, мени кўролмайсиз. Агарда мени кўрсангиз, боша ҳеч нарсани кўра
олмайсиз. Имкониятингиз бўлмаса ҳам, сизни юришга мажбур қила оламан. Баъзида рост гапираман.
Баъзида ёлғон. Аммо ёлғоним кўпро ҳақиқатга яқинроқ. Мен кимман?
Жавоб: “туш”.
Савол 172: Гомерда шундай ўхшатиш бор: ”У очкўз ва жохил, ўз манфаати йўлида инсонни аямасдан
азобларга дучор қила олади. Унинг буйруғи билан денгизларга сузамиз, одамларни талаб ўзимизни
бойитамиз.Унга содиқ инсон тақдири доимо аянчли нихоя топган. Ҳаммамиз унинг овозсиз буйруғига
сўзсиз бўйин эгамиз. Эрталабдан уни рози қилиш тадоригини кўрамиз”
Диққат савол: Гомер достонидаги қўл билан ушласа бўладиган жохил ва очкўзнинг номи нима?
Жавоб:Ошқозон.
Манба: иллиада ва гомер асарида.

Савол 173: Кайковуснинг қобуснома асари дунёга машҳур бўлиб, ундаги персонажлардан қатто
ҳайкаллар ясашган.Ушбу асарда кайковус уч нарсани доимо маҳкам ёпиб туришни уқтиради.
Савол: бу уч нарса нима ?
Жавоб: Кўз, қулоқ, тил
Савол 174: Марко Полони кўпчилик Хитойга борганига ишонмайди. Бунга асос қилиб эса, унинг
қўлёзмаларида бир нарса ҳақида умуман маълумот келтирилмаганини айтишади. У нима ҳақида ёзмаган эди?
Жавоб: - Буюк Хитой девори
Савол 175: Грузинларда “аре”-икки, “туре”- қалб деган маънони беради.Унда “аретурас”- нима дегани
ва кимларга нисбатан ишлатилади?

Жавоб: ”Икки қалб” дегани. Бу сўз хомиладор аёлларга нисбатан ишлатилади.


Савол 176: Олтин жуда мўрт элемент . Ундан қанақадир тақинчоқ ясаш учун мустаҳкамроқ металлар
қотишмасидан фойдаланилади. Бу қотишма лигатура дейилади. Оқ, қизғиш ва сарғиш тусли тилла
тақинчоқлар бўлади. Оқ тилла бўлиши учун палладий ёки никел қўшилади. Қизил ва сариқ тиллаларга
аниқ қилиб айтинг қайси металлар қўшилишини ?
Жавоб: Қизғиш тиллага мис , сарғиш тиллага кумуш қўшилган бўлади .
Савол 177: Тарихчи Хондамир ўзининг “Макоримул-ахлоқ” деб номланган китобида “Навоий
вафотида ҳатто табиатда ҳам мотам тутди” деб ёзган. Хондамир нима сабабдан шундай деб ёзган?
Жавоб: 1501 йил уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган.
Савол 178: Дунёдаги энг ебтўймас мавжудот у экан. Чунки, у 2 соат ичида 40 та пашша ва чивинни еб
битирар экан. У қайси мавжудот?
Жавоб : ниначи
Савол 179: “Мўл-кўлчилик денгизи”, “Сокинлик денгизи”, “Булутлар денгизи”, “Равшанлик денгизи”,
“Ёмғирлар денгизи”, “Москва денгизи ”, “Орзулар денгизи” каби денгизлар қаерда жойлашган?
Жавоб : ойда
Савол 180: Рус олими Тмирязев: “У нарса инсон тафаккурининг буюк ихтироларидан бирини ташкил
этади” деган эди. У нимага шундай таъриф берган?
Жавоб : Яхши ёпилган буғдой нони
Савол 181: М.Маҳмудовнинг “Меҳмоннома” китобида шундай ёзилган: “ Жуда иссиқ ва суюқ
овқатлар дастурхонга келтириб қўйилгандан кейин унга албатта ўша нарсани қўшиб бериш мақсадга
мувофиқ ” дейилган. У нима?
Жавоб : Ёғоч қошиқ
Савол 182: Харос Манн ёзган: “У арқонга ўхшайди – биз уни кундан кунга битта толадан ўраб
борамиз ва охир оқибат уни узиш учун бизнинг кучимиз етмай қолади” . У нима?
Жавоб : Одат
Савол 183 – савол : Бу қийматда 225000, олмосда 124000, Канада балзамида 198000, олтингугурт
углеродида 184000 га тенг. Бу қиймат ҳавода нечага тенг?
Жавоб : 300000 км/с. (Гап ёруғлик тезлигининг турли муҳитлардаги қиймати ҳақида кетмоқда)
Савол 184: Шоҳ Хусрав ва Бузургмехр ҳақидаги кўплаб ривоятларни ўқигансиз. Бир ривоятда
келтирилишича, Бузургмехр ҳар куни азонда Хусравнинг хизматига келиб, “эрта тонгда турсанг,
мақсадингга етасан”, деб такрорлашни яхши кўрарди. Хусрав бу сўзларга ҳайратланди. Бир куни у
ҳазиллашмоқчи бўлиб, хизматкорларига эрта тонг қоронғусида Бузургмехрни йўлда тутиб,
қўрқитишни, лекин унга зиён-заҳат етказмасдан кийимини ечиб олишни буюрди. Хизматкорлари
Хусрав айтганидек, тонгда Бузургмехрни йўлда тутиб, қўрқитдилар ва кийимларини ечиб олдилар.
Бузургмехр уйига қайтиб, бошқа кийимларини кийди ва саройга келганида тонг ёришиб қолганди.
Хусрав ундан: “Бугун нега кеч қолдингиз?” дебсўради. Бузургмехр “келаётган эдим йўлда менга
ўғрилар дуч келиб, кийимларимни ечиб олдилар. Мен уйга қайтиб, бошқа кийимларимни кийиб
келдим”, деб жавоб берди. Шунда Хусрав: “Ахир ҳар куни менга “Азонда турсанг, мақсадангга
етасан” деб насиҳат қилмасмидингиз? Тонг қорунғисида турганингиз учун ҳам бу балога гирифтор
бўлгансизда” деди. Шунда Бузургмехр, ҳозиржавоблик билан жавоб берди. Савол: Бузургмехр нима
деб жавоб берган?
Жавоб : Ўғрилар мендан олдин тургани учун ҳам мақсадларига етишди, деб жавоб берган.
Савол 185: Қуйидаги икки шоирга тегишли яхшиликнинг афзаллиги ҳақида иккита байтни ёзиб
олинг:
Биринчи байт: Яхшилик қил ҳамда бўлгил хуш қилиқ,
Сенга қайтар бир куни ул яхшилик.
Иккинчи байт: Бировга қилмагил ҳаргиз ёмонлик,
Ёмонликдан тополмассан омондик.
Ҳар иккала байтни ўқиб мағзини чақсангиз, деярли бр хил маъно келиб чиқади. Ривоятга кўра шоҳ
Ануширвон саройида юқоридаги икки байтни ўқиган иккита шоирларнинг бирига шоҳ минг дирҳам,
иккинчисига эса юз дирҳам беришни буюрган. Шунда сарой мулозимлари амирдан бундай бир хил
маънодаги шеърларни ўқиган иккита шоирга икки хил инъом қилинишинг боисини сўраганда шоҳ
жавоб берган. Савол: Шоҳ қайси байтни битган шоирга кўп инъом қилган ва нима учун?
Жавоб : Биринчисига яхшилик билан бошланиб, яхшилик билан тугагани учун.
Тўғри жавоблар: 1. иккинчисида ёмонлик ҳақида гапирилган. Ёмон сўз ёмон тилдан чиқади.
Савол 186: Қуйидаги ўзбек халқи оғзаки ижодига мансуб топишмоқни топинг:
Ҳой-ҳойим бор мани,
Жумла сиёйим бор мани
Урди пичоқ белимдан
Негина гунохим бор мени
Жавоб : лавлаги
Савол 187: Унга ҳар қандай бойликнинг манбаи, шон-шарафга олиб борадиган йўл, чинаккам
олижанобликнинг ягона унвонидир деб таъриф беришган. У нима?
Жавоб: Меҳнат.
Савол 188: Бу халқ ўзини “оқ қуёшнинг фарзандлари” деб ҳисоблашади. Хаттоки уларнинг байроғида
ҳам оқ қуёш тасвирланган. Бу халқнинг номини эшитганимизда бизнинг хаёлимизга келадиган
қимматбаҳо тош эса оқ рангли эмас. Сиз менга бу тош қайси рангда бўлишини айтинг.
Жавоб: қизил (ёут).
Изоҳ: Ёқутлар ўзларини айнан шундай аташади. Ёқутистон байроғида эса оқ уёш тасвирланган.
Савол 189 Блиц савол. Мавзу: Сервис белгилари.
1-савол: Мехмонхонани шифохонага айлантирувчи белги айси?
2-савол: Ошхонани англатувчи белгида айнан қайси икки предмет тасвирланган?
3-савол: Дам олиш жойини англатувчи белгида қйси дарахт тасвирланган?
Жавоблар:
1. Қизил хоч.
2. Вилка ва пичо.
3. Арча.
Савол 190 У ҳақида икки ўзбек адиби бир-бирига ўхшаш фикрларни баён қилишган: биринчиси
унинг кучини артиллерия қуролидан юқори қўйган бўлса, иккинчиси ядро қуролидан устун қўйган,
хатто унинг қўлланилиши борасида тавсия ҳам берган. Сиз менга унинг нималигини ва ўша икки адиб
айтган қурол турларини айтинг.
Жавоб: Адабиёт, замбарак ва атом (бомбаси). Адиблар эса мос равишда Парда Турсун ва
Абдулла Қаҳҳор.
Савол 191: Противогазларнинг икки хил тури бор. Филтрловчи ва изоляцияловчи. Улар ташқи
кўриниш жиҳатдан бир-бирига ўхшаб кетади. Лекин уларнинг бир принципиал фарқи бор. Бу фарқ
нимада деб ўйлайсиз?
Жавоб: Филтрловчи противогаздан фойдаланилганда ташқаридаги ҳаводан фойдаланилади,
изоляцияловчи противогазда эса фойдаланилмайди.
Савол 192: Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институтининг Ўрта Осиё тажриба станциясида 1944
йили Журавел ва Негрул Болон узуми ва Гамбург мускати навларини чатиштириб, янги узум навини
олишади ва унга яхши ният билан ном беришади? Қандай ном беришган?
Жавоб: “Победа” (“Ғалаба”).
Савол 193: 1499 йилда испанларнинг А. Де Охеда экспедицияси бу мамлакат қирғоқларини
текширганда индейсларнинг сувда қозиқлар устида қурилган турар жойларини кўриб, бу диёрни бир
ном билан аташди. Улар бу диёрни қандай аташган?
Жавоб: Венесуела (“Кичик Венетсия”).
Савол 194: Мен биринчи марта у билан 16 ёшимда танишдим. У билан оз эмас, кўп эмас 10 йил бирга
бўлдик. Кейин у мени вақтинчалик тарк этди. Бироқ ҳижрон узоққа чўзилмади, орадан 3 ҳафта ўтиб
биз яна дийдор кўришдик. У энди бошача, ўзгача эди. Биз яна 20 йил у билан бирга бўлдик. Буни
қарангки, яна айрилиқ. Бу айрилиқ ҳам уч ҳафтага чўзилди ва биз яна дийдор кўришдик, энди
ажралмас бўлиб, умрбод бирга қоладиган бўлиб учрашдик. Менинг бу беқарор ва содиқ дўстимни
айтинг.
Жавоб: Паспорт.
Савол 195: “Тўмарис ўйинлари” фестивалида халқ миллий ҳаракатли ўйинлари “Отиб қочар”,
“Отишма”, “Тортишмачоқ”, арқонда сакраш, тўп улоқтириш, қўл кучини синаш каби мусобақлар
бўлади. Ушбу фестивал илк маротаба Жиззах шҳрида нечанчи йили бўлиб ўтганлигини айтинг.
Жавоб: 1999 йил – Аёллар йилида. Мусобақада фақат аёллар иштирок этишади.
Савол 196: Брассиcа рапа ни чиқариш учун аввал 3 та ҳомо сапиенс, сўнгра Cанис фамиллиарис,
Фелис cатус овора бўлишди, ниоят Муринае вакили келиб ишни охирига етказади. Энди уларнинг
барчаси қандай шўрва ичишлари мумкин?
Жавоб: Шолғом шўрва.
Изоҳ: Бу ерда шолғом, 3 та инсон яъни, чол, кампир, невара ҳамда ит, мушук ва сичқоннинг
лотинча илмий аталиши келтирилган.
Савол 197: У шоти, тегарчик ва ўқ каби асосий қисмлардан тузилган. Унинг от, туя, ҳўкиз, эшакка
мўлжалланган турлари бор. Унинг одамга мўлжалланган тури қандай аталишини айтинг.
Жавоб: Рикша.
Изоҳ: Гап бу ерда арава ҳақида кетмодқа.
Савол 198: Милоддан аввалги 5 асрда Геродот скифлар турмушини тасвирлаганда уларнинг энг яхши
кўрадиган ичимлиги олдиндан тайёрлаб қўйиладиган бир шифобахш ичимлик эканлигини қайд этган.
Скифлар ҳаётини кўз олдингизга келтирингда, бу қандай ичимлик эканлигини айтинг.
Жавоб: қимиз.
Савол 199: Оллоёр бойнинг ягона қизи Гулойим ўз дугоналари ва ўз ошиғи Арслон билан Эрон шоҳи
Нодиршоҳ ва қалмоқ хони Суртайша ҳужумидан юртини ҳимоя қилишга отланади. Сиз менга
Гулойимнинг нечта дугонаси у билан бирга ватан ҳимоясига отланганини айтинг.
Жавоб: 40 та.
Изоҳ: Гап бу ерда “Қирққиз” эпоси ҳақида кетмоқда.
Савол 200: Ўзбекистон ҳудудида улар дастлаб кишиларнинг қиш фаслида истиқомат қиладиган жойи
сифатида вужудга келган. Ҳозирда эса у ерларда кишилар тўрттала фаслда ҳам ҳаёт кечирмоқдалар.
Қаерда?
Жавоб: Қишлоқда.
Савол 201: Араблар уни “Абу риё” – “шамол отаси” деб аташади. Уни эслаганимизда бизнинг кўз
олдимизга келадиган мавжудотни эса араблар абулязон дейишади. Бир дақиқадан сўнг абу риё ва
абулязон нималигини айтинг.
Жавоб: Флюгер, хўроз.
Савол 202: Бу инглиз ҳарбий гидрографи ва картографи, контр-адмирали 1829-1855 йилларда Буюк
Британия гидрографик хизматига раҳбарлик илган. 1806 йилда у таклиф этган 12 баллик шкала ҳали
ҳам амалда қўлланилмоқда. Сиз менга бу шкала бўйича 0 балл ва 12 балл қандай аталишини айтинг.
Жавоб: Штил ва довул(ураган).
Изоҳ: Гап бу ерда Френсис Бофорт ва у таклиф этган Бофорт шкаласи ҳақида кетмоқда.
Савол 203: Диққат қора қути! Шоир Эркин Воҳидовнинг шеърини эшитинг:
Шеъриятнинг тимсоли – қалам,
У ҳакда-ку шеърлар беҳисоб,
Эй шоирлар, битганда китоб
Эслаб қўйинг буни ҳам.
Бусиз бўлмас шеърингиз равон,
Бусиз қилмас сатрлар ханда,
Сиз қаламга шеър айтганда,
Бунга бағишланг достон.
Сезган бўлсангиз, шоир бу деганда назарда тутган нарса қора қути ичида турибди, қора қутида нима
бор?
Жавоб: Ўчирғич.
Савол 204: Ўзбек мақолида биринчи ишни қилган – катта сув ҳавзасига, иккинчи ишни қилган
эса,тозаланган қамиш чўпидан тўқилган тўшамага ўхшатилади. Энди сиз менга иккинчи ва биринчи
ишни бир вақтнинг ўзида бажарадиган кишилар шуқулланадиган спорт турини айтинг.
Жавоб: Шахмат.
Изоҳ: Шахмат билан шуғулланувчи шахматчилар ўтириб юришади. Мақол эса, "Юрган дарё,
ўтирган бўйра".
Савол 205: Машҳур "Ягуар" автомобил компанияси дастлаб пайдо бўлганида "Сваллов Сидекар" деб
номланган эди. Лекин 1945 йилда унинг номини ўзгартириб, "Ягуар" деб атай бошлашди. Нима учун
компаниянинг номини ўзгартиришга тўгри келиб қолди?
Жавоб: Чунки ушбу номни "СС" кўринишида қисқартиришар эди ва 1945 йили ушбу
аббревиатура жиноий натсистлик ташкилоти билан ассотсиатсияланадиган бўлиб қолди.
Савол 206: Афсонага кўра, Соҳибқирон Амир Темур уни кўргач, шундай хитоб қилган экан: "Мана
энди, биз икки ногирон – барча инсонлар ичида энг қудратлиларимиз". Сиз менга унинг ким эканлигин
эмас, бу хитоб қайси шаҳарда янграганини айтинг.
Жавоб: Анкара.
Изоҳ: 1402 йил 20 июлда Анқарада бир кўзли Йилдирим Боязидни кўрганида айтилган хитоб.
Савол 207: уйида берилган суратларда 100 немис маркасининг юз томонида немис пианисткаси Клара
Шуман тасвирланган, орка томонида эса унинг асосий иш куроли бўлган роял тасвирланган.200 немис
маркасининг юз томонида эса немис микробиологи Роберт Кох тасвирланган, орка томонида эса унинг
асосий иш куроли микроскоп тасвирланган. Энди диққатингизни учинчи, 1000 марка бўлган банкнотга
қаратинг. Бир дақиқадан кейин унинг юз томонида тасвирланган кишилар кимлигини айтинг.
Жавоб: Ака-ука Гриммлар.
Савол 208: Барчамизнинг каттами кичикми уйимиз бор. Бу ҳақида кимдир билади, кимдир билмайди.
Лекин 1967 йил тадбиркор Ким У Жун томонидан "қурилган" "катта уй" ни бутун жаҳон билади.
Унинг бу "катта уйини" биз қайси ном билан биламиз?
Жавоб: Деу (корейсча "катта уй").
Савол 209: Артур Шопенгауер бойликни денгиз сувига ўхшатган. Уларнинг ўхшаш томони нимада
экан?
Жавоб: Ундан қанча кўп ичсанг чанқоғинг шунчалик ортади.
Савол 210: Углеводородлардан бири ва Осиёдаги давлатни бирлаштирувчи номни ёзиб беринг.
Жавоб: Бутан.
Савол 211: Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги шаҳар, Бухоро вилоятидаги туман,
Тожикистондаги катта кўллардан бири, шунингдек қўй зоти. Уларнинг барчаси бир хил аталади.
Қандай аталади?
Жавоб: Қоракўл.
Савол 212: 1948 йили Япониянинг "Кониши" фирмаси ўзининг илк фотокамерасини ишлаб чиқаргач,
ўз номини ўзгартиради. Ушбу фирма қандай атала бошланди?
Жавоб: "Коника". КОНИши + Cамера.
Савол 213: Бу жой номининг маъноси "қум билан қопланган жой" деган маънони англатади.
Кўпчилигингиз у ерда бўлган бўлсангиз керак. Агар бўлмаган бўлсангиз уни суратларда, телевизорда
ва китобларда кўргансиз. Энди сиз менга унинг таркибига кирувчи уч иншоотнинг номини ёзиб
беринг.
Жавоб: Улубек, Шердор, Тиллакори мадрасалари. Бу ерда гап Самарқанддаги Регистон
майдони ҳақида кетмокда.
Савол 214: Бу касалликка қарши фақатгина қорамоллар эмланади. Унинг Россиядаги охирги
эпидемияси 60-йилларда содир бўлган. Айнан ўша йилларда учта "қўноқ" бу касалликка қарши
эмланади. Аслида у вакцина эмас бошқа дори эди. Қандай дори?
Жавоб: Ухлатадиган дори.
Изоҳ: Бу оқсим касаллиги. "Кавказ асираси" фильмида куёв боланинг қўноқлари ухлатадиган
дори билан "эмланади".
Савол 215: Иккинчи жаҳон урушида у ким бўлганлигини аниқлаш қийин. Ўткир Ҳошимовнинг
фикрича, у эркак эмас, аёл киши бўлган экан. Сиз менга унинг ўлимига сабабчи бўлган мевани айтинг.
Жавоб: Қулупнай.
Изоҳ: Ўткир Ҳошимовнинг "Урушнинг сўнгги қурбони" асарининг бош қаҳрамони қулупнай
тераман деб ток зарбидан ҳалок бўлади.
Савол 216: Турли-туман ниқоблар одамларнинг юзини беркитиб, уларни атрофдагилар танимаслиги
учун ҳизмат қилиши ҳаммангизга маълум. Лекин у инсонни жуда машҳур қилиб юбориши ҳам мумкин
экан. Жумладан 1994 йилда бир инсон ниқоб туфайли янада машҳур бўлиб кетади. У инсон ким?
Жавоб: Жим Керри.
Савол 217: Тасаввур қилинг, машҳур “Кавказ асираси” фильмининг бош қаҳрамони Шурик ва Хўжа
Насриддин йўлда учрашиб қолишди ва узундан узоқ суҳбатга тушиб кетишди, тасаввур қилган
бўлсангиз худди шундай шароит муносабати билан пайдо бўлган машҳур иборани қисқа қилиб айтинг.
Жавоб: “Кўп гап эшакка юк”.
Изоҳ: “Кавказ асираси” фильмида Шурик доимо эшакда юради, Хўжа Насриддиннинг ҳамроҳи
ҳам эшак бўлган. Энди тасаввур қилинг, эшак минган икки киши йўлда учрашиб қолишса,
эшак устида ўтириб суҳбатлашаверади, амма оғирлик эса эшакка тушади. Шунинг учун сиздан
ҳам қисқагина қилиб жавоб бериш сўралганди.
Савол 218: Блиц савол. Мавзу: Ўзбек топишмоқлари.
1.Онасидан кийим-бошим
Боласидан ёғли ошим.
2.Тим қора кичкина хол
Тўхтатар йўлда дарҳол
3. Еттиси бир ерга йиқилса
Бешиси бир ерга йиқилади.
Жавоб: 1.Пахта. 2.Нуқта. 3.Палов (паловнинг еттита асосий масалиғи ва уни “ўзбекчасига”
ейдиган бешта бармоқ).
Савол 219: Бу қиймат сувда 225000, олмосда 124000, Канада бальзамида 198000, олтингугурт
углеродида 184000 га тенг. Бу қиймат ҳавода нечага тенг?
Жавоб: 300000 км/с (Гап ёруғлик тезлигининг турли муҳитлардаги қиймати ҳақида кетмоқда).
Савол 220: Кўпчилик физиклар уни тўғри тартибда эслаб қолиш учун қуйидаги рус тилидаги иборани
ёд олишни таклиф этишади: «Каждий охотник желает знат где сидит фазан». Бу қандай кетма-кетлик?
Жавоб: Камалакдаги рангларнинг кетма-кетлиги: красний (қизил), оранжевий (оловранг),
желтий (сариқ), зелений (яшил), голубой (хаворанг), синий (кўк) ва фиолетовий (бинафшаранг).
Савол 221: Абдулла Орипов бир номли шеърида бу мосламанинг инсонда йўқлигига ачинади. Лекин
инсонда сабот борлигини айтади. Унда эса сабот йўқлиги учун инсонда йўқ бўлган ўша мослама
борлигини айтади. У нима бўлиши мумкин?
Жавоб: қанот.
Изоҳ: қушда-чи, сабот йўқ, шунинг-чун унга
қочиб қолмоқ учун қанот берилган.
Савол 222 Вокеа кеч куз ойларида булган - Бир козок дустимиз Форишга (Жиззах вилоятидаги
Фориш туманига) оғайнисиникига мехмонга келиб, томоркага кузи тушади ва вой-буй САРТни
хаммаси кирилиб колибти-ку деган экан.
Савол : у нимани куриб шундай фикрга борган?
Жавоб : кўмилган узумларни
Савол 223 Миср астраномлари дунёда биринчи бўлиб алоҳида календар - тақвим тузганлар.
Уларнинг тақвимига кўра бир йил 365 кунни ташкил этган. 365 кунни 12 ойга бўлсак, ҳар бир ойга 30
кундан бўлинадида, 5 кун ортиб қолган. Савол: Мана шу 5 кунни мисрликлар нима деб
ҳисоблаганлар?
Жавоб: Мисрликлар ортиб олган 5 кунни байрам ҳисоблаганлар. Ва ўша ортиқча 5 кунни
байрам қилишган.
Савол 224 Конгода аҳоли унинг 500 тасидан, Индонезияда 250 тасидан, Суданда эса 117 тасидан
фойдаланишади. У нима?
Жавоб: Тил.
Савол 225 Бир кўзи кўр подшоҳ овга чикиб чиройли манзарани кўрибди. Рассомга буюрибди шу
манзара олдида суратини чизишни буюрибди, лекин шарти билан, кўзимни очиқ ҳолда чизасан,
бўлмаса ўласан. Аммо халойик рассомга агар подшони кўзини очиқ чизсанг биз сени ўлдирамиз
дебди. Рассом шундай расм чизибдики подшо ҳам, халойик ҳам хурсанд бўлибди. Савол рассом
қандай расм чизган?
Жавоб: Подшо кўлига қурол олиб нишонга олаётгани чизади.
Савол 226 Ҳозирдаги барча йирик компаниялар ўзларининг фаолиятларини оддий ишлаб чиқаришдан
бошлашган. Бир машҳур компания ўз фаолиятини туалет қоғози ишлаб чиқаришдан бошлаган. Мен
сиздан сўрамоқчи бўлган бу компания маҳсулоти Ўзбекистонда жуда машҳур. Ва уни деярли
барчамиз ишлатамиз. Сиз менга унинг маҳсулотини эмас қайси компания эканлигини айтинг
Ж: НОКИА компанияси (биринчи маҳсулоти туалет қоғози бўлган .
Савол 227 Блиц-савол мавзу Орденлар.
1.1996 йил Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари, 2003 йил Андижон шаҳри қайси орденга сазовор
бўлган?
2. 2009 йил Тошкент шаҳрига қайси орден берилди?
3. Ўзбекистонда биринчи таъсис этилган орден?
1. Амир Темур ордени. 2. Мустақиллик ордени. 3. Соғлом авлод ордени.
Савол 228 Давлат тузуми князлик, давлат тили немис ва француз тили, мамлакат коди +352, аҳоли
сони бўйича дунёда 164 ўринда туради. Бу қайси мамлакат?
Люксембург
Савол 229 Лондонда нимагадир унга темирданмас балки бронзадан ҳайкал қўйилган? Кимга?
Жавоб:-М.Тетчер
Савол 230 Французчасига “бошни бошга қўйиб сўзлашиш” айнан шундай бўлади?
Жавоб:- Тет-а-тет
Савол 231 “Комсомолки” журналининг байрам сонларидан бирида Чукоткада музлаган мамонт
боласи топилгани ҳақида хабар берилади. Қайси байрам сонидаги?
Жавоб:- 1 апрел
Савол 232 Бу рўйхатдан фақат 3 та Европа давлати пойтахти ўрин олган. Швеция -67, Франция -71,
Данияники – 72, Бу рўйхатдан инсонлар номи ҳам учрайди. Бу қайси рўйхат?
Жавоб: Менделеев Даврий жадвали {Голмий, Лютетсий, Гофний}
Савол 233 Улуғ ватан уруши йилларида окоп ва ертўлаларда бу ҳайвонлар боқилган. Чунки бу
ҳайвонлар аскарларни жиддий хавфдан сақлаган. Ўша окопларда қайси ҳайвонлар боқилган?
Жавоб : Мушуклар.
Савол 234 Биласиз, подшо саройларида шаҳзода ва маликаларни ўқитиш учун махсус ўитувчилар
бириктирилган. Шаҳзодани мукаммал билимли бўлиши, ахлоқи намунали бўлишига жавобгар шахс
ўша сарой муаллими бўлган. Тарихдан биламизки, жуда кўп шаҳзодалар одобли, билимга чанқоқ
бўлишган. Лекин айрим ҳолларда эркатой, гапга қулоқ солмайдиган тўполончи шаҳзодалар ҳам учраб
турган. Шаҳзодани уришга ёки сўкишга унча-мунча муаллим журъат қилолмаган. Шунда сарой
муаллимлари болаларни ишонувчан ва раҳмдил бўлишларидан фойдаланиб буни ҳам йўлини
топишган. Хўш, шаҳзода тўполон қилган пайтда қандай чора билан уни тарбиялашган?
Жавоб: бундай пайтда шаҳзодага сарой боғбонининг ёки ошпазининг, оддий бир фуқаронинг
боласи қўшиб ўқитилган. Шаҳзода тўполон қилса, ўша камбағалнинг боласи калтакланган,
айтдик болалар раҳмдил бўлишади деб. Ўзи деб бегуноҳ боланинг таёқ еганини кўрган шаҳзода
унга жони ачиганидан ҳам одоб билан дарс ўтишга ҳаракат қилган.
Савол 235 Сиверра нарретис нон опустис тестибус. Қадимги лотин афоризмига кўра, агар сиз
ҳақиқатни гапирсангиз, унинг ҳожати йўқ. Уларни кимни назарда тутишган?
Жавоб: Гувоҳ.
Савол 236 Германия императори Фридрих 1 нинг лақаби “Х” бўлган. Х нинг маъноси аслида
италянча сўз бўлиб “малла соқол” деган маънони англатади. Имперарор Фридрих 1 Италияга бир неча
бор босқинчилик юришлари қилиб, яшнаб турган шаҳар-у қишлоқларни хонавайрон қилган. Диққат
савол:”Х” яъни Фридрих 1 нинг лақабини айтинг?
Жавоб:Барбаросса
Савол 237 Айпон коорпаратсияси ассочиси Стифф Жобс ҳаётидаги учта омадсизлиги унга жуда катта
омад келтирган деган.
1 Коллеждан ҳайдалиб ўқишни ташлагани оқибатида кейин компьютерни ихтиро қилган.
2 Энг яқин дўсти хиёнат қилган, оқибатида Айпон компаниясига асос солган.
3 ……….. бу омадсизлик оқибатида у ҳар кун нимадир яратишга ҳаракат қилган улгуриш
учун
Савол: Стифф Жобснинг учинчи омадсизлиги нима эди?
Жавоб: Ўлим эди у рак касалига чалинган ва ҳар кунини ғанимат бўлган шунинг учун янгилик
яратишга ҳаракат қилган.
Савол 238 Бу Хчи адибнинг шарафига ҳар йили 2 апрелда “болалар китоби” куни ўтказилади. Агар Х
нима эканлигини топган бўлсангиз, ушбу адиб номини айтинг.
Жавоб:Ханс Кристиан Андерсон
Савол 239 У маълум бир тарихий даврда юз берган тарихий воқеалар, қаҳрамонлар ҳаёти ва
фаолиятини аниқ ҳужжатлар асосида ёритиб берувчи публицистик жанрдир. Шунинг учун у “ҳужжат
адабиёти” деб ҳам ёритилади. Бу қайси эпик тур жанрларидан бири?
Жавоб:Очерк (Русча “чизмоқ”, “Тасвирламоқ”)
Савол 240 Тохир Маликнинг “Мурдалар гапирмайди” асарида ўғриларнинг суҳбатидан парча:
Прокурор ўзининг янини ишга солмаяпти, демак ов катта эмас.
Савол. Прокурорнинг миллатини топинг.
Жавоб: Арман Ян қўшимчаси арманларда бўлади.
Савол 241 18 асрда пайдо бўлган одатга кўра Англия театрларидаги биринчи қаторга айнан улар
ўтиришган. Кимлар?
Жавоб:-Танқидчилар
Савол 242 1915 йили унинг қора ва қизили яратилди. Бироқ нимагадир қораси кўпроқ обрў топди.
Мархамат, унинг қорасини кўрсатинг.
Жавоб:- Қора квадрат (Малейевич асари)
Савол 243 Блиц савол. Мавзу Уста ва Маргарита
1. Асар арамонларидан бири айнан шу машҳур мутафаккирни Оқ денгиздаги Соловки оролига сургун
қилиш кераклигини айтган. Кимни?
Жавоб:-И.Кант
2. Асар охирида Армавир шаҳрида бир зиёли йўлда учраб олган катта мушукни ушлаб ва боғлаб
милиция топширгани эслатилади. Айтингчи у мушукни нима билан боғлаган эди?
Жавоб:-Галстук
3. ”Уста ва Маргарита” романи биринчи чоп этилганда айнан шу номга эга эди?
Жавоб:-Қора афсунгар
Савол 244 Австралия Опенда 7 та кубок топширилади.
1. Аёлларга яккалик тартибда.
2. Эркакларга яккалик тартибда.
3. Аёлларга жуфтликда.
4. Эркакларга жуфтликда.
5. Ўсмир йигитларга якка тартибда
6. Ўсмир қизларга якка тартибда
7. Микст
Савол, микст баҳсларини тушунтиринг.
Жавоб: Аралаш, эркак ва аёл жуфтлик ҳосил қилади.
Савол 245 Менделеев 1869 йилда кимёвий элементлар даврий жадвалини кашф этади. Орадан бир йил
ўтиб унга бутунжаҳон кимёгарлар конгрессида тарози совға қилишади. Бу тарозу қандай металлдан
ишланган эди. Албатта ўша давр нуқтаи назаридан у металл қимматбаҳо ҳисобланган. Бир дақиқадан
сўнг шу металлнинг номини бизларга айтасиз?
Жавоб: ўша пайтларда олтиндан ҳам қимматли бир металл бўлган. Бу металлнинг номи -
алюминий.
Савол 246 Ровийлар айтган: «У турмани маҳбуслар билан тўлдириб турувчи хизматкордир». У нима?
Жавоб: Ичкилик.
Савол 247 Бу асар 2 қисмдан иборат: Муқаддима ва Луғат. Олим бу асарда ўзи тузган дунё
харитасини хам илова қилади. Бу ҳол асарнинг қимматини янада оширади. Харита доира шаклда
бўлиб, унда мамлакат, қишлоқ, шаҳар, тоғ, чўл, довон, денгиз ва хоказолар номлари ёзилган. Бу
инсоннинг ўзи бу ҳақда шундай ёзган: “Румдан Мочингача бўлган шаҳарлар ўрнини аниқлаш
мақсадида уларнинг ҳаммасини ер шаклидаги доирада кўрсатдим”
Диққат савол: сиз менга унинг кимлигинимас балки унинг асарини номини айтинг?
Жавоб: Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони Луғати турк” асари
Савол 248. Бу инсон 26 ёшида ўзида бир нуқсон борлигини аниқлайди ва бу нуқсон унинг акаси,
отаси ҳамда бобосида учраганлигини аниқлайди ва бу ҳақида газетада мақола ёзади. Кейинчалик
олимлар бу инсон шарафига шу касаллик номини қўйишади. Сиз менга унинг қандай нуқсон
эканлигини эмас бу қайси касаллик эканлигини айтинг.
Жавоб: Далтонизм у одам қизил рангни ажрата олмаган
Савол 249 1273 йил Аглия қироли Эдуард 1 томонидан қабул қилинган қонун табиатни муҳофаза
қилиш ҳақидаги илк қонун ҳисобланади. Унда қирол Лондонда турар жойларда ундан фойдаланишни
ман этган. Нимадан?
Жавоб:Тошкўмирдан
Савол 250 Тохир Маликнинг “Мурдалар гапирмайди” асари қамоқхонадаги ўғри иккинчи ўғрига
шундай дейди: йни уришга уриб, роялда ўйнаганингга ҳайронман.
Савол. Роялда ўйнаш ўғрилар тилида нима дегани?
Ж: бармоқ изини қолдириш
Савол 251 Дарахт, дарахтда 12 шох,12 шохда 30 та барг. Фақат менга ўша дарахтдаги мева нима
эканлигини айтинг. У меванинг 3 таси қуёшда, 2 таси сояда турибди. Савол; 5 мева нимани
билдиради?
Жавоб: 5 вақт намозни
Савол 252 1909 йилда у юртимизда пайдо бўлганда уни елим товоқ деб аташган. У нарсанинг нима
эканлигини топишингизда қайсидир маънода Самарқанд ва Рига шаҳарлари ёрдам беради. У нима?
Жавоб:Пластинка. Рига граммафон фирмаси. Самарқандлик ҳофиз ҳожи Абдулазиз Расулов
Савол 253 Блиц савол Мавзу Веътнам
1. Ветнам давлат байроғида у битта?
Жавоб:-Юлдуз
2. Г.Киссенджер Тинчлик номинацияси бўйича Нобел мукофоти олишига шу воқеа катта туртки
бўлган экан.
Жавоб:-Ветнамдаги урушнинг тугатилиши
3. 1976 йилгача Хошимин шаҳри шу ном билан юритилган.
-Сайгон
Савол 254: Анушервон сўради:- Энг юмшоқ нарса нима?
Йигит жавоб берди: -Энг юмшоқ нарса тинчликдур.
Анушервон яна сўради:- Энг яхши овқат қандай овқат?
Йигит: -Шаҳвоний қувватни оширмайдиган ва танда иллат қўзғаймайдиган овқат энг яхши овқат.
Анушервон сўрашда давом этди: Энг яхши шароб қайси шароб?
Йигит: - ақлни сусайтирмайдиган ва касаллик келтирмайдиган.
Анушервоннинг охирга саволи: - Гулларнинг ичида энг ширин ҳидлиси қайси?
Жавоб: Фарзанд
Савол 255:
Гўрковлардай турар шу маҳал,
Дўнг устида қаҳратон альфа.
Оппоқ кафан келтирар бета.
Гамма йиғлайди, оҳ-фиғон чекар,
Дельта кўзёш тўкар-у аммо
Эпсилон гул тутар сизга бир дунё.
Сизнинг қўлингизда Перси Биши Шелли ижодидан таржима турибди. Савол: грек ҳарфлари билан
алмаштирилган сўзларни тўғри кетма-кетликда ёзиб беринг.
Жавоб: январь, февраль, март, апрель, май.
Савол 256: Архимеднинг “Менга дунёни таянч марказини топиб беринг ва мен уни остун устун қилиб
ташлайман” деган жумласини эшитгансиз. Рене Декартда ҳам шунга ўхшаш тарзда “Менга материя ва
ҳаракатни беринг мен коинотни яратаман” деган жумлалар бор. Шунга ўхшаш яна бир гапни Диего
Хосе Франсиско де Паула Хуан Непомусено Мария де лос Ремедиос Сиприано де ла Сантисима
Тринидат Мартир Патрисио Руис ҳам айта туриб ўз гапини “ва мен уни тўлдириб ташлайман” сўзлари
билан тугатган. Савол: ушбу инсон айтган жумла бошидаги 3 та сўзни ёзиб беринг.
Жавоб: “Менга музейни кўрсатинг”. Бу инсон Пабло Пикассо.
Савол 257: 2010 йил охирида мен НТВ телеканалида ДОЛЛАР ва ЦЕНТ жамоалари баҳсининг
шоҳиди бўлдим. Саволдаги алмаштиришларнинг маъносини тушунган бўлсангиз, мен қайси
жамоаларнинг баҳсини кўрганлигимни айтинг.
Жавоб: Рубин ва Копенгаген. НТВ телеканалида жамоаларнинг қисқартирилган номлари
кўрсатилади: РУБ ва КОП.
Савол 258: Қадимги Римда ушбу мутахассисларни шунчалик юксак қадрлашканки, ҳаттоки, уларни
солиқлардан озод қилишган. Уларнинг асосий меҳнат қуроли бўлиб, мустаҳкам тишлари хизмат
қилишган. Бу кишилар нима билан шуғулланишган?
Жавоб: улар тангаларнинг қалбакилигини текширишган.
Савол 259: Саволларни “Заковат” клуби раҳбари Абдурасул Абдуллаев тайёрлаган.
1. Арман алифбосидаги 6- ҳарф.
2. Гвианадаги шаҳар ва Юқори Нормандиядаги вилоят номи?
3. Таиланд, Лаос ва Камбоджадаги будда ибодатхонаси қандай номланади?
Жавоб: 1. За 2. Ко 3. Ват
Савол 260 1985 йилда Брэдфорд Сити жамоаси тўп сурадиган Вэлли Пэрейд ўйингохида юз берган
ёнғин натижасида 56 киши ҳалок бўлди, 265 киши жарохат олди. Шундан сўнг Британия
стадионларида хавфсизлик қоидалари нуқтаи назаридан бундан кейинги стадион қурилишларида
айнан шунга эътибор берилган. Савол нимага?
Жавоб: Стадионларда ёғоч ўриндиқларнинг қурилишига йўл қўймаслик
Савол 261: Икки хил туя турибди. Ранги, бўйи, катталиги бир хил. Лекин биттаси онаси, биттаси
боласи. Туяларнинг устига бир хил 2 боғдан пичан ортилган. Хўш буларнинг қайси бири онаси, қайси
бири боласи эканлигини қандай билган бўлардик?
Жавоб: Овқат бериб билиш мумкин, бир боғ пичанни иккала туя ўртасига ташланади, қайси
бири биринчи бўлиб пичан ейишни бошласа ўша - боласидир.
Савол 262 Тижоратда рақобатга қарши учта қудратли қурол бор: 1. Сифат. 2. Нарх. 3-нима?
Жавоб: Реклама.
Савол 263 Қадимда ийла номли қишлоқ бўлиб унинг аҳолиси балиқ овлаш билан тирикчилик
қилишарди. Мана шу қишлоқдан Бани Исроил сулоласидан бўлган бир қавм истиқомат қиларди. Бани
Исроил авлодлари ота-боболари каби бу кунни муқаддас ҳисоблашар ва шу кунни фақат ибодат учун
бағишлашиб бошқа ҳеч бир дунёвий ишлар билан машғул бўлмас эдилар. Диққат савол: Бани Исроил
авлодлари қайси кунни муқаддас деб ҳисоблашган?
Жавоб: Шанба куни
Савол 264 Чили ва Иорданияда ундан битта, Австралияда ундан 6 та, Россияда ундан йўқ. Савол
Ўзбекистон ундан нечта?
Жавоб: 12 та байроқдаги юлдузлар сони

Савол 265: 1642 йил голандиялик денгизчи Абел Тасман ушбу оролга биринчи бўлиб боради. Ушбу
орол номини айтинг.
Жавоб:Тасмания
Савол 266 Тохир Маликнинг “Мурдалар гапирмайди” асаридан парча: “ Баланд тоғ бағридаги овул.
Елкаларига бўркларини ташлаб олган овул оқсоқоллари гулхан атрофида суҳбат қуришарди. Эргашиб
чиққан набираларини боболар бўркка ўраб олишарди. Болалар худди у жониворнинг болаларига
ўхшаб кетишарди.” Савол қайси жониворга?
Жавоб:Кенгуруга
Савол 267 Ницца шаҳрида энг кўп сигарет чекиш бўйича конкурс ўтказилди. Бир иштирокчи янги
рекордни ўрнатиб, бирданига 60 та сигаретни чекиб юборди. Лекин унга соврин беришмади. Нима
сабабдан унга соврин беришмаган?
Жавоб: Чунки у ўлиб қолган
Савол 268 Канадада 50 пенсга маҳсулот сотиб олишингиз мумкин. Лекин бир ҳолатда сиз маҳсулотга
50 пенс тўласангиз ҳам сизга маҳсулот сотилмайди. ўзингиз жарима тўлайсиз. Қандай ҳолатда?
Жавоб: 50та 1 пенслик пул тўласангиз
Савол 269 1982 йил Кубада инглиз тангаси чоп этилган. АҚШлик бир инсоннинг юбилейига бағишлаб
чиқарилган. Тангада у инсон эмас, балки оддий бир қария тасвирланган аслида қайси инсон
тасвирланши керак эди .
Жавоб: Э. Хемингуей
Савол 270 Блиц савол Мавзу сонлар
1. Дисней мультфильмидаги далматинлар сони шунча эди?
Жавоб:-101
2.“Титаник” филмининг лицензион кассетаси пастки бурчагидаги доира ичидаги 12 рақами айнан шу
маънони англатади?
Жавоб: -Томошабиннинг минимал ёшини
3. 583 пробали олтиннинг айнан шунча фоизини соф олтин ташкил этади?
Жавоб:-58.3%
Савол 271 акобир 1999 йили 6 июнь куни Россия ва Франция футбол терма жамоаси ўртасида ўйинда
россия ғалаба қозонади ва газеталар “Биз аламимизни олдик деб ёзади“ деб ёзади. Кенгроқ ўйлаб
кўрингчи 1999 йил 6 июндаги ғалабани нима билан боғлашган.
Ж: 1999 йили 6 июнь куни ким туғилган, А.С. Пушкинни ким отиб ўлдирган.
Савол 272 Қадимдан ўлкамизга жуда кўп сайёҳлар ташриф буюришган. Араб тарихчиси ва географи
Ибн Батута мана шулар жумласига киради. Ибн Батутанинг «Саёҳатнома» асари бизгача етиб келган.
Ана шу асардан парча ўқийман: диққат билан эшитинг. Сизга бериладиган саволимиз айнан шу
парчада келтирилган детал билан боғлиқ. «Бухорода «Ас-Саҳиҳ»ни тузган аллома, имом, мусулмонлар
шайхи Абу Абдулло Ал-Бухорий қабрини зиёрат қилдим. Қабрга қуйидаги сўзлар битилган: Бу фалон-
фалон китобларнинг муаллифи Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий қабридур». Азиз билимдонлар
ушбу парча шу куннинг нуқтаи назари билан қаралганда қандай хатоликка йўл қўйилган. Бу хатони
сиз топиб тўғриланг.

Жавоб: Бу ерда ҳудудий жиҳатдан хатолик кетган. Ибн Батута Бухорода аллома қабрини
кўрдим деб айтган. Аслида у зот Самарқанд яқинидаги олдинги Челак, ҳозирги Пойариқ тумани
ҳудудидаги «Хартанг» қишлоғида дафн этилган.
Савол 273 У дарахт Марказий Осиёда хосиятли дарахт ҳисобланган. Очарчилик йилларида ҳам унинг
пишиғига етганлар тирик қолишган. У дарахтни кесиш бахтсизлик саналган. У қандай дарахт?
Жавоб: Тут дарахти.
Савол 274 Афлотуннинг айтишича у хоҳ давлатда, хоҳ ҳар бир шахсда бўлмасин меъёридан ошганда
охир оқибат қулликка сабаб бўлади. Савол, Афлотун у деганда нимани назарда тутган?
Жавоб: эркинлик
Савол 275
Қанча кўп билсанг ...... , сенда шунча одам яшайди. Ушбу, ўзбек тилига таржима қилинган озарбайжон
мақолида бир сўз қолдирилган, уни топинг.
Жавоб: Тилларни.
Изоҳ: мақол таржима қилингани қўшимча ёрдам эди.
Савол 276 Ўнг қўл билан ишласа ўнағай, чап қўл билан ишласа чапағай дейилади. Агар икки қўл
билан ҳам тузук ишлолмаса нима дейилади?
Жавоб: Бесўнағай
Савол 277 Гоголнинг “Ўлик жонлар” асари қахрамони чамадонида ҳар доим сиёҳ, қоғоз ва қум олиб
юрар эди. Қоғоз ва сиёҳ табиийки ёзиш учун керак бўлади. Савол: Унда қум нима учун керак?
Жавоб: ёзилган қоғоздаги сиёҳни қуритиш учун
Савол 278 Англиялик ёзувчи Томар Хардли романидан. Романда ёзилишича бир камбағал оиланинг
қизи меҳмонга боришга тайёргарлик кўраётган пайтда онаси қизнинг хонасидаги дерезани
ташқарисидан қора мато билан бекитиб қўйган. Савол нима мақсадда?
Жавоб: дерезадан кўзгу сифатида фойдаланган
Савол 279 Милорад Павичнинг бир ҳикоясида қаҳрамон Америка харитасини шунчалик катта
тасвирлайдики, гўёки хеч қайси бир деворга сиғмайди. Бу харитада Нью-Йоркдан Сан-Францискогача
бўлган энг қисқа йўл У орқали ўтаркан. Мен ҳам саволни тузишда "УНДАН" фойдаландим. У нима?
Жавоб: ўргимчак тўри.
Изоҳ: Харита букланган ва 2 та деворга ёпиштирилган. Кейин эса ис босиб кетган ва 2
шаҳарни(2 таси 2 та деворда бўлган) ўша ис (ўргимчак тўри) бирлаштирган. Мен саволни
тузишда ИНТЕРНЕТдан фойдаландим. Интернет эса "ўргимчак тўри" дейилиши ҳаммага
маълум! ИНТЕРНЕТ тўғри жавобмас)
Савол 280 АҚШда у касб эгаларини тайёрлаш учун кичикроқ хонада ёлғиз ўзини киритиб фақат овқат
келтириб беришади холос. У на китоб ўқийди, на радио эшитади. Уннинг ахборот оладиган,
суҳбатлашадиган ҳеч кими бўлмайди. Ёлғиз ўзи маълум муддат шу ерда туриб, ўша касбга руҳан
тайёрланади. Бу қайси касб эгаси?
Жавоб: Космонавт, астронавт
Савол 281 Блиц савол мавзу -КВА- (бунда –КВА- сўз бирикмаси ёки саволда, ёки жавобда албатта
бўлади)
1. Денгизчилар нептун байрамини айнан шу ҳолларда нишонлашади?
Жавоб:-Экваторни кесиб ўтганда
2. Маълум бир чегара билан ажратилган сув ҳудуди?
Жавоб:-Акватория
3. Қиличбозлик спорт турида Дисквалификация учун айнан шу рангдаги карточка кўрсатилади. Қайси
рангдаги?
Жавоб:- Қора карточка
Савол 282 Штутгартда ноодатий антиқа дарслик чоп этилди. Бу дарсликни ўқиш вақтида ўқувчилар
ўзларини ўқитувчи ўрнига қўйиб кўришлари ва ҳатто дарслик чоп этувчиларга баҳо қўйишлари ҳам
мумкин. Сиз менга 1 дақиқадан кейин, ушбу дарсликнинг бошқаларидан фарқли жихатиниайтинг.
Жавоб: Бу дарслик атайин хатолар билан чоп этилган.
Савол 283 2002 йил Ўзбекистонда қарияларни қадрлаш йили деб эълон қилинди. Қарияларни
ҳурмат қилган халқнинг иши доим бароридан келади. Уларнинг дуоларига қаранг, «Тупроқ олсанг,
олтин бўлсин», «Ўғил-қизинг бахтига соғ-саломат бўлиб, тўрт мучанг соғ бўлсин» деган дуоларини
эшитиб қоламиз. Хўш ҳурматли билимдонлар кўпни кўрган қарияларимиз, тўрт мучанг соғ бўлсин
деганда қандай тана аъзоларни назарда тутишган?
Жавоб: Қарияларимиз «тўрт мучанг соғ бўлсин» - деганда қуйидаги тўрт нарсани назарда тутишган:
ичинг соғ бўлсин, ташинг соғ бўлсин, эс-ҳушинг соғ бўлсин, имонинг соғ бўлсин.
Савол 284 Ўткир Ҳошимовнинг «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» ида шундай ёзилган: «Иккита энг
олис акам синовидан ўтган асар ҳақиқий асардир. Биринчиси табиийки, китобхон. Иккинчиси нима?
Жавоб: Вақт.
Савол 285 Геродот тухмат ҳақида шундай дейди: тухматга қолган киши икки марта қийналади.
Биринчиси тухмат қилишгани учун. Иккинчиси...... иккинчисини сизлар топинглар.
Жавоб: бу тухматга кимдир ишонгани учун
Савол 286 Илм фан ва ҳаёт журналининг ёзишича ёмғир чувалчангларининг ёмғир ёғгандан кейин ер
юзасига чиқишига сабаб сув уларга нафас олишга халақит бериши эмас, балки ерга урилаётган
томчилар ҳосил қиладиган шовқиндир. Хўш бу шовқиндан улар нимага чўчийди?
Жавоб: кротни ер қазиши шовқинини эслатади
Савол 287 Фироқ, рашк, ҳажр, оҳ, дард. Айнан шу сўзлар ушбу сўзда яширин. Қайси сўзда?
Жавоб: фарҳод сўзида. Араб ёзувида ёзилганда қисқа а унлиси тушиб қолади.
Савол 289 Ушбу инсон ҳақида ҳеч нарса демайман. Фақат унга нисбатан кишиларнинг фикри кескин
ўзгарган. Буни Австралиядаги бир кутубхона вакилларининг амалга оширган ишида ҳам кўриш
мумкин. Бу ерда унинг “Х чемпионлик намунаси”, “Хнинг пойгалар дастури”, “Жаҳондаги буюк
чемпион” каби китобларининг мемуарлар жанридан фантастика туркумига ўтказилди. Х нинг ўрнида
унинг исм фамилияси яширин. Бу инсон ким?
Жавоб: Лэнс Армстронг.
Изоҳ: 1999 2005 йилларда тур де франсда 7 марта ғолибчиққан Лэнс Армстронг 2013 йилда
допинг машмашаларига аралашиб барча унвонларидан, мукофотларидан маҳрум этилди.
Савол 290 Савол: У Атроф муҳитга нисбатан камроқ таъсири билан тавсифланадиган комьпютер. Бу
типдаги комьпютер моделини яратишда фойдаланувчилар саломатлигини сақлаш, радиацион ва
электромагнит нурланишлар даражасини камайтириш, энергия сарфини камайтириш вазифалари
қўйилган. АҚШ да атроф муҳитни муҳофаза қилиш Агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Энергй
Стар талабларига жавоб берадиган компютерларни айнан шу ном билан атайдилар. У кандай ном?
Жавоб: яшил
Савол 291 АҚШ фуқароси Броун Греен Оқ уйнинг пардалари очиқ қолдирилганини сезиб қолди.
Унинг бу сезгиси уч кишининг жиноят билан айбланиб, узоқ муддатга қамалишига сабаб бўлди.
Савол, бу уч киши қандай жиноят қилишган?

Жавоб: Улар қалбаки доллар чиқаришган. Броун Греен қалбаки пулдаги хатоликни топган
Савол 292 Бир ўртамиёна ёзувчи ўзича мақтаниб олибди:
- Шиллер ва Гётенинг асарлари унутилиб кетганда, менинг асарларимни ўқишади.
Бир машҳур шоир ва ҳажвчи шоир унга жуда ажойиб тарзда жавоб қайтарибди.
Ҳурматли билимдонлар, сиз ҳам ўша жавобни бериб кўрингчи.
Жавоб: Албатта, асло ундан олдин эмас!
Савол 293 Мавзу: Бош кийим
1. Мавзумизга мос келувчи машҳур қасамхўр зодагон?
Жавоб:- Барон Мюнхаузен
2. Бу давлатнинг ҳудуди 77 минг кв.км?
Жавоб:- Панама
3. БМТнинг тинчликпарвар кучларининг мавзуга мос номи?
Жавоб:- Мовий каскалар
Савол 294 Кениянинг Найроби шахридаги ҳайвонот боғидаги тимсоҳлар бор бассейни ёнида шундай
ёзувлар битилган:
"Илтимос, тимсоҳларга нарса ташламанг. Акс холда........." Марҳамат қилиб жумлани тўлдиринг.
Жавоб: “Илтимос, тимсоҳларга нарса ташламанг. Акс холда ўзингиз олиб чиқасиз”
Савол 295 Фазогирлар яъни космонавтлар, фазога учишдан олдин, ўзлари билан энг зарурий, олиш
мумкин бўлган буюмларни ўзлари билан олиб чиқиш ҳуқуқига эга эканлар. Ана шу зарурий буюмлар
ичида қурол, махсус тўппонча ҳам бор экан. Хўш фазогирга коинотда тўппонча нима учун керак деб
ўйлайсиз?
Жавоб: фазогирлар ерга айтганларида мўлжалдаги жойга қўна олмасдан бошқа жойга ҳам
тушиб қолишлари мумкин. То қутқарув гуруҳи етиб келгунча, ёввойи ҳайвонлардан ва турли
хил тасодифлардан ҳимоя қилиш учун мажбурий тўппонча олиб чиқишлари шарт бўлган.
Савол 296: Озод Шарофиддинов айтган: «Танқидчи ижод боғига болта эмас, уни кўтариб кириши
керак». Нимани?
Жавоб: Токқайчи.
Савол 297 Уларнинг замонавий кўриниши кўпчиликда бор. Ўтган асрнинг биринчи ярмида улар
унчалик оммабоп бўлмаган. Кўпчилик унга эгалик қилишдан қўрқан. Чунки кўпинча у ўз эгасини
сотган ва аянчли аҳволга тушишига сабабчи бўлган. Уруш даврларида фронтдагиларга бу нарсага
эгалик қилиш қатъиян ман этилган. Уларни топинг.
Жавоб: кундалик
Савол 298 Нью-Йоркнинг шовкинли тонгларидан бири. Бешинчи каватнинг балконида икки киши бор
овозда жанжаллашмокда. Кучадаги одамлар бу манзарани марок билан томоша килишяпти. Бехосдан
уларнинг бири иккинчисини пастга итариб юборди. У гуппиллаб кучага келиб тушди ва шу захоти
вафот этди.
Кизиги, суд мархумни пастга улоктирган кишини эмас, пастда кузатиб турган томошабинлардан
бирини айбдор деб топди. НИМАГА?
Жавоб:Бу жавобни тугри деб айтса хам булади. Факат режиссер айбдор деб топилмаган. Хуллас
жавоб куйидагича: Нью-Йорк кучасида кино ишланаетган эди. Тепада "муштлашаётганлар"
каскадёрлар эди. Улардан бири пастга кулаши сценарийга киритилганди. Факат пастда
каскадёр йикиладиган жойни тайёрлашга жавобгар кишининг совукконлиги туфайли, актёр
белгиланган жойга келиб тушмайди ва халок булади. Шунинг учун пастдаги мосламаларни
урнатишга жавобгар шахсга нисбатан айблов куйилади.
Савол 299 Юнон донишмандлари томонидан айтилган мақол: Соқол фаросатни эмас, Х ни фош
қилади. Савол, нимани фош қилади?
Жавоб: Битни
Савол 300 Бу қандай ёқимли суратки, уни чиройли қилиб, диққат билан ким яратган экан? Учлиги
нозик маъноларни безатувчиси, тирноғи чизгичнинг қон томири. Қушдек енгил тузилган бўлиб,
тумшуғидан ҳар томонга маъно сочади. Овқати зулмат, ватани эса нур устида. Ҳаракатлари тезу
чаққон ўлчамли, лекин учиш учун қалами йўқ.
Савол ушбу таъриф нимага тегишли?
Жавоб: қаламга. Хамсадан
Савол 301 Хоккейнинг муз устидаги хоккей ва чим устидаги хоккей турлари қишки ва ёзги олимпиада
ўйинларига киритилган. Хоккейнинг яна бир тури бор. Бенди деб аталадиган хоккейнинг бу тури
хоккейнинг бошқа турларидан қандай фарқ қилади?
Жавоб: муз устидаги хоккей муз устида шайба билан ўйналади. Чимс устидаги хоккей чимда тўп
билан ўйналади. Бенди муз устида тўп билан ўйналади.
Савол 302 Қуёш ёки бошқа иссиқлик манбаларидан тарқаладиган ёруғлик оқ деб ҳисобланади. Бироқ
Нъютон исбот қилиб берганидек, бундай оқ ранг мавжуд эмас. Оқ турли ранглар йиғиндисидир.
Ёруғлик нури ойна призмасига туширилганда худди камалакка ўхшаш ранглар жилоси қизил, сариқ,
яшил, мовий ва бинафша ранг ҳосил бўлади. Бу нарса спектр дейилади. Ранг нур тўлқининг
узунлигини билдиради. Савол, энг қисқа ва энг узун тўлқин қайси рангда?
Жавоб: қисқаси бинафша, узуни қизил
Савол 303 У дастлаб форслар юртида етиштирилган. Ривоятга кўра унга эга бўлиш умидида малика
Персефона шох Аиднинг салтанатида яъни ер остида олти ой давомтида яшашга ҳам рози бўлади.
Қадимги Хитойда эса у ҳосилдорлик рамзи ҳисобланган. Унинг пўсти тиш рангини оқартиришда яхши
самара беради. Унин номини инглизчадан таржима қилинганда “ажойиб”, “Испан жавохири” деган
маъноларни англатади. Савол бу таърифда қайси мева келтирилган?
Жавоб: анор
Савол 304 Саёҳат ва саргузаштлар
1. Ўзларининг оппоқ рўдапо кийимлари ва конуссимон қалпоқлари билан 19 аср охирларида улар
америка халқини даҳшатга солишган.
Жавоб:-Ку-клукс-клан
2. Унинг саёхатига тулки нуқта қўяди?
Жавоб:-Бўғирсоқ
3. Жьюл Верннинг ёзишича у ерга саёҳат сўнган вулқон кратеридан бошланган? - Жавоб:ер
марказига
Савол 305 Жавани Бараччо италян классик адабиётининг намоёндаси. У буюк “Декамерон
“асарининг муаллифи, афоризмлар ёзиш билан қизиққан. Улардан бири қуйидагича: “ҳазил ит каби
эмас, балки …. каби тишлаши лозим . Уч нуқта ўрнидаги сўзни топинг .
Жавоб: Қўй каби тишлаши лозим.

Савол 306 Дунё ажойиботларидан бири қушлар исобланади. Табиат уларни ҳар хил қилиб яратган.
Катта-кичик, улкан-митти, учадиган, сузадиган, юрадиган, чопадиган ва ҳ.к. Дон, сув, кўкат, гўшт, сут,
балиқ, лой ҳатто тошгача еб азим қилаверади жониворлар. Аммо битта қуш лағча чўғни ҳам ютиб ҳеч
нарса кўрмагандай кетаверар экан. Азиз билимдонлар бир дақиқа ичида чўғ ейдиган қушнинг номини
айтасиз.
Жавоб: Бу қуш Африкада яшайди, қайноқ тош ва лағча чўғларни еб ҳазм қилиб юборадиган
қуш, ер юзидаги энг катта қуш - туяқушдир.
Савол 307 Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бу сўзнинг ҳар бир ҳарфига бир маъно берганлар.
Бу сўзда иттифоқлик, саодат, латофат, оқибат ва муҳаббат мужассамлашгандир. Бу қайси сўз?
Жавоб: Ислом.
Савол 308 Ўзбек халқ топишмоғи. Ўзи битта, юзи тўртта, болалари ўн олтита. Нима?
Жавоб: дўппи
Савол 309 Дунёда бир касб эгалари сўзларининг 80 % дан ортиғи ҳақиқат эмас. Аммо ҳаммамиз ҳар
куни уларнинг фикрини билишни хоҳлаймиз. Кимларнинг?
Жавоб: Метеорологлар
Савол 310 Бу китоб файласуф учун кенг фазо, ақл учун буюк мантиқ майдони, китоб мухлислари
учун унитилмас хотира, маъносига тушунадиганлар учун ажойиб бир ҳикмат хазинасидир. Бу китобда
шохларнинг, инсонларнинг ҳаётдаги камчиликлари яъни барча ҳаётий ҳақиқатлар батафсил ва
қўрқувсиз баён этилган. Чунки ҳақиқатни улар айтишади. Бу қаҳрамонларни эса жазолашнинг имкони
йўқ. Савол бу китобнинг номи нима?
Жавоб: Калила ва Димна
Савол 311 Вильям Шекспир ибораси. Агар аччиқ сўз из қолдирганида эди, биз ҳаммамиз х бўлиб
юрардик. Ҳа айтгандай Х билан қуш номи ҳам аталади. Х ни топинг.
Жавоб: тасқара
Савол 312 Юнон донишмандлари томонидан айтилган фикрларни давом эттиринг. Агар кичик нарса
ўғирласанг, сен қаллоб ўғрисан. Агар катта нарса ўғирласанг сен........ . марҳамат жумлани давом
эттиринг.
Жавоб: Бой бўласан.
Савол 313 Яқинда спортга оид нашрлардан бирида “қароқчи чоллар” номи остида мақола чоп
этилиб, унда ёши қирққа яқинлашиб қолган, лекин шу ёшда ҳам зўр ўйин кўрсатаётган футболчилар
ҳақида сўз юритилган. Унда футболчиларга ўзига хос ном берилган. Албатта уларнинг
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда. Масалан футболни ташлаб яна катта футболга қайтган Пол
Скоулз метин ирода, аргентини яъни кумушлар мамлакатидан бўлган Хавьер Занетти аргентиналик
пўлат, доим жанжаллашиб юрадиган римлик Франческо Тотти мангу безори, қаерда тўп сурмасин
мухлисларнинг ёқимтойи бўлган Дэвид Бэкхэм дунё фуқароси деб аталган. 1992 йилдан бери МЮ
таркибида тўп суриб келаётган Райан Гиггз Жаноб Х деб аталган. Савол, Х ни керакли сўзлар билан
алмаштиринг.
Жавоб: Жаноб Премьер Лига. Англия премьер лига 1992 йилда ташкил этилган.
Савол 314 Черчилнинг айтишича унинг чегаралари Балтиканинг Штеттинидан Адриатиканинг
Триестигача борар эмиш?
- Жавоб: «Темир парда»
Савол 315 Блиц савол -ГО- (бунда –ГО- сўз бирикмаси ёки саволда, ёки жавобда албатта бўлади)
1 Еврейлар ибодатхонаси?
Жавоб:-Сина гога
2 Ушбу ёзув 1923 йили бунёд этилган?
Жавоб:- Го лливуд
3 Испаниянинг Арагон автоном вилояти маъмурий маркази?
Жавоб:-Сара госа
Савол 316 Кўпчилик Америкаликлар фикрича, биронта аёл бу ишни қилолмас экан, шунинг учун ҳам
Конституция аёлларга Президент бўлишга имконият бермас эмиш. Кўплаб Америкалик аёлларнинг
фикрича, Конституциядаги қайси банд уларга халақит беради?

Жавоб: Президент ёши 35 дан юқори бўлиши керак. Аёллар ўзларини 35 ёшдан катта деб тан
ололмас экан.

Савол 317 Инсоният ўз ақли ва тафаккури билан жуда катта мўъжизалар кашф этган. Консервалаш
ана шундай мўъжизалар туркумига киради. Аввал гўшт, балиқ, сабзавот, кўкатлар, мева-чевалардан
тортиб полиз масулотларигача консервалаш йўлга қўйилган. Банкаларга гулларни
консерваланганлигини эшитганмисиз. Илк бор қайси давлатда бу янгилик амалга оширилган?
Жавоб: Ўша давлат дўконларида консерваланган гуллар сотилади. Уни сотиб олиб, офтобга
бироз қўйиб сув пуркалса бас, янги узилган гулдай кўриниш касб этади. Гулларни консервалаш
дастлаб Японияда амалга оширилган.
Савол 318 Эрамиздан аввалги 5 асрда яшаган юнон олими Геродот: «У Нилнинг совғасидир» деган. У
нимани назарда тутган?
Жавоб: Миср.
Савол 319 Қадимда карвонлар йўлга чиққанда карвондан бироз олдинда бир киши йўл хавфсизлигини
текшириб борган. Агар йўл хавфсиз бўлса у ишни амалга ошириб карвонга хабар берган. Ҳозир ҳам
хурсандчилик, хурсанд бўлиш, иши, омади юришганларга нисбатан шу ибора қўлланилади яъни
карвондан олдинроқ юрадиган кишининг амалга оширган иши ҳозир ибора сифатида қўлланилади.
Қайси ибора?
Жавоб: Дўппини осмонга отиш
Савол 320 Умар Хайём туғилган йилни биласизми? Уни ҳисоблаб топишингиз учун қуйидагиларни
ёзиб олинг.
Ўша йилда Хуфу эҳромининг қурилганига 3890 йил бўлган.
Ашшурбанипал амри билан жамланган битиклар хазинасининг ўша йилдан 1680 йил олдин йўқ бўлиб
кетган.
Арасту ўша йилдан 1390 йил олдин вафот этган.
Улуғбек ўша йилдан 346 йил кейин таваллуд топган.
Ўша йилдан 552 йил кейин Жордано Бруно ўтда куйдирилган.
Савол Умар Хайём нечанчи йилда таваллуд топган?
Жавоб: 1048 йилда
Савол 321 Бир китобда бойликка ўч одам унга ўхшатилган. У қанча кўп ўраса, ўз қўл
оёғини шунчалик қаттиқ боғлаган ва нажот йўли шу қадар қийинлашган бўлади деб айтилган.
Бойликка ўч одам нимага ўхшатилган?
Жавоб: Ипак қуртига
Савол 322 Пешковский айтади: Агар сўз туркумларини осмон жисмларига қиёсласак феъл удир.
Пешковский феъл қайси осмон жисмига ўхшатилган?
Жавоб: қуёшга
Савол 323 АҚШда қовоқлардан 99% ни" каша" тайёрлашда эмас ,балки бошқа нарса учун
ишлатишади.
Савол:99% қовоқларни нимага ишлатишади?
Жавоб: Ҳелловен байрамига
Савол 324 Савол: Бир махбус ўта қаттиқ тартибли турмага ташланди. Бу турманинг 2 та эшиги бўлиб,
биттасидан чиққан одам озод қилинар, иккинчисидан чиққан одам эса ўлдириларди. Ҳар икки эшикда
ҳам биттадан соқчи туради. Шуниси аниқ эдики, соқчилардан бири доим рост, иккинчиси доим ёлғон
гапиради. Махбус қандай йўл билан озодликка чиқиши мумкин?
Жавоб. Соқчиларни исталганидан сўраш керак: "Агар нариги соқчидан ўлим томон олиб
чиқадиган эшикни сўрасам, қайси бирини кўрсатади?" деб. Кейин у жавобида кўрсатган
эшикдан бемалол чиқаверса бўлади.
Изоҳ: Фараз қилайлик, сиз ўлимга олиб чиқадиган эшикни тўғри гапирадиган соқчидан
сўрадингиз, лекин у шеригининг ёлғон гапиришини билгани учун унинг сизга бошқа эшикни
кўрсатишини ҳам билганидан сизга озодликка олиб чиқадиган эшикни кўрсатади. Сиз ёлғон
гапирган соқчидан сўраган тақдирингизда ҳам шеригининг ўлимга олиб чиқадиган эшикни
тўғри кўрсатишини билади, лекин ўзи ёлғончи бўлгани учун тескари эшикни кўрсатади.
Савол 325 Фурбол шинавандалари учун осонроқ туйилган савол!! Испания Премьер Лигасидаги (2012
2013) хар бир жамоага гол урган ўйинчи ким ва буни асослаб беринг.
Жавоб : Кристиано Роналдо!
Савол 326 Блиц савол. Александр
1. Бу актёрни бригадир Александр образи элга танитди?
Жавоб:-С.Безруков
2. Уларнинг орасида Александр исмлилари 8 та бўлган?
Жавоб:-Рим папалари
3. Дипломатиянинг “Элчига ўлим йўқ” принципи 19-асрда Эронда шу инсон билан боғлиқ ҳолда
бузилади.
Жавоб:-А.С.Грибоедов
Савол 327 Қилинган ихтироларнинг асосий амалий мақсади кўпинча тор доирада бўлади. Масалан:
Хронометр ихтироқилинганда денгизчилар фақат аниқ узоқликни билиш учун фойдаланишган.Худди
шунга ўхшаб қандай мақсад учун инглиз шифокори Жон Флоуэр секундни кўрсатувчи стрелка ихтиро
қилган?
Жавоб: Пульсни ўлчаш учун

Вам также может понравиться