Вы находитесь на странице: 1из 34

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
«ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ» ФАКУЛЬТЕТИ
«ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ» КАФЕДРАСИ

«Корхона ускуналари ва жиҳозлари»


фанидан курс лойиҳаси

ТУШУНТИРИШ ЁЗУВИ
Мавзу:__Мисцелла учун “Кушо” тугал дистиллятори_

Кафедра мудири_________________________т.ф.н. Серкаев Қ.П.

Курс лойиҳаси раҳбари__________________кат.ўқт. Ибрагимова М.С.

Бажарувчи______________________________Мухамеджонов Х.М.

Тошкент – 2011 йил

1
―ТАСДИҚЛАЙМАН‖
кафедра мудири
__________________
Т.ф.н. Серкаев Қ.П.

«___»_________2011 й.
«Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси» кафедраси
(Ёғ-мой йўналиши)
«Корхона ускуна ва жиҳозлари» фанидан
КУРС ЛОЙИҲАСИ

Гуруҳ_33-07_Талаба__ Мухамеджонов Х.М.__Раҳбар__ кат.ўқт. Ибрагимова М.С..__

ТОПШИРИҚ
1. Ишланадиган лойиҳа мавзуси: Мисцелла учун ―Кушо‖ тугал дистиллятори_________
___________________________________________________________________________
2. Бошланғич маълумотлар, %да___ М0-19,0; В0-9,60; Т0-2,02; С0-2,68;Л0-41,30; Л1-41,55;
Я1-1,75; В3-8,10; Т1-0,46; С1-0,69; В1-9,60; М2-15,80; Л2-15,0; В2-11,60; М1-1,75; С4-40,35;
М5-2,90; М2-13,8;В4-5,9; М3-1,0 _____________________________________
3. Қўлланмалар: 1. Маъруза матнлари. 2. Руководство по технологии производства и
переработки растительных масел и жиров, Л. ВНИИЖ, т.I, кн.1, 1975; кн.2, 1974. 3. Y.
Qodirov. «Yog’-moy mahsulotlari ishlab chiqarish texnologiyasi» , Toshkent, «Sharq» nashr.,
2007. 4. P. Ilxamdjanov va boshqalar. «Yog’-moy sanoati korxonalari qurilma uskunalari»,
Toshkent, «Sharq» nashr., 2007. 5. Б.Н. Чубинидзе и др. «Оборудование предприятий масло-
жировой промышленности», М., Агропромиздат, 1985. 6. Е.П. Кошевой «Оборудование
для производства растительных масел», М., Агропромиздат, 1991. 7. Ю.А. Калошин
«Технология и оборудование масложировых предприятий», М., Академия, 2002, -363 с. 8.
Е.Д. Ситников «Практикум по расчетам оборудования предприятий для производства
жиров и жирозаменителей», М., Агропромиздат. 1991. 10. К.Ф. Павлов, П.Г. Романов
«Примеры и задачи по курсу ПиАХТ», М., 1976.
4. График кисмининг таркиби:
4.1. Ускунанинг қирқимдаги умумий кўриниши.
5. Тушунтириш хатининг таркиби:
Кириш. Ишланаѐтган жараѐннинг назарий асослари. Аппаратнинг эскизи, тузилиши,
ишлаши. Техник кўрсаткичлари. Аппаратни эксплуатация қилишнинг асосий қоидалари
ва иш режимини созлашнинг усуллари (ишга тушириш, тўхтатиш ва техника ҳавфсизлиги
қоидалари). Моддий ва иссиқлик ҳисоблари (иситиш ѐки совитиш юзаларини, совуқ агент
иссиқлик ѐки сарфини аниқлаш. Корпус ва қопқоқ деворлари қалинлигини, фланецлар ва
трубали панжаралар қалинлигини аниқлаш. Штуцерларни ҳисоблаш ва танлаш. Таянчни
(тутқични) ҳисоблаш ва танлаш.
6. Қўшимча топшириқ ва кўрсатмалар
7. Лойиҳани топшириш даври

4.0. 5.0. 6.0. Ёзув Ҳимоя


Режа
Амалда

Раҳбар____ кат.ўқт. Ибрагимова М.С.___________________

Топшириқни олдим _____ Мухамеджанов Х. ________________

2
Мундарижа

1. Кириш ………………………………………………………………2
2. Жараѐннинг назарий асослари ……………………………………5
3. Ускунани тузилиши ва ишлаши ………………………………….10
4. Ускунанинг техник тавсифи ………………………………………13
5. Ускунанинг эскизи ………………………………………………..14
6. Ускунани ишлашдаги асосий қоидалари (ишга тушириш, тўхтатиш ва
т.х. қоидалари) …………………………………………………….16
7. Ускунанинг ҳисоби ……………………………………………….21
8. Фойдаланилган адабиѐтлар ………………………………………32

3
Кириш

Ёғ-мой саноати республика озик-овкат саноатининг етакчи


тармокларидан бири. Ўзбекистонда кадимдан ўсимлик мойи кунжут,
зигир, индов, махсар уруғи, пахта чигити, полиз экинлари уруғларидан
мойжувозларда олинган.
Саноатнинг бу тармогида пахта, соя ва бошқа ўсимлик мойлари
олиниб, улар тўғридан-тўғри истемолдан ташқари, озик-овкат саноати
тармокларида ишлатиладиган ѐғлар, маргарин маҳсулотлари, майонез,
кирсовун, атирсовун, пальмитин, олеин олишда, техника максадлари учун
бошқа турли маҳсулотлар ишлаб чикаришда ишлатилади.
Ўсимлик мойлари ишлаб чикаришда Республикамизда йилига ўртача
2,1 млн. тоннадан кўпрок пахта чигити, индов, зигир, махсар уруғлари,
шунингдек импорт буйича олинадиган соя уруғи қайта ишланади.
Република ѐғ-мой саноати озик-овкат саноати умумий маҳсулоти
ҳажмининг 40% га якинини беради. Тармок корхоналарида ишлаб
чиқариладиган маҳсулотлар, хусусан пахта мойини экспортга чиқариш
жараѐнларини ѐғларни оптимал ҳолатда амалга ошириш керак.
Шнекли тўхтовсиз харакат киладиган прессларнинг катта
ютуклари билан бирга, бу ускуналар ҳам камчиликларга эга: асосан кунжара
таркибида кўп миқдорда мой колиб кетади.
Бу мой олишнинг янги ва пухта усулларини излашни талаб этарди.
Натижада мойни енгил учувчан органиқ эритувчилар ѐрдамида ишлаб
чикариш, яъни экстракция усули кашф этилди ва биринчи марта 1856 йилда
Францияда Дисс томонидан саноат масштабида кўлланилди. Органик
эритувчи сифатида углерод сульфиддан фойдаланилди. Аммо
аппаратуранинг содда ва қолоқлиги, системада керакли герметикликнинг
йуқлиги ва ишлаб чикариш режимининг яхши йулга қуйилмаганлиги, бу
усулни кенг тарқамаслигига олиб келди.

4
Бензин билан экстракциялаш усулига биринчи патент 1867 й.
Германияда олинди, 1879-82 йилларда тиндириш усули билан ишлайдиган
қурилмаларга патентлар олинди.
Экстракция қурилмаларининг кейинги ривожланиши, қатор
экстракция аппаратларини (6-8 та) кетма-кет улаб батарея ҳосил қилиб,
экстракция материалини кетма-кет мойсизлантиришга асосланган, батареяли
экстракция системаси пайдо булишига олиб келди. Гейлнинг экстракция
курилмаси шу қурилмаларнинг типик вакилидир.
ХХ-аср бошларида «Кебер» фирмасининг батареяли экстракция
қурилмалари пайдо булди ва саноатда кенг таркалди, улар баъзи Европа
мамлакатларида хозирги вақтгача ишлаб келмокда.
Республикамизда биринчи экстракция цехи Каттақўрғонда 1936 йилда
ишга тушурилган бўлса, XX асрнинг ўрталарида ва иккинчи яримда кўпгина
экстракция қурилмали цех ва заводлар пайдо бўлди. Жумладан Янгийўл,
Фарғона, Қўқон, Андижон, Асака, Наманган, Учқурғон, Қарши, Денау,
Бухоро, Когон ѐғ-мой корхоналарида Гильдебрандт системасидаги (НД-1250,
НД-1250 М) экстракторлари, Тошкент ва Урганчда лентали экстракторлар,
Гулистон ва косонда бир ярусли ―Экстехник‖ экстракторлари Когон ва
Андижонда икки ярусли ―Экстехник‖ экстракторлари ўрнатилди ва
ишлатилмоқда.
Тошкент ѐғ-мой комбинатида маргарин маҳсулотлари (йиллик куввати
52,4 минг т ) ва майонез (йиллик куввати 2 минг т), ишлаб чиқарилади.
Тармокдаги 10 корхона — Фаргона, Янгийул, Андижон, Урганч,
Каттакургон ва бошқаларда кирсовун (ялпи йиллик умумий куввати 103,7
минг т) ишлаб чиқарилади. Фарғона ѐғ-мой комбинатида йилига 16,7 минг т
турли кичик улчамдаги (25,40,100 граммли) атирсовунлар ишлаб
чикарадиган линия курилмокда, глецерин (йиллик кувати 2 минг т) ишлаб
чикариш ўзлаштирилди.
Умумий тушунчалар остида мойли маҳсулотлардан шу маҳсулот
таркибидаги мойни бирон-бир эритувчи ѐрдамида эритиб олишга экстракция

5
жараѐни дейилади. Экстракция сўзининг луғавий маъноси – ажратиб олиш.
Экстракция жараѐни учун хом ашѐ ҳисобида пресслаб олинган кунжара ѐки
тўғридан тўғри мойли уруғнинг ўзи бўлади. Маҳсулотдаги мойни эритиш
учун ниҳоятда кўп органик эритувчилар ишлатилиши мумкин. Бу
эритувчилардан энг кўп фойдаланиладигани нефтни тўғри ҳайдаш усули
билан олинган экстракция бензини ҳисобланади.
Тармок корхоналарида технологик жараѐнларни автоматлаштириш,
хорижий фирмалар ускуналари билан жихозлаш ишлари давом
эттирилмокда. Корхоналарни техникавий жихатдан қайта жихозлашда
Крупп, СКЕТ (Германия), «Карвер», «Краун» (АКШ), «Боллиста», (Италия),
фирмалар билан ҳамкорлик яхши самара бермокда.

6
Дистилляция жараёнининг назарий асоси

Маълумки, мисцелла ўз таркибида концентрациясига қараб бир мунча


миқдор мой ва қолган қисми бензиндан иборатдир. Шу мисцелла таркибидан
бензинни учириб юбориб бензинсиз мой олиш жараѐнини дистилляция деб
атаймиз. Мисцелладан бензин имконият борича тўлиқ ҳайдалиши лозим ва
жараѐн имкон борича қисқа муддатда олиб борилиши мақсадга мувофиқ,
олинаѐтган мойнинг чақнаш темпратурасини аниқлаш билан аниқланади ва у
рафинация қилинмаган экстракцион мой учун 225 оС дан кам бўлмаслиги
лозим, акс холда мой стандарт талабига жавоб бермайди қайтадан мисцелла
билан аралаштирилиб яна дистилляция қилинади. Дистилляция жараѐни
асосан, қиздириш ва бензин буғларини учириш йўли билан олиб борилгани
учун қисман буғлатиш иссиқлик хисобига бензин малекулалари исиб
кинетик энергияси ортиб боради ва бу энергия шундай даражага етадики,
малекуланинг катта тезлиги билан суюқлик ичидан буғ ҳолатида отилиб
чиқишга мажбур қилади. Албатта бу ҳолатда малекулаларнинг ўзаро
тортишиш кучидан устун бўлиши ва суюқлик таъсиридан озод бўлиб, буғ
ҳолатига ўтиши лозим. Шу билан бир вақтда бу кинетик энергия суюқлик
сатҳига таъсир қилаѐтган парциал босим қийматидан ҳам юқорироқ бўлиши
керак, яъни дистилляция жараѐнини ушбу тариқада буғланиш ва қайнаш
ҳолатига тенглаштиришимиз лозим.
Дистилляция жараѐни саноатда очиқ ва ѐпиқ буғлар ѐрдамида олиб
борилади. Ёпиқ буғнинг асосий роли ўз иссиқлигини тўсиқ орқали
мисцеллага ўзатиш ва уни қиздиришдан иборат. Қиздирилаѐтган мисцелла
темпратураси унинг қайнаш нуқтасига тенг келганда бир вақтнинг ўзида ҳам
буғланиш ҳам қайнаш юзага келади. Бундан мисцелланинг темпратураси
қанча юқори бўлса, дистилляция жараѐнинг муддати шунча қисқариши
маълумдир, лекин нихоятда юқори харорат ва ўзоқ муддатли дистеляция
олинаѐтган мойнинг сифатини, ранги, кислоталилиги, таркибида оксидланган
моддаларнинг кўпайишига олиб келади. Шунинг учун дистилляция

7
жараѐнида очиқ буғ ишлатилиб, у қуйидаги ижобий таъсирларни келтириб
чиқаради.
1. Мойнинг ўта қизиб кетишига йўл қўймайди.
2. Мой қатламига берилган очиқ буғ уни интенсив аралаштиради ва ўзи
билан қолдиқ эритувчи қисмини олиб кетади.
3. Деярлик мойга яқин бўлиб, қолган юқори концентрацияли мисцела
устидаги бензин буғларининг паорциал босимини камайтиради ва шу
тартибда энг охирги бензиннинг қолдиқларини мисцелла учидан учиб
чиқишига йўл очиб беради.
Булардан ташқари дистиляция жараѐнини айниқса юқори
концентрацияли мисцелла бўлганда вакуум шароитида олиб бориш керак,
чунки суюқликлар оддий шароитга нисбатан вакуумда паст температурада
қайнайди. Шунинг учун дистилляция жараѐнининг охирги этапи албатта
вакуум шароитида олиб борилиши лозим.
Дистилляция жараѐнининг назарияси. Дистилляция жараѐнини
ўрганишдан олдин бу жараѐнга таълуқли бўлган баъзи бир назарий
маълумотларни ўрганиш керак. Жумладан мисцелланинг қайнаш
температураси унинг концентрациясига боғлиқ. Концентрация ошиши билан
мисцелланинг қайнаш температураси ошиб боради, лекин бу мувозанат
пропорционал равишда ўзгармай, бир мунча бошқачароқ бўлади. Мсалан,
идеал эритмалардаги суюқлик устидаги модданинг порциал босими унинг
концентрациясига қараб, пропорционал ўзгариб боради, лекин мисцеллада бу
қоида бир оз ўзгача, яъни нопропорционал равишда ўзгаради.
Мисцелла коллоид эритмаларга ўхшаб коагуляция, пептизация ва бошқа
хусусият намоѐн қилмайди, лекин шу билан бир вақтнинг ўзида нормал
эритувчиларнинг хоссаларига ҳам тўлиқ мос келмайди. Бу айниқса,
мисцелланинг қовушқоқлигини ўлчаѐтган пайтда яққолроқ намоѐн бўлади,
яъни температура ошиши билан мисцелланинг қовушқоқлиги пропорционал
камайиш ўрнига нопропорционал равишда камаяди. Бу эса ўз йўлида
мисцелланинг таркибидаги моддаларни температура таъсирига турлича

8
берилишида намоѐн бўлади. Умуман айтганда, мисцелла мураккаб эритма
бўлиб, унинг физик хусусиятлари дистилляция жараѐнида ўрганилади.
Мисцеллани қайнаш ҳарорати унинг концентрациясига боғлиқлигини
ҳисобга олиб, ѐғ экстракция корхоналарида қуйидаги дистилляция
усулларидан фойдаланилади:
1. Сочиш усули билан дистилляциялаш: Бунда фазалар газ ва
суюқликга ажралиш юзаси каттадлашади. Жараѐнни яхши бориши
таъминланади.
2. Юпқа қобиқда дистилляция: Оқиб тушадиган ва кўтарадиган
қобиққа бўлинади. Қобиқ қалинлиги мисцеллани физик хоссасига
қараб аниқланади.
3. Қалин қаватда дистилляциялаш: Бу усул концентрацияси юқори
бўлган мисцелла усун қўлланилади. (80-85%). Қачонки қайнаш
харорати юқори бўлса. Жароаѐн яхши бориши учун вакуум ҳосил
қилади ва ўткир буғ берилади.
Бу уччала усулнинг бир-биридан фарқи шундаки, фазаларни ажратувчи
юзанинг катталиги ҳар хилдир. Бу катталик буғланиш ойнаси дейилади.
Қалин қаватда дистилляция юпқа қобиқда дистилляция б.о. қанча катта
бўлса, дистилляция тезлиги ҳам шунча катта бўлади.
Юпқа қатламда дистилляциялаш – бу метод ўз йўлида икки турга
бўлинади:
- пастга харакатланаѐтганда плѐнкадаги дистилляция
- юқорида харакатланаѐтган плѐнкадаги дистилляцияга бўлинади.
Пастга харакатланаѐтган плѐнкадаги дистилляция қуйидагича содир
бўлади, мисцелла насоси ѐрдамида трубкаларга йўналтирилган мисцелла
трубка тахминан учдан бир қисмни тўлдиради ва бу тўлдириш давомида
200оС гача қиздирилган трубкага тегаѐтган мисцелла албатта қизий
бошлайди ва натижада мисцелла ичида эритувчининг буғ ҳолатидаги
пуффакчалар қаршилик кам томонга йўналиб, асосан трубканинг иккинчи
учидан катта тезлик балан отилиб чиқади. Катта тезлик билан

9
харакатланаѐтган эритувчи буғлари ўзи билан мисцелланинг бир қисмини
эргаштиради ва бу қисм мисцелла эса буғ билан пастга қараб
харакатланаѐтгани учун юпқа парда ҳолатида трубканинг иккинчи учидан
отилиб чиқади. Алабатта йўл йўлакай плѐнкадан ҳам бензин буғлари учиб
чиқиб, унинг ҳажми кенгайиб боради. Плѐнка қалинлиги эса юпқалашади.
2-турдаги, яъни юқори харакатланаѐтган плѐнкадаги дистилляция ҳам
айнан 1-турдагига ўхшаш бўлиб, фақат фарқи қуйидагидан иборат.
Маълумки, юқорига харакатланаѐтган мисцеллани юпқа қавати ўз оғирлиги
таъсири остида пастга йўналган бўлади ва шу туфайли ҳосил бўлаѐтган
мисцелла плѐнкасининг турлича масофаларида халқасимон қават ҳосил
қилади, трубкадан отилиб чиқаѐтган ва концентрация юқорилашган мисцелла
энди фақатгина бир текисдаги цлиндрсимон плѐнка формасида эмас, вақти-
вақти билан халқа формасига эга бўлган мисцелла сифатида ҳам отилиб
чиқади, яъни трубканинг юқори қисмидан чиқаѐтган мисцелла худди
пульссация формасидаги суюқлик оқими формуласида чиқади.
Сочиш усули билан дистилляциялаш. Маълумки, дистилляция процесси
қайси метод билан олиб борилишидан қатъий назар иссиқлик таъсирида олиб
борилади. Юқори ўрганилган юпқа қаватдаги дистилляция методи асосан
концентрация паст бўлган мисцелла учун ишлатилиб, мисцелланинг
концентрациясини у усулда максимал равишда 85% гача олиб бориш
мумкин, лекин концентрация 85 % дан ошгандан кейин молекулаларнинг
ўзаро тортишиш кучи юқорилашиб кетганлиги сабабли у метод қўл
келмайди. Шунинг учун дистилляциянинг 2-босқичи бошланишда
мисцеллани қиздирилган мухитда пуркаб бериш йўли билан дистилляция
қилинади. Мисцелланинг пуркашдан мақсад қиздирилиб турилган мухитга
кириб келаѐтган мисцеллани заррачаларининг сатхини имконият борича
оширишдан иборатдир. Бу ҳолатда бир қисим мисцелладан ҳосил қилинган
1000 лаб майда заррачаларнинг сатхи нихоятда катта бўлади ва маълумки
иссиқлик билан контакт юзаси қанча катта бўлса эритувчининг буғланиши
ҳам шунча интенсив бўлади.

10
Қалин қават мисцелладаги дистилляция. Дистилляция жараѐнининг
охирги босқичи шу метод билан олиб борилиб у қуйидагича бажарилади. 1 ва
2 методлар билан дистилляция қилинган мисцелланинг концентрацияси жуда
юқори бўлиб, амалий жихатдан 95-97% дан ортиб кетади. Демак,
мисцелланинг таркибида қолаѐтган эритувчининг миқдори бор йўғи 3-5%
атрофида бўлади. Қолдиқ эритувчининг миқдори кам бўлишига қарамай
унинг деярлик мойга айланиб қолган мисцелла таркибидан қиздириб учириш
нихоятда қийинлашади, чунки аввал айтганимиздек эритувчи ва мой
молекулалари ўртасидаги тортишиш кучи нихоятда юқори ва шу билан бир
қаторда юқори концентрацияли мисцелланинг қовишқоқлиги ҳам юқори
бўлади. Шу сабабли қолдиқ миқдор эритувчини бошқа бир метод, яъни
дезодарация усули билан учириш керак. Бу метод учун энди очиқ тахминан
буғ қўл келади, яъни дистилляторнинг тубига йиғилиб қолган 300-400 мм
қалинликдаги ўта юқори концентрацияли мисцелла орасидан очиқ буғини
махсус барбатѐр ѐрдамида ўтказиш керак. Бу холда ишлатилаѐтган буғ асосан
3 та вазифани бажаради.
1. Мисцеллани интенсив равишда қориштириш.
2. Йўл йўлакай мисцелла қаватида пастдан юқорига йўналаѐтган очиқ
буғ эритувчининг қолдиқ заррачалари ѐки молекулаларнинг ўзи
билан илаштириб, юқорига олиб чиқиб кетади.
3. Мисцеллани сатхи тепасидаги эритувчи буғнинг порциал босимини
камайтириб, қолдиқ эритувчини учиб чиқишига ѐрдам қилади.
Мана шу тартибда олиб борилаѐтган дистилляцияни мисцелла
қаватидаги дистилляция ѐки дезодорацион дистилляция деб атаймиз.
Ўрганилган 3 та дистилляция методлари сийраклаштирилган ҳавони мухитда
ѐки вакуум шароитида олиб борилса, дистилляция жараѐнининг
интенсивлиги ошади.

11
Тугал дистилляторни тузилиши ва ишлаш принципи. Ускунанинг
тузилиши

Тугал дистиллятор ускунаси вертикал жойлашган колонна кўринишида


бўлиб, унинг 4 та отсенидан иборат. Ҳар бир отсен обечайкасида қўшимча
равишда буғ кўйлаклари (13) билан ўралган бўлиб, бу кўйлакларга ѐпиқ буғ
берилиши натижасида дистилляция жараѐнида дистиллятор ташқи томони
иситилади ва бу иссиқлик бевосита концентрланган мисцелла қолдиқ
таркибидаги қолдиқ бензин буғларини буғланишига ѐрдам беради. Буғ
кўйлакларга буғни бериш учун патрубок (15) ва ҳосил бўлган конденсатни
чиқариб юбориш учун обечайка махсус патрубкалар билан жиҳозланган (16).
Тугал дистиллятор колоннасининг юқори қисми диаметри пасткисига
нисбатан қаттароқ бўлиб, у ерда дистилляцияга берилаѐтган концентрланган
мисцеллани бериш учун махсус патрубок жойлаштирилган. Жараѐнни
назорат қилиб туриш учун кўриш ойнаси ва ускунани таъмирлаш жараѐнини
амалга ошириш учун Люклаз жойлаштирилган. Тугал дистилляторни 4 та
отсени ичида махсус тарелкасимон 22 та тўсиқлар (7) ўрнатилган бўлиб, ҳар
бир тўсиқни юзаси халқа шаклида бўлибўртаси тешик ва шу тешик атрофида
4 та таянч қотирилган ва бу таянчларни 10 см баландликдаги юқорисида
тарелканинг ўлчамига кўра кичикроқ халқасимон диск (25) маҳкамланган.
Тугал дистиллятор 3 та этаж оралиғида жайлашган бўлиб , этажларда таянч
(21) ѐрдамида маҳкамланган. Дистилляторни юқорида ва пастида Днишалар
билан бириктирилган бўлиб уларни бир қопқоқ (1) ва иккинчиси таглик (11)
ролини бажаради. Дистилляторни ҳар бир отсени махсус халқалар (22)
ѐрдамида бириктирилган. Дистилляторнинг ҳар бир отсенларида кўриш
ойналари мавжуд бўлиб, бу кузатув ойналари орқали жараѐнни олиб
борилиши кузатиб турилади.

12
Ускунани ишлаш принципи.

2-босқич дистиллятордан чиқаѐтган 85-95 % ли концентрацияли


мисцелла таркибида қолган қолдиқ бензинни учириб юбориш учун вертикал
кўринишда жойлашган тугал дистилляторнинг юқори қисмига (14) патрубка
ѐрдамида берилади. Дистилляторга берилаѐтган мисцелла колоннасининг
цилиндрсимон кўринишдаги 4 та отсекида жойлаштирилган 22 та
тарелкасимон тўсиқчалар (7) ва уларга қотирилган қалқонсимон тўсиқчалар
шаклидаги дисклар орқали бир-биридан ўз оқими билан дистилляторнинг
пастки қисми томон ҳаракатланиб оқиб туша бошлайди. Тпрелка ва
қолқонсимон тўсиқлап мисцеллани буғланиш юзасини кенгайишига ѐрдам
беради. Дистилляция жараѐнида дистилляторни ташқи ва ички тарафидан
истиш учун очиқ ва ѐпиқ буғ берилиб турилади. Ёпиқ буғ берилиши учун
мўлжалланган буғ кўйлаклар дистилляторни ташқи томонидан қўшимча
обечайкалар ўралиб, унга ҳар бир отсенка ѐпиқ буғ берилиши учун махсус
патрубкалар (15) ўрнатилган. Буғ кўйлакларга берилаѐтган буғни конденсат
холига ўтгандан сўнг уни чиқариб юбориш учун ҳам махсус патрубкалар (16)
ўрнатилган. Дистилляторнинг ҳар бир отсекларига берилаѐтган очиқ буғ
бевосита ўтиб тарелканинг қалқоқсимон юзаларини қиздиради ва бунинг
натижасида унинг устидан оқиб ўтаѐтган мисцелла таркибидаги бензинни
буғ ҳолатига ўтиб, буғ-хаво аралашма кўринишида дистилляторнинг юқори
қисми томон йўналади. Шу билан бирга очиқ буғ оқиб тушаѐтган мисцелла
билан ўзаро таъсирланиб унинг таркибида қолдиқ бензинни учиришга ѐрдам
беради. Тарелкалардан бирма-бир оқиб ўтиб пастга томон йўналаѐтган
мисцелла таркибидаги экстракция ѐғи дичтилляторнинг пастки днишасида
жойлашган патрубок ѐрдамида тайѐр бўлган экстракция ѐғи совутишга
юборилади. Чиқб келаѐтган ѐғнинг ҳарорати 1100С атрофида бўлиб, уни
омборга беришдан олдин совутгичларда совутиш амалга оширилади. Тайѐр
бўлган экстракция ѐғидан намуна олиниб, унинг чақнаш ҳарорати анализ
қилинади. Бодию бунда ѐғ 2250С дан пастки ҳароратда чақнаса, ѐғ яна

13
дистилляция қилинади. Дистиллятор ичида ҳосил бўлган буғ-хаво
аралашмалар дистилляторни юқори қисмида жойлашган патрубкалар
ѐрдамида конденсаторларга чиқарилиб юборилади.

14
Техник тавсифи.

Унумдорлиги, т/кун 50
Тугал дистилляторга берилаѐтган мисцелла 85
концентрацияси, %
Дистилляторга берилаѐтган мисцеллани бошланғич 90
0
ҳарорати, С
Дистиллятордан чиқаѐтган тайѐр экстракция ѐғининг 105
ҳарорати, 0С
Ёпиқ буғнинг босими, атм 2,5
Очиқ буғнинг босими, атм 0,5
Габарит ўлчамлари: Баландлиги, мм 8344
Дистиллятор патки қисмининг ташқи диаметри, мм 660
Ички диаметри, мм 610

15
Тугал дистиллятор

16
1 – буғли рубашка;
2 – дезодорацион камера;
3 – буғли рубашка;
4 – пардали камера;
5 – буғли рубашка;
6 – пурковчи камера;
7 – трубка;
8 – кўриш учун фонар;
9 – люк-лаз;
10 – заррача ушлагич;
11 – отбойники;
12 – патрубок;
13 – қатаргич;
14 – кўпик ўчиргич;
15- фарсунка пуркагич;
16 – кўриш учун ойна;
17 – буғли змевик;
18 – шетоклар;
19 – сеткали талерка;
20 – патрубок;
22 – труба

17
Дистилляция ускунасини ишлатиш ва тўҳтатиш қоидалари

Дистилляция ускунасини ишга тушириш. Ускунани ишга туширишдан олдин


қуйидагилар амалга оширилади:
1. Конденсаторларга совутувчи сувни берилиши текширилади.
2. Тўғридан – тўғри конденсация туваклари очиқ ҳолда бўлганда
жўмракларни секин аста очиш йўли билан биринчи ва иккинчи босқич
дистилляторларни труба оралиғида буғ берилади. Трубалар
оралиғидаги буғнинг босими 3 кгс/см2 гача кўтарилгандан сўнг
конденсация туваклари ишини автомат равишга ўтказилади.
Дистилляторларни ва труба оралиғидаги хаволарни хавога чиқариб
юборилади.
3. Тугал дистилляторни тақсимловчи тароқларига тўғридан-тўғри
конденсация туваклари очилади ва буғ ўтказгичдаги, буғ
кўйлаклардаги ва иситиш змеевикларидаги конденсаторлар конденсат
йиғгичга чиқариб юборилади. Очиқ ҳолдаги конденсация тувакларидан
жўмракларни бирин-кетин очиш йўли билан тароқларга буғ берилади
ва ундаги босим 3 кгс/м2 га етказилгандан сўнг конденсация туваклари
автомат режимга ўтказилади
4. Иситгич ѐнидаги конденсация туваги очиқ холда бўлганда унга буғ
берилади ва босими 5 кгс/см2 га етказилади. Шундан сўнг конденсация
туваклари ишини автомат режимга ўтказилади ва автомат
терморегулятор ѐқилади.
5. Дистиллятор ѐнидаги туваклар очиқ бўлганда дистилляторни буғ
кўйлакларга ва пастки дезодорация камераларига босими 2 кгс/см2 гача
кўтарилгунча буғ берилади.
6. Буғ эжектори ѐрдамида ўта буғ берилиб, босимни 3 кгс/см2 га етказиб
тугал дистилляторда 650-700 мм сим.уст. гача вакуум ҳосил қилинади
(0,8-0,9 кгс/см3).

18
7. Буғ ўтказгичларни кондесацион туваклар орқали пуркаб, ундаги
босимни 2 кгс/см2 гача кўтарилади ва конденчация тувакларини
автомат режимга ўтказиб, автомат терморегулятор орқали дезодорация
камераларига очиқ буғ берилади.
8. Барча дистилляция системалари иситилиб бўлгандан сўнг
дистилляторга буғ берила бошлайди.
9. Мисцелла йиғгични сатҳ кўрсаткичида тоза мичцелла кўриниши билан
мисцелла насослари ишга туширилади ва мисцелла иситгичга
юборилади ва кейинчалик биринчи ва иккинчи босқич
дистилляторларга юборилади.
10. Тугал дистилляторга мисцелла берилишини вақтига учинчи босқич
дистилляторига мисцеллани иситгичга узатувчи насос ишга
туширилади.
11. Биринчи ва иккинчи босқич дистилляторларидан буғлатилган
мисцелла иситгич орқали вакуум остида ишлайдиган тугал
дистилляторнинг пуркаш форсункаларига юборилади.
12. Ёғ учун совутгичга сув юборилади.
13. Оралиқ қабул қилувчидан тайѐр ѐғ совутиш учун узлуксиз равишда
чиқариб турилади ва кейинчалик ѐғ йиғиш учун мўлжалланган бакга
юборилади.
14. Бак тўлгандан сўнг тайѐр ѐғдан намуна олинади ва уни чақнаш
ҳарорати аниқланади.
15. Бакдаги стандарт талабидаги ѐғ тарозида тортиш учун берилиб, сўнгра
омборга жўнатилади. Бордию тайѐр бўлган ѐғ стандарт талабига жавоб
бермаса, у холда бу ѐғ яна қайта дистилляторга юборилади.

Ускунани ишлашини назорат қилиш. Дистилляция ускуналари ишлаш


жараѐнида қуйидагилар назорат қилинади:
1. Дистилляцияга келаѐтган мисцелла сарф ўлчагич бўйича олиб
борилади, бунда ўрнатилган меъѐр чегарасидан ошишига йўл

19
қўймаслик ва мисцелла барча босқичдаги дистилляторлар
конденсаторларга чиқариб юборилишига йўл қўймаслик керак. Бунда
мичцелла ҳарорати ушлаб турилади, бунда интенсив қайнаш
таъминланиб, бу дастлабки дистилляторни кўриш ойнаси орқали
назорат қилиб турилади.
2. Мисцеллани ортиқча намланишини олдини олиш учун дистилляция
қурилмаларини кўпик чўктиргичларига очиқ буғ берилишида фақат
зарур бўлган холларда интенсив кўпикланишини камайтириш ѐки
тўхтатиш лозим бўлади.

Тугал дистилляторни тўхтатиш.


1. Дистилляторни қисқа муддатга тўхтатилганда мисцеллани берилиши
тўхтатилади. Дистилляторнинг пастки камерасидаги қолдиқ
мисцеллани вакуум остида очиқ ва ѐпиқ буғни иситиш йўли билан
ишлов берилади.
2. Тугал дистилляторни узоқ муддатга ѐки таъмирлаш учун
тўхтатилганда юқоридагиларга асосан олиб борилади ва қуйидагилар
амалга оширилади. Аппаратни яхшилаб бўғлатилгандан сўнг
барбатѐрга берилаѐтган очиқ буғ беркитилади. Дистилляторларни
иситувчи буғ кўйлакларига ва дезодорация камераси буғ кўйлакларига
берилаѐтган ѐпиқ буғ ҳам беркитилади. Буғ эжекторига буғ
беркитилиб, вакуум тушириб юборилади. Цехни таъмирлаш учун
тўхтатиш бўйича йўриқномада риоя этган холда дистиллятор ва
иситгич сода эритмаси билан юқилади.
3. Бирламчи ва тугал дистилляторлар тўхтатилгандан сўнг тарелкаларга
берилаѐтган буғ тўхтатилади, конденсация тувакларига ўтиш йўллари
очилади. Буғнинг кўйлакларидаги хаво вакуумни ўчириш учун
очилади.

20
Ускуналарни эксплуатация қилишнинг асосий қоидалари

Дистилляция ускунасини эксплуатация қилиш. Юрғизиш.


Дистилляцион ускунани ишга туширишдан олдин қуйидагиларга риоя
қилиш лозим:
1. Пардали дистилляторлар конденсацион туваклари очилган холда
бўлганда вентилни аста-секин очиб трубалар орасидаги бўшлиққа буғ
берилади.
2. Трубалар орасидаги бўшлиқ босими 3 кг/см2 га етганда тувакчалар
ишлашини автоматик режимга ўтказилади ва дистиллятор трубалар
орасидаги хаво чиқариб юборилади.
3. Вакуум насослари ѐрдамида 2 ва 3 босқич дистилляторда вакуум хосил
қилинади.
4. Буғ линияларини қонденсацион тувак орқали тозаланади.
5. Буғланган мисцеллани пардали дистиллятордан 3-босқич
дистилляторга юборилади.
6. Тайѐр маҳсулот совутишга ва йиғувчи бакка жўнатилади.

Тўхтатиш.
Пардали дистилляторни қисқа муддатга тўхтатилганда қуйидагиларни
бажариш зарур:
Дистилляторга мисцелла бериш ва трубалар орасидаги бўшлиқга буғ
бериш тўхтатилади.
Конденсацион тувакка чиқиш йўлини очиш.
3-босқич дистилляторга мисцелла берувчи насосни тўхтатиш.
Пардали дистилляторни узоқ муддатга ва таъмирлаш учун тўхтатилганда
ҳам шу иш бажарилади.
Барча дистилляторлардан эритувчи қолдиқлари очиқ буғ билан
буғлатилади.
Дистилляторлар содали эритмалар билан ювилади.

21
Ускунани эксплуатация қилишда ҳавфсизлик қоидалари

Дистилляцион ускуналар бузилишини ва бахтсиз ходисалар рўй бериши


олдини олиш қуйидагича амалга оширилади:
1. Конденсатнинг барча миқдори иситиш системасидан чиқиб кетгунча
буғ вентилини тез очиш мумкин эмас, чунки гидравлик зарба хосил
бўлиши мумкин.
2. Буғ босими системада руҳсат этилгандан ошиб кетмаслиги керак.
3. Берилаѐтган буғ ҳарорати рухсат этилгандан ошиб кетмаслиги 200 0С
дан юқори бўлмаслиги керак.
4. Бузилган ѐки буғ, сув, бензини чиқаѐтган аппарат, агрегат ва
машиналарда ишлаш қатъий ман этилади.
5. Ремонт вақтида портлаш хавфидан эхтиѐт бўлиш керак.
6. Бензин буғи бўлиши мумкин бўлган цехларда майда ремонт ишларини
махсус асбоблар ѐрдамидла бажариш мумкин.
7. Экцтракциялаш цехи ишлаб турган вақтда электр газ пайвандлаш
ишларига мутлақо йўл қўйилмайди.

22
Ускунанинг ҳисоби
Асосий маълумотлар (%) да:

Дастлабки намлик ва тозаланмаган холдаги чигит мойлилиги (М0) – 19,00 %


Тозаланмаган холдаги чигитдаги намлик (В0) – 9,60 %
Тозалашдан олдин чигитдаги пуч чигитлар миқдори (Т0) – 2,02 %
Тозалашдан олдин чигитдаги минерал ва органик аралашмалар миқдори (С0)
– 2,68 %
Дастлабки намлик ва ифлослик холдаги чигитдаги шулха миқдори (Л0) –
41,30 %
Тоза чигитдаги шулха миқдори (Л1) – 41,55 %
Тоза чигитдаги мағиз миқдори (Я1) – 1,75 %
Чигитдаги мағиз намлилиги (В3) – 8,10 %
Тозалашдан кейин чигитдаги пуч чигитлар миқдори (Т1) – 0,46 %
Тозалашдан кейинги чигитдаги минерал ва органик аралашмалар миқдори
(С1) – 0,69 %
Аралашмалар намлиги чигит намлигига тенг (В1) – 9,60 %
Мағизнинг шулхага ўтиши (М2) – 13,80 %
Мағиздаги шулха миқдори (Л2) – 15,00 %
Ажралаѐтган шулханинг намлиги (В2) – 11,60 %
Ажралаѐтган шулханинг мойлилиги (М1) – 1,75 %
Чақишва сепарациялаш жараѐнида тозаланган чигитдаги аралашмаларни
шулхага ўтиш миқдори (С4) – 40,35%
Пуч чигитни ўртача мойлилиги (М5) – 2,90 %
Кунжара мойлилиги (М2) – 5,9 %
Кунжара намлилиги (В4) – 5,9 %
Шротнинг ѐғдорлиги (М3) – 1,0 %
Шротнинг намлилиги (В5) – 9,9 %

23
Моддий ҳисоб

1. Ажратилган минерал, органик ва пуч чигитларни умумий миқдори:


С2 + Т2 = 100[(С0 + Т0) –(С1 + Т1)]/100-( С1 + Т1) = 100[(2.68+2.02)-
(0.69+0.46)]/100-(0.69+0.46) = 355/98.85 = 3.591 %
2. Минерал ва органик чиқиндиларни ажралиши:
С2 = 100[(С0 - C0)+C1(С2 + Т2)]/100 = 100[(2.68-0.69)+0.69*3.591/100 =
2.015 %
3. Пуч чигитларни ажралиши:
Т2 = (С2 + Т2)-C2 = 3,591-2,015 = 1,577 %
4. Тозаланган чигит оғирлигига нисбатан (%) чигитдаги шулха миқдори:
Л3 – Л0 – (Т2 + Е) = 41,30 – 1,577 = 39,723 %
5. Шулхадаги чиқинди миқдори:
С3 = С1 + С4 /100 = 0,69*40,35/100 = 0,278 %
6. Ишлаб чиқаришдаги шулха миқдори:
Л4 = 100(Л3 – Л2)+Л2(С2 + Т2+Е)/100 – (Л2 + Я2+С3) = 100 (39,723-
15,00)+15,00(3,591)/100-(15,00+0,71+0,278) = 30,070 %
7. Чигитдаги шулха намлиги:
В8 = 100В0-Я1В3/Л1 = 100*9,60-58,45*8,10/41,55 = 486,555/41,55 = 11,710 %
8. Шулхани чиқиш миқдори:
Л5 = Л4 100-В8/100-В2 = 100-11,71/100-11,60 = 29,69 = 88,29/88,4*30,070 =
30,032 %
9. Форпресс кунжарасини чиқиш миқдори:
Ж1 = 1000-100 (М0+В0+Л5+Е+Т2+С2)+Л5(М1+В2)/100-(М2 - В4) + Е (М4+ В6)
+ Т2(М5+В2)+С2В1/100-(М2-В4) = 10000-100(19,00 + 9,60 + 29,653 + 1,577+
2,014) +29,653(1,75+11,6) / 100-(13,8+5,9) + 1,577(2,9+11,6)+2,014*9,6 /
100-(13,8+5,9) = 42,587+0,525 = 52,562 %
10. Шротни чиқиши:
Ш = 1000-100 (М0+В0+Л5+Е+Т2+С2)+Л5(М1+В2)/100-(М3 – В5) + Е (М4+ В6)
+ Т2(М5+В2)+С2В1/100-(М3-В5) = 10000-100(19,00 + 9,60 + 29,653 + 1,577+

24
2,014) +29,653(1,75+11,6) / 100-(1+9,9) + 1,577(2,9+11,6)+2,014*9,6 / 100-
(1+9,9) = 3419,733/89,1= 47,371 %
11. Форпреққ кунжарасидаги мой миқдори:
М6 = Ж1М2/100 = 52,562*13,80/100 = 7,254 %
12. Мойнинг йўқолиши:
а) шротдаги П1 = ШМ3/100 = 47,371*1/100 = 0,474 %
б) шулхадаги П2 = Л5М1/100 = 30,032*1,75/100 = 0,526 %
с) пуч чигитлардаги П3 = Т2М5/100 = 1,577*2,9/100 = 0,046 %
13. Мойнинг умумий миқдори:
Р1 = М0- (П1+П2+П3) = 19,00 - (0,474+0,526+0,046) = 17,955 %
14. Форпресс мойини чиқиши:
Р2 = М0- (М6+П2+П3) = 19,00 - (7,254+0,526+0,046) = 11,175 %
15. Экстракция мойини чиқиши:
Р3 = Р1 – Р2 = 17,955-11,175 = 6,780 %
16. Намликни йўқолиши:
П5 = В0 – (ШВ5+Л5В2+Т2В2+С2В1)/100 = 9,6 - (47,371*9,9+30,032*11,6 +
1,577*11,6+2,015*9,6)/100 = 1,05 %

Хом ашѐ баланси


№ Маҳсулотларни чиқиши % 1т 300 т/кун
1 Форпресс мойини чиқиши Р2 11,175 0,11 33,53
2 Экстракция мойини чиқиши Р3 6,780 0,07 20,34
3 Шротни чиқиши Ш 47,371 0,47 142,11
4 Шулхани чиқиш Л5 30,032 0,30 90,10
5 Пуч чигитларни ажралиши Т2 1,577 0,02 4,73
6 Минерал ва органик чиқиндиларни 2,015 0,02 6,05
ажралиши С2
7 Намликни йўқолиши П5 1,050 0,01 3,15

25
Мой баланси
№ Маҳсулотларни чиқиши % 1т 300 т/кун
1 Чигитдаги мой миқдори М0 19.00 0.19 57.00
2 Форпресс мойини чиқиши Р2 11.175 0.11 33.53
3 Экстракция мойини чиқиши Р3 6.780 0.068 20.34
4 Ёғнинг йўқотилиши: 0.474 0.005 1.42
Шротда П1
5 Шулхада П2 0.526 0.005 1.58
6 Пуч чигитда П3 0.045 0.0004 0.14

Бензин сарфи
1. Экстракцияга берилаѐтган форпресс кунжарасининг миқдори:
300 т/кун – 100 %
Х – 52.562 %
Х ҳ 300 т/к * 52.562 %/100 % ҳ 157.69 т/кун
2. Экстракторга берилаѐтган эритувчиларни миқдори:
(Экстракцияланаѐтган материални берилаѐтган бензинга ничбатан 1 : 0.95
да)
157.69 т/кун х 0.95 х 149.81 т/кун ѐки 149.81/24 = 6.24 т/кун
3. Тостердан чиқаѐтган шрот миқдори:
300 т/кун – 100 %
Х – 47.371 %
Х = 300 т/кун * 47,371 /100 = 142,11 т/кун
ѐки 142,11 : 24 = 5,92 т/соат
Тайѐр шрот таркиби, % да
шротни ѐғдорлиги – 1.0 %
шротни намлиги – 9.9 %
мойсизлантирилган қуруқ модда
100 – (1.0+9.9) ҳ 89.10 %
Жами – 100 %

26
4. Шротдаги мойсизлантирилган қуруқ модда миқдори:
142.11 т/кун – 100 %
Х – 89.10 %
Х = 142.11 * 89.10/100 = 126,62 т/кун ѐки 126,62 : 24 = 5,28 т/соат
5. Тостерга келаѐтган мойсизлантирилган қуруқ модда ва қолдиқ бензин
ишлатиш миқдори абсолют қуруқ моддага нисбатан шротни бензин
сиғими – 28 % деб қабул қиламиз
126,62 – 100 %
Х – 28 %
Х = 126,62 * 28/100 = 35,45 т/кун
У холда умумий масса
126,62 т/кун + 35,45 т/кун = 162,07 т/кун
6. Тостерга келаѐтган эритувчини миқдори:
162,07 – 126,62 = 35,45 т/кун ѐки 35,45 : 24 = 1,48 т/соат
7. Тостерга шрот билан бирга келаѐтган мой миқдори:
142,11 т/кун – 100 %
Х–1%
Х = 142,11 * 1/100 = 1,42 т/кун
ѐки 1,42 т/кун : 24 = 0,06 т/соат
8. Тостерга шрот билан кираѐтган намлик миқдори:
142,11 т/кун – 100
Х – 9,9 %
Х = 142,11 т/кун * 9,9/100 = 14,07 т/кун ѐки 14,07 т/к : 24 = 0,59 т/соат

Дистилляция жараѐнини ҳисоби


1. Дистилляцияга берилаѐтган мисцелла таркибидаги бензин миқдори
149.81 т/кун – 35.45 т/кун = 114,36 т/кун : 24 = 4,765 т/кун
2. Мисцелладан ажратиб олинган экстракция мойини миқдори
300 т/кун – 100
Х – 6,48

27
Х = 300 * 6,48 / 100 = 20,34 т/кун
ѐки 20,34 т/кун : 24 = 0,85 т/соат
3. Кун давомида дистилляцияга келаѐтган мисцеллани миқдори
114,36 т/кун + 20,34 т/кун = 134,7 т/кун
ѐки 134,7 т/кун : 24 = 5,612 т/соат
4. Биринчи босқич дистиллясияга берилаѐтган мисцелланинг
концентрацияси
134,7 – 100
20,34 – х
Х = 20,34 * 100/134,7 = 15,1 т/кун
5. Биринчи босқич дистилляциянинг баланси
Маҳсулот номи т/кун Кг/соат %
Ёғ 20,34 847,50 15,1
Бензин 114,36 4765 84,9
Жами 134,7 5612,5 100

6. Биринчи босқич дистилляциядан сўнгги мисцеллани таркиби


Ёғ -35 %
Бензин – 65 %
Жами – 100 %
7. Биринчи босқич дистилляциядан сўнг учириб юборилган бензин
миқдори
114.36 – 100
Х – 65
Х = 114.36 * 65/100 = 74,20 т/кун
8. Иккинчи босқич дистилляцияга берилаѐтган мисцелла миқдори
20,34 – 65
Х – 100
Х = 20,34 * 100/65 = 31,29
ѐки 31,29 т/кун: 24= 1,30 т/саот

28
9. Иккинчи босқич дистилляцияга келаѐтган мисцелладаги бензин
миқдори
31,29 т/кун – 20,34 т/кун = 10,95 т/кун
ѐки 10,95 т/кун : 24 = 0,46 т/кун
10. Бирламчи дистилляторда учириб юборилган бензин миқдори
134,7 -31,29 = 103,41
ѐки 103,41 т/кун :24 = 4,31 т/соат
Иккинчи босқич дистилляторининг баланси
Маҳсулот номи т/кун Кг/соат %
Ёғ 20.34 847.50 65
Бензин 10.95 456.25 35.0
Жами 31.29 1303.75 100
Тугал дистилляторга келаѐтган мисцелла таркибида 85 % ѐғ ва 15 %
бензин бор. Тугал дистилляторга келаѐтган мичцелла миқдорини
ҳасоблаймиз
20.34 – 85
Х – 100
Х = 20.34 * 100/85 = 29,93 т/кун
ѐки 29,93 624 = 1,25 т/соат
11. Тугал дистилляторга келаѐтган мисцелла таркибидаги бензин миқдори
29,93 – 20,34 = 9,59 т/кун
ѐки 9,59 :24 = 0,40 т/соат
12. Иккинчи босқич дистилляторда учириб юборилган бензин миқдори
31,29 – 29,93 = 1,36
ѐки 1,36 т/кун : 24 = 0,06 т/соат
13. Тугал дистиллятордан чиқаѐтган мисцеллани миқдори
20,34 – 99
Х – 100
Х = 20,34 * 100/99 = 20,55 т/кун
Ё-даги ыолдиы бензин миыдори

29
20,55 – 20,34 = 0,21 т/кун
ѐки 0,21 : 24 = 0,01 т/соат
Тугал дистилляторда учириб юборилган бензин миқдори
29,93 – 20,55 = 9,38 т/кун
ѐки 9,28 : 24 = 0,39 т/соат
Жами учириб юборилган бензин миқдори
103,41 + 1,36 + 9,38 = 144,15
ѐки 114,15 :24 = 4,76 т/соат

Иссиқлик ҳисоби
Тугал дистилляторга келаѐтган 85 % ли концентрацияга эга бўлган
мисцеллани қайнаш ҳароратини аниқлаш. Тугал дистилляторни қуйидаги
кўрсатгичларга эга бўлган иссиқлик ҳисобини амалга ошириш келаѐтган
мисцелланинг миқдори 850 кг/соат, ҳарорати – 900С тайѐр бўлган ѐғнинг
ҳарорати 1050С иссиқлик агенти сифатида босими р – 2.5 атм бўлган ѐпиқ
буғ ишлатилади. Очиқ буғнинг босими р – 0.5 атм. иссиқлик ҳисобига
асосан очиқ ва ѐпиқ буғнинг сарфи ҳисобланади.
Тугал дистилляторга келаѐтган буғнинг қайнаш ҳароратини аниқлаймиз
50-70% концентрациядаги мичцеллани қайнаш ҳарорати
tмин = 1000/(13/р0.99-0.0425х/р0,72)
Ушбу ҳисобни қайси формула ѐрдамида ечилишини аниқлаш учун
ѐрдамчи тенгламадан фойдаланамиз ва бу мисцеллани чегаравий
концентрациясини белгилайди
Кн = 73-19 р2
Бу ерда : р – буғланиш бўладиган босим
р = 0.11 fnv
Кн = 73-19 р2 = 73 * 19 * 0,112 = 72,77 %
Шундай қилиб бизнинг мисолимиз учун қуйидаги формула зарур бўлади
tмц = 1000 / (16/р0,65-0,085х/р0,95) = 1000 / (16/0,5 * 0,65 – 0,0085 * 85/0,5
* 0,95) = 1000/25,1-16,17 = 1000 / 8,93 = 1120С

30
Ушбу талаблардан тугал дистилляторни охирги босқичидаги мисцеллани
қайнаш ҳарорати
t = 67 + 105 / 2 = 860С
Яъни мисцеллани концентрацияси 70 % дан кўп бўлгани учун мисцеллани
қайнаш ҳароратини аниқлаш формуласидан бу ҳарорати хосил бўладиган
концентрациясини аниқлаймиз
Х2 = 16 tмц р0.95 – 1000 р1.6 / 0.0985 р0.65 tмц = 74,6
16 * 86 * 0,1228 – 1000 * 0,029256 / 0,0985 * 0,2229 * 85 = 74,01 %
Р = 0,11 атм босим бирламчи дистиллятордан 750 кг/соат мисцелла чиқиб
у
850 * 0.85 = 722,5 кг ѐғдан
850 * 0.15 = 227.5 кг бензиндан
850 кг иборат
Биринчи босқич дистилляция жараѐнидан сўнг
G = 637.5 / 0.96 = 752.6 кг/соат
Тугал дистилляторни биринчи давр оҳиридаги ҳарорати t3 = 860C бўлган
бўлсин. Тугал дистилляторнинг биринчи давр ичида бензин, қуйидагича
буғланади
В = Gмц (1-х2/х3) = 850 (1-85/96) = 85,9 кг/соат
бу ерда: х2 = 95-97 %
х3 = 96 % деб қабул қиламиз
Бу мисцелла 637.5 кг ѐғдан ва 752.6 – 637.5 = 115.1 кг бензиндан
юборамиз.
Тугал дистилляторнинг биринчи давр иши учун керак бўладиган буғни
сарфини ҳисоблаш учун шу давр учун иссиқлик балансини ҳисоблаш
зарур бўлади.
Иссиқликни келиши
1. Мисцелла билан киритилаѐтган иссиқлик
Q1 = Gмц * Gмц * t2
Gмц - Gмц – келаѐтган мисцеллани иссиқлик сиғими – 0.533

31
t2 = 670С – келаѐтган мисцелланинг ҳарорати
Q = Gмц * Gмц * t2 = 752,6 * 0,533 * 67 = 23712,104 ккал
2. Буғ билан киритилаѐтган иссиқлик
Q2 = D τ
τ = is + sbn (tnep+ts)
Жами Q1 + Q2 = 23712,104 + 688 D
1) Мисцелла билан олиб чиқиб келаѐтган иссиқлик
Q3 = смц * смц * t3 * Gмц = 752,6 кг/соат
Чиқиб келаѐтган мисцелла миқдори мисцелла концентрацияси х3 = 96 %
бўлгандаги Gмц – бензинни иссиқлик сиғими
Gмц = 96 Cm + 4Сб/100
2) Бензин буғлари билан олиб чиқиб кетилаѐтган иссиқлик
Q4 = В * ib
B – 85.9 – буғлатилаѐтган бензин миқдори
ib - 860С бўлгандаги бензин буғларининг иссиқлик миқдори
3) Ёпиқ буғ конденсати билан олиб чиқиб кетилаѐтган иссиқлик
4) Иссиқликни йўқотилиши катталигини ѐпиқ буғ билан кетилаѐтган
иссиқликка нисбатан 1 % қилиб қабул қиламиз
Жами Q3 + Q4 + Q5 + Q6 = 38846.40+144.9 D
Иссиқлик баланси
23712.104 + 688 D = 38846.40 + 144.9D
543.1 D = 20396.62
D = 20396.63/543.1 = 37.55
II – даврдв қолган бензинни буғлатилиши унга очиқ буғ берилиши билан
амалга оширилади. Бунда чиқиб кетаѐтган буғнинг ҳарорати t4 = 1400C
Қолдиқ бензинни буғлатилиши учун буғни қиздирилишидаги иссиқликдан
олинади, шунинг учун буғнинг сарфи қуйидагича бўлади
Dон = 892/свn (tnep+t4) = 89.77/0.46 (210-140) = 212 кг/соат
Шундай қилиб дистилляторни ишлатиш учун буғнинг умумий сарфи
37.55 + 212 = 250.3 кг/соат

32
1 кг мисцелла олиш учун буғнинг солиштирма сарфи
250.3/750 = 0.333 кг/соат

33
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйҳати

1. Руководство по технологии получения и переработки растительных


масел и жиров том 1 книга вторая ВНИИЖ Ленинград 1974 г.
2. А.М. Голдовский «Теоритические основы производство растительных
масел» «Пишпромиздат» 1958 г.
3. В.М. Копейковский и др. «Технология производство растительных
масел» М. Легкая промиздат. 1958 г .
4. Б.И. Чубинидзе., В.Х. Поронян и др. «Оборудование предприятий
масло-жировой промышленности» Москва Агропромиздат 1985 г.
5. К.Ф. Павлов., П.Г. Романков и др. «Примеры и задачи по курсу
процессов и аппаратов химической технологии» изд. «Химия» Ленинград
1970 г,
6. М.Н. Кувшинский., А.П. Соболева «Процессы и аппараты химической
промышленности» М. «Высшая школа» 1980 г.
7. Ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш технологиясидан моддий ва
энергетик ҳисоблар Тошкент 2000 й. Тошкент Кимѐ Технология
институти проф. Қодиров Й.Қ.

34

Вам также может понравиться