Вы находитесь на странице: 1из 4

______ - cонли Ш А Р Т Н О М А

Тошкент ш. 2020 йил «___» _____________

Regbooks нашриёти (кейинги ўринларда – “Буюртмачи”) бир тарафдан ва


____________________________________________________, (кейинги
ўринларда – “Ижрочи”) иккинчи тарафдан, биргаликда матн бўйича
“Тарафлар”, мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Шартнома предмети
1.1. Ижрочи, Буюртмачи учун қуйидаги хизмат турини бажаради:
1.1.1 Буюртмачи томонидан Ижрочига тақдим этилган тест тўпламларини
экспертиза қилиб, Буюртмачига топширади.
1.1.2 Ижрочи буюртмачига тақдим этган экспертиза хулосалари асосида чоп
этилган тўпламларнинг янги нашрларида янгиланиш ва тузатишлар
киритилганда ундаги тест топшириқларини текширади ва камчиликларни
бартараф этади.

2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


2.1. Ижрочи қуйидаги хуқуқларга эга:
2.1.1. Буюртмачи томонидан 30 та вариант (ҳар бирида 30 нафардан тест
топшириқлари мавжуд) дан иборат тестлар тўпламини қабул қилиб олишга;
2.1.2. Фанлар бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва зарур ҳолларда
буюрмачидан махсус йўриқномани талаб этишга;
2.1.3. Тайёрлаган экспертиза хулосаси бўйича Шартноманинг 3.2.бандида
кўрсатилган ҳақни олишга;
2.1.4. Ижрочи қонун ҳужжатлари ва Шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга
ҳам эга бўлиши мумкин.
2.2. Ижрочи қуйидагиларга мажбур:

2.2.1. Ижрочи унга берилган тўпламдаги ҳар бир саволни экспертиза қилиши;

2.2.2. Экспертиза жараёнида қуйидаги мезонларга алоҳида эътибор бериши


лозим:

- Мавзуга оид тестларнинг долзарблиги (ҳар бир тест саволи ўқувчилар


билиши керак бўлган нарсаларни ўз ичига олиши);
- Фан ўқув дастурига ва янги дарсликларга мослиги (эски нашрдаги
дарсликлардан ва амалдаги дастурдан чиқариб ташланган мавзулардан
фойдаланилмаганлиги);

- Фан дастуридаги барча бўлим ва мавзуларнинг қамраб олинганлиги;

- Оригиналлиги (бошқа муаллифлардан кўчирилмаган ҳамда бошқа


манбаларда эълон қилинмаганлиги);

- Тест саволларининг такрорланмаслиги;

- Ҳар бир вариантда саволларнинг қийинлик даражалари (8 та осон, 15 та


ўрта ва 7 та мураккаб)га риоя этилганлиги;

- Тест тузишдаги турли хил методлардан фойдаланилганлиги;

- Тестларда расм, график, харита ёки формулаларнинг аниқ


ифодаланганлиги;

- Тест саволларининг аниқ, бир хил маънода тушуниладиган, адабий тил


қоидаларига мос ҳамда баҳс-мунозарали бўлмаган тарзда тузилганлиги;
- Саволлар ва жавоб вариантларининг хатосиз бўлиши;
- Жавоб калитларининг тўғри тузилганлиги.
2.2.3. Шартномада кўрсатилган муддатда ишни бажариши;

2.2.4. Тест вариантларидаги ютуқлар, аниқланган барча камчиликлар ҳамда


бошқа фикрлар билан ишни чоп этиш мумкинлиги ҳақидаги хулосани
буюртмачига тақдим этиши;

2.2.5. Топширилган ишни экспертиза қилиш жараёнида, ундан ҳар қандай


усулда фойдаланиши, нусха олиши, ўқувчиларига бериши, ўзлаштириши
қатъиян таъқиқланади.

2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

2.3.1. Ижрочидан тест тўпламлари бўйича хулосаларни ўз вақтида қабул


қилиб олиш;

2.3.2. Ижрочига хизматлар кўрсатиш шартлари ва талабларни белгилаш;

2.3.3. Ижрочи томонидан бажарилаётган экспертиза бўйича маслаҳатлар


бериш;
2.3.4. Экспертиза қилинган тўпламда аниқланган хато ва камчиликларга йўл
қўйган ижрочини ишни келгусида бажаришдан чиқариб юбориш;

2.3.5. Ижрочи белгиланган шарт ва талабларни бузган тақдирда Шартномани


муддатидан олдин бекор қилиш;

2.3.6. Буюртмачи қонун ҳужжатлари ва Шартномага мувофиқ бошқа


ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

2.4. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:

2.4.1. Ижрочига тайёрлаган экспертиза хулосаси бўйича Шартноманинг


3.2.бандида кўрсатилган ҳақни тўлаб беришга.

3. Иш сифати ва рағбатлантириш

3.1. Ижрочи томонидан иш бажарилгандан сўнг, чоп этишга тавсия қилинган


тўпламда хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда, нашриёт бу ҳақда
ижрочига хабар беради ва бу - иш бажарувчининг айби билан йўл қўйилган
бўлса, у билан ҳар қандай муносабатларни тўхтатади.

3.2. Ижрочи текширган ҳар бир тест тўплами учун (900 та савол) 1.000 000
(бир миллион) сўм миқдорида иш ҳақи олади.

3.2.1. Ижрочи ишни тугатиб, унинг ёзма хулосасини буюртмачига


топширгандан кейин мазкур маблағ тўлаб берилади.

3. Форс-мажор
3.1. Табиий офат, ёнғин, сув тошқини, ер қимирлаши каби хавф-хатарни
бартараф этиш имконияти бўлмаган тақдирда шартнома мажбуриятларининг
қисман ёки тўлалигича бажарилмаганлиги учун Тарафлар жавобгарликдан
озод этиладилар.

4. Низоларни ҳал этиш


4.1. Ушбу шартномани бажариш мобайнида пайдо бўлган ҳар қандай низо
ва келишмовчиликлар Тарафлар томонидан музокаралар олиб бориш йўли
билан ҳал қилинади.
4.2. Агар Тарафлар бир битимга келиша олмасалар, у ҳолда ҳужжатлар
белгиланган тартибда Тошкент шаҳар иқтисодий судига кўриш учун
топширилади.
5. Шартноманинг амал қилиш муддати. Унга ўзгартириш киритиш ва
бекор қилиш шартлари
5.1. Мазкур шартнома Тарафлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради
ва ишни бажариш муддати давомида амал қилади.

Regbooks нашриёти Эксперт

__________________
____________________

Вам также может понравиться