Вы находитесь на странице: 1из 4

______ - cонли Ш А Р Т Н О М А

Тошкент ш. 2021 йил «___» _____________

Regbooks нашриёти (кейинги ўринларда – “Буюртмачи”) бир тарафдан


ва ____________________________________________________, (кейинги
ўринларда – “Ижрочи”) иккинчи тарафдан, биргаликда матн бўйича
“Тарафлар”, мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Шартнома предмети
1.1. Ижрочи, Буюртмачи учун қуйидаги хизмат турини бажаради:
1.1.1 Буюртмачи томонидан Ижрочига тегишли фан йўналиши бўйича
тестларни тузиб, Буюртмачига топширади.
1.1.2 Буюртмачига тақдим этилган тестлар экспертиза қилинганда уларда
камчиликлар аниқланганса ҳамда тегишли таклиф ва тузатишлар
киритилганда Ижрочи уларни тузатиб, хатоликларни бартараф этган ҳолда
қайта топширади.
1.2. Ижрочи томонидан нашрга тайёр тестлар фан бўйича тўплам тарзида
Буюртмачи томонидан нашр этилади.

2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


2.1. Ижрочи қуйидаги хуқуқларга эга:
2.1.1. Буюртмачига 30 та вариант (ҳар бирида 30 нафардан тест
топшириқлари мавжуд) дан иборат тестлар тўпламини тайёрлаб беришга;
2.1.2. Фанлар бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва зарур ҳолларда
буюрмачидан махсус йўриқномани талаб этишга;
2.1.3. Тайёрлаган тестлари бўйича экспертиза хулосаси билан танишишга;
2.1.4. Бажарилган иш бўйича шартноманинг 3.2.бандида кўрсатилган ҳақни
олишга;
2.1.5. Тайёрланган тест тўпламлари нашр этилиши вақтлари ва тиражи
тўғрисида Буюртмачидан ахборот олишга;
2.1.6. Ижрочи қонун ҳужжатлари ва Шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга
ҳам эга бўлиши мумкин.
2.2. Ижрочи қуйидагиларга мажбур:
2.2.1. Ижрочи унга берилган тўпламдаги ҳар бир саволни экспертиза
қилиши;

2.2.2. Тест тузиш жараёнида қуйидаги мезонларга алоҳида эътибор бериши


лозим:

- Мавзуга оид тестларнинг долзарблиги (ҳар бир тест саволи ўқувчилар


билиши керак бўлган нарсаларни ўз ичига олиши);

- Фан ўқув дастурига ва янги дарсликларга мослиги (эски нашрдаги


дарсликлардан ва амалдаги дастурдан чиқариб ташланган мавзулардан
фойдаланилмаслиги);

- Фан дастуридаги барча бўлим ва мавзуларнинг қамраб олинганлиги;

- Оригиналлиги (бошқа муаллифлардан кўчирилмаслиги ҳамда бошқа


манбаларда эълон қилинмаган бўлиши);

- Тест саволларининг бирортаси ҳам такрорланмаслиги;

- Ҳар бир вариантда саволларнинг қийинлик даражалари (8 та осон, 15 та


ўрта ва 7 та мураккаб)га риоя этилиши;

- Тест тузиш турли хил методлардан фойдаланилган бўлиши;

- Тегишли фанлардаги тестларда расм, график, харита ёки формулаларнинг


аниқ ифодаланиши;

- Тест саволларининг аниқ, бир хил маънода тушуниладиган, адабий тил


қоидаларига мос ҳамда баҳс-мунозарали бўлмаган тарзда тузилиши;
- Саволлар ва жавоб вариантларининг хатосиз бўлиши;
- Тест жавоби калитлари тўғри тузиш.
2.2.3. Шартноманинг 6.2.бандида кўрсатилган муддатда ишни бажариши;

2.2.4. Буюртмачининг розилигисиз унга топшириладиган ишдан ҳар қандай


усулда фойдаланиш, яъни нашр этиши, мессенжерларга қўйиши, ўқувчиларга
бериши қатъиян таъқиқланади.

2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

2.3.1. Ижрочидан тест тўпламлари учун материалларни ўз вақтида қабул


қилиб олиш;
2.3.2. Ижрочига хизматлар кўрсатиш шартлари ва талабларни белгилаш;

2.3.3. Ижрочи томонидан бажарилаётган иш бўйича маслаҳат ва


йўриқномалар бериш;

2.3.4. Ижрочи белгиланган шарт ва талабларни бузган тақдирда


Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш;

2.3.5. Буюртмачи қонун ҳужжатлари ва Шартномага мувофиқ бошқа


ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

2.4. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:

2.4.1. Ижрочига бажарилган иш бўйича Шартноманинг 3.2. бандида


кўрсатилган ҳақни ўз вақтида тўлаб беришга;

2.4.2. Тайёрланган тест тўпламларининг нашр (қайта нашр) этилиши вақтлари


ва тиражи тўғрисида Ижрочига ахборот беришга.

3. Иш сифати ва рағбатлантириш

3.1. Ижрочи томонидан иш бажарилгандан сўнг, чоп этишга тавсия қилинган


тўпламда хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда, нашриёт бу ҳақда
ижрочига хабар беради ва бу - иш бажарувчининг айби билан йўл қўйилган
бўлса, у билан ҳар қандай муносабатларни тўхтатади.

3.2. Ижрочи тайёрлаган тест тўплами учун (900 та савол) ҳар бир нашр
этилган китобнинг 10 % и миқдорида иш ҳақи олади.

3.2.1. Буюртмачи барча материалларни тайёрлаб топширгандан кейин


Буюртмачи уни чоп этишга киришади. Тест тўпламлари нашриётдан чиққан
вақтдан 10 (ўн) кун ўтгандан сўнг, Ижрочига мазкур маблағ тўлаб берилади.

4. Форс-мажор
4.1. Табиий офат, ёнғин, сув тошқини, ер қимирлаши каби хавф-хатарни
бартараф этиш имконияти бўлмаган тақдирда шартнома
мажбуриятларининг қисман ёки тўлалигича бажарилмаганлиги учун
Тарафлар жавобгарликдан озод этиладилар.

5. Низоларни ҳал этиш


5.1. Ушбу шартномани бажариш мобайнида пайдо бўлган ҳар қандай низо
ва келишмовчиликлар Тарафлар томонидан музокаралар олиб бориш йўли
билан ҳал қилинади.
5.2. Агар Тарафлар бир битимга келиша олмасалар, у ҳолда ҳужжатлар
белгиланган тартибда Тошкент шаҳар иқтисодий судига кўриш учун
топширилади.
6. Шартноманинг амал қилиш муддати. Унга ўзгартириш киритиш ва
бекор қилиш шартлари
6.1. Мазкур шартнома Тарафлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради
ва ишни бажариш муддати давомида амал қилади.
6.2. Ижрочи томонидан тест вариантларини тайёрлаб, Буюртмачига
топшириш муддати – 1 март ҳисобланади.

Regbooks нашриёти Ижрочи

__________________
____________________

Вам также может понравиться