Вы находитесь на странице: 1из 7

Ўзбек тилидаги қисмини лотин графикасига ўтказинг ва хатоларини

тўғриланг. Мақоланинг назарий кириш қисмида ва натижаларни


таққослашда юқори илмий натижаларга эришган ҳорижий олимлар
ҳамда илмий ташкилотларнинг мақолаларидан фойдаланилса мақсадга
мувофиқ бўлади.УДК677.023.75.028.
ТАБИИЙ КРАХМАЛНИНГ СТРУКТУРА-МЕХАНИК ВА РЕОЛОГИК
ХУСУСИЯТЛАРИГА МОДИФИКАТОРЛАР ТАЪСИРИ

Шадиева Ш.Ш., Нурова О.У., Амонов М.Р.

Шадиева Шоира Шухратовна- Бухоро давлат университети “Умумий ва ноорганик


кимё” кафедраси мустакил изланувчиси
Нурова Олима Умаровна-Бухоро давлат университети “Умумий ва ноорганик
кимё” кафедраси доценти, т.ф.н
Амонов Мухтор Рахматович- Бухоро давлат университети “Умумий ва ноорганик
кимё” кафедраси профессори т.ф.д
Аннотация:Na-КМЦ концентрациясининг модификацияланган крахмалнинг
тиксотроп тикланиш даражаси ва оқувчанлик чегарасига таъсири ўрганилди.
Табиий крахмал ва сувда эрувчан синтетик полимерлар Na-КМЦ ва АЭ
ҳамда пирофосфат кислотасининг калийли тузини асосидаги оҳорнинг
структура-механик хусусиятларининг ўзгариши аниқланди.Калава ипнинг
оҳордан ювилишига ҳарорат ва сақлаш вақтининг таъсири ўрганилди.
Калит сўзлар: оҳор, елимлаш, окувчанлик, концентрация, композиция,
крахмал, ковушқоқлик, калава ип, полимер, Na-КМЦ, АЭ.

УДК677.023.75.028.

ВЛИЯНИЕ МОДИФИКАТОРОВ НА СТРУКТУРНО-


МЕХАНИЧЕСКИЕ И РЕОЛОГИЧЕСКИЕ СВОЙСТВА ПРИРОДНОГО
КРАХМАЛА

Шадиева Ш.Ш., Нурова О.У., Амонов М.Р.


Шадиева Шоира Шухратовна- соискатель кафедры общей и неорганической химии
Бухарского государственного университета
Нурова Олима Умаровна-доцент кафедры общей и неорганической химии
Бухарского государственного университета к.т.н
Амонов Мухтор Рахматович- профессор кафедры общей и неорганической химии
Бухарского государственного университета д.т.н

Аннотация: Исследовано влияние концентрации Na-КМЦ на степень


тиксотропного восстановления и предела текучести модифицированного
крахмала. Определены изменения структурно-механических свойств
шлихтующей композиции на основе природного крахмала и
водорастворимых синтетических полимеров Na-КМЦ и АЭ, а также калиевой
1
соли пирофосфорной кислоты.Изучено влияние температуры и времени
хранения при промывке хлопчатобумажной пряжи.
Ключевые слова: шлихта, приклей,текучесть,концентрация,композиция,
крахмал, вязкость,пряжа,полимер, Na-КМЦ, АЭ.

UDC677.023.75.028.
INFLUENCE OF MODIFIERS ON THE STRUCTURAL-MECHANICAL
AND RHEOLOGICAL PROPERTIES OF NATURAL STARCH
Shadieva Sh.Sh., Nurova O.U., Amonov M.R.

Shadieva Shoira Shukhratovna - Applicant of the Department of General and Inorganic


Chemistry, Bukhara State University
Nurova Olima Umarovna - Associate Professor of the Department of General and Inorganic
Chemistry, Bukhara State University Ph.D.
Amonov Mukhtor Rakhmatovich - Professor of the Department of General and Inorganic
Chemistry, Bukhara State University, Doctor of Technical Sciences

Annotation: The effect of Na-CMC concentration on the degree of thixotropic


reduction and the yield strength of modified starch was studied. Changes in the
structural and mechanical properties of a sizing composition based on natural
starch and water-soluble synthetic polymers Na-CMC and AE, as well as
potassium salt of pyrophosphoric acid were determined.Studied the effect of
temperature and storage time when washing cotton yarn.
Key words: dressing, adhesive, fluidity, concentration, composition, starch,
viscosity, yarn, polymer, Na-CMC, AE.

Оҳорловчи моддаларнинг реологик хусусиятлари асосан


полимерларнинг деформациядаги ҳолати бўйича аниқланади. Улар полимер
моддалар учун турли ҳароратлар ва деформацияланиш тартибларида
уларнинг хусусиятлари, тузилиш ва ўзгаришлари тўғрисида алоҳида
аҳамиятга молик маълумотлар беради. Улар нафақат тизимларни ўзини ва
уларда юз берувчи ўзгаришларни ўрганиш нуқтаи назаридан ҳам муҳим
аҳамиятга эга.Шу билан бир қаторда бундай маълумотлар ҳар қандай ишлаб
чиқилган ишланмаларни технологик жараёнларда қўллаш билан боғлиқ
муаммолар нуқтаи назаридан ҳам муҳимдир. Калава ипларни оҳорлаш
жараёнларида оҳорловчи таркиблар турли механик таъсирларга учраб, унда
крахмал ва модификацияловчи моддаларнинг реологик хусусиятлари
ўзгаради [1].
Оҳорловчи восита таркибига табиий полимер крахмалва сувда эрувчан
синтетикполимерларNa-КМЦва АЭ ҳамда пирофосфат кислотасининг
калийли тузини киритишнатижасидаунингмаълумструктура-
механикхусусиятлариниўзгаришигаолибкелади. Оҳорловчимодда сифатида
сувда эрувчан синтетикполимерларнинг қўлланилишининг
афзаллигиуларнинг юқори адгезионхусусиятини намоён қилиши
ҳисобланади.
2
Оҳор таркибидаги полимер молекулаларининг ўзаро жойлашуви ва
макромолекулалар конформацияси полимер макромолекулалари ўртасидаги
ўзаро таъсир кучига боғлиқ. Танланган система структура барқарорлиги кўп
ҳолларда системанинг тиксотроп тикланиш даражаси қиймати билан
характерланади.Тиксотропия бирон–бир механик куч таъсири натижасида
бузилган структуранинг маълум бир вақт давомида тикланиш хусусиятини
намён қилиши ҳисобланади.
Шу сабабли ушбу мақолада крахмални сувда эрувчан модификаторлар
билан модификациялаб, унинг физик-кимёвий ва реологик хоссаларини
яхшилашга қаратилгган тадқиқот ишлари натижалари келтирилган.
Турли таркибдан иборат оҳорловчи полимер композициянинг реологик
хоссалари: қовушқоқлиги, оқувчанлик чегараси ва тиксотропик тикланиш
даражаси кўрсаткичлари аниқланди ва олинган натижалар 1 ва 2-
жадвалларда келтирилган.
1-жадвалдан кўриниб турибдики,оҳорловчи полимер композициянинг
тиксотроп тикланиш даражасиоҳор таркибидаги компонентларга боғлиқ
бўлиб, модификаторлар ва крахмал концентрацияси ортиб бориши билан
тиксотроп тикланиш қийматлари ортиб боради.
Структура қовушқоқлиги ва мустаҳкамлигини ошиши тизимда Na-
КМЦ миқдори қанча кўп бўлса, якколроқ намоён бўлади. Крахмал таркибига
модификатор сифатида Na-КМЦни киритиш оҳорловчи эритманинг
тиксотроп тикланишкоэффициентининг ошишига,яъни релаксацион
жараёнлар тезлигининг ошишига олиб келди. Юқори адгезион
хусусиятлари туфайли синтетик сувда эрувчан полимерлар калава ипларни
оҳорлаш жараёнида крахмал сарфини камайтириб, оҳорловчи препарат ҳамда
модификатор сифатида муҳим аҳамиятга эга. Компонентлар таркибининг
ўзгариш интервали кенг диапозонли бўлганлиги сабабли уларни оҳорловчи
компонент сифатида ҳам кенг қўллашга имкон беради [1,2].

1-жадвал
Na-КМЦ концентрациясининг модификацияланган
крахмалнингтиксотроп тикланиш даражаси ва оқувчанлик чегарасига
таъсири.Крахмал елимида модификаторлар АЭ-0,5%,К2H2P2O7– 0,04%
миқдорда.
Эритма компонентларининг Оқувчанлик Тиксотроп
таркиби ва концентрацияси чегараси, (Па) тикланиш
2
Крахмал ,% Na-КМЦ, % г/см даражаси,%
4 - 43,75 77,6
4 0,10 38,14 81,4
4 0,15 27,62 87,6
4 0,20 21,18 92,5
4 0,25 17,45 97,4
4 0,30 10,43 98,6

3
Крахмал таркибига кам миқдорда Nа-КМЦ ва АЭ қўшилган 4,0%-ли
крахмал елимининг реологик хусусиятларини ўрганиш шуни кўрсатадики,
Nа-КМЦва АЭ оҳор таркибига қўшилганда унинг реологик хусусиятлари
сезиларли даражада ўзгаради ва охорнинг физик-кимёвий хоссаларини
яхшилаишини таъминлайди.
4,0%ли крахмал елимларининг турли ҳароратларда қўлланилган Nа-
КМЦ нинг миқдориқовушқоқлигининг ўзгариши 2-жадвалда берилган.
Олинган натижалардан кўриниб турибдики, крахмалга Nа-КМЦ нинг
қўшилиши тизим қовушқоқлигининг ошишига олиб келади. Бу Nа-КМЦ
нинг крахмал билан комплекс ҳосил қилиши тўғрисида илмий гипотезамизга
гувоҳлик беради, чунки крахмалнинг полимерли занжирида (аниқроғи уни
ташкил этувчилар – амилоза ва амилопектинда) комплекс ҳосил бўлиш
ҳолати учун қулай гидроксил гуруҳлар бўлишидир.Буларўз навбатида
занжирлар ҳаракатчанлигини камайишига олиб келиши мумкин, яъни улар
иссиқлик ҳаракатининг чегараланиши, тизим структураланиши ва булар
натижасида тизим қовушқоқлигининг ошишига олиб келиши мумкин.
2-жадвал
4,0%ли крахмал елимига Nа-КМЦқўшилганда тизим қовушқоқлигига
ҳароратнинг таъсири
Ҳарорат, К Nа-КМЦ
нингтурликонцентрацияларидаоҳорқовушқоқлиги
(Пас) ўзгариши
0,10 0,15 0,20 0,25 0,6
293 1,23 1,34 1,46 1,61 1,83
313 1,08 1,22 1,31 1,43 1,62
323 0,94 1,07 1,12 1,22 1,41
333 0,76 0,86 1,01 1,14 1,32
343 0,51 0,58 0,76 0,92 1,20
353 0,41 0,47 0,61 0,80 1,17

2-жадвалдан кўриниб турибдики, барча тажрибаларда ҳарорат ортиб


борган сари қовушқоқлик пасаяди. Ушбу ҳолатни ҳарорат кўтарилиши билан
полимер бўғинлари иссиқликҳаракати энергияси кескин ошиши ва маълум
қийматларда буэнергия молекулалараро ички ўзаро таъсир энергиясини
ортиши билан тушунтирилади. Шуни таъкидлаш жоизки, узоқ маълум вақт
давомида крахмал эритмалари ретроградация ва биологик парчаланиш
ҳодисалари туфайли эскириш хусусиятига эга. Ретроградация хусусияти соф
амилоза эритмаларида жуда кучли намоён бўлиб, у вақт ўтиши билан
агрегатланиб эримайдиган микрокристалл чўкма ҳосил қилади.

4
1-расмда 4,0%ли крахмал елими ва унга (0,5%) АЭ ҳамда (0,2%)Nа-
КМЦ қўшилганда тизим қовушқоқлигининг ўзгариши бўйича 293К
ҳароратда эскириш жараёнини ўрганиш натижалари келтирилган.

1-расм. 4,0 % ли
крахмал елимининг
“эскириш”жараёни
кинетикаси.1-крахмал;
2-крахмал-АЭ 3-
крахмал-Nа-КМЦ; 4-
крахмал+АЭ+КМЦ

1-расмдан кўриниб турибдики, крахмал елими учун (эгри чизиқ 1) елим


қовушқоқлигининг сақланиш муддатига боғлиқлиги кўрсатилган.
Максимумнинг ҳосилбўлишини икки жараён бориши билан тушунтириш
мумкин: биринчи суткалар давомида елим қовушқоқлигининг ўсиши унда
ретроградация жараёни боришининг натижасидир,яъни амилоза
макромолекулалари агрегацияси. Иккинчиданфарқли 4,0%ли крахмал
елимиқовушқоқлиги боғлиқлигини тавсифловчи максимумга эга эмас. Ушбу
елимқовушқоқлиги 4 кун давомида монотон ўсади.
Елим қовушқоқлигининг пасайиши сақланишнинг тўртинчи кунида АЭ
ва Nа-КМЦнинг антисептик таъсири натижасида крахмалдаги мик-
робиологик деструкция жараёнининг бориши билан тушунтирилади.
Бунда биринчи сутка давомида ҳали микробиологик деструкция
жараёни ўз изини қолдирмаган вақтда ўргандик. 1-расмдан кўриниб
турибдики, 1- эгилиш бурчаги 2- эгилиш бурчагидан анча катта, бу крахмалга
Nа-КМЦва АЭқўшилганда елимда ретроградация жараёнининг
секинлашувидан далолат беради, яъни синтетик полимерларнинг крахмал
елимида ретроградация ва микробиологик деструкция жараёнларини
секинлаштиради. Шундай қилиб, крахмал, АЭ ва Nа-КМЦ асосида
модификацияланган крахмалнинг реологик хусусиятларини яхшиланиши
калава ипларни оҳорлаш жараёнида қўлланилиши мақсадга мувофиқлигидан
далолат беради[3-5].
Маълумки, оҳорлаш жараёнида калава ип хусусиятлари анча ўзгаради:
елимланиш (приклей) ҳисобига калава ип массаси ошиши яъни алоҳида
толалар ёпишиши натижасида унинг чизиқли зичлиги ошиши рўй беради ва
ип мустаҳкамлиги анча ошади ҳамда унинг чўзилиши камаяди, чунки
алоҳида толаларнинг ёпишиши толаларнинг бир-бирига нисбатан
сирпанишини ўзгартиради.
5
Оҳорланган ип ишқаланиш, ўзгарувчан динамик кучларга қарши тура
олиши учун етарлича силлиқ бўлиши, етарли чўзилувчанлик, зарур намлик
ва елимланиш хусусиятларига эга бўлиши керак.
Оҳорловчи полимерларга қўйилувчи талаблардан бири уларнинг
пардозлаш жараёнида оҳорнинг матодан тўлиқ ювилишидир.

2-расм. Калава ипнинг оҳордан


ювилишига ҳарорат ва сақлаш
вақтининг таъсири. 1 - 303К; 2 -
313К; 3 - 323К; 4 - 333К

Модификацияланган крахмал биланоҳорланган калава ипларни


оҳордан ювилиш даражасига таъсирини ўрганишшуни кўрсатадики,
сақлашҳарорати 303К ва 323К бўлганда 1соатда калава ипларданоҳорни
ювилишиниқийинлаштиради (2-расм). Ҳароратни 333Кгача кўтариш калава
ипдан оҳорнинг деярли тўлиқ ювилишига олиб келади.
3-жадвал
Nа-КМЦ, К2H2P2O7 ва АЭдан тайёрланган оҳор хусусиятлари ва
оҳорланган калава ипларнинг сифат кўрсаткичлари
Кўрсаткичлар Оҳор турлари
Маккажўхори Гуруч крахмали Модификациялан-
крахмали ган крахмал
18,5 20 29,4 18,5 20 29,4 18,5 20 29,4
Оҳор қовушқоқ-
1,4 3,5 7,0 1,1 1,7 5,3 1,3 3,1 6,9
лиги, Па.с
Елимловчи мате-
риал концентра- 1,22 2,5 3,4 0,9 2,1 2,7 1,2 2,4 3,2
цияси, %
Ҳақиқий
1,6 2,4 4,1 0,9 1,8 2,6 1,1 2,1 3,0
елимланиш, %
Оҳорнинг син-
96,5 84,7 81,3 71,2 56,1 51,9 76,2 64,4 60,3
гиш даражаси,%
Куч таъсирида
383 394 417 267 276 290 375 387 396
узилиш, сН
Чўзилувчанлик
6,4 5,5 5,4 8,4 7,6 7,2 7,9 7,2 6,5
Е,%

6
Оҳорлаш жараёнида турли ассортиментдаги калава ипларнинг физик-
механик кўрсаткичларини яхшилашга олиб келади (3-жадвал).
Келтирилган маълумотлардан шу нарса аниқландики, калава ипнинг
физик-механик хусусиятлари ҳамда оҳорлаш жараёни сифати ва
самарадорлиги кўп жиҳатдан оҳорловчи материаллар таркиби ва табиатига
боғлиқлиги аниқланди.
Олинган натижалар асосида шуни айтиш лозимки, ишлаб чиқилган крахмал,
Nа-КМЦ, К2H2P2O7ва АЭ асосидаги оҳорловчи полимер композиция амалда
ишлаб чиқаришда қўлланилаётган маккажўхори крахмалини тўлиқ
алмаштириш билан бир қаторда технологик кўрсатгичларни сақлаган ҳолда
оҳор сарфинингҳам 20-25% қисқартириш имконини берди.
Шундай қилиб, тажриба натижаларишуни кўрсатдики,пахта толаси
асосидаги калава ипларни оҳорлаш жараёнида янги самарали оҳорловчи
крахмални Nа-КМЦ, К2H2P2O7 ва АЭ сингари препаратлар билан
модификациялашнинг принципиал имконияти кўрсатилди, бу озиқ-овқат
хомашёси крахмал миқдорини маълум даражада қисқартиришга имкон
берди, бошқа томондан тўқув цехида узилишлар сонининг камайиши
ҳисобига ишлаб чиқариш унумдорлиги ошди, технологик кўрсаткичларни
яхшиланишига олиб келди, бу компонентлар асосида олинган плёнкалар
намликни ютиш қобилияти яхши бўлиб, унинг эластиклик хоссаси
яхшиланиши туфайли намликни 75-80%дан 60-65%гача камайиши ҳисобига
тўқув цехларида санитар гигиеник ҳолат яхшиланди.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Mazhidov A.A.,Ismatova R.A., Amonov M.R. Complete use of water-


soluble polymer composition // LAP LAMBERT Academic Publishing. – 2020. -
168p.
2. Ismatova R.A., Norov I.I., Amonov M.R., Ibragimova F.B. Sizing
polymer compositions on the base of starch and polyvinyl alcohol // Austrian
Journal of Technical and Natural Sciences. -2019. – N. 11-12. –Pp. 41-44.
3. Исматова Р.А., Ибрагимова Ф.Б., Амонов М.Р., Шарафутдинова Р.И.
Разработка нового состава для шлихтования хлопчатобумажной пряжи //
Universum: технические науки: научный журнал. 2019. – № 11 (68). Часть 3. –
С. 82-85.
4. Исматова Р.А., Ибрагимова Ф.Б. Разработка высокоэффективных
шлихтующей полимерной композиции // Композиционные материалы:
Научно-технический и производственный журнал. 2020. -№ 2. –С. 134-137.
5. Исматова Р.А., Амонов М.Р., Равшанов К.А., Эшонкулова Д.И.
Влияние концентрации синтетических полимеров на вязкостьь шлихтующей
композиции // Развитие науки и технологий. Научно-технический журнал.
2020. - № 4. –С. 79-83.

Вам также может понравиться