Вы находитесь на странице: 1из 23

1. Виждон эркинлиги нима?

а) кишиларнинг ўз миллий динига этиқод қилиш ҳуқуқи;

б) фуқароларнинг албатта бирон бир жахон динига эътиқод қилиш


зарурлиги;

в) фуқароларнинг динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмасликни ўзлари


мустақил хал қилиш хуқуқи;

г) фуқароларнинг динга ишонмаслиги ва унга қарши ташвиқот олиб бориш


хуқуқи.

2. Диннинг қандай илдизлари бор?

а) генетик, тарихий, психологик;

б) гносеологик, социал, психологик;

в) социал, биологик, илохий;

г) афсонавий, фалсафий, психологик.

3. Диннинг унсурларини санаб беринг.

а) тасаввур, диний психология, диний ташкилотлар;

б) диний тасаввур, диний ахлоқ, диний мафкура;

в) диний онг, диний хис-туйғу (психология), диний ибодат, диний


ташкилотлар;

г) худога, пайғамбарларга, фаришта ва жин-ажиналарга ишониш.

4. Диннинг функциялари.
а) ахлоқий, тарбиявий, мавкуравий;

б) тўлдирувчилик, бирлаштирувчилик, ўзаро алоқадорлик, тартибга


солувчилик;

в) тинчлик, дўстлик, тенглик, табиатни мухофаза қилиш;

г) гносеологик, антронологик, теологик, психологик.

5. Дин - бу:

а) халқ учун афъюн;

б) инсоннинг худо билан ўзаро муносабат усули;

в) ташқи олам кучларининг киши онгида ғайритабиий ифодаланиши:

г) гносеологик, антронологик, теологик, психологик.

6. Дин - бу:

а) маданий тараққиётнинг қонуниятли босқичи;

б) рухонийлар киритган хаёлий дунёқараш;

в) кишиларга Оллоҳ инъом этган ҳақиқат;

г) Барча жавоблар нотўғри.

7. Қайси бир дин энг қадимги?

а) православия;
б) протеотантизм;

в) ислом;

г) иудаизм.

8. Мусулмонлар хижрий йил хисоби қачондан бошланади?

а) Мухаммад пайғамбарнинг туғилишидан;

б) Мухаммад пайғамбарнинг пайғамбарлик фаолияти бошлани-шидан;

в) Қуръоннинг пайдо бўлишидан;

г) дастлабки мусулмонларнинг Ясриб (Мадина) га кўчиб боришидан.

9. Жахон динлари қайси динлар?

а) буддизм, христианлик, ислом;

б) буддизм, иудаизм, синтоизм;

в) христианлик, ислом, протестанцизм;

г) провославия, католицизм, брахманизм.

10. Япониянинг миллий дини қайси дин?

а) синтоизм;

б) буддизм;

в) конфуцийчилик;
г) кришнаизм.

11. Фетишизм нимани илоҳийлаштиради?

а) хайвонларни;

б) одамларни;

в) моддий нарсаларни;

г) Барча жавоблар тўғри.

12. Ўрта Осиёда қайси дин энг кўп тарқалган?

а) индуизм;

б) христианлик;

в) буддизм;

г) ислом.

13. Христианликнинг асосий оқимлари қайси оқимлар?

а) католицизм, православие, протеотантизм;

б) баптизм, православие, фетишизм;

в) лютеранлик, православие, католицизм;

г) иудаизм, синтоизм, шаманизм.


14. Исломнинг асосий йўналишлари қайси йўналишлар?

а) суннийлар ва шиалар;

б) фундаментализм ва суннизм;

в) ваххобийлар ва суннийлар;

г) сўфийлик, шиалар, исмоилийлар.

15. Динларнинг ўхшашлиги нимада?

а) хар бир миллатнинг ўз динига эътиқодида;

б) турли тилларда намоз ўқилишида;

в) кетма-кет пайдо бўлишида;

г) хаммаси хам илоҳий кучга ишонишида.

16. Инсон табиат қонунларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши


мумкинми?

а) мумкин, агар худога ишонса;

б) мумкин, агар маълумотли бўлса;

в) мумкин, агар катта лавозимларда ишласа;

г) мумкин, агар илм-фанни эгаллаб, моддий оламга объектив тарзда ёндошса.


17. Нима учун баъзи беморлар динга, фолбин ва шу кабиларга мурожаат
қиладилар?

а) тиббиёт фанининг кучсизлигидан;

б) динний психология халқ онгига чуқур сингиб кетганлигидан;

в) шифокорлар узоқ йиллар давомида беморларга бефарқ қараб


келганлигидан;

г) маълумоти камлигидан.

18. Шариат нима?

а) ислом дини қоидаларини ўргатувчи таълимот;

б) барча мусулмонлар учун бажарилиши мажбур бўлган қонунлар, хуқуқий-


ахлоқий кўрсатмалар тизими;

в) хадисалар асосида тузилган тўплам;

г) оилавий муносабатларни тартибга солувчи қонун.

19. Ислом динида қандай мазҳаблар бор?

а) ханафийлар, суннийлар, хорижийлар ва ваххобийлар;

б) моликийлар, ханафийлар, шофиъилар ва ханбалийлар;

в) ислом динидан ажралиб чиққан ҳамма оқимлар мазҳаблардир;

г) Барча жавоблар нотўғри.


20. Ҳозирги исломда қандай секталар мавжуд?

а) хорижийлар, имомийлар, исмоилийлар, алиилохийлар, бобийлар,


ваххобийлар;

б) суннийлар, шиалар, исмоилийлар, ханифийлар;

в) шиалар, ханифийлар, зардуштийлар;

г) Барча жавоблар нотўғри.

21. Ислом собиқ ССРнинг қайси минтақаларида кенг тарқалган?

а) Озарбайжон, Жанубий Осетия, Доғистон, Олтой ўлкаси ва Ўрта Осиёда;

б) Ўрта Осиё, Қозоғистон, Татаристон, Башқирдистон, Шимолий Кавказ,


Доғистон ва айрим Кавказ орти республикаларида;

в) Украина, Тожикистон, Эстония, Қирғизистон ва Шимолий Осетияда.

22. Ўзбекистондаги ибодатхоналар, масчит ва мадрасалар фаолиятини


ким бошқаради?

а) имом - хатиблар;

б) давлат иродалари;

в) диннинг ўзи;

г) Мовароуннахр Диний бошқармаси.

23. Ўзбекистон Республикасида диндорлар қайси қонунга риоя


қилишлари керак?
а) фақат Мовароуннахр Диний бошқармаси низоми ва хужжатларига;

б) ўз низоми ва давлат қарорларига;

в) фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига;

г) жахон мусулмонлари уюшмасининг буйруқларига.

24. Диний ташкилотларнинг қонунчиликка риоя қилишни ким назорат


қилади?

а) Ўзбекистон Халқ-демократик партияси;

б) Ўзбекистон президенти;

в) махаллий Советлар ва ҳокимликлар;

г) Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси.

25. Диндорлар давлатнинг раҳбар лавозимларида ишлашлари


мумкинми? Мумкин, агар:

а) Маккага хаж қилган бўлса;

б) бирон сиёсий партия аъзоси бўлса;

в) лавозимга лойиқ маълумотга эга бўлса ва тегишли даражада фаолият


кўрсатса;

г) диний бошқарма ёки муфтий тавсия қилса.

26. Мовароуннахр Диний бошқармасининг маблағлари қандай


шаклланади?
а) давлат бюджети хисобидан;

б) чет эл мусулмон давлатлари юборган маблағ хисобидан;

в) масчит имомларининг бойликлари хисобидан;

г) кишиларнинг эхсонлари, садақалари ва маросимлардан тушган

пуллар ва бошқа қимматбахо нарсалар хисобидан.

27. Нима учун ислом Русия ва бошқа минтақаларда кенг тарқала


олмаган?

а) уларда исломни қабул қилишга эхтиёж йўқлигидан;

б) ўз вақтида исломни жорий этиш мумкин бўлмаганлигидан;

в) кенг тарқалган христиан дини борлигидан;

г) диний ижтимоий психология бу динга мос келмаганидан.

28. Хадислар нима?

а) жахон мусулмон уломалари уюшмаси чиқарган қонун-қоидалар;

б) Қуръони каримга ёзилган шархлар;

в) Мухаммад пайғамбарнинг хаёти, фаолияти, диний ва ахлоқий


кўрсатмаларини мужассамлаштирган таълимот;

г) шариат қонунлари ва олий уломалар фатволари жамланган диний китоб.

29. Туркистонлик буюк мухаддислар кимлар?


а) Исмоил ал-Бухорий, Алишер Навои, Ал-Фаробий;

б) Имом ат-Термизий, Исмоил ал-Бухорий, Абу Исо ас-Самарқандий, имом


Муслим;

в) Абу Али Ибн Сино, Имом ат-Термизий, Беруний;

г) Шайх Саъдий, Рудакий, Ахмад Яссавий, Жомий.

30. Инсон камолати нималарга боғлиқ?

а) фақат Оллохга;

б) Қуръон, хадисларни яхши билиб, мусулмончилик қоидаларини


бажаришга;

в) кечаю кундуз тинмай ишлашга;

г) умуминсоний қадриятларга риоя қилиб, илм олиш, халол, оқилона мехнат


қилишга.

31. Исломдаги асосий амалий ва маросимий талаблар қайсилар?

а) суннат, бибисешанба, ирим-сиримлар;

б) рўза тутиш, намоз ўқиш, закот бериш, иложи бўлса хажга бориш;

в) жаноза, худойи, ашур оши, наврўз, никох.

32. Исо Масих қайси диннинг пайғамбари?

а) буддизм ва синтоизмнинг;

б) ислом, хиндуизм ва католицизмнинг;


в) бутун дунё христианлари, уларнинг мазхаб ва оқимларининг;

г) фақат православ ва протестантларнинг.

33. Авеста қайси диннинг муқаддас китоби?

а) мусулмонларнинг;

б) христианларнинг;

в) зарсастризм(зардуштийлик)нинг;

г) буддистлар ва яхудийларнинг.

34. Диндорлар халқ ноиби (депутати) бўлиб сайланиши мумкинми?


Мумкин, агар:

а) тегишли маълумоти, дипломи бўлса;

б) Маккаю - мадинага хаж қилган бўлса;

в) муносиб бўлиб, тегишли ташкилот сайловчилари номзодини кўрсатиб


халқ сайласа;

г) Мовароуннахр Диний бошқармаси кенгашининг аъзоси бўлса.

35. Тотемизм нима?

а) тарихий дин шаклларидан бири;

б) ибтидоий жамоада турли хайвонларни уруғга асос солган деб ҳисоблаб,


илохийлаштириш ва сиғиниш;
в) туш кўриш ва бошқа ирим-сиримларга ишониш;

г) жонсиз нарсаларни илохийлаштириш ва сиғиниш.

36. Ўзбекистонда массит ва бошқа намозгохлардаги мулкнинг эгаси


ким?

a) ҳамма ислом ва бошқа динларга эътиқод қилувчилар;

б) ҳажга бориб келганлар;

в) давлат;

г) Мовароуннахр мусулмонлар Диний бошқармаси.

37. Диндорлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинми?

Мумкин, агар:

а) исломнинг 5 та асосий амалий ва маросимий талабларини бажармаса;

б) хеч ерда ишламаса, фақат ибодат билан куч кечирса;

в) Ўзбекистон давлати фуқаролар учун белгилаб қўйган қонун-қоидадан


четга чиқса;

г) чет элларда қавм-қариндошлари бўлса.

38. Собиқ СССРда мусулмонларнинг диний марказлари қаерларда


мавжуд?

а) Ўрта Осиё республикаларида;

б) Мовароуннахр, Шимолий Кавказ, Кавказ орти ва Русияда;


в) Татаристон, Бошқирдистон ва Бурятияда;

г) Украина, Волга бўйи ва Озарбайжонда.

39. Ўзбекистон ахолиси кўпроқ қайси жахон динларига эътиқод қилади?

а) фақат ислом динига;

б) ислом, христианлик, буддизм ва иудаизмга;

в) ислом ва христианликка;

г) ислом, иудаизм, синтоизм ва католицизмга.

40. Ислом динининг назарий ва ғоявий манбалари нима?

а) шариат қонун-қоидалари;

б) мухаддислар ёзган хадиси шарифлар;

в) Қуръони карим, хадиси шариф ва фатволар;

г) Олло-таоло каломи бўлган Қуръон.

41. Қуръони карим сура ва оятларига ўзгартириш киритиш мумкинми?

а) мумкин, агар уламолар қарор қилса;

б) агар жамият ҳаётига зид келиб қолса;

в) йўқ, чунки Қуръон - илохий ҳисобланади ва уни ўзгартириш ман этилади;


г) Мовароуннахр Диний бошқармаси ўзгартиши мумкин.

42. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши мусулмонларга нималар


берди?

а) мусулмонларга кенг кўламда Маккага хажга боришни;

б) имконияти ва зарурияти бўлган жойларда масчитлар қуриш ва


таъмирлашни;

в) фуқароларнинг виждон эркинлигини чин маънода таъминлади;

г) араб ёзувини кенг ўрганиш имконини берди.

43. Динларнинг бир-биридан фарқи нимада?

а) турли тилларда ибодат қилишида;

б) минтақаларида турли ахолининг жойланишида;

в) диний урф-одат ва маросимлар амалга оширилишида;

г) жахонда тинчлик учун курашишда.

44. Қуръонда ҳаммаси бўлиб нечта сура бор?

а) 100;

б) 114;

в) 124;

г) 130.
45. Христианликнинг қайси оқими Европа ва Лотин Америкасида энг
кўп тарқалган?

а) православия;

б) бептизм;

в) католицизм;

г) протестанцизм.

46. Мусулмонларнинг тушунчаси бўйича Мухаммад ким?

а) у оддий инсон ва диний шахс;

б) худонинг суюкли бандаси;

в) худо томонидан юборилган элчи, вакил, энг охирги пайғамбар;

г) Барча жавоблар тўғри.

47. Ислом дини Ўрта Осиёга қачон тарқала бошлаган?

а) VII аср охири - VIII аср бошларида;

б) V асрда;

в) VIII асрда;

г) VI аср охири ва VII аср бошида.


48. Мусулмон диний бошқармалари раҳбарлари қандай ном билан
аталади?

а) муфтий;

б) сўфи;

в) мухтасиб;

г) имом.

49. Мусулмонларнинг кундалик номоз ўқиш тартиби қандай?

а) хар жума куни;

б) кунига 5 махал;

в) кунига 3 махал;

г) кунига 4 махал.

50. Мухаммад пайғамбарнинг туғилишига бағишланган меросимнинг


номи нима?

а) ҳаж;

б) хижрат;

в) меърож;

г) мавлуд.
51. Фатво нима?

а) Қуръонга берилган шархлар;

б) масчитларда ҳайит намозида айтиладиган мухим ахборотлар;

в) олий даражадаги уламолар йиғини қабул қилган Қуръон, хадис ва


шариатга оид қонун-қоидалар;

г) ҳар бир имом-хатибнинг турли масалалар юзасидан берган тавсиялари.

52. Ислом ва христианлик нуқтаи назарида ҳар бир инсон тақдирини


(ҳаёт йўлини) ким белгилайди?

а) инсоннинг ўзи, унинг иродаси;

б) табиат ва коинот;

в) хукмдор шахслар, давлат, ота-боболар;

г) фақат якка худо.

53. Политеизм нима маънони англатади.

а) кўпхудолик;

б) яккахудолик;

в) ведачилик;

г) диннинг ибтидоий формалари.

54. Католик оқимининг бош рухонийси?


а) монах;

б) поп;

в) кардинал;

г) папа;

55. Исломга қадар Марказий Осиёда хукм сурган дин?

а) зардуштийлик;

б) буддавийлик;

в) конфуциячилик;

г) брохманчилик.

56. Христиан черковларида олий иерарх қандай аталади?

а) епископ;

б) кардинал;

в) сенатор;

г) олигарх.

57. Черков, иконаларга қарши чиққан оқим номи?

а) православ;

б) католик;
в) протестант;

г) ҳамма саволлар тўғри.

58. Яхудийликда хукмронлик ўрнатиш мақсадида вужудга келган диний


сиёсий оқим?

а) экстремизм;

б) вахобизм;

в) массонизм;

г) модернизм.

59. Фиқҳ қандай фан?

а) шариат қонун-қоидаларини ўрганувчи фан;

б) шариатда хадисларни ташкил қилувчи фан;

в) ривоятларни ўрганувчи фан;

г) б ва в жавоблар тўғри.

60. Фатҳ нима?

а) бирор шаҳар ёки мамлакатга исломни олиб кириш;

б) ислом ҳадисларини ёйиш;

в) буддавийлик оқими;
г) яҳудийлик таълимоти.

61. Конфессия нима?

а) диний ташкилотлар;

б) дин, диний эътиқод;

в) диндаги мазҳаблар;

г) дин муаммолари.

62. Индульгенция сўзининг маъноси?

а) католик черков томонидан чиқарилган фармон;

б) Православлар ўтказадиган марасим;

в) протестантлар таълимоти;

г) католик черкови томонидан гуноҳларни авф этиш ҳақидаги гувоҳнома.

63. Будда таълимоти нечта ҳақиқатда ифодасини топган?

а) 6 та;

б) 4 та;

в) 5 та;

г) 8 та.
64. Жаҳон динлари нечта?

а) 2 та;

б) 5 та;

в) 4 та;

г) 3 та.

65. Қуръоннинг ўзбек тилига таржимаси ким томонидан амалга


оширилди?

а) Имом ал-Бухорий;

б) Алоутдин Мансур;

в) Убайдулла Уватов;

г) Хуснитдин Зухриддинов.

66. Хадис сўзининг луғавий маъноси?

а) янги, хабар, ҳикоя;

б) ривоят, афсона;

в) қилган иш, амаллар;

г) янги ривоят тўплами.

67. Мусо пайғамбарга Яхве томонидан нечта лавха тушурилган?


а) 5 та;

б) 10 та;

в) 12 та;

г) 15 та.

68. Анимизм қандай эътиқодга асосланади?

а) рухларга;

б) ҳайвонларга;

в) ўсимликларга;

г) тошларга.

69. Яхудийлик дини қаерда пайдо бўлган?

а) Ҳиндистон;

б) Миср;

в) Арабистон;

г) Фаластин.

70. Даосизм таълимоти қаерда пайдо бўлган?

а) Ҳиндистон;

б) Япония;
в) Хитой;

г) Арабистон.

Вам также может понравиться