Вы находитесь на странице: 1из 4

Жиззах вилоятида кейинги 4 йил (2019-2022 йиллар) давомида

амалга оширилган ишлар тўғрисида


МАЪЛУМОТ

1. Жами 45 та, шундан пахтачиликда 6 та, ғаллачиликда 8 та,


мева-сабзавотчиликда 17 та, пиллачиликда 4 та, чорвачиликда 1 та,
қоракўлчиликда 3 та, паррандачиликда 2 та, бошқа йўналишларда
4 та кластерлар фаолияти йўлга қўйилди.
Натижада, бугунги кунда пахтачиликда 100 фоиз, ғаллачиликда
95 фоиз, мева-сабзавотчиликда 54 фоиз, пиллачиликда 100 фоиз,
чорвачиликда 8 фоиз, қоракўлчиликда 100 фоиз, паррандачиликда
35 фоиз кластерлар бошқарувига ўтди.
2. Вилоятда жами 58 минг гектар, шундан 8 минг гектар
фойдаланишдан чиқиб кетган сувли ерлар қайта фойдаланишга
киритилди, 50 минг гектар лалми ерлар ўзлаштирилди (жами
542 дона тик қудуқлар қазилди).
3. Жами 75 минг гектарда сув тежовчи, шундан 46 минг гектарда
томчилатиб суғориш, 4 минг гектарда ёмғирлатиб суғориш ва
2,5 минг гектар майдонларда дискрет суғориш технологиялари жорий
қилинди, 25 минг гектарда лазерли ер текислаш ишлари амалга
оширилди.
Натижада, 350 млн. м3 сув ресурслари иқтисод қилинди.
4. Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик, жумладан пахтада
24,2 центнердан 34,5 центнерга (+10 цн), ғаллада 52 центнердан
74 центнерга (+22 цн) етказилган.
5. Пахтанинг Пахтакор-3, Садаф, С-8290, С-8290 навлари,
ғалланинг Сангзор-40, Қипчоқсув, Замин-1, Истиқлол-20, Семурғ,
Дўстлик навлари, арпанинг Обикор, зиғирнинг Бахорикор,
масхарнинг Жиззах-1, Анғиз, нўхотнинг Гулистон, Забардаст навлар
яратилди.
6. Асосий майдонларда сабзавот 4,6 минг гектардан 9,2 минг
гектарга (+4,6 минг га), полиз 5 минг гектардан 13 минг гектарга
(+8 минг га), картошка 1,6 минг гектардан 6,8 минг гектарга
(+5,2 минг га), мойли экинлар 2,7 минг гектардан 16 минг гектарга
(+13,1) етказилди.
Натижада, сабзавот 120 минг тоннадан 206 минг тоннага
(+86 минг тн), полиз 106 минг тоннадан 248 минг тоннага (+142 минг
тн), картошка 31 минг тоннадан 73 минг тоннага (+42 минг тонна),
мойли экинлар 27 минг тоннадан 36 минг тоннага (+9 минг тн)
етказилди.
7. Иссиқхоналар 20 гектардан 108 гектарга (+ 88 га) етказилиб,
маҳсулот ишлаб чиқариш 1,6 минг тоннадан 8,6 минг тоннага
(+ 7 минг тн) етказилди.
8. Қишлоқ хўжалигида қиймати 4 трлн.сўмлик 1086 та лойиҳалар
ишга туширилди.
9. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси,
хусусан пахтада 60 фоиздан 100 фоизга, мева-сабзавотчиликда
3,8 фоиздан 9,4 фоизга, гўштда 2,2 фоиздан 5,4 фоизга, сут
маҳсулотларида 2,5 фоиздан 6,5 фоизга ошди.
10. Боғ майдонлари 5 минг гектардан 28 минг гектарга (+23 минг),
узумзорлар 2 минг гектардан 19 минг гектарга (+17 минг) етказилди.
11. Ноананавий 4 турдаги экинларини етиштириш йўлга қўйилди
(соя, зиғир, коврак ва заъфарон).
12. Қиймати 860 млрд. сўмлик 3345 дона қишлоқ хўжалиги
техникалари харид қилиниб, таъминланиш даражаси 69 фоиздан
82 фоизга етказилди.
13. Пахтада машина терими 5 фоиздан 70 фоизга (+65)
етказилди. 377 та юқори унумли пахта териш машиналари сотиб
олинди.
14.Қорамол бош сони 885 минг бошдан 943 минг бошга (+58 минг
бош), майда қўй ва эчкилар 2 млн. бошдан 2,3 млн. бошга (+300 минг
бош), паррандалар 3,3 млн. бошдан 3,9 млн. бошга (+600 минг бош),
сунъий балиқ хавзалари 1,8 минг гектардан 4,6 минг гектарга
(+2,8 минг га) етказилди.
15. Гўшт ишлаб чиқариш 213 минг тоннадан 238 минг тоннага
(+26 минг тн), сут ишлаб чиқариш 594 минг тоннадан 674 минг
тоннага (+ 80 минг тн), тухум ишлаб чиқариш 258 млн. донадан 387
млн. донага (+ 129 млн. дона), балиқ 10 минг тоннадан 14 минг
тоннага (+4 минг тн) етказилди.
16.Қишлоқ хўжалигида экспорт 23,4 млн. доллардан 45,6 млн.
долларга (+22,2 млн. долл) га етказилди.
17.Қишлоқ хўжалигида жами 226 мингта иш ўринлари яратилди.
18.Бир гектардан олинадиган ўртача даромад 5-6 млн. сўмдан
35-40 млн. сўмга етказилди. Пахтачиликда 25-30 млн. сўм,
ғаллачиликда 15-20 млн. сўм, мева-сабзавотчиликда 50-70 млн.
сўмни ташкил қилди.
19.Қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришга жами
203 млрд.сўмлик субсидия, 3,5 трлн. сўмлик имтиёзли кредит
маблағлари ажратилди.
20. Вилоятда қишлоқ хўжалигида ўқув марказлари 7 дан 14 тага
(+7) етказилди.

21. Вилоятда 2022 йилда 8976 гектар ер майдонлари пахта,


ғалла ҳамда бошқа экин майдонларидан қисқартирилиб, 8548 гектар
ер майдонлари 16457 нафар аҳолига деҳқон хўжалиги учун ажратиб
берилди. Шундан, “Ёшлар дафтар”ига кирувчи 3908 нафар, “Аёллар
дафтар”ига кирувчи 389 нафар, “Темир дафтар”га кирувчи 436 нафар
фуқарога ҳамда хориждан қайтган 134 нафар фуқароларга ер
майдонлари тарқатилди.
Ушбу майдонлардан жами 178,4 минг тонна маҳсулот
етиштирилди. Маҳсулотнинг 155,2 минг тоннаси ички бозорга,
23,2 минг тоннаси экспортга чиқарилиб, олинган даромад 375,5
млрд. сўмни ёки ҳар бир оиланинг ўртача олган даромади 22,8 млн.
сўмни ташкил қилди.
Энг асосийси, 2022 йилнинг ўзида деҳқон хўжаликлари ташкил
этиш ҳисобига 47,9 минг нафар ишсиз аҳолининг бандлиги
таъминланишига эришилди.
Вилоятда 2023 йилда яна 4460 гектар деҳқон хўжаликлари
ташкил қилиш режалаштирилган бўлиб, ушбу ерлар ҳам феврал
ойида тўлиқ танлов ғолибларига тарқатилади ва 24747 нафар
аҳолининг бандлиги таъминланишига эришилади.
2023 йилда жами 13 436 гектар деҳқон хўжалиги ерларининг
1410 гектарига сабзавот, 97 гектарига картошка, 3 487 гектарига
полиз, 7 979 гектарига дуккакли, 463 гектарига мойли экинларини
экиш кўзда тутилган бўлиб, ушбу майдонлардан йил давомида 218,0
минг тонна, шундан 68,2 минг тонна сабзавот, 119,7 минг тонна
полиз, 2,5 минг тонна картошка, 25,5 минг тонна дуккакли, 2,0 тонна
мойли экинлари етиштириш, шунингдек етиштирилган ҳосилнинг 189
723 тоннасини ички бозорга, қолган 28 349 тоннасини экспортга
чиқариш прогноз қилинмоқда.

22. Вилоятдаги 2 мингдан зиёд фермер хўжаликларининг


3,4 минг гектар дала четларининг 420 гектарига тут, 564 гектарига
узум, 75 гектарига олча ва 2,4 минг гектарига қовоқ экинларини экиб,
ушбу майдонлардан қўшимча равишда 65,5 минг тонна, шундан
6,5 минг тонна барг озуқаси, 9 минг тонна узум, 10 минг тонна олча
ва 40 минг тонна қовоқ етиштириш прогноз қилинмоқда.
Бундан ташқари, ҳар бир фермер даласида 20 тадан, жами
42 мингта асалари уяси ҳамда 100 бошдан, жами 210 минг бош товуқ
боқишни йўлга қўйиш ҳисобига, қўшимча 336 тонна асал, 42 млн.
дона тухум етиштиришга эришилади.
Ушбу маҳсулотларни етиштириш учун жами 70 млрд. сўм
харажат қилиниб, йилига 154 млрд. сўм даромад (соф фойда 84
млрд. сўм) олиши кутилмоқда.

23. Вилоятдаги 2100 та фермер хўжаликнинг ҳар бирида 1 тадан


жами қиймати 400 млрд. сўмлик (1 тасини нархи 190 млн. сўм) дала
уйлари ташкил этилади, ушбу дала уйларига қуёш панеллари (5
кВтли) ўрнатилади ва электр истеъмоли тўлиқ ягона ички тизимга
уланиб, ташқи электр энергия тизимидан узилиши ҳисобига электр
энергияси иқтисод қилинишига эришилади.

Вам также может понравиться