Вы находитесь на странице: 1из 13

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

Рўйхатга олинди: Соғлиқни сақлаш вазирлиги


№_____________ № ______- сонли буйруғи
2020 йил «___»_________ 2020 йил «___»________

БОЛАЛАР ТЕРАПЕВТИК СТОМАТОЛОГИЯСИ


мутахассислиги бўйича
Дерматовенерология
ёндош (клиник) мутахассислик модулидан
клиник ординатор (резидент)ларни тайёрлаш
ЎҚУВ (МОДУЛ) ДАСТУРИ

Билим соҳаси: Соғлиқни сақлаш

Мутахассислик: Болалар терапевтик стоматологияси

Тошкент 2020
ТУЗУВЧИЛАР:

Худанов Б.О. - Тошкент Давлат стоматология институти,


Стоматологик касалликлар профилактикаси
кафедраси дотцент, т.ф.д.
Тўраев К.И. - Тошкент Давлат стоматология институти,
Стоматологик касалликлар профилактикаси
кафедраси ассистенти.

Тақризчилар:

Бекжанова О.Э. - Тошкент Давлат стоматология институти, Факультет


терапевтик стоматологиясикафедраси мудири т.ф.д.,
профессор.
.Гулямов С.С. - Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг илмий
ишлар ва инновациялар бўйича проректори, т.ф.д.,
профессор

Ўқув (модул) дастури Тошкент давлат стоматология институтида ишлаб


чиқилган.
Ўқув (модул) дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика узлуксиз касбий таълими
муассасалараро Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил 6 октябрдаги 4-
сонли баённомаси билан маъқулланган.
1. Модулни долзарблиги ва аҳамияти, соғлиқни сақлаш тизимидаги
ўрни.
Дастур дерматовенерологик касалликларни олдини олиш, даволаш,
ташҳисоти ҳамда венерологиянинг долзарб Вазиятли масалаларига
бағишланган сўнгги замонавий чет эл адабиётларини таҳлил қилиш,
дидактика ва катталар таълимини ташкил қилишни ҳисобга олган ҳолда ва
соғлиқни сақлаш ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг
замонавий халқаро тамойилларига мос ҳолда, умумқабул қилинган касбий ва
ахлоқий нормалар доирасида, илғор халқаро тажрибаларни ҳисобга олган
ҳолда ишлаб чиқилган.
Дастур бўлим методологияси ва таълимга тизимли интеграцияланган
ёндошув асосида тузилган. Ўқув дастурининг таркибий бирликлари бўлиб
бўлимлар ҳисобланади, умумий дерматология, терини ноинфекцион
касалликлари, терини инфекцион касалликлари, жинсий алока ердамида
юкувчи касалликлари ва венерик инфекциялар, яъни дерматовенерология
мутахассислиги бўйича барча блокларни ўз ичига олади. Дарсларда
дерматология ва венерик касалликларнинг клиникасидан ташкари уларнинг
патогенези, замонавий таснифи, даволаш принциплари, профилактикаси
хамда даволашда замонавий критериялари тўлиқ ёритилади. Амалиётда
ишлайдиган врачларга тери касалликларини келиб чикишидага патогенетик
жараёнларни билишнинг аҳамияти, уларни замонавий даволаш ва
профилактикасида катта аҳамият касб этилиши ўргатилади. Дерматология ва
венерологияда ишлатиладиган дори воситаларини АВС ва VEN
таҳлилларидан фойдалана билиши тушунтирилади. Дориларни асосланган
медицина асосида (доказательная медицина) қўллашни билиш ёритилади.
Ўқув дастурининг мазмуни мақсадли ва муаммога йўналтирилган
ёндошув асосида шакллантирилган, реал талаблардан келиб чиқади, бунда
ўқув материаллари ва жараёнлари врачларнинг дерматология ва венерология
мутахассислиги бўйича аниқ касбий эҳтиёжларига йўналтирилган.
Таълимнинг асосий тамойилларини амалга ошириш ўқув жараёнини
лойиҳалашнинг асосий дидактик (методологик) тамойилларга амал қилиш ва
таълимнинг илмийлик, кетма-кетлик ва тизимлилик тамойиллари асосида
ўқув дастурларини ишлаб чиқиш орқали таъминлаб берилади. Дастур чет эл
илғор тажрибаларига асосланган қўшимчалар ва ўзгартиришлар билан
тўлдирилган.
2. Ўқув (модул) дастурининг мақсади ва вазифалари
2.1. Ўқув (модул) дастурининг мақсади - клиник ординатуранинг
(резидентуранинг) мақсади - дерматовенеролог шифокорларини амалдаги
малакавий тавсиф талабларига мувофиқ амалий соғлиқни сақлаш тизимида
ишлаш учун тайёрлаш; тиббий муассасаларда даволаш жараёнида юқори
сифатли мутахассис бўлиб мустақил иш жаранини шакллантириш ва обориш.
Клиник ординатурани (резидентурани) тугатгандан сўнг, амбулатория,
стационар, шифомаскани, ихтисослаштирилган марказларда,
дерматовенерология бўлимларда мутахассис лавозимни тўлдириш ва ушбу
соҳада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳуқуқи берилади.
Дерматовенерология бўйича клиник ординатура(резидентура) - бу
мутахассис-дерматовенерологни дипломдан кейинги таълим олишни
босқичидир.

2.2 Ўқув (модул ) дастурининг вазифалари:


- дерматовенерология бўйича назарий тайёргарликни чуқурлаштириш;
- беморлар ва ногиронларнинг функционал ҳолатини ва хаёт сифатини
баҳолашнинг замонавий усулларини ўзлаштириш;
- дерматовенерологиянинг замонавий ташҳислаш ва даволаш усуллари
ва воситаларини ўзлаштириш;
-шифохонада, клиникада, ихтисослаштирилган марказларда
дерматовенерология бўлимининг ташкил этилиши ва тамойилларини
ўрганиш.
Клиник ординатор (резидент) катталар ва болаларда ташҳис қўйиш,
дифференциал ташҳис қўйиш, профилактика, тери ва таносил касалликлар
кенг кўламли масалаларини ва бир қатор тегишли фанларни ўрганиши керак;
дерматовенеролог шифокорининг малакавий тавсифлари талаблари
доирасида умумий ва махсус билим ва кўникмаларни олиш ва мустаҳкамлаш.
Амалий кўникмаларни такомиллаштириш. Беморга индивидуал ёндошиш
кўникмаларини ривожлантириш. Мустақил ишда талаб қилинадиган
беморларни диагностика ва реабилитация қилишнинг замонавий усулларини
врач-мутахассис тўғрисидаги низомга мувофиқ ўзлаштириш.
Дерматовенерологиядаги ординатуранинг (резидентуранинг) охирида
шифокор қуйидагиларни амалга ошириши керак: асосий клиник
синдромларнинг дифференциал диагностикаси ва дерматологик ва жинсий
йул билан юкувчи касалликларнинг тўлиқ ташҳислаш; стационар,
амбулаторияшароитида беморнинг ёши, касалликнинг оғирлиги, бирга
келадиган патологиянинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда оқилона ва
иқтисодий ёндашув асосида беморларни ҳар томонлама даволаш;
касалликларнинг бирламчи ва иккиламчи профилактикаси; фавқулодда
вазиятларда малакали тиббий ёрдам; далилларга асосланган тиббиёт
принципларига асосланган асосий диагностика ва даво муолажалари; барча
турдаги тиббий ёзувларни юритиш; вақтинча ва доимий ногиронликни
аниқлаш; ички касалликлар ва тегишли мутахассисликлар бўйича уларнинг
назарий тайёргарлигини доимий равишда такомиллаштириш.
Дерматологик ва венерик касалликларини дифференциал диагностика
усулларини қўллаш бўйича амалий кўникмалар ва билимларни
ривожлантириш; беморларни даволаш ва ташҳислашнинг замонавий
усулларини қўллаш, клиник ва лаборатория кўрсаткичларининг талқини.
Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишда диагностик, тиббий ва ташкилий
хатолар таҳлили; тиббий этика ва деонтология асосларини билиш.
Клиник ординатурани (резидентурани) муваффақиятли якунлаш,
олинган билим ва кўникмалар дерматовенеролог шифокорига
дерматовенерологик хизматининг амбулатория, стационар босқичларида
мустақил ишлашга ва ушбу соҳада илмий фаолият олиб боришга имкон
беради.
Клиник ординатурада (резидентурада) тренинг давомида биоэтика
принципларига риоя қилган ҳолда юқори маданиятли шифокорга риоя
қилинади. Тренинг давомида илмий дунёқарашнинг юқори даражаси,
умумий ва касбий маданият, шунингдек илмий-ижодий салоҳиятни
чуқурлаштириш ва кенгайтириш ва далилларга асосланган тиббиёт
тамойилларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг билим ва кўникмаларини
доимий равишда такомиллаштириш зарурияти шакллантирилиши керак.
Дерматовенерология бўйича мутахассисни тайёрлаш дастури функционал
мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда тузилган ва келажакдаги касб бурчини
ва ишини муваффақиятли бажариш учун зарур бўлган талаблар тўпламини ўз
ичига олади.
2.3. Мутахассисдан кутилаётган натижалар:
Мутахассисга қўйиладиган умумий талаблар:
Дерматовенеролог шифокори мустақил касбий фаолиятга ва асосий
функционал вазифаларни бажаришга тайёр бўлиши керак ва:
-ЎзР тиббиёт соҳасининг ривожланиш стратегияси ва бошқарув тузилмаси
(концепция, тамойиллар, асосий йўналишлари);
- соғлиқни сақлаш тизими ва уларда олиб борилаётган ислоҳотлар;
-соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг асосий сиёсий тамойиллари,
стандартлари, истиқболлари;
-соғлиқни сақлаш соҳасида Давлат сиёсати ва унинг амалга оширилишида
барча бошқарув органларининг масъулияти;
- далилларга асосланган тиббиёт ва биоэтика тамойилларига амал қилиш;
- назарий билимларни амалий кўникмалар билан бирлаштириш;
- иш учун жавобгарлик; ўзидан ва бўйсунувчилардан талабчан бўлиш;
- ўз касбий тайёргарлигини доимий равишда ошириб бориш;
- маҳалий тиббиёт соҳасида ва тегишли соҳалар бўйича билимларини
ошириш;
- меҳнатни илмий ташкил этиш тамойилларини ҳаётга тадбиқ этиш;
- соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асослари ва органлар ва
муассасалар фаолиятини белгилайдиган дастурий ҳужжатлар;
- соғлиқни сақлаш муассасаларининг дерматовенерология масалалари бўйича
фаолиятини белгилайдиган асосий меъёрий ҳужжатлар;
- реабилитация ва ногиронликнинг олдини олишнинг асосий қоидаларини
тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
- Ўзбекистон Республикасида дерматовенерология хизматини ташкил
қилишнинг умумий масалалари;
- соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари, даволовчи клиникада ва тиббий
майдондаги касалликнинг тузилиши, даволовчи беморларни даволаш
самарадорлиги кўрсаткичлари;
- шифохона ва поликлиника фаолиятини бухгалтерия ҳисоби ва
ҳисобот ҳужжатлари ва ушбу фаолиятни баҳолашнинг статистик усуллари;
- дерматовенерологнинг касалхонада, клиникада ва жойдаги ҳуқуқлари
ва функционал мажбуриятлари; беморлар ва жамоада ишлашда тиббий
биоэтика масалаларни
- жамоат соғлиқни сақлаш тизимнинг дерматовенерология билан боғлиқ
ҳужжатлари тасаввурга эга бўлиши керак;
- дерматовенерологиянинг асосий тушунчалари ҳақида,
дерматовенерологфаолиятининг мазмуни ҳақида;
- патология, касаллик ва саломатлик ҳақида;
- соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш
- дерматовенерологияда умумий функционал тадқиқот усуллари,
инструментал ва махсус диагностика усуллари;
- дерматовенерологик махсус иммунотерапия усулларини учун
кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар,
- Клиник дерматовенерологиянинг назарий ва услубий асослари;
- вақтинча меҳнатга қобилиятни йўқотиши ва ногиронликни текшириш
асослари;
- Дерматовенерологик беморларда жисмоний омиллар, физиотерапия
машқлари, массаж ва бошқа усулларни қўллашнинг ёшга боғлиқ
хусусиятлари;
- Дерматовенерологияда даволаш жараёнида ишлатиладиган асбоб-
ускуналар билан ишлашда хавфсизлик чоралари.
- Маҳсус дори воситалари, кортикостероид, малярийга қарши воситалар,
цитостатиклар, ретиноидлар билан ишлаш тамойилларини;
- физиотерапевтик муолажалар ва дори моддаларини биргаликда қўллаш
йўллари;
- беморларни санаторий ва курортларга танлаш масалалари;
- дерматовенерология соҳасида замонавий ташҳисот ва даволаш
усулларини чуқур ўрганиш;
- турли дерматовенерологик нозологиялар турлари ва даволовчи
омилларни ўрганиш;
- даволаш ҳужжатларини расмийлаштириш;
- даволаш жисмоний тарбияни қўллаш учун кўрсатма ва қарши
кўрсатмалар;
- даволаш муолажалар мажмуасини тузишда асосий ва ёндош
касалликларни хисобга олишни;
- электрофорез ва фонофорез учун ишлатиладиган дори моддаларни
тайёрлашни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- дерматовенерология фанига оид барча касалликлар тўғрисида маълумотга
эга бўлиш ва касалликларни ташҳислашда улардан фойдаланиш;
- дерматологияда учрайдиган синамаларни билиш ва ташҳис қўйишда
улардан самарали фойдаланиш;
- венерологияда қўлланиладиган текшириш усулларини билиш ва улардан
самарали фойдаланиш;
- беморларни даволашда уларни ешига хос хсусиятларини ҳисобга олиш;
- беморлар билан мулоқотда юксак маданий ҳиссиет билан ендашиш ва
касалликлар тоифасини инобатга олган ҳолда беморлар билан мулоқот олиб
бориш;
- беморларга тавсия этилган текшириш усулларини тўғри баҳолаш ва
зарурий қайта текшириш ва назорат ўтказиш;
- беморлар касалликдан соғайгач уларга касалликни қайтарилмаслиги
чораларини тўғри тушунтириш малакаларига эга булиши.
3. Асосий қисм
3.1. Модулдаги маъруза машғулотлари мавзулари ва мазмуни, ташкил
этиш бўйича умумий кўрсатма ва тавсиялар:
Кўзда тутилмаган.
3.2. «Болалар терапевтик стоматология» мутахассислиги бўйича семинар ва амалий
машгулотлар мавзулари, ташкил этиш бўйича умумий кўрсатма ва тавсиялар:
Модул ва (семинар) машғулотларнинг Соат/
мавзулари кредит
1 Тери ва оғиз шиллиқ қаватининг анатомияси ва 9
гистологияси. Дерматозлар ривожланишидаги эндоген
ва экзоген омиллар. Терининг патоморфологияси,
бирламчи ва иккиламчи морфологик элементлар. Тери
касалликларини диагностика қилиш, маҳаллий ва
умумий даволаш тамойиллари.
2 Пёдерма. Дерматозоонозлар. Йирингли тери 9
касалликларининг клиник таснифи. Стрепто, стафило ва
аралаш пёдерма. Тери ва ёг ъбезларининг касалликлари.
Папуляр дерматозлар. Псориаз Личен планус.
3 Тери ва оғиз шиллиқ қаватининг вирусли 9
инфектсиялари. ОИВ инфектсияси. ОИТС Тинеа
версиcолор. Ўткир кондиломалар. Ташхис ва даволаш.
ОИВ инфектсиясининг этиологияси ва
эпидемиологияси. Тери ва оғиз шиллиқ қаватида ОИТС.
Пуфакча дерматозлари. Этиопатогенез, клиникаси,
даволаш.
4 Ўпка касалликлари. Микозлар эпидемиологиясининг 9
клиник таснифи. Эритразма Дерматомикоз. Юзаки ва
чуқур трихофитоз. Микроспория. Кандидиёз.
Лаборатория тадқиқот усуллари. Даволаш, кузатиш
принтсиплари.
5 Дерматит. Токсикодерма. Оддий ва аллергик контакт 9
дерматит. Лаейл синдроми. Юқумли эритема. Стивенс-
Жонсон синдроми. Эгзема Касбий экзема. Микробиал
экзема.
6 Хайлитлар. Гландуляр хеилит. Эхфолиатив хчеилит. 9
Оддий ва аллергик хеилит. Меркелсон-Росентҳал
синдроми. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг
касалликлари. Боуен касаллиги.
Жами 54/1,5

3.2. Мутахассис ўзлаштириши лозим бўлган амалий кўникмалар рўйҳати:


№ Амалий кўникмалар
Лаборатория тадқиқотлари учун биологик материалларни тўплаш
1.
техникаси;
2. касбий тери касалликларини ташҳислаш мезонлари;
касбий тери касалликларини ташхислашда ва профилактик тиббий
3. кўрикда ишлатиладиган асосий лаборатория ва инструментал
диагностика усуллари;
4. акантолитик (Танкка ҳужайралари) таърифлари
5. рангсиз трепонемани аниқлаш учун яра юзасидан суртма олиш.
6. Керион Cелсининг таърифлари.

4. Мустақил таьлим ва мустақил ишлар ташкил этиш бўйича умумий


кўрсатма ва тавсиялар
4.1. Мустақил таълим учун мавзулар рўйҳати:

№ Мустақил ишнинг мавзулари.


1. Теридаги морфологик тошмалар
2. Тери типлари. Тери тузилишини ёшга хос хусусиятлари
3. Терини вазифалари
4. Теридаги патоморфологик ўзгаришлар
5. Тери касалликлари диагностикаси
6. Тери қариши муаммолари

4.2.Тавсия этилаётган мустақил иш турлари, шакллари:


Мустақил иш қуйидаги иш турлари ва шаклларда олиб борилади:
-амалий кўникмаларни тренажёр, муляж ҳамда симуляцион ҳоналарда
(марказларда) сон ва сифат жиҳатдан бажариш ва амалий кўникмаларни
ўзлаштириш кундалигида акс эттириш;
-клиник базаларда навбатдчи шифокор билан биргаликда қўшимча тунги
навбатчилик туриш ва унинг назоратида амалий кўникмаларни сон ва сифат
жиҳатдан бажариш, навбатчилик дафтарларида акс эттириш;
-профилактик кўрикларда, тиббий кўрикларда ва беморларнинг
патронажида мустақил иштирок этиш;
-аҳоли ўртасида тиббий санитария-маърифий ишларни мустақил
равишда олиб бориш;
- компьютер дастурларида ишлаш;
- адабиёт билан мустақил ишлаш орқали баъзи билимларни
ўзлаштириш;
- мавзубўйича реферат ва презентация тайёрлаш;
- тезис ва мақолалар тайёрлаш;
-график органайзерлар, кроссвордлар, вазиятли топшириқлар,
бошқаларни ишлаб чиқиш ва ҳал қилиш;
- видеопрезентациялар, видеороликлар тайёрлаш ва уларни иш
жараёнида қўллаш.
-клиник ва муаммога йўналтирилган ва далилларга асосланган вазиятли
муаммоларни, ишларни ва бошқаларни ҳал қилиш бўйича ишлар.
4.3.Мустақил таълим вамустақил ишларни ташкил этиш
бўйича умумий кўрсатма ва тавсиялар:
Модул бўйича мустақил иш аудитория ва аудиториядан ташқари
ўтказилади.
Клиник ординатор (резидент)ларни мустақил ишини ташкил этиш учун
тренажер, муляж ва симуляцион зал/марказлар ташкил қилинган бўлиши
зарур.У ерда амалий кўникмаларни сон ва сифат жиҳатдан бажариш учун
шарт-шароит яратилган бўлиши лозим.
Тиббиёт таълим муассасалари клиникалари ва клиник ўқув
базаларида навбатчилик туриш ва назоратида амалий кўникмаларни сон ва
сифат жиҳатдан бажариш, беморларни курация қилиш учун шароит яратиш
лозим.
Аҳоли орасида санитар оқартирув ишларни, суҳбат ва маърузаларни
ўтказиш учун тегишли режаларни тузиш ва тасдиқлаш.
Назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ва компьютер технологиялари
ёрдамида мустақил ўзлаштириш, реферат, презентация, вазиятли масалалар,
таҳлиллар, органайзерлар ва ҳ.к.ни тайёрлаш учун шароит яратиш.
Модулнинг бўлимлари ёки мавзулари устида махсус ёки илмий
адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича ишлаш ва маърузалар
тайёрлаш учун ўргатиш ишларини йўлга қўйиш.
Масофавий (дистанцион) таълимни ташкил этиш. Мустақил таълим
кредитлари йиғилиши шарт.
5. Ишлаб чиқариш (малака) амалиётини ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар.
Кузда тутилмаган.
6. Асосий ва қўшимча адабиётлар хамда ахборот манбалари.
6.1.Асосий адабиётлар:
1. Арифов С.С., Сабиров У.Ю., Абдурашидов А.А., Иноятов А.Ш.
Фотодерматозы. Монография, Тошкент 2020 й.
2. Арифов С.С. Псориаз. Монография, Тошкент. 2019 й.
3. Арифов С.С., Ганиева Ш.Т. Тери касалликларини даволаш асослари. Уқув
услубий қўлланма. Тошкент. 2019 й.
4. Ананьев О. Л., Анисимова Е.В. и соавторы. “Кожно-венерические
заболевания”. Полный справочник. М., 2006 г.
5. Альбанова В.И., Шишкова В.М. Угри. Патогенез, клиника, лечение. М.,
2009 г.
6. Балаболкин И.И., Булгакова В.А., Елисеева Т.И. Атопический дерматит у
детей. Москва. МИА. 2018 г.
7. Баррет-Хим Ф. Диагностика кожи в практике косметолога и дерматолога.
2018 г.
8. Болезни кожи у детей. Дитрих Абек, Вальтер Бургдорф. Хансйорг Кремер.
Диагностика и лечение. Медицинская литература. Москва 2007 г.
9. Дмитриев Г.А., Доля О.В., Василенко Т.И. Сифилис: феномен, эволюция
новация. Москва. Бином.2010 г.
10. Дмитриев Г.А. Диагностика инфекций передаваемых половым путём.
М., 2007 г.
11. Зачиняева А.В., Москалев А.В., Андреев В.А., Сбойчаков В.Б.
Медицинская микология. Руководство. «Геотар медиа». 2018 г.
12. Иванова О.Л., Уайт Г. Атлас по дерматологии. М., 2009 г.
13. Иванова О.Л. “Кожные и венерические болезни”. Справочник. 2007.335
с.
14. Соколова Т.В., Гладкько В.В., Сафонова Л.А. Практические навыки в
дерматовенерологии. Справочник. 2011 г.

6.2.Қўшимча адабиётлар.
1. Ш.М. Мирзиёев. Указ Президента Республики Узбекистан «О стратегии
действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан на 2017-2021
г.г.» Адолат, 112 стр.Указ Президента РУзб Ш.М.Мирзиёева УП-2956 от
05.05.2017 г. "Тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-
тадбирлари тўғрисида"
2. Постановление Президента РУ Ш.М.Мирзиёева от 20 июня 2017 г.
«О мерах по дальнейшему развитию специализированной медицинской
помощи населению Республики Узбекистан на 2017−2021 годы»
3. Арифов С.С., Абдурашидов А.А. “Вопросы профилактики и ухода при
инфекциях, передающихся половым путем/ВИЧ инфекциях и их
синдромная диагностика и лечение” шифокорлар учун ўқув модули,
Тошкент, 2011 г.
4. Эшбоев Э.Х., Эшбоев С.Э. Тери таносил касалликларини аниқлашнинг
лаборатория диагностикаси. Ўқув қўлланма, Тошкент, 2014 г.
5. Юлдашев К.А., Мухтарова Ш.Т. Сифилис желудка. Монография. Тошкент,
2010 г.
6. Мавлянова Ш.З. “Аллергодерматозлар”. Монография. Тошкент. 2017 г.
7. Арифов С.С., Бабаджанов О.А. Розацея. монография. Тошкент. 2019 г.
8. Кожный зуд. Адаскевич В.П. Дерматология и междисциплинарные
феномены. 2014 г.
9. Кожные и венерические заболевания. Родионов А.Р. 2014. Геотар медиа.
Клинические рекомендации для врачей, оказывающих медико-санитарную
помощь. Кожные болезни. - М.: Медицина Шико, 2008 г.
10. Клиническая хрестоматия по детской дерматологии. Под редакцией
Н.Г. Кочергина. О.Ю. Олисовой. Практическая медицина. Москва. 2016 г.
11. Кулага В.В. и др. Грибковые болезни и их осложнения. М., 2010 г.
12. Кауфман К., Менделе Д. Атлас грибковых заболеваний. М., 2010 г.
13. Караулов А.В., Быков С.А., Быков А.С. Иммунология, микробиология,
иммунопатология кожи. «Бином». Москва. 2012 г.
14. Круглова Л.С., Котенко К.В., Корчажкина Н.Б., Турбовска С.Н.
Методы физиотерапии в детской дерматологии. Москва. Геотер-медиа.
2017 г.
15. Кроучук Д.П., Манчини А. Дж. Детская дерматология: справочник.
Пер. с англ. под ред. Н.Г. Короткого. М.: Практическая медицина, 2010 г.
16. Молочков Ю.В. КПЛ и лихеноидные дерматозы. Геотар-медиа. 2016 г.
17. Молочкова В.А. Саркома Капоши. 2008 г.
18. Нейросифилис: проблемы и решения. Г.А. Дмитриев. Москва. Бином.
2016 г.
19. Намазова А., Баранова Л.С. Уход за кожей новорожденного ребенка.
Методическая рекомендация. Москва. 2018 г.
Мамлакатимиз илмий журналлари:
1. Медицинский журнал Узбекистана (Узбекистан)
2. Бюллетень Ассоциации врачей Узбекистана (Узбекистан)
3. Журнал «Дерматовенерология и эстетическая медицина», Ташкент.
4. Журнал «Новости дерматовенерологии и репродуктивного здоровья»,
Ташкент.
Хорижий илмий журналлар:
1. Журнал «Инфекции, передающиеся половым путём», Москва.
2. Журнал «Вестник дерматологии и венерологии», Москва.
3. Российский журнал кожных и венерических болезней. Издательство
«Медицина».
4. Журнал «Клиническая дерматология и венерология», Москва.
5. Журнал «Экспериментальная и клиническая дерматокосметология».
6. Журнал «Проблемы медицинской микологии».
7. Журнал «Косметика и медицина».
6.3. Интернет сайтлари:
www.doktor.ru
www.medinfo.home.ml.org
www.pubmed.com
www.rusmedserv.com
www.eurasiahealth.org
www.medscape.com
www.alhealth.com
www.docguide.com
www.healthweb.com
www.acsm.org
www.medscape.com
www.Med Students
www.med.uz
www.minzdrav.uz
www.lex.uz
www.tashiuv.uz
www.natlib.uz
www.medlib.uzsci.net

Вам также может понравиться