Академический Документы
Профессиональный Документы
Культура Документы
Расм -1:
Кон лахмлари: 1-штольня; 2-вертикал ствол; 3-кия ствол; 4-гезенк; 5-шурф; 6-кия
шурф; 7-квергшлаг; 8-штрек; 9-майдон штреги; 10-просек; 11-йулак; 12-бремсберг;
13-одам юрадиган йулак; 14-уклон; 15-казиш кавжойи.
Вертикал кон лахимлари.
Вертикал кон лахимлари стволлар, гезенклар, шурфлар, кур стволлар, руда
туширгичлардан ташкил топган булиб, уларнинг айримлари ер юзи билан бевосита
туташган ва айримлари туташмаган булади.
Вертикал ствол – бевосита ер юзи билан туташадиган ва конни очиш учун
утиладиган кон лахими.
Стволлар бош ва ёрдамчи булиши мумкин. Бош ствол, шахтадан (рудникдан)
казиб олинган фойдали казилмани ер юзига чикариб беришда хизмат килади.
Ёрдамчи ствол эса одамлар, материалларни, ускуналарни шахтага тушириш ва ер
юзига кутариш, шахтани шамоллатиш каби ишларни бажаришга хизмат килади.
Стволнинг ер юзи билан туташган жойини ствол огзи ва унинг ствол атроф
иншоотлари горизонтидан пастдаги кисмини зумф дейилади.
Вертикал стволлар айлана, тугритуртбурчак ёки эллипсимон кундаланг кесим
юзали булиши мумкин.
Кур ствол – ер юзи билан бевосита туташмайдиган, юкларни пастки
горизонтдан юкори горизонтга кутариш машиналари ёрдамида чикариб беришга
хизмат киладиган вертикал кон лахими. Кур стволлар бош ствол оркали очилган
сунгги горизонтдан пастда жойлашган фойдали казилмани очиш учун барпо этилади.
Гезенк – бевосита ер юзи билан туташмайдиган, фойдали казилма ва бошка
юкларни уз огирлик кучи таъсирида юкоридан пастга туширишга хизмат киладиган
вертикал кон лахими.
Шурф – ер юзи билан бевосита туташадиган, унча чукур булмаган ва кичик
кундаланг кесим юзага эга булган вертикал кон лахими. Шурфлар конларни разведка
килиш, шахта ва рудникларни шамоллатиш, материалларни шахта ичига тушириш
каби ишларни амалга оширишга хизмат килади.
Руда туширгич – ер юзи билан бевосита туташмайдиган ёки туташадиган,
кичик кундаланг кесим юзасига эга булган ва юкори горизонтдан пастки горизонтга
казиб олинган рудани уз огирлик кучи таъсирида туширишга хизмат киладиган
вертикал кон лахими (айрим холларда кия булиши хам мумкин). Агар фойдали
казилма кони факат ер ости усулида казиб олинадиган булса, рудатуширгич ер юзи
билан туташмайди. Коннинг юкори кисми очик усулда, пастки горизонтлари ер ости
усулида казиб олинадиган холларда рудатуширгич ер юзи билан очик кон лахимлари
оркали туташади.
Горизонтал кон лахимлари.
Кундаланг кесим юзасига нисбатан унча узун булмаган кон лахимлари камера
деб юритилади. Камералар, одатда, ствол атрофида барпо этилади. Шу сабабли
камералар мажмуини ствол атроф иншоатлари (кураси) дейилади. Шахта ва
рудникларда камераларга сув чикариш курилмалари, электровоз ва вагончалар
депоси, ер ости электр подстанцияси, медицина пункти каби хизмат курсатувчи
булинмалар жойлаштирилади.
Бевосита фойдали казилма ёткизигини казиб олиш учун барпо этиладиган кон
лахимлари казиш лахимлари дейилади. Казиш ишлари бошланадиган казиш
лахимларининг юзаси кавжой (забой) деб аталади. Кумир шахталарида кавжой катта
узунликка эга булса, уни лава деб юритилади.
Казиш ишларига мулжалланган бурги-кудуклар (скважиналар) ва камералар
хам казиш лахимлари хисобланади.