Вы находитесь на странице: 1из 4

Ёғ - мойларни ПЭТ идишларга қадоқлаш

Режа:
1.Полиэтилэн олишнинг бир неча саноат усуллари.
2.ПЕВДдан идиш тайёрлашнинг асосий усуллари.
3.Термо-шакллантириш усули билан ПВХ плёнкаларидан полимер идишлар
тайёрлаш.
4.Даврий усулда қадоқлаш технологик схемаси.

1.Полиэтилэн олишнинг бир неча саноат усуллари.


Полиэтилэн. Қадоқлаш ишида полиэтилэн бошқа полимерлар орасида етакчи
ўринни эгаллайди, у плёнка, варақ, шишириладиган шиша, қўшимча қоплама, варақ
ашёлар, қопқоқлар, тиқинчалар ва тагламалар, ПЭНопластлар, матомас материаллар
тайёрлашга ишлатилади. Полиэтилэн этиленнинг полимерланишидан ҳосил бўлган
юқори молекулар маҳсулотдир.
Ҳозирги кунда полиэтилэн олишнинг бир неча саноат усуллари ма ълум.
Юқори босим остида этиленни полимерлаш (1000—3500 кгс/см 2), ҳарорат 200—3000
C, инитсаторлар (02 органик пероксидлар) иштирокида радикал механизми бўйича
олинади. Бундай полиэтилэн юқори босим (ПЕВД•, ЙБПЕ) ёки паст зичликка эга
полиэтилэн (ПЭНП•, УПЕ) дейилади.
4.1-жадвал
Кўрсаткич номи Суспэнзион Газ фазада
ПЭНД ПЭНД
Зичлиги, г/см3 0,9 0,9
Чў зилганликка
21,5-32 4
чидамлилик чегараси
Тортилган нисбий 300-600 400—700
чўзилиши
Усадка, %
Қотишма 20,0 +2
оқувчанлиги
Кўрсаткич номи СусПЭНзион Газ фазада
ПЭНД ПЭНД
Зичлиги, г/см3 0,9 0,9
Чўзилганликка
21,5-32 4
чидамлилик чегараси
Тортилган нисбий 300-600 400—700
чўзилиши

Паст босим (40 кгс/см2 + пасı), метали органик катализаторлар иштирокида, 800 C
да, суспэнзияда ион-координацион механизми бўйича этиленни полимерлаш. Бундай
полиэтилэн паст босим (ПЭНД•, ПБПЕ) ёки юқори зичликдаги (ПЕВП•, ЙЗПЕ)
полиэтилэн дейилади.
Паст босимда газ фазада, комплекс металли органик катализаторлар ёрдамида
этиленни полимерлаш (ПЭНД).
Газ фазали жараёнлар нисбатан содда технологик схема билан ажралиб туради. Газ
фазали усул билан олинган полиэтилэн суспэнзион ПЭНДдан тозалиги юқорилиги,
юқори физик-механик хоссалари билан фарқ қилади (2-жадвал).
ПЭНД ва ПЭВД турли муҳитлар: кислоталар, ишқорлар, тузли эритма ва баъзи
бошқа органик эритувчиларда юқори даражада кимёвий чидамлидир. Уларга
концентрланган хлорид кислота ҳам, плавиковая кислота ҳам таъсир қилмайди, лекин
улар оксидловчиларга нисбатан чидамли эмас. ПЭНД ПЭВДга нисбатан спиртлар, ёғ
кислоталар, совун таъсирига чидамлироқдир. Ишлатилиш соҳаси ва хоссаларига кўра,
турли маркадаги полиэтилэнлар чиқарилади. ПЭВД асосан, истеъмол идишлари олиш
учун ишлатилади.

2.ПЭВДдан идиш тайёрлашнинг асосий усуллари.


ПЭВДдан идиш тайёрлашнинг асосий усуллари: босим остида қуйиш; экструзия,
пуфлашли экструзия, ротацион шакллантириш, термо-шакллантириш.
ПЭВД турли маиший буюмлар ва пилёнка тайёрлашда кенг қўлланилади. ПЭВДнинг
озиқа маркали пилёнкасидан тайёрланган қоплар маргаринли маҳсулотларни катта
ўлчамли идишга (тахта бочка, картон яшик) қадоқлашда пергамент ўмида ишлатилади.
ПЭНД нисбатан қаттиқ, зарбага юқори чидамли, кучланиш остида ёрилишга
чидамли, юқори пишиқлик хоссаларига эга.
ПЭНД ПЭВДни қайта ишлаш усуллари билан қайта ишланади: босим остида қуйиш,
экструзия, пуфлашли экструзия, ротатсион шакллантириш. ПЭНДдан қолган қутилар
ўсимлик мойлари ташишда транспорт идиши сифатда фойдаланилади.
Поливинил хлорид. Поливинил хлорид (ПВХ) — винил хлоридни
полимерланишидан ҳосил бўлган юқори молекулар бирикма ҳисобланади. ПВХнинг
хоссалари ва ишлатилиш соҳалари унинг олиниш усулларига боғлиқ бўлади. Саноатда
ПВХни суспэнзияли, блокли, эмулцияли усуллар ёки массада полимерлаш билан
олинади.
ПВХ, одатда, 140—1700 C да қайта ишланади, бу шароитда флорид кислотанинг
ажралиши ва қисман деструкция жараёнлари содир бўлади, шунинг учун ПВХнинг
ҳарорат мувозанатлилигини ошириш учун полимерли махсус қўшимчалар —
мувозанатловчилар қўшилади. Фақат стабилизатор тутувчи ПВХлар қаттиқ шохсимон
маҳсулотлар, конструктив материал сифатида (қувур, идиш, арматура ва ҳ.к.)
ишлатилади, шунинг учун листлар ва плёнкалар олишда маҳсулотнинг эластиклик
хоссаларини яхшилаш учун ПВХли пластификаторлар, асосан, мураккаб эфирлар
(диоктил ва дибутилсебасинат, диоктилфталатлар) киритилади. Эпоксидланган
ўсимлик мойлари (соя ва бошқ.) пластиклик хоссаларини яхшилаш хусусиятига эга,
улар ПВХнинг озиқа навлари учун пластификатор ва стаблизатор сифатида кенг
ишлатилади.
Қаттиқ ПВХлар плёнка ёки донача кўринишида турли яримқаттиқ идишлар
(банка, бутилка флакон, лоточка, коробка, баклажка) ишлаб чиқариш учун қўлланади.
Шакллантиришнинг турли усуллари билан амалга оширилиши мумкин: пневматик,
вакуум-шакллаш, листли ёки плёнкали материални штамповкалаш, экструкзия ва
босим остида қуйиш доначалар, кукундан ротатсион шакллантириш.
ПВХ плёнкалари. ПВХ плёнкалари ўсимлик мойлари, маёнез ва қуйма
маргаринларга идиш тайёрлаш учун мўлжалланган. Плёнка кучсиз пластикланган
термопластик материал бўлиб, суспэнзион поливинилхлорид, стабилизатор ва бошқа
қўшимчалар асосида тайёрланади.
Ускунанинг унумдорлиги, дона/мин: стаканча тайёрлаш -
240; қопқоқ тайёрлаш - 250.
3.Термо-шакллантириш усули билан ПВХ плёнкаларидан полимер идишлар
тайёрлаш.
Термо-шакллантириш усули билан ПВХ плёнкаларидан полимер идишлар
тайёрлаш технологик схемаси қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: плёнка
ўрамларини тайёрлаш, стаканчаларни шакллантириш, стаканчаларнинг ён юзасига
муҳр уриш, қопқоқ тайёрлаш, қопқоқлар юзасига муҳр уриш, тайёр маҳсулот сифат
назорати, тайёр маҳсулотнинг қадоқланиши (ўраш). Москва ёғ комбинатида биринчи
болиб пуфлаш-екструзия усули билан ўсимлик мойларини қадоқлаш линияси
ўрнатилди, бу усул ПВХни катта миқдорда тежаш имконини беради. ПВХ ва
полиэтилэн чиқиндилари қопқоқ ишлаб чиқариш учун қайтадан ишлаб чиқаришга
берилади. Бу линияда турли ўсимлик мойлари учун юмалоқ ва квадрат шаклли
бутилкалар ишлаб чиқарилади.
Бутилка ишлаб чиқариш учун хомашё бўлиб “Кориент” маркали ПВХ, қопқоқ
ишлаб чиқариш учун эса полиэтилэн хизмат қилади. ПВХдан тайёрланган полимер
маҳсулотлар юқори кимёвий турғунлиги ва механик пишиқлиги, кам миқдорда буғ ,
газ, сув ўтказиши, ҳидли моддалар киришига чидамлилиги, амалда ҳидсиз,
физиологик жиҳатдан хавфсиз эканлиги билан ажралиб туради. ПВХ қуйидаги
ижобий кўрсаткичларга эга: шаффоф, қаттиқ, механик ва кучли зарбага чидамли,
стерил ва яхши шаклланувчан. Буларнинг барчаси ўсимлик мойлари учун бутилка
тайёрлашда ундан тобора кенг фойдаланишга имкон беради.

3.Даврий усулда қадоқлаш технологик схемаси.


Ёғ сифатини сақлаш ва ёғ -мой саноатида савдо маданиятини ошириш учун
сўнгги йилларда истеъмол учун майда идишларга қадоқланган ёғ ассортиментлари
кўпаймоқда. Ёғлар 0,5-2,0 литр ҳажмли шиша идишларга ва асосан, полимер материал
- поливинилхлориддан тайёрланган, полиэтилэн қопқоқли идишларга қадоқланмоқда.
Майда идишларга қадоқлайдиган замонавий линиялар ишлаб чиқарадиган фирмалар
қаторида “Крупп-Каутекс” (Германия), “Рено-пак” (Швейсария) ва Стека” (Франэия)
фирмаларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Ёғларни “Стека” (Франция) фирмасининг ускуналарида қадоқлаш (2 -расм). Паст
босимли компрессор 1 дан чиқаётган 0, 75 МПа босимдаги сиқилган ҳаво рессивер 2
орқали юқори босимли компрессор 3 га келади. У ердан рессивер 4 орқали 3,5 МПа
босим остида сиқилган ҳаво пуфловчи автомат 5 га берилади. ПЭТ преформалар 6
коробкада йиғилади ва бутилка пуфлаш автомати 5 га узатилади. Бу ерда соатига 1500
донагача ҳажми 1 литр бўлган бутилкалар ясалади ва моноблок-бутилкага ёғ қуйиш
автомати 7 га узатилади. Моноблокка бир вақтнинг ўзида рафинатсияланган ёғ келиб
тушади ва бутилкалар ёғ билан тўлдирилади. Моноблок бутилкаларни чайқаш, ёғ
билан тўлдириш ва тиқинларни маҳкамлаш мосламалари билан жиҳозланган.
Тўлдирилган ва тиқинлари ёпилган ПЭТ бутилкалар ёрлиқ ёпиштирувчи машина 8
орқали ўровчи мослама 9 га узатилади. Бу ерда бутилкалар 6 донадан қилиб,
полиэтилэн плёнкага ўралиб, пакетлар ҳосил қилинади.
Пакэтлар қиздириш туннели 10 орқали ўтиб, 11 қурилмада поддонларга
тахланади ва фолга билан ўралади. Сўнгра блоклар 14 аравача 13 ёрдамида тайёр
маҳсулот омборига жўнатилади. Бўш ва ёғ билан тўлдирилган ПЭТ бутилкаларни
узатиш транспортёр 12 ёрдамида амалга оширилади. Қадоқлаш линиясининг
унумдорлиги кунига 40 тоннага тенг.

1-расм. «Стека» фирмасининг ёғларни ПЭТ идишларга қадоқлаш линияси.


Такрорлаш учун саволлар
1.Полиэтилэннинг саноатда олишнинг усуллари.
2.ПЕВДдан идиш тайёрлаш.
3.Термо-шакллантириш усули билан ПВХ плёнкаларидан полимер идишлар
тайёрлаш.
4.Даврий усулда ПЭТ идишларга қадоқлаш.

Вам также может понравиться