Вы находитесь на странице: 1из 8

Международный научный журнал №9(100), часть 1

«Новости образования: исследованиев XXI веке» апреля, 2023г

ТЕРМИНАЛ ҲОЛАТЛАР ВА РЕАНИМАЦИЯ АСОСЛАРИ

В.Н.Туракулов
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш
ва уларни ихтисослаштириш маркази Навоий филиали директори
филиал ўқитувчиси
Д.И.Исроилов

Аннотация: Ушбу мақолада терминал холатларнинг келиб чиқиши,


босқичлари, текшириш усуллари, турлари, шошилинч ёрдам кетма кетлиги, Амбу
қопчасидан фойдаланиш кенг баён қилинган.
Калит сўзлар:терминал ҳолат, агония, преагония, клиник ўлим, биологик ўлим,
АМБУ қопчаси, ўлим доғлари, эвтаназия

Терминал ҳолат (лот. терминалис охирги, сўнгги) — ҳаётнинг сўнгги босқичи;


ҳаёт билан ўлим орасидаги ҳолат. Бу ҳолат организм функцияларининг сўниб бориши
маълум бир қонуниятлар асосида кечадиган бир қатор кетма-кет жараёнлар орқали
амалга ошади. Айнан вақт билан боғлиқ ана шу қонуний кетма-кетлик, организм
функцияларини қайта тиклаш имкониятини келтириб чиқаради. Терминал ҳолат деб
номланган организмнинг бу ўзига хос ҳолати у ёки бу оғир, узоқ давом этувчи ёки
ўткир юзага келган оғир касалликларнинг охирги қонуний босқичи ҳисобланади.
Терминал ҳолатлар организм компенсатор ва ҳимоя реакциялари имконияти
тугаллангандан кейин, ҳаётнинг охирги даври эканлигидан дарак беради.
В.А.Неговский таъбири билан айтганда терминал ҳолатларга преагония, агония ва
клиник ўлим ҳолати киради.
Терминал холатларнинг хар хил турлари мавжуд:
1) қарилик натижасида хаётнинг тугаши;
2) тузалмас касаллик натижасида;
3) вақтдан олдин кўнгилсиз ҳолатлар натижасида, ўткир ва сурункали
касалликлар натижасида.
Терминал холатлар шартли равишда қуйидаги босқичларга бўлинади:
1. Преагонал холат
2. Терминал пауза
3. Агония
4. Клиник ўлим
5. Биологик ўлим
Биологик ўлимдан ташқари юқорида келтирилган босқичларни реанимацион
муолажалар орқали орқага яъни ҳаётга қайтариш мумкин.

437
Международный научный журнал №9(100), часть 1
«Новости образования: исследованиев XXI веке» апреля, 2023г

Преагонал ҳолат – ҳушнинг йўқолиши, қон айланиши ва нафас


ҳаракатларининг тўхташи билан кечадиган жараён. Преагонал ҳолатнинг кечиши уни
келтириб чиқарувчи сабабларига бевосита боғлиқ:
1) электрошокда мавжуд бўлмайди;
2) оғир қон йўқотишларда соатлаб давом этади;
3) тузалмас касалликларда суткалаб давом этади.
Преагонал холат чўзилиши организм захира кучларининг камайиб, бутунлай
йўқолишига олиб келади. Преагонал холатлар нафасда терминал пауза билан тугайди
ва бунда кузатилади:
1) брадикардия (асистолиягача);
2) АҚБ нолгача тушиши;
3) адинамия;
4) арефлексия.
Терминал пауза давомийлиги бир неча секунддан 2-4 минутгача бўлиши
мумкин.
Агония – бу организм ҳаёт давомийлигининг охири хисобланади. Бунда
кузатилиши мумкин:
1) ҳушнинг қисқа муддатли яхшиланиши;
2) юрак ва нафас ҳаракатларининг вақтинчалик кучайиши (патологик нафас);
3) АҚБ вақтинчалик кўтарилиши.
Агония кўп ҳолларда мушакларнинг қисқа муддатли қисқаришлари ва
кейинчалик уларнинг бўшашиши кузатилади.
Агония – организмнинг ўлим билан курашишини якуни хисобланиб, ташқаридан
ёрдам берилмаган холларда ўлим билан тугайди.
Клиник ўлим – агония ҳолатидан кейинги босқич ҳисобланади ва ҳаёт ва ўлим
ўртасидаги ўтувчи, ҳаётий функцияларнинг қайтувчи давридир. Бу қон айланишининг
тўхташи билан бошланадиган босқичдир. Клиник ўлим даврининг давомийлиги бош
мия хужайраларининг гипоксияга чидамлилигига боғлиқ бўлиб, кўп холларда 4-7
минутни ташкил қилади. Клиник ўлим давомийлиги қуйидагиларга боғлиқ:
1) организмни ёши ва ҳолатига;
2) келтириб чиқарувчи сабабнинг тури ва шароитга;
3) организм қўзғалиш фаоллашувининг даражасига ва бошқалар.
Агония ҳолатининг давомийлиги клиник ўлим босқичининг қисқаришига олиб
келади. Бу давр қуйидаги ҳолларда қискаради:
1) модда алмашинуви кучайганда;
2) иситмали ҳолатларда;
3) узоқ муддатли кечувчи касалликларда.
Клиник ўлимни чўзилишига олиб келадиган сабаблар:
1) чуқур гипотермия;
438
Международный научный журнал №9(100), часть 1
«Новости образования: исследованиев XXI веке» апреля, 2023г

2) юқори оксигенация шароитида қон айланишининг тўсатдан тўхташи;


3) гипоксияга организмнинг мослашуви.
Чуқур гипотермияда (-20оС) клиник ўлим даври 45 минутгача чўзилиши мумкин.
Шунинг учун баъзи ҳолларда одам совуқ сувда бир соат чўкканда ҳам реанимацион
чора-тадбирлар яхши ёрдам бериши мумкин. Агар клиник ўлимда кўрсатиладиган
тадбирлар наф бермаса биологик ўлим кузатилади.
Клиник ўлим белгилари:
1. Юрак фаолиятининг тўхташи – қон айланишини тўсатдан тўхташининг асосий
белгиларидан бири.
2. Ҳушнинг бўлмаслиги – қон айланиши тўхташи билан 10 сек ичида юзага
чиқади.
3. Қалтираш - ҳуш йўқотилганда юзага чиқади. Кўп ҳолларда қалтирашни
атрофдагилар пайқашади.
4. Нафас ҳаракатининг тўхташи – қон айланиши тўхташидан кейин 20-30
секунддан кейин кузатилади.
Қўшимча белгилар: қорачиқ кенгайиши ва унинг ёруғликка реакциясининг
йўқолиши, қон айланиши тўхташидан кейин 30-40 секунддан кейин кузатилади.
Биологик ўлим – бу қайтмас жараён бўлиб, хеч қандай чора тадбирлар
ёрдам бермайди. Бу ҳолат клиник ўлим ҳолатидан кейин юзача чиқади ва бутун
организм тириклик фаолиятининг тўхташи билан кечади.
Биологик ўлим белгилари:
1. Ҳушнинг бўлмаслиги.
2. Юрак уришининг бўлмаслиги.
3. Нафас ҳаракатларинг бўлмаслиги.
4. Кўз шох пардасининг қуриши. Қорачиқнинг кенгайиши ва ташқи
таъсиротларга реакцияси бўлмаслиги.
5. Организм остки қисмларида ўлим доғлари пайдо бўлиши (ўлимдан 2 соатдан
кейин).
6. Организмнинг қотиши (мушак тўқимасининг қотиши) ўлимдан кейин 6
соатдан кейин юзага чиқади.
7. Тана хароратининг тушиши (ташқи мухит ҳароратигача).
Реанимацион чора-тадбирлар ўтказилишига кўрсатмалар.
Реанимацион чора-тадбирларнинг ўтказилиши ва тўхтатилиши қонун билан
белгиланган. Бундай тадбирлар тўсатдан ўлим ҳолатининг ҳамма кўринишларида
кўрсатилади ва шу билан бирга қарши кўрсатмалар ҳам мавжуд.
Қарши кўрсатмалар:
1. Ҳаётга нолойиқ жарохатлар (бошнинг танадан узилиши, кўкрак қафаси
бутунлай эзилиши);
2. Биологик ўлимнинг яққол белгилари.
439
Международный научный журнал №9(100), часть 1
«Новости образования: исследованиев XXI веке» апреля, 2023г

Реанимацион чора-тадбирларга қарши кўрсатма бўлган ҳолатлар:


1. Агар ўлим тўлиқ интенсив даво натижасида ва ҳозирги кундаги тиббиётда ўз
ечимини топмаган касалликлар натижасида рўй берган ҳолларда;
2. Агар беморда сурункали касалликлар терминал босқичи ва кўрсатиладиган
реанимацион чоралар фойдасизлиги касаллик тарихида батафсил баён қилинган
ҳолларда (буларга оғир онкологик касалликлар ва оғир хаётга нолойиқ жарохатлар
киради);
3. Агар юрак фаолиятининг тўхтаганига 25 минутдан кўп вақт бўлган бўлса (тана
ҳарорати ташқи мухит ҳарорати билан бир хил);
4. Агар бемор олдиндан ўтказиладиган реанимацион чора-тадбирлардан
қонунда кўрсатилган тартибда бош тортган бўлса.
Қон айланиши ва нафас ҳаракатлари тўхтаганда биринчи ёрдам. Фпка-юрак
реанимацияси бажарилишидан олдин бемор билан контакт алохида ўрин тутади:
Бемор билан контакт орқали биз бемор ҳушини ҳолати ва шикоятларини
билишимиз мумкин. Юрак фаолиятини дастлаб қўл артерияларида ва кейинчалик
уйқу артериясида аниқланади. Нафас ҳаракатлари кўкрак қафаси ҳаракатига қараб
эмас балки бемор бурнига яқинроқ бориб қулоқ солиш ёки бурун олдига майин ип
обориш орқали аниқланади. Қорачиқ холатини баҳолаш юқори қовоқни кўтариш
орқали бажарилади. Агар беморда нафас ва юрак фаолияти тўхтаган бўлса, дастлаб
биологик ўлим белгилари бор ёки йўқлигига эътибор берилади. Агар беморда клиник
ўлим белгилари кузатилса «Ёрдам беринг!» сўзлари орқали атрофдагиларни ёрдамга
чақириш керак ёки уяли алоқадан фойдаланиш орқали ёрдам чақириш керак бўлади.
Шундан кейин ўпка-юрак реанимациясига киришилади: юрак билвосита массажи,
устки кийимларини ечиш ва қаттиқ ерга ёткизиш (юрак фаолияти тўсатдан тўхтаган
ҳолларда прекардиал зарба яхши ёрдам беради).
Фпка-юрак реанимацияси техникаси қуйидаги компонентлардан иборат:
«А – airwаy» - нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклаш.
«В – breathing» - сунъий нафас (ФСВ).
«C – sirculation» - сунъий қон айланиши (юрак ёпик массажи).
Учлик усулини қўллашдан олдин юқори нафас йўллари ва оғиз бўшлиғи кўздан
кечирилади ва тозаланади (қусуқ массаларни олиб ташлаш, қон лахталарини ва
синган тишлардан тозалаш).
Учлик методи. Юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклаш учлик методи «А
– airwаy» билан олиб борилади
1. Бош орқага қайрилади.
2. Пастки жағ пастга тортилади.
3. Оғиз очилади.
Юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклаш статционар шароитда махсус
инструментлар орқали бажарилади (оғиз очгич, тил ушлагич, ҳаво ўтказгич).
440
Международный научный журнал №9(100), часть 1
«Новости образования: исследованиев XXI веке» апреля, 2023г

Фпкалар сунъий вентилятсияси (УСВ). «Б – breathing» беморга “оғиздан оғизга


ва “оғиздан бурунга” экспиратор усуллар орқали нафас берилади (бевосита ёки нафас
ўтказгич орқали).
Реаниматор бемор ён томонида туради.
Оғиз бўшлиги тозалангандан ва учлик усули бажарилгандан кейин реаниматор
чуқур нафас олиб бемор ўпкаларига куч билан пуфлайди ва бунда беморнинг бурни
ёки оғзи реаниматор қўли билан ҳаво чиқиб кетмаслиги учун босилади. Сунъий
нафасни ҳаво ўтказгич орқали ҳам амалга оширилади. Ҳаво ўтказгич–эгилган резина
трубка (С ҳарфига ўхшаш) бўлиб оғизни ёпилишига тўсқинлик қилади. Ҳаво ўтказгич
оғиз бўшлиги тозалангандан кейин ҳаво бериладиган тешиги пастга қаратилган ҳолда
оғиз бўшлигига киритилади ва оғиз бўшлиғига айланирилиб тил устида ҳаво ўтказгич
тешиги тепага чиқарилади (тилни орқага кетишига тўсқинлик қилади). Ташқи тешиги
орқали реаниматор ҳавони бемор ўпкаларига пуфлайди ва бунда бурунлар тешиги
ёпилган ҳолатда бўлади.
ФСВ ни портатив аппарат «РДА-1» ёрдамида қилиш мумкин (АМБУ қопи). Бу
аппарат эластик қопчадан иборат бўлиб, ҳаво берувчи маска клапан орқали
боғланган бўлади. Юқори нафас йўлларини ва оғиз бўшлигини тозалангандан сўнг
ҳаво ўтказгичга резинали маска герметик ёпилади ва бу ўз навбатида АМБУ қопчасига
клапан орқали бирикади, шу тарзда АМБУ қопчасининг босилиши ўпкалар
вентилятсиясига олиб келади. АМБУ қопчасининг сиқилиши натижасида керакли
ҳажмдаги ва частотадаги ҳаво ўпкаларга пуфланади. Нафас бериш фаол равишда
жўнатилади, ҳавонинг чиқиши атмосферага эркин холда. Нафас чиқариш пайтида
АМБУ қопчаси чўзилади ва ҳавога тўлади. Бунда нафас ритмига эътибор бериш керак
бўлади, чунки нафас олиш чиқаришдан деярли 2 баробар қисқа бўлади. Бу усулнинг
афзаллиги шундаки, реаниматорга инфекцион ҳавфсизлик туғдиради ва беморга тоза
ҳаво жўнатилади. ФСВ АМБУ қопчаси орқали бажарилиши, реаниматорга осонлик ва
гигиеник томондан ишини енгиллаштиради.
Реанимацион чораларни агар бир киши қиладиган бўлса юрак ва нафас
ҳаракатлари 10:2 (10 марта билвосита юрак массажи ва 2 марта сунъий нафас), агар
икки киши бажарадиган бўлса 30:2 нисбатда бажарилади.
Юрак ёпик массажи. Юрак ёпик массажи қилиниши учун бемор қаттиқ жойга
ётқизилиши керак «C – sirculation» ва унда кейин:
1. Реаниматор беморнинг ён томонида туради;
2. Тўш суягининг пастки 1/3 қисмидан, яъни 2 бармоқ энлигида ханжарсимон
ўсимтадан юқоридан босиш;
3. Кўкрак қафасининг босилиши битта қўл билан бажарилади ва қўшимча куч
сифатида 2 чи қўл устидан босади;
4. Бунда бармоқлар тўғри холатда бўлади, қовурғаларга тегмайди (қовурғалар
синишини профилактикаси);
441
Международный научный журнал №9(100), часть 1
«Новости образования: исследованиев XXI веке» апреля, 2023г

5. Массаж реаниматорнинг бутун оғирлигини босилиши билан бажарилади ва


бунда тирсак бўғими букилмасдан максимал даражада очилган ҳолатда бўлади;
6. Кўкрак қафасига босилиши – кучли, фаол, тез бўлиши керак ва кўкрак қафаси
4-5 см босилиши керак;
7. Қўллар босилгандан кейин тез қўйиб юборилади.
Реаниматорлар беморни ён томонларида бўлишлари керак, чунки юрак
массажи оғир ва жисмоний куч талаб қиладиган муолажа бўлганлиги учун тез-тез
ўрин алмашиниб туришади. Юрак ёпиқ массажи самарадорлиги марказий ва
периферик артерияларда пулсациянинг пайдо бўлиши билан ифодаланади.
Реанимацион чора-тадбирлар самарали хисобланади:
1. ФСВ пайтида кўкрак қафаси эвакуацияси;
2. Марказий ва периферик артерияларда пулсациянинг пайдо бўлиши;
3. Қон босимининг аниқланиши, (100/10 мм.сим.уст.);
4. Кенгайган қорачиқнинг торайиши;
5. Спонтан нафас, юрак уриши, қон босими, ҳушнинг пайдо бўлиши, шиллиқ
қаватларнинг пушти рангга кириши.
Фпка-юрак реанимацияси тўхтатилишига кўрсатма. Қуйидаги ҳолларда
тўхтатилади:
1. кўрилган чора-тадбирларнинг 30 мин давомида самара бермаслиги.
2. чоралар кўрилаётган махалда 30 минут ичида юрак фаолиятининг ноинтенсив
равишда ишлаши ва тўхташи.
Биологик ўлим констатация қилингандан сўнг тиббиёт хамшираси бажариши
керак бўлган харакатлар:
1. Мурдани кийимларини ечиб олиш ва уни каталкада ёстиксиз қаттиқ
ўриндиқга ётқизиш.
2. Даволовчи шифокор гувоҳлигида қимматбахо нарсаларини ечиб олиш, ёзиб
куйиш ва катта ҳамширага топшириш. Агар қимматбаҳо нарсани мурдадан ечишнинг
иложи бўлмаса касаллик тарихига шу хақида ёзиш ва моргга жўнатиш.
3. Қовоқларини ёпиб қўйиш (агар очиқ бўлса).
4. Оғизни ёпиш (агар очиқ бўлса) ва пастки жағни боғлаб қўйиш.
5. Қўлларини қоринга қўйиб бир-бирига боғлаш.
6. Оёқларини тўғирлаб қўйиш ва бир-бирига боғлаш.
7. Мурдани ёпинчиқ билан ёпиб 2 соат давомида шу ҳолатда палатада ёки
изоляторда колдириш (яққол биологик ўлим белгиси – ўлим доғлари пайдо
бўлгунгача).
8. Қоғозга бемор Ф.И.Ш. ва касаллик тарихи тартиб рақамини ёзиб оёғига илиб
қўйиш.
9. Қариндошларига хабар бериш.

442
Международный научный журнал №9(100), часть 1
«Новости образования: исследованиев XXI веке» апреля, 2023г

10. Мурда қариндошлари билан гаплашганда ўлим холатини тушунтириш,


хурмат қилиш ва тўғри сухбатлашиш.
11. Ёндош қоғозни тўлдириш ва унда Ф.И.Ш ни, касаллик тарихи тартиб
рақамини, ўлим санаси ва вақтини кўрсатиш лозим.
12. 2 соатдан кейин яққол биологик ўлим белгилари кузатилгандан сўнг (ўлим
доғлари) патологоанатомик бўлимга санитарлар орқали жўнатиш.
Эвтаназия муаммоси. Эвтаназияни 2 хил тури мавжуд: фаол ва пассив. Фаол
эвтаназия -- бунда беморнинг ўзи ёки яқинлари кўрсатмасига асосан беморга ортиқча
азоб бермаслик учун ўлдириш назарда тутилади. Бу шифокор фаол ҳаракати билан
ёки «тўлик шприц усули» орқали амалга оширилади. Шунга ўхшаш ҳолатлар кўпчилик
давлатларда таъқиқланган ва қасддан ўлдириш деб ҳисобланади. Пассив эвтаназия–
жуда қийин бўлган даво муолажалари қўлланилишини чегаралаш ва қўлламаслик,
қайсики уларнинг қўлланилиши бемор ҳаётининг узайишига олиб келиши мумкин,
лекин дарддан тўлиқ соғаймайди. Бошқача қилиб айтганда «кечиктирилган шприц
усули». Бундай ҳолатлар, айниқса ўта оғир бўлган беморлар, тузалмас ўта оғир
касалликлар, декортикацияда ва туғма оғир нуқсонларда хозирги кунда жуда
долзарблигича қолмоқда. Бундай холатларда шифокорларининг бу усулни қўллаши
ва мақсадга йўналтирилганлиги ҳозиргача жамиятда ўз ўрнини топмаган ва кўплаб
давлатларда бундай хатти-харакатлар тавсия қилинмайди. Фзбекистонда эвтаназия
қатъиян тақиқланади!!!

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1. О.Ш. Эшонов. Анестезиология ва реаниматология Олий ва Фрта махсус таълим


вазирлиги. Тошкент “Вориснашриёт” 2010,—368 (1)
2 Хирургия ва реанимация асослари А.Ж.Хамроев 2017(2)
3.Клинический Анестозологи Дж. Эдвард Морган-мл. Мэгид С. Михаил 2000 (3)
4.Анестезиологияда ва Реанимацияда ҳамширалик иши.В.Н.Турақулов Б,
Ф.А.Қурбонов, К.Р.Тонготарова. Навоий 2019 й
5.Ички касалликлар Й.Л.Арслонов, Т.А.Назаров, А.А.Бобомуродов Тошкент-
2014й
6.Ички касалликлар пропедевтикаси А.Г.Гадаев, Каримов М.Ш, Ахмедов Х.С.
Тошкент-2014 йил.
7.Реанимация асослари М.Х. Мухторов.Тош- 2005
8.Умумий Анестезия ва Реанимация Шомирзаева.Тош- 1993
9.Водно электролитн е нарушения в нейрореанимации И.А.Савин, А.С Мос-2016
10.Анестизиология, реаниматция и анестизиология терапия в стоматологии и
челюстно-лицевой хирургии В.С.Агапов Мос- 2005
11.Основ ИВЛ А. С. Горячева, И.А.Савин.Мос-2019г
443
Международный научный журнал №9(100), часть 1
«Новости образования: исследованиев XXI веке» апреля, 2023г

12.Реанимация асослари. М.Х. Мухторов.Тош- 2005- 211 бет


13.Анестизиология ва реаниматология. О.Ш.Eшонов. Тош-2010
14.Анестезиология ва реанимацияда ҳамширалик иши ўқув қўлланма.
Агзамхужаев. Т.С, Хайдаров М.Б, Толипов. М. Г, Бекназаров А. Б, Маматкулов И. Б.
Тош-2020
15. Тиббиёт касбига кириш Халматова Б.Т. – Тошкент тиббиёт академияси 1-сон
Болалар касалликлари кафедраси мудири, т.ф.д., профессор. Каримов М.Ш – Тошкент
тиббиёт академияси Ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси мудири, т.ф.д.,
профессор. Тошкент - 2018

ИНТЕРНЕТ САЙТЛАРИ:

1. ҳттп://www.медлинкс.руҳттп://www.медлинкс.ру ҳужжатлар
2. ҳттп://www.ҳамширамалака.уз
3. ҳттп://www.еду.уз
4. ҳттп://www.педагог.уз
5. www.тма.уз,
6. www.лех.уз
7. www.МEД.УЗ
8. www.ЗИЁНEТ.УЗ

444

Вам также может понравиться