Зимницкий синамаси.
Зимницкий синамаси сутка давомидаги пешоб миқдори ва пешобнинг
нисбий зичлигини аниқлаш орқали буйракларнинг пешобни осмотик
суюлтириш ва концентрациялаш хусусияти бахоланади.
Зимницкий синамасида кун давомида ҳар 3 соатда пешоб алохида 8 та
идишга йиғилади. Синама ўтказиш учун диуретиклар қабул қилинмаслик,
ортиқча миқдорда суюқлик қабул қилмаслик лозим. Дастлаб эрталаб соат
6:00 даги пешоб тўкиб ташланади ва соат 9:00 дан бошлаб пешоб йиғилади.
Агар беморда 3 соат давомида пешоб бўлмаса шу идиш бўш қолдирилади ва
кейинги идишга йиғилаверади.
Зимницкий синамасини бахолашда хар бир идишдаги пешоб миқдори,
нисбий зичлиги, суткалик диурез, кундузги диурез, тунги диурез
хисобланади. Буйракларнинг концентрациялаш хусусияти нормал бўлганда:
1. 8 та порцияда пешоб миқдори 50 – 250 мл гача ўзгариб туради.
2. Нисбий зичлик 1010 дан 1026 гача ўзгариб туради. Эрталабки
пешобда тунги диурез камайиши хисобига нисбий зичлик баланд бўлади.
Кундузги пешоб миқдори кўп ва нисбий зичлик паст бўлади.
3. Кундузги диурез ва тунги диурез нисбати 3:1 ёки 4:1 нисбатда
бўлади.
Пешоб ранги.
Нормал пешоб сомон-сариқ рангда бўлади. Пешобга уробилин,
урохромлар, гематопорфирин ва б. ранг беради. Пешоб ранги унинг нисбий
зичлиги, суткалик хажми, организмга овқат махсулотлари орқали кирадиган
бўёвчи моддалар, дори воситалари , витаминларга боғлиқ:
- озиқ овқатлардан қизил ранг қизил сабзи, лавлаги қабул қилганда,
яшилсимон-сариқ-равоч, александр барги қабул қилганда бўлади;
- медикаментоз препаратлардан қизил ранг амидопирин, пушти ранг
аспирин, яшилсимон-кўк ранг метилен кўки, жигар ранг
сулфаниламидлар, актив кўмир, тўқ сариқ ранг рибофлавин, 5-НОК,
фурагин қабул қилганда кузатилади.
Пешоб рангиниг ўзгариши кўпгина касалликларда мухим диагностик
белги хисобланади:
- тўқ сариқ ранг пешоб юрак етишмовчилигида (димланган буйрак,
шишлар);
- оч сариқ ранг қандли ва қандсиз диабетда;
- пивосимон ранг- паренхиматоз сариқликда;
- қизил ранг буйрак етишмовчилигида, буйрак инфарктида;
- “гўшт ювиндиси”- ўткир нефритда;
- тўқ ранг (деярли қора ранг)- ўткир гемолитик анемияда, меланомада
кузатилади.
Тиниқлиги.
Нормал янги ажралган пешоб тиниқ бўлади. Пешобнинг хиралашиши
қуйидагиларга боғлиқ:
- нотўғри олинганда кўп миқдорда эпителий тушиши;
- эритроцитурия;
- лейкоцитурия;
- липурия;
- бактериурия;
- уратурия, фосфатурия, оксалатурия ва б.
Хиди.
Янги пешобнинг хиди ўзига хос. Қандли диабетнинг оғир кечишида
пешобдан ацетон хиди келади.
ПЕШОБНИНГ КИМЁВИЙ ТЕКШИРУВИ.
Пешоб реакцияси.
Нормада соғлом одамда пешоб реакцияси нейтрал ёки кучсиз
кислотали бўлади - рН 5,0-7,0. Пешоб мухити пешобдаги Н+ ионлар
миқдорига боғлиқ. Пешоб мухитини аниқлаш учун индикатор тест-
тилимчалардан фойдананилади. Тест тилимчалар пешобга 3-5 секунд
давомида ботириб турилади ва 30 секунддан сўнг натижани бахолаш
имкониятини беради.
Протеинурия.
Нормада пешобда оқсил бўлмайди. Пешобда оқсилни аниқлаш кўплаб
сифат ва миқдор усуллари мавжуд. Хозирда кўп қўлланиладиган усуллардан
индикатор тест-тилимчалардан фойдаланиш ва Геллер, Лоури, биурет
синамаларидир.
Манфий
Оқсил излари
+ ёки 300 мг/л
++ ёки 1000 мг/л
+++ ёки 3000 мг/л
++++ ёки 20000 мг/л
Манфий
Оқсил излари 1000 мг/л
+ ёки 2500 мг/л
++ ёки 5000 мг/л
+++ ёки 10000 мг/л
++++ ёки 20000 мг/л
Манфий
+ ёки суст мусбат
++ ёки ўрта мусбат
+++ ёки кучли мусбат
Ноорганик қолдиқ
Пешоб мухити кислотали бўлганда сийдик кислотаси тузлари (урат,
сийдик кислотаси кристаллари), оксалат кристаллари бўлса, ишқорий
бўлганда аморф фосфатлар, трипельфосфатлар учрайди.
1. Сийдик кислотаси тузлари урат ва сийдик кислота кристаллари
сифатида пешобда бўлади. Пешобда узоқ вақт сийдик кислотаси тузлари
бўлиши сийдик тош касаллиги ёки подаграга олиб келиши мумкин.
a. Уратлар жигарранг ёки пушти рангли аморф кичик доначалар
сифатида кўрилади. Ишқорда ва қиздирилганда эрийди.
б. Сийдик кислота кристаллари ариқ рангдаги кристаллар бўлиб,
ишқорда осон эрийди, кислотада эримайди.
2. Оксалат кристаллари оксалат кислота аммоний ёки кальций тузларидан
иборат. Оксалат тузлари турли хил ўлчамдаги конверт ёки овал шаклдаги
тузлардир. Оксалат тузлари узоқ вақт бўлиши сийдик тош касаллигига
олиб келади.
3. Аморф фосфатлар кальций ва магний фосфат тузларидан иборат. Бу
моддалар организмга овқат билан тушади. Аморф фосфатлар туз
чўкмаларидан иборат бўлиб, тош ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.
4. Трипельфосфатлар одам учун энг хавфли бўлган фосфат тошларидир.
Трипельфосфатлар қисқа вақт ичида хавфли даражада катталашади,
коралсимон тошларни ҳосил қилади. Пешобда трипельфосфатлар
аниқланиши тошларнинг ҳосиб бўлиши бошланганидан дарак беради.
Шиллиқ
Нормада пешобда шиллиқ бўлмайди. Сийдик чиқарув йўллари
яллиғланиш касалликларида, яъни цистит, уретрит, сийдик тош касаллиги,
простатитда шиллиқ аниқланиши мумкин.
Реберг – Тареев синамаси
Реберг – Тареев синамаси қон ва пешобдаги креатинин эндоген
клиренси орқали буйрак коптокчалари фильтрацияси ва каналчалар
реабсорбциясига бахо беради.
Реберг синамасини бажариш қадамлари:
1. Эрталаб 6:00 да пешоб ажратилади.
2. Беморга 300 мл суюқлик ичирилади.
3. Эрталаб 7:00 да нахорга биохимик усулда зардобдаги креатининни
аниқлаш учун веноз қон олинади.
4. Эрталаб 8:00 да барча пешоб олинади.
5. Қон зардоби ва пешобдаги креатинин биохимик усулда аниқланади.
Коптокча фильтрацияси тезлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
КФТ = (ПК х V) / (ЗК х T)
Бунда ПК – пешобдаги креатинин;
V – пешоб хажми, мл;
ЗК- зардобдаги креатинин;
Т- пешоб йиғилган вақт, мин.
Коптокча фильтрацияси тезлиги камайиши буйрак етишмовчилигидан
дарак беради.