Вы находитесь на странице: 1из 32

Пушти хусунбузар

Бажарди: Турсунбова Мадина


Текширди: Ботиров К.З.
Пушти хусунбузар-сурункали давом этувчи , ёғ безлари
функциясининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, тери томирлари конститутуционал
неврози хисобланади.
Касаллик ёшларда хам қеқсаларда хам бирдеқ учрайди.

Эпидемиология:
Ёш:
30-50 ёш, асосан 40-50 ёшли беморларда учрайди.
Бу қасаллиқ билан асосан аёллар қасалланади.
Иркларда учраши:
Асосан негроид ва осиёлиқларда учрайди.
Этиология
Касалликнинг асосида турли хил экзо ва эндоген таъсирида
юзаки томирлар тонусининг ўзгариши ётади.
Буларга:
1.Меъда ичак фаолиятининг бузилиши (гастрит, колит);
2.Аёлларда климакс даврида, дисменария;
3.Марказий нерв системасидаги касалликлар (неврозлар,
стресслар);
4.Касбга оид зарарли омиллар;
5.Demodex folliculorum.
Ёғ безлари
Ёғ безлари (sebaceus glands)-ташқи секретсия беъзларига хисобланиб, голокрин
беъзларга киради (яъни секретсия давомида хужайралар парчаланади).Тузилишига
қўра алвеоляр тузилишига эга бўлиб, битта соч фоллекуласи атрофида 6-8 тагача ёғ
безлпри жойлашади. Иккита тури учрайди .
1.Ёғ безлари йўллари соч фоллекуласига эмас тўғридан тўғри терига очилади:
-буларга ташқи қулоқ йўллари, қовоқлар, кўкрак сўрғичлари, олат бошчаси, анус
атрофи киради.
2. Ёғ безлари йўллари соч фоллекуласига очилади:
-булар терининг бошка барча жойларида учрайди.
3.Ёғ безлари умуман бўлмайди:
-товон ва кафт терисида.
4.Ёғ безлари кўп жойлашган бўлади:
-юз, бўйин,бошнинг сочли қисми, пешона, кураклар орасида, тўш сохасида.
Безларнинг ўзи arrector pili мускуллари билан ўралган.
Ёғ безлари
Ёғ безлари-ембрионал ривожланишнинг 13-хафтасидан 16-
хафтасигача соч фоллекулаларининг бўртиқлари бўлиб пайдо бўлади.
Хомила ривожланишининг сўнги 3 ойи давомида хомиланинг ёғ безлари
амниотик суюқликдан химоя қилиш учун терини қоплайдиган мумсимон
оқ модда хосил қилади. Туғилгандан сўнг, ёғ безларинг фаолияти деярли
нолга камаяди ва балоғат ёшида яна кўпаяди. Бу еса эркакларда
тестерон , аёлларда прогестерон таъсирида пайдо бўлади.
Бир кун давомида одамнинг ёғ безлари тахминан 20г гача ёғ ажратиб
чиқаради.
Ёғнинг таркибига триглицеридлар(41%), мум эфирлари(26%), ёғ
кислоталари(16%), скваленлар(12%) киради.
Ёғ безлари
Пушти хусунбузарнинг босқичлари
Морфологик элементларнинг ўзгаришига қараб касалликнинг тўртта шакли
(босқичи) тафовут қилинади:
1.Rosacea erythematosa (эритематоз)-ўзгармас гиперемия, терининг
қалинлашиши ва телевнгиэктазия билан кечади;
2.Rosacea papulosa (тугунли)-қизил рангли юза хусунбузарсимон фоллекуляр
папулалар чиқади, камедонлар бўлмайди;
3.Rosacea pustulosa (маддали)-марказида йирингли некротик ўзгариш билан
кечадиган пустулалар пайдо бўлади;
4.Rosacea fibroangiectatica (ёки ринофима) яллиғланиш жараёнининг узоқ
давом этиши оқибатида теридаги венулаларда қон айланиши қийинлашади,
бурун териси дағал тортиб шишади, бурун устида, юзда қизғиш кўкимтир рангли
эритема (доғ) пайдо бўлади. Пустулалар, телеангиэктазия ва чандиқлар
кузатилади.
Бошқа турлари:
1.Стероидли-кортикостероидларни узоқ қўллаш оқибатида келиб
чиқади;
2.Фулминант-касалликни клиник манзараси зудлик билан ривожланади;
3.Грамнегатив-маддалар ичида грамманфий бактериялар сақлайди;
4.Офтальморозацеа-кўз шикастланади каби алохида шакллари хам
учраб туради (конюктивит, кератит);
5.Гнатофима-ияк териси дағал тортиб, шишади;
6.Метофима-пешона териси дағал тортиб, шишади;
7.Отофима-
8.Блефарофима-қовоқлар териси дағал тортиб, шишади.
9.Морбигана касаллиги.
Клиника
Элементлар иккала яноқларда, бурунда, пешонада, иякларда жойлашади.
Касаллик кичик эритема доғлар пайдо бўлиши билан бошланади. Бу
доғлар иссиқ, аччиқ таомлар, спиртли ичимликлар ичганда кучаяди.
Бора-бора эритемалар доимийга айланиб, кўкимтир қизил ранга киради.
Телеангиэктазиялар пайдо бўлади.(Эритематоз босқичи). Айрим
беморларда бундай эритемлар қўп йиллар мобайнида сақланади. Турғун
эритема фонида қаттиқ консистенцияли тугунчалар пайдо бўлади. Бир
қанча вақт ўтиб шу тугунчалар ўртасидан йирингчалар пайдо бўладию
( папуло-пустулали босқичи). Тугунчалар бир бири билан қўшилиб юз
териси нотекис, ғадир-будир кўринишни олади. Паталогик жараённинг
бурунга ўтиши натижасида консистенцияси юмшоқ бўлган ўсма хосил
бўлади. Бунда тери бинафша ранга киради, езиб кўрилганда ёғли масса
ажралиб чиқади(ринофима).
Пушти хусунбузар баъзи холларда кўзни хам шикастлайди.(блефарит,
конюктивит, кератит) Асоратланган холларда кўрликка олиб келади.
Морбигана касаллиги
Касаллик биринчи маротаба 1957 йил Француз дерматологи Р. Дегос
томонидан Франциянинг жанубий тумани Морбиганда аниқланган
(касаллик номи шундан келиб чиққан). Пушти хусунбузарнинг кам
учрайдиган тури бўлиб, юз терисида эритемалар пайдо бўлиш билан
бошланади. Бир нечта папулалар ва телеангиэктазия кузатилади. Аста
секин эритемалар катталашиб, шиш пайдо бўлади. Субъектив белгилар
кузатилмайди. Палпация қилиб кўрилганда зарарланган ўчоқларда зич
консистенция сезилади. Юз териси таранглашади, юқори қовоқлар
осилиб қолади. Бунда шиш тўқималарда суюқлик ортиши хисобига эмас
балки сурункали яллиғланиш ва лимфостаз фонида пайдо бўлган
бириктирувчи тўқима гиперплазияси натижасида пайдо бўлади. Касаллик
этиологияси хозирги кунга қадар аниқланмаган.
Морбигана касаллиги
Эритематоз босқичи
Эритематоз босқичи
Папуло-пустулали босқичи
Папуло-пустулали босқичи
Ринофима
Ринофима
Гистопатологияси
1.Эритематоз босқичида- дермадаги қон томирлар кенгайиши
кузатилади;
2.Тугунли босқичида-лимфоцит, гистиоцит, ва плазматик
хужайралардан ташкил топган диффуз ёки периапендикуляр инфилтрат
кузатилади;
3.Маддали босқичида-юзаки фоллекуляр абсцесслар кузатилади;
4.Ринофима босқичида-ёғ безлар хажмининг катталашиши ва
гиперплазияси холда бириктирувчи тўқиманинг хавфсиз ўсиши
кузатилади.
Дифференциал диагностика
1.Дискоидная красная волчанка -бунда эритематоз ўчоқлар хар хил катталикда,
аниқ чегараланган бўлиб, ўчоқлар зич бўлиб жойлашган тангачалар билан
қопланади. Тери атрофияси кузатилади.
2.Периоральний дерматит -Асосан юз териси, ковоқлар, бурун териси атрофи,
огиз атрофи зарарлнади. Унча ёрқин бўлмаган эритема кузатилади. Катталиги 1 3
мм келадиган тугунчалар пайдо бўлади. Айрим тугунчалар ўртасидан
йирингчалар пайдо бўлади ва улар ёрилиб, йирингли экссудат чикиб сўнгра
кепакланиш кузатилади. Касаллик узоқ вақтгача чўзилади. Турли хил кремлар ва
мазьларнинг фойдаланиши натижасида касаллик оғир кечади. Глюкокортикоид
малхамлар касаллик бошланишида яхши самара беради . Сўнгра касалликнинг
кучайишига олиб келади.
3. Оддий хусунбузар-асосан балоғат ёшида пайдо бўлади. Ёғли юзларда
тугунчалар пайдо бўлиб, улардан йирингчалар пайдо бўлади. Кўп миқдорда
камедонлар учрайди. Телеангиэктазиялар бўлмайди.
Дифференциал диагностика
4. Саркоидоз билан;
5.Мастоцитознинг телеангиэктатик тури билан;
6.Прингла-Бурневил асаллиги билан.
Қизил югурик дискоид тури
Оғиз атрофи дерматити
Саркоидоз
Прингла-Бурневил касаллиги
Текширув режаси
1.Умумий қон тахлили;
2.Умумий сийдик тахлили;
3.Қоннинг биокимё тахлили;
4.Demodex folliculorum
5.УЗИ қорин бўшлиғи
6.Биопсия ва гистологик текширув (гранулиматоз, Морбигана
касаллигида)
Даволаш
Дори воситаларисиз даволаш:
1.Диета бюрилади: спиртли ичимликлар, аччиқ ва тузли таомлар,
кофе, аччиқ чой, углеводларга бой махсулотлар истемол қилиш
чекланади;
2.Беморларга юқори хароратда бўлган ёки паст хароратда бўлган
жойларда бўлиш тақиқланади;
3.Терини юқори ва паст хароратда бўлган сувда ювиш тақиқланади;
4.Қуёш нурларидан химоя қилинади. Спф 15 дан кам бўлмаган
кремлар ишлатиш зарур.
5. Даво муолажалари давомида таркибида никотин кислотаси
бўлган дори воситалари нитритлар, нифедипин истемол қилиш
тақиқланади.
Даволаш
Пушти хусунбузар мултифактриал касаллик
бўлганлиги сабабли бошқа тор мутахасислар
тавсиялари хам олинади. Буларга:
-Гастроэнтеролог;
-Психоневролог;
-Эндокринолог;
-Гинеколог;
-Офталмолог.
Даволаш
Умумий даволаш
1.Паразитларга қарши дори воситалари:
Метронидазол 0,25г дан 4 махал 10-15 кун давомида; Трихопол 0,25г дан 4 махал 10-15 кун давомида;
2.Антибиотик дори воситалари:
Эритромицин 500 мг дан 3 махал 7-10 кун давомида; Тетроциклин 500 мгдан 3 махал 7-10 кун
давомида; Доксоциклин 100 мгдан 2 махал 7-10 кун давомида;
3. Антигистамин дори воситалари:
Кетотифен 1мгдан 2 махал 10 кун давомида; Лоранех 1 таблеткадан 1 махал 1ой давомида:
4.Десенсибилловчи дори воситалари:
Натрий тиосульфат 30% ли 10 млдан 1 кунда 1 махал вена ичига;
5.Транквлизатор ва тинчлантирувчи дори воситалари:
Тенотен 1 таблеткадан 1махал 1 ой; Персен 1таблеткадан 3 махал 1,5 ой; Новопассит 5млдан 3 махал 1
ой; Арслон куйрук 30 томчидан 3 махал 1 ой;
6. Витамин дори воситалари:
Тиамин бромид (В1) 5% ли 1 млдан 1 махал мускул орасига 10 кун давомида; Пиридоксин гидрохларид
(В6) 5% ли 1 млдан 1 махал мускул орасига 10 кун давомида; Витамин А 1 таблеткадан 2 махал 15 кун
давомида; Рибофлавин мононуклеодит (В2) 1% ли 1млдан 1 махал мускул орасига 10 кун давомида.
Даволаш
7.Пробиотик дори воситалари: Линекс 1 таблеткадан 3 махал 10 кундавомида овқатдан олдин;
Лакто G 1 таблеткадан 3 махал 10 кун давомида овқатдан олдин;
8. Регенерацияни яхшилаш учун: Метилуроцил 0,5 г дан 3 махал 10 кун давомида.
9.Касалликнинг оғиртурларида гормонлар тавсия қилинади буларга;
Преднизалон антибиотиклар билан биргаликда 0,5-1мг/кг 1 суткада 5-7 кун давомида ичилади. Ва
дори миқдори пасайтирилиб, ичиш тўхтатилади.
10.Плвквенил 200 г дан суткасига 2 махал 5 кун давомида сўнгра 2-3 кун давомида ичилмайди
30-60 кун давомида ичилади.
Махаллий даволаш
1.2% ли бор кислотаси, 2% резорцин эритмаси, 1% ли Тонин 20-30 минут, 5-6 марта кун
давомида примочка учун;
2.2% ли трихопол мази, 20% ли бензилбензоат мази, 33% ли олтингугурт мази бн тозаланган
олтингугурт порошогини 0,5 г дан 3 махал ичилади даво курси 20 кунни ташкил килади. Агарда
тери сезувчанлиги ошса 3-4 кунга маз суркалмайди.
3.Маз Скинорен 15% гел кунига 2 махал суртишга 2-3 ой давомида. Скиноренни 2-3 давомида
ишлатиб, 4-5 кунлари паразитга қарши малхамларни қўлласа бўлади. Изотрексин гелни кунда 1
махал ёш болалар кремлаи билан аралаштирилиб 8-12 кун давомида қўлланилади.
Даволаш
4. Касалликнинг пустулали турларида 20% ли ихтиол Гиоксизон 10гли
қўлланилади
5. Қуритишга Зинерит состав хам қўлланса бўлади(солицил спирт 50 мл
Порошок рух оксиди 0,1 ли 15 дона эритромицин таблетка 0,25 дан 5 та ).
6. Физиотерапевтик даво чоралари хам қўлланилад:
-Лимфодренаж;
-Суюқ азот билан массаж;
-Электролиз ёли билан телеангиэктазияларни олиб ташлаш;
-Ринофималарнинг оғир турларида хирургик операциялар қўлланилади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Кожные и венерические болезни. Ю.К. Скрипкин, А.А.
Кубанова, В.Г. Акимов. Тошкент-2010;
2.Тери ва таносил касалликлари. С.С. Арифов. Москва-2011;
3.Клиническая дерматология и венерология. С.С. Арифов.
4.Лечение кожных болезней. А.Л. Машкиллейсона. Москва-
1990;
5.Дерматовенерология и эстетическая медицина. Научно-
практический журнал. Ташкент-2016.
Эътиборингиз учун рахмат

Вам также может понравиться