Вы находитесь на странице: 1из 3

“PAXTAKOR SIFAT YOG”

масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг


навбатдан ташқари умумий йиғилиш
БАЁННОМАСИ ___-сон

Умумий йиғилиш ўтказилиш жойи: Жиззах вилояти Пахтакор тумани


Ю.Ражабий кучаси 17-уйда жойлашган “PAXTAKOR SIFAT YOG”
масъулияти чекланган жамияти маъмурий биноси мажлислар зали

Умумий йиғилиш ўтказилиш вақти: 2023 йил “08” август


Йиғилишга таклиф этилдилар: “PAXTAKOR SIFAT YOG”
масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари:

1. UMAROVA NIGORA DJASUROVNA - таъсисчи улуши 41.1%.


2. BALTREX COMPANY LLP - 39.9%,
3. INTEGRAL INVEST MCHJ SHAKLIDAGI XORIJIY KORXONASI

Йигилиш раиси: ЖАмият директори Р.Куралов

Таклиф қилинганлар: жамият директори Р.Куралов, бош хисобчи


И.Ирисбаев, ҳамда бўлим бошлиқларидан 3 киши.
Қатнашчилар умумий йиғилишда 100% кворум мавжуд.

Бошланди: 11-00 да
Тамомланди: 12-10 да

КУН ТАРТИБИ:
1. “Abc Oqqo`rg`on Agro Classter” МЧЖнинг 2023 йил пахта
хосилидан олинадиган тайёр махсулот (тола ва техник чигит) ларни
“PAXTAKOR SIFAT YOG” МЧЖ ҚК олдидаги 35.000.000.000 (ўттиз беш
миллиард) сўм миқдоридаги қарздорлик хисобига гаровга қўйиш тўғрисида.

Й И Ғ И Л И Ш Н И Н Г Б О Р И Ш И:
Кун тартибидаги масала юзасидан умумий йиғилиш раиси Р.Куралов
сўзга чиқиб, 2022-2023 йиллар пахта хосиини етиштирилган техник чигитни
қайта ишлаш мақсадида “Abc Oqqo`rg`on Agro Classter” МЧЖ га
махсулот олиш буйича пул маблағлари бурилган. Бугунги кунда ушбу
корхонадан хакдорлигимиз мавжуд. Ўзаро тузилган шартнома ва биржа
савдоси бўйича тузилган № 6247037, 6247038, 6247039, 6247040, 6247041 04-
апрел 2023-йилдаги тикетлар асосида юзага келган қарздорликнинг гарови
сифатида 2023 йил пахта хосилидан яъни ишлаб чиқаришдан олинган 5000
( беш минг) тонна тола ва 10 000 (ўн минг) тонна техник чигит
махсулотларини гаровга қўйишни буйича мурожаатмизни ““Abc Oqqo`rg`on
Agro Classter” МЧЖ рахбарияти мурожаат қилганмиз. Бизнинг
талабимиздан келиб чиқиб, 2023 йил хосилидан олинадиган тола ва техник
чигит махсулотларини гаровга қўйиш кераклигини такидлади.
Сўзга жамият таъсисчиси Н.Умарова сузга чиқиб, хақиқатдан хам
жамиятимиз билан “Abc Oqqo`rg`on Agro Classter” МЧЖ ўртасида бир
неча йилдан буён хамкорлик ишлари олиб борилаётганлиги, олинадиган
махсулотлар учун пул маблағлари берилаётганлигини такидлаб, ўзаро
тузилган шартнома ва биржа савдоси бўйича тузилган № 6247037, 6247038,
6247039, 6247040, 6247041 04-апрел 2023-йилдаги тикетлар асосида юзага
келган қарздорликнинг гарови сифатида 2023 йил пахта хосилидан олинган
5000 ( беш минг) тонна тола ва 10 000 (ўн минг) тонна техник чигит
махсулотларини гаровга олишга розилик билдирди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчилари
атрофлича муҳокама қилиниб, бўлиб ўтган фикр мулохазалардан сўнг
йиғилиш иштирокчилардан қаршлик бўлмади ва йиғилиш иштирокчилари
томонидан бир овоздан жамият бошқарувининг таклифи инобатга олиниб
қарор қабул қилинди.
Юқорида баён этилганларга кўра, умумий йиғилиш қуйидагича,

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1. “Abc Oqqo`rg`on Agro Classter” масъулияти чекланган


жамиятининг “PAXTAKOR SIFAT YOG” МЧЖ ҚК олдидаги 35.000.000.000
(ўттиз беш миллиард) сўм миқдоридаги қарздорлиги хосибига 2023 йил пахта
хосилидан олинадиган 5000 ( беш минг) тонна тола ва 10 000 (ўн минг) тонна
техник чигит махсулотларини гаровга олишга розилик берилсин.
2. “PAXTAKOR SIFAT YOG” МЧЖ ҚК масъулияти чекланган
жамияти номидан 2023 йил пахта хосилидан олинадиган 5000 ( беш минг)
тонна тола ва 10 000 (ўн минг) тонна техник чигит махсулотларини нотариал
тартибда расмийлаштириш ва хужжатларни жамият номидан имзолаш
Р.Кураловга юклатилсин.

Йиғилиш раиси: Р.Куралов

ТАЪСИСЧИЛАР:
1. UMAROVA NIGORA DJASUROVNA
2. BALTREX COMPANY LLP
3. INTEGRAL INVEST MCHJ ХК

Вам также может понравиться