Вы находитесь на странице: 1из 42

Навоийни англаш

Ш ухрат Сирожиддинов

АК,ИДАЛАРИ
(Биринчи cyxfiam)
Навоийни англаш

Шухрат Сирожиддинов

АЛИШЕР НАВОИЙ
АК.ИДАЛАРИ
Биринчи суубат

“Navoiy universiteti”
nashriyot-matbaa uyi
2018
УУК 821.512.133.09
КБК 83.3(5У)
С 60
Сирожиддинов, Шухрат
Алишер Навоий ак,идалари [М атн] / Ш .С ирож иддинов. -
“ N avoiy universiteti" nashriyot-matbaa uyi, 2 0 1 8 .-4 0 б.

ISBN 978-9943-5636-0-5

Х,азрат Навоий инсон ва борлик, фалсафасини тушунтиришда, комил


Инсон ва Жамиятни тарбиялашдек буюк миссияни амалга оширишда
тасаввуф таълимотидан кенг фойдаланган. Ушбу китобчада Навоийнинг
суфиёна акидалари ва тоявий максадларининг мазмун-мохияти улус
мутафаккирнинг инсон феноменига, дин ва жамиятдаги муносабатларга
кдндай ёндашганлигини аниклаштириш оркдли тушунтириб берилган.
УУК 821.512.133.09
КБК 83.3(5У)

Мазкур рисола Алишер Навоий номидаги Ташкент давлат узбек тили


ва адабиёти университети Кенгашининг 2018 йил 5 декабрдаги
04-сонли баённомасига асосан нашрга тавсия этилган.

ISBN 978-9943-5636-0-5

© "N a vo iy universiteti” NMU


Тошкент, 2018.
Алишер Навоий акидалари 3

КИРИШ
Ортодокс диний таълимотларнинг Комил инсон
талк,инидаги тор тасаввури уларнинг батрида ай-
рим диний-фалсафий ок,имларнинг шаклланишига
олиб келган. Ушбу окимлар инсон ва унинг илохиёт
тизимидаги урни хдк,ида янгича кдрашларни уртага
ташладилар. Х,индуийликдаги кришнавийлик, будда-
вийликдаги баъзи окимлар, худди шундай, исломдаги
тасаввуф ок,ими хам уз таълимотида инсонни рухан ва
маънан камол топтириш йулларига кенгтухталган. Шу
маънода, улар уртасида ухшашликлар жуда куп. Гар-
чи улар бир-бирларининг тажрибаларидан ижодий
фойдаланган булсалар-да, диний акидалари юзаси-
дан бир-бирлари билан хеч канон бирлаша олмаган-
лар. Факдт бир соха борки, унингтаълимотида динлар
уйтунлашган, таълимотлар ягоналашган, фалсафалар
бирлашган. Инсоннинг асл мохияти хакидаги барча
диний-фалсафий кдрашлар умумлаштирилган ва уни
камол топтирувчи мезонлар белгиланган. Бу шеърият-
дир.
Улут шоир ва мутафаккир Алишер Навоий уз асар-
ларида маънавий поклик, халкдарварлик ва маъри-
фатпарварликни куйлаб, уз авлодларига катта ада-
бий-фалсафий ва илмий мерос колдирди. Навоийнинг
жамияттараккиёти, шахе камолоти билан ботлик, фикр
ва мулохазалари кадим файласуфлари тоялари билан
хамохангдир. Навоий ижодининг бош хусусиятлари-
дан бири, сузсиз, кишилар уртасидаги мехр-мухаббат,
узаро хурмат, батрикенглик ва эзгуликнинг марказий
уринга куйилишидир.
4 Шухрат Сирожиддинов

Маълумки, фикрни к,обик,к,а ураб етказиш уни


тутридан-тугри айтишдан кура таъсирлирок, ва сама-
рали натижа бериши мумкин. Бадиий адабиёттоявий
таргиботнинг энг кучли воситаси саналади. Шу сабаб
шоирлар мутафаккирлар кдторига к,уйилган. Навоий
х,ам бундан мустасно эмас.
Унинг достон ва газалларида акс этган илмий-
бадиий, диний-фалсафий тафаккури шу к,адар
кенгки, баъзи байтлар шарх,и ук,увчидан них,оятда
кенг билимга эга булишни такозо этади. Навоий
«Хамса»си сунгида номаълум котиб томонидан ёзиб
к,олдирилган к,уйидаги мисралар дик,к,атга сазовор-
дир:

Навоийки,ул жомеи сирружах,р,


Анинг х,ор сузидур муаммо мисол,
Анго етмагандин хирад нутк,и лол.
Жахрн ганжи х,ар байтидадур них,он,
Ки х,ар ганжидадур них,он бир жахрн...1

Маъноси: Навоий барча пинхоний, яширин сир-


ларни узида мужассамлаштиргандир. Унинг х,ар
сузи одамни уйлантиришга мажбур к,илади. До-
нишмандлар унинг сузлари матзини чак,а олмай
лол к,оладилар. Унинг х,ар бир байтида жах,он
ганжлари них,он ва х,ар к,айсида бир жах,он х,икмат
бор.
Шуниси эътиборлики, Алишер Навоий, гарчи улуг
суфийлар ва нак,шбандия тарикдтига чук,ур эх,тиром
курсатган булса-да,узи суфийлик хиркдсини кийма-
ган ва тасаввуф тарик,атида к,атъий кабул килинган
1Алишер Навоий. Хазойин ул-маоний. Терма девон. Кулёзма. 1832
йилда Бухорода кучирилган.
Алишер Навоий акидалари 5

коида - муайян пирга байъат килмаган. Бирок


унда суфийларнинг барча фазилатлари мужассам
эди. Буни билиш жуда мухим. Навоий дунёкараши
хдкида фикр юритганда, унинг позициясини тугри
белгилаш керак. Навоий орзу килган комил инсон,
бундай олганда, тасаввуфдаги комил инсон мезон-
ларига тугри келади. Навоий гоялари хам тасаввуф
гояларига хамоханг. Бунинг устига улуг мутафак-
кирнинг комил инсонларга хос ибратли хаёти уни
суфий ёки мутасаввиф деб аташга, кайсидир маъ-
нода, асос килиб курсатилиши мумкин. Бирок унинг
ижодидаги соф ирфоний максадларда ёзилган
газалиёти ва касидаларини хисобга олмаганда, ак-
сарият асарлари тахлили узгача ёндашувни талаб
Килади.Узок йиллик кузатишлар Навоий асарлари-
ни факат дунёвий нуктаи назардан тахлил килиш
адолатдан булмаслиги сингари мувофик келса-кел-
маса ирфоний гояларни рукач килиб тахлил килиш
хам тугри эмаслигини курсатмокда. Навоий инсон
ва олам, борлик фалсафасини тушунтиришда тасав­
вуф таълимотидан кенг фойдаланган.
Навоий уз олдига буюк вазифа - Инсонни
тарбиялаш миссиясини куйган. Уни суфийлардан
ажратиб турадиган принципиал жихат - жамият-
ни тарбиялаш масаласига глобал ёндашувидир. Шу
йулда, аввало, узи ибрат булди ва бошкаларни хам
бунга даъват килди.Тасаввуф ана шу буюк максадни
амалга оширишда восита булди ва Алишер Навоий
ижодида узига хос талкинини топди. Шу нуктаи на­
зардан Навоийнинг “комил инсон”и тасаввуфнинг
икки гоявий платформаси оркали шакллантирил-
гани хакида гапириш мумкин. Бири “Илохий ишк”
концепцияси оркали булса, иккинчисини “ахлок ва
6 Шухрат Сирожиддинов

нафс тарбияси” ташкил этади. Улуг мутафаккирнинг


ак,идалари ва гоявий макдадини тугри тушуниш
учун, аввало, унинг инсон феноменига, динга ва жа-
миятдаги муносабатларга к,айси позициядан ёнда-
шганлигини аник,лаштириб олиш мух,имдир.
Алишер Навоий акидалари 7

ИНСОН БУРЧИ
Инсон ким? Инсоннинг бу дунёдаги асосий вазифа
ва бурчлари нимадан иборат? Бу саволлар баъзида
оламни идрок этиш, сиру синоатга бой бу дунёнинг
ибтидосини англаш учун бир дам хаёлга берилган ки-
шини кийнаб к,уйиши табиий.
Материалистлар инсоннинг пайдо булиши ва
ривожланиши сабабларини табиатдан к,идирса-
лар, илох,иётчилар уни илох,ий борлик, билан
ботлаганлар. Аммо инсоннинг кдндай маънавий
к,онунлар асосида яшаши масаласида уларнинг ху-
лосаси бир-бирига зид эмас: “инсон х,амиша маънан
ва акдан баркамол булишга, Эзгуликка интилиши
даркор”. Ушбу мезон барча диний таълимотларда
марказий уринни эгаллайди.
Тасаввуфий адабиётларда таъкидланишича, мод-
дий оламни яккаю ёлтиз булган Парвардигор уз мо-
х,иятини, бетакрор гузаллиги ва кудрати жилвасини
моддиятда куриш ва унинг жамолидан завкданиш
истагида яратган. Кудсий хддисда келтирилишича,
Довуд пайгамбар Аллохдан бу оламни нега яратгани-
ни сураганида, Аллох,:“мен бир хазина эдим ва кашф
к,илинишимни хохдадим. Шунинг учун оламни ярат-
дим”, деб жавоб к,илган экан.
Навоий тасаввуфдаги ушбу бош ак,идани шундай
назмга туширади:

Не булуб аввалдин бидоят сонга,


Не келиб охирда нихрят санга...2
Сен эдингу бас яна мавжуд йук»
Жилва крлиб узунгга уз хуснунг-ук,...

1 Алишер Навоий. Кайрат ул-аброр. МАТ, 7-жилд. —Т.: Фан, 1991, 13-бет.
8 Ш ухрат Сирожиддинов

Ж илваи хуснунгга чу йук, эрди х,ад,


Кузгу керак булди анга беадад.
М ун ч а каройибки мисол айладинг,
Б ар ч ани м ир ъ оти ж амол айладинг345.

Маъноси: Эй Парвардигор, мавжудликда сенда


бошланиш ва нихдя йукдир. Узингдан бошк,а х,еч зот
ва нарса булмаган. Хуснинг жилолари бех,ад эди ва
уларни томоша к,илишга х,исобсиз кузгулар керак бул­
ди. Барча яратганларинг (моддий олам) жамолингни
акс эттирадиган кузгуни ташкил этди.
Бу мафтункор моддий гузалликни яратиш унинг
олий ифодаси - Инсонни яратиш тояси натижасида
тутилган:
М ун ч а ъ аройибки мисол айладинг,
Б ор ч ани м ир ъ оти ж амол айладинг.
Ган ж инг аро нак,д ф аровон эди,
Л ек баридин ъараз инсон э ди 4.

Маъноси: Эй, абадий ва азалий булган П арварди­


гор, яратган таройиб гузалликларинг х,аддан зиёд эди
ва уларни яратишдан макдад Инсон эди.
Демак, Инсон - барча моддий гузалликнинг бунёд
булишига, яъни моддий оламнинг яратилишига са-
баб булган. Нега? Инсон яратилишидан макдад нима
булган? Навоий айтади:
Оф аринишдан к,илиб И нсон еараз,
О ни айлаб халк, и чинда беаваз.
Кунглинг онинг махзани ир ф он к,илиб,
Ул ту л и е м ичра узин пинхрн кили б5.
3Алишер Навоий. Дайрат ул-аброр. МАТ, 7-жилд. -Г.: Фан, 1991, 15-16-бет.
4 Ушажойда, 16-бет.
5 Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. МАТ, 12-жилд. — Т.: Фан. 1996, 4-бет.
Алишер Навоий акидалари 9

Маъноси: Аллох, таолонинг бу оламни яратишдан


макдади Инсон эди ва уни тенгсиз к,илиб яратди.
Унинг кдлбига бор илмларни жойлаб, тилсимлади
ва бутилсим ичида узи х,ак,идаги х,ак,ик,атни пинхдн
этди.
Бу билан Навоий, яратилганларнинг энг бенази-
ри-тенгсизи булган Инсонга унинг кдлбига жойлан-
ган “илм хазинаси” тилсимларини ечиш орк,али унда
пинх,он булган Х,ак,ни таниш вазифаси юклатилган-
лигига эътиборни каратади. Бошк,ача айтганда, ин­
сон к,албида одамзод уз тарак,к,иёти давомида аста-
секин кашф этиб бориши, яъни тилсимларни ечиб
бориши лозим булган жамики илмлар жойланган ва
улар охир-ок,ибатда инсон учун куринмас ва яширин
булган Аллохда элтади.
Олам - бу материал борлик,. Буни уммоннинг
юк,ори кисмида пайдо буладиган тулк,инларга менг-
заш мумкин.Биз уммон деганда,унингтулк,инларини
эмас, балки сув ва унинг ичидаги дунёни тушунамиз.
Лекин тулк,инни сувдан ажратиб булмайди. Демак,
биз уммон деганда, куз унгимизга тулк,инлар кел-
са-да, мох,иятан сув эканлигини биламиз. Ана шу
мох,ият Аллохдир. Олам эса унинг махдулидир. Биз
уни “халк,” ёки “хилк,ат”, яъни яратилган нарсалар
деб атаймиз. Тулк,ин сувнинг бир куриниши, жи-
лоси булганидек, “халк,”нинг турли куринишлари,
Аллох,нинг жилолари ёки бошк,ача айтганда, тажал-
лийлари дейилади. Х,ак, узининг тажаллийсида тур-
лича ва хилма-хилдир. Навоий айтади:

Барчасин Хрк, зоти мавжи бах,ри бил,


Х,ам вужудин мавж янглиг англанил.
10 Шухрат Сирожиддинов

Хак, инсон кдлбида “них,он”, уни англаш учун к,алб


“билим хазинаси” к,илиб куйилган. Инсон, аввало, уз
к,албини урганиши зарур. Бунда унга Ишк, ёрдам бе-
ради:

Мунда гар яхши тахай ю л айласанг,


Ёки ишк, сиррин тааммул айласанг.
М уттаси ф булсанг сифатиллох, ила,
Жазм э тарсен хотири огох, ила,
Ким сен-ук, сен х,арнеким мак,суд эрур,
Сендин узга йук, неким мавжуд эрур.
З отнинг ижмолиеа тафсилсен,
Х,ам вужуд ашколиеа таъвилсен.
Уз вужудингеа та ф аккур айлаеил,
Хар не истарсен узунгдин истагил !6.

Навоий асарлари Кдлбдаги яширин хазина, Ишк,


х,ак,идаги буюк фалсафа ва унинг таълимотини очиб
беришга батишланган. Инсоннингбу дунёдаги энгулут
бурчи Ишк,ни англаш ва Ошик, булишрир. Шундагина
у кдлбида Парвардигор яширган буюк Хазинанинг
сохиби булади!

6Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. МАТ, 12-жилд. -Т.: Фан, 1996,


301-бет.
Алишер Навоий акидалари 11

ИНСОН К.ААБИДА ЯШИРИЛГАН


ХАЗИНА
Суфий символикасида К,алб бир вактнингузида х,ам
плохой билимлар хазинаси ва х,ам мистик билиш ор-
гани х,исобланади. Хадиси к,удсийда “На осмондаман
ва на ердаман, балки мен бандамнинг кдлбидаман”
деб айтилгани билан тасдикданади. Кдлб худди куз-
гу каби ИЛОХ.ИЙ нурни акс эттиради. \ак, к,иёфасини
куриш учун уни яхшилаб тозалаш керак. \ак,ик,ат йу-
лига кирган соликнинг барча хдракати ана шу зангни
кетказишга, яъни олам яратилишининг сир-синоати,
тайб олами сирлари х,ак,ида ак,лий-мантик,ий идрок
этишга кдратилиши лозим. Илохда булган ишк,, чек-
сиз мухдббатгина Кдлбнинг мусаффолигини таъмин-
лайди. \ак,ни билиш зох,ирий “Мен’дан воз кечиш ва
х,ак,ик,ий “Мен”ни урнатиш оркдли к,улга киритилади.
Оламни билиш асосида Ишк, туради, дейди мута-
факкир. Ишк, нималигини англаган инсонга бутун дунё
сир-синоати ва мох,ияти аён булади:

Эй ишк,, кариб кимиё сен,


Бал ойинаи жах,оннамо сен.
Инсонники халк, килди Халлок,,
Йук, т и й н а т анга ба кайри туфрок-
Сен ким анга ошнолик, э тти н г,
Туфрокка кимиёлик, э тти н г.
О лтин килдинг узорин онинг,
Балким тани хоксорин онинг.
Бу навь ила доки к,илмадинг бас,
Хажр утика солдинг уйлаким хас.
Хам олтин улуб бу пайкари хок,
Хам улди бу навъ холису пок.
12 Шухрат Сирожиддинов

Ким к,илди сенга назорни ровшан,


Курди еру кукдагин муайян.
Чун боккали и хти ёр т о п т и ,
Х,ар сорики бок,ти, ёр т о п т и 7.

Маъноси: Эй, ишк,, гаройиб кимёсан. Сен оламни кур-


сатувчи кузгудирсан. Сен азалдан шундай яратилгансан.
Сен инсоннингтупрок,танини олтинга айлантирдинг.уни
х,ажр утида тоблаб, нуксонлардан тозаладинг. Кимки
сенга диктат к,илган булса.унга еру кукдагини аник, кур-
сатдинг. Кимки бу кузгуга к,арашни ихтиёр этган булса,
кдерга к,арамасин,у ерда Ёрни - Аллох,ни топди.
Суфий уз калбида илох,ий тажаллиётни кура
олиш даражасига етиши керак. Румий масаллари-
нинг бирида суфий ошнаси билан бир бокда кириб
к,олибди. Х,еч нарсага к,арамай чекада утириб, боши-
ни осилтирганча хаёлга толибди. Ошнаси ун д ан :“нега
Аллох, неъматлари аломатлари булган бу гузаллик-
дан завк,ланмаяпсан?” деганда, у: “Бу аломатларни уз
кдлбида кура олган яхширок,” деб жавоб берган экан.
Суфийни х,ак,ик,атга етказадиган йулбош чи, бу -
Ишк,дир. Бу х,иссиёттасаввур ва тахайю лни уйготади.
Тахайю лсиз “га в в о с” ум м о н тубидан “х,икмат
дурлари"ни олиб чик,а олмайди. “Агар кимда фаол
тахайю л булмас экан, у м уам м олар н ин г мох,иятини
оча олмайди. У курдир”, дейди машх,ур тасаввуф
назариётчиси Ибн А рабий. Инсон м оддий оламда
акс этган Х,ак, ж ам оли н ин г зух,уротидан Тангрининг
нечоглик,, юз бор, м инг бор, миллион бор куркамрок,
эканлигини англаши ва Х,ак,ик,ий ишк,дан мает бу-
либ, яъни билиш воситасида ул Олий Зотга к,араб
интилмоти даркор.
7
Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. МАТ, 9-жилд. —Т.: Фан, 1999,
308-310-бетлар.
Алишер Навоий акидалари 13

Кадимги юнон файласуфи Плотиннинг таълимо-


тида шундай дейилади: Бу дунёда жонсиз нарса-
нинг узи йук,, барча нарсаларга жон ато килинган.
Бирок, фак,атгина инсон руки Илохий рух, билан
якин алокага (бирликка) эга. Шу сабабли инсон
руки вахдатга караб интилади (инсоннинг энг
олий максади жисмоний колипдан кутулиб, илохни
вахдатга кайтишдир. Бунинг шарти борликнинг
илохий гузаллигини сезиш ва ахлокий хаётини та-
комиллаштиришдан иборат. Алишер Навоий буни
инкор этмайди:
Кайси тара ф ким анга бериб нозор,
Д уст жамоли булубон жилвагар.
Балки булуб узлуги х,ам бартараф,
Куз ки солиб, ёр куруб к,ар тараф .
Ким бу си ф ат Ишк,да маслуб эрур,
Х,ар неки андин келур,ул куб эрур...8.

Аммо мутафаккир масалага кенгрок назар таш-


лайди. Инсон аввал-бошдан олий даражадаги акл
ва тафаккур билан таъминланган (инсон калби - илм
хазинаси). Унинг зиммасидаги бош вазифа илохий
неъмат булган она заминни обод килиш, юксак циви-
лизацияга элтиш ва бунинг гарови булган ЭЗГУЛИКни
асрашдир. У уз ибтидосида кобилиятининг жузъий ва
содда куринишига эга холда яратилган.Тангри инсон-
га мехнат, изланиш ва тафаккур билан аклан ва маъ-
нан ривожланишни ирода килган. Бошкача айтган-
да, унинг калбига яширилган илмларни кашф килиш
натижасида Куръони каримда баён килинган, Аллох
фаришталарга намойиш килган комил инсон дара-

’ Алишер Навоий. Хайрат ул-аброр. МАТ. 7-жилд. -Т.: Фан, 1991,


206-бет.
14 Шухрат Сирожиддинов

жасига етиши керак. Инсон камолоти эволюцияси-


ни кузатиш Тангрига завк, беради. Зеро, инсон турли
кашфиётлар, хатоликлар ва адашишлар воситасида
Х,ак,ик,атга як,инлаша бошлайди. Х,ак,ик,ат шуки, инсон
охир-ок,ибатда Аллох,нинг борлигини тушунади ва
Унинг бу заминни, одамзот ва оламни яратишдан асл
макдадини тушуниб етади. Х,ак,ик,аттушунчасининг на-
воиёна талк,ини шудир. Шунинг учун х,ам Навоий уз
асарларида одамларни тафаккур к,илишга, илм ортти-
ришга, юксак маънавий-ахлок,ий даражаларни эгалла-
шга чак,иради.Тафаккур к,илиш инсонда уз вужудининг
мукаммал яратилганидан таъсирланиш, борлик,нинг
муъжизавий суратда мутаносиблигидан, хдётий жа-
раёнларнинг мустахкам к,онуниятларга эга эканлиги-
дан хдйратланишдан бошланади. Хдйрат инсонни илм
олишга йуналтиради. Бир томондан, х,ар бир нарсада
Аллох, кудрати ва муъжизасини сезиш, Унинг санъат-
корлиги даражасидан хдйратланиш инсонни уз акдий
салох,иятини табиат к,онуниятлари ва хдётф алсаф аси-
ни чукуррок,урганишга йуналтирса (юк,оридаги парча-
да келтирилган ишк,нинг“ойинаи жах,оннамо”лик хусу-
сияти), иккинчи томондан, ишк, узининг “ким ёгар’лик
хусусияти билан инсонни маънавий камолотга халал
берадиган худбин кдрашлардан, ижтимоий иллатлар-
дан кутилишга, юксак фазилатларни касб этишга ун-
дайди. Ил мда юксалиш дониш мандликка олиб келади.
Д ониш мандлик фозиллик, яъни юксак маънавиятни
таъминлайди. Мутафаккир асарларида адлу инсоф,
сабр-к,аноат, карам-саховат, мехр-мурувват кднчалик
улутланса, кибр-хаво, таъма ва манманлик билан
ботлик, к,атор иллатлар кдттик, кораланади. Нафсоний
лаззатларга берилиш, х,аёт мазмунини факат шах-
сий манфаатларни кондириш дан иборат деб билиш
Алишер Навоий акидалари 15

ва шу йулда хдракат к,илиш инсонни Х,ак,ик,атдан


йирокдаштиради. Аксинча, илм урганиш камолот
сари интилишнинг асосий воситасидир. Илм инсон ва
олам муносабати, х,аёт мохдяти ва олий умуминсоний
кддриятлар х,ак,ида мулохдза юритишга.тажрибада си-
наб куриш оркдли х,ак,ик,ат сирларини очишига ёрдам
беради. Натижада инсон шахсий нафсоний к,арашлар
исканжасидан кутулиб, Аллох, таоло уни нега «халк,
ичинда беаваз» (яратилганлар ичида беназир) к,илиб
куйганини ва унинг зиммасига моддий олам учун
масъуллик.табиат ва жамиятни тарак,к,ий эттириш ва-
зифаси юклатилганлигини англай боради. Ушбу масъ-
уллик ва вазифа инсонни ер юзида кечаётган барча
ик,тисодий-ижтимоий, сиёсий жараёнлар, инсоният
такдирига хавф тугдирувчи омилларга локдйд булма-
слик, дунёда Эзгулик хукм ронлик к,илишига эришув
учун курашишга чорлайди.
16 Шухрат Сирожиддинов

ИПЩ ФАЛСАФАСИ
Ишк,ни туйиш фак,ат инсон зотига такдир
к,илинган. Ибн ал-Арабий шундай келтиради: “Би-
лгинки, табиий иш кдан м урод х,айвоний рухдаги
куш илиш дир, рухдний ишк, эса Аллох,нинг уз кулига
(инсонга) ва кулнинг уз П арвардигорига ишк,идир.
У бандаларини севади ва бандалар х,ам уни. Бу
иш кдинг макдади иккала том ондан х,ам севиш ва
севилиш дир. Рух, Х,ак,нинг бир заррасидир. Ш унинг
учун х,ам у \ак, учун севимли. Инсон рух,и Х,ак, ва ин­
сон орасидаги робита булиб хи зм ат к,илади ва Ишк,
оркдли М абда (Аллох,) танилади. Инсонга ана шу
неъмат берилгани учун х,ам барча хилкдтлар ичида
энг ш араф лиси х,исобланади”.
Тасаввуфда танга “рух, зи н д о н и ” сиф атида к,араш
мавжуд. Инсонга унинг тан-ж асади Аллохда там о-
ман куш илиб кетишига йул куймайди. Шу жихдтдан
у “улмасдан туриб ули ш и ”, яъни таф аккур билан
Аллох, х,ак,ик,атини англаб етиши зарур. Аллох, тао-
ло инсонга х,ак,ик,атни излаш кдбилиятини ато этди.
Шу сабабдан о д а м зо д и хтиёрсиз равиш да тинмай
изланади, м оддий олам си р -си н оатин и билишга
ош икдди. Аллохда булган интилиш, уни англаш йу-
лидаги изланиш лар тасаввуф да “ишк,” туш унчасини
иф одалайди.

М уни билким, ж ахон ф онийдур асру,


Х,ак,ик,ат ахли зиндонидур асру.
Б у ким Х,ак, айлади И нсонни мавжуд,
А нга мав ж удликдин борч а мак,суд.
Э рур Х,ах амрига ма ъ мур булмок,,
Б у ишдин узгадин ма ъ зул булмок,-
Алишер Навоий акидалари 17

Чу макбуби хакикий улдурур ул,


А нинг васли сори к,ат ь айламок йул...
Б у йул и ч раки бех,ад дарду самдур,
Узок, т о р т а р , вале икки кадамдур.
Б ири узлукни килмок, булди фоний,
Я на бир доги топмок, булди они.
Киши узлукни куймай они топм ас,
Тенгиз ке ч май дури я к т о н и топм ас.
Б уузлукдин кутулм ок чора сози,
Н има йук уйлаким ишк,и ма ж озий 9.

И нсоннинг Аллох, - Х,ак,ик,ат том он интилиши,


яъни к,албидаги ирфон хазинаси тилсим ларини
ечиб бориш и, дастлаб, уз вужуди ва м оддий борлик,
х,ак,ик,атини англаши, уни акд, илм йули билан ур-
ганиш идир. М оддий ва маънавий гузалликларни
урганиш га интилиш ва тажриба к,илиш тасаввуф да
“маж озий ишк,” туш унчаси билан и ф од ал ан ад и .А л и ­
шер Н авоий “М аж оздин макдад х,ак,ик,ат эканин
изхдр к,илмок, ва суратдин (шаклдан, моддиятдан)
тараз (ният, сабаб) маъни эканин падидор (равшан)
к,илмок,” деб бир к,итъасини бежиз ном лам аган.Унда
шундай келтиради:

М а ж оздин манга максуд э рур каки кий ишк,


Н ед инки, axjiu каки к а тк а бу т а ри к а т эрур.
М а ж оздин ч ук а ки к а тга йул т о п а р ошик,
Килур ма ж озни на ф йи улки, бекакикат эрур.

Маъноси: М оддий гузалликка шайдоликдан макдад


х,ак,ик,ий ишк - яъни Аллох,ни тасаввур этишдир. Чунки

9 Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун. МАТ, 9-жилд. —Т.: Фан, 1991,


195-196-бетлар.
18 Шухрат Сирожиддинов

х,ак,ик,атни (Аллохни) изловчи одам уни мажоз (мод-


дий гузаллик) оркдли топади. Кимки буни инкор к,илса,
демак, у х,ак,ик,атни билмайди.
М аж озий ишк,нинг бир куриниш и и нсоннинг ин-
сонга мухдббатидир. Инсон биом авж удот сифатида
табиатнинг аж ралмас булаги хи собланади. И н со н ­
нинг гузалликка ш айдолиги хам иш вдир, илм йу-
лидаги ф идойилиги унинг муайян (илмий, диний,
фалсафий ва ш.к) сох,ага м ухаббатини англатади,
Ватанга м ухдббат хам маж озий ишк,дир. “Ватанни
севмок, - и й м о н д ан д и р ” деб бежиз айтилмаган. Зо-
тан, маж озий ишк, зам ирида Аллох, сифатлари ётади.
Уларни англаш, таж риба килиш аса А ллохни кашф
этишга як,инлаштиради.

М а ж озий ишк, булди субхи анвар,


Х,ак,ик,ий ишк, анга хуршеди ховар.
М а ж озий ишк,дин у р тан са ж онинг,
Б ориб сайли ф анока хонумонинг.

Х,ак,ик,ий ишк,дин э сгай насиме,


Е т и б онинг насимидин шамиме.
Б улуб маъшук,и аслий чорасозинг,
Х ,акикат^ а бадал булкай ма ж озинг10.

Шу уринда Н авоий “маж озий ишк,”ни кенг маъ-


нода туш унаётганини хисобга олиш керак. Бу Пар-
вардигор том онидан инсонга азалдан баркам ол
булиш вазиф аси юклатилганига иш орадир. И н ­
сон хаёти д аво м и д а жуда куп ж исм оний ва рухий
к,ийинчиликлар оркали хаёт м актабини утайди, та ­
ж риба туплайди ва камолотга эриш ади. Н авоий ана
10 Алишер Навоий. Фарход ва Ширин. МАТ, 8 жилд. —Т.: Фан, 1991,
197-198-бетлар.
Алишер Навоий акидалари 19

шу йулни Аллох,ни таниш йули деб билади. Бунда


Ишк мух,им урин тутади. Ишк, тушунчасини буюк
мутафаккир фак,ат Парвардигорга тугридан-тугри
мухдббат куйиш билан чекламайди.Унинг учун Ишк
билим ва юксак фазилатлар, ахлокий етуклик касб
этишга интилиш завкидир. Навоийнинг тасаввуфо-
на ишк ифодаланган лирикасига диккат киладиган
булсангиз, ундаги гояларнингумумий махражи илм
урганиш, баркамол булиш, гузалликни севиш ва
кадрлаш, ахлокан етук булиш ва инсонпарварлик
фазилатларига эга булиш атрофида бирлашади. Ма-
жозий ишкнинг объектлари бех,исоб ва уларнинг за-
мирида,сузсиз,Х.аётфалсафаси сири яширин. Инсон
маънавий баркамоллик оркали хдкикий инсонлик
мох,иятини касб этади. Шундагина инсон Аллох,нинг
севимли бандасига айланади. Баркамоллик - бу Гу-
заллик, Эзгу ахлок, Юксак маънавият ва илмлилик
тушунчаларини ифодалайди. Уларга эга булиш осон
эмас. Навоий ишк инсонни камолга етказувчи асо-
сий восита, дейди:

Комол э т касбким, олам уйидин


Санга фарз улмагай гамнок чик,мок,.
Жах,ондин нотамом утм ак биайних,,
Эрур х,аммомдин нопок чик,мок,.

Маъноси: Камолотга эришишга хдракат килгинки,


сенга бу дунёдан гамгин (нодон ва ахлокан нопок)
утиш мумкин эмас. Такомиллашмасдан (окил ва фо-
зил, доно булмасдан) утмок худди хдммомга кириб,
ювинмасдан чикмок кабидир.
Ишк, эзгулик ва багрикенглик тамойиллари инсон
хдёти ва дунё тизимининг асоси булиб, самимий инсо-
20 Шухрат Сирожиддинов

ний муносабатлар, шахснинг мукаддас ва пок тинчли-


ксевар туйтулари асосида пайдо булади, деб ургатади
буюк мутафаккир. Инсон номига муносиб булиш энг
олий шарафдир.
Навоий ишк тушунчасига илох,иётчи олимлар-
га хос ёндашган. Унинг фикрлари буюк христиан
илох,иётчиси Августин, юнон файласуфларидан Пло­
тин томонидан айтилган фалсафий мулохдзаларга
ухшаб кетади. Тасаввуф назариясида х,ам шундай.
Тасаввуфда борлик,, ундаги моддий ва рух,оний
олам ишк оркали бир-бирига ботланади. Ориф,
Ишк, Парвардигор учбурчаги. Ориф - доно, куп
нарсани билувчи, Навоий таъбири билан айтганда,
Ишк МОХ.ИЯТИНИ англаб етган инсон. Ошик дейсиз-
ми, мах,жур дейсизми, мажнунми ё машраб дейсиз-
ми, яна унлаб шундай таърифи орифга тутри кела-
диган атамаларни санаб утиш мумкин. Учбурчак-
нинг кайси тарафидан караманг, Парвардигор ва
ориф уртасида Ишк туради. Инсон - х,ам ошик, х,ам
маъшук. Парвардигор-да ошик х,ам маъшук булиши
мумкин. Зеро, Парвардигор х,ам инсонни севади.
Навоий “Садди Искандарий” достонида ёзади:

Як,и.ч англасам, ъайр бордур адам,


Узинг ошику ишку маъшук, х,ам.

Барча гузалликларнинг, инсоний баркамоллик-


нинг мазмунини Парвардигор белгилаб берган. Ин­
сон рух,и Х,ак тажаллийсининг бир зарраси экан, у
хдмма вакт узининг мабдаси (асл маконига) караб
интилади, яъни баркамол булишга хдракат килади.
Ориф Парвардигорга интилар экан, моддий олам-
нинг гузалликларига, уларнинг канчалик комил
Алишер Навоий акидалари 21

к,илиб яратилганига лок,айд карай олмайди. Ишк


факдтгина Гузаллик билан ошно. Гузаллик- дейди
Ибн ал-Арабий узининг “Футухдт ал Маккия” асари-
да, - барча нарсаларда мужассам, шу сабабли дунё
гузал. Парвардигорнинг узи х,ак,ик,атда гузал ва гу-
залликни севади, кимки гузалликни севса, Гузални
(Аллох,ни) х,ам севади, кимки Гузални севса, дунёни
х,ам севади.
Ул уг мутафаккир “ишк,” ахдини уч к,исмга була-
ди: “Аввалги к,исм авом ишк,идурким, авом ун-нос
орасида бу машхур ва шоъедурким, дерлар: “Ф а­
лон фалонта ошик, булубтур”. Ва бу навъ киши х,ар
навъ кишита булса булур, шатаб ва изтиробларича
лаззати жисмоний ва шахдати нафсоний эмас ва бу
кисмнингбийикрак мартабаси шаръий никохдурким,
бори халойик,к,а суннатдур ва мубох,... Иккинчи кием
хавос ишкидурким, хавос ул ишк,к,а мансубдурлар.
Ул пок кузни пок назар билан пок кузга солмокдур
ва пок кунгил ул пок юз ошубидин кузтолмок ва бу
пок мазхдр воситаси била ишк,и покбоз махбуби
х,ак,ик,ий жамолидин бах,ра олмок,... Учинчи кием
сиддикдар ишкидурким, алар Х,ак,нинг тажаллиё-
ти жамолита мазохир воситасидин айру вола ва
матлубдирлар. Ва ул мушохдда бехудлитида алар-
дин шуур, алардин маслуб. Шухудлари иститрокка
етган ва ул истиерокдин истихдок макомин
х,осил килган. Агар хдводис ели сипехр гулшани
аврокин учурса, аларга андин хабар йук, ва анжум
гулбаргларин х,ар сори совурса аларга андин асар
йук”11.

11 Алишер Навоий. Махбуб ул-кулуб. МАТ, 14-жилд. —Т.: Фан, 1998,


66-69-бетлар.
22 Шухрат Сирожиддинов

Яъни сиддик,лар ишк,и замонавий тилда айтган-


да: уларнинг Х,ак,ни куз билан мушохдда к,илиш
умидлари узни унутиш даражасига етган ва бундан
х,ам утиб, хдлок булиш мак,омига кутарилган була-
ди.Агар ходисалар бурони осмон гулшанининг бир
к,абатини учириб кетса, улар бехабар ва агар юлд-
узлар гулбаргини хдртомонга совурса, буларга асар
килмайди. Уларнинг х,ислари Х,ак, жамолини куриш
ташвиши билан ишдан чикдан, шавк,-завк,лари эса
Унга булган ишкларининг х,ужуми остида йук,олиб
битган.
Ориф х,ар бир заррада Парвардигорнинг тажал-
лийсини сезади ва улардан завкданади хдмда борган
сари Парвардигорнинг бек,иёс куч-кудрати фусункор-
лигига асир була бошлайди. Асирлик унинг кдлбида
илох,ий пильни кузгатади.
Алишер Навоийнинг ижоди тула-тукис инсонни
х,ар томонлама баркамол к,илиш гояси тарсиботи-
га кдратилган. Шу жих,атдан ишк,нинг турли маъно
товланишларига дуч келамиз.Улу^ мутафаккиримиз
дунёкдраши буйича Ишк, - бу, инсонни фаолликка
чак,ирувчи, камолотга ундагувчи хдётбахш кучдир.
Ишк,, эзгулик ва багрикенглик тамойиллари инсон
хдёти ва дунё тизимининг асоси булиб, самимий
инсоний муносабатлар, шахснинг мукдддас ва пок
тинчликсевар тyйfyлapи асосида пайдо булади.деб
ургатади буюк мутафаккир. Инсон номига муносиб
булиш энголий шарафдир.
Алишер Навоий акидалари 23

ДИНИЙ БАЕРИКЕНГЛИК
Навоий - буюк мутафаккир шоир. У узигача булган
барча диний-фалсафий ва мистик таълимотларни
чукур урганган олимдир. Унинг ижоди узигача ярати-
лган барча диний тоялар, буюк фалсафалар, уларнинг
форсий ва туркий шеъриятда акс этган талк,инларини
узида мужассам этган булиб.уларни янгича хдссослик
билан к,айтатак,дим этади.Унингдостон ватазалларида
акс этган илмий-бадиий, диний-фалсафий тафак-
кур кулами шу к,адар кенгки, баъзи байтлар шарх,и
укувчидан них,оятда чук,ур билимларга эга булишни
так,озо этади.
Навоийнинг диний таълимотларга муносабати
узига хос. “Хдйрат ул-аброр” достонида “Кунгулнинг
уч х,айрати” тавсифига батишланган булимда бунинг
ифодасини куриш мумкин. Уч хдйратда, мох,иятан,
Навоийнинг дин х,ак,идаги фалсафий-тасаввуфий
кдрашларининг уйтун тарздаги муъжаз хулосаси кел-
тирилган. Хусусан, кунгил-рух,нинг иккинчи хдйратида
динлар х,ак,ик,ати очиб берилади. Кунгил самони сайр
к,илиб, энг юк,ори оламга етиб боради:

Чун боридин юк,к,ори урди алам,


Юккориги пояга куйди к,адам.
Курди ушал х и т т а и бутхоное,
Xpp бутининг х,айъати дурдонае.
Анда не рах,бон эди, не бархаман,
Лек бори бутлар эди сиймтан.
Х,ар буте бутгарга парастишда мает,
Уйлаки бут саждасида бутпараст.
Мунча раройибгаки к,илди гузар,
Айлади ибрат кузи бирла назар.
24 Шухрат Сирожиддинов

Б ар ч асида зикру суж уд англади,


М а ъ ри ф атуллох,га шухуд англади.
Ю зланиб уз х,олида са й р а т анга,
Б ирга минг улди яна х,айрат анга 12.1*3
Маъноси: энг юк,ори оламга кадам к,уйганда, бут-
хонага кузи тушди. У ерда на рох,иб ва на барах,ман
бор эди. Ф акдт кумуш танли бутлар булиб, улар худди
бутпарастлар бутга сажда килгандек, узларини бунёд
этган Бутгарга парвона эдилар. Бу таройиботларга дуч
келган кунгил уларга ибрат кузи билан кдради. Барча-
си (Бутгарга) сажда ва зикр билан бандлигини курдию,
динлар х,ак,ик,атини англади. Бу х,олатдан бир хдйрати
минг булди.
Навоий фикрича, динлар турли хил булишига
к,арамай,уларнингхак,ик,ати-асосида ягона Парварди-
горга ситиниш туради. Х,атто, бутпарастлик х,ам Аллох
таолонинг тажаллиётларидан бирига ситинишдир,
демакким, барча динлар аслида биргина Аллох, та-
олога сажда киладилар. Ш унинг учун узга динларни
коралаш, уларга муросасиз булиш нотутридир. Шу
фикр «Писон ут-тайр» асарида тасдикданади:
Колмаса олам м ато ъ идин ж их,от,
Узга навь улеай санга ул дам си ф от.
Куфр ила UMOHFU уреайсан илик,
Бу там а ъ дин о ч илгай бир эшик.
Чун э шик очилди не куф ру не дин,
Ич кари киргач, кутулдинг барчадин.
Куф ру имон рох,равеа кеш эмас,
А сл йулда банди рох,е, беш э мас 15

12 Алишер Навоий. Хайрат ул-аброр. МАТ. 7-жилд. -Т.: Фан, 1991,

90-91-бетлар.
13 Алишер Навоий. Дисон ут-тайр. МАТ, 12-жилд. - Т : Фан, 1996,

239-240-бетлар.
Алишер Навоий акидалари 25

Маъноси: Инсон феъл-атвори ва амалида Олам


матосидан (материал олам к,обитида уралашиб
к,олишдан) х,еч нарса «.олмагач, дунёга бошкдча на-
зарташлай бошлайди.Куфр ва имон мох,ияти х,ак,ида
тафаккур к,ила бошласа, бу хдракатдан бир эшик
(х,ак,ик,ат) очилади. Ичкарига киргач (уни англагач),
барча (мавжуд диний ва эътикддий фарк,лар, ке-
лишмовчиликлар, диний ихтилофлар) арзимасли-
гини тушунади. Куфр ва имон муросасизлиги Аллох,
х,ак,ик,атини билиш, яъни диннинг туб мох,иятини
англаш йулида тусикдан бошк,а х,еч нарса нарса
эмас.
Шоир юкдридаги сатрларда бу дунё Эзгулик учун
яратилгани, Парвардигор учун диний таълимотлар-
нинг турлича булиши ахдмиятсиз булиб, инсон нафс
иллатларидан кутулиб, маънан юксак фазилатлар касб
этиши ва турли илмларни тараккий эттириш оркдли
акдан оламнинг яратилиш мох,иятини тушуниб етиши
мух,имрок,, деган тояни илгари сургани куриниб ту-
рибди.
26 Ш ухрат С ирож иддинов

АХЛОК, ВА НАФС ТАРБИЯСИ


Алишер Навоийнинг хдётий позициясида энг кузга
куриниб турадиган жихдт, бу - жамиятнинг ахлок,ий
пойдеворини мустах,камлаш, инсонлараро муносабат-
ларда юксак маънавий кддриятларнинг устувор були-
шини таъминлашга хдракатдир:
Ким бу ч аман ичра хиромон эрур,
Б ор ч аси бир - бирига мехмон эрур.
Х,ар кишиким бор эса, ёре анга,
Кар кишиким ёр эса, боре анга. .
Инсонлараро муносабатларда шундай салбий
жихдтлар борки, Навоий фикрича, уларнинг касофати
эзгулик ва мехр-шафкдт жамият маънавий хдётининг
асосини ташкил этишига, жамият ривожига жиддий
туск,инлик к,илади, инсоний кддриятларнинг топтали-
шига сабаб булади. Бу иллатларнинг энг куп таркдлгани
рах,барларнинг муросасиз булиши (батрикенгликнинг
акси), бойларнинг бахиллиги (саховатпешаликнинг акси)
ва доно хдмда акдли кишиларнинг мол-давлатга уч бу­
лиши (камтаринлик ва хоксорликнинг акси) булиб, бу уч
иллатжамиятга озор берувчи энгхунук х,олатлардир:
Уч кишидин у ч иш ёмон куринур,
С анга арз айлай axyiu дунёдин:
Ш охдин тундлур, санидин бухл,
Молра майлу х;ирс донодин 14.
Инсон такомиллашувига катта зарар етказадиган
ушбу иллатлар Геродот айтгандек, “кддимдан инсонга
хос булиб,хдмиша к,уркув,хавотир,жах,л,батритошлик,
ёвузлик, душ манлик каби унсурлар билан уйтунлашиб
келади. Ш охнингтундлиги натижасида юзлаб бегунох,
одамларнинг ёстити к,уриши мумкин булганидек, бой
кишининг бахиллиги шафкдтсизликдан дарак беради.
14 Алиш ер Навоий. Бадоеь ул-васат. МАТ, 5-жилд. —Т.: Фан. 1990,499-бег.
Алишер Навоий акидалари 27

Д ононинг мол-мулкка ружу куйиши, х,ирс курбонига


айланиши, айник,са, жамият учун хдлокатли бир
хдлдир. Д ононинг тубанлашуви инсониятнинг тубан-
лашувидир. Юнон афсонасига кура нафис санъатлар
кашфиётчиси булган машхур уста Дедал узига Талое
исмли жуда кобилиятли йигитни шогирдликка танла-
ган экан. Кунлардан бир кун Талое илоннинг жатини
топиб олибди-да, у билан дарахтни них,оят нозик
килиб арралабди. Буни Дедал кургач, кунглида х,асад
уйтонибди ва санъатда узидан утиб, унинг обрусига
соя туширмаслиги учун уни кдлъадан итк,итиб юбо-
рибди. Халк, тез орада вокдадан вок,иф булгач, Дедал-
ни жазога мах,кум этган экан.
Мух,аммад А бу Таззолий “Их,ё ул-улум а д -д и н ”
асарида шундай ривоятни келтиради: «Муса
алайх,иссалом Аллох, таоло хузурига бораётган
чотида Арш и аъло соясида бир киш ини куриб, унинг
мартабасига них,оятда хдваси келди ва уз-узи-
га, шубхдеиз, бу улут зот Тангри таолонинг севган,
ардокди бан даси д ир ” деди. Кейин Аллох, таолодан у
к и ш и н и н ги см и н и билдириш ни сураган эди, П арвар-
дигор уз пайтам барининг саволига ж авоб бермай,
бундай д е д и : “Сенга унинг амалларидан учтасини
айтаман. Биринчидан, у Аллох, уз фазлу карам и б и ­
лан бошк,а бандаларига берган неъматларга х,асад
к,илмасди. Иккинчидан, ок,падар эм ас эди. Учинчи-
д а н ,ти й б а т ва чак,имчилик к,илмаган эд и ”.
Алишер Навоий ижодида дустлик, ота-онага
хурмат, тилга эътибор, чак,имчилик, фиску фужурлар-
дан сакданиш масаласи марказий уринларда туради
десак, хато к,илмаган буламиз. Инсоннинг маънавияти
унинг атрофидагиларга муносабатида билинади. Му-
носабат, аввало, сузда зох,ир булади:
28 Шухрат Сирожиддинов

Кулок,да асра гаронмоя сузни ю ф икр э т


Ки, дурсиз улсо не булеусидур садаф холи.
Сузунгни доеи кунгил ичра асрагилким, х,айф
Ким, уйла дур ж ни гухардин э ткасен холи.
Бу дур ж у икки сада ф ни т у л а дур э тка н га
З ихи улувви гухрр балки гавхрри алий.
Ёки бошк,а бир к,итъасида:
Навоий, ти л и н г асрагил зинхрр
Д есангким, емой дахр ишидин фусус,
Н азар к,илки, ук, оези ти л си з учун
Килур то ж варлар била дастбус.
Неча то ж вардур, кесарлар бошин,
Чу хангомсиз наема т о р т а р хурус.
Тасаввуф таълимоти х,ар бир нарсанинг к,арама-к,арши,
тескари томони мавжудлигини, хдётнинг курашдан иборат
эканлиги, х,ар бир нарсанинг ибтидоси ва интих,оси бор
булиб, оламнинг бок,ий эмаслигини тушунтиради. Масалан,
ботиний (куринмас) олам ва зох,ирий (куринувчи) олам,
хдёт-улим, билим-нодонлик, ирода-иродасизлик, кувват-
заифлик,эшитиш-карлик, куриш-курлик ва ш.к.
Навоий ижодиётида х,ам барча ундан олдинги
мутасаввиф - мутафаккир шоирлар ижодида булгани
сингари нафс ватамага к,арши кдноат, х,иммат, саховат,
худбинликка ва хдсадгуйликка кдрши ж увонмардлик
каби улут фазилатлар к,арама-к,арши куйиб келинади.
Навоий ёзади:
Х,ар кимки, к р н о а т та р а ф и н исбати бор,
Барч а эл аро тавозу ъ у и зза ти бор,
Улким, та м а ъ у х и р с била ул ф ати бор,
Я хши - ёмон ичра з и л л а т у н а кб а ти бор15.
15 Алишер Навоий. Махбуб ул-кулуб. МАТ, 14-жилд. -Т.: Фан, 1998,

53-бетлар.
Алишер Навоий акидалари 29

Кдноаткднча рох,ат ва фаротатбулса.унингакси булган


тамаъда шунча разиллик ва укубат бор, дейди Навоий.
Инсон бу ижтимоий иллатлардан устун турмоти, Н а­
воий айтганча “узни макдад м анзи лига” , яъни камо-
лот сари интилмоси лозим:

М олу мулк, х,ар недур соликка банд,


7урт такб и ри ф ано урмок, баланд,
Х,ар неким еайри талабдур, ташламок,,
Узни макрад манзилига бошламок,16.

Навоийдаги солик, бу - тасаввуф тарик,атларидаги


дарвеш ёки биродарлар эмас, балки жамиятнинг од-
дий аъзоларидир. Макдад-манзили х,ам тасаввуфда
айтилганидек.ф ано ва бак,о макдмлари ёки Аллох, би­
лан кушилиш макдми эмас, балки маънавий, ахлок,ий,
илмий юксалишнинг олий даражасидир. Солик агар
хдётда кдноатли булса, унга яшаш учун зарур булган
талаблардан узга нарсаларга эх,тиёжи к,олмайди. Бу
эса инсон онгини захдрлаб турган купгина иллатлар­
дан форит булиш ва комил инсон даражасига ети-
шишнинг гаровидир:

Элка шара ф булмади ж оху насаб,


Л ек шара ф келди х,аёву адаб...
То бу васила била т о п и б кабул,
■ М аксади аслий сори булсай нузул.

Инсондаги ёмон хислатларни санаб, унинг сонини


курсатиш мушкул: у шундай йулга кириб к,олганки,
тугрироти, маърифатсизлик ок,ибатида узининг
кайси иши тутрилигини х,ам яхши билмайди. Навоий
огохдантиради:
16 Алишер Навоий. Дисон ут-тайр. МАТ, 12-жилд. —Т.: Фан, 1996,
238-239-бетлар.
30 Шухрат Сирожиддинов

Бафлат агар булса бу ишдан даме,


Ким йук, анингдек кишига мотаме.

Инсон биринчи навбатда гунохдардан сакданишга


хдракат к,илмоти лозим:

Узни к,илиб софилу ошуфтацол,


Хрр негаким, айлагайсан иштисол.
Гарчи анга манфаати булмасун,
Жа*д этким, маъсияти булмасун.

Гунохдардан сакданишнинг биринчи шарти ёмонлик


килмасликдир:

Яхшилик ар айламасанг иш чоки,


Айламаеил бори ёмонлик, доги.

И ккинчи шарт бировга озор бермокдан сакда-


нишдир:

Асра узунгни биров озоридин,


Кимсага озурдалик, изхрридин.

Килма улус ирзу иёлига к,асд,


Айлама эл жонию молиса к,асд.

Учинчи шарт кули очикдикдир:

Базл тарик,ини шиор айлагил,


Х,ар неки борингни нисор айлакил.

Маълумки, тасаввуфда Х,ак,к,а етишиш йулида


Солик “ ш ариат”, “та р и кд т” ва “ х,акик,ат” манзилла-
Алишер Навоий акидалари 31

ридан утиши керак. Бунда у Аллох,ни б и л и ш н и н г


к,уйидаги х,олатларини б о ш и д а н кечи р ади : ав-
вал о лам н и билиш м уш куллигидан к,урк,иб саро-
симага тушиш, хд йронликда к,олиш, кейин ташк,и
дунё нарса-х,одисаларини муш охдда эта бошлаш,
зох,ирий м уш охддадан аста-секин мох,иятни идрок
к,илишга утиш. Мох,иятнинг улутворлигини х,ис этиб,
уни кашф К.ИЛИШ билан рух,ий-тафаккурий к,оник,иш
туйиш.
Алиш ер Н авоийнинг “Х д йр ат ул-аб р ор ” достони-
да кунгил таърифига берилган “Уч х,айрат”и тасав-
вуфдаги билиш назар ияси ни н г батоят гузал тасвир-
ланган иф одасидир. Билиш уч потонада утади:
1. Или ул-як,ин. (Ук,иш, урганиш, мантик,ий хулоса
чикдришдаги назарий билимлар, масалан, слов куй-
диришини билиш каби.
2. Айн ул-як,ин. (Кузатиш ок,ибатида кдтьий хулоса-
га келиш. Масалан, олов куйдирганидан сунг руй бе-
радиган х,олатни мушохдда к,илиш).
3. Х,ак,к, ул- як,ин. (Идрок к,илиш, узида х,ис к,илиш.
Масалан, оловда узи куйиб, куйиш не эканлишни анг-
лаш каби).
Инсон узлигини, МОХ.ИЯТИНИ билиб борар экан,
рух,ини палид унсурлардан тозалай боради,
ахлокдн покланади. Бу унинг такомиллаш иш ига,
Х,ак, мох,иятига як,инлашишига олиб боради. Бирок,
бу йул жуда маш акдатли булиб, ошик, куп риёзатлар
чекиш и мукдррар:

Л ек С емуре и ста га н ул ж ам ь и тайр,


Ким сулук ичра р и ё за т бирла сайр.
А йлабон чун узни к,обил крлдилар,
Ул талабдин васл х,осил кдлдилар.
32 Шухрат Сирожиддинов

Сенда хам билкувва ул мавжуд эрур,


Феълеа келса даво мак,суд зрур17.

Семурт (Х,ак,)ни излаб чикдан кушлар,- дейди


Навоий, - куп риёзатлар чекдилар ва васлга эриш-
дилар. Сенда х,ам шу кувват мавжуд, фак,ат яхши
ишлар макдадга етказади. Бу масалада Боязид Бис-
томийнинг ажойиб таъбири бор. У инсоннинг х,ар
иккала кули унг булиши керак, дейди. Унг к,ул фа-
риштаси яхши ниятларни, чап к,ул фаришгаси инсон
йул куйган ёмон ишларни ёзиб бораркан. Агар кар
икки к,ул хайрли ишлар билан банд булса, бу инсон
Аллох,нинг сахий кулидир. Шунда Навоий айтгани-
дек:

Бордур инсон зотида онча шараф,


Ким ямон ахлок,ин э тса бартараф.
Булмаса фиръавнлиснинг пайрави,
Колмас ондин жуз си ф оти мусавий.

Азиз Насафийнинг“3убдатул-х,ак,оик,” асарида ин­


сон йули х,ак,ида шундай дейди: “сулук - араб тили-
да юришни билдиради, Демак, солик ташки одамда,
шунингдек, ички оламда деса х,ам булади, сайр
килувчи кишидир. Сулук - Худога караб йул олиш.
Агар сузларимни тушунмаган булсанг, бошкача ту-
шунтираман. Билки,тасаввуфда сулук ёлтон сузлар-
дан яхши сузларга, ёмон ишлардан яхши ишларга,
бефойда хислатлардан яхши хулкка ва уз вужуди-
дан Олий Зот (Аллок)нииг вужудига юришдир. Шу
фазилатларга эга булгач, маърифат нурлари унга
пешвоз чикадилар ва у (солик) оламдаги нарсалар-
17 Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. МАТ, 12-жилд. -Т.: Фан, 1996,302-бет.
Алишер Навоий акидалари 33

нинг асл к,иёфасини куради, яъни у Хак, вужудида


Кайта тугилади.
Инсондаги ёмон хислатларни санаб, унинг сонини
курсатнш мушкул: у шундай йулга кириб колганки,
тугрироги, маърифатсизлик окибатида узининг к,айси
иши тугрилигини х,ам яхши билмайди.
Алишер Навонй “Лисон ут-тайр” достонида шундай
бир эпизодни келтиради.Унда бир к,уш:“Иблиси лаин
макр-х,ийла билан мени ярамас ишларга ундайди, кун-
глимга х,ар хил васвасалар солади. Ундан кутулишга
х,еч бир акдим етмайди” деб Худхуддан маслахдт
сурайди. Худхуд айтадики, “инсоннинг ёмон йулдан
юришига шайтон эмас, нафс сабабчидир, чунки нафс
шундай бир балоки, унинг олдида х,атто юзта шайтон
хам ип еча олмайди:

Нафсинг онча кургузур талбисни,


Ким, к,илур шарманда юз иблисни.
Сенки ёр улдунг бу янглие нафс ила,
Не учун шайтондин эткайсен гила?

Демак, нафс - инсондаги энг ёмон иллат. Нафсдан


форигбулмаган киши ишхни бу гунохчиркидан покла-
ши зарур. Нафснингдахшатли бало эканлиги шундаки,
агар каноат куп яхши хислатларнинг ибтидоси бул-
са, у ёмонликларнинг ибтидосидир. Масалан, нафси
бузук одам мол-дунёни яхши куради. Охибатда ву-
жудини магрурлик эгаллайди. Магрурлик манман-
ликни, манманлик худбинликни келтириб чихаради
ва хоказо.
Шунингдек, нафс таъманинг хам онасидир. Нафси
бузук инсоннинг кузи узгалар чунтагида, бахтида,
фаровонлигида. Навоий буни коралар экан, ёзади:
34 Шухрат Сирожиддинов

Куп олтин, кумуш сари кул сунмосил,


Ки тутса н г ка ф тингни к,ора занг э тар.
Кунгилда доси майлини асрама,
Ки, кунглунгни доси х,амул ранг э та р 18.

Инсоннинг уз мех,нати билан х,алол кун куриши


узгаларга к,арамлик ва мутеликдан келиб чикддиган
турли салбий ижтимоий куринишлардан сакдашини
шоир шундай тушунтиради:

Синук, сафолким, май дурдин ичкали, топсанг,


Кабул айлагил жоми салтанат Жамдин.
Иликка кирса курук, нон, маош учун чекма,
Н ашот неъматининг миннатини Х ртамдин.

Инсон хдётдан матрур, бошини тик кутарган х,олда


утишни ният к,илса, саховатпеша булсин, дейди На-
воий хддиси шариф курсатмалари асосида. Зеро, бе-
рувчи к,ул хдмиша юк,оридадир:

Кишики, илгини устун тилар, сахо к,илдик,


Кулида зах,ри Х,алох,илу гар Хизр суйидир.
Ки, бергучи агар улсун гадою олсучи шох,,
Берур илик юкррию олур илик куйидир.

Сахийлар к,айси тоифа ва табакддан булмасин,


улар асл инсонлар булиб, хдмиша эл тамида, юрт
дардига шерикдирлар. Шу сабабли уларни эл-юрт
х,урмат к,илади, иззатини жойига к,уйиб, бир умр ях-
шилик билан эслайди, шоир ёзганидек, икки дунё
саодати уларга ёр:

18 Алишер Навоий. Наводир уш-шабоб. МАТ, 4-жилд. —Т.: Фан, 1989,


495-бет.
Алишер Навоий акидалари 35

Кирмагай ж аннат ичра х,еч бахил,


Гарчи ул булса саййиди курайший.
Бормагай дузах ичра сахий,
Филмасал булса бандой хрбаший.
Ёки яна бир к,итъасида:

Бийик макрмига улким тилар, сабот керок,


Ки эгриликни куюб, тузлук айласа канун.
Туз улса соясида эл тиниб, манор киби
Сипех,р уйида турар карнлор, нечукки сутун.
Гар эгридур ёсубон уку боеланиб буйни,
Булур кабак, йикочидек беш-унча кунда нигун19.

Х,а, эгриликни билмаган одам х,еч к,ачон ёлтон га-


пирмайди. Ёлтон эса инсонни турли мудх,иш хато-
ликларга дучор к,илади. Ок,ибатда турли жиноятлар
содир булиши ва инсонинг маънавий инкирози, ту-
банлашувига олиб келиши мукдррардир. Ок,ил инсон-
нинг вазифаси донишмандларнинг угитларига к,улок,
осиб, уларнинг панд-насих,атларидан керакли хулоса
чикдришдир.Узидаги ёмон иллатлардан иложи бори-
ча тезрок, кутулмоти даркор, акс х,олда йиллар куюн
'мисол утиб кетиши.умр интих,осида эса иллатлар гир-
добидан чик,иш амри мах,ол булади:

Биравким хирадманднинг нуктасин


Кулокига осмас, не нуксон мунга.
Жавох,ирни термак анга саъб эса,
Эрур сочмамослик худ осон мунга20.

19 Алишер Навоий. Гаройиб ус-сигар. МАТ, 3-жилд. -Т.: Фан, 1988,


532-бет.
20 Алишер Навоий. Бадоеъ ул-васат. МАТ, 5-жилд. — Т.: Фан, 1990,
503-бет.
36 Шухрат Сирожиддинов

Улу-F шоиримизнинг х,аёт фалсафаси ва таълимоти


даврлар утса х,ам уз долзарблигини йук,отмайдиган,
хдтто бугунги кунда х,ам барчамиз учун дастуруламал
булиш даражасида тарбиявий ахдмиятга эга бебах,о
манбадир. Навоий асарларининг асрлар оша бизнинг
давримизгача тиллардан тилларга, диллардан дил-
ларга кучиб, уз машх,урлигини йукотмай келаётганли-
ги,бир суз билан айтганда, Алишер Навоий буюклиги-
нингсири х,ам мана шунда!
Алишер 11авоий акидалари 37

ХУЛОСА
Алишер Навоийнинг ижтимоий-ахлок,ий к,арашла-
рида эзгулик ва багрикенглик, одамийлик биринчи
уринда туради.
Буюк мутафаккир уз асарларида жамиятни тако-
миллаштириш, инсонларни кдйта тарбиялаш масала-
ларини фалсафий-дидактик ва тасаввуфий-ирфоний
ёндашув оркдли ечишга хдракат к,илади.
Тасаввуф узининг поэтик, бадиий шаклига кура
фалсафий-бадиий дунёкдраш ва мафкура жих,атидан
ижтимоий х,аёт ва инсоннинг ижтимоий идеаллари-
нингтасвиридир.Тасаввуф - Х,ак, ва инсон уртасидаги
мухдббат назарияси Алишер Навоий учун жамиятни
поклаш, инсонларни тутри йулга йуллаш, адлу инсоф,
мех,р-мурувват,рах,м-шафк,ат,тинчлик ва батрикенглик
тамойилларини жамиятнинг етакчи кучига айланти-
риш йулида олиб борган фаол кураш ида к,ул келган.
Тасаввуф даги х,аётни севиш, табиатни илох,ий
мазх,ар сифатида тан олиб, унинг барча неъматларини
кддрлаш, шу билан бирга, курраи заминнинг ободон-
чилиги, халкдарнинг осуда ва тинч х,аёт кечириш и.ту-
бан ахлок,нингтарк,алишига йул куймаслик учун масъ-
улият х,исси Алишер Навоийга “комил инсон” концеп-
циясини куйлашда айни муддао булди.
38 Шухрат Сирожиддинов

МУНДАРИЖА
Кириш....................................................................................... 3
Инсон бурчи.............................................................................7

Инсон кдлбида яширилган хазина................................... 11


Ишк, фалсафаси.................................................................... 16
Диний баррикенглик........................................................... 23
Ахлок, ва нафс тарбияси.....................................................26
Хулоса.................................................................................... 37
Алишер Навоий акидалари 39

КАЙ ДЛ Л Р УЧУН

(
Адабий-илмий нашр

Шухрат Сирожиддинов

АЛИШЕР НАВОИЙ
АК.ИДАЛАРИ

Мух;аррир:
Тулкин Тотаев
Техник мух;аррир:
Гулноза Ортикова
Муса^хих,:
Дилноза Рустамова

“Navoiy universiteti” nashriyot-matbaa uyi.

Теришга 2018 йил 10 декабрда берилди.


Босишга 2018 йил 20 декабрда рухсат этилди.
Бичими: 84x108 1/3£ «РТ Sans» гарнитурасида
офсет босма усулида офсет котозида босилди.
. 1,25 шарт. б.т. 2,04 хисоб нашр. таб.
Адади 500 нусха. 77-сон буюртма.

“Мухаррир нашриёти” матбаа булимида чоп этилди.


100185, Тошкент шахри, Чилонзор тумани, 20л -мавзеи,
Сугалли ота кучаси, 5-уй. E-mail: muharrir@list.ru
ISBN 978-9943-5636-0-5

563605

Вам также может понравиться