Вы находитесь на странице: 1из 88

НАВОИИ ҒАЗАЛЛАРИ

(насрий баён, шарҳ ва изоҳлар)

“ В А У 0 2 ” пакЬпуо^
То8НкепГ-2013
ЬЮ'К: 821.512.133(092) Ка\о1у
КВК 74.200.58+3(5Ё) 1
N14

Нашрга тайёрловчи
филология фанлари доктори, профессор Б.Тўхлиев

Масъул муҳарир
филология фанлари доктори, ирофессор Ҳ.Ҳомидов
Тақризчилар
иедагогкка фанлари доктори, профессор М.Мирқосимова
филология фанлари номзоди, лоцент И.Ёкубов

Навоий Ғазаллари
(насрий баён, шарҳ ва изоҳлар) —Т.: Вауог, 2014. — 88 Ь.

18В!Ч 978-9943-4144-9-5
Мазкур китобяа Алишер Навоийиинг “ ғароийб ус-сигар”
девонидаги априм ғазапларнинг насрий баёни ва қисқача
и л м и й изоҳлари к ел ти р и лган . У л ар н и н г б ар ч аеи еоҳа
мутахасислари том онидан амалга ош ирилган.
Р и со л а Н и зо м и й н о м и д аги Т Д П У и л м и й м ето д и к
кенгаш и томонидан наш рга тавсия этилган. У умумий ўрта
таъ л и м м а к т а б л а р и , а к а д е м и к л т ш ей л ар , к а с б -ҳ у н а р
коллеж ларининг ўқигувчи ва ўқувчиларига, талабаларга,
ш унингдек, Алишер Навоип ҳаёти ва ижодини ўрганиш билан
қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжаллантан.

Китоб ИТД -1-165 "Таълич босқичларида бадиий асарларни


шарҳлаш ва нзохлаш йўли билан ўрганишнинг илмий-методик
асосларини тадқиқ этиш" мавзусидаги грант лойиҳалари
доираспда бажарилган.
\]СУК: 821.512.133(092) Ма\о!у
КВК 74.200.58+3(5Ё) 1
18В^ 978-9943-4144-9-5
с То'\1!уе\- В.. 2013.
£ «Вауог» пак!и1уоГ1. 2013.
Кириш ўрнида

Н авоий ғазаллари халқимизнинг кўнглидан муносиб жой


олган. Улар яратилган даврларидан бери халқимиз ардоғида.
М угафаккир адибимиз ғазалларининг наш ри, тадқиқи ва
таҳ л и л и га оид кўплаб и л м и й ва о м м аб о п м ақ о л ал ар ,
рисолалар, китоблар яратилди. Ш унга қарамай, уларнинг
мазмун ва моҳиятини тўла англаш , ҳис қилиш осон иш
эм асли гин и ҳам и н ко р этиб бўлмайди. У ларнинг и чки
моҳиятини тўла туш униш нинг мураккаблиги, улардаги сиру
синоатларнинг к\т! хрлларда очилмасдан қолаётгани ҳам
сир эмас.
Кейинги йилларда мана шу бўш лиқни тўлдириш учун
н а в о и й ш у н о с о л и м л а р и м и з . м ум тоз а д а б и ё т и м и з и н г
билим донлари анча катта куч ва ғайрат сарф лаш м оқда.
Буларнинг дастлабки натиж алари сиф атида “ Н авоий ва
ёш лар т ар б и я си ” , “ М аънолар олам ига саф а р ” си нгари
китоблар юзага келди. Уларда марҳ\'м устоз Нажмиддин
К ом и л овн и н г катта ҳажмдаги м еҳнатлари ни нг маҳсули
бўлган айрим намуналар чоп этилди.
Бу гаш аб бусн и н г давом этаётган и эса кўн ги л л ар н и
хушнуд қилади. Қ ўлингизда китобда усгоз Н аж м иддин
К о м и л о в н и н г , ш у н и н г д е к , К а р о м а т М у л л а х ў ж аев а,
Дилнавоз Ю суповаларнинг “ ғароийб ус-сиғар” девонидаги
айрим ғазаллари тадқиқи асосидаги насрий баёнлари ҳамда
илмий ш арҳҳамда изоҳчари жамланган. У ларянги “ Н авоий
ғазаллари ни ў р ган ам и з” туркум идаги б ири нчи китобга
ж ам ланган. К и то б н и н г к ей и н ги қи см лари ҳам наш рга
тайёрланмокда. Уларнинг ҳам Сиз азиз китобхонларга тез
орада етказиш умидидамиз.
Ғазал сиралари “ғароийб ус-сигар” девонидаги сираларни
англатади. М ундариж адаги ном ғазалл ар н и н г б ири нчи
мисрасидан олинган.

Ф илология фанлари доктори, профессор


Б.Тўхлиев
5
1-Ғазал

Ашрақат мин акси ш ам сил-каъси анворул-худо,


Ёр аксин майда кўр, деб ж омдин чиқди садо.

Ғайр нақш идии кўнгул жомида бўлса занги ғам,


Йўктур, эй соқий, майи ваҳдат масаллик ғамзудо.

Эй хуш ул майким, анга зарф ўлса бир сингон сафол,


Ж ом ўлур гетинамо, Ж амш ид — ани ичган гадо.

Ж ому май гар бўйладур, ул жом учунн қилм оқ бўлур


Юз жаҳон ҳар дам иисор, ул май учун минг жон фидо.

Д айр аро хуш аҳти расво бўлғали, эй муғбача,


Ж оми май тутсанг, мени девонадан қил ибтидо.

Токи ул майдин кўнгул жомида бўлғач жилвагар


Чеҳраи мақсуди маҳв ўлғой ҳамул дам моадо.

Ваҳдате бўлғай муяссар май била жом ичраким,


Ж ому май лаф зин деған бир ис.м ила қилғай адо.

Сен гумон кнлганднн ўзга жому май мавжуд эр \р ,


Билм айин наф й этма бу майхона аҳпин. зоҳидо.

Таш налаб ўлма. Н авоий, чун, азал соқийсидин


“ Ишрабу, ё айюҳал атш он" келур ҳар дам нидо.

- V ------- V --------- - V ---------- - V -


ф оилотун фоилотун фоилотун фоилун
рамали мусаммани маҳзуф

4
Луғат
ашрақат мин акси шамсил- б ир л а ш ув и , ж а м ул ж а м
каъси анворул-худо — худо бўлишини ҳам англатади.
косасининг аксидан ҳидоят масаллик — каби, ўхшаган,
(йўл кўрсатувчи, раҳнамолик бамисоли.
қилувчи) нурлари порлаб ғамзудо - ғам н и, дунё
чиқци. ташвишини кетқизадиган.
ёр - дўст, севгили. Аммо бу зарф - идиш.
ерда Х удованд м аъносида синған софол - сопол коса
келтирилган. парчаси, кўчма маънода синиқ
акс. — илоҳий нурнинг кўнгил, хоксорлик.
тажаллиси. жилоланиб, порлаб гетинамо - олам ни
кўриниши. кўрсагувчи.
май - ичимлик. Орифона жамшнд — қадимги эрон
маънода илоҳий тажат-лийдан подшоларидан.
сархушлик, муҳаббат завқининг нисор — бағишлаш. туҳфа
гўлиб-тошиши. қилиш.
жом — май ичилади ган дайр — зардуш лийлар
идиш. коса. Бу ерда 1) ориф ибодатхонаси, бутхона,
инсон қалби за 2) илоҳий наср о н и й роҳиблар
тажаллий акс этган моддий йиғиладиган жой, шунинг-
дунё, борлиқ маъноларида дек, дунё маъноларида
келган. ишлатилади. Тасаввуфда ориф
ғайр — Алоҳдан бош қа ин сон лар м аж лиси, пири
нарсалар. яъни дунё. Ғайр комил ҳузури. Чунончи. дайр
нақши - дунё ташвишлари. пири шу7 маънодадир.
соқий - 1) яқин дўст; 2) муғбача — зардуш тий
маъшуқа; 3) пири комил; 4) оташпарастлар ибодатхонаси
парвардигор. Бу байтда пири (д ай р )н и н г хизм аткори.
комил маъносида келтирилган. Тасаввуфий маънода пирнинг
майи ваҳдат — бирлик, сўзи ва насиҳатлари. файзу
я гон ал и к майи. О риф она тароватин и муридларга
маънода Худо дийдорига ошиқ етказуъчи киши.
инсоннинг қалбида илоҳий нур девона - илоҳий жазба
порлаб, унинг руҳининг теккан ошиқ инсон.
Мутлақ руҳ билан қўшилиши ибтидо — бошлаш. аввал,
ва шу туфайли олий маънавий бошланадиган жой.
лаззат топиши. Айни пайтда чеҳраи мақсуд —мақсад юзи.
илоҳийлик ва моддийликнинг Аллоҳ нурининг порлаб намоён

5
бўлишгт, нлохип ҳақиқатнинг м аж лиси, ориф лар суҳбат
аёнлашуви. қиладиган жой.
маҳв бўлмоқ - иўқолиш, зоҳид — умрини тақво ва
кўринм ай қолиш . эриб. тоат билан ўтказадиган
қоришиб кетиш. парҳезкор одам.
маодо - Аллоҳдан ў'зга азал соқийси —Аллоҳ таоло,
нарсалар, яъни моддий дунё. "ишрабу ё айюҳал-атшон” —
ваҳдат — бирлршиш. ичин гиз, эй таш налар
лафз — сўз, ибора. (Куръон. Бақара сураси, 60-
нафй — танқид, инкор. оят)
майхона - комил инсон нидо —овоз, садо.

Насрий баён

Э р тал аб ч и қ қ а н қуёш к о с а с п н и н г а к с и д а н ҳ и д о я т
нурлари порлаб кўринди ва Х удонинг ж ам олин и унинг
таж аллисида кўр, деб олам дан садо чикди.
Эй соқи й , агар Худодан ўзга таш виш лар, моддий дунё
ғаму андуҳи кўнгил о й н аси н и кир қилган бўлса. бу кир
— зан гн и ф ақат илоҳий таж аллий нури, шу нур завқи
билан ю виш мумкин.
Бу нур, бу май ш ундай аж о й и б ки , унга бир си нган
со п о л коса бўлаги — ф а қ и р к и ш и кў н гли ҳам иди ш
бўлиш и м у м к и н , ўш ан д а ж ом — бутун о л ам и и
кўрсатад и ган бўлади ва бу ж ом дан м ай ич ган . яъ н и
таж ал л и й н у р и д ан баҳра то п ган одам , гадо б ў л са-д а,
ўзини подш одай ҳис этади.
Агар жом билан май ш унақа бўлса. бу жом учун юз
ж аҳонни бағиш ласа, бу май учун м инг ж о н н и ф идо қилса
арзийди.
Эй пир сўзини келтирувчи, пир м аж лисида ҳуш ёрлар
ҳушини йўқотиб, бехуду расво бўлиш учун йиғилган экан,
агар пир мужцаси, сўзини етказмок^и булсанг, буни мен
девонадин бошлагин.
Ш уида бу илоҳий нур — майдан кўнгил жоми ёриш иб
кетиб, чеҳраи мақсуд — Аллоҳ жамоли намоён бўлади ва
ўша заҳоти Аллоҳдин бош қа нарсалар йўқолади.
6
Ш ундай ҳолатда май билан жом. яъни илоҳий тажалли
билан дунс ёки кунгпл орасида бир яқинли к, бирлаш иш
юз берадики, “ж ом " ва “ м ай” сўзларини галаффуз қилган
одам ҳар и к к и с и н и бир ном (сўз) б и л ан и ф о д ал аш и
мумкин.
Эй зоҳид, сен ўйлаётган жому майни айтаётганим йўқ,
чунки бу сен назарда тутган жому май эмас, билмасдан
дарвеш ларни маломат қилма.
Эй Н авоий, азалий зот Парвардигори олам тажаллиси
нуридан бебаҳра бўлма, чунки У нинг ўзи ўз калом ида
“И чинг. эй таш налар!” деб қўйибди.

Шарҳ ва изоҳлар

Атиш ер Н авоийнинг тўрт девондан иборат “ Хазойин ул-


м ао н и й ” (“ М аънолар хази наси” ) номли л и р и к ш еърлар
тўплами ушбу ғазал билан бошланади. Анъанага мувофиқ
ғазал матлаъи (биринчи байти)нинг биринчи мисраси араб
тилида битилган. Худди шу арабча жумла мазмуни кейинги
байтларда давом эттирилали ва шоир назарда тутган маънолар
б и р и н -к е т и н р ав ш ан л аш и б , турли таш б еҳ -ги м со л л ар ,
истилоҳтар билан ўқувчига етказилади.
Бугина эмас, ушбу газал ўзидан кейин келадиган ғазаллар
учун маълум маънода дастурий хусусиятга эга. Яъни унда
улуғ шоир дунёқараш ининғ асосий йўналиши акс этган ва у
кейинги ғазалларда давом эттирилган. Шу маънода мазкур
ғазал м а ъ н о л а р и н и тў гр и т у ш у н г а н о д ам Н а в о и й
девонларидаги бошқа газалларни ҳам англаб етишга капит
топади ва шоир идеаллари оламига кириб боради.
Ғазалда олам ни нг илоҳий м оҳияти ва буни англаган
инсон завқ>' шавқи, қалб сурури ифодаланган. Ҳудудсиз бу
олам Яккаю ягона Атлоҳнинг тажаллий нури билан барҳаёт,
мунаввар ва жозибали. Ш укур, шу қудрат барча жисмларни
б и р -б и р и б и л ан в о б аст а э т ад и , улуғ м у н т а за м л и к д а
сақпайди, барқарор ва пойдор этади. Ушбу нурнинг Қуёш
кўриниш ида беқиёс неъмат бўлиб, ҳар саҳар порлаш и, барча
7
жонзотлар, жумладан, И нсон қалбини ш одликка лим м о-
лим этиш и аён ҳақиқат. Аммо Қуёш ҳам бир тимсол, бир
ташбеҳ, холос. Илоҳий ҳақиқат, тажаллий бундан-да улкан,
у жами борлиқни, жумладан, қуёш ни ҳам қамраб олади. Бу
Ҳ ақиқат ва беинтиҳо Кудратни ориф инсон, пири комил
англаб етади. Буни англаган ориф, вали зотлар ҳам қалблари
порлаб, шу м аъ ри ф ат н ури н и бош қа талабгорларга
етказадилар. Ёр акси билан ош но этадилар.
Д и ққат қилсанги з, ғазалда ж ом ва май истилоҳлари
бош идан охиригача бир-бири билан боглиқ, аммо хилма-
хил талқинларда давом этган. Ж ом моддий дунё ва май эса
Ёрнинг тажаллисини акс эттирувчи ва унга боғланган кўнгил
иш қи тугёнини англатувчи тимсоллар экан, бунда уч маъно
бир-бири билан боғлиқ ҳолда зуҳур этади: 1) илоҳий нур
жилоси; 2) дутгё; 3) инсон қалби.
И н со н агар ф ақ а т дунё таш ви ш л ар и (зан ги ) б и л ан
б оғлан са, у И ло ҳ и й нурдан бебаҳра қоладн. Ҳ олбуки ,
инсоннинг олий мақсади — ўз А слиятини идрок этиш ва
Унга қайтишдир. Ш у боис у кўнғил кирларини ювиб, уни
Аллоҳ нури акс этган жомга айлантириш и лозим, чунки
ана шу даражага етган одам дунёнинг ўзи Атлоҳ ж амоли
акс этган мазҳар ва жом эканини англаб етади. Ш унда инсон
ўзини қудратли, мукаммал ҳис этади ва фақир, хоксор бўлса
ҳам бу м уҳаббат о таш и д а п и ш и б , подш о Ж ам ш и д д ан
кучлироқ сезади. Бунда қуйидаги ривоятга иш ора ҳам бор:
дейдиларки. ш оҳ Ж амш ид майни ихтиро қилгандан кейин,
дониш мандлар кўма гида шундай бир жом ясатган эканки.
агар унга май тўлдирсалар, бутун олам ва унинг воқеа-
ҳодисалари акс этар экан. Ж амш ид, бутун оламни шу жомда
кўриб турар экан. (И скандар ясаттирган кўзгу ҳам шундай
хусусиятга эга бўлган дейиш ади).
А л и ш ер Н а в о и й ш у р и в о я т л а р г а и ш о р а қ и л и б ,
бири нчидан, ориф инсон қалби ҳам олам ни ва илоҳий
тажаллийни кўрсатадиган кўзгудир, чунки у И ш қ, илоҳий
сирлар. ҳикматларта тўла деган ғояни ифодаласа, иккинчидан,
дарвеш нииг синиқ кўнгли (“сингон сафол’") Жамшид каби
шоҳлар қалаҳилан ҳам эътиборлироқ, қимматлироқ бўлиб.
айни шу “синиқкўнгпъчар” Илоҳнурини акс эггириб. дунёни
кўрсата олади, деган фикрни билдиради.
Ана шу “си н и қ кўнгиллар” садоқати, муҳаббати уларни
пири комилларга яқинлаш тиради ва улар тажаллиёт майини
биринчи бўлиб ичадилар. Ҳол мартабасига кўгариладилар
ва бундай вақтда улар учун жом ва май, яъни дунё ва илоҳ
қўш илиб кетади. П арвардигор қудрати. ж амолини бутун
моҳияти билан ҳис этиб, сархуш бўладилар.
Н авоий бу ўринла Илоҳий тажаллий билан моддий олам
и н сон д а б ирлаш ган деган ваҳдат ул вужуд таъ ли м о ти
гоясини олга суради: май билан жом орасида шундай бир
Я го н а л и к ҳоси л б ў л ад и к и , қ а й с и д у н ё, қ ай си илоҳ
эканлигини ажратиш мумкин бўлмай қолади.
Ш ундан кейин ш оир дарвеш лар тилга оладиган “ м ай” ,
“ майхона" сўзларини тушунмай, уларни мазаммат этадиган
зоҳирбин. маънолар си рридан бехабар зоҳидни танқид
қилади ва Қуръон оятига иш ора эгади. Бу оятда Мусо
пайғамбар ўз қавмини М исрдан олиб чиқиб кетаётганда,
қавм Мусога чанқоқпикдан нолиб мурожаат қиладилар.
Ш унла М усога “ Ҳ ассангизни қояга уринг” деган ваҳий
келади. П арвардигорнинг бу муж дасини эш итган М усо
ҳассасини қояга урганда, булоқ пайдо бўлиб. шарқираб сув
оқади...
Яънп Аллоҳ қудратининг чек-чегараси йўқ. олам Унинг
нури билан тўлиқ экан, буни англаш , бунга етиш иш ва
моддий ҳаёт билан маънавий ҳаётни ф айзли, мазмунли
қи ли ш га и н ти л и ш л о зи м , деган гоя Н ав о и й ғазали ни
м ағзини таш кил этади. Ш оир ай ни шу ф и к р н и қатор
а с а р л а р и д а и ф о д а л а б , ҳ аёт м а ъ н о с и . и н с о н и й л и к
маъносини руҳий ю ксалиш билан боғлаб талқин этади.
Кейинги газаллар шарҳи бунга мисолдир.

Н .К ом илов

9
2-газал

Зиҳи ҳуснунг зуҳуридин тушуб ҳар кимга бир савао,


Бу савдолар била кавнайн бозорида юз ғавго.

С еки топм оқ басе мушкилдурур. топмаслиғ осонким,


Эрур па^шолиғинг пинҳон, вале пинҳонлиғинг пайдо.

Чаман оташгаҳига оташ ин гулдин чу ўт солдинг,


Самандардек ул ўтдин кулга ботти булбули шайдо.

Не ишга бўлди беором кўзгу аксидек М ажнун,


Ю зи кўзгусида аксини гар кўргузмадп Лайло.

Қуёшға гаҳ қизармоқ, гоҳ сарғарм оқ эрур андин,


Км сунъ\тгг боғнда бор ул сифат юз минг гули раъно.

Недин юз гул очар и ш қ ўтидин булбул киби Вомиқ,


Ю зунгдин гар узори боғида гул очмади Узро.

Каломингни агар Ш ирин лабида қилмадинг музмар,


Иедин, бае, лаъл ўлур Ф арҳоднинг қон ёш идин хоро.

Ж амолинг партавидин шамъ ўти гар гулситон эрмас,


Недин парвона ўт ичра ўзин солур Халилосо?

Малоҳат бирла туздунг сарвқадлар қоматин, яъни


Ки мундоқ зеб бирла ул алиф ни айладинг зебо.

Қ аноаткинг далилин инзуво қилдинг, яна бир ҳам


Далил утпбуки "кокиъ " ҳарфидин халқайладинг “Анқо".

Навоий қайси тил бирла сенинг ҳамдинг баён қилсун,


Тикан ж аннат гули васфпн қилурда гунг эрур гўё.

у ----- ---- у _ _ _ у ----- ---- у ----- ----


мафоийлун мафоийлун мафоийлун мафоийлун
ҳазажи мусаммани солим
10
Луғат

зиҳий - оф арин, қойил. замирида яширинганлик


ажойпб. хоро — қаттиқ,
зуҳур — кўринмоқ. намоён тарашланмаган тош
бўлмоқ. ошкоро бўлмоқ. партав —нур. шуъла. чақин.
савдо — ҳою ҳавас, сафо
девоналик. ташвпш. орзулар. гулситон — гулистон
хаёллар, уриниш - интил 11шлар Халилосо — Халил каби.
кавнайи — икки дунё Халил — Мброҳим
бозор — кўчма маьнода: п а й ға м б а р н и н г л а қа б и ,
ташвиш-талашишлар, муомала- худонинг дўсти дегани.
муносабат, дунёвий ҳаёт Қуръонда келтирилишича, у
пинҳон - яширин. кўринмас, подш о Намруд том онидан
пайдо - равш ан, очиқ, гулханга таш ланган, аммо
кўринадиган ёнмаган.
оташгоҳ — олов қўраси, малоҳат - м улойим лик,
ўчов, оловлн жой. “ Чаман жозибадорлик. дилкашлик
оташгоҳи” - гулзор. очилган сарвқад —тик ва гўзал қомат
қизил гуллар. инзиво - узлат,
Самандар - афсонага кўра гўш а н и ш и нл и к , од а мларда н
оловда туғилиб, олов ичида ўзини четга олиш
яшавдиган жонисор. қоиеъ —қаноатли одам
шайдо - ош иқ. ошуфта. Анқо — А фсонавий қуш.
масту девона топилм ас, кўринмас қуш,
сунъ — сан ъаткорли к. Симурғ
яратиш, ижод қилиш алиф — араб ёзувининг
узор - юз, чеҳра биринчи ҳарфи. Тикка
музмар - яш ирин, бўлганлиги учун г\'зал қоматлар
беркитилган. нарсани нг утгга ўхшатилган

11
Насрий баён

Эй Т ан грим , аж о й и б к и , С сн и н г ҳусн ингн нг нам оён


бўлиш и — порлаш идан ҳар кимда бир талпи ниш ҳосил
бўлибди. Бу таш виш , орзу-ҳаваслардан икки дунёда юз хил
ғавғолар юз берибди.
Сени тоим оқ жуда қий ин , балки топм аслик осонроқ,
чунки к ў р и н и ш и н г я ш и р и н , ам м о я ш и р и н га н и н г
кўриниш ингдир.
Г у л зо р л ар , б о ғл ар га о л о в р а н г гуллардан ў т -а л а н га
солдинг, О ш иқи шайдо булбул бу гулзор — оловга ўзини
самандардек отиб, кулга айланди.
Агар Л айлининг юзи кўзгусида аксинг кўринмаса эди,
М ажнун оунча беором бўлмаган бўларди.
Қуёш нинг баъзан қизариш и (ш аф ақ), гоҳида сарғайиш и
(кундузи) С ен дандир, зеро, сан ъати нг боғида юз м инғ
раъно гуллар сифати мавжуд.
Узро ю зининг гули яш наб очилмаганда В омиқ булбул
каби бунчалик и ш қ ўтида ёниб куйламаган бўларди.
Сўзингни Ш ирин лабида яш ирмаганингда, Ф арҳоднинг
қонли ёш идан қаттиқ тош лаълга айланармиди?
С енинг ж амолинг порлаш идан агар ш амънинг шуьласи
гул и стон д ай бўлиб к ў р и н м аган и д а, п а р в о н а И броҳим
пайғамбардай ўзини оловга таш лармиди?
Сарвқомат гўзшт инсонлар қоматини дилкаш , жозибали
қи л и б я р атд и н г, я ъ н и гўё ул а л и ф н и ч и р о й л и қ и л и б
безатдинг.
Қ аноатнинг далилини узлат деб белгиладинг, яна шуки
“қонеъ" сўзидан “А нқо” сўзини келтириб чиқардинг.
Н авоий қайси тил билан С ени м ақгасин, ахир тикан
ж аннаг гулининг васфин қилишда соқовдир.

12
Ш арҳ ва изоҳлар

Бу газал девондаги биринчи ғазалнинг бевосита мантиқий


давомидир. Биринчи газалда иф одаланган м оддийлик ва
илоҳийликнинг бирлиги (ваҳдати) ҳақидаги фикр нккинчи
газалда, айтиш мумкинки, мисоллар билан тушунтирилган.
Яъни Аллоҳ тажаллиси борлиқни қамраб олгани, ҳаракатга
келтириб туриши, жумладан, инсон зоти, уни ўраб олган
муҳит, ҳаётн инг балқиб, яш н аб туриш и, товлани ш лар,
и н т и л и ш ва т а л и и н и ш л а р , я р а т и ш ва б у зи л и ш л а р ,
муҳаббатнинг узилмас торлари-ю, азоб-нашидаси — ҳаммаси
шу Тажаллиёт зуҳуридан экаалиги тасвирланади. Аммо буни
ҳамма ҳам идрок этмайди, ваҳцат ул- вужуднинг бу сиррини
ан глаган одам , ҳаёт м аъ н о си . и н с о н и й л и к м аъ н о си н и
чуқурроқ англаб етади, дейди шоир.
Аллоҳ зотини ҳеч кўра олган эмас, лекин унинг сифатлари,
нури бут\'н борлиқда мавжуд. Шу боиским, булбул гулга
талпинади, гулзор ҳусну жамоли уни мафтун эгади, у ўт ичида
пайдо бўлган самандардай, ўзини гулзор олови ичига отади.
Худди шу каби парвона ҳам айни шу илоҳий қудрат туфайли
шамъ шуъласига талпинзди ва оловга қўшилиб ёнади. Шу
қудрат, ш у куч В ом иқни У зрога, М аж нун ни Л айлига,
Фарҳодни Ш иринга ош иқ қилиб қўйган. Чунки Узро, Лайли,
Ш ирин жамоли —ҳар бири бир мазҳар. Яъни тажаллиёт нури
акс этган нуқта, м арказ. В ом иқ, М аж нун, Ш и р и н бу
нуқгаларда Илоҳнинг нурини кўриб, унга бехуд ва беқарор
бўлиб талпиналилар, шу мазҳарга етишиш билан Аълоҳнинг
ўзига ош иқликларини исботлайдғшар, яъни сифатдан Зотга
қараб борадилар. Лекин бунга покланиш ва қаноат йўли олиб
боради, дейди Навоий. Зеро, қаноатнинг далили парҳез, сабру
тоқатдир. Бунда сўз ўйини ҳам бор, яъни араб ёзувида
“қаноат” , “қонеъ”, “анқо” сўзларининг ўзаги бир:
Б ун д ан т а ш қ ар и , “ қ о н е ъ ” — тў й и н ган , р о зи деган
м а ъ н о л а р н и а н г л а т с а , “ А н қ о ’' — ҳеч қ а ч о н к ў зга
кўринмайдиган, аммо бор бўлган афсонавий қуш номи. Ана
шундай рамзларни яратган ҳам Худонинг ўзи, дейди Навоий.
Н .К ом илов

13
3-газал

Эй сафҳайи рухсоринг азал хаттидии инш о,


Дебочайи хуснукгда абад нуқгаси тугро.

Заррот аро ҳар зарраки бор. зикрингга зокир,


Дмтор аро ҳар қатраки бор, ҳамдинга гўё.

М аш ш отайи сунъунгдурур улким, нафас ичра


Кун кўзгусин ақш ом кулидин қилдтт мужалло.

Кун шаюти юзунг саждасидин бўлди муш аккал,


Тутт турраси қаҳринг елидин бўлди мутарро.

Сунъунг қилибон субҳни ул навъ мутнаъбил.


К им меҳр ўтин оғзидин этар ҳар нафас ифш о.

Гўёки куяр оғзи ул ўт ҳирқатидинким,


Анжумдин ўлур обилалар гирдида иайдо.

Муҳтож С енинг даргаҳинга хусраву дарвеш,


Парварда С енинг неъматинга жоҳилу доно.

Гул юзида булбул сенинг асроринга нотиқ,


Ш амъ ўтида иарвона С енинг ҳуснунгга шайдо.

У ш ш оқ аро, ё Рабки, Н авоийға мақоме,


Бергилки, С енинг ҳамдинга бўлсун тили гус.

- - V V - - V V - - V V - -
мафъулу мафоийлу мафоийлу фаълун
хазажи мусаммани ахраби макфуфи маҳзуф

14
Лукат
сафҳа — саҳифа мушаккал - шаклга кирган,
рухсор — юз шаклланган
азал — бош ланиш и йўқ турра - зулф, соч
зам он , азали й, ибтидосиз мутар|ю — тароватли, тоза
қадимийлик субҳ — ТО1ГГ
дебоча —кириш. муқаддима, мушаъбид - найрангбоз
бошланиш ифшо — фош қилм оқ,
абад - чексизлик. чексиз ошкора этмоқ
давомийлик. туганмас замон ҳирқат — аланга. ҳарорат,
ушшоқ - ошиқлар иссиқлик
заррот - зарралар анжум - юлдузлар
зикр — номини тилга олиш. обилалар — қавариқлақр,
эслаш, зокир - Аллоҳ исмини иуфакчалар
тилга олиб юргувчи одам гирд - атроф, айлана
амтор — ёмгир томчилари, парварда — тарбияланган,
ёғин парвариш қилинган
ҳамд - мактов асрор - сирлар
машшота - пардозчи, юзни, тугро - подш оҳ
сочни безайдиган одам фармонининг ифода белгиеи,
мужалло - сайқал берилган, шоҳона унвон
жилоланган

Насрий баён

С ен и н г ю зинг саҳиф асида азали йлик хати битилган,


ҳуснинг китоби аввгпида абадийлик муҳри —унвони мавжуд.
Борлиқдаги ж ами зарралар исм ларингни зикр этади,
ёмғирнинг ҳар қатраси ҳамдингни айтади.
С ен и н г қ)гд р ату сан ъ а ти н г б езак ч и си бир н аф асд а
кундузнинг кўзгусгши тун кули билан тозалаб жило берди
(Б унда зан глаган кўзгуни кул билан тозалаш назарда
тутилмоқда)
Қуёш нинг шакли Сенга сажда қилиш холатидан ҳосил
бўлган. Туннинг сочи қаҳринг шамолидан тозаланди.
Санъатинг тонгни шундай ҳийлагар қилибдирки, у қуёш
тафтини ҳар дамда оғзидан намоён қилиб туради.
Ул олов ҳаро р ати дан гўё оғзи к у й ган д ай атр о ф и д а
15
юлдузлардан сув пуфакчалари — қавариқлар пайдо бўлади.
С енинг ҳузуринга подш о ҳам, гадо ҳам муҳтож булиб,
интилади. Нодон ҳам, доно ҳам С енинг неъматпнг билан
парвариш топади.
Гул юзига шайдо булбул С енинг сиррингни сўзлайди,
парвона ҳам шамъ ш\т>ласига Сени деб талштнади.
Ё Раббим. Навоийга шундай мақом бергилки, С енинг
мақтовингта тили гўе бўлсин.

Ш арҳ ва изоҳлар

Бу ҳам Н аво и й н и н г ҳамд газалларидан. Б и р о қ ҳамд


ғазаллар ичида мунож от оҳангига йўғрилган ва Қ уръон
оятлари мазмуни ўзига хос тамсил ва ташбеҳларда бўртиб
и ф од ал ан ган л ар и ҳам бор. К ел ти р и лган газал ш ундай
хусусиятга эга. Чунончи, матлаъда, Аллоҳ таолонинг замон
ва м акондан таш қари, балки замон ва м ако н н и қамраб
олувчи. уни яратувчи азалий ва абадий Зот эканлиги, бу
Зотнинг хусну жамоли, кудрати ва яратувчилиги (сонеъ —
сунъ эгаси эканлиги) таъкидланади. Ш унлан кейин бутун
олам Аллоҳга зикр айтиш и, ш укронапар қилиш и, кеча ва
кундуз, тонг ва шом. оламу одам унга тобеълиги тараннум
этилади. Улуг ш оир Худо қудратини тоза. қалбга таъсир
этадиган таш беҳ — там силлар воситасида таъриф этади.
Ч ун ончи, маш ш ота (ю зни пардозловчи) сан ъаткорли ги
кундуз кўзгусини кеча кули билан тозалаб, жилолантирди,
дейиш билан кеча (тун)ни кундузсиз, кунни тунсиз тасаввур
қнлиш қи й ин , зеро, П арварднгор ўзаро зидликни бир-
бирига боғлиқ қилиб яратган. Бу — илоҳий ҳикмат: тунсиз
кун, кундузсиз тун чиройли эмас ва бутун бўлмайди. Кундуз
(қуёш нинг) мунаввар ш аклини Худонинг меҳрига, тунни
У нинг қаҳрига ўхшатганда ҳам, шу ҳикмат назарда тутилган.
Тонгда икки хил хислат бор: биринчидан, у ку'ёшнинг
ч и қи ш и , кун дузн и н г б ош лан и ш и дан дарак берса,
и к к и н ч и д а н , то н г ал д ам ч и ҳ ам д и р , я ъ н и б аъ зан кун
ёриш гандай бўлиб туюлса-да, аслида ҳали тун тугамаган
16
бўлади. Буни “ёлғон тонг" ҳам деганлар: “субҳи козиб” ,
“субҳи содиқ” (ёлгон тонт, чин тонг). Н авоий шунга ишора
қилиб тонгни найрангбоз деб айтади ва тонгни ҳар лаҳзада
огзидан олов ч иқари б, одам ларни алдайдиган ва ай н и
пайтда ҳайратлантирадиган масҳарабозга ўхшатади. Яъни
тонг ҳар лаҳзада Қуёш чиқиш идан ниш она бериб туради,
демоқчи. Аммо ташбеҳбағоят гўзат ва тоза. Навбатдаги байтда
ушбу таш беҳ яна давом эттирилган: тонгнинг отиш идан
олдин ю лдузлар осм онда ёр қ и н р о қ кўринади, бу гўё ўг
ҳароратидан масҳарабознинг огзи куйиб, лаблари гардишида
қабариқлар пайдо бўлган кабидир. Кейинги уч байтда Тангри
таолон и н г р и зқ берувчилик, одиллик сиф ф атлари
таърифланади ва бутун мавжудот Ундан баҳра олиб, Унга
интилиш и айтилади.
Н .Комилов

М120ППу пошП
Ю Р 1
ки{иЬхспа51

17
8-ғазал

Ҳар гадокнм. бўрёйи ф ақр эрур кисват анга,


Салтанат зарбафтиднн ҳожат эмас хилъат анга.

Ким ф ано туфрогиға ётиб қуяр тош узра бош.


Тахт уза эрмас музаҳҳаб мутгако ҳожат анга.

Ш аҳ юриб олам очар, дарвсш оламдин қочар,


Ҳам ўзунг инсоф бергилким, бу не нисбат анга.

Ҳар нс шаҳ мақсудидур. дарвеш нинг мардудидур.


Кўр нс ҳимматдур мунга, не навъ эрур ҳолат анга.

Ф акр кўйи туфрогин шаҳ мулкига бермас фақир,


Мул кўрким тенг эмас туфрог ила қиймат анга.

Ш аҳ сипаҳ чекеа, ф ақир аҳволига етмас футур,


Бу вате чеккач нафас. барбод ўлур ҳашмат анга.

Ш аҳ эмастур бир нафас осуда дўзах ваҳмидин.


Эй хушо дарвеш ким, мардуд эрур жаннат анга.

Шаҳға сидқ аҳти дамидин машъали давлат ёрур,


М еҳрдекким, субҳ анф оси очар татъат анга.

Шоҳга шаҳпиг мусатламдлр. агар бўлғай мудом,


Ш оҳтиғ таркин қилиб, дарвеш \лур ният анга.

М умкин эрмас ш аҳтар ичра буйла ниятлиг магар


Ш оҳ Ғозийким, муяссар бўлди бу давлат анга.

Ш оҳтар дарвеш ию , дарвеш лар шоҳикн бор


Ш охлиғ суврат анга. дарвсш лик сийрат анга.

То шаҳу дарвеш бўлгай айлагил, ёраб, аён,


Ш оҳдин хидмат бунга, дарвеш дин ҳиммат анга.

18
Гар Н авоий сўз фақрдин эрмас деманг,
Бўлмагунча ф икр шаҳдин қайда бу журъат анга.

- V ------- V ----------- V ------------ V -


фоилотун фоилотун фоилотун ф оилуя
рамади мусаммани маҳзуф

Луғат

гадо — гадой. тиламчи таяниладиган нарса, мададкор.


бўрё - бўйра, бордон. мардуд - ҳайдалган,
фақр — 1. камбагаллик. қувилган, рад этилган ,
йўқсиллик: 2. Дунёдан кечиш. номақбул.
кисват — кийим. уст-бош. ҳашмаг - улуглик. дабдама,
зарбафт — зардан тўқилган букж эътибор, ҳурмат.
мато (к и й и м л и к ); зарбоф , меҳр - 1. Қуёш. офтоб; 2.
зарварақ. кимхоб. севги. муҳаббат, иш қ
хилъат - 1. Ҳ аш амагли субҳ — тонг пайти.
кийим ; 2. С арпо, умуман анфос — нафаслар, дамлар.
кийим. мусаллам — инкор ёки
музаҳҳаб —зарҳал қилинган, қа р ш и л и к қи л и н м а й
тилла суви берилган. м а ъ қу л л а н г а н ; тасл им
муттако - суян ч и қ. бўлИ111. ТОПШИрИЛИШ.

Насрий баён

"Ф ақирлик бўриёсини ўзига тўшак қилиб олган гадо учун


салтанатнинг зардан тикилган шоҳона либосига эҳтиёж йуқ;
фано (йўқдик) тупроги узра ётиб, тош ни ёстиқ қилиб олган
одамга олтин суви ю ргизилган тахт устига суяниб ўтириши
керак эмас. Ш оҳ кўш ини билан юриш қилиб, олам ни
эгалласа, дарвеш оламдан қочади, яъни дунё молидан безор
бўлиб, узлатга чекинади. Энди ўзинг инсоф юзасидан айт:
уларни бир-бирига қиёслаш мумкинми?! Нимаики шоҳнинг
м ақ сад и бўлса, у д а р в е ш н и н г н а ф р а т и н и к ел ти р ад и ;

19
дарвеш нинг хим м атини кўргину ш оҳнинг ахволига боқ!
Ф а қ и р о д ам дарвеш лттк к ў ч а с и н и н г т у п р о ғ и н и ш о ҳ
ҳазинасига алиштирмайди; ахир кўряпсанку уларнинг мулкп
тенг эмас —ш оҳнинг бугун бойлпги дарвеш назарида тупроқ
билан баробар. Агар шоҳ лаш кар тортса, гадонинғ аҳиолига
путур етмаёди, лекин гадо оҳ урса ш оҳнинг тахгу тожи,
ҳ аш ам атл и са р о й и б ар б о д бўлади. Ш оҳ дўзах азо б и
в аҳ и м аси д ан б и р н а ф ас о с о й и ш т а я ш о л м ай д и ; ам м о
дарвешга офарин, чунки у жаннату дўзаҳ ғамидан фориғ!
Ш оҳлар давлатининғ чироғи ростгўй дарвеш лар нафасидан
ёнадп, бу нафас гўё тонг ю зини очган қуёш кабидир. Агар
шоҳда ҳа.р вақт шоҳликдан воз кечиб, дарвеш нияти бўлса,
ш оҳзик унга муносиб ва ва барқарордир. Бунда ёй ният
ш оҳларда м авж уд эм зс, ф ақ а т ш оҳи Ғ о зи й — Ҳ усайн
Бойқаро бу олий давлатга муш арраф бўлган. У ш оҳларнинг
д а р в с ш и -ю д а р в е ш л а р н и н г ш о ҳ и д и р , ч у н к и т а ш қ и
к ў р и н и ш и ш о ҳ б ў л г а н и б и л а н , и ч к и о л а м и г а кўра
дарвеш дир. Эй Т ан гр и м , токи шоҳу дарвеш бор экан ,
шо.ҳдан дарвешга ҳизмат ва дарвеш дан шоҳга ҳимматни аён
айлагин. Агар Иавоий ф ақр ҳақида сўзни чўзган бўлса. бу
ш оҳннн г (Ҳ усайн Б о й қ ар о н и н г) ҳукм идандир, бўлмаса
унда бутшай журъат қаерда эди” .

Шарҳ ва изоҳлар

Бу ғазал шоҳ ва дарзеш муносабати ҳақпдаги яхлит бир


баённома — дастур! Н авоийнинг ф икрлари салаф лари —
С адъий, Ҳофттз. Ж ом ийга ннсбатан ва, ҳатто, ўзи н и н г
ф орсгтй г а з а л и д а и ф о д а л а г а н ғ о я л а р и ғ а қ а р а г а н д а
кескинроқ, қиёслари дадил ва журъатли. Ўзбек ш оирининг
дарвеш га рағб ат-м ай ли , бугина эм ас. эъ тқ о д -си ғи н и ш ,
шундайгина кўриниб турибди.

20
9-ғазал

Ул париваш ким, бўлубмен зору саргардон анга,


И ш қидин олам манга ҳайрону мен ҳайрон анга.

Ўқларингдин дамбадам таски н топар кўнглум ўти,


Бордурур бир қатра су, гўёки ҳар пайкон анга.

Бир диловардур кўнгулким, гам сипоҳи қалбида


Оҳи новак, тоза догедур қизил қалқон анга.

Н овакининг парру пайконида рангин тус эрур,


Ёки кўнглумдин чу паррон ўтди, ю қмиш қон анга.

Н омайи шавқум не навъ ул ойға еткой, чунки мен


Эл отин ўқур ҳасаддин ёзмадим унвон анга.

Х изрий хаттингнинг ажаб йўқ сабзу хуррам бўлмоғи,


Лаб-балаб чунки су берур чаш майи ҳайвон анга.

Эй хушо, муғ кўйиким, рифъат била зийнатда бор,


Меҳр анга бир шамсаву кўк тоқидур айвон анга.

И стамиш булбул вафо гулдин, магарким жоладин


Багри қотмиш гунчанинг, баским эрур хандон анга.

Қилмамиш ж онин фидо ж ононға етмас дер эмиш ,


Эй Н авоий, ушбу сўз бирла фидо юз жон анга.

_ у ------- V ------------- V ------------ V -


фоилотун фоилотун фоилотун фоилун
рамали мусаммани маҳзуф

21
Луғат

париваш — парига ўхшаш. мужданинг сўфий кўнглига


пари каби гўзал. тасаввуфий ночил бўлиши, хушхабар
маъиода парда нчвдаги хаёлий саб.чу\уррам - яшил, яшнаб
маҳбуб турган майсалар
саргардон — йўлини лабболаб - лиммо-лим, лиқ
йуқотган, ҳанрон. бош и тўла
айланган муғ кўйи - оташпарастлар
пайкон ~ камон ўқининг кўчаси. тасаввуфий маънода
металдан килинган ўткир учи пир ҳузури. ошиқ дарвешлар
диловар —жасур, қаҳрамои, талпииадиган висол мақоми
ботир шамса - им оратлар
синоҳ - кушпн пештоқидаги нақш, қубба
қалб — қушиннинг ўртаси кўк тоқи — осмон гумбази
новак - ўқ, кам он ўқи. рифъат - кўтарилиш ,
киприк баланд мартаба, кжсаклик
паррон — учиб бораётган, зийнат - б езан ган , зеб
учаётган берилган
ҳасад — бу ерда: раш к, яшил хат — маъш уқа
қизганиш юзидаги туклар, тасаввуфий
унвон — адрес, нттшон маънода барзах — моддий ва
маъносида руҳоний олам ўртаси, бақо
чашмаи ҳайвон — тириклик чегарасини айтганлар. Х ақ
с уви б ул о ғ и . 'Га с а В В у Ф 11 й юзининг аёнлашуви. мутлақ
маънода илоҳий файз манбаи жамолнинг пайдо бўлишини
ва комил пнсон қалби ҳам англатади
Хизр — ҳамиш а ти р н к, ўқ - киприк. Тасаввуфий
тириклик суви — оби ҳаётни маънода Илоҳнинг инояти.
ичган пайгамбар. валий зот, Маҳбуба азалий назарининг
тасаввуфий маънода илоҳий о ш п қ қалбига нур бўлиб
тушишини айтганлар.
Насрий баён

Ул парисифат соҳиб жамол мсни шундай мафтун ва бехуд


қилибдики, унинг ишқида сарсонлигимга қараб, олам аҳли
менга ҳайрон, мен эса ул гўзалнинг ж ам олига ҳайрону
девонаман.
Ёки: парда ичидаги ул руҳоний (хаёлий) гўзал ишқида
шундай овораманки, олам бу аҳволимга ҳайрону мен эса,
Унга ҳайронман.
Эй гўзал пари, киприкларинг ўқидан (ёки ул илоҳий
н азарн и н г қалбимга туш иш идан) кўнглим ўти пасайди,
чунки ўқинг учидага темир тиг гўё қатра сувдай бу оловни
ўчиради.
Кўнгил шундай бир баҳрдирки, ғам лаш кари ўртасига
ҳужум қилганда, унинг оҳи ўқдай бўлса, янги яраси — доғи
қизил рангли қалқон кабидир.
Ёр ўқи (киприғи)нинг патлари ва темирдан қилинган учи
рангли тус олган, балки бу ўқ юрагимни теш иб учиб ўтганда
оққан қон унга юқмишдир?
И ш қ шавқида ёзган мактубим ул гўзал парига қандай
қилиб етсинки, мен одамлар ул пари исмини ўқиб, хабардор
бўлмасин деган фикр билан мактуб устига ниш они — отини
ёзмадим.
С е н и н г Х и зр д а й аб а д и й ҳ аёт н н ш о н а с и б ў л ган
тукларингнинг яш наб туриши ажаб эмас, чунки ҳаёт булоги
уни тириклик суви билан суғориб турибди.
Муглар кўчаси (пири комил ҳузури) қандай яхши, унинг
мартаба ва ҳашамати ш ундай баландки, гўё Қуёш унинг
п е ш то қ и д а ги ч и р о й л и кубба, о см о н гум бази эса бир
айвондай гап.
Булбул гулдан вафо — боқийлик истагани қизи қ ёки жала
ёғавериб, ғунчанинг бағри қотиб қолганидан, булбулга бу
х а н д о н гу л д ай к ў р и н и б , а б а д и й л и к н и ш о н а с и д а й
туюлгандир?
Ж онини фидо қилмаган одам Ж ононга етмайди, деганлар,
шу боис эй Навоий, ушбу сўзнинг маъносидан келиб чиқиб,
юз жоним бўлса ҳам бари Ёрга фидо бўлсин дейман.
23
Ш арҳ ва изоҳлар

Ушбу ғазал А лиш ер Н авои й н и н г ош и қ о н а ғазаллари


с и р а с и г а к и р а д и . А м м о бу ер д а о ш и қ о н а л и к б и л а н
о р и ф о н а л и к м у ай я н м аъ н о д а қ о р и ш и б к етган . З ер о ,
“ош и қон а” дегани иш қ-муҳаббат завқи ва изтироблари, ёр
жамоли васфи ва бу жамолга етиш иш га интилувчи кўнгил
к е ч и н м а л а р и ҳ и с с и ё т и , ҳ аяж о н ва т а л п и н и п г-л а р и н и
тасвирловчи лири к асардир. Муҳаббат бир вақтнинг ўзида
ҳам олам ва одам гўзаллиги, ҳам илоҳий Ёр ж ам олига
қаратилган бўлиш и м ум кин. Гарчи о р и ф о н а ф алсаф ада
модций олам ни м аж оз, М утлақ руҳни ҳақиқат (ҳақиқий
м ав ж у д л и к ) деб а ж р а ти л г а н б ў л с а -д а , ам м о бу и к к и
тушунча батамом бир-бирига зид деб қаралмаган. Аксинча,
м аж ози й олам тасви ридан м ақсад Ҳ ақи қатн и чуқ>7р р о қ
англаш , Уни инсонга я қи н р о қ қилиб тасаввур этиш кўзда
тутилган. Ҳ азрат Н аво и й ти л и б и л ан ай тган д а, “ ай н и
ҳ а қ и қ а т д и р м а ж о з ” . Б у н д ай қ а р а ш ваҳ д ат у л -в у ж у д
таълимоти моҳиятидан келиб чиқади. Н егаки бу таълимотга
кўра, М утлақ руҳ (П арвардигор) ҳам-ма ерда мавжуд. Олам
гўзаллиги, ҳаётнинг нашъу намоси, жумла-дан, ин сонн ин г
зоҳирий ва ботиний гўзаллиги, камолоти ҳам шу М утлақ
руҳ туфайли ва унинг ҳикмати, файзу таровати натижасидир.
Ш у боис гўзал и н со н (у чи рой ли аёл, навқирон йигит,
қалби дониш ва кароматга лим м о-лим мўйсафид бўлиши
мумкин)га муҳаббат орқали илоҳий кудрат каш ф этилади.
Буни бош қа ғазаллар ш арҳида ҳам кўриш м у м к и н '.
К елтирилган ғазалда ҳам м ана ш ундай тасви р усули
қў л л ан и лган (Н а в о и й н и н г к ў п ч и л и к газаллари д а буни
мушоҳада этиш мумкин). Яъни о ш и қ соҳибжамол инсонни
кўриб, унинг ҳусну ж амолига мафтун бўлганидан девонадай
бўлиб қолади, одам лар о ш и қ н и н г бу аҳволига ҳайрон.
Албатта, бу тасвирда анъанавийлик йўқ эмас, бироқ тоза
ва завқу ш авқ қўзғатадиган ташбеҳлар уни ж онлантиради.
О ш иқнинг бехуду ш айдолигига сабаб ёр киприги-дир (нозли
қараш и, караш ма). К ип рик кам он ўқига ўхшатилган, бу ўқ
24
тўғри ош и қ юрагига бориб тегади, демак, маъшуқа ош иққа
эътибор қилган, унга назар ташлаган. Ана шу назар бир
томондан, ош иқни хурсанд этган бўлса, иккинчи томондан
изтироб ва азоб утига гирифтор этган. О ш и қ ш унинг учун
ҳам маъшуқа жамолига ҳайрон бўлиб, қалбида иш қ олови
ёнса-да, аммо унинг киприклари қалбига тегиб, бу ўтни
ўчиради, чунки ўқни нг учи тем ирдан , тем ир эса сувга
ўхшайди, дейди шоир. Ш ундан кейин бу ўққа бардош берган
кўнгилнинг яралари, бу яралардан оққан қизи л қонлар
тасвирланган. Ғазалда ёр ю зининг туклари Хизр кийим и
ранги (Хизр ҳар доим яшил либос билан тасаввур қилинади,
чунки у абадий ҳаёт рамзи) ва майсазорга ўхшатилган. Бу
— ош иққа ҳаёт багиш лай-диган баҳорий ранг ва илоҳий
булоқ кабидир. Бу ўрмнда рамзийлик ва реаллик, илоҳийлик
ва модаийлик бир-бирини тўлдириб, бири икки нчиси ни
изоҳлаб. ажойиб лавҳа тасвирини вужудга келтирган. Ушбу
байтдан кейин келадиган байт ҳам олдинги байт мазмунини
давом эттириб. пири комил ҳузуридаги маънавий мулоқот
таъриф ига бағи ш лан ган ва булбулга ўхш аб зоҳири й —
ўткинчи гўзалликка эмас, балки ҳақиқий Моҳиятга ош иқ
бўлиш, бу М оҳиятни англаш, идрок этиш га даъват этароқ.
Н авоий бунинг муш куллигини ҳам ғазал мақтаида қайд
этади: ж онни фидо этмагунча Ж ононага етиш мумкин эмас.
Н .К ом илов

! Умуман мумт'0'з шеьриятда ҳақиқат ва мажоз тасвири бнр қанча олимларимиз нжодида,
жумладан. проф. М .И мом назаров. С .О лимов. К.М уллахўжаева тадқнқотлариаа яхши
ўрганилган.
25
15-Ғазал

М енмудурменким сснинг васлинг муяссардур манга?!


Бахти гумраҳдин қачон бу қисса бовардур манга?!

Ҳ ақ тануқдурким, тирикликдин манга сснсен мурол.


Йўқса оламнинг йўқу бори баробардур манга.

Эй кўнгул, ғаввоси баҳри васл ўлубмсн, не ажаб


Гар насиб эмди ўшул поқиза гавҳардур манга.

Не учун базми висол ичинда ичмай бодаким,


Кўзию оғзи бугун бодому ш аккардур манга.

Ою хурш идингни йиг, эй чархи гардунким, бу дам


Ҳамдам ул ок чеҳралиғ хуршидпайкардур манга.

Сарвни ўртаб, суманни елга бер, эй боғбон,


Ким бутун ҳамсуҳбат ул сарви суманбардур манга.

Қурқарам ҳирмон саҳобин ёпмағай фаҳм этса чарх,


Ким ш абистон меҳр ш амъидин мунаввардур манга.

Эй Н авоий, хеч билм онким топибмен васлини,


Ё магарким жумлайи олам мусахҳардур манга?

- V ------ - V --------- - V ---------- ----- V -


фомлотун фоилотун фоилотун фоилун
рамали мусаммани маҳзуф

Луғат
васл — боғланиш. етишиш, тануқ - гувоҳ
кўшилиш, учрашув ғаввос - денгиз тубига
гумраҳ — йўлини йўқотган. шўнгиб, гавҳар изловчи. сувга
овора, адашган шунғийдган одам
бовар — ишониш гавҳар — денгиз тубида

26
садаф ичида пайдо бўладиган хушоўй гул
қимматбаҳо минерал тош ҳирмон - м аҳрум лик.
хуршид - офгоб. куёш ноумидлик, бенасиб қолиш
хуршидлайкар — куриниши, саҳоб — булут
қадду қомати қуёшдай нурли ш абиетон — иш ратхона.
гўзат ҳарам, тунги бахм хонаси
сарв — қишин-ё:зин яшнаб меҳр -- о(1)тоб, қуёш
турадиган, тик ўсадитан. игна мусаххар — тасарруф га
баргли чиройли дарахт о ли н ган . мағлуб зти лган .
суман - ёсуман, оқ ранг.ли. эгалланган

Насрий баён

Сен билан учраш иш , сен га ети ш и ш м енга м уяссар


бўлармикин, бу аф сонанинг ҳақиқатга айланиш ига кўзим
етмайди, чунки бахтим қора, йўлдан адашганман.
Тириклигимдан мақсад - муродим сен эканига Ҳ ақтаоло
гувоҳ, шу ум ид б ў л м аса, м ен га о л а м н и н г й ў қу бори
баробардир.
Эй кўнгул, васл ум м онининг ғаввоси бўлибман, ажаб
эмаски ўша поқиза гавҳар —ёрим дийдори менга насиб этса.
В и сол б а зм и и ч и д а х у р с а н д ч и л и к б о д а с и н и н ега
и ч м а й и н к и , бугун ёр н и н г кўзи бодом каб и , о гзи эса
шакардай бўлиб, лаззат багишламоқда.
Эй осмон, ой билан офтобингни йиғиш гириб ол, негаки
бу дам м енга ул юз ой д ай , қ о м ати қуёш дай гўзалим
йўлдошдир.
Эй боғбон, боғингдагн чиройли сарв дарахтию хушбўй
ёсуман гулини совуриб таш ла. Чунки ул сарв қом атли,
суманбар соҳибжамол ёрим ҳамсуҳбатимдир.
Қоронги тун ул гузал чеҳраси шамъидин нурафшондир,
ф алак мабодо м аҳрум лик булутини ю бориб, ш амъимни
беркитмаса, деб қўрқаман.
Эй Н авои й , ёр васли н и то п ган м ан м и - йўқм и, ҳеч
билолмадим, ёки бутун олам тасарруфимга кирганмикин?
(ва шу боис васлини сезмаяпманми?)

27
Ш арҳ ва изоҳлар

Алишер Н авоийнинг ҳар бир ғазалида муайян кечинма,


ош иқнинг бирор ҳолати тасвирга олинади. Ш унга яраша
ташбеҳ. тамсил танланади. Олдинги ғазалда ёр назаридан
ҳосил бўладиган кечинмалар куйлангани \п1ун киирик ва
карашмали қараш тимсоли — камон ўқи марказий тамсил
бўлган бўлса. бу ғазалда ёр д и й до р и га ети ш и ш ум иди
гасвирлангани боис васл, висол сўзлари марказий образ —
тамсил қилиб олинган Матлаъда васлга етиш иш илинжи,
ёр эъти борига туш иш ар м о н и қалам га о л и н ад и , о ш и қ
м а ъ ш у қ а га " м е н ш у н га л о й и қ м а н м и , к о ш к и л о й и қ
бўлсайдим” деган ўкинчли оҳ чекади. И ккинчи байтда ёрга
садоқат, и ш қн и н г кучи тилга олин иб, о ш и қ н и н г бутун
дунёси, ҳаётдан, яшашдан мақсади ёр висолга етиш иш экани
айтилади. бу бир аҳцу паймондай жаранглайди, зеро, ошиқ:
бу н и яти м га А ллоҳнинг ўзи гувоҳ дея қасам ичгандай
ишонтиради бизни. Ш ундан кейин васл гавҳарини топиш
йўлидаги талпиниш ва қувончлар тасвирга олинади. Ш оир
ўз лирик қаҳрамонининг идеаллари, орзуларини, янги-янги
ташбеҳчар билан жонлантириб боради: у васлдан сархуш,
осмондаги ою қ\ёш унга писанд эмас, чунки ёнида тенгсиз
соҳибжамол ёри бор, ердаги сарву суман ҳам бу гўзал олдида
хира ва беқадр. Ана шундай виеол базмининг давом этиш ини
истайди шоир. аммо ғазал мақгаида буларнинг бари хомхаёл
экани, ёр васлини тоггибдими - йўқми — н о ан и қ экани,
дунёни эгалласа ҳам балки бу васл муяссар бўлиши даргумон
эканини бир армон билан қайд этиб кетади.
Н .К ом илов

28
16- Ғазал

кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга,


Не балолиғ кун эдиким, ош но бўллум санга.

Ҳар неча дедимки, кун-кундин узай сендин кўнг>л,


Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга.

Мен қачон дедим: вафо қилгнл, манга зулм айладинг,


Сен қачон дединг: фидо бўлғил манга, бўлдум санга.

Қай пари пайкарга дерсен: телба бўлдунг бу сифат,


Эй парм пайкар. не қилсанг қил манга, бўлдум санга.

Эй кўнгул. тарки насиҳат айладим, аввора бўл,


Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга.

Ж оми Ж ам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,


Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга.

Ғусса чангидин навое топмадим уш ш оқ аро,


То Н авоийдек асиру бенаво бўлдум санга.

- V ------- V ----------- V ------------ V -


фоилотун фоилотун фоилотун фоилум
рамали мусаммани маҳзуф

Лугат
мубтало - б о г л а н г а н , жоҳ - маисаб
г и р и ф т о р , ш ай д о , ғам га ғусса — ғам, ғусса чанги
ботгаи ғам ч о л ғу си , ға м -а л а м
пайкар сурат, ҳаикал, куйини таратган чанг
жусса, жисм наво - а) куй; 2) бойлик,
Жоми Жам - Ж ам ш ид бутунлик, гармония. Бенаво
ж ом и . Б иринчи ғи зси д а ги — ном укам м ал, қаш ш оқ.
изоҳга Қаранг ғариб
Хизр суйи — тўққизинчи ушшоқ - ошиқлар
к п а .1 изоҳига Қаранг
29
Насрий баён

Ҳуснингни кўрай деб сенга зору асир бўлиб қолдим. Сенга


ош но бўлган к>лтим қандай балоли кун экан?
Сендин кўнгил узай деб ҳар қанча уринм айин, лекин
кун-кундан баттарроқ сенга боғланиб қолдим.
М ен қачон сенга: менга вафо қил, деб айтдимки, менга
устма-уст зулм қилмоқдасан, сен қачон менга фидо бўлгил
дедингки, сенга фидо бўлмадим?
Қ ай си пари қом атли гўзалга бу хилда ош иқи девона
бўлдинг, деб сўрайсан. Эй пари қоматлигим, манга не жабру
ж афо қилсанг ҳам розим ан, чунки сени севиб, девонанг
бўлиб қолдим.
Эй кўнгил, улуглар. д о н о л ар насиҳати га м ен қ у л о қ
с о л м а д и м , э н д и с е н ҳам о в о р а б ў л а д и г а н б ў л д и н г,
бош имдаги юз бало етмагандек, сен ҳам бир бало бўлдинг
(ёки мен сенга бир блло бўлдим).
Ж амш ид жомидаги май — васл сархушлиги ва абадий
\а ёт рамзи Хизр суни насибам бўлсин десанг, мансабдан
кешгб, дарвеш бўл.
Н ав о и й д ек сен м а\б у б ага аси р у б ен аво бўлм агунча
ош иқлар орасида и ш қ алами куйини эш итмадим.

Ш арҳ ва изоҳлар

Н авоийнинг ушбу газали анча машҳур, хонандаларимиз


уни қ>тииқ қилиб куйлайдилар. Ғазал муҳаббат мавзуида
бўлиб, о ш и қ ва м аъш уқа орасидаги айтиш ув (диалог)га
а с о с л а н га н : м аъ ш у қ а н о з - ф и р о қ к ў р ги за д и , о ш и қ н и
қийнайди. О ш и қ зса буни писанд қилмай, ҳамма балолар,
жабр-зулмга чидайди ва иш қида содиқ эканини исботлаб
бораверади. Ғазал матлаидан бош лаб ош иқпи кни нг азоб
э к а н и , м у ҳ аб б ат д и л н и о ҳ а н г р а б о д а й т о р т и б , т и н ч
қўймаслиги, маъшуқа қанча ўзини олиб қочса, о ш и қ шунча
телбаларча унга пнтилиш и тасвирланади. Ш унга яраш а
м убтало, ж аф о , в аф о , б ал о . ф и д о , телба сў зл ар и
30
иш тирсжидаги байтларда и кки хил ҳарактер, яъни нозу
кар аш м ал и м аъш уқа ва қ и й н о қ л а р ги рдоб и да қолган
умидвор ош и қ образлари яратилган. О лтинчи байт газалда
мазмунан алоҳида ажралиб туради. Албатга, бу байт ҳам
аввалги байтлар билан богланган. Аммо бунда шоир муҳаббат
мавзуидаги ушбу газал ҳам орифона маънога эга эканинн
таъкидлаб ўтгандай бўлали. Чунончи, Ж ам ш идж ом и ва Хизр
суйи (оби ҳаёт) — бу пири комил қалби, бу қалб Аллоҳ
нури билан м унаввар. Н авоий д ей л и к и . агар м ансабу
давлатни тарк этиб. дарвеш бўлсам, ана шу абадий илоҳий
файз насибам бўлади. Соқий деганга ҳам нири комил. ҳам
ёри азиз, маъшуқа назарда тутилади. Яъни соқий - пирга
етишиб. и ш қн ур и га гарқбўлиш учун дарвеш бўлиш керак.
Охирги байт ҳам шунга боглаб юборилган.
Н .К ом илов

31
20-Ғазал

Заврақ ичра ул қуёш сайр айламас Ж айҳ\'н аро.


Ахтари саъде ҳилол ичра кезар гардун аро.

Англамон: Ж айҳунда ул ой кема бирла сайр этар,


Ё ҳилолу меҳр аксин эл кўрар Жайхун аро.

Кемадин ҳар дам чиқиб рангин су кўзум қонидек,


Анда ёр андоқки мардум дидайи пурхун аро.

Борғил, эй М аж нунки, ул ой заврақидек тез эмас


Ж ўнгким. Лайло аморийсин чекар хомун аро.

Олма хум гирдобидин бир лаҳза согар заврақин,


Баҳри гамдин истасанг махлас бу дахри дун аро.

Баҳр мавжидин мушавваш бўлмасун деб хотиринг,


М авж урар юз баҳри ғам бу хотири маҳзун аро.

Дур бўлур бахр ичра пинҳон, назмидин шаҳ мадҳида


Баҳр ёш урмиш , Н авоий, ҳар дури макнун аро.

- V ------ - V ----------- V ------------ V -


фоилотун фоилотун фоилотун фоилун
рамали мусаммани маҳзуф

Луғат

заврақ - қайиқ пурхун - қонга тўла, қонли


Жайҳун — Амударё жўнг - кема
ахтари саъд — бахт юлдузи амора - одам ташиш учун
ҳилол — янги ой туяга ортиладиган кажава
гардун —чархи фалак. осмон ҳомун — саҳро. чўл
меҳр — қуёш соғар - шароб ичадиган
мардум — одамлар, бу ерда коса, пиёла. қадаҳ
кўз қорачиғи махлас —халослик. қутулиш
32
даҳри дун —пасткаш. ярамас маҳзун — ғамли. ташвишли
дуне макнун - яширин. дурри
мушавваш — п ариш он, макнун — садаф ичидаги
ташвншли, оеором марварид

Насрий баён

Қуёшдай юзи порлоқ ул гузал Амударёда қ ай и қ ичида сайл


қилмоқда деманг, балки гўё янги ой ўроги ўртасида осмонни
кезаётган бахт юлдузи деб айтинг.
Амударёда ул ой кема ичида сайр этаяптими ёки одамлар
янги ой билан қуёш аксини дарёда кўрмоқталарми, билмай
қолдим.
Кемадан ҳар дамда рангли сую қтик — қизил шароб менинг
ҳижронда оқаётган қонли кўз ёш имдай оқаётир. Кемадаги
ёр (шу боис) қонли кўз ичидаги қорачиққа ўхшайди.
Эй М ажнун, нари бор, ахир кажавасига Л айли ўтирган
туянинг суръатп ул отнинг ксмаси (қайиги)дай тез эмас.
Бу пасткаш дунё гам и денгизидан қутилм оқчи бўлсанг
хумнинг гирдобидан бир лаҳза қай и қ мисоли май косасини
олма.
Ушбу денгиз (гам денгизи)дан сенинг хотиринг паришон
бўлмаснн дсб бу ҳазин ва ғамли дилимда юз денгиз ғами
тўлқинланади.
Д ур д е н г и з туб и д а я ш и р и н г а н д а й , ш оҳ м ақ т о в и д аги
Н авоийнпнг назмини денгиз ҳар бир яш ирин гавҳар ичига
беркитмиш .

Шарҳ ва изоҳлар

Етти байтли м азкур газалн и и к к и қисм га аж ратиш


мумкин: а) 1-4- ва б) 5-7-байтлар. Аввалги қисм байтларда
маҳбубанинг Ж айҳун (Амударё)да кемада сайру саёҳати
тасви рлан ган . Д арёдаги кем а (қ ай и қ ) ва унда ўтирган
маҳбуба о см о н д а сай р этад и ган ҳилол ва ёр қи н бахт
юлдузига ўхшатилган. Ғоят чиройли ташбеҳ! Бу Навоий
хаёлоти, б ад и и й с а н ъ а т к о р л и ги н и н г м ў ъ ж и зал ар и д ан
33
биридир. Лайли минган туянинг саҳро кемасига ўхшатилиши
ҳам ж озибали. Зотан, туяни саҳро кем аси дейи ш халқ
орасида машҳур. Л екин Н авоийнинг мақсади ф ақат туяни
саҳро кемасига ухшатиш эмас, балки дарёда кемада сайр
қ и л аё тган ё р и н и н г Л а й л и д а н гў зал р о қ э к а н и , ҳатто
кем анинг суръати карвондан тезроқ экан ин и таъкидлаш
бўлган.
Ғазалнинг иккинчи қисм ида ш оир завқли таш беҳлар
тасвиридан бирданига андуҳли оҳангга ўтади ва денгиз,
тўлқин, қайиқ, гирдоб сўзларини ош и қн и н г изтиробли
кечинмаларини ифодаташда қўллайди. Афтидан, дарёда сайр
этаётган ёрга етиш иш дарди ош иқни қийнаб, умр, дунё,
ҳаёт ҳақи да ў й л аш га м аж бур этган д ай бўлади ва май
сақланадиган идиш — ху мни денгизга, пиёлани эса қайиққа
ўхшатиб, дунё ғамидан халос бўлиш нинг бирдан-бир йўли
шу майдан ичиб. ҳамма ғамни унутишга чорлайди. Албатта,
май, хум. соғар бу ерда тасаввуфий маънога эга, яъни: май
— илоҳий иш қ, таж алли — ёт нуридан баҳра олиб, ҳол
мақомига эриш иш , хум — илоҳий тажаллий манбаи, орифи
комил кўнпти, соғар — шу нурдан баҳра олиш , мушоҳадага
берилиш илоҳий насиба.
Ш оир қаҳрам он и ана шу насибага и н тилиб, юз ғам
денгизи дуч келса ҳам рози бўлишга тайёр.
Хўш, бу қисмлардаги ғоялар орасида қандай богланиш
бор? Б о ғл ан и ш ш уки , б и р и н ч и қи см да зо ҳ и р и й ҳаёт
гўзаллиги шавку завқи тасвирланган бўлса, иккинчи қисмда
ботиний ҳаётга таш налик акс этган. Аслида ҳар икки жиҳат
ҳам бир-бирига боглиқ. М ажоз - ҳақиқат, ҳақиқат - мажоз
бўлгач, зоҳирдан ботинга ва ботиндан зоҳирга қараб бориш
ҳам м антиқий ҳолдир.
Н .К ом илов
23-ғазал

Кўнглум ўртансун агар гайрингга парво айласа,


Ҳар кўнгул ҳамким санинг ш авқингни парво айласа.

Ҳар киш и васлин таманно айласам, навмид ўлай,


Ҳар киш и ҳа.мким сенинг васлинг тамаино айласа.

Ўзгалар ҳуснин тамошо айласам. чиқсун кўзум,


Ўзга бир кўз ҳамки ҳуснунгни тамош о айласа.

Ғайр зикрин ош коро қилса, лол ўлсун тилим.


Қайси бир тил ҳамки зикринг ош коро айласа.

Рашкдин жонимға ҳар наргис кўзи бир шуъладур,


Боғ аро ногаҳ хиром ул сарви раъно айласа.

Й ўқ оғиздин нукта айтур маҳваш имдек бўлмағай,


Гар куслп ҳар заррасидин бир Масиҳо айласа.

О фият жонимға етги. эй хуш ул муғким, мени


Бир қадаҳ бирла ҳаробот ичра расво айласа.

Келгурунг аафъи жунунимға парихон, йўқ, табиб


Ким ул ансабдур пари ҳар кимни ш айдо айласа.

Субҳаек бир дамда гардун қўймағай осорини,


Ногаҳ а.ҳли сидқ кўнгли меҳр>ин ифш о айласа.

Да.ҳр шўхига, Н авоий, сайд бўлма нечаким,


Кун узори узра тун зулфин мутарро айласа.

- V ------- V ---------- - V --------- - V -


фоилотун фоилотун фоилотун фоилун
рамали мусаммани маҳзуф

35
Луғат

ғайр — ўзга, бегона дунё жунун — д ево н ал и к .


парво — эътибор жиннилик дарди
таманно — орзу парихон — аф сун гар,
навмид - ноумид дуохон, азойимхон
сарви раъно - гўзал қоматли ансаб — энг м уносиб.
маҳбуба лойиқроқ
нукта - сўз, ҳикматли сўз осор - асарлар. белгилар,
маҳванг — ои юзли, ойдай излар, нишоналар
офият —тинчлик аҳли сидқ - валий инсонлар
муг - оташпараст руҳоний. ифшо — фош қили нган ,
тасаввуф и й м аънода ориф очилган. ошкора узор — юз
инсон мугарро — тозаланган
ҳаробот —ҳароб бўлган жой. даҳр шўхи - дунё гўзали,
тасаввуф ий. маънода. пири дунё безаги, ҳаёт
комил ҳузури савд —ов

Насрий баён

Сендан ўзгага эътибор қилса, кўнглим ўртаниб ёнсин,


сен и н г ш авқи н ғн и пайдо қилган бош қа кўнгиллар ҳам
ўртансин.
Б о ш қ а маҳбубалар васли н и истасам , ноум ид бўлай,
С ен и н г васли н гн и тилаган ҳар бир киш и қам ш ундай
бўлсин.
Агар ўзгаларнинг ҳусну жамолига маҳлиё бўлиб қарасам,
кўзим чиқсин, сенинг ҳуснингни тамош о айлаган бошқа
кўз ҳам оқиб тушсин.
С ендан бош қан и н г ном и ни айтсам , тилим тутилсин,
ном ингни зикр этган бош қа тил ҳам шундай бўлсин.
Агар ул раъно қоматли нигорим боғ аро сайр айласа,
наргисдай чиройли кўзлари раш кдан ж оним га шуъладай
бўлиб ёндиради.
Куёш ҳар заррасидан бир И со яратса ҳам у м ени нг тор
о ғ и з л и (о ғзи к ў р и н м а й д и г а н ) ой ю зл и г ў з а л и м д а й
бўлолмайди.

36
Хурсандман ул пири ком илданки, бир қадаҳ май тутиб
(илоҳий муждадан баҳраманд этиб), ўз ҳузурида бехуду маст
этди ва жонимга роҳат, осойиш талик бағишлади.
Д евон аш гн м н и даволаш учун дуохон ё табиб келтиринг,
чунки ким ники бир пари пайкар гўзал шайдо айлаган бўлса,
унга шу муносибдир.
Агар сидқ аҳгш — вали инсонлар кўнгли Унинг меҳриии
фош этса. осмон тонг ёғдуси каби ўз нурини бир лаҳза
қўймай тўкаверади.
Тун ҳар қанча зулфини тозалаб, хуш бўй таратиб. .куидуз
юзига ёпса ҳам. эй Н авоий, дунё гўзалига о з бўлма.

Шарҳ ва изоҳлар

Н авоийнинг ушбу ғазалини раш кнома деса ҳам бўлади.


О ш иқнинг ўз маъшуқасига иш қи ш унчалик кучлики, у ҳеч
ки м н и унга яқи н л аш ти р ги си келм айди. илож и бўлсаю,
маҳбубасини барча ғайр ва бегона киш илардан яш ирса.
ҳеч ким у ҳақда гапирмаса, ҳатто ном ини тилига олмаса.
Шу боис ҳар бир байт бир илтижоли қасамдай жаранглайли,
яъни ош иқнинг ўзи ҳам ёрдан ўзгага боқмасликка онт ичади.
Ҳ а, ҳ ақи қи й муҳаббат ана ш ундай, у ф ақат севган ёр
васф ини талаб қилади, ўз ёрини барчадан устун деб билиб,
бутун вужуди, фикру ўйи билан ёр ёди билан яш аб, унга
талпинади. Раш к ва қизғаниш , ахир, муҳаббат кучидан
нишона. Севмаган одамда раш к бўлмайди.
Аммо Н авоий, ҳар галгидай, бу ғазалда ҳам яна ош иқона
ҳиссиётлар тасвиридан ориф она ф икрлар баёнига ўтади,
бош қача айтганда муддаоси пири комил ҳузури эканини
қайд этиб ғазални якунлайди.
Н .К ом идов

37
27-Ғазал

Даҳр элидин нафъ агар йўқтур, зарар ҳам бўлмаса,


Марҳам ар йўқтур кўнгулга, ниш тар ҳам бўлмаса.

Олам аҳлидин агар йўқтур жигаргун соғаре,


К ош ки юз минг қадаҳ хуни жигар ҳам бўлмаса.

М аҳваш еким бўлмағай васлидин уммиди ҳаёт,


Хуштурурким ж онга ҳажридин хатар ҳам бўлмаса.

Бедилеким бехабар туоигай биров ҳижрониға


Н е балодур гаҳ-гаҳе андин хабар ҳам бўлмаса.

С оқиё, неткай мени ул навъ қилсанг мастким,


Ақлу ҳушимдин ниш он, балким асар ҳам бўлмаса,

Ким тузай мастона шоҳи Ғозий афсоф ида савт,


Бу кўнгул гар бўлса ўз ҳолида. гар ҳам бўлмаса.

Эй Навоий, сен чекарсен оҳ, лекин яхшидур


Ул парининг зулфи бу ел бирла дарҳам бўлмаса.

- V ------- V --------- - V - - - V -
ф оилотун фоилотун фоилотун фоилун
рамали мусаммани маҳзуф

Луғат
нафъ - ф ойда хуни жигар — жигар қони
марҳам — малҳам, дори, с о қ и й - 1-ғазал ш арҳига
даво Қаранг
ништар — тиғ, жарроҳлик авсоф — таъриф -тавсиф ,
тиги, найза мақтовлар
жигаргун - ж и га р р а н ғ, савт — куй, оҳанг
қон рангига ўхшаш д ар ҳам — париш он
соғар - 7-ғазал шарҳига бўлған, ёйилган, чирмаш ган
Қаранг
38
Насрий баён

Замона аҳлидин фойда етмайди, аммо қани эди зарар


ҳам етмаса; дил дардига малҳам қуймаелар, лекин кош кийди
ханжар ҳам санчиб турмасалар.
Қ изил шароб тўлдирилган коса тутмайдилар, лекин қани
эди ж игарни қон этувчи юз м инг азоблари ҳам бўлмаса.
Ул маҳваш ки, васлига етиб, ҳаёт гаштин суриш муяссар
эмас, лекин айрилиғу ҳижронидан жонга хабар етмаса ҳам
яхши бўларди,
Бир гўзал иш қига дил бериб, ўзидан бехаоар бўлиб қолган
ош иқи зорнинг аҳволидан ҳам ҳар замон хабар бўлмаса,
қандай мусибат.
Эй соқий, мени боданг бирла шундай маст қилгилки,
акду хушимдан бирор ниш она қолмасин.
Балки кўнгил ўз ҳолида бўлса ёхуд беҳол бўлса ҳам Ш оҳи
Ғозий Ҳусайн Бойқаро таърифида бир куй яратайким, олам
қойил қолсин.
Эй Навоий, сен оҳ чекасан, аммо ул паризоднинг зулфи
оҳингнинг ели билан чирмаш иб, ёйилиб кетмаган бўлса
яхши бўларди.

Ш арҳ ва изоҳлар

Ушбу ғазал маьлум даражада Н авоийнинг ҳасби ҳолини


ифодалай, улуғ ш оирнннг атрофидаги замондош ларидан
зада бўлган к ў н гли н и н г дарди и ф одаланган . Ш у боис
дастлабки байтларда нола ва н о р о зи л и к оҳанги балқиб
нам оён бўлади. Ж аф о ко р л и к, н о зи к қалбларга ниш тар
санчиш фақат Н авоий яш аган давр киш иларига хос эмас
эди. Ҳамма зам онларда ҳам соф дил, беғараз инсонлар.
айниқса. Н авоий каби буюк ш оир ва мутаф аккирларни
атроф идагилар кўролмаган, ҳасад қилиб, зиён етказиш ,
табъини хира этиш пайида бўлганлар. Навоий "Маҳбуб ул-
қулуб” . “Ҳ айрат ул-аброр” асарларида, бир қанча лирик
асарларида замона аҳлидан нолиши шундан. “Кимгаким бир
вафо қилдим ж\'з ж аф осини топм адим ” , деб нолийди ва
афсус чекади шоир. Н авоий юзлаб одамларга меҳру мурувват
кўргизди, тарбиялади, ўқитди, ҳож атини чиқарди, аммо
уларн и н г аксари буни нг эвази га ш оир ш аънига дог
туш ирдилар, бевафолик қилдилар. Ана ш уларнинг ҳаммаси
бир улуг Дард бўлиб, Н авоий ю рагини эзарди ва ш еърларига
кўчарди. Кош ки бу одамлар вафо қилмасалар ҳам, жафоу
жабр кўргазмасалар ёки и ш қ аҳлининг насибаси ш умикин.
Ана шу дард уни дунёдан зада қилиб, ҳароботга, идеаллар,
эзгу хаёллар огушига етаклаган.
Я на бир муҳим иш ора игуки, ш оир ана шу кайф иятда
султон Ҳ усай н Б о й қ ар о в а с ф и н и тилга ол ад и , у н и н г
д и й д о р и н и қўм сайди. Д ем ак , С ултон Ҳ усайн Б о й қар о
наф ақат шоҳ, мамлакат ва миллат сардори, балки Н авоий
каби дили Дардга тўла инсонларнинг маънавий ҳамдарди,
таскин ва там кин берувчиси бўлган. Зеро, п о к д и л пок дилга
талпинади.
Н .К омилов

40
28-Ғазал

На хуш бўлғай иковлон маст бўлсақ васл боғинда,


Қўлум бўлса анинг бўйнидаю оғзим қулоғинда.

Даме васл ичра волалиғ била рухсорим эгнида.


Яна бир дам ниёзу ажз ила бошим аёғинда.

Тутуб гоҳе занахдонин мукаррар айласам бот-бот,


Кўруб гуллар очилғон бодадин рухсори боғинда.

Ш им иб ютсам гаҳе ҳайвон суйидек завқдин, кўргоч


Тарашш уҳ бодадин гул яф роғи яиглиг дудоғинда.

Гаҳи кўз суртаримда, йўқса ҳар ён ш одлиғ аш ким


Гул узра қатра ш абнамлар киби симин сақоғинда.

Гаҳи бехудлуғумдин сесканиб тутсам адаб расми,


Белига чирмашурда ш авқнинг ифроти чоғинда.

Не келса тонгла келсин, бир тун усрук ётса ҳам хушдур


К иш и гул чоғи бир гул хирманин тортиб кучогинда.

Қачон даврон манга бир бўйла иш ратни раво кўргай,


К и ўргатмиш мени ўртарга ҳюкрон дарду доғинда.

Навоий, сен киму иш рат майи билмасмусенким, ит


Агар қон ичса ҳам бош и керактур ўз ялоғинда.

у -------- у -------- у -------- у --------


мафоийлун мафоийлун мафоийлун мафоийлун
ҳазажии мусаммани солим

41
Луғат

вола — м аф тун, ш айдо, ҳайвон суйи — Хизр ичган


воло — баланд мартаба абадий тириклик суви
н и ёз — т а л а б г о р л и к , тарашшуҳ — сую кдикнинг
эҳтиёж, илтижо си зи б ч и қ и ш и , нам оён
ажз — ожизлик бўлиши
за н а х д о н — и я к , ж а ғ, дудоғ — лаб
сақоқ. Тасаввуфий маънода сиймин сақоқ — кумушдай
маҳбуб лутфи ияк
мукаррар — т а к р о р , ифрот — ҳаддан о ш и ш ,
қайта-қайта чегарадан чиқиш
бода — и ч и м л и к , м ай . ялоғ — и т л а р о в қ а т
Тасаввуфий маънода плоҳгтй ейдиган идиш , ялоқ
нусрат ва иш қ усрук — маст, сархуш
рухсор — юз

Насрий баён

И к к а л а м и з васл боғида д и й д о р к ў р и ш и ш д ан , и ш қ
ғалабасидан шоду хуррам, олам ни унутиб бехуд бўлсак,
қўлим ёрн инг бўйнидаю , оғзим қулоғида бўлса, қандай
яхши бўларди.
(Ш унда) бир нафас васл шайдолиги ичра ю зимни эгнига
суртиб, яна бир нафас ил гижо билан унинг оёғига бош имни
қўйсам эди.
Гоҳида иягин и тутиб қ ай та-қ ай та си ласам ва ш ароб
т а ъ с и р и д а ю зк г у л ш а н и д а о ч и л г а н гу л л а р н и к ў р и б
завқггансам.
Гоҳида гул ягтрогига ўхшаш лабларини и ш қ завқидан
Хизр ичган тириклик сувини ичгандай ш имиб ютсам.
Гоҳида ш од ли ги м д ан о қ қ ан кўз ёш л ар и м кум уш дай
иягига ш абнам қатрасидай томганини кўруб, яна завқим
тошса.
Гоҳида ш авқим у завқим ош ганидан одоб қоидасидан
чиқиб, белидан қучоқлаб олганимда сесканиб кетсам.

42
Қиёмат куни нима бўлса бўлар, киш и гул очилган баҳор
айёмида бир гул хирмани — ж ононани қучоғига олиб бир
кеча бўлса ҳам, бехуду маст бўлиб ётса яхшидир.
Даврон менга қачон шундай иш ратни раво кўрар экан,
м ени васл хурсандлигига эм ас. а й р и л и қ дарду доғин и
чекиш га ўргатди,
Эй Н авоий, сен киму васл майининг иш ратини суриш
қайда. Ахир билм ай санки , ит қон ичса ҳам бош ини ўз
ялоғидан кўтармайди.

Шарҳ ва изоҳлар

Бу асарда Навоий лирик қаҳрамони орзуларининг ажойиб


тасвири келтирилган. Аммо ана шу хаёлий лавҳаларни шоир
реал ва ниҳоят ж озибали, жонли гавдалантира олган. Бир-
бирига муш тоқ севиш ганларнинг васл богидаги учрашуви,
б и р-б и ри дий дори дан л аззатлан и ш и , о ш и қ н и н г нози к,
баъзан эса ўзин и тутолм ай қ и л ган “ қ ў п о л р о қ " хатти-
ҳаракати ўқувчига кучли завқ берадиган даражада таъсирчан,
ж онли тасвир этилган. О ш и қ ёр и н и н г бўйнига қўлини
қўйиб, қулоғига муҳаббатдан сўзламоқда, яна бир лаҳзадан
к ей и н белин и қучади, ю злари н и си лайди, л абларидан
ўпади, кўзл ари н и ёр ю зига суртади. Бу м уҳаббатни нг
ғалабаси, ш ирин висол дам ларининг нозик ҳолатларини
дилкаш ва эсда қоладиган деталлар б и л ан тасви рлаш
санъати, Н авоий лирик маҳоратининг дурдона намунаси.
Т ў қ қ и з б а й т л и к г а з а л н и н г етти б а й т и д а с е в и ш г а н
қал б л ар н и н г м улоқоти ва бундан р о ҳ атл ан и ш и , аж иб
ин сони й кечинм алар худди буюк бир рассом чизгандай
бадиий сўз воситасида етти хил ҳолатда кўрсатиб берилган.
Бироқ сакқизинчи байтга келганда, бу тасвир Н авоий
хаёлининг маҳсули экани маълум бўлади. Ш оир бир ўкинч
билан: қани эди, зам ону даврон менга ҳам ш ундай бир
васл дамларини насиб этсайди, ёр васлидан лаззатланиш
бир кеча бўлса ҳам бир умрга татигулик, умргагина эмас,
икки дунёга арзигулик ва қиёмат куни нима жазо бўлса
43
ҳам, аммо ана шундай висол оқшомидан воз кечмас эдим,
деган Хайёмона фикрни баён этади. Бироқ ана шундай
ширин дамлар Навоийга ўхшаганларга насиб этиши мумкин
эмас, у “ ишрат майидан” маҳрумлигини газал мақтаида
аламли тарзда қистириб кетади.
Ўқувчиларда бу ғазалдаги тасвирларда орифона маънолар
ҳам борми, деган савол туғилиши мумкнн. Зеро, агар бода
деганда илоҳий файз нусрати ва иш қ назарда тутиладиган
ниёз Аллоҳга талабгорлик. мастлик, усрук - иир сўзидан
сархушликни англатадиган бўлса. шу каби васл. занахдон,
лаб (дудоқ), бсл, ҳайвон суви каби сўз ва иборалар кўпинча
тасаввуфий маънога эга бўлса. унда газалдаги тасвирда
сўфиёна маъно назарда тутилган эмасми?
Албатта. Навоий бу ғазалида ҳам тасаввуфий маъно бор.
Бу хаёлий ҳолатларнн пири комилга интилган талабгор
киш ининг руҳий кечинмалари билан қиёслаш мумкин.
Аммо, камина назарида ғазалда дунёвий севги тасвири
устунроқ ва умуман олганда эса, юқорида кўрганимиздай,
Алишер Навоийнинг ошиқона газалларида ҳам орифона
маънолар акс эттирилган ва бу “мажоз усулида" ижод
қилувчи шоирларда бир усул, анъана эди.
Н.Комилов

44
74-Ғазал

Тийра кулбамға кириб, жоно, ўлумдин бер нажот,


Зулмат ичра Хизрға ул навъким оби ҳаёт.

Сода кўнглум ичра лаълингнинг хаёли тушгали,


Шишаедурким, анинг ичига солмишлар набот.

Оразинг меҳрида юзингдур гадолиғ қилғоним,


Ҳақ сени хуршид қилмиш, заррае бергил закот.

То кўнгулдан бош чиқармиш ҳар тараф пайконларинг,


Қуш боласидек бўлубтурхим, бўлур темурқанот.

Васл умидиға тилармен умр, лекин войким,


Сенсизин кўрсам, тирикмен, ўлтирур мени уёт.

Истасанғким, ул қуёш чиққач санга қилғай тулуъ


Эй кўнп/л, ғам сели еткач, тоғдек тутқил сабот.

Ишқинг ўтин гар Навоий десаким айлай рақам,


Сўзидин куяр қалам, қурур қора, эрир давот.

- V ----- - V --------- - V ---------- - V -


фоилотун фоилотун фоилотун фоилун
рамалтт мусаммани маҳзуч])

Л>ғат
тийра —қоронги тиниқ
зулмат — афсонага кўра ер закот — исломда мол-мулк
ости мамлакати. қоронги ер солиғи
ости пайкон — камон ўқининг
оби ҳаёт - қоронғи ер ости уткир учи. найза, ўқ
мамлакати чашмаси, абадий темирқанот - эндигина
ҳаёт бағишловчи еув қа н отл а р и н и учи шг а
сода — тоза, шаффоф. шайлаётган куш боласи
тулуъ — офтобнинг нур тайёрланган қора рангли
сочиб чиқиши суюқтик. тушь. сиёҳ
сабот —чидам. тоқат давот - сиёҳдон
қора - ёзиш учун сўз —сўз ва тафт, ҳарорат

Насрий баён

Эй жонажон маҳбубам, ер ости зулмат дунёсида ҳаёт


суви Хизрга абалий умр бағишлагандай, сен ҳам қоронғи
кулбамга кириб, мени ўлимдан халос зт.
Лаълдай лаби н гн и нг хаёли софу поқиза кўнглимга
туш ибди, бу худди ш иш адан ясалган идиш га новвот
солинганидай бўлиб кўринади.
Ю зи нгни н г қуёш и (м еҳри )н и тилаш дан м ақсадим
(нуқтадай тор) оғзи н гди р, Ҳ ақ таоло оф тоб м исоли
яратибди (нурингдан) бир зарра менга закот бер.
Ў қлари н г (пати билан бирга) кў н гл и м н и н г турли
томонидан тешиб чиқибдилар. (Кўнглим) гўё эндигина
темирқанот бўлган куш боласига ўхшаб қолибди.
Васлинг умидида Худодан умр тилайман, аммо войким,
сенсиз тирик юрганимни кўрсам, уят мени ўлдиради.
Эй кўнгил, агар ул қуси[ чиққандан кейин сенга нур
сочиши (қараши, тажаллий этиши)ни истасанг, гам сели
оқиб келганда. тоғдек сабру тоқат қилиб чидагин.
Агар Навоий сенга бўлган ишқини ёзаман деса, сўзи
(ҳарорати)дан қалам куяди, сиёҳ қ\'рийди ва сиёҳдон эриб
кетади.

Ш арҳ ва изоҳлар

Бу ҳам Н авоийнинг мажоз усулида яратган ош иқона


ғазалларидан. Аммо қўлланилган ташбеҳлар, тасвирий
воситалар ўзига хос тароват, янги жилога эга. Ошиқнинг
кўнгли топ-тоза, артилган шишадай шаффоф, шу боис ёр
жамоли бутун товланиши, мафтункорлиги билан унда акс
этади. Шоир бу байтда гўзал Ёр лабини лаълга, шулаълнинг
4(3
хаёлини шиш а идиш га солинган новвотга ўхшатган.
Дарҳақиқат, новвотни шиша идишда сақдаш халқимизнинг
қадимий одатларидан. Аммо лаъл — қизил. рангига кўра у
новвотга таш беҳ бўла олм айди. Н авоий эса ана шу
номувофиқтикни мувофиқташгириш учун лаълнинг хасли,
яъни лаълдай лаб ҳақидаги ўй-хаёлини новвотга ўхшатган.
Бу эса багоят гўзал, санъаткорона тасвир. Ошиқнинг ички
олами ҳам бунда намоён бўлган.
Учинчи байтдаги тасвир ҳам ажойиб: ёр юзи қуёшга
ўхшатилмоқца. Лекин шу қуёш ичидан у нуқтадай оғизни
изламоқца. Оғизни нуқга деб айтишимизга сабаб бор. Мумтоз
адабиётда ёр оғзининг торлиги, баъзан кўриниб кўринмай
туриши гўзаллик белгиси деб қаралган. Қадимгиларнинг
эстетик завқи, идроки мана шундай. Бироқ бунинг тагида
орифона маъно бор. Оғизнинг торлиги комил пирнинг
ниҳоят нозик сири ва валинииг қудсий нафасига ишорадир.
Айни шу маънода ёр қуёшга тенглаштирилган ва унинг
зарралари — нури (сўзи, ҳикмати) ош иқ учун оби ҳаётдир.
Шу пири комилдан баҳраманд бўлиш йўлида у гўё гадо ва
закот талабгори.
Кейинги байтдаги ёр киприклари ўқидан мажруҳ бўлган
дил ҳолатин и н г тасви ри — ўқл арн и н г патин и жўжа
қуш чанинг эндигина учиш чи ўрганиб, типирчилаш ига
ўхшатиши ҳам покбоз ош иқнинг садоқат изҳори. Ошиқ
тоғдай саботу матонатли сўлиш и, ёр тараф идан, ҳаёт
чархпалагидан келган балоларга чидаши шарт. Бўлмаса у
ошиқи содиқ эмас. Ана шундай ошиқтарнинг дили ёниқ ва
ҳарорати атрофдагштарга ҳам таъсир этувчидир.
Ғазалнинг мақтаи —охирги байти бағоят гўзал, уни ҳусни
мақтаъ десак хато бўлмайди. Чунки бу байтнинг образ —
ифодаларигина эмас, ҳароратли оҳанги ҳам дилга қўзғолон
солади. Шоир муҳаббат қудратини ажойиб ташбеҳтар тизими
орқали васф этган, кечинмалар туғёнини тараннум этган.
Н.Комилов

47
84-Ғазал

Эй насими субҳ, аҳволим дилоромимға айт.


Зулфи сунбул, юзи гул сарви гуландомимға айт.

Буки лаъли ҳасратидин қон ютармен дам-бадам.


Базми айш ичра лабо-лаб бодаошомимға айт.

Ком-талху бода-заҳру ашк рангин бўлганин


Лаъли ширин, лафзи рангин, шўхи худкомимға айт.

Ш оми ҳижрон рўзгоринг тийра нечун қилди, деб


Сўрмағил мендин бу сўзни. субҳи йўқ шомимға айт.

Ул пари ҳажрида нангу номким тарк айладим,


Кўнгул отлиғ ҳажр водийсида бадномимға айт.

Эй кароматгўй, ишим оғози худ исён эди,


Шамъи раҳмат партави еткайму анжомимға, айт.

Йўқ Вавоий бедил ороми ғам ичра, эй рафиқ,


Ҳолини, зинҳорким, кўрсанг, дилоромимға айт.

- V ----- - V --------- - V ----------- V -


фоилотун фоилотун фоилотун фоилун
рамали мусаммани маҳзуф

Луғат

насими субҳ — тонг ели. лаъл - қизил лаб.


Тасаввуфий маънода илоҳий Тасаввуфий маънода пир
нур тажаллиси сўзининг қиймати, маъшуқа
сунбул — хушрўй, халқа- катомининг бебаҳолиги
халқа гулли гиёҳ, маҳбубанпнг бодаошом - шароб ичувчи
зулфига ўхшатилади ком — оғиз. мурод-мақсад,
сарви гуландом — гулдай орзу. бахт
чиройли сарвқомат одам талх —аччиқ
48
ашк — кўз ёши ғайбдан хабар бсрувчи
лафз - сўз оғоз - бошланиш
худком — ўз мақсади, исён — бўйин товлаш,
фойдасини ўйлайдиган тоатсизлик, гуноҳ
тийра — қоронғи партав — шуъла, порлаш
нангу ном — ор, номус, анжом — охир. якуи
обрў-эътибор бедил — дилсиз, дилини
кароматгуй — башоратчи. \гаҳбубига топширган. ошиқ

Насри й баён

Эй тонг ели, аҳволимни юзи гулдай чиройли, сочи


сунбулдай хушбўй. қомати сарвдай тик ва гул каби нозик
дилга ором бергувчи ёримга айт.
У нинг лаълдай қизил лаби ҳасратидан бот-бот қон
ютишимни қизил майдан пиёлани лиммо-лим тўлдириб
ичаётган ва айш қилаётган маҳбубимга етказ.
Оғзим аччиқ (ёки бахтим қора), ичаётган бодам заҳар,
қон йиғлаётганимни лаъли лаби ширин, сўзлари гўзал ва
ранг-баранг, ўзига бино қўйган шўхи жононимга айт.
Ҳижрон шоми ҳаётингни нега қоронғи қилди деб мендан
сўрама, буни тонги йўқ шомимга айтгин.
П аридай ул гўзал маҳбуба ф ироқи да ор-ном усдан
айрилғаним ни ҳижрон водисида оввора кўнгил отлиг
бадномимга айт.
Эй башоратчи, менинг ишимнинг бошланишининг ўзи
итоатсизлик, саркашлик (гуноҳ) эди, аммо охирида шамъи
раҳмат — илоҳий файз нури етадими менга, шундан хабар
бер.
Эй дўст, Навоийнинг гам ичида дилсиз орому қарори
йўқ, бу аҳволимни ағар кўрсанг, албатта, дилоромимга айт.

49
Ш арҳ ва изоҳлар

Ошиқона бу ғазадда севгувчи қалбнинг фигону ноласи


акс этган. Ёр узоқда. у шодлик боданўшлиги. ҳаёт гаштини
суриш нашидаси билан банд. Ошиқ эса ҳижрон азобини
торгмоқда, у шу аҳволидан ёрпни хабардор этмоқчи бўлади,
бунинг учун тонг шамолига мурожаат этади.
Умуман тонг (субҳ) тамсили. тонгга мурожаат Ш арқ
ш оирларида анъанавий усуллардан ҳисобланиб келган.
Бироқ Навоийда бу усул янги тасвирий воситалар билан
нам оён бўлган. Ш оир ош и қ аҳволи ва маъш уқанинг
бепарволигини ташбеҳлар силсиласи —қиёслаш йўли билан
очиб беради. Айни вақтда бу ёр жамоли — васфини ҳам ўз
ичига олган.
Ёрнинг юзи гулга, зулфи (ҳалқа сочи) хушбўй гиёҳ
сунбулга, қааду қомати тик ўсадиган чиройли сарв дарахтига
ўхшатилган. Ошиқ ҳижронда ааамлар ютади, у ҳам бода
ичади, аммо бу унинг учун заҳардай аччиқ, ҳар замон
ёрнинг лаълдай қизил лаби. яъни пурмаъно сўзларини
қумсайди, шу шнрин лаблардан ўпиб, роҳатлангиси келади.
Мана шундай икки ҳолатни зид қўйиб тасвирлаш кейинги
байтларда ҳам давом этган. Олтинчи байт ўзига хос мазмунга
эга: Навоий ошиқликни ўзига хос исён деб таърифлайди,
яъни маҳбубага бундай шайдолик зоҳирий қоидалар, рамс-
русумларга тўгри келмайди. Лекин охирида у Илоҳий
таж аллий нурига етиш иш , шамъи раҳмат ш уъласини
кўришдан умидвор. Шу мак.сад ош иқни овунтиради ва
азоблари унутилади..
Н .Комилов

50
98-Ғазал

Ҳусни ортар юзда зулфин анбарафшон айлагач,


Шамъ равшанроқ бўлур торин паришон айлагач.

Юзни гуллардин безабму бизни қурбон айладинг?


Ё юзуигга тегди қонлар бизни қ>'рбон айлагач?

Тийғ ила пайконларинг етти кўнгул бўлғоч ҳароб,


Сув қуюб, тухм экдинг, ул кишварни вайрон айлагач.

Қон эмаским ёпти гулгун ҳулла жаннат хозини,


Иш қ мақтулин шаҳид айларда урён айлагач?

Ошкор айлаб юзин кўзумни ҳайрон айлади,


Ёшурун олди кўнгул кўзумни ҳайрон айлагач,

Жонға қўйғоч нақци ишқин қилди кўнглумни ҳалок,


Ўлтурур маҳрамни султон ганж пинҳон айлагач.

Эй Навоий, ишқ агар кўнглунгни мажруҳ этмади,


Бас, недурким қон келур оғзингдин афгон айлагач.
_ у----- у---_ у-----_у_
фоилотун фоилотун фоилотун фоилун
рамали мусаммани ма

Луғат
ашбарафшои — анбар ўлдирилган
сочувчи, хушбўй ҳид таратувчи шаҳид — қурбон бўлган,
(анбар - балиқ меъдасидан ўггган
олинадиган юмшоқ мумга урён - яланғоч
ўхшаш хушбўй модда) ошкор — намоён этиш,
кишвар - мамлакат, юрт кўрсатиш
ҳулла —янги либос нақди ишқ — ишқ. ишқ
хазин - хазина эгаси, ҳақиқати. ҳақиқий ишқ
хазинабон ганж —хазина, бойлик
мақтул - қатл этилган, афғон - дод-фарёд, фиғон
51
Наерим баён

Юзида анбардай хушбўй сочини ёйганда (маъшуқанинг)


ҳусни яна ҳам ортади. у гўзалроқ бўлиб кўринади, зеро
шамчироқнинг ипини кесиб, тозалаб ёйсалар, у яна ҳам
равшанроқ ёнади.
(Эй ёр) юзингни гуллар билан безаб. бизни қурбон
айладингми ёки бизни қурбон қилаётганингда қонимиз
юзингга сачрадими?
Кўнглим ҳаробу беҳол бўлганда тийғинг ва кипригинг
келиб етти. Гўёки кўнгил маилакатини вайрон этгач. сув
қуйиб янгидан уруғ эккандай сан.
Бу қон эмас, балки иш қ йўлида қатл бўлган шаҳидни
яланғочлаб, жаннат хазиначиси ёпган гул рангли либосдир.
Яширин равишда кўнглим кўзини ҳайрон этгач (Ёр)
юзини очиб, кўзимни ҳайрон қилди. (Ёки: юзини очиб
кўзумни ҳайрон этгач, яширин равишда кўнглимни забт
этди)
И ш қ н и н г н ақ д и — б аҳ о еи н и ж о н и м га қ ў й гач , у
кўнглимни ҳалок айлади, зотан, агар султоннинг ишонган
одами хиёнат қилиб, хазинани яширса (ўзлаштирса), султон
албатта уни ўлдиради.
Эй Навоий. агар иш қ кўнглингни мажруҳ этмаган бўлса,
унда нега оху нола, афғон чекканингда оғзингдан қон
келади?

Ш арҳ ва изоҳлар

Ғазал мақтаида ёр ҳусни таърифи, зулфини ёйганда яна


ҳам чиройлироқ бўлиб кўриниши шамъ учини силкитиб
тозалаганда равшанроқ шуълаланишига ўхшатилган. Бунда
юз, зулф, анбар, шамъ тимсоллари воситасида гўзал юзнинг
жилоси, порлаши тасвирланган.
Айни шу юз очилиши, порлаб нур таратиши кейинги
байтларда давом эттирилган ва бунинг ош иқ қалбига
таъсири муиосиб бадиий образлар қиёси орқали хушоҳанг
бир тарзда гавдалантирилган. Чунончи, қизил гул ва қон,
камон ўқининг учи ва сув, қон ва гулранг либос, иш қ ва
ганж ташбеҳларининг мутаносиб рангларидан устакорона
фойдаланган. Натижада моҳир рассомнинг ранг тасвиридай
\(азмунан ҳазин бўлса-да, чуқур орифона маъноси билан
кишини ром этувчи лавҳа ҳосил бўлган. Умуман, ранглар,
ташбеҳлар қиёсидан санъаткорона фойдаланиш Навоийнинг
севган усулларидан. Ушбу газалда эса Ёр жамолининг порлаб
кўриниши ва ош иқ кўнглининг бундан изтироби, садоқати
тасви р л ан ган . О ш и қ и ш қ йўлида қурбон бўлса ҳам
мақсадидан қайтмайди, ахир ишқ йўлида шаҳид бўлганлар
Аллоҳнинг марҳаматига нойил бўлиб. жаннатнинг гулгун
либосини киядилар. Бу байтда ажойиб бир ишора бор: Ҳақ
йўлида шаҳид бўлганлар, дейилади ислом манбаларида,
кафан қилинмасдан ўз кийимлари билан кўмилиши лозим.
Аммо нариги д\ нёда уларга жаннат гулидан тикилган ҳулла
— гллгун ҳарир либос ҳадя этилади. Демак, Навоий наздида
чин ошиқнинг мартабаси ниҳоятда улуғ.
Ушбу газал байтларида орифона маънолар ҳам бор. Аммо
биз бунга бу ерда тўхтамадик, чунки Навоийнинг поэтик
дунёси, бадиий хаёлоти бу ғазалда кўпроқ дунсвийдир.
Н.Комилов
104-ғазал

Нега кўргузди еовуғ оҳу еариғ рухеор еубҳ,


Гар ниҳоний меҳрдин мендек эмае бемор еубҳ?

Гар ҳавойи бўлмаса мен телба янглиғ. бас недур,


Кўнглакин чок айлабон тоғ узра Мажнунвор субҳ?

Меҳрдин мендек ниҳоник тоза доғи оулмаса.


Юзда невчун кав каби ашкин қилур изҳор субҳ?

Дема шингарфиғ булут ҳг.р ён эрур қонлиғ момуқ,


/9
Тоза доғидин эрур мендек магар хунбор субҲ;

Ғам туни оҳим шароридин туташти кўкка ўт.


Ким анинг отин қўюптур гунбади даввор субҳ.

Кун шуоий хатлари эрмаеки тутмиш мотамим.


Юзни анжум тирноғи бирла қилиб афгор субҳ.

Соқиё, тутқил еабуҳий бодаким, бу дайрдин.


Биз кетиб бу навъ толиъ бўлгуси бисёр субҳ.

Эй Навоий, истасанг баргу наво бу боғ аро,


Гулдек ўл рокиъ кеча, булбул киби бедор субҳ.

- V ------ - V --------- ------ V ------ - V -


фоилотун фоилотун фои.тотун фоилун
рамали мусаммани маҳзуф

Луғатз
анжум юлдузлар. г
г 1 1 гуноади даввор —
оаргу наво — ҳосил ва „ г .
г ^ аиланувчи гумбаз; фалак.
шодлик, шод турмуш.
_ .. • 1 ' даир - бутхона; мажозан:
оода — маи, шароб.
* маихона.
54
кавкаб — юлдуз. шарор — учқун; аланга;
рокиъ — руку қилувчи, тобланиш.
икки букилувчи. ш ингарф ий — қ и зғи ш ,
с а б у ҳ и й (б о д а ) — тонг қизил тусли.
пайтидаги ичкилик. шуоий — шуьла, сруғлик.
х у н б о р — қ о н л и сш ҳавойи — бсқарор,
ёғдирувчи, аччиқ йиғловчи. ўйинқароқ.

Насрий баён

Тонг ўз қуёшининг яширинганлигидан мен каби бемор


бўлмаса, нега бундай совуқ оҳу сариғ рухсор билан намоён
бўлмокда.
Агар мен телбадек беқарор бўлмаса, бас, нима учун субҳ
тог узра Мажнун каби кўксини чок-чок қилади?
1<уёш ишқида меникидек, яш ирин изтироби, алами
бўлмаса, тонг нима учун ўзини бу сифат намойиш қилади,
яъни юлдузлардан кўз ёш кўрсатади.
Буларни қизил булут деб ўйлама, улар ҳар ённи тўлдирган
қонли пахталардир, тонг жуда қаттиқ изтиробдан мен каби
йиғлаган ва қон ёшларини момуқ —пахтага артиб ташлаган.
Ғам тунида мен чеккан «оҳ» оловидан кўкка ўт чирмашди.
Унинг номини эса айланувчи гумбазнинг (фалакнинг)
тонги. деб атабдилар.
Қуёшдан таралаётган шуълали чизиқлар — нурлар эмас,
балки мснинг мотамимни тутган тонг юзини юлдузлари
тирноғи билан жароҳатлаган, яралаган.
Эй соқий, тонг маҳали ичилувчи май — сабуҳий бодадан
қуй, бу майхона (дунё)дан биз кетсак ҳам, субҳнинг бу
қисмати кўп такрорланаверади.
Эй Навоий, бу боғ ичра ҳосил ва шодтик (шод турм\ти)
кўришни истасанг, кечалари 'гулдек рукуъда, тонглари
булбул каби бедор бўл!
Ш арҳ ва изоҳлар

Ёридон нишона топиш, уни ўз ҳолидан огоҳ этиш, аниқ


мақсад йўлига ўтиш, ёр малҳини битиш, васфини куйлаш,
ҳаётини ёрга сарфлаш мақсадила асраш сингари тушунчалар
сингган талай ғазаллар, байтлар орасида тонг. яъни субҳ.
қуёш каби тимсоллар эътиборни тортади.
Табиат кўнгил кўзгуси сифатида намоён бўлган Навоий
шеъриятида тонг манзараси тасвири алоҳида мазмун касб
этган. «Хазойин ул-маоний» куллиётида айнан тонг тасвирига
бағишланган бир қанча ғазалларни учратиш мумкин. «Субҳ»
радиф ли тўртта, «сабуҳ» радиф ли битта ғазал шулар
жумла с ид а нди р.
Тонг —файз манбаи, у ҳамиша уйғоқруҳни, бедор юракни
тачаб ва тарғиб қилади. Сўфийлар тили билан айтганда, тонг
— «субҳ — илоҳиёт тажаллисининг зуҳури бўлиб, у ғайб
оламидан нозил бўлади; таайюнот (борлиқ, дунёда бор
нарсалар) зулматларини ошиқнинг дил саҳифасидан сидириб
ташлайди»1. Навоийнинг ўзи бир газалила ёзади: «Субҳидам
бедору гирён бўл агар файз истасанг...»2.
Навоий ғазалларида табиат кўнгил кўзгуси сифатида
намоён бўлади. Агар ош иқ кўнгли гаму ҳасрат кўйнида бўлса,
субҳидам ҳам гўзал боғу бўстонлар, гулзор ҳам унинг
қайғусига монанд бўлиб кўринаверади, юраги қувончга
гўлган фараҳли дамларда зст у шом қоронғусидан ҳам.
хазонзор боғлар бағридан ҳам ўз қувончига шериктопа олади.
Манзаралар тасвири, унинг ифодаси шоирнинг ижодий
ниятига мувофиқ эврилади. Мазкур газалда ошиқ юрагидаги
ҳижроннинг чуқур изтиробларл, қийноклари тонг манзараси
б и л ан шу қадар ўри н л и ва гўзал қ и ёсл ар д а
уйғунлаштирилганки, ғазални ўқиётган китобхоннинг кўз
ўнгида ҳижрондан азобланиб, висол иштиёқида ўртанаётган
ошиқўзини тонг —субҳидам билан бирга, ёнма-ён намойиш
қилади. Бу ғазалдаги тасвир шунчаки табиатнинг ёхуд

' Бертельс Е.Э. Суфшм и суфийския ;штер.поа. - М.: Ннука. |%5. - С.160..
-Алишер НавоиП. МАГ. 4 -лилл. - Гошкент: Фан. 148°). - С.80.

56
тонгнинг тасвири эмас, балки катта бир инсоний дарднинг,
изтиробиинг маҳсули.

Нега кўргузди совуғ оҳу сариғ рухсор субҳ,


Гар ниҳоний мсҳридин мендек эмас бемор субҳ.

Яъни: «Тонг «меҳр»и — қуёшининг яширинганлигидан


мен каби бемор бўлмаса, нега бундай «совуқ оҳу» сариғ
рухсор билан намоён бўлмоқца»,— дейди, ошиқ. Тонг ота
бошлаган чоғда ҳали қуёш кўринмасдан илгари уфқдастлаб
с ар и қ рангда нам оён бўлади. Бу сари ғли к эндигина
кўтарилиб улгурган тун иардаси ортида беморнинг заъфарон
(юзи) рангига ўхшаб қолади. Бу заъф аронликка этни
жунжиктирувчи тонг шабадаси — «совуқ оҳ» қўшилиб,
та св и р га б а р к а м о л л и к б ағи ш л ай д и . З о ҳ и р ан о ш и қ
изтиробларини баён этаётган бу ғазат ботинида орифона
(тасаввуфий) мазмун ҳам ифодаланганини инкор қилиб
бўлмайди.
Б ай тн и н г ори ф он а м азм унини сўф иёна истилоҳга
айланган тушунчаларни ўрганиш орқали англаш мумкин:
оҳ деб, аввал айтиб ўтганим издек, и ш қнинг камолга
етганлик алом ати ва н иш он аси га айтиладики, унинг
шарҳини баён этишга тил ожиздир; рухсор — зот ҳусни ва
жамоли тажстллиётининг кўринадиган ўрнини ифодалайди.
Байтнинг орифона мазмуни шунлай: «Ҳақжамоли ошиқцан
ниҳон — яширинган, унинг васлига етишиш жуда мушкул,
унинг ҳажридаги ош иқ — бемор. Ҳ ақ жамоли нурининг
зуҳури уфқда (кунчиқишда) намоён бўлмоқда. У ош иқ
кўнглидаги зулматларни сидириб ташлаш учун намоён
бўлган. Буни ош иқбилади ва шунинг учун ҳам субҳ —тонгга
юз ўгиради».

Гар ҳавойи бўлмаса мен телба янглиг, бас недур,


Кўнглағин чок айлабон тоғ узра мажнунвор субҳ.

57
Тонг отиш ининг энг гўзал, энг таъсирчан, шоирона
тасвири бор бу байтаа. Тонгнинг тоглар устидан бошланиши
(қуёш тоғлар ортидан кўринмокда) — тун пардасининг
йиртилиши (тоғ чўққилари қиррасида) кўксини чок-чок
қилган беқарор Мажнунга қиёсланади. Талмеҳсанъатининг
гўзал намунаси деб баҳолаш мумкин бўлган байтнинг
ботиний мазмуни шундай: <Ҳақвисоли йўлида турган ош иқ
беқарор. яъни ҳавойи. Бир дамнинг ўзида у минг хил
хаёлларга боради ва м инг бор азоблан и б . минг бор
завқтанади. чунки бир томондан, у ҳали моддмй дунёнинг
қ\ вончу ташвишларидан воз кечиб кетолмаган. Ҳаққа етмоқ
учун эса бу дунёнинг бутун лаззатларидан воз ксчмоқ, фақат
унинг —Аллоҳнинг ёдп билан яшамоқ керак. Ш унинг учун
ҳам бу йўлда турган ош иқ руҳи шундай бир талотум ичида
қолганки, у тоғлар устига чикиб Мажнун каби кўйлагини
(аслида, кўксини) чок этади.

Меҳридин мендек ниҳоний тоза доғи бўлмаса,


Юзда невчун кавкаби ашкин қилур изҳор субҳ.

Ушбу ва аввалги байтларда тонг жонлантирилиб, унга


одам хусусиятлари сингдирилган. Осмон —кўз, юлдузлар —
кўз ёшлари. Киши йиглаганда, юзга кўз ёшлари ёйилиб
кетади. ёхуд артиб ташланади. аниқроғи, йўқолади. Тонг
отиши билан юлдузларнинг милтиллаб кўриниши ва аста-
секин кўздан ғойиб бўлиши шу усулда жонлантирилган.
Байтнинг мазмуни: «Қуёш ишқида меникидек, яширин
изтироби, алами бўлмаса, тонг нима учун ўзини бу сифат
намойиш қилади, яъни юлдузлардан кўз ёш кўрсатади».
Ушбу байтдаги тоза доғ ифодаси жуда қаттиқ изтироб,
атам маъноларини англатиб, бу изтироб. аламнинг ишқ
туфайли эканлиги кейинги байтда янада ойдинлашади:

Дема шингарфий булут хар ён эрур қонлиғ момуқ,


Тоза доғидин эрур мендгк магар хунбор субҳ.
Тонг отишидан олдин, агар осмонда булут бўлса, у уфқ
ортида ҳали кўриниб улгурмаган Қ уёш нинг нурлари
таъсирида қизил рангга кириб кўринади. Байтда ана шу
манзарага мурожаат қилар экан: «Буларни қизил булутлар
деб ўйлама, тонг жуда қаттиқ изтиробдан мен каби йиглаган
ва қон ёшларини момуққа артиб ташлаган». дейди шоир.
Байтнинг ори ф он а мазмунини аниқлаш дан олдин,
суф и й ларн и н г «Ю рак йиглаганда, кўз ёш лари қонга
айланади»', деган фикрини эслаш ўринли. Байтдаги булут
(абр) ҳижоб маъносида келган, аниқроғи, булут деб,
«дилнинг н аф сони й ҳаракатлар зулмати ва руҳоният
мулклари орасидаги ҳижобга айтилади...»2. Демак, ош иқҲ ақ
васлига юракдан йиғлаб интилади. Унинг кўзларидан ёш
эмас, қон оқади. Бу қон ёшлар ош иқбилан Ҳ ақ ўртасидаги
ҳижобни қонга бўяйди. Ёр висолига эриш иш нақадар
мушкул эканлигини англаган ош иқ давом этади:

Ғам туни оҳим шароридин туташти кўкка ўт


Ким, анинг отин қўюигг>р гунбади даввор субҳ.

Байтнинг зоҳирий мазмуни: «Ғам тунида мен чеккан «оҳ»


оловидан кўкка ўт чирмашди. Унинг номини эса айланувчи
гумбазнинг (фалакнинг) тонги, деб атабдилар. аслида эса
бу тонг менинг «оҳ»ларим маҳсули.»
Байтнинг орифона мазмуни эса тубандагича: «Ғам тунида
ош и қ ёр (Ҳақ) жамолининг нуридан бебаҳра бўлса-да,
унинг ишқи сўнмайди, аксинча, бу иш қ камолотга эришиб,
авжга чиқиб бораверадики, у Ҳақдан ўзга ҳамма нарсани
унутади. тили бирор каломга келмайди, фзқат ўтли «оҳ»
тортади ва илоҳиёт тажаллисининг зухурига яқинлашиб
бораверади».

Кун шуоий хатлари эрмаски, тутмиш мотамим


Юзни анжум тирноги бирла қилиб афгор субҳ.
1 Нур-ал- \лу\1. Қаиакг Вертельс Е.Э. Суфпчм и счфийская литература. - VI.: Н а\ка. |% 5. -
С.259.
- Бертельс Е.Э С’,ф 1им и >-\финс:кая литераг>ра. — М. Наука.1%5 - С.127.
59
Б айтнинг зоҳирпй мазмунн: «Қуёшдан таралаётган
шуълали чизиқлар —нурлар эмас, балки менинг мотамимни
тутган тонг юзини юллузлари тирноғи билан жароҳатлаган,
яралаган». Бу байт олдинги байтларни ҳам мазмунан, ҳам
шаклан тўлдириб давом эттириб келади. Умуман эътибор
қилинса. ҳар бир байтда субх чогининг янги-янги қирралари
очиб борилади ва тонгнинг алоҳида-алоҳида мустақил
манзараси тасвири яратилади.
Байтнинг орифона мазмуни: «Ошиқ бу дунёнинг қувончу
ташвишларидан бутунлай ажрала олмаганлиги сабабли ҳам
Илоҳ жамолига етиши анча қийин ва огир. Ҳижронда эса
яшаб бўлмайди».
Асар охирига етнб борар ;'кан, ошиқнинг нияти янада
ойдинлашади:

Соқиё. тутқил сабуҳий бодаким, бу дайрдин,


Биз кетиб бу навь голиь бўлгуси бисёр субҳ.

С уф и й лар со қ и й н и ш ундай и зоҳлай дилар: «Ф айз


манбаиким, вужуд зарротини борлиқнинг бодасидан сархуш
қилгандир»1. Бадиий матнда соқий бир неча маънода келиши
мумкин: Илоҳиёт нури ва ёхуд Илоҳнинг ўзи: Муҳаммад
пайғамбар с.а.в.; пири муршид (комил инсон), гўзал
маъшуқа ёки маъшуқа. Ушбу байтда эса ошиқилоҳиёт нурига
мурожаат қилар экан, ундан сабуҳий бода сўрайди, зеро,
унинг қалбидаги зулматларни соқий узатган сабуҳий бода
(соф май)гина гозалай олиши ва оқибатда ош иқ кўнглининг
ёришиши. фараҳ топиши ва унинг бу дайрдан воз кечиб
кета олишини осонлаштириш мумкин. Тонг эса у кетгандан
кейин ҳам ҳали кўп бор ўзини намоён қилаверади:

Эй, Навоий, истасанг баргу наво бу бог аро.


Гулдек ўл рокиъ кеча. булбул киби бедор субҳ.

Бертельс- Е.Э. Суфизм и суфмпская литература. - М.: Иаука.1%5 —С 259.

60
Гулнинг тундаги, булбулнинг тонгдаги аҳволини ташбеҳ
сифатида қуллаган Навоий мақтаъда ўз фикрларини якунлар
экан, камолотни, унга эришишни тарғиб қилади. У ўзига
мурожаат орқали ком и л ли кка эриш иш учун тунлари
саждада, ҳақёди билан яшашни, тонглар эса бедор бўлишни
т а ъ к и д л а й д и , зе р о , то н г ф ай з м а н б а и к и м , ун дан
баҳрамандлик кўнгилни поклайди, унга фараҳ бағишлайди,
деган фикрлар англашилади бу байт ботинида.
Бир қарашда бошдан-охир тонг тасвирига бағишланган
мазкур ғазал ош иқнинг бутун дарду ҳасратини, ғуссаю
изтиробини ўз багрига сингдириб юборган. Ғазалдаги ошиқ
— висол талабгори. Инсонга хос ишқий кечинмалар орқали
Ҳ а қ в а сл и га ети ш и ш й ўл и даги чуқур и зт и р о б л а р ,
зиддиятлар, моддий дунёнинг қувончу ташвишларидан воз
кечиб кета олишнинг нақадар оғирлиги, ўзликни англаш,
ана шу англанган ўзликданда кечиш азоблари ва комилликка
эришиш йўлларини излаш оқибатида руҳиятда юз берган
талотумлар ушбу ғазалда ўзининг шеърий ифодасини топтан.
К .Муллахўжаева

61
105-газал

Равзаву гул еттию ичмас ул ой гулгун қадаҳ,


Не кўнгул хушлуқ била тортай мени маҳзун қадаҳ.

Ё мени маҳрумға хунобайи ҳижрон бериб.


Ўзга маҳрамлар била ул ой чекар гулгун қадаҳ.

Боре ҳар тақдир илаким, бор мени лабташнаға


Тутмас эрмиш заҳри ғамдин ўзга даҳри дун қадаҳ.

Соқиё, бу ғусса дафъи масту бехудлуғдурур,


Тут шафақгун май тўла гар худ эрур гардун қадаҳ.

Рўза ойин кўрмай илгингдин қадаҳни солмағил,


Лек ол байрам ҳилоли ҳам кўрунган тун қадаҳ.

Жом эрур мен телбага қонлиғ кўзумнинг косаси,


Лолалар саҳрода бас, гар истаса Мажнун қадаҳ.

Чун фано дайрига кирдим бода тут, эй пири дайр,


Зар(|> хоҳ эски сафол ўлсун, вагар олтун қадаҳ.

Юз қадаҳ қилғил мурассаъким чекарсен жоми марг,


Ҳеч ким худ топмади Жамшиддин афзун қадаҳ.

Эй Навоий, бизни ёд эткайму барқандон куни


Ичса жоми Жам тилаб сонийи Афридун қадаҳ.

- V ------------ V ----- - V ----- ------- V -


фоилотун фоилотун фоилотун фоилун
рамали мусаммани маҳзуф
Луғат
маҳзун — қайғули, хафа бода —май
хуноба —қонли ёш пири дайр — майхона пири,
гулгун —қизил бу ўринда пир^г
даҳри дун —разил, пасткаш муршид, яъни устоз
дтаё зарф —идиш
соқий —май қуюпчи сафол - сопол идиш
шафақгун — шафақ рангли мурассаъ - қимматбаҳо
худ - ўз тошлар билан безалган
гардун - фалак. осмон марг —ўлим
ҳилол —янги чиққан ой афзун - афзал, ортиқ
фано —йўқлик барқандон —чақмоқш
дайр —бутхона, ибодатхона, соний — кейинги, иккинчи
майхона

Насри й баён

Боғ ва гул фасли, яъни баҳор кириб келди, лекин менинг


гул юзли ёрим май ичмаяпти. Шундай экан, мен қандай
қилиб хушнудлик билан қадаҳ кўтара оламан?
Ёки ёрим менга қонли ёшдан айрилиқ майини тутиб,
ўзи ўзга дўстлари билан гулгун, яъни қизил рангли май
ичади.
Барчаси такдирдан экан: мен ташналаб бўлган бечорага
бу пасташ дунё ҳам ғам заҳридан бошқа қадаҳ тутмас экан.
Эй соқий, энди бу қайғуни фақат маст бўлиб, ўзни
унутиш кетказади, шундай экан, менга шафақцек қизил
май тўла қадаҳ тут, агар у гардун — осмон сингари катта
бўлса ҳам.
Рамазон ойи келмагунча қўлингдан қадаҳни қўймагин,
шунингдек, байрам яқинлашгач, осмонда ҳилолни. яъни
янги чиққан ойни кўрган тучингда ҳам хурсандлик билан
қадахни қўлингга ол.
М ен телбага қон ли кўзи м н и н г косаси ж ом, яъни
қадаҳдир ва агар Мажнун ҳам қадаҳда май ичишни истаса,
саҳродаги лолалар унга қада>, бўла олади.
Ф ан о м ай хонасига ки рдим , эй со қ и й , менга май
63
тўлдириб қадаҳ тут, идиш нинг олтин ски эски сопол
эканлиги аҳамиятга эга эмас.
Юзта қимматбаҳо тошлар билан безатилган қадаҳясасанг
ҳам, охир-оқибат ўлим майидан қутула олмайсан. Ҳеч ким
Ж амшиднинг жомидан афзалроқ қадаҳ тополгани йўқ.
Эй Навоий, чақмоқ чаққан кунда иккинчи Афридун
Жамшид майини ичган пайтида бизни эслармикан?

Ш арҳ ва июҳлар

Алишер Н авоийнинг “ Қадаҳ" радифли ушбу ғазали


тасаввуф ий мавзуда бўлиб. унда со ли кн и н г руҳоний
ю ксалиш ж арёнидаги ҳиссиётларни, н аф сн и енгиб —
ўзликдан воз кечиб, Ҳаққа эришиш йўлида босиб ўтиши
зарур бўлган босқичлари анънавий рамзий усул билан
тасвирланади. Маълумки. тасаввуф фалсафасида қалаҳ —
май қуйиладиган идиш соликнинг — Ҳаққа интилаётган
инсон қалбининг тимсолидир.

Равзаву гул еттию ичмас ул ой гулгун қадаҳ,


Не кўнгул хушлуқ била гортай мени маҳзун қадаҳ.

Ғазалнинг матлаъсида шоир ўзининг гулдек гўзал юзли


ёрининг май ичиб, хурсандчилик қилмаётганлигини маълум
қилар экан, ғамгин оҳангда айтадики, у бу ҳолатда қандай
қилиб бир ўзи қадаҳ кўтариши мумкин? Мазкур тасвир
р ам зи й м аъ н ога эга бўлиб, м авзу н и н г тасавву ф о н а
эканлигидан келиб чиқсак, назарда тутилаётган ёрни
“ миръоти Ҳ ақ", яъни Ҳ ақнинг кўзгуси бўлган, Унинг
нурини ўзида акс эттирган инсон сифатида тушуниш
мумкин. Май ичиш, деганда дабдурустдан ош иқ билан
ёрнинг ҳамсуҳбат бўлишни тасаввур қилинади. Ваҳоланки,
бу ерда илоҳий ҳақиқатдан ба:фамандлик кўзда тутутилади.
Матлаъда қўлланган тавзеъ санъати (бир хил товушлар
такрори: равзаву, гул, еттию. ул, гулгун; хушлуқ, маҳзун
сўхпаридаги у товуши) ҳамда ёрга нисбатан ой сўзининг
64
истиора қилиб оли н ган ли ги и ф одан и н г б ад и и й
таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган.

Ё мснп маҳрумға хунобайи ҳижрон бериб,


Ўзга маҳрамлар била ул ой чекар гулгун қадаҳ.

Иккинчи байтда ош иқ шундай гўзал фасл — ьсўкламда


ёри н им а учун май и ч м аётган ли ги н и , яъ н и унга ўз
суҳбатиғги раво кўрмаётганлити сабабини аниқлашга ҳаракат
қилади ва ёр ўз ошиғини унутганлигига боис бошқа дўстлар
билан бғгрга эканлигидадир, деган хулосага келади. Бу ерда
шўрлик ош иқ хунобайи ҳижрон — қонли ёшдан айрилиқ
майини ичиб ғам чекмоқца.
М азкур байтда товуш ларнинг ўзаро уйғун такрори
етакчилик қилиб (маҳрум, хуноба, ҳижрон; маҳрам, қадаҳ
сўзларидаги ҳ ва х товушларининг кетма-кет келиши) ҳамда
маҳрум —маҳрам сўзларининг биринчи мисрада уч ҳижодан,
иккинчи мисрада икки ҳижодан сўнг, яъни деярли бир
ўринда қўлланилиш и таъсирчан лирртк оҳангни ҳосил
қилмоқца.

Боре ҳар тақдир илаким, бор мени лабташнаға


Тутмас эрмиш заҳри ғамдин ўзга даҳри дун қадаҳ.

Учинчи байтга келиб, ош иқ тақцирга тан беради: ёрнинг


унга илтифот кўрсатмаслиги —тақцирдан. Ахир, бу дунёнинг
эгри бўлганцан кейи н , ундан қандай қилиб заҳардан
бошқасини кутиш мумкин?
А йни тасви р дунё та ш в и ш л а р и н и н г ўта б ем аън и
эканлигини англаб, ўзини Ҳ ақ йўлига бағишлаш учун тайёр
турган инсон қиёфасини, униғғг ички дунёсидаги алам ва
о ғр и қ н и акс этти рм оқда. К ей и н ги байт бу ф и к р н и
тасдиқлайци:

Соқиё, бу ғусса дафъи масту бехудлуғцурур,


Тут шафақгун май тўла гар худ эрур гардун қадаҳ.
65
Ёрдан жабр кўрган ош иқ майхона сари йўл олди, у ерда
май қуйиб ўтирган соқийга қайғусини май кетказишини
айтиб, шафакдек қизил майни осмондек улкан қадаҳга сузиб
беришини сўраяпти.
Тасаввуфла соқий пири муршид тимсоли эканлигини
ҳ и с о б га о л с а к , б а й т н и н г б о т и н и й , и ч к и м аъ н о си
ойдинлашади: дунё ташвишларидан, ғам-қайғудан ҳориган,
ўзини англашни истаётган инсон сулукка — Ҳ ақ йўлига
кирмоқчи. Бунинг учун ўзини руҳан поклаши, ўзи ҳақида
тафаккур этиши, нафс қутқуларидан хгшос бўлиши лозим.
Унга шафақсимон қизил осмондек қадаҳга қуйилган май
ёрдам беради.
Байтда таносиб санъати устуворлик қилиб, май, қадаҳ,
соқий ҳамда маст бўлиш тушунчалари бир-бирини тақозо
этиб келмокда.

Рўза ойин кўрмай илгингдин қадаҳни солмағил.


Лек ол байрам ҳилоли ҳам кўрунган тун қадаҳ.

Р а м а зо н м у с у л м о н л а р н и н г и н т и қ и б к у та л и га н ,
байрамона ўтказадиган, рўза тутиладиган, мўминлар учун
Аллоҳга ўзини ян а ҳам яқ и н р о қ ҳис этиш им конини
берааиган қадрли ойдир. Бу ойда ҳамма ёмон ишлардан,
гуноҳтардан тийилади, инсонлар ўзини ҳам руҳан, ҳам
жисман поклашга интилади. Ш оир шунга ишора қилиб,
Рамазон ойи келмагунча май ичавер, дейди ўзига ўзи. Бу
ўринда май ва майхўрлик сўзининг зоҳирий маъносини эл
қандай тушунишига иш ора қилади, аслида эса байрам
ҳилоли —Рамазоннинг илк тунидан яна қадаҳни қўлга олиш
зарурлигини айтар экан, рўза ибодат ва хайрли ишлар ойи
эканлигини англатади.
Шоир айни пайтда рўза ва байрам ҳилоли тушунчаларини
келтириш орқали иш қнинг солик учун бебаҳо бойлик,
абадий байрам эканлигига урғу қаратади, айниқса, иккинчи
мисрада биргина ол сўзини икки хил маънода тушунишга
олиб келувчи ифода мавжуд: “Лек ол байрам ҳилоли ҳам
66
кўрунган тун қадаҳ”. Бу ўринда ол сўзини ҳам ранг (янгн
ойнинг қизил бўлиши), ҳам к.адаҳни қўлга олиш маъносида
тушуниш мумкин, яъии Алишер Навоий мазкур мисрада
ийҳом санъатини қўллайди.

Жом эрур мен телбага қонлиғ кўзумнинг косаси,


Лолалар саҳрода бас, гар истаса Мажнун қадаҳ.

Шоир ўзини телба деб атар экан, ўз кўзини ўзи учун


май қуйса бўладиган қонли коса сифатида хизмат қилиш
мумкинлиғини таъкидлайди. Иккинчи мисрада саҳродаги
лолалар истиораси билан ўз юзи ва кўзини назарда тутади.
Яъни юзи саргайиб, саҳрога айланган, икки қонли кўзи
эса Мажнун май ичаман, деса қадаҳ бўла олади. Демак,
биринчи мисрадаги тасвир бежиз бўлмай, иккала мисра
ҳам байтнинг моҳиятини англашда ўта муҳим ўрин тутади.
Мазкур байтда кўзни қонли косаға ўхшатиш (ташбеҳ),
Мажнун образининг киритилиш и (талмеҳ) унга беқиёс
поэтик жозиба бахш этган.

Чун фано дайриға кирдим бода тут, эй пири дайр,


Зарф хоҳ эски сафол ўлсун, вагар олтун қадаҳ.

Ф ано майхонаси дейилганда шоир ўзликни унутиш


йўлига, яъни Ҳақйўлига кирған соликнинг устоздан нафсни
енгиш йўллари ҳақида сабоқ оладиган масканни, яъни пир
даргоҳини назарда тутар экан, муршиддан май қуйиб
бериш ини илтнмос қилмоқда. Тўртинчи мисрада ҳам
ошиқнинг соқийдан май сўраганлигини кўрган эдик, ушбу
байтнинг фарқи шуки, солик учун дунёнинг ҳеч қандай
қадри қолмаганлиги унга май қуйиб бериладиган идишнинг
олтин ёки сополлигининг аҳамияти йўқ эканлигини айтиш
билан кўзга ташланади.

Юз қадаҳ қилғил мурассаъким чекарсен жоми марг,


Ҳеч ким худ топмади Жамшиддин афзун қадаҳ.
Ш оир бу байтда “мурассаъ қадаҳ” — қимматбаҳо тошлар
билан безалган қадаҳ тимсоли орқали дунё ҳашаматининг
боқий эмаслигини, иккинчи байтда “Жоми Жамшид” , яъни
бутун д у н ён и к ў р с ата д и га н ж о м н и н г а ф за л л и ги н и
гаъкидлайди. Мусулмон Шарқида жоми Жамшид орқгпи
дун ён и н г исталган нуқтасини кўриш м ум кин, деган
р и в о я тл ар м авж уд. Т асав ву ф д а эса ж оми Ж ам ш и д
маърифагга эришган ориф инсон қалбининг тимсолидир.
Чунки унга дунёда пинҳон бўлган бирор сир қолмайди,
натижада орифлик мақомидаги солик яшашнинг, умрнинг
моҳиятини англаб етади. Шу боисдан, Алишер Навоий
маърифатнинг юксак мақоми дунё гашвишларидан юқори
эканлигини алоҳида уқгирар экан, байтда жоми Жамшидни
устоз — пири комилнинг ориф қалби тимсоли сифатида
тасвирламоқда. Шунингдек, жоми Жамшиддаги майнинг
тугам асли ги Аллоҳа бўлган и ш қ н и н г абади й ли ги га
ишорадир, деб ҳам айтиш мумкин.

Эй Навоий, бизни ёд эткайму барқандон куни


Ичса жоми Жам тилаб сонийи Афридун қадаҳ.

Навоий ўзига ўзи мурожааг қилиб, сонийи Афридун —


иккинчи Афридун барқандон куни жоми Жамшиддан май
ичаётганда бизни ёдга олармикан, деб орзуманд бўлмоқда.
Тасаввуфда Расули акрам (с.а.в.) умматларини шафоат
қилиб, гуноҳларини Аллоҳдан сўраб олгани каби пири
муршидлар — устозлар шогирдларининг гуноҳаарини сўраб
оладилар, деган эътиқод мавжуд. Алишер Навоий мақтаъда
бир мурид сифатида қиёмат кунн - олов ёнган барқандон
куни устози Ҳ ақн и н г марҳаматига сазовор бўлганда
ш огирдини эслаш идан умидвор бўлмоқда. Бу ўринда
ш ои рн и н г устози, пири Абдураҳмон Ж омий назарда
тутиляпти дейишга бир неча асослар мавжуд, аввапо, ғазапда
сулукка кирган соликнинг ҳолати, унинг устозга мурожаати
баён этилганлиги ва жом сўзлнинг унумли кўлланганлиги
гап Абдураҳмон Жомий ҳақида бормоқда, дейишга асос
беради.
68
Эътибор берилса, газалха ички, жуда нозик сюжет
мавжуд: ош иқнинг ўз маъшуғидан жабр кўриши (1 - 2
байтлар), тақдирдан шикоят ва устознинг ҳ\гзурига бориши,
ишқнинг моҳиятини англаб, ўзини мутлақо Ҳақ йўлига
бағишлаши (3—9 байтлар)ни кўрамиз.
Умуман олганда, ғазал буюк шоирнинг бошқа ғазаллари
каби ю ксак бадиият билан суғорилган бўлиб, унинг
фалсафий моҳияти бу бадиият билан уйғунлашган ҳолда
газалхонга кўтаринки завқни, геран мушоҳадаларии ҳадя
ЭТсТДИ.
Д.Юсупова

69
109-ғазал

Тонг эмастур, бўлса ҳар сарви парийрухсор шўх,


Лек эрур сарви парийрўюм менинг бисёр шўх.

Гар менинг шўхи ситамкорим парийзод ўлмаса,


Мумкин эрмас одамий бўлмоғлиғ ул миқдор шўх.

Турмаса қон бу кеча кўксум шикофидин не гонг


Ким, эрур кўнглумга кирган чобуки айёр шўх.

Ваҳ. не тонг ҳар лаҳза бетоқатлиғимким. дилбарим


Бовужуди хусн, ҳам ширин эрур, ҳам бор шўх.

То етишгай жонға еткурган кўнгулга юз баю .


Шукр этарменким, насиб ўлмиш манга дилдор шўх.

Шўхлардин туз қадам қўймоқ чу келмас, воқиф ўл


Ким, ситамгар чобукедур чархи кажрафтор шўх.

Гар десангким жонга етмай ҳар замон бир жаврдин,


Эй Навоий, панд эшит, ёр истама бисёр шўх.

- V ----- ----- V ------- V --------- - V -


фоилотун фоилотун фоилотун фоилун
рамали мусаммани маҳзуф

Тугат

тонг эмас — ажаб эмас шикоф — дарз, ёриқ


парирухсор, париўй - пари чобук — чаққон. эпчил.
юзли моҳир
бисёр - кўп туз — тўғри
ситамкор - жабр-зулм чархи кажрафтор — тескари
қилувчи

70
Наернй баён

С ар в қ а д л н п ар и р у х со р ё р л а р н и н г шўх бўлиш и
ажабланарли эмас, лекин менинг париюзли ёрим ҳаммадан
шўхроқцнр.
Менинг ситамкор шўх ёрим парилар авлодидан бўлса
керак, чунки инсон фарзандининг бунчалик шўх бўлиши
мумкин эмас.
Бу кеча кўксимдаги дарз, яъни ёриқдан оққан қон
тўЬстамаса, ажабланманг, чунки кўнглимнинг ичига шўх ва
айёр ёрим чаққонлик билан кнриб олган.
Ҳар лаҳза бетоқатлигимга ҳайрон бўлманг, чунки вужуди
гўзал бўлган ёрим ҳам ширин, ҳам шўхдир.
Жонга эришган кўнгилга юз бало келади, шукурки, менга
дилдорларнинг шўхи насиб бўлди.
Шўхлардан тўгри қадам қўйиш, тўтри иш қилишларини
кутиш ақлдан эмас, чунки ситамгар чарх — дунёнинг ўзи
эгри юрувчидир.
Эй Навоий, агар ёрнинг жабридан жоним омон қолсин,
десанг, насиҳатни қулоғингга ол: ўта шўх ёрга кўнгил
боглама.

Ш арҳ ва изоҳлар

Алишер Н авоийнинг “ Ш ўх” радифли ғазали мавзу


жиҳатдан ишқий йўналишда бўлиб, ўзида ёрнинг таъриф-
тавсиф ини ифода этади. Унда тасаввуфий истилоҳлар,
ботиниий чукур маънолар кўзга ташланмайди ва бу газалда
и н со н н и н г и нсон га бўлган маж озий иш қи тараннум
этил га нл иги н и билдиради.
У чинчибайтнинг поэтик таъсирчанлигини ош ирган
о м и л л ар д а н би ри м уболаға с а н ъ а т и д и р . Б ай тд а
ифодаланаётган шўх ва чаққон ёрнинг ёр кўксини ёриб
кириб олганлиги ва бу ёриқдаи энди ошиқнинг юрагидан
қон оқиши муболаға ҳисобланади.
А лиш ер Н авои й ушбу байтда мумтоз адабиётдаги
71
анъанавий тасвир — фалакнинг кажрафтор, яъни гескари
айланувчанлигини дилраболарнинг бевафо ва ситамкор
эканлиги билан боғламоқда.
Ш оир мақтаъда зоқиран қараганда шўх ёрга кўнгил
боглама, деб уқтираётгна бўлса-да, шўх ёрининг васлидан
мамнун эканлиги енгил ҳазил орқали ифодапамоқда.
Ғазал учун аруз тизимининг туркона ва хушоҳанг рамали
мусаммани маҳзуф вазннинг танланиши шоир баён этмоқчи
бўлган фикр ифодасига ниқоягда мос келади.
Умуман олганда, ғазал и н со н н и н г инсонга бўлган
муҳаббатини ўзида акс эттиради ва бу орқали шоир поқиза
иш қнинг ҳаётбахш кучини эътироф этиб, севги инсон
қалбига ором бағишлашини, бахт ҳисларини туйишга сабаб
бўл и ш и н и таъкидлам о қца.
Д. Юсупова
134-ғазал

Кема оғзи демаким, ишқингда кўксум чокидур,


Баҳр мавжи йўқки, ашким селининг қўлокидур.

Суда эрмас меҳр акси. балки дарё жониға


Солған ўтлар хаста жоним оҳи оташнокидур.

Хас эмас гирдоб арокии, бошинга эврулгали,


Су уза саргашта ошиқ жисмининг хошокидур.

Ваҳки, ул киштида дарёкаш, манга худ йўқ ҳаёт


Эл дегандинким, фалоннинг кофири бебокидур.

Ул балиғ тчтқанда солиб шасту анинг рашкидин.


Судин айрилған балиғ янглиғ кўнгул топокидур.

Кўрма факр аҳли сиришқи бахрида ҳар ён ҳубоб


Ким, фано кавкаблари, балким бало афлокидур.

Эй Кавоий, кема тийри кўксум ичра ҳажр ўқи,


Кема огзи гўйиё ишқида кўксум чокидур.

- V ----- - V --------- - V --------- - V -


фоилотун фоилотун фоилогун фоилун
рамали мусаммани маҳзуф

Луғат

афлок —фалаклар. оташнок - ўтдек


бебок — қурқмас. ҳайиқмас; кут-тдирувчи. иссиқ.
бебош, ҳаёсиз. сиришқ —кўз ёши.
кавкаб - юлдуз. топок - типирчилаш ,
кишти - кема. безовталаниш.
қўлок — тўлқин; қаттмқ шаст —камон ўқи; қармоқ.
шамол.
73
Насрий баён

Дснгизда сузиб бораётган кеманинг огзи аслида менинг


иш қ дастидан чок бўлган кўксим. унинг мавжлари эса кўз
ёшларим селидан кўтарилган тўлқинлардир.
Сув узра аксланаётган қуёш эмас, балки иш қ дастида
хаста бўлган жонимнинг огашли охидан дарё жонига ўт
тушган.
Денгиз гирдоби ичида қолиб айланаётган хас эмас, балки
сенинг бошингдан ўргилиб-айланмоқчи бўлган саргашта
ош иқ — менинг хошокдек жисмимдир.
Кемачи ёр кемада сайр қилиб юрибди. У раҳмсиз, бепарво.
Мен (ошиқ) учун эса хаёт йўқ. Одамларнинг уни — ёрни
фалончининг бепарвоси, дейишлари бежиз эмас.
У (ёр) қармоқ ташлаб, балиқтутганда, кл:нгдим рашкдан
сувдан айрилган балиқ каби типирчилайди.
Фақр аҳли кўз ёш денгизининг ҳар тарафида ҳ\гбоб —
кўпик кўрдим деб хаёл қилма. улар фано юлдузлари, балки
уларнинг ҳар бири бало осмонидир.
Эй Навоий, кеманинг ўқдек учи кўксим ичидаги ҳажр
ўқи, дарёда сузиб бораётган кеманинг оғзи эса менинг иш қ
дастидан чок бўлган кўксимдир.

Ш арҳ ва изоҳлар

Алишер Навоий девонларида бош дан-охир манзара


ифодасига асосланган газадлаэ анчагина. Шулардан баҳр —
денгиз ва у билан боғлиқ кема, ҳубоб, кемачи каби
тимсоллар ҳам эътиборга лойиқ.
Кема, заврақ, кишти, жунг атамалари билан номланган
бу тимсол воситасида шоир бир неча ғазатлар яратган.
Ғ азални мукаммал англаш учун унинг зоҳирий ва
ботиний маъноларини баробар ўрганиш лозим. Шу мақсадда
ғазалдаги айрим тимсол ва туш унчаларнинг суф иёна
мазмунини аникдаб оламиз. Кема сайри суфиёна талқинда
касрат манзилидан (яъни: кўдлик — ҳодисалар оламидан)
ўтиб, ваҳлат мақомига етишишдаги ҳолат-кечинмаларнинг
ифодасини англатади. Денгиз, дарё тушунчатари эса илоҳий
олам чексизлигига ишора; мавж — мутлақ борлиқнинг
коинот мартабаларида иайдо булган тажаллилари; олам ва
одам м утлақ вужуд — ваҳдат д ен ги зи н и н г мавж лари
сифатида талқин этилади.
«Ғаройиб ус-сиғар» девонидаги мазкур ғазал асосида
фикримизга ойдинлик киритиш мумкин:

Кема огзи демаким, ишқингда кўксум чокидур,


Баҳр мавжи йўқки, ашким селининг қўлокидур.

«Дарёда сузиб бораётган кеманинг оғзи аслида менинг


иш қ дастидан чок бўлган кўксим», —дер экан, ошиқ-шоир
кеманинг тузилишига эътиборғш қаратади. Умумаи, нарса-
ҳодисаларнинг шакл-шамойилига эъш бор қилиш, уларнинг
айни ҳолатини инкор этиб, уларга ранжу изтироб кўзлари
билан назар солиб тасвирлаш ушбу ғазалда яққол кўзга
ташланади. Ғазалнинг бир неча (1-. 2-, 3-, 5-) байтларида
мана шундай усулни қўллаган шоир тафриъ санъатидан
м аҳорат би лан ф о й д а л ан га н . М атл аъ н и н г и к к и н ч и
мисрасида ҳам шу санъат қўлланилган бўлиб, уни шундай
тушунтириш мумкин: «Бу денгиз мавжлари эмас, балки
кўз ёшларим селидан денгизда тўлқинлар кўтарилди». Ишқ,
висол талабгори бўлган толиб и ш қ и н и н г ш иддати,
изтиробининг кучи мужассамлашган байтнинг орифона
м азм у н и н и ш ундай ш арҳлаш м ум ки н : ёр н и к аср ат
манзилидан ваҳцат мақомига олнб ўтувчи восита (кема)
ошиқнинг кўнглини яраламоқда. Чунки у ёрни ошиқдан
узоққа олиб кетади. Ёр унга беэътибор, аниқроғи, ўз иши
билан овора, яъни мақсади - ҳақиқий ёр васлига эришиш
истаги билан банд ва ўша йўлга кириб кетган. Ёрига
етолмаётган ошиқучун баҳр мавжи, яъни Оллоҳнинг сифату
мақомлари тажаллиётини намойиш қилаётган мавжлар —
дунё ашёлари ошиқнинг кўз ёшлари тўлқинида ҳеч нарса
эмас. О ш иқ учун бу олам - ёридан айрилиқда чеккан
изтироблари маҳсули, у борлиқни ана шу изтироблар орқали
англайди ва ўзига хос тарзда идрок этади. Демак. ёр —
Ҳақнинг ошиғи. У улуғ мақсад манзили сари интилаётган
комил инсон. Унинг ошиғи (лирик қаҳрамон) эса Ҳ ақ
васлининг талабгори. Бироқ > фақат ёр деб билгани комил
инсон — муршид воситасидг.гина ўз мақсадига эришиши
мумкин. Ушбу ғазалда инсоннинг инсонга бўлган ишқининг
давоми инсоннинг Оллоҳга бўлган муҳаббати билаи туташиб
кетиш ҳодисасини ҳам кузаткш мумкин.
Иккинчи байтда денгиздаги гўзал бир манзара тасвирига
дуч келамиз:

Сувда эрмас меҳр акси, балки дарё жониға


Солғон ўтлар хаста кўнглум оҳи оташнокидир.

Сувга қуёш акси тушса, у дарёни қизартириб кўрсатади


(айниқса, кун чиқиш ва кун ботиш маҳали). Ошиқ-шоир
бу манзаравий ҳодисани эсга солиб туриб, уни яна инкор
этади ва бу ҳодисанинг сабабчиси қуёш эмас, балки унинг
ўзи эканлигини англайди: «И ш қ дастида хаста бўлган
жонимнинг «оҳ»ларидан дарё жонига ут тушган. шунинг
учун у ёлқинланиб кўринмоқда», — дейди у. Мана шундай
зоҳирий мазмун ифодалаган байтнинг орифона маъносини
туш униш учун, аввал о , ай ри м сў зл а р н и н г суф и ёна
талқинини эслаш ўринли. «Сувдан мурод - маърифат»1, -
дейди Саййид Жаъфар Сажжодий. Сув —маърифат, илоҳий
файз, вужуд, зот2. — дейилади бошқа бир ўринда. Куёш —
бирламчи манбадан ниш она. илоҳий нур чаш м асини
англатса, оҳ — иш қ ғулғуласининг тил билан ифодалаб
бўлмайдиган авж лаҳзасидир. Орифона мазмунда, бирламчи
манбадан нишонанинг (илоҳнй нур чашмасининг) аксини
(висолини) маърифат (фақат ақд. ўқиш, ўрганиш) орқали
эм ас, балки и ш қ н и н г авж л аҳ зал ар и д аги н а англаш

1Сажжодий С ай й ш Жаъфар. Ф ар\ангп кстпло\от ва таъбироги ирфонн. - Теҳрон. 1370


Ҳнжр. - С.1.
: 8и1еутап Шииац. ТаяигуиГ (епш1еп йо/1ици. - Ь(апЬи1. 1995. - С .1 1 .

76
мумкинлигига ишора бор. Зеро, ош иқ борлиқ — денгизни,
унинг замирида англашилган чексиз илоҳий оламни ҳам
фақат ишқ изтироблари орқали танийди.
Учинчи байтда шу денгиздаги янги бир манзаранинг
ош иқ изтиробига уйгун ҳолагдаги таевирига дуч келамиз:

Хас эмас гирдоб ароким бошингга эврулгали


Сув уза саргашта ош иқ жисмининг хошокидур.

Денгиз гирдоби ичида қолиб айланаётган хас эмас, балки


сенинг бошингдан ўргилиб-айланмоқчи бўлган саргашта
ошиқнинг — менинг хошокдек жисмимдир, деган мазмун
англашилаётган байтга чуқ/рроқ назар таш ласак, янги
маъноларни илғаб олишимиз мумкин. Агар денгиз илоҳий
оламнинг чексизлигини, ундаги сув маърифатни англатса,
ошиқнинг хас янглиғ гирдоб ичига тушиб қолишига сабаб
ош иқнинг ёр бошидан айланиб-ўргилиш истагида унга
интилишлари экан, маърифат излаган ошиқ-солик ёрга,
яъни пирга муҳтож. Унга сира етолмаётган, руҳи истакларига
мағлуб бўлган ош иқ-толибнинг хасдек вужуди гирдоб
орасида — саргардонлиқда қолган.
Кейинги байт:

Ваҳки ул киштида дарёкаш, манга худ йўқ ҳаёт,


Эл дегандинким, фалоннинг кофири бебокидур.

Б айтнинг мазмуни: «Кемачи ёр кемада сайр қилиб


юрибди. У раҳмсиз, бепарво. О ш иқ учун эса ҳаёт йўқ.
О д ам л ар н и н г уни — ёрни ф а л о н ч и н и н г б еп ар во си ,
дейишлари бежиз эмас>>., деган зоҳирий мазмун замирида
ушбуларни англаш мумкин: «Ёр — илоҳий олам сирларини
англаб бораётган комил инсон. У денгизда — илоҳий
чексизлик олами узра кемада — касрат манзилидан ваҳдат
мақоми сари ўтиб бормоқда, яъни фақатгина ана шу ягона
мақсади билан овора, ўзга ишларга бепарво. Бу йўлдан
хабардор одамлар шу йўлга кирганларнинг ўзга ишга
77
бепарво эканликларини таъкидлайдилар. Ошиққа эса бу
бераҳмлик бўлиб кўринади, чунки у ўз йўлини топиш
м ақсадида хасга айлан ди , у пирга, п ирн и н г олам ига
яқинроқ бора олмас экан, чиндан ўлгани шу эмасми»?!
Ўз аҳволининг баёнини м;днзаралар ифодаси ёрдамида
чуқурлаштириб борар экан, шоир денгизда рўй бериши
мумкин бўлган янги-янги ҳодисаларга мурожаат қилади:

Ул балиг тутмоққа солиб шасту онинг рашкидин,


Сувдин айрилгон балиғ янглиғ кўнгул тобокидур.

Бу байтни шундай изоҳлаш мумкин: «У (ёр) қармоқ


таш лаб, бали қ тутганда, ош и қн и н г кўнгли қарм оққа
илинган баликдай типирчилайди. Нега? Чунки ёр унга
эътиборсиз, ўз истаги — балиқтутиш билан овора». Аслида
ош иқҳам хас каби бўлса-да шу дарёда-ку! Байтнинг ботиний
маъносини билиш мақсадида балиқтушунчасининг сўфиёна
талқинига эътибор қиламиз. Балиқ — маърифат денгизига
ғарқ бўлган ком ил о р и ф 1 рамзи ҳисобланади. Д емак,
ғазалдаги ёр — илоҳий маърифат баҳридан баҳрамандлик
истаб чиққан солик, у маърифат баҳрига ғарқ бўлишдек
комил орифлик талабгори. Эътибор берилса, ғазалдаги
ошиққа толиблик вазифаси юклатилган эди, ёр тимсоли
зиммасига эса ҳам маҳбублик., ҳам ошиқпик, ҳам толиблик
вазифалари юклатилаётир. Демак, ошиқ ўзи талабгор бўлиб
чиққан мақсадига етишгунича бир қанча руҳий-амалий
босқичларни босиб ўтишдек машаққатли ишни бажариши
лозим.
Навоийнинг кўпинча фалсафий қарашлари, умумлашма
фикрлари баён этиладиган мақтаъдан олдинги байтда хаёлий
манзаралар тасвири мужассамлашган, дейиш мумкин:

Кўрма фақр аҳли сиришқи баҳрида ҳар ён ҳубоб


Ким, фано кавкаблари, балким бало афлокидур.

1Сажжолий Саййвд Жиь<1>ар. Фарҳаиги истилоҳот ва таъбнротн ирфони. - Теҳрон. 1370


Ҳижр. - С.692.
78
Ушбу байтда фано юлду.злари, кўз ёш денгизи каби
тасаввургагина мансуб истиоравий иборалар шоир ижодий
ниятини ифодалашда муҳим ўринга эга. Байтнинг мазмуни:
«Фақр аҳпи, яъни бу дунёдан воз кечганлар \ам ёр васлига
етишиш йўлида кўз ёш тўкар экан, бу кўз ёшларида хубоб
— пуфакчаларни кўрмайсан». Чунки уларнинг қалби ҳар
қандай ҳодисадан озод, фақат моҳиятга — Ҳақнинг ўзига
етишиш истаги билан банд. Чунки фано кавкаблари —дунс
ҳодисотлари — қувончу ташвишлари улар учун бало осмони
бўлиб, уларни синовдан ўтказиб улгурган. Фикрни янада
ойдинлаштириш учун байтни кубоб ва кавкаб тушунчаларига
боглаб туш унтирамиз: ҳубоб — пуфакчалар сув юзида
ялтираб кўринади ва у юлдузга ўхшаб кетади. Лекин фақр
аҳли ундан, унда ўз аҳволини намойиш этишдан воз кечган.
Чунки, биринчидан, унга ф ақат моҳият муҳим бўлса,
иккинчидан, бу мақомга етиб келгунича уни дунёнинг
юлдузлари — ҳодисалар ўз синов осмонида имтнҳон этган.
У моҳиятга етиш йўлида ҳодисалардан озод бўлиб улгурган.
Охирги байт:

Эй Навоий, кема тийри кўксум ичра ҳажр ўқи,


Кема оғзи гўйиё ишқида кўксум чокидур.

Ошиқ аҳволига ҳамоҳангликни таъминловчи сўнгги байт


-- мақтаъда шоир кема мачтасининг устунини кўксидаги
ҳижрон ўқига, кеманинг огзини эса ишқдан яраланган
кўксига ўхшатар экан, раддул-матлаъ санъатини қўллаб,
ишқи изтиробининг, азобларининг туганмас, чекспз ва
бенпҳоя машаққатли эканини яна бир бор эслатади.
К .Муллахўжаева
169

Ҳар қачонким кемага ул ой сафар рахтин солур,


Мавжлуғ дарё киби ошуфта кўнглум қўзғалур.

Йиглама, эй кўз, кедин соҳилға чиқмас кема деб


Ким, ёшинг дарёсидур ҳар сариким эл кўз солур.

Титрабон сиймобдек кўнглум, егар жон оғзима


Тунд ел таҳрикидин ҳар дамки, дарё чайқалур.

Сабр кўнглумда, кўнгул ул ойда. ул ой кемада,


Ваҳки, бориб телмуруб кўз, мунграйиб жоним қолур.

Дам тутулғандин ўлар элдек етибмен ўлгали


Сурмасун деб кемасин баским нафаслар асралур.

Кирма савдо бахриға оламдин истаб сулким,


Сийм нақди тушса, лекин умр накди сийғалур.

Ғарқ этар баҳри фано ғам заврақин, эй пири дайр,


Илгига чунким Навоий бода киштийсин олур.

- V ----------- V ----- ----- V ----- ---- V -


фоилотун фоилотун фои;ютун фоилун
рамали мусаммани маҳзуф

Ш арҳ ва изоҳлар

Ш еъ р и ягда таассурот — тасавву р га, тасаввур эса


таассуротга йўл очиб, доимо улар бир-бирини қўллаб-
қувватлайди. Ўз вақтида тасвирланм аган таассуротни
тасаввур заминида гиклаш мумкин бўлганидек, тасаввурда
сақъаниб қолган таассуротдан асар яратиш учун бемалол
фойдаланиш мумкин. Баъзан шоир илк таассуротдан эмас,
унинг такроридан шеър яратадики, “Ғаройиб ус-сиғар"
девонидаги:
80
Ҳар қачонким кемага ул ой сафар рахтин солур,
Мавжлуғ дарё кеби ошуфта кўнглум қузгалур, —

байти билан бошланадиган ғазал бунинг бир мисолидир.


Илк мисрадаги ма’лумотга)'а қараганда, маъшуқанинг сун
йўли билан сафарга жўнаши биринчи бора эмас —у кийим-
кечакларини йиғиштириб аввал ҳам кемага чиққан. Бу
ҳодисадан ош иқнинг кўнглида дарё тўлқинига монанл
ш иддатли бир қўзғалиш бош кўтаради. К ўнгилдаги
қўзгалиш, албатта, айрилиқ дарди, ҳижрон аламидир. Бу
ҳол шўрлик ош иқни шу қадар йиғлатадики, унинг кўз
ёшларидан ёр кемаси соҳилга чиқа олмайдиган ўзга дарё
юзага келади:

Йиғлама, эй кўз, недин соҳилға чиқмас кема деб


Ким, ёшинг дарёсидур ҳар сориким эл кўз солур.

Ёрнинг дарё ичра кетиши ош иқдилини аламга чулгаган


бўлса, кеманинг соҳилга чиқолмаслик хавфи унинг жонини
ҳам ҳалқумига келтиради. Бу ҳолат энди телба шамол
ҳаракатидан тўхтовсиз чайқаладиган дарёга қиёсланади.

Титрабон сиймобдек кўнглум, етар жон оғзима,


Тунд ел таҳрикидин ҳар дамки дарё чайқалур.

0 шуфта кўнгулнинг қўзғалиши, кўз ёшининг тинмай


оқиши, юракнинг симобдай титраши — булар ошиқнинг
ички аҳволини кўрсатувчи ҳаракат. Ошиқ —ҳаракат соҳиби.
У ҳамма нарсага қариш турса ҳам, руҳ ва кўнгил ҳаракатига
ҳеч монелик қилмайди. Шунинг учуи кўнғилни сабр қўлига
топширирган бўлса-да. бундан ҳеч натижа чиқмаслигини
у жуда чиройли тарзда ифодалайди:

Сабр кўнглумда, кўнгул ул ойда, ул ой кемада,


Ваҳки, бориб тслмуриб, куз мунграйиб, жоним қолур.

81
Кунгил ёрда. Ёр кемада. Бориб ёр жамолига термулгач
кўзнинг мунграйиб, ж оннинг жонон билан қолиш ини
шеърхон ҳиссиёт билан хаёллан ўтказали. Жон еоҳибасига
топширилгач тириклик нима бўлади? Ва уни тириклик
депиш мумкинми? Навбатдаги байт шу ҳақида:

Дам тутулғандин ўлар элдек етибмен ўлгали


Сурмасун деб кемасин баским нафаслар асралур.

Нафас чиқмагандан кейин ўладиган кишиларга ўхшаб


қолиш табиий, албатта. Аммо ошиқ ҳали тирик —ҳар қалай
нафас олиб турибди. Қарангки, шу нафас ҳам унга халақит
бераётир. Чунки, ош иқ нафаси кемани илгари силжитиши
мумкин. Демак, нафас чиқмаслиги. яъни нафасни ичга
ютиш жоиз — токи кема ўрнида собит турсин.
Ақл ва фикр соҳиби ҳаётдаги ҳар бир воқеа, ҳодиса ски
ҳолатдан тегишли хулоса чиқаради. Ишқ-муҳаббат дарёсига
ғарқ бўлишни олайлик. Бу — ошиқлар учун шараф. Зеро,
ҳамма ҳам бунлай ишга журъат этолмайди. Ҳаётда бошқа
"‘дарё”лар ҳам кўп. М асалан, савдо-сотиқ дарёси. Унда
кимлар сузмагану, кимлар чўкмаган? Ғазал қаҳрамонининг
фикрига кўра, ўтар дунё манфаати ва фойдасини ўйлаб
зинҳор-базинҳор “савдо баҳриға” кирмаслик лозим. Чунки
кумуш тангаларни йиғиш, умр бойлигини асраб қолишга
кафолат беролмайди.

Кирма савдо баҳриға оламдин истаб судким,


Сийм нақаи тушса, лекин умр нақди сийғалур.

Шеър ёзиш - азобдан қутулиш демак. Қалбидаги ғам-


ғусса ва изтиробни шоир асосан шеър воситасида баратарф
этади. Навоий ғазачнинг тили ва мажозий табиатига мувофиқ
равишда “ғам заврақи1' — ғам кемасига диққатни қаратади:

Ғарқ этар баҳри фано ғам заврақин, эй пири дайр.


Илгига чунким Навоий бода киштийсин олур.
“Баҳри ф ан о” — фано дарёси, “ғам заврақи” — ғам
кемаси, “пири дайр" — бутхона пири, “бода киштиси” —
қайиқ шаклидаги қадаҳ —бу иборалар замиридаги маънони
ҳар ким ўзича англаб, ҳар хил шарҳлаши шубҳасиз. Лекин
фано ҳақиқати тўтри т>гшунилмаса, байтдан умумий бир
маъно чиқариб бўлмайди.
Абу Наср Саррожнинг таърифлашича, фано нафснинг
ёмон сифатлардан халос бўлиши ва покланиши. Нафсни
поклаш — руҳий-маънавий ҳаётдаги мислсиз ғалаба. Мана
шу галабага эриш илгач, дард, алам, ҳасрат аталмиш
ҳиссиётлар ўз қийматини бой беради. “Фано дарёси ғам
кемасини гарқ этар”, дейилиши худди шу ўзгаришга ишорат
бўлса, қайиқмонанд қадаҳнл қўлга олиш эса иокланиш
ҳолидан шодланишни ифодалайди.
И.Ҳаққулов
Ўқитувчилариммзга эслатмалар

Ҳ ар қандай бадиий асар таҳлилида бўлгани каби


ғазаллар таҳлилида ҳам шакл ва маъио мутаносиблиги.
ш оирона топ и лди қ ва каш ф иётлар, уларнинг поэти к
и ф одасига алоҳида эътибор лозим бўлади. Агар гап
м ум тоз асарлар устида борали ган бўлса, буларн и н г
ёнига мазкур асарларн и н г луғат таркиби, сўзларнинг
маъно товланиш ларидаги ф авқулоддалик, ўрн и-ўрни
билан эса уларнинг рам зийлиги ҳам эътиборда бўлиш и
керак.
Н .М .М а л л а е в . А .Ҳ а й и т м е т о в , А .А б д у ғ а ф у р о в ,
А .Р .Қ аю м ов, И .Ҳ аққу л о в , Н .Ж умахўж а, Ё .И сҳоқов
си н гар и о л и м л ар , Э ркин В оҳидов, М уҳамм ад А ли,
Ж ам ол К ам ол, М атн азар А бдуҳаким си н ги р и
и ж одкорлар то м о н и д ан ам алга о ш и р и л ган ш арҳлар
та л а б а ва ў қ у в ч и л а р и м и э н и н г б а д и и й д и д л а р и н и
ортиш ида муҳим омил бўлади.
Ғ азаллар таҳлилида ш еърий вазн ҳам эъти бордан
четда қ о л м асл и ги м ақсадга м у в о ф и қ бўлади. Зеро,
ғазалдаги м усиқийлик, равонлик мана шу вазн туфайли
рўёбга ч и қ а д и . М у тах а с си с л ар ғазал таҳ л и л и д а бу
масалага ҳам алоҳида эътибор бериш ган.
Ғазал таҳлили уни иф одали ўқиш дан бош лангани
маъқул. Бу ғазал анча осойиш та, босиқ оҳангни талаб
этади. Айни пайтда унда айрим сўзлар борки, уларнинг
м аъносини тушуниш ўкувчилар учун қй ин ли к қилади.
Ш унинг учун ҳам бу сўзларни луғат воситасида очиқташ
керак бўлади.
Айрим сўзларнинг бугунги адабий тилим издан ф ар қ
киладиган дараж адаги талаф ф узига эътибор қаратиш
ўринлидир. Ш унингдек, байтларнинг гап қурилишидаги
ўзига х о с л и к н и н г ҳам эъ ти борд ан четда қо л м аган и
маъқул бўлади.
Шу тарздаги таҳлил давоу ида мисраларда учрайдиган

84
туш уни ли ш и қ и й и н бўлган с ў зл а р н и н г м аъ н о л ар и ,
албатта, очиб борилиш и керак. Бунинг шакл ва усуллари
ниҳоятда хилма-хил бўлиши мумкин. Ю қоридагидек,
ифодали ўқиш да, матн устида иш ланганида, матнни
ўқиш дан олдин, матн сўнгида лугатларни илова қилиш
ж оиз бўлади. Айни пайтда уни бутун матн билан бирга,
м а тн д аги те ги ш л и сўзга и зо ҳ б е р и ш т а р з и д а ҳам
келтириш мумкин.
Ғазал таҳлилида унинг бадииятига алоҳида эътибор
қаратиш — ўқувчиларнинг бадиий-эстетик дидларини
ош ириш нинг энг қулай усулидир.
Ў қ у в ч и л а р г а г а з а л ва р у б о и й л а р н и , қ и т ъ а ва
ф ардларн и — ум ум ан , м ум тоз асар л ар н и тавси я
қилиш да айрим асарларнинг яратилиш тарихини эсга
олиш ҳам мақсадга мувоф иқ бўлади.
Ғ а за л п о э т и к а с и г а а л о қ а д о р б ў л ган ж и ҳ а т л а р
биринчи галда таҳлилга тортилиш и шарт. Айни иайтда
га за л н и н г я р а ти л и ш и б и л а н б о ғл и қ бўлган ай р и м
гарихий лавҳалар, хотиралар ҳам эсга о л и н са ёмон
бўлмайди. Албатта, бундай маълумотлар ўқувчиларнинг
ғазалн и н г ўзига ҳам, у н и яг м уаллиф ига ҳам бўлган
қизиқиш ларини янада орттиради.
Ғазални таҳлил қилиш да унинг тузилиш ига, вазнига,
тасвир воситаларига алоҳида эътибор бериш жоиз. Шу
б и л а н б и р г а л и к д а , м у м т о з ғ а з а л л а р у с т и д а гап
борад и ган бўлса, ул арн и г н аср и й б аён л ар и д ан ҳам
фойдаланиш заруратини таъкидлаш керак.
Ғазалларнинг насрий баёнини тузиш ва шу орқали
уларн и ўрган иш га оид асоси й хулосаларни ш ундай
ш акллантириш м ум кин:
1. Ғазалларга насрий баён тузиш ниҳоятда долзарб
ва муҳим ишдир. И мкони борича ҳар битта ғазал насрий
б аён б и л а н т а ъ м и н л а н и ш и , а га р б у н и н г и м к о н и
б ў л м аса, ў қ и т у в ч и н и н г ўзи уни а м а л га о ш и р и ш и
мақсадга мувоф иқ бўлади.
2. Ғ а з а л л л а р н и н г н а с р и й б а ё н и н и тузишга
ўқу-вчиларнинг ўзлари сафарбар этилиш и шарт. Албатта,
бунинг учун анчагина давомли ва жиддий тайёргарлик
босқичи бўлиши зарур.
3. Ўқувчилар учун ғазалларнинг насрий баёни билан
т а н и ш и ш у м у м и й ўрта т а ъ л и м м а к т а б а л а р и д а н
б о ш л а н и ш и , а к а д е м и к л и ц е й л а р ва к а с б - ҳ у н а р
коллежларидаги адабиёт дарсларида, синф дан таш қари
маш ғулотларда, а йниқса, тўгарак иш ларида мунгазам
равиш да олиб борилиш и ўринли бўлади.
4. О л и й т а ъ л и м т и з и м и д а , х у с у с а н , ф и л о л о г и к
йўналишдаги б акалавриат босқичида, албатта,
«ғазалларни ўрганамиз» рукни оститда махсус курс ва
махсус сем инарларни таш кил этиш жоиз. Бу бўлажак
тил ва адабиёт ўқитиувчиларини ғазалларнинг насрий
б а ё нини тузиш га оид кўникм а ва м алакалар билан
қуроллантириш да жуда муҳим омил бўлади.
5. Ғ а з а л н и н г н а с р и й б а ё н и ғ а з а л н и н г ў р н и н и
босадиган иедагогик ашё эмас. Бунга ҳеч қачон йўл
қўйиб бўлмайди. Ғазалнинг насрий баёни ғазалнинг асл
матни билан ёнма- ён берилганидагина самарали
б ў л а д и , х ол о с . А к с и н ч а ҳ о л а т л а р д а н а с р и й ба ё н
ф ойданинг ўрнига зарар келтиради. У ғазалдаги сеҳр-
синоатни, гўзал м усиқийлик ва такрорланм ас ритмни,
в а з н ва қ о ф и я л а р т у ф а й л и юз а г а к е л а ё т г а н
оҳангдорликни сезмасликка, сўзларнинг поэтик
жарангдорлиги ва тароватини ҳис этм асликка, дем акки,
ўқувчиларнинг бадиий-эстетик дидларининг
заиф лаш увига олиб келиши мумкин.
Ғазаллар таҳлилида қиёслаш усулидан ф ойдаланиш
ҳам ў қ у в ч и ва т а л а б а л а р н и н г м у с т а қ и л , и ж о д и й
ф икрлаш имконларини кенгайтиради. Ҳар бир поэтик
асарнинг шарҳ ва изоҳларини ниҳотда ранг-баранг ва
хилма-хил ш аклларда амалга ош ириш мумкинлигини
кўрсатиб беради.
Б.Тўхлиев
86
Мундарижа

Кириш ўрнида................................................................... ...3

Ашрақат мин акси шамсил-каъси анворул-худо........ ...4


Зиҳи ҳуснунг -зуҳуридин т>'шуб ҳар кимга бир савдо.. .10

Эй сафҳайи рухсоринг азал хаттидин иншо................ .14


Ҳар гадоким, бўрсйи факр эрур кисват анта............... .18
Ул иаривашким, бўлубмен зору саргардон анга......... .21

Менмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга. .26


Кўргати хуснунгни зору мубтапо бўлдум санга........... .29
Заврақ ичра ул қуёш сайр айламас Жайҳун аро.......... .32
Кўнглум ўртансун агар ғайрингга парво айласа.......... .35
Даҳр злидин нафъ агар йўқгур, зарар ҳам бўлмаса.... .38
На хуш бўлғай иковлон маст бўлсақ васл бопшда...... .41
Тийра кулбамга кириб, жоно. ўлумдин бер нажот..... .45
Эй насими субҳ. аҳволим дилоромимга айт............... .48
Ҳусни ортар юзда зулфин анбарафшон айлагач........ .51
Нега кўргуздл совут оҳу сариг рухсор субҳ................... .54
Равзаву гул сттию ичмас ул ой гулгун кддаҳ................. .62
Тонг эмастур, бўлса ҳар сарви парийрухсор шўх....... 70
Л
Кема оғзи дсмаким, шиқинғда кўксум чокидур......... .! Э

Ҳар қачонким кемага ул ой сафар рахтин солур........ ,80


ЎҚ1ггувчилари м 1[зга эслатмалар...................................... .84
НАВОИЙ ҒАЗАЛЛАРИ
(Насрий баён, шарҳ ва изоҳлар)

МиЬагпг В. ВоОгоу
Техп1к тчЬагпг 11. Яа1г,то\'
012аупег В. То‘хНуеу
8а1пГа1оус1:и В. КахтаГоу

^азНпуо* Нгзегшусш: /У № 234. 11.02.2013.


Во$1$Ь§а гиххг! еикН: 27.1 1.2013.
ОГзеГ С]0е'021. Ооа‘ог ЬхсЬгт!: 60x84 ‘/ 8
Т1те8Ьг2 §агшШга$1. ОГзег Ьохта.
Н1хоЬ пазИпуоП I.: 3,6. 5ЬапИ Ь.1.: 5,5
Ас1асП 100 пиьха. ВиуиПта № 3

"ВАУ02" паз11пуо0с!а па81гг§а гаууог1апсН


Ьа\-О2201()@уапс1ех.ги
(8371) 255-34-80

“ВАУ02" МСН.1 тагЬаа когаопа$1с1а сЬор е01с11.


100100. ТсъЬкет. Уи$иГХо$ Но]1Ь ко‘сИа$1, 103-иу.

Вам также может понравиться