Вы находитесь на странице: 1из 13

ПЕШОБ КЛИНИК АНАЛИЗИ

Пешоб – буйракларда ҳосил бўлувчи суюқлик бўлиб, у орқали


организмдан модда алмашинувининг якуний махсулотлари, ортиқча сув,
тузлар, баъзи гормонлар, ферментлар, витаминлар чиқиб кетади.
Пешоб анализи фақатгина буйрак функцияси хақида маълумот
берибгина қолмай, балки бошқа аъзолар, жумладан жигар, юрак, меъда ичак
тизими ҳақида ҳам маълумот беради.
Пешоб анализининг натижаси кўпинча унинг тўғри йиғилишига
боғлиқ. Анализ учун эрталабги пешоб ўрта порцияси олинади ва 1 соат ичида
лабораторияга олиб борилади. Пешоб гигиеник қоидаларга риоя қилган
холда, тоза идишга олинади.
Кўрсаткичлар Норма
Миқдори Суткалик пешоб 1200-1800 мл
Бир марталик пешоб 50-250 мл
Нисбий зичлиги 1008-1025
Ранги Сомон - сариқ
Тиниқлиги Тиниқ
Реакцияси Нейтрал, ёки кучсиз кислотали
Оқсил Аниқланмайди ёки 0,033 г/л
Қанд Аниқланмайди
Кетен таначалари Аниқланмайди
Уробилин таначалари Аниқланмайди
Билирубин Аниқланмайди
Гемоглобин Аниқланмайди

ПЕШОБНИ ФИЗИК ТЕКШИРИШ


Пешоб суткалик миқдори.
Соғлом одам бир суткада ўртача 1200-1800 мл пешоб ажратади. Лекин
бу миқдор суткада ичилаётган суюқлик миқдорига қараб ўзгариб туради.
Пешобнинг эрталабки порцияси 150-200 мл ни ташкил қилади. Суткалик
пешобнинг камайиши ёки кўпайиши мухум клиник кўрсаткич. Пешоб
миқдори Зимницкий синамасида аниқланади. Турли хил ёшда пешоб
миқдори нормаси турлича булади.
Полиурия – суткалик пешоб миқдорининг 2000мл дан ошиши.
Олигурия – суткалик пешобнинг 500 мл дан камайиши. Анурия – пешоб 100
мл ва ундан кам ажралиши.
Нисбий зичлиги.
Нормада пешоб нисбий зичлиги 1008 - 1025. Пешоб нисбий зичлиги
(солиштирма оғирлиги) буйраклар концентрацион функциясига бахо бериш
учун ишлатилади ва Зимницкий синамаси орқали аниқланади.
Пешоб нисбий зичлиги индикатор тест-тилимчалар ёки урометр орқали
аниқланади. Тест тилимчалар пешобга 3-5 секунд давомида ботириб
турилади ва 30 секунддан сўнг натижани бахолаш имкониятини беради.
Урометр пешоб нисбий зичлигини аниқлаш учун мўлжалланган бўлиб, 100 мл
пешоб махсус колбага солинади ва унга урометр ботирилади. Урометрда 1000 дан 1040
гача бўлган шкала бўлиб, пешоб юқори чегарасида турган миқдор белгиланади.
Индикатор тест-тилимчаларда Урометрда пешоб нисбий
пешоб нисбий зичлигини аниқлаш зичлигини аниқлаш

Турли хил ёшда пешоб нисбий зичлиги турлича бўлади.

Зимницкий синамаси.
Зимницкий синамаси сутка давомидаги пешоб миқдори ва пешобнинг
нисбий зичлигини аниқлаш орқали буйракларнинг пешобни осмотик
суюлтириш ва концентрациялаш хусусияти бахоланади.
Зимницкий синамасида кун давомида ҳар 3 соатда пешоб алохида 8 та
идишга йиғилади. Синама ўтказиш учун диуретиклар қабул қилинмаслик,
ортиқча миқдорда суюқлик қабул қилмаслик лозим. Дастлаб эрталаб соат
6:00 даги пешоб тўкиб ташланади ва соат 9:00 дан бошлаб пешоб йиғилади.
Агар беморда 3 соат давомида пешоб бўлмаса шу идиш бўш қолдирилади ва
кейинги идишга йиғилаверади.
Зимницкий синамасини бахолашда хар бир идишдаги пешоб миқдори,
нисбий зичлиги, суткалик диурез, кундузги диурез, тунги диурез
хисобланади. Буйракларнинг концентрациялаш хусусияти нормал бўлганда:
1. 8 та порцияда пешоб миқдори 50 – 250 мл гача ўзгариб туради.
2. Нисбий зичлик 1010 дан 1026 гача ўзгариб туради. Эрталабки
пешобда тунги диурез камайиши хисобига нисбий зичлик баланд бўлади.
Кундузги пешоб миқдори кўп ва нисбий зичлик паст бўлади.
3. Кундузги диурез ва тунги диурез нисбати 3:1 ёки 4:1 нисбатда
бўлади.
Пешоб ранги.
Нормал пешоб сомон-сариқ рангда бўлади. Пешобга уробилин,
урохромлар, гематопорфирин ва б. ранг беради. Пешоб ранги унинг нисбий
зичлиги, суткалик хажми, организмга овқат махсулотлари орқали кирадиган
бўёвчи моддалар, дори воситалари , витаминларга боғлиқ:
- озиқ овқатлардан қизил ранг қизил сабзи, лавлаги қабул қилганда,
яшилсимон-сариқ-равоч, александр барги қабул қилганда бўлади;
- медикаментоз препаратлардан қизил ранг амидопирин, пушти ранг
аспирин, яшилсимон-кўк ранг метилен кўки, жигар ранг
сулфаниламидлар, актив кўмир, тўқ сариқ ранг рибофлавин, 5-НОК,
фурагин қабул қилганда кузатилади.
Пешоб рангиниг ўзгариши кўпгина касалликларда мухим диагностик
белги хисобланади:
- тўқ сариқ ранг пешоб юрак етишмовчилигида (димланган буйрак,
шишлар);
- оч сариқ ранг қандли ва қандсиз диабетда;
- пивосимон ранг- паренхиматоз сариқликда;
- қизил ранг буйрак етишмовчилигида, буйрак инфарктида;
- “гўшт ювиндиси”- ўткир нефритда;
- тўқ ранг (деярли қора ранг)- ўткир гемолитик анемияда, меланомада
кузатилади.
Тиниқлиги.
Нормал янги ажралган пешоб тиниқ бўлади. Пешобнинг хиралашиши
қуйидагиларга боғлиқ:
- нотўғри олинганда кўп миқдорда эпителий тушиши;
- эритроцитурия;
- лейкоцитурия;
- липурия;
- бактериурия;
- уратурия, фосфатурия, оксалатурия ва б.
Хиди.
Янги пешобнинг хиди ўзига хос. Қандли диабетнинг оғир кечишида
пешобдан ацетон хиди келади.
ПЕШОБНИНГ КИМЁВИЙ ТЕКШИРУВИ.
Пешоб реакцияси.
Нормада соғлом одамда пешоб реакцияси нейтрал ёки кучсиз
кислотали бўлади - рН 5,0-7,0. Пешоб мухити пешобдаги Н+ ионлар
миқдорига боғлиқ. Пешоб мухитини аниқлаш учун индикатор тест-
тилимчалардан фойдананилади. Тест тилимчалар пешобга 3-5 секунд
давомида ботириб турилади ва 30 секунддан сўнг натижани бахолаш
имкониятини беради.
Протеинурия.
Нормада пешобда оқсил бўлмайди. Пешобда оқсилни аниқлаш кўплаб
сифат ва миқдор усуллари мавжуд. Хозирда кўп қўлланиладиган усуллардан
индикатор тест-тилимчалардан фойдаланиш ва Геллер, Лоури, биурет
синамаларидир.

Манфий
Оқсил излари
+ ёки 300 мг/л
++ ёки 1000 мг/л
+++ ёки 3000 мг/л
++++ ёки 20000 мг/л

Геллер синамасида Ларионова реактивидан (азот кислота ёки хлорид


кислота эритмаси) фойдаланилади. Ларионова реактивидан 1-2 мл
пробиркага солинади. Девор бўйлаб шунча миқдорда пешоб қуйилади.
Суюқликлар чегарасида денатурацияга учраган оқсил халқаси пайдо бўлади.
Кўз илғайдиган даражада ингичка оқсил халқаси 0,033 г/л деб бахоланади.
Агар халқа қалин бўлса пешобни титрлаш орқали оқсил миқдорини аниқлаш
мумкин. Титрлаш миқдори 0,033 га кўпайтирилади.
Глюкозурия.
Нормал пешобдаги глюкоза одатдаги усулларда аниқланмайди.
Пешобда глюкозани пайдо бўлиши патологик ва физиологик холатларда
кузатилади. Қондаги глюкоза миқдори 9 ммол/л дан ошганда пешоб орқали
ажралади ва бу глюкоза учун буйрак бўсағаси дейилади.
Глюкозани аниқлаш сифат ва миқдор усуллари мавжуд. Амалиётда индикатор тест-
тилимчалар, Гайнес синамаси кенг қўлланилади.

Манфий
Оқсил излари 1000 мг/л
+ ёки 2500 мг/л
++ ёки 5000 мг/л
+++ ёки 10000 мг/л
++++ ёки 20000 мг/л

Гайнес синамасида Гайнес реактиви (сульфат кислота, натрий


гидроксид ва глицерин эритмалари аралашмаси) қўлланилади. 3 мл Гайнес
реактивига 8-12 томчи пешоб солинади ва юқори қисми қиздирилди.
Пешобда глюкоза бўлганда эритма кўк рангдан тўқ сариқ ёки жигар ранггача
ўзгаради. Ранг интенсивлиги глюкоза миқдорига тўғри пропорционал.
Кетонурия.
Кетонурия пешобда кетон таначаларини (ацетон, ацетосирка ва β-
оксимой кислот) аниқланишидир. Нормада пешобда кетон таналари 1 кунда
20 – 50 мг гача бўлади. Бу миқдор оддий усулларда кетон таналарини
аниқламайди ва манфий натижа беради.
Кетонурияни аниқлаш индикатор тест-тилимчалар ёки Ланге реакцияси орқали
амалга оширилади.
Манфий
Излари 50 мг/л
+ ёки 150 мг/л
++ ёки 400 мг/л
+++ ёки 800 мг/л
++++ ёки 1600 мг/л

Ланге синамасида 10 мл фильтрланган пешобга 0.5 мл 10% ли натрий


нитропруссид ва 0.5 мл концентрланган уксус кислота қўшилади. Ҳосил
бўлган эритма устига бир неча мл 25% аммиак девор бўйлаб юборилади.
Кетон таналари бўлганда бинафша ранг халқа ҳосил бўлади.
Кетон таначаларини пешоб орқали ортиқча миқдорда ажралишиниг
сабаби харорат кўтарилиши, совуқ қотиш, жисмоний зўриқиш бўлиши
мумкин. Кетонурия қандли диабетнинг декомпенсация босқичида, оғир
токсикозларда, дизентерияда кузатилади, узоқ вақт оч қолганда, ёғ
махсулотларини нормал миқдорда қабул қилиб, углеводларни
чегараланганда, оғир тиреотоксикозда.
Билирубинурия.
Нормада пешобда аниқланмайди. Билирубиннинг пешобда пайдо
бўлиши патологик холатдир.
Пешобда билирубин индикатор тест-тилимчалар, Гаррисон ёки Розин
синамалари билан аниқланади.

Манфий
+ ёки суст мусбат
++ ёки ўрта мусбат
+++ ёки кучли мусбат

Гаррисон синамасида Фуше реактиви (трихлоруксус кислота ва темир


хлорид) таъсирида билирубин биливердинга айланади. Бунда пешобга барий
хлорид қўшилади, фильтрланади ва бир неча томчи Фуше реактиви
қўшилади. Пешобда билирубин бўлса кўк ёки яшил рангга киради.
Розин синамаси. Пробиркага 3 – 4 мл пешоб олинади ва унга 1 – 2мл
1% ли йоднинг спиртли эритмаси ёки Люголь эритмаси пробирка девори
бўйлаб қуйилади. Агар, билирубин бўлса икки эритма чегарасида яшил халқа
ҳосил бўлади.
Билирубинни пешоб орқали ажралиши вирусли гепатит, механик
сариқлик, жигар циррози, холестазда кузатилади. Гемолитик сариқликда
одатда пешобда билирубин аниқланмайди.
Уробилиногенурия.
Нормал пешобда уробилиноген 0 – 2 мг/л бўлади ва у пешобга сомон -
сариқ ранг беради. Бу кўрсаткич оддий усулларда аниқланмайди ва манфий
натижа беради. Уробилиноген индикатор тест-тилимчалар ёки Эрлих
реактиви ёрдамида аниқланади.
2 мг/л
10 мг/л
20 мг/л
40 мг/л
80 мг/л

Уробилиногенни аниқлаш учун 2,5 мл пешобга 2,5 мл Эрлих реактиви


ва тўйинган уксус кислотали натрий эритмаси солинади. Яхшилаб
чайқатилганда пешобда уробилиноген кўп бўлса эритма қизил рангга киради.
Эритма 20 мл ли цилиндрга олинади ва унга 10 мл хлороформ ва бутанол 1:1
эритмаси қўшилади. Эритма яхшилаб чайқатилади ва бироз вақтга
қолдирилади. Эритма қаватларга ажралади ва синама мусбат бўлганда юқори
қисми қизил рангда бўлади.
Уробилиноген миқдориниг кескин ортиши гемолитик анемияда,
жигарнинг токсик зарарланиши ва яллиғланиш жараёнида, ичак
касалликларида (энтеритлар, қабзият) кузатилади. Жигар ости сариқлигида
пешобда уробилиноген бўлмайди.
Ўт кислоталари.
Ўт кислоталари пешобда вирусли гепатитда, жигар циррозида, ўт
йўлларини ёпилиб қолишига сабаб бўлувчи касалликларда (ўсма, ўт – тош
касаллиги) учрайди. Ўт кислоталари ва ўт пигментлари (билирубин) аниқлаш
усуллари бир хил.
ПЕШОБ МИКРОСКОПИЯСИ.
Пешоб микроскопияси учун 10 мл пешоб 3000 оборотда 5 минут
центрифугаланади ва 1 мл чўкмаси ажратиб олинади. Пешоб чўкмаси
яхшилаб аралаштирилади ва буюм ойнасига қўйилади, устидан ёпқич ойна
қўйилади ва объектив 40 да (400 марта катталаштириш) кўрилади.
Пешоб қолдиғини микроскопик текшириш учун эрталабки пешобнинг
биринчи порцияси 1 соат ичида лабораторияга келтирилиши керак.
Эпителий хужайралари
Ясси эпителий ҳужайраси қин, ташқи жинсий аъзолар, сийдик
ажратув йўлларида бўлади. Ясси эпителий хужайраси полигонал шаклдаги
бўлиб, кичик пикнотик ядрога эга. Хужайраларнинг диаметри 50 – 60 мкм
бўлиб, унда органоидлар кам булади. Ясси эпителий хужайраси якка ёки тўп
бўлиб жойлашади. Нормада ясси эпителий хужайраси бир кўрув майдонида
5-6 тадан 10 тагача бўлиши мумкин. Ясси эпителий хужайраси кўп бўлиши
диагностик аҳамиятга эга эмас, бироқ унинг кескин кўпайиб кетиши пешоб
нотўғри олинганини кўрсатиши мумкин.
Ўтувчи эпителий ҳужайралари сийдик қопи, сийдик найлари ва кам
миқдорда буйрак жоми шиллиқ қаватида бўлади. Одатда бу ҳужайралар
узунчоқ, урчуқсимон шаклда, ядроси 1 та ёки 2 та бўлади. Нормада ўтувчи
эпителий ҳужайралари бир кўрув майдонида 0 – 2 бўлади.
Буйрак эпителийси ҳужайралари буйрак каналчалари эпителийсида
бўлади. Буйрак эпителийси ҳужайралари 20-30 мкм ли, юмалоқ ёки кубсимон
шаклидаги, катта ядроли ҳужайралардир. Нормал пешобда 5-10 кўрув
майдонида буйрак эпителийси ҳужайраси учраши мумкин. Битта кўрув
майдонида буйрак эпителийси ҳужайраси 1 – 2 ва ундан кўп бўлиши буйрак
тўқимасининг зарарланишидан дарак беради. Шу билан бирга лейкоцитурия,
гематурия ёки цилиндрурия кузатилиши пиелонефрит, каналчалар ўткир
некрози, ёмон сифатли нефросклероз, салицилатларнинг токсик таъсири,
оғир металлар, этиленгликол билан захарланишда кузатилади.
Лейкоцитлар
Лейкоцитлар нормада бир кўрув майдонида 5 - 6 тагача бўлади.
Лейкоцитурия сабаблари:
- физиологик холатда оғир жисмоний мехнат билан шуғулланувчиларда
лекоцитлар нормадан 1,5 – 2 баробар кўп бўлиши;
- сийдик ажратиш тракти инфекциялари - ўткир ва сурункали пиелонефрит,
цистит, уретрит;
- медикаментоз - ампициллин, аспирин, героин қабул қилиш.
Лейкоцитлар миқдорини ошиши билан бирга бактериялар ҳам
аниқланиши ялиғланиш касаллигини тасдиқлайди.
Эритроцитлар
Хужайралар микроскоп бир кўрув майдонида саналади. Нормада
микроскоп бир кўрув майдонида эритроцитлар 0 - 2 бўлади. Пешобда бир
кўрув майдонида эритроцитларнинг 3 ва ундан кўп бўлиши эритроцитурия
дейилади. Пешобда эритроцитлар сони бир кўрув майдонида 100 тадан кам
бўлганда пешоб ранги ўзгармайди ва бу холат микрогематурия дейилади.
Пешоб ранги оч қизил рангдан тўқ қизил ранггача ўзгариши ва пешоб
микроскопиясида эритроцитлар сони кўп бўлиши макрогематурия
дейилади. Бир кўрув майдонидаги эритроцитлар сони 200 ва ундан кўп
бўлганда пешоб ранги қизил тусга киради.
Цилиндрлар
Цилиндрлар гломеруляр филтрдан ўтган плазма оқсилларининг буйрак
каналчаларида ивиб қолиши натижасида ҳосил бўлади.
Цилиндрлар турлари:
1. Гиалинли цилиндр.
Гиалинли цилиндрлар тиниқ ва шаффоф бўлиб, уларнинг пайдо
бўлиши коптокча капиллярлари ўтказувчанлигининг ошиши натижасида
ривожланган протеинурия билан боғлиқ. Гиалинли цилиндрлар буйрак
касалликларида аниқланади.
Донадор цилиндрлар. Гиалинли цилиндрларга бактериялар ёпишса
донадор цилиндр дейилади. Пешобда пайдо бўлиши гломерулонефрит,
пиелонефрит, диабетик нефропатия, буйрак амилоидози, ёмон сифатли
гипертензия ва б.да аниқланади.
2. Мумсимон цилиндрлар.
Буйрак каналчалари дистал қисмида кучли атрофия кузатилганда ҳосил
бўлади. Ўткир ости ёмон сифатли гломерулонефрит, буйрак амилоидози,
буйрак етишмовчилигида аниқланади. Мумсимон цилиндрни пешобда пайдо
бўлиши буйракда оғир патологик жараён борлигидан далолат беради.
Нечипоренко синамаси.
Нечипоренко синамасида 1 мл пешобдаги шаклли элементлар
саналади. Текшириш учун кун давомида пешоб топшириш мумкин, бунда
ўрта порция олинади. 10 мл пешоб 3000 оборотда 5 минут центрифуга
қилинади ва 1 мл чўкма қолдирилади. Чўкма аралаштирилади ва Горяев
камерасига солинади. Микроскоп остида лейкоцитлар, эритроцитлар,
цилиндрлар сони алохида саналади. Дастлаб 1 мкл пешобдаги шаклли
элементлар қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
Э = А / 0,9
Кейин эса 1 мл пешобдаги шаклли элементлар хисобланади:
N = А х 1000 / V
Бунда N – 1 мл пешобдаги шаклли элементлар;
Х – 1 мкл пешобдаги шаклли элементлар;
1000 – пешоб хажми (мкл);
V – центрифуга қилиш учун олинган пешоб миқдори.
Нечипоренко синамаси нормал кўрсаткичлари
Кўрсаткич Норма
Лейкоцитлар 2000
Эритроцитлар 1000
Цилиндрлар 20

Лейкоцитлар ошиши сийдик йўллари яллиғланиш касалликлари,


пиелонефритга хос, эритроцитлар ошиши гломерулонефрит, сийдик тош
касаллиги, буйрак сили,буйрак инфарктига хос.
Аддис-Каковский синамаси
Аддис - Каковский синамасида 24 соат ёки 12 соат давомида пешоб
йиғилади. Пешобга шаклли элементлар парчаланиб кетишининг олдини
олиш мақсадида консервант, яъни 4 - 5 томчи формальдегид қўшилади.
Пешоб салқин жойда сақланади. Йиғилган пешоб яхшилаб аралаштирилади,
хажми ўлчанади ва 12 минутлик пешоб миқдори тахлил учун ажратиб
олинади. 12 минутлик пешоб қуйидаги формула орқали аниқланади:
24 соатлик пешоб учун Р = V / 120
12 соатлик пешоб учун Р = V / 60
Бунда V пешоб хажми (мл)
Аниқланган пешоб хажми пробиркага олинади ва 5 минут 3000
оборотда центрифуга қилинади. 1 мл чўкма қолдирилади ва яхшилаб
аралаштирилгач, Горяев камерасига қўйилади. Камерада лейкоцит,
эритроцит ва цилиндрлар саналади. Аниқланган элементлар 120000 га
кўпайтирилади ва 1 мл даги шаклли элементлар хисобланади.
Аддис-Каковский синамаси нормал кўрсаткичлари
Кўрсаткич Норма
Лейкоцитлар 2000000
Эритроцитлар 1000000
Цилиндрлар 20000

Ноорганик қолдиқ
Пешоб мухити кислотали бўлганда сийдик кислотаси тузлари (урат,
сийдик кислотаси кристаллари), оксалат кристаллари бўлса, ишқорий
бўлганда аморф фосфатлар, трипельфосфатлар учрайди.
1. Сийдик кислотаси тузлари урат ва сийдик кислота кристаллари
сифатида пешобда бўлади. Пешобда узоқ вақт сийдик кислотаси тузлари
бўлиши сийдик тош касаллиги ёки подаграга олиб келиши мумкин.
a. Уратлар жигарранг ёки пушти рангли аморф кичик доначалар
сифатида кўрилади. Ишқорда ва қиздирилганда эрийди.
б. Сийдик кислота кристаллари ариқ рангдаги кристаллар бўлиб,
ишқорда осон эрийди, кислотада эримайди.
2. Оксалат кристаллари оксалат кислота аммоний ёки кальций тузларидан
иборат. Оксалат тузлари турли хил ўлчамдаги конверт ёки овал шаклдаги
тузлардир. Оксалат тузлари узоқ вақт бўлиши сийдик тош касаллигига
олиб келади.
3. Аморф фосфатлар кальций ва магний фосфат тузларидан иборат. Бу
моддалар организмга овқат билан тушади. Аморф фосфатлар туз
чўкмаларидан иборат бўлиб, тош ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.
4. Трипельфосфатлар одам учун энг хавфли бўлган фосфат тошларидир.
Трипельфосфатлар қисқа вақт ичида хавфли даражада катталашади,
коралсимон тошларни ҳосил қилади. Пешобда трипельфосфатлар
аниқланиши тошларнинг ҳосиб бўлиши бошланганидан дарак беради.
Шиллиқ
Нормада пешобда шиллиқ бўлмайди. Сийдик чиқарув йўллари
яллиғланиш касалликларида, яъни цистит, уретрит, сийдик тош касаллиги,
простатитда шиллиқ аниқланиши мумкин.
Реберг – Тареев синамаси
Реберг – Тареев синамаси қон ва пешобдаги креатинин эндоген
клиренси орқали буйрак коптокчалари фильтрацияси ва каналчалар
реабсорбциясига бахо беради.
Реберг синамасини бажариш қадамлари:
1. Эрталаб 6:00 да пешоб ажратилади.
2. Беморга 300 мл суюқлик ичирилади.
3. Эрталаб 7:00 да нахорга биохимик усулда зардобдаги креатининни
аниқлаш учун веноз қон олинади.
4. Эрталаб 8:00 да барча пешоб олинади.
5. Қон зардоби ва пешобдаги креатинин биохимик усулда аниқланади.
Коптокча фильтрацияси тезлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
КФТ = (ПК х V) / (ЗК х T)
Бунда ПК – пешобдаги креатинин;
V – пешоб хажми, мл;
ЗК- зардобдаги креатинин;
Т- пешоб йиғилган вақт, мин.
Коптокча фильтрацияси тезлиги камайиши буйрак етишмовчилигидан
дарак беради.

Вам также может понравиться