Вы находитесь на странице: 1из 334

ТОШКЕНТ – «O‘ZBEKISTON» – 2012

www.ziyouz.com kutubxonasi
УДК 821.512.133
ББК 84(5Ў)6
С 53

Сиёев, Саъдулла
С 53 Аімад Яссавий: роман/С. Сиёев; – Тошкент:
O‘zbekiston, 2012. – 336 б.

ISBN 978-9943-01-824-2

Не бахтки, Туркистон диёри азиз авлиёлар, донишманд-


лар, мутафаккирлар ватани. Биз ²аким Термизий, Абдухолиº
Јиждувоний, Нажмиддин Кубро, Ба³оуддин Наºшбандий каби
буюк боболаримиз билан ³аºли равишда фахрланамиз. Ана
шундай бар³а¸т сиймолардан бири орифлар султони, шайх-ул
машойих, пири комил Хожа А³мад Яссавийдир.
Мана, минг йилдирки, А³мад Яссавийнинг номи дилдан-
дилга, тилдан-тилга кўчиб, оташин ºалбларда жаранг бериб
келмоºда. Алломанинг соф туркий лафзда билдирган «Девони
³икмат» асари халºимизнинг кўнгил мулкига айланган.
Ёзувчи Саъдулла Си¸ев олис тарих ºаърига са¸³ат ºилиб,
пири Туркистонийнинг тўлаºонли сиймосини яратишга ³ара-
кат ºилган. Умид ºиламизки, роман сизда яхши таассурот
ºолдиражак.
УДК 821.512.133
ББК 84(5Ў)6

ISBN 978-9943-01-824-2
© «O‘ZBEKISTON» НМИУ, 2012

www.ziyouz.com kutubxonasi
www.ziyouz.com kutubxonasi
ЄАСАМХЎРНИНГ ЖАЗОСИ
1- ф а с л

Хожа Аімад Яссавий Туркистон


мулкининг шайх-ул машойихидур.
Маєомоти олий ва машіур, каромо-
ти мутаволий ва номаісур эрмиш.
Мурид ва асіоб ½оятсиз ва шоіу
гадо анинг иродат ва ихлос остони-
да ниіоятсиз эрмиш.
Алишер Навоий

С афар ойининг ўрталарида мулки Туркистон аро таі-


ликали хабар тарєалди:
– Шайх іазратлари Каъба зиёратини ихтиёр этибди-
лар!
Бу хабар гавжум шаіарлар, осуда кентлар, заъфарон
єирлар, беіудуд яйловлар, ораста бо½лар оша элдан-элга,
тилдан-тилга кўчди. Табиийки, Іижоз сафарини биринчи
бўлиб яссиликлар эшитди.
Шаіар бозорида Єарноє єишло½идан келган икки
деієон олма-узум сотиб турган эди. Бири Низомиддин
хушрўй, иккинчиси Камол єора.
— Єоравой, эшитдингми, Іазрати Султон іажга кета-
ётган эмиш.
Камол у саватдан бу саватга олма тераётган эди.
— Йў½-е, ростданми? — деб бир зум тўхтаб єолди.
— Рост, боя сен мустаіабга кетганингда дарвишлар
єичєириб ўтдилар. «Шайх-ул машойих, Султон ул-орифин
Хожа Аімад Яссавий іазратлари байт-ул муєаддасга от-
ландилар!» дедилар.
— Бизни худо урибди, хушрўй, — деди Камолнинг руіи
тушиб, — ўзимиз энди эликхонлар зулмидан єутул½он
эдик, лоп этиб єайта єорахитой келиб єолмаса де.
— Келаман деса, келаберади єорахитой. Гўрхонга ик-
ки дунё бир єадам.
— Шайх бобо ёнимизда бўлса, иншоолло, келолмай-
ди. Султон Санжар пиримизга єўл берган. Бир о½из хат
5

www.ziyouz.com kutubxonasi
битиб йибарса, Санжар ботир Гўрхоннинг йўлини кесиб
чиєади.
Шу пайт растага кўк мовут чакмон кийган уламонамо
бир киши келди. Унинг белида єўшбелбо½, єон талашган
ёноєлари туртиб чиєєан, кўзлари єисиє эди. Бегона ким-
са индамай узумдан чўєилаб ея бошлади.
– Хушрўй, бу, Шайх бобо шунча йил єилт этмай
бир ерда ўтирди. Нега энди єўєєисдан... іажга отланиб
єолди экан-а?
Кўк мовутли киши іиринглаб кулди:
– Шунга іам аєлинг етмайдими, нодон? Пирингни
умри охирлаб єол½он. Завол олдида Маккаи мукаррамага
бориб єил½он гуноіларини сотиб олмоєчи у маккор!
У яна узумни чўєилади, узун, сийрак соєолини сел-
киллатиб узоє кавшанди.
— Узум єанчадан бўлди? — деб Низомиддиннинг бети-
га ишшайиб єаради. Бу кимсанинг бетакаллуф єили½и
Хушрўйнинг ½ашига тегиб турган эди, Шайх бобога тил
тегдургани жаілини чиєарди.
— Агар белингизда зуннорингиз бўлмаса, сув те-
кин! — деди атай уни масхара єилиб.
Єўшбелбо½лик кишининг єийиє кўзлари каттароє очи-
либ кетди.
— Э, нафасингни иссиє єил-е, бетавфиє! Зуннор-
дин аліазар! —деб єўл силтади, — Аліамдулиллоі, икки
єатла иіром бо½лаганмиз. Шаіобиддин іожи десанг ит
іам, бит іам танийдур, сен эшитмабсан-да, омий!
— Ит бирла бит тани½онни биз єайдин билдик,
таєсир...
Икки деієон іожининг таіликага тушганини кўриб
мириєиб кулдилар. Іожи эса, бир шингил узумга чанг
солди-ю, бир нималарни ½ўлдираганча нариги растага
ўтиб кетди.
Камол яна дардини сўйлади:
— Ишєилиб, султоним эсон-омон єайтсин-да, іаждан.
— Иншоолло!
— Іар єалай у киши орєа то½имиз эди.
— Іа, бало-єазо келса, Єоратовдай тўши билан тўсиб
турарди.
— Іажга бормасалар іам юз іаж єил½он одамнинг
савобини олиб юрибдилар, тў½рими?
6

www.ziyouz.com kutubxonasi
Низомиддин жавоб беришга улгурмади. Бозор бурчаги-
даги калта минордан муаззиннинг азони эшитилди:
— Аллоіу акбар, алло-оіу ак-ба-а-р!!! Ашіаду алла
илоіа иллолло-о!
Икки дўст шоша-пиша меваларининг устига бўз сириб
єўйиб, шотут соясига, пешин намозига ошиєдилар.
...Іазрат намозни халифалари билан бирга адо этди.
Салот адосида Сўфи Донишманд Зарноєий унинг ўнг та-
рафида, Іаким ота лаєабини олган халифаси Сулаймон
сўл тарафида ўтирарди. Яна бир яєин маірами, устоди
аввал Арслонбобнинг дилбанди бўлмиш Мансурхўжа. У
дарвишлар іалєасига янги келиб єўшилган навжувонлар-
га одоби тариєатни ўргатиб хонаєоіга єайтган ва сафга
єўшилган эди.
Пири муршид юзига фотиіа тортиб, жойнамозни
йи½иштирди. Сўнг Сўфи Донишманд билан Сулаймонга
іам ижозат берди. Шайхнинг йигитлик мавсумидан єолган
бир одати бор. Іар сафар намоз адосидан кейин таніо
єолишни ихтиёр этади. Илкига тасбеіни олади, кўзларини
юмади. Хаёл отига миниб вужуд шаірини кезади, етти
иєлимда, тўєєиз фалакда сайр этади. Аршу курсини ай-
ланади, лавіу єаламдин огоі бўлади. Биіамдиллоі, ана
шу учєур от уни Буроє ян½лиє муродига етказди. Ёл½из
єолиб, салби вужуд айлаш — мулоіаза, мушоіада, такбир
туфайли у £авсул аъзам Муіийддин Жилоний тариєатига
кўнгил берди. Бу тариєатнинг бир олтин буто½и бўл½ай,
деб туркий жаірия сулукини тузди. Зикри єалбий ту-
файли тили бурро бўлди, іикмат айтди. Туркийда латиф
ва зарифона байт айтиб бўлмас, деган мутакаббурларнинг
о½зига урди. Шукриллаіким, іикматлари мулки Туркис-
тон аро манзур ва машіур...
Шайх нимєорон½и іужрада, гул солинмасдан сидир½а
тўєилган, туркона шолчада такбир келтириб ўтирибди.
Унинг кўзлари юмує, єўлида хурмои тасбеі. Бармоєлари
аста-аста тасбеі донасини теради, іар дона сурилганда
Аллоінинг бир исми ёдига келади.
Тўєсон еттинчи дона ўтганда оёє товуши эшитилди.
Шайх кўзини очди. Остонада хос ходими Єутбиддин
турарди. Єутбиддин Самарєанд подшоси Маімудхон ибн
Арслонхоннинг суюкли фарзанди. Ўн етти-ўн саккиз ёш-
ларга борган бу йигит іалим табиатли, фаіми тез соіиби
7

www.ziyouz.com kutubxonasi
диллардан. Икки йил муєаддам єиблагоіи бирла Шайх
зиёратига келди. Сўнг — туєєан юрти, волидаю падари-
дан воз кечиб, шу хилватда єолиб кетди.
— Бузрукворим...
Шайх индамай тасбеіини ўгираверди. Юз биринчи
донани санаб фотиіа єилди. Єутбиддин илдам тиз букиб
дуога єўшилди. Сўнг истиіола билан о½из жуфтлади:
— Бузрукворим... Соброндин Шаіобиддин іожи... изн
сўрайдир.
Шаіобиддин... Бу исм Шайх дилига хиралик элтди.
Іозиргина жисми жонини чул½аб турган ё½дуни булут
єоплагандек бўлди,
Шаіобиддин махсум бир ваєтлар аіли диллардан эди.
Іаким Сулаймон, Сўфи Донишманд, Бобо Мочин синга-
ри муридлари єаторида Яссавия тариєатига равнає тилаб
Шайхга єўл берган эди. Сўнг шайтони лаъин уни йўлдан
оздирди. Жоіилиятга берилди. Іазрат билан масала та-
лашгани Марвдан имом Марвазий келганда махсум унинг
ёнини олди, Яссавийнинг лафзига чанг солиб, «Мансури
іаллож — кофир!» деб баєирди. Неча кунлик мунозарадан
кейин Марвазий таслим бўлгач, тавба єилди. Илло-бил-
ло, жаірия тариєатин єабул єилдим, пирим, гуноіимдан
ўтинг, деб ерга бош урди. Шайх мурувват єилди. Бироє
махсум хонаєоі шартларига чидамади. Туєєан юрти Соб-
ронга кетди. Мадрасада мутавалли бўлди. Нафс жилови
иликдин чиєса чора йўє экан. Шаіобиддин толиби илм-
ларнинг іаєига хиёнат єилиб, Соброндан іам іайдалди.
Махсумнинг бошєа густоіона ишларини іам Шайх
эшитиб турибди. Юрт кезиб, халєи оламни Іає Муста-
фо йўлига даъват этгувчи дарвишлардан хабар келди.
Шаіобиддин бултур Соброндан бадар½а бўлгач, Єоратов
ортига ўтибди, Шайх-ул машойих номидан иршод ёзиб,
ўзини Єумкент хонаєосининг пири деб эълон єилибди.
Ўшал ёл½он иршод, мана, Шайхнинг єўлида турибди.
Муіри єалбаки. Асл муірдан нусха кўчирибди, бетавфиє
махсум.
Шайх Єумкентга одам юбориб, махсумни чаєиртирди.
Уни эл кўзи ўнгида масжид устунига бо½латтириб сазойи
єилдирмоєчи эди. Бироє Шаіобиддин іукмга бўйсунмади,
Єумкентдан іажга єочди. Мана, энди ўз оё½и билан ке-
либди... Нечук, анга инсоф ато єилибдур?
8

www.ziyouz.com kutubxonasi
Єутбиддин іамон єўл єовуштириб пирга итоаткоро-
на тикилиб турарди. Шайх ёнбошидан Шаіобиддиннинг
ёл½он ёрли½ини олди. Енгил єўз½олди.
— Махсум бирла эл олдида сўйлашармиз, — деди ва
гулмихдаги салласига єўл чўзди. Єутбиддин илдам бориб
дасторни олди ва икки єўллаб узатди.
— Барака топинг, ў½лим... Одам єалинми?
— Єалин... Исфижобдан іам келибдир...
Шайхнинг юраги сидирилди, кекса кўнгли ½алаён
єилди. Исфижоб унинг ота юрти, киндик єони тўкилган
манзил. Єиблагоіининг турбати, онаизорининг бир сиєим
турпо½и Исфижобда. Неча йилдирки, зиёратига етолмади.
Кўнгилни армон, надомат ўртайди. Аллоі насиб этса,
энди ёвує єолди. Бирор іафтада тавоф айлаб кўзларига
суртгай.
Іазрат кичкина эшикдан «Бисмилло!» деб ташєарига
чиєди. Масжиди Султония олдидаги улкан майдон одам
билан тўлган. Оє дасторлик уламолар, мўъжаз, кўк сал-
лалик муллабаччалар, хирєа кийган дарвишлару єоп ел-
калаган деієонлар, бола етаклаган аёллар. Майдон чекка-
сида отлиє кишилар кўзга ташланади. Эгниларига осган
яро½ларига єараганда улар ў½уз хони Олтинтошнинг че-
рикларига ўхшайди.
Іазратни кўриб, навкарлар апил-тапил отларидан
тушдилар.
Султон ул-орифин баланд айвонда бир муддат су-
кут саєлаб, халойиєєа разм солди. Оломон ичида ав-
лиё бобонинг кароматларини минг бор эшитган, лекин
ўзини кўрмаганлар кўп эди. Уларнинг наздида авлиё –
девєомат, соєоли кўкрагига тушган, салласи саватдек,
тўнининг енгию этакларига турли хил оятлар чекилган
іайбатли бир кимса бўлиши керак эди. Іазрати Султон
эса, бутунлай бўлакча эди. Ана, у чарчоєданми, муто-
лааданми киртайган осуда кўзларини тикиб одамларга
ювош, ўйчан боєиб турибди. Эгнида оппоє одми яктак,
ингичка єилиб ўралган чо½роє салла. Соєол-мўйлаби
іам бежирим. Белида зангори белбо½. Жуссаси-да, кич-
кина.
Одамлар іайрат бармо½ини тишлади. Шундоє кичик
жусса, тик єоматли, хушсурат бир кишининг авлиё экан-
лиги, дунёнинг тўрт тарафида тўєсон минг муриди бор-
9

www.ziyouz.com kutubxonasi
лиги, іатто подшолар іам у киши билан маслаіатлашиб
иш єилиши тасаввурга си½масди.
Майдон босиє гувлади. Бесабрроє кимсалар оломон-
ни тирсаклаб, пешайвон сари интилди. Шайх атрофи га
єаради. Ўнг томонда Сўфи Донишманд билан Ман-
сурхўжа, сўлда Іакимхўжа Сулаймон, Бобо Мочин-
ни кўриб єўлини кўтарди. Іовур андак босилгандек
бўлди.
— Бисмиллоіир раімонир роіийм! – деди Іазрат бў½иє,
ширали товушда. Майдон гувлаб акс садо єайтарди.
— Аллоіу акбар!
— Аллоіу акбар!
— Эй, аіли мўмин! Ораларингизда Шаіобиддин деб
аталмиш Шайх-ул раисни танийдир½он мўъмин мусулмон
бўлса, мана бу ерга чиєиб гувоілик берсин.
Майдон о½ир сукутга чўмди.
— Іеч ким танимайдирми?
— Йў-ў-ўє! Биз Іазрати Султонни таниймиз! Шайх
Шаіобиддинни танимаймиз, — деган іайєириєлар эшитил-
ди.
— Нечук танимайдирсиз?.. Мана у кишим! — Шайх
чап ёнига ўгирилди, — Таєсир, муридларингизга ўзларини
кўрсатсинлар...
Шаіобиддин Іазратдан бир одимча ортда турган эди,
типирчилади, тисарилиб халє назаридан єочмоєчи бўлди.
Бироє Бобо Мочиннинг темир панжасидан єутулолмади.
Бобо Мочин уни тирсагидан маікам сиєиб айвон лаби-
га олиб келди. Одамлар кўк мовут тўн кийиб, белини
икки еридан бо½лаган єалмоєбашара кишига ажабланиб
боєдилар. Шайх боягидек сокин, єатъий овозда хитоб
єилди:
— Пай½амбар алайіиссалом жаноблари «Ал-каззобу ло-
уммати» дебдилар. Рўпарангизда турган осий банда бул
іадиснинг маънисини билмасмиди? Биларди. Илло риоя
єилмади. Оллонинг ½азабидан єўрємай ёл½он сўзлади. Ул
нечук инсонки, іає йўли½а кирган толиби илмларнинг
іаєини еса! Ўзини кўлбор Шайх чо½лаб, беіаёлик бир-
ла ўзига ўзи фатво ёзиб олса! Аіли мўъмин кўзига чўп
солиб риёкорлик єилса, нафси іайвоний деб охиратини
сотса! Боз устига бетини єаттиє єилиб, эл ичинда іожи
дўппи кийиб керилиб юрса!
10

www.ziyouz.com kutubxonasi
Шаіобиддин іожининг умиди пучга чиєди. «Эі,
єариб єуюлмаган бошим! — деб єар½анди ичида. — Гумроі
бўлмасанг, шу мутакаббир Шайхнинг олдига мўйин солиб
келасанму? Энди не одам бўлдинг? Номаи аъмолингни
билмаганлар іам билиб олур энди. Водари½о, єайси жин
урди сени, іожи Шаіобиддин, нега келдинг бу ерга, а,
нега іам келдинг? Ана энди хорлик тупро½ига беланиб
рўсиё бўлдинг, іожи!»
Аслида унинг бошєа иложи іам йўє эди. Ёл½он фатво
ошкор бўлгач, Шаіобиддин бир ерда туролмай юртма-
юрт тентираб єолди. Анави єовоєбош дарвишлар унинг
єилмишларини етти оламга ёйиб улгуришган экан. Мах-
сум єайси кент, овул ё ўбага борса, «Ўзига ўзи ир-
шод ёзиб, шайх бўлиб олган кимса сиз эмасми, таєсир?»
деб ёз½ирдилар. Хуллас, унинг ови юришмади, насибаси
єирєилди. Минбаъд Шаіобиддин номини ўзгартириб ё
эл танимас ерда истиєомат єилиши ёки Шайхнинг олди-
да тавба єилиб, жилла єуриса бирор масжид имомлиги-
ни сўраши лозим эди. Махсум иккинчи йўлни танлади.
Илло Шайх уни кечирмади. Лоаєал исти½фор айтишга іам
єўймади, билъакс, авом халє кўз ўнгида шарманда єилди.
— Эй, мўъминлар! — Іазратнинг товуши олисдан, гўё
самодан гумбурлаб келгандек бўлди. — Шариати Муста-
фога шак келтириб, бировнинг іаєига хиёнат єил½он,
ёл½он фатво ила раиятнинг нонига чанг сол½он, илм
олиб, илмига риоя єилма½он, мунофиє, іарис кимсанинг
жазоси не бўл½ай, айтинг!
Халойиє іавога мушт ўєталиб шовєин солди. Саф
олдида турган уламолардан бири «Сазойи єилинсун!»
деб баєирди.
— Сазойи єилинсун!
— Саєєол-мурти єирилсун!
— Мачитга киргизмаслик керак бундайин нафси бу-
зуєни!
Шаіобиддиннинг ўтакаси ёрилгудек бўлди. Жони
іалєумига тиєилди. Назарида іозир, шу ерда унинг єўл-
оё½ини бо½лаб, соєол-муртини єириб ташлашадигандек
да½-да½ титради.
— Ёл½он! — деди у хириллаб. — Шайх ўтрик сўйлаб
турибдур! Ман анинг этагини кўзимга суртмадим. Шул
боис менда єасди бор.
11

www.ziyouz.com kutubxonasi
Шайх чап ёнига єараб «Мусіаб!» деди кес-
кин. Мансурхўжа илкидаги Єуръонни икки єўллаб
Шаіобиддинга тутди.
— Олинг! — деди Шайх іожига, — мана шу каломулло-
ни ушлаб єасам ичинг! Ёл½он сўллаган бўлсангиз — сизни
худо урсин, магар мен ёл½он деган бўлсам — мени худо
урсин! Олинг!
Шаіобиддин иккиланди. Агар Єуръон ушлаб єасам
ичмаса, іозиргина айтган гаплари абас бўлиб чиєар,
унда (худо кўрсатмасин!) ростдан іам єўл-оё½ини бо½лаб,
соєолини єириб ташлашлари мумкин эди.
Іожи мунофиєлик кечирилмас гуноі эканлигини би-
либ турса-да, «Илоё, ўзингга си½индим», дея Єуръонни
єўлига олди. Манглайига суркаб ўпди. Сўнг уни кўкрагига
босиб туриб халєєа ўгирилди.
— Мана шу Каломулло бирла єасам ичаманки, Шайх
мендек бир бегуноі мўъмин-мусулмонга туімат тошини
ё½дириб турибдур. Бир йил муєаддам бизга ўз єўллари
бирла шаіодатнома ёзиб бериб эдилар, энди бўлса, ўшал
ёрлиєдан іам, муірдан іам тониб, каминадек мусулмони
комилни бадном єилдилар... Парвардигори олам, ўтрик
сўйлаётган бўлсам...
Одамлар нафас олмай, овози, бутун вужуди тит-
раб онт ичаётган іожига баєрайиб тикилдилар. Улар,
«Наіот Іазрати султон бир мусулмонга туімат єилсалар,
наіот...» деган гумон юкидан лолу карахт, іайрон эди-
лар.
Шайх эса, іожини бунчаликка боради, деб ўйламаган
эди. Эллик йилдирки, у тоат-ибодат билан банд, Єуръони
каримни минг карра хатм єилди, єанча-єанча куффор-
ни дини исломга киритди, илло китоб ул-умма устида
ёл½онни рост деб онт ичаётган єасамхўрни илк маротаба
кўриб турибди!
Шайх ёєасига єўл югуртирди. «Аста½фирулло! Аста½-
фирулло!» дея ичида калима келтирди. Тилида калимаи
шаіодат, дилида — ўзга бир оят, ўзга бир дуо...
— ...агар ўтрик сўллаётган бўлсам, майли, ер тишла-
йин, о½зи-мурним єийшайиб єолса іам розиман...
Іожи Єуръонни ўпиб, Мансурхўжага узатди ва Іазрат
томонга ½олибона єараб єўйди-да, икки єадам четланди.
Шайх вужудига жо бўлган ва ёл½из ўзигагина маълум
12

www.ziyouz.com kutubxonasi
руіий єувватини жамлаб іожининг кўзларига єаттиє ти-
килди. Шаіобиддин чайєалиб кетгандек бўлди. Сўнг ган-
дираклаб айвон четига єараб юрди. Шайх іамон калима
келтириб ўткир нигоіи билан уни таъєиб этиб турибди.
Іожи «Чангалингдан омон-эсон єутулдим-а, Шайх, энди
єалайсан?» дегандек, мамнун илжайди. Ана, у узунчоє
айвон лабига борди. «Бисмилло!» деб зинадан туша бош-
лади...
Шайхнинг єорамтир юзи тундлашди. Унинг лаблари
билинар-билинмас єимирлаб, пешанасида гавіардек тер
кўринди.
Айвон икки газча келарди. Іожи уч зина ўтиб,
тўртинчи зинага борганда єоєилди. Оё½и осмондан келди.
Уч думалаб пастга тушди. Одамлар «Ў-ў!» деб хитоб
єилди. Халойиє ерда додлаб ётган іожига эмас, юзини
терс ўгириб ичкари кириб кетаётган Іазрати Султонга
єўрєа-писа єаради.
Шаіобиддин іожининг єўли синган, жа½и чиєиб, о½зи
єийшайиб єолган эди.
Мансурхўжа билан Іаким Сулаймон Шайхнинг орти-
дан эргашдилар. Сўфи Донишманд халойиє олдида икки
о½из узр айтди:
– Султони орифин іазратларининг сиз єавмларига
айтадир½он васиятлари бор эди. Таассуфки, вазият уш-
мундоє бўлиб єолди. Олло насиб этса, рабиулаввалнинг
иккинчи іафтасинда Іазрат Маккаи мукаррама сари
отлан½айлар.
— Сафар олдидан та½ин кўришиб, Шайхимизнинг
амри маъруфларини эшитгайсизлар. Єани, омин! Яратган
эгам іар бир бандаи мўъминни имонидан маірум этма-
син, бало-єазодин ўзи асрасин, Аллоіу акбар!
Халойиє жўровоз бўлиб дуога єўшилди.
Одамлар ½овур-½увур билан тарєала бошлади. Ваъз
умидида келган сомеълар орасида Камол єора билан
Низомиддин хушрўй іам бор эди. Улар таілика ичида
єолган оломонга эш бўлиб, сўз олишиб борарди:
— Камол, ёмон бўлди, а?
— Ёмон ўлди, хушрўй. Тўн½из егур, іожи-ей, ўзинг-
ку, ёл½он сўйлаб єалтираб турибсан. Тавба єилдим, деб
кетавермайсанми?
13

www.ziyouz.com kutubxonasi
— Шуни айт-а! Авлиё билан олишиб бўларканми?
Отам раіматли айтарди, Шайх бобо «Кечираман, лекин
кеч ураман», дер эканлар.
— Бу нима дегани, Хушрўй?
— Э, ўєимаган! Яъниким, сен гуноі єилсанг, у киши
бир кечиради, икки кечиради... Аммо учинчисида анави
іожидек бўласан, єоравой! Кўрдингми, Єуръонни сотга-
ни учун єўли синди, ёл½он сўйлаб имонини ютгани учун
о½зи єийшайиб єолди.
— Э, єўй-е, унга ит ўхшасин.
Хушрўй дўстига тегишди:
— Ёл½он сўзлама. Гоіи-гоіида сен іам ёл½он ишлатиб
турасан.
— Єачон ёл½он гапирдим, ёл½ончи?
— Тунов куни хотинингга, «Сендан бошєасини десам,
іар нарса бўлай!» деб єасам ичганинг-чи, єоравой?
Камол хурсанд бўлиб дўстининг биєинига туртди.
— Э, ўл-а! Бунаєа ёл½он савоб. Шундин бу ё½ига
хотин тўра ипакдай бўлиб єолди. Юр, кун ботмай,
Єорачиєнинг йўлига чиєиб олайлик. Іали бозорга кириб,
болаларга у-бу іам олиш керак.
Икки дўст баззозликка єараб кетдилар.

ЙИЈЛАМА, ОНАИЗОР!
2- ф а с л
Жаннат оналар оё½и остидадур.
Іадис
Іижрий 541 йил. Рабиулаввалнинг ўн учинчиси. Пай-
шанба. Ёз єариб, сунбула кирган. Ярим тун. Шаіристон
ширин уйєуда.
Шайх мутолаа єилиб ўтирган эди, кўзлари чарчаб,
китобни ёпди. Юзига фотиіа тортиб ўрнидан турди.
Енгил кийиниб, ташєарига йўналди. Хобхона эшигидан
ўтаётганда, Руєия бибига дуч келди. Рафиєаси бош эгиб
турарди.
— Отаси, бирон хизмат бормиди?
— Баіузур дамингизни олаберинг, бекам. Іали субіи
содиєєа олис. Бир сайр этгим келди.
Руєия биби эрининг ортидан маъюс єараб єолди. У
жуфти іалолига беминнат хизмат єилишни ўзи учун са-
14

www.ziyouz.com kutubxonasi
воб деб биладиган оєила, зийрак аёллар тоифасидан эди.
Бироє... мана, худога шукр, бир ёстиєєа бош єўйганларига
йигирма йил бўлибди. Ана шу йигирма йил бадали-
да Шайх унга оналик хизматидан бўлак вазифани раво
кўрмади. Умри масжид хонаєосида, халифалар, муридлар
єуршовида ўтади. Уйга іам тунагани гоіи-гоіида келади.
Мусофирчиликда ўз хизматини ўзи єилиб, ўрганиб кетган
эканларми, іануз одатларини унутмаганлар. Либосларини
ўзи парваришлайди, тугма єадашми, ювишми, йиртиє-
ямо½ини чатишми — барини асіоби іол, яъни, іамтабоє
іужрадошлари бирла адо этади. Руєия биби икки єизу
бир ў½илни ба½рига босиб, масжид ёнидаги уч хонали
торгина іовлида эл єатори ўртаіол яшаб келади.
Іазрат ташєарига чиєди. Іовлидан гуп этиб, райіон
иси келди. Муздек іаво кўксини тўлдирди. Руіи ёриш-
ди. У кичкина эшикни оіиста очиб, остона іатлади.
Шайхнинг уйи шаіристоннинг баландроє єисмида, єалъа
деворига яєин эди. Іазрат сунбула іавосига маст бўлиб,
бир лаіза тек туриб єолди. Осмон чечаклари — юлдузлар
ўзаро кўз єисиб, гўё шивирлашаётгандек, тўлин ой эса,
яхши пазанданинг єўлидан чиєєан лочирадек ярєирайди.
Беихтиёр тилига оят келди: «Ой билан єасам ичаман,
юлдуз билан єасам ичаман...»
Масжид сиртига ўтди. Узун, энлик нарвон олдига бо-
риб, бир сония ўйланиб турди-ю, «Бисмилло!» деб томга
чиєа бошлади. У іеч єачон масжид томига чиємаган эди.
Бу сафар кўнгил истагига єаршилик єилолмади. Шаіарга
тепадан назар солишни, кўзлари толгунча боєишни ихти-
ёр этди. Эітимол, бу сўнгги назаридир...
Томга чиєди. Тепа салєинроє экан, эти жунжикди.
Осмон бир єарн яєинроє келиб єолгандек, юлдузлар іам
єўл чўзса етгудек, єамари фалак эса, бошига соя солиб
тургандек туюлди. Атрофига аланглади. Яссидаги энг ба-
ланд иморат мана шу масжиди Султония эди. Шаіристон
гўё муаззам патнис устида тургандек, яєєол кўзга таш-
ланади. Кунгурадор єалъа деворлари, єорахонийлар су-
лоласининг отабеги Бу½рохон єурдирган мадраса, бозор
тимлари, мусофирхоналар, бир-бирига улашиб кетган
пастєам, япасєи уйлар, сийрак бо½лар, саріовузлар...
бари оёє остида ётибди. Ана, работда, бошєопєа олдида
дарвоза очилишини кутиб ётган мусофирлар кўринади.
15

www.ziyouz.com kutubxonasi
Кимдир аравада чопонига ўралиб ухлаб ётибди, бошєалар
отларини, эшакларини бо½лаб єўйиб, єаро ерда бош осил-
тирганча мудрашади.
Шайх кун ботишга ўгирилди. £ириллаб єибла шамо-
ли – дабур эсди. Бу унга яхшилик аломати бўлиб туюлди.
Шукрона келтирди. Ўзини масжид томида эмас, Арофат
то½ида тургандек іис этди.
Юлдуз учди. Митти бир юлдуз оловга айланиб, ол-
тин ёйдек іавони тилиб ўтди. Бу іолатни Шайх ўзига
єиёс єилди, таъбир йўйди. Нурли чизиє нимтатир фалак-
дан вужудига кўчди. Кекса кўкси жизиллаб, тепасидаги
мана шу єуббатул осмон каби мавіум ва беіудуд хаёл
ичра ½арє бўлди. Єиблага єараб туриб, муножот єилди:
«Халлоєи олам иноят айлаб, йўлимизни берса, бугун Мак-
каи мукаррама сари отлан½аймиз. Насиб этса, іажар-ул-
асвадни кўзга суртиб, яна она юртга єайтармиз. Мабодо
бир сиєим тупро½имиз бегона элларга буюрган бўлса, на
чора, Яратганнинг иродаси... Єайтиб сизни кўролмасак,
ризо бўлинг, ота юрт осмони! £арибларнинг кўз ёшидек
потраган юлдузлар, сизлар іам ризо бўлинг биздин. Ке-
чалари мусофир йўловчиларнинг йўлини ёрит½увчи єамари
фалак, ризо бўлинг! Іадемай жамол кўрсатадиган оф-
тоб! Сиз Аллоі нурининг бир зарраси, Ер юзида бо¿лар,
экинларни ўстириб, ризє іосил этувчисиз. Олтмиш бир
йил она бешик янгли½ мураббийлик єил½онингиз учун
ризо бўлинг! Ариєлар, сиздин ичган сувим учун ризо
бўлинг! Дарахтлар, сиздин тотинган ширин-шакар мевала-
рим учун ризо бўлинг! Еллар, юз-кўзларимни сийпалаб,
маізун чо½ларимда тасалли бердингиз. Гуллар, чечаклар,
сизлар димо½имни хушбўй исларга тўлдирдингиз, ба½римга
жаннат нафасини уфурдингиз. Сизлар іам ризо бўлинг! Ё
азим Сайхун! Сени беіишт дарё дейдилар. Илоіа, чучук
сувингга юз чайиш єайта насиб этсун. Доноларнинг дарди-
дек вазмин то½лар, мискин, мусофир кимсанинг хаёлидек
поёнсиз саіролар, маъмур кентлар, овуллар, сизлар іам
ризо бўлинг! Єул Хожа Аімад Яссавий отлиє бир умма-
тим бор эди, тили бурро, вале кўзи намлик, дили ½амлик
хокисор эди, дея ёд єил½айсиз. Токи дийдам очиє экан,
мен іам сизларни дуо бирла ёд этгайман. Ризо бўлинг
барчангиз, ризо бўлинг...»

16

www.ziyouz.com kutubxonasi
Іазратнинг кўнгли іувиллаб єолгандек бўлди. Бироє
руіияти равшан тортди. Тўрт тарафига ўгирилиб, іамон
½афлат уйєусида ётган шаіарга єайта-єайта боєди. Гўё
унсиз видолашди. Сўнг шошмай пастга туша бошлади.
Масжидга кирмоєчи бўлди. Аммо Руєия бибини эслаб
уйига бурилди.
Руєия биби ёниб адо бўлаётган хира шам олдида эри-
ни ўйлаб, иягига суяниб ўтириб эди. Оёє товушини эши-
тиб, илдам єўз½алди. Іазрат индамай хос хонасига ўтди.
Руєия биби унга эргашди. Шайх меіроб ёнига ўтирди.
Руєия биби токчадаги катта шамдонни ёєди. «Бизга хиз-
мат борми?» дегандек рўмолининг учини тишлаб, итоат-
корона кутиб турди.
– Нон билан сув келтиринг, Гавіарнинг онаси, —деди
Шайх. Руєия биби эрининг олдига бўз дастурхон ёзди,
нариги хонадан икки нон, бир косада сув олиб кирди.
– Ўтиринг, онаси, – деди Шайх, – сизга икки о½из га-
пимиз бор.
Руєия бибининг юраги бир сесканди. У оіиста тиз
чўкди. Назарида эридан шу маіалгача эшитмаган єалтис
бир гап эшитадигандек, чўчиди. Іуркиб, Шайхнинг ўйчан
юзига зимдан разм солди.
Шайх коса билан нонни ўртароєєа сурди. Ердан кўз
узмай, мун½айиб ўтирган Руєия бибига єараб аста деди:
– Гавіарнинг онаси, мен сиздин ризолик тиламоєчиман.
Аллоі ниятимизга еткурса, бугун йўлга чиєєаймиз. Сиз-
дин яширмайман, йўл олис, бориш-келиш орасида бир
йил ўтади. Иншоолло, фарзи айнни адо этиб, єайта мана
шу дастурхон ёнига єайтгаймиз, деган умиддамен. Ва-
лекин, инсон боласи эртага нима бўлишини билмас. Бу
єутлу½ нафас барчамизга омонатдур. Мабодо єазоимиз
етиб... бу тупроєни єайта кўриш насиб этмаса, ризо
бўлинг, Гавіарнинг онаси...
Руєия биби пиєиллаб йи½лади.
– Кўз ёш єилманг. Кўз ёшларни кейинга асранг.
Руєия биби дарров кўзларини артди.
– Йигирма йилдирки, волидалик, завжалик хизматла-
рини беминнат адо этдингиз. Чеккан заіматларингизга
рози бўлинг. Кўнглингизни ўкситган бўлсак — узр, биз-
дин ўтди. Ваєтида єаттиє-єурує гапирдик, аларни іам
кечиринг, онаси. Мен сиздин розиман, сиз іам биздин
2 – Аімад Яссавий 17

www.ziyouz.com kutubxonasi
рози бўлинг. Илоё, єиёмат куни ёру½ юз бирла дийдор
кўришгаймиз.
Руєия бибининг боши эгилиб, тиззасига тегай деди. У
эрининг ўгитини унутиб, унсиз йи½лашга тушди.
– Мен... минг єатла розиман, Шайхим... Сиз іам
р-рози б-бўлинг...
Іазратнинг яна бир гапи бор эди. Уни айтса, Руєия
бибининг рози бўлмаслигини билади. Бу мушфиє аёлнинг
маізун кўнглини баттар вайрон єилишини іам сезиб ту-
рибди. Бироє, барибир, айтишга жазм єилди:
– Онаси, мен Иброіимни іам іажга олиб кетсам, деб
ният єилиб эдим... Сиз рози бўлсангиз, албатта.
Руєия бибининг юраги пора бўлди. У Шайх томонга
єўл чўзиб, мукка йиєилди. Эрининг этагини маікам чан-
галлаб ўкириб йи½лади.
— Мени ёл½изимдин жудо єилманг, Шайхим! Мен
шўрликка раім єилинг!.. Бир йўла икковингиздин іам
айрилсам, иккала єўлим кесилмасму? Биз дуойи жонин-
гизни єилиб ўтирайлик. Аллоі таоло йўлингизни равон
єилсун. Ёл½изгинамни ташлаб кетинг, Шайхим...
— Йи½ламанг, Иброіим ёнингизда бўлади, — деди іаз-
рат.
Бир заифани икки ожиза єизи билан ташлаб кетиш
ноинсофлик эди. Шайх хатосини англади.
Руєия биби бошини кўтарди. Юз-кўзини артиб, косада-
ги сувдан іўплади. Іаприєєани андак босилгандек бўлди.
Шукр єилди. У отаси кўнмайди, деб чўчиган эди. Не-
гаки эрининг феълини билади, камсухан, чўрткесар. Бир
нимани айтдими — тамом, айтганини єилади. Шайхнинг
сўзи, азми єарори муіокама этилмас, у фарз бўлмаса-да,
вожиб эди.
Іазрат битта нон олиб иккига бўлди. Ярмини Руєия
бибининг олдига єўйди.
— Мен улушимни олиб кетгайман. Буни сиз асранг.
Омон-эсон єайтиб келсам, икки ёртини бирлаштиргай-
миз. Аллоі іар кимнинг ризєини бутун єилсин. Омин!
Валлоіи зулфазлил азийм!
Шайх сувдан бир іўплаб, косани ўртага єўйди.
Ўрнидан турди.
— Биз єайтгунга єадар сизлар Исфижобда истиєомат
єиласизлар, туєєан ерингиз дурустроє, – деди кўнгли бўшаб.
18

www.ziyouz.com kutubxonasi
Руєия биби іам исфижоблик, Мусо шайх деган
руіонийнинг кенжа єизи эди. Іазрати Султон «Бир йил-
ча уйда бўлмас эканмиз, булар рўз½ор заіматин чек-
масин» деган хаёлда оиласини єайнотасининг іовлисига
омонат топшириб кетмоєчи эди.
Руєия бибининг кўз ёшидан кўпчиб кетган лўппи
юзига єон югурди.
Шайх шахдам юриб, масжидга чиєиб кетди. Мас-
жид ичи чаро½он, халифаю муридлар сафар тадоригини
кўраётган эдилар.
Муаззиннинг азони янграши билан шаіарнинг тўртала
єопєаси баравар очилди. Іазрати Султонни іажга
кузатмоєчи бўлиб келган иродат аіли ёпирилиб ичкари
кирди.
Тонг отди. Єадим Яссининг машіур оєтераклари учида
ипак нур ўйнайди. Шаіристон одам билан тўлган. Іамма
масжиди султония тарафга йўналади. Работда іам одам
єалин. Мусофирхоналарда, карвонсаройларда бўйрадек
бўш жой йўє. Єалъа деворининг ортида отлар киш-
найди, хачирлар тепинади, араваларнинг ½ийєиллагани,
нортуяларнинг пишєиргани эшитилади. Ясси Ясси бўлиб,
эітимол бунчалик талатўпни кўрмагандир. Єорато½ эта-
гидаги єишлоєлардан, Дашти Šипчоє яйловларидан,
Сайхун бўйларидан, исломият саріади — Жанд ва Ян-
гикент шаіарларидан тўп-тўп бўлиб, миришкору сайёд,
єўйчивону косиб, тужжору деієон оєиб келмоєда. Би-
ровининг тилида дуойи хайр, бировининг дилида иіром
бо½лаш нияти, бири іаж закотини бериб савобга ноил
бўлмоєчи. Шайх іазратлари маріамат єилиб, бизни іам
сафарга олакетармикан, деган умидвор кимсалар іам йўє
эмас.
Кун найза бўйи кўтарилди. Эл-улус ила хўшлашув
чо½и етган эди. Іазрат халифалари, уламо-муридлари
єуршовида масжид айвонига чиєди. Халойиє тунов кунги-
дан ўн чандон кўп эди. Майдонга си½маганлар атрофдаги
уйларнинг томига, єалъа деворларига чиєиб, Султон-ул
орифиннинг ваъзини тинглашга маітал бўлиб туришарди.
Шайх киприк єоємай, мўлтираб турган, юзлаб
єоракўзларга боєиб, бир лаіза хаёлга толди: «Булар-
га не дейди? Та½ин амри маъруфга чорлайдими? Амри
маъруф, панд-насиіат ила ёмон киши яхшига айлан-
19

www.ziyouz.com kutubxonasi
са, дунёда ў½рию каззоб, зинокору очкўз єолмасди. На
илож, чиємаган жондин умид, дейдилар. Томчи тош те-
шар эмиш. Зора бу заррадек панду насиіатимиз минг
єулоєнинг бирида тўхтаб ижобат бўлса».
Ваъз айтганда, Шайхнинг кўксида ўтли бир иліом
пайдо бўларди. Іозир іам ўша иліом тошєинидан дили
потраб сўз бошлади:
— Биродарларим! Ораларингизда ўксиганларни кўриб
турибман. Улар кошки биз іам Маккаи мукаррамага
етиб савобга ботсак, дея ўртанадилар. Ўртанмасинлар!
Іаж — фарздир, илло Іає Мустафо, «Аллоі таоло сурат-
ларингизга эмас, єалбингиз ва амалларингизга єарайди»,
демишлар. Жаннат бадали Макка йўлида эмас, іар бир
бандаи мўминнинг мана бу ерида, сийнаи покидадур.
Баъзи бир худо бехабар гумроілар бор, фарзандларининг
ризєидин єийиб, емай-ичмай іаж харажатини йи½найди.
Бундай йўл билан йи½илган мол іам, ихрож іам куф-
рони неъматдур. Аіли аёл, авлод, єўни-єўшни, мискин-
фаєирнинг іаєини бермай савоб оламан, деган кишига
Аллоінинг лаънати бўлсин! Кўнгли синиє ½арибни ову-
тинг, хайр-эісон єилинг, мусофир кимсага бир о½из ши-
рин сўз айтинг, етимнинг бошини силанг, зулм єилманг,
бировнинг дилини о½ритманг. Ариє очиб, икки туп о½оч
кўкартиринг, єўлингиздан келса, тўртта нодонга илм
ўргатинг, масжид-мадраса єуринг, мўъмин-єобил фарзанд
тарбияланг... Ана шунда жаннат дарвозалари сизга пеш-
воз очил½ай.
Иіром бо½лай олмадик, деб ўксинмасинлар, яхши-
лар! Арофат то½ини гир айланиб, иіром бо½лаб єайтган
тили бўлак, дили бўлак мунофиєларни хўп кўрдик. Улар
ол½он савобларини пучак пулга сотдилар. Бири єозиман,
деди, бириси муфтий, бириси іокимман деди, бириси
имом. Вале іаромдин іазар єилмади. Аллоідин єўрємади,
бандасидин уёлмади. Ана шулар іам іожи дўппи кийган.
Зеро, эшакнинг белига иіром бо½лаб, іожи дўппи кий-
дурган бирла эшак — эшаклигича єолур, іаргиз инсонга
айланмас.
Фахри олам Муіаммад саллаллоіу алайіи вассалам,
одамлар орасинда олти хил тоифа бордирки, улар тонг-
ла маішардин бурун дўзах ўти½а куйгай, деб башорат
єилганлар. Бул тоифа жумласига зулм єил½он іоким, ки-
20

www.ziyouz.com kutubxonasi
шиларни бир-бири билан уриштирувчи фитначи, мутакаб-
бир раібар, хиёнаткор тужжор, фаро½атда кун кечиргув-
чи нодон ва іасадгўй олим киргай. Бас, эй мўъминлар,
дуойи баддан аліазар! Дуойи баддан єўрємай, ½афлатда
єол½он осийлар унутмасинларки, ота-онанинг фарзанд
іаєєига єар½аб туриб єил½ан дуоси, мусофирнинг тилаги
ва яна мазлум кимсанинг муножоти мустажоб бўл½ай. Хоі
васият денглар, хоі насиіат, аіли суннат, сизга айтар
охир сўзим шул: то баданга іарфи мад етгунча, яхшилик
тухмини эксинлар. Яхшиликдин не ёмонлик кўрдингки,
яхшилик єилишни истамайсан, ёмонлиєдин не яхши-
лик топдингки, іаргиз ёмонлиє єил½айсан? Аллоінинг
ма½фирати ила іикмат келди:
Єул хожа Аімад, ёмонларнинг ёмонисан,
Барча бу½дой, эл тутмо½он сомони — сан...
Вассалому биссавоб!
Іазрат юзига фотиіа тортди. Одамлар унга таєлидан
такбир айтиб, баланд овозда дуо єилдилар. Шу пайт
ўртароєда турган чимматли аёл боласининг елкасидан
туртди:
— Бор, болам, Шайх бобонгни оё½ига йиєил. Отамни
ташлаб кетинг, деб йи½ла. Зора раім єилса. Бораєол,
бор...
Етти-саккиз ёшлардаги, ола тўн кийган ориє болакай
иккиланиб оломон орасидан чиєди. Айвон лабига бориб,
ортига єаради. Аёлнинг ўктам товуши эшитилди:
— Уялма, болам! Дардингни айт, пирим ёрлаєайди.
Шайх халойиє ичидан кўзи билан аёлни ахтарди.
Кейин энгашиб болани даст кўтариб олди. Бошини си-
лади:
— Сўйланг, ў½лим...
Бола индамади. Ерга єараб тек тураверди. Аёл яна
товуш берди:
— Юкун, болам! Шайх бобонгга єуллує єил! Іали не
дединг йўлда, Яшаржон, отамни сўраб оламан, демадинг-
ми? Айтгин-да, єўзичо½им...
Боладан сас чиємаётганини кўриб, аёл бир-икки єадам
илгарилади. Айвонга яєинроє бориб іасратини айтди:
— Пирим, ана шу норасиданинг отаси, ёл½из ў½лим,
ўламан саттор Маккага кетаман, деб турибди. Худонинг
21

www.ziyouz.com kutubxonasi
зорини єилдим, сен бўлмасанг, биз єандай кун кўрамиз,
дедим. Чолимни тупроєєа топширганман, ишонганимиз
іам, суянганимиз іам шу ёл½из ў½ил. Орєасида атак-
чечак беш боласи бор. Жон пирим, сада½ангиз кетай,
ў½илгинамга насиіат єилинг, бола-чаєасининг ёнига єайт-
син. Бизни ташлаб уйдан бош олиб чиєиб кетганига бир
йил бўлди. Бир йилдин бери дарвишларнинг орасида
юрибди. Илоё, охиратингиз обод бўлсин, пирим, болаги-
намни єолдириб беринг...
Аёл іўнграб йи½лади. Шайхнинг кўнгли вайрон бўлди.
Етимлик жабрини чекиб, онаси дийдорига тўймагани
учунми, аёл кишининг кўз ёшини кўрса, кўнгли бузи-
лади, ич-ичидан бир заифани йи½латиб, зор єаєшатган
кимсани жазолатиб таъзирини бергиси келаверади. Шайх
чимматли аёлга єаради, хитоб єилди:
— Йи½ламанг, онаизор! Иншоолло, ў½лингиз ёнингизда
єол½ай. Анинг исми...
— Рауф, Абдурауф! — деди бечора аёл умидворликдан
іовлиєиб. Іазратнинг товуши янада кескинлашди:
— Биз амри маъруф айтиб не дедик? Тирик етимларини
чирєиратиб Макка йўлида савоб излаганлар хор бўл½ай!
Ровийлар андоє ривоят айтурлар. Бир гумроі іаж йўлида
іориб ибодат єилгани масжидга кирди. Кўрдики, мусо-
фир кимса либосини ямаб ўтирибди. Ул сўради: «Аллоі
ёр бўлсин, єай½а борурсан?» «Маккага» — деди йўловчи.
Мусофир, «Онанг борми?» деб сўрди. «Іа, бор» – деди
йўловчи. «Азиматингдин онаизоринг розими?» — деди му-
софир. Йўловчи, билмадим, деб елка єисди. «Андо½ бўлса,
фурсатни ўтказмай, онанг хизмати½а отлан, — деди мусо-
фир, – мен эллик маротаба іаж єилдим. Бошяланг, оёє-
яланг, оч-наіор дашту биёбон кездим. Вале іажим єабул
бўлмади. Мен волидаи меірибонимни норизо єил½он эдим.
Эй, осий банда, фурсат борида онанг іузурига шошил,
анинг оёєларига йиєил! Истасанг, мен іаж савобини сенга
берай, сен онангни ризо єилгин-у, топєан шодли½ингни
менга бер!» Гумроі йўловчи изига єайтди.
Халойиє гувранди. Хитоблар, баралла дуолар янгра-
ди. Шайх давом этди:
— Эй муридимиз Абдурауф! Биз сизга волидаи
меірибон шодли½ини раво кўрдик! Онангизни тавоф ай-
ланг! Зероки, жаннат оналар оё½и остидадур.
22

www.ziyouz.com kutubxonasi
Іазрат Яшарни оіиста пастга тушириб єўйди. Бола
чопєиллаб момосининг пинжига бориб суєилди.
Оломон тарєала бошлади.
Бир соатдан кейин Шайх карвони йўлга тушди.

ФИТНА ЁКИ НАЄЄОШНИНГ ХАТОСИ


3- ф а с л

Агар олим бўлса, жоним тасаддує,


Єани олим, єани омил, ёронлар!!
Хожа Аімад Яссавий.

Шаіобиддин іожи икки кун уйида «вой-вой»лаб ётди.


Єўли гуп бўлиб шишиб кетди. Йиєилганда тилини тишлаб
олган эканми, тили іам айланмай єолди. О½зини очол-
майди, бурни билан пишиллаб нафас олади. Ингранади,
тўл½анади, Аллоіга ёлвориб, дардига шифо тилайди. «На-
жас босиб нега Шайхнинг олдига бордим?» дея пушай-
мон єилади, масжиднинг баланд айвонини, ошєолдоєни,
єути ўчган Шайхни єар½айди, бироє... «Єуръон ушлаб
туриб єасамхўрлик єилган ўзим эмасми?» деган гап хаё-
лига іам келмайди.
Учинчи куни дард зўрлик єилди. Іожи «Олло
жоним»лаб йи½лашга тушди. Ў½ли дарё бўйидан Бойбўсин
синиєчини олиб келди.
Бойбўсин бўса½а іатлаб кирди-ю, Шаіобиддиннинг ба-
шарасига єараб тўхтаб єолди.
— Ўйпирмой! Єудай урибди½ўй!— деди ёєасини чан-
галлаб. Сўнг беморнинг ёнига чордана єурди. Іожининг
ўнг єўлини йилєи мойи билан анчагача силаб ўтирди.
Кейин кутилмаганда унинг єўлини силтаб тортди. Іожи
дод дегани улгурмади. Синиєчи чиєєан єўлни єайта
жойига солди.
— Э, бўлди, жилама, іе шешенгди... Улкен мўлда бўл-
санг-да, бала сиёєтисин, — деб уришган бўлди. Іожининг
билагини тахтакачлаб бо½лаб єўйди. Шаіобиддин имо-
ишора билан афтини кўрсатди.
— М...жуз...бет...тим не бўл...лодди?
Синиєчи іожининг бежо кўзларига, єийшиє о½зига
тикилиб єаради.
23

www.ziyouz.com kutubxonasi
— Ўй, Олло-о! — деди уі тортиб, — бул бетингди не
єилдинг, мўлда? Шаіобиддин нимадир демоєчи бўлиб
кучанди, бироє тили калимага келмади.
— Ўтрик сўлладингма? Мўлда деген ўтрик сўйламови
керекєўй. Ий-йа-а... Ай, тугеси сени жин ур½он бўлмасин.
Ўнда шилёсин єилдир, єаро½им. Ўнда-да, одам бўлмасанг,
Азретимга бориб, ўзинен ду½а сўрайсин. Мен не єиламин,
байєуш мўлда аке?
Синиєчи іожини Іазрати Султон даргоіига йўллаётган
эди. Шаіобиддин бош чайєади.
— Й-ў-ў... бо...бо-майман...
— Жўє бўлса, ўзинг билесин, — деди синиєчи, — не
бўлса-да, бир жаман ис єил½ансин½ўй. Гунани жувиб олув
керек. Ол, мен кетдим.
Бойбўсин чиєиб кетди. Шаіобиддин ойна олиб афтига
єаради. Єўрєиб кетди. «Наіотки, бир умр єийшиєо½из
бўлиб єолсам? Тиловат не бўлади? Шундай єироат би-
лан биз бу ёєда єолиб, анави занчалиш Мавлуд єорига
ўхшаганлар тўрга ўтиб кетаверадими? Шайхнинг олди-
га бориб оё½ига йиєилсаммикан? Йўє, бормайман. «Ім,
єораялоє, итдай бўлиб келдингми?» демайдими. Ё,
Аллоі, янглишдим, сенинг муборак сўзингга шак кел-
тирдим, ўзинг шафєат єил, осий бандангман, эл-юртга
рўсиё єилма. Тавба єилдим, тавба єилдим, парвардигори
олам!..»
Эртасига іожи маіалладан тўрт муллани чаєиртирди.
Улар Шаіобиддинни ўртага ўтєазиб єўйиб, босим ўєишга
тушдилар. Тўрт мулла уч кунгача сураи «Ёсин»ни єирє
мартадан єайтариб чилёсин єилдилар. Іожининг дарди
енгиллашгандек бўлди, лекин єийшиє о½зи, бежо кўзлари
аслига келмади. У кечалари худога муножот єилиб
йи½лади, дуонинг кучини яна беш-олти кун кутди. Охири
бетини сидириб ташлаб, Іазратнинг олдига тавба єилиб
боришга жазм єилди. «Биз кетмон чопиб нон ейишга
ўрганмаганмиз, ризєимизни Аллоі ўзи яратган, ризєимиз
авом халє кўнглига Каломулло нурини ё½дуриш бир-
ла бутундир. Шу такаббур Шайхнинг олдига та½ин бир
бораман, гуноіимдан кечса — кечди, бўлмаса, уволимга
єолади, тонгла маішарда ўзи жувоб бергай».
Шаіобиддин ў½лига эшакни эгарлашни буюрди. Кийи-
ниб ташєари чиєди. Ў½ли ёнбошидан олди. Іожи, бис-
24

www.ziyouz.com kutubxonasi
милло, деб эшакка мина бошлади. Энди эгарга єўнганда
посонгисини йўєотди. Айил бўш тортилган эканми, ё боши
айландими, гупиллаб ўнг томонига йиєилди. Сўкиниб
ўрнидан турди. Ў½ли эса, отасининг афтига єаради-ю,
баєрайиб єолди.
— Ім, іароми, єил½илиєни єилиб, та½ин нега без
бўлиб турибсан? — деб баєирди іожи, — Отам єулаб
ўлсин дебмидинг, нега айилни бўш тортдинг?
— Айил... єаттиє эди, ота... — деди ў½ил іамон ўзига
келмай, — Ота, бетингиз... єадимгидай бўлиб єолди.
— А?! — Іожи жон іолатда бетини ишєади, — Югур,
ойна олиб чиє! Ў½ил югуриб ичкари кириб кетди. Кўзгу
олиб чиєди. Іожи кўзгуга єараб ишшайди.
— Худога шукр-ей, одам бўлибман. Єара Нуриддин,
бетим аслига єайтибди. Ё Олло!..
Унинг кўнглига «Шайхнинг олдига аввалроє борсам
бўлмасмиди?» деган хаёл келди. Ў½ил эшакнинг жило-
видан тутди.
— Ота, минасизми?
— А? — деди іожи телбанамо кулимсираб, — Эшакка
миниб нима єиламан, болам?
— Ўзингиз Султонимга бораман, деганингизга...
— Э-э, єўй, болам. Шайхнинг олдида пишириб єў-
йибдими? Шайхсиз іам кунимиз ўтиб турибди. Бор,
эшакнинг эгарини олиб ариєнинг бўйига арєонлаб єўй.
Мен єозиникига бориб келаман.
Нуриддин эшакни етаклаб ичкари іовлига кирди.
Іожи кўзгуни чўнтагига урди ва бетим тў½ри бўлди, деб
суюнчи олгани Ашрафхон єозиникига єараб йўр½алади.
Ашрафхон єози пай½амбар ёшидан ўтган бўлса-да,
кичкина ча½ир кўзлари тийрак, оє-сариєдан келган лўппи
юзи тиниє, тил-забони ўткир єария эди. Ёшлигида уни
гумбазєори дейишарди. Аввал муфтий, сўнг єози бўлиб
бу лаєабдан єутулди. Аммо тенг-тўшлари іамон унинг
пакана, хомсемизлигига шама єилиб, мазахлаб кулади.
Ростдан іам бечора єози тикка турганда ярмигача сомон
тиєилган катта єопни эслатар, ётганда устига тўшак ё
тўн ёпиб єўйилган тандирга менгзаб кетарди. Мана, беш
йилдирки, Ашрафхон Совронда єозилик єилади.
Бу йил пай½амбари мурсал ёшига етганини ёд этиб,
Маккага отланди. Аллоі йўлини берса, Шайхга іамроі
25

www.ziyouz.com kutubxonasi
бўлиб, бир іафтадан кейин йўлга тушади. Шу боис,
неча кундирки, эшигидан одам узилмайди. Биров іаж
закотини олиб, биров оє йўл тилаб, келиб-кетиб турибди.
Ашрафхон барча тадорикни кўрди-ю, энг муіим юмуш-
нинг уідасидан чиєолмай дилгир бўлиб ўтирибди. У
Самарєанд хоєони Маімудхонга мактуб битмо½и лозим.
Аммо бу мактубни муфтий, имом дегандек, уламо иш-
тирокида ёзишлари керак эди. Ушбу иншони тахлашда
анави пандаваєи Шаіобиддин іожи іам иштирок этиши
лозим эди-ю, уни худо уриб єўйди. О½зи єийшайиб, єўли
чиєиб гўшанишин бўлиб ётганмиш. Бир-икки чаєиртирди.
Келмади. Сўйлагани єурби йўє, забони о½зига си½мас
эмиш. «Келабер-да, єасамхўр, — деб ичида ½ижинди єо-
зи, — тилинг бўлмаса, кўзинг бор, хатни ўєиб бармоє
боссанг бас».
Єозининг олдида патєалам, бир даста ипак єо½оз. У
муфтий билан Мавлуд єорини кутиб ўтирибди.
Даілизда кимдир оёє єоєди. Салдан кейин пастак,
ўймакор эшик очилди. Остонадан Муіаммадрасул муф-
тий энгашиб ўтди. У пешанасини силаб илжайди.
— Ашрафхон, бу дейман, иморат сол½онда ёл½из ўзин-
гизни ўйлабсиз-да, биродар. Бу эшикдан рисоладаги эр-
каклар іам ўтса керак, деб іисоб-китоб єилмабсиз. Та½ин
манглайни уриб олдик. Уйингизга кирмасдан шапалоє
улашасиз.
Муфтий дароз, унинг бўйи салкам уч газ ке-
лар єозикалон билан бир замонлар кўп йил мадраса
тупро½ини ялаганликларидан іадди си½иб, исмини айтар,
єалтис іазил іам єилаверар эди.
Муфтий жўрасининг «Сен паканасан», єабилидаги
илмоєдор іазилига Ашрафхон кулиб єўя єолди. Кални кал,
десанг, бир-икки марта ранжийди, бора-бора бети єотиб,
ўрганиб кетади. Ашрафхон єози іам баєалоє, пакана, хом-
семизсан, маъносидаги ботиний іазилларга кўникиб єолган.
Кўнглига о½ир олиб ўтирмайди. Аксинча, раєибининг бирон
єусурини топиб іисоб-китобни тў½рилайди.
— Туядек бўй бергунча, туймадек аєл берсин, де-
ган экан валламатлар, – деди єози «салом»га муносиб
«алик» олиб, – эшикдин ўтганда аєлни ишлатиб кириш
керак. Єовуннинг уру½и іам кўп бўлади шекилли, дўсти
єадрдон, а?
26

www.ziyouz.com kutubxonasi
Муфтийнинг калласи сўпоє, халє тили билан айтганда
«єовунбош» эди. Єози шунга ишора єилди. Муфтий мур-
тини силаб кулимсиради, дўстининг думалоє калласини
нишонга олди.
— Орий рост, таєсир, іар єалай тарбузникидин кам
эмас, уру½и.
Кулишдилар. Агар меімонхонага «Ассалому алай-
кум!» деб Шаіобиддин іожи билан Мавлуд єори кириб
келмаганларида даіанаки жанг яна анчагача давом этиши
тайин эди.
— Ке, Шаіоб, — деб єози іожига єўлининг учини
берди. Унинг рўмол ўралган ўнг єўлига, сўл½ин бетига
єараб єўйди, — турєинг одамбашара бўлибди. Ит тугул
эшак іам іуркмайди. Не чора єилдинг?
— Кеча іам єийшиє эди, — мин½иллаб ўзини оєлади
іожи, — шул... чилёсиндин сў½ин жо½им єимирлайдир½он
бўлди...
У узр сўрагани Шайхнинг іузурига кетаётганини іам,
эшакдан йиєилиб аслига єайтганини іам яширди.
Єози та½ин нишини суєиб олди:
— Мундин буён єасамхўрлигинг тутиб тилинг єичиса,
аввал чилёсин єилдириб ол. Сўнг єасам ич! Навзамбил-
ло! Мен сенга неча марта айтдим, пўнгбош! Шайх билан
олишма, дедим. Шайх бамисли гуриллаб ёниб турган
олов. Узоєдин туриб анинг тафтига исинмоє керак. Ёвує
бориш керак эмас, ёвує борсанг, куйдирадур!
Мавлуд єори чийиллаб гапга аралашди:
— Хўп доно насиіат бўлди, таєсир. Орий рост айт-
дилар, ёнига ёвує борсанг, куйдирадур! Илло, єайси
бир паллада аліазар, деб олисроє юрсангиз-да, ул олов-
дин учєун сачраб, этагингизга илашадур. Кеча бозор-
шабга бориб эдим. Бир жунунсифат дарвиш халойиєни
о½зига єаратиб густохона байтлар айтиб юрибди экан.
Садаєасини бериб, ўшал байтларини ёзиб олдим. Шайх
шаънимизни ерга урибдур, таєсир!
Єори салласининг єатидан ўрама єо½оз олди ва икки
єўллаб єозига узатди. Єози шошмай єо½озни ёйди, ёруєєа
солиб пичирлаб ўєиди. Лабларининг таноби єочди. Ба-
ралла товушга ўтди.
– Мулло, муфтий бўл½онлар... Ёл½он фатво бер½онлар,
оєни єаро єил½онлар, ул таму½½а кирмишлар...
Єози муфтийга єараб маккорона кулиб боєди:
27

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Лаббай, муфтий жаноблари! «Оєни єаро єил½онлар»
дебдими?
– Давом єилинг, єози, давом єилинг! – деди муфтий
єизариб.
Ашрафхон єо½озга тикилиб турди-да, бир байт ташлаб
ўєиди:
– Іаром еган іокимлар...
Муфтий илкис єўл чўзди. Аммо єози чаєєонлик єилиб
єо½озни ортига беркитди.
– Бир байтни ташлаб кетдилар, таєсир! – деди муф-
тий аччиєланиб.
– Номардлик бўлмасин. Єани, бу ёєєа берсинлар-чи!
Єози єо½озни бермади.
– Ўзлари ўєигани ор єилсалар, биздин эшитсин-
лар, – деди муфтий. Яссавийнинг бу іажвий шеъри икки
кун бурун унинг єўлига тушган эди. Муфтий товушини
кўтариб завє билан єироат єилди:

– Єози, имом бўл½онлар, ноіає даъво єил½онлар,


Іимор янгли½ бўлубон юк остида єолмишлар...

Муфтий хохолаб кулди!


– Єаранг, іимор янгли½ бўлубон, дебдими? Тили кес-
кир-да, Іазратимизнинг. Сўзини топиб айтади.
Муфтий єозининг ½ашига тегиш учун, «іимор янгли½»
деган сўзларни турли алфозда єайта-єайта такрорлади.
«Іимор» эшак дегани эди. Мавлуд єори, энди єози чан-
гимни чиєаради, деб чўчиди. Шаіобиддин ичида мамнун
бўлди: «Сени іам тузлайдиган бор, гумбаз».
Єози жон іолатда іавода єо½озни шилдиратиб эъти-
роз билдирди:
– Іимор эмас, іимор эмас! Бу ерда бир сакталик
ўтган! – у єорига ўшєирди, – Іўв, нодон, бу жоіил дарвиш
не деса ёзиб олабердингми, меъров?! Іимор деб аниє айт-
дими ё сенинг шалпангєуло½ингга іимор бўлиб кирдими?
– Айтганини ёздим, таєсир...
– Ана, эшитганини ёзибди єори, – деб муфтий баттар
єозининг ½ашига тегди. Ашрафхон жамоатнинг хаёлини
чал½итиш учун іикматнинг давомини ўєий бошлади:

Іаром еган іокимлар, ришва олиб еганлар,


Ўз бармо½ин тишлабон єўрєиб туриб єолмишлар.
28

www.ziyouz.com kutubxonasi
Буниси тў½ри. Іокимларда инсоф єолмади. Єозилик-
нинг ишларига іам бурнини тиєадир. Амлокдан келган
дунёга тўймайдир.
Ашрафхон єози та½ин іадиксираб єо½озга кўз югур-
тирди.
Ўзининг таърифи йўєлигини кўриб, бемалол ўєишга
тушди:
Тотлиє-тотлиє еганлар, турлик-турлик кийгонлар,
Олтин тахт ўлтир½онлар тупроє аро ётмишлар.
Мўъмин єуллар, содиєлар, сидєи бирла тур½онлар
Дунёли½ин сарф этиб, учмоі іурин єучмишлар,
Єул хожа Аімад билмишсан, іає йўли½а кирмишсан...

– Бе-е, бу ё½и пучак экан, ўзини махтабдур, – деди


єози ва єо½озни беилтифот ўраб орєасидаги токчага отиб
юборди.
Бир неча даєиєа іеч ким чурє этмади. Бу сукунат но-
пок бир юмуш устида тил бириктириб, сўнгра бир-бирини
сотган іамтовоєларнинг мулзам іолатини эслатарди.
Сукунатни єози бузди.
– Шайх андишани буткул унутди. Шариат пешвола-
рига маломат тошларини ё½диришга ўтди. Байт битса,
байтига єози, муфтий, аъламни єўшадир, ваъз айтса –
ваъзида мулло, имом, єорини мазахлайдир. Бил-балои
собир айни, дедик – сабр айладик, ул кишидин инсо-
фу тавфиє тиладик. Шайхга Аллоі инсоф бермади. Ул
іаддидин чиєди. Бас, минбаъд, бил-єазои рози айни,
деб туімат тошлари½а мўйин суниб турмакка сабру
тоєат єолмади. Биз ул тошларни Шайхнинг ўзи томон
отмо½имиз даркор, токи ул такаббур билсунки, аркони
дин Шайхнинг наєораси½а зикр тушадир½он телба дар-
вишлар эмас, билъакс, аіли мўминни шариат аікоми ила
йўл½а бошлайдир½он зоти шарифлардир.
Муфтий сўради:
– Таєсир, ул нечук тошлар эканки, биз іам билсак...
– Ниятимиз шулким, Самарєанд хоєони Маімуд
Там½ачхон бинни Арслонхонга арзнома битгаймиз. Єози
бирла муфтий шайхнинг халифаси эрмас, анинг о½зига
єараб иш юритмайдур. Биз Там½ачхон іазратларига то-
бедирмиз. Бас, Там½ачхон тайин этган зотларни бадном
єилмоє, Маімудхон іазратларига шак келтирмак бирла
баробардир. Бу Шайхнинг биринчи айби.
29

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Яна айби борми? – деди муфтий, ичида єозининг
калтафаімлигига кулиб.
– Иншоолло, бор! – бош силкитди єози ва чап би-
єинидаги парёстиє тагидан хатчуп олди, – Шайх тил учи-
да, «Іаєиєатнинг эшигини очдим», деб ваъз айтади, илло
ўзи риёкорлик єилиб, улу½ хоєонимизнинг душманларига
равнає тилайди. Мана далил!
Муфтий безовта єимирлаб єўйди. Єози хатчўпни очиб,
ичидан ингичка єо½оз олди, миннат билан муфтийнинг
олдига ташлади.
– Маріамат єилиб ўєисинлар, жаноби муфтий. Бул
иншо Жандга, Хоразмшоі Алоиддин Отсизнинг валиаіди
Абдулфатіга юборилган. Отсиз шамс-ул ислом Султон
Санжар іазратларининг єаттол душмани. Султон Санжар
бўлса, Маімудхоннинг ту½ишгани, боз устига соябони.
Хўш, бундин не маъно англадилар, муфтий жаноблари?
Муфтий аллаєачон хатга кўз югуртирган эди, елка-
сини єисди.
– Шайх Абдулфатінинг босєинлари хусусида бир нима
демабди. Анинг єил½он хайр-эісонига ташаккур билди-
риб, нури исломни ёйиш йўлидаги саъй-іаракатларига
кушойиш тилабдур. Бунинг нимаси риёкорлик, жаноби
єози?
Єози шапиллатиб семиз сонига урди.
– Оі, суханим-а, воі, суханим! Мен не дейман-у, єў-
бизим не дейди?
Тасаввур єилингки, иккаламиз биродармиз, бир дастур-
хондин томоє еймиз. Аммо мен сизни дўст тутиб туриб,
сизнинг душманингиз бирла о½из-бурун ўпишсам, унга
муіаббатнома ёзсам! Мен не деган одам бўлдим? Іадемай
Шайх Самарєандга боради, Маімудхон іазратларининг
тузини ичади. Хўш, бул мактубни ол½оч, Там½ачхон
Шайхга маріамат кўзи билан боєадими? Боємайди. Биз-
га мана шуниси керак дўстим, Муіаммадрасул!
Муфтий єозининг кўпириб кетган ўймоєдек кичкина
о½зига єаради, хаёлга толди: «Ўзи іам, сўзи іам кўпик
бунинг. Кўзи дарёнинг кўпигини кўради, бироє кўпик
остидаги сувга ½арє бўлиб кетишини ўйламайди». Муф-
тий индамай бошини чайєаб єўйди.
– Ім, муфтий, сарак-саракка ўтдилар. Кўнглингизга
бир иштибоі ораладими?
30

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Жаноби єози... Ашрафхон, – деди муфтий уі тор-
тиб, – сиз єалтис ишга єўл урибсиз. Илло оєибатини
саріисоб єилмаган кўринадирсиз. Маімудхон мазкур
мактубни ўєиб, бул нарса єандоє илкингизга тушди, деб
сўраса... не жавоб єил½айсиз? Хожа Аімад Яссавийдек
шайх-ул машойихнинг шаізодаларга ёзадир½он мактуби
йўл устида думалаб ётмаса керак, таєсир?
Єозининг бети хино сургандек єизарди. Муфтий уни
єўли нопокликда айблаётган эди. Мана бу о½зи ола іожи
билан лаєма єори бўлмаганда очи½ини айтарди, олис
жигарим, Жанд єутволи Садриддин оталиє юборибди,
дерди. Іозир айтолмади. Му½амбирона илжайди.
– Узумини енг, бо½ини суриштириб нима єиласиз?
Буни бизга Там½ачхоннинг дўстлари етказди. Хон іазрат-
ларининг дўстлари іар ерда іозиру нозир.
– Бундин чиєдики, суханчинларингиз етказган. Киши-
ларни айблагувчи суханчиннинг іолига вой, дебди Аллоі
таборак. Ўпкаламасинлар, таєсир, аммо мен бундай...
макруі ишга бош єўшолмайман.
– Демак, сизга хонимизнинг обрўси бир пул, ўзин-
гизнинг єадрингиз іам сариє чаєа экан-да? Биров бетин-
гизга шапалоє урса, индамай ишєаб кетаверасиз, шун-
доєми, муфтий жаноблари?
– Йўє, ундоє эмас. Менга биров бир шапалоє урса,
мен жавобан икки шапалоє ургаймен. Аммо сувни кўрмай,
элдин бурун этик ечмайман. Дунёда єози, муфтийнинг
тў½риси іам, эгриси іам тўлиб ётибди. Шайх байт айтиб,
Ашрафхон демабди, Муіаммадрасул демабди! Іайронман,
нега бунчалик безовтасиз?
– Мен іам сизга єараб іайрат бармо½имни тишлаб
ўтирибман.
Мабодо сиз єадим іамсаба½им бўлмаганингизда, сиз
бирла єирє йилдин берисига бир табаєдин таом емага-
нимизда ва... икковимиз бамисоли бир вараєнинг икки
саіифаси бўлмаганимизда сизни шак-шубіасиз, Шайх
одами деб гумон єилур эдим. Ўзлари биздин пиніона
яссавий тариєатига кириб кетмадиларми, дўстим?
– Йўє, кирмадик. Иншоолло, кирмасмен. Рост, Шайх-
нинг кўп жиіатларини мен іам єоралайман. Чунончи, у
кишининг илми зоіирдин илми ботинни афзал билишла-
ри ёхуд вужуди вожибдин кўра вужуди мумкинга мойил
31

www.ziyouz.com kutubxonasi
эканлиги шариатга хилофдир. Аммо фуєаропарварлиги,
таісинга лойиє. Буни кўрмаслик іам гуноі, таєсир.
Муфтийни ўз тарафига о½диролмаслигига єозининг
кўзи етди.
Муфтий билан орани очиє єилишнинг иложи йўє эди.
Аввало єозини іам, муфтийни іам уламолар кенгаши
сайлайди. Сўнг хон тасди½идан ўтади. Єози истаса-иста-
маса, муфтий билан муроса єилиб ишлашга мажбур. Не-
гаки, фатвони муфтий беради, сўнг єози іукм чиєаради.
Фатвосиз іукм ношаръий, бефатво єози бамисли єурол-
яро½и, бошли½и йўє навкар эди. Шуларни ўйлаб, Аш-
рафхоннинг фи½они чиєди. Муфтийга ён босиб, єоралаб
єўйган арзномасини ёєиб ташлай деса, бултурги алам
кўнглида тош бўлиб турибди. Бултур манави бузоєбош
іожи мадрасада єўлга тушиб іайдалгач, жанжал бўлди.
Тафтиш пайтида, Шаіобиддин муллабаччаларнинг іаєини
бир ўзим еганим йўє, іар пайшанба куни єози жаноб-
лариникига іам эт-пет ташлаб турардим, деб о½зидан
гуллаб єўйди. Бу гап Шайхнинг єуло½ига етган экан,
жумъа намозида халойиєєа ошкор єилибди. Єози тонди,
сўнг, мадраса іайъатининг маслаіатига кўра муллабачча-
ларга бир серка эісон єилиб, миш-миш єопєо½ини ёпди.
Яхшиям у чо½да муфтий Собронда эмас эди, іажга кет-
ганди, эшитмаган экан. Йўєса, бугун юзига чиз½ириб кўз
очирмасди. «Тили узун муфтий, мен єўл кучи билан кун
кўраман, деб кариллайди, сўєим семиртириб сотишини
писанда єилади. Шайхга таєлид єилмоєчи бўлади. Шайх
іам белкурак ясармиш, єошиє йўниб эітиёжга ишлатар-
миш. Єайси аімоє ишонади бунга? Кунда ясайдир½он
тўртта о½оч єошиє бирла бир жуфт белкуракнинг аєчаси
не бўлади? Беш жоннинг нони½а етадими?.. Хўш, бу дар-
дисар муфтийни не єилсам экан, деб ўйлади єози, ўзим
іам кулмайман, ўзгани іам кулдирмайман, деган касофат
шу эмасми?»
Єози ўйлаб-ўйлаб муросаи мадорани маъєул кўрди:
– Начора, бухороликлар айтмоєчи, ихтиёри башу-
мо, – деди кўса юзидаги сийрак соєолини єашлаб, – зори-
миз бор, илло зўримиз йўє, дўстим.
Муфтий бош чайєади:
– Албатта, іар кимнинг мозори бошєа, номаи аъмоли
бошєа.
32

www.ziyouz.com kutubxonasi
Алалоєибат іар ким ўз єилмишига ўзи жавоб бергай.
Муфтий мударрислик іам єиларди. Деразадан офтоб-
га єараб єўйиб фотиіа єилди.
– Бизга ижозат, таєсирлар. Толиби илмлар мунтазир
бўлмасин.
У эшикка етмай энгашди, іадемай іовлидан іам
єораси ўчди.
Гарчанд исломда маріум ила ўзи йўє кимсани ½ийбат
єилиш гуноіи азим саналса-да, єози муфтийни ёмонлаб,
рўпарасида ўтирган икки муридни алєаган бўлди.
– Битар ишнинг боши½а, яхши келар єоши½а, – дебди-
лар. Муфтий єариб, мияси айниб єолибди. Энди ошни
учовлон пиширгаймиз. Шайхнинг кўзини очиб єўймасак,
эрта ўтиб бириси куни Шаіобиддиннинг куни бошимиз-
га тушиб єолмо½и іеч гап эмас... Хўш, мана мен Соб-
рон уламолари номидин Хон жаноблари½а арзнома битиб
єўйдим. Энди буни бир хаттотга кўчиртирмоє лозим. Ё,
ўзинг ёзасанми, Шаіоб?
Іожи ямланди:
– Мен Шайхни ўлимга буюр½он іукмни іам жон-жон
деб адо этурман. Илло єўл бундоє... Єори ёзсин.
– Єори бадхат, – деб єози кўнмади, – єорига бўлак хиз-
мат бор.
«Єозикалон мени не балога гирифтор єилар экан?»
деб Мавлуд єорининг юраги така-пука бўлиб кетди. Аш-
рафхон єози Шайхнинг шаізода Абдулфатіга йўллаган
мактубини олиб дастурхонга єўйди. Сўнг жузвдондан
яна бир варає єалин єо½оз чиєарди. У Шайх муіридан
кўчирилган єин½ир-єийшиє нусха эди.
– Сен манавиларни олиб іозир Салим наєєошга бо-
расан, – деди єози Шаіобиддинга, – Шайхнинг хатини кў-
чирсин, сўнг муіридин нусха олиб єолип ясаб берсин.
Іожи чўчиб тушди.
– Таєсир, наєєош кўнармикан? Бировнинг муіридин
нусха ўгирмоє учун... муір эгасининг ризолиги керак.
Єози тупук сачратиб ўшєирди.
– Сен ўзингга ёл½он фатво ёзиб муір босєонингда не
єилиб эдинг, Шайхнинг ризолигини олибмидинг, овсар?!
– Унда мен... єолип ясатмадим... Нусхадан нусха
кўчириб, бош пиёзни икки паллага кесиб ... сиёілаб
босганман...
3– Аімад Яссавий 33

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Шайтоннинг илмини ўєигансан, іожи! Сен єўрєма.
Манави хатни кўргач, уста гумонга бормайди. Аєчасини
бераман, рози єиламан, де. Бу хатни єозикалон билан
муфтий кутиб ўтирибди, эртага намози асргача тайёр
бўлсин, де. Уєдингми?
Іожи бош силкиб, со½ єўлини кўксига босди.
– Бўпти, сенга жувоб. Іушёр бўл, анграйиб, йўлда
тушириб єўйма! – Іожи муір билан хатни чўнтагига
уриб чиєиб кетди. Єози чўк тушиб ўтирган єорига
синовчан тикилди. Мавлуд єори єирєни єоралаган,
жунсава½ичдай ингичка, єўй кўзлари мастона сузилган,
юзи кулчадек бир парча, мўмин-єобил йигит эди. У іам
Шаіобиддин іожи каби єозининг муридларидан. Аммо
іожи ўжар, писмиє, ўлгудай маккор. Бир мирилик фой-
да чиєадиган ерда жонидан кечиб ётиб олади. Єори эса,
лаєма, кўнгилчан, уни икки о½из маєтаб єўйсанг, бас –
ўзини ўтга іам, сувга іам ураверади. Кейин єўрєоєроє,
єовоє уйиб дўє єилсанг, юзтубан оё½ингга ташлашдан
ор єилмайди. Єози буни хўб билгани учун томоє єириб,
кулимсиради:
– Хўш, єалай, Мавлудбек, сафар жабду½и тайёрми?
– Тайёр, таєсир, тайёр! – деди єорининг юраги
ўйнаб. – Юр, деган кунингиз изингизга тушиб кетаве-
рамиз.
Мавлуд єори бир йилдан бери, «Таєсир, іажга зиё-
ратга борсалар, бизни іам ола кетсангиз, тун-кун хиз-
матингизда бўлардик», деб іиєиллаб юрарди. Єози уни
бу сафар рўйхатга єўшди. Шу-шу, єачон жўнаймиз экан,
дегандек єори кунига икки маіал єозиникига келиб ке-
тади. Іозир єози асл ниятига кўчишдан аввал, єорини
жиндай єўрєитиб олмоєчи бўлди.
– Яхши-и, мулла Мавлудбек... Аммо анави тошмачит-
нинг имоми бору...
– Єайси, Турдиєул говми?
– Іа, баракалла, ўша. Мени іам олакетасиз, деб бўса-
½амни тўздириб юборди. Шайх бир кишига базўр рухсат
берган. Єандоє єилиб икковингни олиб кетаман? Ё имом
боруви керак, ё сен...
Єорининг жони товонига тушиб кетди. У аіли хо-
надон нари турсин, жамики єариндошу биродарларига
эълон єилиб єўйган іажга кетишини! Іатто, оби зам-
34

www.ziyouz.com kutubxonasi
зам учун кигиз ½илофлик идишгача тайёрлаб ўтирибди.
Наіотки, кўіна бир масжиднинг имоми уни суриб таш-
лаб, шайх карвонига єўшилиб олса!
Мавлуд єори беихтиёр ўрнидан туриб кетди.
– Таєсир, мени шарманда єилманг! Ўла-ўлгунча хиз-
матингизда бўлай!
Мен сизни отам деганман. Бир оталик єилинг! Не
хизмат десангиз, розиман...
– Ўтир! – деди єози мамнун илжайиб. Єори тузсиз
хамирдай бўшашиб турар, энди ундан истаган зувалани
ясаш мумкин эди.
Єори тикка тураверди.
– Ўтирмайман, таєсир... Токи, бир о½из «хўп» деган
сўзингизни эшитмагунимча... хуфтонгача тикка туравера-
ман...
– Єандоє беодоб боласан, хўп дедим-ку, ўтир½ин энди.
Єори бўш єопдай букланиб жойига чўкди.
– Майли, имомни эмас, сени іамроі єилиб оламан.
Аммо сенга-да, арзимаган хизмат бор. Анави Шаіоб
ёздиратур½он арзномаларни сенга бераман. Самарєандга
бор½онда хон іазратларининг єўли½а топширасан.
Єорининг жони іалєумига келди. У икки ўт орасида
єолган эди. «Йўє» деса, Маккага алвидо дейиш керак,
хўп деса... Хўп, деса, єўлга тушиб расвои олам бўлиши
мумкин.
Єорининг калласи осилиб тиззасига етди. Ниіоят, у
шармандаликни бўйнига олди.
– Хўп, таєсир, хўп бўлади... – деди эшитилар-эшитил-
мас товушда.
...Уста Салим, ваєтим йўє, деб аввал ўзини тарозига
солди. Сўнг, Шаіобиддиннинг єўлида ярєираб турган
пухта тиллога кўзи тушиб, рози бўлди. Шайхнинг мак-
тубини чиройли єилиб кўчирди, муірга єолип ўйди.
Лекин бепарволик єилиб, бир хатога йўл єўйди. Бу
кичкина хато кейинчалик єози билан єорига єимматга
тушди.

35

www.ziyouz.com kutubxonasi
БОБО МОЧИН БИЛАН СИР
4- ф а с л

Шариати ораста, тариєати пайваста,


Іаєиєати шойиста, Шайхим Аімад Яссавий.
Ўн саккиз минг оламда, исми бордир каломда,
Ўрни Доруссаломда, Шайхим Аімад Яссавий.
Сулаймон Боєир½оний

Карвон шаіристондан чиєиб Ўтрор сари бурилди. Ол-


динда хирєа кийган дарвишлар. Улар «Ё іає!» деб асо-
ларини зарб билан ерга урадилар, шамолга кўкрак тутиб
йўл танобини тортадилар. Ниятлари Каъба зиёрати эмас,
билъакс, Шайхга іамроі бўлиб Исфижобгача бориш ва
у ерда зикри кабирда иштирок этиб, та½ин изларига
єайтиш.
Дарвишлардан юз єадамча берида, тўриє отда Іазрат
хаёл суриб келаётир. Тўриєни Бобо Мочин етаклаб ол-
ган. Шайхнинг икки ёнида шариат пешволари – муф-
тийлар, єозилар, аъламу саййид-хўжалар, эшонлар.
Улардан кейин аіли раият – косиб, тужжор, деієону
єўйчивон, мударрису толиби илм, хуллас, етмиш икки
іунар эгалари боришмоєда. Топганнинг тагида от, ха-
чир ё эшак минганлар іам бир талай. Топмаган ½арибу
½урабо пойи-пиё-да, дилига Каъбатулло савобини жо
єилиб йўл босади.
Єумкент шаірининг іокими іадя єилган икки нортуя-
га Іазратнинг китоблари, шахсий буюмлари юкланган.
Туя єўшилган соябонли аравада Руєия биби, єизлари
Гавіари Шаіноз, Гавіари Хушноз, ў½ли Иброіим.
Карвоннинг икки тарафида ў½из хони Ёвєур Олтин-
тошнинг хос навкарлари зиёратчиларни єўриєлаб кета-
япти.
Сафнинг єуйру½ида чанг-тўзонга ботиб, тилларини
осилтирганча бир гала този ит лўкиллайди. Авом халє
іайрон бўлиб ортига ўгирилади, итларни єувади, аммо
тозилар бир лаіза думларини єисиб четланади-ю, та½ин
карвонга эргашади. Шайх сафарга чиєса, унинг ортидан
бир гала ит эргашиб юрарди. Бунинг сабабини іеч ким
билмайди, аммо іар ким ўзича таъбир айтади.
36

www.ziyouz.com kutubxonasi
Работдан чиєдилар. Яссининг єалин бо½лари ортда
єолди. Єалъа деворлари элас-элас кўзга чалинади. Шайх
отининг бошини тортди. Бобо Мочин тўхтаб ўгирилди.
– Сўфи, энди хўшлашайлик, – деди Шайх ўнг томони-
да келаётган Муіаммад Донишмандга. Сўфи Муіаммад
Іазратнинг учинчи халифаси эди. Лекин Шайх унинг
ўзгалардан афзал жиіатларини яхши биларди. Муіам-
маднинг аєли теран, тадбиркор, фаросати югурик. Бирор
ихтилофнинг оєибатидан бурун сабабини пайєаб барта-
раф эта олади. Унга «донишманд» деган лаєабни бежиз
бермаганлар.
Отдан тушдилар. Шайх Муіаммад Донишманд билан
уч карра елка олишиб хўшлашди.
– Сизни Ўзи паноіида асрасин, – деди Шайх.
– Барчамизни асрасин, шайхим. Йўлингизга іидоят
нури ё½илсун.
Бобо Мочин Шайхни тирсагидан олиб тўриєєа мин-
дирди ва жиловдан тутди. Муіаммад Донишманд отининг
бошини буриб, Яссига єайтди. У іазрат йўєлигида унинг
ўрнига муовин бўлиб єолган эди.
Карвон єадим Ипак йўлига чиєиб олди. Бо½лар ичра
кўмилган пастєам уйлар ортда єолди. Єипчоє дашти
деб аталмиш саріадсиз яланглик бошланди. Икки тараф
кета-кетгунча кўкимтир ёвшанзор. Іув олисларда єора
єўн½издек ер искаб юрган єўй подалари кўринади, іавода
тўзиб, титилиб кетган кигиздек булут парчалари сузади.
Іамон єибла томондан дабур ели эсади. £арбий шамол
гўё йўловчиларга мададкордек, уларни тезроє манзилга
етказмоєчидек ортдан кўмак бериб уру½ бо½лаган ёвшан-
ларнинг талх іидини олиб келади, юзлаб туёєлар этигу
чориє кийган зиёратчиларнинг чангини ол½а учиради.
Дарвишлар іамон бир маромда, босиє, ўктам єа-
дам ташлайди. Уларнинг асоларига таєилган темир
іалєачаларнинг жўровоз жиринги ўзаро єўшилиб, ажиб
бир на½мадек янграйди, салєин сунбула іавоси, даштнинг
тароватли эпкинидан сархуш-сарафроз кўнгилларга майин
єўн½ироє товушидек ором ба½ишлайди.
Шайх кўзи билан Єутбиддинни излади. Кулоіларини
селкиллатиб, хирєаларини іилпиратиб, асоларини ер-
га теккизиб-теккизмай кетаётган жонфидоларга боєиб,
Єутбиддиннинг бўйи бастини єидирди. Шайхнинг минглаб
37

www.ziyouz.com kutubxonasi
муридлари, ўнлаб халифалари, дил маірамлари бўлса-
да, бало½ат ёшига етган ў½ил фарзанди йўє эди. Тўн½ичи
Абдуллатифни Аллоі даргоіига чорлаб олди. Кенжаси
Иброіим іали норасида. Шу туфайлими, Єутбиддинни
Іазрат наинки бир содиє мурид, балки тутинган фарзанд
єаторида кўрар, одатича буни Єутбиддинга сездирмас,
аммо іар сафар унинг надимлик хизматидан баіраманд
бўлганида, «Тангри таоло ў½ил берса, шундайидин буюр-
са», дея єалбининг єаъридан іавас єиларди. Єутбиддин
ота-онасининг таъєибидан єочиб, салтанат даъвосидан воз
кечиб Яссига буткул єайтиб келди-ю, Іазратнинг этагини
ўпди. «Остонангизни супурсам – розиман, пирим, тилагим
шулким, муборак назарингиздан бадар кетмасам, дейдир-
ман, маріаматингизни дари½ тутманг», дея илтижо єилди.
Шайх унинг оёє олишини, фаімини, феъли хўйини си-
нади. Єутбиддин эндигина ўн олти ёшнинг юзини кўрган
эди. Аммо унинг сурати билан сийрати ўзаро раєобат
єилар, бир-биридан аъло эди. Адл, дуркун єомати одоб-
икромидек мукаммал, єоп-єора, мунгли½ ва аєлли кўзлари
киши кўнглига ёру½лик элтар, нозиктаъб, фаіми югурик
эди. Шайх бу йигитнинг жисмига жо бўлган ½айратни
іам дарров ил½ади. Іаракатлари тез, бироє ножўя эмас,
гаплари бажо, лекин лафзида ич-ичини ёндириб тургувчи
руіий олами жилоланиб туради. Шайх Єутбиддинни кўрса
кўзи єувонадиган бўлди. Фарзанд ўрнида ба½рига олди.
Энди Єутбиддин Іазратнинг хос надимига айланган эди.
Орадан салкам икки йил кечди. Єутбиддин одоби Яс-
савияни обдан ўрганди, мушкул синовлардан ўтди. Ўзи
іам бало½ат ёшига етди. Фазлу камоли зиёда бўлди. Энди
у халифаликка іозирлик кўрарди. Шайх Исфижобда зик-
ри кабирдан сўнг Єутбиддинга ўз єўли билан хирєа кий-
дириб халифаликка єабул этмакни ният єилиб єўйган эди.
Єутбиддин Самарєандда албатта отаси билан кўришади.
Гарчанд ота-онаси ундан юз ўгирган, Єутбиддин іам
шаізодалик мартабасидан воз кечган бўлса-да, хон падари-
нинг іузурига ёш солик тарзида эмас, иршод олган комил
халифа сифатида кириб борсин, деган хаёлда эди Шайх.
Іазрат бўйдор, дадил зокирлар тўпига кўз югуртириб
Єутбиддинни ахтарди. Ниіоят уни кўргандек бўлди. Ана,
у, єўлидаги асони іавога ўєталиб ёнидаги дарвиш йигит-
га неларнидир маъєуллатар, барра ёвшанларни асов отдек
38

www.ziyouz.com kutubxonasi
тепиб ўктам єадам ташларди. Шайх туркий наєлни эсла-
ди: «Эл минг єўйчига бир бошчи, дебдур. Аллоі умрини
зиёда єил½он бўлсин. Биз ўтгандин сўнг чиро½имизни
ёєиб єоладир½он халифаларнинг бири Єутбиддин бўлса,
ажаб эрмас. Иннамо ал-амал бил-хавотим1, илоё ўзинг
шафе бўл½ил!»
Шайх осмонга єаради. Офтоб икки терак бўйи
кўтарилибди. Іазрат аср намозини Ийєонда ўєиб, хуф-
тонгача Ўтрорга, устоди аввал Арслонбоб маєбарига етиб
боришни мўлжаллаб єўйган эди.
– Жадалланг, Бобоєул, – деди Шайх аста. Бобоєулга
асли шу керак эди. Бирор соатдан бери у от жиловини
эмас, гўё Шайх Бобоєулнинг жиловидан тортиб келаёт-
ган эди. Бобо Мочиннинг лаєаби елоёє. Ёши элликни
єоралаб єолган бўлса-да, єўними йўє, бетоєат. Бир ерда
ўтирса, бадани єизиб кетаверади. Кунига ўн-ўн беш фар-
сах, яъни камида юз чаєирим юриб турмаса, занжир-
банд арслондек типирчилаб ўзини єўйгани жой тополмай
єолади. Шайх хизмат юзасидан уни бир-икки марта олис
овулларга юборди. Яхши йўр½а от бир кунда босадиган
ерга Бобо Мочин ярим кунда бориб келарди. Кейин
Шайх «учиб-єўниб» юришни унга ман єилди. Яссавия
одоби шуни таєозо этарди.
Шайхнинг «жадалланг» деганини эшитиб, Бобо Мо-
чинга жон кирди. Вазмин єадамдан єийналиб, терлаб
кетган эди, одимини тезлатди. Іазратнинг ўнг тарафида
бораётган Іакимхўжа Сулаймон жиловни бўшатиб Бобо
Мочинга тегишди:
– Хоразмга ёвуєлашдикми, сорбоним?
– Іовва, икки фарсах ёвуєлашдик, – деди у. Сулаймон
оіиста уі тортиб єўйди. Кўз ўнгидан айєирган Жайхун...
намхуш єумлоєларда ялангоёє чопєиллаб юрганлари...
сафсар гулли юл½унлар... ўтди. Бетига осмон гумбази-
дек кўм-кўк гужумларнинг салєин шамоли урилгандек
бўлди... Онаизорини эслади. Юраги жизиллади.
Сулаймон асли хоразмлик эди. Єорахонийлар даврида
Бухорога кўчиб келдилар. Ўн-ўн икки ёшларда бўлса керак,
Имом Бухорий іадисларини ўєиб, Єуръон тафсирига туш-
ган кезлари эди. Отаси уни садри жаіон деб унвон олган

1
Іар бир иш натижаси билан ўлчанади.
39

www.ziyouz.com kutubxonasi
Буріониддин Абдулазизхон мадрасасига берди. Шайхни шу
ерда топди. Пирим, деб унинг этагидан тутди. Тариєатини
єабул єилди. £офил эди, фозил бўлди, соликлар сарвари
деб ном чиєарди. Сўфийлар іалєасига кириб етти маєомни
ўтди. Лайлу наіор тиловат єилди, Аллоінинг зикри бирла,
мана ўттиз йилдирки, умр кечирди. Ёши єирєни єоралади,
іаєиєат эшигини очгандек бўлди, илло то іануз бирон
соіибжамолнинг чеірасидаги иффат пардасини очмоє насиб
этмади. Сулаймон сўнгги пайтда бу хусусда бот-бот ўйлар,
лекин пирига кўнгил ёргани іадди си½масди. У Іазратнинг
мурувватига умид бо½ларди.
Шайх іам эгарда аста чайєалиб Сулаймонни ўйлаб
келарди. Бобо Мочин билан Сулаймоннинг єисєа лутфи
унга таъна тошидек туюлди. «Ингичка оі чорасизлик бел-
гисидир. Ва ё беморникидур. Дарди о½ир кимса кўксини
тўлдириб оі уролмас, дилидин шикаста уі чиєазур. Аё Су-
лаймон, сенга не бўлди, сени Ватан тупро½и чорлайдиму?»
Сулаймон, пири унга хитоб єилаётганини сезган-
дек, ялт этиб єаради. Шайх ўз хаёли билан банд, эгар
єошидан кўз узмай, Сулаймонни илк бор учратган кунни
хотирлади.
... Бухоро. Минораи Калон рўпарасидаги мадраса.
Шайх пири муршид Юсуф Іамадоний хизматларини та-
мом єилган. Энди ўзи сўфийлар сулукини тузиш хаё-
лида эди. Шайх минора тагидаги кўктошда муроєабага
берилиб ўтирибди. Кузнинг ўртаси – меіржон. Мадраса-
дан чу½урлашиб бир тўп бола чиєди. Тўданинг охирида
ўн тўрт - ўн беш ёшлардаги дуркун, бўйдор, єорама½из
ўсмир келарди. Унинг юриши ½айритабиий эди. Ўсмир
эл єатори жилдини бўйнига осмаган, билъакс уни икки
єўлида баланд кўтариб мадрасага юз ўгирмай – орти би-
лан келарди. Шайх боланинг єили½идан таажжубланди.
Ёнига келгач, чорлади. Бола жилдини кўкрагига босиб
таъзим билан салом берди.
– Ваалайкум ассалом... Ў½лим, нечук бундоє юриб
келурсиз? – Жилдингизни бо½ичи узилибдирму?
– Бо½ич бутун, таєсир, – деди бола тавозе билан, – мен
кўзимни равшан єил½он бул Каломуллони елкага таш-
лаб юрмакни ножоиз кўрдим. Дилимни равшан этган
мадрасага орєамни ўгириб кетмакни тарки адабдин деб
билурман...
40

www.ziyouz.com kutubxonasi
Боланинг жавобидан шайх завєланди, кўнгли эриди.
Ўшал бола мана шу Сулаймон эди. Шайх унинг ота-
онасини суриштирди. Уларнинг ризолиги билан Сулай-
монни шогирдликка олди. Унга фаросатингга балли деган
маънода Іаким лаєабини берди.
Бухорои шарифда Шайх силсилаи сулуки турк – Яс-
савия тариєатига асос солганида Сулаймон унинг ёни-
га кирди. Пирим деб жонини берди. Соликларга бош,
Іазратга йўлдош бўлди. Сулаймон єорувли, кучга тўлган
эди, жунбишга келган тўрт дарвишга кучи етарди, шавєи
тошган кезлари Жайхундек жилов билмасди.
Ота-онаси та½ин Хоразмга кўчиб кетганида Сулаймон
Бухорода єолди. Шайхнинг халифаси, іамдарди ва мас-
лакдошига айланди. Унга таєлидан байтлар айта бошла-
ди.
Шайхнинг хаёлчан юзи ёришди. Рўпарасида чараєлаб
турган офтобдан кўнглига бир іовуч нур ингандек
бўлди. Тилига Сулаймоннинг икки байти келди. Пичир-
лаб ўєиди:
На хуш бу дунёда Иймон ва Єуръон,
На бўл½ай дунёда Иймондин ортиє!
Менинг бу дардими іеч кимса билмас,
Агар билса, Іаким Луємондин ортиє!

Сулаймон Шайх тарафга жон єуло½ини тикиб бораёт-


ган эди, єуло½ига ўзининг байтлари илашди.
– Дардингизни биламиз, – деди Шайх Сулаймонга кўз
єирини солиб, — бил балойи собирайни, дебдилар. Сабр
айланг. Іар неки ибтидо топди, интиіо топєай. Ёл½из
Оллоінинг ибтидоси, интиіоси йўєдир, єул Сулаймон.
Сулаймон хижолат бўлди. У ватан орзусига ½арє
бўлиб, Шайхни буткул унутибди. «Шайх ишроє илми-
нинг соіиби камоли. Савєи табиийси ила кишининг фик-
рини бемалол ўєий олади, билмасмидинг? Эі, гумроі!
Пир кўнглини жароіатладинг, узр айт!»
– Шайхим, биздин осийлик ўтди, кечиргайлар...
– Биз сизни фарзанд деганмиз, Сулаймон. Барчамиз
Аллоінинг єулимиз, илло бир-биримизга єул эмасдир-
миз... – Шайх кўм-кўк осмонда парвоз этиб юрган бир
жуфт єушга ишора єилди. – Єаранг, ана шу єушлар
іам єўшалоє бўлиб юрибдилар. Ва мин кулли шайъин
41

www.ziyouz.com kutubxonasi
фалаєно завжайн1. Иншоолло, яратганнинг фарзини адо
этиб єайтайлик, андин сўнг сизнинг мушкулингиз.
Сулаймоннинг орзуманд кўнгли пушаймон тошига
урилиб чил-чил сингандек бўлди.
– Бобоєул!
– Лаббай, пирим! – Бобо Мочин ортига ўгирилди.
– Ўшал... онаизорнинг арзи не бўлди?
– Ў½ли бирла сўйлашдим. Шайхим ижозат бермаса-
лар, іажга бормасмен, илло уйга іам єайтмасмен, дейди.
– Нечун? Сабабини сўрамадингизми?
– Сўрадим. Сир очмади. Кўксида жароіати бор эмиш.
Мушкулимни Шайхим ечгай, ёл½из пиримга айтадур½он
розим бор, дейди.
Шайх индамади. Эрталаб Абдурауфнинг онаси фарёд
єилганида, бу йигит іам аіли аёлидин безиб юрган минг-
ларнинг бири бўлса ажаб эрмас, деб ўйлаган эди. Йигит-
нинг дарди о½ир, таєдири чигал кўринадир. «Нечук беш
єоракўз зурриётини икки заифа илкига ташлаб бошини
рўз½ордин кўториб юрибдур? Бул юмуш эркак кишига
муносибму?»
– Бобоєул!
– Лаббай, пирим!
– Ўшал... Абдурауф єайда іозир?
– Ана, зокирлар тўдасида, — деб Бобо Мочин дарвиш-
лар томон ишора єилди, – уйга ёвує юрмакни кўнглим
тиламайдир, дейди. Энасининг кўз ёшини кўрса, беіуш
бўлармиш.
– Эртан бомдод намозидан сўнг іузуримга чорланг.
Дардини эшитайлик.
Бобо Мочин гўё ўзининг мушкули осон бўладигандек
суюнди.
– Сада½ангиз кетай, Шайхим! Дардига дармон беринг.
Бир мусулмон ўртаниб єора косовдек бўлиб єолибди.
Єуёш тиккага келди. Пешин намозини ўєиб, бир на-
фас истироіат этгани Ийєон єишло½ида тўхтадилар.
Ийєон єадим Ипак йўлининг бўйига жойлашган мўъ-
жазгина манзил эди. Єишлоєнинг тўрт тарафи биёбон,
чуєур єудуєлардан чи½ириє билан тортиб олинадиган сув
бо½ яратиш ё деієончилик єилиш имконини бермайди.

1
Биз іар бир нарсани жуфт єилиб яратдик (Єуръони каримдан).
42

www.ziyouz.com kutubxonasi
Шу важдан єишлоє аілининг маш½улоти чорва билан
устувор. Ийєоннинг чопєир отлари машіур, Хоразм шо-
іи Алоиддин Отсиз іам навкарлари учун ар½умоє ис-
таса, Ийєонга харидор юборади. Ийєон чўлларида юз-
лаб нортуялар, єўш ўркачли моялар ўтлаб юради. Олис
Ўрусия мамлакатидан Шош орєали Самарєандга борувчи
савдогарлар ёки Болосо½ундан Ясси, Жанд, Хоразм ден-
гизи орєали Хуросону Шомга ўтувчи сайёілар албатта,
Ийєонда бир кун єўнади, бу ерда іор½ин уловларини
баєувват, ёш туяларга алмаштириб йўр½а отлар, миєти
хачирлар сотиб олиб яна йўлда давом этадилар.
Зиёратчиларни Ийєон кенти оєсоєоли бошлиє уламо-
лар кутиб олдилар. Шайхнинг оё½ига іўкизлар, єўйлар
сўйилди. Оєсоєол тўрт таноб келадиган катта бо½ида
камида минг киши намоз ўєиса етгулик жой іозирлатди.
Шу ерда Бобо Мочин бир сирдан воєиф бўлди. Зиё-
ратчиларга атаб кент оєсоєоли ўнлаб таіоратхоналар
єурдирган эди. Бобо Мочин іам сопол єум½онни кўтариб
бир бўлмага кирди. Энди ички таіорат олишга ундаган-
да, чеккароєдаги бўлмадан Ашрафхон єозининг товушини
эшитиб єолди. Єози кимгадир пўн½иллади:
– Неча марта айтдим сенга, єўтир эчкига ўхшаб менга
суйкалаберма, олисроє, юр!
– Єўрєсам не єилай, таєсир, — деди бир йигит ўзини
оєлаб, — кўйнингдагини билурмиз, деб барча халойиє
менга єараб тургандек...
Єози о½зига сув олди, ½ар½ара єилди, сўнг та½ин йи-
гитга таадди тошини отди:
– Шайхнинг кўзидан йироєроє юр. Унинг жодуси бор.
Афтингга бир тикилса, сен лапашанг єўйнингдагини икки
єўллаб олиб тутєазишдин іам тоймайсан.
– Орий рост, таєсир. Шайхнинг кўзидин єўрєадирмен,
кўзлари...
Єози жеркиб ташлади:
– Іиєиллама, єуёнюрак... Сў½ин, анави Бобо Мочинга
ўхшаган исковучлари іам сезмасин, уєдингми?
– Уєдим, таєсир...
– Ўтрорда єошимга кел, — деди єози, — ма, манови
єум½онни эгасига элтиб бер.
Бобо Мочин таіорат олиб чиєди. Єараса, ўн єадамча
нарида іалиги мулланамо йигит йўр½алаб кетяпти. Унинг
43

www.ziyouz.com kutubxonasi
ёєасидан олмоєчи бўлди. Кейин, аввал пиримга маслаіат
солай, ранжимасин, деб шаідидан єайтди. Бобоєул
паілавон бўлгани учун іар бир юмушни билак кучи
билан ечиб єўя єолгиси келади. Шайх буни ёєтирмайди.
«Инсоннинг єудрати аєл-идрокида, — дейди у, — заковат
ила єўлга кирган ½алаба мўътабардир. Зўрлик — нодон-
лар, жоіиллар єуроли».
Хуфтон чо½и Ўтрорга етиб келдилар. Шайх отининг
бошини Арслонбоб хилхонаси томон бурди. Арслонбоб
устоди аввал, бир ваєтлар ёш Аімад етимлик биёбонида
зору нолон бўзлаб юрганида бошини силаб, ўз хонадо-
нидан иссиє жой берган, маърифат бўстонига етаклаб
кирган зоти шариф эди.
Іазрат маріамат соіибининг турбатини кўзига сурт-
ди. Єабр тепасида токи шам сўнгунча тиловат єилиб
ўтирди. Шайхнинг руіий єудрати зўр эди, бомдодгача
Єуръоннинг ўн порасини хатм єилиб улгурди. Ўтрорнинг
юксак минорасидан муаззиннинг хитоби эшитилганда
Мансурхўжага кўз єирини солди. Шайхни сўзсиз англаб
ўрганган Мансурхўжа шамни пуфлади ва єиблагоіининг
іаєига дуо єилиб, Іазрат изидан єўз½алди.

БИРОВГА АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН ДАРД


5- ф а с л

Эру хотин бир-бирининг либоси.


Єуръони карим

Іалол аёлга іалол эркак равои шаръийдир.


Іадис
Бобо Мочин Абдурауфни излаб кетди. Одатда дар-
вишлар бирор шайх ёки авлиё єабри ёнидаги хонаєоіда,
масжидларда ёхуд бой-бадавлат кишилар томонидан со-
линган мусофирхоналарда истиєомат єилишарди. Бобо
Мочин елоёє эмасми, бир чой єайнайдиган фурсат ичи-
да шаіарни икки айланиб чиєди. Абдурауф топилма-
ди. Бобоєул лабини тишлаб карвонсарой олдида туриб
єолди. Бироє, ичкари кирмади. Негаки, билади, дарвиш
зоти борки, карвонсаройга єадам босмайди, уларнинг
аіди шунаєа. Карвонсарой – ўз номи билан карвонсарой.
44

www.ziyouz.com kutubxonasi
Бу ерда майхўрлик іам бўлади, єимор іам ўйналади,
єул савдоси іам авжига минади. Карвонсарой тижорат
аілининг, сийму зар дардида жон тикиб, жафо чекиб
юрувчиларнинг севимли маскани. Абдурауфдек мубіам ва
чигал дардга гирифтор бўлган бечора бу ерда не єилсин?
Абдурауф кутилмаган ерда йўлиєди.
Бобо Мочин елдек из½иб масжидлар, мадрасалар
іовлисини айланди. Іафсаласи пир бўлиб изига єайтди.
Шу пайт эски єабристон ёнидаги ташландиє такяхона
олдида бир итни кўриб єолди. Єулоєлари, думи кесил-
ган саірои ит такяхона тарафга баєрайиб єараб турар-
ди. Бобоєул ёмон хаёлга борди. «Бирорта гўр очилиб
єолган бўлса, ит маййитни кўзлаб турган бўлмасин», дея
бурилди. Бобо Мочиннинг важоіатли келбатини кўриб
ит тайсаллади, ёнбошлаб чекинди. Бобоєул такяхона-
га мўралади. Ичкарида, энди кўтарилган куз офтобига
ўзини солиб бир дарвиш ўтирарди. Бобоєул яєин бор-
ди. Дарвишнинг эгнида енгил малла тўн, бошида тўрт-
бурчакли жунєалпоє. Ўзи калласини осилтириб хаёлга
толган. Темир іалєалик асоси тиззасига кўндаланг таш-
ланган. Гўё асо уни суяб тургандек, йўєса боши бутига
кириб кетадигандек эди.
Бобоєул єисєа йўталди. Дарвиш парво єилмади.
«Салби вужуд айлабди», деб ўйлади Бобоєул ва яєинроє
борди.
– Нечун бу харобада ёл½из ўтирибсан, эй мўмин? — деди
Бобо Мочин бегонанинг тепасига бориб. Дарвиш бошини
кўтарди.
– Жуфт эдим, ёл½из бўлдим1.
Бу – Абдурауф эди.
Бобо Мочин унинг билагини ушлаб томирини пайпас-
лади. Абдурауфнинг юраги тез-тез урарди.
– Шайхим сен бирла сўйлашмоєчи, — деди Бобо Мо-
чин, – єани, бисмилло, деб ўрнингдан тур.
Дарвиш бош чайєади:
– Шайх олдина іам, уйга іам бормийман. Бошимни
олиб чўлу биёбонга чиєиб кетаман. Ё Аллоі, не кунларга
солдинг бу єулингни?

1
Дарвишлар іикмати: Аллоі билан суібатда эдим, сен келдинг,
унинг васлидан жудо бўлдим, дегани.
45

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Телбалик єилма, Абдурауф! – деди Бобо Мочин
ва асони олиб йигитга тутєазди, — ихтиёран бормасанг,
єўлтиєлаб кетурман. Пирим іар кимсани іам іузурларига
чорлаб суібат єурмайдур. Дардингни ўз о½зингдан
эшитмоєчилар. Юр, олдимга туш!
Абдурауф ноилож ўрнидан турди.
Шайх Арслонбоб хонаєосида ўтрорлик руіонийлар
билан суібатлашиб ўтирган эди. Бобо Мочин кирди.
– Пирим, ўшал йигитни топдим. Иноятингизга мунта-
зир.
Уламолар бирин-сирин чиєиб кетишди. Шайх ёнида
ёл½из сирдоши Іакимхўжа Сулаймон єолди. Абдурауф
кирди. У іужра ўртасига борганда тиз чўкиб юкинди.
Шайх Абдурауфнинг пажмурда іолатига, нурсиз кўзлари,
синиє юзига єараб єўйди. Бу йигит іозиргина энг азиз
кишисини кўмиб келган кимсани эслатарди.
Абдурауф бошини кўтариб Іазратга єаради. У бир
йилдан бери дарвишлар тўдасига єўшилиб юрибди. Лекин
Іазрат билан илк дафъа юзма-юз бўлиши эди. Шайхнинг
кароматлари іаєида кўп ривоятлар эшитган. «Шайхнинг
сусти босармиш, унинг рўпарасида іокимлар ўзини эмин-
эркин тутолмас эмиш», десалар, бу бир іамоєат-да, деб
ишонмаганди. Мана энди ўзи шу аіволга тушди.
Шайхнинг єандайдир синовчан ва мунгли нигоіига
дош беролмай, ерга тикилди. Юраги дукиллади. Єуло½ига
босиє, гўё таідидли, тиниє товуш эшитилди:
– Сўйланг, йигит не бўлди? Нечук икки ½арибани танг
аіволда єолдириб, тарки хонадон этиб юрибсиз?
Бу – Шайхнинг овози эди. Абдурауф индамади,
калласини осилтирганча ўтираверди. Шайх иккинчи
маротаба сўраганда Абдурауф оє кигиздан кўз узиб,
Іазратнинг юзига чўчиброє разм солди. Тили аранг
калимага келди:
– Ш-шайхим... Менинг дардим о½ир... Бировга айтиб
бўлмайдиган савдога йўлиєдим...
Шайх бу йигит бегона кишилар олдида сир очгани
номус єилаётир, деган андишага борди ва Бобо Мочинга
имо єилди. Бобоєул эшикни аста ёпиб чиєиб кетди. Аб-
дурауф Іакимхўжа Сулаймонга єараб єўйди.
– Бу бизнинг маірамлардин, – деди Іазрат, Сулаймон-
га ишора єилиб, — гапингизга бир гувоі керак бўлса,
46

www.ziyouz.com kutubxonasi
мана шу Сулаймон гувоілик беради. Хўш, сўйланг энди,
йигит, бировга айтиб бўлмас дард не экан ўзи? Зора,
Аллоі таоло шафоати бирла мушкулингиз ечилса.
Абдурауфнинг єорон½и кўнглида умид учєуни чаєнади.
У Шайхга сирини айтиши лозим. Биринчидан, буни Яс-
савия тариєатининг аікоми талаб этади. Муриднинг ўз
пиридан яширадиган сир-асрори бўлмаслиги керак. Ик-
кинчидан, бир йил ичида Абдурауф бир неча кишига
дардини айтди, маслаіат сўради. Барчаси Абдурауфнинг
хотинини єоралади, тарки хонадон айлаб тў½ри єилибсан,
деди. Энди сўнгги йўл єолган эди. Агар Шайх іам унинг
дардига маліам тополмаса, Абдурауф бу фоний дунёдан
этак силкиб кетмоєчи ёхуд Туркистон элидан чиєиб тар-
ки ватан єилмоєчи бўлган эди.
Іазрат «єуло½имиз сизда» деган маънода томоє єирди.
Абдурауф ердан кўз узмай фожеий єиссасини айтмакка
тушди.
– Ўзим деієон боласиман. Єоратовнинг оё½ида Єайнар-
булоє деган єишлоє бор, шу ерданман. Олти йил бўлди,
єиблагоіимизни ерга топширдик. Менинг бошимни икки
єилиб улгурдилар, раіматли... Биз тарафларда сув кўп,
яйлов кўп. Шунинг учун чорва тутамиз. Чорва семиз
бўлади. Эл єатори насибамизни териб еб юриб эдик. Бо-
лаларнинг іам усти бут, єурсо½и тўє эди. Нафс домига
тушиб шу кунларга єолдим, пирим...
Абдурауф ютинди. Боши пастроє эгилди. Хўрсиниб
давом этди:
– Икки йил бурун тижоратга бордим. Ўзим умрим-
да олди-сотди єилиб кўрмаганман. Єайнарда Ўтаган бой
деган савдогар бор, шу єўймади. Мен билан юр, бир
йил Хуросону Шомни айланиб келсанг, аіли аёлингга
бир табає марварид топиб келасан, деди. Мени карвон-
боши єилмоєчи бўлди. Ёш ваєтимдан от-туя ичида кат-
та бўлганман, жониворларнинг феълини яхши биламан.
Худога шукр, билагимда тўрт єароєчига етгулик кучим
бор. Бир ёєдан олдимда икки ў½илнинг суннати турибди.
Уларнинг єўлини іалоллаб мусулмон єаторига єўшиш
керак. Бир ортиєча дунё бўлса, йирти½имга ямоє бўлар,
деб ўйладим. Ўтаган бойга хўп дедим.
Кетдик. Бухоро, Марв, Нишопур, Басра єилиб Рум-
гача борибмиз. Хуллас, бир йилу саккиз ой деганда
47

www.ziyouz.com kutubxonasi
єайтдик. Озиб-тўзиб волидаи меірибон, икки ў½ил, бир
єиз, аларнинг онасини ўйлаб... со½инчдан жигарларим хун
бўлиб, ўлиб-ўлиб уйга келдим. Энамиз йи½лаб бўйнимга
осилди. «Шарманда бўлдим, болам, икки дунёда рўсиё
бўлдим!» деб бўзлайди. Боисини сўрадим... сўрасам...
Сўрасам... бетини чангаллаб шу гапни айтди: «Абдурауф,
сен кетгандан кейин бир йил ўтиб хотининг іомилали
бўлиб єолди. Єорни єаппайгач, эл-юртдан номус єилиб
ота-онасиникига элтиб ташладик», деди. «Бу шарман-
даликдан кўра мусофирчиликда, бирон єароєчининг
єўлидами, ришта-миштага чалинибми ўлиб кетганим авло
эмасми, худойим!» деб нола єилдим. Уч кун кўчага
чиємай кўкрагимни ерга бериб ётдим.
– Аёлингизни олдига бормадингизми? – деди Шайх.
– Бордим. Мени кўриб беіуш бўлди. Бошини оёє-
ларимга уриб йи½лади. «Мен бадбахтни ўлдиринг! Бун-
доє юрганимдин кўра тириклай мозорга кирганим яхши!»
деб фарёд єилди. Бир хаёлим, уни ўз сочи билан бў½иб
ўлдир, биратўла азобдин єутуласан, деди. Аммо о½зидан
она сути кетмаган норасида гўдакка раімим келди.
Чирєираб турибди. Энди у аёл менга іаром эди. Бола-
нинг отасини сўрадим. Билмайман, деди.
Іалитдан бери жим ўтирган Сулаймон ёєасини уш-
лади:
– Навзамбилло! Ул нечук инсонки, єурсо½ида пайдо
бўлган мавжудотнинг сабабчисини билмаса! Сир очгиси
келмаган, эна½ар!
Шайх бир муаммонинг тагига етмай туриб іукм
чиєарадиган кимсаларни хуш кўрмасди, Сулаймонга
ёєтирмай єараб єўйди. Сўнг, гапираверинг, дегандек йи-
гитга бош силкиди. Абдурауф Шайхнинг юзида илга-
ридек єаір эмас, андак іамдардлик белгисини кўриб,
дадиллашди:
– Єуръон келтирдим. Аёлим Єуръонни ба½рига босиб
єасам ичди. «Іаром йўлга кирган бўлсам, шу ўтирган
еримда тил тортмай ўлай, тўрт боламнинг ўлигини кўмай»,
деб уввос солди. «Сиз йў½ингизда бегона эркакни єўлини
ушлаган бўлсам, єаро ерга кирай», деб сочларини юлиб
йи½лади. Іайрон бўлдим, пирим...
– Аёлингизни авлод-аждоди єандай одамлар? Алар-
нинг уру½ида каззоб, єасамхўр, хотин єўйган, эридан
чиєєан кимсалар борми?
48

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Йў-ўє... Аёлим ўзимизни єавмимиз, пирим. То½а юр-
тимдан олганман. Бизни уру½дан єийшиє єадам босадиган
бирон эркак ё хотин чиєєан эмас шу маіалгача.
– Єавмингиз имонли одамлар экан, — деди Шайх, –
ў½лим, аёлингиздин сўрадингизми, ул киши... мабодо эр-
каклар іаммомига бормаганмикин?
Абдурауф ажабланиб елка єисди. Ўйланди.
– Сўрамадим, пирим. Эркаклар іаммомига бормас...
бормайди. Єишлоєда иккита мурча бор. Бири мардона,
бири зайпана. Іафта ўтиб энам, єизим учови бориб ту-
ришарди.
– Маъєул. Хўш, о½а-инидан борми?
Абдурауф Шайхнинг муддаосини англади. Хаёлига
шувиллаб бало½атга етмаган укаси Абдуєодир келди.
– Инимиз бор, пирим. Аммо ул іали ёш, ўн тўртга
чиєаётир. Янгасини ўзининг туєєан энасидек кўради. Ўз
о½асига хиёнат єилса кўр бўлар...
– Баракалла! Хўш, заифангиз бепарволик оєибатида
ўшал инингизнинг либосларини кийган бўлиши мумкин-
ми?
Абдурауф анграйиб єолди. У тўпори єишлоє боласи
эди, Шайхнинг сўро½идаги пиніоний маънони англамади.
– Кийса, кийгандир, — деди кўз олдига йи½лаб єолган
укаси келиб, – мол-полга єарайдиган бўлса, хотин менинг
тўним билан бўркимни кийиб оларди. «Отаси, мен сиз
бўлдим, энди отингиз тепмайди», деб куларди.
Абдурауфнинг руіи тушиб кетди, та½ин оє кигизни
тирноєлаб, сукутга чўмди.
– Менга єаранг, йигит. Кўнглингиз не дейди? Аёлин-
гизни зино єилганига имонингиз комилми?
Абдурауф чўзиє уі тортди:
– Ишонгим келмайди... Ишонмай десам, олдида далил
турибди. Ишонай десам, гувоіим йўє. Ўзи бўйнига олмади,
боланинг отаси бетайин. Єишлоєда туришга бетим чидама-
ди, бош олиб чиєиб кетдим. Йигирма етти ёшимда тирик
мурда бўлиб юрибман. Энамнинг іоли не кечди, ёл½из
жигарим билан анави уч гўдакнинг іоли не кечди... Уі...
Іазрат кўзини юмиб мушоіадага берилди. Тўрт унсур1
ни ўйлади, етти иєлимни, носут оламини, лоіут оламини
кезди, бутун єувваи іофизасини жамлаб, бу йигитнинг

1
Тўрт унсур – тупроє, сув, олов, іаво.
4– Аімад Яссавий 49

www.ziyouz.com kutubxonasi
бошига тушган фожианинг шаріини излади. Кўз олди-
дан ёшлигида ўєиган китоблари, валилар билан бўлган
мулоєотлар ўтди. Шайх Самарєандда, сўнг Бухорода
пири комил хожа Юсуф Іамадоний хонаєоіида таълим
олар экан, пирга іамроі бўлиб, Шому Ироєдан Ба½доду
Кашмир элигача кезиб чиєди. Бу саёіатларда юзлаб ро-
вийларни учратди. Улар орасида сарбозлар, єушчилар,
собиє шаізодалар, єар½иш теккан одамлар, кофирлар,
майхўрлар, бир тунда мислсиз бой бўлиб єолган гадолар,
бир кечада тахтдан айрилган султонлар, аіли аёлини
єиморга бой берган бадбахтлар, ишє ўтида телба бўлган
машраблар... алєисса, юлдуздек беіисоб кимсалар бор
эди. Уларнинг тундек єаро, то½дек о½ир, ув-заіардек
аччиє єиссалари то іануз Шайхнинг кўксида єат-єат
бўлиб єатланиб ётибди. Мазкур бахтиєаролар ичида мана
бу Абдурауфга ўхшагани йўємиди? Бор бўлса, у не де-
ган эди?
Іазрат кўзини очиб йигитга єаради. Абдурауф іамон
калла солиб, іаёт-мамотини Шайх ихтиёрига топширган-
дек єилт этмай ўтирарди. Шайх та½ин бутун заковати-
ни жамлаб, бу мушкул муаммони мантиє илми асосида
таілил этишга киришди. «Аёлидан кўнгли тўє, инисидан
гумони йўє. Аёл зинокор эмас. Зино єилган аёл талоє
сўрайди. Ёхуд айбини ёпмоє єасдида боладан єутулишни
ўйлайди. Маккора бўлса, кишиси йўє пайтда хиёнат
єилиб єўлга тушмасди. Зинокор аёл эрининг бурнидан
ип ўтказиб юради, уйда ўтириб іам бегона эркакни єабул
єилаверади. Іув ўшал Ба½дод савдогарининг хотинига
ўхшаб...».
Іазратнинг кўз олдига Абдурауфнинг хотини келди.
У тўрт боласини ба½рига босиб, бўзлаб турар, «Имдод
беринг, пирим, менда гуноі йўє, мана бу єоракўзларни
тирик етим єилманг», дея єўл чўзиб нола єиларди.
Воєеалар тасбеі донасидек бир-бир ўтяпти. Савдогар-
нинг хотини іаєидаги єисса бошєа бир іикоятга туртки
берди. Иттифоєо Шайх «Шукриллоі!» деди оіиста. Унинг
таранг тортган єорамтир юзи ёришди. Шайх тугуннинг
учини топгандек эди. Ёдига ўсмирлигида ўєиган рисола
тушди. Іаким Луємонники эди ва ё... бирон авлиёнинг
битиклари эди. Ўшал рисолада іикоят єилишларича,
бир шоінинг бокира єизи іомилали бўлиб єолади. Шоі
50

www.ziyouz.com kutubxonasi
єизини ўлимга буюради. Аммо яхши одамлар єиз ўрнига
бошєа гуноікорни ўлдириб єизни саірога элтиб ташлай-
дилар. Кўп йиллар ўтиб єизнинг бегуноілиги маълум
бўлади. Унинг иффат пардасига бегона тош тегмаган
экан...
– Ўзингизни єўлга олинг, ў½лим, — деди Шайх, — аё-
лингиз зино єилган эмас. Ул бир тасодиф єурбони бўлган
муслима экан.
Іаким Сулаймон ялт этиб Іазратга єаради.
– Биби Марямми? Руідан озиє олиб...
– Йўє, Биби Марям эмас, Биби Ойшадек Аллоінинг
суйган бандаси. Бу олам сирлар олами. Инсоннинг гавіар
єатрадан пайдо бўлиши, анинг сурати, сийрати, жисман
йўєолса-да, руіан абадулабад баріаёт бўлиб єолиши...
сир эмасми? Бул асрорни юз минг Луємони Іаким бир
бўлиб минг йилда ечолмас... Дарвоєе, Абдурауф!
– Лаббай, пирим!
– Ул бегуноі норасиданинг исми £айбулло эмасми?
– £айбулло, пирим, £айбулло! — деди Абдурауф эн-
тикиб. У Шайхнинг кароматига энди астойдил ишонган
эди. Ахир ўзи айтмади боланинг исмини. Авлиё-да, авлиё
бўлмаса, дабдурустдан єандоє билади?
Аёлнинг покдомонлигига энди Шайхда іам гумон
єолмаган эди.
– £ойибдин бўлган — £айбулло... Иншоолло, биз гў-
дакнинг отасини топєаймиз. Сиз сабр айланг, биз са-
фардин єайтайлик, андин сўнг тур½он ерингизга бориб
таієиє этгаймиз.
– Мен эсон-омон єайтишингизни кун-тун яратган эгам-
дин тилаб ўтиргайман, пирим.
Абдурауф тиззасига суяниб аста турди. Асосини олди-
да, шарпадек судралиб чиєиб кетди. Бобо Мочин кириб
бир четга ўтирди.
Шайх Сулаймонга єараб деди:
– Мен ўшал гўдакнинг сабабкорини кўргандек бўлдим.
Миєти, єорасоєол йигит экан. Бо½да ўроє кўтариб юриб-
ди.
– Демак, ул заифа Биби Марям эмас экан. Ё Аллоі!..
Іазрат Сулаймоннинг єитмирона луємасига эътибор
єилмади. Бир гап айтмакка шайланиб, лабини жуфтлаб
турган Бобо Мочинга ўгирилди:
51

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Ім, Бобоєул, ул нечук хабарки, айтмоєєа ошиєасиз?
– Шайхим, Ашрафхон єози бир фитнага бош бўлиб
келаётир, – деди Бобо Мочин ва Ийєонда, оєсоєолнинг
бо½ида эшитганларини єисєача айтиб берди.
– Сезиб юрибмиз, – деди Шайх бош силкиб, – неча
кундирки, єози сертавозе бўлиб єолди. Душманинг хушо-
мадга ўтса – іушёр бўлмоє керак.
– Ўшал мулланамо йигит совронлик Мавлуд єори
экан. Єўйнидаги фитна хатини ўєиш чорасини кўрган
эдим, єуйру½ини тутєазмай кўздан ½ойиб бўлди, иблис-
нинг боласи.
Шайх Бобо Мочиннинг енгилтаклик єилмоєчи бўл-
ганидан ранжиди.
– Вазнингиз етти пуд, Бобоєул, феълни іам ваз-
мин єилинг. Єўлга эрк бермакдин бурун аєл гавіарини
ўртага єўйиб мушоіада айламак лозим. Єозикалон
Маімудхон билан орамизни бузмоєчи бўлган экан, де-
мак ўзига шул юмушни муносиб кўрибдир. «Одамлар-
нинг энг ёмони ким?» деди саіобалар. «Икки мўминни
гиж-гижлаб уриштирувчи умматим», деди Іає Муста-
фо. Иннамо ал-амал бин-ниййа. Неки єилсанг, муко-
фотини олгайсан. Єаранг, єори билан єозикалон безов-
та, жонида іаловати йўє. Шунинг ўзи аларга жазо
эмасми? Самарєанд олис, камида та½ин бир ой йўл
босамиз. Улар тиє этган товушдан чўчиб азоби жон
ичинда ўртаниб юрадилар. Бундан ортиє уларга не
жазо керак, Бобоєул?
Бобо Мочин мундоє ўйлаб єараса, Іазратнинг гапида
теран маъно бор экан. «Мен хомкалла билмасдан єорига
яхшилик єилмоєчи бўлган эканман-да, – деб ўйланди Бобо
Мочин, – энди индамайман. Лекин іар єўнал½ада бир
кўриб, єалай, єори йигит юкингиз о½ирлик єилмаяптими,
деб тегишиб єўяман. Жонини іовучлаб юрсин».
Афсуски, Бобо Мочин Мавлуд єорини єайтиб кўрол-
мади. У єозининг маслаіатига кўра, Шайх карвонидан
ажраб єолди ва Ўтрордан Самарєандга кетаётган савдогар-
ларга єўшилиб, тў½ри Маімудхоннинг іузурига йўл олди.
Іазрат Ўтрорда бир кун туриб, Исфижоб сари от-
ланди.

52

www.ziyouz.com kutubxonasi
РУКНИДДИН ОТДАН ТУШДИ
6- ф а с л
Аімад Яссавийнинг ота-онаси Сайрамсув
бўйида экин экиб деієончилик килишар экан.
Бола Аімад уззукун дала кезиб юрар экан. Бир
куни ота-онаси ўтоє єилиб тоза єийналибдилар.
Шунда Аімад эгатга тушиб олибди-да, бар-
моєлари билан сабзи учини силаб, «Бегона чиє,
ягона єол!» деб кетаверибди. Мўъжиза рўй бе-
рибди. Бегона ўт-алаф Аімаднинг бармоєларига
илашиб чиєиб, сабзипоялар эса эгатда ярєираб
єолаверибди. Яссавийнинг авлиёлиги ана шундан
бошланган экан.
Ривоят

Исфижоб Туркистоннинг фаровон ва хушіаво шаіар-


ларидан эди. Єадим битикларда уни «шаіри азим»
дейдилар ва Нуі пай½амбар номи билан бо½лайдилар.
Даріаєиєат, Исфижобнинг у бошидан бу бошигача ка-
мида икки фарсах келар, шаіристонда ўн минглаб киши
истиєомат єиларди. Шаіарни ёмон кўздан асрагандек,
кун чиєарда баланд то½лар тўсиб туради, кунботарда у
маъмур, ям-яшил водийга туташади. Бир ёнидан судра-
либ Сайрамсув ўтади, бир ёнида ўйноєлаб Туволоєсой
оєади. Сув мўллигидан яйлов билан бо½лар мўл, дарахт
сероблигидан мева-чева кўп, чорва семиз, деієон билан
молбоєарнинг димо½и чо½ эди.
Аммо кейинги йилларда Исфижоб аілининг шодли-
ги омонат бўлиб єолди. Етти йилда шаіар икки марта
єорахитойларнинг босєинига учради. Єорахитойларнинг
ери асли Еттисувдан нарида, ичкари Хитойда эди. Улар
текин ўлжа излаб аста-секин Еттисувни иш½ол єилдилар.
Сўнг єорахонийларнинг ота юрти Болосо½унни эгаллаб,
турк элатига мансуб єорлуєлар билан тил бириктир-
ди. Єорлуєлар Самарєанд хони Маімуд ибн Иброіим
Там½ачхоннинг тобеи эди. Бу элат єорахитойлар хони
Гўрхон ёрдамида Маімудхоннинг тобелигидан чиєиб, ўз
давлатларини тузиш ниятида диндош, элдош халєєа єарши
жангга отландилар. Бо½лар пайіон этилди, ўн минглаб
отлар туё½идан, минг-минг таноб экинлар шудгорга айлан-
ди, юзлаб эр йигитлар асир олинди. Єорахитойларнинг
аксарияти бутпараст эди. Улар масжидларга ўт єўйдилар,
53

www.ziyouz.com kutubxonasi
Исфижоб атрофидаги, Ичкентдаги авлиёлар маєбарасини
вайрон єилдилар, єалъа девори бузиб ташланди.
Тўрт йил бурун Гўрхон юз минг кишилик лашкарига
бош бўлиб Самарєанд сари юриш єилганида яна Исфи-
жобни талади, гўё инграб ётган бемор шаіар кўксига
ханжар уриб кетди. Бир-икки йилдирки, Исфижоб олов
ичидан омон чиєєан афсонавий єаєнусдек аста-секин
ўзига келаётган эди. Ёш ниіоллар ўтєазилди, экинзорлар
тикланди, кўмилган ариєлар єайта очилди, масжид-мад-
расалар таъмир этилди.
Исфижоб іокими Рукниддин эди. У Султон Санжар-
нинг жияни, Маімудхоннинг о½аси маріум Аімадхоннинг
ў½ли. Энди ўттиз ёшларни єоралаган бу йигит такаббур,
жиззаки ва ўзбошимча эди. Рукниддин ўзини ботир жанг-
чи деб санар, даріаєиєат, ўє отмоє, єилич чопмоє боби-
да у моіир эди. Лекин диний илмларга бефарє єарарди.
Боз устига уламоларни ёєтирмас, отамнинг ўлимида улар-
нинг єўли бор, деб кўнглида дин аілига кек саєларди.
Шу туфайли Шайх истиєболига чиєишни аввал ўзига
муносиб кўрмади. Исфижоб єозисини чаєиртирди. Рук-
ниддин Сайрамсув бўйида, ўн икки єанотли шоіона оє
ўтовда єимиз шопириб ёнбошлаб ётарди. Єозикалон кир-
ди. Тўрга яєин, іокимнинг ўнг тарафига ўтиб ўтирди.
Єозикалон етмишлардан ошган нуроний єария, Ба½додда
илм олган алломалардан эди. Отаси тенги фозил ки-
шининг иззати учун Рукниддин аєалли бўксасини іам
кўтармади. Заранг косадан єимиз симирди, енги билан
лабини артиб, єозига ўгирилди:
– Єози жаноблари, биз сизни бир юмуш важіидин
чорладик. Биласиз, Шайх іазратлари келаётир. Іозир
Бодомсув бўйида тўхтабди. Насиб этса, номози дигарда
шаіарга етиб киргай. Ёнингизга аркони диндан уч-тўрт ки-
шини олиб икки о½оч ерга борсангиз, Шайх іазратларини
бошлаб єароргоіимизга олиб келсангиз, деган тилагимиз
бор. Биз Іазратга ёнимизда хос ўтов тиктириб єўйдик.
Таомилга кўра, єози «Бажонидил, таєсир!» деб ўр-
нидан туриши керак эди. Лекин у бундай єилмади. Сукут
саєлаб ўтираверди. Рукниддин єозига ажабланиб боєди.
– Не мулоіазага бордилар, таєсир?
– Мулоіаза шулким, Шайх Іазратлари Самарєанд
ё Исфижоб єозиси эмасдур, Туркистон шайхларининг
54

www.ziyouz.com kutubxonasi
саріалєасидур. Хожа Аімад Яссавий жаноблари шоілар
іузурига бормас, билъакс, шоілар Іазратнинг іузур-
ларига бориб дуо тилайдурлар.
Рукниддин беихтиёр єаддини кўтарди. Наздида, єози
мубола½а єилаётгандек, унга єасдма-єасд дин пешволари-
нинг обрўсини атай юксак рутбага чиєараётгандек эди.
Рукниддиннинг іавойи кўнгли іамон Іазрати Султоннинг
улу½ маснадини тан олгиси келмасди.
– Биз іазратга астойдил маріамат кўргазмакни ният
єил½он эдик, – деди Рукниддин, єозини амрига бўй-
сундирмоєчи бўлиб, – вале, Іазрат бизни назарга илмаса-
лар, таассуф єил½аймиз, таєсир.
– Іазратдин шоіу гадо баробар маріамат тилай-
дур, — деди єози іам бўш келмай, – улу½ та½ойингиз амир-
ал муслимин Султон Санжар іазратлари Шайхга єалин-
єалин іадялар юборадур, бу сир эмасдур. Хон о½ангиз,
давлатингиз посбони Маімудхон жаноблари Іазратга єўл
бериб мурид бўл½онларидин іам хабарингиз бор.
Рукниддиннинг иззат-нафси лат еди. Жиззакилиги ту-
тиб, заіархандали кулди:
– Шул боисдан іам ўзимиз кўрмаган иззату икромни
Іазратимга кўрсатмак ниятида эрдик...
Іокимнинг бефаімлиги єозига о½ир ботди. «Илми адён1дан
йироє бир сарбоз бола ўзини авлиёлар сарварига тенглаштириб
ўтирибди, ё раббий! Єандоє кунларга єолдик?!»
Єози ичида «Аста½фирулло!» деб єўйди.
– Иншоолло, ниятингиз йўлдошингиз бўлсин, хожам.
Фикри ожизимиз шулким, Іазратнинг истиєболига ўзлари
бош бўлиб чиєсалар, халєнинг раімати ё½илгай.
Єозининг «халє»єа ур½у бериб гапиргани Рукниддин-
ни ўйлантириб єўйди. Бир йилдан бери вилоятда осо-
йишталик йўєолди. Ўєтин-ўєтин деієонлар исён кўтариб,
мулкдорларнинг ерини тортиб олмоєда, солиєдан бош
тортмоєда. Єишлоє оєсоєолларига кўмакка борган сар-
бозларнинг яро½ию отларини тортиб олишаётир. Эл ора-
сида миш-миш кўпайди. Єорлуєлар аскар йи½наётган
эмиш, єорахитойлар та½ин босиб келармиш... Рукниддин,
айниєса абдоллар2дан єўрєарди. Токи улар бор экан,

1
Илми адён – диний илмлар.
2
Абдоллар – ўзини худо йўлига ба½ишлаган дарвишлар.
55

www.ziyouz.com kutubxonasi
Исфижобда фаро½ат єўпмайди. Абдоллар осий банданинг
айтганига юрмайди, ёл½из Шайх ул-машойихнинг гапига
єулоє солар эмиш...
Таілика туй½уси кибрдан устун келди. Рукниддин бе-
лидаги тилла камарини бўшатиброє єўйди.
– Сиз вожиб десангиз, Іазратнинг истиєболига пешвоз
чиєєаймиз, – деди ноилож, – аіли уламони чорланг, єози
жаноблари.
Єози кулимсираб таъзим єилди: «Ана энди эсинг
кирди, меров!»
Рукниддин уламою умаро дегандек йигирма-ўттиз чо½-
лик іамроіи билан йўлга тушди. У шоіона либосда, оє
бедов отда, ёнида сарбозлар. Шайх карвони Бодомсув
бўйидан кўчиб, шаіарнинг ½арбий єопєаси томон бурил-
ган эди. Белдарвозага етмай, хонариє ёнида Абдулазиз
отанинг марєади бор. Абдулазиз ота тобеинлардан, яъни
пай½амбарнинг саіобаларини кўрган авлиёлардан. Авом
халє ичида Балогардон деб ном чиєарган бу валийнинг
єабрини зиёрат єилмай шаіарга киришнинг хосияти йўє,
деб іисобланарди.
Карвон олдида ерга шитоб билан асо уриб келаётган
юзлаб дарвишларни кўриб, наинки іоким, іатто сар-
бозлар іам четланди. Дарвишлар ўтиб кетгач, Рукнид-
диннинг кўзи Шайхга тушди. Даріол отининг бошини
тортди. Єозикалон билан уламо аілининг эгардан узил-
ганини кўриб, Рукниддин іам беихтиёр отдан тушди.
Уламо унга йўл берди. Іоким илдам бориб Іазратнинг
этагини кўзига суртди. Муборакбод єилди. Єутлов учун
руіонийлар навбатга тизилди.
Рукниддин та½ин отга минмоєчи бўлди. Аммо Шайх-
нинг авзойига єараб фикридан єайтди. Оє яктагини
іилпиратиб, ерга єараб сассиз бораётган Іазратга эр-
гашди. Шайх, ота шаірига ўз оё½и билан миннатдор
єадам босиб пиёда киришни кўнглига тугиб єўйган эди.
Рукниддин Шайхнинг єайга боришини билмай гаранг
эди. Аввалига, єайнотаси Мусо шайхникига єўнса керак,
деб ўйлади. Єараса, Мусо бобо єизи билан набирала-
ри тушган соябонли аравани бошлаб йўлини тескари
солди. Іоким, «Шайхим, жанобларига биз махсус жой
іозирлаган эдик», дея илтифот єилмоєчи бўлди-ю, тили
калимага келмади. Іазратнинг юки бор, деганлари ростга
56

www.ziyouz.com kutubxonasi
ўхшайди. Бўлмаса, сеір єилингандек унга итоаткорона
эргашиб келаверармиди?
Исфижобнинг єоє белида, Жоме масжиди билан Сай-
рамсув ўртасида хонаєоі бор. Унга Шайхнинг єавмларидан
Исмоилхўжа раінамолик єиларди. Шайх карвони унинг
изидан эргашди. Іазратни кутиб олишга чиєєан минг-
лаб оломон кузатувида зиёратчилар хонаєоінинг катта
іовлисига кириб бордилар.
Отлар сайисхонага топширилди, сарбозлар єўнал½а-
ларига кетдилар, дарвишлар ўзларини сувхонага урдилар.
Исмоилхўжа Шайх учун ажратилган хосхона эшигини
очиб четланди. Бисмиллоі деб аввал Султон ул-орифин,
унинг изидан Рукниддин, Сулаймон, Ашрафхон єози,
Бобо Мочин, Исфижоб уламолари ичкари ўтдилар.
Шайхнинг ишораси билан Сулаймон «Таборак» сура-
сини тиловат єилди. Рукниддин хиёл эгилиб таъзим бажо
келтирди:
– Ота юртингизда хуш кўрдик, Шайх іазратлари,
єадамлари єутлу½ бўл½ай...
Іазратнинг іор½ин чеіраси ёришмади. Аста бош сил-
киб єўя єолди. Энди Рукниддин мезбонлик вазифасини
адо этмо½и лозим эди. У та½ин хиёл энгашди:
– Пирим, фурсатлари мусойида этса, бир пиёла чо-
йимиз бор эди. Биз сиз жанобларига атаб Сайрамсув
ёєасидан жой іозирлаб єўйиб эдик. Суібатларидан
баіраманд бўлсак, деган умиддамиз...
Шайх гапни чўрт кесди:
– Бизнинг чойимиз іам, жойимиз іам шу ерда. Ўзлари
маріамат єилсинлар, хизматларига тайёрмиз.
Рукниддин мулзам бўлди. Гўёки, Шайх – мезбон, Рук-
ниддин меімон эди. Шайхнинг гапини іоким ўзича йўйди:
«Атаганинг бўлса, шу ерга келтир, мени овора єилма!»
Рукниддин ўрнидан турди. Шайх билан Сулаймондан
бўлак барча дув єўз½алди. «Исфижоб іокимини писанд
єилмайдиган чўтир мулло ким бўлди экан?» дегандек,
Рукниддин Сулаймонга олайиб єараб єўйди.
Іадемай хонаєоі іовлисида дошєозонлар осилди. Шо-
тили араваларда нимта-нимта єилинган бузоє этлари, бу-
тун єўйлар, єуш гўшти, сават-сават мева-чева, єоп-єоп
єовун-тарвуз келтирилди. Бу Рукниддиннинг зиёратчи-
ларга эісони эди.
57

www.ziyouz.com kutubxonasi
Рукниддин эртасига іам, индинига іам Шайх іузурига
етишолмади. Вилоят пучмоєларида исёнлар бошланган
эди. У єўз½олончилар билан музокара олиб боргани кент-
ларга чиєиб кетди.

ДИНДАН ЧИЄЄАН ЄОРЛУЄ


7- ф а с л
Эй, Муіаммад! Сени бутларга чўєи-
нишга ундовчи кофирларга айтгинки: «Эй,
кофирлар! Мен сизлар ибодат єилаётган
нарсаларга ибодат єилмасман. Сизларнинг
динингиз ўзларингиз учун, менинг диним
ўзим учундир».
«Кофирун» сураси
Мўмин мўминнинг кўзгусидир.
Мўмин мўминнинг биродаридир.
Іадис
...Тонг отишини Шайх интизор бўлиб кутди. Олис
йўлдан іориб-чарчаб келган бўлса-да, саіаргача мижжа
єоємади. Уни падари бузруквор ила волидаи меірибон
руіи чорлади.
Ташєарига чиєади, киндик єони тўкилган юрт осмо-
нига разм солади. Єорон½и гумбаз ичра шамдай мил-
тираб турган беіисоб юлдузларга тикилиб энтикди. У
ўзи ту½илиб ўсган маіалласига ёвує ерда турарди. Шу
ерда таваллуд топди, отасининг єўлида савод чиєарди,
єаландархона биєинидаги Кўкмачитда ўєиди. Муалли-
ми аввал – отаси бўлса, муаллими соний – китоблар эди,
оламнинг инжу сирларини ўзида мужассам этган тазкира-
лар, рисолалар, маноєиблар, баёзлар, куллиёту битиклар
эди. Унинг єўлидан китоб тушмасди. Іовузга сувга борса
іам, дўконга чиєса іам єўлти½ида ораста єилиб ўралган
китоб бўларди. Эсида, у етти ёшида Єуръонни ёддан айта
бошлади, пакана, абжир домласи Тойчоє домла ёєа ушла-
ди, сабоєдошлари іавас єилди, шўрлик онаси эса, «Бола
деган іам шу єадар тинимсиз ўєийдими, мияси айниб
єолса, нетаман?» деб чўчиган эди. Аімад мутолаадан бош
кўтармас, унинг єувончи, бахти, топган хазинаси аєлни
лол єолдирадиган доно китоблар эди. У ёш эди, іали
Исфижобдан тўрт єадам іатлаб нарига чиємаган эди,
58

www.ziyouz.com kutubxonasi
бироє таніо ва закий маслаіатгўйлари бўлмиш китоб-
лар орєали ўзича дунёни кашф этмоєчи, бола кўнглини
ал½ов-дал½ов єилаётган мубіам, чигал сўроєларга жавоб
топмоєчи бўлар эди.
Аввал онаизоридан айрилди, саккиз ёшга кирмай ота-
си іам Аллоінинг раіматига борди. Ёл½из жигарпора-
си Гавіари Шаіноз иккови бўтадай бўзлаб єолдилар.
Шукрким, Сайхун тарафдан, яссилик бобоси Арслонбо-
бодан нидо келди. У икки етимнинг бошини силаб иссиє
ба½рига олди. Гавіарга жой бериб єизим деди, Аімадни
ў½лим деб ёнига ўтєазди. Нон-туз берди, таълим-тарбия
берди. Ўшанда бола Аімад опаси икковининг маізун
аіволидан, Арслонбобосининг меіру шафєатидан мута-
ассир бўлиб, илк бора шеър тўєиган эди. Музлаб ётган
кўнгил єафасини бойчечакдек ёриб чиєєан бу сатрлар то
тирик экан, ёдидан ўчмас:
£арибликда ½ариб бўлган ½ариблар,
£ариблар іолини билган ½ариблар.
Сабаб бирла йироє ерга борибон
Єариндош єадрини билган ½ариблар...

Шу кетганича салкам эллик йилдан кейин, тўрт йил


бурун Исфижоб тупро½ига єайтиб єадам босган эди.
Мана, энди яна келди. Бу сўнгги зиёрати. Шайхнинг
элдан махфий бир сири бор эди. Агар Тангри таоло
фазл айлаб муродига еткурса, іаждин єайтгач, бу фо-
ний дунёдин этак силкимоєчи. Узлатга чекиниб, єолган
умрини тоат-ибодат, зикру сано билан ўтказмоєчи. Шайх
хаёлан она шаірига видо айтди. Худди тунов куни Ясси-
да, масжид томида тургандек, саріовузларга, юлдузларга,
болалиги кечган жинкўчаларга, Сайрамсувга, ўзи билан
ер тепишиб катта бўлган тенгтўшлари-ю, унга бир коса
сув тутган меірибон єора кўзларга ичида таъзим єилиб,
ризолик тилади.
Кўкда юлдузлар сийраклашган, аммо субіисодиєєа
іали бор эди. Шайх хонаєоі іовлисини айланди. Сербар
айвонда бир-бирининг пинжига суєилиб ширин уйєуга
кетган дарвишларга єараб меіри жўшди. Улар бир зан-
жирнинг кумуш іалєачаларига ўхшарди. Бу іалєани турк
сулуки дерлар. Саріалєаси — Хожа Аімад Яссавий. Бир
онийлик фахридан кўнгли нурафшон бўлди. Шайх йўл-
59

www.ziyouz.com kutubxonasi
йўлакай, Ўтрордан Исфижобга етгунча, «Ё, іабиб!» дея
яхшилик элчиларидек шамолга тўш уриб бораётган руіий
фарзандлари – дарвишлар шаънига байт тўєиб келган эди.
Іозир ўша байтлар маржондек тизилди:
Куйиб-ёниб кул бўл½он, ишєида булбул бўл½он,
Кимни кўрса єул бўл½он, мардон бўл½он ошиєлар.
Йўл устида хок бўл½он, сийналари чок бўл½он,
Зикрин айтиб пок бўл½он, нолон бўл½он ошиєлар.
Іикмат єўрин бо½лаган, юрак-ба½рин до½лаган,
Фарёд уриб йи½лаган, гирён бўл½он ошиєлар.
Гоіи юзи сар½ариб, гоіи йўлида ½ариб,
Тасбеілари «Ё, іабиб!», жавлон бўл½он ошиєлар.
Дарвишларнинг бир номи ошиє, бир номи содиє, бир
номи зокир, бир номи шокир эди.
...Саріовуздан сув олиб бетини чайди. Ичкари кирди.
Тасбеі ўгириб минг дона ўткарди. Таніолик маєомати – зик-
ри єалбийга берилиб, яна бирор соат кечирди.
Тонг бўзарди. Єадим Исфижоб іар кунгидан эрта
уй½онди. Іазратнинг ташриф буюргани бутун шаіарга
ёйилган эди. Халойиє тўп-тўп бўлиб сўфийлар хонаєоіи
томон оєиб кела бошлади. Аммо Шайх аллаєачон Сулай-
мон билан Бобо Мочинни эргаштириб іужрадан чиєиб
кетган эди.
Волидаси – Єорасоч онанинг єабри єалъа ичида, пада-
рининг марєади шаіар ташєарисида, работда эди. Шайх
аввал онасининг бошига борди. Етти єора тош єўйилган
кўримсиз дўнглик ёнига тиз чўкди. Она хокини кўзига
суртди. «Ёсин»ни ўєиди. Тиловатни тугатиб бир чимдим
тупроє олди ва єўл рўмоли учига тугди. Та½ин єабрни
тавоф айлаб, анчагача сукут саєлаб ўтирди. Сийнаси
о½риди, кўксидан унсиз, изтиробли нидо келди: «Ризо
бўлинг, онаизор. Аллоінинг іукми экан, бизни беваєт
тарк этдингиз. Тирикликда хизматингизни єилолмадик,
иншоолло, тонгла маішарда фарзандлик бурчимизни адо
этгаймиз. Илоё, сизни беіиштнинг тўридин топгайман.
Меірибоним...»
Шайх ота хилхонаси томон кетди.
Исфижоб шимолида, Єизилсувга етмасдан баланд те-
палик бор. Бу ер єўіна єабристон. Унда єиблагоіи
Иброіим шайх ибн Маімуд сокин бўлган эди. Єабр ёни-
да азамат оє тут ўсиб турибди. Уч йўловчи тут остига
60

www.ziyouz.com kutubxonasi
бориб ўтирдилар. Шайх ният єилиб, «Таборак» сурасини
ўєиди. Тиловат давомида ён-атрофда яшовчилар бирин-
сирин тепаликка кўтарилдилар. Шайхни таниб, ўн-ўн
беш єадам берида тиз чўкдилар.
Сунбула тонгининг таровати, жимжит єабристон
сеіри, Шайхнинг майин, одамни сел єиладиган ширали
товуши... сомеъларнинг бошини эгиб, кўзларини юмишга
мажбур этди.
Іазрат теварак атрофида жамоа жам бўлганини
пайєаган эди. Шу боис єисєа дуо єилди-да, юзига фотиіа
тортиб, илкис єўз½алди. Бош эгиб отасига видо айтди:
«Рози бўлинг, єиблагоі, іаётлигингизда єилган дуойи
хайрингиз юрган йўлимизда йўлдош бўл½ай».
Тепанинг у тарафидан пастга эндилар. Шайх дарё
томон бурилди.
– Сув ёєалаб кетайлик. Бу сувларни яна єачон
кўрамиз.
Унинг кўксида неча кундан бери ловиллаган со½инч
ўти іануз босилмаган, сойдан эсаётган эпкин бу олов
тафтини сўндириш ўрнига гўё баттар гуркиратарди.
Ўртада Іазрат, Сулаймону Бобо Мочин икки ёнда,
сой бўйидаги тор, таєир йўлдан аста-аста кетиб бораяпти-
лар. Сунбуланинг суви тиниє дейдилар. Сойда ложувард
осмоннинг бир парчаси акс этади, сув юзасидаги оє те-
раклар гўё ёнбошлаб ётгандек.
Шайх сой лабига яєин бориб тўхтади. Сувнинг босиє
шовєинига єулоє тутди. Сокин, салобатли оєим уни бо-
лалигига єайтарди. Бир ваєтлар мана шу сой буйидаги
камарлардан балиє тутиб, мажнунтол новдасига тизиб
олишарди. Севиниб-севиниб уйга олиб кетишарди. Эсида,
бир куни ўрта бармоєдек кичкина балиєчаларни кўриб,
отаси уялтирган эди. «Болам, вояга етмаганларини ту-
тибсан, бу ½арибларни онаси излаб юргандир, бор, єайта
сувга ташлаб кел!». Ёш Аімад чаваєларни олиб яна сув
бўйига борди. Жони кирсин деб кўлмакка солди. Єараса,
балиєчалар ўлиб єолган экан. У йи½лаб юборди. Шундан
буён балиє емай єўйди. Балиє кўрса, мурдага єарагандай
кўнгли сесканади.
То½ ортидан єуёш кўтарилди. Сув бетида яшин
чаєєандай бўлиб заррин чизиєлар ўйнади. Оєар сувда
єалєиб турган оє тераклар сояси сар½имтир тусга кирди.
61

www.ziyouz.com kutubxonasi
Йўлда одамлар кўринди. Улар сув бўйида єилт этмай
турган оє либосли, одми саллали уч кишига ортларидан
салом бериб таъзим єилиб ўтдилар. Бобо Мочин билан
Сулаймон гоіо ўгирилиб алик олиб єўйишади. Шайх эса,
дарёдан кўз узмайди. У теграсидаги борлиєни унутган,
ўз таъбири билан айтганда, «дарду іолат пайдо єилган»
эди.
Бобо Мочин оєим бўйлаб тикилиб турарди. Бирдан
«О-оі-і!» деб сайіа тортиб юборди. У бир нимадан
єаттиє мутаассир бўлганда іаяжонини ичга ютолмас,
іатто мажлис чо½и, жамоат кўз ўнгида іам хитобдан
ўзини тиёлмас эди. Бундай єилиє беадаблик саналарди.
Шайх бир неча бор дашном берди, устунга бо½латтирди.
Бироє Бобо Мочин тавбадан чарчамади, сайіа урмоєни
іам тарк этмади.
– Тавба єилдим, пирим... Іўв анавини єаранг. Ё маж-
нун, ё кофар!
Шайх билан Сулаймон чап томонга назар солдилар.
Сув буйидаги ўтлоєда ёл½из капа кўринади. Капа олдида
бошяланг бир кимса єизил баркашдек бўлиб чиєаётган
офтоб сари єўл чўзиб, нималардир дейди. Ана, у илкис
тиз чўкди, чўккалаб ўтириб яна кунга хитоб єилди. Сўнг
ир½иб турди. Єуёшга уч бора эгилиб салом берди...
– Юринглар! – деди Шайх ва йўл бошлади. Ёл½изоёє
йўлдан пастга эндилар. Капа эгаси кўринмасди. Сой то-
шидан ясалган омонат ўчоє устида єора єум½он єўнєайган.
Іаммаёє тутун. Шох-шаббадан тикланган капа сиртида-
ги арєонга кичкина-кичкина тўрсаватлар илиб єўйилган.
Ўчоє олдида єора єум½он турибди.
– Іўв, тирик жон борми бу ерда? — деб Бобо Мочин
чор атрофга єараб єўйди. Капа ичидан товуш келди:
– Бизни борлаб каган тийрик жонга тийрикман!
Ичкаридан жун чакмон кийиб, белини чилвир билан
бо½лаган келбатли йигит чиєди. У ялангбош эди. Сочи
ўсиб елкасига тушган, йирик-йирик кўзлари одамга но-
хуш боєарди. Йигит уламонамо уч саллаликка менси-
магандек єараб єўйди. Сўнг бошини хиёл эгиб таъзим
єилди. Бироє єўлини кўксига єўймади.
– Нечук салом бермайсан, бетавфиє? – деди Бобо Мо-
чин єаірланиб. – Масиіиймисан?
– Йў-ў, ўтпарастман.
62

www.ziyouz.com kutubxonasi
Бобо Мочин, «Ана, айтмадимми, кофар!» дегандек
Іазратга ялт этиб єаради. Ялангбош йигитнинг тили
єорлує шевасини эслатарди.
Шайх бегона йигитнинг патак сочига синчков боєди:
– Элатингиз не? Єорлуємисиз?
Йигит бош силкиди:
– Іаййа, єорлуєман.
– Єорлуєлар аіли суннат іисобланур. Улар мусулмон-
ликни єабул єилган. Сиз нечук элдин ажраб юрибсиз?
– Мен іам бир пайтлар мусурмон бўл½онман, — деди
йигит зарда єилиб, – энди мусулмончиликдин чиєдим.
Мундай ўйлаб єарасам, туркнинг сўзи тувриякан.
– Єайси сўзи? – деди іалитдан бери сукут саєлаб тур-
ган Сулаймон. Йигит унга юз бурди.
– Турк айтканакан, тангрим, Єуръондин айирсанг
айир½ил, бироє тигирмандин айирма, деганакан.
Бобо Мочин пичинг єилди:
– Іой, мажусий, диндан чиєєан бўлсанг чиєибсан,
аммо одамгарчиликдан іам чиєдингми? Эшигингга келган
меімонни тик єилиб єўй, деган гап єайси мазіабда бор?
Йигит индамади. Чўрт бурилиб ичкари кирди. Бўйра
олиб чиєиб капа олдига тўшади. Устига йиртиє-ямоє
кигиз ёзди.
– Ўтирсинлар, таєсирлар, — деди кигизга ишора єилиб.
Меімонлар єора наматга чиєиб чордана єурдилар. Кофар
йигит рўпарага, кўіна теракнинг тўнкасига чўнєайди.
У беваєт ташриф буюрган кишиларга ажабланиб боєди.
«Ким бўлди булар? Муптими? Єозими? Не иши бор? Не
дерди, ё динга кир ё кўч, дейди-да».
Кофар йигит Бобо Мочинга ер остидан кўз ташлади.
Іайиєди. «Манови ола кўзлиги ёмонга ўхшайди. Ўзиям
олбостидай бесўнаєайакан».
Шайх тикка савол берди:
– Хўш, биродар, сиз нечук тегирмонни Єуръондин
устун єўйдингиз? Нафсингизга єулмисиз?
Кофар совує кулимсиради:
– Ким напсига єул эмас? Мулласими, єозисими, оєсо-
єолими? Ё, єорахитойими? Бари єул. Барининг томо½и
тешик.
– Бундин чиєди, дунёда єурсо½ингиздан бўлак ½амингиз
йўє экан-да? Еб-ичиш, ётиб-туриш...
63

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Маєсадингизни билдим. «Э, єорлиє, сенга имон ке-
рак эмасми?» демоєчи бўласиз. Имон керак. Пай½амбар
айткан экан, имонсиз киши ялан½оч одамга ўхшайди деб.
Не єилай, менинг имонимни сизнинг мусулмонларингиз
ечиб олдилар.
Шайхга єорлуєнинг мажози ёєди. Лекин, «Сизнинг
мусурмонларингиз» дегани ўйлантирди. «Танидими? Єай-
дин танийди, энди келиши бу ерга».
– Демак, сиз халєи оламдин безиб, мана бундай хилват
ерларда, то½у тошда яшамакни азм єилдингиз, тў½рими?
– Туври. Єайдин билдингиз?
– Билдик-да. Ялан½оч одам эл ичида єандай туради?
– Бети йўє одам тура беради. Шармандага шаіар
кенг, деган гапни эшитмаганмисиз? Ана, бизнинг имом
турибди. Балоям ургани йўє. Мачитга бориб бир хил сўз
сўйлайди, уйига келиб бир хил сўз сўйлайди.
Кофар ортига ўгирилди. Тумшу½идан оппоє бу½ чиєа-
риб шаєиллаб турган єум½онга єараб єўйиб, ўрнидан
турди. Бобо Мочинга тишининг оєини кўрсатди.
– Бир чой дамлай. Азонги насибадан єайтма, депти
бурун½и машойихлар. Йирканмасанглар, бизни єўлимиздин
бир косадан чой ичиб кетинглар, таєсирлар.
У капага кирди. Икки сопол косача билан тугунчак
олиб чиєди. Косаларни єайноє сувда обдан чайди. Кейин
тугунчани очиб, іидлади-да, чимдим-чимдим бир нима
олиб єум½онга сола бошлади.
– Чой ўрнига бир ½алати нарса дамлаб бераман.
Ўпкаламасинлар. Чойни уйдаям ичасизлар. Бу нарса па-
кат бизда бўлади. Ўзим товдин териб каганман. Бу чўпни
меіригиё дейди. Эки одам дамлаб, бир косадан ишса-
чи, бирови-бировини ёєтириб єолар эмиш. Энди, бу бир
чўпчак-да, туврими, таєсирлар?
Йигит жавраб ўтириб чой дамлади. Дастурхоннинг
ўрнига кирчимол белбо½ ёйди. Єум½ондан бир коса
чой єуйиб, ўнг єўллаб Шайхга узатди. Чой ниіоятда
хушбўй, мазали, ундан то½ райіони, ифор, кийикўти,
яна аллаєандай гиёіларнинг муаттар иси анєиб турарди.
Сулаймон чойдан бир іўплаб, мезбонга кулимсиради:
– Бундан имомингизга іам дамлаб бермабсиз-да.
Меіри тушиб єолармиди сизга...
Кофар йигит ёниб кетди:
64

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Э, єўйинг, таєсир! — деди єўл силтаб, – ул каззобни
кунига уч маіал меіригиёга чўмилтирсангиз іам пойда-
си йўє! Мени диндан чиєорган іам асли шул єасамхўр!
Ўмаса, кентимдин беруна бўлиб, то½у тош кезиб кетар-
мидим? Ло илоіа иллолло, деб аробамни тортиб юрмас-
мидим!
– Нима єилди?
– Э, сўраманг, таєсир, кун бермади. Кундузи кулким-
ни бузади, тунда уйєумни бузади. Буйим сўрай бериб
жинни єилиб юборди. Сўраса майли, єўшни бўлгандин
кейин олди-бердисиз бўмайди, туврими? Бироє десангиз
бу имом о½анини єайтиб бермайди, шуниси ёмон. Чўт
сўрайди, ўроє. Кетман, чилбир, єозон, болта... э, єўйинг-
чи, кўзига не илашса сўрай беради, сўрай беради, сўрай
беради. Бу кетиши бўлса, бир кун эмас, бир кун аялим-
ни іам сўраб єолмаса гўргайди, деб єўрєаман. Йў, худо
инсоф бердими, ишєилиб индамади... Олишга келган-
да – бисмилло, беришга келганда – астафирилло. Ишєилиб,
єайтиб бермайди. Синиб єолди, дейди, йўєолди, дейди...
Бир куни уйига чиєсам, етти-саккиз ўроє, болта, тан-
гиз думалаб ётибди. Іаммадан сўрайсан экан-да, каззоб,
дедим. Шу-шу, игналик ип іам бермай єўйдим. Кейин
мени чейнашга ўтди. Хотиним ёш бўшаниб атала ичиб
ўтирган эди, дуволдин кўриб єолибди. Полончининг заи-
паси мусулмон эмас, рўза тутмайди, деб гап тарєатибди.
Бола тув½он аял бир нима ейишга іаєи борми, йўєми?
Ё, бўвагини очидин ўлдириши керакми?
Буям ўтаберсин. Бир куни эшикка гадой келиб єолди.
Нон-пон бердим. Єарасам, усти-боши ит талагандай
бир ёмон, тўкилиб турибди. Уйга обкирдим, эски-туски
кийимларимдин бердим. Имонсиз имом буниям эшитиб
єобди. Мачитда халойиєєа жар собди: «Не дейсан, по-
лончи єорлиє яіудийни уйига обкириб бир тобоєдин
ош еди, бундайин кофирни маіалладан іайдаш карак!»
дебти. Тавба дедим, ким копир ўзи? Бир ½арибга томоє
бериб хайр єил½он мен копирманми ё бўлмаса, биров-
нинг іаєини еб, кўзини лўє єилиб туради½он ул имом
копирми? Биз ўєима½он омий одаммиз, мана ўзларинг
айтинглар, мусулмонми, копирми, ишєилиб инсон боласи
эшигингда зор єаєшаб турса, унинг іожатини чиєариш
каракми ё жўна, деб кетига тепиш каракми?
5 – Аімад Яссавий 65

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Іожатини чиєармаган мусулмон эмас, – деди Бобо
Мочин.
– Ўлманг, о½а! Єул хўжа Аімад пирим іам шун-
дай депти. Ул Іазратнинг бир іикмати бор эди. Ол-
дин юрган йўлимда ёдлаб юргучи эдим, энди, мана бу
таєсирим айтгандай єурсоє єай½иси билан бўлиб... эсимдан
чиєибди. – Єорлує бошига муштлаб-муштлаб єўйди. Бобо
Мочин таваккал єилиб Шайхнинг машіур байтини ўєиди:
Суннат эрмиш, кофир бўлса берма озор,
Кўнгли єаттиє дилозордин худо безор...
Кофар єўл сермади, баланд товушда хитоб єилди:
– Шу-шу! Аммо турєингиз іайбатли бў½они билан
ўзингиз яхши одамга ўхшайсизакан. Іазрати Султонимни
ёддан биларкансиз.
Сулаймон ер остидан Шайхга єараб єўйди, сўнг Бобо
Мочинга ишора єилди:
– Бу таєсир Шайх Аімад Яссавий іазратларининг
єўлларида таісил олганлар!..
– Воі-воі! – деб юборди кофар ва ир½иб ўрнидан тур-
ди. – Мен диндан чиєєан бир осийман. Барибир этагин-
гизни тавоп єиламан. Султонимни кўрганакансиз-а?! – У
Бобо Мочиннинг этагини тутиб єўзига суртди. Шу пайт-
гача іеч ким Бобо Мочинни тавоф єилмаган эди. Шайх
муртидан кулди. Бобоєул єизарди. Кофар йигит ўрнига
єайтиб о½ир тин олди. – Єани энди, Шайх бобо бизнинг
кентимизга іам бир келса, золимларни йи½наб олиб ин-
софга чаєирса, іей, худобехабар, бир ½арибни оё½ости
єила берма, буям сендай инсон боласи, деб єўрєитиб
єўйса... Келолмайди-да... Іазрати Султон ёл½из, эз½увчи
кўп, туврими, таєсирлар?..
Орага сукунат чўмди. Шайх ўйларди: «Бу йигит іали
исломдин буткул юз бурган эмас. Бургага аччиє єилиб
кўрпа куйдирибдир. Иншоолло, уни іає йўли½а єайтарса
бўл½ай».
Сулаймон кофарга боєди. Бир нима сўрагани о½из
жуфтлади. Шу пайт йигит ўзи гап очди:
– Достоним чала єолди, єум½он єайнагунча бу ё½ини
іам сўйлаб берай. Бир куни ўртамиздаги дувол бузил-
ди. Ёмон хотиннинг о½зига ўхшаб очилиб ётмасин, ке,
кўтариб єўяй, дедим. Лой єордим, гувала єилдим. Энди
66

www.ziyouz.com kutubxonasi
дуволни уриб турсам, лўкиллаб имом келиб єолди. «Іой,
бетавпиє, нага мен тарапимдан дувол солдинг, сен ко-
пирга ер етмадими?» деб баєирди. Эски дуволни ўрнини
кўрсатдим. Имом кўнмади. «Бу маним ерим, икки газ
сурасан!» деб туриб олди. Єўшниларни чаєирди. Ма-
читга одам юборди. Икки саллалик келди. Бу ёєда биз-
ни гувоілар – єашшоє, ўєимаган, омий. У ёєда имом-
нинг гувоілари – мартабалик, о½зида илми бор, бетлари
єип-єизил. «Мусурмон мусурмон билан ер талашмайди»
деди мулло. «Имомингиз мусурмон бўлса, нега биров-
нинг ерини даъво єилади, бундин чиєди икковимиз іам
кофир эканмиз-да?» дедим. Имом войдод солди. Єози½а
чаєиртараман деб ўда½айлади. Оєсоєол келди, одам
йи½илди. «Икки газ ер кимдан єолмайди, Самад, деди
оєсоєол, бу ёл½он дунёда іамма икки газ ер деб юрибди,
бер, шунинг кўзи тўйсин».
Даъвогаринг єози бўлгандин сў½ин... не єилардинг,
туврими, таєсирлар? Э, єўйинг-чи, дуволни уйга єаратиб
икки газ сурдим. Барибир имомга инсоф кирмади. Єозига
чаєибди. Єози, Самадни маіаллага єўшманглар, деб пат-
во берибди. Сартарошга борсам, сочимни олмайди, єассоб
эт бермайди, баєєол туз. Уйдан чиєолмай єолдим. Ях-
шиям ола сигир боракан, ўмаса очимиздан єотардик.
Хўрликларим келди... Аробамни іайдаб чиєиб кетдим.
Мана, бир йил бўлди, эгасиз товни орасида ½орни уй
єилиб тентираб юрибман...
Шайх ичидан зил кетди. Кўз ўнгида Єуръон ушлаб,
масжид айвонида єасам ичиб турган Шаіобиддин іожи,
толиби илмлар іаєига хиёнат єилиб мадраса іовлисига
тирриє эчки етаклаб кирган Ашрафхон єози, мана бу
½ариб єорлуєнинг кулбасига панжа ураётган имом ўтди.
У кофар йигитга тикилди.
– Менга єаранг, йигит.
Єорлує єўлидаги чўп билан ер чизиб ўтирган эди,
бошини кўтарди.
– Сизни бир ўй безовта єилиб турибди. Бу таєсирлар
мени динга єайтаргани келган деб хаёл єиласиз. Бу хаё-
лингиздан кечинг. Мен сизни исломга даъват єилмайман.
Шукриллоіким, жоіилият даври оёєлади. Ислом мана бу
оєар сувдек іаёт элтувчи дарёдурким, ташнаком кимсалар
унга интилгайлар. Имон ва яхшилик тилаган, поклик ва
67

www.ziyouz.com kutubxonasi
савоб излаган іар бир банда борки, муродини исломдин
топкай. Ислом бамисли бир улу½ дарахтдирким, анинг
мевалари беадад. Баъзи дилозор, очкўз золим имомлар
чин мусулмон эмас, балки шайтони лаъинга єўл берган-
лардир. Аллоі буларнинг жазосини бергай.
Єорлуєнинг єайсарлиги тутди.
– Іузур, таєсир, гапингизни бўламан, ил... (у эски
одати бўйича илоё, деб юборишига оз єолди) ишєилиб
дардингиз бўлингай. Бундин чиєди, биров мени уриб-сўкса
чидашим карак, ½иринг демай, мўйнимни ийиб турай, ов-
зимдаги нонимни юлиб олсаям, єуллує таєсир, энди нон
емайман, деб очимдин тиришиб ўлишим керак экан-да?
Мен бунга рози эмасман. Єўл кучинг билан эл єатори кун
кўрай десанг, єўймаса, іар куни бошингда Єуръон оятини
таёєдай ўйнатиб турса... Бундай динни не єиламан? Дини
ислом биздай усти юпун, оё½и яланг, єурсо½и оч кимса-
ларни ёєлаши каракми, йўєми? Єуръон ким учун ёзилган
ўзи? Ёл½он муллалар учунми ё іамма учунми?
– Єуръони карим Аллоінинг сўзи. Ул барчага вожиб.
Шоіга іам, гадога іам. Алломага іам, авомга іам, ав-
лиёга іам, дарвишга іам. Бир диёнатсиз єози, сотєин
муфтий, нодон мулла, баднафс оєсоєол ислом кўзгуси
эмас. Осмондан ём½ир ё½са, жумла олам баіра олади,
єирларда турфа гиёілар кўкариб чиєади. Бу кўкатлар
ичинда мана бу меіригиёдек одамга маліам бўладигани
іам, тотсангиз заіарлаб ўлдирадигани іам бўлади. Худди
шундоє, тўєєиз фалак эгаси одамларни іам яхши-ёмон
єилиб яратмиш. Бири доно, бири жоіил, бири сахий,
бири єурумсоє, бирининг кўзи тўє, бириники оч. Бири
єаноат соіиби, ўзгаси нафс бандаси, бири іаё билан ан-
дишадин либос кийган, та½ин бири шармандаликни касби
іол єилиб олган... Не чорангиз бор? Сиз бир каззоб
имом туфайли диндан чиєибсиз. Бундан ул каззобнинг
гуноіи камаймади, сизнинг-да, єимматингиз ортмади.
Имом сизни хўрлаган бўлса, билингки, ул эл орасида
єар½ишга єолди. Мазлумнинг илтижоси іаргиз мустажоб
бўлгай. Кентингизга бориб єози билан имомнинг бугунги
іолатини суриштиринг. Ё имомликдин єувилган ё бир ба-
лога гирифтор бўлган. Бир ½арибни йи½латган золимнинг
кулиб юришини Аллоі хуш кўрмагай. Ал-єасосул минал
іає, іар кишига ажру мукофот бор.
68

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Ўмаса не єил дейсиз?! — єорлуєнинг хуноби ош-
ди. – Бошимни тошга уриб ёрай десам, икки норасиданинг
уволига єосам.
– Туркнинг маєоли бор. Адашсанг – кўпчилик билан
адаш, дейди. Кўриб турибмиз, бир йилда гадо бўлибсиз,
икки йилда адо бўласиз.
Єорлує бир нима демоєчи бўлиб о½из жуфтлади. Шу
пайт олисда от кишнади. Єорлує ялт этиб ўгирилди,
сувнинг нариги бетида саман от минган оє єалпоєли бир
киши турарди. Саман ер тепиниб кўкка сапчийди, суворий
тизгинни тортиб бир єўлини іавода ўйнатиб іайєирди:
– Іе-ей, єор-лу-ує! Жонинг бо-орму-у?!
От та½ин чўзиб кишнади. Отлиє такрор товуш берди:
– Іа-іа-іў-ў-ўй!!.
Єорлує йигит ир½иб турди. Ранги дув єизарди,
кўзларида тўсатдан ½азаб чаєнади. Тўрт сакраб сув бўйига
борди. Соіилдаги кишига бир тикилди-да, єўлларини о½-
зига карнай єилиб жавоб єайтарди:
– Жо-о-он!.. Іа-іа-іай!..
Илдам изига єайтди. У ёє бу ёєєа аланглади.
– Іузур, таєсирлар, – деди іовлиєиб, – ман бормасам
бўлмайди. Єорлуєєа бало келибди. Мен кетдим.
У елиб ичкарига кирди. Нималардир тараєлади.
Єорлує билагига катта ўрма єамчи ўтєазиб чиєди. Капа
сиртидан чилвирни олиб, тез-тез белига бо½лади. Кумуш
баркашдек ялтираб турган офтобга шоша-пиша эгилиб
салом берди-ю, лўкиллаб сой бўйига єараб кетди.
Тў½ри бориб ўзини сувга отди. Соіилдаги суворий унга
пешвоз юрди. Єорлуєни ортига мингаштирди, саманига
єамчи босди. Улар бир зумда кўздан ½ойиб бўлдилар.
– Нон талашгани кетдилар, – деди Шайх ўзига ўзи
гапиргандек. – Єорлуєнинг кўзи тўє, єорни оч, Рукнид-
диннинг єорни тўє, кўзи оч. Ё, раббий!
Уч зиёратчи дуо єилиб ўринларидан турдилар. Іаз-
ратнинг кўз олдидан іозирги манзара кетмай єолди. У
єорлуєни чорлаб келган суворий исёнчилардан эканини
сезди. Икки кундирки, Рукниддин ўз халєи билан жанг
єилади. Ердан бош кўтармай, єалъа сари о½ир одим
ташлаб бораркан, Шайх кўнглида хаёллар кезади. «Ё,
раббий! Наіот тўєлар билан очлар жанги то абад давом
этса? Одам зоти мунча бешафєат! Ахир єашєир іам
69

www.ziyouz.com kutubxonasi
тўйса, о½зидаги луємасини єавмига илингай. Одам бола-
си ўзидин ортса, бировга бермакдин єиз½онар, емай-ич-
май чиритгай, ерга кўмгай, молга бергай, илло муітожга
лозим кўрмас. Раббано! Бир іикматингга аєлим етмай
ўртанурман. Єайсики инсон илму ирфон эгаллаб мул-
ло бўлди, олим бўлди, ул ўзини ўзгалардин бир єарич
баланд єўйди. Нафсига эрк берди. Турлук-турлук кий-
макка, тотлиє-тотлиє емакка интилди. Бировнинг ризєига
илик чўзди. Элдин уёлмади, Аллоідин єўрємади. Билъ-
акс, кимики кўнгил кўзи сўєир эрса, мактаб кўрмаган
омий бўлса, эмгак остида кун кечирса, ул киши єаноатни
ўзига зийнат деб билди, іаромдин іазар єилди. Бир нон
топса, ярмини муітожга илинди, имонини сотмади. Наіот
замондин замон ўтиб уламо бирла фуєаро орасидаги бу
тахлит ихтилоф давом этса? Улуснинг кўз тиккани ўшал
олимлар эмасми?! Єўли єадоє, оё½и яланг, єурсо½и бўш
эмгакчини, кўзлари ёшлиє етим-есирни хону беклар зул-
мидин іимоя этиб, жонларига маліам бўлади½он ким
ўзи? Аіли илм, фазлу камол соіиблари эмасму? Халє
аларни фарзандларим демиш. Баски, ўз ота-энасининг
дардига дармон бўлмоєдин бош товлаган гумроіларни
не деб атагаймиз? Аліазар, оєпадар! Йўлдин адашган
бандаларингни кўксига инсоф ва диёнат уру½ини сочєил,
парвардигорим, сендин бўлак кўмакчим йўє, сен ўзинг
меірибонсан, ёл½из сенга си½инамиз...»

ЄОРАДОВОНДАГИ ЖАНГ
8- ф а с л
Ўзинг мадад бергил, ёда тош,
Отлиє эмас, пиёдаман, ёда тош...
Мажусийларнинг єадимги єўши½и

Рукниддин Шайх билан омонат хайрлашгандан кейин


уч кунгача унинг іузурига етиб келолмади. У єорлуєлар
исёнини бостириш учун Єорадовон этакларига жўнаб кет-
ган эди.
Єорлуєлар юрти асли Марєа билан Єулондан нарида,
Болосо½ун музофотида эди. Лекин улар Исфижоб вило-
ятида іам анча-мунча яшар, миришкор деієон, абжир
70

www.ziyouz.com kutubxonasi
чорвадор эди. Тўрт йил бурун єорахитойлар бостириб
келганда улар ерликлар тарафини олди, єир½ин-баротга
єатнашмади. Бироє, єорлує деса, Рукниддиннинг елкаси
тиришарди, уларнинг бари бир гўр, тили бошєа, дили
бошєа, деб жини суймасди. Шу хаёлдами, ўз яєинларига
сувлик семиз ерлардан иєтидо – іадя тарзида мулк
таєсимлаганда єорлуєларнинг азалий экинзорларига іам
кўз олайтирди. Уларнинг ота мулкларини кесиб-єирєиб
єўлларини калта єила бошлади. Єорлуєлар бунга норози
бўлишди-ю, тишларини тишларига єўйди.
Єорахитойлар ма½луб Исфижобдаги іар бир хонадон-
дан товон тариєасида беш-ўн динордан солиє ундирарди.
Устига-устак, Рукниддин янги солиєлар жорий єилди. Бу
єорлуєларга іаєорат бўлиб туюлди. Кентларда ½алаёнлар
кўтарилди. Уру½ оєсоєоллари маслаіат єилишиб, Рук-
ниддинга сов½а-салом билан элчи юбордилар. Іокимни
муросаю мадорага, инсофга чорладилар. Буни Рукниддин
ожизлик, єўрєоєлик белгиси деб англади. Єорлує элчи-
сининг кўз ўнгида єимматбаіо іадялар – хитойи шойилар,
бухорий зарчопонларни ўтга ёєтирди. Элчининг соєол-
муртини єирдириб сазойи єилиб жўнатди. Шарт єўйди:
«уч кун ичида єишлоєни бўшатиб Кулонгами балогами
кўчасанлар, бўлмаса, уйларингни ўтга бериб, мана бу
латта-путтадай кулини кўкка совуражакман». Вилоятнинг
турли шаіарларида яшайдиган єорлуєлар Рукниддиннинг
бу жоіиллигидан дар½азаб бўлиб єўлларига єурол олди.
«Мард бўлсанг – эртага Єорадовонга кел, сенга сў½ишни бир
ўргатайлик!» деб хат йўлладилар. Рукниддинга асли шу
керак эди. Ёнига эллик чо½ли сара туркман йигитларидан
тузилган жангчиларни олиб пешинга яєин Єорадовондаги
дўланазорга єараб кетди. Дўланазор атрофи очиє майдон,
бир томони довонга туташ, бир тарафи тор ўзакка бориб
таєаларди. Рукниддин оє отининг жиловини єаттиє-єаттиє
тортади, бедов осмонга сапчийди, гўё у іам эгаси каби
урушга хумордек безовта типирчилайди.
Ўзак томонда бир тўп єорлує кўринди. Уларнинг
йигирма-ўттиз чо½лиги отлиє, хачир, эшак минганлари
іам бор, аммо аксарияти пиёда эди. Єорлуєларнинг
єўлларида чўємор, сўйил, іатто ё½оч айри кўтарганлари
іам кўринарди. Исёнкорлар даранинг у бетида тўхтадилар.
Бир ерга жам бўлиб нималарнидир маслаіат єилишди.
71

www.ziyouz.com kutubxonasi
Тўдадан бир єизил отлиє ажраб чиєди. Іоким томон
яєинлаб келди. Ўзакда бир єулоє сув оєарди. Отлиє
ариє бўйида тўхтади. Єўлларини о½зига карнай єилиб
єичєирди:
– Іў-ўв, мирзолим, кеш ўсаям аєлингни йи½на! Сўзингни
єайтиб ол! Соли½ингни тўлайик, юртимизга кўз тикма! Бу
ерлар Самарєанднинг ерлариямас, єорахонлардин бурун
іам бор эди. Йўє, десанг, ке, сў½ишамиз, о½ангга ўхшаб
киргани тешик тополмай єоласан, іе-ей, бола!..
«Бола» деган сўз Рукниддиннинг іамиятига тегиб кет-
ди. У садо½ига єўл чўзди. Сулі таклиф этиб сув бўйида
турган єорлуєєа єараб ўє узди. Ўє визиллаб бориб эл-
чининг ёнидан ўтди-ю, єари дўланага санчилди. Отлиє
єорлує ортига чекинди. Икки єўлини кўтариб єавмларига
ўгирилди. Баралла, «Овмин! Тангри тош ўзи ёрлаєаб
золимнинг о½зидин єони кесун!» деган хитоб эшитилди.
Шу заіоти исёнкорлар ёпирилиб сувнинг бу бетига кўчиб
ўта бошладилар.
Туркман йигитлар єилич ялан½очладилар. От ўйнатиб,
чўєморларини іавода силкиб, ё½оч айриларини чўзиб
іай-іайлаганча сув кечиб ўтаётган єорлуєларга пешвоз
чиєдилар. Рукниддин орєароєда, ясси тепаликда турар-
ди. У ил½ордаги тўриє от минган єорлуєнинг кўкрагини
мўлжаллаб ўє отди. Єорлує шалоплаб сувга йиєилди.
Буни кўриб исёнкорлар уввос тортди. «Іе-ей, єорлу-ує,
жонинг бор-му?!» дея бу єир½оєєа бостириб ўта бошла-
дилар. Туркман йигитлар отларига єамчи босди. Юзма-юз
жанг бошланди. Аскарлар, аввал єорлуєларнинг суворий-
ларини бир ёєлик єилиб олайлик, деб ўйлашдими, жайда-
ри от, хачир минганларга іужум єилди. Бир аскар елиб
бориб отлиє єорлуєнинг кўкрагини мўлжаллаб найза отди.
Єорлує бош эгиб єолди, найза тўрт єадам нарида жанг
єилаётган туркман йигитнинг елкасига санчилди. Омади
келган єорлує найзалик аскарнинг єўлидаги єиличини
уриб туширди. Чаєєон эгилиб, єилични єўлига олди.
Жанг тобора авжига чиєди. Єорлуєлар гоіо-гоіо
баєириб-чаєириб бир-бирини руілантирар, «Бос, єор-
ли½им! Єоч, номард! Етган еринг шу бўлди! Ё Ватан, ё
ўлим!» дея дарани янгратарди.
От туёєлари остида бир неча єорлуєнинг ўлиги чўзилиб
єолди. Аскарлар жасадлар кўкрагига найза санчиб, та½ин
72

www.ziyouz.com kutubxonasi
су½уриб олар, куз офтобида найза учида ялтиллаб тур-
ган исёнкорлар єонига телбаларча кулиб боєар, отлари-
га устма-уст єамчи босиб, пиёдами, отлиєми танламай,
єорлуєларни гир айлантириб саваларди.
Чўємору сўйилга умид бо½лаган єорлуєлар єилич-
єалєон, ўє-ёй билан єуролланган босєинчи аскарлар ол-
дида ожизлик єилди. Уларнинг отлари, хачирлари нобуд
бўлган, ўн-ўн бештача суворийни іисобламаганда аксарият
пиёда бўлиб єолган эди. Исёнкорлар отдан тушиб, белла-
ридаги арєонларини ечдилар-у, єилич ўйнатиб бостириб
келаётган аскарларнинг рўпарасига туриб олдилар. Аскар
энгашиб єилич ураман, деганда єорлує чўємор билан от-
нинг калласига солади, сўнг єулочкашлаб арєон отади.
Аскар чилвирга ўралиб, тўрга тушган беданадай бўлиб
єолади. Єорлує уни силтаб ерга єулатади-ю, єўлидаги
єиличини тортиб олиб, дарров калласини узади. Іаш-паш
дегунча ºўрує тузоєдан етти-саккиз навкар ер тишлаб бо-
шидан жудо бўлди. Ерда думалаб ётган аскарларнинг от-
лари кишнаб, жанг суронидан овлоєєа єочди. Энди Рук-
ниддин бошлиє бир тўда навкарлар іам чилвир тузоєдан
чўчиб пиёда бўлиб олишди. Улар єорлуєлар билан якка-
ма-якка олишувга киришдилар. Айри билан чўєморнинг
бесўнаєайлиги, сўйилларнинг о½ирлиги єорлуєларнинг
тинкасини єуритди. Бунинг устига єорлуєлар умрбод би-
ров билан уришмай меінат орєасида кун кечирган, іарб-
зарб сирларидан бехабар эдилар. Рукниддиннинг сарбоз-
лари исёнкорларни жазолаш учун махсус тайёрланган,
бўйдор, абжир, одам ўлдириш машєини олган єотиллар
эди.
Намози асрга бориб іар икки тарафдан єўли кесил-
ган, ўє еган, чопилган ярадорлар кўпайди. Оєсув єизил
єонга бўялди. Бирор соатдан кейин Рукниддиннинг єўли
баланд кела бошлади. Єорлуєлар Єорадовонга чекин-
дилар. Энди уларнинг нажоти ёл½из яда тошдан эди.
Рукниддин іам ўзини андак совитди, сувда бет-єўлини
чайиб тин олди. Жанг майдонини кезиб чиєди. Аскарла-
ридан беш-олтитаси ўлиб ётар, яна бир нечтаси дўланага
суяниб инграб ўтирарди. Аммо єорлуєларнинг жасади
кўринмасди. «Єани улар, єавмлари еб єўйганми?» деди
Рукниддин хуноб бўлиб. Єорлуєлар шаіид бўлганларни
тошлар кавагига яшириб кетган, кейин келиб кўмишни
73

www.ziyouz.com kutubxonasi
мўлжаллашган эди. Ярадор биродарларини эса орєалаб
олиб кетишди. Єорлуєлар довон ўртасида бир замон дам
олдилар. Улар энди хотиржам эди. Бу халоскор довон
уларни неча бор фалокатлардан саєлаб єолган, іозир
іам золимнинг єасдидан асраб єолишига ишонишарди.
Єорлуєларнинг умиди – яда тош. Рукниддин келгинди,
аскарлар ёлланма. Улар сирли довоннинг кароматини
билишмайди. Шунинг учун тепадан туриб тош думалат-
дилар. Єозондай єора тош Рукниддиннинг олдига бориб
тушди. Рукниддин ир½иб турди. Тепага єараб пўписа
єилди.
– Іей, іайвон, іозир чиєиб бор½айман! Энангни то-
полмай, єуз½унга ем бўл½айсан, іароми!
Тепадан кофар Самад товуш берди:
– Эркак бўлсанг, мунда чиє! Ўлигингни санаб бўл-
дингми, іезалак?
Рукниддин єолган-єутган жангчиларини тўплади. Єирє-
єа яєин экан. Ўзи сапчиб отига минди.
– Босдиє, лочинларим! Іар єорлуєнинг бошига минг
тилло бераман! Султонлиє сўзим! Бу іаромзодаларнинг
ёсти½ини єуритганга уларнинг іовли-ери, аіли аёли муко-
фот! Лочинларим, шерюрак бўлинглар, ½озий бўл½аймиз,
½озий!
Аскарлар орасида Исфижоб вилоятидан Эртў½он мер-
ган іам бор эди. У Рукниддинни йўлдан єайтармоєчи
бўлди.
– Тўрам, шу тов½а чиємайлик. Ёв єочди, єувсак бало-
га єоламиз. Бу тов½а отда чиєиб бўлмайди. Іосияти йўє.
Рукниддиннинг кўнглига шубіа оралади. «Єазисан,
єартасан, ахир аслингга тортасан. Мерган шу ерлиє,
єорлуєнинг тарафини олади-да».
– Сиз кимдин нон ейсиз, биздинми ё анов муттаіам
єорлуєданму?
– Аліамдулиллоі, сиздин нон еймиз, тўрам... Шу
важдин тов½а отда чиємайлик, дедим. Йўє, чиєаман, де-
сангиз туё½ига кигиз бойлаб олайиє.
Рукниддиннинг жазаваси єўзди:
– Мен пишак эмасман писиб чиєади½он! Учса юлдуз-
га етадиган ар½умоєларим бор. Булар чу деганда товни
ун єилиб майдалаб ташлайди! Єани, эранларим, номард
єорлуєнинг устига солдиє! Илоіим, улу½ та½ойим Султон
74

www.ziyouz.com kutubxonasi
Санжарнинг музаффар кунларини берсин! £озий! Худо
ёр, ½озий бўл½аймиз, ½озий!..
Рукниддин єилич ўйнатиб довонга от солди. Унгача
кун ботди. Єорлуєлар довон ичкарисига кириб пистир-
мада пойлаб турдилар. Уларнинг кўнгилларида єўрєув,
умид, тилларида илтижо: «Эй, муєаддас яда тош! Биз
½арибларга раіминг келсин! Золимнинг жазосини бер!
Жужуєларимизни етим єилиб єўйма. Си½инганимиз ўзинг-
сан. Яда тошим, яда тошим, халоскорим, ўзинг мадад
бер, яда тошим!..»
Єирє отлиє довонга кўтарилди. Шу пайт ажиб іол юз
берди. Отлар туё½идан ўт чаєнади. Тошлар єасирлади,
атрофни аввал оє тутун, сўнг єорамтир туман єоплади.
Бирдан єаттиє шамол эсди. Гир атрофни зим-зиё булут
чул½ади. Аскарларнинг кўзи тиниб, єайга от суришни
билмай єолдилар. Єора туман єуюєлашиб ём½ир томчи-
лади. Іадемай, шариллаб жала єуйди. Отлар типирчилаб
кишнади, шамол кучайди, ём½ир дўлга айланди. Отлар
туё½идан чиєєан бў½иє товуш, дўлнинг тошга урилиб
ваіимали шаєиллаши, зулумот єорон½илик навкарларнинг
юрагини ёрай деди. Улар єайга єочишни, тарновдан ту-
шаётгандек шаррос єўйиб турган ём½ир зарбидан не илож
єилишни билолмай довдираб єолдилар.
Дўл тиниб, майдалаб ём½ир ё½а бошлади. Ер балчиєєа
айланди. Довон со½тупроєли эди, у лаізада елимга ўх-
шаб, отлар туё½ини ерга михлаб єўйди. Аскарлар «бу
ланъати тов-тошдин» єутулмоєчи бўлиб, отларига єамчи
уради, аммо ар½умоєлар нечо½ли силтангани билан худди
юмронєозиє инига тушиб єолгандек оёєларини тортиб
ололмайдилар.
Ярим соатларда жала тинди. Булут тарєади. Кун
ёришди. Аскарлар отларининг жиловидан тутиб, учта-
тўрттадан ½ужанак бўлиб туришар, іозиргина бошларига
тушган савдодан лолу карахт эдилар1.
Рукниддин ма½луб бўлганини бўйнига олди. Индамай
отининг бошини бурди. У навкарларининг тўєєизтасини
йўєотган, «юлдузни урадиган» ар½умоєларининг ярмидан
айрилган эди.
1
Єорлуєлар элидаги бундай іодисани Беруний бир китобида ёзиб
ўтади. У яда тошни «іажар ул-жалиб ул-матар» дейди. Бу тошга те-
мир буюм тегса, даріол іавони булут єоплаб ём½ир ё½иши мумкин экан.
75

www.ziyouz.com kutubxonasi
Хуфтон палласи ½озий бўлолмаган іоким хос навкар-
ларини эргаштириб єалъага єайтди. Дарвоза таєа-тає
берк эди. Товуш берди. Дарвозабон бўса½ага келди-ю,
аммо эшикни очмади. «Оч эшикни, ит ули, мен Рук-
ниддинман!» дея іайєирди. Бироє то кутвол келмагунча
дарвозабон зулфинга калит солмади.
Кутвол тошчироє тутиб Рукниддинни кўрди-ю,
іокимнинг авзойидан чўчиб четланди. Ма½лубларни ичка-
ри ўтказди. Дарвозани єулфлади. Сўнг иккиланиб Рук-
ниддинга єо½оз чўзди.
– Бир єаландарнамо кимса іали оєшом келиб бериб
кетиб эди, жанобларига аталган экан...
Хат-пат ўєишга іозир Рукниддиннинг тоєати йўє эди.
– Ўєи! Не арз экан? – деди отда туриб. Кутвол липпа-
ни йиртиб, тошчироє ёру½ида іижжалаб ўєиди: «Номард
Рукниддин! Ў½лингни ахтариб овора бўлма. У бизнинг
єўлимизда. Эртан єайта сў½иш єиламан, деб уринсанг,
жонини ол½аймиз. Сени єочир½он єорлуєлар...»
– Аблаі! – деб баєирди іоким ва гўё хатни єасоскор
єорлуєлар эмас, мана бу титраб-єаєшаб турган кутвол
ёзгандек унинг боши-кўзи аралаш єамчи тортиб юборди.
Бир хаёли, яна дарвозани очдириб, ёнига юз аскарни
олиб єорлуєлар элига бостириб бормоєчи, уларни текис
єатли ом єилмоєчи эди. Кейин шаідидан єайтди. Аввало,
ўлардай іолдан тойган, єолаверса, етти хуфтонда ухлаб
ётган єишлоєєа бостириб кирса бутун эл-улус ўнгида
обрўси тўкилишини ўйлади.
У тў½ри ўрдага борди. Ичкари кириб ечинди.
Мўйнали иссиє либосларини кийди. Кетма-кет шароб
чаєиртирди. Шаробни косалаб ичди. Довонда, єора
булут тагида, жалада музлаб єолган навкарларига іам
узлуксиз май ичирди. Тонгга яєин маст-аласт бўлиб
ёнбошлаб єолди.
Кўзини очганида бомдод намози ўтиб кетган эди.
Эшико½аси кумуш баркашда хат олиб кирди. Рукниддин
ўрама єо½озни очиб, хатга мастона кўзларини тикди.
Сармаст кўзлари каттароє очилди, юраги урди. Мактуб
икки о½изгина, илло, фироє ўтида куйиб турган дили-
га маліам бергувчи эди: «Іоким жаноблари болангизга
раім єилдик. Сиз іам кўнглингизни кенг єилинг энди.
Ў½лингизни Яссавий пиримнинг єўлидан ол½айсиз».
76

www.ziyouz.com kutubxonasi
Рукниддин, тўн½ичимдан айрилдим, єорлуєлар кеча-
ги маййитлар эвазига ў½лимни жувонмарг єилади, деб
єўрєєан эди. Умид тарк эта бошлаган вужудига єайта
жон киргандек бўлди. Шитоб билан ўрнидан турди. Єарс
урди. Эшико½аси кирди.
– Кутволни чорланг! – деб баєирди іаяжон ичида.
У Шайх іузурига єалъа дар½аси – кутволни юбориб,
ў½лини тилаб олмоєчи эди. Кутвол киргунча ўйга тол-
ди: «Єорлуєлар Фазлиддинни бекорга Шайхнинг олдига
олиб бормаганлар. Іокимнинг ўзи эланиб келсин, деган.
Бормасам-чи? Ў½лимни бермайдими Шайх? Нега бермас
экан, фарзанд кимники?».
Унинг жиз½анак бўлиб турган кўксида икки туй½у
жой талашади. Бири, бор, ў½ил нигорон бўлиб бандилик-
да ётибди, дейди. Аммо азалий ½урури оталик меірига
бўй бермайди. «Борсанг, Іазратнинг єаірига йўлиєасан.
Сени єотилликда айблайди».
Кутвол кирди. Унинг кетида Исфижоб єозиси Зуі-
риддин іожи кўринди. Рукниддин кутволга єўл силтаб
жавоб берди-ю, єозини ёнига чорлади. Дардини айтди.
«Шу єария не деса, маслаіати билан иш єилай».
Єози гапни калта єилди:
– Эгилган бошни єилич кесмас, тўрам. Пиримни зиё-
рат єилиб фарзандингизни дийдорига тўйсангиз, бир йўла
икки савобга ноил бўл½айсиз.
Рукниддин єаторига єози калонни, икки хос навкари-
ни олиб, Ўрдадан чиєди. Хонаєоі ўрдага ёвує бўлгани
учун пиёда йўлга тушди.

ЗИКР ОЛДИДАГИ ІОДИСА


9- ф а с л
Муіаммад алайіиссалом демишларки,
уч нарса одамни іалок єилади: хасислик,
очкўзлик ва кибру іаво.
Іадис

Орадан икки кун ўтди. Жумъаи муборак. Хонаєоі


іовлисида зикрга тайёргарлик кўрилмоєда. Одатда дар-
вишлар эрта кўкламдан то єора кузгача Дашти Єипчоє
бўйлаб тариєдай сочилиб кетар, фаєат меіржон охирида
77

www.ziyouz.com kutubxonasi
ё єиш бошида хонаєоіга тўпланар, єишни тиловат, зикр
билан ўтказар, іар ким салоіиятига єараб етти маєомни
ўтмак умидида бўларди. Сўфийлар тариєатига кўра,
ишєи илоіийга етиб, іусни мутлає – Аллоінинг васлига
етмоє учун етти маєомни босиб ўтмоє шарт эди. Булар
єуйидагилардир: биринчидан, тавба, яъни яратганнинг
олдида гуноілари учун тавба-тазарру єилиш, муножот ва
єасам. Иккинчидан, вараъа, яъни поклик. Бу маєомни
ўтган солик іалол билан іаромни ажратиб олиши, биров
берадиган текин луємага эмас, єўл кучи билан топадиган
неъматга ишонмо½и лозим. Кейинги маєом зуід, ёинки
тийилиш. Зуід этган дарвиш аввало нафсини тиймо½и,
яхши либослардан, тотли таомлардан, аіли аёлдан, хуллас,
бу фоний дунёнинг ўткинчи лаззатларидан йироє юрмо½и
даркор. Шу йўл билан сўфий тўртинчи маєомга етиб,
фаєр ёхуд мискин унвонини олади. Сўфийлар іалєасида,
«Фаєирликда тирик бўл, тирикликда фаєир бўл!» деган
іикмат юради. Улар Муіаммад алайіиссаломнинг «Ал-
фаєр – фахри» (фаєирлик фахримдир) деган іадисини
ўзлари учун бўйинтумор деб биладилар ва унга єаттиє
амал єиладилар.
Бешинчи маєом — сабр. Мурид туну кун Аллоідан сабр
тиламо½и, ўз иродасини єўлга олиб, вужудини, єалбини,
руіини сабру сукут ила зийнатлаши лозим. О½риєєа
сабр, озорга, хўрликка сабр, бало-єазога сабр, сабр ва
яна сабр... Сабру бардош уни олтинчи маєомга – тавак-
кулга элтади. Энди зоіид ўзини буткул Аллоінинг их-
тиёрига топширади, ёл½из парвардигорининг маріаматига,
лутфу карамига суянади. Аллоі таоло іам ўз банда-
сининг ½амини ейди. Ана шунинг учун іам сўфийлар
лафзида, «Ал-сўфи ибнал ваєт», деган калима мўътабар
калимадир. Таваккули Аллоіга берилган сўфийлар омо-
нат нафас – нафаси карбунни муєаддас биладилар, улар
ўтар-кетар бу дунёнинг ½ам-андуіларию можароларини
кўзга илмайдилар, билъакс, ёл½из Аллоінинг ишєини ёд
этиб шу соат, шу даєиєа, шу лаіза учун шукр єилиб
яшайдилар.
Ниіоят, узоє йиллик азиятлардан кейин сўфий
сўнгги босєич – ризога єадам єўяди. Ризо – тобелик,
Аллоінинг іукмига бўйин эгиш. Бу іолатни сўфийлар
шундай шарілайдилар: ту½илмоє бор, ўлмоє бор. Де-
78

www.ziyouz.com kutubxonasi
мак, іаёт билан ўлим орасидаги фурсат бизга омонат
берилган. Омонатга хиёнат бўлмасин, десанг, руіингни
покла, ўзингни ёмон хислатлардан халос єил. Іар бир
кимса ўзини яхши хулєлар билан зийнатласа, жамики
инсоният софланади, дунёда инсоф, адолат, имон єарор
топади ва жабр, зулм, ёвузлиє, залолат баріам ейди.
Тасаввуф аікомига кўра, чин солик «єол»ни – дунё-
вий илмларни эгаллаб, «іол» илмига ўтмо½и лозим.
Тариєатдан кейин іаєєул яєин – іаєиєат босєичи ке-
лади. Аммо іаєиєат эшигини очмоє іаммага іам на-
сиб єилавермайди, бунинг учун инсонда буюк руіий
єувватдан ташєари авлиёлик нишонаси іам бўлиши ке-
рак эди. Фанофиллоі деб аталмиш энг олий маєомга
ноил бўлган зот – жисман ерда, єалбан самода, малои-
калар оламида яшайди гўё. Бундай мартабага муяссар
бўлганлар учун замон билан маконнинг фарєи єолмас,
улар єушлар, іайвонлар тилини билар, атроф борлиєда
рўй берадиган іодисаларни олдиндан башорат єилишга
єодир эдилар. Арабларда Жунайд Ба½додий билан Боя-
зид Бистомий, форсда Юсуф Іамадоний, турклар элида
Шайх Аімад Яссавий ана шундай авлиёлардан эди.
Муітарам ўєувчим! Дарвишлар, ва умуман, пиру мур-
шид, зикру сано іаєидаги іикоямизни сўнгги фаслларга
єолдириб, яна хонаєоіга єайтайлик.
Шундай єилиб, хонаєоіда зикрга тайёргарлик кўри-
ларди. Хонаєоі ташєи, ички іовлилардан иборат. Ташєи
іовли мўъжазгина, бу ерда хонаєоі бошєарувчиси
Исмоилхўжа оиласи билан истиєомат єилар, сулукка бош
уриб келган ёш солик-толибларнинг ош-сувига єарайдиган
баковуллар іам шу ерда турардилар. Ички іовли кенг,
іар тарафи камида етти юз єадамдан келарди. Киравериш-
да, ўнг тарафда єиблага єаратиб солинган масжид. Іовли
ўртасида саккиз єирралик улкан іовуз. Этак томонда
бир-бирига туташ катта-кичик іужралар. Іали айтгани-
миздек, толиблар ёзда хонаєоіга оёє босмас, битта-яримта
бемор дарвишни іисобга олмаганда то кеч кузгача кент-
лар, овуллардан бери келмасди. Не чораки, тўрт кундан
буён худонинг бу суюкли бандалари – дарвишлар хонаєоі
іовлисидан тўрт іатлаб чиєолмайди. Муштоє бўлиб зи-
кри султонийни кутади. Шайх ул-машойих фатво бериб,
зикр бошланса-ю, руіни поклаб, та½ин бепоён кенгликлар,
79

www.ziyouz.com kutubxonasi
азамат то½лар єўйнига, сарин еллар ўйнайдиган бо½лар ва
шарєироє сойлар бўйига отланишса! Ям-яшил сабзаларни
тўшак, тошними, ё½очними ёстиє єилиб ўрганган іур фик-
рли озод єушлар – дарвишлар учун кенг іовли єафасдек
торлик єилаётган эди. Улар тўп-тўп бўлиб баланд девор
тагида куншувоєлаб ўтирар, саріовуз ёнида ложувард
сувга термилиб турар, ёки чет-четда ёл½из-таніо іолда
зикрда айтиладиган шеърлар – Яссавий іикматларини пи-
чирлаб юришарди. Хуллас, хонаєоі іовлисида зоіиран
бир осойишталик іукмрон эди.
Бу сукунат тўсатдан бузилди.
Іовлига тўрт єуролли йигит от чоптириб келди. Ик-
кита йигит ташєарида єолди. Учинчиси, бошига єора ли-
бос ўраган, ёнбошига ханжар таєєан, белини чарм камар
билан бо½лаб, оё½ига узун єўнжли этик кийган гавдали
йигит отдан ир½иб тушди. Жиловини шеригига тутєазди
ва унинг олдига ўнгарилган болани даст кўтариб олди.
Бола саккиз-тўєєиз ёшларда, єопга солинган эди. Навкар
йигит болани єопдан чиєариб икки панжасига єўйди,
худди мева тўла баркашни кўтаргандек єўлларини ол½а
чўзганча іовлига єараб юрди. Унинг важоіатини кўриб,
гангиб юрган дарвишлар іам йўл берди, баъзилари, «Бу
занжи єайга бораркин?» дегандек, унга эргашди.
Бола кўтарган барзанги іовуз ёнига келиб тўхтади.
Атрофида аланглаб турган дарвишдан ўда½айлаб сўради:
– Іув, инсон, Яссавий пиринг єайда?!
Дарвиш гарангсиб єолдими, индамади. Єора либосли
йигит баєирди:
– Іув, карєулоє, нимага миє этмайсан? Яссавий пи-
ринг єайда, деб сўраб турибмен сендин!
Дарвиш єўлини чўзиб тўрдаги іужрага ишора єилди.
Аскар катта-катта єадам ташлаб тўрга єараб юрди. Бола
бир-икки типирчилади. Йигит парво єилмади, боланинг
бетига єаттиє туфлаб єўйди-да, тў½ри іужрага етиб, ич-
кари кирди. Кўзи єорон½иликка ўрганмаганликданми, ич-
каридагиларни ажратолмай, бўса½ада бир нафас тек туриб
єолди. Ниіоят, давра єуриб ўтирган єарияларга кўзи
тушди. Улардан иккитасини танигандай бўлди. Булар
тунов куни капасида чой ичиб кетган кишилар эди.
– Султоним єайсингиз бўласиз? — деди йигит, ўтир-
ганларга бир-бир кўз югуртириб.
80

www.ziyouz.com kutubxonasi
Шайх бўлажак зикр олдидан суібат єуриб ўтирган
эди. Даврадошлари – Бобо Мочин, Ашрафхон єози, Ис-
моилхўжа, яна Исфижоб уламоларидан іам бор эди.
Бобо Мочин кофар йигитни таниди, унинг бетакаллуфли-
гидан ½аши келди. Агар ёнида Шайх бўлмаганида ир½иб
туриб, кофарнинг бетига шапалоє тортиб юборарди. У
о½ир чайєалди-ю, ½азаби тилига кўчди:
– Іўв, кофар! Сени іам инсон боласи тув½онми ё
іайвондин бўл½онмисан?! Ижозат сўрамай эшикдан кириб
келдинг. Салом берсанг, тилинг кесулгайму, ноинсоф?!
Бир уриб бетингни бузайми іозир?!
Ашрафхон єози кофарни эшитиб, ёєасини чангаллади,
«навзамбилло» деб єўйди. Єорлує йигит аввалги шашти-
дан тушди. Калласини хиёл эгиб таъзим єилди.
– Оламни ёритєувчи офтоб сизларни ёрлаєасун,
таєсирлар, – деди «Ассалом» ўрнига.
– Ана энди дардингни айт, Шайхимда не юмушинг
бор эди? — деб сўради Бобо Мочин.
– Мана буни топширмоєчийдим...
Єўл-оё½и бо½лиє бола типирчилади. Бошини у ён-
бу ён чул½аб ½удранди. Ашрафхон єози гўё фахрланган
бўлиб нимтаъзим єилди ва Шайх томон бурилди:
– Іазрати Султон жаноблари бу киши бўладилар.
Єорлує йигит ишонмагандек шайхга єараб єўйди.
Жуссаси кичкина, єотма, бу½дойранг. Уст-боши іам фа-
єирона. Тунов куни биров унга «Мана бу кишим Яс-
савий пирим бўладилар» деса, бекорларнинг бештасини
айтибсан, аімоє єилма, дерди. Авлиёлар авлиёси іам
шундоє... жайдари одамга ўхшайдими?
Єорлує йигит болани тап эткизиб Шайхнинг олдига
єўйди. Шайх бу ким, деб сўрамади. Єорлує энди гапга
о½из жуфтлаган эди, Шайхнинг ўзи сўз очди:
– Рукниддиннинг фарзандими?
Єорлуєнинг ранги бўзарди. «Єайдин билди, мендин
бурун отаси хабар єилганмикан?»
– Танидингизми, таєсир? – деди кофар каловланиб ва
Шайхнинг кўзига довдираб боєди.
– Бу болани илгари кўрмаганман, – деди Шайх – сиз
буни отасига єасдма-єасд гаровга олиб келгансиз, тў½рими?
Єорлує энгашиб Шайхнинг этагини ўпди.
6 – Аімад Яссавий 81

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Авлиёлигингизга энди инондим. Ўзи тунов куни
кўнглимга келиб эди. Сув бошида-чи, капада. Анчайин
мулло одам... бундайин гапларни топиб айтолмас деб
ўйлаган эдим-а...
Кофар яна нимадир демоєчи эди, Шайх унинг гапини
кесди:
– Ечинг!
Йигит асир боланинг о½зидаги латтани олиб ташлади,
єўл-оё½ини ечди. Бола ир½иб турди-да, кофарга ёпиш-
ди. Йигит ўзини тортиб єолди. Барибир бола унинг
соєолидан бир чимдим юлиб олишга улгурди.
– Іей, итдан тув½он, тек тур, ўмаса єайта єопга ти-
єаман! – деб сўкинди кофар. Бола та½ин даф єилди. Ко-
фар уни итариб юборди. Бола гупиллаб Бобо Мочиннинг
тиззасига ўтириб єолди. Бобоєул уни темир панжаси би-
лан сиєиб ёнига ўтєазди. Рукниддиннинг тўн½ичи ўтирган
еридан пўписа єилди:
– Катта бўлай, энангни кўрсатаман, диндан чиєєан
кофар! Сенга ўхшаган имони йўєларни аямай єириб таш-
лайман!
Єорлує йигит унга олайиб єараб єўйди. Шайх болани
олиб кетинг, дегандек имо єилди. Іовлидан бир ходим
кирди, болани етаклаб олиб чиєиб кетди.
«Кофар Самад» бўйрага тиз чўкди. У шошиб турган
эди, икки о½из дардимни айтаман-кетаман, деган хаёлда
тамшанди. Бироє Шайхнинг кўзига єаради-ю, гапининг
калавасини йўєотди. Ичида изоси келди. Єизиє, шу би-
лан иккинчи марта ўзини йўєотиши. Іўв ўша куни, сув
бўйида ўтирганида іам шундай бўлди. Шайхнинг кўз-
ларида нимадир бор, одамга єараса, тилингнинг учида
турган гапингни тополмай, баданинг єизий бошлайди.
– Бу гўдак сизга омонат, Шайх бобо. Биз Рукниддинга
яраш-яраш єилайлик деб элчи юбордик. Номард экан, эл-
чимизнинг єулоє-мурнини кесиб єайтарибди. Єорлуєнинг
бешикдаги боласигача єириб ташлайман, дебди. Отнинг
тезагини ебсан, дедик. Дунёнинг ярмини ол½он Санжар
та½ойинг не бўлди, іўв Самарєандда шўппайиб ўтир½он
Маімуд о½анг не бўлди, бир ўйла, деб хат бердик.
Шайх бобо, сиз авлиё одамсиз. Рукниддин золим кел-
са... боласини излаб келади, биламан... агар келса, айтиб
єўйсангиз, отамиз бир – Одам Ато, энамиз бир – Момо
82

www.ziyouz.com kutubxonasi
Іавво, беш єўлини овзи½а тиємай тинчига юрсин. Биз-
нинг бир бурда нонимизни ўзимизга егизса, биз унга
тиймаймиз. Єорлує іам шу ернинг ияси. Ўтпараст бир
кофир бўлатуриб сиздин ўтинаман, бобо. Йўє, тияберса,
уйини вайрон єилиб, болаларини оловга сол½аймиз... Ана
энди, таєсирлар мен кетдим. Номард кеб єолмасин. Кел-
са, шундай азиз ерда єон тўкилади.
Єорлує бош чайєади, уф тортди. «Вой, єорлує бўлиб
ярал½он жоним-а!» деб афсус-надомат ичида чиєиб кетди.
Чорак соатлардан кейин хонаєоі іовлисига Рукнид-
дин кириб келди. Эгнида кўк мовут тўн, бошида ёєут
єадалган салла, белида тилла камар. У илгариги такаб-
бур Рукниддинга ўхшамас, улу½ бир гуноі єилиб єўйиб,
тазарру айтмакка келаётган собиє шаізодани эслатарди.
Рукниддин тош терилган улкан іовлини миннат билан
босиб, Шайх іужраси томон бораркан, оёєлари тагидан
чиєаётган товуш ½ашини келтирди. Гўё бу тошлар саси
кечаги, ўша довонда фалокат келтирган єора тошларнинг
акс садосидай юрагига ваіима, ўкинч солди. Рукнид-
дин хонаєоі тўридаги іужрага юкинди. Паст товушда
салом берди. Шайх іам оіиста алик олди. Рукниддин
єорлуєларни ёмонлади:
– Бу имонсизлар подшолик соли½ини тўламакдин бош
тортадир, пирим. Раиятни ёвдин асрайди½он єўриєчиларни
не бирла боєєайман? Сў½ин, анави кофир єорахитойлар
мазіабига кириб бир-иккитаси диндан чиєибди. Иншоол-
ло, мен белимга іазрати Алининг єиличини бойла½анман,
Шайхим.
Іоким, дини исломни ёєлаб гапирсам, Шайх ёним-
ни олар, кечаги єир½инбаротни юзимга солмас, деб
ўйлаган эди. Акси бўлиб чиєди. Шайх икки кун бада-
лида Рукниддиннинг барча єилмишларини эшитган эди.
Єора довондаги хунрезликни кофар йигит іам айтиб
берди. Шайхнинг энг ёмон кўргани мунофиєлик эди.
Мана, рўпарасида, жаннатдай бир вилоятнинг іокими
кўзини лўє єилиб риёкорлик єилиб ўтирибди. Шайх-
нинг мискин єалби жунбишга келди, даврадаги ула-
мою умаро ичида іокимнинг пўстагини єоєиб мулзам
єилмоєчи бўлди-ю, фикридан єайтди: «Садєаи сухан.
Аллоі таоло азал лойини єор½онда бу бадкирдор½а бир
чимдим инсофу диёнат насиб єилмабдими, энди ўттиз
83

www.ziyouz.com kutubxonasi
ёшли гўдакка ваъз-насиіат іайф». Ёнбошидан муштдай
халтача олиб іокимнинг олдига отди. Барча – Сулаймон-
дан Ашраф єозию Исмоилхўжагача ажабсиниб єараб
турди. Рукниддин халтачани олиб пайпаслади. Унда
єурує тупроє борлигини сезиб, єизаринди. Шайх отган
халта унга тарсаки мисол таъсир єилди. Турк авлиёси
гўё, «Кўзингга тупроє тўлганда ерга тўясан» дея таъна
єилаётгандек эди. Рукниддин єаттиє-єурує гап айтиб
юборишдан ўзини тийди, лекин ир½иб ўрнидан турди.
Остонага борганда ўгирилди:
– Мен сизни бу єадар бешафєат деб хаёл єилмагандим,
таассуф... – деди гезариб.
– Бегуноі, єуролсиз, заіматкаш, ½ариб кимсаларнинг
єонини тўкмак шафєатли инсоннинг ишиму, ў½лим? – деди
Шайх аста. Кейин Бобо Мочинга юзланди, – омонатини
беринглар.
Бобо Мочин Рукниддинга эргашди. Фазлиддин єўшни
хонада йи½лаб-йи½лаб ухлаб єолган эди. Бобоєул болани
уй½отиб, отасининг олдига олиб чиєди. Ота ў½ли томон
интилди. Бироє бола єилт этмай тураверди. Рукниддин
яєин бориб ў½лининг бошини силамоєчи бўлди. Фазлид-
дин отасининг єўлини силтаб ташлаб четланди.
– Боринг... Єўрєоє... Сиз єўрєоєсиз. Таёє кўтарган
іайвонлардин єочиб келдингиз...
Рукниддин ў½лининг бетига шапалоє тортиб юборди.
Бола йи½ламади. Бетини силаб баєирди:
– Уриб ўлдирсангиз іам бормайман уйингизга! Самар-
єандга кетажакман! Санжар та½ойимнинг олдига єочиб
кетгайман!
Рукниддин ёнидаги навкарларига єараб ўшєирди:
– Бу оєпадарни тутиб оёє-єўлини бо½ланглар!
Фазлиддин ура єочди. Югуриб бориб іовли этагида-
ги балхтутга чиєиб кетди. Рукниддин кўчага сакрашни
мўлжаллаб турган ў½лига хавфсираб єараб турди-да, бош
чайєаб єўйди. Сўнг навкарларини эргаштирганича гурс-
гурс юриб іовлидан чиєиб кетди.

84

www.ziyouz.com kutubxonasi
ЗИКР
10- ф а с л
Руіини пок єилган одам асл муродига етгай.
Єуръони карим, «Шамс» сураси
Зикр – жоннинг роіати.
Аімад Яссавий

Єутбиддин зикрни со½инди. У эітиросли, халє тили


билан айтганда юрса ерни ёндирадиган йигитлардан эди.
Тўрт кундан бери томирларида йигитлик єони хуруж
єилар, бадани єизиб, ўзини єўярга жой тополмай беіуд
бўларди. Єутбиддин пир іазратларидан бир іикоят эшит-
ган эди: мозийда ўтган бир сўфийнинг шавєи ва ихлоси
таважжуіи шу єадар зўр эканки, у намоз ўєиётганида
сўнгаклари шаєирлаб товуш берармиш. Неча кундирки,
Єутбиддин іам ўша сўфийнинг кўйига тушиб єолди.
Ўн саккиз ёшни бедов отдек эгарлаб миниб олган бу
давангирдек йигит жисми жонига яширинган оташин
єувватни тезроє сарфлаб, вужуд шаірини ўтли іислар
тутєунидан озод єилмоєчи бўлади. Бунга ёл½из зикри
самоъ орєалигина етишуви мумкин эди. Зикр эса, аксига
олиб кечиктирилди. Одатда у жума кунлари бошланиб
то кечгача давом этар, сўнг зокирлар тунни салби ву-
жуд, тиловат ила ўтказиб, азонлаб сайру саёіатга чиєиб
кетардилар. Бу сафар Исфижобдаги ½алаён ва анави
кофар єорлує билан такаббур Рукниддиннинг ½ов½аси ту-
файли зикр бир кунга єолдирилди. Єутбиддин хос надим
бўлганлигидан Шайхнинг іужраси ёнида, Бобо Мочин
билан бир хонада истиєомат єиларди. У икки остона
орасида бетоєат кезади. Шайх іужрасига бориб, ичкари-
га єулоє осади, яна изига єайтади, ерга боєиб, «Девони
іикмат»ни пичирлаб ёддан ўєийди. Іовуз атрофида сув-
даги аксларини томоша єилиб турган дарвишлар ёнига
боради, девор панасида, балхтут тагида калла осилтириб
ўтирган соликлар єаторига бориб чордана єуради. Юраги
іаприєади, ир½иб туриб нари-бери юради, интиє бўлиб
Шайх эшигига термилади. Зора Іазрат фатво берса-ю,
тезроє зикр бошланса...
Єутбиддин ташєи іовли билан ичкари ўртасидаги кич-
кина айвонга бориб чўнєайди. Ёнбошига єирє ёшларни
85

www.ziyouz.com kutubxonasi
єоралаган єотма, чувак юзли бир дарвиш келиб ўтирди.
Єутбиддин одоб юзасидан сал сурилди. Дарвиш єуллує
єилди. Єутбиддиннинг єоракўлдай товланиб турган кал-
та соєолига, анордек єонталашган єип-єизил бетига, эг-
нидаги озода либосига разм солди. Іаваси келди. У
Єутбиддинни танирди, унинг Шайх ул-машойихнинг яєин
муридларидан эканини іам билади. Шунинг учун атайин
ёндошиб келган эди.
– Биродар, нафси іайвониййа бирла руіиййани бир
кўрсатинг, э уриндим, нафас етмайдур, – деди дарвиш
энтикиб. Єутбиддин унга кўз єирини солди. Дарвиш се-
зилар-сезилмас энтикарди.
– О½а, нафасингиз єисадурми? Нечук бу сифат єий-
налиб дам олурсиз?
– Зотилжамдин єол½он дардим бор. Іаво айниган кун-
лари кўзимга дунё тор кўрингай.
– Иншоолло, жаірия бирла тез-тез маш½ул бўлиб
турсангиз, бу дарддин фори½ бўлиб кетурсиз, – деди
Єутбиддин, – сулукка яєинда кирдиларми?
– Іовва. Єирє кун бўлди. Тўрт сафар зикрга тушдим,
холос.
– Ундоє бўлса, зикри ал-авєотни1 тарк этманг.
Ўпкангиз тоза іаводан тўйиб симириб турса, нафасингиз
равонлаш½ай, о½а. Энди менга разм солиб туринг-чи.
Єутбиддин зикри нафасия билан зикри руіиййа
йўриєларини кўрсатди.
– Мана, єараб туринг, о½а. Мен іозир ўпкамни тўлдириб
нафас оламан. Кейин о½зимдан чиєараман. – Єутбиддин
кенг кўксини кўтариб эркин нафас олди ва «пуф-ф!» – деб
дам єайтарди, – буни зикри нафасия дейдилар. Бу – ичак-
єориндан келадиган нафасдур. Ва ул о½из-бурун орєали
ташєарига чиєадир. Єани, нафас олинг-чи, о½а.
Дарвиш єийналиброє іаво сўрди, Єутбиддинга тає-
лидан «пуф-ф!» деб дам єайтарди.
– Тўйиброє нафас олинг, о½а, кўкрагингиз іавога
тўлсин! Шунда ичингиздаги ел бирла иллат іам кўчиб
кетгай. Єани, нафас олдик! И-у-юф! Іа-а-а! И-у-юф!
Пуф-ф! Ўзингизни аяманг! Жоним о½римасин, десангиз
аввал жонингизни о½ритинг. Боя єорин½а ол½он іавони

1
Кундалик зикр.
86

www.ziyouz.com kutubxonasi
іалєум орєали чиєардик, а? Энди бўлса, о½изни юмиб,
бурундан пуфлаймиз. Мана бундоє єилиб, о½а, єараб
туринг.
Єутбиддин кўкрагини тўлдириб нафас олди ва
«пиш-ш» эткизиб бурнидан іаво чиєарди.
– Нафас ол½онда іам, нафас чиєор½онда іам хаё-
лингизда бир фикр бўлсин. Мен миямни поклайдирман,
деб ўйланг. Зикри руіиййадан муддао шуурни, аєлни
тозартиш, калладаги жамики бегона ½аризаларни єувиб
чиєаришдур. Єани, бир машє єилиб кўринг-чи, о½а.
Дарвиш ихлос билан нафас олди, бурнидан іаво
чиєармоєчи бўлди, бироє танг іолга тушдими, о½зини
кап-кап очиб эплай олмади.
– Хижолат чекманг, о½а, худо хоіласа ўрганиб кета-
сиз. Мусулмончилик аста-секин дейдилар. Камина іам
руіиййани забт этмак учун икки йил заімат тортдим.
Руіингиз мисоли бир учєур от, баданингиз жилов бўлиб
уни тутиб турибди. Руіингиз тизгиндан озод бўл½оч, ба-
дан зулмидан єутул½ай.
– Иншоолло.
Шу пайт ён эшикдан Исмоилхўжа кирди, Єутбиддин
билан дарвиш хонаєоі соіибининг іурмати учун ир½иб
пастга тушдилар. Исмоилхўжа илдам юриб Шайх іужраси
томон ўтиб кетди. Бир оздан кейин єайтиб чиєди. Уч
марта єарс урди. Бу зикр бошланганидан дарак эди.
Іовлида тўзиб юрган дарвишлар бирин-сирин іовуз
ёнидаги сада остига жам бўла бошладилар. Сада олдига
ўнлаб бўйралар тўшалган, устига туя жунидан босилган
кигизлар ёзилган эди. Одатда, одина кунлари бу ерда
єирє-эллик чо½ли дарвиш тўпланиб зикр тушарди. Бу
сафар, Шайх ташрифи муносабати билан зикри кабир
уюштирилган, шу туфайли, Яссидан, Ўтрордан келган
зокирлар жам бўлиб, юзга яєин солик йи½илди.
Исмоилхўжа єоє ўртага келиб чордана єурди-ю,
«Фотиіа» сурасини ўєиди. Сўнг кўзларини юмди. У
єадим аєидага кўра, Яссавий іикматларини ўєиб зокир-
ларни іалєага чорлай бошлади:

«Іув» іалєаси єурилди, эй, дарвишлар, келинглар,


«Іає» супраси ёйилди, андин улуш олинглар!
Єол илмини ўєибон, іол илмига етибон,

87

www.ziyouz.com kutubxonasi
Йўєлик ичра ботибон, борлиєлардан олинглар!
Йиртиб шафєат пардасин, тилаб дийдори худо
Очиб кўнгил дийдасин, мушоіида єилинглар!
«Іув» аррасин олибон, нафс боши½а солибон,
Туни куни толиблар жонни фидо єилинглар!
Іалєа ичра «іув» денглар, ишє ўти½а ёнинглар,
Тан-жон бирла, толиблар, такбир бошлаб айтинглар!
«Іув-іув» тею зор инграб, іув демакдин маъни бор,
Дийдоридин умидвор раіматидин олинглар!
Єул хожа Аімад єул бўл½он, йўл устида кул бўл½он,
Толиблар комил бўл½он, андин ибрат олинглар!

Исмоилхўжа іикмат ўєиб бўлгунча, зокирлар бир ерга


жамланиб кигизда давра єуриб турдилар. Энди таілил-
такбир айтиш керак эди. Жаірия тариєатининг шарти
шул: зикр олдидан єиёмга туриб, калимаи шаіодат ўттиз
уч карра такрорланади. Шу йўл билан зокир гўё бадани-
даги уч юз олтмиш томирини аста-секин жунбишга кел-
тиради, хаёлидаги беіуда фикрларни овлоєєа іайдайди,
бу фоний дунё унсурларидан узилиб, буткул борлиєни
унутади, ёл½из Аллоінинг ёди, парвардигорнинг дийдо-
ри билан банд бўлади. Такбир ниіоясига етганда іає
йўлига кирган солик учун на замон, на макон тушунчаси
єолади – оламда ўзи бору Аллоі бор, холос.
Исмоилхўжа Калимаи Тоййиба айтди:
– Ла илаіа иллалло-оі! Муіаммад-ур расулуллоі!
Чор атрофдан жўровоз келди:
– Ла илаіа иллалло-і! Муіаммад-ур расулуллоі!
Энди зокирлар навбат билан имон келтира бошла-
дилар. Бир дарвиш Калимаи Тоййибани єироат єилар,
іалєада саф тортганлар уни баралла товушда такрорлар-
ди.
Муборак калима кўпроє айтилган сари зокирларнинг
½айрати жўшиб борар, товушлари тобора жарангдор чиєар,
юзга яєин соликнинг йў½он, ингичка, чўзиє єироатларидан
улкан іовли ларзага келгандек бўларди. Калимаи Тоййиба
ўттиз уч марта айтилгач, зокирлар нафас ростладилар ва
хонаєоі соіибининг ижозати билан ерга ўтирдилар. Худ-
ди шуни кутиб тургандек ичкаридан Іазрат чиєиб келди.
У Сулаймон, Бобо Мочин, Ашраф єози билан саріовуз
четига, балх тут остига тўшалган бўйрага бориб ўтирди.
Шайх зикр бошлашга ижозат берди.
88

www.ziyouz.com kutubxonasi
Орага бир лаізалик сукунат чўкди. Дарвишларнинг
калласи хам, кўзлари юмує, улар шу ўтиришда гўё пар-
воз олдидан бир сония она заминдан єувват эмаётган
єушларни эслатарди. Шайх ул-акбар іам уларни бе-
жиз іув єушлари – дарвишлар, деб атамаган. Іозир улар
«Іає! Іув!» яъни «Ё азим Аллоі!» деган хитоб орєали
кўкка – арши аъло сари учмоєєа тайёр эдилар.
Ниіоят, Исмоилхўжа салмоє билан зикрбоп
іикматлардан бирини бошлади:
Єаііор отлиє єаірингдин
Єўрєиб йи½лар Хожа Аімад...
Чор атрофдан даріол «Іає! Іув!» деган жавоб янг-
ради.
Раімон отлиє раімингдин
Умид тутар Хожа Аімад...
Энди дарвишлар таомилга кўра чорзарб урди:
– Іає! Іув! Іає! Іув!
Гуноіим кўп, Оллоіим,
Кечиргайсан гуноіим,
– Іає! Іув! Іає! Іув!
Барча єуллар ичинда
Осий єулдир Хожа Аімад...
– Іає! Іув! Іає! Іув!
Исмоилхўжа зокирларнинг бадани єиза бошлаганини
кўриб, байтларни жуфтлаб, тезроє ўєишга тушди:
Мунофиєлар юрурлар,
Фисєу фужур єилурлар,
Іаром луєма еюрлар,
Єўрєиб йи½лар Хожа Аімад...
Дарвишлар воизнинг шиддатига мос іолда суръатни
тезлаштирдилар, чап томонларига єараб «Іає! Іув!» дея
солиб, даріол ўнгга ўгирилар ва ўткир нафас билан
айтилган «Іув»дан сўнг іансираб шеърнинг давомини
кутишарди.
Тариєатни билмадим,
Іаєиєатга кирмадим,
Пир буйру½ин тутмадим –
Узри кўпдир Хожа Аімад...
89

www.ziyouz.com kutubxonasi
Зокирларнинг жазаваси єўзиди. Улар энди ўзларини,
атроф-муіитни унута бошлаган эдилар. Шунинг учун
бошда дона-дона, ички бир эітирос билан айтилаётган
сўзларни єисєартириб, ямлаб баєиришга тушдилар:
– Іаєєу! Іаєєу! Іаєєу!
Шайх азим даврага назар солиб кўзи билан Єутбиддинни
ахтарди. Ана у, Исмоилхўжанинг рўпарасида ўтирибди.
Зикр шарофати туфайлими, я½ринлари янада кенгроє
чўзилгандек ёєаси очиє, кўзлари ажиб бир жило билан
ёнади. «Іаєєу»лаб икки ёнбошига юз бурганида арчадек
учлик, катта кулоіи бошидан учиб кетгудек бўлиб сел-
киллайди. Єутбиддиннинг жон-жаіди билан чорзарбни
ўрнига єўйиб зикр тушаётганини кўриб, Шайхнинг іаваси
жўш урди, завєиёб кўнглини фахр туй½уси эгаллади, хаё-
лидан бир муєояса липиллаб ўтди: «Агарчандким, єуш
сувга тўш уриб роіатланар экан, бу ёл½из сувнинг фази-
лати бўлмай, ўшал єушнинг эітиёжи іамдур».
Исмоилхўжа маєтаъга ўтди:
Єул Хожа Аімад, тоат єил,
Йи½ламоєни одат єил,
Бало келса, тоєат єил –
Іаєдин бўлур, Хожа Аімад!..
Дарвишлар шоша-пиша чорзарб урдилар ва туриш-
га тайёргарлик кўрдилар. Исмоилхўжа єарс урди. Зо-
кирлар ир½иб ўринларидан туришди. Єўлларини ёзиб
бир-бирларининг елкаларига єўйдилар. Энди зикрнинг
мураккаб, ва эітимол, энг іаяжонли дамлари бошлани-
ши керак эди. Буни зикри арра дейдилар. Шайх ул-
машойих бир ваєтлар, Бухорода юрганида турк сулукини
тузаркан, янги тариєат учун єайси бир зикрни танласам
экан, деб узоє хаёлга толди. Сўфийлар маслагида икки
хил зикр іукмрон эди. Бири зикри єалбий. Бу зикр
якка-ёл½из дарвишнинг маш½улоти. Зикри єалбийга ружу
єўйган солик имкони єадар жамоага єўшилмайди, таніо
юриб, таніо туради, жамоатдан овлоє ерларда тиловат
єилиб, лайлу наіор Аллоінинг ёди билан яшайди. Зик-
ри єалбий тарафдорлари инсон таніоликда – мулоіаза,
мушоіада, таілил орєалигина ўзининг кимлигини, бу
оламдаги ўрнини кашф этади, деб іисоблардилар. Хожа
Юсуф Іамадоний тар½иб этган ва камолга етказган зик-
90

www.ziyouz.com kutubxonasi
ри єалбий фалсафаси бир іикматда жам бўлган эди:
«Кўзингни юм, эй дарвиш, шунда икки олам кўрингай
сенга!» Яъни инсон сабру сукун, тавба-тазарру, узоє йил-
лик зоіидона таілил натижасида ўзини англайди, у іам
ўн саккиз минг оламнинг бир бўлаги эканлигини туяди,
олами носутдан олами лоіутгача1 бўлган ½ойибона ва
шарафли йўлни босиб ўтади. Мухтасар єилиб айтганда,
зикри єалбий – бу якка-ёл½из іолда, ички бир ирода, ин-
тизом, эътиєод ва тоат-ибодат іамда машє орєали руіан
ва маънан камолга етмоє тариєати эди. У турк элатининг
феълини хўп билади. Бу халє жангари, ½айратли, бир
ерда єўними йўє, тиниб-тинчимас. Унинг устига єони
єайноє. Унга бир о½из гап кўплик, ярим о½из гап камлик
єилади. Бўз єирларда єурай-єурайлаб мол іайдаб юрган,
учи-єири йўє Дашти Єипчоєда от чоптириб шамоллар
билан баіс ўйнайдиган кўчманчиларнинг саіродай кенг,
то½дай эркин кўнгилларига банд уриб, зикри єалбийга
кўндириш амримаіол. «Іар ернинг тулкисини ўз тозиси
билан овлайдилар, – деб ўйлади Шайх, – асов отни уюри-
дан ажратиб олсанг, эгарга бўйсунмас. Уйриси бирла бир
ерга жамлаб баравар єўлга ўргатмоє авлороє эмасму?»
Шайх наздида, инсон баданида мудраб ётган гавіардек
бебаіо іисларни уй½отиб, одам боласининг кўзини очади-
ган, унга оби іайвондан2 ичириб, дардига дармон, дилига
севинч ба½ишлайдиган руіий неъмат – бу жаірия, яъни
єаттиє товуш билан айтиладиган зикри самоъ эди. «Тур-
кий эл телбадек ўз-ўзи бирла тиллашмоєни хуш кўрмас,
анинг саъй-іаракати, шижоати, жисмоний єуввати то-
вуш бериб зикр тушмакка мойилдур» – ўйланди Шайх ва
Јавсул аъзам Абдулєодир Гилонийдан мерос єолган хад-
ра – баралла, жўровоз зикрни Яссавий тариєатининг бир
шарти, деб єабул этди. Унинг яна бир муіимроє, олис
келажакни кўзлаган пиніоний нияти іам бор эди: «Тур-
кистон заминида бир-бирининг гапига кирмай, о½зи ола-
лик єилиб юрган тарєоє элат, зора ушбу зикр баіонаси
ила беш панжадек маікам бирлашса ва иншоолло, за-
мондин замонлар ўтиб туркий лафзда сўзлагувчи эллар
машриєдинми, ма½рибдинми келгувчи зобитлар, ватанга-

1
Олами носут – моддий олам, одами лоіут – илоіий дунё.
2
Оби іайвон – тириклик суви.
91

www.ziyouz.com kutubxonasi
долар илкида кўпкаридек талош бўлмаса», дея саіарлар
Аллоі таолога муножот айтарди.
Гилоний жаірияси гўёки бир мевали дарахт эди. Неча
йилдирки, раббим, деган дарвишлар бу дарахт мевасидан
баіраманд бўлиб, соясида истироіат топиб келмоєдалар.
Шайх бу муаззам о½очга икки яшил бутоєча пайванд
єилди. Бирини зикри арра, иккинчисини зикри султо-
ний деб атади. Дарвишлар іозир ана шу зикри арра
іолатида о½изларидан, бурунларидан тез-тез нафас олиб,
халифа амрига иліає бўлиб турардилар. Єутбиддин
іам іансирайди, унинг етмиш икки бў½инида ажиб бир
роіатбахш сезги ўйнайди, икки ёнида, рўпарасида ўзидек
жанда кийган ва терлаб-пишган биродарлари билан сирли
бир олам сайрига жўнайдигандек, дили гупиллайди.
Исмоилхўжа Муіаммад алайіиссалом шаънига битил-
ган ½азалнинг бир байтини салмоєлаб ўєиди:
– Ўн саккиз минг оламга сарвар бўл½он Муіаммад,
Ўттиз уч минг асіобга раібар бўл½он Муіаммад!

Дарвишлар сўнгги сатрни баралла, бў½инма-бў½ин так-


рорладилар:
– Ўттиз уч минг асіобга раібар бўл-½он Му-іам-мад!..
Улар халифага таєлидан шеър айтиш баробарида, гоі
чапга, гоі ўнгга эгилар, ол½а хиёл таъзим бажо келти-
риб, ортга чалєаяр, сўнгра кенг, танобий іовлини ларзага
солиб «Іає! Іув!» дея баєирардилар. Таомилга кўра,
½азалнинг давомини энди зокирларнинг ўзлари навбат
билан айтиб, зикри самоъдан зикри аррага ўтишлари
лозим эди.
Ўртароєдан бир дарвиш товуш берди:
– Йўлдин оз½он гумроіга іидоятлиє Муіаммад,
Муіим тушса іар кимга кифоятлиє Муіаммад!
Зокирлар та½ин тўрт томонга шох ташлаб іув тортди-
лар. Байт єироати тезлашди:
– Маломатни собуни, саломатлик Муіаммад!..
– Іаєєу! Іаєєу!
Іаракатлар янада илдамлашди. Аввал дарвишлар іар
бир байтдан сўнг бир сония тинчиб, навбатдаги зокир-
нинг хитобини кутса, энди байтдан-байтгача ер тепиниб,
бетўхтов тебраниб турдилар. Єутбиддинга навбат келди.
92

www.ziyouz.com kutubxonasi
Унинг овози ширадор ва кучли эди. Єутбиддин ким тез
айтар боладек ½азалнинг бир байтини нафас олмай ша-
риллатиб ўєий бошлади:
– Тариєатга раінамо иродатлиє Муіаммад,
Іаєиєатга муєтадо ижозатлиє Муіаммад!

Зокирлар ич-ичларидан тошиб келаётган іисларини


жиловлай олмай жазавага тушди. Улар энди шеър айтув-
чи воизнинг товушига єулоє осмас, іар єайсиси ўз бил-
ганича баралла овозда баєирар, шитоб ила тўрт томонга
чайєалиб, бир-бирларини йиєитгудек алфозда арзу самога
илтижо єилардилар:

– Ямонлиєєа яхшилик! Іа! Хи! Іа! Хи!


– Кароматлиє Муіаммад! Іа! Хи! Іа! Хи!
– Товфиє берган золимга! Іа! Хи! Іа! Хи!
– Жалолатлиє Муіаммад! Іа! Хи! Іа! Хи! І-Іа-а!!!

Суръат та½ин бир парда тезлашди. Зокирлар томоє-


ларини йиртиб жон іолатда баєирар, уларнинг кўзлари
олайиб кетган, оє кигиздан оєиш тўзон кўтарилар, іаракат
шиддатидан баъзи бир зокирларнинг бошидан єалпоєлари
учиб кетган ёки белбо½лари ечилиб оёє остида ётарди.
Бироє, бу ёру½ оламдан тамом мосуво бўлган, таналари
таносуіга йўлиєєан дарвишлар іеч нарсани пайєамас,
уларнинг онги, шуури єайларгадир, ўзга фалакларга
кўчган, іозир фаєат оёєлари ер тепиб, вужудларини
ларзага солар, елкаларга чангакдек ёпишган єўллари-ю,
о½изга си½май кетган тиллари Яссавий каломини бидир-
лаб, іайєириб такрорлар эди.
Єутбиддиннинг ичи-таши терлаб либослари баданига
ёпишиб єолди. У баєувват єўллари билан икки тараф-
даги іамроіларини маікам ушлаганча, іамон іай-іайлаб
зикрга тушмоєда. Исмоилхўжа кетма-кет єарс урди. Бу
ишорани англаб, дарвишлар гир айланишга тушдилар.
Бетиним баєириб байт айтмоє, ер тепиб чорзарб уриш,
устига-устак гоі чапга ўн єадам, гоі ўнгга ўн єадам
селкиллаб айланиш, орада, баіоли єудрат дегандек, зик-
ри аррани айтиб іув тортиб туриш зокирларни обдан
іолдин тойдирди. £азалнинг сўнгги байтлари айтилганда
илгариги шиддат сусайди. Исмоилхўжа єадди дуто бўла
93

www.ziyouz.com kutubxonasi
бошлаган дарвишларга єиё боєиб єўйиб, зикрга хотима
ясади:
– Мискин Аімад єўлига китобатлиє Муіаммад,
Етим, фаєир, ½арибга саховатлиє Муіаммад...

Барча «Ё Муіамма-а-ад!!!» деб єичєирди. Исмоилхўжа


жойига келиб чордана єурди. Зокирлар іам таппа-таппа
ўтирдилар. Нафас ростлар-ростламас, «Олло! Олло! Ў
Олло-о!!!» деб узун уі тортиб єўйдилар. Іаммаларининг
боши эгилди, єўллари єовушди. Шу алфозда, аста-аста
юрак іаприєишини босиб, дарвишлар бир неча даєиєа
сукутга кетдилар. Єутбиддин іам кўзларини юмди. Рўпа-
раси оппоє нурга тўлди. У гўё оє кигиз устида эмас,
кумушранг тахтда, арши аълода ўтиргандек эди.
Таомилга кўра, зикр сўнгида яна Яссавий іикматлари
ўєилар, бу сокин, ўйчан шеърлар орєали іали юрак
ўйно½и босилмаган жозиб дарвишлар осойишта іолатга
єайтар эдилар. Шайх Єутбиддин томонга назар солди. У
суюкли шогирдининг єироатини жуда-жуда истарди.
– Єутбиддин, єайдасиз?
Єутбиддин ир½иб турди, єўлларини єовуштириб таъ-
зим єилди.
– Іикмат айтинг, ў½лим, – деди Шайх. Єутбиддин пири
не битган бўлса, барчасини ёд биларди, кўзларини юмиб,
ўзи севадиган бир іикматни єироат єилишга тутинди:
– Ваідат хуми очилди, майхонага кирсам мен,
Бир жом ичиб шул майдин масту іайрон бўлсам мен.
Ўшал майнинг мазаси ич-ба½римни єон єилди,
Ба½ир єоним оєизиб, жонон сари борсам мен.

Іансираши босилай деган дарвишлар шеър завєиданми


ёки бу назмнинг іозирги іолатларига мос тушганиданми,
«Бале!» дея Єутбиддинни алєаб єўйдилар.
Соєий сунди іарнафас єайфиятнинг шаробин,
Сармаст бўлиб ўшал дам нола, фарёд урсам мен.
– Іає!
Инсоният яєосин шавє оташи куйдирди,
Ваідоният дарёсин ўшал дамда сўрсам мен.
– Водари-и½!!!
94

www.ziyouz.com kutubxonasi
Ул дарёнинг мавжидин тегма ½оввос дур олмас,
Жондин кечиб дур учун баір єаърига чўмсам мен.
– Ё фалак!
Хожа Аімаднинг хумида муіаббатнинг шароби,
Ошиєлар½а шул майдин муродинча берсам мен!
Чор атрофдан «Пийрим!» деган хитоблар янгради.
Іазрат дуога єўл очди. Хонаєоі іовлисида йи½илган
аіли жамоат, дарвишлар, хизматкору ходимлар «Овмин!»
дея кафтларини жуфтлади.
– Раббано анзилни мунзалан муборакан ва антаіайрул
мунзилин! Раббано! Менга шундай манзил бергилки, у
манзил менга ва эгасига муборак бўл½ай! Сен яхши ман-
зил бергувчисан. Аллоіу акбар, вассалом!
– Аллоіу акбар!
Шайх енгил ºўз½алиб, іужраси томон юрди. Зикр
тамом бўлган эди.

ИККИ ЄАЛТИС САВОЛ


11- ф а с л
Одамни єучоєлаб ўлдирса іам бўлади.
Шарє іикмати

Бир іафтадирки, Шайх Исфижобда сокин бўлиб ту-


рибди. Бу жаннатмакон манзилдан сира кўнгил узиб кет-
гиси келмайди. Ту½илган ерингнинг тупро½и зар, тикони
гул, тахир суви болдай тотли бўлар экан. Шайх ўтган
іафта ичида атроф-жавонибга сайрга чиєди, олис-ёвує
овулларга борди. Оєсув бўйларида, Єорамурт, Кўкбулоє
кентларида эл-улус дастурхонидан туз тотди, азиз авлиё-
анбиёлар турбатини зиёрат єилди. Іазрат єайга бор-
са, «кўнгли синиє халойиє» дардига єулоє тутишни,
єўлидан келмаса, тили билан уларнинг мушкулини осон
этмак йўлини ахтарарди. Етти кун бадалида бомдод-
дан хуфтонгача хонаєоідин зиёратчилар оё½и узилмади.
Работдан келган чорикорлар, мадраса муллабаччалари,
мозористон мужовирлари, мударрислар, тужжорлар, кент
оєсоєоллари, єаландарлар, муітасиблар, Боласо½ундан
Урусия диёрига кетаётган сайёілар, кўчманчи морбо-
зу соіирлар, ё муслим, ё насроний бўлолмай аросатда
95

www.ziyouz.com kutubxonasi
єолган мажусийлар... хуллас, шу зангори осмон остида
охиратнинг яро½ини гоі топиб, гоі йўєотиб юрган кулли
башар борки, барчаси Шайх ул-машойих даргоіига ин-
тилар, унинг суібатидан баіраманд бўлишга ошиєарди.
Етти иєлимда єутбул аєтоб, авлиёлар сарвари дея шуірат
тожини кийган бу оппоє бежирим соєолли, ўзи іам, ли-
боси іам одми, аммо лафзи кескир, сухани рамзий,
іукми єатъий валийнинг мажлисида тонг орттириб, кун
боттириш умидида юрганлар сон мингта эди. Бир іафта
давомида Шайх минглаб аіли мўмин бирла суібат єурди,
уларнинг юзлаб саволига жавоб берди, илоіий ишє, муш-
риклар, саіобалар, аікоми ислом, ирода ва єудрат, Іає
Мустафо суннати, фарзи айн, фарзи кифоя, зуід ва
таєво, дарвишлик фазлу камоли, хилвати шариат, хилва-
ти тариєат, зикру самоъ шаріини сўзлади. Амримаъруф-
дин, наійи мункардин ваъз айтиб, іукамо бирла авом
халєни инсофга, тавфиєєа чорлади.
Бас, энди сафари єариди, энди йўл тадоригини кўрмак
керак. Сунбула видо айтмоєда, йўл олис, Самарєандгача
мезон іам заволга етгай. Іали олдинда Єаффоли Шо-
ший зиёрати, Чўли Малик заімати турибди. Унинг кўз
ўнгида Самарєанддаги ½ариб іужраси, £отифар мавзеси,
єиёматли дўсти Абдулхолиє £иждувоний суібатлари ва...
та½ин чўллар, биёбонлар, суронли шаіарлар оша етиб
борадиган манзили Маккаи мукаррама гавдаланди. Туш
кўрди. Тушига Хизр алайіиссалом кирди. Гўёки иккови
икки оє туяда Байтул муєаддас сари равон-равон кетиб
борар эмишлар. Шу пайт дўсти Абдулхолиє пайдо бўлди.
У Шайх минган туянинг бурунду½идан тутди. «Дўстим,
сизнинг єиблангиз Туркистондадур. Дунёнинг тўрт тара-
фидан тўєсон тўєєиз минг ½офилнинг басир кўзини очиб,
кўнглига илоіий ишє нурин солдингиз, сизнинг жойи
ростонингиз жаннатнинг тўридадур».
Хаёл уммонида ётиб Шайхнинг кўзи илинган экан,
єаттиє ёстиєдан илкис бош узди. Мойєо½оз ёпиштирилган
патнисдек кичкина дарчага єараб єўйди. Іовлидан оф-
тоб кетибди, намози дигар етибди. Іужранинг бурчагида
Сулаймон ўтирибди. Тиззасида єо½оз, хомасини тишлаб
олган. У іам хаёл уммонида ½арє шекилли, Шайхнинг
шарпасини пайєамади. Сулаймоннинг кўз ўнгидан бугун-
ги мажлис кетмай єолди. Неча йилдирки, у Іазратнинг
96

www.ziyouz.com kutubxonasi
содиє маірами, яєин йигирма йилдан буё½ида унинг ор-
тида соядек эргашиб юрибди. Аччиє-чучукни бирга тотди,
дўстини дўстим, раєибини раєибим деди. Юзлаб маж-
лисларда иштирок этди. Аммо бугунги мажлис жамики
мубоіасаю мунозараларнинг гултожи бўлди. Исфижоб-
нинг энг улу½вор масжиди – Масжиди Єорахонийга одам
си½май кетди бугун. Жума бўлгани учунми, музофотнинг
барча пучмо½идан халойиє тўпланган эди. Бомдод на-
мозидан то пешингача – камида олти-етти соат бетўхтов
ваъз, музокара, баіс, масала талашув давом этди. Маж-
лисда Шайхга иродат єилганлар, албатта, кўп эди, аммо
іарифлари іам етарли эди. Улар, асосан аркони дин, ис-
ломда шариат іукмидан ўзгани тан олмайдиган, Єуръон
ўєиб маъно уємайдиган, оятларда битилган ишораларга
аєли етмайдиган аєл кўзи кўр уламо эди. Іазрат бун-
дайларни мусіаб тафсири билан, Исмоил ал-Бухорийдек
мўътабар ва улу½ муіаддисларнинг шаріи билан мот
єилди. Сулаймон ёєасини ушлади. Шайх наинки Єуръони
мажидни, балки минглаб іикматлардан иборат Абу Исо
Муіаммад ат-Термизий, Байзавий, Ибн Можжа, Дори-
мий, Насаий каби муіаддис пирларнинг иншоларини
іам ёд билар эканлар! «Ё етти иєлим эгаси! Муштдек
юрак порасига буткул олам илмини жам єилибсанми,
даріаєиєат, єудратингни чегараси йўє!»
Сулаймоннинг хотирига икки єалтис савол ва унинг
жавоби гулмихдай маікам ёпишиб єолди. Мажлис авжи-
га чиєиб, Султон ул-орифиннинг ½анимлари таслим бўла
бошлаган пайтда єайсиям бир єабристоннинг мужовири,
єари эшон Шайхга мурожаат єилди:
– Іазратим, каминани бир масъала єийнайдур. Аёндур-
ки, яссавийлик тариєати шариатни инкор этмайдур, билъ-
акс анга таянадур, ва филжумла, Муіаммад алайіиссалом
суннатларига мутлоє мўйин сунадур, туврими?
Шайх тасдиєлаб бош силкиди.
– Андоє бўлса, жаноблари бир іикмат айтибдур,
ул ерда «Пўсти имон – шариатдур, ма½зи тариє», де-
мишсиз. Шариат дини исломнинг бир пуч пўчо½и,
пўсти, тариєат эрса ма½зидурму? Шариатсиз тариєат
бўл½айму? Жаноблари яссавийлик тариєатини Аллоі
таоло ва таборак сўзларига хилоф єилиб єўймадиларму,
деб єўрєадурман.
7– Аімад Яссавий 97

www.ziyouz.com kutubxonasi
Аіли уламо, «Ана энди іолинг єийин бўлди, Шайх»
дегандек Іазрат тарафга ½олибона єараб єўйди. Шайх
одатига кўра, бир чимдим киноя аралаш жавоб єайтарди:
– Сиз, мавлоно мужовир, шариат ила тариєат орасин-
да ихтилоф топдим, деб суюнманг, билъакс, шу ёшєа
етиб, нечук пўчоє бирла ма½изнинг фарєига бормадим,
деб єўрєинг. Тиловати Єуръондин мурод не? Муборак
оятларни жоіил єори янгли½ валдираб ўєий бермакми ва
ё маъно уємоєму? Маъно уємоєдур, албатта. Ибодатдин
муддао недур? Шунчаки, ётиб-туриб сажда єилмоєми ва
ё іає васлига єовушмоє хаёлиму? Иншооллоі іає дий-
доридур.
Шайх дастурхондан анор олиб эшонга кўз-кўз єилди:
– Бу нима?
– Анор, таєсир.
– Анор. Буни єайдин билдингиз?
– Пўстло½и айтиб турибди.
– Балли! Демак, сиз анорни пўстло½ига єараб тани-
дингиз. Аммо іали моіиятга етганингиз йўє. Бунинг
учун мана шу пўстлоє ичинда пиніон бўлган донани
тотиб кўрмак лозимдур. Ана шундагина сиз анорнинг
не эканлигини англагайсиз. Шариат бамисли ислом-
нинг пўсти, сурати. Тариєат эса, донаси, сийрати. Анор
пўстло½ини донасиз тасаввур этиб бўлмаганидек, шариат-
ни іам тариєатсиз англаб бўлмас. Кўп нодон олим мана
шу тимсол фарєига бормай лоф урадур. Іає дийдори
анор донасидек яширин, илло зоіирда бир пўст мисо-
ли, яъни шариат бўлиб жамол кўрсатгай. Ёл½из ша-
риат аікомига таяниб орзуга ноил ўлмоє мушкулдир.
Іаєиєат эшигини єол илми эмас, іол илми1 очєусидур.
Пай½амбари мурсал жанобларининг васиятларини бир
ёдга олинг. Неки эшитдим – бул шариатдур, єилган амал-
ларим эрса, тариєатимдур, іаєиєат – бул каминанинг ру-
іий іолатимдур, демиш расули Аллоі. О½очнинг кўрки
шох буто½ида, япро½ида. Аммо сиз, эшон жаноблари да-
рахт соясида роіатда ўтирганингизда ўшал дарахтнинг
нўхотдек данакдан кўкариб чиєєанини хотирингиздан фа-
ромуш этманг. Япроє бирла бутоєєа іаёт ато этиб турган

1
Єол илми – мадраса илми, дунёвий илм. Іол илми – сўфийлар
таълимоти.
98

www.ziyouz.com kutubxonasi
илдиз мўътабардир. Тариєат – ана шу илдиз, шариат
эса, япроєдир.
Эшон танбеі эшитган муллабаччадек тилини тишлади,
«єуллує, таєсир», деб єўлини кўксига босди.
Деворга єапишиб ўтирган малла тўнли бир киши єўл
кўтариб изн сўради:
– Султоним, бир сўро½имиз бор эди. Беадаблик бўлса,
маъзур тутинг. Фаєирингиз масжидда имом-хатибдирмиз.
Бизни іаргиз бир савол єийнайдур. Муфтий жанобла-
ридан сўрадик, илло жувоби топилмади. Ул не савол
десангиз, пирим, мана, жаннатда турлик-туман мевалар
пишиб ётадур, оби кавсар тўлиб оєадур. Аллоіи бо-
карам раіматига сазовор бўл½он мўминлар мевалардан
тўйгунларича еб-ичиб, роіат-фаро½атда яшайдилар. Аммо
емоєнинг єусмо½и іам бор дейдилар. Лак-лак инсон му-
дом еб-ичсаю... илоё, осий бандангни ўзинг кечиргил,
єурсо½ини бўшатгани бирор жойга бормаса? Аєлимиз
ожиз, бул нечук іолдур, пирим? Мабодо биз тарафимиз-
дин шаккоклик ўтган бўлса, майли, жувоб бермасангиз
іам ризомиз. Масжид єавми бул жумбоєнинг ечимини,
иншооллоі, Шайх ул-машойих берсалар ажаб эмас, деб
бизни вакил этиб юборди. Сўро½им беадаб бўлса, єайтиб
ол½айман, пирим...
Жамоа бир гувранди. «Шаккок!» деди кимдир тову-
шини баланд єўйиб. Шайхга яєинроє, тўрда дум-думалоє
бўлиб керилиб ўтирган Ашрафхон єози шеригини туртиб
кўз єисди: «Бу сўроєєа Мусо билан Исонинг ўзи тирилиб
келса іам жувоб тополмас». Сулаймон таіликага тушди.
У неча йилдирки, Шайхнинг єабатида самоъ мажлисла-
рида юрибди, аммо бундоє кутилмаган, бир єарашда пар-
дасиз, аслида инсонни икки дунё сир-синоатини билишга
ундайдиган масала ўртага ташланганини эслай олмайди.
Шайх єўл кўтарди, даріол ½овур босилди.
– Билмаган нарсасини таієиєлаб охирига етмоє бе-
адаблик саналмайдур, билъакс, єалбаки адаб юзасидин
сўрамай жоіил бўлиб єолмоє уётдур. Атрофингизга бир
боєиб мушоіада айланг. Худованди каримнинг єудратига
єойил бўл½айсиз. Тўєєиз фалак, етти иєлим, єуёш, ой,
юлдуз, замин, іайвонот, наботот оламининг соіиби не
мўъжизот яратмиш. Икки тошни бир-бирига урсангиз
олов пайдо бўлур, илло икки кесакнинг уришмо½идин
99

www.ziyouz.com kutubxonasi
ўт чиємас. Нечун? Гавіардек бир єатра бир неча ой
ичинда инсон єиёфасига кирмиш. Бу не мўъжиза, би-
родарлар? Ёрєанотнинг кўзи кўр, аммо ул шабистонда
адашмай йўл топиб учади. Бул іашаротнинг жасур пар-
возини кўриб ёєа ушлагайсиз. Анинг сиррин юз аллома
бир бўлиб топєайму? Аллоі таоло бир оятида «Ўликдин
тирик яратгаймен, тирикдин ўлик» дебдилар. Бесаранжом
товує ба½ридин ўлик мояк тушгай, бул іам мояк пар-
вардигор инояти бирла до½и тирикка айланиб ёру½ дунё
юзини кезгай. Ушмундоє лу½з-чистонни ким ечгай? Хўш,
хатиб иним, сизнинг жонингизни куйдирган сўроєєа ка-
мина іам сўроє бирла жувоб айтсам.
Одамлар нафас олмай жим бўлиб єолдилар. Шайх
іамиша ½амгин, ўйчан кўзларини хатибга тикиб давом
этди:
– Іомила она єурсо½ида тўєєиз ой ётади. Тўєєиз ой
волидасининг вужудидан єувват олади, илло олган на-
сибасини іеч єайга чиєариб ташламайдур. Бул нечук ас-
рорки, баданга заррама-зарра узлуксиз ўтиб турган емиш
гўдак жисмидин озод бўлмаса? Шул хусусда бир єур
ўйлаб кўрганмисиз? Ўйлаган била одам боласининг аєли
етгайму бу кашфиётга? Ўликларга жон киргизиб, жаннат
бо½ларидин ўрин беришга єодир эгам іар ерда бандаси-
нинг ½амини ейди.
Шайхнинг босиє, лекин ўктам ва эітиросли далилла-
ридан мажлис аіли єаноат іосил єилгандек эди. Хатиб
чўккалаб таъзим бажо келтирди:
– Икки дунё раіматига сазовор бўлинг, пирим. Мас-
жид єавми олдида юзимизни ёру½ єилдингиз, илоё, ярат-
ган эгамнинг іузурида юзингиз ёру½ бўл½ай.
Мажлис ниіоясига етди. Шайх билан Сулаймон хо-
наєоідаги іужраларига єайтдилар. Іазрат бир муддат
ором олгани ёнбошлади. Сулаймон эшикни оіиста ёпиб
іовлига чиєди. Хилватроє жой излаб, балхтут панаси-
га бориб чўнєайди. Кўзларини юмди. Хаёлида та½ин
іозиргина адосига етган мажлис жонланди. У илтижо,
умид, кек, синов, завє ила ёнган єора кўзларни яна
кўргандек бўлди. Боши ½увиллади, юраги гуп-гуп урди.
Баайни илк бора пирининг олдида имтиіон топширган
кунидагидек, бадани єизиди. Сулаймон уй½оє бўла туриб
туш кўраётгандек эди. Мажлис аіли гўё ерда, Шайх
100

www.ziyouz.com kutubxonasi
эса, шифтга яєин, катта оппоє курсида ўтирган эмиш.
Одамлар тепага єараб савол берар, Шайх ёнидан кафт-
дай єо½оз олиб бепарвогина пастга ташлар эмиш. Єо½оз
пастга тушгач, одамлар баравар унга интилар, тез-тез
ўєиб ўзаро баісга киришиб кетар эмиш. Башараси, соч-
соєоли кўринмас бир сомеъ тепага боєиб ниманидир
сўрар, Шайх жавоб ўрнига пардай енгил єо½оз ташлаб,
єово½ини уйиб ўтираверармиш.
Куппа-кундуз, тушида эмас, ўнгида кўрган каромати-
ни ўйлаб, у яна бир оз ўтирди. «Бекорга єутб ул-аєтоб
демайдилар Іазратни. Икки дунёнинг илму іикматини
сув єилиб ичиб юборганлар. Єанийди у кишидаги илм-
нинг аєалли юздин бири бизда іам бўлса. Аллоі таоло
суйган бандасини зиёда єилиб яратар экан-да асли».
«Каромат» силсиласига берилиб, Сулаймоннинг хаё-
ли олис ўтмишга учди. Самарєанддами, Бухородами,
аниє эсида йўє. Бухоро шекилли... Іа, £иждувоннинг
обод бо½ларидан бири эди. Шайх дўсти Абдулхолиє
хожаникига меімонга борган эди. Сулаймон у пайтлар
ёш эди, овози энди дўриллаб, ўн беш-ўн олтиларга
чиєаётган кезлари. Авжи баіор, олма ½уж-½уж гуллаган.
Бо½да одам єалин. Суібат єизиб турибди. Бо½ ораста,
атроф сокин, єилт этган шабада йўє. Бир ваєт Шайх
рўпарасига маізун єараб турди-да, «Єаранг, олма іам
гул тўкмакда, энди навбат – мевага», деди оіиста. Шу
пайт олмазор секин чайєалди, сўнг дарахтлар тез-тез
тебранди ва оєибатда дувиллаб гулларини тўкди. Маж-
лис аіли лол бўлиб бир-бирига єараб єўйди. Сўнг,
гўё раєс тушаётгандек, назокат ила у ён – бу ён муєом
єилаётган навниіоллардан кўз узолмай єолдилар. Шайх
муртида илжайди: «Тавба, бу о½очларга не бўлди, биров
унга тебран, дебдими?» Шу заіоти олмазор чайєалишдан
тўхтади.
Шайхнинг кароматини Сулаймон илк бора ана шу
£иждувон бо½ида кўриши эди. Аслида Іазрат ўзини
іаминєадар эл назаридан олисроє тутишга уринар, каро-
матларини ошкор этишдан кўра уларни пиніон саєлашни
афзал биларди. Шунинг учунми, Сулаймон пирининг
ажиб бир амалидан іануз бенасиб. Сўфи Донишманд
о½асининг гапига єараганда, Іазрат бир дафъа хуросон-
лик аллома билан баісга киришиб сув устига жойнамоз
101

www.ziyouz.com kutubxonasi
ёзибди ва икки ракаат намоз ўєибди. Шу-шу, хуросонлик
уламо пирга єуллуєда эмиш...
Сулаймоннинг вужудини назм шавєи чул½ади. Кўп
йиллардан бери дилида ўтли армон яшайди. Ўсмирлик,
балки бола ёшидан шафєатли отадек меір кўргазиб ке-
лаётган мураббийси, раінамоси Іазрати Султон шаънига
бир мадіия битмоєчи бўлади. Аввал, таърифотини кел-
тиролмасам керак, деб чўчиди, сўнг – Шайхдан іайиєди.
Шайх ўзини маєтаган кимсани ёєтирмасди. Умуман,
Іазрат єалб тубидаги іисларингни ошкор этаверишни
хуш кўрмайди. Буни Сулаймон іам хўб билади-ю... ле-
кин не чора єилсун? О½очдаги мева пишиб етилгач,
уни шохида тутиб турмоє даргумон экан. Сулаймон
жиллаєурса, ўзи учун, кўнгил эітиёжи учун бир шеър
битгиси келади. Каъба сафаридаги дилхуш ва дилсиёі
воєеалар, мулоєотлар, кофар билан, такаббур Рукниддин
ила учрашув, зикр завєи, ва ниіоят, бугунги уламолар
мажлисидаги таассуротлар унинг азмини мустаікамлади.
Шеър айтмакни жазм єилди. Балхтут тагида, жимжит
гўшада, салєин іаво, сарин еллар єанотида муроєабага
шўн½иди. Дилига тасбеідек тизилиб Шайхнинг тавсифи
келаверди: икки жаіон кўзгуси... Хизр бирла суібатлик
авлиё... сонсиз мурид етаклаган машойихлар сарвари...
Сулаймон іамон хаёл суриб ўтирибди. Бирдан тар-
тибсиз, хира каломларга жон кирди, ташбеілар жилва-
ланиб ярєиради, Сулаймоннинг фарзандлик меіри жўш
уриб, тарєоє сўзлар завєли сатрларга эврилди. Эътиєод,
эітиром туй½уси оловланиб, тиниє ўйноєи жил½алардек
кўнгил бўстонини оби іаёт ила су½ориб дилидан тилига
кўчди, уйєаш, жарангдор сўзлар гавіар сингари терилиб
келаверди...
Боєса Каъба кўринган, босса йўллар турилган,
«Лом»дек илми уйрилган Шайхим Аімад Яссавий.

Биринчи байт сувтушардек иккинчи оєимни бошлаб


келди:
Асли эрур хонадон, билмас они кўп нодон,
Билур они Іає Яздон Шайхим Аімад Яссавий.
Сулаймон шошиб єўйнига єўл солди. Кафтдек бир
тахлам єо½оз олди, тўрт энлик тўмтоє тошєалам чиєарди.
102

www.ziyouz.com kutubxonasi
Гўё дил-дилидан єуйилиб келаётган сўзлари эсидан чиєиб
кетадигандек, єо½озни тиззасига єўйиб ажи-бужи ёза бош-
лади:
Ясси сувин ораси, ётар жигарпораси,
Машойихлар сараси Шайхим Аімад Яссавий.
Єарчи½айни єашлаган, шунєорлар чин ушлаган,
Сонсиз мурид бошлаган Шайхим Аімад Яссавий.
У єаламини тишлаб ўйланиб єолди. «Мурид» сўзи
тариєатга туртки берди. Яна єо½оз бетида тошєалам
йўр½алади:
Шариати ораста, тариєати пайваста,
Іаєиєати шойиста Шайхим Аімад Яссавий.
Хўш, тариєати пайваста экан, сулуки туркий деб атал-
миш бул тариєатга кимлар кирмади? Бу ё½и Болосо½ун,
бу ё½и Оє Эдил бўйларидан Нишопургача, Ўзгандан
Фаркату Єумкент, Єарєарагача муриду асіоб бисёр эмас-
му? Бас, назм іам муносиб½а мутаносиб бўл½ай:
Кун тув½ондин ботар½а, тарсо, жуіуд, тотор½а,
Єуллук єилиб сотор½а Шайхим Аімад Яссавий.
Ўн саккиз минг оламда, оти машіур каломда,
Ўрни Доруссаломда Шайхим Аімад Яссавий.
Сулаймон кўрдики, мадіияси чўзиладиган. Ахир ошиє
ўз ишєини айтиб адо єил½айму? Аммо назм єоидаси бор-
дур, анга кўра, ибтидо бирла интиіо ораси мусофирнинг
йўлидек беіудуд эмас, оят янглиє мезонга эга бўлиши
лозим эди. Кўп гап — эшакка юк, демишлар. Сулаймон
маєтаъга ўтди:

Хизр бирла суібатлик, Илёс бирла улфатлик,


Іає єошида іурматлик Шайхим Аімад Яссавий.
Туркистон½а бороли, хизматида бўлоли,
Улуш берса ололи Шайхим Аімад Яссавий.
Энди унвон єолган эди. Сулаймон унвонга Бобо Мо-
чин исмини іам єўшди. «Шайх койиса Бобоєул иккови-
миз тенг бўлишиб оламиз. Ноннинг бутуни, калтакнинг
ярми яхши».
Бобо Мочин ул Султон мурид бўлди бегумон,
Іакимхўжа Сулаймон Шайхим Аімад Яссавий.

103

www.ziyouz.com kutubxonasi
Сулаймон єалб зикрига чўмган дарвишдек шеър
шавєидан сармаст бўлиб анчагача ўтирди. Юрагининг
іаприєєани босилди, бадани совигандек бўлди. Алангла-
ди. Балхтут сояси чўзилиб намози дигардан дарак бериб
турарди. Ўрнидан турди. Іужра томон юрди. Эшикда
єум½он кўтариб чиєаётган Шайхга дуч келди. Четланиб
йўл берди. Кейин дарров ичкари кириб, чўян єум½онини
олди-ю, пирининг изидан эргашди.

СОРИ САЛТУЄНИНГ САЛОМИ


12- ф а с л
Іаєдин инган шарбатни ичдик, аліамдулиллоі,
Шул єудрат денгизида сечдик1, аліамдулиллоі,
Єурує эдик – ёш ўлдик, аёє эдик – бош ўлдик,
Іаволандик – єуш ўлдик, учдик, аліамдулиллоі!
Юнус Эмра
Хонаєоі іовлисига оєшом єўнди. Танобий іовли бугун
іам одатдагидек ораста, салєин, суібат учун дилкушо бир
жой эди. Шайхга іамроі бўлиб Маккага кетаётганларнинг
аксарияти мусофирхоналарда єўним топган, неча кундан
бери зикри кабир илинжида юрган дарвишларнинг бир
єисми яна Ўтрор билан Яссига єайтган, бир єисми «Іув!»
деб Исфижоб кентларига бош олиб кетган эди. Хонаєоіда
Шайхнинг доимий іамроілари Сулаймон, Бобо Мочин,
хос надими Єутбиддин турибди. Ашрафхон єози эрталаб
келиб намози шомда та½ин мусофирхонага жўнайди. У
іаминєадар ўзини Шайхга яєин тутишга уринар, іали
олдинда, Самарєандда не воєеалар юз беришидан беха-
бар, ўзини Іазратнинг содиє суібатдоши, іатто маслакдо-
ши єилиб кўрсатмоєчи бўларди. Шайх унинг маєсадини
аллаєачон пайєаган, аммо ўзини билиб-билмаганга солади,
«Одам зоти борки, олдига суйкалиб келган итнинг іам
бошини силайди, юра берсин, ёмон бўлса бошини ейди,
яхши бўлса ошини», деб феълини кенг єилади.
Мана бугун іам кечлатиб аіли суібат катта ё½оч
сўрида жам бўлган. Єуроє кўрпачаларда чордана єуриб
дунёнинг ишларидан, бугунги мажлисдан, эрта ўтиб, би-
риси йўлга чиєажакларидан сўзлашадилар. Ашрафхон
1
Сечдик – танладик.
104

www.ziyouz.com kutubxonasi
єози Шайхнинг кўнглини эритиб, гумонларини іайдаш
учун тилё½ламалик єилади:
– Султоним, бугунги мажлис асносини ўйласам, кал-
лам шишадур. Кун бўйи ўйладим. Даріаєиєат, мана бу
сопол пиёладек мояк нечук єудрат бирла бургут шаклига
кирадур? Мана бу наєш олманинг оєини оє, єизилини
єизил єилиб ким ранг бермиш? Аєлим лол. Камина бу-
гунги суібатларидин баіраманд бўлиб, гўёки єайта бош-
дин мадраса таълимини ол½ондек бўлдим. Таассуфки,
жанобларининг шаріи баёнини бир закий котиб махсус
дафтар єилиб ўтирмади-да. Толиби илмларга ўзлари айт-
миш, дафтари соний бўлиб єолармиди...
Биров ўзини маєтаса, Шайхнинг єово½и солиниб ке-
тарди. Маддоі гўё уни шарафлаб, атайин йўлдан оздира-
ётгандек бўлаверарди. Тў½ри, Шайх риё билан сидєнинг
фарєига аллаєачон борадиган бўлган, дўст тилагини душ-
ман лутфидан чандон ажрата билади. Шу боис, єозининг
тилё½ламалиги унинг ½ашини келтирди.
– Єози, сиз бо½ни кўриб, бо½бонни ёдингиздан чи-
єордингиз, – деди єовоє уйиб, – мадіу сано кимга яраш-
мо½ини хўб билурсиз, «Мутакаббурни Аллоі хуш
кўрмагай», деган іадисдан іам хабарингиз бор, валекин...
– Шайхим, камина мажлиси орода іозир бўл½он со-
меълар дилидагини айтдим, холос...
– Гапингизга шак келтирмак имонингизга чанг солмоє
бирла баробардур. Сабр айлаб гапга єулоє осинг. Ривоят
борки, Муіаммад алайіиссалом саіобалари бирла суібат
єуриб ўтир½он эканлар. Саіобалар тўсатдан Іає Муста-
фонинг фазлу камолидин сўз очиб, ул жанобни маєтай
бошладилар. Пай½амбаримиз беіуд бўлиб дедилар: «Эй
умматларим, мен сизларга не ёмонлик єилдимки, мени бу
даража улу½лаб мушкул іолга соласизлар?» Саіобалар
лолу іайрон бўлдилар. Расули Аллоі айтдилар: «Сизлар
мени маєтаб, мадіу сано айтсангиз, кўнглимга шайто-
ни лаъин васваса соладир, эй Муіаммад, сендин улу½
зот йўє. Сен аълоларнинг аълоси эрурсан, умматларинг
тупроє, аларнинг устидан босиб юр, деб єуло½имга ши-
вирлагай. Сўнгра менда кибру іаво пайдо бўлур. Ўзимни
ўзгалардин баланд єўйишга ўтаман. Буни Аллоі хушла-
магай. Мен іам сизлар сингари Аллоінинг бандасиман»,
дедилар. Саіобалар мулзам бўлдилар.
105

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Суханларига сада½а бўлай расулимизнинг, – деди пи-
шиллаб єози. Шайх негадир Сулаймонга єараб давом этди:
– Сиз менинг шаънимга маєтов сўйлаганингизда Іає
Мустафонинг ана шу суібатини эсладим. Сиз бир карра
маєтаб єўйсангиз, менда улу½лик гумони пайдо бўлур.
Иккинчи бора та½ин хушомад сўз айтсангиз, иккилана-
ман, аммо кўпчилик бўлиб, сиз, єози, мана, Сулаймон,
Исмоилхўжа баробар маєтовга ўтсангизлар, камина іам
инонмай иложим йўє. «Жамоат жам бўлиб бир о½издан
мадіу сано айтиб турибди, эй Яссавий, аслида сен ростдан-
да улу½ зот экансан», деган хаёлга бораман. Бу іол бирла
сиз менга душман хизматин єил½он бўлмайсизму?
Сулаймоннинг чап кўкрагини іали ёзган шеъри иситиб
турибди. У мадіиясини тунда іафсала билан кўчирмоєчи,
сўнг Шайхнинг кайфиятига єараб унга пешкаш єилмоєчи
эди. «Энди іожати єолмади, – деди ичида, – єозикалоннинг
бир о½из ширин сўзига шунча маломат ё½илди, мабодо
ўн байтлик бу шеърни ўєисам, Шайхнинг каіри келиши
тайин. Кўрсатмайман».
Шайх пиёладаги чойдан симириб томо½ини іўллади.
Шу пайт эшикда бир мусофир кўринди. Бошида єова – уч-
лик єизил єалпоє, белида єўш белбо½. У остона іатлаб
уч-тўрт єадам босди-ю, атрофига олазарак боєиб тўхтади.
Ниіоят, сўридаги кишиларни кўриб оіиста яєин келди.
Бош эгиб таъзим єилди:
– Аллоі дўнмиш манзилларингизи обод этсун, эфенди-
лар! Ассалому алайкум!
Шайх алик олиб мусофирга тикилиб боєди. «Тили
туркий, кўзлари шишадек кўм-кўк, румолиєєа менгзайди.
Сори Салтуєнинг кўзлари іам зангори эди».
– Келсинлар...
Мусофир арз айтди:
– Бан Румо элинан галмишам. Бана іезрет Йесевий
пийрим герак ўлмишдир.
Шайх єўли билан сўрига ишора єилди:
– Маріамат, румолик биродар, бу ёєєа чиєсинлар.
Меімон сўри четига омонат чордана єурди. Мезбон-
нинг дуосини кутмай кафти билан бетини силади.
– Бан бийр тужжорам. Тижорат ила Румодин Єашєар
элина гечмишам. Банда бийр омонат хат вордир. Ўл хат-
ни іезрет Йесевий пийрга топширмоєни истаюрам.
106

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Ул нечук хат? Кимдан? – деди Шайх єизиєиб. Му-
софир єўйнини титиб, хат чиєарди. Мактуб шойи латтага
ўралиб чамбарчас бо½ланган эди.
– Бу хатни биззи севгили Шайхимиз Сори Салтує
эфендимиз битмишлар. Бана вериб демишлар, эй Човуш
ў½лон, сан Єашєара кечсанг, Йеси єалъасинан ўтажаксан.
Йесевий пиримни зиёрат эт ва бул омонатни ўз алина
элтгинки, Сори Салтує одиндаєи бийр муридидан деб
онгласинлар, демиш. Бан Йесея галиб Шайхимни ахтар-
мишам. Айтмишларки, пийр Макка азиматинда, іозир
Исфижобда дўнмишлар. Йўхлаб бу ёна галдим.
Тужжор мактубни Шайхта узатди. Іазрат чарм
½илофини очди, сўнг ўрама шойини ёзиб, єо½озга етди.
Хат бир вараєдан иборат, йирик-йирик, настаълиє ёзу-
вида битилган эди. Шайх Сори Салтуєнинг дастхатини
дарров таниди. Ичида ўєиди:
«Бисмиллоіир раімонир раіим! Аввалоіу салом ва
дуолар бўл½ай сиза, пийрим! Баъдаз калом, Аллоі ёр,
чаіорёрлар мададкор ўлиб тув½он элимизга етиб галдик
ва сиз буюр½он манзила дўндик. Белда – Шайхим инъ-
ом этмиш хизом1 ва шамшир, дилимизда аікоми Йесе-
вия, Румолида туркий сулук тузмиш пикринда жиіод
кўргизмамиш. Жанобларининг амри маъруфлари юрсак
йўлимизи, дурсає гўнглимизи ёру½ этмиш. Иншоолло,
бир гуруі муслим жамоаси жаірия тариєатин єабул
эдарга ризо бўлмишларким, бул мужда бирла Іезретимни
муборак этмишам. Пийр эфендим! Тонгла душ кўрмишам.
Саіар чо½и эрмиш. Гунашли бир бо½ ичинда «Мен сани
гўрмак истарам, ў½лим!» деб фаєирингизни о½уша олмиш-
сиз. Манда сиз Іезретимнинг дийдорина тўймоє истарам.
Илоіа, ўзинг муродима еткур, деб тенгрима ибодатлар
єилдум. Іезретим Макка азимати этсалар, бан йўлини
тилаб дурмишам, шоядки йўл устинда бийздек иродат
аіли табаррук суібатларина дохил ўлсак...
Иноятингиз нуридин баіраманд ва шаіодатингиздин
аржуманд ўлмиш фарзандингиз Сори Салтує деб бил-
мишсиз. Моіи муіаррамнинг биринжи жумъаси. Валлоіу
аълам биссавоб».
Шайх мактубдан бош кўтарди.

1
Хизом – сўфийлар камари.
107

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Барака топинг, тужжор афанди. Бизни деб кўп ран-
жу машаєєат чекибсиз. Умрингиз зиёда бўлсин.
Шайхнинг дуосини тужжор, «Раімат, энди сизга рух-
сат», деган маънода тушунди. Бироє унинг кетгиси йўє
эди.
– Шайхим, бан ул хатни жувобини олмай гетмами-
шам. Салтує пийримни истаги-да, шулдир.
Іазратнинг чеірасига хиёл табассум єалєди.
– Асл тужжор экансиз, афандим. Насядан наєдни аф-
зал билар эканлар. Илло єарзга іам муілат берадилар.
Сафарни єачон давом эттирмоєчилар?
– Аллоі дилегимизи верса чаіоршанба гуни, Шайхим.
– Маъєул. Унда эртага худди шу маіалда жавоб тай-
ёр бўлгай.
Тужжор єуллує єилиб ўрнидан турди.
Сори Салтуєнинг элчиси кетди, бироє Шайхнинг кўз
ўнгидан муриди Сорининг сиймоси кетмади. Салтує Румо
фарзанди эди. Тўрт йил муєаддам Єайсари Румдан пойи-
пиёда йўл босиб Яссига келди. Шайх остонасига бош
уриб мурид бўлди. Одатда ёш солик камида минг кун
турли-туман синовларга дучор этиларди. Биринчи йили у
дарвишларга хизмат этмаги керак. Иккинчи йили шариат
босєичини ўтиб, тариєат сирларини эгаллайди. Учинчи
йили дарвишлик хирєасини кийиб, ўзини сўфийликка
тайёрлаши лозим бўлади. Ана шу мушкул синовларга
бардош беролган муридгина тариєат аікомларини тўла
эгаллаб сўфий халифа мартабасига эришар эди.
Салтує Яссавий асосларидан то тариєат іукми, во-
жиби суннат, мустаіабгача єунт билан ўрганди. Шайхга
Салтуєнинг зеіни, ихлоси, хусусан єайсарлиги маъєул
тушди. Ўзи неча бор уни синовдан ўткарди. Бир ерда
тоєат риштаси узилиб, сулукдан этак силтар, деб шубіа
єилди. Салтує бўш-баёв, гавдасини аранг кўтариб юради-
ган бе½ам кимсани эслатарди. Шайх хато єилганига суюн-
ди. Сори о½зи юмує ½унчага іам менгзарди. £унча туни
бўйи интиє бўлиб тонгни кутади. Субіисодиє келиб нам
етгач, аста-секин кўз очади. Худди шунингдек, Сори іам
уззукун хомуш, ўйчан юрар, самоъ мажлиси ёіуд зикр
бўлса, вужудида яшириниб ётган ажиб бир єувват гупи-
риб ташига интилар, бундай кезда ланж, беіуд ва бе½ам
Салтуєни оташмисол Єутбиддиндан фарєлаб бўлмас эди.
108

www.ziyouz.com kutubxonasi
Бир йилдирки, Шайх Сори Салтуєєа махсус ижоза
берди ва Рум элининг денгиз бўйидаги бир вилоятига
шайх этиб тайинлади. Пири муршидлик арконига кўра,
унга оє туя инъом єилди, белига кумуш ½илофли шам-
шир бо½лади, ёнига єирє муридни чокар єилиб єўшиб
берди. Мана, яратганнинг инояти бирла Сори омон-эсон
туєєан элига етиб борибди. Яссавия деб аталмиш сулук-
нинг илк ниіолини Румга іам экибди. Шайх дилини
шукр, умид, фахр туй½уси чул½ади. Ичида Сорини дуо
єилди, чеккан заіматларига ризо бўлди.
Сулаймон билан Бобо Мочин іазратнинг таніоликни
истаётганини сезиб, уни холи єолдирдилар. Шайх іуж-
расига єайтиб то хуфтонгача хаёл уммонига ½арє бўлиб
ўтирди. У Сори Салтуєєа юборилажак жавобни ўйларди.
Не дейди? Дуойи хайр – вожиб. Оєилга бир васият кифоя.
Нодоннинг єуло½идин ел сўєади, бамисли єамиш найча.
Бу ёнидин пуфласанг, нафасинг у ёнидан чиєиб кетур.
Шайх жаірия тариєатининг жами суннатларини, хо-
тирда яхши ўрнашсин дея саъж усулида битиб чиєєан
эди. Улусга айтадиган ваъзларини іам назмда ифода
этмакни хуш кўрарди. «Эл о½зида іар неки матал бор-
ким, вазну єофия кўмагида яратилмиш. Шул амал бирла
халойиє ани тез фаімлаб, ёдда тутиб турур. Єуръони
мажид мавзун бўлмаганида, муборак сураларини ёд айт-
мак не чо½ли мушкул бир юмуш бўлур эди?»
У Сори Салтуєєа икки о½из дуойи салом ёзди. Сўнг
олдига бир тахлам єо½оз ёйиб єўйди. Гўё оппоє єо½озни
сеірламоєчи бўлаётгандек, ундан кўз узмай тикилиб
єолди...
Сулаймон хуфтон намозига єайтиб келганда Шайх
іужрасида йўє эди. У Сорига аталган мактубини битириб
іовли айлангани чиєиб кетган эди.
Эрталаб нонуштадан кейин Іазрат Сулаймонга икки
варає єо½оз узатди:
– Бу мухтасар жавобимиздур. Муір босиб сўр½ичланг.
Мана бунисини кўчирсинлар. Аслини Сори½а юборинг.
Сулаймон дуойи салом хатига Яссавийнинг кичик
муірини босди, жилдга солди. Сўнг бир четга ўтириб
ўтган кечаси битилган шеърий мактубни кўчирмакка туш-
ди. У «Бисмилло!» деб илкига єалам олди-ю, чумоли
изидек майда ва каштадек нозик ёзувга боєиб ундан кўз
109

www.ziyouz.com kutubxonasi
узолмай єолди. Шеър тўлєин уриб келаётган сувдек уни
домига тортиб, тамом маілиё этиб єўйган эди:
Мендин салом дўстларга, талаб ёдин єўймасин,
Дийдор талаб єилсалар, іаргиз ½офил бўлмасин.
£офил топмас іає йўлин, анда топмаслар ўрин,
Ичи-тоши куюбон саіарларда ётмасин.
Ёди бирла бўлсалар, дийдор орзу єилсалар,
Іарчанд хорлиє кўрсалар, кўнгил ўзга бўлмасин.
Ошиєларга дунёда хорлиє-зорлиє маломат,
Маломатсиз, меінатсиз ошиєман, деб айтмасин.
Шариатда тажриддир дунёсини тарк этмак,
Тарк этмайин дунёни іаєни суйдим демасин.
Тариєатда тан-жонни тарк этмаки тажриддир,
Тарк этмайин тан-жонни тажрид бўлдим демасин.
Іаєиєатда іаромдир бир Худодин ўзгаси,
Андоє бўлмай ошиєлар дийдор орзу єилмасин.
Андоє Расул Мустафо дунё молин суймади,
Уммат бўлса Расулга дунё молин суймасин.
Мискин Аімад Яссавий салом айтди дўстларга,
Ушбу сўзнинг маъносин толиб бўлса англасин.
Сулаймон беихтиёр хитоб єилди:
– Воі, воі! Валлоіи аъзам! Бир іаз этдим, бир іаз
этдим, етмиш икки бў½иним юмшади, пирим! Муборак
бўлсин!
Шайх єовоє солди:
– Іали-іануз кўчирмадиларми?
– Кўчиражакман, пирим. Аввал мана бу ерима кў-
чирдим, – у кўкрагига нуєиди, – энди єо½озга кўчира-
жакмиз.
Шайх Сулаймоннинг чечак излари єолган кенг чўтир
бетига бир єараб єўйиб, ташєарига чиєиб кетди. Сулай-
мон шеърдан икки нусха кўчирди. Бирини ўзига атаб,
єўйнига урди. У Шайхнинг махсус муншиси вазифасини
іам адо этар, Іазрат битган іикматларни, олис-яєин ер-
ларга жўнатилажак мактубларни иншо этар, Шайхнинг
катта ва кичик муірлари іам Сулаймонда саєланар эди.
Кечєурун мактубни олгани тужжор келди.
– Аллоі йўлимизи верса, бир ой ичинда орта ёнмиш-
миз. Жавзоя єолмай Румга етиб боражакмиз.
– Андоє бўлса сиз афандини Сори Салтує ёнин-
да кўргаймиз, – деди Шайх тужжорни хурсанд єилиш
маєсадида.
110

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Иншоолло! – тужжор таъзим єилди. – Ёротди½и пар-
вардигор дилегимизи версин!
Сулаймон Салтуєнинг элчисини кузатиб чиєди.
– Єутбиддин кирсин, – деди Іазрат. Бир неча даєиєа
ўтиб Єутбиддин остона іатлади. Єўл єовуштириб пир
фармонига мунтазир бўлиб турди.
– Эртага пешиндан сўнг сизга хирєа кийдирмакни
ният єилдик, – деди Шайх, – іозирлик кўринг, ў½лим.
Єутбиддиннинг юраги ўйноєлаб єинидан чиєиб кетгу-
дек бўлди. У илдам бориб пирининг олдида тиз чўкди,
этагини ўпди. Сўнг аста турди. Орєаси билан юриб
эшикда ½ойиб бўлди.
Шу топда дунёда Єутбиддинчалик бахтли кимса йўє
эди.

ЯШИЛ ЯПРОЄ СЎЛДИМИ?


13- ф а с л
«Сўфий улким, єалби Иброіим єалбига ўх-
шаса, мўминликда Исмоилдек бўлса, мун½ли½да
Довуддек, фаєирлиєда Исодек, сабру єаноатда
Айюбдек, муножотда Мусодек, самимийликда
Муіаммад алайіиссаломдек бўлса1».
Жунайд Ба½додий
Єутбиддиннинг єувончи оламга си½масди. У дарвиш-
ларнинг єадим іикматини хўб билади: «Єўлдан кет-
ган нарсангга зиёда куюнма ва єўлга кирган нарсангга
ортиєча суюнма». Бул іикматни у муборак калималар
єаторида кўнгил тўрига ёзиб єўйган. Унга бешак амал
єилмоєни истайди. Аммо... не чораки, Іазратнинг бир
о½из сўзи бамисли насим бўлди-ю, єалб тубида йил-
лар кулига кўмилиб ётган умид чў½ини очиб юборди.
Мана энди бу чў½ Єутбиддиннинг жисми-жонини ўртаб,
кўкрагини куйдиради. Єутбиддин ўз іолатига шарі изла-
ди, тополмади. Эсига лоп этиб пири комилнинг бир сатри
тушди: «Бул єафаснинг тўтиси парвоз этадир учкали!»
1
Иброіим, Исмоил, Довуд, Исо, Айюб, Мусо, Муіаммад – Єуръони
каримда исмлари зикр этилган пай½амбарларнинг энг машіурларидир.
Уларнинг іаёт тарзи, ўз умматлари учун єилган яхшиликлари ва бу
йўлда чеккан жафолари аіли мўмин учун ибрат, олий бир ният, деб
іисобланади.
111

www.ziyouz.com kutubxonasi
Воажаб! Пири муршид бул сатрни айнан Єутбиддинга
ба½ишлаб битгандек эди! У дарвишлар удумига риоя
єилиб, ўзини нечо½ли єўлга олишга уринмасин, барибир
ихтиёри иродасидан устун келар, вужудини бир іовуч
нур тарк этмасди. Ахир севинмасинми! Мана, учинчи
йилдирки, у шаізодалик бахти-тахтидан кечиб, Даш-
ти Єипчоєда, дарвишлар іалєасида саргардон кезиб
юрибди. Пир ундан маріаматини дари½ тутмади. Ўзига
маірами содиє – надим єилиб олди. Каъба сафарига
іам єўшди. Худо хоіласа та½ин пирининг иноятларидан
баіраманд бўлай деб турибди. Аллоі насиб этса, эртага
хирєаи табаррук кийиб, чин солиі мартабасига эриш-
гай. Неча кундирки, Єутбиддинни бир хаёл єийнайди. У
Самарєандда отасининг оё½ига йиєилиб, шаккоклиги учун
узр сўрамоєни ният єилиб єўйган эди. Єиблагоіининг
таънасини іозирданоє кўнгли сезиб турибди. «Сарой-
дин шаізода бўлиб чиєиб кетиб эдинг, жанда кийган
єаландар бўлиб келибсан-да, ў½лим?» Худо хоіласа, энди
юзи ёру½ бўлади. Падари бузрукворининг іузурига ёш
соликлар сардори, соіиби дил рутбасида кириб бор½ай.
Таомилга кўра, дарвиш ½ам-андуіини іам, шодлигини
іам маслакдошларидан яширмаслиги керак эди. Єутбиддин
єувончини айтиб, юрагини бўшатгани іовли этагидаги
єатор іужраларни кезиб чиєди. Аксига олиб іужралар
бўм-бўш, дарвишлар бомдод намозидан сўнг єишло½у
овулларга саёіатга чиєиб кетишган эди. Єутбиддин уч-
тўрт іужрага бош суєди. Бир хонада гўшанишин бўлиб
кимдир ўтирарди. Нимєорон½ида унинг єорасигина кўзга
илинар, бироє іансираб нафас олиб тургани бўса½ада
эшитилиб турарди. Єутбиддин ичкари ўтди. Кўзлари
єорон½иликка ўрганди. Тўрда тунов куни, нафси руіиййа
билан нафси іайвониййанинг фарєини сўраган дарвиш
½ужанак бўлиб, бошини осилтириб ўтирарди.
– Аллоі ёр бўлсин, биродар! – деб Єутбиддин аста
дарвишнинг ёнига чўкди.
– Сизга-да, офият тилайман, – деди дарвиш ва єаттиє
йўталди. Єутбиддиннинг унга раіми келди. «Бечоранинг
жони азобда єолибдур, табибга кўрсатмоє даркор».
– Іамон бў½илганингиз кетмабдур, о½а, – деди
Єутбиддин, – мен айтган зикри авєот бирла маш½ул
бўлмадингизму?
112

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Айтганингизни єилдим, биродар, илло баттар бўлдим.
Сув терга тушиб іолим єурийдур. Бўш єоп тик турмас
экан. Танда єувват бўлмагач, ўпкам шишиб ўрнимдин
туролмай єолдим. Бугун икки ракаат намозни аранг адо
этдим. Аллоі таоло омонатини олиб єўя єолса іам рози
эдим.
Єутбиддиннинг нур инган кўксига бир іовуч кул се-
пилгандек бўлди. У бир неча сония ўйланиб турди-да,
ир½иб турди.
– Юринг, о½а, сизни тоза іавога олиб чиєай, бу кун-
жакда бир дардингиз ўн бўлгай.
Дарвиш истамай єўз½олди. Єутбиддинга соядек эргаш-
ди. Балхтут остига бориб чордана єурди.
– Сиз шу ерда ўтириб туринг, – деди Єутбиддин, – мен
гузарга бориб бир дармондори излаб кўрай.
У Бобо Мочиндан рухсат сўраб хонаєоідан чиєди.
Жоме масжиди ёнида єатор дўконлар бор эди. Зироат-
чилик растасига єараб юрди. Бир табибни топиб арзиіол
айтди. Унинг дарвишлар іалєасидан эканлигини эши-
тиб табиб дорисига іає сўрамади. Аслида Єутбиддиннинг
киссасида Бобо Мочин берган бир кумуш тангадан бўлак
сариє чаєа іам йўє эди.
Єутбиддин табиб берган дармондорини авайлаб енг
ичига урди-да, іаллослаб хонаєоіга єайтди. Бемор дар-
виш іамон тут тагида ўтирар, саірода таніо єолиб таш-
наликдан мадори єуриган йўловчидек, о½зини очиб тез-тез
нафас оларди. Єутбиддин ичкарига кириб, сопол косада
сув олиб чиєди.
– О½а, доридан ичсинлар. Кафтингизни очинг. Бу иси-
риє уру½и. Кунига уч маіал носдек-носдек отиб юрасиз
экан. Буниси – мўмиёи асил. Унга эітиёт бўлинг, кунига
тариєдек икки маіал ичсангиз бўлади, – Єутбиддин дар-
вишнинг этагига бир халтачада туйилган гиёі илдизла-
рини єўйди, – ялпиз ва зубтурум – баєаяпроє. Эгаси айт-
дики, саіар нонуштага, сўнг ётар чо½да ичсинлар деди.
Олинг, о½а, худо шифо бераман, деса іеч гап эмас. Би-
рор іафтада нафасингиз равонлашиб баданингизга єувват
єайтгай.
Дарвиш дуо єилмоєчи бўлди, аммо хўрлиги келиб
тили айланмади. У «єуллує» дегандек о½ир-о½ир бош
чайєади, Єутбиддиннинг єўлини ушлаб єаттиє сиєиб
8 – Аімад Яссавий 113

www.ziyouz.com kutubxonasi
єўйди. Кечєурун Єутбиддин дарвишдан хабар олгани
тор іужрага борди. Дорининг таъсирими ё «ихлос-халос»
деган руіий неъмат натижасими, іар єалай беморнинг
ранг-рўйи кундузгидан дурустроє эди, нафас олиши іам
енгиллашганга ўхшарди. Єутбиддин изига єайтди ва эр-
таги синов тадоригини кўра бошлади.
Яссавий тариєатини буткул эгаллаб, соіиби дил ёки
ориф бўлишликнинг уч босєичи бор эди. Биринчиси,
сулук талабида бўлмиш ёш соликни жамоат кўз ўнгида
муридликка єабул єилиш маросими. Иккинчиси, бир
неча йил дарвишлар іалєасида юриб, астойдил зикру
сано, тоат-ибодат билан маш½ул бўлган муридни солиі,
яъни салоіиятли халифа мартабасига етказиш, унга
Шайх єўлидан хирєа кийдириш. Бу мартаба эгалари
тариєат аікомига кўра, тубанда зикр этилажак сифат-
ларга мушарраф бўлишлари лозим. Зоіирда – жанда тўну
єиртишланган соч, ботинда – тирик кўнгил, бедор дил ва
ўлган нафс. Ўз нафсининг іокимига айланган дарвиш
єаноат тахтини эгаллаб, маънавият мулкига хожа бўлади.
Бундай саодатманд кимсалар солиі ёки соіиби дил деган
унвонга мушарраф бўладилар. Солиі эгаси – ички ола-
ми саранжом, яхшиликка мойил, имони бутун одамдир.
Соіиби дил – тариєатда етти маєомни эгаллаган, кўнгил
кўзи огоі, дарди дили уй½оє шахсдир. Учинчи марта-
ба – энг олий маєом, бу шайхлик, муєтадолик, орифлик
рутбасидир. Тасаввуф тамалларига кўра, инсон кўксида
бешта нуєта, беш нур бор: улар латифаи єалб, латифаи
руі, латифаи сир, латифаи хафий (яширин) ва латифаи
ахво, яъни ба½оят махфий нур деб аталади. Бу нурлар-
нинг ранги, жилоси турли хил. Сўфий умр бўйи ўша
беш нур ишєида заімат чекиши керак. Бешинчи, сўнгги
нурга сазовор кимса – аллома, авлиё, єутб ул-аєтоб, яъни
руіий олам яктоси даражасига эришади. Латифаи ах-
вога етиб махфий сир билан ошно бўлган сўфийлар
учун замон ёхуд маконнинг фарєи єолмайди, у єушлар,
іайвонлар билан тиллашади, тирик ва ўлик жисмларнинг
моіиятини англайди, халойиє кўзига кўринмас нарсалар-
ни кўра билади, ўтган маріумлар руіи ила сўзлашади,
келгуси таєдирни башорат єилади. Нури тажаллий деб
аталмиш бу нурга Шайх ул-машойих каби камдан-кам
кишиларгина муяссар бўлади.
114

www.ziyouz.com kutubxonasi
Єутбиддин іозир иккинчи босєич арафасида, хирєа
кийиб соликлар сафига єўшилиш олдида турарди. У туни
билан тиловат єилиб, муножот айтди, ўзини ўзидан ил-
гари хирєа кийиб, пир єўлидан яшил там½али кулоі ол-
ган солиілар синовидан ўтказди. Ваєт ўтган сари унинг
іаяжони ортиб борарди.
Єутбиддин то пешингача одамлардан четлашиб телба-
дек ўзи билан ўзи сўзлашиб юрди. Ўєтин-ўєтин ичида
муножот айтади: «Ё арзу само эгаси! Зикриёдек туну кун
зикринг ила бандмен. Ўзинг ёрлаєагил! Хотиримни жам
айла, юзимни ёру½ єил, таянганим ўзингсан...»
Ниіоят, іув ўша мажлис бўлган танобий хонага би-
рин-сирин дарвишлар тўплана бошлади. Муридлар Іазрат
шайх Аімад имомлигида пешин намозини адо этдилар.
Сўнг зикрдагидек давра єурилди. Шайх ўртага келиб
ўтирди. Іар доимгидек ўнг тарафда Сулаймон, чап ёни-
да Бобо Мочин, Исмоилхўжа. Єутбиддин истиіола би-
лан Шайхнинг рўпарасига тиз чўкди. Бошидан кулоіини
олди ва таєдирига тан берган маібусдек бошини эгди.
Синов чо½и Шайх гўёки соликни ёрлаєаб, далда бермакчи
бўлгандек, унинг бошига кафтини босиб турарди. Шайх
Єутбиддиннинг бошига кафтини єўйди. Йигитнинг тоза
єирилган таєир калласи иссиє эди. Шайх Єутбиддиннинг
босєондек гуп-гуп уриб турган дилига єулоє тутиб роіат
єилаётгандек, бир неча даєиєа сукут саєлади. Ниіоят,
босиє, андак мулойим товушда деди:
– Єани, тариєати шаіристон асосларини айтинг-чи,
ў½лим...
Яссавий тариєати имон фарзларидан кейин яна
бир неча фарз асосига єурилган бўлиб, улар мурид-
лик шартлари, тариєат аікоми, вожиблари, суннатлари,
мустаіаблари, сулук одоби, шайхлик ва муєтадолик арко-
ни деб аталарди. Єутбиддин илк саволнинг енгиллигидан
суюнди. Бу фарзларни у беш єўлдай ёд билар, уларнинг
шаріини айтар, кечаси уй½отиб сўрасангиз іам адашмас-
ди. Єутбиддин бийрон жавоб єайтарди:
– Тариєати шаіристон, яъни Яссавия тариєати беш
тамал бирла мустаікамдур. Улар жумласига тавіид асос
бўлган тасаввуф, шариатга ва Іає Мустафо суннатига
мутлоє эътиєод, шариатга суянган тариєат, риёзат ва
мушоіада, хилват ва зикр кирадир.
115

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Дуруст.
Бобо Мочин Шайхдан изн сўраб савол берди:
– Хилват не?
Бу саволга іам Єутбиддиннинг жавоби тайёр эди.
– Хилватнинг іар іарфи бир іидоят, таєсир. Іе – холи
бўлмоє талаби, лом – лайлда, яъни тунлар, вов – вуслат,
те – тў½ри йўл ишєи.
– Маъєул, – деди Бобо Мочин. Шайх тарафдан сўроє
тушди:
– Тариєат аікомин айтинг.
– Тариєат аікоми олтидур. Маърифати іає, сахова-
ти мутлає, сидєи муіаєєає, яєини муста½рає, таваккули
ризєи муаллає, тафаккури мудаєєає.
– Яъниким?
– Яъни іаєни танимоє йўлида маърифатга интилмоє,
мутлоє ва узлуксиз саховат кўргизмак, Аллоіга садоєатни
саєламоє, со½лом кўнгил соіиби бўлмоє, етти иєлим эга-
си улашган ризєєа єаноат єилиб, теран тафаккур, му-
лоіаза бирла руіиятимизни покламоє.
Єутбиддин энди ўзини бир оз босиб олган, хаёлида
вожиби тариєатни ўйлаб, о½из жуфтлаб турарди. Бироє
Шайх унинг хаёлини сезиб тургандек, кутилмаганда
тариєати одобдан сўраб єолди. Бу савол іам енгил эди,
Єутбиддин ўзини йўєотмади.
– Одоб шартлари олтидур, пирим. Жамоат кўз ўнгида
тиз букиб, тавозе бирла ўлтирмоє, ўзини бировлар-
дан паст тутмоє, ва билъакс, ўзгаларни ўзидин баланд
єўймоє, шайхлар, азиз-авлиёлар мажлисида сукут саєлаб
турмоє, беижозат сўз айтмаслик ва ниіоят, пири комил
рамзларини, кароматларини эсда тутмоє, дилга жо этмоє
фарздур.
Шайх «маъєул» дегандек бош силкиди ва єовоє сол-
ганча аста «Вожиб» деди. Бу тариєат вожибларини ай-
тинг, дегани эди. Єутбиддин худди тиловат єиладигандек,
кўзларини юмди. Савол мураккаб, асосан арабий иборат-
лар ила тазмин этилган, шаріи іам мушкулрок эди.
– Тариєат вожиблари іам олтидур, пирим. Аввало, та-
лаби соіиб камол ва карруби зул-жалол. Сўнгра шавєи ви-
соли ло-йазал, кейин хавфи мулки безавол фил-айёми вал-
лай-йол, андин сўнг рижо фи-кулли аівол, кейин зикри
алад-давом, ва ниіоят, фикри тавассули хай-йу-мутаол.
116

www.ziyouz.com kutubxonasi
Єутбиддин мазкур вожиблар таърифини келтирмак
учун о½из очган эди, Шайх унинг гапини кесди:
– Тафсирга іожат йўє, суннатга ўтинг, ў½лим.
Тариєат суннатлари іам олтита эди. Ёш солик жа-
моат бирла намоз ўєимо½и, саіарлар бедор бўлмо½и,
ибодатни зиніор тарк этмаслиги, фикри-зикри билан
ишєи илоіийга бо½ланиб туриши, яхшилик ва іидоят
йўлига етакловчи фозил устозларга сўзсиз итоат эти-
ши лозим эди. Єутбиддин суннат шартларини тугатиб,
мустаіаб – меімон-мусофирлар билан бўладиган муомала
йўриєларини айтди:
– Меімонни очиє юз ва дилда севинч ила кузатмоє
жоиз бўлгани каби, эшикка келган мусофирни кулиб ту-
риб, Аллоіга шукр єилиб єабул этмак лозимдур. Меімон
неча кун єошингизда бўлса іам уни ½анимат билинг.
Унинг ½ариблигини, сизникида мусофир эканлигини ёди-
дин чиєаринг. Меімон не тиласа, тилагини бажо келти-
ринг, унинг іожатини чиєаришдан чарчаманг...
Энди шайхлик ва муєтадолик аркони єолган эди.
Єутбиддин бу фарзни чандон хуш кўрар, кўнглида
гавіардек саєлар эди. Мазкур аркон шартлари Єутбид-
диннинг энг муєаддас орзусига муштарак бўлгани учун-
ми, (у єачонлардир Шайхнинг єўлидан иршод олиб,
шайхлик мартабасига муяссар бўлмоєни хаёл єиларди)
ёинки аркон бандлари Яссавий іикматларидек содда, ра-
вон ва гўзал бўлгани учунми, іар єалай, уларни тилидан
єўймас, юрса-турса ичида пичирлаб такрорлаб юрарди.
Аркон фарзлари іам тариєатнинг ўзга аікомлари синга-
ри олтита эди: илми дини яєин, яъни диний илмларга
шаксиз ишонмоє; іилми мубини матин – ошкора ва усти-
вор мулойимлик; сабри жамил ёки бардошли сабр эгаси
бўлиш; ризои жалил ёхуд улу½ бир хоіиш ила Аллоі
иродасига бўйсуниш; ихлоси халил, яъни фаєат ёл½из
Аллоігагина ихлос єўйиш, ва ниіоят, єурби жазил – ўзини
Аллоі таолога ниіоятда яєин тутиш. Єутбиддин шавє
оташига чул½аниб, «...сабри жамил, ризои жалил, ихлоси
халил...» дея кўнглидан ўткарди, ўзаро уй½ун, нозик,
жарангдор сўзлар та½ин юрагини жўштириб, кўзларига
ёш элтди. У интиє бўлиб, Шайхдан тариєатнинг сўнгги
босєичига ноил этадиган сўроєни кутди. Аммо Іазрат
унинг бошидан оіиста кафтини олди.
117

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Шайхлик ва муєтадолик арконин, Аллоі насиб этса,
ваєти-соати етганда сўрармиз.
Бу насия калом ила Іазрат Єутбиддинга ниманидир
ваъда єилгандек эди. Єутбиддин чеккан заіматларига
ризо бўлди, єисматига шукрона келтирди.
Синов маросимини кузатиб ўтириб, Сулаймоннинг
кўнглига иштибоі, гидир оралади, ичида шайтони лаъ-
ин васваса єилди: «Іазратим нечук собиє шаізодани
бу єадар ёрлаєайди? Ана, шайхлик ва муєтадолик ваъ-
да єилдилар. Салкам ўттиз йил бўлди, этагидин илик
узмай биз бунда юрибмиз. Энди расидаликдан чиєєан
бир муридга шунча маріаматми?» Шоі, султон деса,
Сулаймоннинг елкаси тиришарди. Хусусан, Маімудхон
Султонни жини суймайди. Сулаймон хоразмлик. Султон
Маімуд эса, язнаси Султон Санжар икковлон Хоразм
элини икки оёєлаб босиб тургандек туюлаверади Су-
лаймонга. Єутбиддин эса, ана шу Маімудхоннинг ў½ли,
Санжарнинг туєєан жияни. У Єутбиддинни чор атрофга
калла осилтириб, ёш соликнинг дадил, бийрон жавоби-
га махмур бўлиб ўтирган дарвишлар кўз олдида ўсал
єилмоєчи бўлди. Шайхдан ижозат олиб савол ташлади:
– Аікомларни, фарзни хўб билар экансиз, иним.
Іазратимнинг бир іикматлари бор. Хотирингизга солиб
ўтай. Пирим:
Єул Хожа Аімад іає сўзини сўзлаб ўтди,
Илмул-яєин шариатни кўзлаб ўтди,
Айнул-яєин тариєатдин бўзлаб ўтди,
Іаєєул-яєин іаєиєатдин айтдим мано, –
дейдилар. Бул ердаги «яєин»лардин муддао недур?
Сулаймон, «Ол энди бир сайранг-чи, кўрайлик», де-
гандек, муртида кулимсиради. Єутбиддин унинг єорамтир,
кенг, чўтир бетига єараб ўйланиб єолди. «Іазратнинг бул
іикматини ёд билурмен. Илло маънисига етмаган эканмиз-
да? Нечук ма½зини чаємадим? Илмул... Айнул... Іаєєул...
Хўш, яєин – бу бегумон, шубіасиз, дегани. Айн – кўз,
кўнгил кўзи... Бегумон илм, кўз бирла кўриш ва...»
Шу пайт Шайх Єутбиддиннинг билагини тутди. Гўёки
мўъжиза рўй берди. Єутбиддиннинг шуури пир єўлидан
бир имдод, руіий мадад эмгандек бўлди. У хиёл икки-
ланиб, пастроє товушда деди:
118

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Таєсир, бандаи ожиз тасаввуринда... илмул яєин, бу
идрок билан, аєлий далиллар орєали етиладиган илмдур.
Яъни мадраса таълими, єол илми. Шариати іаєєа, иншо-
олло, таълим, тиловат, мутолаа йўли бирла эришгаймиз.
Айн ул-яєин, бу сезги аъзолари ёрдамида эмас, уй½оє
дил, безовта єалб ва руіий бир туй½у орєали етиладиган
мартаба. Бу – тариєат йўлидур, таєсир. Сўнгги маєомга
келсак... іаєєул яєиндур. Илму урфондин єувват олиб,
руіоний олам сирларидан воєиф бўлиб, бу фоний дунёдин
єўл чекиб... сўфий іаєєул яєин мартабасина ёвуєлашади,
субіонака ва таоло даргоіига бош єўяди.
Шайх маъноли йўталди. Сулаймон єизарди. Єутбиддин
терлаб кетди. У Сулаймоннинг олдида мот бўлмаган эди.
Сулаймон ма½лубиятга тан бергиси келмади. У номига
Єутбиддинни єутлаган бўлди.
– Офарин, иним! Ол энди, закий аєлингизни бир
намоён этинг, иним. Пирим, «Риёзатни єаттиє тортиб,
єонлар ютиб ман дафтари соний сўзин очдим, мано!»
дейдилар. Эсингизда-а?
Єутбиддин «іа» дегандек бош силкиди.
– Андоє эрса, бул ерда «дафтари соний» не ўзи?
Єутбиддиннинг кўнгли чўкиб кетди. У «дафтари со-
ний»ни билмасди. Аслида буни билиш сўфийлик шарт-
ларига кирмасди іам. Сулаймоннинг иззат-нафси туфай-
ли ту½илган мушкулотдан Єутбиддинни єутєариш учун
Шайх деди:
– Фаросат – нисф каромат, Сулаймон. Шукр єилинг.
Бу жаіонда билгандин билмаганимиз бисёр. Иккиламчи,
бул маросим Яссавий іикматларининг таілили эрмас.
Ім, Бобоєул, сиз не демакчисиз?
Бобо Мочин ма½рибу машриєда ўтган машіур мута-
саввифлар хусусида сўроє ташлади. Єутбиддин уларнинг
шаріи іоли, арзи дили тў½рисида кўп эшитган, Шиблий,
£аззолий, Ба½додий, Мансури Іаллож каби шайх-ул ма-
шойихлар іаётидан ўнлаб іикоятларни ёд билади. Абу-
бакр Шиблийнинг бир іикматини тумор єилиб бўйнига
осиб олган, іар замон бошига мушкул иш тушганда
пайпаслаб єўярди. Мазкур тумор биттагина калимадан
иборат эди: «Тилайманки – тиламагайсан». Бу сўзларнинг
маънисини Єутбиддин ўзича йўяди: тилагим шулки, би-
ровдин бир нима сўрама, нафсингни ўлдириб, ироданг-
119

www.ziyouz.com kutubxonasi
га іоким бўл, шунда Аллоідин мадад тиламайдурсен,
бу ўтар-кетар дунёда бировга тирноєча яхшилик єилган
бўлсанг – рози бўл, илло бандасидан іам, холиєи оламдин
іам мукофот тилама...
Шиблий фалсафасини Єутбиддин нечо½ли завє ва зук-
колик билан єайнаб-тошиб талєин этгани Бобо Мочин-
нинг іавасини келтирди. Агар рўпарасида Шайх ул-аъзам
бўлмаганида у самоъ мажлисидагидек «Во-о-оі!» деб сай-
ха тортиб юборарди.
Синов бир соат давом этди. Шайх маросимга нуєта
єўймоєчи бўлди. Шу пайт Єутбиддин єўл кўтарди. Дар-
вишларгина эмас, гувоіликка ўтаётган уламо іам ажаб-
ланди. Шайхдан рухсат олиб, Єутбиддин Сулаймон та-
рафга єаради:
– Муітарам мавлоно Сулаймон о½амизнинг сўроєла-
рига муносиб жавоб тополмай фаєирингиз музтар бўл-
дим. Агарчи бу жаіонда биладиганимиздин билмайдига-
нимиз бисёр эркан, не илож деган хаёлдаман. Аммо бу
ожиз банда билмаган нарсамни билиб Аллоі даргоіина
бормоєни афзал кўрурман. Жаноб мавлоно ранжу ма-
шаєєат чекмасалар, фаєирингизга ўшал «дафтари со-
ний»нинг не эканлигини айтиб берсалар, іаєларига дуо
єилар эдик...
Іазрат Єутбиддиннинг фаросатига ичида таісин айт-
ди. Сулаймон андак бесаранжом бўлди. Негаки, «даф-
тари соний» устида ихтилоф бор эди. Шайхнинг бу
иборасини іар ким ўзича талєин этарди. Мабодо, худо
кўрсатмасин, шаріи ½ализ чиєса, бу шаізода уни оятдек
ёдлаб олади ва іар ерда Яссавий іикматларига єўшиб,
Сулаймон айтгандек єилиб изоілайди. Унда Сулаймон-
нинг обрўси неча пуллик бўлади?
Сулаймондан аввал Іазрат о½из очди:
– Іозир фурсати эмас. Сўнгроє Сулаймон сизга «даф-
тари соний» вараєларини ўєиб бергай.
«Бу боладин «дафтари соний»ни сўраб не єилардинг,
манглайи єора?!» деб Сулаймон ўзини койиди ичида.
Сўнгра, «хирєа кияй деб турибсан, ношукр, адаб
саєлаб ўтиравер-да, вотвотдек валдирамай!» деб Єут-
биддиндан ичида гина єилган бўлди.
Шайхнинг ишораси билан Исмоилхўжа халифалик
ашёларини келтирди. Іазрат «Фотиіа», «Ихлос» ва
120

www.ziyouz.com kutubxonasi
«Нур» сураларини тиловат єилди. Сўнг Єутбиддин шаъ-
нига икки о½из маєтов сўзи айтиб, фатво берди:
– Биз ёш сўфийлардан бўлмиш муридимиз Єутбиддин
Маімудхон ў½лини илми динда, ихлоси халилда,
єурби жазилда имтиіон єилиб, бул соликнинг сидєига,
салоіиятига, нуктадонлигига имон келтирдик. Уни хали-
фа іамда асіоб мартабасига лойиє кўрдик. Илоё, бул му-
ридимиз іає йўлида чеккан заіматлари учун Аллоі уни
азизлар єаторига єўшсин, жумла мўмин кўнглига Аллоі
фарзини, Іає Мустафо суннатларини солсин, инсонларни
яхшилиєєа даъват этсин, имонга чорласин, илоё Аллоі
таоло ёрлаєа½ан исмингиз то єиёматгача йўлдошингиз
бўл½ай, сиздин рўшнолик топган кимса борки, ул икки
дунё роіатини кўрсин, омин, Аллоіу акбар!
Ўнлаб єўллар фотиіага кўтарилди. Шайх ўз эгнидаги
эски ва ямоєли жун чопонини ечиб, Єутбиддиннинг ел-
касига ташлади. Єутбиддин энгашиб Шайхнинг этагини,
єўлини ўпди. Сўнг ир½иб туриб єўл єовуштирди, уч кар-
ра таъзим бажо келтирди. Шайх Єутбиддиннинг бошини
эгиб кулоі кийдирди. Кулоінинг олд томонига яшил
япроє шаклида там½а босилган, япроє ичида кўндалангига
уч єатор оє чизиє тортилган эди. Бу Яссавий тариєатига
мансуб сўфийлик рамзи эди. Яшил япроєли там½а чекил-
ган кулоі юєорида зикр этганимиз уч маєомнинг камида
иккитасини босиб ўтган халифа-шогирдларга бериларди.
Єутбиддин ўша куни сўфийлик ашёларининг барча-
сига эга бўлди: єайиш камар, ир½ай асо, таслим тош.
Іалєадаги дарвишлар уни хирєати табаррук ила мубо-
ракбод этдилар.
...Єутбиддин кун бўйи Сулаймоннинг о½зини пойлади:
Зора «дафтари соний»нинг маънисини айтиб берса. Аммо
Сулаймон, бери кел, деб имо іам єилмади. Єутбиддиннинг
іафсаласи пир бўлди. «Майли, бир куни пиримнинг
ўзларидан сўраб оларман», деб ўзига тасалли берди.
Хуфтон намозини барваєт адо этиб, кўрпачага
чўзилди. Бироє кўзи илинмади. Эртага Самарєанд сари
йўлга чиєадилар. Кўз олдидан киндик єони тўкилган
она шаірининг шан кўчалари, азамат чинорлари, пада-
ри бузруквори, волидаи меірибони ўтди. Ота-онасини
кўрмаганига икки йилдан ошди. Энаси єандоє экан?
Єутбиддиндан тириклай айрилиб, не кўйга тушди экан?
121

www.ziyouz.com kutubxonasi
Єутбиддиннинг дийдаларидан икки єатра єайноє ёш
сизиб чиєиб юзига тушди. Хўрлиги келди. Кўнгли ачиш-
ди. Рўпарасидан мунгли онасининг суврати кетмай єолди.
Хаёлида онаси гўё унга єўл чўзиб, йи½лаб тургандек
эди. Єутбиддин тўл½аниб шивирлади: «Энажон, сизни
со½индим, жуда-жуда со½индим... Сизга єачон етаман,
єачон дийдорингизга тўяжакман, энажон?!»

АРВОІ – МАДАДКОР
14- ф а с л

Манзили Маімуд эмиш олий маєом, Ул


маєомни иста іаєдин, вассалом... Іаєни
билсанг, бу олам султонисан,
Билмасанг, ё дев ва ё шайтонисан.
Насимий

Єорахонийлар сулоласининг сўнгги вакили бўлмиш


Султон Маімудхон Арслонхон ў½ли ёз бўйи Сиёб соіи-
лидаги єароргоіини тарк этмади. Мана, куз сепини
йи½иштирмоєда. Іадемай єиличини судраб, єорли-єировли
єиш келади. Тунлар салєин тортади. Илло Султон кўш-
кини шаіристондаги маіобатли саройга кўчиришни ўйла-
мади іам. Бир кун, бир іафта бўлсада-да, дала-тузни
½анимат билади. Ёввойи гуллар, эркин шамоллар о½ушида,
оєар сувлар ёнида бўлишни истайди. Бу – инжиє кўнгил
майли эмас, болалигидан єон-єонига сингиб кетган эітиёж.
Эітимол, аждодларидан ўтиб, руіига эш бўлган мерос-
дир. Раіматлик єиблагоіи іам, єиш ичи демаса, наврўз
келиб бойчечак очилгандан то ола єар½а єа½иллаб єор
ёєєунча чўлу биёбондан, єирлар, яйловлар ба½ридан,
шарєироє аніорлару арчазор то½лар єўйнидан бери кел-
масди. Маімудхон іам димиє шаіар іавосидан кенглик-
ларни, юлдузли, ойли кечаларни афзал кўради. Фил-
жумла, єалдир½оч келди, дегунча єароргоіини Зарафшон
дарёси бўйигами, Ургут то½ларигами, Обигарм чашмалари
ёхуд Омонєўтон єирларигами кўчиради. Оє ўтов тикти-
риб, кийикўти солинган хушбўй єимизни симириб ётади.
Маімудхон бу йил Самарєанд биєинидаги Обикўіак
мавзеига саропарда тиктирди. У кейинги уч-тўрт йил
122

www.ziyouz.com kutubxonasi
ичида єорахитойлару єорлуєлар билан олишавериб зада
бўлган эди. Шу боис шаіардан олислаб кетгиси келма-
ди. Самарєанд кўз ўнгимда ярєираб турсин, дея Кўіак
єирида истироіат этишга жазм єилди.
Ёзни дилхушлик билан ўтказди. Зарафшонда шоіона
кемачаларда сайр этди. Мезон оё½ида Ургут то½ларига
айиє овига чиєди. Єопєон єўйдириб, кичкина айиє бола-
сини туттирди. Унга ўзича Гўрбола деб ном єўйиб олди.
Гўрхон – єорахитойлар хони эди, у Маімудхон билан
унинг язнаси Санжари мозийни не-не азобларга гирифтор
єилмади. Султон Маімудхон Гўрхонни бир беозор іайвонга
тенглаб, гўёки єорахитой хонидан аламини олмоєчи эди.
Маімудхон дўмбоєєина, кўн½ир айиєча рўпарасида соат-
лаб хаёл суриб ўтиради. Пўлат панжарадан олма чўзса,
айиєча тескари ўгирилади, єафас четига бориб, калласини
бутига тиєади-да, ётиб олади. Онда-сонда сув ичади холос.
Она дийдоридан айрилганига мотам тутаётгандек уззукун
½ингшиб, бир бурчакда кўзларини юмиб ётаверади.
Охири малика Ойту½ди Султоннинг іузурида тиз
чўкиб, іайвоннинг савобини тилади: «Бегим, шул ўл-
жангизни бизга бахшида єилинг. Шўрликка раімим ке-
ладур, ахир бул іам меірга зор бир норасида. Гўдакка
томоєдин бурун мулойим сўз лозимдур».
Султоннинг ½урури лат егандек бўлди. Илло, суюкли
маликанинг гапини икки єилолмади. «Ўзи фарзандидин
тириклай айрилиб єаєшаб юрибдир, олса олсин шул жо-
ниворни», деб айиєчани іадя этди. Мана, неча кундирки,
«Гўрхон» бола Ойту½ди бонунинг хос чодири ёнида яшайди.
Султон гоіо собиє асирини кўргани айланиб боради. Бир
куни ажиб манзаранинг устидан чиєди. Малика чўрисифат
бўлиб кийиниб олибди. Єўлида кумуш тобоє. Єафас ол-
дида чўнєайганча айиє болага меір изіор єилаётир: «Ма,
сут ич, дўмбо½им... Кўзларинг мунча іам чиройли экан,
полвон бола! Бамисли менинг ёл½изим Єутбиддиннинг єора
кўзларига менгзайди. Ма, ича єол, ке, аразлама... Єорнинг
тўє бўлса, кучинг кетмайди, худо хоіласа бир куни озод
бўл½айсан. Єайта арчазорингга бориб онаизоринг бирла
дийдорлашгайсан, єоракўз! Ма, ич, ича єол...»
Султон бир іол бўлиб туриб єолди. Сўнг жоіилият
ичида маликанинг одми рўмоли аралаш сочидан чангалла-
ди: «Ім, малика?! Пошшоликни ўз илкингизга олдингиз-
123

www.ziyouz.com kutubxonasi
му? Биздин берухсат бир іайвонга озодлиє ваъда єилиб
турибдилар? Ичкари киринг».
Малика тобоєни єафас олдига єўйди. Султон бир
тепиб тобоєни тўнтарди. Айиєбола іуркиб, єафаснинг
бурчагига єочди.
Султон чодирга кириб парёстиєєа ёнбошлади. Ойту½ди
пастроєєа чўнєайди. Анчагача иккаласидан садо чиємади.
Ойту½ди рўмолининг учи билан кўзларини артди. Боши
єуйироє эгилди.
– Сулланг, маликам! – деди Султон єаірланиб. Мали-
ка рўмолини бошига тан½иб бо½лади. Хоннинг бетига
тикка єаради:
– Уч кундирки, айиєболанинг онаси келиб уйєумни
бузадир. Іар куни хуфтон чо½и ўкириб етиб келадир.
Сойнинг у бетида туриб фарёд єиладир.
– Боласининг тутєунда эканлигини єайдин билибди?
Ойту½ди кулимсиради:
– Она-да, бегим. Онанинг юраги боласининг исини туя-
ди. Тавба єилдим, неча кундирки, менинг іам кўнглим
жизиллайди. Єутбиддинимни кўрадиганга ўхшайман. Ин-
шоолло, шу яєин фурсатда ёл½изимнинг дийдорига тўй-
гайман, деб умид єиламан...
Рафиєасининг «осий ў½ил»ни тилга олгани Маімудхонга
ёємади.
– Ундай ў½ил йўє энди. У сиздин, биздин воз кечиб
єаландар бўлиб кетган. Хўш, тунда уйєунгиз бузилаётган
бўлса, айиєболани маів эттиргаймен.
Ойту½дининг ранги бўзарди.
– Бегим, агарда бу норасида жониворни маів этсан-
гиз, пушаймон бўл½айсиз. Унда маликангизга іам... видо
айтинг...
Султон йигирма йиллик ёстиєдошидан бундоє куфро-
на сўзни кутмагандек, бир лаіза ажабланди. Сўнг аста
бўксасини кўтариб чордана єурди.
– Муборак сўзларини такрорласинлар, маликам, – деди
Султон кафтини єуло½ига єўйиб, – бу гўши бехабар не
деганингизни тузук англамади чо½и...
Ойту½ди киприк єоємай гапини єайтарди:
– Мабодо бегим бир бегуноі жонзотни жонидин жудо
этсалар, суюкли маликасидин іам айрилган бўладилар.
Сўзим – сўз.
124

www.ziyouz.com kutubxonasi
Маімудхон Ойту½дининг феълини хўб билади. У Сул-
тон Санжарга беіад хизмат єилган шавкатли баіодир
Бўркиёру½ амирнинг эрка єизи эди. Ойту½ди чавандоз-
ликда, камон отишда йигитларнинг іавасини келтирса,
назокатда, аёллик латофатию шакаргуфторликда бўйсира
єизларнинг іасадини єўз½арди. Султон бир сафар унга
жориядек муомала єилди. Ойту½ди индамади, ў½лини,
канизакларини олиб Марвга кетиб єолди. Маімудхон
орага язнаси Султон Санжарни єўйди. Ойту½ди, «Жаноб
Маімудхонга айтинглар, аввал малика бирла жориянинг
фарєига борсинлар, андин сўнг аіли аёлини талаб этсин-
лар!» деди. Султоннинг ўзи бош солиб Марвга борди,
Ойту½ди билан ёш Єутбиддинни узатиб єайтди. Шу-
шу, рафиєасининг ройишига єарарди. Бугун та½ин ўтган
ишни унутди.
– Маликам, бундин чиєди, шаръий эрингизни азми-
єароридин сизга бир ёввойи махлуєнинг жони азиз экан-
да?
– Йўє, бегим. Эринг – пиринг, демиш машойихлар.
Магарки, ул зот пирим экан, муборак єўлларини беіуда
єонга бўямасинлар. Іали дунёнинг аччиє-чучугини тотиб
кўрмаган бир жонворни єатл этиб, не муддао топєайсиз?
– Мен сизнинг тинчингизни ўйлайдирман.
– Єуллує, бегим. Менинг тинчимни ўйлайдир½он эрсан-
гиз, анинг жонини менга ба½ишланг. Ахир бу айиєбаччани
бизга іадя этдингиз. Іадя єайтариб олинурми?
Султон Ойту½дининг мантиєли сўзлари олдида та½ин
таслим бўлди.
– Хўп, ана ба½ишладик, – деди мўйловини силаб, – не
єилсангиз, ихтиёрингиз.
Ойту½ди ўрнидан туриб Султонга таъзим єилди.
– Сиз бир норасида гўдакнинг ½амини еган бўлсангиз,
Аллоі таоло сизни даргоіида ёрлаєасин, бегим...
Кечаси Маімудхон єий-чувдан уй½ониб кетди. Туя
жунидан єавилган пардай енгил, иссиє кўрпани тепиб
ташлаб єаддини ростлади. Іозиргина кўрган тушини ўй-
лади. Юзига фотиіа тортди, «Аста½фируллоі» деб єўйди.
Тепага єаради. Саропарда чан½ара½идан кумуш ой шуъла
тўкиб турарди. Шу пайт та½ин іай-іайлаган товушлар
эшитилди. Олисдан буєа наърасидек бў½иє сас келди.
Султон аста турди, єарс урди. Іеч ким кирмади. У эг-
125

www.ziyouz.com kutubxonasi
нига жун чакмонини, оё½ига тиллакори кавушини илди,
бошига сувсар бўркини єўндирди. Ташєари чиєди. Эшик
олдида икки соєчи калла осилтирганча донг єотиб ухлаб
ўтирарди. Султон уларнинг биєинларида ётган найзала-
рини олиб улоєтириб юборди. Маликанинг чодири эллик
єадамча нарида эди. Икки-уч кишининг єорасини кўриб
шу тарафга юрди.
Сутдек ойдин. Чор атрофда канизаклар куймаланиб
югуради. Ойболта кўтарган бесўнаєай кимса сой то-
монга чопади. Іадеб, «Маликам, маликам, борманг, ул
махлуєєа ем бўл½айсиз!» деб баєиради.
Султон мулозимлар йўртаётган адирга єараб пастла-
ди. Юз єадамча юриб тўхтади. Кўіак сувининг нариги
бетида уч яшар буєадек келадиган єоп-єора айиє турар,
іадеб олдинги оёєларини іавога кўтариб ўкирарди. Сул-
тон яна илгарилади. Кўзи Ойту½дига тушди. Маликани
бир тўп жория аёллар єуршаб олган, ёнида єилич, сўйил
кўтарган навкарлар. Малика бошяланг. У она айиєдан
кўз узмай тикилиб турибди. Айиє тўхтовсиз ўкиради, гуё
интизор бўлиб бировни чорлайди. Нола єилади...
Бир замон у соіил томон талпинди. Сувдан айиєбола
сузиб чиєди ва бир-икки силкиниб онаси томон отилди.
Она айиє лапанглаб келиб боласини єучоєлади, ерга
думалатиб суйди, эркалатди, сўнг соіил тарафга єараб
чўзиб ўкирди-да, кўз єаро½ини олдига солганч, то½ ичка-
рисига кириб кетди. Малика овози титраб уларнинг ор-
тидан мунгли дуо єилди: «Илоё, онангни топганинг рост
бўлсин, айиєча! Уф... Эй тангрим, іеч ким бу дунёда
жигарпорасидан айрилмасин, іеч ким волидасидан жудо
бўлмасин экан... Ёл½из ўзингга си½индим, ўзингдин ўзга
суянчи½им йўє...»
Маликанинг титроє товуши Султоннинг ½ашини кел-
тирди. У даріол изига єайтди. Кираверишда соєчилар
іамон хуррак отиб ўтирарди. Султоннинг жаіли чиєди.
Икки соєчини тепиб а½дарди. Ичкари кирди.
Султоннинг бедорлигидан хабар топдими, изн сўраб
офтобачи кирди. У чодирнинг тўрт тарафидаги тилла
шамдонларни ёєди. Ой нурида нимяшил бўлиб товланиб
турган ипак чодир афсонавий жило касб этди.
Офтобачи пойгакка бориб тиз чўкди, єўлларини єо-
вуштириб фармон кутиб ўтирди. Султон о½из очмади. У
126

www.ziyouz.com kutubxonasi
ўз хаёли ила банд, сийнаси жизиллаб тонготарда кўрган
тушини ўйларди. Тушига єиблагоіи кирибди. Раіматли,
фалажи бедавога йўлиєиб жон таслим єилган эди. Іамон
тахтиравонда эмиш. Сўнук кўзларини Маімудхонга ти-
киб, базўр тилга келиб дермиш: «Ў½лим... маишат деб
раиятни унутдинг... Ул нечук табибдурки, бемори-
ни сўроєламаса... Сен нечук султон бўлдингки, магар
фуєаро іолидин хабар олмасанг. Эл кезмайсан, бозор
ораламайдурсан... Жамоат бирла ибодат єилмоєни тарк
этдинг, Куръон тиловат этмайдирсан... Кўзингни оч, бо-
лам, борар бо½ингни ўйла...»
Султон бир сесканди. «Борар бо½ингни ўйла...» Ота-
си тонгла маішардин огоі єилаётган эди. Бу ишора уни
арши аълодан заминга єўндиргандек бўлди. Дарвоєе, сул-
тон кейинги ваєтларда кўнгил хоіишига эрк бериб, атроф
жавонибда не іодисалар содир бўлаётганини назардан
єочирди. Омоч суриб дон сочаётган деієоннинг от изини
кўрмаганига єанча бўлди? Єорахитойлар босєинидан ке-
йин муаззам Самарєанд бозорига оё½и етдими? Єабристону
єадамжоларни сўнгги бора зиёрат этгани єачон эди? Іатто
Имом Муіаммад ал-Бухорий іазратларининг марєадини
зиёрат єилмаганига іам бир йилдан ошибди. Аслида, ул
зоти шарифнинг хоки пойлари єўл чўзса етгудек ерда,
єадим Су½дикентда сокин бўлмиш. «Инсофли кимсанинг
юмуши эрмас бул ишим. Арвоілар сўзи тирикларга васи-
ят. Фарзу суннатни, вожибул илоіийни фаромуш этибдур-
ман. Биздин осийлик кечди, падари бузруквор, иншоолло,
руіингизни минбаъд безовта єилмагайман. Тавба-тазарру
ичра ўртанурман, єиблагоі».
Султон пориллаб ёниб турган билакдай йў½он, ярим
газлик заъфарон шамларга бир-бир разм солди, дилини
ўртаётган надомат, афсус, тавба оташига уларда ўхшашлик
топди. Ичида исти½фор айтиб, «Тавба» сурасини ўєиди,
кафтларини юзига суртди. Унга таєлидан офтобачи іам
дуойи фотиіа єилди.
Шоіи пардани ёриб, єора єуюндай бўлиб Єарчи½ай
баіодир кирди. Унинг бўйи салкам уч газ келар, сул-
тон єароргоіидаги посбонлар сардори эди. Єарчи½айнинг
ранги-єути ўчиб кетган, єалмоє башарасида єон йўє,
ола кўзлари бежо, гўёки іозиргина одам ўлдириб келган
єотилдек іансирарди.
127

www.ziyouz.com kutubxonasi
Єўрчибоши икки букилиб таъзим єилди. Гулдиракдай
овози хириллаб, тилга кирди.
– Султоним, бир єошиє єонимдин кечсинлар... Ул
итдин тув½онлар ухлаб єолибдир. Іозир иккаласинингда
кетига тепиб о½очга бойлатиб єўйдим. Амру фармонин-
гизга мунтазирман. Бошларин кес, десангиз ўз илким
бирла кесгайман, токи ўзгаларга ибрат бўл½ай... Іай,
іаромзодалар-е! Олампаноі амр этсалар...
Єарчи½айнинг бў½зидаги гапи о½зига етмади.
– Аларни єипялан½оч єилиб сувга пишинг, – деди Сул-
тон хотиржам товушда, – андин сўнг сакбон этиб єўйинг.
Соєчилар сардори аввало єўриєчиларнинг, єолаверса
ўзининг зилдай гуноіини бўйнига олиб зир титраб ту-
рарди. Султоннинг нечун маріамат єилганини англама-
ди. Іозиргина Маімудхон єиблагоіининг арвоіи олдида
тавба-тазарру келтириб, кўнгли шамдай эриб турганини
у єайдин билсин?
Єарчи½ай баіодирнинг жони товонига тушган эди,
єайта тиззасига кўтарилди. Ичида Іає таолога шукрона
келтириб, таппа ерга юкинди.
– Умр бўйи содиє єулингизман, іазратим...
Султоннинг овози єулоєларига ёєимли эшитилди:
– Боринг, аркони динни уй½отинг. Бомдод намозини
єалъада, Жомеи кабирда ўєимоєни ният єилдик.
Єарчи½ай ир½иб туриб тисарилди. Офтобачи іам оёєєа
єалєди.
– Мустаіаб, – деди Султон єисєагина. Офтобачи ён-
бошлаб эшикка юзланди.
Сал фурсатдан сўнг сув бўйида Єарчи½айнинг
ўда½айлаб баєиргани єулоєєа чалинди:
– Жонларингни тилаб олдим, валадизинолар, энди ме-
нинг оё½имни ўпсанглар іам оз! Юз диріамдан аєча
чўзадиган бўлдинглар, андин сўнг истаганларни сакбон
этиб ит боєдирурман, истамаганларнинг кетига тепиб-те-
пиб іайдайман, ў, эна½арлар!
Хоннинг хос соєчисини сакбон – итбоєар этиб єўйиш
мисли кўрилмаган іаєорат эди. Аммо юз дарра еб майиб-
мажруі бўлиб єолгандан кўра юз диріам товон тўлаб
сакбон бўлган авлороє эди. Соєчилар Єарчи½айни бирин-
кетин дуога кўмиб, унинг шартига розилик билдирдилар.
Єўрчибошининг риёкорлиги Султоннинг хил-хил
эриб турган иссиє ба½рига ях бўлиб тегди. «Имони йўє
128

www.ziyouz.com kutubxonasi
анинг, – уф тортди Маімудхон, – водари½! Наіот бу фо-
ний дунёда ўзингдин ўзга бир маірами содиє топилмаса?!
Ул бетавфиєни не єилмоє даркор? £офил соєчиларга
єўшиб ани іам сакбон этайму? Асли бу дунёда дўст
топмоє душвор экан, эй парвардигори азим!..»

ЗАЄЄУМ ДАРАХТИНИНГ МЕВАСИ


15- ф а с л
Єуёш ботса, ўкинма,
эртага у тонгни бошлаб келади.
«Авесто»дан
Чархи кажрафторнинг ишлари єизиє экан. Гоіо худ-
намолик билан бошланган юмуш рўшнолик билан тугай-
ди, ва билъакс, яхшилик, шодмонлик ваъда єиладиган
кун маъсият, ½амгузорлик бирла итмомига етади.
Султон Маімудхон субіисодиєда аркони дин іам
умарою фузалони єабатига олиб, оє тулпорига минганда
кўнгли сунбула сувидек тиниє эди. Кечга бориб кўнгли
вайрон бўлди, уззукун вужудини балєитиб турган хушна-
возликдан асар іам єолмади.
...Маімуд Там½ачхон асъасаю дабдаба ила йўлга тушди.
Олдида муждачилар Хон Іазратлари «Самарєанди зебо»
сари ташриф буюраётганини хабар єилиб, от чоптириб кет-
дилар. Сиёб соіили энди уйєудан уй½онган. Икки тарафи
ларзон шохли дарахтлар ила зийнатланган тор кўчаларда
эшакаравалик, хачираравалик деієонлар учрайди. Бу ара-
вачалардаги мевасаватлар остида куз мевалари ялтирайди.
Деієон бозорга ошиєади, тонг бўзармай тирбанд Самарєанд
растасидан жой эгаллагани маркабини чучулайди.
Шаіарга яєинлашган сари Султон Маімудхоннинг
юраги тез-тез ура бошлади. Та½ин ота арвоіини хотирла-
ди, дилида такбир айтди. Жомеи кабир олдида йи½илажак
оломонни кўз олдига келтирди. «Орий рост, биздин бе-
андишалик ўтибдир, шаіристон аро кириб, жамоат бирла
намоз адо этмаганимизга уч ой бўлибдир. Маъракадин
йироєда єол½он мўъминга таєлид єилибмиз».
Султон Самарєанднинг сув сепиб супурилган ораста
кўчаларига єадам босганда кошинкор, мусаллодек тик
миноралар ичидан муаззин товуши эшитилди:
9 – Аімад Яссавий 129

www.ziyouz.com kutubxonasi
– ...Ашіаду ан-ла илаіа-а, иллолло-оо-о!
–...Ашіаду ан-ла илаіа-а, иллолло-оо-о!!
Ёвуєдаги янгроє сасларни олисдаги бў½иє, ўктам даъ-
ват тасдиєлади:
– Іаййа ала-с-солаі! Іаййа ала-с-сола-аі!..
Султон саіобалари жоме масжидига бурилдилар.
Кўчаларда одам єалинлашган, «Пўшт, Пўшт!» деб йўл
очиб бораётган єўрчибошининг іайбатидан чўчиб, фуєаро
деворга єапишади, єўлларини єовуштириб, оє бедов устида
іар ёнга виєор ила боєиб келаётган Султон Маімудхонга
таъзим бажо єилади. Султоннинг эгнида яшил мовут чак-
мон, бошида имоми Аъзам мазіабидаги шайхлар дастори
ила ўралган чаємоєдек салла. Дастор пешида Бадахшон
лаъли порлайди. Султон іар сафар икки ёнига ўгирилиб
фуєароларининг саломига алик олганида ёєут ялт-юлт
ёнади, кишилар кўксида іавас, кин, киноя, фахр, адоват
ва та½ин нечукдир бетафсир туй½улар уй½отади.
Йўл бўйи єувраган о½очдек тизилиб турган эгни юпун,
оёєяланг кимсаларни кўриб, Султоннинг кўнгли эриди.
Садаєа бермакни ихтиёр этди. Чап ёнбошига ўгирилиб
кимгадир им єоєди. Отини ниєтаб хазинабон ёндошди.
– Аларга бизди номимиздин садаєа беринг, – деди Сул-
тон, – іаєимизга дуо єилсинлар.
Хазинабон узангига оёє тираб от устида юксалди.
– Эй мўмину мусулмонлар! Іазрати олампаноі шул
єутлу½ субіисодиєда жаннатмонанд Самарєанд сари
єўй½он муборак єадамларини хайри эісон єилмоєдин
бошладилар! – деб іайєирди. – Эшитмадим деманглар,
Маімудхон ибн Арслонхон жаноблари мурувват айлаб,
фуєароларига хайри садаєа тарєатадилар!
Хазинабон єўйнидан о½зи бурмали халтача олиб ту-
гунини ечди ва атрофга сиєимлаб диріам соча бошла-
ди. Єадди дуто халойиє бир-бирини босиб-янчиб ерга
ёпишди. Бешинчи халтачани Султондан яшириєча ў½ри
чўнтагига урди.
Самарєанднинг улу½вор, мунаєєаш жоме масжидида
бомдод намозини адо этиб, Султон Маімудхон та½ин отга
минди. Аркони давлат ва іукамолар єуршовида шаіар
оралади. Кушхоналарни, расталарни, устахонаю мадраса-
ларни кўрди. Єусам ибн Аббос шайх турбатини зиёрат
єилди. Кун кўтарилганда чорбозор олдида отдан тушди.
130

www.ziyouz.com kutubxonasi
Отаси раіматли бир гапни мудом такрорлагувчи эди. «Та-
каббур бўлсанг, мозор кез, болам, ½офил бўлсанг – бозор
кез. Бозор кўзга ором, мозор кўнгилга таскин беради».
Бисмилло, деб єўш дарвозадан ичкари ўтди. Ўтди-ю,
«Ё Аллоі!» деб беихтиёр тўхтаб єолди. Меіржоннинг
оё½и, іадемай Самарєанднинг єаіратон єиши келгай.
Илло бозор дошєозондек єайнайди. Іа, Самарєанд бозо-
ри ма½рибу машриєєа машіур эди. Бу ерда Ўрусиядан
келган мўйнафурушларни, єашєарлик заргарларни, Даш-
ти Єипчоє от жаллобларини, Шому ироєдан оё½и етган
тужжорларни учратиш мумкин. Самарєанд бозорини пиё-
да кезгувчи кишининг бир кунлик ваєти кетар, даста-дас-
та расталар, турфа хил «...фурушонлар» сони мингдан
зиёд эди. От бозор, єўй бозор, баєєоллик, баззозлик, єул
бозор, атторлик, чилангарлик, єушбозлик, сабзаворлик,
мевафурушлик, овчилик, дурадгорлик, аллофлик, тери-
фурушлик, саііоблик. £ала-½овур, ур-сур, ол-ол, бер-бер
ила маш½ул оломон орасида одам яралгандан бери би-
ровнинг ризєини єийиб ё бировга насиба улашиб юрган
юзлаб, эітимол минглаб касбу іунар эгаларини учратиш
мумкин эди. Косиблар, мерганлар, ай½оєчилар, дуохон-
лар, єароєчилар, табиблар, девоналар, даллоллар, каро-
матчилар, бахшилар, ў½рилар, майхўрлар, майфурушлар,
єизиєчилар, садр тушувчи маддоілар, тобуткашлар, сор-
бонлар, ўтинчилар, морбозлар, моховлар, баччалар, са-
танг аёллар, єўшмачилар, хожасаролар... Бозорнинг тили
іам анвои, бир лаіза ўрталикда туриб єулоє тутсанг,
іар ким гўё ўз тилида чулдираётган єушларни эслата-
ди: чигил іам шу ерда, тотор іам, сорт іам шу ерда,
пирсиён іам, єорахоний турк іам, єорлує іам, ажаму
аъробий, нў½ой, яіудий, єипчо½у єўн½ирот, єийиє кўзлик
чин-мочинлар, кунгур телпакли єашєарлик, ширин забон
мўлтони, бижилдоє маззанг, шишакўз ўрис, єо½озни «ко-
газ» дегувчи чучук тилли озарий...
Султон Маімудхон сайрни сабзаворликдан бошлади.
Димо½ига гуп этиб намхуш, муаттар ис урилди. Омухта
чечаклар, кўкатлар ичидан жамбил, райіон іиди алоіида
ажралиб турарди. «Самарєанд райіонини искаган майит
тирилур», деб ўйлади у растага разм солиб. Султонни та-
ниб, аллаєачон ўринларидан іадик ва умид аралаш ир½иб
турган тармевачилар хонга толсаватда турфа кўкатлару
131

www.ziyouz.com kutubxonasi
ифор іидли гуллардан пешкаш єилдилар. Маімудхон
раста-раста ўтиб, бозор ичкарисига кирган сайин кўнгли
сармаст бўлиб, завєиёб іисларга тўлиб борар, шундоє
маъмур ва муаззам бир ўлканинг ягона соіиби эканли-
гидан ½урури кўк гумбазидек юксаларди. Беихтиёр Сул-
тон хаёлига аъробий шоир Абулфаті Бустийнинг ажиб
байти єанот єоєиб келди. Бустий демишки, «Ан-нос фи
ажриіим жанна ва жаннат ад-дунё Самарєанд»1. Султон
илкидаги бир туп райіонни искаб, ёнверига аланглаб
боєди. «Аліамдулиллоі, жаннатмонандсан, Самарим,
Самарєандим! Илоё, сенга кўз тегмагай, сенинг іуснингга
кўз олайтирганларнинг кўзига чўп тушсин, роіатинг іам,
заіматинг іам ўз улусингга буюргай...»
Заргарлик билан атторлик дўконлари орасида сул-
тон ½аройиб манзарага дуч келди. Єабр тошидек улкан
харсангда жулдур чопон кийиб, белига зуннор бо½лаган
іабашдек єоп-єора, барзанги бир кимса ўтирарди. Соч-
лари патила-патила. Олдида тимєора кашкул, бўз дас-
турхон. Бу мажнунсифат ½айридин йигит зоіиран ўзаро
хилоф, бемаъни сўзларни айтиб баєирарди:
– Ассалом іам, алвидо іам инжост, шул ердадир!
Туркни кулдирган нимарса ажамни йи½латур, билъакс,
ажам кулганда турк гирён айлар! Деієон экиб олти ой
кутгай, менинг экканим олдимда униб чиєади! Шак кел-
тирсанг, ўнгимга кел, ўнгимга!..
Султон чап ёнида титраб-єаєшаб турган муітасибга
юзланди:
– Бу ½айридин ким?
– Кашмирий мусофир, олампаноі, – деди муітасиб эги-
либ, – ани кашмирий девона іам дерлар. Ром очиб, фол
кўриб бир бурда нон илинжида...
Маімудхон индамай икки одим ол½а юрди, сўнг ром-
чининг сирли сўзи ёдига тушиб тўхтади. «Ассалом іам,
алвидо іам инжост, деди. Нечук тирикликнинг ибтидоси
бирла интиіоси бул кофарнинг ўтрусида бўл½ай?»
Султон кашмирийга чимирилиб єаради:
– Эй мусофир! Менга фол кўр, андин сўнг ассалом
бирла алвидо таърифин сўйла!

1
У дунёда одамлар учун жаннат бор, бу дунёнинг жаннати
Самарєанддур.
132

www.ziyouz.com kutubxonasi
Кофар хоннинг афтига узоє тикилди. Ўзича нелардир
деб пичирлади. Биєинидан кафтдек кўзгуча олиб єаради.
Бир сиєим ялтироє тошчаларни дастурхонга сочиб юбор-
ди.
– Сени бул ерга отанг чорлади, – деди тошчаларга
боєиб, – бугун кўкрагингда мана бундайин (у тагидаги
харсангни шапатилаб єўйди) тош бор эди, ана энди ул
тош эриди. Илло оєшом келиб ул тош єайта ичингга
киргай. Сўзимдин єаірлансанг – каллам дорга етгай, шул
алвидо менга! Башоратим ўнгидан келса – єайта кашми-
рийни со½иниб келурсан, шул ассалом менга! Султон
сесканди:
– Тош не бўл½ай, мусофир, ани... ким эритур?
– Жоіилиятдин єол½он ривоят бордирки, кун ботса,
йи½лама, эй ½офил, ул тонгла оламни єайта мунаввар
єил½ай... Оєшом сенинг кўксингга єўноє бўладир½он тош-
ни сўз эритгай...
Кашмирий дастурхондаги тошчаларнию кўзгусини
йи½иштирди.
Султон мутаассир бўлиб туриб єолди. Киссасига єўл
уриб бир динор олди-да, кашмирийнинг олдига ташлади.
Ромчи тилла тангага менсимагандай кўз ташлади, сўнг
уни айлантириб томоша єилди. Хунук илжайди.
– Іозиргина экканим кўз ўнгимда униб чиєди...
Шу пайт бир сават нон кўтариб новвой ўтиб єолди.
Ромчи саватдан икки нон олиб тилло пул чўзди. Нонвой-
нинг кўзи чиєиб кетди.
– Ол, кашкул іаром бўлмасин, – деди кашмирий, – минг
тиллодин бир бурда нон авло. Бу дунёнинг чиройи іам,
чинори іам бир бурда нон деб юрибди.
Мусофир девонанинг гапи «чинор» Султонга наштар-
дек ботди. Аммо у дамини ичига ютиб умарою уламолар-
ни эргаштирганча бозор этагига єараб кетди.
...Султон Кўіакдаги єароргоіига етиб келганида аср
намози ваєти бўлган эди. У сафарда юрган кимсадек
енгилгина тўрт ракаат намозни адо этди-да, пар болишга
ёнбошлади. Тўсатдан кайфияти бузилди. Кўнглига ёнбо-
шидаги бахмал гулли лўла болишдек тош чўкди. Хаёлига
лоп этиб кашмирийнинг гапи тушди: «Оєшом ичингга
тош киргай... бул тошни сўз эритгай...» Бу сирли каро-
мат маънисини ўйлаб анча ётди. Кутишдан ёмон нарса
133

www.ziyouz.com kutubxonasi
йўє экан. Хавфу хатарнинг ўзидан кўра унинг іадиги
ёмонроє деб алломалар бежиз айтмаган эканлар. «У нечук
тош эканки, оєшом ичингга киргай?» Маімудхон хуро-
фотчи эмас эди, динга іам мутаассибларча єаттиє кўнгил
бериб, хуруж єилмас, ўзидан аркони динни бездирмаслик
учун фарзу суннатни астойдил адо этган киши єиёфасида
юрарди. Аммо... барибир, єаттол жанг олдидан єон иси-
ни туйган жанговар суворийдек дили потирлаб, кўксини
тешиб юборадигандек ўйноєлайди. «Лафзи девонада, бир
іовуч тошга боєиб о½зига келганини валдиради-єўйди»,
деб ўзини овутишга уринди. Бўлмади. «Ахир сени отанг
чорлади», деб турибди. Каромат єилди. «Кеча оєшом
чўчиб уй½онганимни, туш кўрганимни не билди у кашми-
рий?» деган изтироб баттар юрагини бур½илади.
Ётган ерида єарс урди. Эшико½аси кирди.
– Єимиз келтиринг. Маъжун бирла.
Эшик о½аси билан баковул икковлон тилла баркашда
½оз эти, пўлотий оби нон, бир чинни кўзачада єимиз,
шунга лойиє маъжун келтирдилар. Султон маъжундан
мўлроє єўшиб, бир чинни коса єимизни сипєорди. Юра-
гининг куйгани бир сония босилгандек бўлди. Этдан
газак єилди. Сал ўтиб маъжун ўз кучини кўрсатди. Бада-
ни жўшди, вужудини єамраб олган хавотир чекингандек
туюлди, шуурига та½ин ўктамлик, ёвєурлик, шаффофлик
єайтди.
Иккинчи коса єимиз Султонни тамом сархуш этди. У
ёнбош уриб пинакка кетди.
Уйєудан дили сиёі бўлиб уй½онди. Намози дигар
ўтибди. «Салотга іам тур½измабди лаънатилар!» деб му-
лозимларидан ўпкалади, сўнг маъжун ичганлигини эслаб,
хижил бўлди. Юрагида іамон єора тош чўкиб ётарди.
Єўрєа-писа эшико½аси мўралади. Султоннинг ўрнидан
туриб ўтирганини кўриб оіиста бўса½а іатлади.
– Іазратим, бир мусофир изн сўраб турибдир...
– Ким экан? – деди Султон іамон ½афлат ичида.
– Яссидан эмиш. Хон жаноблари½а топширадир½он
омонатим бор, дейдур.
«Ясси»ни эшитиб, Маімудхон іушёр тортди. Яссида
лочин ў½ли – Єутбиддин бор. «Наіот ў½лидин бир мужда
келтирган бўлса?».
– Кирсун.
134

www.ziyouz.com kutubxonasi
Эшик о½аси тисарилиб чиєди. Сал фурсатдан кейин
чувак юзли, мулланамо ориє йигитни бошлаб кирди. Бу
Мавлуд єори эди.
Єори даріол чўккалади. Султон іаєига дуо єилди.
Сўнг єўйнига єўл солиб, хатчупга бекитилган ўрама єо½оз
олди. Єўшєўллаб Султонга тутди.
– Не бул? – деди єовоє солиб хон.
– Мактуб, шоіим. Муни Соброн уламолари битмиш.
Султонимизнинг ўз илкина топшир, деб амр этдилар.
– Ўзлари ким бўладилар?
Єорининг жавоби тайёр эмас эди, чайналди. Сўнг Аш-
рафхон єозининг пандини хотирлаб, бидирлади:
– Фаєирингиз бир тужжорман. Туркистон диёридин
Бухорои шариф сари тижорат ила йўлга чиєиб эрдим.
Муітарам зотларимизнинг ўтинчларина йўє дегани тилим
бормади...
Султон хатни єабул єилиб єорининг афтига зимдан
єараб єўйди. Мусофир йигитнинг довдираб турганини
каззобликка йўймади, салобатим босди, деб ўйладими,
«Сенга ижозат», деб рухсат берди. Мавлуд єори осон
єутулганига суюниб, шарпадек даріол чиєиб кетди.
Султон хатчупни беписандлик билан очди. Мактуб
икки вараєєина эди. Биринчиси йирик-йирик іарфда,
ниіоятда хунук хатда битилган. Маімудхон хат боши-
даги урфий мадіу санони ташлаб ўртароєєа кўз югур-
тирди. «...баъдаз, Сиз жаноби олийларининг Соброн
музофотида истиєомат єилгувчи мўмин фуєароларингиз
Султонимизнинг шаън-шавкатларига соя тушмасин, де-
ган єутлу½ ниятда мазкур номани битмакдамиз. Сиз пи-
рим деб єўл берган шайхингиз салтанатингиз душма-
ни бўлмиш Хоразмшоі Отсизнинг валиаіди Абулфатіга
меір кўргузиб, ани дуойи хайр ила масрур этиб туриб-
дир. Кўзингизни оєу єароси шаізода Єутбиддин фарзан-
дингиздин тирик жудо этгани камлик єилдиму? Шайх-
нинг бул йўсун муіаббатномасини биз уламо аіли аввало
етти иєлим ияси Султон Санжари мозий, дуюм, сиздек
олийіиммат таєво соіиби Султон Маімудхон хонадонига
бўітон деб билгаймиз. Сўзимизнинг далили тариєасинда
Єул Хожа Аімад шайхнинг ўз дасти панжи ила би-
тилган иншони юбордик. Зора, Аллоі мададкор, Іає
Мустафо ёр бўлиб, Сиз жаноби олийлари пирингизнинг
135

www.ziyouz.com kutubxonasi
мунофиєона кори асроридан огоі бўлсангиз. Дуойи жо-
нингизни єилиб, тожу тахтингизга кушойиш ва давлатин-
гизга баракот тилаб, Соброн єозию єуззотларидин деб
билгайсиз. Вассалому биссавоб».
Аіли уламонинг зикрича, иккинчи мактуб Шайх
ул-машойихники эди. Маімудхон бу хатни жиндак
ажабсиниб ва дилида андак ½улув билан єўлига олди.
Аввал майда, равон ёзувга тикилиб єолди. У Сул-
тон ул-орифиннинг дастхатини илк дафъа кўриб ту-
риши эди. Хатдан шайхнинг нафаси, руіияти уфур-
гандек бўлди. Негадир сесканди. Тўсатдан чиройли
митти іарфларга жон кирди, улар бир-бирини єувиб
ир½ишлади. «Нун» – кумуш іалєачаларга айланди, «син»
ўткир тишли аррага, «алиф» узун ир½ай таёєєа эврилди,
зи½ир уру½идек нозик нуєталар эса єора юлдузчалардек
чодир ичра парвоз айлади...
Султон хаёлини йи½иштириб єо½озга тикилди. Шу
пайт беихтиёр бармоєлари титраётганини сезиб єолди.
Бадани єизиди. Калима келтирди. Сўнг ўзини зўрлаб
номани ўєишга тушди. Мактуб мухтасар эди: «Мури-
димиз шаізода Абдулфаті Баіодирхонга. Дини ислом
саріадларини кенгайтириш йўлида чеккан заіматларингиз
ажру савобини бир куни Яратганнинг ўзи буюргай. Вале,
фаромуш этмангки, каломи шарифда, динда зўрлаш
йўєдир, дейилмиш. Парвардигори олам, инсон табиати
ўта золим ва ношукр бўлишини айтиб, сизу бизни зулм-
дин іазар єилмоєєа чаєирадир. Зероки, кимнингки сий-
насига Аллоінинг шафоатли нури етган эрса; бас, ул ўз
ихтиёри ила мўминликка муєтадо бўлгай. Илло єилич
силтаб бош кесмакка іожат йўєдур. Єон иси келиб тур-
ган ерда іаёт чечаги кўкармас. Сиз Султони Санжар
мозий одамларидин шиква-шикоятлар айлаб, іаєингизга
дуойи хайр тилабсиз. Санжарийларга-да, хоразмийларга-
да бир ёмон гапимиз бор: сизлар кўп кулмакни ихтиёр
этасизлар. Парвардигори олам, «ф-ал йазіаику єалилан»1,
дебдурлар. Бул муборак оятнинг ма½зини обдан чаєиб
вужудингизга тафаккур айланг, ў½лим. Ўз юртини по-
ра-пора єилиб талашиб ёт½он бир ватан фарзандларига
васият-хатим шулдир. Байт:

1
Бас, оз кулсинлар.
136

www.ziyouz.com kutubxonasi
Сени єўймас ажал іаргиз неча іукминг равон бўлса,
Іукумат бирла оламни агар зебу забар єилсанг.
Сизга лавіу маіфуз эгаси инсофу тавфиє ато этсун.
Шайх єул хожа Аімад Яссавий».

Султон мактуб сўнгидаги шайх муірини томоша


єилди. Бўталоєнинг кўзидай бежирим, тимєора муір
ўртасидаги доирада «Султон ул-орифин Аімад Яссавий»
деган битик ўйилган, гардишда эса Яссавийдан бурун
ўтган ўнта улу½ Аімадларнинг исмлари дарж этилган
эди. Султон Аімадларга іам паришон іолда кўз югур-
тирди, бироє бир шайхнинг номидаги ½алатни пайєамади.
У тасаввуф илмидан дуруст хабардор бўлганида ва зий-
раклик єилганида бу ½алатни сезар, оєибатда пушмон
ўєларига гирифтор бўлмасди. Афсуски, Маімудхон аксар
фотиілар сингари єилич-камон илмида моіир, лекин ис-
ломий илму іолда нотавонроє эди.
Маімудхон заранг косадан анор сувини симириб,
бир оз тин олди. Уламолар «Шайх Маккаи мукарра-
ма сари азимат єилди, яєин фурсатда єофиласи бирла
Самарєандга етиб боргай», деб хабар берибди. Султон-
нинг кексайиб бораётган єалби бир ту½ён урди. «Ма-
гар Шайх биз тарафга ташриф буюрса, эітимолки, ў½ли
Єутбиддин іам єўшилиб келар. Ахир, мана уч йилдирки,
валиаіди Іазрати Султон даргоіида муридлик маєомида
юрибди. Гўёки, шаізода эмас, дарвиш, єаландар, жанда
кийган таркидунёчи...».
Султоннинг кўз ўнгида илк зиёрати жонланди. Бундан
икки йилу икки ой муєаддам, мезоннинг єоє ўртасида
Маімудхон Шайх ул-машойих Хожа Аімад Яссавий жа-
нобларини тавоф этгани Самарєанддан Ясси сари от-
ланди. Єабатида содиє амирлари, хос надимлари, хешу
аєраболари, Самарєанду Бухоро садрлари, уламою фуза-
ло, єозию єуззот... Хайр-эісондан іам мўл олди. Ния-
ти – наинки мулки Туркистон, Шому Ироє, Хуросону
Румо, іатто оє Эдил бўйларигача довру½и кетган ав-
лиёлар сарвари, чилтонлар суібатдоши, ½айбу шаіодат
соіиби Султон ул-орифинни зиёрат єилиш, унга єўл бе-
риб мурид бўлиш, дуосини олиб, доруссалтанатига равнає
ва баракот сўраш эди. То½аси, етти иєлим фотиіи Султон
Санжар Яссавий тариєатининг мухлиси эди. Іазрат би-
137

www.ziyouz.com kutubxonasi
лан мактубот алмашиб турар, Шайхнинг насиіатларини
жон єуло½и бирла тинглар эди. Маімудхон зиёрати ту-
файли та½ойисини іам ризо єилмакни ўйлади ва сара-
тон жазирамасини ўткариб йўлга чиєди. Суюкли малика
Ойту½дидан бўлган ёл½из ў½ли Єутбиддинни іам єаторига
олди. Тахт вориси бўлмиш Єутбиддинга авлиё бобоси оє
фотиіа берсин, деб умид єилди.
Бир ойга яєин йўл босиб, айни єовун пиши½ида Яс-
сига етиб бордилар. Маімудхон Іазрати Султонни илк
дафъа кўриши эди. Шайхнинг этагини кўзига суртиб
тавоф єилди, пирим деб єўл берди, хазинасини аямай
совурди.
Бир іафта хизматида турди. Ў½ли Єутбиддинни Іаз-
ратнинг оё½ига йиєди, бул навжувонга иршод беринг,
умрига камол тиланг, илоё єорахонийлар салтанати то
абад шавкатдан, музаффариятдан маірум бўлмагай, деб
ўтинди.
Хусусан Єутбиддин Іазратга єаттиє бо½ланиб єолди.
Султон Маімудхон тасарруфидаги вилояту туманлар-
ни кезиб, іокими іукамо билан мулоєотда юраркан,
Єутбиддин єалъадан бир одим чиємас, муттасил Шайх
іузуридаги самоъ мажлисларида иштирок этар, дарвиш-
лар тўдаси ичра єолиб кетар, зикр томоша єилар, хул-
лас, хонаєоі аілидан бир энлик айрилмасди.
Сафари єариб, Султон изига єайтаркан, Єутбиддиннинг
Яссида яна бир муддат єолиш истаги борлигини англа-
ди. Аммо іали норасида, деб єолдирмади, ўзи билан
Самарєандга олиб кетди. Єиш ўтиб, бойчечак очилгач,
Єутбиддин та½ин отасидан изн сўради: «Пир бобомни
зиёрат єилсам...» Султон эрка ў½ил кўнглига єараб ризо
бўлди. Надоматлар бўл½айким, Єутбиддин Яссига борди-ю,
ота-она даргоіига єайтмади. Ёз ўтди, куз ўтди. Султон-
нинг єаіри келди: «Туєєан она бирла єиблагоіидин іам
зиёда кимса бор эканми бу оламда?!». У ў½лининг феъл-
хўйини билгани учун мулойимроє оіангда икки энли хат
битди: «Ў½лим, сиз бизни со½инмаган бўлсангиз, биз сиз-
ни со½индик. Волидаи меірибонингизни кўзлари нигорон,
биз іам асодек суянчи½имизни интизор бўлиб кутгаймиз.
Элингизга, муборак хонадонингизга даріол єайтинг».
Илло Єутбиддин єайтмади. Энди Султон жаіл отига
миниб, ½азаб єамчисини сермади. Ўнта баіодир навка-
138

www.ziyouz.com kutubxonasi
рини єуроллантириб Яссига йўллади: «Ул єочоє бола-
нинг єўлига кишан солиб зудлик бирла келтиринглар.
Шаізода, тахт вориси, деб аяб ўтирмасинлар!»
Навкарлар озиб-тўзиб, єорайиб кетган Єутбиддинни
бир іафтага єолдирмай банди єилиб Самарєандга ет-
казиб келдилар. Аммо ул бетавфиє отабезори, бемеір,
ношукр бола уйда бир ой турмай яна Яссига єочиб кет-
ди. «Сен биздин кечган эрсанг, биз іам сендек фарзанд-
нинг баіридин ўтдик», деди ўзича Султон Маімудхон ва
єайтиб ў½лини таъєиб этмакни йи½иштирди. Мана, икки
йилдан зиёдаки, Єутбиддин Шайх эшигида мисли хиз-
маткор эмиш. Эшитишича, йиртиє жанда, єин½ир єалпоє
кийиб, чориє судраб исєирт дарвишлар іалєасида «Ё,
іу!» дея зикр тушиб юрганмиш...
Султон Шайх муірида парчинланган «Султон ул-
орифин» унвонига боєиб пичирлади: «Шу инсофдан-
ми, пирим? Биз не ёмонлиє єилдик? Бир о½из ширин
сўзингизни раво кўрсангиз, рутбангиз камайиб єолурмиди?
Кўзимнинг гавіари, дили-жоним, ёл½из ў½ил дардида
куйганим етмасмиду? Нечун сиз іам заєєум дарахтининг
заіаролуд мевасини ошатмоєчи бўласиз? Іиммат бирла
вафонинг мукофоти шулмиди?».
Икки варає ипак єо½озга термилиб Султон яна анча
ўтирди. Кашмирий девонанинг совує башоратини эслади.
Кўз олдига та½ин єаландарсифат ў½ли келди. Мудом
єово½ини очмайдиган, такаббурнамо, мухтасар ва кесиб
сўзловчи Іазрати Султон гавдаланди. Кофар Гўрхону
ўз єавмлари єорлуєлар ила бўлган жангдан єолган єалб
жароіати энди битаётган эди, мана бу нома туфайли яра-
си янгиланди. Хўрлиги келди. Яна муздек анор сувидан
шимирди.
Єо½озни йи½иштириб ўрнидан турди. Тилла камари-
ни тортиброє бо½лади. Ўзини бардам, ўктам єиёфада
тутиб ташєари чиєди. «Бил балои собир-айни» – бало
келса сабр єил, дейдилар. Аліамдулиллоіким, балодан
аліазар, ў½лим келмакда. Іазрат Санжарийлар хонадони
шаънига номуносиб гап айтган бўлса, айтибди. Зеро, сул-
тонлар ила шоири замонлар азалдин то єиёматга єадар
ихтилофда эрурлар. Бунга куйиб жигарни кабоб этмаслик
даркор. Кишанлаб келтиролмаган ў½лим ўз оё½и бир-
ла келмакда. Аліамдулиллоі минбаъд єошимда єол½ай.
139

www.ziyouz.com kutubxonasi
Бул хушхабарни айтиб, волидасини хушнуд этай. Сўнг
Кўіакни тарк этайлик. Шаізодани єасри олийда кутиб
олганимиз маъєулроє.
Султон Ойту½дидан суюнчи олгани аіли аёли єўним
топган єизил чодир томон кетди.

ОСИЙ ФАРЗАНД
16- ф а с л
То кишига дард тегмай
бўлмади ба½ри кабоб,
Дилда дардинг бўлмаса,
дардисаримни кавлама.
Баіри раіматга кириб,
єилдим вужудимни адам,
Маърифатдин бехабарсан,
дафтаримни кавлама.
Машраб
Єутбиддин минг истиіола билан бўса½а іатлади-ю,
тўрда, сербар тахтда ўтирган отасига кўзи тушиб, юра-
ги ўйноєлаб кетди. Шитоб билан ол½а интилди. Гул-
дор, юмшоє ажамий гиламларни сассиз босиб, зумда
падарининг истиєболига етди. Єулдай ер ўпди. Боши-
ни гиламдан кўтариб єўл єовуштирди. Аммо отасининг
кўзига боєишга журъат этмади. Дардли, титроє товушда
исти½фор айтди:
– Осий фарзандингизнинг гуноіидан ўтинг, єибла-
гоіим...
Маімудхон ў½лининг дийдасига разм солди. Унинг
кўзлари тўла жиєєа ёш эди. Султоннинг іам кексалик
биёбони сари юз бурган пажмурда єалби сел бўлди. Агар
унинг гинаси ночор ва иззат-нафси заиф бўлганида, сабр
этмас, беихтиёр тахтдан туриб кетарди. Фарзанд со½инчи
уни тахтиравондан узиб олмоєчи бўлар, илло шаккок
ў½ил єилмишидан заім еган оталик кўнгли, подшолик
кибру іавоси бунга йўл бермасди.
Єутбиддин іамон ердан кўз узмай бош эгиб ўтирибди.
Султон Маімуд ў½лига бир даєиєа синчков тикилиб єолди.
Ў½лининг эгнидаги жун чопонни ўша борганида іазрати
Султон ул-орифинда кўрган эди, оё½ида кўіна чориє, бе-
лида бир энлик єайиш камар, бошида єаландарий кулоі.
140

www.ziyouz.com kutubxonasi
Султон кулоі пешига там½аланган яшил япроє нусхасига
єизиєиб тикилди. Кафтдек япроє ўртасидан кўндалангига
узун-узун оппоє чизиєчалар тортилган. Бу чизиєлар то½
ба½рида эриётган єор парчаларини эслатарди. Султон-
га Єутбиддиннинг бўйнидаги бармоєдек єора тош іам
½айритабиий туюлди. «Бу єаландарларнинг туморимикан,
не бало ул ўзи?» деб ўйлади Султон ва єисєа йўталди.
Ў½ил отасининг ишорасини тушунарди. Аста бошини
кўтарди. Султон юзига єаірли тус берди, єовоє солга-
нича бармо½ини илмоє єилиб сўзсиз чорлади. Єутбиддин
тиззалаб ол½а интилди. Тахтиравон четига етиб, отаси-
нинг узун банорас тўнидан тутди, этагини кўзига суртди.
У икки йилдан зиёдроє дарбадар юриб, падарини обдан
со½инган, іозир ним ишора бўлса, ўкириб ўзини ота
ба½рига отишга тайёр эди. Аммо Султон Маімуд сукут
саєларди. Сукунат чўзилди, у гўё абадий давом этади-
гандек эди.
Єутбиддин бош кўтариб, хўжасидан маріамат, бир
о½из ширин сўз кутган вафодор итдек єиблагоіининг
бў½риєиб турган єип-єизил бетига, оє оралаган соєол-
мўйлабига єаради.
– Шафєатингизга зорман, отажон, гуноіимни кечир-
гайсиз...
Султон миє этмади. Єўлини єиличдай сермаб ў½лининг
бетига тарсаки тортиб юборди. Єутбиддин буни кутма-
ганди, ўнг ёнбошига ётиб єолай деди. Султон афсус еди:
«Єаттиє тегди-ёв, жоіиллик єурсин. Бу баттол ир½иб
туриб чиєиб кетишдин тоймайдур, феъли чарс, аносига
тортєон».
Єутбиддиннинг юзидан олов чиєиб кетди. Бироє
ўрнидан кўз½алмади. Не ажабки, елкасини босиб турган
зил-замбил юкнинг ярмидан єутулгандай бўлди, вужуди-
да енгиллик сезди. Шукрона келтирди. «Демак, єиблагоі
гуноіимдин ўтибдир, іар нечук даргоіидин іайдаб
чиєормади, іануз кўнглидин ўчмабмиз, шукр...»
Ниіоят, Султон тарафдан нидо келди:
– Ана энди сўллашамиз, саёє мирзо!
Єутбиддин юрак ютиб отасининг юзига єараб синиє
илжайди. Султон ў½лининг эгни-бошига єайта разм сол-
ди, ичида єайнаб турган меірини сездиргиси келмай,
панд берди:
141

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Уйдин чиєиб кетганингизда шаізода эдингиз,
єаландар бўлиб єайтибсиз-да? Бизнинг девона ў½лимиз
йўє, мана бу тожу тахт эгаси бўлмиш валиаід бор эди,
деб юрибмиз. Бул не турєи тароват? Боринг, сассиє
жандаларингизни айирбошланг, андин сў½ин мусоіаба
єилгаймиз.
Єутбиддин бир єадар дадилланди:
– Таассуфким, фурсат ўтди, єиблагоі, – деди тавозе
билан, – расули худо айтмишларки, ан-назофату мин ал-
имон, деб. Яъниким, тозалик имондандур. Бул іадиси
шариф буйру½и шулки, іар мўмин-мусулмон барча ни-
марсаларини покиза тутмо½и лозимдур. Хусусан, авва-
ло киятур½он либосларини. Сўфийлар либосини сассиє
демоє ножоиздур, іазратим.
Султоннинг аччи½и келди. Истеізоли кулди.
– Хулласи калом, бизнинг устимиздаги мана бу зар-
бофдин сизнинг жандангиз тозароє экан-да, ў½лим?
– Асло. Имони тоза бандасининг либоси іам тозалик-
да баробардур. Подшолар жумла халойиєнинг маънавий
отасидур, аларнинг таєволарига шак келтирмак гуноіи
азимдур.
Султон тикка савол берди:
– Мундоє разм солсам, аєлу іушингиз жойида
кўринадур. Илло бир мушкул сўро½ тинчлик бермайдур.
Єутлу½ хонадонингиздин, волидаи меірибонингиздин,
шаізодалик рутбасидин воз кечиб, топєанингиз не бўлди?
Мана бу чиркин кулоіми? Ана у мўйнингиздаги ён½оєдек
єора тошу эски чориєму? Не топдингиз?
– Мен ўзимни топдим, бузруквор. Зоіирни бузиб, бо-
тинни тузат, дейдилар пири комилим. Шайхимнинг бул
дурри іикматларина энди аєлим етди. Кимки ички ола-
мини саранжом этмас экан, ул кимса іає жамолидин
бебаірадур. Бул іаєиєатни энди англадим. Надоматлар
бўл½айким, басир кўзим юмує экан, Іазратимнинг инояти
туфайли сурат не, сийрат не, фарєига бордим. Илгари
бу ½ариб ў½лингиз суратимга маілиё эканман, зоіиран
ўзимга зеб бермакка ружу єўйибман, билъакс, шариат-
нинг пўсти надир, ма½зи надир – ½офил єолибман. Бул
½афлатдин Сиз єиблагоіим мени огоі этдингиз. Пирим-
нинг даргоіина элтганингиз эвазига то єиёмат єадар дуо-
йи жонингизни єилгайман, бузруквор.
142

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Іазрат зиёратини ихтиёр этганимизда биз салтанат-
га равнає ва баракот тиласин, деб ният єилиб эдик.
Илло тахт ворисини Іазрат єулчиликка єабул этсин-
лар, деган муддаомиз йўє эрди. Султонимга нечук мурид
бўлиб, не хорликлар кўрганингизни іам эшитдук. Ким-
сан – Самарєанду Бухоро хонининг валиаіди саіройилар
бирла ўтин териб, мол боєиб, кўча супуриб, іожатхона
тозалаб юрганмиш! Ё жаббор! Шаізодани омий халє
бирла тенг тутиб анга кўча супуртирмак єайси мазіабда
бор?!
«Іаммасини билибди» деб ўйлади Єутбиддин.
Даріаєиєат, сўфийлар сулукига єўшилган ёш муридни
синаш йўллари кўп эди. Масалан, унга єирє кун мол
боєтиришар, єирє кун чўлдин ўтин тердирар, яна єирє
кун іаммоллик єилдирар, іатто бозор-ўчарда тиланчилик
єилишгача мажбур этардилар. Дарвишлик ихтиёр єилиб
хонаєоіга бош уриб келгувчи мурид аслзодалар хонадо-
нидан бўлса, синов єаттиєроє кўчарди. Єутбиддиннинг
бошидан іам єорли-єировли, іаєоратомуз дамлар хийла
кечди. Тў½ри, унинг хонзодаларга хос ½урурини синдириш
учун Бобо Мочин эітимол іаддан зиёдроє єийнагандир.
Аммо Єутбиддин чеккан заіматларига пушаймон эмас.
Аксинча...
– Іазрати пиримга єилган єулчилигимдин шоён ро-
зидирман, – деди Єутбиддин, – мол боєдим, ер кавладим,
лой тепиб карпич ясадим, йи½оч кесдим, сув ташиб
ариє єазидим... Мана, єўлларимга єаранг, бузруквор,
деієоннинг єадоє єўлидин фарєи йўє. Бир бурда нон то-
пиш нечо½лиє машаєєат эканлигини бошимдин ўткардим.
Офтоб дўзах ўтидек єиздиради, юл½унни тортабериб
єўлларинг шилиниб кетади, оёєларингга чаєиртиканак-
лар кириб товонингни тешади, кўз ёшларинг аччиє тер-
га єўшилиб томо½ингни бў½ади. Саіродан то бозоршабга
ўтин ортмоєлаб бораман деб... минг ўлиб, минг тирила-
сан. Елканг я½ир бўлиб кетади. Дунёга келганингга пу-
шаймонлар ейсан. Аммо ўтинни сотиб, эвазига олиб еган
нонинг бирам тотли, бирам мазали бўладики... Шул ёшєа
кириб, шунча йил дастурхонингиздин туз-намак тотиб, бу
єадар ширин нон емаган эдим, отажон. Куфр сўзлаган
эрсам, густоілик єилган эрсам, жоним єўлингизда. Ўз
іалол меінатинг ила топиб еган ризєинг, етти олам му-
143

www.ziyouz.com kutubxonasi
кофотию жаннатул сафо меваларидин іам аъло бўлар
экан...
Султон ўйга чўмиб, ў½лининг єора чаємоєдек ёниб
турган намли кўзларига, кўркам чеірасига тикилганча
єолди.
– Шунча жабру жафодин сўнг іам... тавба єилмадинг-
му? – деди ниіоят Султон.
Єутбиддин бош чайєади.
– Билъакс, бузруквор, шукр єилдим. Роіат ичра
½арє бўлдим. Пиримни дуо єилдим. Іазратимга йўлиє-
тирганингиз учун сиз єиблагоіимга ½ойибона раіматлар
айтдим. Пирим, «Деієон эмас, кетмон чопиб нон ема-
са», деб іикмат айтадилар. Бул іикмат маънисига етган-
дек бўлдим. Ахир, аіли жамоат биладики, Іазратимнинг
ўзлари кунига бирор соат ё½оч єошиє, белкурак ясаб,
алар іисобига рўз½ор тебратадилар. Меінатдан келган
луєма іалол бўлгай, деб ўгит єиладилар.
Єутбиддиннинг іар гапида Шайхни эслатиши Сул-
тоннинг ½ашини келтирди. Ёдига тунов куни чиллашир
тужжор етказган хат тушди. Дийдор тафтидан эриб тур-
ган кўксига совує шабада югурди. «Кунига тўрт дона
єошиє ясаган кимса єурсо½ини тўйдира олармиди? Бул
эл кўзига бир ниєоб бўлса ажаб эрмас».
– Шайхимнинг бул юмуши бизга ½алати кўринадур.
Дунёнинг тўрт тарафидин тева-тева хайр-эісон келиб
тур½он бўлса... Алар камлик єилодирми, бозор½а белку-
рак чиєориб соттирмасалар...
– Боіиммат зотларнинг маріаматлари іає йўлига
кирган шокирлар бирла зокирлар харажатидан ортмас,
іазратим. Пирим тева-тева іадя-эісонларга кўз єирларини
іам солмайдилар. Етим-есирга, ½арибу ½урабога бўлиб
беринглар, дейдилар. Хонаєоі эітиёжига сарф этишга
буюрадилар. Аіли тариєат ичинда бир «Іув» бирла кул-
баи эізонин тарк этган, эл-жамоатни іає йўлига чорлаб,
тун-кун тоат-ибодат ила маш½ул бандалар сон мингта,
єиблагоі.
– Халє лафзида бир маєол бордирки, эшак минган
элда кўп, йўл топмаган йўлда кўп, демишлар. Сен айт-
ган нотавон бечоралар йўлидан адашган гумроілардир,
болам. Шукриллоіким, мана тув½он элингни топиб келиб-
сан. Энди бу ё½ини тангрим ўзи ёрлаєасин.
144

www.ziyouz.com kutubxonasi
Єутбиддин сергак тортди. Отаси уни тавба єилиб,
єайта уйига бош уриб келди, деб хомхаёл єилаётган эди.
Султон аста туриб тахтдан пастга тушди. Ў½лини тир-
сагидан олиб, ёнига, атлас кўрпачага ўтказди. Елкасидан
єучган бўлди. Кулоіини олиб єўйиб, таєир бошини си-
лади. «Кичик калит катта эшикни очибди. Ширин-ширин
сўзлай, урсанг эти єотади, сўксанг бети єотади, дерлар.
Зора мажнунлик феълини ташласа. Іали суяги єотиб-
єотмаган. Не илож этиб бўлса-да, бу болани дарбадарлик
биёбонидин о½дириб, єайта саройга єайтармоє даркор».
– Биз волиданг бирла сени интизор бўлиб кутдик.
Сенинг бул ерда ўлтирганингдин малика бехабар. Бил-
са, фарёд солиб кириб келарди. Биз минбаъд борар
бо½имизни ўйламо½имиз вожибдур. Тунов куни жан-
натмакон бобонг – илоё парвардигор унинг охиратини
обод єилгай – тушимга кирибди. «Сен мевадин єолдинг,
ўтказган кўчатинг єани?» деб жигаримни хун єилди.
Навниіолим ўзинг, Єутбиддин. Шунча йил оч-наіор,
ялангоёє, ночор, нолон, меірга зор, бир єултум шар-
батга зор бўлиб бировлар эшигида саргардон юрганинг
етар. Кўіна китобларда іам битилганки, гоіо шаізодалар
бедаво дардга йўлиєиб, уйдан «ёіу!» деб чиєиб кетар-
мишлар. Ул китобларда ёзил½они іамоєат. Сенинг не
дардинг, не кемтик еринг бор? Сенинг бул тутєон дас-
туринг аслзодаларга ярашмагай, гадолар, ота безорилар,
аіли аёлидин этак силтаган бераіму лодонлар юмуши бу!
Єиёмат куни пушти паноіим ила волидаи меірибоним
ризо бўлиб дуойи бад єилмасинлар десанг, мана бу чи-
рик либосларингдин воз кеч, шаізодаларга хос єиёфага
киргин, єутлу½ хонадонингни тавоф єил. Ёнимда єол.
Мен іукамою уламони чорлаб, салтанатга жар солдириб
масжидларда номингни хутбага єўшитиб ўєитаман. Бу-
гундан бошлаб валиаід Єутбиддин ибн Маімудхон ибн
Арслонхон Самарєанд подшолигини ўз дасти панжасига
олди деб.
Султон гапиряпти-ю, єилич дастасидан да½ал тортган
єўли билан ў½лининг таєир бошини аста-аста пайпаслаб
ўтирибди. Лекин Єутбиддин, бу єўлнинг тафтини сез-
магандек эди. Гўёки боши узра пуштипаноіининг єўли
эмас, ўзига тамом бегона, іали кийилмаган либос оіиста
сир½алиб тургандек. Тахминан єирє кунча илгари іам
10 – Аімад Яссавий 145

www.ziyouz.com kutubxonasi
унинг бошини бир кафт силаган, у кафтнинг исси½и жон-
жаіонини яйратиб, вужудига єувват, иліом, шуурига зиё
ба½ишлаган эди. Чунки у єўл муборак эди, пири комили,
туркий сулук саріалєаси бўлмиш улу½ авлиё Іазрати
Султон ул-орифиннинг табаррук панжалари эди!
Єутбиддиннинг ёдига хирєаи сўфий кийган куни пи-
рининг алєаб айтган сўзлари тушди: «...бул соликнинг
сидєига, салоіиятига, ниятига, нуктадонлигига имон кел-
тирдик. Уни халифа іам асіоб мартабасига лойиє кўрдик.
Илоё бул муридимиз іає йўлинда чеккан заіматларимизни
оєлагай, жумла мўмин кўнглига Аллоі фарзини, Іає
Мустафо суннатини сол½ай, инсонларни яхшиликка, имон-
га даъват этгай. Илоё, Аллоі таоло ёрлаєаган исмингиз
то явмул іашр йўлдошингиз бўл½ай...» Єутбиддин отаси
билан пирининг сўзларини хаёлан солиштирди. Отаси
нафси амморага1, пири нафси муліамага чорлар, отаси
мол-дунё ваъда єилса, пири – єаноат єўр½онини эгаллашга
ундар, отаси іукмдорлик таклиф этар, пири эса, синиє
кўнгилларни овлашни маъєуллар, отаси зебу зийнатли,
хайлу іашамли іаётни афзал билса, пири Расули Аллоі
каби єора меінат ила, фаєирона, бир кунлик ризє ½амию
іусни мутлає ишєи бирла іаёт кечирмакни аъло билар-
ди. «Нафсни тепкил, нафсни тепкил, эй бадкирдор!»
деди ичида Єутбиддин ва бўйнидаги таслим тошни ушлаб
єўйди. Тумор тошдан гўё акс садо єайтди: «Дунё учун
½ам ема, іаєдин ўзгани дема, биров молини ема – сирот
узра тутаро!»
Ота ў½илдан жавоб кутарди.
– Хўш, не дейсан?
– Бузруквор, бул ½ариб фарзандингиз саккиз нафснинг
учтасини єўл½а олдим. Иншоолло, бундин сўнг ан-нафс
ар-раддиййа орєали сафиййани іам жиловламак ниятим-
дур. Сиз айтган тадбир ибодат олдидан таіорат олиб,
та½ин ани синдирмак ила баробардур. Мен Єуръони ка-
римни ўпиб, манглайимга босиб туриб аіли жамоат ол-
дида єасам ичдим. Єасамхўрлик єилиб іає каломин сот-
гандин кўра ўлганим афзал эмасму?
– Тирик бўлиб тўрда йўє, ўлик бўлиб гўрда йўє деган
кимсага айланиб єолма½ингдан єўрєадирман, Єутбиддин.

1
Нафси аммора – тийилмаган нафс.
10 – Аімад Яссавий 146

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Сўфийлар тўр, деган тушунчани тан олмайдилар.
Бу дунёда барчамиз беш кунлик меімонмиз. Гўёки ана
бу эшикдан кириб, мана бу єопидан чиєиб кетамиз. Шу
боис, биз ўткинчи нимарсаларга бефарє єараб ўрганиб
єолганмиз. Мол-дунё, шон-шавкат, мартаба, аіли аёл,
сийму зар, тожу тахт – барчаси абасдур, барчаси омонат-
дур. Іамонки малакул мавт1 іає хизматига чорлаб кел-
ганда фотиі Искандардек єўлимиз очиє кетар экан, бу
дунёнинг ½амин еб, уришиб-сўкишиб, ер талашиб, обрў-
мартаба талашиб, бир коса оби ёв½он бирла тўладир½он
єурсо½инг учун юз йиллик молу манол тўплаш не керак?
Бас, єаноат, іамият, сабр, мурувват аълороє эмасму?
Мутакаббурлик єилиб, ояту іадис іикматин сотиб, имон-
ни ютиб, бир ½арибни зор-зор йи½латиб, бегуноі киши-
нинг єонин тўкиб, ўтар-кетар дунё роіатига ишє єўйиб,
іаром-харишнинг фарєига бормай, таєвою ибодатни уну-
тиб... оєибат афсус чекиб тавба-тазарру єилмоєдин, кўз
ёш тўкиб Аллоі таоло раіматини тиламакдин не суд?
Гуноі єилиб исти½фор айтишдин кўра маъсиятдин тийи-
либ бир сония, бир соат бурун бўлса-да, іає йўлинда
азият чекмак аъло эмасму? Пири комилим бекорга, зоіид
бўлма, обид бўлма – ошиє бўл½ил, демаганлар. Яна ул зот
айтадиларки:
Нафсинг сени охир дамда гадо єил½ай,
Дин уйини ½орат єилиб адо єил½ай.
Ўлар ваєтда иймонингни жудо єил½ай,
Оєил эрсанг нафси баддин бўл½ил безор!

Маімудхон узун уф тортди. Ич-ташини єамраб бора-


ётган ½азабини аранг босиб сўради:
– Іей дайди, сен ўзинг бул ерга не учун келдинг?
Іикмат айтганими? Ёхуд мени тожу тахтдин воз кечинг,
деб насиіат айлаганими? Худога минг єатла шукрким,
іали дастимда шамширни маікам тутєойман, икки дарё
орасиндаги азим бир мамлакат оё½им остида ётибдир!
Мен сенинг тариєатингни пучак пул½а олмасмен!
Єутбиддин даіанаки жанг узоє ва беаёв давом этиши-
ни сезиб, сукут саєлади. Анчадан кейин хаста товушда
сас берди:
1
Малакул мавт – ажал фариштаси, Азроил.
147

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Отажон, мен сиздек бузрукворим ила волидаи зо-
римни бир єур кўриб, дийдорларингизга тўйиб... хўш-
лашмакка келдим. Худо билади, энди єайтиб кўришамизми,
йўєми... Мендин ризо бўлинг, осийман... Дастурхонин-
гиздин намак еб ул½айдим, оєибат шаккоклик єилдим.
Раіматингиздан ноумид эмасман...
– Магар гуноіингдин ўтмасам-чи? Ота рози – Худо
рози, дейдилар. Валинеъматингни норози єилиб, энанг-
ни йи½латиб, мажнунсифат бўлиб, бемакону беманзил
сандираєлаб юрганингни Аллоі таоло хуш кўрармикан?
– Сиз рози бўлмай дуойи бад єилсангиз, ёл½из Аллоіга
ёлбораман. Эй поки парвардигор, ўзинг мадад бер, – дей-
ман. – Ё, Тангрим, іатто саіродаги игнадек чўплар іам
сенинг зикрингни айтиб чайєалар эмиш, бас, мен, му-
каррам инсон деган унвон соіиби бўла туриб, нечук
сенга ибодат єилмай, нечук лавіу маіфузни унутай, не-
чун амру маъруфни адо этмай, нечун сенинг ишєингда
ёниш ўрнига бу дунё роіатларига кўнгил берай, дей-
ман. Жоним отам, икки йил бадалига омонат жонидан
бўлак жами нимарсаси ўзга олам шавєи, ўзга олам ½ами
бирла нафас олаётган ва бир ваєтлар суюкли бўл½он
ў½лингизни дуойи бад єилманг! Энди мен учун тахт – бу
сабру єаноат, султон бўлсам, маънавият мулкига султон
бўлгим келур, фахр – бу ботиний бир зийнатдур, жаннат
гарови – ибодатда деб онт ичдим, тирик кўнгил бирла
ўлган нафсдин бўлак муєаддас нарса йўєдир, муттасил
илми іол бирла, зикри єалбий бирла мудавомат этиб
ёл½из ўзига интиламан. Єиблагоі, шу ў½лимнинг имони
раімат дарёсидин баіра олсин, бу бола іам фоний дунё-
да фарзи айнни адо этиб, тирик юрсин десангиз, эркимга
єўйинг. Ўтинаман, отажон...
– Эркингга єўймасдин, банди этсам-чи? Не єил½ойсен?
– Сиздек оєилу дониш зотга бир єоп гўшт не дар-
кор? Банди этсангиз – розиман. Жоним илкингизда, илло
жаіоним, кўнглим у ёєда бўл½ай.
Бу сафар Султон хаёлга толди: «Ширин гапириб
кўрдим, кўнмади, да½да½аю пўписадин іайиємади. Ё єуд-
ратингдан! Шайх пиримнинг сеіру жодуси шу єадар
ўткирмидики, суяги єотмаган бир шаізодани хонумони-
дин жудо єилиб, тузоєєа илинган єушдек илкида тутиб
турибдир. Не єилдим энди? Уламоларга маслаіат со-
148

www.ziyouz.com kutubxonasi
лайми? Нафаси ўткир бир дуохонни чорлаб иссиє-совує
єилдирайми? Хотин олиб бераман, кадхудо бўл½айсен,
деб кўрайми? Бадани іали иссиє тўшак кўрмаган, би-
рон єиз боланинг исини туймаган, зора кўнгли эриса?
Ёхуд Шайхимнинг ўзларидин ўтинайми? Бизни муриди-
миз десангиз, бу осийга насиіат айланг, туєєан мулкида
єолсин, деб илтижо єилайми? Фурсат бор, шошилмай-чи,
іали Самарєандда беш-ўн кун єўним тур½айлар. Іозирча
ёвош-ёвош гапириб жувобини берай».
– Бизнинг мухтасар сўзимиз шул, – деди Султон
ниіоят, – даргоіимизда єолишни ўйланг, шаізода. Сиз-
га муілат бердик, ётиб-туриб, танангизга бир мушоіада
єилинг. Кадхудо бўлиб, тув½он элда єолсангиз не топа-
сиз, ва билъакс, іає дўст ё Олло, деб беватан шамолдек
юртма-юрт тентираб юрсангиз не ютєайсиз?..
Єутбиддин єуллує бажо келтирди.
– Єиблагоі, Єуръони карим айтади, йўєотган нарса-
ларингизни ўйлаб ортиєча ўртанмангиз ва єўлга киритган
нарсаларингизга зиёда суюнмангиз. Мен жаббор эгамнинг
бул сўзларини тумор янгли½ дилимнинг єаърига муірлаб
ол½онман.
– Маъєул. Сизга ижозат, волидангизни тавоф айланг.
Єутбиддин таъзим єилиб ўрнидан турди ва юраги потир-
лаб онажонининг іузурига єараб кетди.

АШРАФХОН ЄОЗИ БЕЗОВТА


17- ф а с л
Уйда кулдирган нарса
мусофирчиликда йи½латар эмиш.
Шарє іикмати

Икки кундирки, Самарєанддаги Єурбат деб аталмиш


хонаєоіга одам си½майди. Хонаєоі улкан мусаллодек кенг
эди. Унинг ички іовлиси юз єадамча келар, чор атрофга
доира шаклида уч-тўрт кишилик мўъжаз іужралар со-
линган, іовли ўртасида саріовуз, сув бўйида шотутдан
беіи, бодомгача ўсиб ётади. Бу манзил єадимдан «Ё
іабиб!» деб єўлларига асо тутган дарвишлар єўнал½аси.
Самарєанддан Бухорога ёхуд Марву Хуросондан Тур-
кистонга єараб елдек кўчиб юрувчи дарбадар єаландар
149

www.ziyouz.com kutubxonasi
ва зокирлар учун Єурбат хонаєоіи ёзда салєин, єишда
иссиє бошпана эди. Бу масканда икки кундан бери ажиб
бир руі іукмрон. Икки кундирки, бу ер аіли раиятнинг
тавофхонасига айланган. Султон ул-орифин Шайх Аімад
Яссавийнинг амри маъруфини эшитиб, дийдор сурмоє
илинжида келган жамоат бомдоддан то намози шомгача
остонадан нари кетмайди. Зиёратчилар орасида етмиш
икки іунар соіибларининг барчаси муіайё эди: тужжор-
лар, аллофлар, мадраса толиблари, дуоталаб навжувон-
лар, тавба келтирмакка шай гумроілар, єар½иш олган
оєпадарлар, уйбезори – аіли аёлидан берўна бўлган аєли
єосирлар, фарзандталаб заифалар, Шайхга мурид бўлмоє
учун онт ичган зоіидлар...
Шайх олис йўлдан іориб келган, іозирча халойиє
олдида ваъз айтгани иліоми іам, мадори іам йўє эди.
Шу боис эл кўзига бир кўринди-ю, та½ин іужрасига ки-
риб кетди. £ала-½овур кўтариб, гувраниб турган оломонга
Іаким Сулаймон мурожаат єилди:
– Муітарам Самарєанд аіли! Азиз мўмин-мусулмонлар!
Кўриб турибсиз, пири комил сафарда толиєиб єолганлар.
Фаєир сизлардин бир-икки кун сабр айламакни сўрай-
дирман. Худо хоіласа, Іазрат ушбу жаннатмакон ман-
зилда бирор іафта бўл½усидир. Султон ул-орифин жа-
нобларининг сиз муслим ва муслималарга айтадир½он
муборак амри маъруфлари бисёр. Иншоолло, биргалашиб
эшитгаймиз. Илоіа, яратганнинг ўзи ёрлаєаб барчани му-
роди½а етказсин, омин!
Юзлаб єўллар «омин»га очилди.
Одамлар аста-секин тарєала бошлади.
Шайхнинг іамроілари іам єўнал½аларига єараб ке-
тишди. Одатдагидек, Бобо Мочин билан Єутбиддин
бир іужрани эгаллаган эди. Єутбиддин кеча отасининг
іузуридан чиєди-ю, онаизорининг хонасига отилди. Она-
сини суюнтириб бир йи½латди ва «бугун мен пиримнинг
єошида бўлмо½им вожиб, ул Іазратнинг хос надимидур-
ман», деб яна йи½латди.
Ашрафхон єози іам іажга отланган юзлаб яссиликлар
єатори мусофирхонага тушмай, хонаєоіни танлади. У
іаминєадар Іазратга ёндашиб юрмакка тиришади. Авва-
ло, ўша махфий хат Султон Маімуднинг єўлига теккан
бўлса, хон кайфияти єалай экан, деб билмакни истай-
150

www.ziyouz.com kutubxonasi
ди. Єолаверса єози ўзини Шайхга іамдард, суібатдош
єилиб кўрсатмоєчи. Самарєандга етиб келганларига мана,
икки кечаю икки кундуз бўлаётир, аммо анави чилла-
шир єоридан дарак йўє. «Омонатни эгасига топширол-
мадимикан ё Бобо Мочиндек бир зангининг єўлига ту-
шиб о½зидаги нондан айрилдимикан? Нечук ярамаснинг
єораси кўринмайди?»
Єози шу ўйлар ичида намози асргача бир миз½иб
олмоєчи бўлиб іужра томон буриларкан, ёнидаги
іамтабаєларидан бири, собронлик мулла Тожиддин деди:
– Шайхингга єара, ўзини азиз єилиб алифдек
½ўддаяди-я! Такаббурки, гўё боши арши аъло½а етган!
Ё навзамбилло! Іой, ноинсоф, халє сендин мол-дунё
сўраётгани йўє, бир о½из суханингни эшитмоєчи холос.
Тўрт калима Єуръони каримни тиловот єилиб, сў½ин
изингга кета бермайсанми пай½амбар бўлсанг іам! Мана,
каминага ваъз айт десалар, то етти хуфтонгача наіий мун-
кардан чарчамай айтур эдик. Во дари½, бировга иштаіа
берасан, бировга ош берасан, парвардигор!..
Эртасига бомдод намозидан сўнг єозикалонни дилтанг
єилган яна бир воєеа содир бўлди.
Шайхнинг хонаєоі тўридаги хос іужрасида іаж сафа-
рининг кейинги босєичлари, іаж адоси, Расулуллоінинг
охирги іижратлари хусусида гурунглашиб ўтирардилар.
Мусоіиблар – Султон ул-орифин, Сулаймонхўжа, Бобо
Мочин, Ашрафхон єози, Самарєанд уламоларидан іам
уч-тўрт киши бор эди. Єутбиддин одатдагидек пойгакда,
чўк тушганча устодлар гапига єулоє солмоєчи эди, уни
устод ёнига чаєириб олдилар. Эшикдан хонаєоі соіиби
кирди. Суібатни бўлолмай тик туриб єолди. Шайх унга
ўгирилди:
– Не гап, Іожи Абулєосим?
– Пирим, хон іазратларининг хос вакили келибдур.
Изн сўрайдир. Жанобларига мактуб бор эмиш.
Ашрафхон єози «Хайрият, бошланди, хон ½азаб отига
минган кўринадир», деб ўтирган ўрнида єимирлаб єўйди.
– Кирсун, – деди Шайх. Лаіза ўтиб, келбатли, зан-
гори мовут чакмон кийган, одми салла ўраб, белини
икки еридан бо½лаган сузук кўзли баіодир йигит кирди.
Шайхга таъзим єилди, «Шаіримизга хуш омадед, пирим,
єадамларига іасанот!» єабилидаги єутловдан кейин икки
151

www.ziyouz.com kutubxonasi
єўллаб заріал хатчупга солинган мактуб чўзди. Шайх
мактубни олиб котибул султон вазифасини іам ўтовчи
Сулаймонхўжанинг олдига єўйди.
– Ўєисинлар, Іакимхўжа.
Хон элчиси этагини йи½иштириб ўтирди, юзига фотиіа
тортди. Сулаймон хатчуп муірини авайлаб бузиб, бир
варає ипак єо½оз олди ва паст товушда ўєиди:
«Маккаи мукаррама азимати боисиндин єутлу½ шаі-
ристонимизга ташриф буюрганингиздан бошимиз осмон
єадар юксалди. Аллоі таоло савоби йўлинда іижрат
єил½он мўминларнинг дуосини тилаб, бир-икки пора на-
сиба юбордик. Маріамат назари бирла єабул єилгайлар.
Суібатларига аржуманд бўлмоє умиди ила дуойи жонин-
гизни єилиб турадирмиз. Там½ачхон Маімудхон ибн Арс-
лонхон муридингиз деб билгайсиз. Жумодил охирнинг ўн
учинчи куни, чаіоршанба».
Хатни эшитди-ю, Ашрафхон єозининг бетига єизил
тепди. Ичида бўралаб Мавлуд єорини сўкди. «Падар-
лаънати номамизни хонга етказмабди-да. Етказганда бу
тахлит мадіу сано келмасди. Єайси гўрда юрган экан ул
хотинак супурги?!»
Єозикалон єову½и о½риётганини баіона єилди ва пи-
шиллаб чиєиб кетди. У ўзининг маірамлари орєали ер-
нинг остидан бўлса-да, Мавлуд єорини топтирмоєчи, нома
етган-етмаганлигини таієиє єилмоєчи эди. Чунки єозининг
бундан кейинги номаи аъмоли Мавлуд єорининг бир о½из
«іа» ёки «йўє» деган жавобига єараб єолган эди.
Элчи ортига ўгирилиб кимгадир имо єилди. Хиз-
маткор йигит о½зи бурмалик халтача олиб келиб, икки
єўллаб элчига тутєазди. Элчи ўз навбатида халтачани
Шайхнинг олдига єўйди.
Іазрат хон іаєига дуо єилди. Элчига ижозат берди.
– Аллоі насиб этса, эртага пешиндан сўнг Султон
жаноби олийларининг хизматларига тайёрмиз.
Бу жавобдин элчи бир нима англамади. Іазрати Сул-
тоннинг чарчоє босган мунгли кўзларига боєиб, талмов-
сиради. «Авлиё бобо не демакчи? Эртан саройга ташриф
буюраман демакчими ёинки хонинг менинг олдимга кел-
син, деб турибдими?» Элчи хонаєоіга махсус нома бирла
минг тилло олиб келаётганида негадир, Шайх ул-машойих-
ни хон кўшкига таклиф этиб келдим, деб ўйлаган эди.
152

www.ziyouz.com kutubxonasi
Шайх уламоларнинг іам мажіул, паришон бўлиб
єолганликларини кўриб, фикрини очиє баён єилди:
– Бизнинг эшигимиз хон іазратлари учун іамиша
очиє, маріамат єилсинлар, – деди юзига фотиіа тортиб.
Элчи іайрат ичра єўз½олди. Уламолар бир-бири билан
кўз уриштириб олишди.
Элчи єуллує єилиб чиєди. Шайх Єутбиддинни чор-
лади.
– Мана бу нонпорани Абулєосимга элтиб беринг, – деди
халтачага ишора єилиб, – хонаєоі харажатига сарфласин.
Єутбиддин тилло тўла халтани єўлига олди. У эшик-
ка етганда Шайх эскартди:
– Сўнг єўлингизни ювиб ташланг.
Єутбиддин бўш єўлини кўксига босди:
– Хўп бўлади, пирим.
...Султон ул-орифиннинг бир хислати бор. Єайси
шаіарга єадам єўйсалар, аввало, бу маконда ўтган азиз-
авлиёлар турбатини зиёрат єилади. Чоршанбаи муродбахш
тонгида іам масжиди жомеда бомдод намозини адо этди.
Сўнг аіли жамоага мухтасар ваъз айтди, єорахитойлар
билан кечган жангда шаіиди аъло бўлган маріумлар
іаєига дуо єилди, юртга омонлик, подшоларга тавфиє ва
инсоф тилаб, йўлга равона бўлди. Іазратни муіаддислар
сардори Имом Бухорийнинг арвоіи чорларди.
Машіурки, ислом дунёсида саіиі, яъни тў½ри ва
мўътабар саналган олтита іадис мажмуаси бор. Бу
іадисларни тўплаб іукми шаърийга келтирган муіад-
дисларнинг аксарияти мана шу єадим Туркистон
тупро½ида таваллуд топган. Аркони дин дастида дастурил-
амал бўлмиш іадиси шарифлар Абу Исо Муіаммад ат-
Термизий, Абдураімон ад-Доримий ас-Самарєандий каби
туркий єавм вакиллари номи билан бо½лиє. Муіаммад
ибн Исмоил Имом Бухорий эса мана шу муіаддислар
сардори. Бирон масалада ихтилоф пайдо бўлса, ула-
мою муфтийлар, фаєиілар, «Имом Бухорий іазратлари
не деган эканлар?» деб аввало «Ал-Жоме ас-Саіиі»ни
вараєлайдилар.
Имом Бухорийнинг марєадлари Самарєанд яєинида,
Хартанг єишло½ида эди. Шайх билан унинг іамроілари
кентларда тўхтаб, раият іолин сўроєлаб етиб боргун-
ча чараєлаб турган офтоб юзини єора булут єоплади.
153

www.ziyouz.com kutubxonasi
Іазрат мўъжаз маєбарани кўриб, бир чаєиримча берида
отдан тушди. Жиловни Єутбиддинга тутєазди-да, халойиє
олдига ўтиб йўл бошлади. То имомнинг хокипойига ет-
гунча шаррос ём½ир єуйди. «Бухоро амири тўкмаган кўз
ёшни фалак тўкаётир», ўйланди Шайх. Хаёлига Амир
Холид ибн Аімад Зуіалийнинг гумроілиги тушди. Бир
куни амир Имом іузурига элчи юборди. «Абу Абдуллога
айтинглар, тарих китобларини олиб келиб фарзандларим
олдида ўєиб берсин». Элчи амир фармонини Имомга
етказди. Абу Абдулло гапни єисєа єилди: «Єушга дон
керак бўлса, мўйин чўзадир, илм истаган кимса менинг
іузуримга келсин. Мен илмимни хор єилиб эшикма-эшик
мўралаб юрмакни иснод деб билурман». Амирга бу гап
калтак бўлди. Аммо у тафаккурини тўлдиришдан кўра
Бухорои шарифни іувиллатишни афзал билди. Ансофи
єудсия – муєаддас нафас соіиби деб шуірат єозонган
имом Муіаммад ибн Исмоил Бухородан єув½ин єилинди.
У пай½амбар ёшига іам етолмай чекка бир єишлоєда
Аллоі раіматига борди.
Имом Бухорий тасниф берган минглаб іадисларни
ичида такрорлар экан, Шайхнинг кўнгли бир ёришиб, бир
хира тортарди. Бул муборак зотнинг исломий дунё ичра
таратган дон½идан фахр этса, ½ариблик ва муітожликда
кечган сўнгги кунларини эслаб, дили изтиробга тўларди.
«Юз етмиш йилдирки, аіли дин «Ё Саіиі Бухорий!» деб
бул зоти шарифга талпинадур. Хартанг кенти іижратга
єудрати етмаган бечораларнинг кичик Маккасига айланиб-
дир. Ажаб дунё экан, тиригингда гавіар сўзингни писта
пўчоєєа олмаслар, ўлганингдин сўнг водари½, деб кўзёш
тўкарлар, пирим, деб, валинеъматим, деб си½ингайлар.
Яратган парвардигор Ер юзига расулини юбордики, бан-
даларимга тў½ри йўлни кўрсат, яхшиликка даъват эт,
ёмонликдан єайтар, деб. Умматларидан баъзилари єулоє
осмади. Іає Мустафо васиятларини саіобаларига айтди,
илло саіобалар ваъзи іам бу осий халєєа кор єилмади.
Андин сўнг тобеинлар, сўнг фозилу дониш аіли Одам
Ато фарзандларига амри маъруф єилди. Таассуфким,
алар іам єадр топмадилар. Шоілар молига ма½рур, уч
юз олтмиш томирларинда іарислик, кибру іаво, іайвоний
нафс жўш уради. Таєво аіли шоілар дастурхонига кўз
тикади, раият бўлса, єорин ½амида. Илм хор эди, то
154

www.ziyouz.com kutubxonasi
іануз хор. Наіот то рўзи маішаргача толиби илмнинг
манглайига ёзилгани шул бўлса? Ирфон – мисоли єорон½и
йўлни ёритгувчи шамчироє. Бу халє єачон чироєнинг
єадрига етади? Єачон йўлига чироє тутган кимсанинг
этагини тутади? Имом Бухорий жанобларининг авлодла-
ри нечук бўлар экан, наіот алар іам Холид ибн Аімадга
ўхшаб, бу дунё алломасини бир ½алвир бу½дойга сотиб
олгайман, деб хаёл єилса? Илмсиз мамлакат ўзгаларга
ем бўлиб, келгинди кофирлар оё½и остида ётмайдиму?
Ё Аллоі, Абу Абдулло Муіаммад ибн Исмоил Бухо-
рий іазратларининг юз йил, минг йилдин сўнг дунё½а
келадир½он авлодларини ўзинг ёрлаєа, уларга имомнинг
єутлу½ нафасларини буюр, зора аларнинг єурсо½и тўлиб,
кўнгиллари равшан, фикрлари учєур, тафаккурлари зиёда
бўлса. Тилагим шул сендин, биру борим, мададкорим...»
Шайх изига єайтди. Ём½ир тўхтаб, пора-пора булут-
лар орасидан єавс єуёши илжайиб боєди.
Самарєандга єайтганларида катта-кичик мезаналардан
пешин намозига чорлаётган муаззинлар товуши эшити-
ларди. Шайх намоздин сўнг мухлису муридларига рухсат
берди, энг яєин маірамлари Бобо Мочин, Сулаймон,
Єутбиддинни эргаштириб шаіардаги бир жин кўчага
єараб йўл солди. Іазратнинг тавоф єиладиган та½ин бир
манзили бор, бу манзил єадамжоликда эітимол, Имом
Бухорий марєадидан єолишмас эди.
Шаіристоннинг кунчиєаридаги кўіна бир иморат ол-
дига бориб тўхтади. Таъмирланмай униєиб кетган шўрхок
деворлар єар½иш теккан кимсанинг єўлларини эслата-
ди. Бў½отлар чириб осилиб ётибди. Ёри½ига бармоє
си½адиган єўштабаєали ўймакори дарвоза, ўша-ўша ку-
муш іалєачалар, ейилиб ерга єапишган бўса½а...
Аччиє-чучукни, иссик-совуєни, ўлим-тийимни кўраве-
риб Шайхнинг дийдаси єотиб кетган бўлса-да, дарвозадан
іатлаганда юраги ўйнади. Ахир бу ерга єадам босмагани-
га салкам ўттиз йил бўлибди. Йигирма ёшларида Яссидан
Бухорои шарифга, садри аъзам Буріониддин хонадонига
келиб олий таісилга киришган эди. Уч-тўрт йил алломаи
замонлардан илми єол, шаріия, илми назар, сарфу наів,
мантиє ва фиєідан таълим олди. Сўнг таєдир шамоли
уни бу ёєєа, Самарєанддан мана шу £отифар мадраса-
сига элтиб ташлади. Бу єутлу½ даргоіни устоди соний,
155

www.ziyouz.com kutubxonasi
сўфийлик тариєатининг єутби Хожа Юсуф Іамадоний
іазратларининг муєаддас нафаслари обод єилиб турар
эди. Ўшанда іам ёш Аімад камоли эітиром, дилда
іаяжон, таілика ва умид аралаш остона іатлаган эди.
...Шайх мадраса іовлисига бир-бир босиб кирди.
Аланглади. Ичкари – ташєи іовлидан іам афтодаіол эди.
Бефайз іужралар жимжит, дарахтлар єувраган, іовуз
єаєраб ётибди, ўрта іовли супуриєсиз, оёє ости тўла
барги хазонлар...
Іазрат тў½рига юрди. Устунлари чўкиб кетган єадрдон
айвонга чиєиб єўіна бўйрага чордана єурди. Энгашиб ер
сийпалади, мадраса тупро½ини кўзига суртди. Ниіоят,
онг-тонг бўлиб аланглаб турган Єутбиддинга ўгирилди ва
шунча фурсат бадалига бир о½из гап єилди:
– Бу даргоіда биз тариєат илмини ўрганиб эдик.
Єуддуси сирруіу хожамиз – ани ўзи охиратда ёрлаєаган
бўлсин – тўртовимизнинг бошимизни силаган эдилар.
Бобо Мочин билан Єутбиддин бу ер улу½ мутасав-
виф Юсуф Іамадоний таісил берган мадраса эканлигини
энди фаімладилар.
Сулаймоннинг овози ширадор, кучли эди, кўзларини
юмиб «Ёсин»ни ўєиди.
Дуодан сўнг уч мурид бир тарафда єолди. Шайх ода-
тига кўра бир о½из гапирмади, хаёл уммонига ½арє бўлиб,
мўъжаз іужраларни айланиб кетди.
Йигитлик мавсуми бамисли мармарга битилган ёд-
нома экан, то ўлгунча хотирангдан ўчмас экан. Шайх-
нинг бутун вужудини, тафаккурини ўттиз йиллик хоти-
ротлар лашкари чул½аб олди. У аста-аста юриб жондай
азиз, ½ариб іужраларни топди. Іужра бўм-бўш, ичкари
єорон½и эди. Эшикда бир зум туриб єолди, «Бисмилло»
деб пастак єопидан бош суєди. Рутубатли бўйга чидамай
изига єайтди. Бу зах іужра бир замонлар обод эди, унда
єиёматлик дўстлари Абдулла Барєий, Іасан Андоєий,
Абдулхолиє £иждувоний билан бир нонни тўртга бўлиб
ер эдилар. Тушгача єол илмини, оєшомдан то бомдодгача
іол илмини ўрганардилар.
Шайх кўзларини юмди. Рўпарасида Хизрдек бўлиб
Юсуф Іамадоний гавдаланди. Ана, у ерга єараб яп-
янги наєшин дарвозадан кириб келаётир. Узун єўн½ир
соєоли вазмин селкиллайди, эгнида іамишалик либо-
156

www.ziyouz.com kutubxonasi
си – одми жун хирєа. Оё½ида чориє, бошида новвотранг
салла. Шайхнинг хаёлидан устозининг сифатлари бир-бир
ўтаверди: пири гапирганда юзингизга кулиб туриб гапи-
рар, іалим табиатли эди. Тиб илмидан чуєур хабардор,
беморларга дори-дармон ёзиб бериб кун кўрар, пойабзал
тикиб нон топарди... Новчалигидан ор єилгандай доим
букчайиб юрар, іар дамда ниманидар пичирлаб єўярди.
Бош о½ри½и – шаєиєаси бор эди. Бозорга боришни ёмон
кўрарди. Шоілар, іокимлар, беклар дастурхонидан бош
тортарди. Оз ер, оз сўзларди... Жаннат яро½ини тири-
гида іозирлаб єўйганди. Ўттиз олти карра пойи пиёда
Маккага борди, Єуръони каримни минг бора хатм єилди,
саккиз минг бутпарастни исломга киритди.
Зикри алоний-жаірияда пири комил эдилар. Унсиз,
єалбда ту½ён єиладиган зикрда беназир эди. Кучли зикр
чо½и єийналиб терлаб кетарди. Зикри єалбийни Султон
Боязид Бистомийдан ўргандим, дердилар.
Абдулла Барєийни, Іасан Андоєийни, Абдулхолиє
бирла Аімадни фарзанди аъло деб меір кўргузарди. Зик-
ри іафий чо½и тўртталасини икки ёнига ўтказиб олар,
узун бармоєлари билан бошларини силаб ўтирар, гўёки
фазлу камол тилар эдилар. Чилтонлар бирла іамсуібат,
ишорати ½айбдан бохабар эдилар. Эсида, адашмаса
кўклам чо½и эди. Мадраса томидаги єиз½алдоєлар сўлиб
битган. Бир куни устод тўрт халифасини олдига чаєирди.
«Биз минг тўєєиз ой ер юзини чангитиб юрибмиз, – деди
кулимсираб, – ана энди омонатни сўроєлаб іукми Аллоі
келибдир. Хизматига борайлиє. Биздин рози бўлиб, шу
єумрон соєоллик єариянинг мушкули кушод бўлсин деб
тиланглар». Устод васиятини айтди: «Абдулла ювсин,
Абдулхолиє суясин, гўримни Андоєий кавласин, Аімад
мозоримда «Ван-Назиот»ни ўєиб турсин». Халифалар
устод васиятини адо этмакка іозирландилар. Илло, пир-
нинг умри узун экан, ўлимни бўйнига олгани учунми,
Аллоі маріамат єилди. Та½ин саккиз йил умргузаронлик
єилиб Марвда, туєєан элига яєин ерда Аллоі раіматига
борди. Розийаллоіу аніу!
Шайх беихтиёр пичирлаб ўттиз уч йил илгаригидек
«Ван-Назиот» сурасини тиловат єилди. Томо½и бў½илди,
кўкси ачишди. Шу пайт мўъжиза рўй берди: тор, єорон½и
іужрадан «Ваалейкум ассалом ва раіматуллоі!» дея оє
157

www.ziyouz.com kutubxonasi
либос кийган пири комилнинг сиймоси кўринди. Устоз
одатдагидек сирли кулимсираб турарди. Шайх сурани
хатм єилиб тугатган заіоти Юсуф Іамадоний та½ин ша-
бистон єаърига сингиб кетди...
Устознинг арвоіи билан дийдорлашган, хусусан, пири-
нинг алєагани Шайхнинг кўнглига ёру½лик солди: «Пири
комил биз шогирдларидан розимикан, деган иштибоіда
эрдик, шукр Аллоігаким, ризо бўлибдур».
Шайх шериклари ёнига єайтди. Тўртовлон харобот
обидасига эврилган мадрасага сўнгги бор кўз ташлаб
ташєари чиєдилар. Шайх іамон хаёл о½ушида, буни
сезиб, Сулаймон билан Єутбиддин аста-аста Іазрат изи-
дан боряпти. Бобо Мочиннинг тили югурик, у Шайхга
ёндошиб даріол сўради:
– Шайхим, пири комилингиз єуддуса сирруіу Юсуф
Іамадоний жаноблари тажарруд єил½он эдиларму? Ками-
нага менгзаб аіли аёлдин воз кечган эканлар-да?
– Етмиш беш ёшларига єадар єатъи тааллує1 єилиб
эдилар, сўнг рўз½ор юкин мўйни½а олдилар.
– Єари½анда бир тан маірам керак бўл½он-да.
Шайх Бобо Мочинга єарамади, ўзига ўзи гапираётган-
дек, ўйчанлик ила деди:
– Іар бир мўмин мусулмонга бир тан маірам керак.
Ёш бўлса іам, єарт бўлса іам. Бу Іає Мустафонинг
суннатлари.
Іазратнинг гапи Сулаймонга маъєул тушди. Сулай-
моннинг ёши єирєдан ўтди, у Іазратнинг ёнидан бир
энлик жилмай, иссиє-совуєни бирга тотиб юрибди, туну
кун Аллоінинг зикри билан банд, тоат-ибодат, Єуръон
тиловати, сўфийлик маслаги унга Байт ул-іарамдек
муєаддас. Бироє олис кечаларда хаёли єочади: токайгача
бундоє ит ётиш, мирза туриш... Жигарлари хун бўлади...
Йигитлик гулшанини тарк этиб, єарилик саіросига юз
тутаётган вужуди бир мулойим, бир маъсума ва имонли
тан маірам истайди. Новвотдек ширинзабон, єалдир½оч
боласидек чу½ур-чу½ур єиладиган жужуєлар бошини си-
лагиси келади, гўдак исини со½инади. Фаєат, бу бола
ўзиники бўлса, болам деса, бўтало½им деса, эркаласа,
суйса...

1
Уйланмай, дунёдан тоє ўтмай.
158

www.ziyouz.com kutubxonasi
Сулаймоннинг дарди янгиланди. Аммо Іазратнинг
Ўтрор йўлидаги таъна аралаш ваъдасини эслаб, тавба
єилди. Маккаи мукаррамадан эсон-омон єайтиб келгач,
юрак ёришни ўйлаб, умид єилди.
Єутбиддин аллаєачон мужаррад бўлиб дунёдан тоє
ўтмакка онт ичган эди. У «Мутасаввиф бўлиб іає йўлини
орзу єилибман, сўфиёна бир турмушни танлаб, тариєат
уммонига кирибманми, ё буткул чўкиб кетаман, ё бул
уммонда сузиб іусни мутлаєєа еткайман», деб єарор
берган эди.
Шайх икки муридининг фикрини басират кўзи ила
уєиб олган эди. Уларга устоз Юсуф Іамадоний іаётидан
бир ибратли воєеани айтиб берди.
– Іазратнинг халифаи аввали Іасан Андоєий Бу-
хоронинг Андоє кентидан эди. Рўз½ори, фарзандлари
бор эди. Бир куни єўр½онга бориб келиб кўнглини
ёрди. Мен єайтиб энди аіли аёлимни кўрмайдирмен,
деди. Боисин айтмади. Бу гапдин пир хабар топдилар.
Іужрамизга кириб келдилар. Іасанни тиз чўкдириб,
насиіат єилдилар: «Шариат ва аєл юзасидан єараганда
Сиз фарзандларингизга іам, рафиєангизга іам яєин
бўлишингиз даркор», дедилар. Андоєий чарс табиат-
ли кимса эди. «Не бўлганин бир ўзим билурмен, бир
Аллоі билур. Мен сўфийлик хирєасин кийдим, аіли
аёлдин воз кечдим, ўзга важим йўє», деди. Хожамиз
бул сўздан озор чекдилар. Ўшал куни ½айб оламидин
бир товуш келибди: «Эй, Юсуф, биз сенга басорат
кўзи бирла кўрмакни насиб этдик, Іасан Андоєийга
эрса, іам басорат1, іам басират2 нигоіини бердик».
Пир іазрат бомдод іужрамизга келиб Іасандан узр
сўрадилар. Андоєий йи½лаб пирнинг єўлини ўпди.
Єиссадин іиссани ўзларингиз чиєариб олинглар.
Іасан Андоєий билан бўлган воєеа уч муридга уч хил
таъсир этди: Єутбиддин єатъий тааллує фикрида єолди,
Сулаймон Юсуф Іамадонийни єувватлади, Бобо Мочинга
эса икки дунё бир єадам эди, унинг вужуди тан маірам
ишєида эмас, зикри Аллоі ва йўл танобин тортиб, учиб-
єўниб юриш шавєи ила ўртанарди.

1
Басорат – аєл кўзи, тафаккур.
2
Басират – єалб кўзи, яъни илоіий нигоі.
159

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Бобоєул, сиз жадаллаб хонаєоіга боринг, – деди
Шайх, Бобо Мочиннинг аста юриб єийналаётганини кў-
риб, – хон іазратлари ташриф буюрмоєчи эдилар. Маітал
бўлиб єолмасинлар.
Бобо Мочин тўрт іатлаб муюлишда ½ойиб бўлди.
Шайх іамроілари билан шоікўчага чиєєанларида Бобо
Мочин бир ё½оч йўл босиб, хонаєоі дарвозасига етиб
борган эди.
Єурбат хонаєоіининг ич-ташида одам єалин, сарбоз-
дан гадойгача, шайх ур-раисдан ромчигача, тужжордан
арзигўйгача топилар, барча интизор, биров ўз дардини
айтиб нажот сўрагани Султон Маімудхонни кутса, биров
Шайх-ул машойих Хожа Аімад Яссавийнинг дийдорига
муштоє эди.

БИР «АІМАД» ПАНД БЕРДИ

18- ф а с л

Одамларнинг ёмони – улар ичидаги


уламоларнинг ёмонидур.
Іадис

Султон Маімудхон хонаєоі олдида отдан туш-


ди. Аркони дин ва давлат єуршовида «Бисмилло!» деб
іовлига кирди. Атрофга аланглади. У «Шайх жилла
єурса истиєболимга чиєар», деб умид єилган эди. Іазрат
кўринмади. Султонни єўл єовуштириб Самарєанд шайх
ур-раиси, шаіар іокими, мухтасиблар, мударрислар,
Шайх билан хонаи муборакка кетаётган толиби савоблар,
бою боёнлар, аіли раият кутиб турарди. Маімудхон
йўр½алаб йўл бошлаётган шаіар іокими изидан тўрдаги
хосхонага єараб юрди. Султон шарафига хонаєоідаги
ягона мажлисхона махсус жиіозланган, унга єирє-эллик
чо½ли одам си½арди.
Мажлисхона эшигида Султон ортига ўгирилди.
«Нома!» деб хос мулозимига єўл чўзди. Мулозим шо-
шиб єўйнига єўл тиєди-ю, заріал хатчуп олиб тавозе
ила узатди. Маімудхон хатчупни ички киссасига жойлаб
остона іатлади. Мажлисхона анча равшан, бурчак-бур-
160

www.ziyouz.com kutubxonasi
чакда бир газлик йў½он шамдонлар пориллаб ёниб турар,
ичкарида уч-тўрттагина єария давра єурган эди.
Султоннинг салласига єўндирилган бош бармоєдек
ёєутни кўриб, Шайх оіиста єўз½алди. Хонга пешвоз
юрди. Султон одимини тезлатди. Мажлисхона ўртасида
юзма-юз бўлдилар.
– Ассалому алайкум, пирим! – деди Султон, Шайхнинг
бу½дойранг, сафар шамолида єорайган чеірасига боєиб.
Іазрат биринчи бўлиб єўл узатди. Юзида мулойим бир
ифода балєиди.
– Ваалайкум ассалом ва раіматуллоіи ва баракотуі.
Хуш кўрдик. – Султон энгашиб Шайхнинг єўлларини
ўпди.
– Минг єатла шукрким, Аллоі таоло дийдорингизни
насиб этди. Єадамларига іасанот, пирим!
Тўрга ўтдилар. Шайх Султонни ўнг тарафига так-
лиф этди. Улардан сўнг іар ким рутбасига єараб жой-
лашди. Ашрафхон єози юєорироєда турган эди, азиз
меімонларга мулозимат єиламан, деб беихтиёр ўзи пой-
гакка яєинлашиб єолди.
Шайх дуога єўл очди:
– Омин! Илоё, парвардигори олам умрингизни узун
єил½он бўлсин, єўл остингиздаги ½арибу ½ураболар дуоси-
дин бенасиб этмасин, минбаъд Самарєанди азимда ноіає
єон тўкилмасин, дини ислом йўлида бир єатла азият
чексангиз, Аллоі тарафидин минг єатла шафоат ё½илгай,
єутлу½ манзилингиз обод бўлиб, мудом ўзининг эгаларига
буюрсин, Аллоіу акбар!
Ашрафхон єози кафтларини бетига суркади-ю, бир
лаіза Шайх билан Султоннинг ўзаро маріаматларини
кўриб, ичида кулди: «Іозирча бир-бирларингизни ялаб
туринглар-чи, нома ошкор бўлсин, андин сўнг кўрамиз
муо-малани». Єозикалон кеча зир югуриб Мавлуд
єорини топтирган, ундан «Номани хон іазратларининг ўз
єўлларига топширдим» деган єасамёдини эшитиб, таскин
топган эди.
Одми бўз дастурхонга баковуллар чинни идишларда
муаттар шарбатлар, тансиє таомлар келтира бошлади-
лар. Шайх єорахитойлар билан бўлган жангда Самарєанд
аілининг бошига тушган кулфатларни эслатиб, Султон-
дан кўнгил сўради:
11 – Аімад Яссавий 161

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Тонг билан Имом Бухорий іазратларининг марєад-
ларини зиёрат этмакка муяссар бўлдик. Йўл усти Єатавон
мавзига ўтиб, ўшал бегуноі шаіидлар хокига дуо ўєимоє
ниятимиз бор эди. Имон тортадир, вале оёє юрмай-
дир. Борсак, гўёки, «Не ёзу½имиз бор эди бизнинг?»
деб ўттиз минг шаіид кафанларин судраб чиєиб кела-
дир. Изимизга єайтдик. Мусулмон фарзанди єиладир½он
юмуш бўлмапти, водари½!
Шайхнинг гапи Султоннинг ўмганидан ўтиб кетди.
Бир о½из «Водари½!» Султоннинг битаёзган ярасини янги-
лагандек бўлди. Єатавон... Бу сўзни эсласа, Султоннинг
етмиш икки бў½инига о½риє киради, тунда уйєуси єочади,
кундуз кулкиси. Єатавон... Гўрхон... Єорлуєлар... Та½ин
ўша єир½ин-барот, шармандаларча ма½лубият, хўрликлар
кўз ўнгидан ўтди.
Бундан беш йилча бурун Єулон, Марєа атрофларида,
Сайхун бўйида яшовчи єорлуєлар Маімудхонга єарши
бош кўтарди. Маімудхон уларнинг исёнини аёвсиз бос-
тирди. Аммо єорлуєлар тинчимади. Хуфёна кўмак сўраб
Хоразм шоіи Алоиддин Отсизга одам юбордилар. От-
сиз ваъда берди, Султон Санжарнинг тузли½ига тупуриб,
орага єорахитой хони Гўрхонни солди. Лаънати Гўрхон,
ўзига енг бўлолмаган ўша кофар, ўзгага бўй бўламан,
деб Маімудхоннинг іам та½ойиси, іам язнаси Санжарга
мактуб йўллади.
«Сен кофирнинг биз мўминлар бирла не ишинг
бор? – деди жавоб хатида Санжар, – Элинг бошєа, ди-
нинг бошєа, ўз іўкизингни іайдаб юрабер! Менга іам-
дам бўлмакни истасанг, исломни єабул єил, андин сўнг
сен бирла муроса єилгайман. Таклифимга кўнмасанг
єиличимнинг дамини тотиб кўргайсан, кофар!» Гўрхон,
Отсизнинг іарбий ёрдамига, єорлуєларнинг мададига су-
яндими, Самарєанд сари бостириб кела бошлади. Іануз
Маімудхоннинг ёдида. Сунбула ўтиб, мезон кирган
эди. Хўжанд билан Самарєанд орасида, Єатавон дашти-
да икки лашкар тўєнашди. Гўрхоннинг лашкари бисёр
бўлмаса-да, Маімудхондан норози авом халє эвазига лак-
лак эди. Султон Санжар юборган аскар билан єўшилиб,
Маімудхоннинг єўшини іам юз мингга етарди. Уруш-
уруш бўлиб, бундай єаттол муіораба бўлмас. Тирик-
дан ўлик, ўликдан тирик кўпайиб кетди. Ичингдаги ёв
162

www.ziyouz.com kutubxonasi
ёмон деганлари рост экан. Єорлуєлар ваіший іайвондек
єутуриб жанг єилдилар. Улар яро½лари єолмаса, єўллари,
тишлари, оёєларини ишга солар, жон таслим єилаётиб
іам отларни чилвир билан чирмаб йиєитар, маріум сан-
жарийларнинг єорнини ёриб, єуз½унбоп єилиб кетишарди.
Ўша жангда улу½ султон Санжар лашкари єирє йил
бадалида илк бора ма½лубиятга учради. Агар єочмаганда
Султоннинг ўзи іам асирга тушиб тириклай ўлиши
муєаррар эди. Аллоінинг іимоятига шукрким, бахт
соєчиси Амир Абулфазл бор экан. У шоінинг хос чоди-
рига кириб, гўёки Султон Санжар бўлиб ўтирди. Ўзини
Гўрхон єўлига топшириб амир-ул муслимин жонини омон
асраб єолди...
Маімудхон асиралик азобини тортган опаси – Сул-
тон Санжарнинг хотини Туркон хотинни эслади. Ко-
фар Гўрхон шартини адо этиб, опасини беш юз минг
динор эвазига єайтариб олдилар. Аммо не-не амирлари,
баіодирлари шаіид кетди. Іозир ўша жанг майдони
улу½ єабристон. Одамлар кофиру мусулмон устига тупроє
тортиб, тош ташиб текис дашт ўрнида баланд тепалик
барпо этганлар. Негадир авом халє бу мозористонни «Ко-
фиристон» дейди, ёнидан эл-улус юрак іовучлаб ўтади.
Фотиіага очилган єўллар титрайди...
...Бир неча даєиєа хонага зилдай сукунат чўкди.
Гўёки барча бош эгиб ўша Кофиристонда ётган шаіидлар
руіини ёд єилаётгандек эди.
Ниіоят, Султон Маімудхон дастурхондан бош кў-
тарди.
– Мусибатда єолдик, пирим, – деди узун уі тор-
тиб, – гуноі барчадин ўтди. Илло, ўз юртига тўймай, ўзга
элга кўз олайтирган кофар Гўрхон бўлмаганда...
– Ер ости½а іайдалган маріумлар бирла ер устида
фарёд єилиб єол½он етим-есирда не ёзує?! – деди Шайх
кескин товушда. – Гуноі аввало, сизда, жаноб Маімудхон,
баъдаз Амир-ул муслиминда. Сиз єорлуєларнинг додига
єулоє осганингизда, алар имдод истаб єорахитойнинг ол-
дига бормасди. Бу не шумликки, фарзанд ўз отасидин
меір тиласа-ю, вале шафєат топмай етти ётнинг оё½ига
бош уриб борса?! Аєлу идрок ечадирган бир юмуш-
ни зўрлик бирла битириш Сиздек кимсага зийнат эрмас
эди. Сиз бамисли бир табиб, фуєароингиз – бемор. Ул
163

www.ziyouz.com kutubxonasi
фуєаро, дардим бор іозиє-табибим, эшит, дебди. Сиз
бўлсангиз, дамингни чиєарма, нотавон, деб бемор киши-
нинг устига черик тортибсиз. Мардлик – мардлар юмуши,
хатони мўйинлаб тавбага келмак лозимдур. Хўш, энди
шоіижаіон Султон Санжар жанобларининг тадбирини
кўринг. Сир эмаски, мана шу азим хонаєоідек хирмонни
ўтга бермак учун мисвокдек бир чўп кифоя єилур. Сул-
тоннинг бир о½из такаббур сўзи бамисоли кўгурт бўлиб
уруш оловини ёєди. Бизнинг сўзимиз ½алат бўлса, ай-
тинг, Хон іазратлари...
Маімудхон султон Санжарнинг ёнини олди:
– Та½ойимиз... амир-ул муслимин кофар Гўрхонга «Сан
бизнинг рўз½оримизга бурнингни тиєма», деган мазмунда
нома юбордилар. Илло, Гўрхон бирла анов бетавфиє хо-
размлик Отсиз хиёнат єилдилар...
– Номанинг єуйру½и хуржунда єолди, – деди Шайх ен-
гил истеізо ила, – мабодо сиз истиіола єилаётган эрсан-
гиз, ўзимиз айтиб берайлик. Султон Санжар Гўрхонга
«Исломни єабул эт, йўєса мендин шафєат тилама!»
єабилида шарт єўйди. Султоннинг хатоси шул. Матал
борким, ўзингни эр билсанг, ўзгани шер бил, демишлар.
Каломи шарифда айтилур, динда зўрлаш йўєдир, жоіил
ва бетаєво кимсаларни имонга келтирмоєчи бўлсанг, му-
лойим сўз ва аєлу идрок бирла тар½иб єил, дейилур. Бу
не бедодликки, ўз дини, ўз мазіабида собит бир бандани
єилич кучига инониб іає йўлига мажбуран киритмак ис-
тарсан? Бу оламнинг балоси тарсо, жуіуд, хитой, насро-
ний, бутпараст деб ирє ажратишда, дину миллат ажра-
тишда. Расулуллоі васият єилдиларки, умматларим бир
куни Тангрининг балосига йўлиєєайлар, деб. «Бало не?»
деб сўрадилар. Іає Мустафо жавоб бердилар: «Бало,
бу – кибру іаво, такаббурлик, одамлар аро раєобат, мол-
дунё талашув, низо ва іасаддур. Бу иллатлар боис, аввало
халойиєнинг феъли бузилгай, андин сўнг дунёда талатўп
єўпар». Султон Санжари мозий улу½ зотдир, илло ул зот
такаббурлиги важіидин Аллоінинг ½азабига дучор бўлди.
Шаіид кетган бегуноілар арвоіи Султон жанобларини у
дунё-бу дунё безовта єилиб турмо½и шубіасиздур. Нега-
ким, имони саломат киши ўз єилмишига пушмон бўлур.
Умид шулким, султон Санжарнинг диёнати іали дарз
кетмаган кўринадур. Иншооллоі.
164

www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўєнинг єудрати ёл½из камон – ёйнинг зарбасига эмас,
ўє отувчига іам бо½лиє. Худди шунингдек, маєтов ё
олєиш кимнинг лафзидан айтилганига єараб таъсир
єилар экан. Шайхнинг гап аввалида то½а-жиян султон-
ларни маломатга кўмиб, гап охирида султон Санжар шаъ-
нини у єадар ерга урмагани таранглашиб бораётган ва-
зиятни бир оз юмшатди. Шайхнинг гина-кудуратларидан
Маімудхоннинг зардаси єайнади. У бир-икки бор єўлини
ба½рига босди. Ич-этини куйдириб турган ўша хатни олиб
Іазратнинг олдига єўймоєчи, «Пирим, биз сизга єўл бе-
риб мурид бўлдик, сиз эрсангиз іарифимизнинг бошини
силаб анга мундоє мактублар йўллабсиз, шул инсофдан-
ми?» деб миннатини тўкиб солмоєчи эди. Аммо Шайх-
нинг аччиє дашноми охирда то½ойисининг фойдасига
ўгирилганини кўриб, шаштидан єайтди. Шайх кўз єири
билан Султон пинжида бир нима борлигини аллаєачон
пайєаган эди, билинар-билинмас ияк єоєди.
– Омонатингизни топшириб, даъвойингизни сўйланг,
хон жаноблари, дард ботин єолмасин. Сиз-да, биз-да
кўнгилни тозартириб олайлик.
Султон жамоатга аланглади. У Шайх билан яккама-
якка, іеч єурса тор доирада суібатлашмоє илинжида эди.
– Бул жамоатдин нени яширасиз, Султон? Ёртиси сиз-
дин, ёртиси – биздин. Худодин яширмаган нарсани банда-
сидин гизламоє номуносиб бир юмушдир.
Хонада ўн чо½лиє киши бор эди. Султон уларга хуш-
ламай назар солди-да, єўйнидан хатчуп олиб Іазратнинг
олдига єўйди.
– Бул мактубни ол½ондин сўнг ором не, роіат
не – билмайдирмен. Наіот, сиз пирим деб єўл берган
авлиёмиз, валинеъматимиз биздек содиє муридларини
бадном єилмоєни раво кўрдилар, ёзу½имиз не эрди, их-
лосимизми, ёл½из фарзандимизни хизматларига ташлаб
єўй½онимизми, дуойи хайримизми, деб гумону изтироб
ичра ўртанадурмен...
Султоннинг гапи Ашрафхон єозига нашъа єилди: «Ав-
вал сен оромингни йўєотган эрсанг, бул хат іозир ўєил½оч,
пиринг роіатидан айрилгай. Хўб ажаб бўлди-да».
– Єани, ўєийлик-чи, ул не хат эканки, Сизни бу
єадар азиятга солмиш, – деди Шайх ва хатчупни Сулай-
монга чўзди, – єозикалонга узатинг, єироатлари дуруст.
165

www.ziyouz.com kutubxonasi
Ашрафхон єози буни кутмаган эди, довдираб єолди.
– Шайхим, бизнинг кўзимиз ожизроє маъзур тутгай-
лар...
– Сизнинг зеінингиз ўткир, – деди Шайх єовоє со-
либ, – сакта ерини-да тузатиб кетасиз, ўєинг!
Шайхнинг гапидаги нимкосани Бобо Мочин билан
Сулаймондан бўлак кимса англамади.
Єозикалон ноилож єолди, негаки, хатчуп єўлига ет-
ган эди. Чўккалаб ўєишга киришди. Бир бетдан зиёдроє
иншони іижжалаб ўєиб бўлди-ю, элдан бурун хитоб
єилди:
– Бўітон бу! Шайхимизнинг беіад улу½ рутбасини
кўролмайдиганлар битган буни! Ўшал хатни келтирган
малъунни даріол топмоє лозимдур!
– Бу ёєєа беринг! – деди Шайх зарда билан. Хат
єўлига тегди. Іазрат уни дастурхонга ёйиб єўйди. Бир
сония кўз ташлади-да, ½амгин кулимсиради.
– Бул иншода фаєирнинг сўзлари іам бор. Аммо даст-
хат бизники эмас. Муір іам єалбаки, нодон, ношуд
устага ясатибдурлар.
Хонани енгил ½овур босди. Султон Маімудхон оппоє
шойи єо½озга босилган катта доира муірга тикилиб
єолди. Сулаймон хатга бўй чўзди, Самарєанд уламолари
бир-бирига маъноли боєди. Ашрафхон єози типирчилади,
ранги бўзариб дам Шайхга, дам Султонга аланг-жаланг
єарай берди. Бобо Мочин Ашрафхон єозининг гуппидек
бетидан кўз узмай тикилиб єолди.
Султон куппа-кундуз, эл ичида бир бегуноіга туімат
єилиб єўлга тушган бадкирдордек лов єизарди. Чўчиброє
о½из очди:
– Пирим, мана бу муір ўзлариники шекилли. Ё
дунёда іазрати Султон хожа Аімад Яссавийнинг бўлак
муірлари іам борму?
Шайх Султон Маімудхонга таънаомуз боєди.
– Сизнинг тўнингизни кийиб, бошига жи½а єўндириб,
белига тилло камар, кумуш шамшир бо½лаб олган кимса
сизга ўхшамайдими? Ўхшайди. Илло ул имонсиз іеч
єачон Султон Маімудхон бўлолмас. Султон – сиз. Сийрат
бошєа, сурат бошєадир. Асл билан нусхани фарєламак
учун кўп аєл керак эмас, андак фаросат, фасоіат бўлса
бас. Єани, муірдаги битикни та½ин бир ўєисинлар-чи.
166

www.ziyouz.com kutubxonasi
Султон ул-орифиннинг хос муірини Маімудхон икки-
уч маротаба кўрган эди, холос. Пичирлаб ўєиди:
– Бисмиллоіи хайрул-асмо... Бисмиллоіир раббил ар-
зи-самои...
У муір атрофидаги битикни бехато хатм єилди.
– Балли! Ана энди ўртадаги гардишни ўєисинлар.
Яссавий муіри доира шаклида бўлиб, учта гардишдан
иборат, энг четки гардишда оятлар битилган, кичик гар-
дишда Шайхнинг унвони дарж этилган эди. Ўрта гардиш-
да эса, Хожа Адмад Яссавийдан илгари ўтган ўнта улу½
зот – ўнта Аімаднинг исми шарифи келтирилган. Улар
Аімади мурсал саллоллоіи алайіи вассалам (Муіаммад
пай½амбар), Шайх Аімад Ханбал, Шайх Аімад Хайрун
Нассож, Шайх Аімад Іазравия, Шайх Аімад Равия,
Шайх Аімад Мухтор, Шайх Аімад Хомий, Шайх Аімад
Кабир, Шайх Аімад Со½ирия. Иншода дастлабки тўртта
Шайх Аімад тў½ри ёзилган, бешинчи Аімад Іазравияни
наєєош нодонлик єилибми, шошибми, «Іазрия» деб ёзган
эди. Султон Маімудхон іам наєєошнинг хатосини айнан
такрорлади – єандоє битилган бўлса, шундоє ўєиди.
– Тўхтанг! – деб Іазрат єўл кўтарди ва жамоатга
ўгирилди, – бу ерда Самарєанд уламолари жам бўлмишлар.
Єани, таєсирлар, айтсинлар, бу оламда Іазрия деган му-
борак зот ўтганидан хабарлари борми?
£ала-½овур бошланди. Самарєанд шайх ур-раиси Хожа
Абдураззоє товуш берди:
– Исломия оламида биз Іазрия деган кимсани бил-
масмиз. Шайх Аімади Іазравияни биладурмиз. Бу зоти
шариф Єусам ибн Аббос розиаллоіу аніу жанобларининг
устоди бўладилар.
Маімудхон мулзам бўлди. Єоратўри бети бў½риєиб кет-
ди. Єўлидаги муірни айлантириб томоша єилди. Гўё шу
баіонада уламоларнинг дашномидан фори½ бўлмоєчи эди.
Ичида ўзини койиди: «Наіотки Расули алайіиссаломнинг
тув½онлари Єусам ибн Аббосга пири муршидлик єил½он
Шайх Іазравияни билмасам? Билмабпиз-да... Водари½,
бир «вов»нинг єурбони бўлдинг, Султон!»
Сукунат чўзилди. Самарєанд уламолари ер чизиб
єолишди. Улар кимсан – аъло Іазратнинг муірни ½алат
ўєиганлигидан музтар эдилар. Ашрафхон єози «Ажаб
бўлди, хўб бўлди» дегандек уламолар тарафга ички
167

www.ziyouz.com kutubxonasi
бир єаноат билан кулимсираб боєди. Сўнг кўзи Шайх
ул-машойихга тушди-ю, типирчилаб ºолди. Султон ул-
орифин єозига ўткир нигоіини єадаб, «Отларнинг ўлими
итларнинг байрами экан-да, жаноб єозикалон?» дегандек
хитоб єилиб турарди. Єози ён-верини йи½иштирди, сўнг
єаерда, кимнинг іузурида ўтиргани ёдидан кўтарилдими,
аста кўз½алди. У жон борида жуфтакни ростламоєєа
ният єилган эди. «Худо кўрсатмасин, гап чувалашиб сир
очилса, бу такаббур хон ила ул Шайхи золим анави чил-
лашир єорини-да топтириб келгай. Унда саєєолга алвидо
айтиб... эшакка тескари миниб, бозор айланмакка іозир
бўлмоє даркор...»
Єози пойгакда ўтириб эди, оіиста туриб кетмоєчи
бўлди. Аммо унинг шум ниятини зимдан пайєаб ўтирган
Шайх амр єилди:
– Єози, жойингизга ўтиринг!
Барча ялт этиб эшик тарафга єаради. Халойиєєа орєа
ўгириб, сурранг жун єопдек бўлиб турган єозикалон гуп
этиб а½дарилди. Дарров кирпидек ½ужанак бўлиб олди.
Шайх Сулаймонга єаради.
– Іакимхўжа, хон жанобларига бизнинг муірни бе-
ринг.
Сулаймон єўйнидан арча єутига яширинган хос муір-
ни чиєарди, єўшєўллаб Маімудхоннинг олдига келтириб
єўйди. Хон іамон хижолат ва маломат юкидан халос
бўлолмай тиш єайраб ўтирган эрса-да, бесабрлик ила
Шайх муірига кўз югуртирди. «Шайх Аімад Іазравия»
унвонини уч карра іижжалаб ўєиди. Пешанасини
ишєалади... Уі тортди ва ... андак жим єолди. Шайх
унга «Энди фарєига боргандирсиз, таєсир?» дегандек
беписанд назар солди.
– Падарлаънатилар! – хоннинг овози гулдуракдек янг-
ради. Бу ½азабнок наърадан Ашрафхон єози тугул, ула-
молар іам бир сесканиб тушдилар.
Хон чап ёнбошига, Шайх тарафга ўгирилиб єўлини
кўксига босди.
– Биздин осийлик ўтди, пирим, афв этсинлар...
Шайх индамади.
Ашрафхон єозининг беіол-бемажол бў½инларига
єайтадан жон ингандек бўлди: «Хайрият, худо бир фало-
катдан асради, саєєол-мўйлов фойдага єолди, шукр-е...»
168

www.ziyouz.com kutubxonasi
Шу пайт Самарєанд шайх ур-раиси Хожа Абдураззоє
изн сўраб гапга аралашди:
– Аъло іазрат, іадиси шарифда айтилмишки, мардум-
ларнинг энг ёмони – алар орасиндаги уламои жоіиллардир.
Эл-улус кўриб тавба єилсун деб ў½рининг панжини ке-
сурлар. Риё бежазо єолса, ул риёкорлик бардавом
этєусидур. Фаєир єулингизнинг бир ўтинчи бордир. Ул
бетавфиє бадкирдорни топтириб жазо½а мустаіиє этмак
даркор, токи мўмин-мусулмонлар бошига минбаъд туімат
тошлари ё½илмагай.
Маімудхон «маъєул» дегандек бош силкиди. Ашраф-
хон єози пойгакдан чийиллаб єувватлади:
– Жаноби шайх ур-раис орий рост гапурдилар. Ул
нечук беимон раінамоки, єўлида тасбеі тутиб шавкат-
ли хонимиз бирла пири бузрукворга туімат єил½ай!
Биз Соброн уламои киром номидан талаб єиламиз, ул
каззоб бўітончини топтириб шаръий іукм бирла жазо
берилсун!
Єози шундоє деб баєирди-ю, ичида тантана єилди:
«Мактубот келтирган Мавлуд єорини топиб бўпсанлар,
ул іозир Бухоро єайдасан, деб эшагини ниєтаб кетиб
бораётєон бўлса ажабмас».
Ашрафхон єози кеча хуфтонда Мавлуд єорини хуфия
жойга чорлаб, «Кўздин нари тур энди, ўє нишонга тег-
ди, єорангни кўрсатма», деб шаіардан чиєиб кетмакни
амр єилганди. Єозининг ўзича суюниши шу боисдан эди.
Илло инсон боласининг минг єусурларидан бири шулки,
у ўзининг єусуридан кўра бегона кимсанинг єусурини
санашни афзал кўради. Нописандлик эса, аксар шарман-
далик билан хотима топажак.
Бу сафар єози ана шу нописандлик єурбони бўлди.
Маімудхон бир чокарига им єоєди.
– Анови тужжорни чорланг.
Чокар шипиллаб чиєиб кетди. Сал фурсатдан сўнг ранг-
єути ўчган Мавлуд єори кирди. У эшиєдан іатлади-ю,
мук тушиб хонга таъзим єилди. Мажлис аіли кўсанамо,
одми кийинган ориє йигитни томоша єилиб, ўзаро кўз
уриштираётганда Ашрафхон єози фурсатдан фойдаланди.
У думалаб-сумалаб навкарлар оё½идан ўтди-ю, іовлига
отилди. Аммо жонини єутєаролмади. Бобо Мочин бир
лаіза іам єозидан кўз узмай ўтирган эди, ир½иб турди.
169

www.ziyouz.com kutubxonasi
Саріовуз бўйида єозини тирсагидан тутди. Масхараомуз
кулди:
– Таєсир, йўл бўлсин? Пиримнинг даргоіидин берух-
сат чиєєонингиз адабсизлик бўлди-ёв, лаббай?
– А? Э, сенмисан, бўтам? Шу, биласиз, мулла Бобоєул,
єову½им бўшроє... таіорат ушатай деб...
– Іожатхона бу ёєда, таєсир. Сиз дарвозахонага єараб
кетмакдасиз. Ё бирор девор-мевор тагида, а?
– Даф бўл-е, о½зингга куйдирги! Бор, пиримни олдига
кир, ман іозир...
Бобо Мочин унинг изидан єолмади.
– Таєсир, биз сизни еру кўкка ишонмаймиз. Ўзим ўша
ерга элтиб, бўшатадиганингизни бўшатиб келгайман...
Єози чинєириб юборди:
– Єо-оч, бетавфиє! Іой, мусулмонлар, мана бу ал-
вастининг зулмидан халос єилинглар, іозир имонимни
куйдиргай бу!
– Ўзи йўє нимарсанинг неси куйгай, таєсир? Єани, бу
ёєєа юрадиларми?
Єози иштонбо½ини чангаллаганча іовли этагидаги
іожатхона тарафга єараб йўр½алади. Бобо Мочин, гарчи
беандишалик бўлса-да, єозининг изидан бир неча єадам
босиб, сал берида кузатиб турди.
Ниіоят, єози чиєди. Таєдирга тан бериб, Бобо Мо-
чиннинг олдига тушди-ю, мажлисхонага равона бўлди.
Бўса½ада Мавлуд єори тикка туриб гувоілик берарди.
У бандидан узилай-узилай деб турган заъфарон япроєдек
титрар, тили калимага келмай ½ўлдирарди.
Єози остона іатлаб ўтаркан, Мавлуд єорининг
биєинига єаттиє туртиб єўйди. «Бу о½зингга эітиёт бўл,
сир очсанг, ёмон єиламан», дегани эди. Єорининг орияти
келди.
– Нечун туртасиз, таєсир? – деди ўзини бардамроє се-
зиб, – ургандан туртган ёмон эрмиш. Туртсангиз-да, уриб
ўлдирсангиз-да, гапнинг индоллосини айтаман энди. Мана
шу мактубни Самарєандга элтиб хонимизнинг єўлларига
топширсанг, іажга олиб кетаман, деган ким эди? Сиз!
Шайх ул-машойих ўта такаббур, ул хонимизни писанд эт-
майдур, деган ким эди? Сиз, таєсир! Шаіобиддин іожи
орєали ёл½он муір ясаттириб... туімат хатни сўнаєай
єўлда бировга ёздириб... Хоразмшоі ў½лига битилган
170

www.ziyouz.com kutubxonasi
мактубни йўлда очтириб ўєи½он ким эди? Ўзлари! Хайф,
сизга дастору илм, хайф сизга Єуръони карим! – Мавлуд
єори йи½лаб юборди, – сиз менинг... охиратимни куйдир-
дингиз, тонгла маішар икки єўлим ёєангизда бўл½ай,
имонсиз... Ий-й...
Єозикалон єай½у-іасрат ичида єолди. Іозир ўрнидан
даст туриб, «Ёл½он, бул мактубни мен ёздирмадим!»
деса, анови такаббур Шайх єўлига мусіаф тутєазиши
мумкин. Єуръон ушлаб єасам ичишга єўрєади. Унда
єозининг бошига іам Шаіобиддиннинг куни тушмо½и
муєаррар. Билъакс, айбини мўйинласа-чи? Єозининг эти
увушди. Хаёлидан липиллаб муаззам Самарєанд бозо-
ри, я½ир эшак, соч-соєолини єиргани устара ялан½очлаб
турган сартарош ўтди. Єавмдошлари, косибу тужжор-
лар, собронлик муридлари кўз ўнгида сазойи бўл½онидин
ўлгани аъло эмасму? Ўйлаб-ўйлаб, иккинчи йўлни тан-
лади. «Іай, бир умр о½зи-бурнинг єийшайиб, мажруі
бўлиб єол½ондин кўра бир кун сазойи бўл½он афзал, то
іануз сазойиликдин іеч кимсанинг ажали етмаган. Бул
бегона юрт, Соброн эмас, беш-олти ой орасинда саєєол
іам патак бўлиб ўз іолина єайтади. Таваккули Аллоі...»
Ашрафхон инєиллаб ўрнидан турди. Уч-тўрт єадам
босди-ю, хон тарафга гурсиллаб йиєилди.
– Бир єошиє єонимдан кечинг, аъло іазрат... Итлик
єилибмен. Мани шайтони лаъин йўлдин урди. Ўшал
Соброн мударриси Муіаммадрасулнинг гапина учиб,
густоілик єилдим. Илло мактубни мен битмадим. Биз
Шайхимизнинг рутбасини хўб билурмиз. Бул зотнинг Сиз
зоти олийларина хайрихоілигини-да ½оят єадрлагаймиз.
Оніазратим ижозат берсалар...
Єозининг бў½зидаги о½зида єолди.
– Мана бу тужжор єиёфасиндаги єорибаччага эллик
таёє урилсин! – деди хон авзойи бузилиб, – имонин сотєон
єозикалон сазойи єилинсун!
Ашрафхон єози эмаклаб хонанинг ўртаро½ига борди.
– Сада½ангиз бўлай, хоним, эллик эмас, юз таёєєа іам
розиман. Худойим хайрингизни берсин, рўсиёи олам этма-
синлар. Єарт ёшимда сазойи бўл½ондин маргим аълороє.
Хоннинг ½азаби келди:
– Єотилда бир єатла гуноі бўлса, анинг єўлига ханжар
тутєазган кимсанинг гуноіи икки єатладур. Муітасиб,
171

www.ziyouz.com kutubxonasi
єозига-да, эллик таёє уриб Самарєанддин бадар½а этинг!
Эшакка тескари миндиринг бу имонсизни!
Муітасиб навкарларига им єоєди. Хаш-паш дегунча
Ашрафхон єози билан Мавлуд єорини узун-єисєа єилиб
іайдаб чиєдилар.
Султон ул-орифиннинг фотиіасидан сўнг жамоат дув
єўз½алди. Хонада хоннинг хос одамларию Шайхнинг
маірамлари єолди. Маімудхон Шайхга такаллуф ила
боєди:
– Пиримизга икки о½из арзимиз бор эди.
Шайх Сулаймон билан Бобо Мочинга юзланиб
бош єимирлатди. Пир ишорасини англаб улар оіиста
єўз½алдилар.
– Сизларга-да жувоб, – деди хон Шайх ур-раис бошлиє
уламо аілига.
Танобий хонада Маімудхон билан Султон ул-орифин
баєамти єолдилар. Сўфийлар шартига кўра бўз дастур-
хон ёзилди, Самарєанднинг пўлотий нони билан мевалар
тортилди. Хон олдига шарбат тўла сопол мўнди єўйилди.
Іазрати Султон до½ сув ичарди, унинг олдида шокоса
тўла хушбўй сув пайдо бўлди.
Іали замон бўлиб ўтган можарони эслаб,
Маімудхоннинг кўнгли хира бўлди. Аммо єалб ярасини
єайта тирнашни истамади. Даріол арзи дилини айтди.
– Пирим, икки йилдирки, кўзимизнинг оєу єароси
шаізода Єутбиддин жанобларининг даргоіида хизмат½а
єойим. Биз шаізода ила сўйлашдик. Сиздек зоти покнинг
исми шарифларини тилидин туширмас бўлибдир. Ончинун,
кўб тарбиятлар олиб, фазлу камол касб этибдилар эркан.
Лафзидин, сиёєидин маълум бўлди. Илло... бул беш кун-
лик дунё барчамизга омонатдур. Йигитлик гулшани адо½ини
кўрсатиб, умр карвони єарилик биёбони томон елиб борур.
Бас, салтанатни кўзи тийрак, заковати ўткир, дасти пан-
жаси єувватли шаізодага топширмоє умиди кўнглимизга
ёру½лик соладир. Валекин, мусоіаба чо½и равшан бўлдиким,
шаізода бизни муродимизни фаім этмайдир ва ёхуд тожу
тахт іавасидин йироєдур. Пиримдин ўтинчу умидим шул-
ким, шаізодага ижозати олий берсалар, токи ул ў½ил са-
ройга єайтиб валиаідлик хизматин адо этса.
Шайх англадики, ота-бола ўртасида мушкул муно-
зара воєе бўлган. Єутбиддин сўфийлик хирєасин ечиб,
172

www.ziyouz.com kutubxonasi
шаізодалик либосин киймакка рози бўлмаган кўринадир.
Іазрат ичида шукрона келтирди: «Ота бирла ано дийдо-
ри фирдавсул аълодин ортиє, демишлар. Тув½он кимса-
лар жамоли½а хирєа бирла таслим тошни айирбошлама-
ган эрса, Єутбиддиндан кўнглимиз тўє. Раббано, икки
йиллик заіматларимиз зое кетмабди, ўзинг ма½фират
єилгайсан. Биз ўтгандин сўнг тариєат чиро½ини ёєиб
ўтиргувчи муридларимиздин бири шул бола бўлса не
ажаб».
Султон ул-орифин косадан ширин сув іўплаб аста
деди:
– Мантиє талабига кўра Єутбиддин падари бузрукво-
ри ила волидаи меірибон єошида таслим бўлмо¼и лозим
эди, хон жаноблари.
– Таассуфки, ул хонаєоі сари интиладур. Орий рост
айтдилар, таєсир, тув½он эл тупро½идин, хешу аєрабо
меіридин хонаєоі улу½ми, пирим? Ахир єушлар-да, дон
еб, сувлаб ўрганган маконига интилур, бул не іолдир,
аєлим іайрон.
Шайх хон тарафга таъна аралаш єараб єўйди.
– Хон жаноблари, Сиз нафси руіоний ила нафси
іайвоний фарєини назардан єочирдингиз. Мана бул
дастурхондаги неъматлар биздаги нафси іайвонийни
єондирмоє учун етарликдир. Илло, эгамнинг яратган
махлуєоти ёл½из єурсоє ½амида бўлмас. Аларга наф-
си руіоний учун іам озуєа лозимдур. Магарчи инсон
махлуєотлар ичра энг мукаррам зот эркан, анга нафси
іайвонийдин аввал руіий эітиёж фарз бўл½ай. Бандаси-
нинг кўзи тўє, кўнгли тўє бўлсин экан. Єорни тўє, вале-
кин кўнгли оч кимса имонингизга заімат етказгай. Энди
Єутбиддин масъаласинда... Ул йигитнинг маърифатдин
тариєат, тариєатдин іаєиєат сари интилиши Сиз айтган-
ча єуш нафсидин фарє єилур. Єушнинг дарди донда,
сувда. Єутбиддиннинг ½ами – сийратини буткул саранжом
айлаб, вужудини жамики іайвоний нафслардин тамом
озод этмакдир. Солиі фарзанд ота бирла анонинг кўнгил
єувончи, фахри эмасму?
– Фахри, пирим. Илло, ўшал фарзанд падарим бирла
модарим іузурида юриб, аларни шод этай, дуосини олай
деб ўйламо½и іам фарз эмасму? Ота рози – Худо рози,
демишлар.
173

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Тў½ри. Аллоінинг иродаси отанинг меіридин улу½-
роєдир. Яратган эгам Єутбиддиннинг кўксига нури тажал-
лийдин бир єатим ато этибдур. Бул нур шаізодалик іою
іавасидин, бу дунё ишратларию молу манол йи½наш су-
руридин устун келган бўлса, не чора єилгайсиз? Иброіим
Адіамни эсланг. Іукми Аллоіга бўйсунмакдин ўзга иложин-
гиз борму? Сиздин лозими – дуойи хайр ила Єутбиддинни
эркига єўймоєдир. Фаєир устоз бўлиб бул навжувонни
тариєатдин єайтарсак, сиз падари бузруквор бўлиб ани
руіан банди этсангиз, ў½илга зулм єил½он бўлмайдирмизму?
Кўнгил иши нозик, кўнгилга бир эгамдин ўзгаси таадди
єилиб йўлдин тойдирмо½и даргумондир...
Хоннинг іафсаласи пир бўлди. У иккиланиб бўлса-
да, Шайхдан бир имдод кутган, жилла єурса, іай, биз
Єутбиддинга бир о½из насиіатимизни айтиб кўрайлик,
деган ваъдасига интиє эди. Ў½илни эркига єўйинг, дей-
ди. Ўн саккиз яшар, асов, кучга тўлган, єони гупуриб
турган йигитни ўз эркига ташлаб єўймоє... ундан тирик-
лай айрилмоє эмасму? Йўє, Маімудхон іали ул осий
ў½ил бирла яккама-якка сўйлашади, туєєан онаизорини
рўпарасига ўтєазиб єўйиб, насиіат єилади. Ёлворади,
аврайди, лозим бўлса, пўписага ўтади. Не чора єилиб
бўлса-да, Єутбиддинни Самарєандда олиб єолади!
Хон узоє сукут саєлади. Сўнг суібатга нуєта єўймоє
єасдида сас берди:
– Не илож, пирим, зурриётимизга эгалик єилмоєлик
орзусида эрдик. Таєдирнинг ёзмиши бундоє экан. Аллоі
іукмига бўйинсунмакдин бўлак не чора бор...
– Барчамизга эгалик єилувчи ёл½из жаббор, Лавіи
маіфуз соіибидур, хон іазратлари, – деди Шайх іам
мусоіаба тамом деган алфозда.
Аср намози яєинлашиб келар, олис-ёвує миноралардан
азон товуши янграй бошлаган эди. Шайх дастурхонга
фотиіа ўєиди ва илкис ўрнидан турди. Маімудхон унга
таєлид єилди.
Маімудхон Шайх изидан іовлига чиєди-ю, єўлида
кумуш єум½он ила пирини кутиб турган Єутбиддинга
кўзи тушиб, бир нафас тўхтаб єолди. Єутбиддин четла-
ниб икки Султонга йўл берди. Маімудхон ў½лига синов-
чан бир назар ташлаб, тош тўшалган йўлкани тараєлатиб
дарвозахонага єараб юрди. Єутбиддин іам отасининг ор-
тидан маъюс бир іолда термилиб єолди.
174

www.ziyouz.com kutubxonasi
ШАІЗОДА ІИБСДА
19- ф а с л
Кўзим очдим, сени кўрдим,
єул кўнгилни сенга бердим,
уру½ларим таркин єилдим,
менга сен-ўє кераксан.
Сўзласам сен тилимдасан,
кўзласам сен кўзимдасан,
кўнглимда іам жонимдасан,
менга сен-ўє кераксан.
Аімад Яссавий
Іибсхона эшиги шараєлаб ёпилди. Єутбиддин єо-
рон½иликка ўрганолмай, бир лаіза тайсаллаб турди.
Іибсхонадан ошланмаган тери іиди келарди. Намхуш,
бадбўй іаво нафасини сиєди. Икки єадам ол½а босди.
Тепага єаради. Патнисдек кичкина дарчадан икки єатим
нур тушиб турарди. Кўзлари оз-моз шабистонга кўникди.
Та½ин уч-тўрт єадам илгарилади. Ўртароєєа бориб ерни
пайпаслади. Бир одам си½адиган лойсувоє токчани кўриб,
оіиста чўкди. «Бу кунингга іам шукр, Тангрим», деб
єўйди ичида. Дарвишлар маєомотида – бошини осилтириб,
кўзларини юмиб анча ўтирди.
Пўлат єопи тараєлади. Зулфин товуши эшитилди.
Бир єарич шам билан бир коса сув кўтариб зиндонбон
кирди. У индамай тўрга ўтди, шам билан косани девор
ўйи½ига єўйди-да, сассиз изига єайтди. Эшикка борганда
ортига ўгирилди:
– Іожатингиз бўлса, єопєани уринг, бегим, – деди.
Єутбиддин бош силкиди:
– Єуллує, таєсир.
Залворли эшик єайта миннат ила беркилди.
Єутбиддиннинг ичи ёниб, ташна бўлиб ўтирган эди,
косадаги сувни бошига кўтарди. Бироє батамом ичмади.
Унинг нафси жиловли эди. Єутбиддин таєвони неча за-
мондирки, єалб тумори этиб олган. Шу сабаб, жисми
жони куйиб, сув тилаб турган эрса-да, ўзини тийди, оз-
оздан икки іўплаб, косани биєинига єўйди.
Єўлларини ёстиє єилиб сербар токчага узун чўзилди.
Салкам уч йилдирки, Єутбиддин бундай ётиш-туриш-
га кўникиб кетган. Дарвишларнинг болиши тош, тўшаги
175

www.ziyouz.com kutubxonasi
юмшоє ер, деган іикмат бежиз айтилмаган. Не ажабки,
Єутбиддин рутубатли, захкаш іибсхонада эмас, соликлар
ошёнида ётгандек іис этди ўзини. Унинг хотири жам
эди. Зокирлар таомилига кўра, бир неча даєиєа нафси
руіиййа ила маш½ул бўлди. Сўнг кўзларини юмди. Кўз
олдида яна єиблагоіи жонланди...
Бир соат бурун Султон Маімудхон ў½лини сарой-
га чаєиртирди. У Єутбиддиндан іали умидини узмаган
эди. «Уч кундирки, волидаси бирла сирлашиб ўтирибдир.
Онанинг сўзи бамисли маліам эрмиш. Зора ул осий
боланинг кўксидаги тош эриса, тожу тахтимнинг эга-
си бўлиб єошимда єолса. Ё Тангрим, ёл½изимга тавфиє
бергайсан». Єутбиддин кирди. У дарвишлар жандасини
ечган, вале шоіона либос киймаган эди. Эгнида одми
кўкиш яктак, ўшандоє зангори чалвор, бошида мўъжаз
салла ўралган сидир½а дўппи. Єутбиддиннинг чеіраси
очиє эди. У саломхонанинг ярмигача єўлларини кўксига
єўйиб, таъзимда келди, сўнг чўк тушиб отасининг этаги-
ни кўзига суртди. Яна єаддини ростлади. Єиблагоіининг
амрига мунтазир, єўлларини єовуштирганча бошини эгиб
тураверди.
Султон Маімудхон бир муддат ў½лига тикилиб єолди.
Назарида Єутбиддиннинг ранг-рўйи кириб єолгандек
эди. «Бале, тув½он уйида шойи кўрпа-тўшакка ётмоє не
роіат-у, саіройилар орасинда мисоли ит ётиш – мирза
туриш єабилида ётмоє не азоб?!» Илло, хон билмасдики,
Єутбиддин кундуз кунлари халойиє кўз ўнгида ота-она
даргоіида юрар, аср намозидан сўнг либосларини алмаш-
тириб, Єурбат хонаєоіига жўнар, дарвишлар іалєасида
зикру сано билан банд бўларди.
Маімудхон ў½лининг бўй-бастига боєиб, ичида фахр
туйди. «Бу каллага салла эмас, дубул½а ярашгай, бу
єўлларга сафойил эрмас, шамшир зеб бергай, шаізода!
Іарифларимни зеру забар айлаб, ўксик кўнглимни аршга
еткурадиган ўзингсан ахир, нодон!»
Ниіоят, отадан амр бўлди:
– Ўтирсинлар, шаізода.
Єутбиддин єиёмдан єаъдага бораётган обиддек, таъзим
ила тиз чўкди. Икки єўлини тиззаларига єўйиб, чў½дек
гиламга тикилиб ўтираверди.
– Кўзимга єара!
176

www.ziyouz.com kutubxonasi
Єутбиддин оіиста бошини кўтариб отасига итоат-
корона боєди. Унинг кўзлари мунис, кўзлари ½амгин,
аммо онасидан ўтган бу тимєора, йирик-йирик кўзларида
єатъий бир єарор зуір этарди.
– Охирги маротаба сўрайман сендан. Кадхудо бўлиб,
мулку мамлакатни илкингга олиб даргоіимизда єоласанму
ва ё ўшал баєироє дарвишлар тўдаси ичра оєпадар
єавмида кетасанму?
Єутбиддин сукут саєлади. Отасининг єаір ила товла-
на бошлаган кўзларидан кўзини олиб єочди.
– Сўйла! Ато бирла ано дийдори мана бу ерингда-
ги, – Маімудхон шаіодат бармо½ини кўкрагига нуєи-
ди, – ўшал тошни эритмакдин ожизму?
Ў½ил ўнг єўлини кўксига босди.
– Гумроі єулингизман. Мени афв айланг, бузрук-
вор. Ихтиёрим ўзимда эрмас. Шукрким, танпарастлик-
дин узилдим. Минбаъд бул фаєир ишєпарастман. Бу
йўлдан энди ў½лингизни яратганнинг ўзидан ўзга іеч ким
єайтара олмагай.
«Аідидин єайтмабди, ярамас! – деди ичида Маімуд-
хон, – ул не ишєдирки, дунёнинг роіат-фаро½атидин, сал-
танат суруридин, хешу аєрабо, падару модар меіридинда
устун тургай? Бас, мен Маімудхон бўлсам, сендек
ниіолни ё кўкартиргайман ва ё синдириб, єурує чўпга
айлантиргайман!»
– Сен нечук бефаросат махлуєдирсанки, іадиси ша-
рифга мўйин сунмассан? Расулуллоі буюрмишки, «Анта
ва молука ли абика», сенинг молу мулкинг іам, ўзинг
іам отага тегишлидурсан. Ёдингда бўлсин, бола!
– Молим, жоним илкингизда, єиблагоі. Бул гумроіни
дунёга келтириб, яхши исм, яхши жисм раво кўрган па-
дари бузрукворимга мингта жоним фидо бўлсин. Вале,
соіиби давлат бўлиб бировларга іукм ўтказмакдин кўра,
илоіийга бўйин сунмакни афзал билдим, отажон.
Маімудхон бир лаіза ўйга толди. Сўнг гўё ў½лига ён
босган бўлиб, мулойим товушда деди:
– Маъєул. Соіиби давлат бўлишликка майл йўє эр-
кан – ихтиёринг. Ол, унда бизни ота, ана у мушфиє аёл-
ни она деб тавоф этсанг, бир сўзимизга хўп де, болам.
Кадхудолиєєа рози бўл. Оталик фарзини адо этиб, бир
ожизаи бокирани жуфти іалолликка олиб берай.
12 – Аімад Яссавий 177

www.ziyouz.com kutubxonasi
Єутбиддин маъюс илжайди:
– Бул фаєирингиз тажрид єилмоєни ихтиёр этдим,
єиблагоі. Бизларни яратган парвардигор ёл½из, Тангрим деб
урадир½он єалб іам ёл½из. Бир юракка икки ишє си½мас.
Фаєир єулингиз ўзимни тамом ишєи илоіийга ба½ишладим.
– Мутакаббур бўлибсан, Єутбиддин, – деди Маімудхон,
тошиб келаётган ½азабини босиб, – тажрид айлаб, дунёдин
беному нишон ўтмак шариатимизга хилоф юмушдир. Ана,
пири муршидинг Іазрати Султонни кўр. Пиримиз іам
рўз½ор тутганлар, аіли аёли, нури дийдалари бирла умр
кечирадилар.
– Пирим фанофиллоі маєомига етганлар. Іазратим
бамисли самою, биз ул самонинг этагидирмиз. Фаєирин-
гиздаги нури имон пиримнинг маєомларидин бир
½убор, бир зарра янгли½дир. Биз камолот мартабасидин
іаминєадар йироємиз.
Єутбиддиннинг хотирига ажиб бир манзара келди. У
«Айтсамми, айтмасамми?» дегандек илтижо аралаш отаси-
га єаради. Султон Маімудхон «Мутакаббур бўлсанг іам,
доно мутакаббур бўлибсан», – дея ў½лига іавасу алам би-
лан тикилиб ўтирган эди. Унинг ниятини сезди:
– Бў½зингда бир калом турибди, айтиб єол, бола! – деди,
негадир энсаси єотиб. Єутбиддин миннатдор бир єиёфада
сўз бошлади:
– Даштда ўтин йи½наб юрган эрдим. Тепамдин бир тўп
єушлар учиб ўтди. Улар Аллоі таолонинг зикрини айтиб
єанот єоєарди. Маілиё бўлиб боєиб турдим. Юрагим тез-
тез урди. Сездимки, танамдин муштдек бир нарса айрилиб
чиєди. У осмондаги єушларга бориб єўшилди. Бирга-бир-
га учиб кета бердилар. Бир замон ул єушлардан ортда
єола бошлади. Охирул амр омонатим кўкрагимга єайтиб
келди. Билдимки, ул жон єушим эркан. «Не бўлди эй,
руіи равоним?» дедим. £ойибдин товуш келдики, «...ос-
мондаги єушлар жаннатга йўл тутганлар, сен іануз ка-
молот мартабасига етмабсан, шул боис жон єушинг та½ин
ўз єафасига жо бўлди...»
– Ўшал єафас энди менинг єўлимда, – деди Маімудхон
кескин, – зиніор илкимдин чиєормагайман. Сен учун икки
йўл бор: кадхудо бўлиб, валиаідлик маєомида єол½айсан
ёхуд умрингни зиндонда чиритгаймен. Єайси бирин авло
билсанг, айт!
178

www.ziyouz.com kutubxonasi
Єутбиддин бошини эгиб сукунатга берилди. Маімудхон
маъноли йўталди. Єутбиддин бошини кўтарди. Отасининг
кўзларига гуноікорона термилди.
– Осий фарзандингиздан ризо бўлинг, єиблагоі.
Фаєирингиз шоіона саройдан кўра ½арибона хонаєоіни
афзал кўрадирман.
Хон єарс урди. Эшико½а кирди.
– Бул гумроіни даріол зиндонга элтиб ташланг! – деб
баєирди Маімудхон, – Шаізода экан деб, маріамат
єилинмасин. Якка ўзини хос бандихонага ўтєазинглар.
Хон шитоб билан ўрнидан єўз½алди. Тахт ортида-
ги махсус эшикдан чиєиб кетди. Икки навкар кириб
Єутбиддинни іайдаб жўнадилар.
Зовиянинг тор іужрасидек бу зиндон энди Єутбиддин
учун хаёлот масканига айланди.
...Косадаги сувдан іўплади. Кўзларини юмди. Сўфий-
ларнинг єадим іикмати жилва кўргузди. Єутбиддиннинг
синиє кўнгли тийрак кўзга айланди. Кўз ўнгидан тасбеіга
терилган садаф доналаридек бўлиб кечмиш іаёти ўта
бошлади. Іайіот, бу ½ариб бошига не савдолар ё½илмади.
Єирє кун от боєди, єирє кун ер супурди, шунча кун даш-
ту далада оёєларига чаєир тиканак кириб, єўллари ши-
линиб ўтин терди. Халифаларга таіорат суви іозирлади,
ё½оч ёрди, гўлахлик єилди, іатто бадраф тозалади. Му-
ридликнинг илк ойларини хотирласа, Єутбиддиннинг ба-
данидан іамон ўт чиєиб, етмиш икки томири бирдек
гупиллаб уриб кетади.
...Пир хизматига кирган кезлари. Тариєат аікомига
биноан, солик ўзидаги кибру іавони ўлдириши, шу йўл
ила сулукдаги дарвишлар жамоасига тенглашмо½и керак
эди! Єутбиддин – кечаги шаізода, Самарєанд тахтининг
вориси. Ундаги ½урурни сўндириш Бобо Мочинга топ-
ширилди. Бобо Мочин аслан кўнгли юмшоє, шафєатли
бир кимса эди. Аммо у табиблик вазифасини ўташи
лозим. Табиб раімдиллик єилиб, жароіатга ти½ урма-
са, яра газак олиши мумкин. Шу янгли½ Бобо Мочин
дўст табиб йўри½ини тутди. Єутбиддинни эргаштириб Яс-
сидаги улкан бозорга олиб борди. Бомдоддан то рўзи
шабгача тиланчилик єилишга буюрди. Єутбиддин саіар
туради. Іамхоналари сингари ўчоєєа салом бериб, ичи-
да Аллоідан ризє-рўз тилайди-ю, бозорга єараб кета-
179

www.ziyouz.com kutubxonasi
ди. Эгнида жулдур тўн, бўйнида кашкул, оё½ида етти
ямоє чориє. Дилида зикру сано. Бош єопєадан киради.
«Іає дўст, ё Аллоі!» дейди овози титраб. Кўзларини
ёш босади. Хўрлиги келади. Ўзи тенги, бўйсира мурид-
ларга беминнат хизмат бошєа-ю, эл кўзида мунофиєона
тиланчилик бошєа экан. Єалбининг туб-тубидан исён-
кор бир нидо келади: «Ё раббий! Жаннатул маъводек
Самарєанд подшосининг ёл½из фарзанди халойиє олдида
єўл чўзиб, гадолик этиб юрса... Бу не кўргулик?!» Аммо
на чора. Пир амри вожиб. Єутбиддин та½ин оёє судраб,
ол½а интилади. «Бир нотавонга худо йўлида хайр-эісон
єилинглар... Іає дўст, ё Аллоі! Іає дўст, ё Аллоі!»
Кашкулга жиринглаб бир-икки кумуш танга тушади. Бу
диріам іам гўё шапалоє бўлиб Єутбиддиннинг єуло½ига
тушгандек бўлади. Терлаб кетади. Тўхтайди. Аланглайди.
Таниш овоз эшитгандек бўлади. «Самарєанддин келган
тужжорлармикин? Шеваси іам жонга яєин. Худога шукр-
ки, бул олатўп бозорда биров танимайди...» Шу пайт
рўпарасидан сувсар телпак кийиб, белига тилло ханжар
бо½лаган нор½ул йигит келадию... истеізолик илжаяди.
«Бу келбатинг ила гадойлик єилгунча, илкингга чўємор
олиб навкарликка борсанг бўлмасму?» дейди. Ва каш-
кулга зарда бирла кумуш танга ташлайди. Хўрликнинг
зўридан Єутбиддиннинг фарёд ургиси, ёєасини пора-пора
єилиб... ўшал такаббурга ташлангиси келади. Єани энди
унинг єўлидаги ханжарини тортиб олса-ю, аввал йигитга,
сўнг ўзига урса! Таассуфки, иложи йўє. Єутбиддин то-
вушини чиєармай, ўксиб-ўксиб йи½лайди. Унгача олифта
йигит кўздан ½ойиб бўлади...
Бирор іафтадан кейин Єутбиддиннинг «бети єотди».
Энди унда шаізодалик ½уруридан асар іам єолмаган эди.
Ёниє таассурот іамон юрагини жизиллатиб турарди.
У та½ин бир іўплам сув ичди. Энди кўз олдида гулгун
манзаралар кашф бўлди.
Наврўзнинг илк дамлари. Саіро. Дарё бўйи. Тун.
Беіиштдан чиєєан Сайхун юзидан жаннат иси келади.
Бу азалий ва абадий олам муаттар бўйлар о½ушида мас-
тона тебраниб тургандек. Осмонда ёєутдек йирик юлдуз-
лар порлайди. Янги ойнинг ўро½и дарёда єалєиб-єалєиб
сузади. Мисли олтин беланчак. Зокирлар іалєа єурган.
Ўртада гулхан. Саксовул чирсиллаб ёнади. Оловнинг
180

www.ziyouz.com kutubxonasi
єизил тиллари дарвишлар хирєасини ялаб ўтади. Пир
амри бирла зикри алониййа бошланади. Оі, бу зикр-
нинг єудрати, шукуіи, ўлик руіларга-да жон ато этгувчи
сеіру синоати! Пири комил, зикр – жоннинг роіати, деб
бежиз айтмаганлар. Ўша саодатли кунлар завєини унутиб
бўладими? Токи сўнгаклари чиригунча ёдидин чиємас.
Єутбиддин икки ярим йил бадалида бундай фараібахш
сайру саёіатлар, суібатлару гап-гаштакнинг мазасини хўб
тотиб кўрди. Єорато½нинг іуркак оіулари кўзни севин-
тирса, тошєин сойлардаги зилол сувлар танга ором бе-
рарди. Дунёдан этак силтаган аіли дилларнинг кўнгил
рози дийдасига ёш элтиб, ба½рини сариё½дек эритса, пир
суібати, олис мозийдан айтган іикоятлари имонига єувват
ба½ишлар, кароматлари белидаги іиммат єўрини маікамроє
бо½ларди. Энди Єутбиддиннинг ёл½из бир истаги бор:
зоіиран бу сирвол-чалвор, хизом, яшил там½а босилган
єова, ир½ай асо, сафойил, таслим тошу хирєаи табаррук.
Ва зикри алониййа. Юрагининг шодлиги ёл½из Аллоінинг
ёди ила бўл½ай. Ишєи илоіий лайлу наіор вужудини нур-
га чул½аб, белига єувват, кўзларига нур, оёєларига мадор,
іур кўнглига равшанлик ато этиб тургай. Илгари у май
таъсирини эшитган толиби май каби эди. Аліол, ваідат
шаробини нўш этди-ю, ўзи махмурга айланди. Бу фоний
дунё роіатлари, бу олами носут айшу фаро½атларию молу
манотдан келадиган махмурликдан аіли іол ичра топган
махмурлик афзал экан. Єутбиддин буни ½ойибона бир сез-
ги туфайли іис этди. Илло отасининг феълини, каірини
іам билади. Ота истагидан Аллоі таоло іукми устивор
бўлса, не илож єилгай? «Раббано, ўзинг пушти паноіимга
раіму шафєат, бу бандангга сабру сукут ато этгил!» дея
Єутбиддин лойсупага ёнбошлади.
Кеч кирди. Лаъли баркашдек дарча ортида єорон½илик
инди. Єутбиддин чордана єурганча зикри єалбия – сўзсиз
ибодат ила маш½ул бўлиб ўтирибди. Шу пайт эшик
тараєлаб очилди. Йў½он шам кўтариб соіиби зиндон
кирди. Унинг ортидан оє кийиб, оє ёпинган бир аёл
кўринди. Зиндонбон четга ўтиб, заифага йўл берди.
Аёл остона іатлади-ю, «Болам, нури дийдам!» дея ув-
вос солди. Єутбиддин онаизор истиєболига пешвоз тур-
ди. Ойту½ди іаллослаб келиб ў½лини ба½рига босди, юз-
кўзини силади, пешанасидан ўпди.
181

www.ziyouz.com kutubxonasi
Зиндонбон шамни єолдириб, чиєиб кетди. Ойту½ди
Єутбиддинни бемордек суяб супага ўтєазди ва чўк тушиб
ў½лининг оёєларини єучоєлади. Кўз ёши аралаш ингран-
ди:
– Ёл½изим... Юлдузлардан ясаб олган ойпарчам...
Єарчи½айдек єанотим, ар½имчоєдек учєурим... Тобутим-
нинг чегаси, юрагимнинг эгаси. Сенга не бўлди, а? Мен
шўрликка шунча кўргиликлар озмиди, тилаб олган тилло
беланчагим?..
Ойту½ди товушини баралла єўйиб, іўнграб йи½лади.
Єутбиддин сас чиєармади. Яккаш онасининг мушки ан-
бар уфуриб турган силлиє сочини силайди. Жон-жаіони
ёниб, вужуди ўртанди. Бир нима демакка тил чо½ласа
о½зи єуруєшайди, боши гувлайди. Томо½ида ён½оєдек тош
тиєилиб турибди.
– Эна... энажон... – дейди-ю, онасининг муборак соч-
ларини іидлаб-іидлаб, иссиє-иссиє ёш тўкади. Ойту½ди
єаддини ростлаб ў½лининг юзларидан ўпди. Она-боланинг
кўз ёшлари єўшилиб кетди.
Ойту½ди нафас ростлаб ў½лининг ёнига ўрнашди.
Єутбиддиннинг елка-бошини силаб узоє ўтирди. Ниіоят,
маізун, ўксик бир товушда деди:
– Энди мен нетайин, болам? Бул бадбахт энангни зор
єаєшатиб ташлаб кетмакка єасд єилдингму, єўзичо½им?
Єутбиддин жавоб бермади, узун уі тортди.
– Мени іам ола кет, жоним. Гадо бўлсанг гадо бўламан,
адо бўлсанг сенинг йўлингда адо бўламан. Бу дунё шодли-
ги не экан, икки олам роіатини сенинг бир дона тукингга
алмаштирмайман! Маликалик маснадига тупурдим, саройи-
га ўт єўяман! Сендан бошєа менинг кимим бор?
Єутбиддин аста гап єўшди:
– Давлатпаноі отам...
– Фарзанд меіри менга эр меіридан аъло. Отангни
мендан бўлак до½и икки завжаси бордир!
Єутбиддин онасининг сочидан єўлини тортди.
– Берган сутингизга ризо бўлинг, энажон. Сизни
олиб кетолмайман. Менинг йўлим олис. Энди бу фаєир
ў½лингиз іає йўлчисидирман.
Ойту½ди «Не бўлганда іам єони єайноє йигит, іали
єиз исини туймаган, зора эти жимирласа» деган хаёлда
іийлага ўтди:
182

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Сенга бир сулув єиз топдим, болам... Энди ўн олти-
га кирган. Жаннат іурларидан-да зиёда. Бир єошиє сув
бирла ютгулик. Онам ризо бўлсин десанг, уйланиб юзи-
мизни ёру½ єил. Андин сўнг майли, зовиянгга кетабер.
Истасанг ўзим Самарєандда улкан хонаєоі солдириб бе-
рай. Худо йўлига кирган єаландару мискинларни йи½наб,
зикру сано айтиб ўтиринглар. Маъєулми?
– Энажон, аліамдулиллоіким, барчамиз бир яратган-
нинг єулимиз. Іадиси єудсийда Аллоі таборак демишки,
берган ризєимга єаноат єилгувчи, мени ризо бўлсин деб
шаівоний іирсларини тарк этгувчи ёш бандаларим наз-
димда бир єисм малойиклар бўл½ай. Ахир нечук мен
осийлик єилиб Тангримнинг сўзларига шак келтирай,
энажон?
Илоіий іадис сўзлари Ойту½дини бир єадар совитди,
энди узун-узун уф тортиш навбати унга келди.
Ойту½ди ёнбошидаги бў½часини очди. Бахмал дастур-
хон ёзди. Турлук-турлук таомлар олиб єўйди. Нон син-
дирди.
– Егил болам, этдин ол. Єувват бўлади. Отанг єаір
отидин тушгунча очиєиб єол½айсан.
– Эт емасмен. Бизнинг емишимиз меваю сабзавот.
Дарвишларда таомил борки, єурсо½инг оч, кўнглинг тўє
бўлсин. Энажон, ўз єўлларингиздан сўнгги бора бир
тў½рам нон едиринг. Сут берган єўлларингизнинг муаттар
исини ёдимда саєлаб єолай.
Ойту½ди нон ушатиб ў½лининг о½зига солар экан,
Єутбиддин онасининг кафтларини єайта-єайта іидлаб
ўпди. Ойту½дининг хаёлидан бир фикр кечди: «Наіот,
авлиёи кабирнинг сеіри ота-она меіридан іам улу½
бўлса? Худо шоіид, бул асрорга ноєис аєлим етмайдир!»
Ойту½ди «Мен отангдин пиніона келдим, бора єолай»
дедию, шоша-пиша жўнади.
Бир оздан кейин зиндонбон эски пўстак, жунболиш
ва олача тўн олиб кириб ташлади. Єутбиддин єўлларини
ёстиє єилиб пўстакка чўзилди.

183

www.ziyouz.com kutubxonasi
ІАЄ ЙЎЛЧИСИ
20- ф а с л
Китобим, мусіабим, дарсим,
Іадисим, абжадим, лавіим,
Салотим, тоатим, зуідим,
Савобим, іажжу арконим.
Насимий
Бандиликнинг учинчи куни ўтиб борарди. Уч кун-
дирки, Єутбиддин іавоси бузує, нимєорон½и іужрада
отасининг ва тегирмон тошидек о½ир хаёлларнинг асири
бўлиб ётибди. Тонг отади, кун ботади, яна тонг отади.
Аммо Єутбиддиннинг кўнгли ёришмайди. Іаєдан іидоят
кутади. «Жалли жалол йўли½а кириб іає йўлчисига ай-
ландим. Иншооллоі, єодир эгам маріаматидан бебаіра
єолдирмас», дея умид єилади.
Руіидан азозилни іайдаш ниятида муттасил зикри
єалбия ила шу½улланади. Баданим сархушликка майл
кўргизмасин, деб кунига уч єур зикри нафсийага зўр
беради. Сўнг йиртиє пўстак узра чўзилиб, та½ин узун-
узун хаёлга толади. Муборак хонаєоіни, іалєадаги солик
биродарларини хотирлайди. Кўз олдига Шайх ул-машо-
йих келади: «Хос надимининг беному нишон кетганидин
Іазрат озурда бўлиб, ранжиб єолмадимикин? Іужрадоши
Бобоєул о½ачи?» «Ім, шаізодам, жун чакмон о½ирлик
єилдиму? Пар-тўшакка не етсин?» деб гулдуракдек тову-
шини баралла єўйиб кулиб юргандир?
Єутбиддин гарчи бу шабистонга бировнинг азми билан
келиб ўтирган бўлса-да, маслакдошлари олдида ўзини
гуноікор іис этди. Саркаш ўйларини єувиш єасдида
Іазратнинг ёниє бир іикматини пичирлаб єироат єилди:
Неча йиллик меірибоним жон айтадир, дўстларим,
Бу вужудим шаірини фоне єилодир, дўстларим.
Бул єафасни тўтиси парвоз этадир учгали
Бир єорон½и, шуъласиз ерга бородир, дўстларим,
Эй, менинг ёронларим, іиммат тутинг иймонима
Душманим иймонима заімат беродир, дўстларим...

Ташєарида эшик єарсиллади. От кишнади. Бў½иє то-


вушлар эшитилди. Дарча тарафдан жарчининг чўзиє, жа-
рангдор іайєири½и келди: «Одамлар-ей, одамла-ар! То½да
184

www.ziyouz.com kutubxonasi
битган бодомла-ар-ей! Фирдавсул аъло-о, Самарєанд
султони кошифул іаєойиє... Маімудхон ибн Арслон-
хон жаноблари...» Жарчининг хитоби йироєлаб кетди.
Падарининг не юмушга чо½лангани Єутбиддинга мубіам
бўлиб єолди. У кўзларини юмиб, дилига та½ин іикмат
дурларини тера бошлади:

Изим ёди улу½ ёддур, айтар бўлсам,


Асал янгли½ сучук бўлур тилим менинг.
Ўзим фаєир, єилдим мункир, бўлдим іаєир,
Єанот єоєар учар єушдек кўнглим менинг.
Турлик айшим, турлик ишим, мунгли½ бошим,
Эриди жоним, кетди іушим, оєди ёшим,
Ёзу½ билан тўлди тугал ичим-тошим,
Бениёзим оча берсин йўлим менинг.
Кўзим тушди, кўнглим учди, аршга ошди.
Умрим кечди, нафсим єочди, ба½рим тошди,
Карвон кўчди, манзил ошди, іориб тушди,
Сир улашди, нетонг бўл½ай іолим менинг...

Єутбиддин жон єушидан мосуво бўлган кимсадек бир


нафас дамини чиєармай єотиб єолди. Сўнг беіуд-беіол
бир алфозда базўр шивирлади: «Сир улашди, нетонг
бўл½ай іолим менинг... нетонг бўл½ай іолим менинг...
іолим менинг...»
У подшо саройи ила тариєат іалєасидан ўзга дунёни
кўрмаган кичкина жаіонни а½дар-тўнтар єилиб мушку-
лига чора изларди: «Эй, єозий ул-іожот, ўзинг додим½а
етгил, сендин бўлак орєа то½им йўє» дея тилида дуо
бирла кўзи илинганини сезмади.
Єутбиддин туш кўрибди. Шарєираган сойга туташ
ораста бо½ эмиш. Чор атроф гулзор-гулистон. Муаззам
бир базми жамшид авжида. Одамлар тўп-тўп бўлиб бо½
тўрига ўтади. Бори эл ясан-тусан. Олисдан карнай-сур-
най садоси келади. Єутбиддин сой бўйида ўйчан турибди.
Ёнида сувданда сулув бир єиз. Сочлари ер ўпади, ўзи оє
либосда. Єиз єиєирлаб кулади, Єутбиддинга тегажаклик
єилади. Йигит пинагини бузмайди, киприк єоємай сойга
термилади. Шу пайт сойнинг у тарафида Іазрат пайдо
бўлди. Пирнинг єово½и солиє. У Єутбиддинга хўмрайиб
єаради-ю, чўрт бурилиб кетди. Йигит шу заіоти ўзини
сувга ташлади...
185

www.ziyouz.com kutubxonasi
Єутбиддин терлаб уй½онди. Аланглади. Сув іам,
пири муршид іам йўє, єулоєлари шан½иллар, калласи
о½ирлашиб єолгандек эди. Ёстиєдан аранг бош узди.
Исти½фор келтирди. «Бул ишорати ½айб, – кўзларини
ишєади, – пиримнинг ранжигани іаєєи рост экан. Тазар-
ру келтирмак даркор, не чора этиб бўлса-да, бул бадбўй
гўшани тарк этмак лозимдир. Вале не чора топєаймен,
ё жаббор?»
Бирдан Єутбиддиннинг шуури тиниєлашди. Юрагига
аллаєандай бир зангори латиф нур кириб ўрнашди. Дили
потраб «Пирим! Пирим!» деб юборди. Дарди дунёси яш-
наб, тилига Султон ул-орифиннинг сатрлари иліомдек
єуйилиб келди:

Эрни кўрсам эргашдим, истаду½имни сўрдим,


Барчаси сенда деди, єолдим іайрон ичинда.

Єутбиддин ир½иб турди. Шитоб билан бориб эшикни


єўшєўллаб ура кетди. Зиндонбон кирди. «Хизматингизга
мунтазирман, бегим» дегандек, остонада ½оз єотди.
– Зудлик билан іукмдорга арзимни еткуринг. Биз
аъло Іазратнинг шартларига розимиз.
– Бош устига, бегим, – деди зиндонбон ва бу сафар
эшикни беминнат ёпди.
Уч кундан кейин Єутбиддин куёв либосини кийди.
Султон Маімудхон Ойту½дидан орттирган ёл½из
ў½лининг тўйини бениіоят хайлу іашам бирла ўтказмакни
єасд єилди. Сиёб соіилига юзлаб ипак чодирлар тиктир-
ди. Шаіристондан то дарё бўйигача кўчаларда мешкоб-
чилар пўш-пўшлаб сув сепади, муждачилар от чоптириб
кентма-кент кезади, бор халойиєни шоіона базмга чор-
лайди. Муаззинлар Самар шаіар минораларини жарчию
маддоіларга бўшатиб берган. Улар саховатда Іотамсифат,
адолатда Нўширавон, ёвєурликда Рустами зол... мискин-
лар паноіи, дини ислом шамшири султон Маімудхон ибн
Арслонхон жаноби олийлари етти ёшдан етмиш ёшгача
бўл½он аіли раиятни лутфан бо½и Дилкушога таклиф
этажагини маълум єилиб, томоє йиртадилар.
Бу ё½и Исфижобга, бу ё½и улу½ султон, салжуєийлар
салтанатининг устуни Санжар ибн Маликшоіга махсус
чопарлар отлантирилди.
186

www.ziyouz.com kutubxonasi
Тўрт-беш кун орасида Сиёб бўйлари ер юзининг жан-
натига айланди. Бир ёнда му½аннийлар на½ма чалиб дил-
ларга ½улув солади, бир ёнда ё½оч оёєли муєаллидлар
ўйин кўрсатади. Дарё узра дорбозлар лангар чўп ушлаб
учади. Гулхан гуриллаган давралар атрофида морбоз-
лар, кўзбойло½ичлар, айиє ўргатувчилар, масхарабозлар,
соіирлар эл кўнглини хушлайди.
Ўнлаб дошєозонлар биєир-биєир єайнайди. Єирє хил
єовун, юз хил мева ортилган араваларни судраб келаётган
отлару хачирлар іансираб пишєиради. Неча ойлаб зах
ертўлаларда єайнаб ётган баіайбат хумлар о½зи очилган.
Гулкосалар єўлма-єўл, чеіралар гулгун. Бугун іар май-
фуруш майхўр, іар бир майхўр майфурушга айланган.
Султон Маімудхоннинг илкида іам тилла гардишли
заранг коса. У бо½нинг єоє ўртасига ўрнатилган ўн икки
єанотли баланд чодир олдида, олтин тахтда ўлтириб тўй
тадоригини кузатади. Кўзларида мастона бир хушнуд-
лик жилва єилади. Кўксида зоіирий шукрона ила бо-
тиний єаноат жой талашади. Шукронаси шулки, аввало
валиаідни іукмига бўйинсундирди. Іає таолога беадад
іамдлар бўлсинким, Єутбиддин дарвишлик жандасини
ечиб отди. «Иншооллоі, даргоіимда єол½ай, насиб этса
аркони давлатни жамлаб, салтанат жиловин анга топ-
ширгайман. Бас, энди хонаєоіни тарк этиб, сарой сари
келмак чо½идур».
«Хонаєоі» Маімудхоннинг ёдига Султон ул-орифинни
солди. Тўй арафасида Маімудхон пири комил іузурига
Самарєанд шайх-ур раиси Хожа Абдул Раззоєни элчи
этиб юборган эди. Элчининг дастига икки энлик мактуб
битиб берди. «Іає субіонаіу ва таолога іамду санолар-
дин сўнгги арзи дилимиз шулки, Сиздек зоти шариф
іазратимнинг єутлу½ нафасларидан баіраманд бўлиб,
фазлу камолот касб этмиш фарзандимиз шаізодани
кадхудолиє мартабасига ноил этмак орзусидамиз. Биздек
аіли иродатнинг фаєир дастурхони Сиздек пири комилга
мунтазирдир. Муборак назарлари бирла ани бобаракот
этсалар, хонадонимиз нурга тўлур эди. Дуойи жонин-
гизни єилиб, єуллує маєомида муридингиз Маімудхон
Там½ачхон. Аллоіумма саййирна аілул имтийози»1.

1
Худоё худовандо, бизларни имтиёзли кишилардан єил½айсан.
187

www.ziyouz.com kutubxonasi
Хожа Абдул Раззоє Шайхдан икки о½из жавоб кел-
тирди. «Маріаматлари учун єуллує, – дебди Іазрат, – та-
ассуфки, фурсатимиз истифода этмайдур. Йўл тадориги-
ни кўриб турибмиз».
Іазрат карвони шу куниёє Бухорои шариф томон от-
ланди. Шайх ул-машойихнинг хон таклифига єиё боємай
кетгани Маімудхоннинг сармаст кўнглини тирнаб ўтди.
Унга наинки беписандлик, беіосият бир аломат бўлиб
кўринди. «Начора, – деди ичида Маімудхон, – ул Іазрат
авлиёи кабир, биз эрсак султон Санжар тобеидирмиз,
са½ир бир хондирмиз».
Сулук сардорининг Самарєандни тарк этганини би-
либ, Єутбиддиннинг дили садпора бўлди. Унинг ичи-
таши ёниб, базм адо½ини кутар, ўшал парирухсор ке-
линнинг дийдорига бир тикилиб... сўнг дилига тугиб
єўйган муродига етмак истарди. Ахир зикр тушмаганига
неча кун бўлди? Хонаєоі исини туйиб, шокирлару обид-
лар іалєасида нон емаганига неча замон бўлди? Пир
суібатини со½инди. Мана, тўєєиз кундирки, Єутбиддин
уюридан адашган ар½умоє отдек на кўзига, на дилига
таскин берадиган бир манзилда улоєиб юрарди.
Асъасаю дабдабанинг бешинчи куни, базми жамшид
авж пардасига чиєєанда, келин тушди маросими бош-
ланди. Келинпошша Маімудхонни ўша машъум Єатавон
биёбонидаги жангда ўлимдан асраб єолган амир Фазлид-
диннинг єизи Зулфизар эди. Єизни узатиб келишга хон
ўзининг энг ёввош, гужумдек сервиєор филини юборган
эди. Юзлаб болалар, аёллар, ўнлаб соєчилар єуршовида
зарбоф матолар ила зийнатланган баіайбат фил бир-бир
босиб, тўйхонага кириб келди. Филбон филини тў½ри
хон ўтирган тахт сари етаклади. Хон ёнидаги заррин
бахмалу газмолдан ўралган нарвондан келинни оіиста
ерга єўндирдилар. Келиннинг бошидан тилло тангалар
сочилди. Єизнинг олдига, ирим єилиб, бир неча ойлик
чаєалоєни думалатдилар. Кайвони хотинлар ёр-ёр айтиб,
Зулфизарни махсус меімонхона тўридаги ипак чимилдиє
сари кузатиб кирдилар.
Бу сирли-сеірли манзарани кузатиб, Єутбиддин бир
чеккада куёв жўралари (аслида єўриєчилари) ичида
лабини тишлаб турарди. Бир мусулмон фарзандининг
бегуноі, бокира єизига унинг астойдил раіми келди.
188

www.ziyouz.com kutubxonasi
Бо½и дилкушога оєшом єўнди. Баковуллар анжом-
ларини йи½иштира бошладилар. Іар ер-іар ерда кўкка
тутун єайтариб сўна бошлаган гулханларга сув сепилди.
Аста-секин меімонлар іам бо½ сайрини тарк этишга туш-
дилар. Тўй тарєаган, энди никоі кечасига тайёргарлик
бошланган эди.
Єутбиддин зангори ипак тўнда. Бошида ён½оєдек
ёєут єадалган симобий салла. Оёєларида заррин этик.
У янга етовида хос хонасидан келин іузурига йўл олди.
Чимилдиє олдида аёл Єутбиддинни бир нафас якка
єолдириб, ўзи ичкари кириб кетди. Ичкаридан унинг
шўхчан товуши эшитилди:
– Йигитларнинг султони, мамлакатнинг посбони, єизил
гулнинг илдизи, куёвларнинг юлдузи Єутбиддин тўрам
ташриф буюрадилар! Бизга аталган єуйма узугингизга
гавіар кўз бўлгани келдик!
Келиннинг икки ёнида ўтирган икки янгаси ўринларидан
турдилар. Зулфизарни тикка єилиб, куёв дийдорига мун-
тазир бўлишди. Аёл чимилдиєдан чиєди. Єутбиддинни
ичкари олиб кирди. Келин боши ерга теккунча эгилиб
салом єилди. Йигит не єиларини билмай гарангсиб тура-
берди. Янгалардан бири єошини учириб кулди:
– Салом іаєин берсинлар, куёв тўра!
Єутбиддин ёнидан бир неча тилло танга олиб янга-
нинг кафтига ташлади. Русумга кўра энди иккинчи янга
єизнинг юзидаги оппоє іарир пардани хиёл кўтарди. Єиз
ердан кўзини узмас, унинг іаяжони сийналарининг били-
нар-билинмас тебраниб турганидан сезиларди. Єутбиддин
єизнинг оє-єирмизи чеірасига маілиё бўлиб єолди.
– Бас энди, куёвжон, чандон тикилсангиз, єизимизга
кўзингиз теккай, – дея іазиллашди биринчи янга, – исириє
ўрнига дийдор пулидан чўзинг!
Єутбиддин янгаларнинг іовучига та½ин тилло танга
ташларкан, іамон Зулфизардан кўз узолмасди. Єизнинг
адрас кўрпачага єадалган бодомєобо½и... сал єимтинган
гул баргидек єирмизи лаблари... самбитдек сарв єоматию
икки олам атрини уфуриб турган келинлик либосла-
ри Єутбиддиннинг жиловли іис-туй½уларини кишандан
озод этиб, шу маіалгача ўзига бегона, ½айришуурий,
½айриинсоний бир талваса гирдобига улоєтирди. Ахир шу
кезгача саройдаги хизматкор аёллару хешу аєраболари
189

www.ziyouz.com kutubxonasi
орасидаги хотин-халаж, єизу келинларни іисобга олма-
ганда биронта номаірамнинг юзига єиё боємаган, бўй
етган єизлар єўлини ушлаш нари турсин, уларнинг эпки-
нига іам йўлиємаган эди. «Йўє, бу бани башардин эмас,
кўкдин тушган фаришта, инсон єиёфасига кириб ўнгимда
турибди!» хаёлланди Єутбиддин ва энди не єилай, деган-
дек машшотага ўгирилди.
Таомилга кўра, энди янгалар келинни махсус висолхо-
нага узатиб чиєишлари лозим эди. Машшота Єутбиддинни
ёш боладек етаклаб чимилдиєдан олиб чиєди. Куёв ён-
дош хоналардан бирига кириб, бахмал кўрпачага чордана
єурди. Машшота унинг олдига дастурхон ёзди, ширин-
шакар сармевалардан келтирди. Улкан хитойи идишдан
чой єуйиб узатди. Ўзича кулиб-кулиб маслаіат берган
бўлди.
– Келиннинг олдида тортинманг, бегим. Сиз йигитлар-
нинг лочинисиз, тўрам, оппоє кабутарни кўрган лочин-
дек бўлинг, – у хандон ташлади, – илло, бегим, бир кунда
бори йигитлик єувватин сарф айлаб, эртаси єизимизни
½ижимлаган гулга менгзатиб єўйманг-а? Іусн кунда ке-
рак.
Машшотанинг нимпардага ўралган дийдиёси Єутбид-
диннинг єуло½ига кирмас, у интизорлик билан бу тилло
єафасдан озод бўладиган даєиєаларни кутарди.
Ва ниіоят, висолхона эшиги іам очилди. Янгалар
єизни єўлма-єўл машшотага топшириб, ўзлари єайгадир
½ойиб бўлдилар. Машшота Єутбиддинни чорлади. Икков-
лари кенг, шифтлари баланд, чаро½он висолхонага кир-
дилар. Зулфизар хона ўртасида єўл єовуштириб турарди.
У Єутбиддинни кўриб, та½ин эгилиб салом єилди. Маш-
шота келин-куёвни рўбару ўтказди. Ташєарига чиєиб, ку-
муш патнисда исириє тутатиб кирди, келин-куёв бошидан
ўгирди. Сўнг хона тўридаги тўрт єават єилиб солинган
момиє тўшакларни кўздан кечирди. Оппоє парєув бо-
лишни кўтарди, «И-е, йў½-у?» деди ўзича ва токчадан
кичиккина Єуръон олиб келиб, ёстиєнинг тагига єўйди.
Кейин токчаларда пориллаб ёниб турган йў½он шамлар-
дан иккитасини єолдирди-ю, бошєасини пуфлаб ўчирди.
Єўл очиб дуо єилди:
– Илоё, яратган Парвардигор иккалангизни юзларин-
гизни ёру½ єилсин, омин! Аллоіу акбар!
190

www.ziyouz.com kutubxonasi
Машшота оёє учида чиєиб кетди. Висолхонада энди
ўн бешга тўлиб, ўн олтига єадам єўйган єиз билан ўн
саккиз ёшни эгарлаб минган дуркун, бор вужудидан куч
ё½илиб турган йигит єолди.
Єутбиддин атрофга аланглади. Дераза пардалари тўє
єизил рангда, тўшак устидаги ёпєичлар єирмизи, оёє
остидаги хуросоний гиламлар чў½дек, іатто шифтдаги
тоєилар іам зарафшон... Булар Єутбиддиннинг єонини
жўштириб, шаівоний іирсини єўздириш учун єасддан
єилингандек эди. Йигит єизга єиё боєди. Не дейди?
Ахир у билан бир ёстиєєа бош єўйишни истамаса? Жуф-
ти іалолликни ўзига раво кўрмаса? Не чора єилсин?
Бир оз ўтириб, гапнинг индаллосини айтсинму? Эшик ол-
дида, бо½ этагида Єутбиддинга кўз-єулоє бўлиб ўтирган
соєчиларни даф этиб єочиб кетсинму? Худога шукр, би-
лагида кучи бор, тўртта эмас, саккизта соєчини саранжом
этишга-да, єудрати етгай...
Єиз мўъжаз пиёлачага хушбўй чой єуйди. Ўрнидан
туриб таъзим ила узатди. Єутбиддин чойни олар экан:
– Энди єўз½алманг, синглим, – деди, – ўтирган ерингиз-
да узатаверинг.
«Синглим» деган сўз Зулфизарнинг ўмганини тешиб
юборгандек бўлди. Бироє у маъюс илжайди:
– Бегим, никоі бирла муірланиб завжалик бўса½асинда
тур½он кимсалар бир-бирларига о½а-сингил бўлгайму?
Єутбиддин єизнинг фаросатига офарин айтди. Унга
та½ин раіми келди. «Шундоє доно, сулув бир ожизанинг
бахтига зомин бўлдинг-а, нодон йигит! Аввал бошда йўє
деб арєонни кесмайсанми, тентак?»
Бир неча сония иккаласи сукутга толдилар. Єиз
Єутбиддиннинг юзига илк бора суєланиб боєди-ю, оіиста
деди:
– Бегим, бир нима денг...
Єутбиддиннинг энсаси єотди. Кечагина энасининг эта-
гидан тутиб юрган бу жамалак соч єизга не дейди? Зик-
ру самони англамаса, сафойилни билмаса, таслим тошга
аєли етмаса?
– Не дейин сизга, Зулфизар?
Єизнинг кўзи чаєнади. Завжаси илк дафъа унинг ис-
мини тилга олди. «Демак кўнгли бор экан» деган туй½у
єизнинг нозик торини чертиб ўтди.
191

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Бегим, ёш навжувон бўла туриб ажаб сирларни би-
лар эрмишсиз. Сайру саёіат айлаб, то½у тошлар, чўлу
саіроларни кезган деб эшитдук.
– Булар Сизга не даркор. Менинг кўрганларимни іеч
бандаси кўрмасун, – деди Єутбиддин ўйчан ва кўз олди-
га хирєа кийиб, кашкул тутиб олис Соброн бозорлари-
да тиланчилик єилиб юргани келди. Єиз тилини тиш-
лаб ўксинди. Єутбиддин шафєат юзасидан унинг юзига
мулойимроє боєди.
– Инжиманг, сулув. Мен Сизга байту ½азал ўєиб бе-
райин.
Єиз йигит сари талпинди. Єошлари учиб, жон-жаіони
яшнаб кетди.
– Ўєинг, бегим... Жон єуло½им Сиздадур...
Єутбиддин негадир дераза томон тикилиб, іикмат
ўєий кетди:
Ишєинг єилди шайдо мени,
Жумла олам билди мени,
Єай½ум сенсан туни куни,
Менга сен-ўє кераксан.
Кўзим очдим, сени кўрдим,
Єул кўнгилни сенга бердим,
Уру½ларим таркин єилдим,
Менга сен-ўє кераксан.
Сўзласам сен тилимдасан,
Кўзласам сен кўзимдасан,
Кўнглимда іам жонимдасан,
Менга сен-ўє кераксан...
Зулфизар беихтиёр иягини икки кафтининг ораси-
га олиб, Єутбиддиндан кўз узмай тикилиб єолди. Бу
йигитни умрида биринчи бор кўриши. Бир соатча бу-
рун чимилдиєда кўз єирини солди. Ўшандаёє дилига
іаяжон кирган, бу довєур йигитнинг тимєора, мунгли
кўзларини, оєи оє, єизили єизил юзини, єуює єошлари,
кенг я½ринлари, ўзини ўктам тутишини... бирдан ёєтириб
єолган эди. Зулфизар Аллоі таоло иноят єилиб, шундай
бир тарлонни етказганига шукрона айтар, ир½иб туриб
ўзини йигитнинг єучо½ига отгиси келар, аммо асл насл-
насабию, єизлик шарм-іаёси бунга йўл бермасди.
– Бу байтларни... ўзингиз тўєиганмисиз, бегим? – деди
Зулфизар Єутбиддинга адосиз бир меір ила тикилиб.
192

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Йўє, буларни бир авлиёи кабир, Султон ул-орифин
битганлар.
– Туври битибдур, – деди Зулфизар, – икковимизнинг
шаріи дилимизни хўб айтибдур. Ул пиримни худо
ёрлаєасин.
Єиз тескари єараб эснади.
– Сиз ётиб ором олинг, – деди Єутбиддин, – іориган
кўринадирсиз.
Єиз ишва ила жилмайди.
– Мен якка-ёл½из ётєоли єўрєадирмен. Уйда синглим
ба½римда ётарди.
«Бу іийлангиз ўтмайди, сулув» деди ичида Єутбиддин
ва ўриндиєєа имо єилди:
– Оромгоі Сизга мунтазир.
Єиз ноилож дуо єилиб єўз½алди. Бир-бир босиб тўрга
ўтди. Унинг эз½ин бир кайфиятда устки либосларини
истар-истамас ечиб отаётганини кўриб, Єутбиддин ичида
нечанчи бора ўзини лаънатлади: «Бир иффатли соіирага
зомин бўлдинг-а, эси кирмаган нодон!»
Зулфизар йигит томонга умидвор боєиб єўйиб, парєув
зардўзи тўшакка шўн½иди. Єутбиддин муроєабага бери-
либ узоє, ўта узоє ўтирди. Бир замон єиз ингради, уі
тортди. «Бегим, аёзладим» деган нидоси эшитилди. Йи-
гит инсоф юзасидан ўрнидан турди. Енгил шойи яктаги-
ни елкасидан чиєарди, этикларини су½урди. Аста бориб
єизнинг ёнига чўзилди. Зулфизар єўл узатди.
– Илкимдан тутиб ётинг, бегим. Кўзимга турфа хил...
шарпалар кўриниб, ваіима солодир...
Єутбиддин єизнинг билагидан тутди. Єўша-єўша тил-
ла іалєа ўтказилган оппоє, нозик билак муздек эди.
Аста-секин єизнинг єўли єиза бошлади. Сўнг томирлари
гупиллаб урди. Єиздаги майлу эітирос Єутбиддинга іам
кўчди. Унинг вужудига илиє бир нарса югурди, миясига
єон єуйилди, іар бир тирик жонни дунёда боєий ас-
раб єолишга ундайдиган орзу-истак уй½онди. Єутбиддин
даріол бўйнига єўл чўзиб таслим тошни пайпаслади. Шу
заіоти асов танасида хуружга кела бошлаган іайвоний
хирс єайта сўнди. Єиз кўзларини юмиб олди. Йигит
эса, бу малакни нечук овутишни билмай, дераза тарафга
боєиб ётаверди. Шу пайт деразада девдек бир махлує
пайдо бўлди. Сочлари тўзиган, калласи улу½, кўзлари
13– Аімад Яссавий 193

www.ziyouz.com kutubxonasi
чаєчайган, афти ангори... худди Бобо Мочинга ўхшаб
кетарди. У сар½имтил, ноўхшов тишларини ишшайтириб
сўзланди:
– Бу дунё айшу роіатини суриб єолмайсанми, овсар!
Ичсанг – єимизни ич, суйсанг – єизни суй! Заринг іам,
занинг іам єўйнингда ётибди, ношукр! Эркакмисан ўзи?
Бу ёл½он дунё ўтар кетар. Мана, биз іам юрибмиз,
іазратнинг амри маъруфига маст бўлиб... Сенга ўхшаган
шаізодаларга ўтин тердириб, ер супуртириб... давринг
келди, сур бегим, оі-іо-іо-іо-о...
Єутбиддин савєи табиийси ила сездики, бу Бобо Мо-
чин эмас, шайтони лаъин! Бобоєул о½а пири комил шаъ-
нига бундоє куфр сўзларни айтмас, лафзини-да бўлма½ур
калом ила бул½амас... Шайтон бу, азозил бу!
Пирнинг насиіати ёдига тушди. Іазрат айтарди-
ларки, «Лоіавла жаннат эшигининг бир табаєасидур».
Єутбиддин «Лоіавла ва ла єуввата илла биллоі» деб
єирє маротаба пичирлади. Бадбашара маілуєнинг шар-
паси хира тортгандек бўлди. Єутбиддин энди тилида
асмои іусна – Аллоі таоло ва таборакнинг тўєсон тўєєиз
исмини шитоб билан такрорлашга киришди. Бобо Мочин
єиёфасидаги алайіи лаънанинг номуборак башараси дера-
задан батамом йўєолди. Йигит исти½фор айтди.
Зулфизар эса, беозоргина ухлаб ётарди. Єутбиддин
эітиёткорона ўрнидан турди. Этигини іам, яктагини
іам киймай, оёє учида эшикка юзланди. Аста даілизга
чиєди. Машшота бир бурчакда ½ужанак бўлиб ухлаб
ётарди. Єутбиддин унинг олдига икки тилло пул ташла-
ди: «Эпланмаган хизмат учун». Сўнг іовлига йўналди.
Соєчи кўринмасди. Телпаги, чопони, єиличи думалаб
ётибди. Соєчининг телпагига іам бир іовуч кумуш танга
сочди: «Калтак пули».
Тўй арафасида Єутбиддин бо½ этагига эски жомала-
рини яшириб єўйиб эди. Осонгина топди. Хирєасини,
кулоіини кийди, оё½ига эски чориєни илди. Асо билан
сафойил-шаєилдоєни олиб, девордан сакраб работга ўтди.
Тун зимистонида дарё бўйлаб кета бошлади. Кеч куз
из½ирини сўєади, осмонда юлдузлар кўз єисади, олис-
да ит увлади, дарё устида чархпалаклар ½ижирлайди.
Єутбиддин кўримсиз бир кўлик-єирчан½и отми, хачир-
ми излаб борарди. Ниіоят, бахти чопиб, сувлоє чети-
194

www.ziyouz.com kutubxonasi
да тўєими олинмаган бир эшак йўлиєди. Дарров бориб
нўхтасидан тутди. «Бисмиллоі!» деб бир сакраб миниб
олди. Ир½ай асо зарбидан эшак йўр½алаб кетди.
Єутбиддин асіоби каіф кетидан эргашиб кетаётган
ўша Єитмир итдек, Бухорои шарифни кўзлаб йўртиб
борарди.

МУБОРАК ТАСБЕІ
21- ф а с л
Дари хилват банду дари суібатро кушой
Дари шайхиро банду дари ёриро кушой1.
Абдулхолиє £иждувоний

Неча кундирки, Єурбат хонаєоіи олис Туркистондан


келган мусофирлар ва шу маскан ичра макон єурган
мискинлар, дарвишлар нафаси ила маъмур эди. Неча
кундирки, бу муаззам даргоі самарєандликларнинг мас-
канига айланган. Бу ерда бомдоддан то хуфтонгача одам
оё½и узилмайди. Барча эл – сайисдан амири лашкаргача
ўзини парвона янгли½ хонаєоіга уради, авлиёи кабирнинг
суібатига ноил бўлмоєни, жилла єуриса, бўйларини бир
кўриб дуосини олишни умид єилади.
Іазрат Самарєандда ўн кун турди. Ўн биринчи куни
карвонни кўчиришга изн берди. «Оєєан дарёнинг оєєани
маъєул, бир ерда турган сув бузилиб кўлмакка айланиши
муєаррар». Хонаєоі мутасаддиси Абулєосимни чорлаб,
зикрга іозирлик кўришни буюрди. Шайх бу тадбир ила
єиш ўчо½и тор, деб бир ерда зерика бошлаган дарвиш-
ларни ½афлат уйєусидан уй½отмоєчи ва машаєєатли са-
фарга тайёрламоєчи эди. Тариєат одобига кўра, іар бир
шаіар ё музофот хонаєоіида єўним топган дарвишлар
сулук саріалєасини у манзилдан-бу манзилга кузатиб
єўяр, сўнг асл єўнал½аларига єайтарди.
Жума куни бомдод намозидан сўнг зикри султонияга
ижозат берилди. Зикр чо½и Шайх «Іає-іув!», «Іає-іув!»
дея шох ташлаётган зокирларга єараб кўнгли сидирилди.
Халєа ичра кумуш єўн½ироєдек таниш бир овоз етишма-
ётган эди. Єутбиддинни эслади, Султон Маімудхоннинг
1
Хилват эшигин ёп½ил, суібат эшигин оч½ил,
Шайхлик эшигин ёпу, дўстлик эшигин оч½ил.
195

www.ziyouz.com kutubxonasi
калтафаімлигидан ранжиди. «Іайф шунча панду насиіат!
Аєлу заковат бирла битмаган юмушни зулму таадди во-
ситасинда уддалаб бўлурму? Булбулни тилло єафасда
сайратмакни орзу єилибдур ул нодон. Булбул иліомни
єайдин олур – буни аіли дил билур. Дасти панжаси єилич
тутиб єабар½ан суворий не билсун?»
Пир Єутбиддиннинг ½айриихтиёрий бир суратда тутиб
турилганидан бохабар. Унинг зўрлик бирла завжлик мар-
табасига етказилганини іам эшитди. Шул боис хоннинг
єуює дастурхонига оёє босмади, билъакс уни умарою
уламо кўз ўнгида мулзам этиб, шаіарни іувиллатиб ке-
таётир. Аммо кўнглининг бир чеккасида Єутбиддиндан
іам гумони бор. «Наіот бул навжувондаги шайтоний вас-
васа раімоний тафаккурни ма½луб этган бўлса? Расули
худо лутф этмишки, аш-шайтону яжри мин ибни одама
аж-аддами, одам фарзандининг ичинда шайтони лаъин
мисли єондек кезиб юрадир. Собиє шаізоданинг азозил
єутєусига бардоши етмаган эрса, бас, биз анга етарли
таълим беролмабмиз».
Зикри султония охирлаб борар, аммо Шайхнинг кўз
олдидан Єутбиддин кетмасди. Іазрат хотимат – аз-зикрда
бул халифасининг яккахон товушда іикмат айтиб, єўрни
єайта бошдан жунбишга келтиришига ўрганиб єолган
эди. Водари½, іукми Аллоі ушмундоє эркан.
Кун кўтарилганда зикр поёнига етди. Терлаб-пишиб
кетган дарвишлар тўп-тўп бўлиб, іовлини тарк эта бош-
ладилар. Ташєарида улу½ бир издиіом йи½илган эди.
Халойиє ичида Шайхнинг ½ойибона муридлари, арко-
ни дин, сарой мулозимларию мадраса толиблари, му-
даррислар, олис-ёвує кентлардан келган єора чопонлик
деієонлар, єўли єадоє, тиззаси ямоє косиблар, бемор
хешларини орєалаб олган дуоталаблар, бола етаклаган
аёллар, чорбозорчилар, муітасиблар, мужовурлар, хул-
лас, етмиш икки хил тоифага мансуб кимсалар жам эди.
Яссидан чиєиб, Ўтрор, Исфижоб, Шош орєали Самар-
єандга кириб келгунча, Шайх карвонига юзлаб киши
єўшилди. Одамлар дарёга талпинган ирмоє сингари, тур-
кистонлик талаб аілининг сафини тобора тўлдириб борар-
ди. Самарєандда карвон азим бир дарёга айланди. Іозир
бу тошєин дарё хонаєоі олдида Султон ул-орифиннинг
бир о½из фармонига интиє бўлиб чайєалиб турарди.
196

www.ziyouz.com kutubxonasi
Ниіоят, эшикда Шайх кўринди. У єалин тўдани
єиличдек ёриб, шиддат билан чиєиб келди. «Бисмиллоі!»
деб дарвозахона олдидаги баланд лой супага кўтарилди.
Халойиє гувранди. Умрида Шайхни илк бора кўриб
турган муслим, муслималар «Шайхим! Шайхим!» дея
ингранди. Іазрат оломонга кўз югуртирди. Баркашдек
тирсиллаган башаралар, такаббур дийдалар, умидвор
нигоілар, юпун кийим ичида ½ужанак бўлиб турган бе-
чора кимсалар... Єавс оёєлаган. Єишнинг боши. Аччиє
ел сўєади. Шайх мискин-мазлум єоракўзларга тикилиб
турди-ю, лабини тишлади. Ваъз айтиб уларни совує
іавода азиятга єўйишни истамади. Даріол мухтасар ду-
ога єўл очди:
– Ла илаіа иллоллоіу роббуссамовати ва роббул арзи
ва роббул аршил карийм! Муітарам жамоат! Іає тао-
ло іидояти бирла тез фурсатда йўл½а чиєєаймиз. Бизга
равон йўл тилаб келибсиз, яратганнинг ўзи умрингизни
зиёда єилсун. Берган тузларингизга ризо бўлингизлар.
Омин, субіон Аллоі ўзинг аіли раиятнинг ризєини бу-
тун єилгайсен, аларни золимнинг зулмидин асраб, бемор-
ларига шифо бер, муітожларнинг іожатини чиєар, муш-
кулини осон єил! Ё раббим, подшолик тахтини пойдор
єил, хон іазратларининг имонига заімат етмасин, анинг
кўксида мурувват, адлу диёнат нури барєарор бўлсин,
Аллоіу акбар!
Жамоат гувиллаб, Шайх билан баробар фотиіа єилди.
Шайх супадан тушди. Оломон иккига ажраб йўл бўшатди.
Іазрат одатига кўра, ерга єараб халє орасидан ўта бош-
лади. Сал нарида Бобо Мочин Шайхнинг тўриє отини
жиловидан тутиб турарди. Іазрат «Бисмиллоіу раімонир
раіим!» деб узангига оёє солди. Сулаймон єўлти½идан
олди. Шайх енгил іаракат билан эгарга єўнди. Ўзи
томонга ўгирилиб, іайратомуз єотган эл-улусга єараб
оіиста бош силкитди ва отини ниєтади.
Карвон Самарєандни тарк этди. Олдинда чориє кийиб
асо ушлаган фидойи жон дарвишлар. Улардан кейин
пойи-пиёда зиёратчилар йўл танобини тортади. Бобо Мо-
чин отнинг чап томонида, ўнг єўли билан юганни маікам
тутиб олган, танасига си½маётган іисларини аранг жи-
ловлаб, аста одим ташлайди. Шайхнинг ўнг тарафида,
йўр½а отда Сулаймон кетаётир. Іазрат карвонини кузатиб
197

www.ziyouz.com kutubxonasi
келаётган иродат аіли бирор тош йўл босгач, аста-секин
ортда єола бошлади.
Работга чиєдилар. Іазрат ортига ўгирилди.
Самарєанднинг калта-култа миноралари, масжиди жоме
гумбази, ям-яшил гужумлар алас-алас кўзга чалинар-
ди. «Єайта кўришмасак, хўш энди» деб, Шайх юзига
фотиіа тортди. Сулаймон іам унга таєлид єилди. Сўнг
кўнглидан бир фикр кечди. Пир робитаи єалбия воситаси
ила уни фаімлаб, халифасига каради:
– Ім, Сулаймон, бир гапингиз бормиди?
Пирдан сирини яширишнинг фойдаси йуєлигини се-
зиб, Сулаймон ачинган єиёфада деди:
– Сафимиз... бир кишига камайди, пирим. Шул нуєсон
каминага тинчлик бермайдир.
Сулаймон Єутбиддинни назарда тутаётган эди. Уму-
ман, Шайхнинг бу икки халифаси ўртасида пиніоний
бир ихтилоф бор. Очи½и, Сулаймон негадир Єутбиддинни
хушламайди. Шаізодалигини ёєтирмайдими, пирнинг бу
болага айрича меір єўйганиними... Іар єалай, Сулаймон
Єутбиддинни муршиддан єиз½анади.
Іазрат Сулаймоннинг бетига єараб муртидан кулди:
– Хоразмда іам бир маірамдин айрилмасак кошки
эди, деб єўрєадирмиз. Іар кас ўз элинда сафимизни
тарк этаберса...
Сулаймонга бу гап тарсакидек тегди. Пир Єутбиддин
баіонасида Сулаймонга іам ишора килаётган эди.
– Тавба єилдим, пирим, – деди Сулаймон чўчиб, – биз
ул надимингиз бирла бамисли о½а-инидурмиз.
Іазрат йўлга тикилди. Хаёлчан товушда насиіат
єилди:
– Кўнгилни кенгайтиринг, Сулаймонєул. Бир єопга
бир єоп сомон си½ар, вале кўнгилга Жайхунни жой-
ласа бўлур, – пирнинг товушида истеізо оіанги сезил-
ди, – сизнинг ул инингиз шул фурсатда нафс бирла жанг
єилаётир. Бул іам бир имтиіондур. Єани, сабр этайлик-
чи. Ким ½олиб, ким ма½луб бўлар экан.
Сулаймон ўзини оєлаб нимадир демоєчи бўлди-ю, ти-
лини тишлади. Агар о½из очса, пирдан аччиєроє гап
эшитиши тайин эди.
Совує забтига олди. Зикр сабаб єонлари єизиган дар-
вишлар ир½ай асоларини ерга зарб билан уриб, аччиє
198

www.ziyouz.com kutubxonasi
елга кўкрак кериб боряптилар. Кунига ўн-ўн беш фарсах
йўл юрмаса, жони танасига си½майдиган Бобо Мочин
іам осойишта. У от туё½ига мослаб бир-бир єадам боса-
ди. Карвон хароб кентларни, вайрона бо½ларни, кимса-
сиз далаларни ортда єолдириб, хонаи муборакка тобора
яєинлашиб борарди.
Шайхнинг бир іикмати бор. Ортда єолар то½ингни эмас,
борар бо½ингни ўйла, дер эдилар. Іали Бухорои шариф-
га олис, камида олти кунлик йўл. Дар½ом сувидан энди
кечдилар. Олдинда Миёнєалъа, Кармана, Тавсис, £иж-
дувон турибди. Барибир Іазрат тўриєда енгил чайєалиб
кетаркан, хаёлини Бухоро банд этди. Машриєдаги бу
муаззам шаіарнинг ораста кўчалари, хазинат-ул іикматга
тўла мадрасалари, жаіон овозаси бўлмиш бозорлари, кун-
дуз офтобни, тунда ойни акс эттирувчи зилол іовузлари
бирма-бир кўз олдидан ўта бошлади. Бухорони тарк эт-
ганига ўн йилдан ошди. Шаіар сомонийлар даврида обод
эди. Єорахонийлар тахтни эгаллагач, унинг іуснига-іусн
єўшилди. Тимлар, тоєилар, фавворалар, рудлар, масжиду
мадрасалар єурилди. Барака то½идан сопол єувурларда
сув келтирилди. Зари руд деб аталмиш ўєариє кенгай-
тирилди. Мана, неча замонлардирки, шаіар салжуєийлар
султони Муиззаддин Санжари мозий илкига ўтди. Сан-
жар не каромат кўрсатди экан? Єуббатул исломга равнає
бердими ва ё анинг зеб-зийнатига маілиё бўлиб юрибдир-
му? Шайх дунёнинг ул бурчида, Дашти Єипчоєда туриб
іам гоіо нохуш хабарларни эшитиб юрибди. Бухорои
шарифдаги ½ариб дўзандалар тўєийдиган зар палаклар,
гиламчилар босган фундуєий жойнамозлар, зарбоф чопон-
лару дарпардалар Ба½дод халифасининг остонасига элтиб
ташланармиш. Эл-улуснинг туя-туя мол-мулки бир дуойи
хайр бадалига ½орат єилинармиш. Халифа учун маіобатли
бир заррин дарпарда тўєибдиларки, анинг єиймати Бухо-
ронинг бир йиллик хирожига тенг эрмиш! Аліазар! Бул
єандойин бедодликки, бир вилоят аілининг йил-ўн икки
ой йи½лаб-йи½лаб єил½он меінати эвазига муслимлар хали-
фаси шоіона єасрни безатиб, пишєириб ўлтирса?! Амир
ал-муслимин єилоди½он юмушми бу! Єани инсоф, єани
диёнат?!
Шайхнинг кўкси тошди. У фикран дўсти Шайх
Абдулхолиє £иждувонийга таъна єилди: «Рутбангиз ба-
199

www.ziyouz.com kutubxonasi
ланд, дўстим. Маєомингиз хожаи жаіон. Сулук сардори-
сиз. Ноиблару волийлар йўлини тўсиб, халєнинг ўзи топ-
ган насибасини ўзига раво кўрмак чорасини єилмоє лозим
эди». Іазратнинг кўз олди равшанлашди. Єаршисида
кўкиш, тиниє бир нур пайдо бўлди. Нур гумбазга айлан-
ди. Гумбаз ичидан Абдулхолиє сизиб чиєди. У дўстига
тимєора кўзларини тикиб жавоб єилди: «Дашномингиз
жоиз, Шайхим, вале бир матал борки, турк йи½лаган
гапга ажамлик кулар эрмиш. Улус о½алари бирини минг,
мингини туман єилмоє илинжида Бухоронинг іам зари-
ни, іам харини халифага ниёз єилиб ўтир½он бўлса, не
илож? Сув бошидан лойєа, дўстим».
Іалиги зангори шуъла сўнди. £иждувонийнинг та-
ниш сиймоси ½ойиб бўлди. Шайх басират кўзи билан
кўрганларини та½ин бир мушоіада єилиб, йўлга тикил-
ди.
Йўл юрганга йўл ёвує экан. Шайх карвони тинмай
йўл босиб, учинчи куни Карманага бориб єўнди. Бухо-
рогача икки манзил єолган эди. Дарвишлар «Ёіу!» деб
та½ин изларига єайтдилар. Шайх мусофир йўлдошларига
бир кун дам берди. Пайшанба тонги отди. Сулаймон
хонаєоідаги бир беморнинг іолидан хабар олиб келаётган
эди. У табиблик іам єиларди. Шайх ул-машойихнинг хос
хонасига яєинлашди-ю, тахта бўлиб єолди. Рўпарасида
бир єучоє ўтин кўтариб... Єутбиддин турарди! Сулаймон
сири фош бўлган кимсадек бир лаіза довдиради. Сўнг,
ноилож илжайди.
– Іов, на илож этиб галдингиз бу ера, шаіз... иним?!
– Ассалому алайкум, о½а, – деди Єутбиддин, икки єўли
банд бўлгани учун бош эгиб, – Аллоіга шукр, насибасига
етиб олдим.
Сулаймон Іазрат іузурига Єутбиддин билан баєамти
киришни истамади.
– Манга беринг о½очни,– деди ва ёш халифанинг
єўлидан ўтинни олиб ичкари кириб кетди.
Сулаймон Шайх хонасидаги мўрконли ўчоєєа ё½оч
тахлаб, ўт єўяркан, Іазрат маъноли йўталди. Сулаймон
беихтиёр ўгирилди. Шайхнинг ваєти хуш эди.
– Сулаймонєул, сафимиз андак кенгайиб єол½он
кўринарму? – деб кулимсиради. Сулаймон даріол юкинди.
Аммо узр айтмади, бошини хам єилиб ўтираберди.
200

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Оловни ёєинг, аёз забтига олди, – деди Шайх. Су-
лаймон девдек гавдасига ярашмаган эпчиллик билан ир½иб
турди. Шайх кўзларини юмди. У та½ин борар бо½ини
сайр єилди. Хаёлидан єиёматлик дўсти, соіиби каромат
Абдулхолиє £иждувоний кетмай єолди.
Султон ул-орифин Аімад Яссавийнинг Іижоз сафари-
га отланганидан Абдулхолиє £иждувонийнинг хабари бор
эди. Шайх бир неча ой муєаддам Хожага мухтасар нома
битиб юборган, унда, Аллоі насиб этса, жумодилохир-
нинг оёєларинда Бухорои шарифда дийдор кўришмакни
умид єилган эди. Хожа шаіарлараро елвизакдай из½иб
юрувчи тужжорлар тилидан Шайхнинг Самарєандда со-
кин бўлиб турганини іам эшитди. Жумодилохирнинг йи-
гирма олтинчи куни ўтиб борар, вале азиз меімондан
хушхабар йўє эди.
Ниіоят, мужда келдики, бир замонлар бир бурда
нонни бўлиб ейишган жон дўсти Шайх Аімад Яссавий
Карманада эмиш. Хожанинг руі єуши учиб Кармана
сари кетгандек бўлди. Даріол навжувон халифаси Ориф
Ревгарийни іузурига чорлатди.
– Моіи тобон, Шайх ул-машойих Карманага етибдур.
Истиєболига отланинг. Муштоєи дийдор эканлигимизни
билдиринг.
Ориф Ревгарий Бобо Мочин сингари елоёєлардан эди.
Хожаси йўл тадоригини ўйлагунча шаіристондан чиєиб,
работга етди.
Хожа єабатига халифаларидан Аімад Садоєий, Авлиё
Кабир, Сулаймон Карманийни олди. Бухоронинг єирє
уламосини эргаштириб, бомдодда £иждувон сари йўлга
чиєди. У Туркистон валийсини ўзи ту½илиб ўсган єадрдон
юртида кутиб олишни ният єилган эди.
Ориф Ревгарий камида ўн фарсах келадиган йўлни
уч соатда босиб ўтиб, Карманага етиб келди. Шайхнинг
жиловдорига айланди. Іазратнинг ўнг тарафида Бобо
Мочин, чап тарафида Ориф Ревгарий. Хожа Абдулхолиє
уламои киром ила дўстининг пойи єадамига пешвоз йўлга
чиєєан маіал Шайх карвони £иждувон єайдасан, деб
йўлга тушди. Тобора йўлнинг таноби тортилиб, икки
бузрук, икки єутбул аєтоб яєинлашиб борар, гўё самода
икки тўлин ой, ерда икки азим дарё – Сайхун ила Жай-
хун бир-бирига ёвуєлашиб келаётгандек эди.
201

www.ziyouz.com kutubxonasi
Хожа Абдулхолиє сўфийликда олий маєом – фано-
филлоіга эришган нодири даврон эди. Кечмиш фасл-
ларда зикр этганимиздек, бундай зотлар учун замон би-
лан маконнинг фарєи єолмайди. Улар ўзларидаги нури
тажалли – руіий єувват орєали ўтмиш манзараларини
кўз олдига келтириши, бўлажак єисматдан башорат
єилишлари мумкин. £иждувоний от жиловини озод таш-
лаб, саманнинг єамишдек тиккайган єуло½ига тикилиб
бораркан, кўзларини юмди. Дўстини ўйлади, йигитлик
айёмини хотирлади. Кўз олдида йигирма йил бурунги
Бухорои шариф, садри жаіон очган зовия-хонаєоі жон-
ланди.
Абдулхолиє зовияга бош уриб келганида бу ерда уч
сўфий бор эди: Абдулла Барєий, Іасан Андоєий, Аімад
Яссавий. Улар пири муршид Юсуф Іамадонийдан илми
іолни таісил олар, етти маєомнинг тўрттасидан ўтган
эди. Тўрт муриди солиі о½а-ини бўлиб устоз этагидан
тутдилар. Пир іам уларнинг бошидан муборак єўлини
узмади. Лайлу наіор сафоли суібатидан бенасиб этма-
ди. Оі, у кунларнинг файзу баракоти! Зикри самонинг
шиддати, зикри хуфиянинг лаззати, раінамо имдоди бир-
ла олами лоіут, олами носут аро сайру арши курсини,
лавіу єаламни саёіат этмак, таносуі бўлиб, моуманни
унутмак, фано бўлиб іає дийдорига єовушмоє ишєи! Бу-
ларни хаёлдан ўчириб бўлурми? Томирларида иссиє єон
айланиб, кўксини омонат нафас тўлдириб-бўшатиб турар
экан, хотирдин чиєормоє мушкулдир, мушкул...
Пир умр карвони манзилга етаётганини пайєадилар
чо½и, туєєан эли Марвга жўнадилар. Яссавийни учин-
чи, Абдулхолиєни тўртинчи халифа этиб тайинладилар.
Хонаєоі икки дўст ихтиёрида єолди. Яссавий ўн йилча
іалєа сардори бўлиб турди. Сўнг Хизр алайіиссалом ишо-
рати бирла Туркистонга отланди. Пири комилдан єолган
муборак тасбеіни дўсти Абдулхолиєнинг єўлига топшир-
ди. Бу энди сулукбоши ўзингиз, Бухоро сўфийларининг
раислиги илкингизга ўтди, дегани эди. Мана, ўша воєеага
іам ўн йил бўлибди. Абдулхолиє ул муборак тасбеіни
мусіафдек эъзозлаб асрайди, іар сафар єўлга олганида
тасбеі донаси янгли½ Барєий, Андоєий, Яссавий бир-бир
тизилиб хаёлидан ўтади, доналардан такбир саси келган-
дек бўлаверади...
202

www.ziyouz.com kutubxonasi
Ана энди ўшал дўсти єадрдон Іажар ул-асвад зиёрати
баіонасида Бухорога єадам ранжида єилмоєда! «Ба сари
мо хуш омадед, султоним!» деди ичида £иждувоний ва
отига єамчи босди.
Іазрат эртасига, аср чо½и етиб келди. Хожа уни
єаршилагани кўча о½зигача чиєди. Йўл чангитиб кела-
ётган дарвишларни ўтказиб юборди. Халойиє ўртасида,
тўриє отда Шайх кўринди. Хожанинг юраги гупиллаб,
ол½а талпинди. Шайх Ориф Ревгарий кўмагида отдан
тушди. Белидаги єўшбелбо½ини тў½рилаб єўйиб, Хожа-
нинг истиєболига юрди. Саф ёрилиб, одамлар икки ав-
лиёи кабирга йўл бўшатдилар. Хожа Абдулхолиє єулоч
очиб келиб дўстига єучоє очди. Шайхнинг ўнг елкасига
бош урар экан, «Об агар садпора гардад...» деб нафаси-
ни ростлади. Шайх іам Хожанинг ўнг елкасига бош єўяр
экан: «Боз боіам мешавад» деди элас-элас. Икки єутб
ул-аєтоб ялакат ма½издек бирлашди.

ЄУТБИДДИННИНГ ШАВЄИ
ДАРЗ КЕТДИ
22- ф а с л
Косиб – Аллоінинг дўстидир.
Іадис
Деієон эмас, кетмон чопиб нон емаса.
Яссавий
Хожа Абдулхолиє £иждувонийнинг отаси асли румлик
эди. Ул зотни мавлоно Абдулжамил деб улу½лардилар.
Зоіирий ва ботиний илмларда алломаи замон эди. Мас-
жидда имомлик єилар, толиби илмларга єол илми, іол
илмидан сабоє берарди. Ўзи Имом Молик мазіабига
мансуб эди. Бир куни ул зоти муборакнинг тушларига
Хизр алайіиссалом кирди ва башорат єилдики, «Эй, Аб-
дулжамил, сен фурсатни бой бермай, Бухорои шарифга
бор½айсен, £иждувон деб аталмиш мавзеда нашъу намо
топєайсен. Сендин бир фарзанди аржуманд дунёга кел-
гай, анинг исмини Абдулхолиє єўйиб, охират савобин
олгайсен». Абдулжамил ишорати ½айб ила £иждувонга
кўчиб келди, фарзандлик бўлди. Унга Абдулхолиє дея
єутлу½ исм бердилар.
203

www.ziyouz.com kutubxonasi
Іає субіаноіу ва таоло Абдулхолиє деб аталмиш
суюкли бандасига илми ладунийдан бир єатра ино-
ят єилган эди. Одатда илми ладуний – илоіий илм уч
єисмга бўлинарди. Улар: ваіий, иліом, фаросат. Ваіий
пай½амбарларга, иліом авлиёларга, фаросат сўфий-
дарвишларга ато єилинади. Абдулхолиєнинг кўксига
бола кезиданоє фаросат уру½и сочилди. У тўєєиз ёшида
Єуръонни ёд олди, ўн ёшида Бухорода раінамо деб
тафсир илмининг султони имом Садриддиннинг этаги-
ни тутди. Устоз даргоіида бир неча йил заімат чекиб
тафсирни мукаммал ўрганди. Сўнг – дарвишлар халєасига
єўшилишиб зикр тушмакка киришди.
Шарє сўфийларининг яктоси Шайх Абу Ёєуб Юсуф
Іамадоний Бухорога ташриф буюрганларида ул зоти пок-
нинг іузурларига бориб бош урди. Гоі Самарєанд, гоі
Бухорода пир хизматини адо этди. Аімад Шайх Юсуф-
нинг муборак єўлларидан сўфийлик хирєасини кийди.
Дўсти, туркий сулук саріалєаси Шайх Аімад Яссавий
Туркистонга кетганидан сўнг Бухоро ва унинг атроф-
жонибидаги зовия-хонаєоілар Абдулхолиєнинг ихтиёрига
ўтди. Хожа ният єилиб, киндик єони тўкилган £иждувон
кентида чо½роєєина бир хонаєоі бино єилди. Ваєф аж-
ратди. Зовияга ёндош єилиб мадраса, масжид солдирди.
Бу маскан эндиликда дилда Аллоі зикри бирла іає йўлга
кирган дарвишлар, ма½рибдан машриєєа, машриєдан
ма½рибга бетиним єатновчи мусофир йўловчилар учун
єўнал½а, єиш єаіратонию ёз исси½ида бир бошпана эди.
Шайх ул-машойих карвони іам куни кеча ана шу ман-
зилга келиб тушди. Илгаридан іам саришта, обод ва
гавжум бу манзил Туркистон волийсининг єутлу½ єадами
туфайли зиёда бир работга айланган эди.
Єутбиддин іам икки кундирки, ана шу хонаєоінинг
кунбеткай тарафидаги кичкина іужрада истиєомат єилади.
Доимий іужрадоши Бобо Мочин аксар ваєт йўє бўлади.
У ўзига ўхшаган «оё½ига єанот бо½лаган» Ориф Ревгарий
билан танишиб олган. Биргалашиб икки пир хизмати-
ни єиладилар, ёинки суібат дастурхонини ёзиб єўйиб,
бир-бирининг о½зини пойлайдилар. Єишнинг єаіратон
сову½ида оёєларининг чигалини ёзмоє учун бир соат-ярим
соат £иждувонни тўрт айланиб келадилар. Єутбиддин эса
зерикканидан зовиядаги дарвишлар билан суібат єуради,
204

www.ziyouz.com kutubxonasi
Ба½доддан Болосо½унгача кезиб юрувчи тужжорларнинг
саргузаштини тинглайди. У дунёнинг иссиє-сову½ини,
аччиє-чучугини тотиб кўрган савдо аілининг іар бир
гапини, іар бир іангома ё іасратини кўнгил дафтари-
га ёзиб єўйгиси келади. Уларнинг гоі кулгили, гоіо
аянчли, гоіо ўтрик єўшилган мубола½али іикоятлари
Єутбиддиннинг Самарєанду Яссидан бўлак йўлни тани-
маган єалбига іайрат чў½ини солиб, ловуллатади. Агар
сайёіларнинг лоф-єофи іаддидан ошиб кетса, Єутбиддин
секин даврадан сир½алиб чиєади ва суйган маш½улотига
киришади. Кундалик тоат-ибодату зикрдан кейин унинг
жонига туташ амали – бу йўниєчилик. Икки єўли бўш
єолса, даріол йўниєчилик єилиб, єошиє, куракча ё чў-
мич ясай бошлайди. Бу Єутбиддиннинг пири комил хиз-
матида юриб орттирган биринчи іунари эди. Зийрак
ўєувчининг хотирида бўлса, биз юєоридаги фаслларда
Шайх ул-машойихнинг мунтазам ё½оч єошиє, кафча ясаб
туришини зикр єилган эдик. Шайх єўл меінатидан кел-
ган даромадни луємаи іалолга ишлатардилар. Іазратнинг
бул юмушини Єутбиддин синчковлик ила кузатиб юрар-
ди. Бир куни ўзича пиніоний ишга єўл урди. Кичкина
єаламтарош, искана топди. Юмшоєроє ё½оч олиб єошиє
йўнишга киришди. Эплай олмади. Єошиєнинг сопини
йўниш осон, аммо єорнини келиштириб чиєариш муш-
кул экан. Белча ясашга ўтди. Буниси япасєи, текис
бўлгани учун иш осон кўчди. Єийшиє-єин½ир беш-ўнта
єошиє, белча ясагунча Єутбиддин неча бор єўлини тилди,
іамсояларига кулги бўлди. Бу йигит єайсар эди, гарчанд
дарвишлар аєидасига зид бўлса-да, ё отинг чиєсин, ё
ўтинг чиєсин єабилида кечалари тинмай ё½оч йўнаберди.
Бир куни чорлов билан Шайх іузурига кирди. Ва
кўрдики, токчада чала битказилган чўмич, єошиєлар те-
риб єўйилибди. Єутбиддин тиз чўкиб пирдан изн сўради:
– Бузруквор пирим ижозат берсалар, ўшал буюмларни
мудавом эттириб, шаклу шамойил берсам...
Шайх унга синовчан єараб єўйди. Єутбиддин ерга
тикилди. Іазрат бир матал айтди:
– Бир заифанинг завжи миннат єил½он эркан. «Бом-
доддин то єора шом½а єадар кетмон ура-ура толиєдим.
Сан уйда ўтирибсан. Ёпганинг тўртта нон» деб, заифа
шўрлик дебдики: «Кетмон урмоє олмоє-солмоє, Аллоі-
205

www.ziyouz.com kutubxonasi
Аллоі хамир єориб, ани кўпчитиб, ўтин ёриб, олов
ёєиб, тандурни єиздириб, зувала ясаб, нонни тандурга
ёпиштириб, ани оєизмай-томизмай пишириб ол½он хотин-
ни айтинг!» деган эмиш. Бул амал іам зикри авєот1.
Анга давоматлиє машєу меінат ила етса бўлур. Магар-
ки, кўнглингизда іавас пайдо бўлибдир, ижозат бердик.
Саіобаи киромлар іам соіиби іунар эди. Йигит ки-
шининг зийнати іунаридир. Олинг, вале єўл½а эітиёт
бўлинг.
Єутбиддин устага маітал бўлиб ётган буюмларни
олди. Ба½рига босиб чиєиб кетди.
Тўрт-беш кундан кейин у бир чиройли, бежирим
йўнилиб ялтираб турган єошиєларни кўтариб іаяжон
ичида пир іузурига кирди. Шайх уларни бир-бир єўлига
олиб єаради. Єутбиддин юраги іаприєиб, меінатининг
баіосини кутарди. Ниіоят, Іазрат о½из очди:
– Элдин махфий суратда йўниєчилик єил½онингизга
неча фурсат бўл½он эрди, ў½лим?
Єутбиддиннинг тили танглайига ёпишиб єолгандек
бўлди. «Авлиёдан сир саєлаб шаккоклик єилибдурмен.
Сомоним очилди».
– Тавба єилдим, пирим. Олти ойдирки, кечалари шул
іунарга єойим эрдим. Уідасидан чиєолмасам, элдин уёл-
майин деб...
– Баракалла! – Шайх Єутбиддинни алєади, – мундин
сўнг єошиє єорнини кичикроє ўйинг. Таомнинг ярми
єошиєда єолмасун. Луємани тўла ютмак суннатдир.
– Уєдим, пирим, – деди Єутбиддин терлаб. Шу-шу,
устазода бўлиб Шайхнинг єўлти½ига кирди. Зикрдан, тоат-
ибодатдан озод пайтларида асбоб-ускунасини шайлаб пи-
рининг єабатига ўтиради. Шайх заранг ё½очлардан рўз½ор
буюмларининг нусхасини йўниб, єолган ишни муридига
іавола этади. Єутбиддин уларга жило бериб ниіоясига
етказади. Чўмичу єошиє, белчаю човлилар бир даста
бўлгач, уларни бир халтата солиб, бозорга йўр½алайди.
Бозорда іам эл кўзидан олисроє, холи бир ерга чўкади.
Ола хуржун устига буюмларини териб єўйиб, жимги-
на ўтиради. Худонинг єудрати билан бирпасда тепасида
харидор тўпланади. Бозорда нима кўп, ё½очдан ясалган

1
Зикри авєот – кундалик зикр турларидан бири.
206

www.ziyouz.com kutubxonasi
турли-туман буюм кўп. Аммо, не ажабки, барча халойиє
єаландар либосидаги ёшгина нор½ул йигитнинг олдидан
жилмайди. Гўё авлиёи кабирнинг муборак єўллари тек-
кан єошиєларни таниганидек, бир зумда Єутбиддиннинг
матоіларини талаб кетади. Єутбиддиннинг ўпкаси тўлади,
«Бул савдо пири муршиднинг каромати бўлса, не тонг»,
дея Аллоіга шукрона айтади. У бозордан єайтади-ю,
та½ин суюкли маш½улотига бош эгади.
Бугун іам Єутбиддин куннинг кўзига чиєди. Таги-
га эски бир ½ўлани топиб єўйди. Тиззасига белбо½ини
ёйди. Оттўрвага ўхшаган кичкина жун халтадан єа-
ламтарош, искана, темир єир½ич олди. Дарвишлар са-
фойили – шаєилдоєдек єилиб чала йўниб єўйилган єошиє
чиєариб єорнини ўйишга тушди. У билан бировнинг иши
йўє, Єутбиддиннинг іам биров билан иши йўє эди. Ас-
лида хонаєоі аілининг таомили, тариєат одоби шундай.
Кимдир дил зикри ила банд, іовлининг бурчагида калла
осилтириб муроєабага берилиб ўтиради. Биров либосини
парвариш єилади, кимдир чори½ини ямайди. Яна биров
єозон-ўчоєєа єарашади, дошєозонда таіоратга сув иси-
тади. Дарвишлар бир оиланинг аіил биродарлари эди,
гўё. Мушкул юмуш бўлса, дарров кўмакка келади, акс
іолда бир-бировининг шахсиятига бурун суємайди. Іар
кимнинг дарди дили ичида, ўзидан ўтганини іар ким ўзи
билади.
Єутбиддин іам шавє ичра ½арє бўлиб, єабатига ке-
либ чўккан кимсани пайєамай єолди. Бир замон «Иім!»
деган заифона йўталдан іушёр тортиб бошини кўтарди.
Биєинида эчкисоєол, мурти іам сийрак, жуссаси чо½роє
киши чўнєайиб ўтирарди. Эгнидаги одми, пахталик чопо-
нига єараганда, олис йўлга отланган тужжорга ўхшарди.
– Илоё, дасти панжангиз дард чекмасун, – деди бегона
киши.
Єутбиддин «єуллує, таєсир» маъносида бош ир½иб
єўйди-ю, юмушини давом эттирди. Шу алфозда бир неча
даєиєа ўтди. Сўнг Єутбиддиннинг тепасида чаємоє чаєиб
осмон гумбурлагандек бўлди:
– Шаізодаларга ярашмайдиган іунарни олибсиз, бе-
гим...
Єутбиддиннинг жон-жаіони єорон½и бўлиб кетди. Юра-
ги дукиллади. Іозиргина етмиш икки бў½инини яйратиб
207

www.ziyouz.com kutubxonasi
турган адосиз шавєдан асар іам єолмади. Вужудини гу-
мон, хавф, єўрєув аралаш мубіам бир туй½у забт этди. У
ялт этиб биєинида єора калхатдай єўниб ўтирган кимсага
боєди. Рўпарасида єора лас чопонга ўралган эчкисоєол
хуфя эмас, іув ўша никоі кечаси меімонхона дарчасидан
мўралаган шайтони лаъинга ўхшаш махлує ўтирарди.
Неча йилдирки, Єутбиддин дарвишлар іалєасида
юриб, іиссиётларини жиловлаб олишни машє єилган эди.
Дастлаб у ёшлик эітиросига берилиб, бегона кишининг
єорнига мушт туширишни мўлжаллади. Кейин исти½фор
келтирди ва ўзини босиб сўради:
– Таєсир, ўзлари ким бўлади? Танимадик...
– Худо хоіласа, сизга холис хизматкор бўлсак, деган
ниятдамиз, бегим... Сизга суюкли маликамиздан мактуб
келтирдим...
Бегона кимса єўйнига єўл солди. Єутбиддиннинг тили
калимага келмай єолди. Бў½зига бир нарса тиєилгандек
бўлди, сийнаси ачишди.
Хуфия мактубни астойдил яширган шекилли, анча ка-
ловланди. Ниіоят, єошиєнинг сопидек ўрама єо½оз олиб,
Єутбиддинга кўз-кўз єилди.
– Мана, омонатингиз, бегим. Маликам сизни со½иниб...
лайлу наіор муборак дийдаларидин ёш эмас, єон
тўкадилар...
Єутбиддин хатни олайми, олмайми деб, истиіола
єилиб турганда лоп этиб Бобо Мочин келиб єолди.
Єутбиддин пиніоний бир жинояти ошкор бўлган кимса-
дек довдиради.
– Бу таєсирим Самарєанддан келибдилар. Мени из-
лаб... – деди хуфяга имо єилиб. Изєувар тепасида гум-
баздай бўлиб турган іайбатли Бобо Мочинга єўрєа-писа
єараб аста ўрнидан тура бошлади. Бобо Мочин уни кал-
ласидан босиб жойига чўктирди.
– Изєувар экансан-да, палид?! – деди олайиб.
– Йў... мен... мак...туб келтирдим. Мали-ка-миздин...
Бобо Мочин Єутбиддин билан іужрадош эмасми,
собиє шаізоданинг бошига тушган савдолардан хабар-
дор эди. «Султон Маімудхоннинг одамлари бу болани
гўргача тинч єўймайдиган кўринадир», – деб хаёлланди у
ва Єутбиддиннинг єўлидаги ўткир єир½ични тортиб олиб,
хуфянинг соєолини тутамлади.
208

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Іозир сени кўчага чиємайдиган єилиб єўяжакман!
Зайпана рўмол ўраб юрийдир½он бўласан, сакбачча!
Бобо Мочин єир½ич билан хуфянинг соєолини ярми-
дан єирєиб олди. Хуфя оламни бузиб дод солди:
– Мусулмонла-ар! Имонимдин айирдила-ар! Золимнинг
зулмидан до-од!
Бобо Мочин ёєасини ушлади:
– Навзамбилло! Имонинг бўлса, аєчага сотилиб, би-
ровнинг изидан юрасанми, нокас?! Бор, энди ем еган
охурингда іангра!
Бобо Мочин хуфянинг єўлидан силтаб тортди. Єалбаки
тужжорнинг бармо½и єирс этиб синди. У жон іолатда
бир єўли билан калта соєолини бекитганча айюіаннос
солиб хонаєоідан чиєиб кетди.
Бир єарич келадиган, зарєо½озга ўралган мактуб
Єутбиддиннинг єўлида єолди. У мактубни авайлаб
єўйнига солиб єўйди.
– Пирим сени чорлаб турибди, – деди Бобо Мочин ва
бир зумда елдай ½ойиб бўлди.
Єутбиддин бир-бир босиб іужраси томон борар экан,
чап кўкрагини силаб-силаб єўйди. Она мактуби, онаизор
сўзи сийнасини лахча чў½дек куйдириб турарди.

НОШАРЪИЙ ХИРОЖ
23- ф а с л
Єаноат бир єўр½онки, унга кирсанг,
нафснинг єутєусидан єутуласан.
Алишер Навоий
Иззатли меімонлар, ниіоят, Бухорога етиб келишди.
Хожа Абдулхолиє єадрдон дўсти ва унинг маірамлари
учун бир замонлар Хожа Аімад Яссавий раислик
єилган, эндиликда эса, ўзи мутасадди бўлиб турган
хонаєоідан ораста жой іозирлатган эди. Дарвозадан
кирар экан, Султон ул-орифиннинг вужудига ажиб бир
аланга туташди. Йигитлик гулшани гуркираб яшнаган,
бало½ат мавсуми кечган, камолот бо½ининг сархил ме-
валари етилган бу азиз масканни кўнгил дафтаридан
ўчириб бўлурми?
Іазрат хос хона эшиги олдида бир нафас тўхтади.
Кейин, «Аліамдулиллоі!» деб остона іатлар экан, энгаш-
14– Аімад Яссавий 209

www.ziyouz.com kutubxonasi
ди, кафтларини кигизга урди. Хонаєоі ½уборини кўзига
суртди.
Тариєат аієомига кўра, камтарона дастурхон ёзилди.
Сопол кўзачаларда турфа хил шарбатлар. Кафтдай-кафт-
дай ликопчаларда Бухоронинг машіур єандолатлари: лав-
зина, донаги, сари чўбин, чорма½из, пистаги...
Шайх тўрт дона кишмиш, тўрт дона хонадоний писта,
бир тишлам нон билан єаноатланди. Бир-икки єултум
зардоли шарбатидан тотинди. Хожа Абдулхолиє єўлини
кўксига єўйиб, андак бош эгди:
– Дийдамизнинг устига хуш келибсиз, Шайхим. Бул
байтул аізан муборак єадамларидин пурзиё бўлди. Жа-
нобларининг гуфторини жонимиз билан со½инган эрдик.
Такаллуфга жавобан, Шайх іам бош эгиб, таъзим
єилди. Хожа Абдулхолиє токча тарафга боєиб, Ориф
Ревгарийга им єоєди. Ревгарий одоб билан турди. Парда
ортидаги токчадан кичикроє бир єора єути олди. Тасбеі
чиєариб, Іазратга узатди:
– Пири муршид, Шайх-ул раббоний хожамиздин Сиз
жанобларига, андин сўнг бизга єол½он нишонаи шариф...
Шайх єора гавіардек тасбеіни таниди. Бу – беназир
устод Юсуф Іамадонийдан ёдгорлик эди. Бир сафар
анжомини йи½иб, Бухородан жўнаб кетар экан, бул
тасбеіни сизга омонат, деб учинчи халифаси бўлмиш
Аімад Яссавийга топширган эди. Мажоз ила васият
єилдилар: «Иккала іалєани сизга єолдирдик: ў½лим.
Бул іалєа бирла ул іалєани маъмур єилгайсиз». Шайх,
устоз сўзларининг ма½зини чаєди: «Бул іалєа исми
Аъзам, Аллоі исми терилган тасбеі, ул іалєа – дар-
вишлар сулуки». Шайх ул-машойих Туркистон сари
отланар экан, тасбеіни устознинг тўртинчи халифаси,
зикри єалбий (хуфия) тарафдори Хожа Абдулхолиєєа
васият єилди. Іозир ўша шараф тизими унинг єўлида
ярєираб турарди. Іазрат тасбеіни ўпиб, кўзига суртди.
Сўнг пири комил руіларига дуо єилиб, омонатни Хожа
Абдулхолиєєа єайтариб берди.
Етти хуфтонда меімонлар тарєалди. Хос хонада икки
вали таніо єолдилар. Иккаласи ёнма-ён, кўзларини юмиб,
салби вужуд айлаб ўлтирибдилар. Хожа Абдулхолиє ро-
битаи єалбия орєали сездики, дўсти Бухоро хаёли ила
банд экан. Унга малолат келтиришни истамади. Шайх
210

www.ziyouz.com kutubxonasi
іам басират кўзи бирла кўрдики, хожанинг вужуди зик-
ри махфийга мойилдир. Суібат дарчасини аста ёпди.
Кўнгил кўзини Бухорога тикди: «Бухоро! Мунча бар-
но бу шаіар, мунча зебо бу шаіар! Унинг тоши іам,
лоши іам зар ила йў½рилмиш. Шул боис, тилло узукдек
єўлдин-єўлга ўтадурму? Камоли зоіир, каломи тоіир,
илму ирфони соіир... Бухоро!»
Шайхнинг хаёли чўзилди. Хотирига Салмони Форсий-
дан єолган іадис єалєиб келди. Ривоят єиладурким, бир
куни Жаброил алайіиссалом Іає Мустафога дедилар: «Ё
Муіаммад! Кун чиєар тарафда бир мамлакат бордур, ани
Хуросон дерлар. Бул мамлакатнинг уч шаірини тонгла
маішарда ёєутлар, дурлар ила зийнатлаб аросатга олиб
келгайлар. Ул шаіарларнинг теграсида малойиклар жав-
лон єилиб юрурлар. Шаіарлар узра нури имон ё½илиб
турар эрмиш». Іазрат пай½амбар, «Ул шаіарларнинг
номларини айтгил!» дедилар. Жаброил алайіассалом айт-
диларки, бул жаннати маъволарнинг номи шул турур: би-
риси Єосимий, бириси Самария, они форсчада Самарєанд
дерлар. Та½ин бири Фохирадир, форслар ани Бухоро,
деб юритарлар. Расулуллоі сўрадилар: «Нега Фохира
дерлар?» Жаброил алайіиссалом жавоб бердиларки, «Ул
шаіар іає йўлида шаіид бўлган бандаларнинг кўплиги
бирла фахр этар, нури исломнинг барєарорлиги ва іам
уламои киромларининг беіадлиги бирла фахр этар, шул
боис ани Фохира дерлар». Расули акрам, илоіо Бухоро
аілининг дилларини таєво бирла пок айлагил, аларни
ма½фиратингга ол, то єиёматгача баракотидан айирма, деб
дуо єилдилар.
...Іазрат дуо бирла ёстиєєа бош єўйдилар. Субіи
содиєєа яєин дуо бирла бош кўтарди. Шайх кам ухлар,
кам гапирар, кам тановул єилар, камдан-кам куларди.
Билагига сочиє солиб, ўнг єўлида єум½он кўтариб турган
Єутбиддинни кўриб, Шайх илдам ўрнидан турди. Бухо-
ронинг илк тонги отиб келаётган эди.
Салоту саловатдан кейин сўфийларнинг єадимий уду-
мига мувофиє, Шайх Аімад Яссавий билан Хожаи жаіон
Абдулхолиє £иждувоний бир-бири билан єучоєлашиб
кўришдилар. Шайхнинг чайир, миєти єўлларини юмшоє,
улкан кафтида тутиб турар экан, Хожа Абдулхолиє
дўстига меір ила боєди. Назарида Шайх андак тоб таш-
211

www.ziyouz.com kutubxonasi
лагандек, аслан бу½дойранг чеіраси яна єорайгандек эди.
«Дашти Єипчоє шамоллари ўз амалини кўрсатур, боз
устига саірои бир улуснинг дини исломга байъат єилмо½и
осон кечмас. Шайхнинг азал мошбиринч соєоли аларнинг
заіматидин нуєра бўлибдир». Хожа Абдулхолиєєа Шайх-
нинг єўйкўзлари ёєарди. Одамга мунгли-маъюс боєувчи,
тим єорага мойил, ўйчан ва адосиз бир асрор яширинган
бу ўткир дийдаларга узоє разм солмоє мушкул эди.
Шайх ул-машойих наздида эса, Хожа Абдулхолиє жис-
ман камолот касб этгандек эди. Ўша барваста єомат, улкан
соєол, кенг пешона, єоп-єора бўтакўзлар-у, текис, єизил
рухсор... Воєеан єуює єошларига андак єиров єўнибдир.
Ахир, дўсти тўртинчи мучални оёєлатиб, бешинчи мучал
бирла юз кўришмак бўса½асинда турибдилар.
Енгил нонуштадан сўнг Бухоро сайлига отланди-
лар. Іовлида улу½ бир издиіом тўпланган эди. Булар
іазратнинг хонаи муборакка кетаётган іамроілари, хо-
наєоіда муєим тургувчи дарвишлар, Туркистондан келиб,
бир важикор туфайли Бухорода ўрнашиб єолган єавмлар,
Яссавий сулукини дастур деб билган сўфийлар, тужжор-
лар, шаіардаги ўнлаб масжидларнинг имом хатиблари,
мадраса толиблари, іажжи бадал атаган іожатмандлар.
Наинки Туркистон, бу ё½и Хуросону Мовароуннаір, бу
ё½и Румо элигача Аімад Яссавий іикматларини єироат
єилиб юргувчи баєироє маддоілар тўда-тўда бўлиб,
хонаєоі іовлисига бош суєар, авлиёи кабирнинг нечук
зотлигини бир кўриб єўймоє умидида оломон ичидан бўй
чўзиб, сербар айвонга интилар, «Алло-оі! Ё Алло-оі!»
дея томоє йиртиб нидо єиларди.
Шайх ул-машойих оломонга киприк єоємай терми-
либ турибди. Ўнг тарафида Хожа Абдулхолиє, Сулаймон
Боєир½оний, устоди аввал Арслонбобнинг фарзанди Шайх
Мансур, Хожанинг пеш халифаси Аімад Садоєий. Чап
тарафида Ориф Ревгарий, Бобо Мочин, Єутбиддин, Бу-
хоро садри жаіони Абдулазиз ибн Буріониддин, шаіар
волийси Фазлуллоі Єирон, Самарєанд шайх-ур раиси
Абдулраззоє, та½ин бухоролик фиєі аіли, уламолар.
Мухтасар амри маъруф ва дуойи хайрдан сўнг Шайх
айвондан тушмоєєа юз бурди. Шу пайт оломонга сурон
єўпди. Халойиє икки бўлакка айрилди. Одамлар ортига
ўгирилди. Икки деієонсифат йигит уч газ чамаси кела-
212

www.ziyouz.com kutubxonasi
диган мис єафасни икки ёндан кўтариб, айвон сари эл-
тарди. Єафасда чиройли товус потирлайди. Изма-из, єора
сувсар телпак, кўкиш мовут ялтироє тўн кийган олакўз
киши борарди.
Йигитлар єафасни айвонга чиєариб, Шайхнинг
оё½и остига єўйдилар. Сувсар телпакли киши іам
«Бисмиллоі!» деб айвонга кўтарилди. Шайхга таъзим
єилди, хирєасининг этагини силаб, кўзига босди. Сўнг
шаріи іолини сўзлади:
– Пирим, бул ожиз єулингиз тавоислик мулкдор-
лар авлодиданмиз. Іазратимиз Маккаи мукаррамага азм
єил½он эканлар... Олис йўлда кўзларини равшан єилсин
деган ниятда жаннат єушларидин бирисин жанобимизга
іадя этмакка іаддимиз си½ди.
Тавоислик зодагон Шайхдан дуо кутиб бош эгди.
Шайх чимирилди.
– Єаердасиз, Фазлуллоі Єирон? – деб атрофига боєди.
Волий єўлини кўксига єўйиб, бир єадам ол½а босди.
Шайх мулкдорга ўгирилди, – бу жониворни волийга
ба½ишланг. Волий жаноблари турланмоєни мана шу то-
вусдан ўргансинлар.
Іазратнинг гапидаги аччиє кинояни Хожа Абдулхолиє
билан Бухоро волийси Єирондан бўлак кимса фаімламади.
Шайх фикрини бир парда очи½роє баён єилгиси келди.
– Туркда бир матал борким, товус єанотига єараб
турланармиш, аё½ига боєиб хўрланармиш. Биз Аллоі тао-
ло ва таборакдин бир єатла нури имон инган Бухорои
шариф фуєаросимиз, дея фахр этамиз. Вале аіли раият-
нинг дасти панжасини єабартириб, дийдасидин ёш эмас,
єон тўкиб топєон іалол молини аббосийлар хонадони½а
тортиє этмакни ор єилмаймиз! Волий жаноблари Хали-
фа Ал-Муктафийнинг кўнглини ол½онига ма½рур, Садри
жаіон сукутда. Єозию куззот фатво бирла маш½ул. Сор-
бонлар туя етаклаб, Бухоронинг сийму зарин Ба½додга
элтмак бирла овора! Бул улуснинг ияси борму ўзи? Ким
ияси?1 Айтинг, эй аіли суннат! Ўшал кофар Гўрхонми?
Хоразмшоі Отсизми, Санжари мозий Малик шоіми? Ва
ё Жайхун сари ўмган чўзиб луєма кутиб ўлтир½он амир
ал-муслимин Ал-Муктафийми?

1
Ияси – эгаси, хўжаси.
213

www.ziyouz.com kutubxonasi
Іовлига фавєулодда бир фалокатдан сўнг рўй беради-
ган мудіиш сукунат чўкди. Іалигача Бухоро минбарла-
ридан амир-ал муслимин шаънига бундоє гап айтилмаган
эди. Халифани ришвахўрликда айблаш нари турсин, унинг
номига соя соладиган єалтис сўз айтмак, на умаронинг,
на уламонинг хаёлига келган эмас. Бухоро уламоларининг
раінамоси бўлмиш садри жаіон дину шариат далили,
деган унвон соіиби іам эди. Шайхнинг гапи унга тарса-
кидек тегди. Гезариб, лабини тишлади, туркнинг бу алло-
масига икки о½из жавоб айтмоєчи бўлди, сўнг фикридан
єайтди. «Сўзлагандан сўзламаган яхшироє. Ярани газак
олдирмай. Бухоронинг асл матоіларидин єисман хали-
фаликка эісон єилинаётганлиги бор іаєиєат. Бил-балойи
собир-айн. Маломатдин холи бўлмоє йўли – сабру сукун».
Калтакнинг каттаси волийга теккан эди. У безов-
та типирчилади. Эгнига боєиб, мулзам бўлди. Шайтон
йўлдан уриб, у бугун безаниброє келган эди. Шайхнинг
уни товусга єиёс этгани вужудини ўртади. «Шайх ро-
зимдин воєиф шекилли, нечун мени товусга тенглаштир-
ди», деган гап кечди хаёлидан. Єирон асли Хоразмшоі
Алоиддин Отсизнинг маірамларидан эди. Тўрт йил аввал
Отсиз Бухорони забт этганда уни волий (іоким) єилиб
єўйиб кетди. Сўнг Султон Санжар єўшин тортиб келди.
Хоразмийларни іайдаб, Бухорони ўз илкига олди. Отсиз-
нинг одамларини єиличдан ўтказди. Фазлуллоі Єуръон
ушлаб єасам ичди, «то абад єулингизман, султоним»,
дея тавалло єилди. Мансабини саєлаб єолди. Санжар
соддадил, кечиримли бир кимса эди. Єиронга ишонди.
Волий эса, халифанинг кўнглини ошкора овлаб, зимдан
Отсизнинг хизматини єилишда давом этарди. У билади-
ки, Ба½дод халифаси билан Алоиддин Отсиз маънавий
ота-бола, улар Султон Санжарга єарши тил бириктир-
ганлар. Єироннинг наздида Хожа Аімад Яссавий узун
дарраси ила барчани – Халифани, Отсизни, унинг содиє
ай½оєчиси волийни баравар савалаётгандек эди. «Хожа
Яссавий іижратига кетгай, насиб этса, Отсиз боз бул
ерга єайтажак. Бухоронинг жилови яна илкимизга тек-
кай, иншооллоі!» деб єўйди ичида волий.
Шайх халойиє ичида єўз½алган ½овурнинг босилишини
кутиб нафас ростлади. Сўнг ўша кескир, мутлає ўктам
оіангда давом этди.
214

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Бухоро волийларининг мундоє номаи аъмолини
ришва бермак деб баіоламоє даркор. Халифа жаноблари
бўлса, бул іаром луємани єўшєўллаб єабул айламакда!
Тилда дуо бирла, дилда дунё бирла, деб шуни айтади-
лар! Биз бул хусусда халифанинг ўзларига іам иншо
битмакни ният єилиб єўйдик. Аліамдулиллаіи роббил-
аъламийн!
Садри жаіон Абдулазиз ибн Буріониддин муітасибнинг
биєинига туртди:
– Амир ал-муслимин іазратларига бундайчин... нома
битмакка Шайхнинг іадлари си½армикан ё бул іам...
азбаройи раиятпарастлик важіидин айтилган такаллум-
ми? – деди паст товушда. Муітасиб Шайх ул-машойихни
ўн беш йилдан буён, Бухоро сўфийларига раислик єилган
кезларидан биларди.
– Бул турк пирининг феъл-атвори каминага аён, –деди
пичирлаб, – магар Расули акрам тирилиб келсалар, аларга
іам хешингизга1 инсофу тавфиє тиланг, деб итоб айла-
макдин тийилмас.
Хожа Абдулхолиє сездики, єавмлари унинг икки о½из
сўзига мунтазир. Султон ул-орифиннинг таънаи дашном-
ларига жавобан Хожаи жаіон не дер эканлар, деб оє сал-
лалик, кўк саллалик кулоілигу суртелпаклик єоракўзлар
термилиб турибди. Хожа издиіомга боєиб сукут єилди ва
калта йўталиб о½из очди:
– Шайх ул-машойих жаноблари не деб гуфтигў єилди,
аіли Бухоронинг іаєєин кўзлади. Кўнгилларига єаттиє
олмасинлар. Амир ал-муслиминга юбориладур½он закот
бирла хирож вожиб бир нарсадир. Вале, бул миєдор
Бухорода бир миєдор зиёдароє бўлдиким, бул іам мах-
фий эрмас. Бухорои шарифнинг йиллик хирожига баро-
бар молу манот то іануз халифа саройига сафар єилиб
турибдир. Іазор таассуф! Адлу диёнат тарозусинда бун-
дайчин аъмол ношаърийдир. Зеро ўтин чопєонники,
нон ёпєонники бўлмо½и лозимдир. Ассалому алайкум ва
раіматуллоіи ва баракотуі!
Хожа Абдулхолиє юзига фотиіа тортиб айвондан туш-
ди. Издиіом Шайх іайъатига йўл бўшатди. Зиёратчилар

1
«Хешингизга» – Аббосий халифалар Муіаммад (с.а.в.) пай½амбар
авлодидан эди.
215

www.ziyouz.com kutubxonasi
хонаєоі іовлисини тарк этиб, Бухоро кўчаларини селдай
тўлдириб кетдилар.

ДИЁНАТГА ХИЁНАТ
24- ф а с л
Курашда раєибини енгган киши
баіодир эмас, балки ½азаби кел-
ганда ўзини босиб олган баіодир.
Іадис

Салжуєийлар салтанатининг сўнгги султони Сан-


жар Маликшоі етти хуфтонда чодиридан безовта бўлиб
чиєди. Эшик олдида єилич-єалєон ила єуролланган икки
єўриєчи донг єотиб турарди. Улар Султоннинг шарпа-
сини сезиб, ер депсиниб єўйдилар. Санжар тў½ри дарёга
єараб юрди. Іукмдорнинг баланд єоматини, бошидаги
бўркини кўриб, аллаєайси гўшадан єўрчибоши Такаш
Баіодир етиб келди. «Не гап, іазратим?» дегандек, Сул-
тоннинг юзига саволомуз боєди. Сўнг єабатига тўртта
соєчини олиб, іукмдорнинг изидан тушди. Теваракни ту-
ман єоплаган. Йилт этган юлдуз кўринмайди. Туманнинг
зўридан ўн єадамдаги нарса нима – одамми, дарахтми
билиб бўлмайди. Такаш Баіодир Султоннинг ишонган
одамларидан эди. Неча замондирки, у хўжасига сидєу
вафо бирла хизмат єилади. Мана, іозир іам Султоннинг
єорасини кўздан єочирмай изма-из боряпти.
Султон дарё лабига бориб тўхтади. Соєчилар уни
орєа тарафдан ўраб турдилар. Такаш Баіодир Султон-
нинг олдига ўтди, кенг кўкраги билан уни ногаіоний
ўєдан іимоя єилмоєчи бўлди. Санжар буни пайєаб
Баіодирнинг елкасидан аста тортди:
– Четланинг, Баіодир. Раєибнинг ўєидин омон єолув
мумкиндир, вале Аллоінинг ўєидин єутулиб бўлмас.
– Орий рост айтадилар, оніазрат, – деди єўрчибоши ан-
дак четга сурилиб, – бу єасамхўр Отсиздан іар не ёмонлиє
кутса бўлур. Бир тулки етти єашєирни тумшу½идан суд-
раб юрур эрмиш.
– Таєдири азалда не битилган бўлса, муєаррар воєе
бўл½усидир, – деди сўник товушда Султон, – менинг, сиз-
нинг, жумлаи мўминнинг бу фоний дунёдан єачон кет-
216

www.ziyouz.com kutubxonasi
магимиз она єурсо½инда аён бўлар эрмиш. Таєдирдан
єочиб єай½а боргайсиз, баіодир? Биз илгари кетгаймизму
дорулбаєога ва ё ул каззоб Отсизму, Яратганнинг ёл½из
ўзига равшандир1!
– Іаєєи рост, – деди соєчилар сардори, – бу ёл½он
дунёга барчамиз меімонмиз, олампаноі. – Іар не бўлса-
да, охиратда Аллоінинг ўзи шафоатини дари½ тутмасин.
– Баіодир, о½оч келтириб гулхан тахлангиз, – деди Сан-
жар дарёга маъюс тикилиб, – олов тафтини со½инибдурмен.
Такаш Баіодир бир соєчига ияк єоєди. Соєчи елиб
кетди. Салдан кейин навкарлар єучоє-єучоє саксовул
келтирдилар. Султоннинг хос мулозими юмшоє ўриндиє
кўтариб келди. Санжар унга писанда єилди:
– Бул ер саройдаги саломхонами, кади калла! Пастак
бир о½оч кифоя.
Мулозим ўриндиєни кўтариб изига югурди. Навкар-
лар саксовул єалаб ўт єўйдилар. Іаво совує, о½очлар
нам тортган эди, чирсиллаб, кўкиш тутун єайтариб базўр
ёнди.
Мулозим топиб келган ½ўлани єўрчибоши гулхан ол-
дига єўйди. Султон єашєир терисидан тикилган узун
пўстинининг этакларини йи½иштириб тўнкага чўкди. Бир
газча келадиган таёє олди. Минг бир буралиб, атрофга
кумуш учєунлар сачратиб ёнаётган оловни аста-аста тур-
тиб гуркиратаркан, жисми жонига ўт туташгандек бўлди.
Туркнинг єадим лутфи ёдига келди: «Исинмадим оло-
вингга, кўр бўлдим тутунингга. Воі ажаб, бу даіридунда
не іодисот содир бўлса, изнинан бир іикмат ту½илар
эмиш. Баайни Отсизга єарата айтилгандек...»
Рўпарадан, єалъа тарафдан азон товуши эшитилди.
Хуфтон ўтган, бомдодга іали фурсат етмаган эди. Сул-
тон илкис бош буриб єулоє осди. Одатан, бирон фало-
кат юз берганда ёхуд жангу жадал олдидан беваєт азон
айтилгуси эди. Санжар, «Ул бетавфиє тун чопєунига
іозирлик кўрмоєдаму?» дегандек, то½дек єорайиб турган
азим єалъага тикилиб єолди. Такаш Баіодир іукмдорнинг
олдига яєин келди, эгилиб паст товушда деди:
– Кўнгилларини тўє єилсинлар, іазратим. Ул ноба-
корлар, биз іамон тирикдирмиз, деб сас бермакда. Илло

1
Даріаєиєат, аввал Хоразмшоі Алоиддин Отсиз фалажга йўлиєиб,
оламдан ўтди, бир йилга етар-етмас Султон Санжар іам вафот этди.
217

www.ziyouz.com kutubxonasi
девордан калла чиєармоєєа іадлари йўєдир. Мерганла-
рингиз ўєни камонга жойлаб аларнинг манглайин нишон-
га олиб ўтирибдилар.
Султон хўрсинди.
– Эл о½зида бир матал борким, тирик бўлиб тўрда
йўє, ўлик бўлиб гўрда йўє, демишлар.
Кўрчибоши та½ин таъзим бажо келтирди:
– Азият чекмасинлар, давлатпаноі. Эл о½зида до½и
бир матал борким, сечанинг1 ажали етса, бургут бирла
ўйнашар эмиш. Ичмак-емаклари товсил½оч, єулдай мўйин
эгиб єошингизга чиєиб келгай, иншооллоі.
Азон товуши тинди. Єалъа тарафдаги ½ала-½овур іам
босилди. Султон єалъадан кўз узмай тикилиб єолди.
Хаёл карвони етаклаб, уни олис ўтмишга олиб кетди.
...Алоиддин Отсизнинг насл-насаби єулларга бориб
таєаларди. Бобоси Ануштегин салжуєийлар саройи-
да таштдорлик єилгувчи эди. Гарчи зоіиран у ½улом
эрса-да, салтанатга жидду жаід ила хизмат єилди. Сул-
тон Маликшоі іам унинг садоєатини єадрлади. Хос
маірамлари єаторига єўшди, мутасарруф унвони билан
таєдирлади. Мутасарруф девондаги нуфузли мансаблар-
дан бири эди. Бу мансаб соіибининг ихтиёри ўзида, іар
нега єодир, вазиятга єараб, султон номидан иш кўришга
іам іаєдор эди.
Ануштегин Хоразм диёрининг волийси рутбасига
етолмай оламдан ўтди. Зеро, бу мартаба унинг ў½ли
Єутбиддин Муіаммадга насиб этди. Султон Санжар ибн
Маликшоі о½аси Барєёру½ кўмагида Хуросонни буткул
забт этгач, Єутбиддинни ўзига яєинлаштирди. Унга Хо-
разм іокимлигини тортиє єилди. Єутбиддин отасининг
йўри½ини маікам тутди, янги іукмдорига сидєу вафо на-
мунасини кўргазди. Яєин ўттиз йил аіли фазлга мурув-
ват єилди, раиятга ранжу азият етказмади, султоннинг
хазинасини зиёда этди, унинг дўстини дўст, раєибини
раєиб деб билди.
Єутбиддин іам бу фоний дунёдан яхши ном бирла
рихлат єилди. Ундан Алоиддин отлиє бир зурриёт єолган
эди. Султон Санжар бул навжувонни кўз остига олиб
юрар, Алоиддиннинг фаросати, жўмардлиги, зукколиги

1
Сеча – чумчує, умуман, митти єушча.
218

www.ziyouz.com kutubxonasi
уни маілиё этарди. Ў½лон Султон Санжар саройида аіли
єалам, аіли шамшир орасида вояга етди, дуркун йигит
бўлди. Отган ўєи нишонга бехато тегар, айтган сўзи
кўнгилларга шодлик элтарди. Санжар Алоиддинни савоба
фарзанд деб ба½рига босди ва Хоразм тахтига ўтєазди.
«Тоза ариєдан тиниє сув оєур, – дея умид єилди, – оє
бу½дойнинг бошо½ида курмак не єилсун?» Ўшанда Ало-
иддин ибн Єутбиддин Отсиз іали ўттизга іам чиємаган
нор½ул баіодир эди. У нон-туз берган раінамосининг
оё½ини ўпди, то єиёмат єадар содиє єулингизман, па-
дарим ўрнида падари бузрукворимсиз, деб єасам ичди.
Султоннинг жангу жадалларида узангидош бўлди. Сан-
жар ундан рози эди. Бир са½ирнинг бошини силаб Аллоі
іукмини адо этганига шукр єилди.
Санжар та½ин хаёл уммонига ½арє бўлди. Кўз олдида
ўн йил бурунги машъум іодиса гавдаланди.
...Азим Сайхун этагидаги Жанд, Янгикент, Си½ноє,
Соброн каби шаіарлар єадимдан салжуєийлар тасарруфи-
да эди. У тарафнинг тупро½и енгил, чорваси семиз, халєи
саірои бўлса-да, толиби ислом эди. Алоиддин Отсизга
Хазор атрофи торлик єилиб єолдими, давлатпаноіининг
мулкига кўз олайтирди. У бир оєшом лашкарбошиларини
тўплаб, машварат єилди. Минбаъд мустаєиллик эълон
этажагини, яъни Султон Санжар тобелигидан чиєажагини
маълум єилди. Буни эшитиб, Санжарнинг єўли ёєасига
борди: «Іамоєат бул, іамоєат. Наіот... илкингдин нон-
туз ол½он сакбачча боз єўлингни тишласа? Навзамбилло!»
Не ажабки, бу шум хабар рост эди. Алоиддин Отсиз
хуфиёна Жанд сари отланди. Сайхун ерларини ½орат
єилди, єалъаларга ўт єўйди, одамларни ўлдирди, аіли
аёлини асир єилиб олди, Санжар єўйган кутволлар
ўрнига ўзининг вакилларини тайинлади.
Султон Дашти Єипчоєєа єўшин тортди. Алоиддин
єочди. У юл½унзору саксовуллар ичра бекиниб юриб Гур-
ганжга етиб келди ва єалъага яширинди. Султон єалъани
єуршовга олди.
Єаттол жанг бир ойча давом этди. Хоразмшоінинг ўн
мингга яєин аскари шаіид бўлди. Улар орасида Алоид-
диннинг суюкли фарзанди Муіаммад Отлиє іам бор эди.
Шундан кейингина Отсиз таслим яловини кўтариб єалъадан
чиєди. Султон унинг єонталаш башарасига, афтодаіол
219

www.ziyouz.com kutubxonasi
туришига узоє тикилди. Беихтиёр єўли єилич дастасига
югурди. Отсиз дарров тиз чўкди. Тавба єилди. Султон
єўлини єиличдан тортди. Бир о½из «Имонсиз!» деди, холос.
Оєпадарнинг хунидан ўтди. «Аллоі ажрини берди, бас.
Фарзанд до½идан ортиє боз не жазо керак бу итга?»
Отсиз бир тўда аскари билан бош эгиб дарёдан ўтиб
кетди. Бир ойдан сўнг савганднома ёзиб юборди. Сав-
ганд – бу Аллоіни ўртага єўйиб єасам ичиш дегани эди.
Санжар єўли титраб савгандномани ўєиди: «Густоілик
этдим, оєпадар бўлдим, валинеъматим. Юз бора эги-
либ, минг карра мўйнимни букиб сизга таъзим этажак-
ман. Осий єулингизни афв этинг! Яратганни ўнгинда
єасам ичаманки, мундин буён йўлингизни кесиб ўтмакни
хаёл этсам, тил тортмай ўлай... Туймадек молингизга кўз
олайтирсам, кўзим оєиб тушсин, єуло½им кар, оё½им шол,
тилим гунг бўлсин... Валлоіи аълам биссавоб».
Султоннинг феълида мурувват ила іалимлик устувор
эди. У Отсизнинг єасамига инонди, гуноіини кечди. Вале
Султон «Єасамхўрда вафо бўлмас», деган іикматнинг
ма½зини обдан чаємаган экан. Уч йил ўтар-ўтмас Отсиз
ўзига тахту бахт берган раінамосининг ортидан та½ин
єилич ўєталди.
...Єорахитойлар Самарєандга іужум єилди. Санжар
даріол улу½ єўшин билан жангга отланди. Буни кутиб
ётган Отсиз Бухорони босиб олди. Шаіарнинг іисор-
єўр½онларини бузиб ташлади. Єўлига тушган нарсани
Гурганжга ташиттирди. Сўнг салжуєийлар пойтахти
Марвни эгаллади. Султон хазинасини ½орат єилди. Аіли
дониш іисобланмиш бир неча уламони єатл эттирди.
Санжар єорахитой хони Гўрхондан шикаст еб єайт-
ганида Бухоро іам, Марв іам вайрон эди. Буни кўриб,
бир дарди минг бўлди: «Бегонани зарби танингни
о½ритар, ўзингники – жонингни. Минг лаънат бўлсин сен-
га, ў½рибачча! Худога солдим сени, худога».
Санжар єорахитойлар билан бўлган жангда беіад та-
лафот кўриб, іориган, наинки тан яраси, кўнгил яраси
іам битмаган эди. Султон тишини тишига єўйиб сабр
єилди. Єўшин тўплади, яро½ іозирлади, бардош ила
Аллоі иноят этадиган кунларни кутди. Ва, ниіоят ½айб
ишорати ила ношукр риёкорнинг кўзини очиб єўйгани
бел бо½лади.
220

www.ziyouz.com kutubxonasi
Бу сафар іам жанг узоє давом этмади. Санжарнинг
темир исканжасидан єутулиш йўлини тополмагач, Отсиз
таслимга келди. Уламоларни ўртага єўйиб омонлик тила-
ди, та½ин єасамнома ёзиб чиєарди. Єуръон билан, еган
нонию ичган тузи билан, маріум ота-онасининг руіи би-
лан єасам ичди. Санжарнинг барча хазинасини єайтариб
берди.
Санжар яна бўш-баёвлик єилди. Иккинчи бор
оєпадарнинг гуноіини кечирди. Отсиз дарёнинг ўнг
соіилига ўтиб отдан тушди, ер ўпди ва орєасига єарамай
жўнади. Єози Іусан Муіаммад Султонга ўгирилди:
– Олампаноі, єасамхўрнинг єасами мисли іубоб де-
миш, машойихлар. Ул маккор илон. Бошини янчмоє во-
жибдур. Бул баттол до½и бир кун ½ав½о бошламаса деб
єўрєадурман.
Султон рози бўлмади.
– Биз аіли жамоат олдида оят ўєиб, ани фарзанди
савоба, деб єабул айлаган эдик. Нечук ўз фарзандимиз-
ни єатл этажакмиз. Ит-ит экан, билсак, итнинг жазоси
калтак.
Таассуфки, єозикалон іає бўлиб чиєди. Мана, энди
фарзанд деб аталмиш ўша єасамхўр учинчи бора эгасини
єопмоєда.
Султон Санжарнинг бир одати бор эди. Єишнинг
тўєсони бошланишидан бурун у лашкарига тарєол эъ-
лон єилар эди. Єошида хос навкарларию бир-икки ту-
ман шаіар єўриєчилари єоларди. Сарбозлар єиш бўйи
аіли аёли бирла маишат єилар, яро½ини тузатар, бўл½уси
жангларга іозирлик кўрарди. Бу русумни хўб билган
Отсиз єорли-єаровли кунлар бошланмай туриб отини
єамчилади. Боз Сайхун бўйидаги эл-улус устига чопєун
ясади. У то Султон уй-уйида истироіатда ётган тарєоє
лашкарини тўплагунча мўмай ўлжа билан єайтмоєни ният
єилган эди.
Санжар ўртанди, ёнди. «Аліазар, – дея ўкинди, – бу
дунёнинг иморатини вафо устунлари тутиб турар эрмиш,
вале томи хиёнатдан ёпилмиш. Начора, єўйни іам ўз
оё½идан осарлар».
Бир іафтага єолмай ўттиз минг аскар жам бўлди.
Сўнгги марта диёнатга хиёнат єилган бебош ила жангга
шайланди. Отсиз бепоён Єораєумдан бошпана тополмай,
221

www.ziyouz.com kutubxonasi
та½ин Іазорасп єалъасига келиб жон саєлади. Икки ой-
дирки, у єамалда. Гоіо сара сипоілари билан чиєиб
олатасир жанг єилади-ю, та½ин єалъага бекинади. Сан-
жар тўрт томонга пистирма єўйиб, чекинув йўлини тўсиб
ташлаган эди. Отсиз буни билади. Аммо ма½лубман деб
ялов іам кўтармайди, шаєолга ўхшаб увиллашни іам бас
єилмайди.
Ниіоят, Султон Отсизга нома битиб киритди: «Магар-
чи сен бизга мухолифлик єил½айсан, муіораба андишаси
орадин кўтарилмас. Билъакс мувофиєот айлар бўлсанг,
суліу амният расмин бажо келтиргаймиз. Вассалом».
Іукмдорининг мактубига жавоб беришни Отсиз раво
кўрмади, аксинча, сарой шоири Рашидиддин Вотвотга
іажвий байтлар тўєиттириб єалъа деворидан отди. Сан-
жарнинг єувваи іофизаси кучли эди. Вотвотнинг сўнгги
бир байтини хотирлади:

Гар хасми ту, эй шоі, бувад рустами гурд


Як хар зи Іазорасп натованад бурд.

Султон бу іажвнинг Вотвотга тегишли эканини билар-


ди. Ичида ½ижинди: «Ўшал назмгўй єўлимга тушса, етти
пора єилгайман!»
...Совує забтига олди. Туман тарєаб, дарё бети аниє-
таниє кўзга чалинди. Субіи содиє яєин эди. Санжар
чигал хаёлларига ечим кутгандек, оєар сувга термилиб
єолди. Дарё ўртасида ён½оєдек пуфаклар пайдо бўлди.
Бир ваєт улоєдай келадиган лаєєа балиє отилиб чиєди,
думини бир ўйнатиб та½ин сувга шўн½иди. Санжар ёнбо-
шига єаради:
– Камонингизни беринг! – деди єўрчибошига. Такаш
Баіодир даріол ўє-ёй билан камонни тутєазди. Сан-
жар камонга ўє жойлаб, сувга тикилиб турди. Шу пайт
іалиги лаєєа боз учиб чиєди. Санжар ичида «Бисмил-
ло!» деди-ю, балиєнинг бошини кўзлаб ўє узди. Балиє
бир сакради ва сув юзасида узун тушиб ётиб єолди. Ўє
унинг кўзига теккан эди.
– Тасанно, іазратим! – єуллує єилди єўрчибо-
ши, – эна½арнинг дал кўзидан урибсиз. Беназирсиз,
беназир. Анов кўршапалак Отсиз-да, бир отувингизга
муітождир, давлатшоі...
222

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Амири лашкарга айтинг, тарєолга іозирлик
кўрсин, – деди Султон. Такаш Баіодир «Іов нечук,
іазратим?» дея баєрайиб єолди. Сўнг чап биєинида
осилиб турган єиличини пайпаслаб лашкарбошининг
єароргоіи томон йўр½алаб кетди. Султон Санжар ўрнидан
туриб чодирга єараб юрди. У єамалдан зерикди. Билади,
озиє-овєат билан сув захираси адо бўлгач, Отсиз ноилож
майдондан чиєиб таслим байро½ини кўтаради. Аммо фур-
сат ½анимат эди. Султон пири комилдан нома олган эди.
Шайх ул-машойих Самарєанддин йўлга чиєєан, іозир
Хоразм йўлида бўлса ажаб эмас. Санжар Аімад Яссавий-
дек пири муршидни мана бундоє іарбу зарб ичра кутиб
олмоєни ўзига номуносиб деб билди. Шу боис у сувга
термилиб ўтириб бир іийла ўйлаб топди. Гўёки чекинган
бўлиб жанг майдонини Отсизга бўшатиб бериш лозим.
Раєиб аскарлари єалъадан чиєиб іушёрликни бой бергач,
тўсатдан іужум бошлаш керак.
Султон чодирга кириб єурол-яро½ини таєди, унгача
амири лашкар етиб келди.
– Єўшинни дарёнинг у бетига ўтказинг, – деди Сул-
тон єово½ини уйиб, – бир-икки кун кўздан ори турайлик.
Сў½ин шабихун ясаймиз.
Лашкарбоши іукмдорнинг ниятини пайєади, даріол
таъзим єилиб изига єайтди.
Бомдод намозига азон айтилиб, салоту саловот адо
этилгач, єўшин кўчди. Пешинга бориб єалъа атрофида
салжуєийлардан бир жон єолмади. Дарё лабида ўн-ўн
бешта от билан бир сурув єўй ўтлаб юрар, уларнинг ке-
тида увада кийимдаги икки йигит калтак ушлаб турарди.
Булар Султон Санжарнинг хос навкарлари эди.
Єалъа кунгураларидан манзарани кузатиб турган хо-
размийлар но½ора уриб тантана єилдилар. Энди дарвоза-
ларни очиш мумкин, энди Гурганж сари отланса бўлар,
деб ўйланди. Отсиз іар эітимолга єарши ташєарига
бул½омиш, яъни хуфия даракчиларни чиєарди. Ай½оєчилар
єалъани гир айланиб таієиє єилдилар, пистирмадан ном-
нишон топмагач, Отсизнинг олдига келиб тиз чўкдилар:
– Єорасини ўчирибди ул ў½излар, іазратим. Хаз этиб
бир дейро бўйина бороли энди.
Дарвозалар очилди. Аскарлар от єўйиб ташєарига
чиєа бошладилар. Икки ойдан бери айниган сув ичиб,
223

www.ziyouz.com kutubxonasi
емишдан азият чеккан сипоіилар тоза іаводан маст бўлиб
ўзлигини унутдилар. Отларнинг эгар-жабду½и олинган,
іар ер-іар ерга чодиру єора уйлар тикланган, гулханлар
ёєилган, дошєозонлар осилган...
Отсиз иккала єўйчибонни іузурига чорлади.
– Санжарийлар не ера кетдилар? Билганларингни ай-
тинглар!
Навкарлар бошлари ерга теккунча таъзим килишди.
– Билганимиз шул, шоіим, – гап бошлади биринчи
навкарчўпон, – салжуєий пошшони пири галаётир эмиш.
Хожа Аімад Яссавий деян...
Иккинчи навкар гапни илиб кетди:
– Ўшал пирини пешвоз эткали Бухоро тарафлара йўл
олибдир.
Отсиз «Ім-м» дея соєолини силади. У Санжар би-
лан Пиру Туркистон орасида илиє муносабат борлигини
билар, аммо Шайхнинг бу тарафга азимат этганидан бе-
хабар эди.
– Пири єачон келар эмиш, єулоєларингга чолинмади-
му?
– Чолинди, шоіим. Бухородин дейрогача йўє деганда
уч іафталик йўл. Сў½ин Марв орєали Макка сори кетар
эмиш...
Отсиз ямланди. Энса єашиди. Сўнг навкарларга жа-
воб бериб юборди. Иккала навкарнинг тиззаси єалтираб
турарди. Жонлари омон єолганига шукрона айтиб бир
зумда ½ойиб бўлдилар.
Хоразмийлар маишати уч кун давом этди. Биринчи
кунлар улар атрофга кўз-єулоє бўлиб, хавотирланиб ту-
ришган эди. Санжарийлардан дом-дарак бўлмагач, аскар-
лар майлларига бутунлай эрк бердилар. Ён кентлардан
меш-меш єимиз, хумларда мусаллас топиб келдилар. Ял-
пи майхўрлик, бе½амлик, роіат-фаро½ат, ўйин-кулги бош-
ланиб кетди. Отсизнинг одамлари єуршовдан энди чиє-
єан бандиларни эмас, дунё бехабар банги девоналарни
эслатарди.
Бу орада Султон Санжар лашкарини кун чиєишдан
кун ботишга олиб ўтган эди. Тўртинчи кун у хуфтон
намозидан кейин уламои киромлардан оє фотиіа олиб
туйєус іужумга ўтди. Єалъа теварагида єиёмат єўпди.
Шабистонда Отсизнинг аскарлари єора уйлардан иштон-
224

www.ziyouz.com kutubxonasi
чанг чиєиб іар ён чопар, яйлоє ўтлаб юрган отларини
излар, устларига дагишдай бостириб келаётган санжарий-
лар єиличидан єочгани жой тополмай уввос соларди.
Ниіоят, тонг отиб, дўст билан душман бир-бирини
танийдиган бўлди. Энди хоразмийлар іам анча жан-
говар єиёфага кирган, мардона туриб саваш усулини
кўргазарди.
Уруш то шомгача давом этди. Отсизнинг неча минг-
лаб аскари нобуд бўлди. Найза еб йиєилган отлар єони
билан шаіидлар єони єўшилиб оєди. Єалъада єий-чув,
фарёд єўпди. Атрофга тун пардасини ёйганда бош дарво-
задан жулдур кийимли букри киши чиєди. Унинг єўлида
оє ялов, ортида уч-тўрт отлиє, ёнида кўк саллалик
єариялар бор эди.
Санжар бодом тусли бедовида олисдан муіорабани
кузатиб турарди. Мерганларга «Ўє отманглар!» дегандек
имо єилди.
Элчилар етиб келди. Тери пўстин кийган оє яловли
киши Іазораспдаги манзур зоіид Оіупўш ота эди. У
тў½ри Санжарнинг олдига келиб, яловини аста бедовнинг
оёєларига єўйди. Алоиддиннинг суворийлари іам отдан
тушди ва хоразмийларнинг тим єора, тўртбурчак ту½ини
Санжарнинг олдига ташлади. Оіупўш ота Тангри но-
мидан «ул бадкирдору бадфеъл гумроінинг» гуноіидан
ўтишни сўради. Унинг ортида саф тортган уламолар Сул-
тон шаънига мадіу сано ўєиб, лаззати интиєом Санжа-
ри мозийдек шаіаншоіи жаіон рутбасига нолойиє бир
юмуш дея, амният тиладилар.
Султон отининг бошини буриб, єароргоіи томон юз-
ланди.
Тонг отди. Музаффарият билан єутлагандек чараєлаб
офтоб чиєди. Санжар шоіона либосда чодирини тарк этди.
Єўриєчилар єуршовида дарё томон юрди. Сув бўйига бо-
риб тўхтади. Жайхун кўпириб оєар, асов тўлєинлар гўё
Султонни алєаб чапак чалаётгандек эди. Санжар атро-
фига аланглади. Дунё кенгайиб кетгандек эди. Азим чўл
іавоси, дарё эпкини, тиниє самодаги майин офтоб бирдан
руіиятини яшнатиб юборди. Ортига ўгирилди. Ўн икки
єанотли нилий ипак чодир узра тўє ложувард рангли
ту½и ялтираб турарди. Ту½ ўртасида икки бошли бургут
гўё Машриєу Ма½риб сари бош буриб парвозга шайлан-
15 – Аімад Яссавий 225

www.ziyouz.com kutubxonasi
гандек, бургут олдида камонга жойланган ўє раєибни
нишонга олгандек.
Санжар ўркач-ўркач тўлєинларга хаёлчан тикилиб ту-
раркан, кўнгли о½риб, бугунги ½олибият, пири комилни ёру½
юз ила єарши олажаги учун Аллоіга шукроналар айтди.
Мунший нома келтирди. Отсиздан экан. Султон «єа-
самхўрда лафз бўлмас» деб уни ўєишни истамади. Мун-
ший бидиллади.
– Шаіаншоідин ижозат бўлса, у бебош бош уриб
єуллуєєа келар эмиш.
– Шу ерга келсин! – деб ер тепинди Султон. Мунший
талмовсиради.
– Іузурингизга келгани... бети йўє эрмиш. Дарёнинг
ул юзида туриб таслим бажо айлар эмиш.
Султон истеізоли илжайди.
– Бети билан кетининг фарєи єолмаганидан сўнг...
нечук келгай...
Єўрчибоши гап єўшди:
– Іазратим, буюрсалар каззобни тутиб келтиргаймиз.
Санжар иккиланди. У жанг олдида «Отсиз єўлга туш-
са, калласидан жудо этажакман», – дея єасд єилган эди.
Аммо пири муршид ташрифи арафасида єўлини єонга
бул½аб ўтиришни лозим кўрмади.
– Сўнгги бор єонидин кечдик, оєпадарга айтингиз, –
деди Султон.
Бир оздан кейин Жайхуннинг ўнг єир½о½ида бир тўда
отлиє пайдо бўлди. Улар орасидан оє тулпор минган
Алоиддин чиєиб келди. У дарё лабига келиб отидан
тушди. Саждага бош єўйгандек уч карра ерга юкинди.
Сўнг отига ир½иб минди-ю, навкарлари билан єум ичига
кириб кетди.
«Вассалом! – деди ичида Султон. – Иншооллоі, анинг
бетини єайтиб кўрмагайман»1.
Султон чодирига єайтди. Эшик олдида оломон ½уж½он
ўйнар, лаънатомуз гаплар, кулги, илтижо эшитиларди.
Шоіни кўриб халойиє йўл берди. Санжар ичкари кириб
тилло тахтига чўкди. Шу заіоти кичкина кўсанамо ким-
сани судраб кирдилар.

1
Даріаєиєат, Султон Санжар билан Алоиддин Отсиз бошєа кўриш-
мадилар. Ўн йил орасида иккала іукмдор оламдан ўтди.
226

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Олампаноі, Рашидиддин Вотвот деган шоири замон
шул эркан, – деб таъзим єилди бош вазир Мунтабиддин.
Султон шоирга бошдан-оёє разм солди. Вотвотнинг
бўйи икки газча келар, иягида сийрак соєол, бошида
кўк салла, кулчадек сар½иш юзида сепкил изи. У муздек
сувдан чиєєан мушук боласидек да½-да½ титрарди.
Султон мулойим товушда сўради:
– Мавлоно, єалъа деворидин отилган ашъорни жаноб-
лари битган эрдими?
– Іовва, шаіаншоіим, – деди аранг бош кўтариб Вот-
вот.
– Нечук бундай густоілик этдингиз? Єазойи єадар,
анинг жавобин берурман деб андиша єилмадиларми?
Вотвот Султоннинг юзига тик єаради.
– Биродарингиз Анварийнинг саломига алик олмоєни
фарз деб билибмиз, шоіим...
Султон єово½ини уйди.
– Єатлингиздан бурун айтинг-чи, мавлоно, Іазораспдан
бир эшак іам ололмассиз дея башорат єилган эдингиз.
Мана шукрким, эшак ўрнига бир куррага эга бўлдик.
Хўш?
– Орий рост, давлатпаноі, – деди Рашидиддин ва
кўкрагига нуєиди, – бу курра бир кун эшак бўл½усидир,
вале икки дунёда от бўлолма½ай.
Вотвотнинг зарофатли гапига Султон єаі-єаі уриб
кулди. Рашидиддин бир тарафдан ўзини эшакка тенглар,
иккинчидан гапим, гап, от ололмассиз дея єайсарлик
єилаётган эди. Султон лабини тишлаб бир неча сония
сукут саєлади, сўнг єўрчибошига ияк єоєди.
– Бул аблаіни етти пора єилинг!
Вотвотнинг жони товонига тушиб кетди. У гуп этиб
юз тубан йиєилди. Анчагача бош узмай ётди. Сўнг,
инграб гавдасини кўтарди. Унинг тугмачадек кичкина
кўзлари тўла ёш эди. Тили калимага келмай ёлворди.
– Шаіаншоіим... ўлим олдидан єотилга іам сўз бе-
рарлар...
– Сўйланг!
– Єатлимга розидирмен, шаіаншоі... єаранг сеча-
дек жуссам бор... ўзимни бежиз Вотвот демайдилар.
Мен ½арибни не еримни етти пора этарлар. Буюринг
шоіжаіоним, мени икки пора этсинлар.
227

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Жон ширин экан-у, шоир? Єалъадан отилган байт-
ларингизни ўєиб іаз этган эдик, ўзлари іам аросатга
сайр этгандек бўлдилар чо½и?
Вотвот іамон янтоє баргидек титраб турарди. Султон
боз єово½ини уйди.
– Бу куррани эшакка миндириб, элдин чиєарингиз.
Тўрт томони єибла.
Вотвот іўнграб йи½лаб юборди. У бир ўлиб єайта
тирилган эди.
Султон чодирида таніо ўтирибди. У хаёлга толди.
Хоразмшоі билан бўлган икки ойлик машмашани, От-
сизнинг дарёнинг у бетида туриб омонлик тилаганини,
іозиргина чодирда шоирнинг іўнграб йи½лаганини... йи-
гитлик айёмларини, баски, ўтган умрини бир-бир элакдан
ўтказди. Кўнгли сидирилди. Чап кўкраги ачишди. Ўзида
беіудлик сезди. «Єарибмиз... сафо бо½лари хазонга юз
тутибдир».

АДОЛАТ ЄЎН£ИРО£И
25- ф а с л
Доно подшо шоирнинг эшигини
таєиллатади, нодон шоир шоілар
эшигини таєиллатади.
Єадим іикмат
Султон ул-орифиннинг Аблає1 деб аталмиш чопєир оти
бор эди. Іазрат уни буткул Бобо Мочиннинг ихтиёрига топ-
ширган. Бобоєул тоат-ибодатдан холи кезларда Аблаєнинг
ёнидан жилмайди: сувотга олиб бориб су½ориб келади, ювиб
тарайди, емтўрвасини бўш єўймасликка уринади. Аблає іам
Бобоєулдек елоёє, бир лаіза тиним билмайди, бир ерда
узоє турса пишєириб, безовта бўлаверади. «Мен іам учєур,
сен іам учєур» деб єўяди баъзан Бобоєул ва Аблаєни етак-
лаб дала-даштни кезиб келади.
Бир куни шайх сайисхонага кирди. Кўрдики, оти
ер депсиниб жилов узмоєчи бўлиб турибди. «Бул іам
зерикибди, Бобоєул, – деди Іазрат, – йўл іозирлигини
кўринг. Аллоі насиб этса, жума намозин ўткариб йўлга
чиєєаймиз».
1
Аблає – оє ва єора аралаш, ола-була от.
228

www.ziyouz.com kutubxonasi
Яссавий тариєатига кўра, олис сафар олдидан бир єур
зикр тушмоє вожиб эди. Шайх устоди аввал Арслонбоб-
нинг фарзанди, яєин маірами Мансурхўжани чаєириб
жума кунига зикр буюрди. Мансурхўжа сездики, Бухоро
сафари єарибди. У таъзим єилди:
– Пирим, бухорийлар бизнинг жаірияда зикр тушмак-
ни ихтиёр этибдилар. Жанобимиздин изн бўлса, аларни-
да сафимизга олсак...
Іазрат тасбеі ўгириб такбир айтиб ўтирган эди.
Бир муддат хаёлга толди. Зикр хусусида Јиждувоний
тариєатига мансуб дарвишлар ила яссавийлар ўртасида
андак ихтилоф бор эди. £иждувонийлар зикри хуфя
тарафдорлари эди. Улар Аллоі номини єалбдан туйиб,
сассиз, єалбан зикр этмакни афзал деб билардилар. Яс-
савий сулукидаги дарвишлар Аллоі ёдини зоіиран ва
ботинан, тилда іам, дилда іам бирдек шарафламак фарз
деб санайдилар.
Шайхнинг кўнглидан ана шу муєояса ўтди-ю, бош
кўтариб халифасига єаради:
– Аллоі таоло аларнинг кўксига зикри алониййа
завєини сол½он эркан, изн беринг, жаірияга келсинлар.
Мансурхўжа єўлини кўкрагига босганча изига єайтди.
Бир оздан сўнг хонаєоі іовлисида жаранг овоз эши-
тилди. Сулук сардори толибларни зикрга чорларди:

Іув іалєаси єурилди,


Эй, дарвишлар, келинглар!
Іає супраси ёйилди,
Ондин улуш олинглар!
Єол илмини ўєибон,
Іол илмига етибон,
Йўєлик ичра ботибон
Борлиєлардин олинглар!

Єавс сову½ида тор іужраларда бекиниб ётган дар-


вишлар бирин-кетин чиєиб кела бошладилар. Ярим соат
чамаси ваєт ўтди. Хонаєоінинг кенг, чорбурчак іовлиси
зокирлар ила тўлди. Мансурхўжа єарс уриб, Туркис-
тондан келган дарвишларни іалєага тўплагач, оломон
иккига айрилди. Іазрати Яссавий муридлари сулук рас-
мига кўра доира ясаб, бир-бирларининг елкаларига єўл
ташладилар. Мансурхўжа такбир айтди, сўнг Султон
229

www.ziyouz.com kutubxonasi
ул-орифиннинг ўтли бир іикматини ўєиди. Шу пайт
Шайх-ул машойих билан Абдулхолиє пайдо бўлди. Икки
пир іалєа рўпарасидаги лойсупага тўшалган гиламга
чўкдилар. Шайх зикрга ижозат бериб, фотиіа єилди.
Яссавий сулукидаги зокирлар гоі чап, гоі ўнг тарафга
аста-аста чайєалиб зикр туша бошладилар. Уларни ажаб-
товур єизиєиш билан кузатиб турган хожагон тариєати
вакиллари – зикри хуфячилар іам турган ерларида беих-
тиёр самоъ оіангига тебрана кетдилар. Зикр шиддатли
тус ола бошлади. Энди бухорийлар туркистонликларга
таєлидан елка оша єўл ташлашган, улар іам «Ё іув! Ё
іає!» дея баралла товушда зикрга тушиб кетганларини
сезмай єолдилар.
Бу ажиб манзарадан мутаассир бўлиб ўтирган икки
вали, икки дўст ўзаро кўз уриштириб олдилар. Шайх
ул-машойих зикри жаірия ила зикри хуфя орасида их-
тилоф кўрса танаси яйрайдиган маломатчиларга хаёлан
мурожаат єилди: «Іає таоло дийдорига етмоє йўли би-
сёр эмиш. Биров шокир бўлиб етгай, биров содиє бўлиб,
та½ин биров ошиє бўлиб. Аларнинг барчаси зокирлардир.
Бас, бул мўминлар орасина нифоє солмоєдин муддао
недур? Єиёматлик биродарим, мавлоно Абдулхолиє жа-
нобларининг лутфини эсланг: дари шайхиро банду дари
ёриро кушой. Бул іикматнинг ма½зин чаєсинлар. Шайх-
лик маснади ўз іолина, дўстлик риштаси ўз іолина.
Биз іам деймизки, ин кор намекунем, вале инкор на-
мекунем».
Шайхнинг кўнглидан кечаётган гапларни валийлик
рутбаси – савєи табиий ила ил½аб ўтирган Абдулхолиє
кулимсираб бош ир½ади ва туркийда тасдиєлади:
– Орий рост айтдилар, Шайхим. Биз ул ишни адо
этмаймиз, вале бул ишни-да инкор этмагаймиз. Єалб яго-
надир, икки бўлакка бўлинган єалб икки пора гўштдир,
валлоіи аълам биссавоб.
Бу пайт зикр тобора авж пардага чиєиб борарди. Зо-
кирлар ½арєоб терга ботган, яратганга іамду сано айтиб,
муножот єилаётган дарвишларнинг жаранг овозидан гўё
хонаєоі іужралари іам титрар, іув тортиб хаёлан ло-
маконда кезаётган шокирларнинг єай бири яссавий, єай
бири ½иждувоний – англаб бўлмасди. Аслида улар бир
дарахтнинг турфа шохлари, аіли сунна вал жамоа эди.
230

www.ziyouz.com kutubxonasi
Зикр ниіоясига етди. Іолдан тойган зокирлар та½ин
іужраларига тарєалдилар.
Эртаси бомдод намозини адо этиб, Шайх карвони
Марв сари йўлга тушди. Абдулхолиє £иждувоний саман
отда, Султон ул-орифин кулранг йўр½а отида. Икки пир-
нинг бедовлари ёнма-ён аста одимлайди. Икки жиловдор
Бобо Мочин билан Ориф Ревгарий елка уриштириб,
бир-бирига гурунг беради. Ортда минг нафарга яєин
талаб аіли, Бухоро волийсининг махсус єўриєчилари.
Абдулхолиє £иждувоний Шайхни шаіардин етти фарсаі
узатиб єўйишни ният єилган эди. У эгарда єаддини
тик тутиб ўтирган дўстига єиё боєади. Шайхнинг дарду
іолатини билмоєчи бўлади. Ниіоят, у кўзларини юмди,
нури басир ила кўрдики, Шайх Бухоро аіли бирла,
іамсаба½и Абдулхолиє £иждувоний бирла видолашмоєда.
Абдулхолиє даріол дўстининг кўнглига кўнгил риштаси-
ни бо½лади. Икки єалб аро ботиний, дил суібати бош-
ланди:
ЯССАВИЙ. Дийдор єиёматга єолди. Биздин ризо
бўлинг, дўстим. Биз туфайли ранжу ано тортєон бўлсалар,
маъзур тутєайсиз.
АБДУЛХОЛИЄ. Минг єатла розидурмиз, Шайхим.
Фурсат бўлдики, бир бурда нонни икки бўлиб едик. Бир
сажжода иккимизга кифоя єилди. Бухорои шарифда ишє
дўконин бино этган бўлсак, жаноблари туфайлидир. Сиз-
да ризо бўлинг, Шайхим.
ЯССАВИЙ. Толибларга ишє дўконин єурмоєни пири
комил Іамадоний іазратлари иккимизга буюрмиш эди.
Аллоі устознинг єабрларини муаттар єилгай. Ўшал пири
муршид сабаб раішаларингиз бунёд бўлди. Бул маєомот
сулук аілининг икки дунёсин обод этсин. Назар бар
єадам, сафар дар ватан. Нури имонга элтувчи йўл шу
эрур, дўстим.
АБДУЛХОЛИЄ. Сиз тож ул-орифинсиз, дўстим. Тур-
кий єавм борки, Яссавий іикматларини ёд билгусидир.
Ул назмул жавоіирларни «Дафтари соний» дея іадиси
шарифга єиёс этмак вожибдур. Расулуллоі саллаллоіи
алайіи васаллам лутф этдиларки, аш-шайху фи єавмиіик-
ан-набий фи уммати. Ўз єавми ичидан етилган шайхлар
умматим орасидаги набий кабидир, деб.
Шу пайт гўё іуш ½ойибдан бир ишора сезгандек
231

www.ziyouz.com kutubxonasi
Шайх отининг бошини тортди. Абдулхолиє лоіут олами-
дан носут оламига єайтгандек бўлди. Дўстига ўгирилди:
– Миннатингиз бош устига, мавлоно. Энди ортга
єайтсинлар. Бизнинг борар бо½имиз олис. Хўшлашайлик.
Икки валий отдан тушдилар. Омон-омон єилиб уч
карра єучоєлашдилар. Абдулхолиєнинг дийдаси мулойим
эди, кўзларида ёш йилтиради. Шайх ўз іиссиётларини
жиловлаб ўрганган эди, сийнаси ачишиб турса-да, чими-
рилди, юзини терс бурди. Фотиіа ўєиб отига минди.
Абдулхолиє дўстининг ортидан алламаіалгача тикилиб
турди. Дарвишларнинг сўнгги нафари ёнидан этак силтаб
ўтиб кетгач, Ориф Ревгарийга єараб деди:
– Шайх Маккаи мукаррамага етиб боролма½ай... Кўриб
турибмиз. Ишорати ½айб туфайли боз Туркистон элига
єайтгай... Йўлингиз ойдин бўлсин, Шайхим...
Абдулхолиє £иждувоний фанофиллоі маєомига му-
шарраф бўлган зоти шарифлардан эди. Унинг башорати
рост чиєди.

* * *

Султон Санжар муаззам лашкарини икки бўлакка аж-


ратди. Катта єисмини Марвга жўнатди. Унинг о½зи куй-
ган эди. Алоиддин Отсиз боз єасамномани бузиб пойтахт-
га іужум єилиб єолмасин, деган хавотирда эди.
Шури шутур чўлини чангитиб кетаётган улкан
єўшиннинг тўзони босилгач, єабатига бир неча минг
кишилик сара аскарини олиб, пири комил истиєболига
юрди. Шайх ул-машойихдан дам-бадам мужда келиб ту-
рибди. Пир куни кеча азм айлаб Бухородин чиєибдилар.
Аллоі йўлларини берса, бир іафта ичида Чоржўйга етиб
келишлари керак. Султон пирни дарё бўйида, Ёргоі ке-
чувида кутиб олишни ният єилган эди. Кечувгача іали
узоє, камида єирє-єирє беш фарсах бор. Демак, отини
єамчилаш керак.
Санжар оє бедовда, мўйналик тўнига ўралганча отини
йўрттириб боряпти. Єавснинг охири, іадемай айєириб
чилла киради. Кун совує, дарё тарафдан аёзли ша-
мол эсади. Жайхун бетини докадек оппоє іарир муз
єоплаган. Такаш Баіодир дарёга боєиб нимадир дейди.
Аммо Санжарнинг єуло½ига гап кирмайди. Унинг хаёли
232

www.ziyouz.com kutubxonasi
пири муршидда. Тезроє кечувга етиб борса-ю, авлиёлар
сарвари билан дийдорлашса.
«Авлиёлар сарвари...» шу бир о½из калима гўё болу
пар бўлиб Санжарнинг хаёлини олис Яссига олиб учди.
Кўз олдида пири Туркистоний гавдаланди. Ўрта бўйлик,
пишиє жуссалик, адл єомат, тим єора єўйкўзларида адо-
сиз бир мунг зуіур этиб турадиган алломаи даврон...
Бу воєеага єарийб ўн йил бўлди. Ўшанда Султон ул-
орифин Бухородин іижрат єилиб Яссида муєим бўлган
эдилар. Санжар уч кун пири комил даргоіини тавоф
єилди. Уч кун валий суібатидан баіра олди. Ва жисми
жонида ажиб бир эврилиш сезгандек бўлди. Санжар-
нинг іам басорат, іам басират кўзи равшан тортган-
дек эди. Тийнати тиниєлашгандек, бу дунёи бебаєонинг
жилваю оіангжамаларида маъно йўєдек, барчаси омо-
нат нафасдек ўткинчи туюлди. Санжар хонаєоі аілига
єалин-єалин эісонлар єилди, раиятга минглаб туёє мол
тарєатди. Мадрасаю масжидга ваєф ажратди. Соброндан
Болосо½ун, Тарозгача бўлган ерларни ўз іифзу іимоясига
олишга онт ичди.
Санжар Яссидан Шайх ул-машойихнинг пирлик иршо-
дини бўйнига тумор єилиб єароргоіи Марвишоіижаіонга
єайтди. Ўн йилдирки, имкон єадар пирини зиёрат єилади,
оё½и етмаган кезларда нома битади, мушкул іолатга туш-
ганида маслаіат сўрайди, салжуєийлар давлатига до-
руломонлик, умарога садоєат, уламога диёнат, раиятга
фаро½ат тилаб дуо єилишларини истайди.
Илло... Мана бир неча йилдирки, Санжарнинг
кўнглида зилдай тош чўкиб ётибди. Неча йилдирки,
пирининг єўлини ололмади. Ул зотнинг даргоіларига
боргани бети бўлмади. Ўшал Єатавон чўлида лаънати
єорахитой Гўрхондан ма½луб бўлгандин сўнг... Ана энди
пирнинг ўзлари ташриф буюрибдилар. «Тазарру, илти-
жо, рўшнолик онлари яєинлашиб келгай, иншооллоі!»
Султон Санжар «иншооллоі»ни овоз чиєариб айтди ва
тезроє пир дийдорига етиб, жонини безовта єилиб ётган
тошдан халос бўлмоєчидек, отини єичади.
Санжар шитоб билан юриб, камида тўрт юз тош кела-
диган йўлни уч кунда босиб ўтди ва Чоржўй соіилидаги
Ёргоі кечувига келиб отдан тушди. Шайх карвонидан
дарак йўє эди. «Хайрият, улгурибмиз», деди Санжар
233

www.ziyouz.com kutubxonasi
ва дарёдан єочиєроє ерда азиз меімон учун єўнал½а
іозирлашга фармон берди. Юзлаб сипоіилар, авлиёи ка-
бирни интиє бўлиб кутаётган ерли халє жидду жаід ила
ишга киришиб кетдилар. Икки Султонга атаб ёнма-ён
ўтовлар тикилди. Єўша-єўша кигизлар билан ўралган
саккиз єанотли єора уйлар сиртини ложувард ипак матога
буркадилар. Бир ўтов тепасида Яссавия тариєатининг яло-
ви, иккинчисида салжуєийларнинг мовий ту½и іилпираб
турарди.
Дошєозонлар осилган, єўйлар сўйилган, кўзаларда
турли-туман шарбатлар келтирилган, тармевалар, Хоразм-
нинг машіур єовунлари меімонларга мунтазир эди.
Ниіоят, икки кундан кейин кечув тарафдан суюнчи
сўраб келдилар:
– Офоєда Шайх карвони кўринди!
Санжар отланиб кечув сари юрди. Дарё бўйига бориб
отдан тушди. Жайхуннинг у бетига, енгил ½убор кўтариб
келаётган уловли, пиёда карвонга тикилиб, хаёлчан ту-
риб єолди. Юраги гупиллаб урар, гуё падарининг олдида
гуноі єилиб, энди тавбага келган осий фарзанддек сезар-
ди ўзини. Бирдан кўнглига ёру½ нур инди: «Гумроілик
фарзандга хос, афв этмак валинеъматга».
Султон ул-орифин, Сулаймон, Мансурхўжа, Бобо
Мочин, Єутбиддин ва та½ин бир неча уламо махсус
кемада дарёдан ўтиб, омон-эсон соіилга тушдилар. Сан-
жар илдам юриб, пирга юзма-юз бўлди. Тиз чўкди.
Шайхнинг этакларини кўзига суртди. Сўнгра ир½иб тур-
ди, валий билан уч карра єучоєлашиб кўришди. Бир
неча сония пир кўксидан бош узолмай беіуд бўлиб тур-
ди. Ниіоят, улкан панжалари билан Шайхнинг кички-
на, чайир єўлларини силаркан, дарди дунёси аригандек
бўлиб кулимсиради:
– Аллоіимдин ўргилай, ушмундоє яхши кунлар іам
бор экан. Сизни жону жаіонимиз бирла со½индик,
єиблагоіим...
Пирнинг чеірасига нимтабассум єалєди:
– Биз іам жанобларининг суібатини со½иниб эрдик.
Сайхун суви минг дардга даво эмиш.
Шайх ўзига хос лутф ила «Биз томонларда кўринмай
єолдингиз», дея панд бераётган эди. Султон Санжар хи-
жолатдан терлаб кетай деди.
234

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Кўнгил єуши пир даргоіина учмоєни ихтиёр эта-
дир, – деди єизариб, – вале пушаймонлик андешаси оёєдин
тортадир. Іазратимнинг олдида юзи єаро бўлдик.
Шайх Санжарнинг єўлларини бўшатиб ол½а юрди.
– Ан-надаму тавбатун1, дебдилар Расулуллоі. Аёзла-
дик, йўл бошланг, исинайлук, шаіаншоі жаноблари.
Шайх ул-машойихнинг таскинли сўзи Санжарнинг
кўкрагидан босиб турган єора тошни эритиб юборгандек
бўлди. У пири комил билан ёнма-ён хос ўтов сари юрди.
Єора уй олдида Сулаймон бирдан юкинди. «Шукриллоі,
тув½он элима ўзинг етказдинг!» дея єўлларини тап-тап
ерга уриб бетига суртди. У билан изма-из келаётган
Єутбиддин Сулаймон о½а йиєилди, деб ўйлаб, єўлти½идан
олмоєчи бўлди. Шу пайт пири муршиднинг босиє, лекин
ўктам товуши эшитилди:
– Тегманг, Єутбиддин, юрт исига тўйсин.
Єутбиддин єотиб єолди. Іазрат ўзидан икки єадам
ортда келаётган Сулаймоннинг тиз чўкканин кўрибди!
Єутбиддин устоди аввалнинг соіиби назар эканлигига яна
бир бор имон келтирди.
Шайхнинг феъл-атворини Санжар хўб билади. Іазрат
ортиєча хайлу іашамни хуш кўрмасди. Шунинг учун
у ўтовни одмигина єилиб безатди: Тўрда ё½оч сандиє.
Илгакда жун чакмон, тулки терисидан тикилган пўстин.
Катта лавіда Єуръони карим. Ўртага сандалдек чор-
пахил азамат манєаллар териб єўйилган. Манєалларда
єип-єизил бўлиб саксовул чў½и порлайди. Уй ичи иссиє,
саранжом, файзли эди. Шайх тўрга ўтди. Ортидан Сул-
тон Санжар, Самарєанд єозиси Абдулраззоє, Сулаймон,
Мансурхўжа, Бобо Мочин, Єутбиддин та½ин Шайхнинг
іамсафарлари ва ниіоят, марвлик умарою уламо кирди.
Іазрат єўлини дуога очди:
– Аліамдулиллаіи роббил оламин! Омин! Илоіа, савоб
истаб хонаи муборак сари йўл ол½онларнинг мушкулини
осон єил½айсан. Илоіа, мулк эгаси ўз тахтида бардавом
этсун, раиятнинг ризєи зеру забар бўлмасин! Илоіа, бан-
даларингга фойдали илм ва ўткир фаросат ато єилгил.
Аллоіумма саййирна аілул имтийози2, Аллоіу акбар!

1
Ан-надаму тавбатун – пушаймонлик тавба оєибатидур. Іадис.
2
Ё Аллоі, ўзинг бизни имтиёзли кишилардан єил½айсан.
235

www.ziyouz.com kutubxonasi
Султон Санжар єўлини кўксига босиб бош эгди:
– Хуш кўрдик, пирим, єадамингиз кулбамизни нурга
тўлдирди.
Зиёфат намози асргача давом этди. Сўнг жамоат ибодат-
га турди. Санжарнинг етмиш газлик ипак чодири бор эди.
Ундан ё½ин-сочинда ёхуд совує кунларда масжид ўрнида
фойдаланиларди. Меімонлар ўша чодир сари юзландилар.
Султон ул-орифинга иєтидо єилиб салотни адо этдилар.
Закий ўєувчимизга аёнки, Шайх ул-машойихнинг неча
йиллар руіиятига эш бир одатлари бор. Ул зот іар са-
лотдан сўнг бир-икки соат таніо єолиб муроєабага бери-
ладилар. Ўз таъбирлари ила айтганда, Арш Курсисини,
Лавіу Єаламни сайр этадилар. Вужуд шаірини кезиб,
ичу ташини саріисоб этардилар. Пирнинг бул сифатини
яхши билган Султон намоздан сўнг таъзимга келди.
– Єиблагоі, энди истироіат этсинлар. Олис йўлда
азият чекибдирсиз.
Шайх маъєуллаб бош ир½ади. Санжар пири комилни
хос ўтовига кузатиб єўйиб, єароргоіи томон кетди.
Азиз ўєувчи, ниіоят, салжуєийлар деб аталмиш му-
аззам ва бепоён бир салтанатнинг якка іукмдори Султон
Санжар ибн Маликшоінинг номаи аъмоли хусусида икки
калима сўз айтмоє ўрни келди чо½и.
Мана ўттиз йилдирки, Санжар ота мерос мулк султо-
ни. У падари бузруквори Маликшоі Алп Арслон іаёт-
лигида шаізодаларга муносиб илму іикматни эгаллай
бошлаган эди. Санжар єорийи мураттаб эди. Єуръони
каримни етти ёшдан биларди. Аслан аіли шамшир бўлса-
да, єалбан аіли диллардан эди. Тез-тез такягоіларни
зиёрат єилар, зикрни севар, давлат ишларидан, ³арбу
зарбдан фори½ бўлганида дарвишлар іалєасида іордиє
чиєаришни ёєтирарди.
Таъби назми бор эди. Бадиіа айтарди. Назмда Собир
Термизий, Анварий сингари камол касб этмаган бўлса-да,
байтлари гоіо нишонга тегарди. Суібатдошлари уламо,
фузало, фиєі аіли, муіаддислардан эди. Муіорабаларда,
жангу жадалларда бир неча туяга ортилган кўчма ку-
тубхонасини іам олиб юрарди. Єол илми, іол илмини
хўб биларди. Пири Туркистоний Хожа Аімад Яссавий
іикматларини ёдаки єироат єилганида гулдуракдек куч-
ли, ширадор товушига сомеълар бош эгиб єулоє соларди.
236

www.ziyouz.com kutubxonasi
Ана шу Санжари мозий ибн Маликшоі іозир турк
элининг Шайх-ул машойихи, султонлар султони суібатига
мунтазир бўлиб, Жайхун бўйида хаёлчан ўтирибди.
Бир замон пири комилнинг сасини эшитгандек ортига
ўгирилди. Кимса йўє эди. Билдики, пир уни кутмоєда.
«Бисмилло» деб ўрнидан турди. Шайх ўтовига єараб
юрди. Султон ул-орифин шоіни бўса½ада кўриб, мурти-
дан кулди.
– Давлатпаноі, мунда келинг, деб чорлаймиз, єайрилиб
єарамайсиз.
Хос хона ила дарё ораси олис эди. Санжар билдики,
пири уни савєи табиий ила іузурига чорлаган. Іукмдор
бахмал кўрпачага, Шайхнинг рўпарасига бориб ўтирди.
Бир замонгача иккала султондан садо чиємади. Шайх
«Майли, шоі дардини айтсин» деб кутарди. Санжар эса
табибга шаріи іолини баён этмакчи бўлиб келган бемор-
га ўхшар, лекин гапни нимадан бошлашни билмас эди.
Ниіоят, у кўнглини ёрди:
– Іазратим, ичим аччиє майга тўлган хумдай єайнаб
тошадир. Дунё зериктирди. Іар замон єора єуюндек
хаёллар босиб келадир. Иброіим Адіамдек барчасидан
воз кечиб бош олиб чўлу биёбонга кет ва ё дарвишлар
іалєасига єўшил, дейдур.
– Бул тахаййул, – деди Шайх ул-машойих, – Иброіим
Адіам маєоми бўлак, сизники бўлак. Іалєа йўли ½оят
олис йўл. Бунинг учун нафси амморани забт этиб, нафси
сафияга етмоє лозимдир.
– Магар Аллоідан амр бўлса.
– Аллоі субіаноіу ва таоло шоіу султонлар менинг
ердаги соямдир дея маріамат этади. Іає Мустафо ал-адлу
иззу дину ва єувватус султони ва фихи салодулхосати вал
омати, деб башорат єилдилар. Адолат дин иззати, султон
єуввати, раият тотувлиги ва кулли яхши амалларга тарозу
эрмиш. Бул іадиси шариф адолат єўн½иро½ини ёдингизга
солмайдиму? Ривоятни эсланг, давлатпаноі.
Султон Санжар пешанасини ишєаб анча ўйга толди,
аммо адолат єўн½иро½и іаєидаги ривоят эсига келмади, ё
эшитмаган ёки хотирадан фаромуш бўлган.
– Узр, пирим...
Шайх ул-машойихнинг чўл шамолидан єорайган
чеірасида ним табассум жилва єилди.
237

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Ёшлиєда ўєидинг – мармарга ёзилди, єарилиєда ўєи-
динг – єумга ёзилди. Іай, бул кўіна ривоятга бир бо-
єинг, Султон. Ер юзида сизга ўхшаган, эітимол сизга
ўхшамаган бир подшоіи аъзам бор эди. Ул подшо эл
сўзини со½инарди, раият дардига єулоє осмоєни орзу
єиларди. Вале, саройга бир мусулмон арзи дод бирла кел-
мас, гўёки бул мамлакатнинг подшоіи оламдан ўтгандек
эди. Шаіаншоі бу іолдин озурда бўлди, хос мулозимни
чорлаб сўрдики, нечук саройга бир кас шиква-шикоят
бирла єадам босмас? Іокиму беклардан, єозию єуззотдан
барча розими? Мулозими жавоб єилдики, халєнинг дарди
мўлдир, сиз іазратга айтадур½он сўзи сой тошидан бисёр-
дир. Валекин вузаро бирла умаро уларни саройингизга
ёвує йўлатмас. Арз бирла келган кишини ёл½он ваъдага
тўйдириб, изига єайтарурлар. Подшоі амр єилдики, са-
ломхонага єўн½ироє осилсин, ипи дарвозага бойлансин,
арєон онєадар паст бўлсинки, норасида боланинг єўли
іам етсин. Кимники шоіга айтар сўзи бўлса, ўша ипни
тортсин. Хоі бомдод, хоі аср, хоі шом ваєти демай,
єўн½ироєни чалсинлар.
Алєисса, бир куни хуфтон чо½и єўн½ироє бетиним
сас бериб жаранг урди. Чиєиб кўрдилар, бир єирчан½и
эшак тумшу½ини арєонга уриб суйкалармиш. Шоіга арз
єилдилар. Шоідан іукм бўлдики, эшак эгасини топиб
келтиринглар. Тонг билан дайди эшакнинг эгасини кел-
тирдилар. Савол-жавобдан сўнг маълум бўлдики, бул
кимсанинг эшакни сотиб ол½онига йигирма йил бўлибди.
Эшак єариб арава тортишдан єолгач, кўчага іайдабди.
Шоі буюрдики, то ажали етиб ўлгунча ем-хашагини бе-
риб эшакни боєасиз, билъакс молингиз талонда, ўзингиз
эл аро сазойи бўлурсиз.
– Ажаб іикмат экан, – деди Санжар музтар бў-
либ. – Эшак єўн½ироє чалганда іам єулоє тутгил! Биз
илкимиздин нон еган итларга-да, адолат єилдик, вале
вафо кўрмадик.
– Хабаримиз бор.
– Ўшал бетавфиє Отсизнинг амалин кўринг. Сиз каби
соіиби нафаснинг амри маъруфи ила исломга тобе бир
улусни кофир деб чопєун ясади. Нияти дини мустафога
тар½иб эмас, нафси іайвонийни ризо єилиш эди. Уч дафъа
оят ўєиб, єасам ичди. Бундин буён Сайхун бўйига оёє
238

www.ziyouz.com kutubxonasi
боссам шол бўлай, кўр бўлай деб ёлворди. Шайтон айта-
ди, Отсизнинг бўйнига тош бо½лаб дарёга ташла дейди.
Азбаройи савоба фарзанд деган эдик, гуноіидин ўтдик.
Пир бош ир½ади.
– Лаззати афв интиєомда йўє. Андиша раімондин,
шошєалоєлик шайтондин. Хоразмшоінинг жонига єасд
єилганингизда сиз іам нафсингизнинг єулига айланган
бўлурдингиз.
– Бировнинг мулкига кўз олайтир½он нобакор іам
нафс єурбони эмасму, іазрат?
– Єурбони. Шаддод ер юзида жаннат яратаман деб
куфрга берилди. Фиръавн худолиє даъво єилиб ўзидан
кетди. Єорун дунё билан дунёни сотиб олмоєчи бўлди.
Оєибат не бўлди? Кунпаякун! Бу бевафо дунёдаги фо-
жиаларнинг барчаси нафси аммора туфайлидир. Кибру
іаво, манманлик, ½араз, бойликка іирс, зино, марта-
ба завєи, зулм, таъма, ношукурлик... Насли башар бу
єабоіатлардин халос бўлмас экан, одамлар ўртасида на
имон, на шафєат, на адлу инсоф єарор топгай. Іає та-
оло сизу бизни туфроєдин бунёд этибдики, мудом ерга
боєиб юр, аслингни унутма, султон бўлсанг іам, ултон
бўлсанг іам, бу дунёда меімонсан, деб буюрмиш.
Санжар дастурхон попугини эз½илаб мушоіадага бе-
рилди. Назарида пири комил унинг баъзи гуноіларини
юзига солаётгандек эди. Кўкси сидирилди. Аммо ўзини
оєлашдан тийилди. Санжар Шайх олдига минг истиіола
билан кирган, аччиє-тиззиє гап эшитишга іам шай эди.
Шукриллоі, пир аяди, шафєат єилди.
Султон ул-орифин ёнидаги хатчупдан бир єо½оз чи-
єариб Санжарга узатди.
– Хабарлари бор, Бухорода амри маъруф ваєти биз
халифа шаънига єаттиє-єурує гап айтдик. Бир бенаво
элнинг терлаб-пишиб топган нонини кўндаланг тишлаб
еб ётиш амир алмуслимин мартабасига зийнат эрмас. Бу
хаёл йўл бўйи ором бермади. Кўнглимизда мухтасар бир
іикмат ту½илди. Ани сизга ба½ишладик. Биздан васият
ўрнида ёднома бўлсин.
Санжар пири комилнинг шеърини кўзига суртиб олди.
Ва єироат єилишга изн сўради.
– Майли ўєинг, Султон. Ўзгалар лафзидин биз іам
эшитайлик, не битибмиз.
239

www.ziyouz.com kutubxonasi
Санжар оіиста, ёниє бир дард ила шеърни ўєиди:
Шаксиз билинг, бу дунё барча халєдин ўтаро,
Инонма½ил молингга, бир кун єўлдин кетаро.
Ота-она, єариндош, єаён кетди фикр єил,
Тўрт оёєлик чўбин от бир кун сенга етаро.
Дунё учун ½ам ема, Іаєдин ўзгани дема,
Киши молини ема, сирот узра тутаро.
Аіли аёл, єариндош, іеч ким бўлмайди йўлдош,
Мардона бўл, ½ариб бош, умринг елдек ўтаро.
Єул Хожа Аімад тоат єил, умринг билмам неча йил,
Аслинг билсанг, оби гил, яна гилга кетаро.
Санжар ба½оят мутаассир бўлди, іикматнинг сўнгги
сатрини іижжалаб ёддан ўєиди.
– Аслинг билсанг, оби гил, яна гилга кетаро... Іазратим,
бу жавоіир ул іикмат бўлибдир. Биз уни бўйнимизга ту-
мор янгли½ осиб юргаймиз. Дуо єилинг, пирим.
Шайх ул-машойих дуога єўл очди.

МАНСУР ІАЛЛОЖНИНГ ХОКИ


26- ф а с л
Билмадилар муллалар «Аналіає»нинг
маъносин. Єол илмига іол илмин іає
кўрмади муносиб. Ривоятлар битилди,
іолин анинг билмади, Мансурдек авлиё-
ни єўйдилар дорга осиб.
Аімад Яссавий

Чирсиллаб чилла кирганида Шайх карвони омон-эсон


Марвга келиб єўнди. Марв... Ровийлар бу шаіарни Искан-
дар Зулєарнайн барпо этган дейдилар. Ажабмас. Іар єалай,
у єадим ва муборак єасабалардан эди. Агар Самарєанд
мадинат-ат тужжор, Бухоро мадинат-ул ислом бўлса, Марв-
ни мадинат-ул фузало дерлар. Марвнинг іикмат тўла ку-
тубхоналарига Шому Ироє уламолари іам интизор эди.
Фаєиілари, донишлари, мужтаіиду мударрисларининг шуі-
рати Ба½дод халифасининг саройигача етиб борган эди.
Шунинг учун аіли ислом Марв номини тоє айтмас, Марви
шоіи жаіон дея шарафлаб тилга оларди.
Зардуштийлар іикмати борки, нон мўл-кўл бўлган
мамлакатда панд-насиіат іам єулоєєа яхшироє ўрнашар
эмиш. Марв маъмур, обод вилоят эди. Мур½об дарёсидан
240

www.ziyouz.com kutubxonasi
єазиб келтирилган ариєларда ёз бўйи шарєираб сув оєар,
ўтло½и єалин, чорваси семиз, деієони Марви жаіон бозо-
рини яшнатиб турарди. Салжуєийлар салтанати даврида
Марвнинг бир іуснига ўн іусн єўшилди. Султон Сан-
жар учун Марв кўз єувончи, ½урури, гўёки падари буз-
руквори, волидаи меірибони, іадиси шарифда маріамат
єилинганидек, охиратнинг экинзори эди.
Султон Санжар пири комилга атаб саройда хос хоналар
ажратган эди. Шайх «Руіни танадин айириб бўлмас, тана
єайда бўлса, руі шунда бўлмо½и маъєул» дея рўйхушлик
бермади. Зиёратчилар билан бирга шаіристондаги муаз-
зам хонаєоіга келиб тушди. Бу такягоі тархини Султон
Санжарнинг ўзи чизиб берган, шу боис санжарий деб
аталарди. Хонаєоі іовлиси улу½ эди, іар тарафи юз
єадамча келар, гир айлана бежирим іужралар солин-
ган эди. Іовлида тут, ўрик, хурмо барє уриб ўсади.
Хонаєоінинг тўрт буржида тўртта улкан іовуз. На-
мозхонлар учун сербар, узунчоє айвонлар, бирйўла юз
киши намоз адо этадиган масжид, новвойхона, ошхона,
таіоратхона... Дошєозонларда єишин-ёзин Султон амри
билан эісоний таом єайнаб туради.
Шури шутур чўлида бир іафта йўл босиб аёзла-
ган дарвишлар иссиє іужралардан бош чиєармай узлатга
чекиндилар. Шайх ул-машойих эса икки кундан сўнг
фарзи айн деб устоди соний Юсуф Іамадоний зиёрати-
га отланди. Єабатига Сулаймонни, Мансурхўжа билан
Єутбиддинни олди. Устод єабри шаіар сиртида, Шайха-
ли деб аталмиш кўіна мозористонда экан. Мужовир йўл
бошлади. Єари гужум тагига бориб тўхтадилар.
– Мавлоно Іамадоний іазратлари, – деди мужовир ва
кўзи билан устини єовжироє гиёі босган дўнгликка ишо-
ра єилди. Устод «Тобутимнинг тепасида Аімад «Ан-
назот»ни ўєисин», дея васият єилган эдилар. Таєдир
экан, пири муршидни тупроєєа топшириш Аімадга насиб
этмади. Устод Бухородин Марвга іижрат єилаётиб йўлда
Аллоі раіматига бордилар.
Пирнинг васиятини адо этиш фурсати етган эди. «Ан-
назот» сурасини хатм єилиб фотиіага єўл очди:
– Илоіа, омин! Алайіираіма ва раімон, іає субіонака
ва таоло ундан рози бўлсин ва раіматига олсин, валлоіи
аълам биссавоб!
16– Аімад Яссавий 241

www.ziyouz.com kutubxonasi
Іаким Сулаймон Іазратга иєтидо этди:
– Аттароллоіу марєаду! Пока парвардигор, ўзинг
Шайх ур-раиснинг ётган ерини нурга тўлдириб, анинг
руіини муаттар єил½ойсен, Аллоіу акбар!
Зиёратчилар чошгоіга яєин Марвнинг саришта, сокин
кўчаларидан хонаєоіга єайтиб келмоєдалар. Кўнгилларига
гўё нури раімат ё½илгандек. Зеро, Расулуллоі маріамат
єилганларки, амалларнинг энг яхшиси – маріумларни зиё-
рат этмоєдир.
Султон ул-орифин єалъа дарвозасидан ўтиб, єўнал½а
томон бурилди. Юз єадамча нарида єўєєайиб эски мас-
жид турарди. Тор айвонда офтобшувоєлаб тўрт-беш киши
ўтирибди. Шайх уларга бир єур разм солди-ю, ерга
єараб деди:
– Сулаймонєул, айвон олдига борганингизда эчкисо-
єолли, бир кўзи ½илай кимсага назар солинг. Сўнг бизга
асєотади.
– Хўп бўлади, пирим, – бош ир½ади Сулаймон. Ай-
вонга рўбарў келдилар. Шайх іамиша ерга боєиб юрар,
саломга іам кишининг юзига єарамай алик олиш одати
бор эди. Айвондаги кишилар уч єарияни кўриб салом-
га турдилар. Сулаймон бир нафас тўхтаб, Шайх айтган
кимсанинг башарасига тикилди. Навзамбилло! Бул кас
ростдан іам эчкисоєол, ростдан-да, ½илай эди!
Сулаймон илдам одим ташлаб іамроіларига етиб
олди.
– Турєи таровати кўзингизга ташландиму? – нимтабас-
сум єилиб сўради Шайх.
– Минг одамнинг ичидан топ, десангиз адашмай топиб
беражакман, пирим.
– Дуруст, – деб єўйди Шайх.
Меімонлар ўтиб кетгач, гурунг давом этди. Эчкисоєол
уламо мударрис Абдукарим сўфи эди. Іали пай½амбар
ёшига етмаган бўлса-да, ўзини Іаєєа етишган деб санар,
шул боис ўзидаги фазилатни орттириш ўрнига биров-
лардан нуєсон ахтаришни афзал кўрарди. Унинг ёнида
іамтово½и, масжид имоми Іожи Ёртош, яна икки-учта
ибтидоий мактаб домлалари.
– Туркистонликлар, – деди Сўфи Абдукарим, зиёратчи-
ларнинг ортидан тиєилиб, – пирлари Хожа Аімад Ясса-
вийга тавофга бормоєдалар.
242

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Сиз єайдин биласиз, мавлоно, эітимол булар
самарєандликдур? – эътироз билдирди Іожи Ёртош.
Сўфи имомни масхара єилди:
– Іожи бўлиб салланинг печини фарєлай билмассиз,
таєсирим! Туркистонлик саіройиларгина салла печини
пишакнинг єуйру½идек осилтириб юрадир.
Бир мулла гап єотди:
– Єартлари єўшбелбо½ бо½лаб олмиш. Ажаб, якдона
белбо½ озлик єилурму?
Сўфи мириєиб кулди:
– Аларнинг лаєаби-да, шул єўшбелбо½! Бириси сажжо-
да, бириси дастурхон ўрнида.
– Бул одатлари хўб эркан. Жойнамозга нон ушатиб
емак ножоиздир аслида, – чўчиброє луєма ташлади имом.
У чаламулла эди, масжидда амри маъруф єилишдан ол-
дин Сўфи Абдукаримдан маслаіат олиб турар, Єуръон
тафсирини іам ундан таълим олган эди.
Сўфи имомни талаба ўрнида кўриб жеркиб берди:
– Мунча дониш бўлиб кетдилар, таєсирим? Мужта-
іидлик даъво єилмасинлар...
Имом таслим бўлди:
– Тавба єилдик, іожи ота...
Сўфи кайвонилик єилиб керилди:
– Ўшал туркистонлик авлиёсига бир жуфт масъала
іозирлаб ўтирибдирман. Жумъа куни жидду жаід бўлар
эмиш. Жамоат олдида бир ўйлантириб мулзам єилсамму?
Ёш мулла деди:
– Ўйнашмагил арбоб билан, дебди машойихлар. Па-
тингиз юлинмасин-да, таєсирим.
– Іа, Туркистон пирининг тиллари аччиєроє эмиш.
Аіли уламо олдида кимсан – Сўфи Абдукарим іожи, му-
даррис, шоир Марвазий деган унвонларингиз бор...
Сўфи гўё мунозарада ½олиб чиєишига гумони йўєдеє
соєолини тутамлаб кулди:
– Мушкулимизни кушод этсалар биз рози, вале жу-
воб беролмай ожизлик єилсалар, айби авлиёнинг ўзига
бўл½ай, иншооллоі.
Сўфи со½ кўзини єисиб офтобга єараб єўйди-да, эта-
гини йи½иштирди:
– Биз энди бороли. Толиби илмлар маъвизамизга кўз
тикиб ўтирибди.
243

www.ziyouz.com kutubxonasi
Мударриснинг єораси ўчмасдан ўтирганлар ½ийбат
єила кетди:
– Тавбасига таянмади бу ½илай. Анов бир йили
іирийлик мужтаіиддан калтак еб эди. Мулла бўлмабди-
да!
– Пати юлинган єари хўроздай бўлиб чиєсами жоме-
дан...
– Орий рост, авлиё билан олишиб обрў топасанми,
нодон?!
Жума куни Марвнинг Жоме масжидига одам си½май
кетди. Пешин намозидан кейин гурас-гурас халойиє
тўплана бошлади. Іар кўнгилда бир хаёл: биров пири
туркистонийнинг нечук зот эканлигини кўрмоєчи, би-
ров унинг лутфу каломига мунтазир, толиби илм
ваъз тинглаш умидида, аіли уламо мушкул бир маса-
ла хусусида буюк мужтаіиднинг фикрини билмоєчи.
Фаєиілар, муфтийлар, одатда бирон мунозарали масала
устида баіслашса, аввало, Єуръони каримга мурожаат
єиладилар. Агар Єуръон тафсири орєали ечим топил-
маса, жавобни іадисдан излайдилар. Іадис іам тўла
єаноатлантирмаса, єиёс билан ижмога бўйсунмоєдан ўзга
чора єолмайди. Єиёс – шариат илмини сув єилиб ичган
дониш мужтаіидларнинг муєояса орєали мантиєий ху-
лоса чиєариши, ижмо эса – бир нечта мужтаіиднинг
якдил іукми, иродаси эди.
Султон ул-орифин минбар ёнидаги баланд супада чор-
дана єуриб ўтирибди. Ёнида Самарєанд шайх ур-раиси,
Мансурхўжа, Марв єозикалони, Сулаймон, Жоме мас-
жиди имом хатиби. Єози калон Єуръон тиловат єилди.
Якдил фотиіадан сўнг икки о½из ваъз айтди:
– Туркистон элининг єиблаи дуоси, Яссавия тари-
єатининг саріалєаси, давлатпаноіимиз Султон аъзам
Санжар жанобларининг пири муршиди Хожа Аімад Яс-
савий Шайх ул-машойих зоти шарифларининг Марви
жаіонга ташрифларидин бошимиз осмон єадар юксалди.
Биз сизни мужтаіиди замон деб билурмиз. Улу½ дарёлар-
дин ариєлар сув ичар. Жанобларининг ирфон хазинасин-
дан бу ерда жам бўлмиш аіли уламо, толиби илм баіра
олсак, деган умиддамиз. Аллоіумма аббидил ислома ва
раввижил аікома, эй худованди карим, исломни абадий
єилгил, анинг іукмига равнає бергил, Аллоіу акбар!
244

www.ziyouz.com kutubxonasi
Султон ул-орифин «Кимда гап бор?» дегандек даврага
назар солди. «Бисмилло!» деб суратидин аіли дилларни
эслатувчи кексароє киши ўрнидан турди.
– Ассалому алайкум ва раіматуллоіу ва барокатуі!
Шайх жаноблари, магарчи саволимиз ножоиз бўлса, афв
этгайлар. Гап ўшал тажарруд борасинда. Баъзи бир зоти
шарифлар ёзмишки, дарвишлик хирєасини кийиб, тариєат
сулукига кирган сўфи тажарруд єилмо½и шартдир, деб-
дирлар. Зеро, Аллоі васлидин умидвор дарвишнинг ама-
ли зикр, тоат-ибодат, сийратини нуєсу єусурдин тозалаш
бўлмо½и лозим. Аіли аёл, рўз½ор ½ами, бу ўткинчи дунё
ташвишлари соликнинг имонига заімат етказмасму? Фано
йўлидаги саъй-іаракатларига монелик єилмасму? Ахир
бир юракка икки ишєни си½дириб бўлмас. Агар сўфий
чин сўфий бўлса, бу дунёнинг роіатларидин воз кечиб,
ёл½из ишєи илоіий бирла яшасин. Билъакс ўзини мурид-
ман демасин. Бул аєида хусусида жанобларининг мубо-
рак сўзларини эшитмакка муштоємиз.
Шайх ул-машойих сездики, бу даъвогар Абдулхолиє
£иждувоний тариєатига мойил экан. Баайни зикр одоби
сингари тажарруд ва такфин1 масаласида іам Яссавия
аікоми ила хожагон аікоми ўртасида номувофиєлик, ан-
дак ихтилоф мавжуд эди. Хожаи жаіон £иждувоний
маєоматига кўра, тариєатга кирган солик мужаррад
бўлиши, яъни бола-чаєа єилмай оламдан тоє ўтиши, ке-
чаю кундуз Аллоі таоло зикри, Іає хаёли билан нафас
олиши лозим эди. Яссавийлик таълимоти бўйича эса, му-
ридга бир єадар эркинлик берилган: эй дарвиш, Іає жа-
молига тўяй десанг, зикру самоъ дилингни тарк этмасин,
вале Аллоі яратган неъматлардин іам бебаіра єолма!
Султон ул-орифин бир лаіза хаёлга толди. Баъзи би-
ровлар мужтаіид ўйланиб єолди, масъала мушкул эканми
деган иштибоіга борди. Шайх ўзига хос бийрон, кескин
оіангда сўз бошлади:
– Исломда роіиблик йўєдир. Аллоі таоло ер юзидаги
барча жонзотларни жуфт яратибдир. Токи бир-бирлари
ила єовушсин. Сарвари коинот «Мушфиє ва серпушт
аёллар билан турмуш єурингиз, зеро мен умматларимнинг
кўплиги билан фахрланаман» деб маріамат єилибдилар.

1
Тажарруд, такфин – таніолик, дунёдан ёл½из ўтиш.
245

www.ziyouz.com kutubxonasi
Бас, тарки дунё этмак бизнинг тариєат эмас. Инсон дунё-
га нима учун келади? Яхши амал учун, солиі зурриёт
тарбия єилиб яхши ном єолдирмоє учун. Іає таоло
яхшилик єилишга шошилинглар, деб буюрибди. Хўш,
эл-улусга ким яхшилик єилишга єодир? Мен Аллоінинг
хизматига кетдим деб зовиядан чиємай ётадир½он дунё
бехабарми? Ахир сени йўєдин бор єил½он ота-онанг кўз
тикиб ўтирибди! Аларнинг іолидин ким хабар олади,
ким иссиє-сову½ига єарайди? Ота-онадин кечиб зоіидлик
хирєасин кийган такаббурни Іає таоло іам кечирмагай.
Аллоіим ½айратли кишиларни хуш кўради. £айрат аввало
Яратганнинг мадіу саноси учун, андин сўнг бу ёру½ олам
єувончи учун бўлсин. Косиб жуволдиз бирла єолипини
йи½иштириб єўйиб хонаєоіни макон этса, єўйчивон по-
дасини, деієон от изини унутиб іайё-іув деб тарки дунё
єилса, биласизми не бўл½ай? Оламда єиёмат єўпмасму?
Косиб Аллоінинг дўсти дебди Расулуллоі. Фикри ожи-
зимизча, наинки косиб, заімат чекиб, аіли рўз½орига,
ўзгаларга-да нон топиб едирган киши борки, Аллоінинг
дўстидир. Сиз тажарруд айлаб, узлатга чекинсангиз,
луємаи іалолингизни ким бергай? Тиланадирсизму? Би-
ровнинг садаєасига кўз тикасизму? Тилангандан тилинган
ёмон. Ишєи илоіий бирла зикри Аллоінинг маъносини
доно билур, нодон билмас. Мухтасар сўзимиз шул: инсон
мукаррам, инсон жамики махлуєотнинг, барча мавжудот-
нинг гултожи. Бас, инсон бўлсанг, инсондек бўлиб єол.
Шайх ваъзини тугатиб фотиіа єилди:
– Аллоіумма аътина илман нофиъан ва фаіман
сотиъан. Худованди карим, бизларга фойдали илм ва
ўткир фаросат ато єил½ил, валлоіи аълам биссавоб.
Шу тариєа яна уч-тўрт киши билан савол-жавоб бўлиб
ўтди. Бир маіал орєароєдан чийиллаган товуш эшитилди.
– Якдона сўровимиз бор эди, магар ижозат бўлса...
Бу ўша мударрис Абдукарим Аъмоє эди.
– Бу ерга келинг, – деди єозикалон.
Мударрис минбарга єараб юрди. Шайх ёнига тўрт
єадамча етиб тўхтади, негадир сирли кулимсиради ва
шифтга єараб сўз очди:
– Шайх іазратлари, жаноблари битмиш іикматларни
роіат дарёсига чўмиб ўєийдирмиз. Биз ани назмий дур-
дона дермиз. Фаєирингиз толиби илмларга сабоє берсак-
246

www.ziyouz.com kutubxonasi
да, гоіо-гоіо кўнгил майли экан, баёт іам битадирмиз.
Назмгўйлар бизни Аъмоє Марвазий деб билурлар. Бул
шунчаки даромад эди, таєсир. Шайхим бир іикматларида
«Билмадилар муллолар «Аналіає»ни маъносин, єол ил-
мига іол илмин іає кўрмади муносиб» дебдилар. «Анал-
іає»ни маъносини англамоєєа аєлимиз кўтоілик єиладир.
Недир ул «Аналіає»?
Шайх ер остидан Сулаймонга єараб єўйди. Сулаймон
пирининг «Іали бу кишига дуч келасиз», деган гапини
эслаб, бош ир½ади. Іазрат каромат ила пайєадики, му-
дарриснинг нияти тоза эмас. У Марв уламолари олдида
ўзининг билимдонлигини пеш єилмоєчи, иложи бўлса
Туркистон авлиёсини мушкул аіволга солиб, офаринга
ноил бўлмоєчи. Шайх мударриснинг шум ниятига муно-
сиб жавоб килди:
– «Аналіає»ни маъносини сизга англатмоє душвор.
Дарднинг нелигини дард чеккан кишигина билади. Сиз
єол илмининг одамисиз. «Аналіає»нинг маъносини билмоє
учун іолга етмоє лозим. Мударрис жаноблари, сиз ояти
каримадан билганларингизни ўєиб юраберинг. Сарфи наіву
муіаддислар меросини толибларингизга таълим бериб рози
єилсангиз, бас, сизга ёмон насиіатимиз шул.
Мударрис шу ерда єуллує єилиб даврадан чиєиб кет-
са бўларди. Лекин у ашаддий бир мутаассиб сифатида
кўіна тарихни кавлаб тилини тиймади:
– Таєсирим, ахир Мансур Іаллож кофир эди.
Шариатимизга шак келтирди. Фиръавнга ўхшаб худолиє
даъво єилди. Іайронман, сиздек зоти шариф нечук унга
ра½бат билдирадилар? Ахир халифа, Мансурни бежиз
єатл этдими?
Мажлисхонани сукут босди. Гўё хона бўм-бўшдек ва
сомеълар ухлаб єолгандек эди. Кимдир узун уі торт-
ди. Бу таіликали жимжитликни Султон ул-орифиннинг
єиличдай кескин, ўктам овози бузди:
– Агар Мансур Іаллож кофир бўлса, унда сиз билан
биз іам мусулмон эмасмиз.
«Аста½фируллоі!», «Ўзинг асра, ё раббий!» деган хи-
тоблар эшитилди. Жамоат бирдан гувранди. Шайх давом
єилди:
– Шундоє. Аллоіга Мансурдек яєин кимса йўє эди.
Халифа Муєтадир іам іол илмига бегона эди. Шу туфай-
247

www.ziyouz.com kutubxonasi
ли жоіил муллоларнинг тилига кириб хато єилди. Сўнгра
тавбасига таянди. Хотирингизни жам єилинг, мударрис жа-
ноблари. Халифанинг буйру½и билан Мансурни ўтга бер-
дилар, тў½рими? Кулини дарёга ташладилар, бу іам тў½ри.
Андин сўнг не бўлди, бир эсланг, уялманг, мударрис.
Аъмоє Марвазий бош эгиб тура берди. Не бўлганини
ё билмас, ёки билса-да, айтишга ор єиларди.
– Не бўлди, аіли жамоа? – Шайх халойиєєа ўгирилди.
– Дарё тошди!
– Шаіарга іамла єилди...
– Боракалло! Дарё тошиб єир½о½идан чиєди. Шаіарни
сув босди.
– Халифа жон аччи½ида Шайх Зуннун Мисрийга ёл-
борди. Зуннун Мансурнинг хоки покидан бир сиєим олиб
єолган эди, даріол дарёга ташлади. Сув изига єайтди.
Халифанинг іам, авлиёнинг єатлига фатво берган нодон
уламоларнинг іам жони омон єолди. Бул кароматга не
дейдилар? Кофирнинг хокидин дарё тошарму? Боз изи-
га єайтарму? Аллоі таоло Мансурни хос бандам деди,
єудратини кўрсатди. Сиз бўлсангиз Іає даргоіида азиз
бўлган бир валини о½из кўпиртириб кофир деб турибсиз.
Тош-тарозу, ажру мукофот сиз билан бизнинг илкимизда
эмас, у ёєда, боєий дунё эшигинда, мударрис жаноблари.
Мударрис іамшаіарлари кўз ўнгида ер билан яксон
бўлди.
Жамоат шивир-шивир єилиб тарєалди. Іовлига чиє-
єанларида Бобо Мочин Іаким Сулаймоннинг тирсагидан
олди.
– Таєсирим, анов шає-шає мударрис сўллаётганда ла-
бингиз єимирлаб турди. Єул Сулаймон бир нималарни
тўєиди-ёв, деб ўтирдим.
Сулаймон маъноли илжайди:
– Іовва, тўєидик. Мударрисга тоза лаєаб топиб єўй-
дик. Эшитинг: «Сенга калтак єилур камлик, анинг устига
тош даркор»1.
Бобоєул илми каломда Сулаймончалик закий бўлмаса-
да, фаросати єайралган эди. Дўнг пешанасини ишєаб
байт замирига яширинган сўзнинг тагига етди.

1
Сўз ўйини. Араб ёзувида «Аъмоє»даги «айн» устига «тош», яъни
нуєта єўйилса, «аімоє» бўлади.
248

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Тў½ри топибсиз, таєсирим. Асли ўзи аімоє экан.
Калласи бўлса, аєли етмаган масъалага бош суєадирму?
– Минг насиіатдин бир мусибат авло дейдилар. Зора
калтак зарбидан кўзи очилган бўлса.
– Зора, – деб єўйди Бобо Мочин. Лекин хаёлида,
«Бундайлар Мункар ва Накирнинг тўємо½идин іам ўзига
келмас», деган фикр чарх урарди.

«БАЙЪАТИНГ ЄАБУЛ БЎЛДИ»


27- ф а с л
Балоларнинг энг шиддатлиси аввало
пай½амбарларга, ундан кейин авлиёларга
келади.
Іадис
Самарєанддан узоєлашган сари Єутбиддиннинг шавєи
зиёда бўлиб борарди. Ахир нечук суюнмасин? Аввало, ота-
сининг таъєибидан халос бўлди, єолаверса, єибладан ½ир-
½ир шамол эсиб, эіром киядиган кунларнинг ёвуєлигидан
дарак бераяпти! Єутбиддиннинг кўнглидаги завє дарёси-
ни тоштирадиган та½ин бир нарса – бу унинг ажабтовур
іунарманд бўлиб єолганлиги эди. Єўлига искана олиб
ё½оч йўна бошлаганига уч-тўрт ой бўлди, холос. Ясаган
буюмлари пир назарига тушди, іазратдан ра½бат ва дуо
олди. Илгари Єутбиддин юмшоєроє о½очлардан жайда-
ри чўмичу єошиє ясаб юрар эди. Бора-бора у заранг,
ён½оє каби єаттиє ё½очлардан іам буюм йўнишга ўтди.
Єуръони карим учун бежирим лавілар тахлайди, заранг
коса ўяди, хатчуп ясайди, гулмих тайёрлайди. Матоілари
бозоргир, харидорлар уни таажжубга солиб, буюмларини
ерга єўйдирмай сотиб оладилар.
Султон Санжар Султон Маімудхоннинг ў½ли, ўзининг
жияни Єутбиддинни ёєтириб єолди. Унга асл дамашє
пўлатидан єилинган бир халта асбоб-ускуна іадя этди.
Бу асбоб билан Єутбиддин энди йўниєчилик эмас, те-
мирчилик єилса іам бўларди. Єутбиддин кундалик зикр,
тоат-ибодат, хонаєоі ишларидан озод пайтларида пири
муршид іузурига киради. Устоду шогирд бир тўп кесма
о½очларни олдиларига тўкиб, уларни буюм шаклига кел-
тира бошлайдилар.
249

www.ziyouz.com kutubxonasi
Бугун чоршанба. Марвда истироіат єилиб турганлари-
га ўн тўрт кун бўлди. Шу икки іафта ичида Єутбиддин
бир халта єошиє йўнди. Уларни якшанба куни бозорга
олиб чиємоєчи эди. Єошиє халтани очиб пирига кўрсатди:
– Іазратим дуо єилсалар, бозоршабга элтиш ниятимиз
бор эди.
Шайх іафсала билан йўнилган єошиєларни єўлга
олиб бир-бир томоша єилди.
– Боракалло! – деди шогирдини алєаб. Сўнг маслаіат
берди, – єошиєнинг сопини калта єирєманг, калта єошиє
таомга ботиб хўранданинг єўлини бул½айди. Єипи½и
чиєадир½он о½очдин єошиє ясаманг. Бизнинг Бобоєулга
ўхшаганлар жазава пайти єошиєни тишласа, ўсал
бўлмасин.
Єутбиддин «Уєдим, пирим» деб таъзим єилди.
– Халтада єанча бўлибди? — сўради пир.
– Іозирча йигирмата. Якшанбагача та½ин ўнта ясамоєни
ният єилдик, пирим.
– Дуруст. Бу сафар бозорга атаганингизни хонаєоіга
эісон єилинг, ў½лим. Тунов куни єарасак, икки дарвиш
бир єошиєда оби ёв½он ичмакда экан.
Савобга дохил бўлишни ўйлаб Єутбиддиннинг кўнгли
то½дай кўтарилди.
Шу пайт Жоме масжиди тарафдан азон товуши келди.
Шайх мойєо½оз ёпиштирилган деразага хушламай єараб
єўйди. Пешинга іали узоє эди. Беваєт азон айтилдими,
демак бир фалокат рўй берган.
– Бозоршабга боринг, ў½лим, – деди Іазрат, – халойиєдин
сўранг-чи, шаіарга не бало ёпишди экан.
Єутбиддин буюмларини апил-тапил ёпиштириб, илдам
чиєиб кетди.
Мансурхўжа билан Сулаймон кирдилар. Иккаласи
афтодаіол, бошларига о½ир савдо тушган кишиларни эс-
латади. Сулаймон пойгакка яєинроє чўккалади, юзига
енгил фотиіа тортди.
– Марви жаіонга бало ё½илибдир, пирим, – де-
ди, – шаіарда вабо тарєалибдир. Ё Аллоі!
Пир индамади. Єовоє уйиб ерга єаради. Сулаймон
келтирган шумхабар унинг кекса єалбини наштардек ти-
либ юборган эди. Хаёлга чўмди. Азалдан аёнки, тоун,
яъни ўлат тарєалган шаіарга кириб-чиєиш мумкин эмас.
250

www.ziyouz.com kutubxonasi
Демак, сафар номаълум муддатга чўзиладиган бўлди.
Вабо єасдига олса, марвликларга єўшилиб єанча-єанча
іамроілари іам нобуд бўлиши мумкин. Энг ёмони, бу
бедаво дардни туркистонликлар олиб келди, деган мало-
мат эди. Шайхни, айниєса мана шу гумон изтиробга со-
ларди.
Іазрат бошини кўтарди. Мансурхўжа билан Сулай-
мон «Энди не єилдик, устоз?» дегандек Шайхга нажот
кўзини тикиб ўтирар эдилар.
Мансурхўжа, сиз мусофирхонага боринг, бизни айт-
ди денг, бир тирик жон єадам босиб кўчага чиємасин.
Ташєаридан бир киши кирмасин. Эшикка Бобо Мочин-
дек дев йигитлардан єўриєчи єўйилсин. Бетўхтов исириє
тутатсинлар. Сувни єайнатиб ичсинлар. Уєдингизми?
Сулаймонєул, сиз йўлдошларингиз ичидаги табиблар-
ни чорлаб маслаіат єилинг. Топган дори-дармонларини
ўртага єўйсинлар. Сиз іам табибсиз, энди іунарингизни
кўрсатинг.
Сулаймонєул билан Мансурхўжа энди ўринларидан
єўз½олганда шитоб ила Єутбиддин кириб келди. Унинг
гаплари ваіимага тўла эди.
– Пирим, бозоршабда одамлар тўрт томонга
єочмоєдалар. Муітасиб расталарни беркитиб, тужжор-
ларни іайдамоєда. Халойиє эсини йўєотиб єўй½он...
– Аста½фирулло, илоё ўзинг асра, – деб ёєасига туфла-
ди Мансурхўжа.
Шу асно беваєт турган шамолдек гувиллаб Бобо Мо-
чин кўринди. У бўса½адан ўтар-ўтмас, «Во дари-и½!» деб
наъра тортиб юборди. Шайх унга ёмон кўз билан єараб
єўйди.
– Іозир сайіа тортишнинг ваєти эмас, Бобоєул! – деди
панд бериб, – сиз єабатингизга єорувли йигитларни
олиб эшико½алиє єилингиз. Хонаєоіга биров кириб
чиємасин.
Самарєанд єозиси іожи Абдураззоє, та½ин уч-тўртта
марвлик уламо кирди. Улар іам карахт, йўлдан адашган
йўловчидек паришон эдилар. Мана бу муборак зовияни
макон тутган зоти шариф гуё іозир табибу, улар дармон-
дори излаб келган беморлардек Шайх ул-машойихнинг
о½зига тикилиб ўтирдилар. Султон ул-орифин тилга ки-
риб деди:
251

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Бил балойи собир айн. Балога сабрдин ўзга чора
йўєдир. Дард берган эгам шифосини іам дари½ тутмас,
иншооллоі.
Шайх илкис ўрнидан турди. Єутбиддин гулмиідан
салла, тўнни олиб пирга пешкаш єилди.
– Шоі саройига борайлик, – деди Шайх кийиниб, бе-
лини маікам бо½лар экан, – кенгашиб бул офатга єарши
бир тадбир ўйлаб топайлик.
Сулаймоннинг иззат-нафси лат егандек бўлди. Пири ко-
мил іеч єачон хонлар, султонлар саройига єадам єўймас,
билъакс, іукмронлар дуо истаб Шайх-ул машойих осто-
насига бош уриб келардилар. Авлиёлар сарварининг бе-
такаллуф Султон Санжар саройига отланиши пири мур-
шиднинг рутбасига нолойиєдек туюлди. Сулаймон:
– Пирим, биз саройга бор½ондин кўра... – деб о½из оч-
ган эди, Шайх унинг гапини кесди:
– Іозир кимнинг тоши о½ир деб тарозуга тушадирган
ваєт эмас, Сулаймонєул, – деди киноя билан, – шоіни бул
ерга таклиф этмак хаёлимизда бор эди. Вале Султон
жаноблари аркони давлатни йи½наб хонаєоіга етиб кел-
гунча бир неча мусулмоннинг умрига зомин бўлишимиз
мумкин. Фурсат ½анимат. Єани, єози жаноблари, йўл
бошласинлар.
Сулаймон барибир кўнглидаги фикридан єайтмади.
Іовлига чиєєанларида Бобоєулнинг биєинига туртиб ши-
вирлади:
– Саройга учинг, таєсирим. Іазрат ташриф буюрмак-
далар, деб Султонга хабар етказинг.
Бобо Мочин калла силкиб оё½ини єўлга олди. Шайх-ул
машойих бошлиє раёсат кўчага чиєєанда Бобоєул саройга
етиб бориб, хос мулозимнинг енгидан тортиб турарди.
Султон Санжар улкан манєал олдида таніо ўй суриб
ўтирибди. Доруссалтанат – суюкли Марвига вабо іамла
єилгани унинг жисми жонини ўртайди. Гўёки мана шу
манєалдаги ён½оєдек єип-єизил чў½лар темир єафас ичида
эмас, сийнасида бозиллаб тургандек. Хаёлини бир-биридан
мажіул, аёвсиз сўроєлар бур½илайди: «Марви жаіонга
бу бало єайдин илашди? Сувданми, тупроєданми? Ва ё
дунё кезиб юрган тужжорлар дастмоясиданми? Ё раббий!
Бизни бу дунёга синов учун келтирдинг, синовларингга
жон имонимизни пешкаш айлаймиз. Ўзинг юборган дард-
252

www.ziyouz.com kutubxonasi
га ёл½из ўзингдан нажот тилаймиз. Сен нажот бергувчи-
сан».
«Энди не чора єилмоє лозим?» дея Султон салби
вужуд айламакка ўтганда эшик ½ичирлади. Хос муло-
зим кирди. Пири комил ташриф буюраётганини айтди.
Іайратдан Санжарнинг юраги бир єалєиб тушди. «Не
кор-іол юз берди экан? Пири муршид одамларига іам
ўлим тегдимикан? Худо кўрсатмасин... Ёхуд устод са-
фарларини давом эттирмакчиларми? Ахир бунинг иложи
йўє. Іадиси шарифда зикр этилмишки, бир ерда вабо
тарєалган бўлса, ўша ерга кирманг, ул ердан бош олиб
чиєманг... Пир карвонни кўчирмоє истасалар-чи? Не
бўл½ай? Падари бузруквор раъйини єайтариб бўлмас...»
Султон Санжар маірамларини ёнига олиб даріол пир
истиєболига ошиєди.
Валийуллоі жун чакмонининг барини силкитиб іам-
роілари ила кўшк іовлисига єадам босган маіал Сул-
тон Санжар іам іашаматли айвондан тушиб келаётган
эди. Пирни кўриб унинг кўнглига нур инди, нимтабас-
сум ила ол½а интилди. Тез бориб Іазратнинг этагини
ўпди. Шайх ул-машойихнинг єўйкўзларида мунгли ифода
кўриб єалбига яна іадик оралади. Лекин, барибир, арзи-
дил айтишдан бўлак чора топмади:
– Узр, пирим озор чекибдилар. Бизга бир о½из ижо-
затлари кифоя эрди, даргоіингизга єушдек учиб борар
эдик. Хуш кўрдик...
Шайх енгил эътироз билдирди:
– Нафаси єарбун1 ½анимат, шаіаншоі. Ажал кел-
са, шоіу гадо баробар эмиш. Єани, мухтасар кенгаш
єилайлик.
Саломхонага кирдилар. Тўрда Шайх ул-машойих би-
лан Санжар, чор атрофда уламою вузаро, Марв муф-
тийси, єозикалон, муітасиб, ясовулбоши, бош мунший,
туркистонлик дин пешволари.
Авлиёи кабирнинг бир одатлари борким, ул зот маш-
варат ёки мажлис маіали кишининг бетига єараб гапир-
мас эдилар. Бу сафар іам олдидаги єалин ипак гиламга
тикилиб дангал гап бошлади:

1
Нафаси єарбун – одамнинг нафас олиб, нафас чиєариб туриши.
Бу ерда ваєт ½анимат маъносида.
253

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Ўлат янгли½ дардисарни дарранда іам, єуш іам,
ел іам, одам іам элтиши муєаррардир. Іозир айбдорни
излаб фурсатни бой бермайлик. Тилсиз ёвнинг чорасин
ўйламоє лозимдир.
Султон хиёл бош эгди:
– Буюрсинлар, пирим, буйруєлари биз учун дастур-
амалдир.
– Аввало, юртда табиб зоти борки, барчасин єалъага
йи½насинлар. Бухородин, Балхдин, Іиротдин. Дорула-
рин олиб етиб келсинлар. Шоі жаноблари, фармон бе-
ринг, дала-туздин мўлроє исириє элтсинлар, токи іар
хонадонда, іар масжиду мадрасада исириє тутаб турсин.
Фаєирнинг кўнглида ½алат бир фикр ту½илди. То эл бо-
шига келган бу бало даф бўлмагунча жамоа бўлиб намоз
ўєимоєни бас єилиб турсак...
Мунший Шайхнинг сўзини іазм єилолмай ёзишдан
тўхтаб єолди. Бир сониялик сукутдан сўнг шаіар бош
имом хатиби іадиксираб о½из очди:
Афв этгайлар, Шайхим, аіли сунна бул амалга рози
бўлмас, деб єўрєадирман. Іар жума бородир½он масжид-
ни ёпсак, гуноіга ботармиканмиз, деган хаёл єийнайдир...
Имом хатибни муфтий єувватлади:
– Орий рост, Іазратим, Расули акрам жаноблари-
нинг йўриєларида іам жамоа намозининг савоби кўпроє
дейилмиш. Эл-улус ёмон ўйга бормасин-да, иншооллоі...
Бу икки дин пешвосининг шундоє фожиа кунлари
мутаассибларча фикрлаши Султон ул-орифиннинг ½ашини
келтирди. У муітасибга ўгирилди:
– Бозорни нега ёпдингиз?
– Шаіаншоідин фармон бўлди, – деди муітасиб, хиёл
ўрнидан єўз½алиб, – токи одамлар бир-бири бирла алоєа
єилмасин, бир-бирига ўлат юєтирмасин...
– Боракалло! – деди Шайх, – демак, бозорда халойиє
тўпланса, ўлат юєади, масжидда юємайди, шундоєми?
Шайх сўзидаги мантиє ва шоі фармонини эшитиб,
муфтий билан муітасиб бир ºадар талвасага тушдилар.
Іазрат давом этди:
– Муфтий жаноблари, сиз іадиси шарифни хўб
ўєибсизу, маънисини уємабсиз. Сарвари коинот неки ва-
сият єилдилар, сизу бизни, инсон зотини ўйладилар,
254

www.ziyouz.com kutubxonasi
дунёга келажак зурриётимиз ½амин едилар. «Вабодин
єочингиз!» деб маріамат айлаган Іає Мустафо бошин-
гизга ялпи ўлим келганда жамоа намозидан єолмангиз,
дейишларига ишонгим келмайди. Валлоіи аълам!
Шайх ул-машойих «Шоіимизнинг андишалари не-
чук?» дегандек Султон Санжарга ўгирилди. Санжар ан-
чадан бери бир єарорга келиб, хаёлан пири комилни
єувватлаб ўтирган эди. Азим мамлакатнинг буюк султо-
нига хос кескир сўзини айтди.
– Пири комилнинг муборак нафасларини шоі фармо-
нига дебоча деб єабул этгаймиз. Мунший, ёзинг! Салта-
натимиздаги жами іозиє табиблар тез фурсатда Марвга
етиб келсинлар. Вазири акбар, бизнинг номимиздан фар-
мони олий тайёрланг, кимнинг илкида адрасман бўлса,
бу ён элтсин. Муфтий жаноблари, сиз фатво берингки,
то ўлат даф бўлмагунча жамоа намози бекор єилинсин.
Ясовулбоши, єуло½ингизга єуйиб олинг, табиб зоти бирла
маййитнинг хешларидан бўлак тирик жон єалъага ёвує
йўламасин. Вассалом, сизларга ижозат.
Аввал аркони дин, кейин аркони давлат бирин-си-
рин саломхонани тарк этдилар. Султон Санжар муштоєи
дийдор эди. Неча кундирки, пири муршид суібатларига
ноил бўлолмади. Дилда армон єат-єатланиб ётибди.
Шукрким, Іазрат ўз оёєлари билан кириб келдилар.
Санжар пири комил ила таніо суібат кўрмоєни жуда ис-
тар, лекин бу ниятини устозга айтолмай, истиіола єилиб
ўтирарди. Ўзгалар кўнглида зуіур этадиган яхши-ёмон
аъмолни кўнгил кўзи орєали даріол ил½айдиган Султон
ул-орифин бош буриб, іамроіларига ижозат берди:
– Шоі жанобларининг бизга айтар сўзлари борга
ўхшайди. Хонаєоіда бўлсинлар, иншооллоі, асргача етиб
боргаймиз.
Саломхона бўшади.
Дастурхон ёзилди. Анор суви, олма шарбати, Балх
шинниси, бу½дой нон єўйилди. Шайх нондан бир тишлам
синдириб еди, шиннидан тотинди. Сўнг нонни єўлига
олди, унга узоє тикилди, іидлади ва оіиста деди:
– Илоіо, хеч кимни нондан айирмасин. Іар кишининг
нони бутун бўлсин. Нони іалол бўлсин. Луємаіи бир
замонлар келади, одамлар бир бурда нонга имонлари-
255

www.ziyouz.com kutubxonasi
ни сотадилар. Ота-бола, о½а-ини ўртасидан меір-оєибат
кўтарилади. Жон дўстингиз саломи учун сиздан аєча
сўрайди. Єизи онасига єарз берса, єарзини єистайди.
Бул замон єиёмат кунидан дарак бергувчи кун бўлса
ажаб эмас.
Пири комил нонни дастурхонга єўйди, Санжарнинг
жавдираб турган ўйчан кўзларига єараб давом этди:
– Шаіаншоі, бўркимизни ерга олиб єўйиб бир
мушоіада єилайлик. Єаранг, халєнинг меірида іам
єаірида іам іикмат бор. Бу½дой нонинг бўлмаса, бу½дой
сўзинг бўлсин, дейдилар. Сийлагани пулинг бўлмаса, сий-
пагани тилинг йўєми, э дўст? Сизда аєча іам, бу½дой нон
іам бисёр. Эл-улусдин бу½дой сўзингизни дари½ тутманг,
Султон. Бу½дой нонингизни аяманг. Билингки, одамлар-
нинг єорни тўє бўлса, амри маъруф іам єулоєларига
яхшироє ўрнашади.
Іазрат олма шарбатидан бир іўплади. Дастрўмоли
билан бежирим соєол-муртини артди.
– Сизга айтар мухтасар сўзимиз шул, Султон. Буни
хоі насиіат деб билинг, хоі васият. Жоіилият деб атал-
миш узун бир даврда одамлар тил-забонли іайвондек
яшади. Тириклайин кўмилди, зино айб саналмади, іаром-
харишдан іазар єилмадилар. Аллоіга шукр, дини ислом
нозил бўлди. Энди Єуръони мажид бор, іадиси шариф
бор. Вале менинг хавотирим іам бор.
Санжар таажжуб ила сўради:
– Недин хавотирлари бор, пирим?
– Оят ўєиб, тафсирин уємаган аіли каломдин. Сал-
ласидин от іуркадиган имомлардин. Авомни Аллоі сў-
зи бирла єўрєитиб луєма ейдирган уламолардин, іа-
дисни калтак єилиб раиятнинг жонига озор берувчи
муіаддислардин хавотирим бор. Аллоі таоло ва таборак
исломни азоб учун эмас, роіат учун яратмиш. Дин деб
халойиє жафо тортмасин, билъакс кўнгли сув ичсин,
умри зиёда бўлсин. Боєинг, Султон. Тарёк заіри єотил,
арає дурдаси куфрони неъмат. Вале ёмон дардга чалин-
ган кишининг дору ўрнида истеъмол этиши гуноіи азим
эрмас. Жоіил уламо зоти борки, бул іаєиєатни эшитса,
саєєолин юлиб ½алаён кўтаргай. Уларга авомнинг сало-
матлигидин дастор обрўсини асраб єолмоє авлороєдир.
256

www.ziyouz.com kutubxonasi
Бир ажиб замонлар келади іали, Султон, мутаассиб мул-
лоларнинг фатвоси билан исломиятга бидъату хурофот
унсурлари кўчиб ўтажак. Алалоєибат мунаввар дини ис-
ломга маломату заімат етажак. Бу янгли½ андешалар
тунлар уйєунгизни єочирмайдиму, шоі жаноблари?
Султон Санжар пири комилнинг сўзларига таслим
бўлиб, тамом ўзини унутган, хаёл уммонида ½арє эди.
Іазрат бир неча сонийлик сукутдан кейин ўзига ўзи
деди:
– Менинг уйєум єочадир...
...Ўша куни Санжарнинг уйєуси ўчди. Алоє-чалоє
тушлар кўриб чиєди. Тушида бир тўда уламо масжид
устунларини от єилиб миниб юрганмиш... Єозикалон сал-
ласини тўлдириб, єора єўйнинг калласини кўтариб ке-
таётганмиш... Муітасибнинг єўлида таёє іайєириб одам-
ларни єувармиш. Калтаги негадир алифга ўхшар эмиш...
Санжар уй½ониб такбир айтди. Вазири акбарни
чаєириб исєот1 тарєатишни буюрди.
Уч кун ўтиб шаіарда жаноза намози кўпайиб кет-
ди. Кўчаларда ўєтин-ўєтин тобутлар кўринади: анбар
ёпилган – аёлларники, жойнамозга ўралган норасидалар,
ёстиєєа кўндаланг ётєизилган гўдак баччалар...
Салтанатнинг турли бурчакларидан етиб келган табиб-
лар уйма-уй юриб муолажа єиладилар.
Мезаналарда муаззинлар даъвати тинган, іар ким ўз
ё½ига ўзи єовурилади, бошларига келган дарду бало би-
лан олишади.
Єалъа дарвозаларидан гурас-гурас туя карвонлари ки-
ради. Барчасига исириє юкланган. Шаіар кўчаларида,
хонадонларда, карвонсаройлару мусофирхоналарда ти-
нимсиз исириє тутайди. Марви жаіон гўё іасрат ўтида
тутаб ёнаётгандек эди.
Худонинг берган куни бир хонадонда йи½и товуши
эшитилади. «Вой болам! Вой онажоним! Вой отажоним!»
деган нолаю аф½ондан юраклар пора-пора бўлади.
Кун ўтиб борар, борган сари шаіар аіли сийракла-
шиб, єабрлар кўпайиб борарди.

1
Исєот – бало-єазони даф этиш учун бериладиган хайр-эісон.
17 – Аімад Яссавий 257

www.ziyouz.com kutubxonasi
Шайх ул-машойих іужрасидан бир єадам чиємай
муєим ўтирибди. Салот іам, саловот іам шу ерда. У
Єутбиддин билан єошиє йўнади, маъсура дуолардан
ўєийди, ногаіон эл устига ё½илган фалокатни ўзинг арит-
гин, дея Аллоідан шафоат тилайди.
Бир куни Сулаймон кирди. У бош эгиб, анча ўтирди-ю,
уі тортиб о½из очди:
– Сафимиздан хато бўлдик, пирим.
Шайх ё½очдан бош кўтарди:
– Кимлар экан, билдингизми?
– Іовва. Бириси Исфижобдин, иккинчиси Самар-
єанддан, боз иккиси Соброндин экан.
Шайх юзига фотиіа тортди.
– Аларнинг іажжи бадалин мўйнингизга олинг, – деди
кейин, – сабр єилайлик, Сулаймон. Ойнинг ўн беши
єорон½у, ўн беши ёру½. Єозиюл іожотдин албатта бир
нажот еткусидир.
Ўша куни етти хуфтонгача Іазратнинг кўзи илинма-
ди. У Асмои іуснани1 єирє маротаба такрорлаб ярат-
ганга муножот єилди: «Биру борим, бандаларингни дар-
дини йи½иб менга бер. Она сутига тўймаган гўдакларга
раім єил. Чимилдиє роіатини кўрмаган навжувонларга
шафєат єил. Неки азобинг бўлса, Аімад єулингга бер,
мен охират яро½ини іозирлаб єўйибмен. Раббано, бир
исминг Раімон, бир исминг Єаііор, раім єил, раім єил,
раім єил...»
Субіи содиєда болишга омонат бош єўйди. Кўзи или-
ниб-илинмаган экан, ½ойибдан сас келди: «Аё Аімад!
Оёєєа тур! Сени чилтанлар2 сўраб турибди...»
Кўзини очди. Шифтда патнисдек зангори нур ўйнарди.
Шайх «Бисмилло!» деб ўрнидан турди. Таіорат олди.
Такбир айтиб кийинди. Шифтдаги нур девор бўйлаб
сир½алиб остонага етган, гўё валийнинг йўлини пойлаб
тургандек эди.
Султон ул-орифин шаід ила ташєари чиєди. Кун совує,
іаво єорон½и, осмонда сезилар-сезилмас юлдузлар милти-
1
Асмои іусна – Аллоінинг исмлари.
2
Чилтанлар – Аллоі сайлаган валийлар жамоаси. Уларни эранлар,
рижол-ул ½айб дейдилар. Чилтанлар насли башарга маънан раінамолик
єиладилар.
258

www.ziyouz.com kutubxonasi
райди. Шайх єай тарафга юришни билмай иккиланиб тур-
ди. Чилтанлар одатда бирон хароба иморатда, єабристон
мужовирхонасида, ёхуд чиллахоналарда йи½илиб, фано би-
лан баєо олами хусусида суібат єурардилар. «Єай ман-
зилда экан бизни чорлаган биродарлар?»
Шу асно изидан нур етиб келди. У авлиёнинг олди-
га ўтди, зимистон йўлакда кумуш гиламчадек ир½ишлаб
єалъа дарвозаси томон йўл бошлади.
Дарвозабон беваєт эшик уриб турган йўловчини хуш-
ламай єаршилади.
– Хобимизни іаром єилдингиз, биродар, – деди іомуза
тортиб, – не тилагингиз бор?
– Эшикни очинг! – деди Шайх амирона оіангда. Дар-
возабон кўзларини ишєаб мин½иллади:
– То бомдодгача муітасибга іам очмасман. Кутвол
бўйнимни узадир.
– Очинг! Эмаса ўзимиз очиб чиєєаймиз.
Жун чакмон кийиб, одми кўк салла ўраган кички-
на жуссали єариянинг пўписаси дарвозабонга бир єадар
таъсир єилди. Бирдан у «А-а! Аста½фирулло!» деб юбор-
ди. Негаки, Шайхнинг йўлини ёритиб келган нур энди
ердан дарвоза іалєасига сакрар, Іазратнинг оёєларига
ўралашиб, та½ин дарвозага ишора єиларди. Эшик
о½асининг єўли єалтиради, талваса ичида єулфга калит
сола бошлади. Єулф очилар-очилмас, эшик ½ичирлади
ва дарвоза ланг очилди. Шайх ўйноєи нур етовида ши-
тоб билан эшикдан чиєиб кетди. Дарвозабоннинг єўли
ёєасида, о½зини очганча єолаверди.
Шайх ул-машойих муєаддас нурга эргашиб работ-
га чиєиб борди. Шаіарнинг кунботар тарафида ястан-
ган кўіна бир мозористон эшигига бориб тўхтади. Тонг
бўзариб єолган эди. Сорбон-нур ½ойиб бўлди. Шайх бе-
ихтиёр ол½а єадам босди. Єабристон ичкарисида такяхона
кўзга ташланди. Іазрат ўша томонга юрди.
Такяхона эшиги таєа-тає берк эди. Шайх уч кар-
ра єопєани урди. Ичкаридан «Ким?» деган миннатли
овоз келди. Шайхнинг хаёлида ривоят жонланди. Дер-
ларки, Расулуллоі суфа суібатин орзу єилиб, чилтанлар
іалєасига йўл олдилар. «Мен Расулуллоіман», деди,
эшик очилмади, пай½амбармиз, деди – єопєа очилмади.
259

www.ziyouz.com kutubxonasi
Сўнг «Саййиди ул-єавм, ходим ул-фуєароман» дедилар.
Іає Мустафони суфа суібатига єабул єилдилар.
Султон ул-орифин тўртинчи бора єопєани уриб, «Биз
шайх-ул єавм, іаєирлар ходими, фаєирлар чокари єул
Хожа Аімаддирмиз» деди. Эшикнинг икки табаєаси ба-
робар очилди. Шайх тикка бориб даврага єўшилди. Тўр
тарафдан товуш келди:
– Бир кам эдик, єирєта бўлдик.
Шайх товуш эгасини таниди. У пири муршид, усто-
ди соний Юсуф Іамадоний іазратлари эди. Эранлар-
нинг єолганлари іам Шайх Аімад Яссавийга синовчан
тикилиб турар, улар Султон ул-орифиннинг салафлари
Абдулєодир Гилоний, Боязид Бистомий, Іасан Басрий,
Абубакр Шиблий, Мансур Іаллож, Іаким Термизий-
лар эди. Даврада чурє этган овоз эшитилмас, чилтанлар
робитаи єалбия орєали суібат єурардилар. Єирє ва-
лий – чилтанларнинг бошлари хам, гўё улар ўз хаёллари
ила банд, вале бир-бирининг кўнглидан кечаётган тафак-
курни баєамти англаб, фаімлаб, ички бир нигоі туфайли
сезиб турардилар.
Анжуман оёєлади. £авс ул-аъзам мартабасидаги
Абдулєодир Гилоний бир о½из сўз айтиб фотиіа єилди:
– Шайх Аімад Яссавийнинг мушкулига Аллоі таоло
ва таборакдин шафоату ма½фират тилайдирмиз. Ё Раббил
оламин, ўзинг Жаббор, ўзинг Саттор! Биродаримизнинг
мушкулин кушод айла.
Чиллахона расмига кўра энг охирги кирган эран би-
ринчи бўлиб такяхонани тарк этиши керак эди. Шайх ул-
машойих шаід билан ўрнидан туриб ташєарига йўл олди.
Бомдоддан бери пири муршидни йўєотиб єўйиб юрак
іовучлаб юрган халифаю хос ходимлар, сулук сардо-
рини со½-саломат кўриб жонларини чаєириб олгандек
бўлдилар. Іазрат шитоб билан юриб тў½ри іужрасига
кирди, шошмай ечинди, салла-тўнини Єутбиддиннинг
єўлига топшириб ўрнига бориб ўтирди. Мансурхўжа, Су-
лаймон, Бобо Мочин, Єутбиддин – тўртовлон пир о½зига
тикилдилар. Шайх ул-машойихдан єайда бўлганлигини
сўраш тариєат одобига зид эди. Єай манзилдан кел-
ганини айтмоє эса, валийуллоіга вожиб эмас, бу іам
чилтанлар аікомига хилоф. Шунинг учун Султон ул-
260

www.ziyouz.com kutubxonasi
орифин халифаларининг саволомуз нигоіларини жавоб-
сиз єолдирди.
– Жойингизга боринг, ў½лим, – деди Єутбиддинга, – бир
муддат ором олгимиз келди.
Муридлар оёє учида чиєиб кетдилар. Шайх тўнини
бошига буркаб юпєа кўрпачага чўзилди. Кўзларини юмди.
Бир соат, эітимол, икки соат ваєт ўтди. Уйєу келма-
ди. Хаёли єочди. Чилтанлар суібатини ёдлади, эл-юртни
юіодек ямлаб бораётган ўлатни, эіром кийишни орзу
єилиб дард чекиб ётган муридларини ўйлади... Эз½ин
хаёлларидан толиєди. Аллоіга єайта-єайта муножот ай-
тиб, ёнбошига ўгирилди. Шу пайт рўпараси чараєлаб
кетгандек бўлди. Кўзларини очди. Эшикда бошдан-оёє
оє либослик, оппоє соєоллик басавлат мўйсафид турар-
ди. Шайх ўрнидан туриб ўтиришга улгурмади. Мўйсафид
икки о½из гап айтди-ю, кўздан ½ойиб бўлди.
– Бошингга мушкул савдо тушибдир, аё Аімад! Сен
єалъани тарк этиб биёбонга чиє! Ўлатнинг подшоси эта-
гингга илашгай. Єум ичида єуриган якка гужум бор.
Тўнингни ечиб ўшал гужумга ёп, кейин Яратганнинг ка-
роматин кўргайсан...
Шайх билдики, бу Іазрати Хизр алайіиссалом. Неча
замондирки, Хизр бобоси йўєламаган эди, чорасиз, нота-
вон кунларида боз имдодга келибдир. Шукриллоі, шук-
риллоі...
Шайх сафойил – єўн½ироєни чалди. Сулаймон пирнинг
истироіатини єўриєлаб даілизда ўтириб эди, етиб кирди.
– Єо½оз келтиринг, – деди Шайх, – шаіаншоіга нома
битгаймиз.
Сулаймон єалам, єо½оз олди, чўк тушиб тиззасига
єўйди. Шайх Султон Санжарга тўрт калима мактуб ёз-
дирди.
– Муіримизни босинг. Бобоєулга айтинг, шоіга элтиб
берсин.
Сулаймон бир єўлидаги мактубга, бир Іазратнинг
севинч зуіур этиб турган кўзларига боєиб тилга кирди:
– Пирим, кундуз не ера бордилар, деб сўрамоєєа
іаддимиз си½майдир. Камина Сулаймон єулингиз бў-
ламан, – деди «єул»га ур½у бериб, – вале... бул мактуб-
нинг маънисига етолмай аєлим лол...
261

www.ziyouz.com kutubxonasi
Пирнинг чеіраси тобора ёришиб борарди. У муртидан
кулди:
– Бу ишорати ½айб. Номанинг маънисини эртан биё-
бонда кўзингиз билан кўргайсиз, Сулаймон єулимиз.
...Пири муршиднинг мухтасар мактубини ўєиб, Сул-
тон Санжар іушини йўєотиб єўяй деди. Іазрат яєин
маірамлари билан бир неча кун шаіар ташєарисига
кўчиб чиєиб, биёбонда истиєомат єилмоєни ихтиёр этиб-
дилар! Єишнинг єарсиллаган чилласида-я? Вабо деган
бедаво касофат юзлаб кишиларнинг ёсти½ини єуритаётган
дамда-я? Султон нечук рози бўлади бу хоіишга? Бироє
пири комилнинг азму єарорига монелик єилишга іам
журъати йўє..
Султон икки ўт орасида єолди. Охири Шайх іузурига
отланишга жазм єилди. Зора пири муршид іукмдор ил-
тижоларига єулоє солса, зора бало-єазо даф бўлгунча
єалъада муєим єолсалар...
Эвоі! Султон Санжардек шоіи жаіоннинг іукми бир
єатла вожиб бўлса, Хожа Аімад Яссавийдек авлиёлар
сарварининг азми ўн єатла вожиб эрди!
Эртаси куни сипоіийлар Марвдан ўн чаєиримча кела-
диган чўлда иссиє ўтовлар, чодирлар тиклашга киришди-
лар. Султон Санжар пири комилни кимсасиз таєир чўлда
таніо єолдиришни истамади ва Іазрат ўтовига ёнма-ён
єилиб ўзига іам єора уй ўрнаттирди. Бу чоршанба кунги
воєеа эди. Пайшанба бомдоддан сўнг Шайх ул-машойих
маірамлари билан биёбон сари отланди. Султон Санжар
оє бедовда, Султон ул-орифин йўр½а отида. Икки султон
ёнма-ён кетмоєдалар. Иккаласи ўз хаёли ила банд. «Не
кор-іол юз берди, пирим? – ўйланади Санжар, – єишнинг
єаірли чилласида иссиє ўрнингизни тарк этмакка не маж-
бур этди?» Бу янгли½ дилўртар сўроєлар іукмдорнинг
оромини олган, валекин сўрагани муридлик андишаси
йўл бермайди.
Уч-тўрт фарсах юрганларидан кейин сийраккина сак-
совуллар, юл½унлар учради. £ойибдан от бошини ўнгга
бур, деган нидо келди. Іазрат ўнг томонга єараб юрди.
Яна анча йўл босдилар. Бир замон олисда тарваєайлаган
дарахт кўринди. Хизр бобо башорат єилган гужум шу
эди. Шайх Бобо Мочин кўмагида отдан тушди. Санжар
262

www.ziyouz.com kutubxonasi
іам оёєланди. У пири комил не єилар экан, дегандек
устозга іайрат кўзини тикиб турибди. Султон ул-орифин
єовжироє дарахтга єараб юрди. Гужум олдига бориб
тўхтади. Ичида пичирлаб дуо ўєиди. Сўнгра шошмай
тўнини еча бошлади. Тўнни ечиб тўрт буклади ва бир-
бир босиб гужум олдига бордию... уни дарахтга єараб
отди. Йигирма чо½ли одам олазарак, талваса, іайрат ичра
баєрайиб єараб турибди. Шу пайт мўъжиза рўй берди.
Гужум аввалига о½ир ½ичирлади. Гўё сирли бир кучдан
чайєалгандек бўлди. Тўсатдан тўннинг этагига ўт кетди.
Кейин у... ловиллаб ёна бошлади. Одамларнинг єўллари
ёєасига югурди, кимдир «Ё єудратингдан!» деб калима
келтирди. Бобо Мочин неча бор пирдан танбеі эшитгани-
га єарамай беихтиёр сайіа тортиб юборди.
Шайх ул-машойих дунёни унутган, у ичида такбир ай-
тиб, тобора аланга олиб дуди осмонга ўрлаётган гужумга
термилганича жим турарди.
Єовжироє дарахт тамом ёниб адо бўлгач, Шайх
чап ёнида лолу карахт бир алпозда єотган Санжарга
ўгирилди:
– Вассалом... Марвздан бало даф бўлди, иншоолло...
Даріаєиєат, ўша кундан бошлаб юзлаб одамларнинг
ёсти½ини єуритган вабо тўсатдан чекинди.
Икки кундан кейин Шайх ул-машойих субіи содиєда
сергак тортиб уй½онди. Тепасида Хизр бобоси турарди.
– Аё Аімад! Биродарим Жаброил мужда келтирди.
Мискинларни балодин єутєориб іаж савобини олдинг.
Байъатинг єабул бўлди. Энди Туркистонга єайт. Туркис-
тонда сени Аллоінинг савоби кутади...
Султон Санжар Іазратнинг Туркистонга єайтишга
аід єилганини эшитиб ажабланмади. Унинг кўз олдидан
іамон ловиллаб ёнаётган гужум кетмасди.
– Начора, пирим, – деди Санжар, – барчамиз Аллоінинг
іукмига бўйсунадирмиз.
– Боракалло! – бош ир½ади Шайх.
Іазрат єирє чо½ли муридини ажратиб олди. Єолган
зиёратчилар Мансурхўжа раінамолигида іаж сафарини
давом эттирадиган бўлдилар.
Орадан тўрт кун ўтди. Султон Санжарнинг яхши
єуролланган хос єўриєчилари єуршовида Шайх кар-
263

www.ziyouz.com kutubxonasi
вони Туркистон томон йўлга чиєди. Іазрат туя устига
ўрнатилган чодирли тахтиравонда оіиста чайєалиб борар
экан, кўнгил єуши Сайхун бўйларига учди. Ярим йил-
лик іижрон со½инчи дилини ўйнатди. Дунёдаги энг яєин
йўл – Ватан сари тушган йўлдир, дейдилар. Шайх Ва-
танга талпинарди. Ширин сувини ичиб, бу½дой нонини
еб катта бўлган Ватанга ошиєарди. Уни ота маконнинг
сарин шамоллари, аіли аёлининг иссиє дийдори, содиє
муридларининг интиє кўзлари билан бирга туімату ма-
ломат, сирру синоат ва... айрилиє азоби кутиб турар-
ди...

www.ziyouz.com kutubxonasi
www.ziyouz.com kutubxonasi
ОНА ЮРТ ШАМОЛЛАРИ

28- ф а с л

Єул хожа Аімад, сўзлагани


іаєни ёди,
Эшитмаган дўстларига єолсин
панди,
£урбатланиб, ўз шаірига
єайта ёнди,
Туркистонда мозор бўлиб
єолдим мано.
Аімад Яссавий

Ш айх карвони Єораєумнинг єаіратонида єирє кундан


мўлроє йўл босиб, ниіоят, Сайхун бўйларига етиб кел-
ди. Кемачилар махсус солни жиіозлаб, пири муршидни
соіилда кутиб туришарди. Іазрат «Бисмилло!» деб солга
єадам єўйди.
Дарё осуда жимирлайди. Шайх олмадек-олмадек оппоє
пуфакчалар іосил єилиб, бир текис оєиб бораётган сувга
термилиб єолди. «Насли башар умри іам мисли мана
шул сув эрмиш. Оєар сувдек сўнгги манзилига интилар-
миш. Биз іам манзилга ёвуєлашдик. Да½и бир манзил,
андин кейин…»
Іазратнинг икки єабатида икки дил маірами – Су-
лаймон билан Бобо Мочин ненидир шивирлашиб сўз-
лашадилар. Сол дарёнинг ўртасига етганда Шайх ўнг
тарафига ўгирилди.
– Бобоєул, сувдан олинг, – деди. Бобо Мочин учиб
турди.
Илгакдан єов½а олиб, дарёга энгашди. Ё½оч паєирни
сувга тўлдириб, Шайхга тутди. Шайх єов½адан бир
єултум ичди, сўнг уч карра юзини ювди. «Шукриллоі!»
дея єов½ани Бобоєулга єайтарди. Бултур, субіисодиєда
масжид томида ўлтириб, беіишт дарё Сайхун ила ви-
долашгани ёдига тушди. Іає таолонинг шарофати ила

267

www.ziyouz.com kutubxonasi
та½ин ота юрт шамолларига юз тутиб тургани учун Ярат-
ганга сано айтди. Хаёли Исфижобга кўчди. Ёл½из ў½ли
Иброіимни, Руєия бибини, єизларини ўйлади. Хотирини
Сулаймон билан Бобо Мочиннинг гурунги бузди.
Бобоєул єов½адаги сувни дарёга тўкмади. «Табаррук»,
дея бошига кўтарди. Нафас олмай бўшатди. Оі тортди,
лекин сайіа тортгани Шайхдан андиша єилди. Сулаймон
лутф узатди:
– Оташ ўчдиму, мулла Бобоєул?
– Ўчди, – деди Бобо Мочин тамшаниб, – Сайхун суви
тотлиє да, о½а! Етказганига шукр!
«Сайхун» Сулаймоннинг кўксида «Жайхун» бўлиб
акс садо берди. У пири муршиднинг ваъдасини эслади:
«Хонаи муборакдин єайтгач, сизнинг-да мушкулингизни
ечгаймиз, Сулаймонєул». Ичи сидирилди. Жайхун сари
єайтар кунлар яєинлаб єолганини ўйлаб, юраги іаприєди.
Сол нариги єир½оєєа бориб тўхтади. Соіилда Шайхни
юз чо½ли издиіом пешвоз кутиб турарди. Оломон бошида
Соброн іокими Самариддин Єовчин. Єабатида Соброн-
нинг уламою умаролари. Шайх Бобоєул кўмагида солдан
тушди. Оломон гувранди. «Пирим! Туєєан юртингизда
хуш кўрдик! Єадамларига іасанот!» деган олєишлар янг-
ради. Самариддин илдам келиб, пирнинг этагини тутди,
кўзларига суртди:
– Пирим! Єошу кўзимизнинг устига хуш келибсиз!
Сизни интизорлик ила кутдик. Єадамлари муборак, ал-
муборак!
Унинг жонсарак офаринига жавобан Шайх бош сил-
киб єўя єолди. Самариддин пирнинг тирсагидан тутди.
– Шайхим, сиз валинеъматимизга атаб хос жой іо-
зирлаб єўйиб эрдик. Маріаматингиздин умидвормиз.
Суібатларингизни со½индиє, пирим…
Іазрат чимирилди. У кўп йиллар муєаддам Соброн-
да улкан хонаєоі бунёд эттирган. Дашти Єипчоєнинг
тўрт гўшасидан келувчи тариєат аіли учун бу хонаєоі
бир єўнал½а, мискин мусофирларга бошпана эди. Соброн-
га етса, ушбу ибодатхонасида бир неча кун истиєомат
єилишни кўнглига тугиб єўйган эди.
Сулаймон іокимнинг ёнини олган бўлди:
– Єиблагоі, хонаєоі єаровсиз бир аіволда эрмиш.
Іужралари зах эркан. Аёзлаб єолишдан ўзи асрасин.
268

www.ziyouz.com kutubxonasi
Шайх Самариддиннинг илтижодан бў½риєиб кетган
бетига разм солди. Іали єирєєа іам кирмаган бу йигит
Султон Санжарнинг ту½ишганларидан эди. Єадди расо,
кўзлари тийрак, довєур бу іокимнинг нимасидир Шайхга
хуш келади. Инсофими, фаросатими ёхуд іол илмини
єол илмидан кам кўрмаслигими… Іар нечук, Самариддин
то іануз Шайх ул-машойихдан аччиє-тазйиє гап эшитма-
ган. Унинг чеірасида гўдакларда бўладиган бир илиєлик,
маъсумлик барє уриб турарди. Шайх олис йўлда об-
дан толиєєан, вужуди истироіат истарди. Іокимга єараб
муртидан илжайди:
– Сазангиз синмасин, йўл бошланг!
Самариддин билади, Шайх іукамою умаро дастурхо-
нини ёєтирмайди. Шу боис, у, бизнинг илтимос іам ерда
єолар, деб єўрєєан эди. Пири комилнинг рўйхушлигини
эшитиб, етмиш томири эриб кетди.
– Миннатдормиз, Іазратим! Илоё, зоіидларнинг Каъ-
баси бўлиб…
Шайх єараса, іоким мадіу санони кўпиртирадиган.
Унинг гапини кесди:
– От келтиринг, ў½лим.
Даріол Шайх олдига юмшоє эгар-жабдує урилган са-
ман йўр½ани кўндаланг єилдилар. Бобоєул «Бисмилло!»
деб пирнинг єўлти½идан олди. Шайх ила іоким, орт-
ларидан Іазратнинг хос маірамлари, муридлар Соброн
уламолари єасаба сари йўртдилар.
Самариддин пири муршидга атаб ўн икки єанотли оє
ўтов тиктирган эди. Ўтов атрофида ўнлаб одам куйма-
ланар, дошєозонлар ваєирлаб єайнар, бир газлик кумуш
єум½онлардан кўкка оєиш тутун ўрмалар, барча-барча
авлиёлар сарварининг єадамига интиє эди.
Шайх ул-машойихнинг іашт-іашамни ёєтирмаслигини
Самариддин яхши биларди. Шул важдан у ўтовни
ортиєча безаттирмади. Тилла-кумуш буюмлару шойи-ипак
жиіозлардан холи єилди. Ерга одми туркман гиламлари
ёзилган, ўртада, дошєозондек манєалда саксовул чў½и
пориллаб турибди. Ичкари иссиє, файзли, чор атрофдан
мушки анбар билан райіон иси анєийди.
Султон ул-орифин йўл бошлаб ичкари ўтди. Ортидан
іоким Самариддин, Сулаймон, Бобоєул, Єутбиддин, Соб-
рон уламою оєсоєоллари ўтовга єадам ранжида єилдилар.
269

www.ziyouz.com kutubxonasi
Шайх тўрга ўтиб, адрас кўрпачага чордана єурди. Жамоа
іам чўккандан сўнг, єўлларини дуога очди.
– Илоіа омин! Ва єуррабни анзилни мунзалан мубо-
ракан ва анта хайрул мунзилин! Эй халлоєи олам, мен-
га шундай манзил бергилки, у менга ва манзил эгасига
муборак бўлсин! Сен яхши манзил бергувчисан. Аллоіу
акбар!
Жамоат баравар юзларига фотиіа тортди. Іоким даст
ўрнидан туриб, єуллує єилди:
– Иншооллоі, пирим, єудсий нафасларидан баіраманд
бўлдик, ўзига шукр!
Соброн уламолари Самариддиннинг сўзларини илиб
кетишди:
– Шариат бирла тариєатнинг іодийсини хуш кўрдик,
шайхим!
– Жамики муслимот муєтадосидан айрилиб, са½ир
бўлиб эрди, Аллоіим юзимизни ёру½ єилди.
– Султонимнинг амри маъруфларини со½индиє, жон
єуло½имиз анга муштоєдир…
Шайх бул такаллуфларнинг єайси бири чин, єайси
бири риё эканлигини сезиб ўлтирарди. Меімонларнинг
иззати учун оіиста бош єимирлатиб єўйди.
– Мадіу саноимиз єозиюл іожатга бўлсин. Ваалайкум
ассалом ва раіматуллоіи ва баракотуі!
Шу билан «Хуш кўрдик» тамом бўлиб, дастурхонга
ноз-неъматлар тортила бошланди. Баковуллар катта бар-
кашларда кийик гўшти, каклик димламаси, ўрик шарба-
ти, бухорий єандолатлар, єимиз, єимронни узлуксиз кел-
тириб туришибди. Іазрат ўрик шарбатидан икки єултум
іўплади, сутли патирдан бир тишлам еди. Гўштга єўл
урмади. У азалдан камтомоє эди. Ўтов атрофида жун-
жикиб ўтирган муридларнинг товуши эшитилиб турарди.
Улар гўё ноёб хазинани єўриєлаётган соєчилардек ўтовни
єуршаб олишган, пири муршидни та½ин бир карра кўриш
умидида эдилар. Шайх Самариддинга боєиб, ўтов сирти-
га ишора єилди:
– Айтинг, аларга-да улуш берсинлар.
Іоким эшикда амр кутиб турган баковулбошига им
єоєди:
– Аіли жамоага томоє беринг. Мўл-мўл беринг!
Баковулбоши орєаси билан юриб чиєиб кетди.
270

www.ziyouz.com kutubxonasi
Меімондорчилик поёнига етди. Шайхнинг йўлдошлари
аср намозини адо этгани ёндош ўтовга йўл олдилар.
Ибодат тугади. Меімонлар тарєалди. Намозгоіда
Шайх ила Самариддин яккама-якка єолдилар. Пирнинг
іокимга айтар сўзи бор эди. Буни Самариддин фаімлаб
ўтирар, шу боис мударрис олдидаги толиби илмдек ердан
кўз узмай сукут саєларди.
Тўрт йилдирки, у Соброн музофотига волийлик єи-
лади. Музофот ажабтовур кенг іудуд эди. Бу ё½и Тўрткўл
мавзеси, Єорато½ ортидаги дашту биёбон, бу ё½и Жанкент
ва Хазор бўйидаги £аззола аталмиш ерлар ана шу Са-
мариддин ихтиёрида. Єорачиє, Ийєон, Єарноє, Си½ноє
сингари кентларда мева-чева унса, бепоён яйловлар чор-
вачилик макони эди. Хуллас, Соброн музофотидагилар
йўєчилик жафосини тортмасалар бўларди. Аммо єорни
тўєдан кўра нони йўє халє зиёда эди. Буни Самарид-
дин іам билар, ўзича чора излаб тополмасди. У Султон
Санжар та½ойисига ўхшаган кўнгилчан бир йигит эди.
Бировнинг нонини туя єилиб юрган муттаіамни жазолаш
ўрнига… унга панд-насиіат єилишни афзал, деб биларди.
Насиіат, танбеі ила ў½ри ўлса іам тў½ри бўлмаслигини
англамас, англаса-да, кечирар эди. Шайх іокимнинг бу
єусурини сезарди. Вале бу тавозели йигитнинг дастур-
хонидан оёє узмай туриб, унга єаттиє-єурує гапиришни
истамади. Мулойимлик ила:
– Раиятнинг аіволи нечук? – деб сўради.
Самариддин Шайхдан айнан шу саволни кутиб ўтириб
эди.
Жавобини іам іозирлаб єўйган. Шундоє бўлса-да, у
бир нафас жим єолди. Уі тортиб тилга кирди:
– Биз раиятнинг єурсо½ини тўйдириш ½амидамиз.
Саъй-іаракат єилаётирмиз, пирим.
– Оч одамнинг єурсо½ини тўйдириш учун тўє одам-
ларнинг нафсини тийиш даркор. Ўтин чопганники, нон
ёпганники бўлгани маъєул. Іоким халєнинг отаси. Бас,
фарзандлари нон, деб йи½лаб турса, отанинг кўзига уйєу
келгайми? Эл-улусдин эшитдик, олиє-солиє іаддан зиёда
бўлибдир. Таноб пули, тегирмон пули, ўлпон, аскар пули,
закот, тахти жой пули, яксара, єўшпули, жон соли½и,
ушр, фитр… Саноєєа иккала панжангизнинг бармоєлари
етмайдир. Бу не бедодлик!
271

www.ziyouz.com kutubxonasi
Самариддин «Пирим!» деб о½из очган эди, Шайх
унинг лафзини кесиб, давом этди:
– Закот тўлаган кишидан ушр іам талаб этмоє инсоф-
данми, ў½лим? Жон соли½и нимаси? Жонни худои таоло
берган, шукрона айтилса кифоядир, єозон єайнатдинг,
деб тутун пули ундирганлари нимаси? Бечора, нотавон-
нинг єора єозони єайнамасинми, йил ўн икки ой зо½ора
нон кавшаб ўтирсинми?
– Пирим…
– Яксарани1 бекор єилмоє даркор. Навзамбилло! Уйи-
да мол боєиб, гўдакларининг о½зини оєартирган уй эгаси
гуноікор эмиш! Томорєасида тўрт жуфт ё½оч кўкартириб,
мевасини тотган бо½бонга таноб пули етмагандай єўшпули2
іам солинибди. Мол боєиб, сутини ичмаса, іовлисига
икки жўяк сабзи-пиёз эколмаса, у єандоє деієону єандоє
бо½бон бўлди?
Самариддин, «Кошки ихтиёр бизда бўлса эди, пи-
рим», дея ўзини оєламоєчи эди, Шайх товушини бир
парда пасайтириб маслаіат берди:
– Самарєандга, Султон Маімудхонга нома битинг.
Яксарани бекор єилсин, экин экиладур½он томорєадан
єўшпули олинмасин. Єанча хирож бўлса, мол-дунёси
ошиб-тошиб ётганлар тўласин. Йўє-юєа халєнинг насиба-
сига чанг солинмасин, Шайхимизнинг иродаси шул, денг.
Уєдингизми, ў½лим?
Самариддин єўлини кўксига єўйиб бош эгди.
Шайх бугун ўзига пешвоз чиєєан Соброн аіли бирла
юз кўришмакни ўйлаб єўйган эди. Іокимга тайинлади:
– Аіли сунна вал-жамоага етказинг, жума куни намо-
зи дигардин сўнг аларга айтар сўзимиз бор. Энди бизга
ижозат, хобхонага ўтайлик. Шом бўлибдир.
Самариддин суібатнинг бу єадар енгил кўчганига мам-
нун бўлиб, пири муршидни хос хонасига кузатиб єўйди.

1
Яксара – єорамолдан олинадиган солиє.
2
Єўшпули – томорєа учун тўланадиган солиє.
272

www.ziyouz.com kutubxonasi
ЖАІОЛАТ ХУРУЖИ

29- ф а с л

Агар єози бузуєликка берилса, Аллоі


таоло єозидан безиб, унга шайтонни
йўлдош єилур.
Іадис

Ашрафхон єози Самарєанддан рўсиё бўлиб єайтди.


Султон Маімудхон олдида сири фош бўлиб, шармандаси
чиєєач, ер ўпиб, тавба єилди. Икки навкар уни судраб
іовлига олиб чиєди. Єозини ерга ўтєазиб, єўлларини
єайра½очга бо½ладилар. Ашрафхон бошини дарахтга уриб
йи½лар, «Бир мусулмони комилга шафєат єилинглар,
бу не кўргилик, ё Єаііор эгам!» деб илтижо єиларди.
Илло, биров ½аддор єозининг фарёдига єулоє солмайди.
Хонаєоі аіли, єозининг іоли не кечар экан, деган-
дек томошанинг охирини кутади. Бир замон єайдандир
лўкиллаб сартарош етиб келди. У «Бисмиллоіир раімонир
раіийм! Илоё, бул каззобнинг кўксига диёнат уру½ини
соч½ил!» дея єайчисини олди-ю, єозининг соєолини єирєа
бошлади. Ашрафхон уввос тортди, сартарошнинг єўлини
тишламоєчи бўлиб интилди, уста парво єилмади. «Іай,
іай, єози жаноблари, бир итлик єил½онлари кифоя, тиш-
ни асрасинлар!» деб кулди. Іаш-паш дегунча сартарош
єозининг соєол-муртини теп-текис єилиб єириб ташлади.
Навбат хон іазратлари буюрган эллик таёєєа келди.
Ашрафхон єозини дарахтдан ечиб олиб, бўйрага юзтубан
ётєиздилар. Єози ем еб єутурган буєадек калласини са-
рак-сарак єилиб дод солар, оёєларини бўзчининг мокиси-
дек ерга шапиллатиб урар, «Іой мусулмонлар, азбаройи
саєєолимни іурмат єилинглар!» деб чийилларди. Дарра-
сини сувга ботириб, муітасибнинг амрини кутиб турган
жонкоі-нозир учириє єилди:
– Саєєолдин айрилиб, бесоєол бўлиб єолдилар,
таєсир. Єани кўйлагини кўтариб, муборак сада½аларини
андак очсинлар…
Єози ширялан½оч бўлди. Муітасиб кўзи билан «Ур!»
дегандек имо єилди. Нозир билак шимарди, гоі тўрт
энлик даррага, гоі сомон тиєилган єанордай бўлиб
18 – Аімад Яссавий 273

www.ziyouz.com kutubxonasi
тўнтарилиб ётган єозига єаради. Ичида «Мин-шарри вас-
васил іаннос!» Яратган эгам, шайтоннинг ёмонлигидан
ўзинг паноі бергил, бул гумроінинг омонатини олма,
зора солиі кишилар єаторига ўтса», дея дуо ўєиди.
Даррани боши узра кўтариб єозининг гарданига тушир-
ди. Ашрафхон «Иі!» деб бир тўл½онди. Иккинчи дарра
унинг ўє умуртєасига тегди. Учинчи даррадан кейин єози
товушини баралла єўйиб, фарёд солди. Бошига одам
тўпланди. Тўртинчи, бешинчи даррадан сўнг єози ерга
єапишди. Елкасига ўнинчи дарра текканида ўпкаси узи-
либ кетгандек бўлди. Таєир бошини бўйрага узатганча,
єимирламай єолди. Жонкоі уришдан тўхтади. Энгашиб
єозининг башарасига єаради. Єозининг кўзлари юмує,
о½зидан сўлак оєиб ётарди.
– Таєсир, жонини жабборга берган кўринадир, – деди
жонкоі.
– Ур, – ўда½айлади муітасиб, – бундайчин іаромзода-
ларни ўлдирсанг савоб бўл½ай. Ур!
– Маййитни урмоє ношаръийдир, бегим, – деб нозир
ортга чекинди. Єозини чалєанчасига а½дариб ётєиздилар.
Унинг кўтарма тандирдек юмалоє єорни сезилар-сезилмас
єимирлар, бўйра жиєєа іўл эди.
Ашрафхон кўзини очганда тепасида табиб ўтирар,
єозининг билагини тутганча, пичирлаб дуо ўєирди.
Єозига табиб жон єийновчи ўша жонкоі бўлиб кўринди.
У яна іушидан кетди.
Єози хонаєоінинг кунжагида бир іафта ётди. Бир
іафтагача табиб унинг баданига турли хил маліам чап-
лаб, яра-чаєасини єотирди. Саккизинчи куни табиб
хўшлашди.
– Дорунинг аєчасини берсалар бас, жаноб, – деди та-
биб, – хизматимизга розимиз. Бизнинг элда жабр тортган
мусофир экансиз.
Єози инєиллаб ёнини кавлади, бир мири кепаки пул
чиєариб, табибнинг олдига єўйди. Бу пулга битта нон
іам бермас эди. Табиб кулди:
– Шунча кун бадалига камина одам боласини давола-
дим, деб хаёл єилибман, таассуф. Бу аєчага саєич олиб
чайнасинлар, таєсир…
Табиб халтасини олиб жўнади. Єози сариє чаєани
та½ин киссасига яширди.
274

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Кетсанг, кетмоннинг бетида кет, менга нима, но-
шукр!
Єози бир-икки ой Самарєанд атрофидаги карвонса-
ройларда ётиб юрди. Саллани йиртиб, энгагини тан½иб
олган, бошида дарвишларникидек кулоі, эгнида пахталик
чопон. Шармисорлигини яшириш учун баіона іам топиб
єўйган: «Тужжор эдим, йўлда єароєчилар талади, мол-
мулкимдан айрилдим, саєєолдин мосуво бўлдим. Соям-
дин бўлак іамсоям єолмади».
Карвонсарой эгаси бу жафокаш мусофирга раім
єилиб, ундан тахти жой учун пул олмади. Єози би-
лади, кўса іолида Собронга єадам єўёлмайди. Жилла
єуриса, соєол-мўйловни тўрт энлик ўстирса эди, та½ин
бир ёл½онни тўєиб, туєєан элига єайтар эди.
Ниіоят, тўєсон чиєиб, єиш оёєлади.
Кунлар исий бошлади. Соєол ўсиб, лўли тароєєа
илинадиган бўлди. Єози, «Илоіа, маломату мазамматдан
ўзинг асра!» деб йўлга отланди. Бир карвонга илашиб,
Собронга етиб келди.
Шум хабарнинг єаноти саккиз, дейдилар. Єозикалоннинг
расвои жаіон бўлганлиги аллаєачон шаіарга тарєалган,
Мавлуд єори бирга ўн єўшиб, Ашрафхоннинг таёє ега-
нию бўйранинг іўл бўлганича айтиб, іамтаба½ининг си-
рини ошкор этган эди. Єози уйидан чиєа олмай, тўрт
девор ичра єамалиб єолди. У сайёддан єочиб, кавакка
беркинган єашєирга менгзарди. Биров унинг іолидан ха-
бар олмайди. Эшигидан муридларнинг оё½и узилган. Мас-
жидга чиєолмайди. Аіли аёли іам бир коса ёв½онни тўє
эткизиб олдига єўяди. Єози уззукун шифтга термилиб
ётади. Чўзиб уі тортади. Ухласа, алоє-чалоє туш кўради.
Тушида гаврон кўтарган Азозилни кўргандек бўлади. Дод
солиб уй½онади. Боз устига Шайх ул-машойихнинг Ясси-
га єайтганини эшитди-ю, жони іалєумига келди. Назари-
да, бу ½айбдан бир ишора эди, жазои муєаррар белгиси
эди. У кўзларини юмиб, Іає таолога муножот єилди,
ма½фират тилади, мадад сўради, илло тазарру єилишни
хаёлига келтирмади.
Ана шундай мусибатли кунларнинг бирида эшиги
½ийєиллаб очилди-ю, єадим єадрдони муфтий Муіам-
мадрасул кириб келди. Єози дўстини кўриб, баралла йи½лаб
юборди. Муфтий фотиіа єилди-ю, индамай ўтираверди.
275

www.ziyouz.com kutubxonasi
Єози обдан йи½лаб, о½зи бурнини дастрўмолига артгани-
дан кейингина іол сўради:
– Жароіатингиз… битай, дедими?
Єози, «дўст бўлиб энди келдингми?» дегандек муф-
тийга гинали єараш єилди.
– Елкадаги жароіат битаёзди, вале кўнгилдаги жароіат
кетмайдир. Ичимда бир ўт ёнадир. Ул ўт «ўч ол, ўч»,
дея мени интиєомга чорлайдир.
«Таёє бунинг елкасига эмас, калласига текканга
ўхшар», деди ўзича муфтий. Єозига єараб бош чайєади.
– Іушингизни йи½инг, єози! Осмонга тупурсанг, бе-
тингга тушади. Бир бора тупуриб кўрдингиз, оєибати
не бўлди? Минбаъд, аста½фирулло, деб икки ёнингизга
тупуриб юрганингиз маъєул эрмасми?
Єози бўксасини кўтарди. Одатига кўра, о½зидан кўпик
сачратиб, чийиллади:
– Шайхингиз осмону сиз билан биз єаро ер бўлдикми?
Аллоі бизларни тепкилаб юришга яратибдими? Єодир
эгамнинг бандалари бир сиєим тупроєдин бунёд этилиб-
дир. Барчамиз баробардирмиз.
– Адашманг, єози, тупроє эмас, балчиє. Холиєун
башаран-мин тийн, яъни биз инсонни балчиєдан ярат-
дик, деди ул бокарам. Вале, сен балчиє монанд бўлма,
ўтган-кетганнинг башарасига сачрама, деб иноят єилади
Іає таоло. Насли башар-мукаррам, Одам Ато авлодлари
менинг халифаларимдир, дейди ояти карима. Ўн саккиз
минг олам эгасининг сўзларига бўйин сунмасангиз, сиз
нечук мусулмон бўлдингиз?
– Билдик, сиз іам Яссавий тариєатига кириб кетиб-
сиз. Начора…
– Тариєат имондин холи эрмас. Бурун айтдим, боз ай-
турман, Шайхнинг айрим амаллари бизнинг кўнглимизга
іам ўтирмайди. Илло, авлиёи кабирлар пай½амбари мур-
салнинг ворисларидир, бул-да іаєиєат. Шайх дарёи
тариєат. Сиз жилдираб ётган бир ариєчасиз, холос. Дарё
бир тошмасин, тошса анинг гирдобида маів бўлиб кет-
кайсиз. Бас, икки жаіон овораси бўлиб, єорним ёрил-
масин, Шаіоб єорига менгзаб дуойи бадга єолмайин,
десангиз, кўнгилдаги ўтни ўчиринг. Бул ўтни интиєом
суви бирлан эмас, тазарру, исти½фор суви бирла ўчирмоє
вожибдир. Шайтоннинг сўзига кириб, бул йўлдин
276

www.ziyouz.com kutubxonasi
єайтмасангиз, єайтиб бетингизга єарамайман. Дийдорни
єиёматга єолдирамиз. Вассалом!
Муфтий ўрнидан туришга чо½ланди. Єози ётган ери-
дан пичинг єилди:
– Сиздин бурун боєийга сафар айласак, іаєимизга
икки оят ўєиб, дуо єилиб єўярсиз, дўстим?
– £ам еманг. Бир нодон дўстим бор эди, иблиснинг
єутєусига учиб, имони захм еди, ўзинг шафоат айла,
раімон эгам, деб дуо єил½айман.
Муфтий эшикни єаттиє ёпиб чиєиб кетди.
Ашрафхон бир замонгача ўз ё½ига єоврилиб ётди.
Ўзингники гапирса, ўмганингни тешади, деганлари рост
экан. Муфтий уни бир тутим янтоє билан савалаб кетган-
дек эди. Одам боласининг феъли єизиє. Отдан йиєилса,
эгарда ўрнашиб ўтиролмадим, деб ўзини койимайди, отни
єамчилайди. Єози іам іозир бошида сувни лойєалатган
ўзим эдим-ку, дея тан олгиси келмади. Айбни ўша ношуд
наєєош билан кўрнамак Мавлуд єорига тўнкади. Одамзод
томирида єонга єўшилиб, шайтони лаъин іам бирга оєиб
юрар эмиш. Ана шу манфур иблис єозининг кўзини тин-
дириб, бошидан іушини олди. У аєл чиро½ини ёєиб, тав-
ба-тазарру єилиш, тафаккур этиш ўрнига тобора жаіолат
ботєо½ига ботиб борарди. Вужудини кин, алам, ½азаб,
интиєом оловига чул½ади. «Ал-єасос ул минал-іає!» – пи-
чирлади єози. – Ё устидин, ё остидин! Эл чўєинган ав-
лиёсини эл аро бир изза єилмасам, Ашрафхон отимни
бошєа єўйиб, бу юртдин кўчиб кетгаймен!»

ЄОЗИ ЄАСОС ОЛМОЄЧИ

30- ф а с л

Сўфинаєш бўлдинг, вале


Іаргиз мусулмон бўлмадинг.
Аімад Яссавий

Іадиси шарифда келадики, курашда ½олиб бўлган


кимса жўмард эмас, билъакс жаіолат пайти ўз ½азабини
боса олган мўмин паілавондир. Ашрафхон єози бул
іадисни унутган, магар унутмаган бўлса, Расулуллоінинг
277

www.ziyouz.com kutubxonasi
васиятига амал єилишни ўзига нораво деб биларди. Іар
не бўлганда іам бу гумроіликдан ўзга нимарса эмас эди.
Неча кундирки, унинг кўкрагида адоват ўти ёнади.
Бу оташ єозининг бошидан товонигача чул½аб олган, уни
мубіам, хавфли бир жарлик сари судрарди. Ниіоят, Аш-
рафхон кўзини чирт юмиб єалтис ишга єўл урди.
Азонлаб Шаіобиддин єорига одам юборди. Бултур Шайх
ул-машойихнинг дуойи бадидан сўнг Шаіобиддин бир мун-
ча ўзига келган, бетининг єийши½и тў½риланган бўлса-да,
ўнг кўзи пирпираб учиб турадиган бўлиб єолганди. У ибти-
доий мактабда ёш болаларга таълим берар, ота-оналарнинг
хайр-эісони эвазига рўз½ор тебратарди.
Шаіобиддин букчайиб кириб, єозининг бош тарафига
чўк тушди.
– Ўнг ё½имга ўт, – деди єози хўмрайиб, – лаънати дар-
ра єулоєни еган.
Єори кети билан сургалиб, єозикалоннинг ўнг биєинига
ўтиб ўтирди. Икки іамтабає маломат бўтєасига икки ён-
дан єошиє уриб, ½ийбатни чечаклатдилар.
ЄОЗИ-ЄОШИЄ: Шайхинг Маккаи мукаррамага етол-
май, ёрти йўлдан єайтган эмишми? Эшитдингми?
ЄОРИ-ЄОШИЄ: Ё ажаб! Нечук ёрти йўлдин єайтади,
аєлим ожиз…
ЄОЗИ-ЄОШИЄ: Аллоі хуш кўрмаган. Бандаи
мўминларга онєадар озор етказиб, дилларини хуфтон
єилади-ю, Яратганга ёєадими бу єили½и? Фаришталар
дилозор Шайхнинг йўлини тўсган. Мана, энди бир тўп
ўзига ўхшаганларни эргаштириб изига єайтибди.
ЄОРИ-ЄОШИЄ: Биз бўлакча эшитдик, таєсир. Мар-
ви жаіонда ўлат тарєалган экан. Минг-минг одам нобуд
бўлибди. Шайх каромат кўрсатиб, ўшал ўлатни даф этган
эмиш. Яна ким билади…
ЄОЗИ-ЄОШИЄ: Бе-е… Бул іам бир іамоєат бўлса
керак! Дардни Аллоі беради, шифосини іам ўзи юбо-
ради. Минг касалга бир єамчи, деган гапларга камина
ишонмайман. Бундоє миш-мишни Шайхингни ўраб юр-
ган муридлари тўєиган бўлса, ажабмас. Ке, єўй, гапни
сиркалатмайлик. Ошни пиширайлик. Биласан, Шайхнинг
бўйнида єиёмат єарзи бор. Икковимизга товон тўлаши
даркор. Хўш, товонни нетиб ундирамиз, сен іам калланг-
ни ишлат-чи.
278

www.ziyouz.com kutubxonasi
ЄОРИ-ЄОШИЄ: Ниятингизни фаімладим, таєсир.
«Ал-єасос ул-миналіає» деб турибсиз. Биз бунга рози.
Ва лекин, камон бўлай, майли, илло ўє бўлолмайман.
Маъзур тутинг, таєсир.
ЄОЗИ-ЄОШИЄ: Биламан, сенинг іам иштонбо½инг
бўшроє. Бўпти, сен камонсан, мен мерганнинг єўлиман,
иншооллоі, ўєни іам топкаймиз. Энди сен бориб, Мав-
луд овсарни айтиб кел.
ЄОРИ-ЄОШИЄ: Келармикан, тўнини тескари кийиб
юрибди.
ЄОЗИ-ЄОШИЄ: Келади. Іажжи бадалинг бор экан,
десанг, боши билан думалаб келади.
Шаіобиддин инєиллаб єўз½олди-ю, Мавлуд єориникига
єараб кетди.
Мавлуд Ашрафхоннинг ёнида эллик таёє еб, соєол-
муртидан жудо бўлгандан кейин салла-чопонни ечиб, мул-
лабачча єиёфасига кириб олган (мадраса талабаларининг
соєол єўйиши шарт эмас эди), шу кепатада Собронга етиб
келган эди. Шаіобиддин кирганда у офтобрўёда эшаги-
нинг эски нўхтасини ямаб ўтирарди. Кутилмаган меімонга
кўзи тушди-ю, «Бу каззоб та½ин бир балони бошлаб кел-
маган бўлсин-да», деб іадиксиради. Шаіобиддин негадир
кулимсираб гап очди:
– Єози поччанг сени кўрмоєчи…
– Єози жаноблари билан орамиз очиє, – деди Мавлуд
нўхтадан бош узмай, – у кишидан єарзим йўє.
– Илло, єозининг сендан єарзи бор. Іажжи бадалинг-
ни олмайсанми?
Мавлуд Іижоз сафари олдидан, іає йўлида омона-
тимизни топширсак, іажжи бадалим сизда турсин, дея
єозига беш-олти пухта пул берган эди. Баднафс єози
энди пулимни єайтариб бермайди, деган хаёлда юрарди.
Шаіобиддиннинг сўзини эшитди-ю, кул боса бошлаган
юраги єайта чў½ланди. Омонати кўз олдига келди.
– Майли, єўлим текканда борарман, – деди, кўнглида
жўш урган іирсини босиб.
– Йўє, іозир борасан! – пўписа єилди Шаіобиддин, –
Єози поччанг олдингга солиб кел, деганлар. Тур ўрнингдан!
Мавлуд єори нўхта-сўхтасини йи½иштириб, кийиниб
чиєди. Икковлон узун-єисєа бўлиб йўлга тушдилар.
279

www.ziyouz.com kutubxonasi
Ашрафхон сандалга оёєларини тиєиб ёнбошлаб ётар-
ди. Мавлуд кирди. Салом берди, аммо єозининг єўлини
олмади. Бу єозининг єонини єайнатди.
– Ім, суяк исини сезиб келдингми, тозибачча? – деди
ўєрайиб.
– Бу ўзимнинг іалол аєчам. Мол боєиб, семирти-
риб топганман. Магар сиз ютиб юбормоєчи бўлсангиз,
томо½ингизга тиєилади, таєсир.
– Тилинг чиєиб єолибдими, бачча½ар! Ма, ол!
Єози ёстиє остидан муштдай чарм халта чиєариб
отди. Мавлуд єори пулини санади. Икки тилло кам эди.
«Бу аждаіо тўймайди. Сўрамайман. Барибир шаллаєилик
єилиб бермайди».
Ашрафхон чарм халтачани чангаллаб ўтирган Мавлуд-
га зимдан назар солди. «Бул нобакорни нетиб йўлимизга
юргиздик энди? Масжиднинг имомлигини ваъда єилайми?»
Єози мулойимроє товушда гап єотди:
– Юз таёєни иккимиз бўлиб едик, бўтам. Бас, шундоє
кетингни силаб кетаберасанми ёинки… єабатимизга ки-
расанми? Анови єўштегирмондаги масжиднинг имомати
бекор турибди. Хоіласанг…
Мавлуд єори Ашрафхоннинг лафзини кесди.
– Ортингиздан бир юриб кўрдим. Оєибатда ўпкам те-
шилди.
Тавба єилдим. Минбаъд сизнинг ношаръий юмушла-
рингизга бош єўшмагайман.
Мавлуднинг дийдасини єаттиє єилиб, бетгачопарлик
єилгани єозини ётган еридан тур½азиб юборди. У єўлини
калтак єилиб сермади, баєирди:
– Єар½айман, бетавфиє! У дунёю бу дунёда барака
топма, охиратинг куйсин, деб дуойи бад єиламан! Йўєол,
кўзимдан, лаънати!
Мавлуд ўрнидан турди. Бўса½ада «салом»га яраша
«алик» олди:
– Іар кимнинг мозори бошєа, номаи аъмоли бошєа.
Ким жаннатга лойиє, ким дўзахий – бу ёл½из єодир Эгам-
нинг ихтиёрида.
Мавлуд єори шарпадек беиз чиєиб кетди. Ашраф-
хон анчагача жаіолатдан ўзига келолмай пишєириб ётди.
Ниіоят, у Шаіобиддинга іам жавоб берди.
280

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Камонга єўл бўлсанг, эртангача бир чора топиб кел.
Мен іам саріисоб єиламан. Бор, мен бир миз½иб олай.
Шайх-ул машойихни нетиб мулзам єилсам экан, деб
Ашрафхон кун ўйланди, тун ўйланди. Чора излайвериб,
калласи шишиб кетди. Иблисона ишга єўл урган номард-
га азозилнинг ўзи кўмакка келар эмиш. Єози ниіоят,
раєибига отилажак ўша «ўє»ни топгандай бўлди.
Бир куни тонг саіар Шаіобиддинни іузурига
чаєиртирди.
– Хўш, камонча, – деди єози сўлтайиб ўтирган
єорига, – ўє топилдими?
– Таєсир… – деб мин½иллади Шаіобиддин ерга єараб.
– Сендин іам іасипим совиди. Калла деб елкангга
бўш кадини кўтариб юрган экансан. Сен іозир елиб бо-
риб, Жавлон єассобни айтиб келасан.
– Єўй сўйиб, єон чиєарасизми?
Ашрафхон, омон-эсон Самарєанддан єайтсам, бир
тўєлими, эчкими сўйиб, хайр-эісон єиламан, деб ўйлаб
єўйган эди. Аммо, шунча муілат ўтса іамки, у ниятини
ортга ташлаб келарди.
– Сени сўйиб, худойи єиламан! – деди ишшайиб єо-
зи, – аввало сен бориб єассобни етаклаб кел, сў½ин
іунаримни кўрасан.
Шаіобиддин елка єисиб чиєиб кетди. «Энди єўлга туш-
динг, дилозор, – деди ўзича Шайхни ўйлаб єози, – кўрамиз,
бул тузоєдан єандоє єутулиб кетар экансан».
Жавлон єассоб раста тўрида гўштга єоє суяк ўраб
сотаётган эди, Шаіобиддинни кўриб, елкаси тиришди.
«Бу нокас та½ин насяга гўшт сўрайди, єарзини бермай
чўзади». Бу сафар єори гўшт сўрамади.
– Мени єози почча юборди, – деди ишшайиб, – дарров
борар экансан.
– Єози ўрнидан бекор бўлган, деб эшитдигу, – деди
энсаси єотиб єассоб.
– Жинни бўлганмисан? Єандайчин бекор бўлади,
гўшткалла!
Іозир іайбатини кўрсанг, бурунгисидан іам ваімали.
Єани, дўконни ёп!
Жавлоннинг иложи єолмади. Єозининг олдида унинг
тили єисиєроє эди. Хушламай дўконини ёпди, сиртига
281

www.ziyouz.com kutubxonasi
икки єулоч каноп ип бо½лаб єўйди-да, Шаіобиддинга
эргашди.
Ашрафхон мушкул бир масъалада іарифини мот
єилган уламодек керилиб ётиб эди. Єора єайроє, бир
газлик єайиш, молпичоє солинган тери тўрвасини са-
ланглатиб, аввал Жавлон, ортидан Шаіобиддин кирди.
Єассоб, «Бу ебтўймас эски гапни єўз½аб, та½ин илигим-
ни єоєармикан», деган хавотирда четроєєа чўккалади.
Жавлон бултур єўй гўштини эчкиники, деб сотиб, єўлга
тушган, єозига бир єўчєор пора бериб, аранг єутулган
эди.
Єози єиличини єайраб ўтирган эди, даріол іужумга
ўтди:
– Анови ў½ри иниларинг топилдими? – Ашрафхон ток-
чадан бўш варає олиб, іавода силкитди, – мана, мен
Исфижобдин фармойиш олдим. От ў½рилари топилсун,
аларнинг икки панжаси єирєилсун. Ў½рилар єўлга туш-
гунга єадар бирон бир хешими, о½а-иниси ё ў½лими
зиндонда тутиб турилсин, деб амр єилибдилар іоким
жаноблари.
Бу ёл½он фармонни эшитиб, Жавлоннинг жони то-
вонига тушиб кетди. Гап шундаки, бундан уч ойча
муєаддам Жавлоннинг Оємон, Єоромон деган икки ини-
си то½дан от ў½ирлаб, єўлга тушган, іибсдан єочиб,
іозир єайлардадир бекиниб юрарди.
– Нима єиласан? – деди хўмрайиб єози, – аларни топиб
келасанми ё зиндонда ўтиратурасанми?
– Єайдан излайман уларни, таєсир, – деди єалтираб
єассоб, – ў½риларнинг тайинли макони бўлмаса…
– Андоє эрса, ихтиёринг. Иниларинг бир ойда топи-
ладими, бир йилдами, унгача сен іибсхонанинг сассиє
деворини искаб ётганинг ётган. Іоким тўрага іам шундоє
деб жувоб берурман.
Єассоб терлаб кетди. «Бу аблаі лафзидан єайтмайди.
Етти боламни чирєиратиб… очидан ўлдираманми, нета-
ман? Кўч-кўронимни ортиб бошєа юртга кўчиб кетайми?
Бул замонда золимнинг зулмидан єутулиб бўлмас. Изим-
дан тушади бу ифлоснинг итлари».
Жавлоннинг нафаси чиємай єолди. Ниіоят, узун уі
тортиб тилга кирди:
– Майлингиз, єози почча. Иниларимни излайман.
282

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Ана энди эсинг кирди, сенга бир іафта муілат.
Иниларингга туймадай хизматимиз бор. Бизнинг шартга
рози бўлса, єўлларини чоптирмайман. Бор энди!
«Туймадай хизмат»ни эшитиб, Жавлоннинг юраги бир
єалєиб тушди. У соядай судралиб эшикдан чиєди.

ОЄМОН БИЛАН ЄОРОМОН

31- ф а с л

Кечираман, лекин кеч ураман.


Аімад Яссавий

Бу½дойдан сўрадилар: «Нечук хомушсан?» Бу½дой


деди: «Тепага єарасам, тегирмон тош, пастга єарасам яна
тош. Нечук хомуш бўлмай?».
Жавлон єассоб ана шу бу½дой маєомида эди. Инилари-
ни топса, уларнинг єўллари кесилади, бир умрга мажруі
бўлиб єолади. Топмаса, ўзи зиндонга єамалади. Охири у
Аллоіга таваккал єилди. «Биздек ½арибларнинг дуосини
ўзинг ижобат єил!» дея, йўр½а отини миниб йўлга тушди.
Тўрт кун Єоратовни элак-элак єилиб ташлади. Ўнгирларга
кирди, єалин дарахтзорлар тагига мўралади, єорон½и
½орларга бош суєди. Икки саёє болани кўрмадингларми,
деб єўйчибонлардан суриштирди. Оємон билан Єоромон
худди ерга кириб кетгандек эди. Топилмади.
Бешинчи куни у Сайхун бўйларига єараб йўртди.
Одатда єароєчилар, ў½рилар дарё ёєасидаги тўєайзорларда
жон саєлайди, у ерларда ёввойи іайвонлар кўп, анов-
манов кимса оёє босгани єўрєади, деб эшитган эди. Тах-
мини тў½ри бўлиб чиєди. Учинчи куни сув соіилидаги
чангалзор орасида тутун кўринди. Жавлоннинг оти
ўйноєи эди, ўзи іам мол сўявериб, дийдаси єотиб кет-
ган, єашєирдан іам, тўн½издан іам іайиємасди. Жавлон
дангал тутун бурєсиётган ерга от солиб борди. Єараса,
ит талаган гадодек бўлиб инилари ўтирибди. Эгни-бошла-
ри етти ямоє, соєоллари бир єарич. Бир декча єозонни
єайнатиб, ўчоєни кавлаб ётишибди.
Жавлон тикка бостириб бориб, ир½ай сопли о½ир
єамчиси билан иниларини ура кетди:
283

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Іаромилар! Єоча-єоча топган кавакларинг шу ер
бўлдими?
Ота-оналарингни куйдира-куйдира гўрга тиєдинглар.
Энди мени адойи тамом єилмоєчимисизлар? Єани, ол-
димга тушинглар!
Жавлон та½ин бир-икки єамчи тортди. Кичик укаси
Єоромон бошини чангаллади.
– О½а, отдан тушинг, ўтириб одамга ўхшаб сўл-
лашайлик.
– Сенлар одам бўлсанглар экан… одамга ўхшаб
сўллашсак.
Жигарчилик эмасми, барибир Жавлон бир оз юмша-
ди. Отдан тушди. Жиловни бир бутага илди.
– Хўш, гапир, не дейсан?
– Туєєан о½амиз бўлатуриб, бизни ўз єўлингиз билан
жаллодга топширмоєчимисиз?
– Мени єози почча юборди, тентак, – деди Жавлон, –
икковини топиб кел. Товонини тўласа, гуноіидан кеча-
миз, хатти барот1 ёзиб бераман, деди. Єани, олдимга
тушинглар.
«Хатти барот»ни эшитиб, о½а-инининг кўнглида умид
чиро½и милтиллагандек бўлди.
– Агар имонини ютса, бу сафар нає єозининг ўзини
сўйиб кетаман, йигит сўзим! – деди Оємон. У инисига
єараганда єорувли ва єайсарроє эди.
Тўєєиз кун деганда уч ака-ука єозининг рўпарасида
баєамти бўлдилар. Ашрафхон муртидан кулиб єўйди.
«Ўє» топилган, ёвуз ниятининг ёртиси рўёбга чиєа бош-
лаган эди.
О½а-инилар минг хаёл ичра ½арє бўлиб, єозининг
о½зини пойладилар…
Муітарам ўєувчи! Энди кўра-била туриб, іаром йўлга
кирган муттаіам єозининг шум ниятини айтадиган ваєт
келди шекилли.
Ашрафхон Оємон билан Єоромонга бепарво тикилди.
– Сан икковингга бир юмуш бор. Тўрт-беш кун ичида
Шайх Соброндан Яссига кўчади. Пайшанба куни бир
бузоєни сўясанлар. Этини нимта-нимта єилиб, тунда
Шайхнинг єазно½ига элтиб ташлайсанлар. Жумъа намози-

1
Хатти барот – озодлик іаєидаги іужжат.
284

www.ziyouz.com kutubxonasi
дан сў½ин ул этларни олиб чиєиб, жамоатга улашиб бера-
санлар. Бу – Шайх ул-машойихнинг мўмин-мусулмонларга
берган эісони бўлади! Уєдингларми?
О½а-ини єозининг єабиі маєсадини англамаган бўл-
салар-да, «хўп» дегандек бош эгдилар.
– Бузоєнинг эти халойиєєа теккандан кейин десанг,
мана бу жазо іукмни мана бундай -мана бундай єилиб
йиртиб ташлагаймиз.
Єози токчада ётган кераксиз єо½озни олди-ю, тўрт
буклаб, парча-парча єилиб отиб урди.
– Боринглар энди, худо ёр бўлсин!
Учовлон ака-ука бош солиб чиєдилар.
Єози жума куни Жоме масжиди олдида рўй бера-
диган талатўпни ўйлаб, ичидан суюниб єўйди. Аммо,
дунёда, «мен єиламан ўттиз, тангрим єилади тўєєиз»,
деган доно гап іам бор. Буни аєли ноєис єози билмас, у
адоват оловини туімат ём½ири билан ўчирдим, деб хом-
хаёл сурарди.
Аввалги фаслларда эслатганимиздек, Шайх ул-машо-
йихнинг камолот ёшидан єолган бир яхши амаллари
бор эди. Ул зот пири муршид, устоди бокарам Юсуф
Іамадоний іазратларининг илкидин халифалик хирєасини
кийибдиларки, іар жумъа ибодатидан сўнг аіли муслим
олдида ваъз айтмакни фарз деб билди. Мана, бугун іам
муборак жумъа айёми. Шайх бир замонлар ўз сармоя-
сига бунёд эттирган масжиди Султонияга єараб келяпти.
Жоме саіни кенг эди. Бу ерга минглаб одам си½арди.
Халєнинг бахтига ёєимли іут шамоли эсиб, одамларнинг
бетини меірибон єўлдек сийпалаб турарди. Ясси аіли
неча ойдирки, орєа то½лари, ишонган бо½лари бўлмиш
Султон ул-орифин дийдорига муштоє эдилар. Шу боис
ён кентлардан, Єорачиє, Ийєон,Ча½оноє, Си½ноє овул-
ларидан іам лак-лак мурид Жоме сари оєиб келарди.
Улар орасида ўзимизнинг эски танишларимиз єарноєлик
деієон йигитлар Камол єора билан Низомиддин хушрўй
іам бор эди.
– Худо деган эканмиз, паноіимиз омон-эсон єайтиб
келди, – деди Низомиддин юзига фотиіа тортиб.
– Беш ваєт намозда Аллоідан тилар эрдим, пиримиз
тезроє келсинлар, деб. Муножотим ижобат бўлди. Ўзига
шукр.
285

www.ziyouz.com kutubxonasi
Икки дўст Шайх ваъзини яхшироє эшитмоє ниятида
издиіомни оралаб, ўртароєєа ўтиб олдилар.
Іазрат минбарга ёвує келди. Унга Сўфи Донишманд,
Іаким Сулаймон, Єутбиддин, Бобо Мочин, Ясси уламои
киромлари эргашди. Шайх ўзига кўз тикиб, сўзига интиє
бўлиб турган жамоатга разм солиб, андак сукут саєлади.
– Биродарларим! Саккиз ой муєаддам шул ерда туриб,
Іаж видосини айтган эдик. Іамду сано раббил-оламин½а
бўл½айки, єайта дийдор насиб этди. Иссиє юзларингизга
боєиб, кўнгил єатидаги ½убордин халос бўлдим, шук-
риллоі!
Оломон гувлади. «Пирим! Пирим!» деган хитоблар
янгради.
Барча баробарига «Омин!» дея єўшєўллаб фотиіа
єилдилар.
Шайх амри маъруф бошлади.
– Азизлар! Бир-бирларингизга суяниб, бир-бирларин-
гизга яхши єўшни янгли½ бош єўшиб турган сиё½ингиз
каминага Расулоллоінинг васиятларини ёдимга сол-
ди. Єўшни – єўшнининг либосидур, єўшни – єўшнининг
кўзгусидир, дейдилар Іає Мустафо. Бас, бугун єўш-
ничилик одоби, іамсоянинг риояти хусусида икки о½из
сўллашсак, деган ниятдамиз.
Улусда наєл борким, яхши єўшни єариндошдин ав-
лодир. Єиёмат кун іам єўшнидан, демишлар. Иссиє
жоннинг ётари бор, юрари бор, ким анга мададкор, ким
анга єўл-єанот? Шаксиз, ён єўшнинг, жон єўшнингдир.
Гуноіи кабир – іамсояга озор бермакдир. Савоб тила-
санг – тўрт ёнингдаги єўшнингдин тила. Єўлингдин келса,
аларга яхшилик єил, єўлингдан келмаса, тилинг бирла
кўнглини овла. Биздин бурун ўтган машойихлар айтмиш,
сийлагани пулинг бўлмаса, сийпагани тилинг йўєми, эй
мардум, дебди.
Ўзингга раво кўрмаган нимарсани нечук іамсоянгга
раво кўргайсан? Ривоятда келди: бир азиз зотнинг уйида
сичєон пайдо бўлди. У урчиб, кўпайгандан-кўпайди. Уй
соіибидан сўрадилар: нетиб сичєонларни єўшниникига
єараб іайдамайсиз? Ва ёки мушук саєламайсиз? Ул
деди: мушук товушин эшитса, сичєонлар іамсояникига
тарєагай. Ўзимнинг роіатимни, деб бировнинг оромини
бузмоєдин єўрєадирмен. Бул – имон иясининг гапи.
286

www.ziyouz.com kutubxonasi
Расул алайіиссалом айтдилар: агар єўшни сендин
кўмак тиласа, рад этмагил, єарз сўраса – бергил. Мис-
кин бўлса, єарзингни єистамагил. Бемор бўлса, хабар
олгин, вафот этса, жанозасининг ортидан бор. Яхши ку-
нида муборакбод айла, ½ам½ин бўлса – кўнгил сўра. Тотли
таоминг бўлса, іамсоянгга чиєар. Сеникида ё½ли єозон
єайнаб турса-да, іамсоянг ёв½он ичиб ўтирса, ор єил.
Болаларинг ширин кулча еб, бева-бечоранинг етимларини
ўкситмасин.
Том солсанг, ён єўшнингнинг томидан баланд єил-
мо½илки, уларга шамолнинг йўли тўсулмасин. Ошхо-
нангдан ўрлаган тутун бирла іамсоянгга озор бермагил.
Яхшилик кўргазиб, миннат єилмагилки, илло миннат
іимматнинг кушандасидир.
Пири муршид ваъзини оёєлатмасдан туриб, оломон
ўртасидан чийиллаган товуш келди:
– Авлиёмиз имон, инсофу диёнат борасинда хўб айтди-
лар. Ва локин, ул іазратнинг томоєлариндин ўтиб турган
луємани іамиша іалол, деб бўларми эркан? Іозир тўрт
мусулмонни гувоі єилиб, Шайхнинг єазноєларига ки-
райлик. Ул ерда бир мискин ½арибнинг сўйилган бузо½и
ётибдир. Эгаси іам шул ерда, бузоє терисини танийди.
Єани, имонига захм етмаган марди муслим бўлса, бу
ёєєа чиєсун!
Тўда ичидан іали товуш берган іезалакчалиш билан
бирга бир букри чиєди. Уларга Оємон билан Єоромон
єўшилдилар. Халойиє, бул не томоша, наіот пири ко-
милимиз, деб си½инган авлиёмизнинг єазно½ида ў½ирлик
мол ётган бўлса, деган даішатли иштибоіда гангиб
єолди.
Унгача іалиги икки манфур гувоілигида Оємон би-
лан Єоромон Шайх іовлисига кирди. Янги сўйилган
бузоєнинг икки нимта этини елкалаб чиєиб, оломон
ўртасига ташлади. Тўс-тўполон бўлиб кетди.
– Мана, пирларингни нафси аммораси! – деб чаєчайди
букри киши.
– Ишонган то½да кийик ётмайди, деганлари ростга
ўхшайди, – уни єувватлади кимдир.
Масжид саіни єиёмат єойимга айланди. Биров-биров-
га калла єўйган, биров-бировни сўккан, тепкан, ёєасидан
олиб судраган. Яссавий тарафдорлари ила мухолифлари
287

www.ziyouz.com kutubxonasi
ўзаро уришиб, єон ювди бўлдилар. Бу талатўпни жим-
гина кузатиб турган Шайх ўнг єўлини кўтарди:
– Бас! Бас єилсунлар!
Негадир іамма тўсатдан тинчиди. Шайх безовта ум-
мондек шовєин солиб чайєалиб турган издиіомга бир
лаіза єаір ила тикилди. Сўнг єўлларини очиб, кўкка
боєди. Сийнаси єай½уга тўлиб, муножот єилди:
– Эй, икки олам ияси! Єозиюл іожот! Оєни оє,
єорани єора єиладир½он ўзингсан. Магар іаром луємага
кўз тиккан эрсам, мен ит бўлай, ва билъакс, бул содиє
єулингни бадном єил½онлар шул ерда итга айлансун!
Сендан бошєа тилагим йўє, валлоіу аълам биссавоб!
Іазрат юзига фотиіа тортди ва чўрт бурилиб, ич-
кари кириб кетди. Шу заіоти кўз кўриб, єулоє эшит-
маган мудіиш воєеа содир бўлди. Аввал Оємон, кетма-
кет Єоромон букчайди. Сўнгра тўрт оёєлаб іар тарафга
ир½ишлади. Аста-секин уларнинг бадани єора жун би-
лан єопланди. Єулоєлари узайиб, тумшуєлари чўзилди.
Оємон – оє ит, Єоромон – єора ит єиёфасига кирдилар.
Собиє ака-укалар вовиллаб іаммани єувлар, одамлар
ваіима ичра тираєайлаб єочар, итлар ириллаб ёшу
єарини баравар таларди.
Юрагида ёли бор мардроє йигитлар итларни тепиб,
уриб кўрди. Аммо уларга инсон боласи бас келай, де-
мас, оє ит билан єора ит гоіо ерда тупроєєа єорилиб
ётган нимта гўштга ташланса, гоіо халойиєнинг оё½идан
оларди.
Низомиддин єўлига катта калтак олди-ю, айлантириб,
Оємоннинг калласига солди. Ит вангиллаб єочди. Камол
дудама пичо½ини чиєариб, Єоромоннинг єорнига санч-
ди. Ит жон о½ри½ида бир думалаб, Оємоннинг кетидан
эргашди. Халє не мўъжиза, не каромат бўлганига аєли
етмай, лолу карахт туриб єолди. Унгача Низомиддин
билан Камол икки итни єувлаб кетди.
Бирор соатда Низомиддин іансираб єайтиб келди:
– Іаромига етолмадим, – деди у, – итдай югурик экан.
Камол эса, шу кетганча Єоромонни ўлдириб, икки
єуло½ини гувоіликка кесиб, кеч бўлганда уйига єайтди.
Єўрєєанга єўша кўринур, деганлари рост экан. Єози
тиє этган товушдан бир сапчиб тушадиган бўлиб єолган.
Яссидаги талатўпдан кейин уйєуси іаром бўлди. Алоє-
288

www.ziyouz.com kutubxonasi
чалоє тушлар кўради. Тушида Оємон билан Єоромон
унинг икки сонини ўша ўлган бузоє нимтасидек єилиб
судраб юрганмиш. Бир куни «Єани у валади зино, іозир
тўн½издай бў½излаб ташлайман!» деб пичоє кўтариб Жав-
лон келибди уйига. Яхшиям, бу пайт, бо½ этагида таіорат
єилаётган экан, єассобга дуч келмабди.
Одамлар наздида у бедаво бир дардга йўлиєєан мо-
ховга айланиб єолган эди. Жамоага єўшилгани унинг
іадди іам, имони іам, виждони іам йўє эди.
Єози эрта билан кўчага чиєади. Эшик о½зидаги лой
супага чўкади. Єўлидаги єийшиє асо билан чиркин лат-
таларни туртиб ўтиради. У тилдан єолган, «гўшт» деёл-
май, «ў-ўш», дейди: «м-ма-а… Оє-мо-он, ў-ўш… буз-зов-
ники…»
Ўтган-кетганга иржайиб кулади. О½зидан кўпик соча-
ди. Асо ўєталади. Одамлар ёєа ушлайди:
– Савдойи бўлиб єолибди, шўрлик.
– Авлиёнинг кечираман, валекин кеч ураман, деганла-
ри шу бўлса керак-да.
– Іаєєи рост айтдинг.
Єози іамон чириган латтани бузоєнинг эти фаімлаб,
асо учида іавога отади. Девонавор іиринглаб, єотиб-
єотиб кулади.
У жинни бўлиб єолган эди.

ЄАЙДАСАН, ЄАЙНАРБУЛОЄ!

32- ф а с л

Єайда кўрсанг кўнгли синує


маірам бўл½ил,
Андоє мазлум йўлда єолса,
іамдам бўл½ил.
Аімад Яссавий

Шайх субіи козибда уй½онди. Руєия биби сув иситиб


єўйган экан, таіорат олди. Бомдод намозини адо этди.
Сўнг илкига тасбеіни олиб, такбир айтишга тушди. Іає
субіонаіу ва таолонинг тўєсон тўєєиз гўзал исмини ди-
лида такрорлаб, узоє ўтирди. Ва ниіоят, субіи-содиє
19– Аімад Яссавий 289

www.ziyouz.com kutubxonasi
ёвує келгач, дуойи маъсуралардан ўєиб, ўрнидан тур-
ди. Руєия бону эрининг єайга боришини биларди, шу-
нинг учун «Масжидгами, отаси?» деб сўрамади. Шайх
узоєлашиб кетмагунча эшикни ёпмади. Рўмолининг учини
тишлаганча хаёлчан туриб єолди.
Масжид билан уй ораси уч юз єадамча келарди.
Ора йўлда хилватхона. У єишда чиллахона вазифасини
іам ўтар, Шайх гоіо олисдан масъала талашиб келган
тариєат мухолифларини ёки иродат аілини шу ерда єабул
єиларди. Хилватхона эшиги єия очиє, у гўё «Муєим тур-
гани келар ваєтингиз етмадими, Шайхим?» дея чорлаб
тургандек эди. Іазрат кўксида бул даъватга жавоб тайёр
эди: «Іали фурсат бор. Ечилмаган тугунларни ечайлик.
Мансурхўжа байтул-іарамдин єайтсун. Бу ёєда £айбул-
лонинг шаръий хатосин топмоє лозим. Сулаймоннинг ир-
шоди, ани Хоразм элина узатув… Дорулфанодин этак
силкимакка азм этганмиз. Иншооллоі, худо ёрлаєаган
куни іамдам бўлиб, маірам бўлиб, шабнам бўлиб, …
иссиє ба½рингга єайтгаймиз».
Шайх хаёл ичра аста-аста юриб, масжиди Султония-
га кириб борди. Ичкарида, меіробдан пастроєда Сўфи
Донишманд, Іаким Сулаймон, Єутбиддин, Бобо Мочин
давра олишиб ўтиришибди. Уларнинг бошлари эгик,
худди зикри єалбийга ½арє бўлган чор дарвешлардек
дунё бирла ишлари йўє эди. Іазрат калта йўталди.
Шундагина тўртала муршид бошларини кўтариб, ир½иб
туришди. Бараварига салом бериб, пир этагини тутди-
лар. Шайх тўрга ўтиб ўтирди. Єисєа дуойи фотиіа
єилди. Сулаймон токчадан заріал єо½озга ўралиб, бе-
лидан ип билан бо½ланган хат келтирди. Икки єўллаб
пири муршидга узатди.
– Мансурхўжадин мужда келибдир. Тун оєшом бир
тужжор бериб кетди, іазратим.
Шайх мактубнинг бо½ичини ечди, найсимон єо½озни
текислади. Мансурхўжанинг майда іуснихатига бир назар
ташлаб, Сулаймонга єайтарди.
– Єани, ўєинг-чи, іожи Мансурнинг арзи іолини
эшитайлук.
Сулаймон чўк тушди. Худди каломуллони тиловат
єилаётгандек, єироат ила ўєий бошлади:
– Ассалому алайкум ва раіматуллоіи ва баракотуі!
290

www.ziyouz.com kutubxonasi
Іає таоло маріамати ва сиз пири муршиднинг ижоба-
тидин омон-эсон хонаи муборакка етиб келдик. Каъбатил-
ло тупро½ини тавоф айлаб, кўнглимиз нурга тўлди. Муз-
далифа, Арофатда, Минода Іаж амалларини адо этдик.
Мадинаи Мунавварада Іотам ун-Набиюллоі (Илоё, ул
зоти шарифга беіиштнинг тўри мушарраф бўлсун) тур-
батини зиёрат єилдик. Имонимиз бамисли сув ичгандек
бўлди. Пирим! Жонимиз саломат эрса, Іає таоло шафоа-
ти бирла йўл тадоригини кўрмакдамиз. Іожи маєомига
етиб, эіром кийган муридларингиз бирла ёзнинг чилласи-
га єадар муборак даргоіингизга етмак умиди дилимизни
равшан айлаб турибдир.
Муштоєи дийдор талаби ила,
Іожи Мансурхўжа деб билгайсиз.
Вассалому вал-калом.
Мансурхўжанинг хатини эшитиб, Шайхнинг кўнглига
бир єатим нур инди. Назарида узлат сари єўйилажак
єадам ибтидоси ёвуєлашгандек эди. Демак, ўшал чигал
тугунларни ечмакка киришув лозим. Шайхнинг хаёлига
Абдурауф келди. «Іаждан єайтгач, мушкулингизни еч-
гаймиз, деб сўз бериб эдик. Єайси кўчаларга бош уриб
юрган экан ул нотавон йигит?»
– Биз Сўфи билан кентларни бир айланиб келай-
лик, – деди Іазрат уч муридига боєиб, – сизлар хонаєоіда
бўлиб туринглар. Толиби илмлар туш-тушга тарєалиб
кетмасун.
Шайх чаєєон єўз½олди.
– Бобоєул, икки от келтиринг.
Ярим соатлар ўтиб, Шайх ул-машойих билан Сўфи
Донишманд икки йўр½а отда Єорато½ тарафга равона
бўлдилар. Шайх Сўфи Донишмандни єабатига бежиз ол-
гани йўє. Аввало, Сўфи пири комилнинг туєєан ини-
си Садрхожанинг фарзанди, яъни жияни. Иккиламчи,
у Іазратнинг валийлик рутбасига етган халифаларидан.
Муіаммад Сўфига Донишманд унвони бекорга берил-
маган эди. Шайхнинг ёдига Марвазий тушди. Бир неча
йил бурун Марвдан мударрис Марвазий келиб эди. У
турли маломатларга инониб, жамоат кўз ўнгида Хожа
Аімад Яссавийни мулзам єилмоє єасдида йўлга отала-
нади. Икки минг мушкул масъала іозирлайди. Ёнига
єирєта уламони олади. Мударрис карвони йўлга тушгач,
291

www.ziyouz.com kutubxonasi
Шайх Сўфини чорлайди. «Боєинг, Сўфи, Марвдин биз
томонга жаноб Марвазий келаётир. Кўнглида икки минг
масъала жой талошадир. Анинг ярмисин ўчиринг!» До-
нишманд дуо єилади. Мударриснинг дилига жо бўлган
икки минг масъаланинг тенг ярми унут бўлади.
Марвазий Яссига етиб келиб, минбарни эгаллайди.
Нияти – ўша сўроєларини бериб, тариєат аіли олдида
Шайхни синаб кўриш эди. Шу пайт Шайх ишорати
ила Донишманд Марвазийнинг кўнглидаги минг савол-
ни іам изсиз йўєотади. Мударрис довдираб, єўйнидан
єалин дафтар олади ва ўєимоєчи бўлади. Єараса, дафтар
вараєлари оппоє, уларда бир сўз єолмай ўчиб кетган
эмиш. Марвазий лолу карахт бўлиб, гезарганча туриб
єолади. Ва ниіоят, минбардан аста тушиб, Шайхнинг
олдига келади, унинг этагини кўзига суртиб, тазарру ай-
тади: «Шаккоклик єилдим, афв этсинлар, пирим…»
Шайх отини елдириб кетаркан, шундоє доно жияни
ва халифаси борлигидан Іає таолога шукрона келтирди.
Єорачує, Єўшоба, Жийдалик кентлари ортда єолди.
Іув олисда, Єорато½ тепасида ўркачли туядек єотиб
єолган єоя тош кўринди. Шайх жиловни бўш єўйиб,
теваракка назар солиб борарди. Іут кирган, деієон кет-
мону омочини судраб далага чиєибди. Іов нарироєда
бир чорикор єулочкашлаб ер чопаяпти. Йўл четида бе-
лини бо½лаган йигит єўш іайдаяпти. Шайхнинг ёдига
ўзи айтган єадим бир іикмат тушди: «Деієон эмас,
кетмон чопиб нон емаса». Шайх афсус чекди: «Вале,
экинчининг нонини яримта єил½увчилар урчиб кетди.
Іосил жам бўлса, хирмон тепасида єора єушдай пайдо
бўлишадилар. Деієон Аллоідан ўзга зотга дардини ай-
толмаса. Водари½!»
Та½ин бир мазгил юрдилар. «Єайга отландик?» – деб
сўрагани Сўфида іад йўє. Пирдан изн бўлмагунча сўроє
бериш тарки одобга кирар эди. Пири муршид савєи та-
биийси ила сездики, Сўфининг тилида савол айланадир.
– Єайнарбулоєєа йўл олдик. Абдурауф ёдингиздаму?
Саргардон Абдурауфнинг аччиє єисматидан Дониш-
манд іам бохабар эди. Пирнинг ниятини даріол фаімлади.
– Тураржойин бир кўрайлик, – деди Шайх, сўнг жия-
нига илжайиб боєди, бенаво йигитнинг мушкулини ечмак-
ни Сулаймон бирла икковингизга топширдик.
292

www.ziyouz.com kutubxonasi
Сўфининг юраги бир єалєиб тушди. «Орадан икки
йил ўтди.
Абдурауф деган девонаваш єайси гўшаларда эркан?
Аіли аёли-чи? Аларнинг тугунлари чигаллашиб кетмаган-
микан?»
– Пирим, сиз мадад берсангиз…
Шайх индамади. У Абдурауфнинг аёлидан ту½илган
гўдакнинг отасини топиш йўлини хаёлида пишириб єўй-
ган эди. Єайнарбулоє икки єир орасида бош єўйиб ётган
єўіликкина кент эди. Шайх бир замонлар іазрат Укко-
ша1 нинг турбатини зиёрат этгани бу ерга бир-икки бор
келган эди.
– Масжидга іайданг, Сўфи! – деди пир. Муіаммад
ўткинчилардан йўл сўради.
– Іов анови томида єиз½алдоє очилиб ётган уй мачит-
да, таєсир! – деди юпун чопонлик бир кимса.
«Бултур том сувалмаган экан, – деб єўйди ичида
Шайх, – йўє эрса, бунчалик ўт-ўлан униб чиємас эди».
Масжидда уч-тўрт киши гап-гаштак билан овора
эди. Икки бегона отлиєни кўришиб, даріол ташєарига
чиєдилар.
– Хуш кўрдик, меімонлар! – деб єўлини кўксига єўйди
єарироє киши. Ёшроє йигит эса, отларни жиловидан
олди, етаклаб бориб, боботутга бо½лади.
Шайх билан Сўфи Донишманд ичкари ўтдилар. Шайх
тўрдаги бўйра устига тўшалган я½ир кигизга чордана
єурди. Дуойи фотиіа єилди. Намозхонлар, бу таєсирлар
ким бўлди экан, дегандек гоі Шайхга, гоіо Сўфига
єараб єўйдилар. Улар дунёбехабар, то½ этагидаги одам
сийрак овулда кун ўтказар, рўпараларида кимсан Султон-
ул-орифин, авлиёлар сарвари ўтирганини хаёлларига іам
келтирмасдилар.
– Бирингиз бориб кент оєсоєолини чорлаб ке-
линг, – деди ниіоят Сўфи, Яссидан єўноє бор, денг.
Бир йигит ир½иб туриб югурди.
Іадемай лўкиллаб кент волийси етиб келди. У ½оят
безовта, салласи єийшиє ўралган, ўзи іозиргина мўрчадан
чиєєандек терлаб-пишиб кетган эди. Іисомиддин оєсоєол

1
Іазрат Уккоша Муіаммад пай½амбарнинг саіобаларидан.
У Єайнарбулоєда дафн этилган деган ривоят бор.

293

www.ziyouz.com kutubxonasi
Шайхни яхши танирди. У ўєтин-ўєтин єалъага бориб,
Іазратнинг амри маъруфларидан баіраманд бўлиб турар
эди.
Масжид тўрида Шайх ул-машойихни кўриб, Іисо-
миддин эшикда бир сония тахта бўлиб єолди. Пири
муршиднинг кутилмаганда бу ерларда пайдо бўлиши етти
ухласа, тушига кирмас, назарида бу Аллоінинг инояти,
іадсиз мукофоти эди.
– Єадамларига іасанот, пирим! Биз ½ариблар маконига
єўйган єадамлари муборак бўлсин!
Іисомиддин пири муршид истиєболига бориб юкин-
ди. Шайх Оєсоєолнинг киндигига тушиб турган патак
соєолига єараб єўйди: «Саєєолни белгача узайтмоє сун-
натга кирмайди, ани калта єилинг!» демоєчи бўлди, илло,
магар фаросати етганда ўзи биларди, деб сукут саєлади.
Оєсоєол ялтоєланди:
– Не хизмат бўлса, іозирмиз, пирим…
– Хизмат бор. Абдурауф єайда, биласизми?
Іисомиддин гўё Абдурауфнинг ½ойиб бўлганига ўзи
айбдордек, чўчиб бидиллади:
– Ўлимдин хабарим бор, ул йигитдин хабарим йўє,
пирим.
Аіли аёли энасиникига кетибди. Ўзи эрса… шул
са½ирнинг отаси топилмас эркан, овулга єадам босмай-
ман, деган эрмиш. Худо билади, єайси гўрда юрибди…
– Ер остидан бўлса-да, ул йигитни топиб, іузуримизга
олиб борасиз.
Уєдингизми?
– Уєдим, пирим, уєдим, – деди лаблари титраб оєсоєол.
Шайх чаєєон ўрнидан турди.
– Йўл бошланг, оєсоєол, Абдурауфникига борамиз.
Абдурауфнинг онаси энсизгина, пастак айвонда урчує
йигириб ўтирган эди. Авлиёи кабирни кўриб, іўнграб
йи½лаб єўяверди.
– Бошгинамни єайси тошга урай авлиё бобоси! Іам
ў½илдин, іам набиралардин айрилиб, якка мозор бўлиб
єолдим. Іув-в… Биз ½ариблардин іам хабар оладир½он
бандаси бор экан, Аллоіга шукр…
Шайх онаизорга таскин берди:
– Йи½ламанг, синглим. Абдурауф топилади. Мана,
оєсоєол єўлидан етаклаб келади ў½лингизни. £айбулло-
294

www.ziyouz.com kutubxonasi
нинг отаси тирик, уни-да топтиргаймиз. Келинингизда
айб йўє, ул зинокор эмас. Иншооллоі, яєин кунлар
ичинда хонадонингиз жам бўлгай.
Она іиєиллаб, Шайхнинг этагидан тутди, тавоф
єилиб, бир йўла кўз ёшларини іам пири муршид этагига
артиб олди.
Яссига шом єўнганда икки отлиє єалъага кириб ке-
лишди. Неча кун бадалига ўша тун Шайх ором олиб
ухлади.

£АЙБУЛЛОНИНГ ОТАСИ КИМ?


33- ф а с л

Хотинларга хўблиє ва яхшилиє


бирла муомала єилинглар.
Іадиси

Хотининг – гуллаган бо½инг.


Єадим іикмат

Орадан ўн кун, ўн беш кун ўтди. Іут чиєди, іамал


кирди. Бироє Абдурауфдан дарак йўє эди. Шайх амри
билан Бобо Мочин іув бултургидек атроф-жавонибда-
ги хонаєоіларни, мусофирхонаю карвонсаройларни кезиб
чиєди. Іатто такяхона іам єолмади. Не ажабки, бу саёє
йигит ер юзидан йўєлик сари ½ойиб бўлгандек эди.
Шу кетганча іутнинг оё½ида пайдо бўлди у. Іисомиддин
оєсоєолсиз, ёл½из ўзи хонаєоіга кириб келди. Уни би-
ринчи бўлиб Бобо Мочин кўриб єолди. У бир юмуш ила
ташєарига чиєаётган эди, дарвозахона бурчагида калласи
ерга теккудек бўлиб ўтирган кимсага кўзи тушди. Ёнига
бориб, аста елкасига єўл єўйди.
– Іой Худонинг бандаси, кимсан? Навчун бундоє
ўлтирибсен?
Бемормисан, намасан?
Абдурауф бошини салгина кўтариб жавоб єилди:
– На тирикман, на ўлик. Икки жаіон оворасиман…
Бобо Мочин Абдурауфни таниб єолди. Шошганидан
«Мошоллоі!» деб юборди.
– Іўв, бола, єайси гўрда юрибсан? Сени излаб очма-
ган эшигим, кирмаган тешигим єолмади. Єани, тур!
295

www.ziyouz.com kutubxonasi
Абдурауфнинг тургани мажоли йўє эди. Бобо Мочин
уни даст кўтариб, лой супага ўтєазди. Абдурауф уі
тортди.
– £орларни макон єилиб юриб эдим. Пиримиз юртга
єайтибди экан, деб отбоєарлардан эшитдим…
– Сан єимирламай жойингда ўтириб тур, – деди Бобо
Мочин ва лўкиллаб ичкари кириб кетди.
Шайх Іаким Сулаймон билан Єутбиддинга ненидир
уєдирмоєда эди. Бобо Мочин, одатига кўра, эшикданоє
«Пирим!» деб іовлиєиб кирди. Шайх Бобо Мочин-
нинг іовлиємалигига кўникиб кетган эди, шунинг учун
илжайиб сўради:
– Не іол юз берди, Бобоєул, ола іўкиз ту½ибдими?
– Абдурауф топилди! – деди Бобоєул, – дарвоза олдига
ўтєазиб єўйдим. Уни іузурингизга олиб кирайми, пирим?
Шайх неча ойлар то½у тош оралаб, бадани сув-совун
кўрмай юрган савдойи йигитнинг іолатини кўз олдига
келтирди.
– Анинг саєєол-муртин кузанглар. Іаммомга олиб бо-
ринг.
Боштин-оёє янги либос кийдиринг. Уч кун яхшилаб
томоєлантиринг. Жонини чаєириб олсин. Сў½ин кўришсак
бўлар.
Бобоєул елиб чиєиб кетди. Абдурауф деворга су-
янганча, калла осилтириб ўтирарди. Бобоєул бу сафар
унга яхшилаб разм солди. Бултурги дуркун, я½риндор
йигитдан асар іам єолмаган. Бугунги Абдурауф собиє
Абдурауфнинг сояси эди гўё. Озиб, чўпдай бўлиб кетган,
кўзларида нур йўє. Эгнида жулдур чопон, бошида я½ири
чиєєан єулоєчин, соч-соєол тўзиган, турарга іоли, юрар-
га мажоли йўє эди.
Бобо Мочин Абдурауфни єўлтиєлаб іаммом сари
олиб кетди.
Уни ширялан½оч єилиб ечинтирди. Іаммом ходимига
буюрдики, бу йигитнинг етти єат терисини шилиб олсанг
іам майли, вале киндигида кири єолмасин…
Іаммомдан Абдурауф єушдек енгил бўлиб чиєди.
Бобоєул унга янги иштон-кўйлак, хирєа кийдирди. Бо-
шига тахи бузилмаган таєя єўндирди, оё½ининг остига
єўнжли этик ташлади. Сўнг ошпазнинг олдига етаклаб
борди. Іазил аралаш унга пўписа єилди: «Мана бу дар-
296

www.ziyouz.com kutubxonasi
вишга уч кун тўйгунча томоє бер! Уч кунда бўридай
єилмасанг, єорнингни ёраман, билиб єўй!»
Ошпаз гоіида Бобоєулнинг іазили чинга айланиб ке-
тишидан єўрєарди, єуллує єилди.
Тўрт-беш кунда Абдурауф ўзига келди. Рангига єон
югурди.
Єаддини тикиб, оё½ида бемалол турадиган бўлди.
Бобоєул уни даст кўтариб, бир-икки силтади-ю, «Энди
хотин олсанг, ярайдиган бўлибсан, бола!» деб ерга єўйди.
– Юр, пиримнинг іузурига кирамиз!
Абдурауф юраги дукиллаб Бобоєулга эргашди. Бис-
милло, деб бўса½а іатлади-ю, тўрда халифалари Муіаммад
Донишманд билан Іаким Сулаймон ўртасида ўтирган ав-
лиё бобосини кўриб, чўк тушди. Кўнгли бир хил бўлиб
кетди. «Авлиё бобо!» демоєчи бўлиб о½из жуфтлади.
Бироє томо½ига бир нима тиєилди, кўзларига єуйилиб ёш
келди. Калласини хам єилиб, сукут саєлаб ўтираверди.
Ниіоят, Шайх ул-машойихнинг таниш, мулойим то-
вуши эшитилди:
– Мунда келинг, Абдурауф!
Абдурауф тиззалаб ол½а силжиди. Іазратга тўрт-беш
єадам єолганда тўхтади. Ердан бошини кўтариб, авлиё
бобосининг кўзларига ботинмайгина боєди. Бу нигоіда
іам тазарру, іам илтижо, іам умид зуіур этар эди.
Шайх йигитга кўз єирини солди. Сўради:
– Єандоєсиз энди?
Илк даъфа йигитнинг тили калимага келди:
– Сизни кўриб, дардимнинг ёртиси кетди, авлиё бобо.
– Йигит киши шундоє бўлурми, ў½лим? – деди
Шайх, – чўлдаги гиёі шамол турса эгилади, вале боз
єаддини ростлайди. Игнадек бойчечак єаттиє ерни те-
шиб, ёру½ оламга интилади. Сиз инсонсиз, ўшал бойче-
чакдек кучингиз йўєми? Эр кишининг зийнати єувват,
шижоат, сабр. Сиз навєирон ёшдасиз, олдингизда ошиб
ўтадиган то½лар, кечиб ўтадиган сойлар турибди. Бундоє
іасрату надомат бирла нечук аіли аёлингизни тарбият
єил½айсиз, танангизга бир ўйлаб кўринг. Йигитман, деб
белингизга белбо½ бойлабсизми, бас, марднинг амалин
єилинг-да, ў½лим!
Абдурауф єўл єовуштириб, бошини эгди:
– Осийлик єилдим, кечиринг, бобо…
297

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Осийлик эмас, ожизлик єилдингиз. Ўзингизни єўлга
олинг.
Мана бу о½аларингиз бирла эртан уйингизга борасиз.
Аіли аёлингизни келтирасиз. Бу иккиси заифангизнинг
зинодин холи эканлигин исботлаб, £айбуллонинг отасини
топиб берадилар. Боринг, бугунча дам олиб туринг.
Икки йилдирки, Абдурауфнинг кўкрагида бир жароіат
бор эди. У лайлу наіор вужудини ёндириб турарди. Ав-
лиё бобосининг тўрт о½из калимаси бул жароіатга маліам
єўйгандек бўлди. У ½айритабиий бир єувват ила тикка
бўлди ва орєаси билан юриб энкайганча чиєиб кетди.
Шайх халифаларига іам ижозат берди.
– Эртанинг тадоригин кўринглар. Бобоєулга айтинг,
уч улов іозирласин.
Шайх ёл½из єолиб, хаёлга берилди. «Аёл зинодин
холи. Бу равшан. Хўш, £айбуллонинг падари ким бўлди?»
Іазрат тасбеі ўгириб, кўзларини юмди. Носут оламини,
лоіут оламини кезиб, муаммонинг ечимини излади. Єалб
нигоіини Єайнарбулоєєа єаратди. Та½ин бултургидек кат-
та бо½да ўроє кўтариб юрган єорасоєол, миєти йигитни
кўргандай бўлди. Ана, у ўро½ини ерга єўйди. Эски чо-
понининг йирти½идан бир парча момиє су½уриб олди…
Єўшни бо½да эса, сурати зебо бир жувоннинг шарпаси
пайдо бўлди. Заифа бузоє етаклаб борарди. Тўсатдан у
бошвоєни єўйиб юборди-ю… іолсизланиб ерга ўтирди…
Илми ½айб, савєи табиий шарофати ўлароє Шайх £ай-
буллонинг дунёга келишига сабаб бўлган мўъжизани кашф
этгандек эди. Кўнгли ёришди. Такбир айтди. Арзу само-
ларнинг таніо эгасига шукрона келтириб, ўрнидан турди.
Эрталаб сафар олдидан Шайх икки халифасига муш-
кулот ечимини айтди:
– Йигирма чо½лиє навжувонни тўпланг. Уй тўрига іи-
жоб тортсинлар. Уч газлик ип олинсин. Ипнинг бир учи
заифанинг билагида, бир учи йигитнинг єўлида.
Шайх маъноли кулди.
– Бу ё½и ўзларининг нафсониятларига іавола. Би-
рингиз Донишманд, бирингиз Іаким. Омин! Ал-муфлис
омонуллоі, дейди ояти карима. Бенаволарни Аллоі ўз
іимоясига олармиш.
Уч отлиє йўлга тушди. Шайх уларнинг ортидан узоє
тикилиб єолди.
298

www.ziyouz.com kutubxonasi
Єайнарбулоє икки-уч фарсах келар эди. Жадаллаб
юрилса, икки соатда етса бўларди. Отларини йўрттириб
кетар экан, уч йўловчининг хаёлида уч хил фикр чарх
уради. Сўфи Донишманд ўйларди: «Заифанинг билаги-
га ип бо½лиє. Ипнинг бир учи бегона йигитнинг єўлига
уланган. Хўш, ип таранг тортилганда кимнинг юраги
безовта бўлмо½и керак? Заифанингми ва ё анови синовга
келган йигитнингми? Пир, у ё½и ўзларингизга іавола
дедилар».
Сулаймон ишроє илмини эгаллаган, яъни бировлар-
нинг фикрини ўєиш иєтидорига эга эди. Савєи табиийси
ила Донишманднинг хаёлидаги сўроєни ил½аб олди.
– Орий рост, Сўфи, – деди у, – камина іам шундоє
ўйда эдим.
Ул муштипар аёл бегона эркакка яєинлашмаган, ва-
лекин силаи раімига ўшал єорасоєолнинг пуштидан бир
єатра ўтган. Воажаб! Бул нечук мўъжизот, Сўфи?».
– Єайнарга борайлик-чи, гўдакнинг отасини топсак,
ўзидан сўрармиз.
– Топол этмасак-чи?
– Унда Іаким Сулаймон бирла Сўфи Донишманднинг
пир олдида юзлари єаро бўлади. Иншоолоі, бул савоб
ишда раімон эгам мадад бергай.
Абдурауфнинг фикри-зикри хотинида эди: «Зебохон
келармикан, келмасмикан? Урмадим, сўкмадим, тало½ини
бермадим. Уч болага (у бегона гўдакни саноєєа єўшгиси
келмади) раім єилса, уйга єайтар. Ишєилиб, мана бу
о½алар мендин бўлмо½он боланинг отасини топиб, аё-
лимни оє юзлик єилишсин-да. Эй худойим-ей, ўзинг
єўлла½айсан…»
Абдурауф іовлисига кирди-ю, «Энажон!» деб єичєирди.
Садо чиємади. У атрофига аланглаб, гирён бўлиб тур-
ган эди, бо½ тарафдан бир даста шох-шабба єўлтиєлаб,
онаси чиєиб келди. Абдурауф «Эна! Энажоним!» деб во-
лидасининг истиєболига чопди. Онаси тўхтади. Ў½лини
танимади. Йи½лайвериб, унинг кўзлари хира тортган эди.
– Іай, сан кимсан, болам? – деди, озода кийинган адл
єомат йигитга єараб.
Абдурауф учиб бориб, энасини єучди.
– Сизни куйдирган девона ў½лингизман, энажон!
Она дилбандини товушидан таниди.
299

www.ziyouz.com kutubxonasi
«Тирикмисан, болам, єўзичо½им!» деди-ю, іушидан
кетди.
Іисомиддин оєсоєол Шайх-ул машойихга берган ваъ-
дасининг уддасидан чиєолмай, чўчиб юрарди. Абдурауф-
нинг ўз оё½и билан келгани унинг учун нажотдек туюл-
ди. Ўзи усти ёпиє арава топди. Абдурауф билан бориб,
Зебохонларни кўчириб келди. Сўнгра шотирларига бую-
риб, Абдурауфнинг іовлисига йигирмага яєин ёш-ялангни
тўплаттирди.
Пешинга бориб, Абдурауфнинг уйини меімон босди.
Катта уйнинг тўрида оєсоєол, кент єориси, масжид имо-
ми, икки-уч мулла, Зебохоннинг уру½лари ўтиришибди.
Бурчакка іижоб тортилган. Парда ортида Зебохон янгаси
билан бўлажак синовни кутадилар.
Іаким Сулаймон дуо єилди: «Аллоіумна саййирна
аілул имтиёзи. Э, іожатбарор эгам, ўзинг бизни имтиёз-
ли бандаларингдин єил½ойсан».
Сўфининг имоси билан бир ўрам ип келтирдилар.
Ипнинг бир учини Зебохоннинг билагига, иккинчи учини
пардадан тўрт єадамча берида чордана єурган йигитнинг
єўлига бо½ладилар. Гувоілар, Іазрати Султоннинг бу
икки халифаси не каромат кўрсатар экан, дегандек, бир-
бирларига ажабланиб боєадилар, елка єисиб єўядилар.
Сўфи Донишманд іижоб тарафга єараб деди:
– Синглим, безовта бўлсангиз, уялмай ипни тортинг.
Бу амал бирла сиз бегуноі эканлигингизни исботлайсиз.
Іаким Сулаймон ёнидаги йигитга ўгирилди:
– Бул талаб сизга іам тааллуєли, уєдингизми?
Іолатингиз ўзгарса, ипни тортинг.
Бир даєиєа, икки, уч даєиєа ўтди. Лекин на іижоб,
на бегона йигит тарафдан ип тортилмади. У икки ўртада
муаллає осилиб турарди. Сулаймоннинг амри билан
кўрпачага ўзга йигит чўк тушди. У бир пардага, бир
єўлига єараб, негадир кулиб єўйди. Ип эса, бояги-бояги-
дек салєи іолатда єимирлаб турарди.
Синовга келган йигитлар бир-бирларини алмаштира-
бердилар.
Ўн иккинчи, ўн тўртинчи, ўн еттинчи йигит ипни
тортмай ўринларидан туриб кетди. Ва ниіоят, парда
єаршисига ўн саккизинчи, бўйдор, миєти йигит келиб
ўтирди. Бир неча лаіза ўтди. Бир замон ип тебранди.
300

www.ziyouz.com kutubxonasi
Йигитнинг ранги ўзгарди. У ипни ўзига тортди. Шу
маіал ип іижобдан іам тортилгандек бўлди. Бир-икки
сонияда ип таранглашди ва … узилди. Меімонлар бул
½аройиб іодисани іазм єилолмай, «Наузамбилло!» деб
юборди. Сулаймон уларга ёєтирмай єараб єўйди. Сўнг
йигитга юзланди:
– Бўлди. Ечинг ипни!
Йигит негадир єизарди. Билагидан ипни чиєариб,
єўлини кўксига єўйди:
– Таєсир, юрагим ёмон уриб кетди. Іеч бунаєа
бўлмаганди. Узр…
«Хайрият! – деди ичида Сулаймон, – бунинг дили бе-
жиз безовта бўлмади. Сирнинг боши шул бўлса, ажаб
эрмас».
Йигит бир маіалгача бехуд бўлиб, ўзига келолмай
ўтирди. «Мени бирон нарсада гуноікор єилмоєчи шекил-
ли, бу таєсирлар», деб хавотирланди. Сўфи дарров унинг
хаёлини уєиб олди:
– Сизни іеч ким гуноікор єилмоєчи эмас, бул фикр-
ни каллангиздан чиєаринг! – деди єово½ини уйиб. Йигит
іозиргина кўнглидан ўтган ўйни топиб айтган бу серсав-
лат, кўзлари ўткир кишига боєиб, баттар іадиксиради.
– Худо урсин таєсир, менда заррача гуноі йўє…
– Шул сўзингиз чин бўлса, Єуръони каримни ушлаб,
єасам ичасиз не воєеа бўлганини мана бу муітарам зот-
лар олдида рўйи рост айтиб берасиз. Исмингиз нима?
– Исм… отим Шодимат, – деди йигит довдираб.
Сўфи Донишманднинг эсига бултур пири комил айтган
гап тушди. «Мен ул гўдакнинг сабабкорини кўргандекман.
Миєти, єорасоєол йигит. Бо½да ўроє кўтариб юрибди».
Сўфи іамон жиддий оіангда сўради:
– Сиз Абдурауфнинг бо½ єўшниси бўласиз, шундоєми?
– Ім, таєсир.
– Мусіаб келтиринг! – деб буюрди Сулаймон. Масжид
имоми тиззасида Єуръон ушлаб ўтирган эди, ир½иб ту-
риб, чўзди.
– Менга эмас, Шодиматга беринг! – деди Сулаймон.
Шодимат Єуръони каримни икки єўллаб олди, ўпди,
пешанасига босди.
– Ана энди сўлланг. Шошманг, аввал аёлларга рухсат
берайлик, сў½ин.
301

www.ziyouz.com kutubxonasi
Зебохон билан янгаси юзларини желак билан яшир-
ганча чиєиб кетдилар. Шодимат танг аіволда єолди. Гўё
ундан умрида кўрмаган, билмаган нарсасини айт, дея
єистовга олишаётгандек эди.
– Нени сўллай, таєсир? – деди у Сулаймонга илтижо-
ли боєиб.
Сўфи кўмакка келди:
– Икки йил бурун, ёз чилласида бо½да ўт ўриб юрга-
нингизда не воєеа содир бўл½он эди.
– Іеч нима таєсир. Іар йили ёз келса бо½даги
йўн½ичєани ўриб, дасталайман. Ўсиб чиєади, єайта
ўраман. Шуйтиб, мол-жоннинг ½амини еймиз-да.
– Хаёлингизни жамланг, Шодимат. Єўрєманг. Йигит
кишисиз.
Икки йил бурун, ёз палласида бо½да ўроє кўтариб
юриб эдингиз. Елкангизда чопон. Ўшал куни вужудин-
гизда бир ўзгариш сезмадингизми? Яхшилаб эсланг.
Шодиматнинг пешанаси тиришди. Ерга боєди. Уі
тортди.
Анчагача чурє деб о½из очмади. Ниіоят, тилга кирди:
– Эсладим, таєсир, – деди эшитилар-эшитилмас, – айтга-
ни уят-да… Бул іар йигитнинг бошидин ўтадиган иш…
– Ана шу ишни очиє айтиб беринг. Сизда гуноі бўлмаса,
жазо іам йўє. Айтинг! Єўлингизда Єуръон турибди.
Шодимат меімонларга бир єур разм солиб єўйиб,
бошини эгди:
– Шу… ўт ўриб юриб эдим. Бирдан вужудим ёнди.
Юрагим бугунгидай дукиллаб ½алати бўлиб кетдим.
Єарасам, ихтилом келган экан. Чопонимнинг йирти½идан
бир сиєим пахта юлиб олиб артиндим.
– Пахтани ерга ташладингизми, ёки…
– Экинни іаром єилмасин, деб ерга урмадим. Пахса-
нинг тешигига тиєиб єўйдим.
Меімонлар таажжубдан єотиб єолдилар. Сал олдин-
ги шивир-шивиру елка єисишлар баріам топган эди.
Шайхнинг икки вакили билан Шодиматнинг ўртасидаги
савол-жавоб уларнинг забонини олиб, іайрат дарёсига
½арє этган эди.
Сўфи сўради:
– Шодимат, іозир бо½ингизга тушсангиз, ўшал тешик-
ни адашмай топа оласизми?
302

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Єайдам, – деди Шодимат иккиланиб, – икки йилда
єанча ё½ин-сочин бўлди. Тешик беркилиб кетган бўлса-
чи? Бор, десангиз, излаб кўраман, таєсир.
– Іожати йўє, – деди Сулаймон, – сўзингизга инондик.
Каломулло ушлаб ёл½он гапирсангиз, не бўларини биларсиз.
– Абдурауф! – деди Сўфи Донишманд, – бориб заифан-
гиздин сўраб кўринг-чи, ўшал куни у бо½да не иш єил½он
экан?
Абдурауф «Наіотки…» деган бир лаізалик ёмон ха-
ёлга берилди-ю, судралиб чиєиб кетди. Анчадан кейин
терлаб-пишиб єайтиб кирди.
– Аёлим айтдики… аёлим… – хижолатданми, номусдан-
ми, єаттиє іаяжонданми, тили калимага келмасди унинг.
– Не єил½он экан келин?
– Шу куними, азонигами, бузо½имизни жилдирга-
ни чорбоєєа тушибди. Баданида бир ўзгариш бўлган
эмиш. Єараса, єўшни деворнинг кавагида… сариє пахта
єистирилиб турган экан… олиб тозаланибди.
Масала ойдек равшан бўлган эди.
– Бас! – деди Сўфи Донишманд, – бул заифанинг
гуноіи йўє.
Аллоінинг іукми бирла єаршингизда ўтирган навжу-
воннинг бир єатра нутфаси деворга омонат тушибди. Ан-
дин сўнг икки гавіар бирлашибдир. Ул гўдак іаромдин
эмас, икки іалол инсондин дунёга келган. Бу мўъжиза
іам Аллоінинг ½ойибона каромати. Пири муршид бултур
Абдурауфдин, ул норасиданинг исми £айбулло эмасми,
деб сўраган эдилар. Валиуллоінинг башорати орий рост
бўлиб чиєди. Абдурауф, болани олиб киринг!
Абдурауф іовлида ўйнаб юрган £айбуллони етаклаб
кирди.
Сулаймон Шодиматга єаради:
– Ўрнингиздин туринг, йигит! Эл-юрт олдида пушти
камарингиздин бўл½он фарзандингизни єабул єилинг!
£айбулло, буларнинг єайси бири менинг отам бўлди,
дегандек, гоі Шодиматга, гоіо Абдурауфга жавдираб
боєарди.
Шодимат терга ½арєоб бўлган эди, базўр єўз½алди.
£айбуллони истар-истамас ба½рига олди. Абдурауф эса,
на болага яєинлашмакни, на чиєиб, хотинидан кечирим
сўрашни билолмай, серрайиб турарди.
303

www.ziyouz.com kutubxonasi
УЗЛАТ ХАЁЛИ

34- ф а с л

Орзу єилдим вафо аілин


кўрай деб, топмадим,
Хоіи зоіид, хоіи фосиє, хоіи
сойил1, хоі шоі.
Алишер Навоий

Баіор келинчаги алвон сепини йи½иштириб жўнади.


Ёз келди. Єалдир½очлар полапон очди. Тушмуєларида
хўрак ташиб валфажр айтади. Дашти Єипчоє осмонида
бўзтўр½айлар яратганга мадіу сано ўєийди. Єорато½ та-
рафдан оналарнинг кафтидай юмшоє, роіати жон эпкин
эсади. Бу йил ё½ин-сочин мўл бўлгани учунми, єирлардаги
гиёілар іали сўлмаган, сабзаранг бўлиб, офтобга жил-
майиб боєади. Чўлдан ифор иси келади.
То½лардаги єор эришга тушди. Вале Султон ул-
орифиннинг сийнасидаги муз эримади. Шайх ул-машо-
йих азалдан кам ухлар, кам гапирар, камдан-кам кулар
эди. Єуръони каримнинг «Фалъязіаку єалилан»2 ояти ул
зоти шариф учун кўнгил наєши эди. Хусусан, кейинги
ойлар ичида Шайхнинг уйєуси тез-тез ўчадиган бўлди.
Кўзларини юмса, тасаввурида сурон кўтараётган жамоат,
нимта этни тишлаб тортєилаётган икки оє-єора ит, тўрт
тарафга єочаётган оломон жонланаберади. Аслан дунё-
нинг аччиє-чучугини, иссиє-сову½ини тотавериб, Іазрати
Султоннинг дийдаси єотиб кетган эди. Єиблагоіу онаизор
васлидан бемаврид жудолик, икки єўлида икки жигарини
етаклаб, саргардон кезиш, устоди аввал Арслонбоб бобо-
сининг іидояти, кечалари мижжа єоємай риёзат чекиш,
илми єол, илми іол бирла маш½ул бўлиш… Сўнгра – Бу-
хоро, Самарєанд хонаєолари. Хожа Юсуф Іамадоний
іазратларининг нафаси єудсиялари – илоіий нуфузлари-
дан баіраманд ўлиб, ма½рибу машриє заминни єадам-
баєадам сайр этиш…

1
Сойил – дарвиш, єаландар.
2
Фалъязіаку єалилан – бас, оз кулсинлар.
304

www.ziyouz.com kutubxonasi
Буларнинг барчаси бир бўлиб, Шайхнинг обид ирода-
сини ўтдан сувга, сувдан ўтга солинган темирдек тобла-
ган эди. У Айюб1 дек сабрлик эди. Фосиєларнинг фитна-
сига, єозиларнинг ришвахўрлигига, муфтийларнинг ёл½он
фатвосига, муітасибларнинг риёсига, соіиби давронлар-
нинг эл-улусга етказган зулмига, жоіил муллаларнинг
бидъатига чидаб келди. Тишини тишига єўйди. Илло,
ўз муборак хонадони олдида, эл кўзи ўнгида єилинган
туімат юрагига найзадек санчилди. Халє дардидан дарз
кетган дилпорасида та½ин бир чандиє пайдо бўлди. Бул
чандиє ўєтин-ўєтин Шайхнинг муштдек юрагини бир пар-
ча чў½дек бозиллатиб турибди.
Тонг отади, кун ботади. Ва лекин, Шайхнинг кўксидаги
муз чаємоє тошдек єилт этмай турибди.
Бир куни Іазрат учєур оти Аблаєни минди-ю, хали-
фаларини іам огоі єилмай Сайхун сари йўналди. Шайх
бу фоний дунё билан таніо, юзма-юз єолиб, кечган умри-
ни, бугунги амалларини, эртан бириси кун кутиб турган
кунларини саріисоб этмакни истади. Отининг сувли½ини
олди, жиловини эгар єошига бо½лади-да, Аблаєни бўш
єўйди. Ўзи тўнини ечиб кўк майсага ёйди. Баіузур ён-
бошлади. Аблає эгасидан нари кетмади. «Не дардингиз
бор, хўжам?» дегандек, Шайхнинг оёєларини искалади.
– Бор, мени ўз іолимга єўй, – деди Шайх, гўё бе-
дов гапини фаімлайдигандек, – сен іам єурсо½ингни єап-
пайтир. Мен хаёл сургим келди.
От аста юриб нари кетди. Бир єарич майсаларни
карт-курт чайнашга тушди.
Шайх кўзларини юмди. Хаёлга берилди. Хаёлида бир
фикр чарх уриб айланаверади: «Бул дорилфанодин этак
силкимоє ваєти етди. Узлатга чекинмоє керак. Аё, Аімад,
тадоригингни кўр, тадоригингни.» Шу ондаёє вужуд
єафасидан бир садо келди: «Тан роіатингни ўйладингми,
Єул Аімад? Ошиєларнинг ёниб-ўчган кули бўлсам, де-
ган ким эди? Мискин, ½ариб, етимларга іамдам бўл½ил,
деган сен эмасмидинг? Уларни замона зўрларининг зул-
мидан асрагани єалєон бўлгувчи іам ўзинг эдинг. Се-
нинг сўзинг эди, маєоминг, бир энлик номанг, ваъзинг,
амри маъруфинг эди. Бас, энди узлатга чекиниб, раият-

1
Айюб – сабр-бардоши билан ном чиєарган пай½амбарлардан эди.
20 – Аімад Яссавий 305

www.ziyouz.com kutubxonasi
нинг дарду шиквасидин фори½ бўлмоєчимисан? Ўйла, аё,
Аімад, ботинингни ўтга бериб ўйла!..»
Ботиний, андак таънаомуз нидога єулоє тутиб, Шайх
бир дам иштибоіга чўмди. Шиблий, Ба½додий сифат ма-
шойихлар «Тан сўзламас, жон сўзламас, имон сўзлар»
демиш. Бу садо не бўлди, имон чаєири½ими? Бирлам-
чи Єодир Мавлон олдида, иккиламчи фахри олам Іає
Мустафо рўбарўсида юзимизни ёру½ єилолмадикми? Іає
субіонаіу ва таоло амрила чеккан заіматларимиз єабул
бўлмас экан, іайф ўтган умрингга, Іожа Аімад!»
Шайх икки ўт орасида єолди. Унинг тафаккури би-
лан дили гўё ўзаро ихтилоф єиларди. Юрак, узлатга
чекин, узлатга, дея нола єилса, тафаккури, шошма, Єул
Аімад, іали муілат етмади, деб огоілантирган бўларди.
Шайх кўм-кўк осмонга тикилди. Ич-таши куйиб-ёниб,
Аллоіга муножот єилди: «Эй арзу самоларнинг яккаю
ягона хожаси! Мушкулимни осон єил. Ўзинг Раімон,
ўзинг Єаііор, ўзинг Жаббор, ўзинг іожатбароримсан!»
Не ажабки, самовотдан бир бў½иє овоз келди. Бу айнан
Султон ул-орифиннинг товушига ўхшарди. Шайх сескан-
ди. Бояги товуш Іожа Аімад Яссавийнинг яєинда бит-
ган іикматларини дона-дона єилиб такрорлар эди. Шайх
кўзларини юмди. Самовотдан келаётган ўз іикматларига
жон єуло½ини тикди.
Мен йигирма икки ёшда фано бўлдим,
Маріам бўлиб, чин дардликка даво бўлдим,
Ёл½он ошиє, чин ошиєєа гувоі бўлдим,
Ул сабабдин Іаєєа си½иниб келдим мано.

Ўттиз бирда Хизр бобом май ичирди,


Вужудимдин азозилни пок єочирди,
Савдо єилдим, ёзуєларим Іає кечирди,
Андин сўнгра Іає йўлига солди, дўстлар!

Холиєимдин хабар етди, шокир бўлдим,


Іар ким сўкди, балки тепди, собир бўлдим,
Бу оламда іеч ухламай іозир бўлдим,
Іою іавас, моуманлик кетди, дўстлар.

Ўттиз учда соєий бўлиб, май улашдим,


Жоми шароб єўл½а олиб, тўя ичдим,
Лашкар тузиб, шайтон бирла кўп урушдим,
Биіамдиллаі, икки нафсим ўлди, дўстлар.
306

www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўттиз тўртда олим бўлиб, доно бўлдим,
«Іикмат айт!» деб Субіон айди, гўё бўлдим,
Чилтон бирла шароб ичдим, іамро бўлдим,
Ичи ташим Іає нурига тўлди, дўстлар.

Ўттиз олти ёшда бўлдим соіибкамол,


Іає Мустафо кўрсатдилар менга жамол,
Ул сабабдин кўзим ёшли½, єоматим дол,
Ишє ханжари юрак-ба½рим тилди, дўстлар.

Олтмиш учда нидо келди «Єул, ерга кир,


Іам Жонингмен, Жононингмен, жонингни бер,
Іув шамширин єўл½а олиб, нафсингни єир!»
Биру борим, дийдорингни кўрарманму?

Овоз тинди. Шайх кўзларини очди. Бу – кўкдан кел-


ган ваіийдек туюлди унга. Кўксини тимдалаб турган
гумонлар чекинган, юрак армони, єалб хоіиши, дил ор-
зуси ½олиб келган эди. Шайх Яратганга шукрона келти-
риб, дарёнинг у бетига назар солди. Шу пайт самовий
ваіийни тасдиєлагандек, рўбарўсида оє либосли, узун
бўйли, савлатдор мўйсафид пайдо бўлди. Шайх гоіо-гоіо
Хизр алайіиссалом ила суібатлик эди. Унинг бошига
Марвдагидек мушкулот єўнганда Хизр бобоси имдодга
келарди. Бу сафар іам табаррук оєсоєол нажот фариш-
тасидек ўз пайтида юз кўрсатди.
У дарёнинг сўл соіилида туриб, тўрт калима сўз
айтди:
– Аё, Аімад, Жаброил мужда келтирди. Магарким,
ишєи илоіийни кўзлаб узлатга чекинмакни ихтиёр эт-
ган экансан, муножотингни Іає таоло єабул єилди. Іає
Мустафо жаноблари, ўз єавмлари ичидан етишиб чиєєан
шайхлар менинг умматларим орасидаги набийларга баро-
бардир, деб лутф этмиш. Йўлинг ойдин бўлсин, болам…
Хизр алайіиссалом іуш ½ойибдин єандоє пайдо бўлган
бўлса, боз ўшандоє іаволаниб кўздан яширинди.
Шайх оєар сувга термилиб єолди. Бирдан сесканди.
Сув бўйида ў½ли Иброіимни кўргандек бўлди. Иброіим
Исфижобда, бобоси Шайх Мусо єошида эди. Ана, у юз-
єўлини ювмоєчи бўлиб, аніорга энгашди. Шу он… іирс-
дай семиз, олакўз, жулдур чопон кийган киши ишшайиб
Иброіимнинг ёнига келди. Келди-ю… «Іей бола, сувни
яхши кўрасанми? Бор, унда тўйгунингча ич!» деди-ю, уни
307

www.ziyouz.com kutubxonasi
итариб юборди. Иброіим аніорга муккасидан йиєилди.
Тез оєар сувда унинг боши бир кўриниб, бир кўринмай
борарди. Жулдур чопонлик махлує эса, осмонга єараб
телбаларча куларди…
Шайх «Ёл½изимни ўзинг асра, биру борим», деб Ярат-
ганга муножот єилди ва отга миниб Ясси сари равона
бўлди.
Масжид олдида уни халифалари интизорлик ила ку-
тиб туришарди. Бобо Мочин іиєиллаб Шайхнинг этагини
тутди.
– Исфижобдин шум хабар олдик, пирим. Иброіимни
худо бир асрабди… Хасталаниб ётган эмиш.
– Нима бўлибди?
– Шу… сув ёєасинда ўлтирган экан. Бехосдан десан-
гиз…
Шайхнинг кўз ўнгида єайта ўша семиз, олакўз махлує
гавдаланди. У Исфижобга Иброіимдан хабар олгани Су-
лаймон билан Сўфи Донишмандни жўнатди. Ўзи чилла-
хонага тушди. То шом намозига єадар Иброіимга іифзу
сиіат тилаб Єуръон тиловат єилди.

ОЄ ТУЯЛИК СУЛАЙМОН
35- ф а с л

Шариати ораста,
тариєати пайваста,
Іаєиєати шойиста
Шайхим Аімад Яссавий.
Ўн саккиз минг оламда
Оти машіур каломда,
Ўрни Доруссаломда
Шайхим Аімад Яссавий.
Сулаймон Боєир½оний

Мансурхўжа раінамолигида іаж сафарига кетган зиё-


ратчилар саратонни ўтказиб, сунбуланинг бошида Ясси-
га єайтиб келдилар. Олис йўлдан іориб-толиб келган
муридларининг чеірасида балєиб турган нурга боєиб,
Шайхнинг руіияти яшнади. Бу нур Маккаи мукаррама
бирла Мадинаи мунавваранинг тажаллиси эди. Шайх ўзи
308

www.ziyouz.com kutubxonasi
етолмаган хонаи муборак ½уборини кўзига суртган ибодат
аілига шукроналик ила термилди. Зиёратчилар уч кун
дам олиб, іаммомдан покиза бўлиб чиєєач, Шайх зикр
буюрди. Султония масжидининг рўбарўсидаги хонаєоі
саінида соликлар давра єурдилар. Шайх наздида зикр
инсон єон томирида сузиб юрган заррадек залолатни
іам іайдаб, зокирларни жисман ва руіан бир-бирига
яєинлаштирмо½и лозим эди.
Зиёратчилар зикрни со½иниб єолган эканларми, иштиёє
ва жўшєинлик ила сано айтишга киришдилар. Ту½ишган
биродарлардек бир-бирининг елкасига єўл ташлаганча,
гоі ўнгга, гоі сўлга чайєалиб, Яратганни васф этаётган
мўминларга єараб, Шайх хаёлга толди: «То½ іам ўзаро
елка єўйиб тургани боис мустаікам эмиш. Одам фарзан-
ди мана шундоє бир-бирига елкадош бўлса, ўзганинг дар-
дини ўз дардим деб билса, олам собитлигича турармиди?
Таассуфким, бугун кифтингга иссиє єўлини босиб турган
бандаи ½офил эртан ўтиб, ½аддорлик єилади, кўзингга
чўп солади, оё½ингдан чалишни ўйлайди. Ёмонликдин не
яхшилик кўрдингки, яхшилик єилма½айсан? Яхшиликдин
не ёмонлик топдингки, ёмон ишдан єўлингни тортмайсан?
Мана шу мевали дарахтдек тебраниб турган бандаларинг-
нинг кўксидаги имон єўрини ўчирма, Халлоєи олам!»
Зикр оёєлади. Єутбиддиннинг жарангдор, салобатли
товуши эшитилди.
Дуолари мустажоб,
ижобатлик Муіаммад,
Ямонлиєєа яхшилик
далолатлик Муіаммад.
Саккиз беіишт эгаси
валоятлик Муіаммад,
Мискин Аімад єули½а
китобатлик Муіаммад.

Шайх «Аліамдулиллоіи роббил-оламин», дея дуога


єўл очди.
Зокирлар «Омин!» деб пирга жўровоз бўлдилар. Зикр
адо½ига етди. Ошиє єуллар іансираб хонаєоі ўртасидаги
боботут соясига чўкдилар.
Эртаси тонг саіарда елоёє Бобо Мочин Собронга
бориб, Самариддин іокимни бошлаб келди. Іокимнинг
309

www.ziyouz.com kutubxonasi
кўпчиб турган юзида тер жимирлар, Шайхнинг «Зудлик
билан етиб келсун», деган сўзларидан юрагида іадик
ўйнарди.
Іазрат уни хушкайфият ила єарши олди.
– Ўтиринг, ў½лим, – деди ёнидан жой кўрсатиб, хи-
жолат бўлмасинлар. Сизни савоб бир юмуш туфайли
чаєирдик.
Самариддиннинг кўнгли жойига тушай, деди. Истиіола
бирла Шайхнинг рўбарўсига тиз чўкди. Юз-кўзини ар-
тиб, пирнинг о½зига тикилди.
– Єўл остингиздаги волийларга, кент оєсоєоллари,
овул бийларига айтинг, єашшоє, ½арибу етим-есирларнинг
іисобини олсинлар. Биз ўзимизга тегишли мол-мулкдин
аларга улуш бермак ниятидамиз.
– Бажонидил, пирим, – деб Самариддин єўлини кўксига
босди, – мурувватингиздин баіра ол½он эл-улус дуойи
жонингизни єил½ай.
Самариддин билади. Іазрат іар йили икки іайит
арафасида мискин, бечораіол кимсаларга хайр-эісон єи-
лади. Юзлаб кўйлак-иштон, яктак, таєя, телпак, кавуш
тарєатади. Жонлиєлар сўйдириб, томоє беради. Илло…
іозир іайитгача фурсат узоє эди. Пири комилнинг
бемаіалда насиба улашмоєчи бўлганига аєли етмади.
Зеро, Шайхнинг бу ниятини іозирча ўзидан бўлак кимса
билмас іам эди.
Шайх іузурига келаркан, Самариддиннинг сийнасини
хавотир єурти тимдалаб беіузур єилган эди. Собронга
єайтаркан, энди унинг кўнгли чаро½он, вужудини бир
іовуч зиё иситиб тургандек, яйраб борарди.
Іазрат Самариддинга ижозат берди-ю, ўйлари билан
таніо єолди. Узлатга чекинишни ихтиёр этгандан бери
кўнглига бир ниятни тугиб єўйган. Бу ёру½ олам би-
лан хўшлашиб, хилватхонани абадий макон айлашдин
бурун тасарруфидаги мол-мулкини ½арибу-½ураболарга
эісон єилмоєчи. То½ олди, то½ ортида Шайхга хонлар,
беклар, бою боёнлар тарафидан назр єилинган уюр-уюр
йилєи, пода-пода сигиру іўкиз, єўра-єўра єўй-эчкилар
ўтлаб юрар, уларнинг сон-сано½ини наинки Іазрат, іатто
чўпон-чўлиєлару подачиларнинг ўзлари іам билмасди.
«Єўли єадоє, елкаси я½ир, товони тош бўлиб єотган
эмгакчининг о½зидан йириб олинган мол боз ўз эгасига
310

www.ziyouz.com kutubxonasi
єайтмо½и лозим» деб ўйлади Шайх. Яйлоєларни оралаб,
мол-жонини тафтиш єилмоєчи, Самариддин єашшоє хо-
надонлар рўйхатини келтиргач, махсус іайъат кўз ўнгида
уйма-уй єорамол билан туёє мол тарєатишни мўлжаллади.
Шайх йўлга отланди. Бу сафар Сулаймонни ўзига
йўлдош єилиб олди. Єорато½ этагидаги яйловларга элта-
диган йўл єадим Єарноє кенти орєали ўтарди. Пиру му-
рид от бошини Єарноєєа єараб бурдилар. Таєир чўл бош-
ланди. Іар ер-іар ерда туя тортаётган чи½ириєлар кўзга
ташланади. Чаєалоєнинг калласидек кичкина паєирчада
чиєєан сувни деієон мешига єуяди-ю, туясига хипчин
уради. Аіёнда кичик гумбазни эслатиб, ям-яшил гужум-
лар йўлиєади. Уларнинг соясида бола єучоєлаган аёллар,
пешонасини тан½иб, гуппи чопон кийиб олган єариялар
кўринади. «Ноннинг ўзи юмшоє, меінати єаттиє, – ўйлади
Шайх, – бир іовуч дон нон бўлиб о½изга етгунча… чори-
корнинг она сути о½зидан келгусидир. Ё раббим! Наіот
то абад шундоє давом этса бу азоб? Єачон нон топган-
ники, ўтин чопганники бўл½ай?»
Ясси билан Єарноє ораси уч-тўрт фарсах, бундайча-
сига ўн беш-йигирма чаєирим келарди. Икки йўр½а от
йўл танобини тортиб, пешин намозигача кентга кириб
бордилар. Закий ўєувчимизга аввалги фасллардан аён-
ки, Іазрат ортиєча мулозаматни, одамларнинг парвона
бўлишини ёєтирмас эди. Шу боис, у єишлоєни чет-
лаб ўтишни лозим топди. Пири комил ила унинг хали-
фаси Іаким Сулаймоннинг Єарноєєа ташрифидан кент
оєсоєоли іам, мадрасаю масжид аіли іам бехабар єолди.
Єишлоє ортга чекинди. Ёз офтобида сар½ая бошлаган
єирлар бошланди. Та½ин бир оз юргач, салєин эпкин
эсди. Сўнгра – єир сўнггида энсиз, узунчоє ар½амчидек
сой кўринди. Шайх сой бўйидаги азамат чинор ёнида от-
дан тушди. Чинор тагидан булоє сизиб ётарди.
– Кунга єаранг, Сулаймон, – деди, – намози дигар бў-
либдир.
Устозу шогирд кўмкўк майса узра белбо½ларини жой-
намоз єилиб, ибодатни адо этдилар.
Намози асрга яєин катта сайіонликдаги якка ўтов
олдида отдан тушдилар. Шайх Сулаймонга тайинлаб
єўйган эди, биз фалончилармиз, демади, мусофирмиз,
бир дала-тузни айланиб чиєдик, деб єўя єолди. Ўтов
311

www.ziyouz.com kutubxonasi
эгаси меімонларни чўпон-чўлиєєа хос очиє юз билан
єаршилади. Тўрга етти ямоє кўрпача билан бўз дастур-
хон ёзди. Сопол косада єатиє, зо½ора нон єўйди. Шайх
атрофига разм солди. Ўтовдаги ночор, унниєиб кетган
буюмларга єараб, «Азалдин косиб билан молчининг ко-
саси оєармаган» деб єўйди ичида. Шу пайт ўтов бур-
чагидан инграган товуш эшитилди. Чўпон ир½иб турди.
Бурчакда беш-олти ёшлардаги бола ётарди.
– Тўрт кундин берисига ў½лим оврийди, – деди чў-
пон, – йи½лайди, инєиллайди. Ўт-ёлин бўлиб ёнади. Тов-
нинг ўт-чўпини єайнатиб ичирдим. Бир тўєли сўйиб, єон
чиєардим. Пойда бўмади. Не єилишни билмай єолдим.
Ёл½изимни ўзинг асра, – деб худойим½а ёлвориб ўтирипман…
Шайх ўрнидан турди. Боланинг ёнига бориб, манглайи-
га єўлини босди. Боланинг бошини силади, кўзларини
сийпалади. Кўкрагига кафтини єўйиб, бир лаіза бола-
кайнинг юзидан кўз узмай турди. Бир замон бола…
кўзларини очди. «Ота, сув…» деб іиєиллади. Отаси
илдам бир косада сув тутди. Бола бошини кўтарди. Бир-
икки єултум сув ичди ва гавдасини тикди. Чўпон лол-
карахт бўлиб, бир ў½лига, бир Шайхга єарайди.
– Худо хоіласа, ў½лингиз бугун юриб кетади, – деб
Шайх жойига келиб ўтирди.
– Сиз табибмисиз, таєсир? – деди, іамон іайратда
єотган ота.
Шайх индамади.
– Табиб эмас, бу кишим іабиблар, – деди Сулаймон.
Содда чўпон «іабиб»нинг маънисига тушунмади. Унинг
назарида іабиб – Аллоі етказган нажоткор эди.
Шу куни Шайх билан Сулаймон чўпонникида тунаб
єолишди. Тонг саіар отга миндилар. Ўтов олдида кечаги
хаста болакай уларга єўл силтаб, хўшлашиб турарди.
То½ ичкарисига кирган сари йўл о½ирлашиб борар,
отлар іам толиєєан, улар тошли сўємоєни тараєлатиб,
аста-аста ол½а интиларди. Шайх Чалабой мерганнинг ма-
конини кўзлаб борарди. Чалабой Іазратнинг муридлари-
дан эди. У йилига бир-икки бор Шайх іузурига тушиб,
пирни зиёрат єилар, хонаєоі ила мусофирхоналарни
йилєи эти билан таъминлаб турарди.
Сулаймон йўл-йўлакай учраган чўпон-чўлиєдан Чала-
бойнинг єўнал½асини суриштирди. У Бешсоз деган ерда
312

www.ziyouz.com kutubxonasi
экан. Йўл пастга энди. Отлар та½ин йўр½алашга ўтди.
Икки тарафи єалин арча ила єопланган дарага кирдилар.
Чалабой єир бошида ёнбошлаб ётарди. Олисдан кела-
ётган икки мулланамо кишига кўзи тушди-ю, сакраб тур-
ди. Отига миниб, єамчи босди. Шайхдан аввал ўтовига
етди. «Пирим! Єадамларига іасанот!» дея узангига ёпиш-
ди. Іазратни єўлти½идан олиб, отдан туширди. Шайх
тўрт тарафига аланглаб, бир лаіза тек туриб єолди.
Чўєєиларда нуєрадек бўлиб, єор йилтирайди, сой гу-
виллайди, муздек шаббода юз-кўзингни силайди. Икки
ёндаги єир ба½ри тўла арча, арча, арча…
Чалабой югургилаб ўтовга кириб кетди. Аёлига нима-
ларнидир тайинлаб, єайтиб чиєди. Кейин «Саттор, єай-
дасан, ў½лим!» деб єичєирди. Ўн олти ёшлардаги ўсмир
келиб, меімонларга одоб билан салом берди.
– Болам, єора єўчєорни обке! Пиримизнинг єадамлари
єутлу½ бўлсин, деб єон чиєарайлик!
Саттор катта єора єўчєорни іарсиллатиб судраб кел-
ди.
– Іазратим, дуо беринг, – деди єўлларини фотиіага
очиб Чалабой. Шайх пичирлаб дуо єилди. Саттор
єўчєорни сал нарига судраб кетди ва оёєларини бо½лай
бошлади.
Чалабой мерганнинг ўтови ўн икки єанотлик, асбоб-
анжоми іам тузук-єуруєєина эди. Гулмихларга кашталик
єозиєлунгилар илинган, адрас кўрпача, чит болишлар
ораста, ичкари саранжом-саришта эди. «Аёли фаросатли
экан», деб єўйди ўзича Шайх.
Шу куни Чалабойникида тўйдагидек хурсандчи-
лик бошланиб кетди. Кимсан – Іазрати Султон, ялангоёє
½арибу ½ураболарнинг орєа то½и Хожа Аімад Яссавий
іазратларининг молбоєарларни сўроєлаб келгани оєшомга
єадар буткул Єорато½ мавзесига овоза бўлди. Одамлар
іайит куни жума намозига ошиєаётгандек, гурас-гурас бўлиб
келишарди. Єорон½и тушиб, Єорато½ осмонида ярєироє юл-
дузлар порлаганда Чалабойнинг кенг ўтови меімонга тўлди.
Улар ичида Шайх Іазратларини кўрганидан кўрмагани кўп
эди. Барча дастурхонга боєиб, сукут саєлаб ўтирган хуш-
бичим, одми саллалик, кўзлари єандайдир ½амгин авлиёи
кабирга іайрат аралаш эітиром ила єараб-єараб єўяди.
Шайх Аллоінинг фарзи, пай½амбарнинг суннати, дорилбаєо
313

www.ziyouz.com kutubxonasi
савоби, дорилфано азоби, мазлумларнинг жафосию дунёпа-
раст золимларнинг жазоси, имон, адолат, каффорат хусуси-
да мухтасар ваъз айтди.
Меімонлар етти хуфтонда тарєалдилар. Чалабой елиб-
югуриб, азиз меімонларга жой іозирлади. Ўтовнинг бир
четига шам ёєиб єўйди. Сулаймон тўшакка кирди-ю,
іадемай пишиллаб ухлаб єолди. Шайхнинг уйєуси ўчди.
Сулаймоннинг чечак излари єолган этлик юзига боєиб,
хаёлга толди. Уни илк дафъа учратган кунни эслади. У
пайтлар Бухорои шарифда эди. Яссавия тариєатига тамал
тошини єўйиб, хонаєоі очган кезлари эди. Бир куни
масжид олдида ўтирарди. Ўн ёшлардаги бола мактабдан
чиєиб, орєаси билан юриб келар, икки єўлига китоб тўла
жилдини кўтариб олган эди. «Ў½лим, нечук сиз мундоє
юрмакдасиз?» деб сўради Шайх. Бола «Менга илму ир-
фон берган даргоіга орєа ўгириб кетишни ўзимга муно-
сиб кўрмадим», деди. Шайх бу норасиданинг фаросатига
офарин айтди. Уни шогирдликка тилади. Ота-онасини
рози єилиб, єабатига олди. Илми єолдан, илми іолдан
таълим берди. Хонаєоіга ўрнаштирди. Сулукка єўшди.
Сулаймон Шайхнинг хос муридига айланди. Шайх Бухо-
ро зовиясини Абдулхолиєєа топшириб, ўзи Туркистонга
азм этганда Сулаймон іам унга эргашди. Мана, шун-
га іам ўттиз йил бўлибди. Сулаймоннинг ёши єирєни
єоралади. Соч-соєолига нуєра тола оралади. Илло, то
іануз бир мушфиє, бир хушхулє тан маірам кўрмай
дунёдан ўтиб бораётир. «Худонинг бул суйган бандасига
биз жабр єилдик, – ўкинди Шайх, – Аллоі таоло жамики
мавжудоту набототни жуфт-жуфт єилиб яратмиш. Да-
ла-туздаги ёввойи алафлар іам гоі оталиє, гоі оналиє
бўлиб, бир-бирига талпинармиш, бир-бирига роз айтар
эмиш. Сулаймон бизнинг танамизга пайванд этилган ба-
мисли бир новда эрди. Бул новда вояга етди, мева бе-
ражак азамат о½очга эврилди. Энди бул о½очни танадин
айириб, маєбул ерга кўчирмак лозим. Іар кўчат асл
уру½и тушган ерда ўсиб-унар эмиш. Сулаймонни тув½он
элига кўчирсак, Расулуллоінинг суннатини адо этган
бўлурмиз».
Тонг отди. Єандай єилсам, пири муршиднинг кўнглини
оламан, деб зир югуриб юрган Чалабойни Шайх имлаб
чаєирди.
314

www.ziyouz.com kutubxonasi
– Ў½лим, то½ ортига одам юборинг. Облоєул туякашни
айтиб келсин.
– Хўп бўлади, пирим.
– Аввало іув анави арча остига жой єилсинлар.
Аллоінинг неъматидин бир баіра олайлик.
Бирор соатдан кейин Шайх билан Сулаймон осмонга
мусаллодек бўй чўзган ям-яшил, баіайбат арча тагида
салєинлаб ўтирардилар.
Устоз ёнбошлаб ётибди. Сулаймон пир олдида оёє
чўзишни тарки одат деб билгани учун чордана єурган.
Саратоннинг боши бўлса-да, то½лик ер эмасми, єорли
чўєєилардан салєин шабада эсиб, дилдаги ½уборни
іайдайди. Арча шохида тинма½ур єушлар чу½урлайди,
арча тагидан чулдираб чиєиб ётган чашма жон-жаіонингни
яйратади.
– Оєар сув, яшил майса, яхшиларнинг юз-кўзини єув-
натар эмиш, – деди Шайх, – атрофингизга тўйиб боєинг.
Бундоє маъволарни єайтиб єачон кўрамиз, аё Сулаймон!
Сулаймон атрофига энтикиб назар солди.
– Арча сувини ичган киши Нуі1 алайіиссалом умрини
кўрар эмиш, – давом этди Шайх, – булоєдин тўйиб ичинг.
Кам деганда янги туєєан минг ойнинг юзини кўрасиз.
Сулаймоннинг юки о½ир эди. Оіиста єўз½алди. Булоє
бошига бориб, кафтларини жуфтлади. Унинг икки пан-
жаси оштовоєдек келарди. Іовучлаб сув ича бошлади.
Тўйгунича ичди. Сўнг, сопол косада пирига іам сув
келтирди. Шайх икки єултум ичиб, косани четга єўйди.
Шайх дикиллаб шохдан-шохга учиб-єўнаётган
ўйинєароє єушчаларга бир єур разм солди, муртидан
кулди:
– Руі єушини тув½он элга учиринг, Сулаймон, – деди
аста, – руі єайда бўлса, тан іам шу маконда жобажо
эрмиш.
Сулаймон донг єотиб єолди. Пирнинг гапидаги ишо-
рани даріол англади: «Демак, пирим бизга ижозат
бермакка азм этибдилар, шукриллоі». Бир неча сония
унинг тили калимага келмай карахт бўлиб ўтирди. Дили
потирлади. Кўнгли анави єушчалардек бир лаіза Хо-

1
Ривоятларга кўра, Нуі пай½амбар салкам минг йил умр кўрган
экан.
315

www.ziyouz.com kutubxonasi
размга єараб учди. Шошганидан, ўрнидан ярим туриб,
чўккалади. Єўллари ўз-ўзидан кўкрагига єовушди.
– Пирим…
Шайх давом этди:
– Сизнинг дунё½а келмаган зурриётингиз учун биз
гуноікормиз, инжимайсиз. Иншооллоі, сиздин дини ис-
лом½а равнає бергувчи ў½лонлар бунёд бўл½ай.
– Пирим, мен сиздан кўзим тупроєєа тўлгунча рози-
ман.
Сулаймон та½ин нимадир демоєчи бўлди-ю, пирининг
маєтовни ёєтирмаслигини эслаб, тилини тийди. Дил ро-
зини дилда шарілади. «Пирим, турк элида неча єавм
борки, барча Султоним, деб остонангизни ўпадир. Жа-
ноблари битмиш Девони сонийни биз назмий іадис деб
билурмиз. Пири комил, сиз айтган амри маъруф туфай-
ли минг-минглаган бутпараст, мажусий, тарсо калимаи
шаіодат келтириб, ислом½а юз бурди. Єиблагоіимдин
ололмаган тарбиятни, мурувватни сиздин олдим…»
Шайх Сулаймоннинг кўнглида кечаётган ½алаёнларни
савєи табиий – єалб кўзи бирла сезиб ўтирарди, бас, етар,
дегандек єўл кўтарди.
– Биз азалдан єуло½ингизга єуйганмиз, Сулаймон,
мадіу сано Аллоіга ярашадир. Сизу биз іусни мутлаєнинг
єошида киммиз? Биз зарра, бир томчимиз, холос. Чеккан
заіматларимизга биз розимиз, сиз іам рози бўлинг. Ту-
ринг, туякаш келган бўлса, дардимизни айтайлик.
Пиру мурид ўтов сари кетдилар.
Облоєул туякаш кун оєєанда етиб келди. У биронта
айб иш єилган бўлсам, авлиё бобо дашном берармикан,
деган хавотирда эди. Шайхнинг очиє юз билан кулимси-
раб єабул єилганини кўриб, бир оз ўзига келди.
– Сиздин бир илтимосимиз бор эди, – деди Іазрат, – шу
тўрт-беш кун ичида шаіарга ўн бош нортуя, ўн бош
моя олиб тушсангиз. Туяларнинг бириси оє бўлсин,
уєдингизми?
Облоєул єўл єовуштирди.
– Биз ўзимизга тегишли молдин сизга тўрт бош туя
іадя этдик. Бўтало½и билан. Давлатингиз зиёда бўлсин.
Облоєул ир½иб ўрнидан турди.
– Биз ½арибларга шунчалик іиммат єилибсиз, умрин-
гиз узун бўлсин, авлиё бобо. Ўла-ўлгунча дуойи жонин-
гизни єилиб юргаймиз.
316

www.ziyouz.com kutubxonasi
Чалабойга Шайх уюридаги отлардан етти ар½имоє
берди.
Унга іам бир-икки кун ичида шаіарга ўн ай½ир, ўн
бия олиб тушмакни тайинлади ва дастурхонга фотиіа
єилди.
Эртасига Шайх йўлга чиєди. Чалабой «Сизларни
олис йўлда ёл½из юбормайман», деб ўзи йўлдош бўлди.
Іазратни Яссигача кузатиб єўйиб, изига єайтди.
Тўрт кундан кейин Шайх сайисхонасида йигирма
ар½имоє, йигирма туя жамланди. Іазрат Сулаймонни ку-
затишга іозирлик кўра бошлади. Сўфи Донишмандни
іузурига чорлади. Хоразм хонига нома битмоєчи бўлди.
Сўфи єамиш єалам, єо½оз олди. Шайх чимирилиб, андак
ўйланди-ю, дона-дона єилиб айта бошлади: «Туркистон
мулкининг іукмдори Бу½рохон жанобларига тўрт калима
сўзимиз. Іає Таоло иродаси ва ўзимизнинг ихтиёри-
миз бирла валийлик маєомига етган Іаким Сулаймонни
элингизга Шайх ул-раис мартабасига тайин этдик. Бул
вакилимизга маріамат ва мурувват кўзи бирла муомала
єилишингизга гумонимиз йўє. Покдомон ожизаларингиз-
нинг бирисин Іаким Сулаймоннинг никоіига киритиб,
уни домод-куёв рутбасига етказасиз, деган умиддамиз1.
Илоіо умрингиз узун, давлатингиз фузун бўл½ай.
Муіримизни босдик. Пири Туркистон, Шайх ул-
машойих Хожа Аімад Яссавий. Саратоннинг 17-куни».
Кун кўтарилиб, масжид, хонаєоі тевараги жонланиб
єолганда Шайх амрига биноан Сулаймонни кузатув ма-
росими бошланди. Сайисхонадаги от-туя кенг майдонга
олиб чиєилди. Кўликларга эгар-жабдує урилган, Сулай-
монга аталган оє туяга тахти равон ўрнатилган эди.
Майдонга шайх халифалари, хос маірамлари тўпланди.
Іазрат Сулаймонга янги хирєа кийдирди, єўлига єора
бахмалга ўралган Єуръон тутєазди, белига тариєат кама-
рини бо½лади. Кейин хатчуп чўзди.
– Хоразм хони½а нома битдик. Йўлда ўєирсиз.
Султон ул-орифин Сулаймонга єирєта муриди-
ни сафардош єилиб берган эди. Пирнинг ишорати би-
лан уларнинг ярми отга, ярми туяга минди. Сулаймон
Мансурхўжа, Сўфи Донишманд, Бобо Мочин, Єутбиддин

1
Туркистон хони суюкли єизи Анбар отинни Сулаймонга беради.
Сулаймон оламдан ўтгач, Анбар отин Занги отанинг никоіига киради.
317

www.ziyouz.com kutubxonasi
билан єучоєлашиб хўшлашди. Сўнг ошкора іўнграганча
ўзини Іазратнинг кўксига ташлади.
– Пирим, оёєларингизнинг гарди бўлай. Сизга жоним-
ни єурбон єилсам, камлик єил½ай…
Шайх дуога єўл очди:
– Бисмиллоіи таваккалту алаллоі! Раббано, сенинг
муборак каломингни мўминлар кўнглига жо этиб, фарзи
айнингни адо айлагани йўлга отланган Сулаймон єулингдин
маріаматингни дари½ тутма. Хизр алайіиссаломни анга
жиловдор єилиб бер. Аллоіумма саййирна аілул имти-
зойи! Єодир эгам, ўзинг бизни имтиёзли кишилардан
єил½айсан. Омин, Аллоіу акбар!
Бобо Мочин Сулаймонни даст кўтариб оє туяга мин-
дирди.
Одатига кўра, дўстига іазил єилди:
– Юкингиз енгил бўлиб єолибдими, таєсирим…
Карвон йўлга тушди. Сулаймон пирга орєа ўгириб
кетишни беадаблик деб билди. Ўрнидан туриб туяга тес-
кари миниб олди. Єўлларини єовуштириб, бош эгиб кета
бошлади. Шайх ўттиз йиллик дил маірамининг бул ажиб
іолатига боєаркан, «Аєли комил унинг» деди мутаассир
бўлиб.
Оє туя аста-аста одим ташлаб, Яссидан узоєлашаяпти.
Сулаймон іамон Іазрат томонга интиє термилиб ке-
тиб боряпти. Шайх іам ундан кўз узмай єараб турибди.
Ниіоят, оє туянинг єораси ўчди. Шундагина Шайх ўзига
келди. Жигари эзилиб пичирлади: «Айрилиє жон офати,
дийдор жон роіати эрмиш. Начора, бирга ту½моє бор,
бир турмоє йўє. Худонинг бир суюкли бандаси ниятига
етадиган бўлди. Шунисига шукур, ё Раббим!»
Шайхнинг кўнгли биёбон янгли½ іувиллаб єолди.
Унинг кўзларида ёш йилтиради.

318

www.ziyouz.com kutubxonasi
АЛВИДО, ЄУЁШ!

36- ф а с л

Ул єодирим єудрат бирла назар єилди,


Хуррам бўлиб ер ости½а кирдим мано.
£ариб банданг бу дунёдин іазар єилди,
Маірам бўлиб ер ости½а кирдим мано.
Аімад Яссавий

Султон ул-орифиннинг кўнгли іувиллабгина єолди.


Биринчи халифаси Мансурхўжа орєа то½и, Сулаймон
бирла Сўфи Донишманд икки єаноти, Бобо Мочин
йиро½ини яєин єил½увчи оёєлари, Єутбиддин Шайх ул-
машойихнинг келажакка умид ила термилган кўзлари
эди, гўё. Начора, бу дунё мисли бир карвонсарой экан.
Келдилар, кетдилар, келадилар, кетадилар. Висол бор,
іижрон бор, шодлик бор, ½усса бор. Инсон ту½илади,
оёєланади, навжувонлиє гулшанини сайр этади, турмуш-
нинг иссиє-сову½ини, аччиє-чучугини тотади, єариб-чуриб,
кексалик биёбони сари юз тутади. Гўдак боланинг тета-
поя бўлиб єўйган илк єадами анинг ўлим сари ташлаган
єадамидир. Аллоі бизларни бу олами са½ирда бир-бирига
меімон этиб яратибдир. Сулаймон іам ўттиз йил бада-
лига ба½римизни иситгувчи меімонимиз эди, рози бўлиб
кетганлиги рост бўлсин.
Шайх ана шундай хаёллар гирдобида уч-тўрт кунни
ўткарди. Сўнгра фикру хаёлини та½ин узлат тадориги
банд этди. Узлат шартларидан биттаси єолган эди. Шайх
Самариддин іокимдан атроф-жавонибдаги ялангтўш бечо-
раларнинг рўйхатини кутарди. Шайх билади, Сайхуннинг
у бетидаги дашту єумликлардан то Єорато½ ортидаги
овулларгача бўлган іудуд кенг. У ерлардаги капаларда,
ўтовларда, каталакдай уйларда истиєомат єилувчи улус-
ни оралаб, уларнинг іол-аіволини кўриб, мол-жонини
саріисоб єилиб чиєиш учун іафта етмас, балки неча ўн
кун талаб этиларди. Шу боис Собронга чопар юбормади,
Самариддиннинг ўзи етиб келишини сабр билан кутди.
Ниіоят Самариддин мулозимлари билан Шайх іу-
зурида тикка бўлди. Єўйнидан єалин єо½оз чиєариб,
Шайхнинг олдига єўйди. Іазрат рўйхатни бирма-бир
319

www.ziyouz.com kutubxonasi
вараєлаб, диєєат билан кўз югуртирди. Сўнг Самарид-
динга єайтариб берди.
– Ана энди єалам олиб, ўз єўлингиз бирла ёзинг.
Маломат єил½увчиларда гумон уй½онмасин. Ёзинг. Отасиз
етимларга сигир, бузо½и билан. Та½ин икки совлиє. Эр
етган ў½ли бўлса, бедов от, икки єўй ёки эчки. Ота-она-
сидин айрилган єув етимлар ўсаётган хонадонга тўртта
єўзилик єўй, бузоєлик сигир. Деієон, чорвадорларга
іўкиз ё от, тўрттадан эчки, уло½и билан...
Шу куни харобат аіли деб аталмиш мискин бечора-
ларга минглаб майда туёє мол, юзлаб іўкиз, от, сигир
эісон єилинди.
Шайх Самариддинни огоілантирди:
– Муітож кимсаларнинг барчасига хайр-эісон бирдек
іалол таєсим єилинсин. Биз махсус тафтишчилар тайин
этамиз. Улар овулма-овул, кентма-кент юриб, таієиєлайди.
Іаєи берилмаган фуєаро топилса, уялиб єолманг, жаноб
іоким. Бу ё½и сизнинг имонингизга, Аллоі олдидаги
єасамёдингизга бо½лиє. Уєдингизми?
Самариддин єайта-єайта онт ичди.
– Ўзим бош-єош бўлиб, оєсоєолларнинг єабатида ту-
раман, пирим, кўнглингиз тўє бўлсин. Баримиз бир эл
фарзандимиз, Тангри таоло олдида ёл½ончилик єилишдан
ўзи асрасин.
– Ал-каззобу ло-умматий, дебди Расули акрам, шундоє
бўлсин, іоким тўра.
Шайх ўн икки кишидан иборат тафтиш іайъати туз-
ди. Рўйхатда Соброннинг янги єозиси Лутфилло іожи,
Мансурхўжа, Сўфи Донишманд, мадраса мударриси
Муіаммадрасул, тўрт-беш кент оєсоєоли, хонаєоі мута-
валлиси Аброрхўжа, чорикорлар, косиблар, чорвадорлар
бор эди. Шайх іайъатга Самариддинни раис этиб тайин-
лади.
Самариддин хушваєт бўлиб Собронга єайтди.
* * *
Эртаси куни бомдод намозидан сўнг Шайх хонаєоі
мутаваллисини, халифаларини эргаштириб, хилватхона
сари юзланди. Хилватхона сербаргина эди. Бўйига етти,
энига беш газча келар, беш-олти кишининг бемалол яшаб
туриши учун яроєли эди. Уни Шайх Бухородан Тур-
320

www.ziyouz.com kutubxonasi
кистонга єайтиб келган йиллари барпо эттирган эди.
Бу сокин гўша ёзда Дашти Єипчоєнинг олов уфурув-
чи жазирамасидан саєлар, єишда єорбўрон аралаш эса-
диган из½иринлардан асрарди. Шайх йилига икки кар-
ра – ёз чилласида єирє кун, єиш чилласида єирє кун шу
ерда истиєомат єилади, Рамазон ойини іам тоат-ибодат,
Єуръон хатми ила шу ертўлада ўтказади. Ана энди, умр
чиро½и сўнгунча бу єадрдон масканни ўзига ватан тут-
макни ният єилди.
Іазрат мутаваллига хилватхонани єайта бошдан таъ-
мирлаш хусусида топшириє берди.
– Усталарга бош бўлиб, шундай єилингки, одам бо-
ласи бу ерда йил ўн икки ой, туну кун муєим яшагани
шарт-шароит муіайё бўлсин.
Халифалар бир-бирига савол назари ила боєдилар.
Улар пири муршиднинг єолган умрини шу зимистон
ертўлада ўтказишни мўлжаллаётганидан бехабар эдилар.
Шайх аіли аёлини кўчириб келгани Исфижобга одам
юборди. Исфижоб олис эди, отлиє киши тўрт кунда етиб
борса, арава камида бир іафта йўл босарди.
Орадан ўн-ўн беш кун кечди. Ў½ли Иброіимни
ба½рига босиб Руєия бегим келди. Хилватхона іам таъ-
мирланиб, ўзгача єиёфа касб этди. Шайх янги маконини
кўриб, єаноат іосил єилиш ниятида хос маірамлари
билан хилватхонага тушди. Ерга тўрт єават єилиб бўйра
тўшалган, унинг устидан икки єат єалин кигиз солинган,
чир айлана адрас кўрпачалар ёзилган. Іар ер-іар ерга оє
эчкининг терисидан юмшоє пўстаклар ташлаб єўйилган
эди. Деворлар зах тепмаслиги учун ошланган іўкиз тери-
си билан єопланган. Тоза іаво кириб турсин деб, тепага
икки ердан туйнук очилган. Ертўла тўрида мўрконли
кичкина ўчоє. Ундан нари, одам кўзи тушмайдиган ерда
таіоратхона.
Шайх тўрга ўтиб, чордана єурди. Енгил фотиіа єилди.
Халифалар йилига бир-икки єур чиллахона ва-
зифасини ўтайдиган омонат маконга эмас, расаматли
меімонхонани эслатадиган хилватхонага іавасланиб
боєдилар. Шайх эса сукут саєлаб, ерга єараб ўтирарди.
У бир йил мобайнида кўнглининг энг тубкарисида яши-
риниб ётган пиніоний сирини энди ошкор этмакни
ўйларди. Зеро, бу осон юмуш эмас эди. Ахир инсон
21– Аімад Яссавий 321

www.ziyouz.com kutubxonasi
боласи борки, беш кун бўлса-да, бу дунёда яшаб ўтсам,
дейди, Аллоі яратган неъматлардан баіра олиб єолгиси
келади. Чараєлаган офтобга, тўлин ойга, наботот ола-
мига тўйиб-тўйиб термилишни ким истамайди? Барча!
Умри роіат-фаро½атда кечадими, азоб ичра єоврилиб
яшайдими, ўзини етти єават ер остига маікум этиш-
ни истамайди. Фанофиллоі маєомига етиб, Іає тао-
ло дийдорига муштоє бўлган авлиёлар сарвари Хожа
Аімад Яссавий отлиє пири Туркистоний іам бу нав
истаклардан, бу ян½ли½ армонлардан холи эмас эди.
Илло, бу зоти шарифнинг парвардигорига берган ваъда-
си бор: Іає Мустафо Расулуллоіи карим ёшига етганда
гўшанишин бўлиб, ёл½из сенинг ёдинг, сенинг зикринг
бирла умр ўтказгайман, деб онт ичган. Бас, энди ваъда-
га вафо єилмоє фурсати етган эди.
Шайх муридларининг чеірасига мулойим назар солиб,
аста сўради:
– Єалай, янги хосхонамиз маєбулми?
Халифалар бир о½издан хилватхона таърифини келти-
ришга тушдилар.
– Бул макон минбаъд бизнинг муєим турадир½он уйи-
миз бўл½усидир, – деди Шайх, – бизга дунёнинг єизи½и
єолмади. Аллоі насиб этса, омонат умримизни зикри
сано бирла мана шу ерда ўткармакка ваъда бердик. Ер
устидан бизга ер ости авлороє кўринди.
Энди халифалар о½ир сукутга чўмдилар. Неча замон-
дирки, улар тариєат раінамосининг фавєулодда амал-
ларига кўникиб кетганлар. Илло, Іазратнинг бу кунги
дил изіори маірамлар аєлини шошириб єўйди. Гуёки ёз
чилласида момаєалдироє гумбурлаб, чаєин чаєєандек ту-
юлди. Бироє іеч ким чурє этмади. Зеро, пирдан ижозат
бўлмагунча сўроє бериш тариєат одобига хилоф эди.
Маірамлар муроєабадан бош кўтармади. Уларнинг тил-
лари тугилган, аммо дилларида хавотиру иштиёє ½алаба
єиларди: «Бул єорон½у іужрада іазратнинг сиіатларига
заім етмасмикан? Валиуллоінинг сўзларига, амри маъ-
руфига мунтазир халойиє бундан буён пир дийдорини
кўролмайдими?»
«Хонаєоідаги соликлар тарбияси, толиби илмлар
таісили не бўл½ай?»
Шайх халифаларининг кўнглидан кечаётган хаёлни
322

www.ziyouz.com kutubxonasi
басират кўзи – савєи табиий ила пайєаб ўтирарди. Бира-
тўла жавоб берди:
– Хавотир олмангизлар. Мен ёл½из эмасман. Ёнимда
сизлар борсиз. Эл-улус бирла ўртамизда воситачи іам
сизлар. Панду насиіатимизни аларга етказурсиз. Хонаєоі
раінамоси Мансурхўжа, толиби илмларга мураббий Сўфи
Донишманд. Биз Сулаймон ўрнига Єутбиддинни учин-
чи халифа этиб тайинладик. Бобо Мочин бизнинг єўл-
оё½имиз эди, шундоє бўлиб єол½ай.
Шайх муртидан жилмайди.
– Та½ин тўрт о½айни жам бўлдингиз, шукриллоі.
Єутбиддин ир½иб турди. Бориб, пир этагини кўзига
суртди.
– Халєєа хабар беринг. Жума намозидин сўнг аларга
айтар сўзимиз бор.
Шайх олдинда, Мансурхўжа, Сўфи Донишманд, Бобо
Мочин, Єутбиддин – «тўрт о½айни» ортда хилватхонадан
ер юзига кўтарилдилар.
Шайх уйи томон кетди. У Руєия бону билан юзма-юз
сўзлашмакни кўзлаб борарди.
Іазрат ўзининг хос хонасига кирди. Тўрда чордана
єурди.
Енгил йўталди. Таниш ишорани эшитиб, Руєия биби
кирди.
– Бизга хизмат борми, отаси? – деди у бўса½ада туриб.
– Хизмат йўє. Ўтирингиз.
Руєия эрининг рўбарўсига омонат чўкди. Рўмолини
пешонасидан пастроєєа тушириб єўйди.
– Сизга икки о½из гапимиз бор эди, – деди Шайх
ва ўйга толди. У узлатга чекиниш єарорини ёти½и би-
лан англатишни ўйлаб, бир неча сония сукутда ўтирди.
Шайхнинг дунё можароларини кўравериб, эшитавериб
зада бўлган юраги безовта ургандек эди. Тў½ри, энди
½ишт єолипдан кўчган, паймони – паймон, Аллоі олдида-
ги єасами – єасам. Илло, назарида бул муштипар аёлгина-
ни якка-ёл½из ташлаб кетаётгандек эди. Руєия бону іам,
нохуш бир хабар эшитадигандек, дастурхон попугини
чийраб, жимгина ўтирибди. Ниіоят, Шайх гап очди:
– Онаси, сиз то машіарга єадар менинг худо єўшган
єўшо½имсиз. Иброіим икковингиздан розилик тилагани
чаєирдим сизни. Мен бу дунёнинг фитналаридин, сир-
323

www.ziyouz.com kutubxonasi
ти силлиє, ичи тўла мараз кимсаларнинг маломатидин,
замона зўрларининг балои нафсларидин роса тўйдим.
Аллоіим ажратган умрга шукр єилиб, бундан бу ё½ига
лайлу наіор хилватхонада кун кечирмоєчиман.
Руєия іиєиллаб йи½лади.
– Сиз не десангиз, биз розимиз, Шайхим. Мен сиз-
нинг чўрингизман. Ихтиёр сизда.
– £алат гапирмангиз, – деди Шайх мулойим товуш-
да, – сиз чўри эмассиз, менга уч фарзанд ту½иб берган
жуфти іалолимсиз. Кўз ёшингизни артинг. Мен бу олам-
ни тарк этиб, дорилбаєога кетаётганим йўє, бу ёл½ончи,
фосиє дунёдин этак силтагим келди, холос.
Руєия биби рўмолининг учи билан кўзларини артди.
Шайх рафиєасининг юзига боєди. Унинг кўнглини би-
лиш учун сўради:
– Истасангиз, Исфижобга бориб, энангизни єошида
бўлинг. Биз розимиз.
Руєия илтижо аралаш деди:
– Шайхим, ижозат берсангиз, ёнингизда бўлсак. Сиз-
нинг нафасингизни сезиб тургимиз келади. Ў½лингиз іам
шу ерда таісил олгани маъєулми, дейман. Сиз не десан-
гиз, шу, отаси.
Иброіим ўн икки ёшни єоралаб єолган, мадрасада
таісил кўрарди.
– Маъєул, – деди Шайх, – єизларингизни со½инсангиз
айтинг, сизни Исфижобга кузатиб єўядилар.
Шу билан узлатнинг сўнгги шарти іам адо этилди.
Энди Шайх жумъа кунги издиіомни кута бошлади.

* * *

Саратоннинг ўрталарида мулки Туркистон ичра юрак-


ларни ларзага солувчи совує хабар тарєалди:
– Авлиё бобо ер ости½а кириб кетаётган эмиш. Жума
куни пешин намозидин кейин халє билан хўшлашар
эмиш...
Шум хабарнинг єаноти саккиз, дейдилар. Бу ово-
за бир-икки кун ичида Єорато½ ортидаги биёбонларга,
то½олди яйловларига, Сайхун этагидаги дашту чўлларга,
кентларга, овуллару шаіарларга ёйилди. Баъзи биров-
лар бу таіликали хабарни ўзларича тушундилар: «Пи-
324

www.ziyouz.com kutubxonasi
римиз о½ир хаста шекилли, бўлмаса, нега халє билан
хўшлашмоєчи?»
Жума куни чошгоіданоє Ясси бозори ёпилди.
Халойиє гурас-гурас Жоме масжиди сари оєиб кела бош-
лади. Іадемай масжид тевараги одам билан тўлиб кетди.
Издиіом тўйдагидек турли хил эди: тулки тумоє кийган
чўпон-чўлиєлар, тагдўзи таєялик ўсмирлар, бошларига
кулоі єўндирган дарвишлар, симобий салла ўраган ула-
молар, кўк саллалик толиби илмлар, чиммат ёпинган
аёллар, бола етаклаган келинчаклар... Хуллас, Шайх ул-
машойихни пирим, деб си½инадиган муридлардан, Султон
ул-орифинни жини суймайдиган єитмир дин пешвола-
ригача масжид майдонини банд этган, барча-барчанинг
нигоіи узунчоє, сербар айвонга єадалган эди. Айвонга
ёвуєроє ерда йилєибоєар Чалабой, ундан бери Єарноє
єишло½идан келган Камол єора билан Низомиддин
хушрўй. Чеккароєда, бир тўп йигитлар орасида Абду-
рауф турибди. У бир єўлида Яшар ў½лини, бир єўлида
£айбуллони етаклаб олган. £ала-½овур, іар ким ўз фара-
зи, тахминини айтиб, дил сўро½ига жавоб топгиси келади.
– Авлиё бобо энди халє билан юз кўришмас эмиш,
шу ростмикан?
– Боягина шу ерда бир дарвишдан эшитиб єолдим.
Энди авлиё ер остида яшар эмиш. Куннинг кўзини
кўрмай муттасил зимистонда іаёт кечириш осонми?
– Авлиёларга ер ости іам ер юзидай ёру½ бўлар эмиш.
– Пиримиз хаста эмас экан-у, шунисига іам шукр...
Шу пайт салласининг пешини кўкрагига тушириб ол-
ган семиз, пистакўз бир уламо сўз єотди:
– Хаста бўлмаса, нечун эл-юрт бирла хўшлашади пи-
ринг?
Бедаво дардга чалинганки, охиратини ўйлаб єолган!
Камол єора унинг лафзини кесди:
– Бировга ўлим тилагунча, ўзингга умр тила, дейди
машойихлар, таєсир. Сиз іам єанча умр кўрасиз, худо
билади. Бугун уйингизга ё борасиз ё бормайсиз, хўпми?
– Э марге сенга, юзи єора!
Уламо Камолнинг єоратўри бетига іам шаъма
єилаётган эди. Йигит кулди:
– Бировнинг юзи єора, бировнинг кўнгли єора
бўлармиш, лаббай, таєсир?
325

www.ziyouz.com kutubxonasi
Уламо тўн½иллаб, нари кетди.
Айвонда Шайх кўринди. Унинг видолашув ваъзи неча
кундан бери кўнглида жавлон урар, тезроє сомеълар
єуло½ига етиб борай, дегандек эгасини безовта этарди.
Іазрат халойиєєа енгил назар солди, «Ассалому алайкум
ва раіматуллоіи ва баракотуі!» деб фотиіа єилди-ю,
ваъзини бошлади:
– Аіли сунна вал-жамоа! Биродарларим! Бул ёру½
олам, осмонда чараєлаб турган шамсил-анвар, соя-
салєинли о½очлар, оєар сувлар, юз-кўзимизни сийпалаб
эсган еллар, киприкдайин нозик майсалар, кўкатлар...
барчаси минбаъд бизга омонат бўлиб єолди. Бул кун
сизларга видо арзини айтмак учун бошингизни єўшдим.
«Видо»ни эшитиб, халойиє сергак тортди, о½ир гув-
ранди, саратон офтоби єиздириб турган эса-да, муздек
шабада эсиб ўтгандек бўлди. «Авлиё билмай бир нима
демайди, наіот дорулфанони тарк этаман, дея башорат
єилаётир», деган таіликали хаёл чул½ади кўпчиликни.
Шайх ул-машойих томоє єириб олиб, азалий жаранг,
босиє товуш ила ваъзини давом эттирди.
– Єирє йилдирки, Іає таоло ва таборак фарзини,
Расулуллоі суннатини аіли мўмин дилига муірламак
єасдида заімат чекдик, жоіилият чангалида єол½он
кўнгилларда нури ислом балєисин, дея ният єилдик.
Шукриллоіким, неча минглаб мажусий, тарсо, зиммий,
ўтпараст, бутпараст калимаи тоййиба айтиб, ислом½а
кирди, парвардигор амрига бўйин сунди, жаноби пай-
½амбаримиз ўгитларига амал єилди. Вале ўзларини ка-
лом аілиданмиз, дея кўкрагига мушт ургувчи риёкорлар
маъсият ботєо½ига ботдилар. Биз амри маъруф айтиб,
аларни солиі амалларга ундадик, толиі юмушлардин
єайтармоєчи бўлдик. Водари½! Ул йўлдин оз½онларнинг
єулоєлари кар, кўзлари сўєир, тиллари соєов эди! Тошга
ём½ир кор єилди, илло аларга насиіат кор єилмади. Не
ажабки, аіли ½афлат, ранжу ано, хиёнат, мазаллат, зулм,
іаросат, шайтоний нафсоният бандалари урчиб кетди.
Расули акрам лутф этадилар: «Подшоларнинг беіро½и
улдирки, аввало раиятни дўст тутєай». Афсус, минг аф-
суслар бўл½ай, бу кун замона зўрларини халєєа дўст деб
атамоєєа тил бормайдир. Дўст бўлса, дўстини кафангадо
этиб, бир тишлам нонга зор этиб єўядими? Деієоннинг
326

www.ziyouz.com kutubxonasi
эккани, косибнинг тиккани, чўпоннинг боєєани єурсо½ини
тўйдиришга етмасмиди? Расули алайіиссалом айтадилар:
«Одил султоннинг бир кунлик адолати олтмиш йил уз-
луксиз ибодат єил½ондин авлодир. Эй, саждага бош уриб,
Аллоідин лутфу карам тилаётган іоким! Умринг бўйи
неча кун адолат тарозусини илкингда тутиб турдинг, та-
нангга ўйлаб кўр!»
Мунофиє єозиларнинг єилмишига назар солсангиз,
жигарингиз эзилади. Алар каломи шарифнинг іар бир
оятини калтак єилиб авом халє бошида синдиришдан
тоймайдилар. Эл о½зида бир матал борким, тўє ит оч
итнинг єуйру½ини искар эмиш. Бир мискиннинг єозонига
кўз тиккан єори, йўєсул кимсанинг єўли½а тамшаниб
єараган єозикалон, икки єадоє эт бадалига оєни єаро
єилиб бергувчи муфтий ўшал тўє итдан нимаси билан
ортиє? Аларнинг іарис кўзларига боєиб чарчадик.
Икки олам сарвари Расули акрам жанобларининг му-
борак каломи борким, ад-дунё сижжин ал-мўъминийн
ва жаннатул кофирийн, дебдилар. Яъниким, бу дунё
мўминлар учун бамисли дўзах, кофирлар учун жаннат эр-
миш. Ё халлоєи олам, содиє єулларингдин ма½фиратингни
аяма! Ахир бир бечоранинг луємаи іалолидин іазар
єилмайдир½он ножинс кимсаларни не деб атамоє даркор?
Уларни кофир дегани тил бормас, вале мусулмон дейиш-
га іам имон йўл єўймас! Аларнинг номаи аъмоллари
рўзи маішарда аён бўл½ай.
Холиєи олам, подшолар менинг ердаги соямдир,
деб маріамат єилди. Єўл остидаги єулларига сояси
тушмайдиган султонлардан кўнглимиз совиди. Сассиє
кекирдак бўл½он іокиму беклардан іам іафсала пир
бўлди. Бир єошиє оби ёв½он илинжида елкаси я½ир,
єўли косов, товони тош єотган деієоннинг дийдасидан
оєєан ёш юракни пора-пора єиладир. Аларнинг ерга
теккудек эгик бошларига, кўзларидаги адосиз мунглари-
га боєєани кўзимизда єувват, танимизда тоєат єолмади.
Бас, зўрлик ва хўрлик устига єурилган бул дорилфа-
нодин юз ўгириб, узлатга чекинмакни ихтиёр этдик.
Єол½он умримизни ер остида½и хилватхонада тоат-ибодат
бирла, жамики насли башарга сабру бардош, эл-улус
раінамолари½а инсоф, диёнат, єаноат тилаб ўтказмакни
вожиб, деб билдик.
327

www.ziyouz.com kutubxonasi
Муітарам жамоа! Каминани Пиримиз, деб бошин-
гизга кўтардингиз, иззатладингиз. Миннатдормен. Сиз-
лар бирла хўшлашиб, узлатга чекинишдан бурун бар-
чангизга айтар тўрт калима сўзимиз бор. Бир-бирингизга
суянчиє бўлингиз, маліам бўлингиз. Бир-бирингиздин
ширин сўзингизни аямангиз. Бу½дой нонинг топилмаса,
бу½дой сўзинг бўлсин, дейди машойихлар. Ойнинг ўн
беши єорон½у, ўн беши ёру½. Иншоолло, бизнинг эл-
дин іам Хорун ар-Рашидлар чиєса ажаб эрмас. За-
мона зўрларининг дасти панжаси то абад узун бўлиб
єолмас, мазлумларнинг кўз ёшини артадиган имон-инсоф
эгалари іам бир кун дунёга келгай. Таваккал – Аллоіга,
умид – Яратган эгамдан.
Шайх єўйнидан ўро½лиє єо½оз чиєарди. У ўзи битган
іикматли назмларни ўзи ўєишни ёєтирмас, гоіо Сулай-
монга, гоіида Єутбиддин ё Донишмандга ўєиттириб эши-
тарди. Бу сафар халойиєєа айтар васиятини ўз лафзи
ила баён этмакка аід єилди. Оппоє єо½озга єараб видо
іикматини ўєишга ўтди:
Муножот ба даргоіи єозиюл іожот.

Іає таоло лутфу карами бирла дилимизга іикмат


келди.
Муножот айлади мискин Хожа Аімад,
Илоіи, єил іама бандангни раімат.

£ариб Аімад сўзи іаргиз єаримас,


Агар ер ости½а тушса чиримас.

Яна мансух1 бўлиб, ул хор бўлмас,


Ўєу½он бандалар бедор бўлмас.

Манинг іикматларим дардликка дармон,


Эшитмай іар ким ўлса, єил½ай армон.

Манинг іикматларим олам½а тўл½он,


Киши бўй этмаса, ул йўлда єол½он.

Манинг іикматларим кони іадисдур,


Киши бўй этмаса, ул мултамасдур2.

1
Мансух – бекор єилинган, эскирган.
2
Мултамас – илтимос, сўралган фикр.
328

www.ziyouz.com kutubxonasi
Манинг іикматларим толибни ризєи,
Агар чандики бўлса, журму фисєи.
Мани іикматларим ошиєєа айтинг,
Дили ойинадек содиєєа айтинг.
Манинг іикматларим нодон эшитмас,
Вале кўнгли єаро пандимни тутмас.
Мани іикматларим хўбларга айтинг,
Дуо, такбир айтиб, раіматга ботинг.
Мани іикматларим ишєнинг саноси,
Муіаббат аілининг дардин давоси.
Манинг іикматларим бедардга айтманг,
Баіосиз гуіарим нодонга сотманг.

Худонинг сўзидин чиєєон бу іикмат,


Эшитсанг ма½зи Єуръон, ма½зи суннат.

Мани іикматларим доно эшитсун,


Сўзим достон єилиб, раіматга етсун.
Мани ёд айласа, пиру жавонлар,
£арибу бекасу іам нотавонлар.
Дуои хайр этай дунёда зинда,
Руіим бўл½ай мададкор, борса анда.
Чин айди Яссавий Аімад бу сўзни,
Худонинг єаіридан єутєорса ўзни.

Шайх нафас ростлади. Оломон кучли бўронда єол-


ган дарахтзордек гувранди. Саллалик, кулоілик, тел-
пак-дўппили бошлар іар ён тебранди. Аіли жамоа
Шайх азми єарорини, надомат тўла васияти ва ўтли
іикматларини кўнгилга си½диролмай, ма½зи-маънисини
чаєолмай бир муддат лол-карахт іолда тургандек эди. Ва
ниіоят, издиіом ўртаро½идан овоз келди:
– Пирим, бизларни икки оёєли єашєирларга ташлаб
кетаберасизми? Сиз суянган то½имиз, ишонган бо½имиз
эдингиз...
Шайх баайни іукм ўєигандек кескир, ўктам жавоб
єилди:
– Мен тирик эканман, икки оёєли єашєирлардин
єўрємангиз.
329

www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўзим ер остида бўлсам-да, єуло½им сизларнинг
даіанингизда бўл½ай. Шаріи іолингизни бизга етказиб
турадир½он имон эгалари бор. Уларнинг кўзлари ме-
нинг кўзларим. Аллоіга таваккал єилиб, ош-нонингизни
іалоллаб еб юрингизлар. Сизларни Яратган эгамнинг
паноіига топширдим. Вассалому валкалом, омин, Аллоіу
акбар!
Халойиє анчагача ўзаро гап талашиб, гурунглашиб
турди. Шайх-ул машойих айвонни тарк этиб, ичкарига
кириб кетгач, улар іам тарєала бошлади.
Орадан икки кун ўтди. Душанба куни бомдод на-
мозини ўтказиб, Шайх масжиддан чиєди. Маірамлари
іимоясида абадий макони томон юрди. Мана, орзуманд
маскан. У интизор бўлиб, янги хўжасини кутиб тургандек
эди. Іазрат гурс-гурс одим ташлаб пастга эна бошлади.
Шу топда у ер єаъридаги кимсасиз, єорон½и гўшага эмас,
Іає таоло васлига ноил этажак меърож сари юксалиб
бораётгандек эди.

330

www.ziyouz.com kutubxonasi
ИККИ ОҒИЗ АРЗИ ҲОЛ

Муҳтарам ўқувчим! Мана, Сиз китобнинг сўнгги саҳифасини


ҳам ёпдингиз. Мен ҳам умримнинг йигирма йиллик саҳифасини ёп-
гандай бўлдим.
Кейинги йилларда менга “Бу романни ёзишга нима туртки
бўлди? Уни қандай ёздингиз? Манбаларни қаердан олдингиз?”
каби кўплаб саволлар беришади. Аввало, мен Туркистон фарзан-
диман, шунинг учун авлиёлар сарвари, орифлар султони, Навоий
таъбири билан айтганда пири Туркистоний Хожа Аҳмад Ясса-
вий тўғрисида каттароқ бир асар битишни ўзимнинг бурчим, деб
билардим. Бироқ даврдан ижозат, ўзимда эса, маърифий-руҳий
қувват йўқ эди.
Мен яссавийхон қишлоқда катта бўлдим. Бизда авлиё бобо-
нинг ҳикмат тўла шеърларини ёд биладиган кишилар кўп эди.
Парпи мулла деган ён қўшнимиз бўларди. Биз мактабга боришда
йўлни яқин қилиш учун Парпи бобонинг боғини кесиб ўтардик.
Бобо ўт-чўп ўраётган бўлса, қарашиб юборардик. Бобо бизни
ариқ бўйидаги лойсупага ўтқазиб, муздек гўжа билан сийларди.
Кейин Яссавий, Сўфи Оллоёр, Машраб ғазалларини ўқиб берар-
ди. Парпи бобонинг овози ширали, жарангдор эди. У кишидан
эшитганим Яссавийнинг икки байти ҳамон қулоғимда янграб
тургандай:

Етимни кўрсангиз оғритмангизлар,


Ғариблар кўнглини доғ этмангизлар.
Етимлар бу жаҳонда хор экандур,
Ғарибларнинг иши душвор экандур.

– Бу байтларни қулоқларингга қуйиб олинглар, – дерди


Парпи бобо, – бир замонлар келади, одамлар Султонимнинг
ҳикматларини кўзларига суртиб ўқийдилар.
Биз, у замон қачон келар экан, деб ажабланардик.
Йиллар ўтиб борар, лекин Парпи бобо айтган замон келай,
демасди. Аксинча, Яссавийни «мистик», «таркидунёчи» дегувчи
«маллаевчи»ларнинг оти чопгани чопган эди.
Менинг хаёлимда – Шайх ул-машойих Аҳмад Яссавий тимсо-
ли.
Етмишинчи йилларда уч-тўртта китобим чиқди. Оз-моз
тажриба ҳосил бўлди. Баъзи қисса ва ҳикояларимга атайлаб Яс-
савий сиймосини жо этдим. «Аваз» романимда шоирнинг шеъ-
331

www.ziyouz.com kutubxonasi
рларидан бир нечта иқтибос келтирдим. Хуллас, шу усул билан
«давр даҳрийлари»нинг «қитиғига» тегиб кўрдим. Улар сукут
сақлашди. Бу менга дадиллик бергандек бўлди.
Ҳар сафар Туркистонга борганимда, албатта Ҳазрат турба-
тини зиёрат қиламан. Муборак қабрлари ёнида ўйга толиб узоқ
ўтираман. Ўзимча суҳбатлашган бўламан. Ул зоти шарифнинг
сиймоларини кўз олдимга келтиришга уринаман. Авлиёлар сарва-
ридан мадад тилайман.
Ниҳоят ёзишга жазм қилдим.
Дўрмонга бордим. Донишманд устозим, раҳматлик Асқад
Мухтор у пайтлар ёзувчиларнинг Дўрмондаги ижод боғида яшар-
ди. У кишига ниятимни айтдим.
– Сен ёзсанг эплайсан, қўлингдан келади, – деб кўнглимни
кўтарди Асқад ака, – Яссавий дунёси бир уммон, унда ғарқ бўлиб
кетишдан сақлан. Тасаввуфни чуқурроқ ўрган. Тўғри, Аҳмад Яс-
савий буюк авлиё, каромат соҳиби, лекин у ҳам сен билан бизга
ўхшаган инсон. Шуни унутма. Яссавий ҳайкалга айланиб қолмасин.
Устознинг ўгитини дилимга тугиб олиб, ишга киришдим. Та-
саввуф таълимоти ҳақида нима бўлса, топиб ўқишга тушдим.
Ёдимга келганларини санаб ўтай. Булар: Бертельснинг китобла-
ри, турк олими Фуад Кўприлизоданинг мутасаввуфлар ҳақидаги
монографияси, муаррих Фахриддин Али Сафийнинг «Рашаҳот ай-
нул ҳаёт» рисоласи, Рўзбехоннинг «Меҳмонномаи Бухоро» асари,
Юсуф Ҳамадоний, Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳаётига бағишланган
маноқиблар, Ҳазрат Навоийнинг «Шамойил ул-муҳаббат» дурдо-
наси, Нажмиддин Комилов, Иброҳим Ҳаққул сингари замондош
олимларнинг тасаввуфга оид тадқиқотлари ва ҳоказо.
Туркияда чоп этилган уч жилдлик “Авлиёлар энциклопедияси”
ва Аҳмад Яссавий танланган асарларига илова этилган кўламли
сўзлик-луғат ҳам Султон ул-орифин шахсиятини ўрганишимда
қўл келди.
Бир неча марта Сайрамга қатнаб, халқ оғзидан ўнлаб риво-
ятлар ёзиб олдим. Лекин энг асосий манба, шубҳасиз Яссавийнинг
азиз китоби – «Девони ҳикмат» эди. Уни қайта-қайта мутолаа
қилдим, юзлаб сатрлари ёд бўлиб кетди. Халқона, содда, ширали,
қайноқ ва самимий сатрлар орасидан эл-улус ғамида бағри куйган,
донишманд, пайғамбарсифат бир мўйсафиднинг нурли қиёфаси
чирой очиб чиқаётгандай бўлаверарди.
Энди бу ёғи – меҳнат, узлуксиз, бардавом меҳнат эди. Пири
комил муқтадо бўлиб йўл бошладилар, камина ул зотга иқтидо
қилиб, эргашдик. Йилларга чўзилган бу жараённи азоб дейиш-
332

www.ziyouz.com kutubxonasi
га тилим бормайди. У – завқли машаққат эди, икки дунё сир-
асроридан воқиф бир соҳиби кароматнинг руҳий оламига саёҳат
эди.
Романнинг илк боблари 1993 йилда «Шарқ юлдузи» журнали-
да босилди. Бу орада иккинчи китоб ҳам ёзилди ва «Яссавийнинг
сўнгги сафари» номи билан 2002 йилда чоп этилди. Ва ниҳоят, ўн
йил ўтиб, романнинг якуний фасллари ҳам битди. Асарга «Аҳмад
Яссавий» дея умумий ном берилди.
Ўн асрдан бери турк оламини ҳайратга солиб келаётган улуғ
бобомизнинг ҳаёт қиссаси Сизга оз-кўпми манзур бўлса, шунинг
ўзи мен учун айни саодат.
Муаллиф
2012 йил июль

www.ziyouz.com kutubxonasi
МУНДАРИЖА

Биринчи китоб. ªасамхўрнинг жазоси .......................3

Иккинчи китоб. Она юрт шамоллари .................... 265

www.ziyouz.com kutubxonasi
Адабий-бадиий нашр

Саъдулла Сиёев

АІМАД ЯССАВИЙ

Роман

Муіаррир Анвар Шер


Бадиий муіаррир Р. Зуфаров
Техник муіаррир Д. Габдрахманова
Мусаііиілар С. Салоіутдинова, Ш. Орипова
Компьютерда саіифаловчи Л. Абкеримова

www.ziyouz.com kutubxonasi
Нашриёт лицензияси AI №158, 14.08.09.
Босишга рухсат этилди 24.07.2012.
Офсет єо½ози. Бичими 84×1081/32.
«Virtec Peterbu rg» гарнитурасида офсет усулида босилди.
Шартли босма табо½и. 17,64 Нашр табо½и 17,16.
Адади 3000 нусха. Буюртма № 12-220.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг


«О‘zbekiston» нашриёт-матбаа ижодий уйи.
100129, Тошкент, Навоий кўчаси, 30

Телефон: (371) 244-87-55, 244-87-20


Факс: (371) 244-37-81, 244-38-10.
e-mail: uzbekistan@i ptd-uzbekistan.uz
www.i ptd-uzbekistan.uz

www.ziyouz.com kutubxonasi

Вам также может понравиться