Вы находитесь на странице: 1из 11

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология,

юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази

Паразитар касалликлар: тарқалиши,


белгилари, ташхислаш, даволаш ва
олдини олиш чора-тадбирлари

РИЭМЮПКИАТМ мутахасислари
Паразитар касалликлар тарқалиши
Турли мамлакатларда паразитар касалликлар билан
касалланиш даражаси турлича булиб, ўртача 25% ни ташкил
этади, айрим эндемик худудларда яшовчи аҳоли орасида ушбу
курсаткич 80% дан юқори.
Ўзбекистонда паразитар касалликлар билан касалланиш
даражаси турли худудларда фарқ қилади ва ўртача 16-20%
ташкил этади.
Ўзбекистонда қуйдаги паразитар касалликлар кенг тарқалган:
- энтеробиоз
- гименолепидоз
- аскаридоз
- эхинококкоз
- лямблиоз
- эхинококкоз
Паразитар касалликлар тарқалиши (давоми)
Ўзбекистонда нисбатан
камрок учрайдиган паразитар
касалликларга:
- Фасциолез
- Токсокароз
- Амёбиаз
- Дифофиляриоз
- Лейшманиоз
Паразитар касалликларнинг организмга таъсири

- Ошқозон ичак тизими томонидан кузатиладиган ўзгаришлар: яллиғланиш, овкат


хазм қилиш ва сўрилиш жараёнларининг бузилиши, натижада қорин сохасида оғриқ,
кўнгил айнаши, иштаха ўзгариши, қусиш, қорин дам бўлиши, ич келишининг
ўзгариши ва бошқа белгилар билан намоён бўлади.
- Тери копламалари томонидан кузатиладиган ўзгаришлар: аллергик тошмалар,
хусунбузарларнинг пайдо бўлишининг кучайиши, дисхромик доғлар
Паразитар касалликларнинг организмга таъсири
(давоми)
- Асаб тизими томонидан кузатиладиган ўзгаришлар: жиззакилик, уйқунинг бузилиши,
уйқуда тиш ғирчиллатиш (бруксизм), боаларда умумий психоэмоционал ривожланишдан
орқада қолиш
- Метаболик ўзгаришлар: макро- ва микроэлементлар, витаминлар, озуқа моддаларнинг
етишмаслиги, модда алмашинувининг бузилиши, жисмоний ривожланишдан орқада колиш
- Иммун тизимига таъсири: турли юқумли касалликларга берилувчанликни ошиши, иммун
жавобнинг сустлашиши, аллергик касаллкларга сезувчанликни кучайиши ва ҳ.к.
Паразитар касалликларни ташхислаш
Кенг тарқалган ичак паразитларини ташхислаш мақсадида куйдаги
усуллардан фойдаланилади:
- Нажас микроскопияси
- Суртма олиб текшириш
- Иммунофермент ташхислаш усуллари
Паразитар касалликларни даволаш
- Паразитар касалликларни даволаш учун врач
инфекционист, паразитолог, умумий амалиёт
врачи ёки педиатр шифокорига мурожат
қилиш керак;
- Даволаш хар бир бемор учун индивидуал
тарзда олиб борилади
- Паразитга қарши стандарт дори воситалари
ва юзага келган асоратларни олдини олиш
учун қўлимча препаратлар қўлланилади, яъни
даволашга комплекс ёндашилади.
- Даволаш самарадорлигини бахолаш учун
даводан сўнг кайта текширувлар талаб
этилади.
Паразитар касалликларни олдини олиш чора тадбирлари

- Тупрок, хайвонлар билан мулоқотда


бўлгандан ҳамда хожатхонадан сўнг
қўлларни совунлаб ювиш
- Болалар ўйинчокларини хар 10-14 кун
давомида ювувчи эритмалар билан
тозалаш
- Сабзавот, мева махсулотлари ва
кўкатларни истеъмолдан олдин ювиш
- Оилада соғлом турмуш тарзини
тарғибот қилиш, санитария-гигиеник
кўникмаларни шакллантириш, хар бир
оила аъзоси учун гигиеник воситаларни
алохида бўлишини таъминлаш
Паразитар касалликларни олдини олиш чора тадбирлари
(давоми)

- Озиқ - овқат махсулотларини тўғри


кулинария қоидалари бўйича ишлов
бериш.
- Чала пиширилган, хом балиқ, гўшт,
тузланган ва яхши термик ишлов
берилмаган махсулотларни
истеъмол қилинганда паразитларни
юқтириш хавфи юқори бўлади.
Паразитар касалликларни олдини олиш чора тадбирлари
(давоми)

- Уй хайвонларини тўғри
парваришини йўлга қўйиш,
ветеринарлар томонидан
дегельминтизацияни вақтида
ўтказиш.
- Диспансер куригидан вақтида
ўтиш, ва паразитар касалликлар
аниқланганда мутахасисга
мурожат қилиш
Этиборингиз учун рахмат!

Вам также может понравиться