Академический Документы
Профессиональный Документы
Культура Документы
123. Касалликнинг қайси аломатлари куйдиргининг тери (яра) шаклига хос бўлмаган аломатлар
хисобланади
*ич кетиши, қусиш
124. Куйдиргининг тери шакли баданнинг кўпроқ қфйси қисмлари териларда пайдо бўлади
*юз, бўйин, қўлнинг панжа ва билак қисмлари териларга
125. Куйдиргининг тери шакли уй шароитида асосан қандай юқади.
*Молларни сўйишда, гўштини майдалашда, калла-пойчасини, ичакларини тозалашда
126. Куйдирги касаллигининг тери шаклида олинадиган тахлилий наьмуналар
*Яра туби ва қора пўстлоқдан суртма, қон
127. Куйдирги касаллигида асосий лаборатория диагностика усули
*Бактериологик
128. Куйдирги касаллигини даволашда ишлатиладиган дори-дармонлар
*Антибиотиклар
129. Куйдирги касаллигининг махсус профилактикаси
*Эмлаш
130. Маймун чечаги қандай касаллик
*Вирус чақирадиган, табиий ўчоқли зооноз касаллик
131. Маймун чечаги касаллигининг ўртача яширин даври
*12 кун
132. Маймун чечаги одамга қандай юқади
*Хаво-томчи, мулоқот ва қон орқали
133. Одам учун маймун чечаги касаллигининг манбалари
*Одамсимон маймунлар, одам, айрим кемирувчилар
134. Маймун чечагини қайси юқумли касалликлар билан дифференциал диагностика қилиш керак
*сув чечак, чин чечак, қизамиқ скарлатина, менингококцемия
135. Маймун чечагининг лаборатория диагностикасининг асосий усули
*Вирусологик
136. Маймун чечагида ўртача ўлим кўрсаткичи
*11-12 %
137. Маймун чечагининг асосий салмоғи қайси давлатга тўғри келади
*Зоирга
138. Чин чечакга қарши эмланган одамларда маймун чечаги асосан қандай кечаги
*енгил кечади
139. Касалликнинг қайси аломатлари маймун чечагига хос бўлмаган аломатлар хисобланади
*Геморрагия аломатлари
140. Одамларди маймун чечагининг асосий профилактикаси
*Одамларни чин чечакка қарши эмлаш.
Телеграм каналимиз
Ҳамширалар учун маълумотлар .