Вы находитесь на странице: 1из 25

Маъруза № 5

Мавзу: Қоннинг физико-химик


хоссалари
РЕЖА:

1. Қон системаси.
2. Қоннинг функциялари ва константалари.
3. Эритроцитлар.ЭЧТ, гемолиз.
4. Гемоглобин,турлари ва хоссалари.
Г.Т. Ланг бўйича қон системаси
қуйидагилардан иборат:
- Периферик қон (шаклли элементлар,
плазма).
- Қон ишлаб чиқарувчи аъзолар.
- Қонни парчаловчи аъзолар.
Бошкарувчи нейрогуморал механизмлар
Қоннинг функциялари :
- О2, СО2 ташиш.
- Озуқа моддаларини ташиш.
- Экскретор.
- Терморегуляция.
- pH доимийлигини сақлаш.
- Сув туз алмашинуви.
- Иммунитет.
- Гуморал бошқарилиш.
- Биологик актив моддаларни ташиш.
- Гомеостаз ва тўқима регенерациясида иштироки.
Қон ўз функцияларини
бажариши учун у доимо суюқ
ҳолда туриши керак (қон
ивишига қарши система), қон
оқишини тўхтатиш учун эса
гемостатик механизмлар (қон
ивиши) мавжуд.
Функцияларини бажариши учун
қоннинг хажми, шаклли элементлари,
плазма миқдори ва унинг таркибий
қисми автоматик равишда оптимал
холатда ушлаб турилиши зарур.
Қоннинг асосий физико-химик константалари :
- Хажми (тана вазнининг 7%)
- Қовушқоқлиги – сувга (1) нисбатан 5 ташкил қилади
- Плазма 45%, Ш.Э. 55% (гематокрит)
- pH 7,35
- Солиштирма оғирлиги 1050-1060 г/л, эритроцитларники -
1090
- Ион таркиби 0,9% (Na, K, Ca,Mg, Cl…)
- Осмотик босими 7,6 атм.
- Онкотик босими 25-30мм. сим. уст.
- Оқсиллар 7-8% альбумин, глобулин, фибриноген)
- Органик моддалар 1,1%
ПЛАЗМА – қоннинг суюқ қисми,
коллоид-полимер эритма, 90% қисми
сувдан иборат. Оқсилсиз плазма зардоб
деб аталади. Плазмада оқсил,
электролитлар, биологик актив
моддалар ва метаболитлар мавжуд.
Плазмадаги электролитлар ва
коллоидлар маълум бир
концентрацияда бўлиши модда
алмашинувида катта ахамиятга эга.
Қонни алмаштирувчи эритмалар
тайёрлашда ва қуйишда электролитлар,
коллоидлар концентрацияси ва уларнинг
осмотик босими (ОБ).
ОБ – ярим ўтказгич парда орқали
элекролитлар концентрацияси юқори томонга
сувни харакатини таъминловчи кучдир.
Онкотик босим – қондаги оқсиллар ОБ дир.
Электролитлар кичик дисперсли
бўлганлиги туфайли (0,9%) плазмадаги
ОБ катта қисмини (7,4 атм.)ташкил
қилади, коллоидлар (7-8%) йирик
дисперсли, электролитларнинг 200 дан
бир ОБ қисмини (25-30 мм. рт. ст.)
ташкил қилади. Эритмадаги модда
қанча кичик бўлса, унинг ОБ шунча
юқори бўлади.
Қон урнини босувчи
(алмаштирувчи) эритмалар
тайёрланганда ва қуйилганида унинг
ОБ қонга мос келиши хисобга
олинади. Улар изотоник (физиологик)
эритмалар деб аталади. Шунингдек,
қондан ОБ юқори (гипертоник) ва
паст (гипотоник) эритмалар мавжуд.
Изотоник эритмалар асосан
қоннинг хажмини ва вақтинча
хужайралар билан модда
алмашинувини таъминлаш учун
қуйилади. Гипертоник эритмалар мия,
ўпка, шишлари пайтида дегидратация
чақириш учун қўлланилади.
Гипотоник эритмалар тўқималар
сувсизланганда гидратация қилиш
учун қўлланилади.
Организмда ОБ доимийлиги
автоматик равишда таъминланади. ОБ
нинг оғиши осморецепторлар
(гипоталамус, қон томирлар, тўқима)
томонидан сезилади ва рефлектор,
гуморал, гипоталамус, гипофиз
гормонлари ёрдамида қоннинг
электролит ва сув таркиби ушлаб
қолиниши ёки чиқариб юбориши
орқали бошқарилади.
Қоннинг РН доимийлиги жуда
катта ахамиятга эга, чунки модда
алмашинуви жараёнлари унинг маълум
бир доимий кўрсаткичга эга (7,35-7,47)
бўлгандагина нормал кетади. Қонга
доимо (ташқаридан ва тўқимадан)
кислотали ва ишқорий моддалар тушиб
туради лекин унинг pH нисбий бир ҳил
даражада ушлаб турилади.
pH узоқ вақт давомида 0.2 га
силжиши хужайраларни ўлимга олиб
келади, шунинг учун физико-химик,
биохимик ва физиологик механизмлар
ёрдамида pH (кислота-ишқорий мувозанат)
сақлаб турилади:
- Буфер системалар.
- CO2 ни ўпка орқали чиқарилиши.
- Кислотали ва ишқорий моддаларни буйрак
ва тери (тер) орқали чиқарилиши.
Қоннинг буфер системалари:

- Карбонат (Н2 СО3 , NaHCO3, KHCO3)


- Фосфат (Na2HPO4, NaH2PO4)
- Оқсил (амфотер)
- Гемоглобин (кучсиз,кучли кислоталар)
- Тўқима (оқсил, фосфатлар)
- Гемоглобин буфери қоннинг 75% буфер
хоссасини ташкил қилади.
pH доимийлигини сақлашда
қоннинг буфер системалари хар доим
ҳам кислота ишқор мувозанатини
оғишига тўсқинлик қила олмайди.
Шунинг учун қоннинг pH кислотали
(ацидоз) ёки ишқорий (алкалоз) томонга
оғиши мумкин. Улар дастлаб
компенсацияланган, кейинчалик эса
компенсацияланмаган кўринишга
ўтиши мумкин. pH ни 7-7,8 миқдорлари
ўлимга олиб келади.
Анаэроб алмашинувда кислотали
моддалар кўп ҳосил бўлади ва қон
муҳити кислотали бўлиши мумкин.
Шунинг учун ҳам қонда кислотани
ишқорга нисбатан 200-250 марта
кўпроқ нейтраллай оладиган ишқорий
резерв мавжуд.
Плазма оқсилларини (65-85 г/л)
альбуминлар (52-58%), глобулинлар (α1,
α2, β, γ ) ва фибриногенлар ташкил
қилади. Улар жигарда синтезланади
(суткасига 25 гр.) ва қуйидаги
функцияларни бажаради:
- Буфер
- Онкотик босим
- Иммун
- Транспорт
- Қоннинг қовушқоқлиги
- Қон ивиши
- Қисман трофик
Эритроцитлар (Э.) – ядросиз қизил
қон таначалари, қоннинг асосий
массасини (25 трлн) ташкил қилади,
кислород ва карбонат ангидрид
газларини ташийди. Организмдаги
барча Э. юзаси ўртача 3800м2 ни
ташкил қилади. Э. диаметр 7 мкм, осон
деформацияланади, шунинг учун
диаметри 3 мкм. капиллярдан ҳам ўта
олади.
Организмда эритропоэз билан
гемолиз (парчаланиш) ўртасида
мувозанат мавжуд. Э. ўртача хаёт
давомийлиги - 120 кун. Э. 140 гача
ферментлар сақланади.
Эритроцитоз - Э. миқдорини ортиб
кетиши (ишчи, гипоксия,сувсизлик).
Эритропения (анемия) - Э. миқдорини
камайиши (хақиқий, ёлғон).
Гемолиз - Э. парчаланиши ва Hb
плазмага чиқиши. У осмотик, термик,
механик, биологик ва б. бўлади.
Гемолизда қоннинг қовушқоқлиги ва ОБ
ортади, гематурия келиб чиқади.
Гемоглобин (Г) - Э. асосий
таркибий қисмидир ( 1та Э. ўртача
400 млн. Г. молекулалар сақланади).
Г. нормада эркакларда 145 г/л,
аёлларда 130 г/л.га тенг. Г. примитив,
фетал, катталар Г. турлари мавжуд.
Г. Молекуласи 4 та гем ва 1 молекула
глобиндан иборат.
Гем да кислородни бириктира
оладиган икки валентлик Fe2+
сақланади. Э. ни Г. билан
тўйинганлик даражаси нормада 1 га
тенг бўлган қоннинг рангли
кўрсаткичини билдиради.
Г. қонда Fe нинг икки валентлик ҳолатида 3
хил физиологик бирикма ҳосил қилади.
- Оксигемоглобин (HbO2)
- Дезоксигемоглобин (Hb)
- Карбгемоглобин (HbCO2 )

Г. Қонда патологик бирикмаларни ҳосил


қилиши мумкин.
- Карбоксигемоглобин (HbCO)
- Метгемоглобин (MetHB) бунда Fe уч валентлик
ҳолатга ўтади. Г. шунингдек миоглобинда
сақланади.
Антикоагулянт қўшилган қонда
Э.лар чўкиши кузатилади (ЭЧТ) (Эр-
10мм/соат; Аёл-15мм/соат).
ЭЧТ механизмни юқори молекулали
оқсилларни (глобулинлар, фибриноген)
кўпайиб кетиши билан боғлиқ, улар
Э.нинг юзасига адсорбцияланиб
эритроцит зарядини пасайтириб қўяди.
Натижада «монета устуни» ҳосил бўлиши
осонлашади ва ЭЧТ тезлашади.

Вам также может понравиться