Вы находитесь на странице: 1из 49

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯ

ДЕРМАТОВЕНЕРОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ

МАЪРУЗА №3
Дерматитлар. Экзема. Токсикодермиялар. Эшакеми.

Маърузачи: Т.ф.д. Ташкенбаева У.А.


Дерматит – терининг контактли ўткир
яллиғланиши. Терига шартсиз (облигат) ёки шартли
(факультатив) таъсиротларнинг таъсири
натижасида келиб чиқади.

Дерматит турлари:
1.Оддий контакт дерматит
2.Аллергик дерматит
3.Токсикодермия
ДЕРМАТИТЛАРНИНГ КЛИНИКАСИ
ҚУЙИДАГИ ФАКТОРЛАРГА БОҒЛИҚ

→ таъсиротнинг кучига
→ давомийлигига

→ таъсир қилиш майдонига


 Шартсиз таъсиротлар, облигат деб аталади. Уларнинг
хаммаси терига таъсири натижасида ҳамма одамларда
дерматитни келиб чиқазади.

Шартсиз таъсиротлар натижасида келиб чиққан дерматитлар


оддий дерматит деб аталади.
Бу таъсирнинг кучига ва қанча узоқ давом этгани билан боғлиқ
бўлади.
Физикавий таъсиротлар – бу хароратни ўзгариши,
қуёш, рентген нурлари, радиоактив нурлари, электр
токи таъсири киради.
 Баланд ва паст харорат таъсирида хар хил даражали
куйишлар, совуқ қотишлар келиб чиқади.
 Қуёш нурлари таъсирида қуёшли дерматит (dermatitis
solaris) кўпинча дерматит ультрабинафша нурлари
натижасида ривожланади. Балиқчиларда,денгизчиларда,
далаларда ва очиқ жойларда ишлайдиган одамларда
сурункали қуёш дерматити хосил бўлиши мумкин.
 Рентген нурлари – альфа, бетта, гамма, нейтрон
таъсирида нурли дерматитлар ривожланиши мумкин
Кимёвий таъсиротлар – бу кислоталар, ишқорлар, органик
эритувчилар, химикатлар, бўёқлар, лаклар, металларнинг
баъзи турлари ва бошқа моддалар, қишлоқ хўжалигида
ишлатиладиган химикатлар, турмушда ёки корхонада
ишлатиладиган дезинфекция моддалари, совун, порошоклар.
Буларнинг хаммаси кўпинча касбга алоқадор ва турмушда
учрайдиган дерметитларга сабаб бўлади.
Биологик таъсиротлар, масалан баъзи турдаги
ўсимликлар фитодерматитни чақириши мумкин,
масалан, борщевик, первоцвет, крапива, далаларда
ва очиқ жойларда ўсадиган ўтлар.
Асосий таъсирни ўсимликлардаги хлорофилл ва
эфир ёғлари кўрсатиши мумкин, медуза, ҳашаротлар
чаққанда. Булар кўпинча аллерген бўладилар.
Механик таъсиротлар – босилиш,
ишқаланиш бўлиши мумкин (тор кийим-
кечак, пойафзал, нотўғри қўйилган гипс ва
хоказо).
Оддий дерматит
 Оддий дерматит - терининг ўткир яллиғланиши
бўлиб, асосан ташқи мухит таъсири
натижасида пайдо бўлади.

Дерматитларнинг хусусиятлари шундаки, ушбу


зарарли омиллар таъсири бартараф
этилганидан кейин жараён тез орада ва хатто
ўз-ўзидан бархам топиб кетади.
КЛИНИКАСИ

Дерматитда тери қизаради, чегараси аниқ


бўлади ва бир оз шишади.
Бемор терисида фақатгина ташқи омил таъсир
қилган жойида, омилнинг шакли ва катталигига
тенг, аниқ чегарали ўткир яллиғланган доғ
кузатилади (эритематоз давр).
Қизарган тери шишади ва инфилтрациялашади,
устида бир ёки бир неча сероз ёки геморрагик
суюқли пуфак ва пуфакчалар пайдо бўлиши
мумкин (буллез даври).
Ташқи омилнинг танага бўлган таъсири жуда кучли
бўлса тери некрозга ҳам учраши мумкин (некротик
давр).

Субъектив белгилар – кўпинча яллиғланиш


ўчоғида ачиш, оғриқ, камроқ қичишишга шикоят
қилади.

Дерматит узоқ чўзилганда ўткир яллиғланиш


реакцияси йўқолиб, касаллик ўртача инфильтрация,
лихенификация, гиперкератоз пайдо бўлиши билан
характерланади (масалан жисмоний меҳнат билан
шуғулланадиган одамларда қадоқлар хосил
бўлиши)
Шартли (факультатив) таъсиротлар, бошқача
қилиб айтганда аллергенлар фақат баъзи ушбу
таъсиротга ўта сезувчан одамларда дерматитни
келтириб чиқаради.
Шартли таъсиротлар натижаси эса – аллергик
дерматитлар деб аталади.
Моновалент сезгирлик инсонларда фақатгина
битта аллерген таъсири натижасида кузатилади
ДАВОЛАШ
• Сабабини бартараф этиш;
• Эритематоз даврида - индифферент упа,
дезинфекцияловчи суюқликлар;
• Буллёз даврида - пуфак томини очиб, совуқ-хўл
боғламлар ва кортикостероид малҳамлар
ишлатилади.
Аллергодерматозлар – терининг гетероген гурух
касалликлари. Жараён ривожланишида тез ёки аста-секин
кечадиган аллергик реакциялар ахамиятга эга.
Бу гурухга:
1. Гуш (экзема)

2. Аллергик дерматит

3. Токсидермия

4. Атопик дерматит

5. Эшакеми
АЛЛЕРГОДЕРМАТИТЛАРНИНГ
КЛИНИК
КЎРИНИШИ
 патологик жараён таъсир қилган жойнинг
чегарасидан чиқади;
 чегараласи ноаниқ эритема;
 кўп миқдорда микровезикулалар;
 сувланувчи микроэрозиялар;
 тангачалар;
 қалоқлар;
 олдин терининг симметрик қисмларига, кейин
бошқа қисмларга ҳам тарқалиши мумкин.
АЛЛЕРГИК КОНТАКТ ДЕРМАТИТ
ДАВОЛАШ
 Аллергенни аниқлаб уни бартараф этиш;
 Десенсибилизацияловчи воситалар;

 Антигистамин препаратлари;

 Махаллий: ҳўл боғламлар, кортикостероид


малхамлар
ТОКСИКОДЕРМИЯ

Тери ва шиллиқ қаватларни ўткир токсикоаллергик


яллиғланиши бўлиб, организмга нафас йўллари, энтерал,
парентерал ва хуқна орқали тушганда кузатилади.
ЭТИОЛОГИЯ ВА ПАТОГЕНЕЗ
Сабаблар:
- Дори –воситалар;
- Озиқ – овқат махсулотлари;
- Озиқ-овқат консервантлари;
- Метал протезлар;
- Контрацептивлар.
Тарқоқ токсидермия

БЕЛГИЛАРИ:
доғ, эритродермия;

уртика (қаварчиқ);

папула;

везикула;

қичишиш;

оғиз шиллиқ қаватида – эритематоз - шишли,


геморрагик ва буллез - эрозив элементлар.
ТОКСИКОДЕРМИЯ
Фиксацияланган токсидермия:

 Сульфаниламид моддалари қабул қилгандан сўнг


танада кўпинча тўқ қизил, чегараланган, шишган
доғлар пайдо бўлиб шакли, думалоқ ёки овалсимон,
марказида пуфак бўлишии мумкин

 Кўпинча кафтда, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватида,


лабларда ва жинсий аъзоларда хосил бўлади.

 У препаратни қабул қилгандан кейин доимо битта


жойда пайдо бўлиб, бир неча кундан кейин йўқолади,
ўрнида тўқ-жигарранг пигментли доғ қолдиради.
Токсидермиянинг огир турлари
o Лайелл синдроми
o Стивенс-Джонсон синдроми

Бунда тери ва шиллиқ қаватларда бирданига тўқ-қизил


рангдаги ўчоқлар пайдо бўлади, уларнинг устида пуфаклар
хосил бўлади. Кейин катта сувчираган эрозияли жойлар
пайдо бўлади. Бунда Никольский симптоми мусбат чиқади.
Беморни ахволи жуда оғир, истмаси 39-40, юрак
безовталанади, қонда нейтрофилия, ЭЧТ кучаяди,
сийдигида альбуминурия, эритроцитлар, оқсил,
цилиндрлар
ТОКСИДЕРМИЯЛАРНИ ДАВОЛАШ
Фиксацияланган токсидермия:
 Сабабини йўқотиш;

 Махаллий яллиғланишга қарши воситалар;

 Антисептик воситалар.
ТАРҚАЛГАН ТОКСИДЕРМИЯ

 Сийдик хайдовчи воситалар


 Антигистамин воситалар
 Кортикостероид гормонлар
 Плазмофорез
 Гемосорбция
 Махаллий сувли – цинкли чайқатмалар,
кортикостероид малхамлар
 Экзема сўзи грекча «eczeo» сўзидан олинган бўлиб,
«қайнаш» деган маънони билдиради. Бу билан ўткир
экземани мухим белгисини – зарарланган тери сохасида
тўпланган майда пуфакчалар қайнаб турган сув
пуфакчаларини эслатади.
 Экзема касаллиги жуда кўп учрайдиган хасталик бўлиб,
барча тери касалликларининг 10-15% ташкил қилади.
ЭТИОЛОГИЯ ВА ПАТОГЕНЕЗИ
 Асаб тизимининг ўзгаришлари;
 Организм химоя кучларининг сусайиши;

 Гиповитаминоз;

 Аллергенларга қарши поливалент сенсибилизация.


 чин – асл – идиопатик;
 микробли;

 себореяли;

 профессионал гуш;

 болалар гуши.

 Бу турлар клиник кечишида буйича:


1. ўткир;
2. ўткир ости;
3. сурункали бўлиши мумкин.
КЛИНИК КУРИНИШИ
ЎТКИР БОСҚИЧИ
 Эритема;
 Папула;

 Микровезикула;

 Сувланиш (сероз қудуқчалар);

 Эрозиялар қалоқлар билан қопланган;

 Қипиқланиш;
ЭКЗЕМАНИНГ КЕЧИШИ
СЕБОРЕЯЛИ ЭКЗЕМА
Олиб келувчи факторлар:
-себорея,

-нейроэндокрин ўзгаришлар

Жойлашиши :
кўпроқ бошнинг сочли қисми, қулоқ атрофи, юз, қўлтиқ
ости, кўкрак ва бошқа ёғ ажраб турувчи безларни кўп
жойлашган тери қисмларида ривожланади.
СЕБОРЕЯЛИ ЭКЗЕМА
КЛИНИКАСИ
Клиник кўринишида сарғиш, ёғли, чегаралари аниқ
ажралиб турадиган ва бир-бирига қўшилиб кетадиган
доғлар, тугунчалар ва пўстлоқчалар бўлади.
Касаллик жинсий уйғониш давридан бошланиб,
беморни қаттиқ қичишиш безовта қилади.
Себореяли экземанинг клиник кечишида пуфакчалар ва
намланиш бўлмайди.
ПРОФЕССИОНАЛ ЭКЗЕМА
Зарарланади:
- Кафт усти сохалари;
- Билак усти сохаси
- Юз
- Бўйин
- Баъзан болдир ва тўпик
ЗАРАЛАНИШ ЎЧОҚЛАРИ:
 Гиперэмияланган;
 Шишган;
 Пуфакча, сувлани ва қичишиш билан.
ПРОФЕССИОНАЛ ЭКЗЕМА
БОЛАЛАР ЭКЗЕМАСИ
 Чин, себореяли, микробли экземанинг аломатлари
кузатилади.
 Симметрик

 Чегараси ноаниқ

 Тери гиперемияланган, шишган, микровезикулалар,


қудуқчасимон сувланиш, сарғиш жигарранг қалоқлар,
тангачалар, папулалар
1. Паратравматик экзема – жарохат ёки яра атрофида авж
олади, кўпинча бир томонда (бир болдирда) жойлашган
бўлади;
2. Варикоз экзема – касалликнинг авж олишига оёқлардаги
варикоз симптомокомплекси сабаб бўлади;

3. Сикозга ўхшаш экзема – сикоз билан оғриган беморларда


ўчоқлари экземага айланиб қолади. Кўпинча лабларда,
қўлтиқ остида, соқол ўрнида кузатилади;

4. Нуммуляр экзема – кўпинча кафт терисида пайдо бўлади.


Чегарали, диаметри 1-2 см бўлган ўчоқлар пайдо бўлиб,
уларда қизариш, шиш, экссудация, тугунчалар ва
томчисимон пилчираш холати хосил бўлади.
МИКРОБЛИ ЭКЗЕМА

 ассиметрик
 чегараси аниқ

 думалоқ еки ғадир-будир

 ўчоқ сувланади

 сероз қудуқчалар билан йирингчалар хам бор


Микробли экзема
 ўчоқлар чегараси кескин
ажралиб туради ва кўпинча
болдирда жойлашади
 ўчоқлар четида бир мунча
пустула элементлари
мавжуд бўлади
 касаллик бошида
тошмаларни асимметрик
бўлиши кузатилади
 жуда кам холларда бошка
жойларда ўчоқлар пайдо
бўлиши мумкин
 касаллик кўпинча яралар
атрофида йиринг пайдо
бўлиши билан бошланади.
ДИАГНОСТИКА

 клиник манзарси
 анамнез
 гистология

Дифференциал ташхис
 Аллергик дерматит
 Токсидермия
 Псориаз
 микоз
Даволаш
 Сезувчанлиги сусайдирадиган ва яллигланишга карши
дорилар кулланилади.
1. антигистамин моддалари – никсар 0,2 х 1 махал,
фексофен 180 (120) х 1 махал, лоратал 10 х 1махал
2. десенсибилизацияловчи воситалар сифитида кун
ора 5-10 мл дан венага натрия тиосульфат 30%,
кальция хлорид 10% 10-15 инъекция берилади.
3. тинчлантирувчи-седатив моддалар.
4. витаминлар
 Махаллий даво шиш, сувчираш холларда-антисептик
эритмалар билан намлаш. Пасталар, совутувчи кремлар,
кортикостероид малхамлар.
ГУШНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ
 Шахсий гигиена
 Пиодермия, микоз ларни даволаш

 ИМТ ва бошка интеркуррент касалликларни


даволаш
 Сутли-усимли диета

 дегельминтизация

 мехнат шароитларини яхшилаш


ЭШАКЕМИ
Аллергик касаллик бўлиб, тери ва баъзан шиллиқ
қаватларда қаварчиқлар пайдо бўлиши ва қаттиқ
қичишиш билан кечувчи ўткир ва сурункали
касалликдир.
Касалликнинг ривожланишига мойиллик келтириб
чиқарувчи омилларнинг экзоген (физик, механик,
кимёвий, дори-дармон ва озиқ-овқатлар) ва эндоген
(ички аъзолардаги патологик жараёнлар, мисол,
жигар, ўт қопи, ошқозон-ичак, асаб системаси,
қалқонсимон бези ишлаш фаолиятининг бузилиши)
этиологик гуруҳлари ажратилади.
ЭШАК ЕМИ
 эпидермисда ва дерманинг сўрғич қаватида ўткир шиш
пайдо бўлиб анамнез йиғилганда бемор тошмаларни бир-
неча соат сақланиб – йўқолишига ва тошма тошган соҳалар
қичимасига, товон соҳалари жароҳатланганида юрган,
турганда оғриқ, товуш бўғилиши, нафас сиқилишига
(Квинке шишида) шикоят қилади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ

Вам также может понравиться