Вы находитесь на странице: 1из 68

Тошкент тиббиет академияси

Урганч филиали

«Шигеллёзлар»

Юқумли касалликлар кафедраси


Мадримов З. Х.
Дизентерия - шигеллалар
қўзғатадиган, интоксикация ва йўғон
ичак дистал қисминИи шиллиқ
қаватининг зараланиши билан
кечадиган юқумли ичак касаллигидир.
Дизентерия юнонча dys-бузилиш ва
enteros-ичак деган сўзлардан ташкил
топган бўлиб, ичак фаолиятининг
бузилиши деган маънони англатади.
ЭТИОЛОГИЯСИ
• Дизентерия кузгатувчиси Shigella аавлодига мансуб
халкаро классификация буйича шигеллалар 4 гурухга
булинади.
• 1.Sh. Dysenteria- бу гурухга Григорьев-Шига
• Ларджа-Сакса
• Штуцер-Шмитц киради.
• 2. Sh. Flexneri ва Ньюкастл киради
• 3. Sh. Boydi
• 4. Sh. Sonni
• Умуман олганда хозирги кунда шигеллаларни 50 ортик
серологик турлари маълум. Шигеллалар таёкча шаклида
булиб,катталиги 0,3-0,6 х 1-3 мкм келади, харакатсиз,
спора ва капсула хосил килмайди, грамм манфий,
факультатив анаэроб хисобланади.
ЭТИОЛОГИЯСИ
• Оддий озуқа муҳитларда кўпаяди. Шигеллаларнинг
термостабиль соматик О-антигени бор.
• Григорьев-Шига бактерияларни кучли экзотоксин ишлаб
чиқаради, парчаланганда улардан эндотоксин ҳам ажралиб
чиқади. Қолган ҳамма шигеллалар эндотоксин ҳосил қилади.
Шигеллаларнинг токсинлари нейротроп ва энтеротроп
хусусиятларга эга. Григорьев-Шига бактериясининг вирулент-
лиги бошқа шигеллаларга нисбатан жуда юқори. Шигеллалар
ташқи муҳит шароитига қараб бирнеча кундан бирнеча ойгача
тирик сақлана олади. Сут ва сут маҳсулотларида шигеллалар
тирик сақланибгина қолмай, балки тез суръат билан кўпая
олади. Улар совуқ ҳароратда ва қуритилганда халок бўлмайди,
қайнатилганда дарҳол халок бўлади. Қуёш нури таъсирида
ҳам ўлади. Дезинфекцияловчи моддалар (гипохлорит,
хлорамин, лизол ва бошкалар) таъсирида бирнеча минут
давомида ўлади. Иммунитет специфик, кучсиз ва қисқа.
ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ
• Дизентерия типик антропоноз касаллик
ҳисобланади. Инфекция манбаи дизентерия
билан оғриган бемор ва бактерия
ташувчидир. Касаллик асосан фекал-орал
механизми орқали (шигеллалар билан
ифлосланган сув ичганда, озиқ-овқат
исътемол қилганда, ҳада мулоқат йўллари)
соғлам одам оғзига киради. Бу касаллик ёз
ва куз ойларида кўпроқ учрайди.
ПАТОГЕНЕЗИ

• Оғиз орқали кирган шигелларнинг бир


қисми меъда ва ичакда ҳазм ферментлари
таъсирида емирилиб ҳалок бўлади. Қолган
бир қисми шу тўсиқларни енгиб ўтади.
Кейинчалик дизентерияни патогенезини
ингичка ва йўғон ичакда кечаётган
патологик жараёнларни акс этувчи 2 даврга
бўламиз.
ПАТОГЕНЕЗИ (ДАВОМИ)
• БИРИНЧИ ДАВРДА шигеллаларни бир қисми
энтероцитларни цитоплазмасини ичига кириб
олади, қолган қисми фагоцитозга учрайди.
• Шигеллалар ингичка ичакда яшаш даврида
энтеро- ва цитотоксин ишлаб чиқаради, халок
бўлганда эндотоксин ажратади.
• Эндотоксин пироген моддалар ва биоген
аминлар таъсирида:
-интоксикация синдром ива мезогастрияда
оғриқ кузатилади;
- сув ва минерал тузлар олмашуви бузилиб,
диарея синдроми кузатилади.
ПАТОГЕНЕЗИ (ДАВОМИ)
• ИККИНЧИ ДАВРДА шигелалар йўғон ичак
эпителиал хужайраларини ичига кириши
натижасида колитик синдром ривожланиши
билан характерланади. Дизентерия патогене-
зида бактериемия кузатилмагани учун асосан
шигеллалар токсинлари аҳамияти катта рол
ўйнайди.
• Нейротоксин ҳамма орган ва тўқималарни
жарохатлайди. Жумладан:
-марказий нерв системасини;
-вегетатив ва периферик нерв ганлияларини;
-симпатико-адренал системани;
-ҳамма мода алмашинуви бузилади.
ПАТОГЕНЕЗИ (ДАВОМИ)
2. Эндотоксинни липополисахарид қисми ва
цитоксин таъсири натижасида:
-йўғон ичак шиллиқ қаватини жароҳатлайди;
-энтеротоксин, аденилциклаза ферментини
активлиги оширади.
Биологик актив моддалар (гистамин, серотонин,
кинин ва простоландинлар):
1) Ичак деворида микроциркуляциянинг
бузилишига олиб келади;
2) Яллиғланиш жараёнини интенсивлигини
кучайтиради;
3) Ичакни ҳамма фаолияти (харакати, секретор,
суриш) бузилади.
ПАТОГЕНЕЗИ (ДАВОМИ)

• Дизентерияда қоринда спастик оғриқ


бўлишини асосан иккита сабаби бор:
-ичак иннервациясининг бузилиши;
-ичак шиллиқ қавати яллигланиши.
• Сигмасимон ва тўғри ичак мускулларини
ихтиёрсиз равишда қисқариши
натижасида - дефекация маҳалда тез-
тез оғрикли кучаник безовта қилади.
ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯСИ
• Дизентерияда йўғон ичакда юз
берадиган патолого-анатомик
ўзгаришларини шартли равишда 4
даврга бўлинади:
ўткир катарал яллиғланиш даври
фибриноз- некротик яллиғланиш даври
яра пайдо бўлиш даври
яра битиб чандиқ пайдо бўлиш даври
ДИЗЕНТЕРИЯНИНГ КЛИНИК
КЛАССИФИКАЦИЯСИ
Клиник Ўзига хос Этиоло-
Формаси Оғирлик даражаси
варианти кечиши гияси
Кам клиник
Колитик Енгил, ўрта, оғир белгили, чўзи-
лувчи
Енгил, ўрта, оғир, I-II
даражали сувсизлик билан
Гасроэнтеро Шигелла
кечиш турлари
Уткир колитик
Оғир, III-IV даражали (Зонне,
дизентерия
сувсизлик билан кечиш Флекснер,
Енгил, ўрта, оғир, I-II Григорьев
-Шига ва
даражали сувсизлик билан ҳакозо)
Гастроэтеритик кечиш
Оғир, III-IV даражали
сувсизлик билан кечиш
Сурункали Рецидивли,
Енгил, ўрта, оғир
дизентерия Узлуксиз
Бактерия
Субклиник
ташувчи
ЎТКИР ДИЗЕНТЕРИЯ ЕНГИЛ КОЛИТИК
ШАКЛИНИ КЛИНИК ТАСНИФИ
1 2
Температура Субфебрил ёки нормал
Овқат ҳазм қилиш системаси Иштаха пасайиши. Коринда диффуз
жарохатланиш симптомлари огрик. Сигмасимон ичак нисбатан
қаттиқлашган ва пальпацияда оғриқли.
Ахлат массаси шилликли, суткада 3-5
мартадан 10 мартагача. Ахлат микроско-
пиясида эритроцитлар, лейкоцитлар 15-25
гача аниқланади.
Юрак ва қон-томир системасидаги
Яққол намоён бўлмаган
жарохотланиш симптомлари
Нерв системасида жарохотланиш
Холсизлик
симптомлари
Беморларни 1/3 кисмида нисбий
Периферик қон
лейкоцитоз чапга силжиш билан
Ичакни дистал қисмининг шиллиқ Диффуз катарал яллиғланиш. Эрозия ва
қаватидаги ўзгаришлар нуқтали геморрагиялар
Ичак шиллиқ қаватининг морфологик Касалликни 2-хафта охири, 3-хафтанинг
репарациясини бошланиш даври боши
ЎТКИР ДИЗЕНТЕРИЯ ЎРТА ОҒИР
КОЛИТИК ШАКЛИНИ КЛИНИК ТАСНИФИ
1 2
Температура 380-390С, давомати 2-5 кун
Овкат хазм килиш системаси Каттик хуружли огрик купрок кориннинг ёндош
жарохатланиш сохасида. Ёлгон чакирик. Пальпацияда
симптомлари сигмасимон ичакни каттиклашуви ва огрикли
булиши. Ахлат массаси шилликли ва кон
лахтали ёки ахлатсиз факат шиллик-конли
суткада 10-20 мартагача. Ахлат микроскопиясида
эритроцитлар, лейкоцитлар 30-40 гача булиши
кузатилади.
Юрак ва кон-томир системасидаги Тургин эмас нисбий тахикардия.Максимал
жарохотланиш симптомлари артериал кон босимини 100мм сим. уст. гача
тушиши.
Нерв системасида жарохотланиш Холсизлик
симптомлари
Периферик кон Купинча лейкоцитоз чапга силжиш билан
Ичакни дистал кисмининг шиллик Диффуз катарал яллигланиш. Учокли
каватидаги узгаришлар узгаришлар хос:эрозия , яра ва
геморрагиялар
Ичак шиллик каватининг морфологик Касалликни 4-5хафтаси.
репарациясини бошланиш даври
УТКИР ДИЗЕНТЕРИЯНИНГ ОГИР КОЛИТИК
ШАКЛИНИ КЛИНИК ТАСНИФИ
1 2
Температура 390С дан юкори
Овкат хазм килиш системаси Дефекация билан боглик булмаган коринни пастки
жарохатланиш симптомлари кисмида ва орка тешикдаги кучли огрик.Йугон
ичакни хар хил кисмида ва сигмасимон ичакда
таранг тортилишлар ва огрик булиши. Ичак
парезини учраши Ахлати массасиз,кон-шилликли,
йиринг билан суткада 25-30 марта кетиши. Ахлатни
микроскопик текширганда эритроцитлар,
лейкоцитлар жуда куп булиши аникланади.
Юрак ва кон-томир системасидаги Доимий, абсолют тахикардия. Систолик босимни 80
жарохотланиш симптомлари мм.сим.уст.дан пастга тушиши. Пульс босимини 25-
30мм. Сим.уст.га тенг булиши. Хансираш,тери
копламларида кукариш. Юрак чегарасини
кискариши.
Нерв системасида жарохотланиш Яккол холсизлик. Апатия. Уйкуни бузилиши, бош
симптомлари огриши,талвасалар. Хикичок.
Ичакни дистал кисмининг шиллик Диффуз катарал яллигланиш. Доимий учокли
каватидаги узгаришлар узгаришлар булиши.Фибринозли яллигланиш.
Ичак шиллик каватининг Касалликни 4-6 хафтасида
морфологик репарациясини
бошланиш даври
Ўткир дизентерия
ДИЗЕНТЕРИЯ ДИАГНОСТИКАСИ
I. Специфик методлар:
-бактериологик метод;
-серологик метод (РНГА -1:200; ИФА ва
хакозо);
-аллергик синама.
II.Специфик булмаган методлар:
- копрологик текшириш;
- ректромоноскопия;
- колоноскопия.
Ректоромоноскопик
ўзгаришлар

В) эррозив ярали колит;


Г) атрофик колит;

А) нормал йўғон ичак


шиллиқ қавати;
Б) катарал-фолликуляр
колит;
ДИЗЕНТЕРИЯНИ ДАВОЛАШ
МУОЛАЖАЛАРИ:
• -Пархез;
• -Этиотроп муолажа (нитрофуран препаратлари, 8-
оксихинолин препаратлари – энтеросептол, интестопан,
мексаформ, мексаза; антибиотиклар –левомецитин,
тетрациклин, гентамицин,
• ампициллин, канамицин, мономицин, неомицин,
цефолизин ва хакозо);
• -Патогенетик терапия –тузли эритмалар, коллоид
эритмалар;
• -Витаминлар;
• -Лозим топилганда оксил препаратлари,гормонлар;
• -Ичак дисбактериозида эубиотиклар (колибактерин,
бифидумбактерин,
бификол,лактобактерин,бактисубтил);
• -Ошкозон –ичак системасини фаолиятини коррекция ва
компенсация килиш максадида –ацедин-
пепсин,абомин,панкреатин,панзинорм,фестал,мезим
форте ва хакозо препаратлар тавсия этилади.
ТАҚҚОСЛАШ ТАШХИСОТИ
Дизентерияни куйидаги келтирилган касалликлар
билан таккослаш лозим:
– Сальмонеллезнинг гастроинтестинал формаси;
– Овкат токсикоинфекцияси;
– Эшерихозлар;
– Ичак амебиази;
– Вабо;
– Иерсиниоз;
– Эпидемик гастроэнтерит;
– Носпецифик ярали колит;
– Аппендицит;
– Плевроперитонит;
ТАҚҚОСЛАШ ТАШХИСОТИ
(ДАВОМИ)
• Огир метал тузлари ва захарли
кузикориндан захарланиш;
• Йугон ичак раки;
• Бавосил;
• Мезентериал кон томирлар тромбози;
• Ичак тутилиши,ичак инвагинацияси;
• Ичак лямблиози;
• Гижжа касалликлари;
• Дивертикулит;
• Кандидозлар;
• Уремик колит;
• Ичак сили.
ДИЗЕНТЕРИЯ АСОРАТЛАРИ
• Ифекцион-токсик шок ва аралаш (ИТШ +
гиповолемик шок);
• 5-15% беморларда рецидив кузатилади;
• Тугри ичакни чикиб колиши;
• Орка тешик деворини дарз кетиши;
• Бавосил зурикиши;
• Камдан – кам холларда ичак ёрилиши ва
перитонит бошланиши;
• Заиф кишиларда иккиламчи инфекция
кушилиши хисобига пайдо буладиган
касалликлар (пневмония, урогенитал
инфекция), ичак дисбактериози,
полиартрит, невритлар ва хоказолар.
ДИЗЕНТЕРИЯ ПРОФИЛАКТИКАСИ
• Касаллик манбаини тезда аниклаб изоляция
килиш ва даволаш;
• Дизентерия касаллиги учогида дезинфекция
ишларини олиб бориш;
• Реконвалесцентларни батамом даволангандан
кейин,контрол анализи салбий жавоб олингач уйга
жавоб берилади ва 3 ой давомида поликлиника
шариотида диспансер назаротига олиш;
• Сув манбаларини ва озик-овкат таъминоти
санитария назоратида булиши;
• Шахсий гигиена коидаларига риоя килиш;
• Фукоралар орасида тушунтириш ишларини олиб
бориш.
Тошкент тиббиет академияси
Урганч филиали

«Овқатдан захарланиш»
(овқат токсикоинфекциялари)

Юқумли касалликлар кафедраси


Овқатдан захарланиш
Таркибида организм учун захарли моддалар
бўлган овқатни истеъмол қилганда
ривожланадиган касаллик овқатдан захарланиш
деб аталад.
• Овқатдан захарланиш 2 гурухга бўлинади:
1. Бактериялар тушмаган овқатдан захарланиш.
2. Бактериқлар тушган овқатдан захарланиш –
овқат токсикоинфекциялари.
Овқатдан захарланиш таснифи

Бактериялар чақирадиган:
а) специфик б) носпецифик
- Сальмонеллезлар - Стафилакокклар
- Ботулизм - Протеялар
- Ичак таёқчалари
Бактериялар чақирмайдиган:
- Захарли ўсимликлар, - захарли қузиқоринлар,
- оғир метал тузлари, - захарли минераллар,
- баъзи турдаи хайвонларнинг ички органлари.
Овқат
токсикоинфекциялари
• Ўткир юқумли касаллик бўлиб, овқат
орқали меъда-ичак йўлларига кирган
патоген микроблар ёки уларнинг
махсулотлари таъсирида
ривожланувчи зарарланиш бўлиб,
меъда, ичак, нерв, юрак-томир
системаларини фаолиятини
бўлишига олиб келувчи касалликдир.
Овқат токсикоинфекциялари –
таркибида бактериялар токсин
ҳи бўлган овқатларни истеъмол
қилганда ривожланадаи.

• Маслан: ботулизм таёқчалари,


стафилакокклар.
Бактериялар чақирадиган овқатдан
захарланишининг асосий
хусусиятлари
• Касал одамдан соғлом одамга юқмайди.
• Касаллик организмга кўп миқдорда
овқат билан микроб тўшганда
ривожланади.
• Сапрофитик қузғатувчиларнинг патоген
штаммлари касаллик чақиради.
• Овқат махсулотларининг органолептик
хусусиятилари ўзгармайди.
Эпидемиологияси

• Тўсатдан бошланади.
• Бир вақтнинг ўзида бир нечта одам касал бўлади.
• Касаллик кечиши қисқа муддатли.
• Мавсумийлик (асосан ёз ойларида).
Асосий хусусиятлари
• Яширин даври қисқа муддатли (бир неча соат).
• Ўткир бошланади.
• Соғайиш билан тугайди.
• Ўлим холатлари кўзатилмайди.
1. Овқат токсикоиняекциялари
қузғаутвчиларининг хусусиятлари
• St. aureus: грамманфий +
харакатсизкокклар. Термостабиль
энтеротоксин ажратади.
• CL. Perfingens – таёқчасимон
бактериялар грам(+) анаэроб, спора ва
капсуло хосил қилмайди. Экзотоксин
ажратади.
2. Ташқи мухитга чидамлилиги:
Қузғатувчилар ташқи мухитга ўта
чидамли, сувда, тўпроқда кам тарқалган.
Экзотоксини физик ва химик омилларга
ўта чидамли.
III. Касаллик манбаи:
• Одам ва касал хайвонлар, ташувчилар.
• Стафилакоккли ОТИ – яраларида –
йирингли яралар, панариция, пидермиялар.
IV. Юқиш йўли – алиментар.
V. Мавсумийлик – йил бўйи, кўп холларда ёз.
VI. Иммунитет – турғун эмас.
VII. Мойиллик – хамма ёшда жуда юқори.
Овқат токсикоинфекцияларини клиник –
патогнетик хусусиятлари.

• Диспептик синдром – экзотоксинни ошқозон


ва ингичка ичакка махаллий таъсири, кунгил
айниш, қусиш, эпигастрал сохада оғриқ,
иштахани пасайиши.
• Умумий токсик синдромлар - экзотоксинни
қонда юқори ва организмга умум токсик
таъсири.
• Дегидратация ва деминирализация
синдроми – кўп миқдорда сув ва
электролитларнинг йўқотиш натижасида. Қусиш
ва ич кетиш.
Овқат токсикоинфекцияларининг диагностик
алгоритми
Кўнгил айниш
Касалликнинг Умум
эпигастрал
тўсатдан интоксикация
сохада оғриқ,
бошланиши синдромлар
қусиш

Ўткир гастрит
Касаллик
Касалликнинг
бошланиши Бир вақтнинг қисқа муддатли
овқат билан ўзида бир неча кечиши
боғлиқлиги кишининг
касалланиши

Бактериологик Копрограмма:
текширув: ахлатни, ОТИ асосий элементларни
қусуқ маоддаларини бўлмаслиги
Экмадан
қузғатувчини Лейкоцитлар, ёғ клетчаткаласи
ОТИ – даволаш муолажалари

1. Организмдан микроб ва унинг токсинларини


чиқариш. - ошқозонни ювиш,
- тозаловчи клизма: адсорбентлар,
активлаштирилган кўмир, смекта,
Бектит – М.
2. Дезинтаксикацион терапия: - гемодез,
реополиглюкин.
3. Регидратация – тузли эритмалар: регидрон,
глюкосолан.
4 .Диетотерапия – стол №4.
5. Фрементотерапия – мезим форте, креон, фестал.
6. Симптоматик терапия – церукал, спазмолитиклар.
Стафилакоккли ОТИ
• Қузғатувчиси – стафилакоккларнинг
энтероген штаммлари.
• Касаллик манбаи – йирингли ўчоқлари
бор одамлар- панариций,
фурункулез.
• Юқиш йўллари – сут, сут махсулотлари,
алиментар.
• Яширин даври – жуда қисқа 1.5 – 2 соат.
• Касаллик бошланиши – ўткир, умум
инток. симптомлар.
• Кечиш – енгил
• Давомийлиги – 1 – 2 кун.
• Оғир кечими – ёш болаларда ва қаррияларда.
• Иммунитет – нотурғун.
Стафилакоккли овқатдан
захарланишда касаллик манбаи 3
хил:
• Терисида йирингли яраси бор
ошхона ишчилари.
• Бурун халқум қисмида
стафилакокк бўлган одамлар.
• Мастит билан оғриган хайвонлар.
Ботулизм
Ботулизм – Сl. Botulini таёқчалари
орқали юқадиган оғир юқумли касаллик
бўлиб, ошқозон–ичак, марказий нерв
системаси, хусусан орқа мия ва узунчоқ
миянинг зарарланиши билан
характерланади.
Этиологияси – қўзғатувчиси – анаэроб
микроб. Узунлиги – 0.6-0.9 мкм. 4 тадан
35 та гача хивчинлари бор.
Антигенлик хусусияти – А, В, С, Д, Е, О
турлари мавжуд.
БОТУЛИЗМ
Ботулизм – оғир токсикоинфекцион касаллик
бўлиб, ботулотоксиннинг узунчоқ мия ва орқа
миянинг холинэргик структураларининг
зарарланиши ва офталмоплегик ва бульбар
синдромлар келиб чиқиши билан кечади.
Ботулотоксин биологик қурол
сифатида хам ишлатилган
• 1930 йилда Япониянинг “731 командаси”
асирга тушганларни Ботулизм захари билан
овқатлантиришган
• Германия ва АҚШ да биологик қурол
мақсадида Ботулотоксиндан қурол ишлаб
чиқишган
• 1970 ва 1990 йилларда қурол сифатида
ишлатилган.
Ботулотоксин биологик қурол
• 1 мг ботулотоксин аэрозоли
1,5 млн. одамни ўлдиришга етади
• Тоза оқава сувда 3-4 кун
мобайнида токсин
кучсизланади
• Микроорганизмни биологик қурол
сифатида қўллаш ахамиятга
эга эмас
РЕСПУБЛИКАМИЗДА КАСАЛЛАНИШ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Этиологияси
• Ботулизм қўзғатувчиси “clostridium botulinum” деб аталадиган, спора ҳосил
қиладиган анаэроб микроб қўзғатади. Унинг 6 типи аниқ : А,В,С,Д,Е,F.
• Ботулизм қўзғатувчиси таёқчасимон бўлиб узунлиги 4–9 мкм, кенглиги 0,6-
0,9 мкм, таёқча охири ҳалқа ҳосил қилиб тугайди, таёқча теннис ракеткасига
ўхшаш, грамм мусбат. 4 – 5 суткадан сўнг таёқча ўсиши билан у грамм манфий
бўялади. Микроб ҳаракатчан бўлиб, 4 тадан 35 тагача хивчинлари мавжуд
бўлиб, капсула ҳосил қилмайди, Ботулизм қўзғатувчиси табиатда кенг
тарқалган бўлиб улар сувда, мева ва сабзавотларда ва озиқ- овқат
маҳсулотларида спора ҳолида бўлади. Агарда юқоридаги маҳсулотлардан
концервацияда фойдаланилса ва яхши концервация бўлмаса унда споралар
анаэроб шароитда ўсиб вегетатив формага айланади. Қўзғатувчи спораларини
йуқотиш учун уларни юқори ҳароратда ва кўп вақт 1,5 соат қайнатилади.
Вегетатив формасини 2 – 5мин давомида қайнатилади. Ботулизм токсинини
йўқотиш учун 70 – 80о С да 5 – 15 мин. қайнатилади. Ўзимизда А,В,Е, типлари
кўп учрайди С ва F типлари камроқ учрайди. CL. Botulinum нинг барча типлари
ўзларининг морфологик, хусусияти ва одам организмига токсиннинг таъсирига
кўра бир – бировига яқин туради ва бир хил клиник картинасини беради.
Эпидемиологияси.
• Ботулизм сапрозоонозлар
гуруҳига киради. Ботулизм
микробининг асосий манбаи
қорамол ва қўй-эчкилар,
шунингдек сувда яшайдиган
ҳайвонлар (балиқ,
моллюскалар, қисқичбақалар)
ҳисобланади. Ҳайвонлар
нажаси билан ташқарига
чиқарилган микроблар
споралар ҳосил қилади,
споралар эса йиллар давомида
ҳалок бўлмайди.
Эпидемиологияси
• Ботулизм одамларга ана шу споралар билан
ифлосланган озиқ-овқат ёки масаллиқларни
истеъмол қилиш оқибатида юқади. Камдан-кам
ҳолларда касаллик споралар бўлган тупроқ
заррачалари (чанг) орқали ҳам юқиши мумкин.
Ботулизм кўпинча (90 фоиз ҳолларда) қўзиқорин,
ҳўл мевалар ва сабзавотлардан уй шароитида
санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилмай
тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол
қилиш натижасида бошланади. Консерва банкасида
ботулизм токсинлари бўлса, одатда банка қопқоғи
кўпчиб кўтарилиб қолади. Консерва банкаларининг
ичида анаэроб шароит бўлганлиги сабабдан
ботулизм споралари тезда вегетатив формага
айланиб, кўпая бош-лайди ва экзотоксин чиқаради.
ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ
Озик-овкат
ларда токсин
ажратиши

Жарохатда тупланиши
ва токсин ажратиши

Бульбар
фалажлар Ичакда тупланиши ва
токсин ажратиши
Патогенези ва патологик анатомияси:
• Ботулизм таёқчаси ва токсини овқат ҳазм қилиш трактига тушиши ва қонга
сўрилиб бутун организмга тарқалиши билан боғлиқ. Ботулизмнинг токсини
нейротроп хусусиятига эга у аввало марказий асаб тизимига, хусусан узунчоқ ва
орқа мия мотонейронларига кучли таъсир қилади. Токсин юракнинг асаб
тугунчаларини, склет мушаклари ва диафрагмани ҳаракатлантирувчи
асабларни зарарлайди. Ботулотоксин силлиқ мушакларнинг ярим фалажига,
қон – томирларнинг қисқаришига сабаб бўлади. Орка мия ва узунчоқ миядаги
мотонейронларга токсин таъсири натижасида бульбар ва паралитик синдромлар
пайдо бўлади.
• Парасимпатик асаб тизимининг тонуси пасаяди. Токсик таъсирида асаб
охирларидан ацетилхолин ажратиши тўхтайди ва натижада периферик
фалажлар ривожланади.
• Нафас мушакларини ҳаракатлантирувчи мотонейронлар фаолияти
сусайиши оқибатида организмда кислород етишмовчилиги ҳолати юз беради.
Хиқилдоқ ва томоқ мушакларининг ярим фалажи оқибатида ютиниш жараёни
бузилади. Организмда чуқур гипоксия бошланади. Ички органларда қон
димланиб қолади, бош мия шишади, меъда ичак шиллиқ қаватида майда–
майда қонталашлар пайдо бўлади. Беморларнинг деярли ҳамма органларида
патоморфологик ўзгаришлар юз беради. Бош мия, пардалар, ўпка, жигар, меъда
ва ичаклар қонга тўлади. Бош мияда тромбоз, дегенератив – некротик ва
деструктив ўзгаришлар пайдо бўлади. Айниқса ганглиоз хужайралар кўп
зарарланади. Юрак мушакларида некробиоз белгилар кўринади. Ботулизмдан
соғайган кишиларда иммунитет пайдо бўлмайди.
Клиникаси
• . Касалликнинг яширин даври 6 – 24 соат, камдан – кам ҳолларда 6 – 10
кун гача чўзилиши мумкин. Организмга қанча кўп токсин кирса
касалликнинг яширин даври шунқа қисқа бўлади ва касаллик оғир
кечади. Ботулизм кўпинча ўткир бошланади ва бир неча асосий
белгилар инфекцион–токсик, диспептик, офталмоплегик, бульбар
миастеник белгилар билан кечади.
• I вариант: бунда диспептик бузилишлар билан: бунда кўнгил
айниш, қусиш, эпигастрал сохада тортишуви оғриқлар, метеоризм, оғиз
қуриши, кучли чанқаш, касаллик бошида сусайган нажас, кейинчалик
ичак тутилиши билан алмашинади. Касалликнинг эрта белгиларидан
бири бу ютинишнинг бузилишдир. Бунда бемор шикояти халқумда катта
“кесак” борлигига ва ютиниш ҳаракатида оғриқлигига шикоят қилади.
• II вариант: кўришнинг бузилиши: бунда беморлар кўз олди
хиралашувига шикоят қилади, бу бир неча кун сақланади ва камдан –
кам окулистга мурожаат қилиб тушади.
• III – вариант: нафас бузилишлари: бунда ҳаво етишмаслик
хисси, кўкрак қафасида оғирлик хисси, кўкрак қафасида оғрик, товуш
тембрининг ўзгариши кузатилади. Нафас бузилишлари кўпинча ютиниш
бузилишлари ва умумий заҳарланиш симптомлари билан кечади,
ҳарорат нормал ёки субфебрил даражада бўлади ва беморда тезда
мионеврологик белгилар ривожланади.
Ботулизм клиникаси
Юқиши Бош мия нервларининг Тушувчи суст фалажлар:
фалажи-3,4,6,7,9

Инкубацион даври
Жароҳат орқали
юққанда-4-14 кун
Ингаляцион юққанда
24-72 соат Кўриш хиралашади
Алиментар юққанда Диплопия
18-36 соат (2соатдан Бўйин,елка,
Птоз
8 кунгача, Юз мимикаси қўллар, оёқ мушаклари
Токсиннинг бузилади фалажи,
дозасига боғлиқ) Суюқлик ютаётганда
бемор қалқиб кетади Ҳуши йўқолмайди
Дизартрия/дисфагия
Офталмоневрологик белгилар
• Кўришнинг оғирлашуви, аккомодациянинг фалажи, мидриаз
доимий ва ривожланган қорачиқ кенгайиши, анизокария,
қорачиқларниг ёруғликка реакцияси секин ёки йўқолган, птоз 2
томонлама курув ўткирлигининг пасайиши, кўз олдини туман
қоплаши, ўқишга ҳаракат қилинганда ҳарфлар ва қаторларнинг
қўшилиб кетиши.
• Ботулизм токсинининг кўзни ҳаракатлантирувчи ва
узоқлаштирувчи асабга таъсиридан кўз олмаси ҳаракатининг
бузилишлари кузатилади, бунга диплопия – нарсаларни 2 талаб
кўриш, ғилайлик, страбизмлар, вертикал нистагмлар
ривожланади.
Фагоназоглоссоневрологик белгилар
• Сўлак бези фаолияти издан чиқиб, оғиз бўшлиғи,
ҳалқум қурийди ва беморлар кўп чанқайдилар,
аммо суюқлик ичган билан ташналиклари
қолмайди, ҳалқум қисилади, овқат юта олмайди
(дисфагия). Сўнгра тил мушаклари ва кекирдак
усти қопқоғининг ҳаракати бузилади. Натижада
ейилган овқат кекирдакка тушиб, бемор қалқиб
кетаверади. Касаллик оғир кечганда ҳалқум
мушаклари фалажи кузатилади.
Фоноларингоневрологик симптомлар
• Беморнинг овози олдин
хиррилаб, кейин бутунлай
чиқмай қолади (афония), тил,
юмшоқ танглай, ва кекирдак
ташқи мушакларининг
фаолиятларнинг бузилиб бемор
сўзларни аниқ ва тиниқ
талаффуз қила олмайди, димоғи
билан гапиради.
Нафас бузилишига оид симптомлар.

• Касаллик енгил кечганида


бемор кўкраги қисилганини
сезади. Оғир ўтганда эса,
бемор тез – тез нафас олади,
нафас ритми бузилади.
Касаллик зўриққанда нафас
ҳаракатлари тартибсиз бўлиб,
бемор безовталанади, ярим
ўтирган ҳолатни олади, ҳамма
ёрдамчи нафас мушаклари ва
диафрагманинг фалаж бўлиши
натижасида нафас жараёнини
анча бузади.
ГЕМОДИНАМИКА БУЗИЛИШИГА
АЛОҚАДОР СИМПТОМЛАР
• Касаллик бошланишида фақат брадикардия
бўлади. Кейинчалик беморнинг юзи
кўкариб баданнинг туси оқаради. Нафас
бузилиши ва диафрагманинг фалажи қорин
бўшлиғидаги босимнинг камайишига ва
пастки кавак венага қоннинг қийинлик билан
тушишига сабаб бўлади. Касаллик
охирларида токсин таъсирида миокардит
бошланиши мумкин.
Умумий мионевроплегик симптомлар
• Бу симптомлар қўл-оёқ ва
бўйиндаги асаб-мушак
аппарати фаолиятининг
бузилиши натижасида
пайдо бўлади. Бемор
бошини ушлай олмайди,
оёқ за қўл мушаклари
ҳам ўз функциясини
бажараолмайди.
Клиник таснифи

• I Типик шакли: (енгил, ўрта оғир, оғир шаклларда).
• II Ноаниқ белги
• III Асоратлари (зотилжам, токсик миокардит, миозит,
неврит, зардоб касалиги).
• Енгил шакли: Касаллик симптомлари аста – секин
ривожланади, органларда фалажлар учрамайди, ярим
фалаж ҳолати кўринади. Нафас ва гемодинамика озгина
бузилиши мумкин.
• Оғир шакли: Касалликнинг ҳамма белгилари тезда авж
олиб бориб, нафас ва гемодинамиканинг издан чиқиши,
дисфагия ва дисфония ҳавотирли аломатлари бўлиб
ҳисобланади.
• Билинар – билинмас шакли: касалликнинг маълум
белгилари камроқ белги берадида, кейин йўқолиб кетади.
Мидриаз, анизокория, овознинг хиралашуви бироз давом
этиб кейин йўқолиб кетади.
Асоратлари
• Баъзан тузала бошлаган бемор орғанизмига
тарқалган ботулизм микробларининг
токсинлари таъсирида аҳволи тўсатдан
оғирлашиши мумкин. Бундан ташқари
пневмония, миозитлар учрайди.
ТАХМИНИ
• Ботулизмнинг енгил шакли 2-3 ҳафта давом
этади. Оғир шакли 2-3 ой ва бундан ҳам узоқ
чўзилади. Касалликнинг баъзи белгилари
умрбод сақланиб қолиши мумкин. Ботулизм
билан оғриган беморлар ўз вақтида тўғри
даволанмаса, уларнинг 25 фоизча қисми
ўлади. Асосан бульбар фалажлар, адашган
нерв ва юрак нерв тугунчаларининг
зарарланиши, беморнинг ўлимига сабаб
бўлади.
ТАШХИСОТИ
• Ташхисот клиник эпидемиологик қўйилади ва
лаборатор тасдиқланади.
• 1. Эпидемиологик: бунда беморнинг 1 кун олдин
қонсервацияланган маҳсулотлар еганлиги.
• 2. Клиник: бош айланиши, оғиз қуриши, кўп
чанқаш, суюқлик ичганда қониқмаслик ҳисси,
мидриаз, аккомодация фалажи, ёругликка
реакциясининг йўқлиги, птоз, диплопиялар, кўнгил
айниши,қусиш, қоринда эпигастрал соҳада буровчи
оғриқлар, қоринда метеоризм ва қабзиятларнинг
кузатилиши, овознинг ўзгаришига хос белгилар
билан бирга кечади.
• 3. Умумий клиник таҳлилар (қон, сийдик, нажас ).
ТАШХИСОТИ
• Бактериологик экма усули (бунда
бемор қусуқ массаси, ошқозон
ювиндиси, қолдиқ озиқ – овқат
маҳсулотлари ) материал олиб
текширилади ва улар пепсин
пептонли, Хотингер бульони Кита –
Тароцци муҳити, казеин
қўзиқоринли трипсинли муҳитга
экиш. CI. botulinum газ ҳосил қилиб
ўсади. Олинган культурадан суртма
тайёрлаб микроскопия қилинганда
ракеткасимон микроорганизмлар
топилади.
Биологик усул.
• Ботулотоксинни аниқлаш учун оқ
сичқонларда нейтролизация реакцияси
ўтказилади. Бунинг учун 2 жуфт
тажриба сичқонлари олинади, уларнинг
биринчи жуфтига патологик қон 0,5 –
0,8 мл ёки бошқа патологик
материалдан фильтрат олиниб, қорин
парда ичига юборилади.
Сичқонларнинг 2 чи контроль жуфтига
патологик материал билан бирга
ботулизмга қарши А, В, С, О,
моновалент зардоблар ҳар бирига 0,05
млдан юборилади. 4 сутка давомида
тажриба остидаги жуфтлик ўлиб,
назорат жуфтлик тирик қолса,
диагностик моновалент зардоб
ёрдамида нейтролизация реакцияси
ўтказилади ва қўзғатувчи серовари
аниқланади.
ҚИЁСИЙ ТАШХИСОТИ
• Қўзиқорин билан заҳарланганда беморнинг сўлаги оқади ва
ичи кетади, нажаси шилимшиқ ва қон аралашган бўлади.
Бемор қаттиқ терлайди. Унинг мияси айнайди.
• Метил спирти билан заҳарланиш, кўрув нервининг
зарарланишига оид белгилар (амовроз) билан
таърифланади. Аммо кўз соққаси мускулларининг фалажига
хос белгилар бўлмайди. Бемор тез-тез нафас олади, териси
кўкаради (цианоз) ва тезда кома ҳолатига тушади.
• Энцефалитлар: ҳар–хил шаклларда бўлиб бактериал
энцефалитлар беморда тана ҳарорати ошиб бемор
қалтирайди, эти увишади, бош оғриқ, шу шаклларда
оғриқлар, юз – бўйин соҳасининг мушакларининг
тортишишлари Кернинг, Брудзинский балгилари мусбат,
ликвор текширилганда унда оқсил ошганлиги, Панди ва
Ноне–Аппельт реакцияларнинг мусбат бўлиши касалликка
хосдир.
ДАВОСИ.
• I) Зудлик билан бемор меъдаси 3% ли сода
эритмаси билан ювиладн ва кейин адсорбент
берилади (5 г майдаланган ва активлаштирилган
кўмир, 50 г спирт ёки 100 г кунгабоқар мойи),
сўнгра сифонли клизма қилинади.
• 2) Шоншлинч равишда ботулизмга қарши
зардоб юборилади. Унинг битта даво доза-си
25.000 ХБ дир (10.000 ХБ миқдоридаги А ва Е
зардоб билан 5000 ХБ миқдоридаги В зардоб
битта даво дозасини ташкил қилади).
БЕЗРЕДКО УСУЛИДА ЗАРДОБ ЮБОРИШ.

• Даво зардоби беморнинг венасига ва мушаклари орасига Безредко усули билан


юборилади. Керакли дозадаги зардобни юборишдан олдин бемор
организмининг от зардоби оқсил моддаларига сезувчанлиги синаб кўрилади.
Бунинг учун аввал бемор билагининг ички томон терисига 100 баравар
суюлтирилган зардоб 0,1 мл юборилади. 20 минут ўтгач, укол қилинган
жойнинг қизаргани кичкина бўлса, яъни сатҳи 0,9 см дан ошмаса, натижа
манфий хисобланади. Натижа манфий бўлганда суюлтирилмаган зардобдан 0,1
мл тери остига юборилади.
• Бунга ҳеч қандай реакция бўлмаса, 30 минут ўтказиб туриб, керакли дозадаги
зардобнинг ҳаммаси мушак орасига ёки вена ичига юборилади. Синов
натижаси ижобий бўлса /яъни, суюлтирилган зардоб юборилган жой кўпрок
қизариб чиқса/, тери остига суюлтирилган зардоб юборилади. Кейин 30 минут
ўтгач, керакли дозани мушак орасига юборилади. Синов натижалари ижобий
бўлса /яъни, суюлтирилган зардоб юборилган жой кўпрок кизариб чиқса/, тери
остига суюлтирилган зардоб юбориш давом эттирилади. /20 минут оралаб 0,5
мл, 2,0 мл ва 5,0 мл дан юборилади/. Реакция бўлмаса, тери остига 0,1 мл
суюлтирилмаган зардоб юборилади. Кейин 30 минут ўтгач, керакли дозанинг
ҳаммаси мушак орасига инъекция қилинади.
• Интоксикацияни камайтириш учун 5% ли
глюкоза эритмаси (бир кунда 1,5-2 л), полиглюкин,
кокарбоксилаза ишлатилади.
• Антибиотиклардан левомицетин натрий
сукцинати қўлланилади (8-10 кун давомида 1 г дан
кунига 3 маҳал).
• Бемор организмида актив иммунитет ҳосил
қилиш учун 3 марта (5 кун оралаб) тери остига
анатоксин юборилади.
• Юқоридагилардан ташқари беморнинг аҳволига
қараб, жумладан юрак-қон томирлар, нафас
системаси фаолиятига қараб, тегишли дорилар
ишлатилади. Зарурият бўлганда (нафас жара-ёни
бузилганда, ҳалқум, ҳиқилдоқ фалаж бўлганда)
сунъий на-фас аппаратларидан фойдаланилади.
Бундай беморлар нозогастрал зонд орқали
овқатлантирилади. Юрак фаолияти бузил-ганда
электростимулятор ишлатилади.
ПРОФИЛАКТИКАСИ
• Озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган омборлар қаттиқ санитария
назорати остида бўлиши керак. Колбаса, консерва тайёрлаш,
масаллиқларни тузлаш, қуритиш жараёнларида айниқса санитария
қоидаларига алоҳида ва жиддий эътибор бериш керак. Қопқоғи
кўпчиган консерваларни истеъмол қилиш жуда хавфли. Уларни
йўқотиш керак.

• Бирор хил консерва ёки балиқ истеъмол қилиш натижасида одамлар


ботулизм билан касалланган ҳолларда ана шу консерва ёки балиқни
еган, лекин ҳали касалланмаган кишиларга профилактика мақсадида
15000-20000 ХБ дан ботулизмга қарши зардоб юборилади. Улар 10-12
кун давомида врач назоратида бўладилар.

• Ҳар бир касалхонада, вилоят ва ноҳия марказларида ботулизмга қарши


зардоб албатта бўлиши зарур. Қерак бўлганда уни тегишли жойга
тезликда гап-сўзсиз юбориш шарт.

• Ботулотоксин билан алоқадор лаборатория хизматидаги ходимлар

Вам также может понравиться