Вы находитесь на странице: 1из 4

АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИЙ МЕРОСИНИНГ ИЛМИЙ

ТАДЦЩ ОТЛАРДА УРГАНИЛИШИ

Клара Нуритдинова,
Алишер Навоий номидаги Узбекистон Миллий кутубхонаси
Уцув заллари хизмати бош мутахассиси

Севара Мусаджанова,
Алишер Навоий номидаги Узбекистон Миллий кутубхонаси
Уцув заллари хизмати II тоифа мутахассиси

Алишер Навоий ижодий мероси жа^он маданиятининг бетакрор


дурдонаси саналади. Унинг асарлари жа^ондаги юзлаб тилларга
таржима цилинган. Алишер Навоий номидаги МиллигЧ кутубхона­
си фондида %ам Навоий асарлари, у уацидаги адабиётлар ва илмий
ишлардан фойдаланиш учун цулай имкониятлар яратилган.

Творческое наследие Алишера Навои - уникальная жемчужина ми­


ровой культуры. Его произведения переведены на сотни языков мира.
Фонд Национальной библиотеки имени Алишера Навои имеет ши­
рокий доступ и большие возможности для использования и изучения
произведений и научных трудов Навои.

Alisher Navoi's creative heritage is a unique pearl o f world culture.


His works have been translated into hundreds o f languages o f the world.
The Alisher Navoi National Library Foundation has wide access and
great opportunities fo r using and studying the works and scientific works
o f Navoi.

Навоий хаёти ва фаолиятини урганиш XXI аср бошларида яна-


да кенгайди ва Навоий асарлари жахоннинг турли мамлакатларида
кайта-кайта чоп этилмокда. Жахон тинчлик кенгаши томонидан 1968
йили Навоий юбилейи муносабати билан йулланган табрикномаси-
да: «Жахон маданиятининг энг яхши дурдоналарига мансуб булган
Алишер Навоийнинг кудратли хаётбахш шеърияти бутун тараккий-
парвар инсониятнинг бойлиги булиб кол ад и», дея эътироф этилган.
Навоий ижоди узининг хаки кий кадр-кимматини мустакил Узбекис-
тонда топди, дея оламиз. Биринчи президентимиз ташаббуси билан
1991 йил «Алишер Навоий йили» деб аталган эди. Мамлакатимиз бу

262
буюк шоир, давлат арбоби номи билан мустакиллик даврига кадам
куйди. Навоий асарларини зфганиш, кайта нашр этиш, бошка тил-
ларга таржима килиш каби бир катор ишлар бошланди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрда-
ги ПК-4865-сон «Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий тавал-
лудииииг 580 йиллигиии кеиг иишоилаш тугрисида»ги карори буюк
шоир ва мутафаккир, атокли давлат ва жамоат арбоби Алишер Наво-
ийнинг бебахо ижодий-илмий меросини чукур зфганиш хамда улуг
шоириииг шеърий ва иасрий асарларини усиб келаётган ёш авлод-
га зфгатиб, уларда юксак умуминсоний гояларни, она тилимизнинг
бскиёс суз бойлиги ва чексиз ифода имкониятлари, бутун жозибаси
ва латофатини сингдириб, ушбу хислатларни ёш китобхонлар калби-
га мухрлаш максадида кабул килинди.
Алишер Навоий ижодий мероси жахон маданиятининг бетакрор
дурдонаси саналади. Унинг асарлари жахондаги юзлаб тилларга тар­
жима килинган. Дунё ахли унинг мероси билан кизикмокда, асарла­
рини мутолаа килмокда. Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхо-
наси фондида хам Навоий асарлари, у хакидаги адабиётлар ва илмий
ишлар китобхонлар учун такдим этилмокда.
Навоий асарларидан фойдаланишнинг кулай имюниятларини яратиш
максадида, Миллий кутубхона хамда Алишер Навоий номидаги Тил ва
адабиёт инстшути хамюрликда Алишер Навоийнинг «Мукаммал асарлар
туплами»нинг электрон кутубхонаси яратипди http://navoi.natlib.uz:8101/.
Бу электрон кутубхона Навоийнинг Мукаммал асарлар тупламининг 20 та
томи (1987 - 2003) билан танишиб чикиш имконини беради. Ушбу элек­
трон кутубхонада Алишер Навоий хаквда, сайт харитаси, мурожаат, ёр-
дам рукнлари мавжуд булиб китобхонлар учун кулайлик яратади. Ёрдам
рукнида Алишер Навоий асарларидан фойдаланиш учун курсатмалар бе-
рилган. Бу улкан мерос бир бутун холда гуманист шоирнинг гоя ва образ-
лар дунёсини, уларнинг тадрижий такомилини ку затиш. адибнинг жахон
адабиётига кушган бебахо хиссасини кенг тасаввур этади.
Бугунги кунда кутубхонада нафакат китоблар балки, илмий ишлар
фонди хам усиб бормокда. Диссертациялар фондидан Навоий ижоди-
ни талкин килиб берган с ара илмий ишлар жой олган булиб, улардан
«Илм» диссертациялар укув залида танишиш мумкин. Биз Навоий
ижодининг илмий урганилиши кай даражада эканлигига кизикиб, ку-
тубхонанинг диссертациялар фондида Навоий илмий мероси билан
боглик ишларнинг статистикасини олиб бордик.
Бугунги кунда Алишер Навоий ижоди буйича филология номзод-
лик ишлари-52 та, докторлик ишлари-10 та, тарих йуналиши буйича

263
докторлик иши-1та ва педагогика номзодлик ишлари -3 та хамда фал-
сафа номзодлик ишлари 3 тани ташкил килмокда.
Алишер Навоий ижоди узбек хамда чет эл тадкикотчилари томо-
нидан чукур зфганилган ва бугунги кунда хам зфганилмокда. Жумла-
дан, кутубхона фондида мавжуд У Ж}факуловнинг «Алишер Навоий
«Хамса»сида хронотоп поэтикаси», А. Курбановнинг «Алишер Наво­
ий «Фарход ва Ширин» достони сарлавхалари бадиияти», И. Исмои-
ловнинг «Алишер Навоий «Садди Искандарий» достонининг киёсий
тахлили», М. Пардаеванинг «Алишер Навоий асарларида комил ин-
сон гояси», Х-Жураевнинг «Алишер Навоий лирикасида вокелик ва
унинг поэтик талкинлари (узига хослик ва анъанавийлик асосида)»,
Т. Норовнинг «Алишер Навоий инсонпарварлик карашларининг Мус-
такил Узбекистон ижтимоий-сиёсий хаёти билан уйгунлиги» номли
номзодлик хамда докторлик дисссертацияларида Алишер Навоий
ижоди турли жихатларига кура илмий асосланган.
Бундан ташкари, Сатимов Умирбекнинг «Еарбий Европа шаркшу-
нослигида Алишер Навоий хаёти ва ижодини урганиш» мавзусидаги
Москвада химоя килинган, Абдуллоев Олимжон Нусратиллоевич-
нинг «Алишер Навоий ва Амир Хусрав Дехлавий «Хамса» (Бешлик)
нинг киёсий тахлили», Суюнов Мавлонберди Рахмоновичнинг « X »
физ Шерозий ва Алишер Навоий» мавзусидаги Тожикистонда химоя
килинган диссертациялар билан Россия Давлат кутубхнасининг вир-
туал укув залида http://diss.rsl.ru/ танишиш мумкин.
Шунингдек кутубхонанинг локал тармогида бир канча «Хори-
жий электрон базалар» жойлашган булиб, булардан: А1Щ1 Конгресс
кутубхонасини расмий архивидан зфин олган https://www.proquest.
с о т / илмий ишлар базасида хазрати Алишер Навоий ёзган асарлари
буйича илмий ишлар билан хам танишиб чикиш мумкин. Булардан
Маргарет Шэрон Фарининг 1977 йилда ёзилган «Навоийнинг туркий
хамда форсий туртликлари: дискурс типологияси ва билингвал (икки
тилли) ижод» хамда Уолмсли Николас Джерарднинг 2016 йилда хи­
моя килинган «О Навоий!» Таклид, инновация хамда Марказий Осиё
адабиётини кашф этиш» номли илмий ишлари зфин олган.
Шу билан бирга, eLIBRARYRU https://www.elibrary.ru/ илмий элек­
трон кутубхонасида Алишер Навоий хаёти ва юкодига багишланган 50 га
якин рус тилидаги илмий маколалар билан танишиб чикиш хам мумкин.
Миллий кутубхонада Алишер Навоий таваллудининг 580 йил-
лиги муносабати билан «Илм» залида «Буюк мутаффакир Алишер
Навоий мероси тадкикотларда» диссертация хамда автореферат-
лардан иборат кургазма ташкил килинди. Бу кургазмада Узбекис-

264
тон, Россия Тоджикистонда ва бошка чет давлатларда химоя килин-
ган диссертациялар зфин олган.
Шунингдек, кутубхонанинг 2 - каватида Alisher Navoiy адабий ме-
рослар зали 2015 йил январь ойидан китобхонларга хизмат курсатиб
келмокда. Alisher Navoiy укув зали мумтоз укув зали хисобланиб.
залда Алишер Навоий китобларининг электрон нусхаси, унинг хаёти
ва ижодига оид адабиётлар хамда мумтоз адабиётимиз намоёндала-
рининг асарлари урин олган. Бундан ташкари Ресиубликамизда чои
этилаётган вактли матбуот нашрлари билан хам бойитиб борилади.
2021 йил февралда йилдан уцув залида Узбекистон Кахрамони, наво-
ийшунос олима Суйума Еаниеванинг портрета хамда шахсий кутуб-
хонасидан совга килинган китоблар урин олди.
Маълумот зфнида шуни айтиш мумкинки, кутубхонамизнинг Кулёз-
малар, нодир ва алохдца кимматга эга нашрлар хизмати фондида хам
Навоийнинг бир неча асари сакланади. Жумладан, «Махбубул кулуб»
асарининг Куконда хижрий 1239 (1823) йили котиб Мулла Холикназар
Уста Курбон Бешарикий томонидан кучирилган нусхаси бор. Алишер
Навоий девонининг хижрий 1284 ( 1867) йилги кулёзма нусхаси хам
алохдца ахамиятга эга. Котиби номаълум ушбу кулёзма чиройли настаъ-
лик хатида кучирилган. Бухорода Азизхон мадрасасида китобат килин­
ган «Хазойинул маоний» (Маънолар хазинаси) девони, «Хамса»нинг
турли йилларда Тошкентда тошбосма усулида чои этилган нусхалари
хам сакланади. Алишер Навоий асарлари, замондошлари, Навоий хаки-
даги кулёзма, маколалар билан араб, турк, форс тилларида кисман http://
nodir.natlib.uz/ сайтида хам танишиб чикиш имкони бор.
Шунингдек, кутубхона фондида Алишер Навоий асарларига
ишланган миниатюралар, газалларига басталанган нота ва грамплас-
тинкалар хам мавжуд.
Хулоса килиб айтганда, Алишер Навоий уз асарларида комил ин-
сон гояси ва инсонпарварлик гоялари илгари сурилган мероси би­
лан мумтоз адабиётида битмас-туганмас хазина колдирди. Навоий
хаквда ва унинг асарлари зфганиш борасида олиб борилаётган ил­
мий ишлар Навоий асарларига булган кизикишни янада орттиради,
ёшларни, келажак авлодни тарбиялашда уз ахамиятини йукотмайди.

265

Вам также может понравиться